logo

Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш йўллари

Yuklangan vaqt:

27.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

383.203125 KB
 Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш йўллари 5341700 -―Ғазначилик иши‖ таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун ѐзилган БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ МУНДАРИЖА бетлар КИРИШ ....................................................................................................... 1-БОБ Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини амалга оширишнинг назарий ва ташкилий ҳуқуқий асослари. 1.1 Ғазначилик операциялари назоратининг зарурияти ва турлари 1.2 Бюджет маблағларидан фойдаланишни назорат қилишнинг жахон тажрибаси 1.3 Ғазначилик шароитида дастлабки ва жорий назоратни амалга оширишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари 2-БОБ Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини амалга оширишнинг тахлили. 2.1 Юридик мажбуриятлар операциялари назоратини амалга ошириш тартиби ва унинг самарадорлик кўрсаткичлари тахлили 2.2 Молиявий мажбурият операциялари назоратини амалга ошириш тартиби ва унинг самарадорлик кўрсаткичлари тахлили 2.3 Ғазначилик тизимида нархлар мониторингини амалга ошириш тартиби ва унингмеханизми. 3-БОБ Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини амалга оширишнинг таккомиллаштириш йўллари. 3.1 Ўзбекистон Республикасида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини такомиллаштириш истиқболлари. ХУЛОСА....................................................................................................... ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................... ИЛОВАЛАР.................................................................................................  Кириш Мавзунинг долзарблиги Ўзбекистон Республикасида давлатнинг ижтимоий – иқтисодий вазифаларини тўлиқ бажарилиши бевосита Давлат бюджети даромадлари хажмига ва ушбу маблағлардан самарали фойдаланишга боғлиқ.Давлат бюджети маблағларидан фойдаланувчилар томонидан маблағларидан мақсадли фойдаланмаслик, мазкур маблағларни ноқонуний йўллар билан ўзлаштириш холлари хам кўзга ташланди. Давлат бош ислохотчи сифатида, бюджет даромадларини кўпайтириш ва улардан устувор йўналишлар бўйича самарали фойдаланишга қаратилган мухим чора- тадбирларни амалга оширмоқда. Оҳирги йилларда Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича худудларнинг молия органлари ва банклар маъсул эди. Эндиликда ушбу вазифа янгидан жорий этилаётган – ғазначилик тизими орқали амалга ошириладиган бўлди. Мадомики, республикамизда давлат бош ислохотчилиги хамда ахолини кучли ижтимоий химоялаш энг асосий вазифалардан деб белгиланган экан, ўз навбатида иқтисодиётни бошқаришнинг таъсирчан дастаги хисобланган. Давлат бюджети маблағлари доимо аниқ бир мақсадга йўналтирилган бўлиши керак. Бунда, албатта, бюджет-солиқ сиёсатни ишлаб чиқиш ва тўғри юритиш, бюджет даромадларини тўлиқ йиғиш, бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш талаб этилади. Чунки, бюджетда кўзда тутилган тадбирлар ва дастурларни аниқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши айни пайтда давлат дастурларининг хам пировард натижада тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузаларида баён қилинган талаблардан келиб чиққан холда, “2013-йилда мутаносиб ва барқарор давлат бюджетни шакллантириш мақсадида солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш, махаллий бюджетнинг даромад қисмини мустахкамлаш, бутун солиқ тизимини соддалаштириш ва унинг ошкоралигини таъминлаш буйича тегишли тадбирлар кўзда тутилмоқда. Шуларнинг хисобидан солиқ юки даражасини ошмаслиги таминланиб, ялпи ички махсулотга нисбатан бу кўрсаткич 21.3фоизни ташкил этади. 2013-йилда хам давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб қолади. Унинг харажатлар қисми 60 фоиздан ортиғи ижтимоий эхтиёжларни қондиришга қаратилади.” 1 Давлат бюджетининг мавқеини янада ошириш хукуматимизнинг бюджет-солиқ сиёсатини самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган мухим омил эканлиги шубхасиздир, бу борада махаллий бюджетларни янада қўллаб-қувватлашга харакат қилинмоқда. Давлат бюджет ижросининг янги механизмини амалиётга киритиш бугунги кунда бюджет ислохотларининг йирик йўналишларидан биридир. Бюджет ижросининг тезкорлиги ва сифатлилигига ҳамда бюджет маблагларини самарали бошкаришда ўзининг салбий таъсирини ўтказаётганлиги мавжуд механизмни такомиллаштириш бўйича тезкор чора-тадбирларни кўришни талаб этади. Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари. Тадқиқот ишинингасосий мақсади иқтисодиётни эркинлашуви шароитида Давлат бюджети ғазна ижросининг самарадорлигини оширишюзасидан таклиф ва 1 Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилда мамлакатимизниижтимоийиқтисодий ривожлантириш якунлари хамда 2013-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнингэнг мухим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар махкамасининг мажлисидаги маърузаси. тавсияларни тақдим этишдан иборат.Тадқиқот ишининг мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди: ғазначиликнинг иқтисодий мохияти ва назарий-хуқуқий асосларини ўрганиш; ғазначилик тизимининг жахон амалиётини ўрганиш; ғазначиликда ахборот тизими фаолиятини ўрганиш; давлат бюджети ижросининг амалдаги холатини тахлил қилиш ва унинг ғазначилик режими ижросидаги муаммоларини кўрсатиб бериш; Ўзбекистон Республикасида ғазначиликни жорий этиш йўли билан бюджет маблағларини самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Битирув малакавий ишининг объекти сифатида Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими олинган. Битирув малакавий ишининг предметини Давлат бюджетининг ғазначилик ижросида қатнашувчи идоралар ўртасидаги бюджет муносабатлари ташкил этган. Битирув малакавий ишининг назарий-амалий ахамияти . Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, И. А. Каримовнинг асарлари, етук иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигининг меъёрий хужжатлари илмий изланишнинг назарий-услубий асосларини ташкил этади. Битирув малакавий иши таркибининг қисқача тавсифи Мазкур битирув-малакавий иши давлат молиясини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичида Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш йўллари масалаларини ўрганишга бағишланган. Ишнинг 1-бобида Ғазначилик шароитида бюжет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини амалга оширишнинг назарий ва ташкилий ҳуқуқий асослари, ғазначилик операциялари назоратининг зарурлиги амалга ошириш тартиби хақида баён қилинган. Битирув-малакавий ишининг 2-бобида Молия вазирлиги Ғазначилигининг фаолияти ва унинг бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назорати амалга ошириш жараёни ўрганилган.Шунингдек, ҳар бир параграфда бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини ташкил қилишнинг амалиёти баён этилган,хусусан,бюжетдан маблағ олувчиларнинг уларга мол етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатдан утказиш,нарх мониторингини олиб бориш, бюджет ташкилотлари харажатлари тўловини амалга ошириш тартиблари тегишли меъёрий хужжатлар асосида батафсил ёритилган. Битирув-малакавий ишининг 3-бобида Ғазначилик шароитида бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини ташкил қилиш механизмини такомиллаштиришнинг асосий йўллари асослаб берилган. Ишнинг Хулоса қисмида талаба мавзу устида олиб борган изланишлари юзасидан шаклланган хулосаларини баён этган ва давлат молиясини бошқаришга қўйилаётган замонавий ёндошувларни ҳисобга олган ҳолда бюджет ижросининг дастлабки ва жорий назоратини ташкил қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф-мулохазаларини билдирган.  1.1.Ғазначилик операцияларини назоратининг зарурияти ва турлари Назорат бошқарувнинг таркибий қисми бўлиб Давлатни бошқаришда давлат функцияси ва мақсадини амалга оширишни кузатиш, таҳлил қилиш ва текширишни ўз ичига оладиган жараёндир. Назорат бошқарув циклининг якунловчи қисми бўлиб бошқарувдаги янги циклни бошланишини белгилаб беради. Назорат бошқарувнинг бир функцияси сифатида бошқариладиган объект фаолияти мониторингини амалга ошириб, қабул қилинган қарорлар мақсади ва самарадорлигини баҳолаш ва уларни ижроси натижалари юзасидан четланишларни аниқлаш ва уларни тузатишни амалга ошириш имконини яратади. Шундай қилиб назорат бошқарув циклининг шундай босқичида амалга ошириладики хақиқий содир этилган воқелик қабул қилинган режаларга мувофиқ келадими ёки йўқми? Агарда са четланишлардаги холатлар салбий бўлса у ҳолда уларни вужудга келиш сабаби ва айбдорлари аниқланилади ва уларни тузатишга қаратилган чора тадбирлар белгиланилади. Шундай қилиб назоратнинг функцияси кўп қиррали бўлиб, белгиланган мақсад билан амалга оширилган ишни таққослаш мақсадида ҳақиқий аҳволни таҳлил қилиш, назорат қилинаётган фаолиятни баҳлоаш ва аниқланган камчиликларни тузатиш юзасидан чоралар кўришни ўз ичига олади. Ғазначилик операцияларини назоратимолиявий назоратнинг таркибий қисми бўлиб Ғазначилик операцияларини назоратини хақида сўз юритишдан олдин молиявий назорат хақида тушинчага эга бўлишимиз керак. Молиявий назорат – бу молиявий текшириш ва у билан боғлиқ бўлган масалалар харакатини ва муомаласини мажмуи бўлиб, хўжалик субъектлари фаолиятини ва бошқаришни узига хос усуллар ва шакллар ёрдамида ташкил этиш. Мамлакат и тисодиёти ва молия тизимининг самарали амал илишининг зарурий шарти бўлиб молиявий назорат хизмат илади. Молиявий назорат жамиятнинг ижтимоий-и қ тисодий ривожланишини бош қ ариш устидан давлат назоратининг таркибий элементи бўлиб ҳ исобланади. Давлат молиявий назоратнинг бош қ арув тизимининг асосий элементи бўлган умумий назорат тизимидаги му ҳ им ўрни ва а ҳ амияти шундаки, биринчидан, молия ўзи и қ тисодий категория сифатида объектив тарзда назорат функциясини бажаради; иккинчидан, бозор и қ тисодиётида молиявий муносабатларнинг роли ошиб боради. Барча узлуксиз такрор ишлаб чи қ ариш жараёнларини, хўжалик юритишнинг барча по ғ оналари, давлат бош қ арувининг барча даражаларини қ амраб олар экан молиявий назоратнинг универсал қ уроли сифатида амал қ илади. Молиявий назорат - давлат томонидан ташкил этилган, назорат ўтилиш вазифалари юклатилган давлат ёки муста қ ил жамоат органлари томонидан ҳ укумат, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг самарадорлигини ани қ лашга қ аратилган назорат тизимидир. Давлат бюджетини шакллантириш ва сарфлашдаги резервларни, молиявий ва моддий ресурсларни бош қ аришнинг барча даражаларида операцияларнинг ма қ садга мувофи қ лиги ва самарадорлигини, қ онунийлик принципларидан четга о ғ иш ва уларни бузишларни ани қ лаш назорат тизими вазифасига киради. Назорат ма қ сади - тузатиш чораларини кўриш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва бузишларнинг олдини олишдан иборат. Бозор и қ тисодиёти учун давлат молиявий назорати фаолиятнинг ало ҳ ида бир со ҳ асига айланиб боради. Давлат молиявий назоратнинг объекти бўлиб бош қ аришнинг барча даражаларида молиявий ресурсларнинг шаклланиши ва ишлатилишидан та қ симланиш жараёнлари майдонга чи қ ади. Бу борадаги Давлат молиявий назорати аввало давлат молиявий ресурсларидан ма қ садга мувофи қ ва самарали фойдаланиши, давлат мулкидан о қ илона фойдаланишини таъминлашга хизмат қ илмо ғ и лозим. 1-чизма 2 Молиявий назоратнинг асосий элементлари Предмет назорат ( қ илинадиган нарса) Молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёни Объект ( назорат қилинадиган шахс) Ҳўжалик фаолияти бевосита кўрсатилган жараёнлар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар, муассасалар. Қонунийлик, хаққонийлик, тизимлилик малакавийлик, ошкоралик Пул воситалари ёрдамида , баъзи ҳолларда уларсиз амалга ошириладиган барча фаолият. Назорат олиб борувчи орган. Субъект ( назорат қилувчи) Фаолият соҳаси Тамойиллар Назорат усуллари Жараён Молиявий назорат натижалари Асосланган ва фойдаланиб қурилган назорат объектлари конкрет элементлари ҳола тини текшириш баҳолаш ва таҳлил қилиш усуллари Тегишли усулларни қўллаш орқали амалга оширилувчи, қўйилган мақсадга нисбатан самаралироқ йўллар билан еришишга қаратилган назорат субъектларининг фаолияти Назорат объектининг молиявий хўжалик ҳолати ҳақидаги маълумотнинг ҳаққонийлигини ифодаловчи хужжатли материаллар ҳисобланади .  