logo

Корхона (фирма) – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъекти, уни ташкил этиш асослари

Yuklangan vaqt:

18.12.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

30.4541015625 KB
 Корхона (фирма) – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъекти, уни ташкил этиш асослари РЕЖА: 1. Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқ тузилишида таркибий ўзгаришлар. 2. Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва корхона фаолиятини лицензиялаш. 3. Корхона фаолиятида тадбиркорликни урни, чет эл инвестицияларни жалб қилиш зарурати. Бозор муносабатлари тизимида корхоналар фирмалар унинг асосий бўғини сифатида бўлади. Айнан шу бўғин миллий хужаликнинг ишбилармонлик фаолияти активлигини таьминлаб, бу бўғинда маҳсулот яратиш руй бериб ишчининг бевосита капитал билан боғланиши шаклланади. Корхоналарда энг яхши мутахасислар жамланган, ресурсларни тежаб тергаб ишлатиш муаммоси хал бўлиб юқори унумли техникани қўллаш ва янги технологияни жорий этиш амалга оширилади. Айни вақтда корхоналар янги кш жойларини барпо этиб аҳолини иш билан банд бўлишни, солиқлар тулаб ижтимоии дастурларни амалга оширишга ўз хиссаларини қўшадилар. Корхона - ўзи нима? Ўзбекистонинг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон республикаси корхоналари хакида"даги қонуннинг кириш кисмида корхона хакида шундай таьриф берилган. Корхона бу мустақил хужалик юритувчи субъект, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган унга тегишли бўлган мулк асосида ёки тула хужалик юритиш ҳуқуқий билан, маҳсулот ишлаб чиқаради сотади ёки алмашади, ишлар бажаради хизматлар курсатади, рақобат мухитида ўз фаолиятини амалга оширади барча мулк шакллари тенг ҳуқуқлиги шарой-итида харакатдаги қонунилик асосида амалга оширади. Корхонанинг фаолият мақсадларини амалга ошириш, маҳсулотига ишларига хизматларига бўлган ижтимоии талабларни қондириш ва шу асосида мехнат коллективларини (жамоаларини) ва мулк эгасининг манфаатларини хисобга олган холда олиб бирилади. Корхона - хар кандай хужалик фаолиятини, унинг мақсадлари ва вазифаларини мос бўлган уставда кўрсатилган тоифада ва қонуний томондан такикланмаган холда амалга эширади. Шундай қилиб корхона - бу махсус моддий ва информацион ресурслардан фойдаланиб, мавжуд маҳсулотга ишларга ва хизматларга талаб бўлган холда маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектдир. У ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва ишлаб чиқарган товарлари ва маҳсулотларини, барча солиқ ва мажбурий тўловлар тулангандан сўнг колган соф фойдани эркин бошкаради. Хукукий нуктаи назардан караганда ҳам корхона, бу Ўзбекистон қонунларига мувофиқ корхона мустақил хужалик юритувчи белгиланган тартибда тузилган, маҳсулот ишлаб чиқаришга, хизмат курсатиш ва ижтимоии талабларни қондириб фойда олиш учун ташкил этилган ху жалик субъектидир. Аввалги маърузаларда курсатилганидек бир турдаги маҳсулот (хизматлар ишлар бажарувчи) ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар мажмуйи - моддий ишлаб чиқаришнинг тармокларини ташкил этади. Саноат кишлок хужалиги транспорт курилиш, алока, ўз навбатида корхоналар тармок таркибини, профилини за микёсларини белгилайдилар. Ундан ташкари корхона ва ташкилотлар кайси шахар вилоятларда жойлашганига караб ҳуқуқий ихтисослашувини белгилайди ва шакллантиради. Масалан - Чирчик шахри – Кимлъёгарлар, Олмалик шахри кончилар шахри деб эталиши шунга тасдикдир. Корхоналар ва уларнинг жамоалари, тармок ва худудий комплексларни. шакллантирувчи бош элементлардир. Шунинг учун