logo

Ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

1145.5 KB
Ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш Режа: 1.Ўрмон юклари, уларни сақлаш ва ташиш шарт - шароитлари 2. Пакетларни шакллаш ва ташиш учун техник воситалар 3. Пакетларнинг турлари, параметрлари ва уларни шаклаш технологияси 4.Ҳаракатдаги составларга пакетларни жойлаштириш ва маҳкамлаш 5. Ёғоч тайёрлаш омборларида ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш 6. Темир йўл станцияларида ва ёғоч базаларида ёғоч материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш 7. Ёғоч материалларини илиб ва қамраб олиш мосламалари Ўрмон юклари думалоқ ёғочларга, тилинган (ёғоч) материалларига, шпалларга, чала ёғоч маҳсулот (загатовка) ларига ва ёғочдан тайёрланган буюмларга бўлинадилар. Думалоқ ёғочларга: ходалар, ғўлалар (кряжа) лар ва устун (столба) лар мансуб бўлиб, улар дарахт танасини ҳам остидан ва ҳам устидан теккислаб кесиш ва шох-бутоқларини силлиқ кесиш натижасида тайёрланади. Думалоқ ёғочлар дарахтларнинг жинсига мувофиқ-игна барглилар (қарағай, арча, тилоғоч, кедр) га ва япроқ барглилар (эман, қайин, арғивон, чинор, терак, қандағоч) га бўлинадилар. Ўрмон юкларинг наменклатураси ва нав (сорт) лари стандартларда белгиланади. Думалоқ узун бўйли ёғочлар диаметри 220 мм дан 360 мм гача бўлиб ва узунлиги 6-18 м ни ташкил этади. Думалоқ ўрта бўйли ёғочлар диаметри 140 мм дан 220 мм гача бўлиб ва узунлиги 4-6 м ни ташкил этади. Барча турдаги думалоқ қисқа бўйли ёғочлар диаметри 200 мм дан токи 260 мм гача бўлиб ва узунлиги 1,5-2,5 м ни ташкил этади. Барча турдаги думалоқ ўрмон материаллари юқори қирқимидаги диаметрларини катталаштириш ёки кичиклаштириш ҳар 20 мм да амалга оширилади. Сақлаш учун олиб келтирилган думалоқ ўрмон материаллари юқори қирқими бўйича шартли белгилар билан тамғаланиши керак. Кўп аррали тилиш агрегатида думалоқ ёғочларни узунаси (бўйи) га кесиб чиқиш натижасида тилинган ёғоч материаллар (қуйида тилинган материаллар деб юритилади) олинади. Тилинган материаллар тахталарга ва тўсин (бурус) ларга бўлинадилар. Тахталарнинг эни қалинлигига нисбати 3 маротаба ортиқ бўлади, тўсинларда эса бу нисбат иккидан ошмайди. Қ алинлиги 13, 16, 19, 22 мм бўлган тахталарни эни 80 - 200 мм ни ва қалинлиги 32 - 40 мм бўлган тахталарни эни эса мувофиқ равишда 80 - 250 мм ни ва 100 - 250 мм ни ташкил этади. Қалинлиги 40, 50, 60, мм бўлган тўсинларни эни 80 - 100 мм ва қалинлиги 130 дан 250 мм гача бўлган тўсинлар эни эса 130 дан 250 мм гача бўлиши мумкин. Тахта ва тўсинларни бўйи 1 дан 6,5 м гача бўлиши мумкин. Думалоқ ва тилинган ўрмон материалларининг узунлиги юқорида белгиланган бўйини ўлчамлари чегарасида 0,5 ва 0,25 м градацияларда катталаштирилади. Тилинган материаллар чети кесилган ёки кесилмаган бўлиши мумкин. Сифатига кўра ўрмон материаллари тўртта навга ва бенавларга бўлинадилар. Тилинган материалларга парчинмих (клепка) лар, резги тахта (юпқа ва энсиз тахта- дранка) лар, идиш (тара) тахтачалари, ва бошқа материаллари ҳам мансуб бўлади. Ўрмон материаллари намлигига мувофиқ қуп-қуруқ (намлиги 10 - 18 %), чала қуруқ (намлиги 18 - 25%) ва ҳўл (намлиги 25 % дан ортиқ) бўлиши мумкин. Янги кесилган 1 м 3 игна барглилар жинсига мансуб бўлган ёғочларни массаси намлигига мувофиқ 0,45 т дан 0,86 т гача бўлиши мумкин. Ўрмон материалларининг омборлари тайёрловчи ташкилотларда, ўрмон материалларини қайта ишловчи заводларда, ўрмон материаллари базасида, транспорт ташкилотларида ва қурилиш объектларида барпо этилади. Ўрмон материаллари омборларда сақлашда, уларни асрашни ва ортиш- тушириш ва қайта юклаш операцияларини комплекс механизациялашни таъминлаш керак бўлади. Ўрмон материаллари омборларда навлари, дарахт жинслари ва ўлчамларига мувофиқ сараланган ҳолатда сақланади. Думалоқ ўрмон материаллари, ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ҳам ўзининг хусусиятларини узоқ вақт сақлаб тура олиши боис, очиқ майдонларда сақланади. Тилинган материаллар ҳам очиқ майдонларда сақланади аммо атмосфера ёғингарчиликлари ва қуёш нурлари таъсиридан ҳимоя қилиниши керак бўлади. Чала ёқоч махсулотлари ва ёғочдан тайёрланган буюмлар ҳамда япроқ баргли қаттиқ дарахтлардан тайёрланган биринчи навли қуруқ материаллар шамоллатиладиган қуруқ ёпиқ омборларда сақланади. Думалоқ ёғочлар ахлатлардан, ўт-ўланлардан (қишда - қордан) тозаланган ва текисланган очиқ майдонлардан штабелларда (устма-уст тахлаб) сақланади. Очиқ майдон четлари бўйлаб сув четлатиш ариқчалари қурилади. Очиқ майдон юзаси сўндирилмаган оҳак майдаси билан юпқа қатламда қопланади. Очиқ майдондаги штабель асослари (1-расм) диаметри 250 мм дан кам бўлмаган тўсинлардан ёки ходалардан йиғиб ясалади ва улар бир- бирларига чангаклар ёрдамида маҳкамланади. Баъзида штабель асоси йиғма темир бетон элементлардан ҳам ясалади. 1- расм. Думалоқ ёғочлар учун штабель асослари Думалоқ ёғочларни штабеллари тўрт турда: катаксимон, оддий қистирмасиз, оддий қистирмали ва пакетли бўлиши мумкин (2.24-расм). Катаксимон штабелда ходалар қаторлари қистирмасиз бир-бирларига нисбатан перпендикуляр қилиб жойлаштирилади. Бундай штабеллар оддий ва пакетли штабелларининг четларига (уларни ағанаб-қулаб кетмаслигини таъминлаш мақсадида) жойлаштирилади. Оддий штабелларда ходалар параллел қаторларда, пакетли штабелларда эса ходалар пачкалаб жойлаштирилади. Қатор (пачка) лар ўртасидаги қистирма 50-80 мм қалинликда ясалади ва антисептика (чиришдан асровчи эритма) га шимдирилади. Баландлиги 6 м гача бўлган штабеллар ўртасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак. Баландлиги 6 м дан юқори бўлган штабелларнинг ўртасидаги масофа эса 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. Оддий қистирмали штабелда ходалар зичлаб ёки сийраклантириб жойлаштирил ади. Сийраклантириб жойлаштирилган горизонтал қаторлардаги ходалар ўртасидаги масофа 50 мм дан кам бўлмаслиги керак. 