logo

Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

1099 KB
Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари Цианид кислотаси Сувсиз, соф HCN газ ёки рангсиз суюқликдан иборат бўлиб, жуда паст ҳароратда, яъни 25,6°С да, қайнай бошлайди. Совутиш натижасида эса - 13,3°С да толасимон кристаллар ҳосил қилади, ёқса алангаланади, ўткир аччиқ бодом ҳидли, сув ва спирт билан ҳap қандай нисбатда аралашади, органик эритувчиларда яхши эрийди. Солиштирма оғирлиги 15°С да 0,7 га тенг. О чиқ ҳ авода жуда тез учади. HCN таркибида, унинг таутомер шакли - изоциан кислота ҳaм бўлади. Бу кислота цианид кислотага қараганда анча заҳарлидир.H C N H C N HCN Изоциан кислота HCN жуда кучсиз, унинг диссоциация константаси 7,2.10 -10 га тенг. Шунинг учун бу кислота тузлари ни ҳ оятда тез гидролизланади. Гидролизланиш жараёни СО 2 гази ва сув буғи иштирокида а йниқ са тез боради. H 2 OK C N C O 2 K H C O 3 H C N+ + + 2 H 2 OK C N N H 3 H C O O K+ + Табиатда цианид кислотаси соф холда учрамайди. Сувли эритмаларда тузларидан ташқари цианид кислотани ўзи ҳам парчаланади. H CN + H 2O H CO O N H 4 HCN ва тузларининг худди ана шу хосс аларига кўра ашёвий далилни дарҳол таҳлил қилиш тавсия этилади, акс ҳолда биологик объект таркибида HCN ўрнига заҳарсиз модда ҳосил бўлиб қолиши мумкин. Токсикологик аҳамияти. HCN ва унинг тузлари жуда кучли заҳарли моддалардан ҳисобланади, улар инсон организмига бошқа ҳар қандай заҳарли моддага қapaгaндa тез таъсир қилади. Цианид кислотаси хужайраларда темир моддасини сақловчи нафас олишда қатнашувчи цитахромоксидаза ферментини ишдан чиқаради ва натижада кислородаги қондан тўқималарга ўтиш механизми бузилади. Қонда кислород етарли бўлишига қарамасдан хужайраларда у етишмайди. Цианид кислотаси нафас йўли билан ва қисман тери орқали организмга ўтиши мумкин. Цианидлар эса оғиз орқали тушади. HCN ва тузлари ҳалқ ҳўжалигида айниқса рангли металларни рудалардан ажратиб олишда кенг қўлланади. Чунки цианидлар олтин ва кумуш билан сувда яхши эрувчан комплекс бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятига эга. 2А u + 4NaCN + 2Н 2 О + O 2  2Na[А u (CN) 2 + 2Na О H + Н 2 О 2 2Аu + 4NaCN + Н 2 О 2  2Na[Аu(CN) 2 ] + 2NaОH HCN тиббиётда соф ҳолда ишлатилмаса ҳам, унинг баъзи бир кўп бирикмалари қўлланилади. Масалан: 0,1 % цианид кислотани сақловчи аччиқ бодом суви Аquа amygdalarum аmаgurum, симоб I –цианид Hydrargyrum суаnаtum ва симоб (II) –цианид Hydrargyrum охусуаnаtum ДФ препаратларидан ҳисобланади. Калий ва натрий цианидлар – KCN ва NaCN фотография амалиётида ҳам қўлланган. Кальций цианамид билан ош тузи қоришмаси - кимё саноатида қизил ва сариқ қон тузларини ишлаб чиқаришда, қишлоқ ҳўжалигида эса уруғлик донларни дорилашда ишлатилади. Цианплав деб аталувчи модда таркиби 45% NaCN ва KCN аралашмасидан иборат. Цианидларга кислота қўшилганда ундан жуда тез HCN ажралади ва оғир заҳарланиш, хатто ўлимга сабабчи бўлишини унутмаслик керак. HCN ва унинг тузлари дори тайёрлаш саноатида ҳам хом ашё сифатида қўлланади. Уй хоналарини дезинсекция ва дезинфекция қилиш мақсадида қоғоз ёки картондан ясалган айрим материаллар цианид кислотага шимдирилади ва осиб қўйилади. Бундай материаллар циклонлар деб юритилади. Циклонлар бўлган хоналарда киши кўп туриб қолмаслиги учун уларга огоҳлантирувчи қўланса – буғувчи ҳидли моддалар (масалан, хлорпикрин) қўшиб қўйилади. Кўпгина ўсимликларда учрайдиган гликозидлар ҳам ўз таркибида HCN сақлайди, масалан шафтоли, ўрикнинг баъзи хиллари, олча, аччиқ бодом каби мева данакларининг мағзида амигдалин бор. Бу гликозид данак таркибидаги эмульсин деб аталган энзим цианид кислота, глюкоза ва бензой альдегидига тез парчаланади. энзим Шунинг учун юқорида кўрсатилган мевалар иштирокида тайёрланган спиртли ичимликлар (вишневка, абрикотин, мараскин, сливянка ва бошқалар) баъзан суд кимёси лабораторияларида цианид кислотани аниқлашда мурдадан олинган объектлар билан бир қаторда ашёвий далил сифатида юборилиши мумкин. HCN сақловчи ўсимликлардан яна (Phaseolus lunаtus)-ҳинд ловиясини ва жут ўсимлиги (Linum usitatissimum) урyғидаги гликозидларни кўрсатиш мумкин. Бу гликозидлар гидролизланганда соф цианид кислота, rлюкоза ва aцeтoнгa парчаланади.C 6 H 1 2 O 6 CH 3 C O HCN C 6 H 1 1 O 5 H3 C NC + H 2 O CH 3 C H 3 C + + Жут уруғи гликозиди- линомарин ҳам худди шу тартибда гидролизланади. Бу моддалардан заҳарланиш холлари ҳам учраб туради. Цианид кислотаси баъзи бир органик бирикмалар ёнишидан ҳосил бўлиши мумкин. Тамаки тутуни таркибида ҳам учрайди. Заҳарли циан моддаси табиий, тозаланмаган газ таркибида ҳам бўлиши мумкин. Цианид кислотанинг заҳарли хосилаларидан дициан N  С-С  N, хлорциан ClCN, бромциан BrCN ва йодциан JCN ларни кўрсатиш мумкин. Бу моддалардан айниқса хлорциан кучли заҳар бўлиб, биринчи жаҳон урушида заҳарловчи газ сифатида ишлатилган. Ca N NaCl + C N C6H5C O C12H21O10 H CN 2H2O 2C6H12O6 C6H12C O H HCN + + + HCN хосилалари кимё саноатида синтетик толалар, синмайдиган ойналар ишлаб чиқариш ва турли аминокислоталарни олишда кенг кўламда қўлланмоқда. Шунинг учун бу моддалар билан иш олиб бораётган шахсларни тез-тез огоҳлантириб туриш, бундай корхоналарда цианид кислотанинг ҳаводаги концентрациясини узлуксиз текшириб бориш зарур. Корхоналар ҳавосида HCN концентрацияси 0,0005 мг/л дан ошмаслиги керак. 0,05-0,1 г дозадаги HCN одамни ўлдиради, калций цианид учун бу миқдор 0,15-0,25 г атрофидадир. Фармакопея препаратларидан аччиқ бодом суви ҳам одамни ўлдириши мумкин. Бунинг учун 60-100 мл кифоядир. Аччиқ бодом мағзининг 40-60 донаси, болалар учун эса 10-12 донаси худди шундай таъсир кўрсатади. HCN ва унинг ҳосилалари одамларга жуда тез таъсир этганлиги учун ундан заҳарланганларнинг деярли кўпчилиги ўлади. HCN ҳосилаларини билмасдан кўп миқдорда ичиб юборилганда, заҳарланиш ниҳоятда тез боради. Заҳарланишнинг биринчи дақиқасидаёқ киши ҳушдан кетади, кўз қорачиғлари кенгаяди, икки-уч марта тиришиб сўнг ўлади. Агар ичиб юборилган миқдор 0,1-0,2 г атрофида бўлса, заҳарланиш жараёни бир оз чўзилади - бемор 15-20 дақиқа давомида ўлади. Организмнинг HCN ҳосилалари билан заҳарланиш асосан тўрт даврга бўлиш мумкин: биринчи даврда қаттиқ бош оғриғи, бош айланиш, кўнгил айнаш, юракнинг тез уриши, дармонсизлик, кўз хираланиши каби холатлар юз беради; иккинчи даврда нафас олиш қийинлашади, беморда қўрқув пайдо бўлади, ҳуш йўқолмайди; учинчи даврда ҳуш йўқолади ва заҳарланган одам тиришади, тўртинчи даврда нафас олиш жараёни бутунлай