ҳам корхоналар халк хужалиги комплексларининг асосий бўғини бўлиб коладилар. Хозирги замон амалиётида корхона. урнига купрок "фирма" тушунчаси ишлатилмокда ва таркалмокда. Холбуки фирмани луғавий мазмуни ўзгача бўлиб бунга аниқлик киритиш лозим. Корхона — бевосита товар ишлаб чиқарувчи ролини уйнаса, фирма тадбиркор, корхонани ташкил топтирувчи ёки кайта тузувчи ролини уйнайди ва корхонани молиялаштирувчи воситачи ролида ишлайди. Фирманинг номи, уни савдо белгиси хужалик шартномалар тузишда кулланиладиган, упаковкаларида курсатилган конкрет корхонани ягоналашувига ёрдам беради, бошка бир турдаги маҳсулот етиштирувчилардан фаркли уларок. Корхонанинг тавсифи (характеристикаси) унинг асосий белгилари уни мустақил товар ишлаб чиқарувчи субъектлар, бозор иқтисодиёти жараёнларида катнашувчилар каторига киритади. Корхонани ажратиб турувчи узига хос белгилари қуйидагича: -ишлаб чиқариш ва техникавий бирлик -ишлаб чиқариш жараёнлари капитал ва технологияни такозо этувчи корхона -ташкилии бирлик - маълум жихатдан ўз ички таркиби бошкарув тизими ва жам oac и ra эга корхона. - иқтисодий бирлик - моддий молиявий техник ресурслари ҳамда ишлаб чиқаришдаги иқтисодий манфаатлари бирлиги Ягона худуд, ёрдамчи корхоналар ва ш.у. мавжудлиги корхонанинг мухим белгиларидандир. Мулкчилик шаклидан катъий назар корхона тижорат хисоби шаклида ишлайди ёки шартномалар келишимлар амалиётларни ишга солиб соф фойда олади ёки зарар куриши мумкин. Соф фойда хисобига баркарор молиявий холатни таъминлайди мехнат коллективининг ижтимоии иқтисодий манфаатларини амалга оширади. Корхонанинг принципиял бозор шаройитидаги модели 1-чизмада келтирилган. 1-ЧИЗМА Ишлаб чикариш омиллари Корхона ресурсларини кайта узгартириш Товарлар ва хизматларни сотиш Бизнесни (фаолиятни) амалга ошириш уч асосий стадияни назарда тутади. Ишлаб чиқариш омилларини сотиб олиш- Маълум микдордаги пул хисобига М, Ресурсларни кайта узгартириш (ишлов бериш) Товарларни сотиш С ва унинг урнига яна пул топиш М Асосий шарт бунда М М булиши шарт Ўзбекистон Республикасининг корхоналар хакида қонунига биноан бошка корхоналарнинг ва ташкилотнинг фаолиятига тускинлик килмаслиги ўз навбатида давлат ёки бошка юқори ташкилот эса корхоналар мажбуриятларига жавоб бермайди. Корхона ҳам давлат олган мажбуриятларга бошка ташкилотлар мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Бундай мустақилликка карамасдан корхона ўз фаолиятида давлат назоратидан четда колмайди, давлат масалан солиқлар ўз вақтида туланиш монополистик куринишларни чеклаш, техник андозаларга технологияларни куллашга риоя қилиш масалаларини назорат килишни ўз зиммасида колдиради. Бозор муносабатлар факат маҳсулот кшлаб чиқаришнигина эмас балки уни реализация қилишни талаб килади. Фақат шу асосдагина корхона нормал фаслият курсатиши мумкин. Айни пайтда бундай мустакиллик корхона фаолиятида банкротлик ёки ноиложлик холатидан холи этмайди. Шундай қилиб корхонанинг хатти харакатлари бозор муносабатлари шароитида тубдан узтаради. Бу узгаришлар корхона фаолиятининг куп масалаларига тааллуқлидир. Корхоналарни турли параметрларига (кўрсат-кичларига) караб туркумлаш мумкин.  қайси тармокка тегишликлиги билан  ишлаб чиқаришнинг таркиби билан  ишлаб чиқариш салохиятини кудратлилиги билан Таьрифнинг энг мухим белгиси сифатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг тармок доирасидаги фарки, ишлаб чиқариш услуби ва истеьмол қилиш тартиби билан ҳам фарк килади. Шунга караб корхоналар - - Машина ускуна асбоб, хомашё ишлаб чиқарувчи материаллар ишлаб чиқарувчи, эл.