logo

Чул ландшафтларини типологик таснифлашнинг асосий тамойиллари (Бухоро вилояти мисолида)

Yuklangan vaqt:

15.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

132.0927734375 KB
Чўл ландшафтларини типологик таснифлашнинг асосий тамойиллари (бухоро вилояти мисолида) Ландшафтшуносликдаги марказий масалалардан бири ландшафтларни типологик таснифлаш уларга тартиб бериш, турлаштиришдир. Бу жараён ландшафт-ларнинг катта-кичиклиги (морфологик) билан эмас, балки сифат кўрсаткичлари (“нисбий бир хиллик”) тамойили асосида амалга оширилади. Бунинг илмий аҳамияти ниҳоятда катта. Ландшафтлар таснифисиз уларнинг таҳлили ҳам, хариталаштириш масалалари ҳам якун топмаган ҳисобланади. Бу борада маълум тажрибаларга эришилган (Н.А.Гвоздецкий, 1961; А.Г.Исаченко, 1967; В.А.Николаев, 1979 ва бошқ.). Аммо, ҳамма бирдек эътироф этадиган тасниф схемаси ҳали ишлаб чиқилмаган. Мавжуд схемаларнинг мунозарали жиҳатлари бор. Бунинг биринчи ва асосий сабаби геотизимларнинг ўта мураккаб тузилганлиги. Иккинчидан, изланувчиларнинг бу масалага турли мақсад ва усуллар билан ёндошганлиги. Учинчидан, эса тадқиқотчилар “мактаби” ва илмий салоҳиятининг турли даражада эканлигидир. Фалсафий тил билан айтганда мазкур тадқиқотларни табиатда мавжуд бўлган ландшафтларни билиш йўлидаги, босқичма-босқич қўйилган илмий “қадамлар” деб баҳолаш мумкин. Бу тадқиқотлар биринчидан – тарихийлиги, илмийлиги билан қадрли бўлса, иккинчидан – эса улар “мулоқот мавзуси”, яъни янги изланишлар учун “озуқа муҳити” эканлиги билан қимматлидир. Бундан ташқари, «ландшафт» тушунчасининг этимологик мазмуни, кўлами, уни яратувчи омиллар ҳақидаги фикрлар ҳам хилма-хил. Бундай турлича талқинлар фаннинг ижтимоий нуфузига путур етказади ва ўзига хос қийинчиликлар туғдиради. Бухоро вилояти ландшафтларини таснифлашда М.П.Петров (1973), Н.А.Гвоздецкий (1979), Н.А.Когай (1982), А.П.Жумашов (1990), А.Г.Исаченко (1991), А.Г.Бабаев (1995) ишларига таянган ҳолда қуйидаги тамойиллар асосида иш тутилди: 1) геотизимларнинг сифат кўрсаткичларини белгилашда диалектиканинг «миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришларига ўтиши» қонуни асосида ёндашиш тамойили. Бунда геотизимлар кўлами кичрайган сари уларнинг «нисбий бир хиллиги» ортиб бориши ва ниҳоят «ландшафт»нинг типологик геотизим эканлиги равшанроқ намоён бўлади. Бу ўринда унинг кўлами эмас, балки сифатий асослари белгилаб туради ; 2) «ландшафт» тушунчасига умумий (кенг) ва тор (асл) маънода ёндашиш тамойили . Бунинг учта асоси бор. Биринчидан, «ландшафт» атамаси бугунги кунда географик, ногеографик адабиётларда, омма орасида кенг тарқалган (масалан, «тоғ ландшафтлари», «текислик ландшафтлари», «чўл ландашфтлари» каби). Иккинчидан, «ландшафт» атамаси барча ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларда кенг маънода ишлатилади. Учинчидан, регионал комплекслар билан типологик комплекслар ўртасида кескин чегара йўқ. Чунки турли кўламдаги геотизимлар модда ва энергия оқимлари туфайли бир-бири билан боғланган. Масалан, ушбу тадқиқотда келтирилган ландшафтлар таснифида «ландшафт типлари гуру ҳ и»-«ландшафтлар синфи» «ландшафтлар кичик синфи» кенг маънода бўлса , «ландшафт типлари» ва унинг қисмлари тор (асл) маънога эга. Демак, ландшафт асл маънода Н.