logo

Меҳнат ресурслари ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари

Yuklangan vaqt:

25.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

139 KB
М еҳнат ресурслари ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари Режа: 1. Меҳнат ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари. 2.   Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш тартиби. 3. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишни ривожлантириш йўллари. 4. Меҳнат унумдорлиги ҳақида тушунча. 1 Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган барча талабларини қондиришда жонли ва буюмлашган меҳнатнинг аҳамияти улкан. Чунки у қийматни яратади. Меҳнат-бу инсоннинг онгли, мақсадга йўналтирилган фаолиятидир. У орқали меҳнат предметлари ва воситалари уйғунлашган ҳолда иш жараёни амалга оширилади. Бу жараённинг маҳсули қиймат ҳисобланади. Демак, талабни қондира олиш қобилиятига эга бўлган маҳсулотларни етиштириш, хизматларни бажариш инсоннинг онгли фаолияти (меҳнати) билан меҳнат предметлари ва воситаларининг мақсадга мувофиқ боғланишига боғлиқ. Яъни, инсон меҳнати, ер, трактор, чигит (уруғ), ёқилғилар ва бошқалар ижобий боғланиши натижасида пахта ёки буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилади. Уларнинг миқдори, сифати бевосита юқоридаги омилларга боғлиқ. Лекин инсон ва унинг онгли фаолияти бўлмаса ҳеч қандай маҳсулот яратилмайди, иш ёки хизмат бажарилмайди. Шундай экан, фақат инсон ўзининг онгли фаолияти билан маҳсулотларни яратади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда табиий шароитнинг (ҳарорат, ёғин ва иссиқ кунлар миқдори) аҳамияти катта. Ишлаб чиқариш инсон меҳнати ҳамда меҳнат проедметлари ва воситалари, табиий шароитларни эътиборга олган ҳолда самрали уйғунлашишини талаб этади. Инсон шу ишлаб чиқариш воситаларини маълум ҳудудда, даврда ишга солиб, ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширади. Бу жараён бир қанча меҳнат жараёнларини ўз ичига олади. Жумладан, экинлар экиладиган ерларни ҳайдаш, экишга тайёрлаш, экиш, сув бериш, ишлов бериш, ҳосилни териб олиш ва бошқалар. Ишлаб чиқариш жараёнининг самараси, аввало, инсоннинг онгига, билимига, малакасига, муносабатига, қолаверса, фан-техника тараққиётига, ишлаб чиқариш воситаларининг сифатига, ҳолатига ва ниҳоят, табиий шароитга боғлиқ. Демак , инсон ўз фаолиятини уларнинг барчасини оқилона , уддабуронлик билан самарали ишга солишга қаратиши керак . Шундай меҳнат иқтисодий категория ҳисобланади . Унинг табиати ишлаб чиқариш муносабатлари билан белгиланади . Қишлоқ 2 хўжалигида меҳнат тармоқнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хусусиятларга эга : - меҳнат ва унинг самараси табиий шароит билан боғлиқлиги; - меҳнатдан фойдаланишга ишлаб чиқариш мавсумийлигининг таъсир қилиши; - қишлоқ хўжалигидаги меҳнатнинг ўсимликлар ҳамда тирик мавжудотлар (ҳайвонлар, ўсимликлар) билан узвий боғланганлиги; - қишлоқдаги меҳнат савияси ва билим даражасининг нисбатан пастлиги; - ўсимчилик ва чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилганлик ва механизациялаштирилганлик ҳамда электрлаштирилганлик даражаси пастлиги; - тармоқда тор доирадаги ихтисослашишнинг камлиги; - қишлоқ хўжалигида сарфланаётган меҳнат таркибида аёллар ва ёшлар меҳнати салмоғи (ҳиссаси) нинг кўплиги; - қишлоқ хўжалигида меҳнатга тўланаётган ҳақ ва унинг ижтимоий ҳимояланиши бошқа тармоқлардагига нисбатан пастлиги ва бошқалар. Таъкидланган хусусиятлар тармоқда сарфланадиган меҳнатнинг миқдорига, сифатига ва самарасига бевосита таъсир этади. Турлича табиий шароитда, ҳар хил даражада ихтисослашган хўжаликларда бир хил иш жараёнларини амалга ошириш учун ҳар хил миқдорда бир турдаги меҳнат сарфланади, унинг самарадорлиги ҳам бир-биридан фарқ қилади. Кеч куз, қиш ва эрта баҳорда меҳнат сарфи кескин камайиб, ҳосилни йиғиб олишда унга бўлган талаб ортади. Шу даврда мавсумий ишчилар шартнома асосида жалб этилади. Ўсимчилик ва чорвачиликда бажариладиган ишларнинг кўпчилиги юқори даражада билим ва малака талаб этмайди. Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат таркибида аёллар меҳнатининг салмоғи ҳозирги даврда анча юқори. Шунинг учун ҳам тармоқда меҳнатга тўланаётган ҳақ камроқ. Тармоқнинг янги, унумли техникалар билан талаб даражасида таъминланмаганлиги айрим иш жараёнларини (суғориш, чиканка қилиш, ҳосилни йиғиб олиш, чорва ҳайвонларини озиқлантириш, соғиш) тўлиқ механизациялаштириш имконини бермайди, натижада оддий жонли меҳнат 3 харажатлари ортади. Қишлоқ хўжалигида меҳнат жараёнини амалга оширишда унинг самарали бўлишини таъминлаш учун барча хусусиятларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқароларни меҳнат ресурслари деб аталади. Уларнинг ҳуқуқий асослари таркиби ҳамда фаолияти Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган «Меҳнат кодекси»да (04.1996й), «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (05.1998й) қонунда батафсил кўрсатилган. Меҳнат ресурслари 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 55 ёшгача бўлган аёллар ҳисобланади. Шу билан биргаликда меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ўсмирлар ва нафақахўрлар ҳам меҳнат ресурси саналади. Уларнинг таркибида иқтисодий фаол меҳнат қилиш имкониятига эга бўлганлар алоҳида аҳамият каб этади. Уларни 16-55 ёшгача бўлган аёллар, 60 ёшгача бўлган эркаклар ташкил этади. Улар меҳнат ресурсларининг асосини ташкил этади. Улар Республикада 2002 йилнинг бошига мавжуд меҳнат ресурсларининг 38,6 фоизини ташкил этган. Ўзбекистон Ресубликасида 2002 йилнинг бошига 12718 минг кишидан иборат меҳнат ресурслари мавжуд. Бу жами аҳолининг 50,9 фоизини ташкил этади. Мавжуд меҳнат ресурсларининг 45 фоизга яқини қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатади. Улар ўзларининг онгли, мақсадли меҳнатлари билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, унинг самардорлигини юксалтиришга улкан ҳисса қўшиши лозим. Демак, уларнинг меҳнатлари унумли бўлиши керак. Шу билан «меҳнат унумдорлиги» тушунчаси пайдо бўлмоқда. Меҳнат унумдорлиги деганда фойдаланилаётган техникалар, технологиялар ёрдамида бир бирликдаги маҳсулотни етиштириш, ишни бажариш учун сарфланадиган вақтнинг миқдорини назарда тутиш лозим. Бу «Меҳнатни тежаш» иқтисодий қонунининг амал қилишидан далолат беради. Меҳнат унумдорлигининг амалиётдаги тушунчаси ҳам мавжуд. Яъни сарфланаётган бир бирликдаги вақт ичида яратилган қиймат ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш меҳнатнинг унумдорлик даражасини ифодалайди. Меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги бу тушунчалар бир-бирини инкор этмайди, аксинча тўлдиради. Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат онгли, мақсадга 4 йўналтирилган бўлса, унинг унумдорлиги юқори бўлади. Бу эса тармоқнинг ривожланишини таъминлайди. Меҳнат ресурслари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ишлаб чиқариш ресурсларининг энг фаол омили сифатида катта аҳамиятга эга. Улар ишлаб чиқариш жараёнида онгли равишда қатнашиб, кўпроқ, сифатлироқ маҳсулотларни талабни қондирадиган миқдорда етиштиришга, иш ва хизматларни бажаришга ҳаракат қилади. Шундай экан, улардан йил давомида тўлиқ, самарали фойдаланишга эришиш лозим. Бунинг учун меҳнат ресурсларидан фойдаланилаётганлик даражасини аниқлаш керак. Уни аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: а). Мавжуд бўлган меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти. Уни аниқлаш учун ишлаб чиқариш жараёнида ҳақиқатда қатнашган меҳнат ресурслари миқдорини (киши) хўжаликда шартнома (буйруқ) бўйича мавжуд бўлган меҳнат ресурслари миқдорига тақсимланади. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: МК қ ∑ Имр : ∑ ММр Бунда: Мк – меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти; ∑ Имр - ҳақикатда ишлаган жами меҳнат ресурслари, киши; ∑ ММр - мавжуд бўлган жами меҳнат ресурслари, киши. Бу кўрсаткичнинг даражаси бирга яқин бўлгани яхши. Шунда у мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш юқори бўлганлигидан далолат беради. б). Меҳнат ресурсларининг хўжалик фаолиятида қатнашиши (1 ойда, 1 йилда). Унинг миқдорини хўжалик фаолиятида жами сарфланган вақтни сарфланган меҳнат ресурсларининг умумий миқдорига тақсимлаш натижасида аниқлаш, бунда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.: Хфқ қ ∑ Мрсв : ∑ Имр Бунда: Хфқ – меҳнат ресурсларининг хўжалик фаолиятида қатнашиши, киши куни, киши соати; ∑ Мрсв- меҳнат ресурсларининг жами сарфлаган вақти, киши -куни, киши- соат. 5 Бу кўрсаткичнинг мутлақ (абсолют) миқдори аниқланаётган даврдаги (ойда, йилда) бир кишининг иш вақти фондидан юқори бўлмайди. Меҳнат ресурсларининг ҳар бир гуруҳи учун амалдаги қонунларда йиллик ёки ойлик иш вақти фонди белгиланади. Унинг миқдорини бир йилдаги календарь кунлар миқдоридан барча турдаги байрам (агар у қонун бўйича дам олиш куни ҳисобланса), дам олиш ҳамда таътил (отпуска) кунларини айириш орқали аниқланади. Республикада йиллик иш вақти фонди 276-286 кун миқдорида белгиланган. Бу иқтисодий фаол меҳнат ресурсларининг йиллик иш вақти фонди ҳисобланади. Ўсмирлар учун бу фонд уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилган ҳолда белгиланган. Худди шундай имтиёзлар инсон саломатлиги учун зарур ишларни бажарувчилар учун ҳам ўрнатилган. в). Белгиланган иш вақти фондидан фойдаланиш коэффициенти ҳам аниқланади. У бир ишчи ёки хизматчининг ишлаб чиқаришда ҳақиқатда ишлаган вақтини (киши куни, киши соатини) қонунда белгиланган миқдорда ишлаши лозим бўлган вақтга тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Ивфк қ Ив : Ин Бунда: Ивфк – иш вақти фондидан фойдаланиш коэффициенти; Ив – меҳнат ресурслари ҳисобланган бир кишининг бир йилда ишлаган вақти, киши-куни, киши-соати; Ин – бир киши учун қонунда белгиланган, ишлаши лозим бўлган вақт, киши куни, киши соат. Бу коэффициентнинг миқдори бирдан ошмаслиги керак. Агар у қанчалик кам бўлса, бу меҳнат ресурси фойдали меҳнат жараёнида кам қатнашганлигидан далолат беради. г). Меҳнатнинг мавсумийлик коэффициенти. Унинг миқдорини бир йил, бир ой мобайнида энг кўп иш кунини шу даврдаги энг кам иш куни миқдорига тақсимлаш натижасида ҳисоблаш мумкин. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: Ммк қ И max : И min 6 Бунда: Ммк –меҳнатнинг мавсумийлик коэффициенти; И max – бир йилдаги ёки ойдаги энг кўп иш куни; И min – бир йилда ёки ойдаги энг кам иш куни. Унинг миқдори ҳам 1-1,2 атрофида бўлгани мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги вақтда унинг миқдори 2-2,3 га тенг бўлмоқда. Бу меҳнат ресурсларининг ишлаб чиқариш жараёнида бир меъёрда қатнашмаётганлигидан далолат беради. Бу ҳолни юмшатиш зарур. Бунинг учун кам меҳнат сарфланадиган ойларда ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бу масалани ҳар бир корхона ўзи ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этиши мумкин. д). Меҳнатнинг унумдорлиги даражаси. Унинг мутлақ (абсолют) даражасини аниқлаш учун ҳақиқатда сарфланган жами иш вақти миқдорини шу даврда ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорига, қийматига ҳамда