logo

Транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти асосий кўрсаткичлари реаллигининг аудити ва улар бўйича бизнес режа бажарилишининг таҳлили

Загружено в:

16.02.2024

Скачано:

0

Размер:

443 KB
Транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти асосий кўрсаткичлари реаллигининг аудити ва улар бўйича бизнес режа бажарилишининг таҳлили Режа: 1. Транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектларда даромадлар реаллиги аудити ва улар бўйича бизнес режа бажарилишининг таҳлили 2. Транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар харажатлари реаллиги аудити ва улар бўйича бизнес режа бажарилишининг таҳлили Транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектларда даромадлар реаллиги аудити ва улар бўйича бизнес режа бажарилишининг таҳлили Транспорт-экпедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб даромад ҳисобланади. Аудиторларнинг муҳим вазифаси бўлиб корхона томонидан ҳисобот йилида олинган даромадлар ҳисобини тўғри юритилганлигини, уларни “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да реал акс эттирилганлигини текшириш ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирги пайтда корпоратив бошқарув тизимига қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, аудиторлик текширувларида транспорт-экспедицион хизматлар бўйича бизнес режасини бажарилиш даражасига баҳо бериш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Даромадлар реаллигини текшириш “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да кўрсатилган даромадлар турлари суммаларини аниқлашдан бошланади. Бундай даромадлар бўлиб, одатда, сотишдан олинган соф тушум, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, шунингдек молиявий фаолиятга даромадлар ва фавқулотдаги фойда ҳисобланади. Ушбу даромад турлари бўйича суммалар реаллиги қуйидаги кетма-кетликда текширилади (расмга қаранг). Корхона олган даромадлари реаллигини текшириш учун улар ҳисоби учун мўлжалланган 9000 “Сотишдан олинган даромадлар”, 9300 “Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар”, 9500 “Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар” счётлари тизимида очилган счётлар кесимида ойма-ой берилган ёзувлардаги суммалар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида махсус аудиторлик иш ҳужжати сифатида расмийлаштириладиган реестрларда териб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Бизнингча, бу реестрни транспорт- экспедицион хизматлардан олинадиган даромад турлари бўйича қуйидаги шаклда тузиш фойдадан холи бўлмайди (жадвалга қаранг). жадвал Корхонанинг ҳисобот йилида олган даромадлари реестри Счёт № 9031,9032,9033 Ой Буюртмачи Ҳужжат Хизмат м иқд ор и Тариф Сумма № Сана Январь Жами Февраль Йил бўйича жами Юқоридаги шаклда тузилган аудиторлик иш ҳужжатидаги жамлама маълумотни транспорт-экспедицион хизматлардан олинган даромад турлари бўйича Бош китобда очилган счётлар ҳамда “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”даги тегишли даромад моддалари маълумотлари билан таққослаш асосий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри ёки нотўғри акс эттирилганлигни аниқлашга имкон беради. “Самарқанд-Тола” МЧЖда “Жавлон аудит сервис”ва “Комил -ишонч” аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган аудиторлик текширувлари материалларини ўрганиш ушбу корхонада транспорт-экспедицион хизматлардан олинган даромадларни ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини кўрсатди. Ушбу аудиторлик текширувлари билан реаллиги тасдиқланган материаллар асосида биз “Самарқанд-Тола” МЧЖда 2014-2016 йилларда транспорт-экспедицион хизматлардан ҳамда бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар таркибини таҳлил қилиб чиқдик (15- жадвалга қаранг). Жадвалдан кўриниб турибдики, МЧЖнинг даромадларида асосий ҳисса транспорт-экспедицион хизматларга тўғри келади. Бироқ, охирги уч йилда бу хизматлардан олинган даромадлар анчагина қисқарган ва уларнинг жами даромаддаги улуши даражаси 97,43 %дан 61,44 %гача пасайган. Бу МЧЖда асосан транспорт-экспедицион хизматлар ҳажмини пахта сотиш ҳажмини қисқариши эвазига юз берган. Чунончи, МЧЖ орқали транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатилган пахта сотиш ҳажми охирги уч йилда 35965,1 тоннадан 31050 тоннагача тушган. 