энергия ишлаб чиқарувчи ва бошка ишлаб чиқариш воситалари етказкб берувчи саноат корхоналарига; - Пахта дон сабзавот ва ш.у. қишлоқ хўжалиги корхоналари. - Транспорт ва курилиш индустриясига қаярашли корхоналар Халқ хужалигини йирик тармоклари бошка майдарок тармоклардан ташкил топган ва ихтисослашган тармоклар дейилади. Масалан саноат - ундирма ва кайта ишлов берувчи тармоклардан ўз навбатида кайта ишлов берувчи тармоклар енгил озик-овкат, огир машинасоялик ва ш.у. тармокларга булинади. Тармок тузилишида асосан иккита белги билан-тармок кимга карашлиги аникланди бу худудий тармок ёки махсумий тармокка були нади. Биринчи белгида фаолиятни асосий эълон қилинган фаолияти ёки маьлум вазирликка карашли бошка тармоклар билан узвий богланганлиги хисобга олинса иккинчи холда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хажми ва таркиби аникланиб хар бир соф тармок хисобида олиб борилади. Бу холда барча машинасозлик корхоналар - машинасозлик тармогида, курилиш ташкилотлари курилиш тармогида транспорт - транспорт тармогида хисобга олиниб буйсунишидан катьий назар мазкур тармок буйича таркиби ва хажми хиообланади. Амалда корхона аник кайси тармокка тегишлигини аниклаш кийин булиб колиши мумкин чунки уларни купчилиги тармоклараро комплекслар таркибида намоён бўлади. Шунинг учун корхонани таркибига караб тор ихтисослашган куп йуналишли мураккаб (комбинированнўй) корхогаларга булинади. Уз номи билан тор ихтисослашган корхоналар муайян бир хил махсулот ёки маҳсулотлар тури ишлаб чикувчи корхоналар тизими масалан чуян, пулат, прокат, дон гушт маҳсулоти чиқариш. Куп профилли - турли хил хар хил ихтиёжлар учун маҳсулот чиқарувчи - масалан денгиз кемалари автомобиллар компьютерлар юк ташувчи, кишлок хужалигида эса бир хужаликни узида пахта дон гўшт сут сабзавот полиз ва ш.у. маҳсулотлар етиштирувчи Комбинированнўй мураккаб туркумлашган корхоналар битта хомашёдан бир катор маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Масалан чуян домна печларида ишлаб чикилган пулатга кайта эритилади бошка корхонада машиналар ишлашга ва прокат учун Пахта хомашёсидан — текстиль саноатида тола - толадан ип— ипдан калава- калавадан мато-матодан тайёр кийим-кечак ва ш.у. Айни вақтда пахта чигитдан ёғмой маргарин ва шу . Корхона улчамларига караб кичик урта ва йирик корхоналарга булилади. Бу улчамларини аниклашда ишловчилар сони ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий киймати ва ишлаб чиқаришнинг асосий фондларининг киймат хажмига караб ажратилади. Шундай қилиб корхоналар хакида тушунча хосил килдик. Энди хозирги замон Ўзбекистоннинг иқтисодиёти тармок тузилишидаги руй бераётган таркибий узгаришларга келсак уни таьрифлаш учун куйидагилар хакида тухталиб утишга тугри келади: Одатда Совет тузими вақтида пропагандислар чекка улкаларда руй берган ижобий силжишларни таьрифлаб - Мана, революциядан илгари Ўзбекистонда хечкандай саноат булмаган, хатто кетмонни михни ҳам биз Россиядан келтирар эдик. Тошкентда биринчи трамвай вагонлари Белгиядан олиб келинган эди деб жар солишар эди. Тугри ишлаб чиқариш кучларини ривожланиши жараёнида Ўзбекистонда зарурат газасидан текстиль саноати, кишлок хужалик машинасозлиги ва ш.