бажарилган иш ҳажмига тақсимлаш зарур. Бу меҳнатни тежаш иқтисодий қонунининг талаби. Амалиётда эса у ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг, бажарилган ишнинг миқдори ёки қийматини унга сарфланган иш вақтига тақсимлаш натижасида аниқланмоқда. Бундай усулда улар бир-бирларини инкор этмайди, балки тўлдиради. Уларни аниқлаш учун ушбу формуладан фойдаланиш мумкин: Му қ Св : Ем ёки Му қ Ем : Св Бунда: Му–меҳнатнинг унумдорлик даражаси, киши-куни, соати, сўм; Св–маҳсулот етиштириш, хизмат кўрсатиш учун сарфланган иш вақти, киши- куни, киши-соатда; Ем–сарфланган вақт ичида етиштирилган маҳсулот, ц, сўм. Бу кўрсаткич етиштирилаётган бир бирликдаги (цен, тонна, сўм) маҳсулот учун қанча вақт сарфланганлигини ёки сарфланган бир бирликдаги вақт эвазига қанча маҳсулот етиштирилганлигининг, хизматлар бажарилганлигининг даражасини ифодалайди. Маҳсулот бирлигига сарфланган жонли меҳнат миқдори камайса ёки сарфланган бир бирлик меҳнат эвазига етиштирилган маҳсулот бирлиги кўпайса, меҳнат унумдорлиги ошганлигидан далолат беради. Бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигида айрим иш, маҳсулот турлари, даврлари ҳамда хўжалик миқёсида натура ҳамда қиймат кўринишида аниқланади. Унинг даражасини қиймат 7 кўринишида бир неча йиллар давомида аниқлашда киёсий баҳолардан фойдаланиш лозим. Шунда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳолари ўзгаришининг таъсири бартараф этилади. Юқорида келтирилган кўрсаткичлар ёрдамида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қатнашаётган меҳнат ресурсларидан қандай фойдаланилаётганлик ҳамда сарфланаётган меҳнатнинг унумдорлик даражаси аниқланиб, чуқур таҳлил этилади. Шунга асосланган ҳолда келажакда меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш ва сарфланиши зарур бўлган меҳнатнинг унумдорлигини ошириш учун қандай тадбирларни ишлаб чиқиш кераклиги белгиланади. Булардан ташқари қишлоқ хўжалигида тармоқ сифатида банд бўлган меҳнат ресурслари салмоғи ҳам аниқланади. Унинг даражаси тармоқда банд бўлган меҳнат ресурслари миқдорини макроиқтисод даражасида, яъни республика миқёсида банд бўлган меҳнат ресурслари сонига тақсимлаш натижасида аниқланади. Аниқланган рақам 100 га кўпайтирилади. Чунки у фоизда ифодаланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: ТБМс қ ( ТБМм : МБМм ) х 100 Бунда: ТБМс–тармоқда банд бўлган меҳнат ресурсларининг салмоғи, фоиз; ТБМм–тармоқда банд бўлган меҳнат ресурсларининг миқдори, млн. ишчи; МБМм–макроиқтисод миқёсида банд бўлган меҳнат ресурсларининг умумий миқдори, млн. киши. Бу кўрсаткични қишлоқ хўжалиги таркибидаги тармоқлар (ўсимчилик, чорвачилик, пахтачилик) доирасида ҳам аниқлаш мумкин. Бунда у қишлоқ хўжалиги асос қилиб олинади. Ички тармоқларнинг шунга нисбатан салмоғи аниқланади. Тармоқ миқёсида мамлакат қишлоқ ҳудудларида яшаётган аҳолининг қандай салмоқа эгалиги қишлоқ хўжалигида бандлиги ҳам аниқланиши мумкин. Унинг даражасини аниқлаш учун қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнат ресурсларининг умумий аҳоли миқдорини қишлоқ ҳудудларида яшаётган умумий аҳоли миқдорига тақсимлаб, 100 га кўпайтириш керак. Чунки бу кўрсаткич фоизда аниқланади. 8 Шу кўрсаткичлар ёрдамида макроиқтисод доирасида қишлоқ хўжалик тармоғида банд бўлган меҳнат ресурсларининг салмоғи, улар меҳнатининг унумдорлик даражаси аниқланиб, таҳлил қилиниши мумкин. Шунинг натижасида тармоқда меҳнат ресурсларининг бандлигига оид чора-тадбирлар макроиқтисод доирасида ишлаб чиқилиши мумкин. Республика аҳолисининг умумий миқдори 2002 йилнинг бошига 24966,8 минг кишини ташкил этган. 