16-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, транспорт-экспедицион хизматлардан олинадиган даромадлар бўйича бизнес режа 2016 йилда 62 % га бажарилган, чунончи пахта толасини юклаш хизматлари бўйича у 60 % га, пахта толасини сақлаш хизматлари бўйича эса атиги 34 % га бажарилган. Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, “Самарқанд-Тола” МЧЖнинг асосий фаолияти ҳисобланган транспорт-экспедицион хизматлари тақдири асосан пахта экспортига ва унинг ички харидорларга сотиш ҳажмига боғлиқ. Ушбу хизматлар ҳажмини камайиши, табиий равишда, унинг фаолияти самарадорлигига салбий таъсир этмасдан қолмайди. Фикримизча, қиммат турадиган сақлаш, тушириш ва юклаш воситаларига эга бўлган ушбу корхонанинг транспорт-экспедицион хизматларини қамровини фақат пахта толаси билан чеклаш келгусида ҳам корхона фаолиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу боис, ушбу хизматлар қамровини бошқа соҳа субъектларига кўрсатиш орқали ҳам уни даромадларини ошириш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар харажатлари реаллиги аудити ва улар бўйича бизнес режа бажарилишининг таҳлили Транспорт-экпедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар фаолияти самарадорлиги улар томонидан қилинаётган харажатларга бевосита боғлиқ. Шу боис ҳам аудиторларнинг муҳим вазифаси бўлиб нафақат корхона томонидан ҳисобот йилида қилинган харажатлар ҳисобини тўғри юритилганлигини, уларни “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да реал акс эттирилганлигини текшириш, балки ҳар бир харажатнинг мақсадга мувофиқлиги ва уни самара беришига баҳо бериш ҳам ҳисобланади. Харажат реаллигини текшириш худди даромадлар сингари “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да кўрсатилган харажатлар турлари суммаларини аниқлашдан бошланиши лозим. Бундай харажатлар бўлиб, одатда, сотиш таннархига киритиладиган харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолиятга доир харажатлар, фавқулотдаги зарарлар ҳамда солиқ тўловлари харажатлари ҳисобланади. Ушбу харажатлар турлари бўйича суммалар реаллиги қуйидаги кетма-кетликда текширилиши мақсадга мувофиқдир (расмга қаранг). Корхона лар харажатлари реаллигини текшириш учун улар ҳисоби учун мўлжалланган 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 2510 “умумишлаб чиқариш”, 9100 “Сотиш таннархи”, 9400 “Давр харажатлари”, 9600 “Молиявий фаолиятга доир харажатлар” счётлари кесимида ойма-ой харажат моддалари бўйича тизимлаб чиқиш лозим. Бизнингча, ушбу аудиторлик иш ҳужжатларини барча харажатлар счётлари бўйича қуйидаги шаклда тузиш фойдадан холи бўлмайди (жадвалга қаранг). жадвал Корхонанинг ҳисобот йилидаги харажатлари Счёт № ____ Ойлар Кор. счёт Ойлар Жами йил бўйича1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Январь Февраль ... Жами йил бўйича Юқоридаги шаклда тузилган аудиторлик иш ҳужжатидаги жамлама маълумотларни харажат турлари бўйича Бош китобда очилган счётлар ҳамда “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”даги тегишли харажат моддалари маълумотлари билан таққослаш уларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри ёки нотўғри акс эттирилганлигни аниқлашга имкон беради. “Самарқанд-Тола” МЧЖда “Жавлон аудит сервис”ва “Комил -ишонч” аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган аудиторлик текширувлари материалларини ўрганиш ушбу корхонада харажатларини ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини кўрсатди. Ушбу аудиторлик текширувларида реаллиги тасдиқланган материаллар асосида биз “Самарқанд-Тола” МЧЖда 2014-2016 йиллардаги харажатлари динамикаси ва таркибини таҳлил қилиб чиқдик (жадвалга қаранг). 