2 Маълумот матн асосида тайёрланди  Молиявий назоратнинг шакллари 3-чизма Дастлабки молиявий Жорий молиявий назорат Турли даражадаги бюджетлар Молиявий операцияларни лойихаларини тузиш, кўриб амалга ошириш чоғида чиқиш, тасдиқлаш, даромад ва ссудалар ва бюджет харажатлар сметаси,корхона субсиди яларини ажратиш ташкило т ва муассаса лар пайтида , ажратилаё тган бизнес режаларин и тузиш ва моли явий мабл ағла рнин г тасд иқла ш, қону н  режавий кўрсатгичларига лойихаларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлигини аниқлашда қабул қилиш жараёнида амалга ошириладиган назорат шакли 3 3333 Матн асосида таёрланди Якуний молиявий назорат Ҳиобот даври тугагандан сўнг амалга ошириладиган, маблағларнинг ишлатилиши, кўрсатгичларнинг бажарилиши, даромад ва харажатлар сметаининг бажарилиш и, бюджет лимитлари ва нармативла рига риоя қилинганлиг и, бухгалтерия хисоби хамда молиявий ҳисоботлар ни ва якуний молиявий натижаларн и тахлил ва тафтиш қилиш асосида ўтказиладиган назорат шакли  Ғазначилик операцияларини назоратини амалга ошириш давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағларни қонуний ва самарали ишлатилишини таъминлашни ўз ичига олади. Юқоридаги чизмадан келиб чиққан ҳолда ғазначилик операцияларини назорати қуйидаги элементлардан иборат: • Назорат субъекти • Назорат объекти • Назорат предмети • Назорат тамойиллари • Назорат услублари • Назорат механизми • Назорат тизими Назорат субъектига юридик ва маолиявий мажбуриятларни амалга оширувчи ходимлар ва уларнинг бевосита раҳбарлари киради. Назорат объекти сифатида юридик ва молиявий мажбуриятлар бўйича операцияларни тушиниш мумкин. Назорат предмети сифатида шартномалар, харжатлар сметалари, тўлов топшириқномалари, баҳолар мониторинги ва бошқалар. Назорат тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: режалилик, тизмилилик, узлуксизлилик, қонунийлик, объективлилик, ошкоралик, самаралилик. Назоратнинг услубларига қуйидагилар киради: таҳлил, синтез, индукция, дедукция, оргнолептик, инвентаризация, бажарилаётган ишни назорат ўлчови, танлаб кузатиш, узлуксиз кузатиш, лойихалар ва смета хужжатларини экспертизаси, эксперимент, аналитик ҳисоб услуби, иқтисодий таҳлил, статистик ҳисоб, камерал текширув. Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида назорат турлари, шакли ва услублари қуйидаги чизмада келтирилган. Молиявий назорат дастлабки, жорий ва кейинги шаклларига бўлинади.  Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида асосан дастлабки ва жорий назорат шакллари мавжуд ва уни қуйдаги чизмаларда куришимиз мумкин. 2 - чизма 4 Дастлабки назорат жараёни харажатлар сметасини текшириш билан бошланади. Мазкур текширишларни амалга оширишда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим: 5-чизма. Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида назорат 2 Матн асосида таёрланди Ғазначилик Назорат - тафтиш бошкармаси Дастлабки назорат Жорий назорат Якуний назорат Назорат субъекти Назорат тамойиллари Назорат технологияси Назорат усуллари Назорат объекти тўғрисидаги ахборт базаси Назорат объекти Назорат предмети 5 • Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан республика, вилоят, шахар(шахарга бўйсунувчи туман) ва туман бюджетларини тузиш учун тақдим қилинган смета молиявий хужжатларини хар томонлама чуқур таҳлил қилишни амалга ошириш, маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда молия-бюджет қонун хужжатларига қатъий риоя қилиш ва бюджет маблағларини белгиланган мақсадларга иқтисод қилиб, йўналтиришга эришиш; • Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ўз вақтида етказиш бўйича ишларини тўғри ташкил этишни таъминлашга эришиш; • Махсус маблағлар сметалари бўйича даромад ва харажатларнинг қонуний ҳосил қилинишига ва асосли режалаштиришга эътибор қилиш, бунда даромадларни янада тўлиқ ҳисобга олиш, ўтадиган пул маблағлари қолдиғини, мазкур маблағларни тежамли ва мақсадли ишлатилишини назарда тутиб, эътибор бериш; • Сметани режалаштиришда аниқланган камчиликларни тезлик билан бартараф этиш бўйича чораларни қўллаш, сметалар бўйича аниқланган ортиқча маблағлар миқдорини, ташкилотларнинг раҳбарларини огоҳлантириб, бюджетдан ажратиладиган маблағларни қисқартириш. 1-боб,1.1-параграфдаги матн асосида тайёрланди 1.2.Ғазначилик шароитида бюджет маблағларидан фойдаланишниназорат қилишнингжахон тажрибаси Барча ривожланган мамлакатларда давлат бюджети устидан бюджет- молия давлат назорати кўпдан таркиб топган ва муваффа қ иятли иш олиб бормо қ да, назорат-тафтиш органларининг кенг тармо ғ и мавжуд давлат тузилиши ва бош қ арув шакллари, миллий анъаналар хусусиятига бо ғ ли қҳ олда бу назорат турлича қ урилади. Шунга қ арамай, хорижий мамлакатларда назорат-тафтиш шохобчалари кўп йиллик хал қ аро тажрибада ишлаб чи қ илган умумий тамойилларга асосланиб ташкил этилган ва фаолият кўрсатади. Чунончи, ҳ ар қ андай йирик (и қ тисодий, ижтимоий, ҳ арбий, си ғ сий, космик) дастур беистисно тарзда назоратнинг кичик тизимига эга бўлиб, белгиланган мабла ғ лар умумий ҳ ажмининг 1-2 фоизи унга ажратилади. 3 6- чизма Одатда, барча мамлакатларда давлат маблағларинипг сарфланиши устидан махсус парламент ёки давлат назорати муассасалари (органлари) мавжуд 7- чизма 3 Матн асосида таёрланди АҚШда конгресснинг бош назоратчи раҳбарлигидаги Бош назорат - молия бошқармаси Буюк Британияда - бош тафтишчи раҳбарлигидаги Миллий тафтиш кенгаши Канадада - бош назоратчи Ҳиндистонда - давлат ҳисоботи ва бюджет маблағларининг парламент қўмиталари Финландияда - 5 нафар давлат тафтишчиси Японияда - назорат тафтиш бошқармаси Хитойда - давлат кенгаши қошидаги назорат вазирлиги Австрия, ГФР, Фран ция, Венгрияда - бундестагёки парламент ҳузуридагиҳисоб палаталари шулар Хорижий мамлакатларда ғазначилик тизимининг маделлари АҚШ. Америка Қўшма Штатларида давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижросини амалга оширишни ташкил этилишига Президент Маъмуриятига кирувчи Маъмурий-бюджет бошқармаси (МББ) (Office of Management and Budget) жавоб беради. АҚШ Конгресси томонидан ажратилган маблағларни ишлатилиши тўғрисидаги қарорларни маъмуриятнинг тармоқ департаментлари назорат қилади. Америка Қўшма Штатларида давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижросини амалга оширишни ташкил этилишига Президент Маъмуриятига кирувчи Маъмурий-бюджет бошқармаси (МББ) (Office of Management and Budget) жавоб беради. АҚШ Конгресси томонидан ажратилган маблағларни ишлатилиши тўғрисидаги қарорларни маъмуриятнинг тармоқ департаментлари назорат қилади. 7 Чизма матн асосида таёрланди АҚШ ғазначилиги (Treasure Department) барча давлат тушумлари ва уларнинг тўловларини назоратини амалга оширади. Ғазначилик таркибига 7 Хорижий мамлакатларда ғазначилик тизимининг маделлари Франц ия давлат ғазнаси Латв ия - Ғазначилик хизмати Испания Ғазначилик бош директори Австралия Ғазначилик департаменти Буюк Британия ғазначилик бош идораси Р о ссия ғазначилик департаменти Япония ғазна чилик бўлими Қозоғистон ғазначилик қўмитаси Солиқ ва Божхона бошқармалари киради. Бу бошқармалар орқали Ғазначилик барча солиқ ва божхона йиғимлари ва пошлиналарини, ҳамда айрим муассасаларнинг хизматлари учун тўловларни йиғиб олади. Ғазначиликнинг Федерал резерв тизимида Бош ҳисоб рақами мавжуд ва у ҳукумат ҳисоб рақамларини назорат қилади. Даромадлар ва тушумлар йиғими банк тизими орқали амалга оширилади. Конгресс томонидан тақдим этилган ва Президент томонидан тасдиқланган бюджет ажратмаларига биноан бюджетдан маблағ олувчилар Ғазначиликка расмий тўлов талабномасини тақдим этишади. Ғазначилик департаментларга ажратилган маблағлар улушини Маъмурий-бюджет бошқармаси (МББ) билан биргаликда назорат қилади, чунки МББ умуман харажатлар таркиби бўйича жавобгардир. Тақдим этилган расмий тўлов талабномалари тўлов ҳужжатларига мос келган ҳолларда ғазначилик тўловларни тўлаб беради. Одатда тўлов воситаси сифатида чеклар ишлатилган. Аммо охирги йилларда улар ўрнини электрон тўловлар эгалламоқда. АҚШ давлат бюджети ижроси Ғазначилик ва Маъмурий Бюджет Бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади. Маъмурий Бюджет Бошқармаси жорий йилдаги бюджет ижроси қонунига асосан харажатлар сметасини тайёрлайди, ҳамда президент маъмуриятининг турли департаментлари даражасида харажатларни тақсимоти ва ҳисобини амалга оширади. Ғазначилик макроиқтисодий ҳолатнинг прогноз маълумотларига асосланган ҳолда давлат ғазнасига даромадлар тушумининг ҳисобини амалга оширади. Ғазначилик бюджетга тушумларни, ҳамда харажатлар оқимини бошқарувини таъминлайди. Шу максадда Ғазначилик департаменти ва тармоқлар департаментлари ўртасида доимий маслаҳатлар ўтказилади. Тушумлар билан белгиланган харажатлар қопланмаган тақдирда АҚШ Ғазначилиги, унга берилган ваколатдан фойдаланиб, янги қарз мажбуриятларини чиқаришни ва ҳисобини ташкил этади. Давлат маблағлари харажатини ҳисоби ва аудитини Бош Назоратчи бошчилигидаги Бош Ҳисоб Бошқармаси (БҲБ) (General Accounting Office) таъминлайди. Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари ва прогнози Интернетда АҚШ Ғазначилигининг сайтида чоп этилади. Чоп этилган маълумотларнинг махсус бўлими касса операциялари ва мажбуриятларни бажариш операцияларига бағишланган. Федерал ҳукумати пул маблағларининг барча касса оқимлари Ғазначиликнинг АҚШ Федерал Резерв тизимида очилган ҳисобидан ўтади. Унинг вазифасига Ғазначиликнинг ҳисобини олиб бориш ва электрон тўлов тизими орқали тўловларни ўтказишни таъминлаш киради. Дунёдаги бошқа мамлакатларнинг марказий банкларидек, Федерал резерв тизими монетар сиёсатни ва банк фаолиятини бошқаришни амалга оширади, ҳамда иқтисодий статистикани олиб боради. Ғазначилик томонидан ўтказиладиган тўловларнинг фарқловчи хусусияти шундаки маблағларни нақд бўлмаган кўринишда ўтказиш устуворликка эга. Шу мақсадда Федерал Резерв тизимида, Ғазначиликда ва агентликларда турли хил электрон ҳисоб-китоблар ва тўлов тизимлари киритилган. Бюджет маблағлари босиб ўтадиган барча бўғинларда шундай тизимларни кенг тарқалиши маблағлар оқимини марказлаштириш ва оптималлаштириш, маблағларни ўтиш муддатларини максимал қисқартириш ва жараённинг барча қатнашчиларини тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини олишнинг турли имкониятлари билан таъминлади. Буюк Британия. Буюк Британияда Ғазначилик консолидациялашган давлат фондига умумий тушумларни назорат қилади ва ушбу фонд, ўз навбатида, Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобварағи функциясини ҳам амалга оширади. Бюджет тушумларини қуйидаги муассасалар таъминлайди: • ички солиқ органлари, • божхона органлари, • ўзининг тармоқлари бўйича турли хил йиғим ва тўловлар учун жавобгар вазирликлар . Ғазначилик Консолидациялашган фонд томонидан амалга оширилаётган барча тўловларни назорат қилади. • Ғазначилик бюджетни тайёрланишини ва турлари бўйича ажратилган кутилаётган харажатларни регистрациясини таъминлайди. • Харажатлар қисмидан ташқари, даромадлар тушуми бўйича маълумотлар ишлаб чиқилади ва регистрация қилинади. • Консолидациялашган фонд томонидан амалга оширилаётган тўловларни ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадида Ғазначилик томонидан ҳар ойда молиявий режа ишлаб чиқилади. Давлат бюджети режасидан фарқли ўлароқ бу қисқа муддатли режа қисқа муддатли молиялаштиришда бўлган эҳтиёжларни аниқлайди. • Ғазначилик давлат қарзларини бошқаришга ҳам жавобгар бўлиб, шу мақсадда миллий ссуда фондини ҳам юритади. • Мажбуриятларни бажариш ва бошқариш мақсадида Консолидациялашган фонд ва Миллий ссуда фонди ўртасида ўзаро маблағлар ўтказмаси амалга оширилади. • Давлат бюджети ижросини эҳтиёжлари ва қисқа муддатли эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда Ғазначилик ҳажми ва муддати бўйича давлат қимматли қоғозларини чиқариш таркибини белгилаб беради. • Қарз мажбуриятларини олиш ва уларни қоплаш жараёнида Ғазначиликнинг агенти вазифасини Англия Банки бажаради. • Давлатнинг молиявий активларини сақловчиси бўлган Ғазначилик давлат корхоналарига лимитларни ўрнатиш орқали ташқи қарзлар ҳажми устидан назорат ўрнатади. • Ғазначилик давлатнинг молиявий ахборот тизимининг ҳолати ва ривожланишига жавобгардир. Департаментлар ва давлат агентликлари ўз эҳтиёжларини акс эттирувчи махсус молиявий модулга эга. Молиявий модуллар Ғазначиликнинг ахборот тизими билан боғланган. Бош Ғазначи маъмурияти тармоқ департаментларининг топшириқларига биноан шу мақсадда ажратилган маблағлар доирасида тўловларни амалга оширади. У ҳисобларни рўйхатдан ўтказишни, уларни қайта ишловини, барча тўловларни ҳисобга олинишини таъминлайди. Тармоқ Департаментлари ажратилган давлат маблағларини харажатларини ички аудити ва назоратини мустақил ташкил қилади. Франция. Франция бюджети ғазначилик ижроси жараёнини тартибига солиб турувчи меъерий-ҳуқуқий актлар : • “Давлат бюджети тўғрисида”ги Органик (Конституцион) Қонун 02.01.1959 й. • Франция Президентининг 29.12.1962 йилдаги 62-1587-сонли “Давлат молия операцияларини рўйхатга олиш бўйича асосий низомлар тўғрисида”ги Декрети (30.12.1992 йилдаги ўзгартиришлари ва тўлдиришлари билан) • Молия вазирлигининг “Давлат бухгалтерлари хизматини ташкил қилиш тўғрисида”ги инструкцияси (1966 йил) • Молия вазирлигининг “Миллий счетлар тизими” тўғрисидаги инструкцияси (1999 йил) Францияда Бюджетини ғазначилик ижроси тизими чуқур ташкилий ўзгаришларни бошидан кечирди. 