logo

Бозор инфраструктураси, ҳудуд инфраструктураси ва корхона инфраструктураси тушунчалари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

389.5 KB
Бозор инфраструктураси, ҳудуд инфраструктураси ва корхона инфраструктураси тушунчалари Бозор инфратузилмасининг таркиби. • Ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир. Ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари, керакли хомашё ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш ҳажми ҳам ошади. Хўжаликларнинг электроэнергияси, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига талаб ошади. Қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш-техник хизматига, моддий-техника таъминоти ташкилотларига, муҳандислик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматларга боғлиқлик даражаси ўсади. Бу жараёнда самарали фойдаланиш ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот ва тармоқларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай тармоқлар ва хизматларни иқтисодиётда инфратузилма дейилади. Инфратузилма • Инфратузилма – ижтимоий ва иқтисодий ишлаб чиқариш учун нормал шарт-шароитларни таъминловчи тармоқ ва саноат мажмуидир. У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали АСМнинг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма жамият ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми ҳисобланади. У корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди ва АСМнинг пировард маҳсулоти миқдоран кўп ва сифатан юқори бўлишига йўналтирилган. • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ишлаб чиқарилиши провард натижада тармоқнинг ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси билан бирга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Улар орасида агрокимё, зооветеринария, консультация хизматларига катта эътибор берилади. • Бозор муносабатлари ривожланган шарт-шароитда инфратузилманинг тармоқ ва ишлаб чиқариш вазифалари ҳам ўзгаради. Бу ерда қишлоқ хўжалигининг материал, ресурслар, техника билан таъминоти йўқ. Мавжуд бўган хизматлар базасида АСМ корхоналарига моддий ресурсларни реализация қиладиган ҳиссадорлик жамиятлари ва ширкатлар вужудга келмоқда. • Инфратузилмага кирадиган тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнига бир хилда таъсир кўрсатмайди ва жамият ишлаб чиқаришида ўзига хос ўрин эгаллайди. Шу туфайли инфратузилма тармоқларини асосий кўрсаткичлари бўйича туркумлаш муҳим амалий аҳамиятга эга. Инфратузилма туркумланиши алоҳида элементлари билан бирга бутун тармоқларнинг жамият ишлаб чиқариш тизимидаги ўринларини белгилашга ёрдам беради. У тармоқлараро алоқаларни ўрганишга ва асосий ишлаб чиқариш билан хизмат кўрсатиш тармоқлари орасида оптимал мувозанатни белгилашда кўмаклашади. • Инфратузилма элементларининг характерини кўп томонлама ҳисобга олган ҳолда уни конкрет хусусияти бўйича туркумлаш мумкин эмас. АСМ инфратузилмаси элементларини қуйидаги тўрт хусусияти орқали туркумлаштириш мумкин • ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш жараёнига таъсири жараёнига таъсири даражаси билан;даражаси билан; • ҳудудий;ҳудудий; • тармоқ;тармоқ; • функционал функционал йўналтирилганлиги йўналтирилганлиги бўйича.бўйича. Ишлаб чикариш инфраструктурасининг роли ва таркибий кисмлари. • Ишлаб чиқариш инфратузилмаси ишлаб чиқариш маблағлари ҳамда уларнинг узоқ муддат ишлашини таъминлайдиган тармоқларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси таркибига бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи тармоқлар киради: ишлаб чиқаришга йўналтирилган транспорт, таъмирлаш устахоналари, омбор хўжаликлари, коммуникация тизими ва телеграф, алоқа, электроэнергия узатиш линиялари, техник хизмат станциялари, илмий – ишлаб чиқариш лабораториялари, ҳисоб марказлари. • Ишлаб чиқариш инфратузилмасининг шаклланишига кўпгина омиллар таъсир этади. Уларнинг ичида тупроқ-иқлим шароити, ҳудуд релъефи, сув билан таъминланиши, ер ҳудуди конфигурацияси, йўл ҳолати, корхонанинг жойлашиши, ишлаб чиқариш объектларининг жойлашиши, қўлланилаётган технологиялар, ишлаб чиқариш ихтисослашиши ва концентрациялашиш даражасига алоҳида эътибор берилади. • Маълумки, инфратузилманинг энг йирик тармоқларидан бири транспорт хўжалиги ҳисоблана ди. Ишлаб чиқариш ҳаракати жараёнини транспортсиз тасаввур қилиш қийин. Бу борада қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатаётган транспортлар фаолияти узоқ даврни ўз ичига олади. Даставвал қишлоқ хўжалигида транс порт вазифасини ўтаб келган иш ҳайвонларидан фойдаланилган. Ҳудуд инфраструктураси • Хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқарилгандан сўнг уни саралаш ва тайёрлаш ишлари олиб борилади. Саралашда маҳсулот таркибидаги озуқа моддалари кўринишига қараб икки гуруҳга бўлинади. Бу эса, ўз нав батида, маҳсулотларни сақлаш учун тайёргарлик кўришга имкон яратади. Чунки саралаш жараёнида маҳсулотнинг пишиш дара жаси, нави ва турига қараб, сақлаш дастури ишлаб чиқилади. Маҳсулотнинг қисмини қайта ишлашга топшириш, иккинчи бир қисмини эса сақлаш масаласи ҳал этилади. • Маҳсулотларни саралаш иш лари олиб борилмаса, саралаш жараёнидаги эътиборсизлик ва камчиликлар туфайли исрофгарчиликка йўл қўйилиши мумкин. Сараланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ишла ри уларнинг сифатига катта таъсир кўрсатади. Республикамиз қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотлар орасида асосий пул тушуми пахта, ғалла ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига бўлади. Бу турдаги маҳсулотларга айниқса, мева ва сабзавотларга тез ва соз хизмат кўрсатилса, иккинчи қисми тайёрлов ташкилотларига сотилса, нобудгарчиликка йўл қўйилмайди. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштириладиган мева ва сабзавот ҳамда ғалла маҳсулотлари ни сақлаш, биринчидан, хўжаликларнинг молиявий аҳволини яхшилашга имконият туғдирса, ик кинчидан, истеъмолчиларнинг йил давомида доимий талаби қондирилиши мумкин.