2001 йилда аҳоли сонининг ўсиши 1,27 фоизга тенг бўлган. Жами аҳолининг 62 фоизга яқини қишлоқ ҳудудларида яшамоқдалар. Уларни иш билан таъминлаш ва меҳнатлари унумдорлигини юксалтириш жуда катта аҳамиятга эга. Республикада 2002 йилнинг бошига 12718 минг кишидан иборат меҳнат ресурслари мавжуд. Уларнинг аксарият қисми қишлоқ ҳудудларида яшаб, меҳнат қиладилар. Демак, жами аҳолининг 50,9 фоизи меҳнат ресурслари ҳисобланади. Улардан 9173,5 минг нафари ёки 72,1 фоизи иқтисодий фаол меҳнат ресурсларидир. Уларнинг 99,6 фоизи ёки 9136 минг нафари республика иқтисодиётида банд бўлган меҳнат ресурсларидир. Макроиқтисод доирасида банд бўлган меҳнат ресурсларининг 36,1 фоизи қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида фаолият кўрсатмоқдалар (7.1-жадвал). 7.1-жадвал Республика қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган меҳнат ресурсларининг сони ва салмоғ и* № Тармоқлар Йиллар 1995 1999 2000 2001 минг киши % минг киши % минг киши % минг киши % 1 Қишлоқ хўжалиги 3458 40.9 3421 38.5 3369 37.5 3302 36.1 2 Саноат 1087 12.9 1142 12.9 1176 13.1 1209 13.2 3 Қурилиш 528 6.2 583 6.6 595 6.6 621 6.8 9 4 Бошқа тармоқлар 3376 40,0 3739 42,0 3843 42,8 4004 43,9 Жами 8449 100 8885 100 8983 100 9136 100 *Республика макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. Мамлакат қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнат ресурсларининг миқдори 1995-2001 йиллар мобайнида 156 минг кишига қисқарган. Натижада тармоқда банд бўлган ишчи-хизматчиларнинг салмоғи 40,9 фоиздан 36,1 фоизга тушган ёки 4.8 фоизга камайган. Бу, албатта, ижобий ҳол. Иқтисодий ривожланган давлатларда, яъни АҚШ, Олмония, Франция, Испания, Голландияда қишлоқ хўжалигида жами аҳолисининг 3 фоиздан 10 фоизгача бўлган қисми фаолият кўрсатмоқда. Улар меҳнатининг унумдорлик даражаси ниҳоятда юқори. Уларда фаолият кўрсатаётган ҳар бир киши 120 нафаргача кишини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминламоқда. Республика миқёсида бу кўрсаткич даражаси ҳозирги даврда анча паст. Демак, уни юксалтиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Тармоқда банд бўлган меҳнат ресурслари миқдори ва салмоғининг пасайиши республикада амалга оширилаётган аграр-иқтисодий сиёсатнинг маълум даражадаги натижасидир. Меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнати унумдорлигини ошириш мақсадида республика Президенти И. Каримов саноатни қишлоққа олиб бориш зарурлигини асослаган ҳолда исботламоқдалар. Шу мақсадда узоққа мўлжалланган турли хилдаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни босқичма-босқич амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу сиёсатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятлилигини қуйидагилар исботламоқда: даставвал аҳоли жуда зич жойлашган Андижон вилоятининг Асака туманидаги қишлоқ ҳудудида «Ўзбекистон - Корея» автомобилсозлик қўшма корхонаси қурилиб, самарали фаолият кўрсатмоқда. Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Навоий вилоятлари қишлоқларида нефть, газ, тўқимачилик саноатининг йирик қўшма корхоналари яхши фаолият кўрсатмоқда. Шу каби саноат корхоналарининг ишга туширилиши натижасида қишлоқларда яшаётган меҳнат ресурсларининг сезиларли қисми иш билан таъминланди. Бу 10 уларнинг оилалари реал даромадлар билан таъминланишини юксалтирмоқда. Улар республикада автомобилсозлик, ёқилғи, тўқимачилик саноатининг барпо этилишини ҳамда ривожланишини таъминламоқда. Меҳнат ресурсларини қайта тақсимлашнинг анча самарали усуллари орасида турмуш даражасини тартибга солишини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Мазкур услублар ҳудудлар молиявий ресурслари ҳисобидан ходимларнинг меҳнат ва уй-жой шарт-шароитлари ҳамда маданий-маиший хизмат кўрсатиш даражаларини яхшилаш каби тадбирларни