А.Гвоздецкий (1979) таъкидлаганидек, «тупроқ» каби типологик мазмунга эга. Хуллас, «ландшафт» умумий типологик тушунча бўлиб, у «ландшафт типи», «ландшафтнинг кичик типи» ва «ландшафт тури» дан иборат ( Н азаров, Тошов, 2004); 3) ландшафтларни таснифлаш бирликларини географияга ёндош бўлган фанлардаги номдош ва мазмундош атама ва тушунчалар билан уйғунлаштириш тамойили. География фани ботаника, ўсимликлар географияси, тупроқшунослик ва чўлшунослик билан чамбарчас боғлиқ. Бу фанларда ҳам ўзига хос атама ва тушунчалар мавжуд. Мазкур атамаларни муқобиллаштириш, айниқса, табиатдан фойдаланувчиларга тушунарли даражага келтириш зарур. Кундалик амалиётда бунга эҳтиёж катта. Модомики, ландшафтшунослик мажмуа-ли, синтез қилувчи фан экан, бу вазифа, энг аввало, унинг зиммасида бўлмоғи лозим. Геоботаникада ўсимликлар типи (псаммофил, гипсофил, галофил, петрофил), тупроқшуносликда «тупроқ типи», «тупроқнинг кичик типи», «тупроқ тури», чўлшуносликда «чўл типи», яйловшуносликда «яйловлар типи» каби атамалар мавжуд. Чўлларнинг табиий ресурсларини ўрганиш борасидаги бундай типологик ёндашувлар бўйича қатор тавсиялар ишлаб чиқилган ва улар амалиётда ўз исботини топган; 4) тадқиқот объектини танлашда уни истеъмолчига, амалиётга яқинлаштириш тамойили . Ҳозирги кунда кўпгина табиий географик тадқиқотлар табиий чегаралар доирасида олиб борилади. Масалан , «Қуйи Зарафшон» «Зарафшон дельтаси», «Қоракўл дельтаси» каби. Бундай ҳудудларни бевосита «эгаси», «хўжайини» йўқ. Натижада ушбу мавзуда бажарилган тадқиқотлар табиатдан фойдаланувчиларга етиб бормайди. Бу ўринда табиатга , ижтимоий ҳаётга оид мониторинг маълумотлари маъмурий ҳудудлар доирасида олиб борилишини ҳам қайд этиш жоиз. Шу сабабли табиий географик тадқиқотларни маъмурий чегаралар доирасида олиб бориш , яъни ижтимоий талаб билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ. Таъкидлаш жоизки, ушбу тамойил асосида олиб борилган изланишлар айни ҳудудга хос бўлган табиий-географик қонуниятларни инобатга олган ҳолда бажарилмоғи лозим. Вилоят ландшафтлари юқорида қайд қилинган тамойилларга таянган ҳолда «ландшафт типлари гуруҳи» , «ландшафтлар синфи» , «ландшафтлар кичик синфи» , «ландшафт типи» , «ландшафтнинг кичик типи» , «ландшафт тури» бирликлари асосида таснифланди (расм) . Ушбу таснифлаш бирликларининг айримлари кўпгина тадқиқотчилар томонидан асосланган. Шунга қарамасдан уларнинг айрим хусусий белгиларни келтирамиз. Л а н д ш а ф т л а р с и н ф иТекислик Тоғ Пастқам текисликлар Баланд текисликлар Берк боти қ лар Алоҳида ифодаланган плато ва қиртепалар