у. тармоклар ривожланди. Лекин Россия империячилик сиёсатида Узбекистон иктисодиётини уни ишлаб чикариш кучларини ривож-лантиришдир томонлама, факат россиянинг манфатларига мос килиб ривожлантирилар эди ва асосан ундирма саноати хомашъёни ундириб олиб шу ерни узида уни кайта ишламай, четга олиб чиқиб кетилар эди. Шуни айтиш керакки – бундай сиёсат нафақат Ўзбекистонга нисбатан балки Тожикистон, Туркманистон ва Қирғистонларга нисбатан қўлланиб келинган бўлиб, бу ердаги саноат корхоналарида ҳам фақат рус миллатига мансуб кишилар жойлаштирилар маҳаллий аҳоли эса асосан анъанавий ота боболаридан қолган деҳқончилик билан шуғулланишга энг оғир ва меҳнатга маҳкум этилган эди. Мустақиллик йилларида бу фактларга объектив нуқтаи назаридан қарасак қизил империалистик сиёсатни кўп миллатлари юхага чиқиб қолди. Масалан Тожикистондаги Алюмин завадига хом-ашё Арманистондан ва Украинадан келтирилар, бу ҳудудда энг экологик жиҳатдан ифлос технологияли корхоналар жойлаштирилар ва маҳаллий аҳолини манфаатлари мутлақо ҳисобга олинмас эди. Масалан ушбу Алюмин заводи қаторида Тошкент вилоятдаги Чичиқдаги Капролактам заводи, ўтга чидамли ва қийин эрувчи қотишмалар заводи, Оҳангарон цемент Олмалиқ тоғ рудани бойитиш комбинат ива ш.у. Яна масалани чуқурлаштирсак – мазкур йирик комбинатлар ҳам энг нозик жойидан Россиядан (четдан) келтириладиган хом-ашё, станоклар ёки қисмлар томонидан қарам эдила рва доимо керак бўлиб қолса бита буйруқ билан тўхтаб қолишлари мумкин эди. Мавжуд иқтисодиётни ривожлантиришда чекка ўлкаларга хомашё етказиб берувчи иккинчи даражали корхоналар деб саралар эди. Масалан Олмалиқ тоғ комбинати Зарафшон, Мумунтов олтин конларида олтин ишлаб чиқиб ёмби (слитка) ҳолида четга олиб чикиб кеттилар ва Екатеринбург, Уралнинг шунга ўхшаш корхоналарида бу олтин қайта эритилиб соф ҳолга келтирилар (афинат) эди ва шунинг ўзида Ўзбекистон анча моддий зарар кўрар эди. Ҳозир бу иш ўзимизда амалга оширилаяпти ва кўрсаткич 4 та 9 лик олтин (99.99.пробали) жаҳон андозаларига мос қилиб ишлаб чиқилмоқда. Кези келганда айтиб ўтиш керакки - олтин фақат безаклар ишлаш учун эмас балки электроника, приборсозлик компьютерлар космосни ўзлаштириш радиотехника ва ш.у. энг замонавий корхоналар учун хомашё сифатида ишлатилади, чунки олтинни бошқа металларда учрамайдиган хусусиятлари борки у қиммат бўлишига қарамай айнан шу хусусиятлари учун бутловчи ва комплектловчи восита сифатида ишлатилади. Масаланинг иккинчи мохияти ҳам бор - Ўзбекистонда чорвачилик ва куйчилик ривож топган булишига ҳам карамай хозирги кунда ҳам ахолини асосий (айникса кишлокда) оёқ кийми - резинка калиш. Нима ишлаб чиқариш кучларини тугри ташкил этилганда улкада пойабзал фабрикалари куриб мавсумга караб экологик жихатдан инсон учун фойдали чарм оёк кийимларни куплаб ишлаб чиқарса булмасмиди? Корамол ва куй эчкилар териси ҳам жуда кийматли хомашё бўлгани сабабли куплаб четга олиб чикиб кетилган, хозир бу ишни эса узимизни ишбилармонлар "муваффакиятли" амалга оширмокдалар. Шунга ухшаш мисолларни куплаб келтириш мумкин ва Ўзбекистон собиқ Союзни хомашё базаси эканлигини бундай мисоллар билан жуда куп тасдикласа бўлади. Салохияти жуда катта, табиати жуда бой маъданлари бехисоб республиканинг аҳолиси турмуш даражаси иттифокчи республикалар орасида охиридан 3 ёки 4 чи уринни эгаллар эди. Бу холда Ф.Каюмовни (иқтисод фанлари доктори) Агросаноат комплексини самарадорлиги хакидаги китобидан маьлумот олса бўлади. Хозирги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини тармок тузилишида жуда катта узгаришлар руй бермокда. Республика хукумати рахбарлари ва шахсан Президентимиз И.А.