1959 йилдаги Органик Қонун ўрнига 2001 йил 1 августда қабул қилинган “Давлат бюджети қонунлари тўғрисида”ги янги № 2001-692 Органик Қонун чиқарилди. Бу қонун 2006 йил 1 январдан бошлаб амал қила бошлади. Қонун қабул қилингандан уни амал қилиши ўртасидаги узоқ муддат бюджет жараёнида чуқур ислоҳотлар олиб борилиши кераклиги билан асосланади. Францияда давлат бюджетини ташкил топиш ва ижроси жарёнини ташкил қиладиган ташкилот Иқтисодиёт, молия ва саноат вазирлигидир. Унинг таркибига қўйидагилар киради: • Бюджет бошқармаси (бюджетни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижро методологиясига жавобгар орган); • Давлат молиясини ҳисобга олиш Бош бошқармаси (ёки Франция давлат ғазначилиги дейиш мумкин); • Ғазначилик дирекцияси - «Франс-трезор» агентлиги (ФТА). Юқорида қайд этилган бўлимлар (ФТАдан ташқари) вазирликнинг фискал органлари (Солиқлар бўйича Бош бошқарма, Божхона ва эгри солиқлар бўйича Бош бошқарма, Пенсия хизмати) билан биргаликда статуси бўйича Иқтисод, молия ва саноат вазирининг ўринбосари ҳисобланмиш бюджет ишлари бўйича Давлат котибига бўйсинади. Францияда бюджетни ғазначилик ижросининг функция ва ваколатлари аниқ тақсимланган икки даражали модели амал қилади: 1.Давлат ғазначилигининг идоралари - ҳам Вазирлик аппарати, ҳам ҳудудлар. 2. «Франс-трезор» агентлиги. Давлат ғазначилик идораларининг функциялари: • Тушумларни назорат қилиш. • Давлат харажатларини амалга ошириш ва назорат қилиш. • Бюджет ва ҳисобот ахборотини тайёрлаш. • Консалтинг • Жамғармалар ва умумий маблағларни бошқариш Давлат ғазначилик идораларининг вазифалари: • Франция Ғазначилигининг фаолиятини координация қилиш. • Давлат ҳисоби амалиётини қоидаларини модернизация қилиш - Давлат ҳисоби тизимини ислоҳ қилиш. • Маҳаллий хокимият органларига ислоҳотларда ёрдам кўрсатиш. • Франция Ғазначилиги кадрларини бошқариш. «Франс-Трезор» агентлиги. Иқтисод, молия ва саноат вазирлигининг энг ёш ва тез ривожлаётган идораларидан бири бўлиб 2001 йилда ташкил топган ва 30 кишили штатга эга. ФТАни ташкил топишидан самара шундаки, 2001 йилнинг ўзида Франция бюджетига 500 млн.€. га яқин пул (асосан бўш бюджет маблағларни жойлаштиришдан тушган даромадлар кўринишида) тушди. ЯҒҲ маблағларини бошқаришида ФТА ходимлари қўйидаги талабларни бажаришлари керак: • Марказий ЯҒҲни доимий кредит сальдосини таъминлаш; • Энг кам бюджет харажатларни сарф қилиб касса операцияларини ўтказиш учун бўлган эҳтиёжларни молиялаштириш; • Ортиқча пул маблағларни фойдали шартларда жойлаштириш; • Франция давлат қарзини самарали бошқариш. Франция бюджет ижросининг ғазначилик тизими унитар давлатлар учун характерли модель бўлиб, бизнинг республикамизда давлат молиясини ислоҳ этишда аҳамиятига эга бўлиши мумкин. Лекин Франция тажрибасини мамлактимизнинг воқелигига тўла юзаки кўчириш мумкин эмас, чунки бунга бир қатор сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, руҳий ва бошқа сабаблар мавжуд. Айни пайтда, ЯҒҲни амал қилиши, ғазначилик ҳисоб рақамларидаги маблағлар оқимини бошқариш, бюджет тизими ликвидлигини таъминлаш ва ҳ.к. каби масаларида Франция тўплаган тажрибани ўрганиш Ўзбекистонда бюджет ижросининг ғазначилик тизимини кейинги ривожи учун фойдали бўлиши мумкин. Япония. Японияда бюджет ижроси Молия Вазирлигининг бир нечта бўлимларига юкланган: • Ғазначилик бўлими; • Қарзларни бошқариш бўлими; • Молиявий бўлим; • Бюджет бўлими; • Юридик бўлим. Бу бўлимлар Япония Молия вазирлиги таркибига кирувчи Молия ва Бюджет бюроси бўлинмалари ҳисобланади. Молия Вазирлиги мамлакат иқтисодининг кўплаб тармоқлари ва соҳаларини назорат қилувчи, катта таъсир кучига эга бўлган давлат органи ҳисобланади. Бюджетнинг даромад қисмини Молия вазирлигининг қуйидаги бўлинмалари ижро этади ва назорат қилади: • Миллий солиқ хизмати • Божхона департаменти. Улар даромадлар йиғимини ўзининг маҳаллий бўлинмалари, шунинг билан бирга миллий почта хизмати ва тижорат банклари ёрдамида амалга оширади. Ғазначилик бўлими кунларга бўлиб деталлаштирилган молиявий режа ишлаб чиқади. Бюджет ижроси бўлими тўловлар амалга оширилиши графигини тасдиқлайди, ва Ғазначилик билан бирга Япония банкидаги Ҳукумат ҳисобварағидан тушумлар ва тўловларни назорат қилади. Бюджет вазирликлари ва давлат агентликлари ушбу тасдиқланган график доирасида харажатларни амалга оширади. Япония банки ҳисобни юритишдан ташқари ажратилган маблағлар бўйича вазирликлар томонидан лимитларни бажарилиши ва нақд пул оқимларини назорат қилади. Япония банки барча давлат маблағларини Ҳукуматнинг Ягона Консолидациялашган Ҳисобварағида жамлайди. Тармоқ вазирликлари учун субсчётлар мўлжалланган бўлиб, улар ёрдамида кредитланишади, харажатлар амалга оширилади ва давлат ажратмалари бўйича лимитларга амал қилиниши назорат этилади. Қарзларни бошқариш бўлими – қимматли қоғозлар чиқариш ҳажми ва муддати, уларнинг таркиби масалаларини ҳал этади. Давлат молиясининг ахборот тизими Япония Молия вазирлиги даражасида интеграциялашади. Молия вазирлигининг ахборот тизими бюджетни тайёрлашда, бюджет маълумотларини, бюджет ижроси бўйича маълумотлар ҳаракатини ва бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш бўйича маълумотларини нашр этишда фойдаланилади. Бюджетнинг касса ижроси бўйича йиғма маълумот кундалик ҳисоботларда кўрсатилади. Германия. Германия Федератив Республикаси(ГФР)да федерал бюджетни касса ижроси Федерал кассалар томонидан амалга оширилади. Федерал кассалар ҳудудий тамойил асосида ташкил этилган бўлиб Молия бўйича федерал маҳкамаси тизимига кирадиган Бош федерал кассага бўйсинади. Бош федерал касса • барча федерал кассалар учун ҳисоб-китоб марказининг вазифасини бажаради, • федерал кассалар томонидан амалга оширилаётган барча операцияларни акс эттирувчи Бош китобни тўлдириб боради, • Федерациянинг ягона ҳисобварағини бошқаради. Шундай қилиб, федерал кассалар тизими Федерация даромадлари ва харажатлари ҳолати бўйича кундалик маълумотлар бўлишини таъминлайди. Федерал кассалар бюджет маблағларини олувчиларда белгиланган тартибда бюджет ажратмалари мавжудлигини назорат қилади. Шу билан бирга федерал бюджет маблағлар билан операциялар, шу жумладан, улардан мақсадли фойдаланиш бюджет маблағларини Бош тасарруф этувчилар томонидан назорат қилинади. Дунё молиявий амалиётида Ягона ғазна ҳисобварағининг (ЯҒҲ) ликвидлигини бошқариш бўйича бир неча ёндашувлар мавжуд. ГФРда ЯҒҲнинг ликвидлигини бошқариш жараёнинг асосий қатнашчилари: • Федерал Молия вазирлиги, • Қимматбаҳо коғозлар бўйича Федерал бошқарма • Федерал Молия агентлиги. Федерал Молия вазирлиги ЯҒҲнинг ликвидлигини режалаштириш ва методик таъминлаш функцияларини бажаради. Қимматбаҳо коғозлар бўйича Федерал бошқарма давлат қарзини бошқариш масалалари билан шуғулланади. 100 %ли давлат иштироки билан Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида тузилган Федерал молия агентлиги Федерация номидан ва топшириғи билан кредит бозорида кредитларни жалб қилиш ёки ортиқча бўш федерал бюджет маблағларини жойлаштириш, федерал қимматбаҳо коғозларини эмиссия қилиш билан шуғулланади. • Бюджет идораси тўловларни ўтказиш учун бўйруқни электрон шаклда тузади. Бўйруқни белгиланган шаклда ва мазмунда тўлдиришига бюджет идораси жавобгар. Кассада бўйруқ тўлов варақасига айлантиралади, ва у банкка касса номидан топширилади. Бюджет маблағларидан фойдаланувчилар бўйруқларни тузишида факат автоматлаштирилган тизимдан фойдаланадилар. • Бундан ташқари, тўловни тайёрлашда “тўрт кўз” тамойили амал қилади (яъни жараёнда иккита ёки ундан ортиқ одамни қатнашиши). Ҳисоб рақамларни дебетлаштириш жараёни (яъни учинчи шахс талаби билан пул маблағларни ҳисобдан чиқариш) кенг фойдаланилади. Бу ҳолда бюджет идораси маблағларни ҳисобдан чиқариш учун ариза шаклида ёзма рухсат беради. Федерал кассаси пул маблағларни ҳисоб рақамидан чиқаришини расмийлаштиради. Даврий (мунтазам) тўловларни амалга ошириш керак бўлганида бюджет идораси унинг давомийлиги (масалан, 3 йил) ва маблағларни ўтказиш муддати кўрсатилган бўйруқни расмийлаштиради. Асосий Қонунинг 114 моддаси биноан бюджет ҳисоботи қўйидагилардан иборат: • Харажатлар ва даромадлар хақида ҳисобот; • Давлат қарзи ҳолати тўғрисида маълумотларни ўз ичига олаган мулкий ҳисобот. • Бюджет ҳисоботи идоралар режалари асосида тузилади. • Ҳисоботларни тузиш тартибини бошқариб турувчи асосий меъёрий ҳужжат 1953 йилдан бери амалда. Шу билан бирга йиллик ҳисоботини тузиш хусусиятлари Федерал Молия вазирлиги томонидан нашр этаётган йиллик циркулярларда кўрсатилган. • Бош китобларни ёпиш вақти Молия вазирлиги томонидан белгиланади. 1.2.боб.Ғазначилик шароитида дастлабки ва жорий назоратни амалга оширишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ҳукумат олдида Давлат бошқаруви институтларини тубдан ислоҳ қилиш масалалари кўтарила бошланди. Бу ислоҳотларда энг асосий вазифалардан бири Давлат молияси ва бюджет тизимини ислоҳ этиш эди. Хўжалик юритишни бозор тизимига ўтилиши, иқтисодиётни бозор инфратузилмасини шаклланиши ва ривожланиши мамлакатда хўжалик жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий асосни яратишни талаб этди. 8-чизма Ғазначилик операцияларини назоратини амалга оширишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни №158-П 14.12.2000й Ўзбекистон Республикаси нинг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни №664-П 26.08.2004й Вазирлар Махкамасининг “бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш тартиби” 414 қарори 03.09.1999й “ Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида” ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ№1475 21.05.2005 “Давлат бюджети ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ594 28.02.2007 8 “Давлат бюджети ғазна ижроси қоидалари” №2007 16.09.2009й  8 Қонуний меъёрий хужжатлар асосида таёрланди Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва адресли фойдаланишни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 03.09.1999 йил № 414 қарорни қабул қилди. Ушбу қарорда бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришнинг янги тартиби белгиланган. Ушбу қарорда қуйидагилар назарда тутилган: • бюджет маблағларини тежаб, самарали ва адресли фойдаланиш, ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш; • бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт-шароитлар яратиш; • бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш. Давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш, замонавий компьютерлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг самарали сарфланишини таъминлаш, бюджет ижросининг молия тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2002 йилда 26 апрелда "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли қарорни қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг давлат молиясини ислоҳ қилиш бўйича муҳим қадамларидан бири 2004 йил 26 августдаги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги 664-II сонли Қонунини амалга бўлди. Бу қонун бюджет маблағлари харажатларини бошқариш ва назорат қилишда кескин ўзгаришлар киритди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 26 августдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 665-II сонли Қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилган. Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларининг) ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси молия йили мобайнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қўшимча вақт даврида амалга оширилади. Давлат бюджетининг ғазна ижроси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган махсус ваколатли молия органи ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги қонунни қабул қилиниши ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарларни етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳамда уларнинг харажатларни тўлашига қаратилган бюджет маблағларини ўтказишини назорат қилиш тартибини аниқлаш ва белгилашни тақазо этади. Шу сабабдан 2005 йил 21 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1475-рақами остида рўйхатга олинган “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Молия вазирлигининг буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ 2005 йил 31 майдан кучга кирган. Мазкур Вақтинчалик низом “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 610-сон қарори 20-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини харажатлар гуруҳлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди. Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 йил 28 февралда “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-594 сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ва услубиёти бошқармаси ҳамда маҳаллий молия органларининг ғазначилик бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. 2007 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 53-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида НИЗОМ” қарори қабул қилинди. Мазкур Низом "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ594- сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди. Ғазначилик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда ўз фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади. Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга: • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш; • бюджетдан маблағ олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш; • бюджет ташкилотларидан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш; • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбарияти топшириғига биноан Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиш; • бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида, қурилишларнинг адресли ва титул рўйхатларида кўзда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати, мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимлари бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шартномаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш; • бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг счёт-фактураларсиз ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи ёки бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига бюджет маблағларини ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш юзасидан мажубриятлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўламаслик; • бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик; • нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловни бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномаларида назарда тутилган сумма доирасида чеклаш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари предметига мувофиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган ҳолларда тўловни тўхтатиб туриш; • бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бегилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли вазирликлар, идоралар, бюджетдан маблағ олувчиларни хабардор қилиш; • бюджет ташкилотларининг Ғазначиликда (унинг бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно; • корхоналар ва ташкилотлардан бажарилмаган молиявий мажбуриятлар бўйича бюджетдан маблағ олувчилардан тўлов муддати ўтган қарзлар суммасини бюджетдан маблағ олувчиларнинг бажарилмаган молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ёзма мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш. Ғазначилик қуйидагиларга мажбур: • Давлат бюджети харажатларини ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда ва тегишли равишда республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари қолдиқлари доирасида амалга ошириш; • ташкилотлар томонидан бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг сунъий кўпайтирилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бериш. 1. Юридик мажбурият операциялари назоратини амалга ошириш тартиби ва самарадорлик кўрсаткичлари тахлили Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими жорий этилиши билан дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджетдан маблағ олувчилар билан биргаликда ғазначилик органларига ҳам юклатилди. Дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджет маблағлари олувчилари мажбуриятларини ҳисобга олинишини тақозо этади. Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимига ўтиш муносабати билан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тассаруф этувчи бюджет ташкилотлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш ғазначилик марказлари зиммасига юклатилди. Бюджет ташкилотлари маблағларини товар етказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи иш бажарувчиларга ўтказиб бериш, бюджет ташкилотида ишлаётган ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва иш ҳақидан ажратмалар ва мажбурий солиқ тўловларини ўтказиб бериш ғазначилик маркази орқали амалга оширилиши юридик ва молиявий мажбуриятларни келтириб чиқаради. Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида шартнома тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейин юридик мажбурият вужудга келади. Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишни асосий мақсади бюджет назоратининг самарадорлигини янада орттириш, яъни ҳаражатларнинг тасдиқланган режадан ошиб кетишига йўл қўймаслик. Бюджет ташкилотлари билан товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи)лар ўртасида тузилган шартномаларни бошқаришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 05.05.2005 й.даги 63-сонли Буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 21.05.2005 й.да 1475 рақами билан рўйхатга олинган “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизмат)лар етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик Низом” ҳисобланади. Шартномани ҳисобга олиш молия органи томонидан бюджетдан маблағ олувчи ва етказиб берувчининг номи ҳамда реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг рақамлари ва тузиш санаси, ғазначилик маркази ходими томонидан Вақтинчалик низомнинг 1-сон иловасига кўра бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун бюджетдан маблағ олувчи ғазначилик марказига шартноманинг битта асл нусхаси ва битта кўчирма нусхасини тақдим этади. Шартномаларга Вақтинчалик низомнинг 2-сон иловасидаги белгиланган қуйидаги шаклда тўловлар жадвали илова қилинади. Ғазначилик маркази ходими бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли режали бюджет маблағлари мавжудлиги масаласида шартномада кўрсатилган суммани текширади. Агар тузилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммаси бюджетдан маблағ олувчининг харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар суммасидан ошиб кетса, мазкур шартнома бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказмасдан қайтарилади. Шартномани рўйхатдан ўтказиш бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартнома асл нусхаси ва кўчирма нусхасининг биринчи варағига “Рўйхатдан ўтказилди” ёзувини қўйиш ва рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади, уларни ғазначилик марказининг мансабдор шахси ўз имзоси ва штам изи билан тасдиқлайди. Рўйхатдан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказилган шартноманинг кўчирма нусхаси ҳисобга олиш ва сақлаш учун ғазначилик бўлимида қолади. Ғазначиликнинг жавобгар ходими шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида сўровнома қабул қилгандан кейин қуйидагиларни текшириши керак:  Бюджет таснифи тўғри қўлланилганлигини, яъни товар-моддий қийматликлари ва хизматларнинг (шартномалар бўйича) бюджет ҳаражатлари таснифи моддаларига тўғри келишини;  Шартномаларга асосан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича ҳаражатлар сметасида маблағларнинг мавжудлигини;  Бюджет ташкилоти муҳри ва масъул шахслар имзоларининг мавжудлигини. Етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки сотиши (ишлар бажариши, хизматлар кўрсатиши) учун тегишли рухсатномалари мавжудилиги ва сифати талаб даражасида эканлигини текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунда тегишли рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензиялар ёки патентлар, шунингдек, товарнинг мувофиқлик сертификати, сифат сертификати ва бошқа шу каби талаб қилинувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва уларнинг нусхалари илова қилинади. Товарлар хориждан келтирилганда, божхона юк баённомалари нусхаси ҳам талаб қилинади. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш уч босқичли назоратни тўлиқ жорий қилишни тақозо этади. Яъни, бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали таъминланади. Бунда бюджет ташкилоти сотиб олмоқчи бўлган товарлар (ишлар, хизматлар нархи) муқобил етказиб берувчилар нархлари билан таққосланади. Муқобил етказиб берувчилар тўғрисида маълумот тўплашнинг турли усуллари мавжуд. Масалан, товар хом-ашё биржалари, бозорлардан маълумотномалар, рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш, оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган реклама нашрларидаги маълумотларни умумлаштириш мумкин. Муайян мисол билан исботлайдиган бўлсак, бюджет ташкилоти шифер сотиб олмоқчи бўлса, Тошкент Товар хомашё биржасидаги шифернинг улгуржа нархи тўғрисидаги маълумотномани ёки шифер ишлаб чиқарувчи ташкилот (“Қувасойцемент”, “Оҳангаронцемент” каби)нинг тижорат таклифини ёки шартномасини тақдим этиши талаб этилади. Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 4 та) етказиб берувчининг тижорат таклифи илова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб берувчининг реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари тўғрисидаги маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу соҳада узоқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар воситачиларсиз, айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан келтирилувчи товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши нархларнинг орттириб юборилишини олдини олади. Агар шартноманинг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, шартномаларга томонларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар имзоси қўйилади. Агар шартнома суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ортиқ бўлса, томонлар юридик хизмат ёки жалб этилган адвокатларнинг хулосасини илова қилиши лозим. Шартномалар, шунингдек уларга қўшимча келишувлар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка ёки ёзув (ҳисоблаш) машинасида ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Ҳеч қандай тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашлар, ҳаттоки томонлар келишувига кўра ҳам йўл қўйилмайди. Бюджетдан маблағ олувчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда тақдим қилинади: 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган шартномаларни маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича ўтказилган энг яхши конкурс таклифларини танлаб олиш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тақдим қилинади. Бунда, конкурс таклифлари танловини ўтказиш, маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича камида иккита конкурс таклифи бўлганда, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, конкурс таклифларини кўриб чиқиш асосида конкурс таклифлари танлови баённомасини расмийлаштириш асосида амалга оширилади. 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдоридан ортиқ бўлганда, қонунчиликка мувофиқ ўтказилган тендер савдолари бўйича ҳужжатларни шартномага илова қилган ҳолда тақдим қилинади. Юқорида санаб ўтилган талаблар товарларнинг етказиб берилиши, табиий монополиялар субъектлари фаолияти соҳасига тегишли бўлганда, товарлар биржа орқали харид қилинганда, шартнома тузиш вақтида энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаган суммада товарлар сотиб олинганда ва товарларни сотишга алоҳида ҳуқуқи бўлган фақат битта етказиб берувчидан товарлар хариди бўйича тузиладиган шартномаларга, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолларга татбиқ этилмайди. 1-жадвал 4 Чилонзор тумани 2011-2012 йилларда махаллий бюджетдан маблаг олувчиларнинг шартномаларини руйхатдан утказиш , қайтарилган шартномалар сони ва суммаси тугрисида маълумот 4 Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди Бюджет минг сум № Кўрсаткичлар 2011 йил жамига нисбатан %да 2012 йил жамига нисбатан %да Фарқи (+;-) Фарқи % 1 Қайтарилган шартномалар 2860956 100 2948268 100 87312 103,051847 Шу жумладан Мақсадсиз тақдим қилинган 1602135,36 56 1592064,72 54 -10070,64 99,3714239 Сметадан ортиқча тақдим қилинган шартнома 801067,68 28 943445,76 32 142378,08 117,7735394 Белгиланган ўртача нархдан ошган суммага тақдим қилинган шартнома 457752,96 16 412757,52 14 -44995,44 90,17036613 Юқоридагижадвалдан кўриниб турибдики чилонзортумани 2011-2012 йиллардамахаллийбюджетданмаблаголувчиларнингшартномаларинируйхатд анутказиш , қайтарилганшартномаларсонивасуммаситугрисидамаълумотлар чилонзор туманидаги шартномаларни рўйхатга олиш жараёни ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари қанчалик даражада еканлиги кўрсатади юқоридаги маълумотлардан шуни айтиш мумкинки 2011йилда 2860956 минг сўмлик шартномалар қайтарилган 2012 йилда эса 2948268 минг сўмлик шартномалар қайтарилган бу кўрсаткичлар 2011 йилга нисбатан 2012 йилда 87312 минг сумга кўп қайтарилганини билдиради бу кўрсаткич фоиз хисобида 3.1 фоизга кўп эканлигини билдиради бу ўсиш ижобий холат деб бохоланмайди чунки давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари йилдан йилга ўсиб бормоқда шу сабабли бу кўрсаткичлар жорий йилдаги олиб борилаётган дастлабки назоратнинг натижаси хисобланади. Кўриниб турибдики олиб борилаётган дастлабки назоратнинг натижасида бирнеча сабаблар билан шартномалар қайтарилмоқда жумладан мақсадсиз тақдим қилинган шартномаларни олайлик бу шартномаларда асосан харажатни амалга ошириш учин тегишли модда кўрсатилмаган булади, юқорида қилинган тахлилдан шуни кўриш мумкинки мақсадсиз тақдим қилинган шартномалан тахлил қилинган йилларда ўртача 55 фоизни ташкил қилмоқда бу кўрсаткич шуни англатадики бюджет ташкилотларининг ҳисобчиларининг ётарли даражада эмаслигини кўрсатади ва бюджет ташкилотларининг ҳисобчиларини малакасини ошириш учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш кераклигини билдиради. Шартномаларнинг қайтарилишининг яна бир сабабларидан бири бу сметадан ортиқча тақдим қилинган шартномалар хисобланади, бу кўрсаткич бюджет ташкилотлари томонидан тасдиқланган сметадан ортиқча маблағга тузилган шарномалар тушинилади биз тахлил қилаётган йиллар мобойнида бу кўрсаткич ўртача 30 фоиз ташкил қилмоқда бу дегани бюджет ташкилотлари сметанинг тегишли моддаларидаги маблағ устидан назорат олиб бормай шартномаларини тузганлиги кўринади. Шартномаларнинг қайтарилишига яна бир сабаб бу белгиланган ўртача нархдан ошган суммага тақдим қилинган шартномалардир бу шартномалар хукумат томонидан белгилаб берилан нархдан юқори бўлган шартномалар учун қўланилади бу кўрсаткич биз тахлил килаётган йиллар мобойнида ўртача 15 фоизни ташкил қилган. 