тўхтайди ва бемор ўлади. Мурдани суд тиббиёт лабораториясида ёрилганда, унда кўпинча ҳеч қандай характерли аломат топилмайди, фақат баъзан мия ва ички органлардан аччиқ бодом ҳиди келиши мумкин. Шунинг учун бундай холларда объектни HCN топиш учун текшириш масалани тўғри ечишнинг бирдан-бир йўлидир. Суд кимёгари цианид кислотани аниқлаб бериш учун юборилган ашёвий далилларни текширар экан, унинг ниҳоятда учувчи ва беқарор эканлигини назарда тутиши ва таҳлилни тезда бошлаши керак. Метоболизми. HCN биологик объект таркибида олтингугурт сақловчи моддалар ва қанд бирикмалари билан дарҳол реакцияга киришади, натижада суд кимёси таҳлилларида уни реакциялар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмай қолади. H C N + + S H C N S R= H C N C O HR C O HH C N Суд кимёси амалиётида учраган бир ходисада суиқасд қилинган кишига калий цианид берилганда, у ўлимга олиб келган эмас. Аниқланишича, бизга маълум реакция бўйича калий гидрокарбонат ҳосил бўлган HCN эса ҳавода учиб кетган. Биологик объектдан кучсиз кислотали муҳитда сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратилади. Ашёвий далиллар сариқ ёки қизил қон тузлари сақлаган холда, объектни сув буғи билан ҳайдаш нотўғри натижаларга олиб келиши мумкин, чунки юқори ҳароратда бу тузлар таркибидан қисман бўлсада, HCN ажралиб чиқиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолларда ашёвий далил муҳити натрий бикарбонат эритмаси билан ишқорий муҳитга келтирилади ва объект орқали СО 2 гази юборилади. Кейин цианид кислотани аниқлаш учун тегишли ишлар олиб борилади. Чинлигини аниқлаш. HCN ва тузларини биологик объектдан ажратиш учун сув буғи ёрдамида ҳайдаш қўлланилганда, цианид кислотанинг асосий миқдори бир неча дақиқадаёқ дистиллят таркибига ўтади. Дистиллятда HCN кўп миқдорда бўлганда ундан аччиқ бодом ҳиди келади. Цианид кислотани кимёвий йўл билан аниқлаш учун суд кимёси амалиётида қуйидаги реакциялардан фойдаланилади. 1. Берлин зангорисини ҳосил қилиш реакцияси . Ишқорий хоссага эга бўлган биринчи дистиллятга 40% темир (II)-сулфат эритмаси қўшиб, сув ҳаммомида қиздирилади, сўнг кислотали муҳит ҳосил қилинади. Бунда зангори рангли чўкма ёки зангори ранг пайдо бўлиши текширилувчи эритмада циан аниони борлигини кўрсатади: 2NaCN + FeSO 4  Fe(CN) 2 + Na 2 SO 4 Fe(CN) 2 + 4NaCN  Na 4 [Fe(CN) 6 ] 3Na 4 [Fe(CN) 6 ] + 4Fe 2 (SO 4 ) 3  Fe 4 [Fe(CN) 6 ] 3 + 6Na 2 SO 4 Реакцион аралашмада Fe 2 (SO 4 ) 3 ни ҳосил бўлишлиги қисман бўлсада у FeSO 4 дан ҳарорат таъсирида пайдо бўлиши билан тушунтирилади. NaOH + FeSO 4  Fe(OH) 2 + Na 2 SO 4 3NaOH + Fe +3  Fe(OH) 3 + 3Na + Қўшилган HCI ни ортиқчаси берлин зангорисини ҳосил бўлиш реакциясини секинлатиши мумкин. Fe(OH)2 Fe(OH)3 FeCl3 FeCl2 5HCl 5H2O + + 100 г биологик объект таркибида 1 мг HCN берлин зангорисини ҳосил қилиш реакцияси ёрдамида аниқланиши мумкин. А. Ф. Рубцовнинг текширишича, берлин зангориси реакция вақтида тезда ҳосил бўлмаслиги мумкин, чунки биологик объектдан дистиллят таркибига ўтган ёт органик моддалар бунга халал беради, шунинг учун тажриба натижасини 24-48 соатдан сўнг кузатиш тавсия этилади. Текширилувчи намунада HCN миқдори 30 мкг дан кам бўлса, зангори чўкма ўрнига кўкимтир суюқлик ҳосил бўлади. Цианид кислотани аниқлашда берлин зангорисини ҳосил қилиш реакциясидан фойдаланиш ҳосил бўлган модда цианид кислотага нисбатан жуда хосдир. Реакция маҳсулотини суд органларига ашёвий далил сифатида топшириш имконини бериши билан аҳамиятлидир. 2. Темир роданидини ҳосил қилиш. Цианид тузларига аммоний полисулфид қўшиб қиздирилса роданид ҳосил бўлади ва у FeCI 3 билан қизил ранг ҳосил қилади. KCN + (NH 4 ) 2 S 2  KCNS + (NH 4 ) 2 S KCNS + Fe +3  Fe(CNS) 3 3. Цианид кислотасини корхона ҳавосида аниқлаш. HCN ва тузлари билан иш олиб бориладиган корхоналар ҳавосидан HCN моддасини аниқлашда махсус индикатор қоғозлардан фойдаланилади. Бундай қоғозлар таркибида мис сулфатдан ташқари бензидин ёки рангсиз фенолфталеин сақлайди. Ана шундай қоғозлар хонага осиб қўйилганда HCN таъсирида ўзига хос рангга бўялади. Масалан: фенолфталеин сақловчи қоғозни қизил рангга ўтиши қуйидагича тушунтирилади. Мис сулфат HCN билан реакцияси кириши дициан ҳосил бўлиши натижасида ажралган атомлар кислород рангсиз фенолфталеинга ёки бензидинга таъсир қилиб қоғознинг рангини ўзгартиради. C u S O 4 2 H C N 2 C u ( C N ) 2 H 2 S O 4 +2 C u C NC u ( C N ) 2 2 H C N H 2 O ( C N ) 2 O ++ ( C N ) 2 + N a O O C + +H O H OC O H O H C C O O N a O- H 2 O рангсиз фенолфталеин рангли фенолфталеин N H 2H 2 N N H 2H 2 N N H H N+ O , + 2 H X + 2 H X. . H 2 O + б ензидин к ў ки Корхона атмосферасидаги индикатор қоғозлар рангли бўялганда, маълум миқдордаги ҳаво ишқор эритмасидан ўтказилади ва кейин бу суюқликни берлин зангориси ҳосил қиладиган реакция учун ишлатилади. Миқдорини аниқлаш: 1. Ҳажмий аргентометрик усул - чиримаган объектларда қўлланилади. Ашёвий далилдан олинган дистиллят тўғридан- тўғри кумуш нитратнинг титрланган эритмасига йиғилади ва ортиқча кумуш нитратни аммоний роданид билан уч валентли темир аммоний аччиқ тоши индикаторлигида титрланади. HNO 2 HCN + AgNO 3 ---> AgCN + HNO 3 AgNO 3   + NH 4 CNS ---> AgCNS + NH 4 NO 3 3NH 4 CNS + NH 4 Fe(SO 2   ) 2 ---> Fe(CNS) 3 + (NH 4   ) 2 SO 4 2. Чириган объектдан H 2 S ҳосил бўлгани учун оғирлик усулда   HCN   миқдори аниқланади . HCN + AgNO 3  AgCN + HNO 3 H 2 S + 2AgNO 3  Ag 2 S + 2HNO 3 Чўкма   NH 4 OH   эритмасида эритилиб, концентрланган HNO 3 билан ишланади, бунда AgCN   чўкмага тушади Ag 2 S эримайди AgCN + 2NH 4 OH  [Ag(NH 3 ) 2 ]CN + 2H 2 O [Ag(NH 3 ) 2 ]CN + 2HNO 3 ---> AgCN +2NH 4 NO 3 Чўкма филтрланиб , доимий о ғ ирликгача қиздирилади . t AgCN ---> Ag + CO 2 + NH 3 Ag   ни тортиб аниқланади. 