Паст тоғлар Қ умли Шўрхок Қ умли -чағилли Гилли Воҳа Шўрхок Тў қай- э котон Ғовак қ умтошли - гипсли чағилли Гилли Қ умтошли – чағилли- гипсли Воҳа Сувли (А,Б) Сувли (А,Б) Г ипсли - қ умтошли Паст тоғ сувайирғич -қояли -тошлоқли Паст тоғ этаги қумли – гилли- гипсли- шағалли Паст тоғ этаги лёссли- гилли- шағалли Ландшафт типлари гуру ҳи (чўл зонаси)  Л а н д ш а ф т л а р н и н г к и ч и к с и н ф и Л а н д ш а ф т т и п л а р и Ландшафт типлари гуруҳи (ландшафт зонаси). Ушбу геокомплексни белгилайдиган асосий омиллар иссиқлик ва намликнинг нотекис тақсимланишидир. Чўл зонаси ҳам мазкур қонуниятнинг маҳсули. Зоналлик табиий географик қонуниятларнинг қонуни бўлиб, барча абиотик, биотик ҳатто иқтисодий ─ ижтимоий жараёнлар мазкур қонунга уйғун ҳолда кечади. Ландшафтлар синфини белгиловчи асосий омил ҳудуднинг морфотектоник ва у билан боғлиқ бўлган хусусиятидир. Вилоят ҳудудида текислик ва тоғ синфлари намоён. Мавжуд тоғлар ер бетида аниқ ифодаланган бўлса-да (Қулжуқтоғ, 785 м) чўл зонасининг паст тоғларига хос биоиқлимий хусусиятларга эга. Ландшафтнинг кичик синфининг асосий белгиси гипсометрик омил ва у билан боғлиқ бўлган табиий жараёнлардир. Шу билан бирга, бу омил тупроқларнинг сув режими, ер ости ва ер усти сувларининг йўналишини белгилаб туради. Вилоят ҳудудида ландшафтларнинг 5 та кичик синфи (паст тоғлар, баланд, пастқам текисликлар , алоҳида ифодаланган плато, қир-тепалар ва берк ботиқлар) ўз ифодасини топган. Ландшафт типи. Тор (асл) маънодаги типологик геотизимларнинг энг йириги ва асосийсидир. Унинг шаклланишида литоген омил (рельеф, литология) асосий ўрин тутади. Бу ландшафт ҳосил қилувчи омиллар ичида нисбатан барқарор бўлиб, ландшафтнинг пойдевори ҳисобланади ва литоэдафик шароитни белгилаб туради. «Ландшафт типи» тупроқшуносликдаги «тупроқ типи», геоботаникадаги «ўсимликлар типи», чўлшуносликдаги «чўллар типи» каби тушунчалар билан мазмундош бўлиб бир-бирини тўлдиради. Энг муҳими, бундай ёндашув амалиётга-ишлаб чиқаришга яқин туради. А.Г.Исаченко (1998) ибораси билан айтганда, «операцион бирлик» ҳисобланади. Бухоро вилояти ҳудуди доирасида 13 та «ландшафт типи» литоэдафик омил асосида ажратилди ва улар сув, яйлов имкониятларини ўрганиш, баҳолаш ва хариталаштириш учун ҳудудий асос қилиб олинди. Ҳар бир «ландшафт типи» ўз навбатида «нисбий бир хиллик» тамойили асосида «ландшафтнинг кичик типи», «ландшафт тур»ларига бўлинади. Мазкур типологик геотизимларни тадқиқ этиш бўлғуси изланишларга ҳавола этилади. Юқорида келтирилган таснифлаш бирликлари-атамалари (ландшафтлар типи-кичик типи-тури) “жой типи” - “урочиша” – “фация” каби атамалардан кўра ҳаммага тушунарли, энг муҳими географияга ёндош бўлган фанлардаги атамаларга яқинлиги ва мазмундошлиги билан асослидир. Шунингдек, ушбу типологик таснифлаш келажакда ландшафт ресурсларидан самарали фойдаланишда илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилади.