logo

Биологик объектни минерализациялаб (куйдириб) ажратиб олинадиган заҳарли моддалар гуруҳи. Металл катионларини организмдаги фаолияти

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

192.5 KB
Б иологик объект ни минерализациялаб (куйдириб) ажратиб олинадиган заҳарли моддалар гуруҳи. Металл катионларини организмдаги фаолияти Бу гуруҳга кирувчи заҳарли ҳамда кучли таъсир этувчи моддалар ўз таркибида оғир металлар, маргимуш   ( As ) ва сурьма ( Sb ) ларни сақлайди. Кимё-токсикологик таҳлилларда 13 металл катионига текшириш ўтказилади. Металл сақловчи заҳарли моддаларни организмда сўрилиши ва ун дан ажралиши нафас йўллари (альвеоллаларда), ошқозон-ичак шиллиқ пардаларида, қон томирлар ва турли мембраналарда содир бўлади. Организмга тушган бирикмалар турли ўзгаришларга учрайди. Масалан: РbСО 3 ёки ВаСО 3 ошқозонга тушиб, унинг шарбати таркибидаги кислота таъсирида хлоридларга ўтади.   Ичак ва ошқозон ости бези шарбатининг ишқорий муҳити таъсирида карбонатларга айланади,   йўғон ичакда эса металлар сул ь фидлар и ни ҳосил қилади.   Металл бирикмалари ошқозон-ичак тизим ида , асосан , ингичка ичакда қонга сўр илади. Металл сақловчи бирикмаларни организмда сўр илиши уларни тушиш вақтида қандай бирикма шаклида бўлишига боғлиқ. Ноорганик бирикмаларга нисбатан металл-органик бирикмалар яхши сўр илади. Металл ва металлмас бирикмалар организмда бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туради. Бундай ўзгаришлар заҳарли бирикмаларни организмда сўр илиши, тарқалиши, ташилишида ва ун дан чиқарилишида содир бўлади. Ўзгарувчан валентли металл бирикмалари организмда оксидланади ва қайтарилади. Масалан:   As +5 ,   As +3   ҳолатига , яъни янада кучлироқ заҳарли таъсирга эга ҳолатга ўтади ва оқсиллар билан барқарор комплекслар ҳосил қилади. Металл ҳолдаги симоб юқори валентгача   (Hg +2   )   оксидланиб, кучли заҳарли таъсир қилади. Симоб, қўрғошин, мис, рух, кадмий, никел ь , кобальт каби металлар оқсиллар (пептид ёки аминокислоталар) билан барқарор координацион бирикмалар (альбуминатлар) ҳосил қилади. Масалан : N N H C H 2 C H C O O H N H 2 + M e + 2 N N H C H 2 C H CN H 2 OOM e 2 + H + Гистидин + M e + 2C O O H C H H 2 C N H 2 S H C O O C H H 2 C N H 2 S M e ёки цистеин 2 цистеин + Ме +2 COOH CH H2C NH2 S Me S CH2 CH H2N CH2 HOOC яъни оқсиллар, пептид ва аминокислоталардаги   - COOH   , - SH   ,   -NH 2 каби функционал гуруҳлар билан металлар комплекс ҳосил қилади. Шунингдек, нуклеин ва лимон кислоталари ҳамда -OH, Р O 3 H,   - SO 3 H гуруҳлари ҳам комплекс ҳосил бўлишида муҳим ўрин тутади. Келтирилган мисолларга таяниб, металлар организмда барқарор бирикмалар ҳосил қила олишига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Металл бирикмалари қон ва тўқима суюқликларида эриган ҳолда яъни ион ва нейтрал молекулалар кўринишида организмга тарқалади. Эркин ионлар қон таркибидан тезда чиқиб кетади. Катта комплекс ва коллоид бирикмалар эса жигар ва қораталоқда ушлаб қолинади. Дисперс коллоид бирикмалар эса қон томирларида узоқ х аракатланади. Уларни ушлаб қолиш учун ион ҳолатга ўтказиш зарур бўлади. Шу сабабли металл сақловчи бирикмаларни таҳлил қилиш мақсадида объект минерализацияланади (куйдирилади) ва ион ҳолатига ўтказилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги нинг суд-тиббий экспертизаси ўтказиш билан боғлиқ буйруқларида, асосан , 13   та металл ионлари га текшириш ўтказиш зарур: 2 аналитик гуруҳдан   Вa   +2 катиони ; 3 аналитик гуруҳдан Mn +2 , Cr +3 , Zn +2 ,   Tl +2 ; 4 аналитик гуруҳдан   Pb +2   ,   Cu +2   , Hg   +2   , Cd +2 ,   Ag +1 ,   Bi +3 ; 5 аналитик гуруҳдан As +3 ва As   +5 ҳамда Sb   +5 ва Sb +3 . Минерализация усуллари   2   гуруҳга бўлинади: 1. Қуруқ куйдириш усуллари; 2. Ҳўл усул. Қуруқ куйдириш усуллари хусусий ҳисобланиб, учмайдиган металл катионларини ажратишда қўллаш мумкин. Қуруқ куйдириш усуллари ўз навбатида қ уйидаги гуру ҳ ларга бўлинади : а) оддий куйдириш; б)оксидловчилар   (H 2 O 2 ,   NH 4 NO 3 ,   HNO 3 ,   (HNO 3 +   H 2 O 2 ), (NaNO 3   +Na 2 CO 3 ) қўшиб куйдириш усуллари киради. 2.   Ҳ ўл усул га кислотали муҳитда турли оксидловчилар и штирокида минерализациялаш киради. Ҳўл усуллар умумий ҳисобланиб,   симобдан ташқари барча металларни ажратишда қўлланилади. Объектдан металл заҳарларни аниқлаш учун албатта минерализациялаш зарурлигини   1824 йил рус олими А.П. Нелюбин назарий жи ҳ атдан асослаб берган ва минерализациялаш учун объектни "тоза" нитрат кислотаси билан тиниқ эритма ҳосил бўлгунча қиздиришни тавсия этган . Бу усул амалиётда қўлланилмаган, лекин кўп усулларда оксидловчи сифатида нитрат кислотасидан фойдаланилган. Бундан сўнг олиб борилган илмий изланишлар 2 гуруҳга бўлинади : 1.Объектни турли шароитларда олинган хлор ёрдамида минерализациялаш. 2.Сульфат кислотаси иштирокида турли оксидловчилар билан минерализациялаш. Биринчи усул   18 37 йилда Д уфлос ва Миллон таклиф этган объектни газ ҳолдаги хлор билан рангсизлантириш усули асосида вужудга келган. Усул қуйидаги реакцияга асосланган : К ClO 3 + 6 HCl = 3 Cl 2 + КС l + 3 H 2 O Cl 2   + HOH ---   >   HCl +   HClO HClO --->   HCl   +   O Хлор билан ишлаш , асосан , симобни аниқлаш учун қулай ҳ исобланади. Биринчи гуруҳга 1844   йилда Француз кимёгарлари Фрезениус ва Бабо таклиф этган объектни ажралиб чиқаётган хлор билан ишлаш усули киради. Бу усул суд кимёсида   100 йилдан ортиқ қўлланилиб келинди. Камчиликлари: 1) органик моддалар чала парчаланади; 2) узоқ вақт (   100 г объектни куйдириш учун   18-20 соат) талаб қилинади; 3) таҳлилда маргимуш ва симоб кўп миқдорда йўқотилади ; 4) минерализатнинг катта ҳ ажми таҳлил сезгирлигини камайти- ради. Сульфат   кислота иштирокида минерализация қ илиш усул и ни кўплаб олимлар турли хил кўринишларда тавсия этганлар. 1. 