3. Корхона ҳавоси таркибидаги HCN миқдорини аниқлаш учун колориметрик усуллар тавсия этилган, булардан бири а) HCN билан пикрин кислота ишқорий муҳитда ҳосил қилинадиган қўнғир- қизил ранг интенсивлигини аниқлашга асосланган:ONa NO2 O2N 3HCN CN H2O HCNO NO2 ONa N O2N NO2 CN + + + б) иккинчи усул эса цианид кислотадан родан анионини ҳосил қилиш ва у орқали темир (III) -хлорид билан қон рангидаги бирикмага ўтказиб ранг интенсивлигини аниқлашга асосланган. Бу мaқcaд учун цианид кислотали эритмага натрий тетратионат ва ишқор аралашмаси қўшилади: NaCN + Na 2 S 4 0 6 + 2NaOH  NaCNS + N а 2 S 2 0 3 + Na 2 S0 4 + Н 2 О 3NaCNS + F еС l 3  Fe( С NS) 3 + 3NaCl Формальдегид ва формалин Формальдегид (чумоли кислотаси альдегиди) уй ҳароратида газсимон модда, жуда ҳам ўткир, бўғувчи ҳидга эга. Метанни чала ёндирилса ва метил спиртини оксидланса формальдегид ҳосил қилади. Формалдегиднинг сувдаги 36,5-37,5% эритмаси формалин деб аталади. Формалин оддий шароитда рангсиз, ўткир ҳидли, тиниқ суюқликдир. Формалин сув ва спирт билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Формальдегид бошқа альдегидлар каби паст ҳароратда яхши полимерланади ва параформальдегид ёки параформ деб аталувчи сувда ёмон эрувчи модда ҳосил қилади. O H HC n (CH2O)n Бунда ҳосил бўлган полимерлардан бири триоксиметилен (CH 2 O) 3 деб номланади. Триоксиметилен 63-64 0 С эрийдиган модда. Параформальдегидни оддий ёки кислоталар иштирокида қиздирилса, қисман деполимерланиб формальдегидга ўтади. Токсикологик аҳамияти . Ф ормальдегид ҳозирги замон кимё саноатида турли синтетик смолалар, пластмасса туридаги бирикмалар олишда кенг қўлланилмоқда. Формальдегид формалин, уротропин ва параформ моддаларини ҳосил қилишда бирдан-бир ҳом ашё ҳисобланади. H C O H Кучли антисептик таъсир кўрсатганлиги учун патанатомия лаборатарияларида мурда қисмларидан иборат объект ва препаратларни узоқ вақт ўзгармаган холда сақлаш мақсадида қўлланади. Формальдегиднинг корхоналар ҳавосидаги рухсат этиладиган энг юқори концентрацияси 0,005 мг/л гa тенг. Формальдегиднинг юқори концентрацияли эритмасини бирдан қаттиқ хидласа тўсатдан ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Оғиз орқали организмга тушса оғиз ва қизил ўнгач шиллиқ қаватини куйдиради, кучли сўлак оқиши, чанқаш, қайд қилиш холлари кузатилади. Формальдегид М.Н.С.га таъсир этиши туфайли хушдан кетиш ва тиришиш содир бўлади. Формальдегид жигарга, буйракка, юракка, бош мияга ва ферментлар фаолиятига салбий таъсир этади. 60-90 мл формалин ўлимга олиб келади. Формалин юқумли касаллик билан оғриган бемор кийимларини, идиш- товоқларини дезинфекция қилишда ҳам ишлатилади. Формальдегининг кучсиз эритмaси одам жуда қаттиқ терлаганда терига суртиш учун берилади. Формальдегид эритмаси янглишиб спиртли ичимликлар ўрнига ичиб юборилганда ёки у ишлатиладиган кopxoнaлар ҳавосидаги концентрацияси нормадан юқори бўлганда заҳарланиш юз бериши мумкин. Бунда заҳарланган одам кўзидан ёш оқади, бўғилади, йўталади, бир оз ўтгач сўлак оқади, ичи кетади, қорни қаттиқ оғрийди, кўнгил айнийди ва қусади. Формалиндан заҳарланиб ўлган одам мурдасини суд тиббиёт лабораторияларида текширилганда меъда шиллиқ қаватига қон қуйилганлиги, гастрит ва яра ҳосил бўлганлиги кўринади. Формальдегиддан заҳарланиб ў лган одам ички органларидан унинг буғувчи ҳиди келиб т уради. Метоболизми. Oрганизм формальдегид таъсиридан заҳарланганда, унинг асосий қисми оксидланиб СО 2 газига айланади, фақат озгина қисми ҳеч қандай ўзгаришга учрамай, организмдан чиқиб кетади. O HH C + O H C O O H + O + H O C O H H 2 O C O 2 O Формальдегид сув буғи билан ҳайдалиш хусусиятига эга, шунинг учун биологик объектлардан (мурданинг ички органлари, сут, уруғли донлар ва бошқалардан) сyв буғи ёрдамида ажратилади. Бунга сабаб сувли эритмада қийин ҳайдалувчи метиленгликол ҳосил бўлишидир. O H HC CH2(OH)2 HOH + Формальдегид бошқа учувчи заҳарларга қараганда сув буғи билан объектдан дистиллят таркибига тез ўтмайди. Биологик объект таркибида формальдегид миқдори етарли бўлса одатда олинган дистиллятдан унинг бўғувчи ҳиди келиб туради. Формальдегидни сyв буғи билан ҳайдалгач, иккинчи дистиллят таркибидан текширилади. Биологик объект таркибида (100г) формальдегиднинг сув буғи ёрдамида ҳайдаб олиниши мумкин бўлган энг кам миқдари 0,5 мг атрофида. Чинлигини аниқлаш. Суд кимёси таҳлилларида формалдегидни сифатини аниқлашда қуйидаги реакциялардан фойдаланилади: 1. Резорцин билан реакцияси. Текширилувчи суюқлик ёки дистиллятга резорциннинг ишқордаги эритмасидан қўшиб сув ҳаммомида қиздирилса қизил ранг ҳосил бўлади. O H O H O O H O O H. H C HO + O O HC H 2 + H 2 O Реакция с езгирл иги 0,03 мг ф о рмальдегидга тенг бўлиб, бу реакция формальдегид уч ун хос реакция эмас. Хлор о форм, хлораль г идрат , сирка альдегиди. Акрелеин, фурфурол каби альдегид гурухи сақловчи бошқа моддалар ҳам худди шундай ранг ҳосил қиладилар. Реакция ижобий чиқмаса бу формальдегид йўқлигидан далолат беради ва аксинча, реакция натижасида қизил ранг ҳосил бўлиши эритмада фақат формальдегид борлигини билдирмайди. Бундан ташқари, аралашмани қаттиқ қиздириб юбориш мумкин эмас, чунки икки атомли фенол-резорцин жуда беқарор бўлганлиги сабабли юқори ҳароратда рангли маҳсулот ҳосил қилиб қўйиши мумкин. Реакция олиб боришда солиштирувчи тажрибалар ўтказиш тавсия этилади. 2. Опий алкалоидлари билан реакцияси. Формальдегид концентрланган сульфат кислотали муҳитда морфин (ёки унинг хосилалари: кодеин, дионин, героин ва бошқалар) кукуни қўшилса бинафша рангли маҳсулот ҳосил қилади. Реакциянинг сезгирлиги 0,02 мг формальдегидга тенг. Реакция суюлтирилган сульфат кислота иштирокида ранг ҳосил қилмайди. 3. Фуксин сульфит кислотаси билан реакцияси. Фуксин-сульфит кислота суюлтирилган минерал кислоталар иштирокида фомальдегид билан характерли пушти рангли модда ҳосил қилади (Шифф реакцияси). Бошқа альдегидлар ҳам фуксин-сульфит кислота билан шундай ранг беради, аммо уларнинг ранги минерал кислоталар таъсирида тезда yчиб кетади. Формальдегидни (парафуксин кислота(I))фуксин-сульфит қислота(II) ёpдaмидa аниқлаш учун намунадаги формальдегид миқдори 0,03 мг дан кам бўлмаслиги керак. Реакция химизми қуйидагича:NH2 NH2 C HO3S NHSO O+ H HC H O H3C CH OH H NH2 NH2 C HN NH2 NH2 C HO3S NHSO O H3C + ( I ) ( II ) ( III ) Фуксин-сульфит кислотанинг формальдегид билан берган ҳосиласи(III) яна бир молекуладан сульфит кислота ангидриди ва формальдегидни бириктириб олади. O HCH + HN H2N C SO3H HN S O O CH OH CH3 H S C O O HO H H SO2,Ҳосил бўлган лейко (рангсиз) жуда беқарор бўлганлиги сабабли дарҳол ўзидан бир молекула сульфит кислота ажратиб чиқаради. Натижада молекула таркибида рангли хиноид гурухи ҳосил бўлади ва эритма пушти paнгга бўялади: HN HN C HN S O O C H HO CH 3 H S C O O HO H H H2SO 3 H 2O SO 2 - Пушти ранг ли хиноид ядроли мо д да Формальдегид метил фиолети билан ҳам худди шундай ранг ҳосил қилади. реакция формальдегид учун характерга эга эмас. 3. Хроматроп кислота билан реакцияси. Формальдегид хроматроп кислота ёрдамида ҳам аниқланиши мумкин. HO HO SO3H SO3H H C O H HO HO SO3H SO3H CH2 SO3H SO3H OH OH + 2 H O H OH O H OH O 3 S H O 3 S C H 2 S O 3 H S O 3 H O H O H H O 3 S C O O H S O 3 HS O 3 H H O 3 S H + O + H 2 O 4. Кумуш кўзгу реакцияси. Тоза пробиркага солинган формальдегид эритмасига кумуш нитратнинг аммиакли аралашмаси қўшиб қиздирилса, пробирка деворларида ялтироқ парда ҳосил бўлади. Бу реакция ҳaм формалин учун унча характерли эмас, чунки кумyш эритмада бошқа қайтарувчи моддалар бўлган шароитда ҳaм металл холигача қайтарилади. AgNO 3 + NH 4 OH  AgOH + NH 4 N О 3 AgOH + 2 NH 4 OH  [ Ag ( NH 3 ) 2 ]( OH ) + 2 H 2 O 2 AgOH  Ag 2 O + H 2 O A g 2 O + H C H C O O H + 2 A gO H 5. Фелинг реактиви билан реакцияси. Текширилувчи суюқлик таркибида формальдегид бўлса, Фелинг суюқлигидан қизил рангли Сu 2 О ни чўктиради. CuSO 4 + 2NaOH  Cu(OH) 2 + Na 2 SO 4 C O O N a C H O H C H O H C O O K C O O N a H C H C C O O KO O C u+ C u ( O H ) 2 + H 2 O 2 C u ( O H ) 2 O H + + 2 C u O H H 2 O + 2 C u O H C u 2 O H 2 O +t oO HH C O H C Бу реакцияни, юқорида айтиб ўтганимиздек, заҳарли, учувчан моддалар- хлороформ, хлоралгидрат ва альдегид гурухи бўлган бошқа моддалар ҳам беради. Формальдегидни аниқлаш учун тавсия этилган реакциялардан опий алкалоидлари билан концентрик сулфат кислотаси иштирокидаги ва фуксин- сульфит кислота билан олиб бориладиган реакциялар формальдегидга нисбатан сезгир ва хос ҳисобланиб қолганлари эса унчалик сезгир ва характерли эмас. Миқдорий аниқлаш. Текширилувчи дистиллят таpкибида формальдегид кам миқдорда бўлган холларда фуксин сульфит кислотаси билан минерал кислотали шароитда ҳосил бўлган рангли маҳсулот колориметрик усулда аниқлаш яхши натижалар беради. Корхоналар ҳавасидаги формальдегидни аниқлаш учун маълум ҳажмдаги ҳаво ютувчи аппарат орқали ўтказилади ва ундаги формальдегид фуксин- сульфит кислата ёрдамида аниқланади. Фенол ёки карбол кислота O H Кимёвий тоза фенол рангсиз, тиниқ нинасимон кристалл бўлиб, ўта гигроскопик, хусусиятга эга, характерли ўткир ҳиди бор. Сувда 1:20 нисбатда ёмон эрийди, органик эритувчиларда, хлороформ, эфир каби ёғларда, ишқор эритмасида яхши эрийди. Сувдаги эритмаси карбол кислота деб номланади. Бeқapop бўлганлиги учун очиқ ҳавода тез оксидланади ва кизғиш тусга киради. Токсикологик аҳамияти. Фенол кимё саноатида формальдегид билан пластмасса олишда бўёқ моддаларни, салицил, пикрин кислотани синтез қилишда ва бошқа фармацевтик препаратларни олишда ўсимликларни кимёвий мухофаза қилишда, ҳамда, антисептик модда сифатида тиббиётда ишлатилади. Фенол ва унинг ҳосилаларини ишлатаётганда эҳтиёт бўлмаслик, натижасида заҳарланиш холлари рўй бериши мумкин. Фенол одам танасига тегса, шу жойни куйдиради.У тери орқали тез сўрилади. Фенол билан заҳарланишга олиб келиши мумкин. Оғиз орқали организмга кирган фенол таъсирида олдин ошқозон йўлларида кучли оғриқ пайдо қилади, бемор қайт қилади, қонли ич суриши мумкин. Бемор ранги оқаради, кейин ҳаво етишмаслиги туфайли кўкара бошлайди, бош айланади, юрак фаолияти сусаяди, тана ҳарорати пасаяди, тез-тез тиришиш рўй беради ва бир неча соат ёки бир неча дақиқа давомида ўлади. Оз миқдордаги фенол билан захаpланганда қусиш, ич кетиш, бош айланиш, пешобда қон пайдо бўлиш ходисалари рўй бeради. Бундай холларда бемор 1- 2 кундан сўнг ўлади. Фенолнинг летал дозаси 10 г атрофида, ёш болалар учун бу миқдор жуда мумкин. Фенолнинг ҳаводаги рухсат этиладиган концентратциси 0,005 мг/л га тенг. Фенолдан заҳарланиб ўлган одам мурдасини ёрилганда кўпинча характерли аломатлар бўлади. Бунда фенол таъсирида куйган жойлар қаттиқ, қуруқ ва кул рангли эканлиги, меъда нихоятда кичрайганлиги, буйрак катталашиб, ичи қонга тўлиб кетганлиги, мияга қон қуйилгалиги маълум бўлади. Ички органларнинг ҳаммасидан фенол ҳиди келиб туради. Пешоб қорамтир-қизил ёки кўкимтир рангли бўлади. Метоболизми. Организмга кирган фенол оқсиллар билан сульфат кислотаси ёки глюкурон билан конюгатлар ҳосил қилади ва пешоб орқали ташқарига чиқиб кетади, бу эса пешобда анорганик сульфат бирикмаларининг жуда камайиб кетишига сабаб бўлади. Фенол организмда тез oксилданиб, гидрохинoн, хингидрон каби рангли -моддалар ҳосил қилади. O H O H O H O O+ O O H O H O H O H O O+ .+ O - H 2 O фенол гидрохинон хинон хингидрон Бирикмаган фенол ва метаболитлари пешоб билан чиқарилади. Пешобдан ва биообъектдан фенолни ажратиб олишда сирка кислотаси билан нордонлаштириб, сўнг сув суғи ёрдамида ҳайдаш яхши натижа беради. Тирозин аминокислотаси организмда ва мурда органларида ферментлар ёрдамида парчаланиб фенол ҳосил қилиши мумкин:CH 2 OH CH COOH NH 2 COOH OH OH CO 2 + Фенол сув буғи билан ҳайдалади ва дистиллят фенолга xoc ҳид беради ва баъзан фенол кўп миқдорда бўлганда дистиллят карбол кислота билан тўйинган бўлса сутсимон суюқлик ҳосил қилади, гоҳо қизғиш оғир томчилар пайдо бўлади. Бундай томчиларга ишқор эритмасидан қуйилса тезда эриб кетади: C 6 H 5 OH + NaOH → C 6 H 5 ONa + Н 2 О 100 г биологик объектдан сув билан ҳайдалиши мумкин бўлган фенолнинг энг кам миқдори 50-55 мг дир. Чинлигини аниқлаш. Фенолни аниқлаш реакцияларини олиб боришда вино спирти ва салицил ва бошқа кислоталар халал берганлиги сабабли дистиллятга натрий гидкорбанат қўшилади ва эфир билан экстракцияланади. Бунда дистиллятда бўлиши мумкин бўлган салицил кислата тузга айланиб, эфир қаватига ўтмайди. Аксинча, фенол натрий бикарбонат билан реакцияга киришмай, эфир қаватига ўтади. Эфирли эритмадан фенол аниқланади: 1. Бромли сув билан реакцияси. Фенол бромли cyв таьсирида оқ чўкма - трибромфенол ҳосил қилади:OH OH Br Br Br +3Br2 +3HBr Реактив таркибида бромнинг кўп миқдорда бўлиши реакциянинг тўлиқ боришига имкон беради. Бун да аввал фенол ядроси кето шаклга ўта ди, водородини бром ато мига алма ш тиради. O H B r B r B r O B r B r B r H O B r B r B r B r+ B r 2 + H B r Бромли сув билан олиб бориладиган реакция фенолга нисбатан жуда сезгир эpитмадаги фенол концентрацияси 1:50000 нисбатда бўлганда ҳам, аниқлаш мумкин. Крезоллар реакциянинг боришига халал беради. Реакциянинг манфий натижаси фенол йўқлигидан дарак беради ва қўшимча текширилмайди. Мусбат реакция яна қўшимча текшириш шарт. 2. Темир (III) – хл орид и билан реакцияси. Темир (III) - хл орид фенол би лан характерли бинафша ранг ҳосил қ илади. Бу реакция фенол гидроксили б ў лган б ирикмалар учyн ҳам харак т ерлидир. Аммо фенолни юқорида кўрсатилгандек, салицил кислотадан ва бошқа моддалардан ажратиш бу реакцияларни фенолга нисбатан бирмунча характерли қилиб қўяди. Темир (III)-хлорид билан олиб бориладиган реакция сезгирлиги бромли сув ёрдамида борадиган реакция сезгирлигидан 50 марта кам бўлиб, органларда табиий равишда ҳосил бўлиши мумкин бўлган нормал фенол ва крезолни аниқлашга имкон бермайди. Шунинг учун бу реакция суд кимёси амалиётида фенолни топишда катта аҳамиятга эга. 3. Индофенол ҳосил қилиш реакцияси. Фенол анилин бирикмаси билан хлорли оҳак таъсирида қизғиш -бинафша рангли маҳсулот ҳосил қилади ва аммиак таъсирида индофенол- ҳаво рангли моддага айланади: СаСl О Сl + Н 2 О → Са(ОН) 2 + С1 2 ; Сl 2 + Н 2 О → НСl + НС1 О N H 2 N H C l O H N O H N O HN H H N O H HO H N H O O + H O C l ф е н и л х л о р а м и н о к с и д и ф е н и л а м и н- H C l+ H O C l д и о к с и д и - ф е н и л а м и н + H O C l - H 2 O б и н а ф ш а р а н г л и м о д д а и н д о ф е н о л , з а н г о р и р а н г л и- H C l+ H O C l+ + N H 3 - H 2 O 4. 4 -аминоантипирин ва К 4 Fe ( CN ) 6 билан реакцияси. Қолдиққа 4 – аминоантипирин, аммиак ва калий ферроцианид эритмасидан томчилаб қўшилса, фенол бирикмалари қизил ранг ҳосил қилади. 5. Либерман реакцияси. Бу реакция ҳам фенолни ўзидан анилин қўшмасдан индофенол ҳосил қилишга асосланган. Реактив сифатида натрий нитрит ва сулфат кислотасидан фойдаланилади. Реакция натижасида ҳосил бўлган нитрит кислотаси фенол билан бирикиб, n-нитрозофенол ҳосил қилади ва у изомерланиб n-хиноидоксимга ўтади. n-хиноидоксим ортиқча фенол билан бирикиб кўк рангли индофенолни ҳосил қилади. H 2 SO 4 + 2NaNO 2 → 2 Н NO 2 + Na 2 SO 4HO NO HO N O OH HNO2 + OH N O OH + OH N O + H2O 6. Миллон реактиви билан реакцияси. Фенолга Миллон реактиви (бир ва икки валентли симоб нитратлари ҳамда нитрат кислота аралашмаси) қўшилса, қизил ёки зарғалдоқ ранг (кам миқдорда фенол сариқ ранг) ҳосил қилади. қиздириш реакцияни тезлатади. Реакция химизми қуйидагича бўлиши керак. O H + O H H N O 2 N O O N O H 1,2-хинонмоноксим симоб билан ички комплекс ҳосил қилади. O N O O N OH Hg + 2 O N O Hg + 2 7. Бензалдегид билан реакцияси. Фенол концентрик сулфат кислотали муҳитда бензалдегид билан конденсатланиб, рангсиз комплекс ҳосил қилади. конденсатланиш маҳсулоти оксидланиб тўқ-қизил рангга ўтади. Концентрик сулфат кислотаси дегидратланиш, конденсатланиш ва оксидловчи сифатида таъсир этади. 8. Газ суюқлик хроматографик аниқлаш. Фенолни аланга ионизацион детекторли хроматографда, газ-суюқлик хроматографик усулни қўлланилиши параметрларига асосан аниқлаш мумкин. Миқдорини аниқлаш. Хажмий усул ГСХ ёки хажмий усулда олиб борилади. Фенол миқдори кам бўлганда текширилувчи ортиқча миқдорда бромли эритмаси қўшиб, аралашмага калий бромат аниқ эритмасидан ва сулфат кислота қуйилгач, бир оз қўйиб қўйилади. Сўнгра чўкма ажратилади ва фильтратга калий йодид қўшиб, натрий броматнинг ортиқча миқдорини йодометрик титрлаш орқали аниқланади.Бунда реакция қуйидагича боради: КВrО 3 + 5КВг + 3 Н 2 SО 4 → 3 Вг 2 + 3 К 2 S0 4 + 3 Н 2 ОOH OH Br Br Br + 3Br2 +3HBr Вr 2 + 2KJ → J 2 + 2КВг J2 2Na2S2O3 2NaJ 2Na2S4O6 + + крахмал Корхоналар ҳавосидаги фенолни колориметрик усулда аниқланади. Бунинг учун ҳаво таркибидаги фенолни эритмага ўтказилгач, симоб нитрат таъсирида пушти ранг ҳосил қилинади ва уни стандарт шкала билан солиштирилади. К резоллар (метил-фенол ёки метил оксибензол) Крезоллар уч хил изомердаги моддалар аралашмасид ан иборат . C H 3 O H C H 3 O H C H 3 O H орто-к резол мето-к резол пара-к резол Крезолларфенол хосиласи ҳисобланади. Орто-крезол кристалл модда бўлиб, 30,8 0 да суюқланади. Сувда 2,5 % кўп, органик эритувчиларда яхши эрийди. Мета-крезол 202,8 0 да қ айнайдиган суюқлиқдир. сув да 0,5% о рганик эритувчиларда яхши эрийди. Пара-крезол - кристалл модда. 35-36 0 да суюқ ланади. Спирт в а эфирда жуда яхши, сувда эса ёмон (1,8 %) эрийди. У ч чала крезол аралашма с и фенолнинг харак те рли ҳидини эслатувчи суюқлиқ бўлиб, ҳавода туриб қ олганда қиз ғ иш –қўнғир ран гг а киради, бу уларнинг бе қ арор экан л игини к ў рсатади. Т рикрезол сувда ёмон эриса ҳам, фенол каби ишқорларда яхши эрийди. Унинг сoвунли э ритма билан аралашмаси лизол деб ата л ади ва ветеринария амалиётида дезинфекция ма қ садлари учун ишлат и лади. Токсикологик а ҳ амияти. Крезолнинг уч из о мери аралашмаси трикрезол деб аталиб, дезинфекция лаш учун ишла т илади. Трикрезол ҳaм фенол каби фаpмокалогик таъсирга эга бўлиб, организмга заҳарли таъсир кўрсатади. У кимё саноатида кенг қўлланилиб, бакелит каби пластмассали бирикмаларни синтезлашда, бўёқ моддаларини олишда яхши хом ашё ҳисобланади. тошкўмир смоласидан крезоллар қуруқ ҳайдаб олинади. Креазот (буғ дарахти смоласи) таркиби ҳам крезоллар аралашмасидан иборат. Крезоллар организмга фенол сингари таъсир этсада, заҳарлиги фенолга қараганда анча кучсизроқ. Фақат кўп миқдорда крезол организмни заҳарлаши мумкин. Крезоллар танада яра ҳосил қилмайди. Профессор М.Д. Швайкованинг ёзишича, 1930 йилда Москвадаги илмий-текшириш институтининг суд кимёси лабораториясида креолин суюқлигини спиртли ичимлик ўрнига ичиб қўйиб ўлган одам мурдасининг ички органлари текширилганда трикрезол топилган. Шу одамнинг шим чўнтагидан креолинли шиша идиш ҳам чиққан. Крезоллар организмга нафас йўли, тери ва оғи орқали тушиши мумкин. Организм тўқималарига тарқалади ва 12-14 соатдан кейин ҳам қон таркибидан аниқлаш мумкин. Тери орқали таъсири фенолга нисбатан кучли бўлиб, куйдирувчи ва қичиштирувчи реакция беради. Креолин ветеренария препаратларидан бўлиб, таркиби трикрезолнинг тозаланмаган аралашмаси смола, совунлардан таркиб топади. Метоболизми. Организмга тушган крезолларнинг асосий қисми оксидланиб, турли метоболитлар ҳосил қилади. Орта ва мета крезоллардан диокситолуоллар, пара-крезолдан эса 3,4-диокситолуол ва n -оксибензой кислотаси ҳосил бўлади. Крезоллар қисман ўзгармаган ҳолда, сулфатли ва глюкронидли конюгатлари ҳолида пешоб билан чиқарилади. Кам қисми нафас йўли орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Чинлигини аниқлаш. Трикрезол ҳам худди фенол каби биологик объект таркибидан сув буғи билан ҳайдаб ажратилади. Олинган дистиллят эфир билан экстракцияланади. Трикрезолни сифат реакциялари билан аниқлашда ҳам фенолни сифат жиҳатдан аниқлаш реакцияларидан фойдаланилади. Крезоллар сувда ёмон эриши ва қўланса ҳидга эга бўлиши билан фенолдан фарқ қилади. о-крезоллар индофенол ҳосил қилиши, Либерман, темир (III) –хлориди бензалдегид ва Миллан реактивлари билан реакция беради. М- ва n- крезоллар бензалдегид билан реакция бермайди. Темир (III) –хлориди билан о-крезол кўк ранг, М-крезол эса қизил—пушти ранг ҳосил қилади. М-крезол бензалдегид билан реакция бермаслигидан ташқари темир (III) –хлориди билан қизил-пушти ранг ҳосил қилиши билан фарқланади. n - крезоллар эса фақат темир (III) – хл орид и ва Миллон реактиви билан реакцияга киришади. Бошқа реакцияларни бермайди. Реакцияларни бажариш тартиби фенолда келтирилган. Крезолларни энг яхши фарқлочи усул. Газ суюқлик хроматографияси ҳисобланади, чунки улар ҳар бири ўзига хос ушланиш параметрларини намоён қилади. Миқдорини аниқлаш. ГСХ усулда. Стандарт моддалар асосида тузилган аниқлаш чизмасига солиштириб аниқланади. Хлороформ (Сhlоrоfаrtium). СНСl 3 Хлороформ (трихлорметан) рангсиз, тиниқ ҳаракатчан суюқлик очиқ ҳавода учади. Ў зига хос характерли ҳ иди бор, маза с и чучмал - ё қ имсиз. 