ўтказиб, уларни тартибга солиш асосида татбиқ этилади. Республика қишлоқ хўжалигидаги мавжуд бўлган меҳнат ресурсларидан йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш натижасида уларнинг меҳнатлари унумдорлигини келажакда юксалтириш энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Уни муваффақиятли ҳал этиш кенг миқёсда ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолиси 26 миллион кишидан ортиқ бўлиб, уларнинг 60 фоиздан ортиги қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Сурхондарё вилоятида ҳам аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади (7.2- жадвал). Аҳолини иш билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириётганда ушбу ҳолатга эътибор бериш лозим. 7.2-жадвал 1 январь ҳолатига Сурхондарё вилояти аҳолиси сони тў грисидаги маълумотлар. Йил- лар Жами аҳоли Шаҳар аҳолиси Қишлоқ аҳолиси Жами Эркак-лар Аёллар Жами Эркак-лар Аёллар Жами Эркак-лар Аёллар 1992 1380,8 691,4 689,4 261,6 131,3 130,3 1119,2 560,1 559,1 1993 1432,6 717,6 715,0 266,8 133,9 132,9 1165,8 583,7 582,1 1994 1485,5 744,6 740,9 279,9 140,3 139,6 1205,6 604,3 601,3 1995 1531,9 768,5 763,4 316,9 158,8 158,1 1215,0 609,7 605,3 1996 1578,4 792,1 786,3 322,5 161,5 161,0 1255,9 630,6 625,3 11 1997 1622,1 814,7 807,4 328,8 164,5 164,3 1293,3 650,2 643,1 1998 1666,4 837,7 828,7 334,7 167,1 167,6 1331,7 670,6 661,1 1999 1701,8 855,7 846,1 340,0 169,8 170,2 1361,8 685,9 675,9 2000 1736,7 873,7 863,0 344,8 172,3 172,5 1391,9 701,4 690,5 2001 1770,4 891,1 879,3 349,3 174,3 175,0 1421,1 716,8 704,3 2002 1801,0 906,6 894,4 353,5 176,4 177,1 1447,5 730,2 717,3 2003 1834,3 923,4 910,9 357,8 178,5 179,3 1476,5 744,9 731,6 Манба: Вилоят иқтисодиёт бошқармаси Даставвал қишлоқ ҳудудларида, жумладан, қишлоқ хўжалик корхоналарида мавжуд бўлган меҳнат ресурсларининг реал миқдорини аниқлаш лозим. Шу билан бирга аҳолининг мутлақ (абсолют) ўсишини эътиборга олган ҳолда меҳнат ресурсларининг кўпайиш ёки камайиш жараёнини аниқлаш керак. Меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган аҳолининг ҳаракатини ҳам ҳисобга олиш зарур. Шундан сўнг қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган иш жойларининг ҳозирги ҳамда истиқболдаги сонини реал аниқлашга алоҳида эътибор бериш керак. Шуларга асосланган ҳолда меҳнат баланси ишлаб чиқилиши зарур. Юқоридагиларга асосланиб, меҳнат ресурсларининг иш билан таъминланганлик даражас, шу орқали қишлоқ ҳудудларида (корхоналарда, тармоқларда) мавжуд бўлган меҳнат ресурсларининг иш билан таъминланганлик даражаси аниқланади. Унинг даражаси бирга яқин бўлса яхши, Акс ҳолда меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш чора-тадбирлари асосланган ҳолда ишлаб чиқилиши керак. Бунинг учун қишлоқ хўжалик корхоналари хўжалик ичида янги иш жойларини ташкил этиш имкониятларини режалаштиради. Янги ерларни ўзлаштириш, қурилишни, таъмирлашни, маҳсулотларни қайта ишлашни (ўсимчилик, чорвачилик), халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган тадбирларни белгилаб, уларнинг ҳал этилишини таъминлашга ҳаракат қилинади. Бу масалалар республика бюджети ҳисобидан амалга оширилишини ҳам эътиборга олиш лозим. 