1908   йил рус олими Равд ан ик и с сульфат ва нитрат кислота билан минерализациялашни тавсия этди. Мазкур усулни Мейлер чуқур ўрганди ва кислоталар объектга нисбатан   1:4   нисбати бўлиши кераклигини кўрсатди . Усул асосида қуйидаги реакциялар натижасида ажралувчи атомар кислород билан объектни оксидланиши ё тади :HO SO2 HO H2O2 + SO2 H2SO4 H2SO3 + O ёки H 2 O 2 H 2 O + O H 2 S O 3 H 2 O + S O 2 H O N O 2 H O N O 2 H 2 O 2 + 2 N O 2 H N O 3 H N O 2 + O 2 H N O 2 N 2 + H 2 O + 3 O2 H N O 3 2 N O 2 + H 2 O + O Усулни қулайликлари: 1. Органик бирикмалар тўлиқ парчаланади. 2. Нисбатан қисқа вақт талаб қилади. 3. Кам ҳажмдаги минерализат олинади . Камчилиги - симобни деярли ҳаммаси йўқотил ади . II. Сульфат кислота ва аммоний нитрат иштирокида минерализациялаш (А.В. Степанов ва Не й ма н ) усули. Усул асосида қуйидаги реакциялар ё тади : H 2 SO 4 + 2 NH 4 NO 3 ---> 2 HNO 3 + ( NH 4 ) 2 SO 4 H 2 SO 4 ---> H 2 SO 3 + O   ... HNO 3 ---> HNO 2 + O ... Атомар кислородлар объектни минерализациялашга сарф бўлади. Бу усулда объект оксидланишидан ташқари, нитроланади ҳам. Термик таъсир натижасида ҳосил бўлувчи NН 4 NО 3 ва   (NH 4 ) 2 SO 4 парчалани ш и мумкин : t 0 (NH 4 ) 2 SO 4 ----> 2NH 3 + H 2 SO 4 t 0 2NH 4 NO 3   ---->   2N 2 + O 2 + 4H 2 O Минерализатда кўп миқдор да   (NH 4 ) 2 SO 4 тузи ҳосил бўлади. Минерализация хлор усулига нисбатан тўлиқроқ боради, аммо охиригача бормайди. III.   H 2 SO 4 ва   H 2 O 2   (пергидрол)   қўллаш амалий аҳамиятга деярли эга бўлмаган. Бунинг с абаблари:   тўлиқ минерализация бормаслиги,     қимматба ҳ о ҳисобланувчи пергидролни қўлланилиши. Қулайлиги: реакция охирида ортиқча азот оксидларини нг йўқлиги. IV .   H 2 SO 4 , HNO 3 ,   HClO 4 иштирокида минерализациялашни 1932 йили француз олими Каан таклиф этган. Усул асосида қуйидаги реакциялар ё тади : H 2 SO 4 ---> H 2 O + SO 2 + O 2HNO 2 ---> H 2 O + 2NO 2 + O 2HOClO 3 ---> H 2 O 2 + 2ClO 3 ---> Cl 2 O 6 ёки   4HClO 4 ---> 2Cl 2 +   7O 2 + 2H 2 O Минерализация тўлиқ боради .   Аммо хлорат кислотаси ўта ҳавфли , тез алангаланувчи маҳсулотлар ҳосил қилиши мумкин . Металлар юқори валентли кка эга ҳолида бўлади . Металл сақловчи моддалар организмда маълум миқдорда микроэлементлар ва турли ҳ аётий функцияларни бажарувчи ферментлар таркибида учрагани туфайли ,   токсикологик кимё   таҳлилларида ани қ лан ган . Шу муносабат билан заҳарли катион миқдорини аниқлаш, албатта, зарур шартлардан бири ҳисобланади. Оғир металл тузлари қишлоқ хўжалигида микроўғит ва заҳарли к им ёвий моддалар , турли реактив,   катализатор сифатида кимё лабораторияларида ва хом ашё   сифатида саноатда кенг кўламда ишлатилади. Маргимуш, симоб, марганец, қўрғошин ва рух бирикмалари билан заҳарланиш тез учраб туради. Маргимуш ва сур ь ма бирикмалари учун LD 50   0,08-0,1г, таллий   -0,5 г,   хром - 0,2-1 г,   кадмий -   0,03 г,   симоб -   0,2 - 0,3 г,   ZnCl 2 -5,0 г , КMnO 4   - 15- 20 г га тенг.   Хром ва марганец учун юқори валентли к бирикмалари кучлироқ таъсирга эга.   Симобни нг органик бирикмалари кучли заҳарли таъсир этади. Оғир металл тузлари ва маргимуш билан заҳарланганда чанқаш, қай т қилиш, ич кетиши, ошқозон бўшлиғида оғриқ, ички аъзолардан қон кетиши каби ҳоллар намоён бўлади. Қусуқ массаси ранги металл бирикмасига хос бўлиши мумкин . Масалан: хром ва мис бирикмалари яшил, марганец қўнғир рангда бўлади. Жабрланувчи оғиз бўшлиғида металл таъми ни сезади. Қўрғошин билан заҳарланганда тиш милкида қора до ғ лар, висмут ва симобда оқ доғлар кузатилади. Кадмий ички аъзолардан қон кетказса, мис билан заҳарланганда бурун қонайди. Мис ва рух бирикмалари тана ҳароратини   40 0 ва ундан юқорига кўтариб юборади. Маргимуш,   қўрғошин ва симоблар организмда тўпланиш хусусиятига эга.   Металлар паренхима аъзоларида   ёғ йиғилишига сабаб бўлади. Маргимуш ва симоб билан заҳарланганларнинг 50% ўлим билан тугайди.     Суд кимё текширув объекти сифатида ошқозон, ингичка ва йўғон ичак,   жигар ва ўт пуфаги, буйрак, пешоб,   қора жигар,   қусуқ массаси,   соч,   тирноқ ва суяклар олинади. СИМОБ-H g Симоб бирикмаларининг ишлатилиши ва токсикологик аҳамияти. Симоб ва унинг бирикмалари техникада, кимё саноатида, қишлоқ хўжалигида, тиббиёт да қўлланилади. Металл ҳолда тиббиёт да суртма дорилар тайёрлашда, термометр ва бош қ а асбобларда ишлатилади. Металл ҳолда симоб кам заҳарли. Унинг кўп бирикмалари заҳарли таъсирга эга. Сариқ симоб ( II ) оксиди тери ва кўз касалликларида суртма дори тайёрлашда, қизил симоб (I) оксиди бўёқ тайёрлашда , H g 2 Cl 2   фунгицид сифатида,   H g Cl 2 ( сулема) дезинфекцияловчи ва реактив сифатида қўлланилади. Айниқса, сулема кучли таъсирга эга. Симобнинг органик бирикмаларидан гроназан пестицид сифатида қўлланилади. Симоб чанг ҳолида нафас билан организмга тушади. У энг аввал бош мия пўстлоғини зарарлайди. Организмда сульфгидрил гуруҳлари билан бирикиб физиологик фаолиятларни бузади. Овқат билан тушган симоб бирикмалари ошқозон, жигар, буйрак ва турли функционал безларни зарарлайди. Бу аъзоларда қон қуйилади. Қонли ич кетади. Симоб жигар ва буйракда йиғилади. Организмдан секин чиқарилади. Асосан , пешоб, ахлат, тери, сўлак ва сут безлари орқали чиқарилади. Сурункали заҳарланиш да буйрак касали содир бўлади. Симоб бирикмалари билан заҳарланганда биологик ашёни қуруқ ва ҳ ўл усулларда минерализациялашда уни деярли ҳаммаси йўқо ти лади. Шунинг учун симобни аниқлаш мақсадида объектни деструкциялаш усули ( А.А. Васильева усули) тавсия этилган. Деструкция нитрат, сульфат кислота ва бошқа оксидловчилар ёрдамида объе к тни чала куйдириш ёки боғловчи тўқималарни парчалаш демакдир. Деструктат таркибида оқсил молекулалари қисман узилиб пептид боғлари ҳолида қолади. Симоб биологик объектда асосан сул ь фгидрил гуруҳлари билан бириккан ҳолда бўлгани туфайли бундай юзаки оксидлаш натижасида у ноорганик бирикма ҳолига ўтиб улгуради ва уни аниқлаш имконияти яратилади. Деструктатда симоб ионлари оқсил, пептид, аминокислота, липидлар билан аралаш ма ҳолида бўлади. Деструкцияни тезлаштириш учун объектга оз миқдор этил спирти қўшилади. Спирт катализаторлик вазифасини бажаради. Деструктатдан ортиқча   HNO 3 ни   мочевина қўшиб йўқотилади.   NH 2    2 HNO 2 + 0 = C ---> 2 N 2 +   CO 2 + 3 H 2 0   NH 2   NH 2   2HNO 3 + 0 = C ---> N 2 + 2NO + CO 2 + 3H 2 O   NH 2 Жигар ва буйракни деструкциялаш. Одатда деструкция учун 20 г миқдорда жигар ва буйрак ни алоҳида олиш керак. Колбадаги 20 г майдаланган аъзо устига 5 мл сув, 1 мл этил спирти ва 10 мл концентрланган   HNO 3 қўшилгач,   10 мл конц ентрланган H 2 SO 4   ни томчилаб қўшилади, тезлик билан колбадаги ҳосил бўлган азот оксидларининг қўнғир гази ташқарига чиқмаслигини таъминлаш зарур. Кислота қўшиб бўлингач, 5-10 дақиқа уй ҳароратида (азот оксидлари чиқиши тўхтагунча) ва 10-20 дақиқа қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. Реакция тезлашиб кетса колбага 20-30 мл қайноқ сув қўшилади . Ҳосил бўлган деструктат қайноқлигича фильтрланади. Фильтрдаги қолдиқ иссиқ сув билан ювилиб, асосий деструктатга қўшилади ва 20 мл мочевинанинг тўйинган эритмаси қўшилади ҳамда аниқ ҳажмгача суюлтирилади. Пешобдан симобни аниқлаш Симоб билан заҳарланганда у буйрак орқали пешоб билан чиқарилади. Бундай пешобда симобни аниқлаш учун А.Ф.Рубцов ва А.Н.Крылова икки хил усул тавсия этганлар. 1. Кьельдал колбасида ўртача кунлик пешобдан 200 мл фильтрламасдан олиб, унга 35 мл концентрланган   нитрат кислота си ва 2 мл этил спирти қўшиб оз-оздан 25 мл концентрланган   сульфат кислотаси қўшилади.   Сульфат кислота қўшиш жараёнида колбадан азот оксидлари чиқмаслиги зарур. Ҳамма кислота қўшиб бўлингач колба   40 дақиқа давомида қайнаётган сув ҳаммомида тутилади, сўнг   20   мл тўйинган тиомочевина қўшилади. Деструктатда чўкма ҳосил бўлса фил ь трланади, фил ь тр иссиқ сув билан ювилади, фильтрат аниқ ҳажмга келтирилади ва симоб аниқланади. 2. К ь ельдал колбаси г а   200 мл ўртача кунлик фил ь трланмаган пешоб олиб унинг устига оз-оз миқдорда   25 мл концентрланган   сульфат кислота си қўшилгач, у н га   7 г КMnO 4 оз-оздан қўшилади. Аралашма 40   дақиқа хона ҳароратида аралаштириб турилади, сўнг калий перманганат нинг ранги йўқолгунча оз-оздан оксалат кислотасининг тўйинган эритмаси қўшилади. Зарур бўлса фил ь трланади ва фильтрат аниқ ҳ ажмгача суюлтирилиб симоб аниқланади. Қондан симобни аниқлаш жигар ва буйрак каби бажарилади, фақат сув қўшилмайди. Симобни аниқлаш 1.Дитизон билан реакцияси. Деструктатни нг ярим и ажратгич воронкаси га солинади ва унга   10 мл хлороформ қўшиб , 1 дақиқа давомида чайқатилади ва хлороформ қатлами ташлаб юборилади. Хлороформ билан ювиш токи охирги қисм хлороформ рангсиз ҳолга келмагунча такрорланади. Тозаланган деструктатга   10 мл 10% аскорбин кислотаси,   5   мл хлороформ,     0,3   мл 0,01 % ли дитизонниинг хлороформли эритмаси қўйиб чайқатилади. Хлороформ қатлами сариқ- зарғ а лдоқ ранг ҳосил қилса симоб борлигидан далолат беради : H g + 2 + 2 C 6 H 5 N N C S H N N H C 6 H 5 C 6 H 5 N N C S N N C 6 H 5H g / 2 + 2 H + 2.   CuJ осилмаси билан реакцияси. Аниқ ҳ ажм деструктатга   10 мл   CuJ   осилмаси қўшилганда қизил- зарғалдоқ рангли чўкма ҳосил бўлади: Hg +2 +   4CuJ ---> Cu 2 [HgJ 4 ] + 2Cu + Реакцияга оксидловчилар ҳалақит беради, чунки   CuJ   дан эркин J 2   ажралиб чиқади. 2 CuJ + O 2 +   4 H + ---> J 2 + 2 Cu +2   + 2 H 2 O Миқдорини аниқлаш 1. Симоб м иқдори д итизонат ҳолатида фотоколориметрик усулда аниқланади. 2. Шунингдек, с имоб м иқдорини Cu 2 [ HgJ 4 ]   ҳолида колориметрик усулда аниқланади. Гранозан СН 3 - СН 2 – Нg - Сl Гранозан - 2% - этилмеркурхлорид, ранг, минерал кислота ва тал ь кдан иборат аралашма. Бундай аралашмалар таркибига қараб меркузан ва меркургексан номи билан ҳам чиқарилади. Булар заҳарли ким ёвий воситалар сифатида чигит ва уру ғ ларни экишдан олдин дорилашда қўлланилади. Гранозан тери орқали сўр илиб таъсир кўрсатади ва организмда йи ғ илиш хусусиятга эга. У қондаги эритроцитларни кескин камайтиради, жигар фаолиятини бузади, терини яллиғлантиради. Этилмеркурхлорид 192 о   да суюқланувчи, ўзига хос ҳидли, оқ кристалл модда. Сувда кам, иссиқ этил спирти, ацетон ва ишқорда яхши эрийди. Гранозанни (этилмеркурхлорид) мурда аъзолари ва   ўсимлик қисмларидан ажратиб олиш Бунинг учун объект 2 қайта 3 н хлорид кислота эритмаси билан 30-60 дақиқа бўктирилади ва олинган суюқлик 2 қайта хлороформ билан экстракцияланади ва хлороформли ажралмада текшириш олиб борилади. Пешобдан ажратиш учун уни концентрланган хлорид кислотаси билан нордонлаштирилади ва 30 дақиқа ўтгач хлороформ билан экстракциялаб таҳлил қилинади. Қондан   ажратиш учун аввал қонга ишқор эритмаси қўшиб 10 дақиқа сув ҳаммомида қиздирилади. Олинган тиниқ суюқликка хлорид кислотаси қўшилади ва 15 дақиқа аралаштирилиб центрифугаланади. Центрифугат хлороформ билан экстракцияланади ва таҳлил қилинади. Сифат таҳлили 1. Мис сими билан реакцияси . Реакция металл ҳолидаги мис ни этилмеркурхлориддан симобни сиқиб чиқаришга асосланган. Ажралган симоб мис устига қопланади. Кумуш ранг қоплама йоднинг калий йоддаги эритмаси билан эритилгач   Cu 2 HgJ 4 ҳолида аниқланади : HgJ 2 + 2КJ ---> К 2 HgJ 4 К 2 HgJ 4 + 10К J + 6 CuSO 4 + 3 Na 2 SO 3 + 3 H 2 O = Cu 2 [HgJ 4 ] + 4CuJ + 6 К 2 SO 4 + 6NaJ + 3H 2 SO 4 Ортиқча   J 2 Na 2 SO 3   билан   , HJ   эса бикарбонат билан нейтралланади . 2. Хроматографик усулда аниқлаш . Бунинг учун этилмеркурхлорид дитизонати комплекси ҳосил қилинади ва бу бирикма ЮҚХ   усулида текширилади . Олинган хлороформли ажралмага ацетат буфери   (pH=4,5), сув ва дитизон қўшиб чайқатилади . Экстракциялаш хлороформ қаватида сариқ ранг ҳосил бўлиши тўхтагунча такрорланади . Бирлаштирилган хлороформли ажралма қуригунча порлатилади . Қ уру қ қолдиқ     0 , 5 - 1   мл хлороформда эритилиб хроматографик пластинка г а нуқта ҳолида томизи лади . Гуво ҳ модда сифатида тоза этилмеркурхлорид дитизонати томизилади ва гептан - хлороформ   (2:5) системасида сариқ доғнинг   Rf қ иймати бўйича аниқланади .