62 0 да қ айнайди. Сол и шт и рма о ғ ирлиги 15 0 да 1,498 га тенг. Сувда н оғир ва унда ёмон эрийди (1: 200), эфир ва бош қ а органик эритувчилар билан ҳ ар қ анда й нис б атда аралашади. Очи қ ҳ авода қ уёш нури таъсирида тез ў згаради ва бунда жуда за ҳ арли модда-фос г e н ҳосил қ илади: + +C H C l 3 O C C l H C lC l O Токсикологик аҳамияти. Хлороформ токсикологик аҳамиятга эга организмга заҳарли таъсир этади. Хлороформ ҳалқ хўжалигида ҳар хил бўёқларни эритишда, кийимларга тушган доғларни тозалашда кимёвий лабораторияларда, қисмларидан тиббиёт учун зарур алкалоидлар каби моддаларни экстракциялашда ишлатилади. Авваллари жарроҳлик операцияларида наркоз сифатида қўлланилган. Хозирги кунда бошқа дори воситалари билан терини ишқалаш учун ишлатилади. Хлороформ буғлари организмга ҳаво йўли билан осон тушади ва марказий нерв тўқималарига таъсир этиб, наркоз келтириб чиқаради. Хлороформ фармакологик таъсирига кўра наркотик моддалар гурухи га киради. Хлороформ билан нафас й ў ллари ва меъда ор қ али ҳ ам за ҳ арланиш мумкин. Хлороформнинг 5-10 г организмни кучли за ҳ арланишга олиб келади. Организмга тушгач ёғ тўқималарида йиғилади. Сурункали заҳарланишда жигар фаолиятини бузиб, оқибатда жигар церрозини келтириб чиқаради. Буйрак ва юрак мушаклари ҳам зарарланади. Заҳарланган бемор меъдаси қаттиқ оғриқ сезилади, кўнгил айниш ва бошқа касаллик аломатлари пайдо бўлади. Заҳарланганда нафас олишни тўҳтатиш билан ўлим содир бўлади. Хлороформдан ўлган бемор ёрилганда ички аъзоларда характерли аломатлар йўқ, лекин айрим холларда характерли хлороформ ҳиди келиши мумкин. Хлороформ ичиб ўлган кишининг ички аъзоларида уни кимёвий йўл билан аниқлаш мумкин. Объект сифатида жигар ва ёғ сақловчи тўқималар олинади. Метоболизми. Организмга тушган хлороформ. Қонда тез йўқолади. 15-20 дақиқа давомида 30-50%, бир соатдан сўнг 90% хлороформ ўзгармаган ҳолда нафас йўли орқали чиқарилади. Қолган қисми организмда биотрансформацияланади ва 8 соатдан кейин ҳам қондан хлороформ қолдиғини аниқлаш мумкин. Хлороформ қисман оксидланиб углерод ( IV ) оксиди ва водород хлоридини ҳосил қилади. Хлороформ с ув буғи билан тез ва осон ҳ айдала ди . Чинлигини аниқлаш. Хлороформ ҳам бошқа учувчи заҳарли моддалар каби биологик объектдан сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратилади. Унинг 100 г объектдан ҳ айдаб ажра ти б олиш мумкин б ў лган энг кам миқдори 0,2 г га тенг. Хлороформ сув буғи ёрдамида ҳ айдалганда у ни икк инчи дистиллят таркиби д а ўрганила ди. Суд кимёсида хлороформ ни қу йидаги реакциялар билан ани қ ланади: 1. Органик бириккан С l ни аниқлаш реакцияси. Дистиллятга ишқорни спиртли эритмаси билан қиздирилганда хлороформ молекуласидаги галлоид диссоциацияланувчи хлор анионига ўтади, HNO 3 си билан нордонлаштирилади, сўнгра уни кумуш нитрат ёрдамида аниқланади: + C H C l 3 3 N a O H 3 N a C l+с п и р т t o H C O HO H O H H 2 O H C O O H N a C l A g N O 3 N a N O 3 A g C l+ + Хлороформ таркибидан хлор анионини ҳосил қилиш реакцияси фақaт шу модда учун характерли бўлмай, уни хлор атомини сақловчи, сув буғи билан учувчи барча моддалар ҳам беради. Реакция сезгирлиги хлороформ учун 0,2 мг СНСl 3 га тенг. 2. Изонитрил ҳосил қилиш реакцияси. Текширилувчи дистиллятни анилин ёки бошқа бирламчи аминлар ва ишқорни спиртли эритмаси билан қиздирилганда характерли қўланса ҳидли изонитрил ҳосил бўлади:+ CHCl3 3NaOH NH2 C 3NaCl 3H2O + + + N Ҳидли идишга сулфат кислотаси қўшиб қайнатилса модда парчаланиб ҳиди йўқолади. Изонитрил ҳосил қилиш реакцияси хлороформга нисбатан анча сезгир бўлиб, 0,01 мг га тенг. Реакцияни хлоралгидрат ва углерод (IV) -хлорид моддалари ҳам беради. 3. Фелинг реактиви билан реакцияси. Хлороформли дистиллятни Фелинг реактиви билан қиздирилганда қизил чўкма -Сu 2 О ҳосил бўлади. Бунда реакция натижасида ҳосил бўладиган чумоли кислота ҳисобига мис икки валентли ҳолатдан бир валентгача қайтарилади. Реакция сезгирлиги 0,3 мг СНСlз га тенг. + CHCl 3 3NaOH 3NaCl + с п и р т t o H 2 O HCOOH + CuSO 4 Na 2SO 4 Cu(OH) 2 2NaOH + + Cu(OH) 2 HOC HOC H COONa COOK H O C HO C OH H COONa COOK H O C Cu 2H 2 O + + HCOOH Cu(OH) 2 2CuOH H 2 O H 2 O 2CuOH Cu2O O + + + + Бу реакцияни хлороформ учун характерли эмас, балки хлоралгидрат, формальдегид ва бошқалар ҳам беради. 4. Резорцин билан реакцияси. Хлороформ сақловчи эритмани резорциннинг ишқорли эритмаси билан қиздирилганда қизил ранг ҳосил бўлади. бу реакция хлороформ, хлоралгидрат, амалда CCl 4 кўпинча ранг ҳосил қилмайди ва формальдегид моддалари ҳам шу ранг ҳосил бўлади. Реакция сезгирлиги 3,0 мг СНСl 3 га тенг. 5. Пиридин ва ишқор иштирокидаги (Фудживар) реакцияси. Хлороформ янги тайёрланган пиридиннинг ишқордаги эритмси қўшиб қиздирилса қизил рангли полиметин бўёғи ҳосил бўлади. Бунда аввал пиридинли туз ҳосил бўлади. CHCl3 N N CHCl 2 + Cl - + реакция маҳсулоти гидролизланиб, рангли глутакон алдегидини ҳосил бўлади. N H Cl 2HC H C H C H C C H C O H H2O O C H 2 C H C C H C O H H Реакцияни хлороформдан ташқари хлоралгидрат тўртхлорли углерод, дихлорэтан ва бошқа моддалар ҳам беради. 