2 – расм. Думалоқ ёғочларни штабелларда тахлаш у суллари: а – оддий қистирмали; б – пачкали. Намлиги 25 % зиёд бўлган тилинган материалларни очиқ майдондаги штабеллардан сийраклантириб ёки катаксимон қилиб жойлаштирилади. Тарҳда тўғри бурчакли ёки квадрат шаклидаги бу штабелларни, штабель ости асоси-пойдеворлар устига тахлаб жойлаштирилади. Тахталарни эгилиб қолишида холос бўлиш мақсадида алоҳида пойдеворларни ўқлари орасидаги масофа 2-2,5 м ни ташкил этиши лозим. Штабель ости асоси-пойдеворнинг баландлиги қор қоплами қалинлигига мувофиқ бўлиб, 0,75 м дан 0,80 м гачани ташкил этади. Очиқ майдондаги пойдеворлар устига тахлаб қўйилган тилинган материалларни қуёш нуридан ва атмосфера ёғингарчиликлардан ҳимоялаш учун штабель устидан бир томонлама нишабликда (0,12 қияликда) икки қатлам, қалинлиги 22-25 мм ли тахталар билан том ёпиб қўйилади. Штабель устидаги тахталардан ясалган томнинг биринчи қатлами тахталарининг чокларини иккинчи қатлам тахталари ёпиб туриши керак бўлади. Штабель устига икки қатлам тахталардан ясалган том штабелнинг ҳар тарафидан 0,5-0,75 м га чиқиброқ туриши лозим. Атмосфера ёғингарчиликлари пайтида қуриқ тилинган материалларини штабелларга тахлаш, тахловдан олиш ва қайта тахлашга ижозат берилмайди. Ўрмон материалларини сақлашда уларни механик шикастланишдан ва ёрилишдан, замбруғ ва ҳашаротлар босишдан, атмосфера ёғингарчиликларида ортиқча намланишдан муҳофазалаш чора- тадбирларини қабул қилиш керак бўлади. Ўрмон материалларини сақлашга маъсул шахс камида бир ойда бир маротаба уларни кўрикдан ўтказиб чиқиши керак. Мағорланган ёки ёғочни хароб қилувчи (емирувчи) замбруғ босган жойлардаги ўрмон материалларини ажратиб олинади ва уларни сифатига қараб турли штабелларга тарқатиб юборилади. Думалоқ ёғочлар ва тилинган материаллар темир йўл транспортида очиқ ҳаракатдаги составларда-ярим очиқ вагонларда ва платформаларда, қисқа бўйли ўрмон материаллари, тилинган материалларнинг баъзи навлари ва ёғочдан тайёрланган буюмлар ёпиқ вагонларда ҳам ташилади. Ўрмон материалларини ортишда юклаш габаритидан (оддий ва минтақавий) ҳамда вагонларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан максимал фойдаланишга аҳамият берилиши керак бўлади. Вагонларга ўрмон материаллари штабелларда тиғиз қилиб ортилади. Вагондаги ҳар бир штабелда узунлиги ва қалинлиги бўйича давлат стандартлари чегарасидаги бир ўлчамли ўрмон материаллари бўлишини таъминлаш мақсадида, улар аввалдан сараланган бўлиши лозим. 2-расмда думалоқ ёғочларни платформаларга штабеллаб жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси кўрсатилган. Ўрмон материаллари вагонларга ортишда штабелларнинг умумий узунлиги: база (ўқлараро масофа) си 9720 мм бўлган платформалар учун 14,4 м дан; базаси 9294 мм бўлган платформалар учун 13,9 м дан; тўрт ўқли ярим очиқ вагонлар учун 13,7 м дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ўрмон материалларини турли узунликдаги штабелларини ёки пачкаларини битта вагонга ортишга ижозат берилади. Бунда юқори қаватдаги штабель пастки қаватдаги штабелдан узунроқ бўлмаслиги керак. Узунроқ штабеллар вагон четларига жойлаштирилади. Ярим очиқ вагон кузовининг ичига сиғмайдиган ўрмон материаллари ни, вагоннинг бир ёки иккала этак эшиклари очилган ҳолатда ортиб ташилади. 3 – расм. Думалоқ ёғочларни платформаларга штабеллаб жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси: 1 – ёнбош устунлар; 2 – “қалпоқ”нинг боғлагичи; 3 – устки кўндаланг тортқич; 4 – оралиқ кўндаланг тортқич; 5 – узайтирилган қистирма; 6 – қистирма; 7 – қалинлаштирилган қистирма; 8 – остлик. Юклаш габаритининг юқори торайган қисмига ортиладиган ўрмон материаллари аввалдан сараланади, чунки «қалпоқ» (шапка) да узунлиги бўйича бир ўлчамдаги ва қалинлиги бўйича икки-учдан зиёд бўлмаган ёндош ўлчамлардаги ўрмон материаллари бўлиши керак. Юклаш габаритини юқори тарайган қисмига ортиладиган «қалқоп» трапециясимон шаклида бўлиб, аввалдан махсус тайёрланган ва маҳкамлаб боғланган бўлади (3-расм). Ўрмон материалларни ҳаракатдаги составларга ортишда тахталардан ёки думалоқ шаклдаги бўлмаган бошқа материаллардан тайёрланган қалинлиги 50 мм ли ва эни 150-200 мм ли остлик (подкладка) ва қистирма (прокладка) лардан фойдаланилади. Йўғонлаштирилган остликларнинг ва қистирмаларнинг баландлиги 130-160 мм ни ва эни 200-250 мм ни ташкил этади. Остликнинг узунлиги платформа ёки ярим очиқ вагоннинг энига, қистирманинг узунлигига эса штабелнинг энига тенг бўлиши керак. Узунлиги 1,6-3,0 м бўлган ҳар бир думалоқ ўрмон материали штабелининг тагига унинг этакларидан 0,3-0,5 м масофада ва узунлиги 3 м дан зиёд бўлган ҳар бир думалоқ ўрмон материали штабелининг тагига унинг этакларидан 0,5-0,8 м масофада иккитадан кўндаланг остлик қўйилади. Талинган материалларни вагонларга ортишда штабелнинг ўртасидан учинчи остлик қўйилади. Штабелдаги устма-уст пачкалар ўртасига қўйиладиган қистирмалар остликлар билан битта вертикал текисликда бўлиши лозим. Вагоннинг узунлиги бўйича иккита штабелда ортиладиган думалоқ ўрмон материаллари ҳар хил баландликдаги остликлар устига шундай жойлаштириладики бунда ходалар вагоннинг ўртасига мойил қияликда бўлиши керак. ≥≥ 4 – расм. Юклаш габаритининг торайган қисмига “қалпоқ”ни жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси: 1 –ёнбош устунлар; 2 – устки кўндаланг тортқич; 3 – узайтирилган қистирма; 4 – “қалпоқ”нинг боғлагичи Ўрмон юкларини темир йўлларда ташиш, бошқа юкларга қараганда анча узоқ масофаларга ташиш билан тавсифланади. Ўрмон материаллари донали юклар ҳисобланиб ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини механизациялашган усулда бажаришга лозим даражада мослашмаган. Ўрмон материалларини ҳажмий массаси катта бўлмаганлиги боис ҳаракатдаги состав юк кўтаришидан ўртача 72 % атрофида, қисқа бўйли ўрмон материалларини ташишда 58 % , майда тилинган маҳсулотда ташишда эса 51 % фойдаланилади халос. Ўрмон материалларини ҳаракатдаги составларда штабеллаб ташиш анчагина самарасиз бўлиб, бунда ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини талайгина қисми қўл кучида бажарилади. Ўрмон≥ 65 мм материалларини ҳаракатдаги составларга ортишда қўл кучи билан бажариладиган меҳнат улуши 60 % ни ташкил этади. Булар ўрмон материалларидан пачкалар тузиш, пачкаларни кранлар илгакларига илиб бериш, илгаклардан бўшатиш ҳамда уларни вагонларга жойлаштириш ва маҳкамлашдир. Ҳаракатдаги составларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан самаралироқ фойдаланиш мақсадида, ҳамда ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш учун ўрмон материалларини бўйи ва баландлиги бўйича саралаб, майда юк жойларидан массаси 3 т дан 15 т гача бўлган пакетлар тузиш керак бўлади . Ўрмон материалларини пакетсиз (штабеллаб) ташишга нисбатан пакетлаб ташишни энг муҳим афзаллиги шундан иборатки, бундай усулда ортиш- тушириш ишларини ва омбор операцияларини кенг қамровли механизациялашган ва комплекс механизациялашган усубда бажаришнинг имкониятларини вужудга келишидир. Бу эса ортиш-тушириш ишларида ва омбор операцияларида машғул бўлган ишчилар сонини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини 3-4 маротабагача ошириш имкониятини яратади. Бир вақтнинг ўзида ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларининг ҳамда юк ташишларнинг сарф-харажатлари бир мунчага қисқаради. Юк ташиш жараёнинг барча босқичларида-юк жўнатувчиларда, юк олувчиларда ва транспортда иқтисод қилишга эришилади. Ўрмон юкларининг пакетлаб ташишни ташкил этишнинг дастлабки сарф-харажатлари кўп эмас ва улар қисқа муддат ичида қопланади. Пакетлаб юк ташиш жараёнинг барча босқичларида ўрмон материалларини асраш таъминлайди. Ҳаракатдаги составларни юк операцияларида тўхтаб туриши 3-4 маротабагача қисқаради. Ўрмон материалларини штабеллаб (оддий) ташиш усулидан пакетлаб (прогрессив) ташиш усулига ўтиш учун, уларни, яъни ўрмон материалларини тайёрловчи ташкилотларнинг қуйи омборларида пакетларни шакллаш (тузиш) ва ташиш учун зарур бўлган техник воситалар бўлиши керак. 2. Пакетларни шакллаш ва ташиш учун техник воситалар Думалоқ навлар даги, тилинган ва майда тилинган материалларини ва маҳсултларини пакелаш воситалари ҳар турлидир. Думалоқ навлар даги ўрмон материалларининг пакетлари, тайёрловчи ташкилотларнинг қуйи омборларини тақсимловчи линиясининг ёнларида (ёки охирида) жойлашган, чорчўп (рама) ва қозиқоёқ (св а й) тусидаги йиғувчи қурилмаларда шаклланади. Йиғувчи–чўнтак (андоза) нинг шакли тўғрибурчакли бўлиб, унинг ички кесимининг ўлчамлари пакетнинг кўндаланг кесимига мувофиқ бўлади уларни тайёрлаш учун думалоқ кесимли ходалардан фойдаланилади. 5-расм чорчўп шаклдаги йўғувчи-чўнтак кўрсатилган. Юклаш габаритидан яхшироқ фойдаланиш мақсадида, устки пакет («қалпоқ») ларни кўндаланг кесими трапециясимон шакилда тайёрланади. Трапециясимон «қалқоп» - пакетларни тайёрлаш (шакллаш) учун махсус муқим ва кўчма, металдан ясалган андозалардан фойдаланилади. Бу андозаларнинг ички кесими ўлчамлари «қалқоп» нинг кўндаланг кесимига мувофиқ бўлади. Андоза (6-расм) икки секция (бўлак) дан, секциянинг ҳар бири эса горизонтал тўсин (балка) дан ва икки дона устун (стойка) дан иборат бўлиб, устунлар ошиқ-мошиқ (шарнир) лар ёрдамида горизонтал тўсиннинг ҳар тарафига маҳкамланган. Андо за ичида йиғиб п акет (шакллаб) олинади ва маҳкамлаб боғланганидан сўнг, устунлар орқага қайтарилади ва андоза ичидан п а кет кранлар ёрдамида кўтариб олиниб майдонларга жойлаштирилади ёки тўғридан-тўғри (бевосита) вагонларга ортилади. Ўрмон материалларини пакетлаш учун симли, тўсинча–симли, тасмали, пўлат арқон (трос) ли боғлагичлардан ва ярим бикир сиртмоқлардан фойдаланилади. Боғлагичлар бир маротаба, ярим бикир сиртмоқлар эса кўп маротаба ишлатилади. Диаметри 6 мм ли думалоқ, юмшоқ ва термик ишлов берилган симли боғлагичлар ҳам думалоқ ёғочларни ва ҳам тилинган материалларини пакетлаш учун фойдаланилади. Тасмали ва тўсинча–симли боғлагичлардан тилинган материалларини пакетлашда фойдаланилади. Тўсинча-симли боғлагичлар учун диаметри 6 мм ли симлар ва кесими 50x100 мм дан кам бўлмаган тўсинчалар ишлатилади. Эни 20 мм ли ва қалинлиги 0,5-0,7 мм ли ўраш тасмалари билан пакетларни боғлаш дастаки (ручное)5 – расм. Думалоқ ёғочлардан пакетларни шакиллаш учун чорчўп тусдаги йиғувчи – чўнтак: 1 – таянч чорчўпи; 2 – кўндаланг кашак; 3 – қия тўсин; 4 – ёнбош устунлар; 5 – кўндаланг тагсинч; 6 – бўйланма кашак; 7 – бўйланма тагсинч; 8 – бирлаштириш тўсини. 6 – расм. “Қалпоқ” пакетларни шакиллаш учун андоза: а – трапециясимон; б – тўғри бурчакли ўраш ҳамда асосий механизмлари пневматик ёки электромеханик юритмали машиналардан фойдаланилади. Боғлашдан аввал эса пакетлар вертикал ва горизонтал йўналишда астойдил зичланиб олинади. Бундай зичланиб боғланган пакелар ташиш жараёнининг барча босқичларида, ўзининг дастлабки шаклини ўзгартирмай қолади, бинобарин, омборларда сақлашда, ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини бажаришда хавфсизлик техникаси ҳамда ташишда ҳаракат хавфсизлиги таъминлайди. Кўп айланадиган ярим бикир сиртмоқлар бошқа турдаги боғлагичларга қараганда қатор афзалликларга эга: вагонларни жиҳозлаш учун зарурий қисм (реквизит) лар миқдори кескин қисқаради; йўл сафарида пакетнинг шакли ва транспортабеллиги яхши сақланади, айниқса бир турдаги транспортдан бошқа турдаги транспортга қайта юклаш операцияларида: илгакка илиб олиш учун мўлжалланган махсус қулоқча (зўғота) лари ортиш-тушириш ва қайта юклаш ишларини бажаришда пакетни илиш ва бўшатиш операцияларини енгиллаштиради ва тезлаштиради. Кўп айланадиган яримбикир сиртмоқлар бикир (қаттиқ) ва эгилувчан элементлардан ташкил топган металл боғлагичлар бўлиб, улар ўзаро шарнирларда бирлашганлар (7-расм). 7 – расм. Кўп айланадиган ярим бикир сиртмоқлар: 1 – устки тортқи; 2 – бирлаштириш мосламаси; 3 – эгилувчан занжирли бирлаштириш звеноси; 5 – ёнбош тортқи; 6 – остки тортқи; 7 – оралиқ тортқи. Кўп айланадиган ярим бикир сиртмоқларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ПС-01 - узун бўйли тилинган материаллар–тахталар ва тўсинлар учун мўлжалланган бўлиб, юк кўтариши 3 т , пакетнинг максимал массаси 6 т ; ПС-02 - узун бўйли ва тилинган материаллардан трапециясимон шаклдаги “қалпоқ” ларни пакетлаш учун мўлжалланган бўлиб, юк кўтариши 3 т , пакетнинг максимал массаси 6 т ; ПС-03 - шпаллар ва узунлиги 1 м дан кам бўлмаган бошқа қисқа бўйли тилинган ўрмон материаллари учун мўлжалланган бўлиб, юк кўтариши 3 т , пакетнинг максимал массаси 6 т ; ПС-04, ПС-04М - узунлиги 1 м дан 3 м гача бўлган қисқа бўйли думалоқ ўрмон материаллари учун мўлжалланган бўлиб, юк кўтариши 3 т , пакетнинг массаси 6 т ; ПС-05, ПС-05М - узунлиги 3 м дан 6,5 м гача бўлган думалоқ ўрмон материаллари учун мўлжалланган бўлиб, юк кўтариши 7,5 т , пакетнинг максимал массаси 15 т . 3. Пакетларнинг турлари, параметрлари ва уларни шаклаш технологияси Пакетларнинг турларини, параметрларини ва уларни шакллаш (қолиплаш, тузиш) технологиясини ўрмон материалларининг тавсифномаси, боғлагичнинг юк кўтариш қобиляти, ҳаракатдаги составларнинг ўлчамлари, ортиш-тушириш машиналарининг юк кўтариши ва корхоналарнинг техник жихозланиши белгилайди. Ўрмон материалларининг турлари бўйича думалоқ ёғочлардан ва тилинган материаллардан ҳамда майда тилинган махсулотлардан шаклланган пакетлар; кўндаланг кесимининг шакли бўйича тўғри бурчакли, трапециясимон ва цилиндрик пакетлар бўлиши мумкин. 