Каримовнинг ташабуслари билан Республикада маҳсу-лотларни экспортга йуналтирилган ва импорт ўрнини боса оладиган даражада ривожлантириш хакида курсатма берилган. Шунга кура (иқтисодий жихатдан бу жуда куп марта исботланган) хомашёни четга чиқариш энг ночор ва самарасиз услуб бўлиб хомашёни узимизда кайта ишлаб тайёр маҳсулот, маҳсулот бўлганда ҳам ракобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришга йуналтирилган булиши керак. Масалан Андижон вилоятида курилган қўшма корхона "Олтин дери" хозирги кунда ишлаб чиқараётган чарм курткалари Францияга ҳам экспорт қилинмокда. Франция эса ҳамма вақт модалар буйича дунёда етакчи урин тутган ва шундай бўлиб ҳам колмокда. Четга маҳсулот чиқариш (экспорт) хар кандай мамлакат учун фойдалидир чунки экспорт натижасида шу улкага валюта (эркин муомиладаги валюта) окиб келади ва валюта захиралари бой давлат имкониятлари ҳам катта бўлади, масалан янги замонавий технологиялар ускуналар дастгох ва саноат ишлаб чиқариш воситалари, технологик линиялар ва ш.у. айрим тармокларда жадал сурьатлар билан ривожланишга асос бўлади. Корхоналарни янги шароитда ишлаши учун молиявий тизимни ҳам ислоҳ қилиш керак эди. Дастлаб бу масала айланма маблағларни каттик тежаш. улардан самарали фойдаланиш, меъёрдан ортик колдикларни йукотиш ортикча асосий фондларни тугатитиш муддати утган банк карзларини йукотиш, маҳсулот етказиб бериш буйича карзлардан кутилиш зарур эди. Корхоналарни молиявий согломлаштириш омборларда тайёр махсулотлар туриб колишига ёки молиявий воситаларни бошка мақсадларга самарасиз жалб қилишга йул куймасликни талаб килади. Омборларга маҳсулотлар тулиб кетиши бу асосан анъанавий хужалик алокалари узилиб колганлиги окибатида келиб чикиб шартномавий интизом бузилиши ёки элтиб берувчи корхоналар асоссиз ресурсларга бахоларни ошириб курсатганлиги ёки бозори касод бўлган товарлар ишлаб чиқарилаётгани натижасида вужудга келади. Бозор муносабатларига утиш ўз навбатида бахоларни ташкил килиш масалаларига ҳам узгартиришлар киритишни талаб килди. Бахо ташкил қилиш тизкми ҳам бозор асослана бориб товарга бўлган талаб ва таклиф қонуниятларидан шаклланиб хизматлар, маҳсулотлар ҳам шу қонунлар асосида бахолана бошладилар. Шу сабабли хукумат бахоларни тобора эркинлаштириш сиёсатини куллай бошлади, бахоларни идора қилиб боришдан воз кечиб шу жумладан энергия манбаларига ҳам эркин бахолар урнатила бошлади. Агар биз республикамизнинг бозор муносабатларига утишда узига хос ва узига мос бўлган йулни танлаб амалга оширилаётган тадбирларга назар ташласак - давлат томонидан ижтимоий сиёсатда ҳам тубдан узгаришлар амалга оширилаётганлигини шохиди буламиз. «Ўзбекча модельнинг асосий мохияти хар бир корхона ва жамоа фаолиятида ўз хиссасига караб даромад олиш йулида хар кандай тусикларни бартараф қилиш ва аҳолининг истеъмол товарларга бўлган ихтиёжини коплаш ҳамда айши» вақтда нам таьминланган ахоли масаларини узини-ўзи химоя этолмайдиганларни иқтисодий томомдан химоя этиш сиёсатини асосий бўғини деб хисоблашдир. Ишлаб чиқариш хажмларини камайиши купгина корхоналарни тулик ишламаганлиги ёки тухтаб колиши бандлик муаммосини келиб чикарди. Шунинг учун меҳнат биржалари ваэирликлар ташкил этилдиким улар иш ресурсларини кайта тармоклараро таксимлаш, ишчиларни янги касб хунарга ургатиш тизими, корхоналарда буш уринлар хакида маьлумотлар ва ишсизлик нафакалари бериш билан машғулдирлар. Хужалик юритиш механизмини самарали кайта ташкил қилиш саноат ва кишлок тармокларида кенг камровли таркибий узгаришларни амалга оширишни талаб килди. Бундай тадбирлар ислохатларимизни боскичма-боскич «карахт этувчи» услубидан воз кечиб амалга оширилиши мухим аҳамият кашф этди ва ижобий натижаларини курсатмокда. Хозирги кунда иқтисодиётни инвестицион фаолиятни ривожлантириш, технологияларни янгилаш ва ишлаб чиқариш, такомиллаштириш учун ҳамма шарт- шароитлар яратилди. 