12 Меҳнат ресурсларидан фойдаланишни ривожлантириш мақсадида уларни такрор ишлаб чиқариш жараёнларини, яъни малакаларини ошириш, тайёрлаш ва кайта тайёрлаш тадбирларини ҳам белгилаб олиб, амалга оширилишига эътибор бериш зарур. Корхоналарда меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқаролар меҳнат унумдорлиги даражасини юксалтиришга ҳозирги даврда алоҳида эътибор бериш лозим. Бу масаланинг ҳал этилишида энг таъсирчан омил моддий манфаатдорлик ҳисобланади. Дарҳақиқат, бозор иқтисодиёти шароитида ким яхши, сифатли ишласа, кўп ҳақ олади. Шундай экан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам яхши, самарали меҳнат қилаётган ишчи-хизматчи меҳнатига яраша кўпроқ ҳақ олиши лозим. Шунда у рағбатлантирилган ҳисобланади. Шу билан бирга меҳнаткашларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришни амалга оширишни таъминлаш керак. Энг аввало, меҳнатлари натижаларини эътиборга олган ҳолда мукофотлаш, турли хилдаги унвонларни бериш лозим. Бу унвонлар ҳам маълум даражада фуқароларни маблағлар билан таъминлайди. Жумладан, Республикада хизмат кўрсатган иктисодчи, агроном, ирригатор унволарини олганларнинг асосий иш ҳақларига энг кам ойликнинг 60 фоизи миқдорида устама берилади. Демак, маънавий рағбатлантириш ҳам айрим ҳолларда моддийлашади. Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат жараёнларини механизациялаштириш, автоматлаштириш, электрлаштириш натижасида сарфланаётган меҳнатнинг унумдорлиги ошишини таъминлаш мумкин. Бунинг учун хўжаликлар ихтиёридаги барча машиналар, тракторларнинг ишга яроқлилигини ошириш ҳамда улардан йил давомида тўлиқ фойдаланишга эришиш тадбирларини шакллантириш лозим. Энг аввало, уларни малакали кадрлар, таъмирлаш устахоналари билан таъминлаш керак. Хўжаликларнинг ишлаб чиқариш ресурслари билан таъминланганлигини ҳам талаб даражасига етказиш зарур. Бунинг учун эса молиявий ресурслар билан таъминлаш чораларини аниқлаб, уларнинг бажарилишини таъминлаш керак. Демак, қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг меҳнатлари унумдорлигини ошириш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир: 13 - тармоқнинг ривожланишини эътиборга олган ҳолда қўшимча иш жойларини ташкил этиш; - тармоқнинг ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш ва моддий- техника таъминотини юксалтириш; - қишлоқ хўжалигига янги техникаларни, самарали технологияларни изчиллик билан татбиқ этиш; - қишлоқда тадбиркорлик шаклларини ривожлантириш; - қишлоқда ишлаш ва яшаш учун барча шароитларни яратиш; - меҳнатни ташкил этишнинг самарали турларини ташкил этиш ва ривожлантириш; - кадрларни тайёрлаш, малакаларини ошириш, уларнинг моддий, маънавий рағбатлантиришни такомиллаштириш ва бошқалар. Бу каби чора-тадбирларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига жорий этилиши тармоқдаги меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаб, меҳнат унумдорлиги ошишига ижобий таъсир этади. 14 Адабиётлар рўйхати : 1. И.А.Каримов «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» Т. «Ўзбекистон» 1993й. 2. И.А.Каримов Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, тараққиёт шартлари ва кафолатлари. Тошкент, 1997. 3. И.А.Каримов Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Тошкент, 1995й. 4. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ биринчи сессияси иккинчи йиғилишида сўзлаган нутқи – Т., «Халқ сўзи» 23 январь 2000. 5. А.Ўлмасов «Иқтисодиёт асослари» – Т., Меҳнат 1997. 6. А.Э.Ишмухамедов «Бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиётни ривожланиши». Ўқитувчи. 1996. 7. Иқтисодни эркинлаштириш, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш бош йўлимиз. Халқ сўзи 13 февраль, 2002 йил. 8. Ишмухамедов А.Э., Шибаршова Л.И. «Экономическая интеграция в мировое хозяйство» Тексту лексий. ТГЕУ. Тошкент 2000г. 9. П.Р.Кругман, М.Обстфельд. Халқаро иқтисодиёт. Назария ва сиёсат, МДУ,М., 1997г. 10. А.Расулов, А.Бедринсев, А.Акилов. Ўзбекистонни ташқи фаолият ва жаҳон хўжалигига бирлаштириш. Ўзбекистон, 1996 й. 11. Отажонов М. «Мулкчилик шакллари ва қишлоқ хўжалигида ижара» Тошкент, 1991 й. 12. Ўлмасов А., Тўхлиев Н. «Бозор иқтисодиёти» Қисқача луғат маълумотнома. Қомуслар Бош таҳририяти, 1991й. 15