2.30-расм, а да думалоқ ёғочлардан, кўндаланг кесими тўғри бурчакли кўринишда шаклланган пакет кўрсатилган. Тўғрибурчакли пакетларнинг кўндаланг кесимининг ўлчамлари 2800-1400 мм ни ташкил этади ва улар яримбикир сиртмоқлар ва симлар ёрдамида боғланади. Трапециясимон шаклдаги пакет-“қалпоқ” ларнинг (8-расм, б) ўлчамлари 2700х1250х1200 мм ни ташкил этади. Улар махсус андозаларда шаклланади ва икки жойдан ПС-02 ярим бикир сиртмоқлар ёрдамида ёки диаметри 6 мм ли икки қат симлар билан боғланади. Пакет-«қалпоқ» вагонга ортилган тўғри бурчак шаклидаги пакетларнинг энг устки қаватига, юклаш габаритини юқори торайган қисмига жойлаштирилади. Думалоқ ўрмон материалларини пакетлаш ёғочларни навларга ажратиш жойларида–ўрмон саноати хўжаликларининг ва ўрмон материалларини қайта юклаш базаларининг қуйи омборларида амалга оширилади, қайсики бу ерларда ўрмон материаллари вазифасига (ишлатиш соҳасига) кўра ҳамда сифати ва ўлчамлари бўйича сараланади. а) б) Тилинган материаллардан пакетларни шакллаш (яъни пакетлаш) технологияси ёғочни қайта ишлаш корхоналарининг техник жихозланишига, 8 – расм. Думалоқ ёғочларни ярим бикир сиртмоқлар билан пакетлаш: а) – тўғри бурчакли; б) - трапециясимон пакет - “қалпоқ”. пакетлашни сўнгги босқичи эса боғлаш материалларини турига мувофиқ бўлади. Металл тасмалар билан боғлашда тилинган материаллардан пакетларни шакллаш пакет шаклловчи машиналарда амалга оширилади. Бундай машиналар тилинган материаллардан пакетларни автоматик тарзда шакллайди ва шаклланган пакетни металл тасмалар билан боғлайди. Агар ёғочни қайта ишлаш корхоналари пакет шаклловчи машиналар билан жиҳозланмаган бўлсалар, пакетларни шакллаш йиғувчи-чўнтак (андоза) ларда амалга оширилади ва шаклланган пакетлар дастаки ўраш машиначаларида металл тасмалар билан икки жойдан маҳкам зичлаб боғлаб қўйилади. Тилинган материалларидан шаклланган пакетларни тўсинча-симли ва яримбикир сиртмоқлар билан боғлашда машина ва механизмлар ишлатилмайди, пакетлашнинг бу операциялари қўл кучи ёрдамида бажарилади. Пакетлар маҳкам зичлаб боғланганидан сўнг, уларни кранлар , автоюклагичлар ёки бошқа турдаги ортиш-тушириш машиналари ёрдамида андозалар ичидан кўтариб олиб, истеъмолчиларга жўнатиш учун ортиш майдонларидаги махсуслаштирилган участкаларга жойлаштирилиб қўйилади ёки бевосита вагонларга ортилади. 2.31-расмда тилинган материаллардан тўсинча-симли боғлагичлар билан тўғри бурчакли ва трапециясимон-“қалпоқ” ларни шакиллаш чизмаси кўрсатилган. а) б) аа аа 4.Ҳаракатдаги составларга пакетларни жойлаштириш ва маҳкамлаш Тилинган материалларидан тўғри бурчак шаклдаги, яримбикир сиртмоқлар билан боғланган пакетлар ярим очиқ вагонларга, унинг: баландлиги бўйича– икки қават; эни бўйича-икки қатор ва узунлиги бўйича–тилинган материалларини узунлигига мувофиқ бир нечта штабелда жойлаштирилади. Юклаш габаритининг т о райган қисмига трапециясимон пакетлар ярим очиқ вагоннинг эни бўйича - бир қатор қилиб, бир қават ортилади. Пакет - «қалпоқ» иккинчи қаватдаги пакетларнинг яримбикир сиртмоқларнинг қулоқчаларига диаметри 4 мм ли икки қат сим билан маҳкам боғлаб қўйилади. 9-расмда ярим бикр сиртмоқлар билан пакетланган тилинган материалларни ярим очиқ вагонга жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси кўрсатилган. Тўсинча–симли боғлагичли пакетлар, устунлар ўрнатилган ярим очиқ вагонларга ва платформаларга жойлаштирилади. Платформаларга ва ярим очиқ вагонларга икки қават тўғри бурчак шаклидаги пакетлар ортиб бўлинганидан кейин устунлар юқори қисмларидан тўрт қисмли тортқичлар ёки диаметри 6 мм ли икки қат симлар ёрдамида, бир-бирига маҳкам тортиб боғлаб қўйилади ва уни устидан пакет-«қалпоқ» лар ортилади. 2.33-расмда тўсинча–симли боғлагичлар билан пакетланган тилинган материалларни платформага жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси кўрсатилан. Тасма, пўлат арқон ёки симлар билан боғлаб пакетланган тилинган материалларни платформаларга ёки ярим очиқ вагонларга худди тўсинча симли боғлагичли пакетлар каби жойлаштирилади ва маҳкамланади, лекин фарқи шундан иборатки пакетлар ўртасига вагоннинг баландлиги бўйича 9 – расм. Тўсинча-симли боғлагичлар билан тилинган материалларни пакетлаш: қалинлиги 25 мм ли қистирмалар қўйилади ва биринчи қаватдаги пакет қалинлиги 25 мм ли остлик устига жойлаштирилади, «қалпоқ» даги пакет эса фақат тўғри бурчак шаклида бўлади. 10-расм. Ярим бикр сиртмоқлар билан пакетланган тилинган материалларни ярим очиқ вагонга жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси 11-расм. Тўсинча–симли боғлагичлар билан пакетланган тилинган материалларни платформага жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси Думалоқ ёғочлар, ПС-04 ярим бикир сиртмоқларда боғланган ва эни 2800 мм ли пакетлар ярим очиқ вагонларга баландлиги бўйича икки қават, эни бўйича бир қатор ва узунлиги бўйича бир неча штабелларда жойлаштирилади (12-расм). Пакетлар бир-бирига зич қилиб жойлаштирилади штабеллар ва ярим очиқ вагонларнинг этак эшиклари ўртасидаги оралиқ бўш жойлар энсиз пакетлар ёки боғланган ўрмон материаллари билан бортнинг сатҳигача тўлдирилади. Узунлиги 1,5 м ва ундан зиёд идиш тахтачалари пакетларни ярим очиқ вагонларга жойлаштиришда юқори қаватнинг энг четидаги пакетлар этагидан 400-500 мм масофада унинг остига узунлиги пакетнинг энидан кам бўлмаган ва қалинлиги 150 мм қистирма шундай ўрнатиладики унда пакетнинг қиялиги вагон ўртасига мойил бўлиши керак ҳамда шу қия жойлашган пакетнинг устидан, пакетнинг сиртқи четига яқинроқ жойига узунлиги 2,6 м ли кўндаланг тахта ташлаб, уни узунлиги 100 мм дан кам бўлмаган олтита мих билан пакет қоқиб маҳкамлаб қўйилади. 12-расм. Ярим бикр сиртмоқлар билан пакетланган думалоқ ёғочларни ярим очиқ вагонга жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси Юқорида кўрсатилган думалоқ ўрмон материалларидан, майда тилинган тахталардан шаклланган пакетларни ярим очиқ вагонларга ортиш чизмасининг камчилиги шундан иборатки, юклаш габаритининг юқори тарайган қисмидан тўлиқ фойдаланиш имкониятининг мавжуд эмаслигидадир. Лекин ҳозирда думалоқ ўрмон материалларидан шаклланган пакетларни ярим очиқ вагонларга жойлаштириш ва маҳкамлашни янги чизмалари учун техник шартлар ишлаб чиқилган. 13-расмда узун бўйли думалоқ ўрмон материалларидан шаклланган пакетларни ярим очиқ вагонларга “қалпоқ” ли жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси кўрсатилган. Биринчи ва иккинчи қаватларда тўғри бурчак шаклидаги, кўндаланг кесими 2650х1300 мм ли пакет 1 ва 2 лар жойлаштирилади. Думалоқ ўрмон материалларининг узунлиги 4 м гача бўлганларини ПС-04 ёки ПС-04М ва 4 м дан 6,5 м гача бўлганларини ПС-05 ёки ПС-05М яримбикир сиртмоқлар билан боғланади. Юклаш габаритининг юқори тарайган қисмига асослари 2650х1200 мм баландлиги 1200 мм бўлган трапециясимон шаклдаги, ПС-02 яримбикир сиртмоқлар билан боғланган пакет 3 лар жойлаштирилади. «Қалпоқ»ни маҳкамлаш тилинган материаллари пакетлариникидай амалга оширилади. 13-расм. Узун бўйли думалоқ ўрмон материалларидан шаклланган пакетларни ярим очиқ вагонларга “қалпоқ” ли жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси 14-расмда қисқа бўйли думалоқ ўрмон материалларидан шаклланган пакетларни ярим очиқ вагонларга “қалпоқ” ли жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси кўрсатилган. Биринчи қаватга кўндаланг кесими 2800х1300 мм ли ПС-04 яримбикир сиртмоқлари билан боғланган пакетлар жойлаштирилади. Иккинчи қаватга жойлаштирилган пакетлар икки қисмдан иборат. Дастлаб пакетнинг кўндаланг кесими 2800х1300 мм ли тўғри бурчакли қисми шаклланади ва ПС-04М ваПС-05М яримбикир сиртмоқлар билан боғланади, сўнгра унинг устидан асослари 2800 ва 1200 мм ли, баландлиги 1000 мм бўлган «қалпоқ» шаклланади. «Қалпоқ» иккита олти қисмли тортқичлар ёки диаметри 6 мм ли икки қат симлар билан пакетни остки, тўғри бурчакли қисми боғланган ярим бикир сиртмоқларнинг қулоқчаларига маҳкам тортиб боғлаб қўйилади. Пакетларни ортишдан аввал ярим очиқ вагонларнинг этакларидан тахтадан ясалган тўсқичлар ўрнатилади. 