2000 йилнинг натижаларига кура ижобий силжишлар тобора авж олиб бормокда. Бу хакда И.А.Каримовнинг 2000 йил янунларига бағишланган маьрузаларида конкрет мисоллар билап фактлар келтирилган. 3. Корхона фаолиятида тадбиркорликни ўрни, чет эл инвестицияларини жалб қилиш зарурати Мамлакат халк хужалкгини бошкариш за иктисоднётини тубдан бошка ижтимойи тизимга ва бошкарув услубига утказиш ўз узидан маълумки жуда катта куч кувват, тадбирий чоралар ва куп сонли муаммоларни киска вакт ичида хал қилишни талаб килади. Бунда эскидан колган бошкарув таьминот ва маьмурий буйрукбозлик услубларини кумсаш, бокимандалик кайфият ҳам куп жихатдан тускинлик қилиши табийи бир хол. 1999 йил якунларига багишланган Вазирлар Махкамасининг йигилишида Президент И.А.Каримов кичик ва урта тадбиркорликни куллаб куватлашни мувофиклантирувчи кенгаш, Давлат мулк Комитаси, махаллий хокимият бошкарув органлари, ҳамда кичик ва урта бизнесни ривожлантириш буйича тижорат банкларининг фаолиятини каттик танкид остига олган эди. Кейинги пайтларда шу сохада маьлум узгаришлар юз берди. Масалан, тадбиркорлик фаолиятини эркинлиги кафолотлари тугрисида, конун, бир канча Президент фармонлари ва хукумат карорлари қабул қилинди кичик ва урта бизнес, фермер ва дехкон хужаликлари фаолиятининг хукумат асосларини мустахкамлади ва тадбиркорлар рагбатлантирувчи ва уни кафолатлайдиган кучли тизим яратилди. Кичик ва урта бизнес субъектлари хусусий тадбиркорлик билан шугулланувчи шахслар учун солик тулов тизимига сезиларли даражада янгилик киритилди. Корхоналарнинг хисоб юритиши хисобот бериш тартиби кискартирилди ва анча соддалаштирилди. Иккинчидан хусусий тадбиркорлик ва кичик ва урта бизнес субъектларига кредит бериш тизими яхшиланди, ўз заруратлари учун тадбиркорлар банкдан накд пул олиш муаммоси деярли хал этилди. Бу сохани ривожлантириш буйича халкаро молия ташкилотларини йуналиши буйича жумладан Европа кайта тиклаш ва ривожлантириш банки, Осиё тараккиёт банки, халкаро молия корпорацияси, КфВ банклари томонидан 62,5 млн АКШ доллари микдорида кредит линиялари очилиб улардан факат 16.6 млн доллари узлаштирилди. Кичик ва урта бизнес учун микрокредитлар ажратиш тизими ишлаб чикилди ва амалда жорий этилди. Шунга кура 2004 йилда тадбиркорларга тижорат банклари томонидан 4 млрд 100 миллион сум микдорида микрокредитлар берилди. Биргина Тошкент вилоятида тадбиркорларга ярим йилда умумий микдори 805 млн сумлик 651 та микрокредит ажратилди. Ушбу кредитларни 92% бевосита фермер дехкон хужаликларига ажратилди ва уларни ривожлантиришга йуналтирилди. Яна муайян даражада тадбиркор субъектларини моддий техника ресурслари билан таъминлаш ва улар ишлаб чиккан маҳсулотларини сотишга ёрдам бериш ишлари яхшиланди. Кушимча қилиб айтиш керакки, савдо таъминот тизими фаолияти сезиларли даражада жонланди натижада товар хомъашё ресурсларини сотиш икки ярим баравар ошиб кичик ва урта бизнес корхоналарини ишлаб чиқарган маҳсулотлари 12 млр. 800 млн. сумлик улар тсмонидан майда улгуржи савдо дуконлари томснидан сотилди. Ундан ташкари тадбиркорларни куллаб кувватлаш буйича ахборот марказлари, бизнес инкубаторларнинг иши фаоллашди - 2 мингдан зиёд киши укитилди 45 мингтасига маслахатлар берилди. Тадбиркорларни молиявий хужалик фаолиятига махаллий хокимият органларини асоссиз равишда аралашувини чеклаш ва тадбиркорларни химоя қилиш ишлари жонлантирилди. Адлия вазирлиги томонидан тасдикланган текширувлар китоби жорий килиш окибатда асоссиз текширувлар ярим йилда