18-жадвалдан кўриниб турибдики, МЧЖда жами харажатлар охирги уч йилда 22%га ошган, энг катта ошиш (67 %)транспорт-экспедицион хизматлар таннархи бўйича юз берган, ЯСТ бўйича харажатлар 11 %га, молиявий фаолият харажатлари эса 17 % кўпайган. Давр харажатлари 20 %га камайган. МЧЖнинг жами харажатларида асосий ҳисса транспорт-экспедицион хизматлар таннархини ташкил қилувчи харажатларга тўғри келади. Чунончи, охирги уч йилда ушбу харажатларнинг жами харажатлардаги улуши 45,5 %дан 62 %гача кўтарилган. Транспорт-экспедицион хизматлар таннархини ташкил қилувчи харажатлар улушини нималар эвазига юз берганлигини аниқлаш мақсадида биз уларнинг таркибини ҳам таҳлил қилдик (жадвалга қаранг). жадвалда келтирилган маълумотлардан қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин. Биринчидан, таннархни ошиши асосан 2016 йилда товар нобудгарчилиги, ёнғин хавфсизлиги, унга кетган материал харажатлари, почта ва алоқа харажатларини ошгани эвазига юз берган. Иккинчидан, транспорт-экспедицион хизматлар таннархида темир йўл хизматлари ҳамда омборлар ва ттранспорт воситалари амортизацияси харажатлари улуши энг катта ҳисобланади. Ўтган уч йилда темир йўл хизматлари харажатларнинг жами таннархдаги улуши қарийб 2 барабарга, амортизация харажатларининг улуши эса қарийб 40 %га пасайган. Корхонада транспорт-экспедицион хизматлар таннархини ошиб кетиши сабабларини ўрганиш мақсадида биз унинг харажатлари бўйича 2016 йил учун тузилган бизнес режа кўрсаткичлари бажарилишини ҳам таҳлил этдик (жадвалга қаранг). 20-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи “Самарқанд-Тола” МЧЖда харажатлар бўйича 2016 йил учун тузилган бизнес режа 100 % га бажарилган. Бироқ, харажатлар бўйича тузилган бизнес режа таркиби, унинг ижросидан мазкур режани етарлича асосли тузилмаганлигини, шунингдек унда айрим харажатлар бўйича корхонада ҳам ижобий, ҳам салбий ҳолатларни ифодаловчи ситуациялар юз берганлигини кўриш мумкин. Чунончи, таннархга киритилган 22 харажат моддаларидан 15 таси бўйича режа кўрсаткичи бажарилмаган, атиги 1 та модда (темир йўл ижараси) бўйичарежа аниқ белгиланган ва у 100 %га ижро этилган. Бизнес режанинг қолган 6 моддаси бўйича режадан ортиқ харажатларга йўл қўйилган. Айнан ушбу моддаларга доир қўшимча харажатлар корхонада транспорт- экспедицион хизматлар таннархини ошишига сабаб бўлган. Худди шунингдек ҳолатни давр харажатлари бўйича ҳам кўриш мумкин. Чунончи, маъмурий бошқарув харажатлари бўйича 13 та моддадан 7 таси бўйича режа кўрсаткичлари бажарилмаган, қолган 6 та модда бўйича режадан ортиқ харажатларга йўл қўйилган. Айнан ушбу моддаларга доир қўшимча харажатлар корхонада давр харажатларини қарийб 46 миллион сўмга ёки 10 %га ошишига сабаб бўлган. 20-жадвалдан кўриниб турибдики, МЧЖда молиявий фаолият бўйича харажатлар режалаштирилмаган. Амалда, улар 2135 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳам корхона умумий харажатларини ошишига сабаб бўлган. Корхона бизнес режасида ЯСТ даромадлар режасидан келиб чиқиб 114866 минг сўм миқдорида белгиланган. Амалда бу кўрсаткич 111417 минг сўм миқдорида ёки 89,76 % қилиб бажарилган. Бунга сабаб корхонада барча хизмат турларидан олинадиган даромад бўйича бизнес режани корхонада ўртача 62 %га ижро этилганидир. Фикримизча, транспорт-экспедицион хизматларни кўрсатувчи субъектлар харажатларини юқорида изоҳи келтирилган тартибларда аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳамда таҳлил қилиш улар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т: “Ўзбекистон”, 2012 (кейинги ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан). 2. Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси. 25.12.2007 й. ЎРҚ-136- сон Қонуни билан тасдиқланган) 3. Ўзбекистон Республикаси қонуни “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”, 2016 йил 13 апрель 4. Ўзбекистон Республикаси қонуни “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”, 2000, 25 май 5. « 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 4947-сон фармони билан тасдиқланган. 6. “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55-сонли қарори. 7. «Ишлаб чикарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб- китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида». Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 240- сонли қарори 8. “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакиллантириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида”.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 5 февралдаги 54-сон қарори