5. Ёғоч тайёрлаш омборларида ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш14-расм. Қисқа бўйли думалоқ ўрмон материалларидан шаклланган пакетларни ярим очиқ вагонларга “қалпоқ” ли жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси Ёғочларни ташиш жараёни, уни тайёрлаш, қайта ишлаш ва магистрал транспортда ташишга тайёрлашдан иборат. Ўрмон хўжаликларида дарахтлар кесилгандан сўнг уларни тракторлар ёрдамида транспорт йўлларига судраб келтирилади. Судраб ташиб келтириб, ёғочларни тахлаб қўйилган майдон юқори омбор деб аталади. Юқори омборлар дарахтларни шох шаббалари билан тор изли темир йўлининг ҳаракатдаги составларига ёки автомобилларига ортиш учун механизация воситалари билан жиҳозланадилар. 2.37-расмда дарахтларнинг шох-шаббалари билан тор изли темир йўлининг ҳаракатдаги составларига ёки ёғоч ташигичларга ортишда фойдаланиладиган ПЛ2-трактор ёғоч юклагич кўрсатилган. Манипулятор-қамрагичли стрела 2 дан, унга қаттиқ бикир маҳкамланган юқори жағ 6 дан ва шарнирли бириктирилган бурилма пастки жағ 3 дан иборат. Ёғоч юклагич тайзиқан (зўриқма) ҳаракат қилиб пастки жағни тахлаб қўйилган дарахт уюми ичига (остига) киритади ва уни юқорига айлантириб (буриб) бир тўплам ёғочларни жағи ичига қамраб олади. Юқори жағ, пастки жағ унга қисиб бораётган ёғочларга тирак, ҳамда стрела юқорига кўтарилиб трактор устидан ўтиб ортиш пайтида пастга юмалаб тушаётган ёғоч массасининг йўналтирувчи қиялик бўлиб хизмат қилади. Пастки жағини стрелага нисбатан бурилишини гидрацилиндр 7 айланиш ўқи 4 га ўрнатилган юлдузча ва роликли занжир 5 ёрдамида амалга оширади. Стрелани гидрацилиндр 9 лар кўтаради, бунда мувозанатлагичлар трактор корпусга қаттиқ бириктирилган рама 10 ларга нисбатан айланади. Ёғоч ғўлаларни жағдан қулаб тушишини эҳтимолдан ҳоли эмас, шунинг учун юклагич кабинасини ва механизмларни шикастланишидан асраш учун уларнинг устига қалқон 8 ва 11 лар ўрнатилган. Баъзи бир юқори омборларда дарахтларнинг ва навдаларни кесиш, ёғочларни саралаш ва уларни штабелларга тахлаш ишлари бажарилади. Лекин кўпчилик юқори омборларда дарахтлар шох-шабба ва навдалари билан ёғоч ташувчи ҳаракатдаги составларга ортиб қуйи омборларга жўнатилади. Қуйи омборлар умумий фойдаланишдаги магистрал транспорт йўлларига туташган пунктларда барпо этилади. Замонавий қуйи омборлар йирик индустриал ёғочни қайта ишлаш корхоналари бўлиб, улар намунавий лойиҳа асосида қурилади. Ёғочни қайта ишлаш учун қуйи омборлар махсус машиналар, жиҳозлар ва заруриятли иншоотларга, жумладан: электр станциясига ёки кучланишни пасайтирувчи ним станцияга, таъмирлаш- механика устахоналарга; маъмурий-маиший ва ёрдамчи биноларга ҳамда ёнғинга қарши жихозларга эга бўладилар. Ёғочни қайта ишлаш корхоналарининг қуйи омборларида ёғоч материалларининг пакетлаш ва ҳаракатдаги составларга ортиш технологик жараёнларида икки консоли чор пояли ва минорали кранлардан кенг фойдаланилади. Қуйи омборларда пакетланган ёғоч материалларини ҳаракатдаги составларга ортиш технологик жараёнларида пролети 32 м ли, икки консолли чор пояли кранлардан фойдаланиш энг самарали ҳисобланади. -расмда қуйи омбор ишлари технологиясининг чизмаси кўрсатилган. 15-расм. ПЛ2-трактор ёғоч юклагич 16-расм. Қуйи омбор иш лари технологиясининг чизмаси: 1 – саралаш транспортёри; 2 – пакетларни шакиллаш қурилмаси; 3 – икки консолли чор пояли кран; 4 – тайёр пакетлар; 5 – ярим очиқ вагон. 6. Темир йўл станцияларида ва ёғоч базаларида ёғоч материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш Пакетланган ёғоч материаллари темир йўл транспортида асосан тўрт ўқли ярим очиқ вагонларда ташилади. Бунда вертикал синчлар ва горизонтал остлик ва қистирмалар стандарт тортқиларга (вагоннинг ён деворларини бир-бирига тортиш учун) ва бошқа зарурий қисмлар (реквизит) ларга эҳтиёж бўлмайди чунки ярим бикир сиртмоқларда пакетларни боғлаш, уларни вагонларга пухта маҳкамлашни таъминлайди. Пакетланган ёғоч материалларини платформаларда ташилганда оддий вагон синчларидан ва стандарт тортқилардан фойдаланилади. Ёғоч материалларининг асосий қисми ёғочни қайта ишлош корхоналарига ва целлюлоза-қоғоз комбинатларига етказиб берилади. Ёғоч материалларини ташиш усулларига (тўкма ва пакетли) мувофиқ, уларни тушириш ва омборларда штабеллашнинг турли усуллари мавжуд. Ярим очиқ вагонлардан ва платформалардан ёғоч материалларини турли хил кранлар ёрдамида туширилади. Кам ҳажмдаги юк айланмасида ёғоч материалларини тушириш учун темир йўлда, ўрмаловчи занжирда, пневмоғилдиракларда ва автомобилларда юрадиган кранларда фойдаланилади. Лекин иш ҳажми ўсган сайин икки консолли чор пояли кранлардан фойдаланиш самарали бўла бошлайди. Темир йўл станцияларининг юк саройларида ёғоч материалларини туширишни оғир вазнли юкларни ортиш-тушириш билан биргаликда бир майдонда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу эса ёғоч материаллари ва оғир вазнли юклар билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини бажариш учун бир турдаги механизация воситасилардан фойдаланиш имкониятини яратади. Лекин баъзида ёғоч материалларини тушириш майдонлари тўкилувчан юкларни тушириш майдонлари билан биргаликда жойлаштирилади ва ёғоч материалларини тушириш учун шу майдонда ишлатилаётган кранлардан фойдаланилади. Бу ҳолатларда кранлар тез алмашиниладиган юк илиб (қамраб) олиш мосламалари билан жиҳозланади. Юк саройининг намунавий лойиҳаларида ёғоч материалларини ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини бажариш учун юк кўтариш 5 ва 10 тоннали кўприкли ва икки консоли чор пояли кранлардан, темир йўлда юрадиган стрелали кранлардан ва автоюклагичлардан фойдаланиш назарда тутилади. Йирик илмий текшириш институтларида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Юк саройларида ёғоч материалларини ўртача суткалик юк етиб келиши 5 тадан 10 тагача вагон бўлганида, ёғоч материалларини тушириш ва автотранспортларга ортиш учун уч панжали ёғоч грейфери билан жиҳозланган темир йўлда юрадиган стрелали кранлардан ( 2.39 -расм) фойдаланиш самарали бўлиши мумкин. Ёғоч материалларини туширишнинг бундай механизациялашган чизмасида бригада уч кишидан: битта кранчи ва иккита ёрдамчи ишчидан иборат бўлади. 17-расм. Темир йўлда юрадиган айланувчи стрелали кран билан думалоқ ёғочларни туширишнинг комплекс механизациялаш чизмаси: 1 – айланувчи стрелали кран; 2- уч панжали ёғоч грейфери; 3 – қистирмасиз штабель. Ёғоч материалларни етиб келиши суткасига ўртача 19 тадан 40 тагача вагон бўлганида ортиш-тушириш ишларида ва омбор операцияларида уч панжали ёғоч грейфери ва бошқа тез алмашиниладиган юк илиб олиш мосламалари билан жиҳозланган КДКК-10 русумли икки консоли чор пояли кранлардан фойдаланиш мумкин. Бунда ҳам комплекс бригада уч кишидан: битта кранчи ва иккита ишчидан иборат бўлади. Ёғоч материалларини етиб келиши суткасига ўртача 40 ва ундан ортиқ вагонни ташкил этганида юк кўтариш 10 т, пролети 32 м ли ККС-10 русумли икки консоли чор пояли кранлардан фойдаланиш самарали бўлади. Ёғоч материалларини туширишнинг бундай ташкил этиш технологиясида икки консоли чор пояли кран думалоқ ёғочлар учун уч панжали грейфер билан жиҳозланиши назарда тутилади. 2.40 - ва 2.41 - расмларда ёғоч материалларини ортиш-тушириш ва омбор операцияларининг турли чизмалари кўрсатилган. Иншоот комплекси кран ости йўлларидан, темир йўлларидан, автомобиль йўлларидан, электр тармоғи ва ёритиш устунларидан ҳамда асфальт- бетон қопламали очиқ майдондан иборат. Пакетланган ёғоч материалларини вагонлардан тушириш ва автомобилларга ортишда ярим бикир сиртмоқларнинг қулоқча (зўғота) ларидан краннинг юк илиб олиш мосламаларини илгакларига илиб олинади. 7. Ёғоч материалларини илиб ва қамраб олиш мосламалари17 – расм. Икки консолли чор пояли кран билан думалоқ ёғочларни туширишнинг комплекс механизациялаш чизмаси: 1 – икки консолли чор пояли кран; 2- уч панжали грейфер; 3 – кран ости йўли; 4 – юк штабели; 5 - штабель асоси. 18 – расм. Минорали кран билан думалоқ ёғочларни туширишнинг комплекс механизациялаш чизмаси: 1 –минорали кран; 2 – сиртмоқ қамрагич; 3 – юк штабели; 4 – кран ости йўли; Тўкма ва пакетланган думалоқ ёғочларни ва тилинган материалларни ортиш- тушириш ишларида ва омбор операцияларида турли хил: дастаки, ярим автоматик ва автоматик илиб олиш мосламаларидан кенг фойдаланилади. Думалоқ ёғоч материалларининг автоматик тарзда қамраб олиш учун уч панжали ёғоч грейферларидан кенг фойдаланилади (2.43-расм). 2 3 2.42-расм. Рамали тўрт илгакли қамрагичРамали тўрт илгакли қамрагич (2.42-расм) думалоқ ёғоч- лардан ва тилинган материалларидан шаклланган ва яримбикир сиртмоқ-лар ёрдамида боғланган пакетларни йиғувчи- чўнтак (андоза) дан кўтариб олишда, ортиш-тушириш ишларида ва омбор операцияларида кенг қўл-ланилади. Илиб олиш мосламаси қутисимон ва қувурсимон кўндаланг кесими металл рама 1 дан, халқа 2 дан халқани ва рамани боғлаб турувчи қулоқчали тўртта пўлат арқон 3 дан ва илгакли тўртта остки пўлат арқон 4 дан иборат. Халқа краннинг 1 4 2 8 1  Уч панжали ёғоч грейфери устки 1 ва остки 5 траверсадан, грейферни очувчи 2 ва кўтарувчи 8 пўлат арқонлардан, тортқичлар 3 дан, остма 4 дан, якка 6 ва қўш 7 панжалардан иборат. Якка ва қўш панжалар остки траверсага ҳамда тортқичларнинг остки қисмига шарнирлар ёрдамида бирлаштирилганлар, тортқичлар эса ўз навбатида юқори қисмидан шарнирлар ёрдамида устки траверсага бирлаштирилганлар. Якка ва қўш панжали жағлар хода ва ғўлаларни ўз ичига яхшигина қамраб олиши билан бир қаторда унинг конструкцияси барқарорлигини таъминлайди. Грейферни кўтарувчи арқонидан тутиб туриб очувчи арқон бўшатилса, остки траверса оғирлиги натижасида панжалар очилади. Хода ёки ғўлалар уюми устига панжалари очиқ грейфер туширилади ва кўтарувчи арқон бўш ҳолатида очувчи арқон юқорига тортилади, остки траверса юқорига тортилиб бориб панжаларни ёпа бошлайди ва улар юк уюми ичига кира бориб бир неча хода ёки ғўлалар ўз ичига қамраб олади. Панжалар пухта ёпилганидан сўнг, грейферни юқорига кўтариш ёпувчи ва кўтарувчи арқонлар ёрдамида амалга оширилади. Юкни 2.43 – расм. Уч панжали ёғоч грейфери5 7 2 3 6 4 5 7 керакли жой (вагон, автомобиль ёки омбор) га элтиб берилганидан сўнг, кўтарувчи арқон ёрдамида грейферни тутиб туриб очувчи арқон бўшатилади. Пажалар юкни ва остки траверсани оғирлиги таъсирида очилиб юк грейфердан холи бўлади. Ярим бикир сиртмоқлар ҳамда тўсинча-симли ёки пўлат тасмали боғлагичлар ёрдамида пакетланган тахта ва тўсинчаларни ортиш-тушириш ишларида ва омбор операцияларида махсус шарнирли ва автоматик манипулятор қамрагичлардан фойдаланилади. Пакетланган тилинган материал (тахта ва тўсин) ларни ортиш-тушириш ишларида ва омбор операцияларида уч звеноли (2.44-расм, а ) ва тўрт звеноли (2.44-расм, б ) қамрагичлардан, фазовий траверсалардан (2.44-расм, в ) ҳамда бурилма панжали автоматик қамрагичлардан (2.44-расм, г ) кенг фойдаланилади. 2.44 -расм, г да кўрсатилган автоматик қамрагич бурилма панжаси 5 горизонтал текисликда 90 ° бурилади. Бурилма панжа рама 12 нинг ҳар бир бурчакларига ўрнатилган вертикал вал 4 ларнинг остига бикир маҳкамланган. Ҳар бир вертикал вал бир жуфт конуссимон шестерна орқали ричаглар тизими билан ўзаро боғланишда бўлади. Қамарагич траверса 10 га маҳкамланган сирғалгич 11 дан, қайдлаш (фиксация) механизмидан ва тўрт дона тортқи 8 дан иборат. Тортқичлар горизонтал вал 1 ларга бикир маҳкамланган ричаг 6 лар билан шарнирли бирлашганлар. Горизонтал валларнинг четларига бикир маҳкамланган конуссимон шестерна 2 лар вертикал валлар юқорисига бикир маҳкамланган конуссимон шестерна 3 лар билан ўзаро илашиб турадилар. Вертикал валнинг остига эса бурилма панжа бикир маҳкамланган. Қамрагич рамасига горизонтал ва вертикал валларнинг таянчлари ҳамда қайдлаш механизмининг устуни 13 ўрнатилган. Сирғалгичга эса тирак 9 бикир, устунга эса бурилма юлдузча 7 шарнирли маҳкамланганлар. Сирғалгич тираги ва бурилма юлдузча ўзаро таъсирлашиб, траверсани рамага бир гал илаштириб бир гал ажратиб туради. Траверса рамага илашиб турганида панжалар тахталарнинг бўйланма ўқига параллел ҳолатда бўлиб, қамрагични пакет устидан пастга туширишга халақит қилмайди. Қамрагични пакет устидан пастга туширишда рама пакет юқорисидаги тахтага келиб тўхтаганида ҳам, траверса сирғалгич билан бирга пастга тушишда давом этади. Қачонки сирғалгич тираги юлдузчани 90 ° га бураб траверсани рамадан ажратганида, траверсани сирғалгич билан пастга тушиш ҳаракати ҳам тўхтайди. 2.44 – расм. Тилинган материаллар учун қамрагичлар: а – уч звеноли; б – тўрт звеноли; в – фазовий траверса; г – буралма панжали. Қамрагични кўтаришда бурилма юлдузча сирғалгич ва устунни ажратган ҳолатда бўлади. Траверса кўтарила бориб ўзи билан тортқи ва у билан билан боғланган ричагни юқорига тортиб кетади. Ричаг эса конуссимон шестерна орқали вертикал вални 90 ° буради ва панжалар тилинган материаллар пакети остига кириб қолади. Пакетни остлик устига тушириб қўйишда, траверса сирғалгич билан бирга, сирғалгич тираги юлдузчага туташмагунча рамага яқинлашиб боради. Бу пайтда тортқи пастга туша бориб, ричаг ва у билан конуссимон шестерналар орқали боғланган вертикал вални бурайди ва панжа пакет остидан чиқиб дастлабки ҳолатга келади. Қамрагични кўтаришда эса юлдузча буралиб сирғалгич ва устунни бир-бирига илаштириб қўяди, юк қамрагичдан холи бўлади. Автоматик қамрагичнинг юк кўтариши 5 т, ўлчамлари 2000х1200х1800 мм ва ўзини массаси 450 кг. 6. 8. Хавфсизлик техникаси талаблари ва ёнғинга қарши чора-тадбирлар Ўрмон юклари билан ишлаётган хизматчиларнинг хавфсизлиги илиб олиш ва қамраш мосламаларнинг такомиллаштирилганига ҳамда шай ва соз ҳолатига боғлиқ бўлади. Барча сиртмоқ, қамрагич ва илиб олиш мосламалари белгиланган тартибда синовлардан ўтказилган ва бу синов натижалари хужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Думалоқ ёғочларни шундай илиб олиш керакки, бунда сиртмоқларни сирпаниб кетмаслигини таъминланиши керак, шунинг учун сиртмоқларни хода учларидан 0,5 м дан кам бўлмаган масофада жойлашишини таъминлаш лозим. Шунингдек тахлаб қўйилган ўрмон материалларининг штабелларини барқарорлиги таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўрмон материалларини штабеллардан оғиб ағанаб кетишидан ҳимоя қилиш учун, уларни муҳофазалаш устунчалари билан жиҳозланган горизонтал майдончаларда сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўрмон материалларини ҳаракатдаги составларга ортишдан аввал ишлаб- чиқариш участкасининг устаси ҳар бир штабелни шахсан ўзи кўрикдан ўтказиб чиқиши керак. Агар кўрикдан штабелни қийшайиши, устунларни синганлиги ва ҳ. к. аниқланиб қолинса, уста юк ортишни хавфсиз усулини белгилаши ва унга мувофиқ ишни ташкил этиш керак. Ўрмон материаллардан пакетларни шакллашга қуйиладиган муҳим талаблар– пакетларни дастлаб яхшилаб зичлаш сўнгра уларни яримбикир кўп айланадиган сиртмоқлар ёки боғлагичлар билан таранг тортиб боғлашдир. Агар ортиш-тушириш ва омбор операцияларида зичланмаган –бўш пакетлар аниқланиб қолинса, бундай ҳолатларда сиртмоқларни ва боғлагичларни яхшилаб таранг тортиб қўйиш керак бўлади. Тилинган материалларни ярим очиқ вагонларга ортишда иккинчи қаватга жойлаштириладиган пакетларни, ҳамда трапециясимон шаклдаги пакет-“қалпоқ”ларни зичлигини алоҳида зийраклик билан синчиклаб текшириш лозим бўлади. Трапециясимон шаклдаги пакет-“қалпоқ”ларни иккинчи қаватга жойлаштирилган пакетларни сиртмоқларига ёки боғлагичларга маҳкамлашни пухта амалга ошириш керак бўлади. Пакетларни маҳкамлаш учун узунлиги 3,5-4 м ли, ярим очиқ вагонниннг бортига илиб олиш учун юқорисида илгакчалари мавжуд бўлган норвонлардан фойдаланилади. Нуқсонли (дарз кетган, пайдванлари бузилган, анчагина деформацияланган ва ҳ.к.) ярим бикир сиртмоқлар билан пакетларни боғлашга ижозат берилмайди. Омборлардаги ўрмон материалларининг қўшни штабеллари ўртасида эни 1 м ли ёнғин узилмаси, уларнинг гуруҳлари (4-6 штабель) ўртасида эса эни 10 м ли ёнғинни узиш йўлакчаси қолдирилади. Бундан ташқарии омбор бўйининг ҳар 150 м масофасида эни 25-30 м ли қўшимча ёнғин узилмаси қолдирилади. Омбордаги ёнғин узилмаларини ва ёнғинни узиш йўлакчаларини ётқизилган сув ўтказгич (водопровод) тизими билан боғлаб тарҳлашни амалга ошиш керак. Омборлар амалдаги меъёрларга мувофиқ ёнғинга қарши буюмлар билан жиҳозланади. Ўрмон материаллари омборларидан бино ва иншоотларгача бўлган масофа омборнинг сиғимига ҳамда бино ва иншоотларнинг оловбардошлигига боғлиқ бўлади. Масалан, омбор ҳажми 1000 дан 10000 м 3 гача бўлганида бу масофа 18-30 м ни, омбор ҳажми 1000 м 3 дан кам бўлмаганида 12-20 м ни ташкил этиши керак бўлади. 7. Ортиш-тушириш ишларини бажаришда вагон паркини асрашга қўйиладиган талаблар. Юк вагоналари билан ўзаро таъсирлашувда бўладиган янги турдаги ортиш–тушириш машина, механизм ва қурилмларни ишга туширишдан аввал, махсус комиссия уларни кўрикдан ўтказиб чиқадилар. Бу махсус комиссия тиркибига темир йўлининг мутасадди ташкилотларининг вакилари ҳам киритилади. Махсус комиссия ортиш–тушириш машина, механизм ва қурилмаларни лойиҳага мувофиқлигини ва созлаш ишлари ҳамда ишчи режаларини ростлаш тўғри, аниқ ва мукаммал бажарилганлигини, шунингдек ортиш - тушириш ишларини бажаришда вагонларни тўла асраш таъминланишини аниқлаб чиқадилар. Кўрик натижалари тегишли актда расмийлаштирилади. Комиссия аъзолари томонидан имзоланган актнинг бир нусхаси “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциадорлик темир йўл компанияси (ЎТЙ ДАТК)нинг “Вагон хўжалиги” хизматига тақдим этилади. Ортиш - тушириш ишларини бажаришда вагонларни асрашни таъминлаш шартларни бажариш учун жавобгарлик юкчи станцияларининг “Ўзтемирйўлконтейнер” ОАЖ филиалларининг, ушбу филиаллар ортиш пунктлари бошлиқларининг ҳамда юк жўнатувчи ва юк олувчи – корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларининг зиммасига юклатилади. Ортиш - тушириш ишларини бажаришда юкларнинг ҳаракатдаги состав (вагон, контейнер, платформа, цистерна ва бошқа)ларни асраш қоидалари билимлари бўйича имтиҳон топшира олмаган шахсларни бундай ишларни бажаришларига ижозат берилмайди. Ортиш, тушуриш, вагонларни сочилувчан – тўкилувчан юк қолдиқларидан тозалаш ва юкларни зичлаш, юмшатиш ёки вагонларда музлаб қолган юкларни иситиб эритиш учун мўлжаллаб янги иншоатларни ёки қайта тикланадиган мавжуд иншоотларни лойиҳаларда харакатдаги составларни асрашни таъминловчи шартларни албатта акс эттириш керак бўлади. Лойиҳани ЎТЙ ДАТКнинг “Вагон хўжалиги” хизмати билан мувофиқлаштириб олиш шарт. Темир йўл Уставида ҳаракатдаги составларни ортиш - тушириш ишларини бажаришда асрашни таъминлашга алоҳида аҳамият бериб ўтилган. Уставнинг 162 - моддасида “Темир йўл шахобчаларида, портларда, пристанларда қурилаётган темир йўлларда ва станцияларда юк жўнатувчилар ёки юк олувчиларнинг воситаларида ортиш ёки тушириш ишларида вагонлар ёки контейнерлар шикастланганида, темир йўли берган олиб қўйиладиган ташиш мосламалари (тагликлар, боғлагичлар, ғалла қалқонлари ва бошқалар) шикастланганида ёки йўқолганида юк жўнатувчи, юк олувчи, порт, пристан ҳамда темир йўлини қураётган корхона ёки ташкилот шикастланган (йўқолган) вагон ва контейнер ёки олиб қўйиладиган мосламанинг темир йўл вазирлиги (ЎТЙ ДАТК) нинг нархлар қайдномаси бўйича баҳосини беш карраси миқдорида жарима тўлайдилар. Юк жўнатувчи. юк олувчи ҳамда темир йўл қураётган корхона, ташкилот юкларни кўп ортиш, нотўғри ўраш ёки маҳкамлаш оқибатида харакатдаги составни шикастланишида темир йўл кўрган зарарни тўлашлари керак”. Ҳаракатдаги составларни юк жўнатувчиларнинг воситаларида ортиш учун ёки юк олувчининг воситаларида тушириш учун олиб кириб беришда, улар техник ва тижорий кўрикдан ўтказилади. Вагонларни белгиланган юк учун тижорий муносабатда соз ва яроқли эканлигини, кимнинг воситасида юкларни ортиш амалга оширилишига қараб темир йўли ёки юк жўнатувчилар, аниқлайдилар. Контейнерни, цистерналарни ва бункерли ярим очиқ вагонларни тижорий муносабатда белгиланган юк учун соз ва яроқли эканлигини юк жўнатувчилар аниқлайдилар. Ортиш учун олиб кириб берилган бўш ҳаракатдаги