карииб 9 баробар камайди, солиқ тизими ходимларидан 35 кишидан II млн сум асоссиз тулов ундириб олинди. Тадбиркорликни куллаб кувватлаш тадбирий чоралари амалда кулланилганидан сунг ярим йилда 13 мингдан зиёд кичик ва урта бизнес объектлари руйхатга олинди уларни сони 175 мингдан ортди ва 105 мингдан зиёд иш уринлари ташкил этилди, 2009 йилга нисбатан 2 баробар купдир. Иқтисодий ислохотларни бундай ута мухим сохасида кулга киритилган бу натижалар иқтисодиётни эркинлаштириш ва тадбиркорликни куллаб кувватлаш окибатида юз берди деган хато булмайди. Шунга карамай, мамлакатимизни купгина жойларида тадбиркорлик, шахсий ташаббус иқтисодий уйишнинг, ишсизлик муаммосининг хал этувчи ва аҳоли даромадларини асосий омилига айлангани йук, бу сохада хали камчиликлар калашиб ётибди (Мисоллар келтириш керак) Банклар - айникса тижорат банклари - - Иқтисодиётни ривожлантириш - - Иқтисодиётни такомиллаштириш - - Иқтисодиётни таркибини узгартириш - - Замонавий талабларга жавоб бериш учун инвестицион жараёнларда асосий роль уйнаши керак. бу юкорида келтирилган вазифалар хар бир банкнинг асосий вазифаси хисобланиши керак. Банклар бозор инфрэтузилмасининг асоси ва негизи бўлиб колади. Шу билан бир каторда мавжуд 32 та банкдан факат 9 таси ташки бозорда фаол харакат килмокда, 17 та банк эса дунёдаги энг нуфузли банкларда корреспондентлик алокалари урнатган. Чет эл инвестицияларининг мамлакатимиз иқтисодиётини реал секторига жалб килишда Ўзбекистондек ташки иқтисодий салохиятга эга мамлакат учун бу жуда оз деб хиссблаш лозим. Хаммага маълумки чет эл инвестициялари Ўзбекистонга банкми оркали кириб келади ва бу сохада чет эл сармоялари иштирок этувчи, УзДАУ банк, УТ банк АБН АМРО банк "Узприват банк" каби кушма банклар тизими ва машкур "Дойгебанк", Осиё тараккиёт банк, «Чейз Манхаттен банк» Кредит Свисс банки ваколатхоналарининг аҳамияти катта. Шундай қилиб тадбиркорлик узидан-ўзи, курук ерда пайдо булмай уни авж олдиришга аввало яхши хохиш билан бирга молиявий куллаб кувватлаш тизими, ҳамда илгор замонавий тexнoлoгиялapни ускуналарни дастгохларни сотиб олиш учун маблаг керак булади. Бу сохада чет эл инвестициялари жалб қилиш, шерикчилик асосида ишларни ташкил қилиш ва тайёр маҳсулотлар билан олинган карзларни коплаш энг долзарб масала булиб колмокда. 2003 йилнинг якунларига багишланган Вазирлар мажлисида Президент И.А.Каримовнинг маърузаларида рагбатлантириш излаб топиш, булгуси сармоядор билан алока урнатиш кушма корхоналар очиш сармоядорларга кулай шарт шаройит яратиб бериш Хукуматдан тортиб хужалик юритувчи субъектгача ҳаммамизни умумий ишимизга айланиши лозим" Йилган, яна такидлаб утилдики бу оддий хакикатни яхши тушуниб олиш лозимки Узбекистонга киритилаётган сармоялар айникса тугридан-тугри келаётган сармоялар скими хар бир киши, умуман жамият хаёти учун сув ва хавсдек зарур.*. 13 - Юқорида исботлаб берилган масала ~ экспортга маҳсулот чика-ришни хар томонлама рагбатлантириш ЕЭ миллий валютамизни барка-рорлаштириишмиздан иборатдир. Бу вазифа эса хозкрги кунда энг долзарб уни хал эткасдан турлб иқтисодиётимизни баркзрор ривожланишини таьшшлаш хакида суз юритиб булмайди. Куринлб турибдики биз жамиятни янгллаш кслохатларни изчил амалга ошкркш буйича аник дастурга эгамиз бу дастур аник ва рав-шан хартомонламэ иухта уйланган. Бу дастурнк бажарлш эса куп жихатдан бутун жаўиятимиз хар~б^ ёкй мутахассизнинг асосий ишга айланиши ва хозирда зса хар~бир магистратурада илм олаётган талабага ҳам боглик. Бунй унитмаслик керак ве замон талабларига мое келадиган кадрлар тайёрлашни накадар мухлмлигидан далолат беради. Бошкача қилиб айтганда хар-бир киши шахсий масъулиятга эга бўлиб вазифаларкни аник хис этишига эришмогимиз лозим. АСОСИЙ Т А ЯНЧ ТУШУНЧАЛАР Корхона - Ишлаб чиқариш бирликлиги, мустақил хўжалик юритувчи субъект, юридик шахс ҳуқуқига эга, хусусий мулк эгаси ёки хужалик юритувчи, ўз маҳсулотини ўзи сотиш алмашув ҳуқуқига эга ишлар ва хизматлар кўрсатувчи ва мулкчиликнинг барча шаклларида ҳам қонун олдида тенг ҳуқуқка эга. Фирма - Тадбиркор, корхонани ташкил топтирувчи ёки қайта тузувчи, молиялаштирувчи, бошқарувчи ташкилот. Ташқилий ишлаб чиқарувчи бирлик - ўз ичкк таркиби бошқарув тизими ва жамоасига эга корхона Иқтисодий бирлик - моддий молиявий техника ресурсларни ҳамда ишлаб чиқаришдаги иқтисодий манфаатлар йиғиндиси. Иқтисодиётни эркинлаштириш - тадбиркорларга фаолият учун шарт шароит яратиш, давлат органларини асоссиз тадбиркорлар ишига аралашувини чеклаш, солиқ тизими назорат ва ҳисоботларни соддалаштириб самароли ишлаб чиқаришни ташкил этишда имтиёзлар бериш. Қисқача хулосалар Корхона иқтисодиётнинг асосий бўғини бўлиб иқтисодий фаолиятнинг асосий оғирлиги турли ҳил маҳсулот ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ҳамда малакали кадрлар мужассамланиб, ресурсларнинг турли хилларидан фойдаланиш корхоналар зиммасига юклатилган. Ҳар бир корхона ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш, уларни истеъмол учун тайёр маҳсулот ҳолича келтириш йўли билан мамлакат иқтисодиётига ўз хиссасини қўшади. Бозор иқтисодиётини ривожланиш шароитларида мулкдорлар синфи-нинг вужудга келиши ва корхоналарнинг янги ташкилий - ҳуқуқий шакл-ларини ташкил қилиш учун бир қанча ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий жиҳатдан қайта қуриш бозор муносабатларини асоси ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига хос таркибни шакллантириш макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, корхоналарни янги технология ва ускуналар билан жиҳозлаш, иқтисодиётда нодавлат сектор улушини ошириш ва бошқаларга йўналтирилади. Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик таркибига фаол кириб бориши мамла-катда иқтисодиёт очиқлигини кенгайтириш ва эркинлаштириш таркибий ўзгаришлар муаммосига алоҳида аҳамият берилишини тақозо этмоқда. Бу борада чет эл инвестицияларини кенг кўламда жалб қилиш лозим бўлади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Иқтисодий бирлик тушунчаси нимани англатади? 2. Корхонани тавсифини тушунтириб беринг. 3. Корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш алоқаларини очиб беринг. 4. Рақобатчилик корхона фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади? 5. Корхона фаолиятига бевосита таъсир қилувчи муайян қонунларни санаб беринг. 6. Инвестицион сиёсат нима ва у давлат ва корхоналар миқёсида қандай мақсадларни назарда тутади? 7. Миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг зарурятини изоҳлаб беринг. 8. Республикада амалга оширилаётган энг машҳур инвестицион лойиҳаларни айтиб бера оласизми? 9. Таркибий сиёсатнинг муҳим вазифаси нималардан иборат? 10. Таркибий сиёсатнинг негизи бўлиб нималар хизмат қилади? Асосий адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонуни. Қонун ва қарорлар. Т., «Ўзбекистон», 1992. 2. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т., «Ўзбекистон», 1998. 3. Чжен В.А. Бозор шароитида минтақанинг тармоқ тараққиёти. Т., «Шарқ», 1997. 4. Экономика: Учебник. -М.: Олеега А., 2004. 5. Куторжевский Г.А. Экономика. Основў теории: Учебное пособие. -М., ЗАО изд-во экономика, 2004.