2-жадвал 5 5 Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди Чилонзор тумани 2011-2012 йилларда махаллий бюджетдан маблаг олувчиларнинг шартномаларини руйхатдан утказиш , қайтарилган шартномалар сони ва суммаси тугрисида маълумот Бюджетдан ташқари минг сум № Кўрсаткичла р 2011 йил Ули ш жа миг а нис бат ан 2012 йил Ули ш жам ига нисб атан Фарқи (+;-) Фарқи % 1 Қайтарилган шартномалар 1553376 100 1783440 100 230064 114,81058 Шу жумладан Мақсадсиз тақдим қилинган 792221,76 51 963057,6 54 170835,84 121,564144 Сметадан ортиқча тақдим қилинган шартнома 434945,28 28 570700,8 32 135755,52 131,212092 Белгиланган ўртача нархдан ошган суммага тақдим қилинган шартнома 326208,96 21 249681,6 14 -76527,36 76,5403869 Юқорида қилинган тахили бюджет маблағлари хисобидан молиялаштириладиган шартномалар эди. Жадвалдан кўриниб турибдики чилонзор тумани 2011-2012 йилларда махаллий бюджетдан маблаг олувчиларнинг шартномаларини руйхатдан утказиш , қайтарилган шартномалар сони ва суммаси тугрисида маълумотлар чилонзор туманидаги шартномаларни рўйхатга олиш жараёни ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари қанчалик даражада еканлиги кўрсатади юқоридаги маълумотлардан шуни айтиш мумкинки 2011йилда 1553376 минг сўмлик шартномалар қайтарилган 2012 йилда эса 1783440 минг сўмлик шартномалар қайтарилган бу кўрсаткичлар 2011 йилга нисбатан 2012 йилда 230064 минг сумга кўп қайтарилганини билдиради бу кўрсаткич фоиз хисобида 3.1 фоизга кўп эканлигини билдиради бу ўсиш ижобий холат деб бохоланмайди чунки давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари йилдан йилга ўсиб бормоқда шу сабабли бу кўрсаткичлар жорий йилдаги олиб борилаётган дастлабки назоратнинг натижаси хисобланади. Кўриниб турибдики олиб борилаётган дастлабки назоратнинг натижасида бирнеча сабаблар билан шартномалар қайтарилмоқда жумладан мақсадсиз тақдим қилинган шартномаларни олайлик бу шартномаларда асосан харажатни амалга ошириш учин тегишли модда кўрсатилмаган булади, юқорида қилинган тахлилдан шуни кўриш мумкинки мақсадсиз тақдим қилинган шартномалан тахлил қилинган йилларда ўртача 55 фоизни ташкил қилмоқда бу кўрсаткич шуни англатадики бюджет ташкилотларининг ҳисобчиларининг ётарли даражада эмаслигини кўрсатади ва бюджет ташкилотларининг ҳисобчиларини малакасини ошириш учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш кераклигини билдиради. Шартномаларнинг қайтарилишининг яна бир сабабларидан бири бу сметадан ортиқча тақдим қилинган шартномалар хисобланади, бу кўрсаткич бюджет ташкилотлари томонидан тасдиқланган сметадан ортиқча маблағга тузилган шарномалар тушинилади биз тахлил қилаётган йиллар мобойнида бу кўрсаткич ўртача 32 фоиз ташкил қилмоқда бу дегани бюджет ташкилотлари сметанинг тегишли моддаларидаги маблағ устидан назорат олиб бормай шартномаларини тузганлиги кўринади. Шартномаларнинг қайтарилишига яна бир сабаб бу белгиланган ўртача нархдан ошган суммага тақдим қилинган шартномалардир бу шартномалар хукумат томонидан белгилаб берилан нархдан юқори бўлган шартномалар учун қўланилади бу кўрсаткич биз тахлил килаётган йиллар мобойнида ўртача 18 фоизни ташкил қилган.  2.1.Молиявий мажбурият операциялари назоратини амалга ошириш тартиби ва самарадорлик кўрсаткичлари тахлили Юридик мажбурият бюджет ташкилоти билан контрагент ўртасида маълум бир муддатдан сўнг маълум бир товарни етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида шартнома имзоланганидан ва бу шартнома тегишли тартибда Ғазначиликда рўйхатдан ўтказилганидан кейин вужудга келади. Молиявий мажбурият эса ана шу шартномага мувофиқ товарлар етказиб берилган (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилганидан) кейин вужудга келади. Молиявий мажбуриятнинг юзага келиши тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланишни талаб этилади. Масалан, счет фактуралар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари, иш ҳақи ведомостьлари ва бошқа шу каби ҳужжатлар. Мазкур ҳужжатлар тегишли ваколатга эга бўлган масъул шахслар томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши шарт. Бюджет ташкилотлари амалдаги қонунчилик талабига кўра энг камида олдиндан 15 фоиз тўлов амалга оширилишини таъминланишига алоҳида эътибор қаратишлари талаб қилинади. Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олишни асосий мақсади қабул қилинган юридик мажбуриятлар, тасдиқланган смета меъёрида ҳаражатларни амалга оширишни таъминлаш, ҳамда бюджет ташкилотлари кредиторлик қарзларини назорат қилишдир. Бюджет ташкилоти тасарруфида бўлувчи пул маблағлари миқдори молия органи томонидан тасдиқланган смета билан чекланган. Юридик мажбуриятлари ҳам сметада кўрсатилган харажат моддалари доирасидан четга чиқмаслиги назорат қилинади. Бюджет ташкилотлари молиявий мажбуриятлари лимити уларнинг тасарруфида бўлган пул маблағлари билан белгиланади. Бюджет ташкилоти йил давомида кўплаб контрагентлар билан шартномалар тузади. Уларни бажарилишини таъминлаш учун пул тўловларини амалга оширади. Молиявий мажбуриятларини лимитини баҳолашда 1 ва 2-гуруҳ харажатлари ўз вақтида молиялаштирилишига алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида, кечиктирмасдан берилиши, иш ҳақи фондидан ажратмалар тўланиши шарт. Бошқа харажатларни амалга оширилишида ҳам бюджет ташкилоти тежамлилик, оқилоналик тамойилларига амал қилиши талаб этилади. Харажатлар тегишли рухсат асосида амалга оширилиши ҳамда уларнинг ҳажми йиллик ажратмалар ва харажатларни амалга ошириш рухсати миқдоридан ортиб кетмаслиги шарт. Ғазначиликда пул маблағларини самарали бошқариш, молиявий мажбуриятларнинг лимитини баҳолаш учун харажатларни амалга ошириш рухсати (ХАОР) жорий этилади. Бунда ҳар ҳафтада пул маблағларини бошқариш бўлинмаси касса режасини янгилайди ва ХАОР ҳажмини белгилайди. Кейин бюджет таснифига мувофиқ бюджет ташкилотларига харажатларни амалаг ошириш учун рухсат берилади 6 . ХАОРлар муайян муддатга ёзилади ва шу муддат ўтгандан сўнг улар ўз кучини йўқотади. Йил давомида муайян бюджет (масалан, туман бюджети)нинг бюджет ташкилотлари учун сметалар асосида харажатларни амалга ошириш рухсат (ХАОР)лари ёзиб берилади. Бироқ, бюджет прогнозлаштирилганга нисбатан озроқ даромад олса, харажатларни амалга ошириш рухсатлари тўлиқ ҳажмда берилмайди. Шунинг учун, йиллик моиялаштириш маблағлар ва сметалар аниқлаштирилмагунча, харажатларни амалга ошириш рухсатларини олиш учун режадан ташқари бюджетлараро ссудалар тақдим этилиши мумкин. Ғазначилик ХАОРлар чиқарилиши ва тўланиши, юридик мажбуриятларнинг рўйхатга олиниши, счет-фактураларнинг ва тўловга аризаларнинг ёзилиши, аризаларнинг тасдиқланиши ва тўлов амалга оширилиши учун масъул бўлиб ҳисобланади. Молия органлари бюджетдан маблағ олувчи тақдим этган, Вақтинчалик низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни уларнинг Вақтинчалик низом 9-бандининг талабларига мувофиқлиги масаласида текширадилар. Бюджетдан маблағ олувчилар тақдим этган ҳужжатлар Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ келса, молия органи тўлов топшириқномаси биринчи ва тўртинчи (агар тўлов топшириқномалари мазкур Вақтинчалик низом 10-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ тақдим этилса, учинчи) нусхаларининг орқа томонига “Текширилди” ёзувини қўйиш йўли билан тўлов топшириқномаларига тегишли белгиларни қайд этади, уларни молия органининг мансабдор шахси ўз имзоси ва молия органи муҳри изи билан тасдиқлайди. Бюджетдан маблағ олувчилар тақдим этган тўлов ва бошқа ҳужжатлар Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ келмаса, молия органи уларни 6 ХАОР лар харажатларнинг устувор йўналишлари, масалан, дори-дармон воситаларини харид қилиш ва бошқа шу кабилар учун махсус чиқарилади. бюджетдан маблағ олувчига қайтариб, тўлов топшириқномаларининг орқа томонига уларга белги қўймасдан, мувофиқ эмаслик сабабларини кўрсатади. Бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатларини Ғазначилик бўлимлари томонидан тўлаш бўйича электрон тўлов хужжатлари бюджет маблағларини олувчиларнинг икки нусхада тақдим этилувчи тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги аризаси ва тўлов топшириқномаси асосида шакллантирилади. Тегишли тартибда тўлдирилган тўлов топшириқномаси бюджет маблағларини олувчилари томонидан Ғазначилик бўлимларига тақдим этилади. Бунда тўлов топшириқномасининг суммаси тегишли харажат гуруҳлари ва харажатларни амалга оширишга рухсатномалар доирасида бўлиши таъминланади. Тўлов топшириқномасининг “Тўловчи” графасида Ғазначилик бўлими, “Тўловчи счети” графасида ғазначилик счети, “Тўлов тафсилотлари” графасида бюджет маблағини олувчининг Ғазначиликдаги шахсий счети ҳамда тўлов мақсади, тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланувчи юридик ҳужжат, бюджет таснифи бўйича мос кодлар кўрсатилади. Аризада ва тўлов топшириқномасида кўрсатилган маълумотлар Ғазначилик бўлимларининг молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлими масъул ходимлари томонидан электрон тўлов топшириқномасини шакллантириш ва тизимли назоратни амалга ошириш учун “Ғазначилик” Дастурига киритилади. “Ғазначилик” Дастури маълумотларни киритиш жараёнида қуйидаги талабларга мос эканлигини тизимли равишда текширилади: “Ғазначилик” Дастурида харажталр сметаси, калькуляциялар, шунингдек, харажатларни амалга оширишга рухсатномалар бўйича бюджет ассигнованиялар мавжудлиги; Ресупблика Ғазначилик счетида муайян бюджет маблағини олувчи учун тегишли харажатлар гуруҳи бўйича етарли бюджет маблағлари қолидиғи мавжудлиги; Тўлов топшириқномаси суммасининг Ғазначиликда рўйхатга олинган шартнома ва тўловлар жадвали суммасидан кўп эмаслиги; Счет-фактуралар ва бюджет маблағини олувчиларга маҳсулот етказиб берилганлиги (ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги) ҳамда бюджет маблағари олувчиларининг маҳсулот етказиб берувчилардан қарзи борлигини исботловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджет маблағларини олувчиларни маҳсулот етказиб берувчиларга аванс тўлови тўлаш мажбурияти мавжудлигини исботловчи ҳужжатлар мавжудлиги; Тўлов топшириқномасида кўрсатилган маҳсулот етказиб берувчининг номи ва реквизитлари рўйхатдан ўтказилган шартномада кўрсатилган ном ва реквизитлар билан мослигини. Мазкур талаблар барчаси қондирилган ҳолда, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномасини “Ғазначилик” Дастурига киритади ва «СОХРАНИТЬ» тугмачасини босиш орқали сақлайди. Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг ваколатли масъул ходими аризадаги маълумотларнинг тўлов топшириқномасидаги маълумотларга мос эканлигини текширади, аризага “текширилди” деб ёзиб, текшириш санасини кўрсатган ҳолда имзо қўяди. Шундан сўнг, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномаси ва аризани молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлими бошлиғига тақдим этади, у эса бу ҳужжатлари текшириб, “Ғазначилик” Дастурида шакллантирилган электрон тўлов топшириқномасини ўзининг электрон имзоси билан тасдиқлайди ва Ғазначилик бўлими бошлиғига тақдим этади. Ғазначилик бўлими бошлиғи ҳам ўз навбатида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, тўлов топшириқномаси ва аризанинг электрон тўлов топшириқномаси билан мослигини текширади, хато ва камчиликлар аниқланмаган ҳолда, электрон тўлов топшириқномасини ўзининг электрон имзоси билан тасдиқлайди ва ижро учун хизмат кўрсатувчи банкка жўнатади. Ваколатли банк бўлимидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни қабул қилиб олганидан сўнг, “Ғазначилик” Дастури автоматик равишда электрон тўлов топшириқномасини “тўланди” деб белгилайди. Бундан сўнг, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномаси ва аризани тегишли ёзувларни киритиб, санани кўрсатган ҳолда ўз имзоси билан тасдиқлаб бюджет маблағларини олувчисига топширади. Бюджетдан маблағ олувчи ғазначилик бўлинмасига икки нусхада ушбу вақтинчалик қоидаларнинг 5-Иловасидаги шаклдаги нақд пул маблағлари олишга ишончномани тақдим қилади ва улардан бирини ғазначилик бўлинмаси ўз мухри билан банкга топширади. Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли ходимига (кассирига) ишончнома тақдим қилингунга қадар у билан ушбу вақтинчалик қоидаларнинг 6-Иловасидаги шаклдаги моддий жавобгарлик тўғрисидаги уч томонлама шартнома тузилади. Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли ходими банк кассасидан нақд пул маблағларини чекнинг назорат маркалари бўйича олади. Нақд пул маблағларини беришда банк шахобчаси кассири бюджетдан маблағ олувчи ишончли шахсининг паспорт маълумотларини чекда кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради. Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли ходими агарда ишончномада назарда тутилган бўлса тегишли бюджетдан маблағ олувчининг бир нечта шахсий хисобварақлари бўйича нақд пул маблағларини олиш хуқуқига эга. Ғазна хисобварақларидан нақд пул маблағарини бериш банк шахобчаси томонидан амалга оширилади. Нақд пул маблағлари берилгач реестрнинг (касса харажат журнали) иккинчи нусхаси банк хисобварағидан кўчирма билан бирга ғазначилик бўлинмасига қайтарилади. Ғазначилик бўлинмаси кўчирма ва корешок асосида тегишли шахсий хисоб варағига ўзгартиришлар киритади ва бюджетдан маблағ олувчига шахсий хисобварақдан кўчирма хамда иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шу жумладан хизмат сафарлари харажатлари тўлови бўйича сўровноманинг иккинчи нусхасини ғазначилик бўлинмасининг “ТЎЛАНГАН” белгиси билан бюджетдан маблағ олувчининг бухгалтериясида бухгалтерия хисобини юритиш учун тақдим қилади. Чек маркаси йўқотилган холда бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси томонидан тегишли ғазначилик бўлинмасига чек маркаси йўқолганлиги аниқланган куннинг ўзидаёқ бюджетдан маблағ олувчининг рахбари ва бош хисобчиси томонидан имзоланган хабарнома юборилади. Хабарнома асосида ғазначилик бўлинмаси томонидан банкга тўланмаган чекни бекор қилиш юзасидан хат юборилади. Чеклар реестри тўлови бекор қилинган чекни айириб ташалаган холда амалга оширилади. Чек маркаларининг йўқотилиши ёки ўғриланиши хамда чек маркаларини олиш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан йўл қўйилган суистеъмолликлар натижасида вужудга келадиган зарар учун жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчиларнинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилади. Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шу жумладан хизмат сафарлари харажатлари тўлови бўйича сўровномалар бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлинмасига ушбу вақтинчалик қоидаларнинг 7-Иловасидаги шаклдаги сўровномалар реестрлари (бир нусхада) билан бирга тақдим қилинади. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходимлари сўровномалар ва бошқа хужжатларни қабул қилиб олганда реестрда хужжатларни қабул қилиб олганликларини ўз имзолари билан қабул қилиб олиш санасини кўрсатган холда тасдиқлайдилар ва уларни бюджетдан маблағ олувчининг тегишли ходимига қайтариб берадилар. Шахсий хисобварақдан кўчирма ва унга илова қилинган хужжатларни қабул қилиб олган бюджетдан маблағ олувчининг ходими ушбу вақтинчалик қоидаларнинг 8-Иловасидаги шаклдаги шахсий хисобварақлардан берилган кўчирмаларни рўйхатга олиш Журналида хужжатларни қабул қилиб олганлигини ўз имзоси тасдиқлайди. Ғазначиликнинг банк хисобварақларидан маблағларнинг сўзсиз тартибда хисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди. Самарканд вилоятида биринчи даражали туловлар иш хаки ва бошка туловларга накд пулга бир ойлик талаби 18588 млн сумни ташкил килмокда, айрим туманларда накд пулларни таъминланишида банклар томонидан 5-10 кунгача яъни накд пуллар белгиланган муддатларда таъминланмаслик холатлари булмокда, бундай холатларда назорат тафтиш бошкармасига тегишли чоралар куриш учун маълумотлар берилмокда.Бундан ташкари банклар томонидан ёзилган чекларни муддатлари утганлиги учун банклардан хат олиниб чеклар кайтадан ёзиб такдим этилмокда. 3-жадвал Чилонзор тумани махаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан такдим килинган тулов топширикномаларни Газначилик 12 маъсул ходимлари томонидан асо сли равишда кайтарилганлиги юзасидан 2011-2012 йил холатига маълумот Бюджет минг сум № Кўрсаткичлар 2011 йил Ули ш жам ига нисб атан 2012 йил Ули ш жам ига нисб атан Фарқи (+;-) Фарқи % 1 Қайтарилган тўлов топшириқномалар и 4421472 100 4754976 100 333504 107,542827 Шу жумладан Шартнома орқали амалга ошириш лозим 1414871 32 1616691,8 34 201820,8 114,264254  Шартнома суммасидан ортиқча тақдим қилинган 1238012,2 28 1236293,8 26 -1718,4 99,8611968 Ҳисоб фактура суммасидан ротиқча тақдим қилинган 486361,92 11 618146,88 13 131784,96 127,096069 Сметадан ортиқча тақдим қилинган 619006,08 14 42794784 9 42175777,9 6913,46747 Белгиланган ўртача нархдан ошган суммага 265288,32 6 332848,32 7 67560 125,466632 Бошқалар 397932,48 9 523047,36 11 125114,88 131,441233 12 Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди Жадвал маълумотлридан кўриниб турибдики Чилонзортуманимахаллийбюджетданмаблағолувчиташкилотлартомониданта кдимкилингантуловтопширикномаларниГазначиликмаъсулходимларитомони данасослиравишдакайтарилганлигиюзасидан 2011-2012 йилхолатигамаълумотларига қуйдагича хулоса қилиш мумкин бюджет маблағлари хисобига молиялаштириладиган туловтопширикномаларни қуйдагича булган яни қайтарилган туловтопширикномалари 2011 йилда 4421472 минг сумни ташкил етган булса 2012 йилда бўлса 4754976 минг сумни ташкил этган,2012 йилда 2011 йилга нисбатан 333504 минг сумга кўпайган фоиз хисобида эса 7.5 фоизга кўпайган. Тулов топширикномаларининг қайтарилиш сабабларига қарайдиган бўлсак улар қуйдагича бўлган Шартнома орқали амалга ошириш лозим бўлган Тулов топширикномалари яни хали шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган, юридик мажбурийяти юзага келмасдан олиб келинган тулов топширикномалари шулар жумласига киради, биз тахлил қилаётган жадвалда бу кўрсаткич ўртача умумий қайтарилган тулов топширикномаларига нисбатан 33 фоизни ташкил қилган ўтган йилга нисбатан 14.2фоизга ошган юқорида айтилганидек бу кўрсаткичга ижобий деб бахо бериб бўлмайди чунки давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари йилсайин ўсиб боришини мисло қилишимиз мумкин. Шартномада белгиланган суммадан ортиқча тақдим қилинган Тулов топширикномалари хам ғазначиликнинг тегишли ходими томонидан қайтарилади жадвалда бу кўрсаткич уртача 27 фоизни улишни ташкил этган булиб умумий қайтарилган тулов топширикномаларида юқори улишни эгалайди. Қолган ҳисоб фактура суммасидан ротиқча тақдим қилинган, сметадан ортиқча тақдим қилинган, белгиланган ўртача нархдан ошган суммага,ва бошқакурсаткичлар хам тулов топширикномаларининг қайтарилишига муайян тасир кўрсатувчи омиллар бўлиб улархам қайтарилган тулов топширикномаларида сезиларли улишларни ташкил этади. 4-жадвал 7 Чилонзор тумани махаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан такдим килинган тулов топширикномаларни Газначилик маъсул ходимлари томонидан асосли равишда кайтарилганлиги юзасидан 2011-2012 йил холатига маълумот Бюджетдан ташқари минг сум № Кўрсаткичлар 2011 йил Ули ш жам ига нисб атан 2012 йил Ули ш жам ига нисб атан Фарқи (+;-) Фарқи % 1 Қайтарилган тўлов топшириқномалар и 3083304 100 3414827 100 331523 110,7522 Шу жумладан 7 Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди  Шартнома орқали амалга ошириш лозим 1079156,4 35 1092744,64 32 13588,24 101,25915 4 Шартнома суммасидан ортиқча тақдим қилинган 709159,92 23 887855,02 26 178695,1 125,19813 9 Ҳисоб фактура суммасидан ротиқча тақдим қилинган 246664,32 8 204889,62 6 -24461542 83,064149 7 Сметадан ортиқча тақдим қилинган 554994,72 18 512224,05 15 -42770,67 92,293499 7 Белгиланган ўртача нархдан ошган суммага 154165,2 5 239037,89 7 84872,69 155,05307 9 Бошқалар 339163,44 11 478075,78 14 138912,34 140,95734 5 Тахлил маълумотлридан кўриниб турибдики Чилонзор тумани махаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан такдим килинган тулов топширикномаларни Газначилик маъсул ходимлари томонидан асосли равишда кайтарилганлиги юзасидан 2011-2012 йил холатига маълумотларига қуйдагича хулоса қилиш мумкин бюджетдан ташкари маблағлари хисобига молиялаштириладиган тулов топширикномаларни қуйдагича булган яни қайтарилган тулов топширикномалари 2011 йилда 3083304 минг сумни ташкил етган булса 2012 йилда бўлса 3414827 минг сумни ташкил этган,2012 йилда 2011 йилга нисбатан 331523 минг сумга кўпайган фоиз хисобида эса 7.5 фоизга кўпайган. Тулов топширикномаларининг қайтарилиш сабабларига қарайдиган бўлсак улар қуйдагича бўлган Шартнома орқали амалга ошириш лозим бўлган Тулов топширикномалари яни хали шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган, юридик мажбурийяти юзага келмасдан олиб келинган тулов топширикномалари шулар жумласига киради, биз тахлил қилаётган жадвалда бу кўрсаткич ўртача умумий қайтарилган тулов топширикномаларига нисбатан 33 фоизни ташкил қилган ўтган йилга нисбатан 14.2фоизга ошган юқорида айтилганидек бу кўрсаткичга ижобий деб бахо бериб бўлмайди чунки давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари йилсайин ўсиб боришини мисло қилишимиз мумкин. Шартномада белгиланган суммадан ортиқча тақдим қилинган Тулов топширикномалари хам ғазначиликнинг тегишли ходими томонидан қайтарилади жадвалда бу кўрсаткич уртача 27 фоизни улишни ташкил этган булиб умумий қайтарилган тулов топширикномаларида юқори улишни эгалайди. Қолган ҳисоб фактура суммасидан ротиқча тақдим қилинган, сметадан ортиқча тақдим қилинган, белгиланган ўртача нархдан ошган суммага,ва бошқа курсаткичлар хам тулов топширикномаларининг қайтарилишига муайян тасир кўрсатувчи омиллар бўлиб улархам қайтарилган тулов топширикномаларида сезиларли улишларни ташкил этади. 2.3.Ғазначилик тизимида нархлар мониторингини амалга ошириш тартиби ва унингмеханизми. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш уч босқичли молиявий назорат тизимини тўлиқ жорий қилишни тақозо этади. Молиявий назорат (босқичларга кўра): Дастлабки молиявий назорат Жорий молиявий назорат Якуний молиявий назорат турларига бўлинади Молия тизмида молиявий назоратни амалга оширувчи органлар қуйидагилардир: Дастлабки ва жорий назорат - Бюджетдан маблағ олувчилар ва газначилик органлари томонидан амалга оширилади. Якуний назорат эса - Молия возирлиги назорат-тафтишбошкармаси ва бошка давлат органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон республикаси президентининг 28.02.2007 й. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида N ПҚ-594 сонли қарорига асосан давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида: бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини олиш; бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш 8 кўзда тутилади. Юқоридагиларга асосан бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали таъминланади. Мониторинг – кузатиш, корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ахборотни йиғиш ва умумлаштириш тизимидир. Нархлар мониторинги эса руйхатдан ўтказиладиган шартномалар воситачилик 8 ЎзР Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида»ги 28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарори хизматларисиз тузилганлиги ҳамда нархларнинг мақсадга мувофиқлигини кузатишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарори ғазначиликда нархлар мониторингини ташкил этишнинг асосий ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади. Унда кўрсатилишича, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт; бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш лозимлиги белгилаб қуйилган. Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 3 та) етказиб берувчининг тижорат таклифиилова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб берувчининг реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари тўғрисидаги маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу соҳада узоқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар воситачиларсиз, айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан келтирилувчи товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши нархларнинг орттириб юборилишини олдини олади. Ғазначиликда нархлар мониторингини ташкил этишнинг яна бир ҳуқуқий- меъёрий асоси бўлиб Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги Низом”ҳисобланади. Шунингдек, бюджет ташкилотларида капитал қурилиш бўйича эса ЎзР ВМнинг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 03.07.2003 й. N 302-сонли Қарорига илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида Низом” ғазначиликда нархлар мониторингини амалга оширишнинг ҳуқуқий- меъёрий асоси бўлиб ҳисобланади Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга ошириш учун муқобил етказиб берувчилар нархлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш керак. Буни амалга ошириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: товар хом-ашё биржалари бозорлардан маълумотномалар рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган реклама нашрларидаги маълумотлар Шартномаларда қайд этилган нархлар реклама-тижорат журнал (Престиж, Каталог ва бошқа)ларидаги нархлар билан солиштирма таҳлил қилиниши керак. Масалан, дори-дармон воситалари буйича «Сводный прайс», курилиш материаллари буйича «Каталог» журналлари ва консалтинг хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид килинадиган озиковкат махсулотлари мониторинги Молия вазирлиги томонидан такдим килинадиган асосий истеъмол махсулотларининг ойлик уртача нархлари тугрисидаги маълумот асосида олиб борилади. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан озик-овкат махсулотларини харид килиш буйича тузилган шартномаларни руйихатдан утказиш жараёнида Молия вазирлиги томонидан такдим килинган маълумотда курсатилган нархлардан ортик булган нархларда тузилган шартномалар Газначилик худудий булинмалари томонидан руйхатга олинмайди. Ғазначилик бошқармалари томонидан бир неча хил озиқ-овқат маҳсулотларига нархларнинг юқори чегаралари белгиланади (ҳар ойда янги жадвал ишлаб чиқилади). Бюджет ташкилотлари ушбу белгиланган нархлардан қиммат нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга ҳақлари йўқ. Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 04.02.2013 йилдаги № БА/20-01-30-368/7/2-сонли хатига Илова”ни кўриб чиқамиз. 5-жадвал 9 Тошкент шаҳри худудидаги ички бозорларидаги асосий истемол маҳсулотларининг Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларига 2013 йилнинг 4 феврал ва 4 март бошлаб белгиланадиган энг юқори меъёрий харид нархлари тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР (сўмда) № Озиқ-овқат маҳсулот турлари Феврал март Фарки 1 Ун (Маҳаллий. 1-нав) (кг) 760 760 0 2 Нон (600 гр) 500 500 0 3 Гуруч (кг) 2200 2200 0 4 Пахта ёғи (қадоқланмаган) (кг) 2900 2900 0 5 Сариёғ (маҳаллий) (кг) 12000 12000 0 6 Шакар (кг) 3300 3300 0 № Озиқ-овқат маҳсулот турлари Нарх Нарх 7 Мол гўшти (кг) 18000 18500 500 8 Қора чой (қадоқланмаган) (кг) 5600 5600 0 9 Кўк чой (қадоқланмаган) (кг) 6600 6400 -200 10 Тухум ( 10 дона) 3500 3500 0 11 Картошка (кг) 1700 1600 -100 12 Сабзи (кг) 600 500 -100 13 Пиёз (кг) 600 500 -100 9 Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди  Изоҳ: мазкур нархлар 2013 йилнинг 4 феврал ва4 март бошлаб, яъни Молия вазирлигидан келгуси мазкур нархлар Республика бюджетидан ва Тошкент шахрида жойлашган Тошкент вилояти маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет муассасалар учун ҳам амал қилади. * Нон маҳсулоти транспорт харажатлари билан белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ744-Сон Қарорига 31-илова “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига 2008 йил 1 явардан бшлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”да белгиланишича, 7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456сон қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72модда) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин: "Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ олувчилар товарлар, ишлар, хизматларнинг барча турларини харид қилишда ушбу Низомга амал қиладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно." 10 11 Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги Низом”га асосан тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади. 10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-Сон Қарорига 31-илова “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига 11 йил 1 явардан бшлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар” Қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда харидлар энг яхши танлов таклифларини танлаб олиш асосида амалга оширилади. 12 Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги Низом”нархлар мониторингини амалга оширишдаги асосий қонун ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки хорижий грантлар ва кредитлар тақдим этилишида бошқача шартлар белгиланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур Низом тартиби қўлланилмайди Тендер савдоларини ўтказишнинг асосий мақсади маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини орттириш сотиб олинаётган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларнинг сифат даражасини орттириш Битта контракт бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўпроқ суммага товар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилганда тендер савдолари ўтказилади. Бундан кам суммадаги контрактлар энг яхши таклифларни конкурс асосида танлаб олиш йўли билан тузилади. Республикамиздаги корхоналар билан ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилади Тендер савдоларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари ошкоралик қарорларни қабул қилишнинг объективлиги тендер қатнашчиларига тенг шароит яратиш маҳаллий корхоналарга устуворлик бериш Тендер савдолари харажатларини амалга ошириш учун рухсат берилган сумма қуйидагилар доирасида молиялаштирилади тасдиқланган сметалар 12 Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги Низом” молия органлари ёки бюджетдан ташқари фондлар маблағларини тасарруф этувчилар кўрсатмалари ҳукумат кафолати остида олинувчи кредитлар хорижий грантлар бўйича шартномалар III БОБ.ҒАЗНАЧИЛИК ШАРОИТИДА БЮДЖЕТ ИЖРОСИНИНГ ДАСТЛАБКИ ВА ЖОРИЙ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ТАККОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 3.1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БЮДЖЕТ ИЖРОСИНИНГ ДАСТЛАБКИ ВА ЖОРИЙ НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизими 2005 йилдан бошлаб дастлаб тажриба, сўнгра кенг миқёсда жорий этилди. Унга қадар давлат бюджетининг ғазна ижроси Марказий банк ва тижорат банклари томонидан амалга оширилган эди. 2004 йилда Халқаро Валюта Фонди билан ҳамкорликда Молия вазирлиги томонидан “давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонун лойихаси ишлаб чиқиб. Олий Мажлисга тақдим этилди ва ушбу қонун 2004 йил август ойида Қабул қилинди. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, ғазначилик тизимлари ўз шакли олдига қўйилган вазифалари ва мавжуд ҳуқуқий асослари билан турли давлатларда турли хил кўринишларга эга. Масалан Австралия, Буюк Британия, АҚШ, Янги зеландия каби давлатларда ғазначилик тизимининг кенгайтирилган функциялари тизими жорий этилган. Ушбу тизимда ғазначилик идороси ёки органи давлатнинг иқтисодий ва молиявий сиёсатини ишлаб чиқиш хамда уни юритиш учун масъулдир. Ўзбекистон Республикасида эса бюджет харажатларини молиялаштиришни амалга ошириш Ғазначиликнинг асосий вазифаларидан бири хисобланади. Мамлакатимизда давлат бюджети ғазначилик ижроси тизимининг жорий этилиши билан бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан амалга ошириладиган дастлабки ва жорий назорат кучаймоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқаришни ислох қилиш лойихаси доирасида ғазначилик тизимини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Унда биринчи навбатда давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш кўзда тутилган. Маскур дастурнинг амалиётга тадбиқ этилиши давлатнинг бюджет бюджетдан ташқари маблағларининг реал вақтда тўлиқ хисобга олинишини, давлат бюджети ижроси жараёнинг тизимли назорат қилиниши давлат бюджети маблағларининг ягона ғазна ҳисоб рақамига тушган вақтдан бошлаб давлат буюртмасининг сўнги пудратчи ҳисоб рақамига келиб тушгунча бўлган бўлган даврда самарали бошқарилишини таъминлайди Истиқболдаги вазифа-бюджетнинг ғазна ижросини яратиш доирасида давлвтнинг молиявий ресурсларини самарали ва оқилона бошқариш шунингдек бюджет маблағларидан устидан самарали назорат ўрнатишни таминлаш хисобланади. Ғазначилик тизимини жорий қилиниши натижасида: • Қуйи бюджет ташкилотлари томонидан маблағларни босқичма- босқич моиялаштириш механизми тугатилди • Бюджет маблағларининг банклардаги кўплаб хисоб рақамлари тарқалиб ётишга ёрдам берди • Маблағлар ғазначилик хисоб рақамида жамланди ва бунинг натижасида тўловларни амалга ошириш шу жумладан иш ҳақининг тўлаш муддатлари қисқарди бюджет маблағлари айланиш жараёнинг самарадорлиги ошди • Бюджет харажатларини млиялаштириш билан боғлиқ бўлган қонун бузарликлар камайди Агар 2006 йилда давлат бюджети харажатлари суммасига нисбатан аниқланган қонун бузарликлар суммасининг салмоғи 0.62 фоизни ташкил етган бўлса 2007 йилда ушбу кўрсаткич 0.44 фоизни 2008 йилда эса 0.26 фоизни ташкил этди. 13 Демак, ғазаначиликни жорий этишдан асосий мақсад давлатнинг молиявий ресурсларини самарали бошқаришга тасир кўрсатишдир. Ғазначилик ўрганлари давлат молиясини бошқаришга таалуқли турли вазифаларни бажаради. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада таккомиллаштириш вилоят ва туманларда махалий бюджетларнинг ягона ғазна хисоб рақамларини очиб , бюджет маблағларини самарали ва оқилона бошкариш элеменларни жорий этишни тақазо этади. Ғазначиликнинг тегишли бўлинмаларида бюджет маблағларини олувчилар учин шахсий хисоб рақамлар хам очилиб уларда давлат бюджети маблағларини олувчиларнинг хисоб операциялари акс эттирилди. Шунингдек, харажатларни амалга ошириш учун дастлабки рухсатномаларни чиқариш тизими жорий этилиб, унинг доирасида бюджет маблағларини олувчилар белгиланган муддатларда ўзлаштиришга ажратилган маблағларни сарфланиши мумкин. Бюджет ижросининг ғазначилик тизимини жорий этиш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши ушбу тизмимга ўтган барча давлатларда қабкл қилинган ислохатлар барчасида юксак иқтисодий ва ижтимоий самара олишни кузлайди. Барча даражадаги бюджетларнинг ғазначилик ижросига хос хусусияти шундан иборатки, удавлат бюджетини ижро этиш жараёнига унинг иштирокчиларининг сабий таъсирини истесно этади. Давлат бюджети харажатларининг ягона ғазна хисоб рақамидан амалга оширлиши ғазна тизимининг тўлиқ жорий этилишини тақазо этади. Ғазаначилик тизимини тўлиқ жорий этишдан олдин республики бюджети ва давлатнинг бюджетдан ташқари фондлари ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солиши лозим, чунки бюджетдан ташқари маблағларни ижро этиш хам ғазначилик ўрганларига юклатилган. Бундан 13 Мусаев Б А Совершенствавание механизма финансового контроля при исполнения Государственною бюджета РеспубликаЎзбекистон.Автореф.дисс.на.соис.уч.ст.канд.экон.наук.-Т,.2009.-С.11. ташқари давлатнинг ташқи ва ички қарзларини бошқариш бюджет ижросининг ғазначилик тизимини жорий этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики давлатнинг ички ва ташқи қарзлари буйича туловларни амалга ошириш ғазначилик идораси зиммасига юклатилган. Бу эса Ғазнвчилик ўрганлари фаолиятининг кенг қамровли эканлигидан далолат беради. Шунингдек, ғазначилик ўрганлари давлат бюджети дефицитини қоплаш мавсадида ҳукумат қимматли қоғозларини эмисся қилиш ва муддати бўйича хам таклиф берилади. Ғазначилик қуйдаги кенг қамровли ва самарали бюджет назорати ҳамда текшируви тизимини таминлайди: • Хужжатлар тўпламларини таёплаш босқичидаги назоратни; • Дастлабки маблағлар ажратилиши босқичидаги назоратни; • Ғазначилик муассасида очилган шахсий ҳисоб варақлар орқали бюджетдан молиялаш техналогиясига киритилгпн жорий назоратни ўз ичига олади. Тахлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки амалдаги меъёрий хужжатларга мувофиқ бюджет ташкилотларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари ғазначилик ўрганлари томонидан қаттиқ назорат қилинмоқда. Аммо харажатларнинг тўртинчи гуруҳи бўйича маблағларни назорат қилишга етарли даражада этибор қаратилмаган. Ҳозирги даврда ғазаначилик органи томонидан бошқа харажатлар гуруҳидаги 5 та харажат моддаси бўйича бюджет интизомининг бузилиши ҳолатлари аниқланмоқда. Бюджетнинг бошқа харажатлари бўйича ҳам ғазначилик томонидан дастлаьки ва жроий назоратнинг амалга оширилиши давлат бюджетининг ғазанчилик ижроси тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қоиши лозим. Мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган умумтаълим мактабларининг малакали бухгалтерлар билан таъминланганлиги бюджет маблағларининг сметада кўрсатилмаган мақсадларга фойдаланиш ҳолларининг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Ғазначилик органлари ушбу ҳолат бўйича назоратни кучайтириши лозим. Республикамиз Марказий банкининг туман ва шахарларда филиаллари бўлмаганлиги сабабли давлат бюджетининг ғазна ижроси жараёнида ғазначилик билан тижорат банклари ўртасидаги ўзаро хамкорликнинг аҳамияти янада ошади. Шу сабабли, фикримизча, тижорат банкларининг бюджет ижросини амалга оширишдан манфатдорлигини кучайтириш мақсадида, уларнинг бюджет ижросини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган хизматларни пуллик асосда ташкил этилиши лозим. Ҳозирги кунда тижорат банкларининг давлат бюджети ижроси билан боғлиқ бўлган млоиявий хизматларига хақ тўланмайди. Бу эса тижорат банклари томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилаётган молиявий хизматларнинг сифатига сабий таъсир кўрсатади. Ғазначилик бюджет маблағларини молиялаштириш жараёнида барча бюджетлар даражаси буйича доимо бюджет ижросининг назоратини олиб боради. Шунга кўра бюджетнинг ягоналигини ҳамда бюджет маблағларининг самарадорлигини ғазначилик хизмати таъминлайди Молиявий назоратнинг қоидаларини ва механизмларини ишлабчиқиш ва амалиётга киритиш; Давлат молияси тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ Молия Вазирлигига берилган ҳуқуқ доирасида бюджет ташкилотларини молиявий фаолиятини назоратини амалга ошириш. Бюджет маблағларининг ишлатилиши буйича назорат қилиш жараёнида бюджет харажатларининг дастлабки назорати катта ва муҳим ўрин тутади. Дастлабки назоратга қуйидагилар киради: бюджет ташкилотлари томонидан тузиладиган смета харажатларининг тўғри ва аниқ хисоб-қитобларга таянган холда тузилиши, бюджет ташкилотларига маблағларни молиялаштиришдан олдин тузуладиган хужжатларнинг тўғри ва аниқ қилиб тузилиши, яъни аввало ушбу қилинган харажатларга смета харажатларида белгиланиши ҳамда белгиланган лимитлар доирасидан ошиб кетмаслиги, харид қилинган товар ёки кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқийлиги ва уларнинг нархларининг тўғри келиши ва бошқалар. Юқорида кўраяпмизки такидланган барча харакатлар касса харажати қилинишидан олдин амалга оширилиши лозим. Ривожланган мамлакатларда бу назорат (текшириш)лар ғазначилик аудити тамонидан амалга оширилади. Бизнинг мамлакатимизда ғазначилик тизими тўлик ўтмаган бўлсада юқоридаги кўпчилик вазифаларини ўз ичига олиб тизим фаолиятини юритаяпди, яъни бюджет ташкилотлари томонидан тузилган смета харажатларига асосан хар бир харажат тури буйича товар етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан тузуладиган шарномаларнинг мувофиқлиги, тўртинчи гурух харажатлари буйича молиялаштиришда товар етказиб берувчи ва хизмат курсатувчи ташкилотларнинг хисоб фактураларига асосан молиялаштирилиши ва белгиланган лимитлар доирасидан ошиб кетмаслиги олдини олинмоқда. Лекин ғазначилик тизими олиб бораётга юқорида кўрсатилган бу функциялар бюджет харажатларининг самарали фойдаланишига тўлик имкон бермайди, яъни шу харажатларни молиялаштиришдан олдин уларни хақиқий зарурлигидан ва миқдоридан келиб чиқиб маблағларни тўғри ва аниқ хисоб китобларга таянган холда режалаштириш ва харид қилинган товар ва кўрсатилган хизматларнинг тўғрилигини хам текширишни талаб қилади. Буларнинг барчасини инобатга олиб шунда қулай назоратни амалга ошириш лозимки бунда бюджет ташкилотларининг ҳуқуқ ва вақолатларини қисқартирмаган холда маҳаллий хокимият органларининг қонунга зид равишда асосиз аралашувларини бартараф этувчи ва харажатларнинг самарадорлигини янада ошурувчи тартиб ишлаб чиқиш керак. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлат бош ислохатчи сифатида чекланган молиявий ресурслар ёрдамида юзага келган молиявий эхтиёжларни қондириш учун тасдиқланган бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли фойдаланишини назорат қилиши лозим. Бюджет ижросини амалга ошириш жараёнида бюджет интизомини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим Бюджет ижросини амалга ошириш жараёнида бюджет интизомини таъминлаш мақсадида давлат бюджет ижросини амалга ошириш учун ғазначилик тизимини тезроқ тўлиқ йўлга қуйиш. Айтиш жоизки, республикамизда давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини такомиллаштиришнинг фойдаланилмаган имкониятлари, захиралари мавжуд ва улардан оқилона фойдаланиш давлат бюджетининг ғазна ижросини ва бюджети маблағлардан файдаланишнинг назоратини такомиллаштириш борасидаги мухим омиллардан биридир. ХУЛОСА Биз Ўзбекистон Республикасида молиявий назоратнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган бюджет назоратининг назарий ва ҳуқуқий асосларига, унинг зарурлиги ва моҳияти, турлари ва усуллари таҳлилига таянган ҳолда ушбу мавзуни ёритишга ҳаракат қилдик. Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришилганидан сўнг бозор талабаларига жавоб бера оладиган миллий бюджет тизими шакллана бошлади. Авваламбор, бюджет тизимининг ҳуқуқий асоси бўлган Конституция қабул қилинди, бюджет сиёсатининг институционал асослари бўлган давлат ҳокимияти идораларининг ҳуқуқий мақоми, молия-бюджет сиёсати соҳасидаги ваколатлари ва вазифалари белгилаб берилди. Конституцияда мустаҳкамланган маҳаллий ҳокимиятларининг мустақиллиги, молия соҳасида қатъий ўзгартиришларни ва давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизимини босқичма-бюосқич жорий этиш йўналишларини тадқиқ этишни талаб қилади. Иқтисодиёт тараққиётининг ҳозирги шароитидан келиб чиққан ҳолда бюджет назоратини такомиллаштиришнинг муҳим хусусиятли томонларини қуйидагича ифодалаш мумкин: Биринчидан, ижтимоий соҳа харажатларини ўз вақтида ва керакли миқдорда молиялаштириш учун бюджетга етарли бўлган тушумни таъминлаш; Иккинчидан, аҳолини биринчи навбатидаги эҳтиёжларини қондириш билан бевосита боғлиқ бўлган иқтисодий соҳаларни зарур даражада ривожлантиришни таъминлаш; Учинчидан, ишбилармонлар хўжалик фаолиятини рағбатлантириш учун янада қулай шарт-шароит яратиб бериш зарурдир. Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими жорий этилиши билан молиявий назоратнинг дастлабки ва жорий шакллари самарадорлиги кескин орттирилиши таъминланади. Бунда шартномаларни тузиш жараёнида ҳали шартнома юридик кучга эга бўлмай туриб унинг назорати амалга оширилади. Бу эса, қонун бузилиши ҳолатлари юз бергандан сўнг айбдорларни топиб жазолашга қаратилган назоратдан воз кечиб, қонун бузилиши ҳолати юз беришидан аввал унинг олди олинишини таъминлайди. Бюджет маблағларини олувчиларнинг маҳсулот етказиб берувчилар (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчилар) билан тузилаётган шартномалари сметада назарда тутилган маблағлар доирасида тузилиши таъминланиши, шунингдек, тўловларнинг фақат ғазначилик томонидан рўйхатга олинган шартномалар бўйича сметада кўзда тутилган маблағлар қолдиғидан келиб чиқиб тўланиши бюджет маблағини олувчилар кредиторлик қарзларини минималлаштиришга хизмат қилади. Бу тадбирлар пировард натижада бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини кескин орттириш, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш муддатларини тезлатиш ва ҳисоботларнинг сифатини яхшилаш имконини беради. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари 1. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тўғрисида»ги Қонуни. 2. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. –Т .: Ўзбекистон, 2000. II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли «Давлат бюджетининг јазна ижроситизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўјрисида» єарори. III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори ва унга илова қилинган «Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартиби». 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. IV. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари 1. Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. «Тошкент оқшоми» газетаси, 2006 йил 13 феврал, 29(10.586)-сон. 2. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. «Халқ сўзи» газетаси, 2005 йил 29 январ. 3. Каримов И. А. Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида, –Т.: Ўзбекистон, 2005. V. Ўзбекистон Республикаси вазирликларининг меъёрий ҳужжатлари 1. Давлат бюджетида турувчи муассасалар ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби бўйича 1987 йил 10 мартдаги 61-сонли Йўриқнома. 2. Ўзбекистон Республикасида пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 8 октябрда 496-сон билан рўйхатга олинган). 3. Молия вазирлигида ва молия органларида бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини рўйхатга олиш тартиби (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 13 декабрда 849-сон билан рўйхатга олинган). 4. Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш тартиби (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 25 январда 880-сон билан рўйхатга олинган). 5. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республика бюджетларида, шуниндек вилоят, шаҳар ва туман маҳаллий бюджетларида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаларини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 3 февралда 888-сон билан рўйхатга олинган). 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 19 февралда 1009-сон билан рўйхатга олинган). 7. Давлат молияси тизими. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. 1,2,3-жилдлар. –Т.: Ўзбекистон, 2002. 8. Товар-моддий қийматликларни олишга ишончнома бериш ва уларни ишончнома бўйича чиқариш тартиби тўғрисида Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 27 майда 1245-сон билан рўйхатга олинган). 9. Ўзбекистон Республикаси доирасида хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган). 10. Бюджет ташкилотлари томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш, ўтказиб бериш ва тўлашни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида қайд этишнинг вақтинча тартиби (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 22 апрелдаги дк/0304- 04/181-сонли хати). 11. Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 6 апрелда 1333-сон билан рўйхатга олинган). 12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг 2005 йил 31 январдаги БХ/30-01-21, 17-30/115 КХ, 2005/20 ва 18/452-сонли «Ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига иш берувчилар томонидан тўловларни тўлаш тартиби ҳақида»ги йўриқнома хати. 13. Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинча Низом (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 5 майдаги 63-сонли буйруғи билан тасдиқланган). 14. Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ғазна ижросининг ҳисоби бўйича вақтинчалик қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 24 июлда 1599-сон билан рўйхатга олинган). 15. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчиларнинг (олувчиларнинг) шахсий счётларини очиш ва беркитиш бўйича вақтинчалик қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 24 июлда 1600-сон билан рўйхатга олинган). 16. Самарқанд вилояти бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби бўйича вақтинчалик қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 24 июлда 1601-сон билан рўйхатга олинган) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Самарқанд вилояти. 17. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режаси (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилигида 2006 йил 3 майда 1570-сон билан рўйхатга олинган). VI. Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар 1. Остонақулов М. Бюджет ҳисоби ва бюджет ижросининг назорати. –Т.: Молия, 2005. 2. Остонақулов М. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметалари ижросининг бухгалтерия ҳисоби. –Т.: Здравплюс/ЮСАИД, 2004. 3. Остонақулов М. Бухгалтерский учет исполнения сметы расходов бюджетных организаций. –Т .: Здравплюс/ЮСАИД, 2004. 4. Остонақулов М. Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобидаги охирги ўзгаришлар. –Т.: iqtisod-moliya, 2007. 8. Остонакулов М. Последние изменения в бухгалтерском учете бюджетных организаций. . –Т.: iqtisod-moliya, 2007. “-----“ _________ 200 й . Бюджетдан маблағ олувчи ва товар(иш ва хизмат)лар етказиб берувчи ўртасида тузилган № рақамли шарнома бўйича ТЎЛОВЛАР ЖАДВАЛИ (сўм ҳисобида) Ойлар номи 200__ й. Ха ражат турла ри Жами … … … Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь Жами йил бўйича  Жами ___________ сум. (____________________________________) сумма ёзув билан Шартномада кўрсатилган суммадан_____________________ сумиёки __________% 200 йилни ______________ ойида олдиндан тўланиши лозим Рахбар (имзо) Бош ҳисобчи (имзо) Жадвал тузилган сана "___" ______________ 200__ й. М.Ў.  Бюджет ташкилоти номи _________________________________________________________________ Шартнома рақами ________________________________________________________________________ Тўғри Нотўғри 1 Харажатлар моддаси тўғрими 2 Харажатлар моддасида маблағлар етарлими 3 Жадвалда кўрсатилган шарнома рақами ва шарноманинг асл нусҳаси рақами тўғрими 4 Жадвалда кўрсатилган сана ва шарнома санаси тўғрими 5 Жадвалда кўрсатилган олдиндан тўлов миқдори ва шарнома кўрсатилаган олдиндан тўлов миқдори тўғрими Жадвалда кўрсатилган олдиндан тўлов санаси ва шарнома кўрсатилаган олдиндан тўлов санаси тўғрими 6 Шарномада кўрсатилган якуний тўлов миқдори ва жадвалда кўрсатилган якуний тўлов миқдори тўғрими 7 Шарномада кўрсатилган якуний тўлов санаси ва жадвалда кўрсатилган якуний тўлов санаси тўғрими 8 Жадвалнинг тўлдирилган санаси кўрсатилганми 9 Шарнома бўйича мол етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи) ВМнинг 380қарорига мувофиқми 10 Шарномада товар ва хизматлар спецификацияси мавжудми (товар ва хизмат номи, сони, нархи ва суммаси) 11 Шарномадаги товарлар ва хизматларни нархи мақсадга мувофиқми 11 Шарномада мол етказиб берувчининг реквизитлари тўғрими:  Мол етказиб берувчининг номи Банк номи Хисоб рақами ИНН МФО Имзо Мухр Шартномага имзо қўйувчи (Ф.И.О) 12 Шарномада бюджетдан маблағ олувчининг реквизитлари тўғрими: Бюджетдан маблағ олувчининг номи Хисоб рақами (Шахсий ҳисоб рақами) ИНН МФО Имзо Мухр Шартномага имзо қўйувчи (Ф.И.О) 13 Шарномага берилган хуқуқшунос хулосаси (визаси) 14 Шарнома тузиш учун тендер ёки танлов ўтказилганми 15 Ўтказилган тендер ёки танлов нахларини тасдиқловчи хужжатлар мавжудми (тижорат таклифи, счет-договор, бошқа хужжатлар) Сана "___" ____________ 200__ й Маъсул ходим (Имзо, Ф.И.О) _________________________________________________________________ Ташкилотнинг маъсул ходими (Имзо, Ф.И.О, Сана) ____________________________________ Товар(иш ва хизмат)лар еткзиб берувчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар ўртасида тузилган шартномаларни қайд қилиш китоби. (сўм ҳисобида) N Шартнома ни қайд қилиш санаси ва рақами Номи ва реквизитлари Тузилган шартнома санаси ва рақами Сумм а Бюджет дан маблағ олувчил ар Товар(иш,х измат)ларн и етказиб берувчилар ) 1 2 3