составларни тижорий кўрикдан ўтказишдан асосий мақсад, уларни белгиланган юкни ташиш учун соз ва яроқли эканлигини аниқлаш бўлса, тушириш учун олиб кириб берилган юкли ҳаракатдаги составларни тижорий кўрикдан ўтказишдан асосий мақсадга йўл сафарида вужудга келиши мумкин бўлган тижорий носозликларни аниқлашдир. Бундай холтда тижорий кўрикни, топширувчи тараф темир йўли ва қабул қилувчи тараф юк олувчи амалга оширадилар. Ҳаракатдаги составларни техник жиҳатдан ташишга соз ва яроқли эканлигини ҳар доим темир йўли аниқлайди. Ҳаракатдаги составларни юк жўнатувчиларнинг ёки юк олувчиларнинг воситаларида ортиш ёки тушириш учун олиб кириб берилганида уларни техник кўридан ўтказиб топшириш амалга оширилади. Техник муносабатда вагонларни топширишни расмийлаштирувчи асосий хужжат “ВУ-15” шаклидаги вагонларни аслича кўрикдан ўтказиш китоби ҳисобланади. Вагонлар бир вақтни ўзида темир йўлининг ва юк жўнатувчининг ёки юк олувчининг кўрикчилари томонидан кўрикдан ўтказилади. Аниқланган носозликларни ҳар бири (яъни кўрикчилар) ўзининг аслича китобига белгилаб қўяди. Кўрикдан сўнг улар аслича китобдаги ёзувларни солиштириб кўрадилар ва унинг остига имзо чекадилар. Юк жўнатувчиларни воситаларда ортиш жойларидан ёки юк олувчининг воситаларида тушириш жойларидан қайтариб келинган ҳаракатдаги составларни кўрикдан ўтказиш натижасида ортиш–тушириш жойларида (темир йўл шохобчаларида) вужудга келган носозликлар (шикастланишлар) аниқланса, вагонларни шикастланганлиги ҳақида “ВУ- 25а” шаклидаги техник акт тузилади ва бу акт темир йўли ва корхона вакиллари тарафидан имзоланади. “ВУ-25а” шаклидаги тузилган ва имзоланган техник акт корхонадан вагонни шикастланиш оқибатида темир йўлиги етказилган зарар учун жарима ундиришга асос бўлади. Ҳаракатдаги составларни ортиш–тушириш ишларини бажаришда асрашни таъминлаш мақсадида қуйдагилар: - очиқ ҳаркатдаги составларда ўрнидан силжиган юкларни ўрнига келтириш учун ва музлаб ёки зичлашиб қотиб қолган юкларни сочилувчанлигини тиклаш учун вагонларни бир бирига уриштириш; - цемент ташувчи–хоппер вагонларга ва цистерналарга ҳарорати 100 0 С дан ортиқ бўлган цементни юклаш; - тўкилувчи юкларни платформалардан полининг тўшамаси устига бульдозерда чиқиб ёки экскаваторнинг ковшида суриб тушириш; - оғир вазнли юкларни платформа устига суриб (итариб) чиқариб ортиш ёки платформадан судраб тортиш; - вагондаги юкни устига грейферни баланддан ташлаб юбориш ҳамда ярим очиқ вагондаги ва платформадаги тўкилувчан юкларни тишли грейфер билан жиҳозланган кранларда тушириш, шунингдек вагонларни тушириш учун эни 2,5 м дан катта бўлган грейфердан фойдаланиш; - юкларни чайқалтириш (тебратиш) ва юк билан ҳамда юкли ёки юксиз грейфер ва бошқа махсус юк илиб (қамраб) олиш мосламалари билан платформаларнинг бортларини ва полини, ярим очиқ вагонларни девор, қоплама, сарров, таг қисми ва кузовининг бошқа элементларини уриш, қатъиян тақланади. Цемент ташувчи–цистерналарни механизациялашган тушириш пунктларига компрессор қурилмалари мойсув ажератгич фильтерлар ва назорат ўлчаш асбоблари, шунингдек цемент ташувчи цистерна қазонидаги босимни (0,2 МПа ортиқ бўлмаслиги керак) ўлчаш асбоби билан жиҳозланиши керак. Цемент ташувчи цистерналарнинг механизациялашган тушириш қурилмаларини шикастланишдан холос бўлиши учун, унинг остидаги юк қолдиқларини белкурак ва темир таёқ (лом) ёрдамида тозалаш тақиқланади. Тушириш мосламасининг қисқа қувири (патрубкаси) да цементни тиқинланиб қолишини бартараф этиш тартиби цемент ташувчи – цистерналарни эксплутация қилиш бўйича йўриқномада кўрсатиб ўтилган. Ярим очиқ вагонларнинг остки тушириш туниикларидан юкларни туширишда ва уларни юк қолдиқларидан тозалашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиши талаб этилади. Ярим очиқ вагонларнинг остки тушириш туйнук қопқоқларини бириктириш мосламаларининг сектор ва зулуфлари махсус багралар, енгил темир таёқлар ёки массаси 5 кг гача бўлган босқон (катта болға – кувалда) ёрдамида сектор бармоқларини синиб ёки эгилиб кетмайдиган даражада оҳиста ва енгил уриб очилади ва шундай тартибда ёпиб қўйилади. Тушириш технологиясига ва юкнинг хусусиятига қараб устма титрагич (вибратор) ярим очиқ вагоннинг юқори сарровларига навбати билан ҳар бир аравачанинг тепасидан ёки вагон кузовининг ўртасидан уни икки деворларига баравар ва бир текистда ўрнатиб, ишга туширилади. Устма титрагични бошқараётган кўприкли ёки чорпояли краннинг машинисти (кранчи) тозалаётган вагон кузовининг ички қисмини аниқ ва яққол кўриб тушиши керак. Бундай ишлар стрелали кран ёрдамида бажарилганида эса сигналчи кузатувчи хавфсизлик зонада ўрнатилган махсус минора ёки тахтасупада туриб кран машинистига сигнал (ишорали хабар) бериб туради. Ярим очиқ вагон кузовининг титратиб музлаб қолган юкларни сочилувчанлигини қайта тиклаш қатъиян тақиқланади. Устма титрагичларни фақат юмшатилган юклардан ярим очиқ вагонларни тозалашда фойдаланишга рухсат берилади. Вагон кузови деворларига ёпишиб ва музлаб ёпишиб қолган ҳамда тўкилмай қолган юк қолдиқларидан ярим очиқ вагонларни тозалашда, улар кузовининг ички юзасини, остки туйнук қопқоқларини ва чорчўп (рама) тўсинларини шикастланишини келтириб чиқарадиган воситалар ва усуллардан фойдаланиш, шунингдек босқон билан қоқиб тушириш тақиқланади. Ярим очиқ вагонлардаги музлаб қолган юкларни механизациялашган юмшатишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш талаб этилади. Мувозанатланмаган валининг айланмаси частотаси 1400-1600 айл/дақ. бўлганида, бевосита музлаб қолган яхлит юкка таъсир этгандаги ғалаёнлантирувчи кучи 200 кН дан ошмайдиган турли консрукциядаги титратма юмшатгичларни эксплутация қилишга рухсат этилади. Иш жараёнида ярим очиқ вагонларнинг конструкция элементлари билан баъзи бир алоҳида қисмлари контакда бўладиган татратма юмшатгичларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ишчи холатдаги титратма юмшатгичларининг қозиқ, пона ёки бошқа юмшатувчи органларни учи ва ярим очиқ вагон поли орасидаги масофа 50 мм дан кам бўлмаслиги керак. Ҳар бир ярим очиқ вагонда титратма юмшатгични жами ишлатиш вақти 60 дақиқадан, шу жумладан кузовни титратиб тозалаш–тушириш 7 дақиқадан ошмаслиги керак. Зарба берувчи қисмининг массаси 700 кг гача ва бир дақиқада зарба частотаси 1500 гача бўлганиди ғалаёнлантирувчи кучи 70 кН гача етиб борадиган ВМ–7 турдаги титратма болғали зарбали титратма қурилмаларнинг ишлаши вақт бўйича чекланмайди. Музлаган юкларни портлатиш, болғалаш–пона, металл ғўла (болванка) лардан фойдаланиб юкни майдалаб туриш, юкни судраб тортиш ҳамда ярим очиқ вагон туйнукларидан краннинг грейфер ва бошқа юк илиб (қамраб) олиш мосламаларида юкларни итариб туриш, шунингдек очиқ алангали ускуналардан фойдаланиб музлаган юкни эритиш қатьиян тақиқланади.