6. Газ-суюқлик хроматографик усулда аниқлаш. Миқдорини аниқлаш. Аввал органик бириккан хлорни натрий алкаголяти иштирокида неорганик хлорли бирикмага ўтказиб. Сўнгра хажмий аргентометрик усулда аниқланган. Хозир асосан ГСХ усулда аниқланади. Хлороформ билан иш олиб бориладиган корхоналар атмосферасидаги хлороформни сифат жиҳатдан аниқлаш учун текширилувчи ҳавонинг бир неча юз литрини махсус аппаратдан ўтказилади ва олинган суюқлик билан тегишли реакциялар қилиб кўрилади. Хлоралгидрат CCl 3C O H H 2 O . ёки C C l 3 C O H O HH Рангсиз, тиниқ кристалл ёки майда кристалл кукун, гигроскопик ўзига хос ҳидли, мазаси аччиқ модда. Сув ва эфирда осон эрийди, очиқ ҳ авода се кин - аста порлана ди. 57 0 д а суюқлана ди. Токсикологик аҳамияти. Хлоралгидрат тиббиётда 0,2-0,5 г атрофида тинчлантирувчи, ухлатувчи ва аналгетик препарат сифатида ишлатилади. Уни психик хаяжонланишда, столбняк хасталигида, тиришишни тўхтатиш учун, эклампсия ва бошқа хасталикларда қўлланилади. Улар бир марталик юқори дозаси 2 г, бир суткалик дозаси – 6 г. кўп миқдори организмни заҳарлаши мумкин. Заҳарли таъсири хлороформга ўхшаш. Одам хлоралгидратдан заҳарланганда, у юрак ва қон томирларга кучли таъсир кўрсатади, беморнинг нафас олиши тезлашади, тана ҳарорати пасаяди, кўз қорачиғи тораяди, охирида нафас олиш ва юрак уришдан тўхтаб, бемор ўлади. Хлоралгидратнинг ўлимга олиб борувчи миқдори маълум эмас, лекин баъзи олимларнинг кўрсатишича 10 г атрофидадир. Уни баъзан спиртли ичимлик ўрнига истеъмол қилинган холатлар ҳам маълум. Проф. М. Д. Швайкованинг ёзишича, 1914 йилгача хлоралгидратнинг 50-60% эритмалари «малинка на глицерине номи билан аталган ичимлик сифатида ўғрилар пивога қўшиб, шаҳарга келган деҳқонлар молларини талаш учун уларга ичирганлар. Метоболизми . Организмга тушган хлоралгидрат қонга тез сўрилади ва метоболитик ўзгаришларга учрайди. Унинг асосий метоболитлари учхлорэтанол ва учхлорсирка кислотаси ҳисобланиб, хлоралгидратнинг организмга заҳарли таъсири асосан унинг метоболитик маҳсулоти учхлорэтанол ҳисобига бўлади. Учхлорэтанол органимдан глюкроноид кўринишида пешоб билан чиқарилади. Ўлим содир бўлганда мурда жигари ва ошқозонидан ўзгармаган хлоралгидратни аниқлаш мумкин. Хлоралгидрат ишқорий муҳитда, айниқса юқори ҳароратда тезда парчаланади ва хлороформ ҳосил қилади. C C l3 C O H N a O C O HC H C l 32 N a O H+ + Хлоралгидрат сув буғи ёрдамида биологик объектдан яхши ҳ айдалади. Унинг асосий қисми одатда биринчи дистиллят таркибида б ў лади. Хлоралгидратнинг 100 г объектдан ҳ айдаб ажратиб олиш мумкин б ў лган энг кам миқдори 0,05 г га тенг . Чинлигини аниқлаш. Хлорадгидратни дистиллятдпн аниқлашда қўлланиладиган барча реакциялар кучли ишқорий муҳитда олиб борилганлиги сабабли, ундан тезда хлороформ ҳосил бўлади. Шунинг учун хлороформ ва хлоралгидратнинг аналитик реакциялари бир хилдир. Хлороформ ва хлоралгидратнинг чинлигини аниқлаш учун тавсия этилган реакциялар улар учун умумий бўлганлиги учун дистиллятни бу реакциялар ёрдамида текшириш, улардан аниқ қайси модда борлигини кўрсатмайди. Хлороформ ёки хлоралгидрат бор эканлигини фарқлаш учун уларнинг дистиллят таркибида уларнинг физик хоссаларидан фойдаланилади. Кимёгар хлороформ ва хлоралгидратни аниқлаш мақсадида текшириш олиб бораётганда ҳамма реакциялардан ижобий натижа олгач, текширилувчи дистиллятни ажратувчи воронкага ўтказади ва унга эфир қўшиб, бир неча марта экстракцияланади. Агар дистиллят таркибида хлороформ ёки хлоралгидрат бўлса, улар эфирда яхши эриганлиги учун эфир қатламига ўтади. Эфир қатламлари умумлаштирилгач, эфир хона ҳароратида порлатилади ва қолдиқ олдин оддий кўз билан текширилади, сўнгра уни сувда эритиб, юқоридаги реакциялар яна қайтарилади. Қолдиқда кристалл моддаларнинг қолиши ва реакцияларнинг ижобий чиқиши дистиллят таркибида хлоралгидрат борлигидан ва аксинча реакцияларнинг чиқмаслиги дистиллятда хлороформ борлигидан далолат беради. Чунки эфир учириб юборилгач, хлоралгидрат кристалл ҳолида қолдиқда қолади, хлороформ эса, тез учувчи суюқлиқ бўлганлиги учун эфир буғлари билан ҳавога учиб кетади. 1. Несслер реактиви ёрдамида аниқлаш. Хлоралгидратда алдегид гурухи бўлгани учун Несслер реактиви билан реакцияга киришиб, қизил-қўнғир рангли чўкма ҳосил қилади. Чўкма ранги туриши натижасида ифлос яшил рангга ўтади. CCl3C O H + + K 2 HgJ 4 3KOH Hg 4KJ 2H 2 O CCl3C O OH + + + Хлороформ, тўртхлорли углерод, дихлорэтан ва этилен хлориди бу реакцияни бермайди. 2. Газ суюқлик хроматографик асбоб ёрдамида ҳам уни аниқлаш мумкин. Миқдорини аниқлаш. Хлоралгидрат миқдорини аниқлаш хлороформ миқдорини аниқлаш каби ГСХ да бажарилади. Углерод (IV) – хлорид СС1 4 Оғир, тиниқ, ҳаракатчан суюқлик (солиштирма оғирлиги 1,580 - 1,606) ҳиди хлороформ ҳидини эслатади. Сувда 20 0 С да 0,01% атрофида, эфир, ацетон, спирт, бензол , сероуглерод ва бошқа органик эритувчилар бензин билан жуда яхши аралашади. Қ айнаш ҳарорати 7 5 -77 0 . Сув буғи билан осон ҳ а й далади. Углерод (IV) -хлорид ёнма й ди, лекин аланга устига сепилганда жуда за ҳ ар ли модда - фосген ҳосил бўлади. + + CCl 4 H 2 O C Cl 2HCl Cl O Углерод (IV) -хлоридни сув буғи билан ҳайдаш вақтида унинг дистиллятдаги миқдори 1,2 г ва ундан ошса, дистиллят тагида иккинчи қаватни ҳосил қилади ва ўзига хос ҳид тарқатади. Токсикологик аҳамияти. Углерод (IV) -хлорид организмга заҳарли таъсирга эга. Углерод (IV) -хлорид билан заҳарланганда кўнгил айниш,қусиш, уйқу босиш, бош айланиш, мастлик каби ҳолатлар рўй беради. Жигар буйрак тўқималари тезда ишдан чиқади, натижада 1-2 кун ичида сариқ касаллиги каби холат пайдо бўлади, жигарни ёғ босади. За ҳ арланиш нафас йў лари ор қ али р ўй берганда коллапс ҳ олати вужудга келади. Проф. М. Д. Швайкованинг ёзишича, 1945 йилда Москва суд тиббиёти илмий-текшириш институтида углерод (IV) -хлоридни aниқлаш учун текшириш олиб борилган. Бунда 12 мурдадан олинган ички органлар ашёвий далил сифатида текширилган. Таҳлил натижаларидан спиртли ичимлик ўрнига углерод (IV) -хлорид ичилганлиги маълум бўлган. Углерод (IV) -хлорид ҳалқ хўжалигида ёғларни , смола, локлар, мойли бўёқлар ва каучукни эритиш эритувчи сифатида ишлатилади. У тери ва жунларни узоқ вақт сақлашда яхши консервловчи сифатида қўлланади. Тиббиётда, ветеринария амалиётида анкилостомидоз касаллигида гижжаларни туширишда ишлатилади. Ўзи тўртхлорли углерод ёнмайди, лекин ССl 4 буғлари ҳаводан оғир бўлганлиги сабабли у ёнаётган нефт, бензин ва бошқа моддаларни ҳаводаги кислород таъсиридан ажратади, натижада ёнғин ўчади, лекин заҳарли фосген ҳосил бўлиши хавфли. Углерод (IV) -хлорид организмга тери орқали, ҳаво орқали кириб шиллиқ қаватдан жуда тез шимилади. Уни дори сифатида қўлланганда бемор ёғлиқ овқат истеъмол қилмаслиги керак, акс ҳолда заҳарланиш тезроқ кечиши мумкин. Организмга тушган ССl 4 қонга нисбатан ёғ тўқималарида кўп бўлади. Ичиш учун бериладиган юқори бир марталик дозаси - 3 мл. Углерод (IV) -хлорид билан иш олиб бориладиган барча корхоналардаги ишчилар ҳap 6 ойда тиббиёт кўригидан ўтказилиб турилади. Углерод (IV) - хлориднинг ҳ авода рухсат этиладиган энг юқори кон центрацияси 0,05 мг/л. Углерод (IV) –хлорид наркотик таъсирга эга ва марказий нерв систкмасини ишдан чиқаради. Организмга кўп миқдорда тушса жиган, буйрак, юрак ва бошқа аъзоларда ўзгаришлар содир бўлади. Ўлимга олиб келувчи миқдори 30-60мл. Ўлим содир бўлганда мурда қони эритроцитларида ССl 4 миқдори, плазмага нисбатан 2,5 баробар кўп бўлди. Метоболизми . Углерод (IV) –хлорид организмдан тез чиқарилади. Заҳарланиш содир бўлса 48 соатдан сўнг уни организмдан аниқлаб бўлмайди. Асосий метоболитлари хлороформ ва СО 2 лардан иборат. Углерод (IV) -хлориднинг 100 г биологик объектдан сув билан ҳайдаш мумкин бўлган энг кам миқдори 1 г атрофидадир. Чинлигини аниқлаш. Суд кимёси таҳлилларида углерод (IV) -хлоридни чинлигини аниқлаш хлороформ учун келтирилган барча реакциялар қўлланади. Бунда ҳам изонитрил ҳосил қилиш, хлорни аниқлаш пиридин ва резорцин реактивлари билан реакциялари ижобий чиқади (хлороформга қаранг): 1 . Бироқ ССl 4 хлороформ ва хлоралгидратдан фарқли ўлароқ Фелинг суюқлигидан икки валентли мисни бир валентли мисгача қайтара олмайди. Чунки углерод (IV) –хлорид ишқорий муҳитда хлороформ сингари қайтарувчи модда - чумоли кислотани ҳосил қилмайди.CCl4+6NaOH 4NaCl + HO C OH OH OH H2O CO2 2. 2,7-диоксинафталин билан реакцияси. Дистиллятдаги ва турли техник аралашмалар таркибидаги тўртхлорли углерод аниқлаш учун олинган намуна устига циклогексанол, ишқор ва 2,7- диоксинафталин кристалидан қўшиб қиздирилса, оч қўнғир ранг, сўнг яшил-сарғиш ранг ҳосил бўлади. Хлороформ 2,7- диоксинафталин билан тўқ-қизил ранг кислотани ҳосил қилади. 3. Ҳавода углерод (IV) -хлорид борлигини аниқлаш учун эритмага ўтказилган ССl 4 га пиридин ва анилин таъсир эттирилгач, қиздирилса -қизил ранг ҳосил бўлади. 4. Газ суюқлик хроматографик ССl 4 ни аланга ионлашувчи детектор билан таъминланган хроматограф ёрдамида ушланиш параметрлари бўйича аниқланади. Миқдорини аниқлаш. ГСХ усулида аниқланади. l,2-Дихлорэтан CH 2 CI-CH 2 CI Кимёвий тоза 1,2-дихлорэтан оғир (солиштирма оғирлиги 1,25), ҳаракатчан суюқлик бўлиб, ҳиди хлороформни эслатади, 83,7° да қайнайди. Кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли. Сувда деярли эримайди, эфир, спирт ва шунга ўхшаш кўпчилик органик эритувчиларда яхши эрийди. Изомери 1,1-дихлорэтан (CH 3 -CH-Cl 2 ) ҳам рангсиз суюқлик солиштирма оғирлиги 1,18 қайнаш ҳарорати, 58 0 С. Лекин саноатда асосан 1,2-дихлорэтан қўлланилади. Техник дихлорэтанда трихлорэтилен (Cl-CH=CCl 2 ) учраши мумкин. Углерод (IV) -хлорид ва хлороформлардан тутаб қийин ёниши билан фарқ қилади. Дихлорэтан биообъект таркибидан хлороформ ва углерод (IV)- хлоридга қараганда сув буғи билан қийинроқ ҳайдалади. Шу сабабли суд кимёси амалиётида дихлорэтан учун текшириш олиб борилганда биологик материалдан 300 мл гача дистиллят олиб, уни бир неча марта дефлегмациялаш тавсия этилади. Токсикологик аҳамияти. Дихлорэтан ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларида ҳар хил ёғ моддалари, смолалар, мум ва парафинларни турли объектлар таркибидан эритиб ажратиб олишда ишлатилади. Ҳозирги вақтда дихлорэтан кимёвий маҳсулотлардан пластмасса, ионит каби бирикмаларни синтез қилишда асосий хом ашёлардан бири ҳисобланади. дихлорэтан кўн саноатида тери ва жун маҳсулотларини ва бошқа дори моддаларини ёғ моддаларидан тозалашда ҳам ишлатилади. Алкалоид ўсимлик қисмларидан ажратиб олишда ҳам дихлорэтандан фойдаланилади. Мудофаа саноатида сульфурил хлорид ва дихлорамин Б каби дегазаторларни эритиш учун ишлатилади. Ипсектофунгицид ва антисептик модда сифатида ҳам қўлланади. Суд кимёси лабораторияларига юборилган номаълум «ичимликлар» ва шу «ичимликлар» дан ичиб ўлган кишилар мурдасидан олинган ички органлар ашёвий далил сифатида суд кимёси лабораторияларига юборилади. Ичкиликка берилган кишилар баъзан дихлорэтаннинг заҳарли эканлигини билмаган ҳолда уни спиртли ичимликларгаи қўшадилар. Бу кўпинча организмнинг заҳарланишига ва айрим ҳолларда ўлимга олиб келади. Дихлорэтанни фақат рег os қабул қилгандан ташқари корхоналарда тери ва нафас йўллари орқали заҳарланиш рўй берганлиги ҳақида маълумотлар бор. Корхона ҳавосидаги дихлорэтан концентрацияси 0,05 мг/л дан ошса ҳаёт учун хавфли ҳисобланади. Дихлорэтаннинг кишини ўлимга олиб бориши мумкин бўлган миқдори 15-20 мл дир. Д ихлорэтан фармакологик таъсирига к ў ра наркотик моддаларнй эслатади. Киши терисига тушганда дерматит пайдо қ илади. Концероген ва мутаген таъсир этади. Дихлорэтандан заҳарланиш тетраэтилқўрғошин, метил спирти каби заҳарли моддалардан заҳарланишга қараганда тезроқ боради. Заҳарланишнинг биринчи аломатлари 5-10 дақиқадан сўнг сезилади, бош айланиш, дармонсизлик, қоринда шиш ва атрофида қаттиқ оғриқ, кўнгил айниш ва ClH2C CH2Cl+ Na2CO 3+ H2O HOH2C CH 2OH + 2NaCl + CO 2 t0қусиш ҳодисалари рўй беради. Баъзан бемор қон аралаш қусади ва қусуқ массасидан дихлорэтан ҳиди келиб туради. Дихлорэтаннинг кучли таъсири натижасида марказий нерв системаси юрак, жигар, буйрак ва бошқа ички органлари ишдан чиқа бошлайди, тана ҳарорати пасайиб кетади, юрак уриши тезлашади, қон ишлаш бузилади. Заҳарланганда икки кун ичида кишини ўлимга олиб боради. Суд тиббиёти текширишлари дихлорэтан ҳидини, жигар, мия ва буйракда бир қадар ўзгаришлар борлигини аниқлай олади. Сув буғи ёрдамида ажратилган дихлорэтаннинг дистиллятдаги миқдори 1 г дан ортиқ бўлса, қабул қилувчи колбада сув билан аралашмайдиган оғир томчилар пайдо бўлади ва дистиллятдан дихлорэтан ҳиди келиб туради. Чинлигини аниқлаш. Суд кимёси амалиётида дихлорэтан сифат жиҳатдан бир неча реакциялар ёрдамида аниқланади: 1. Дихлорэтан ишқори спиртли эритмаси билан ишлангандан сўнг хлор элементига хос реакцияни беради: NaCl AgNO3 NaNO3 AgCl + + ClH2C CH2Cl + NaOH NaCl + ClHC CH2 + H2O to спирт Дихлорэтан анча барқарор бўлганлиги сабабли бундай шароитда хлор атомларини тулиқ диссоциацияланадиган бирикмага ўтказмайди. Шунинг учун В.А. Назаренко ва Н.Б. Лапкиналар қуйидаги ижобий аниқлаш усулларни таклиф этганлар: 2. Этиленгликол ҳосил қилиб, сўнг оксидлаб фармалдегидни аниқлаш . Тек- ширилувчи дистиллятдан ампулага солиб, устига сода эритмасидан қўйилади. Ампула оғзини ковшарлагач, аралашма сув ҳаммомида узоқ вaқт қиздирилади. Бунда ампула ичида ҳарорат ошиши билан бир қаторда ҳам босим кўтарилади, натижада дихлорэтан молекуласидан иккала хлор атоми ажралиб чиқади ва этиленгликол ҳосил бўлади: босим Реакцияда ҳосил бўлган Сl - анионини тегишли реакция ёрдамида топилади, этиленгликолни эса формальдегидга ўтказиб, кейин аниқланади. Бунинг учун суюқликнинг бир қисми калий перйодат иштирокида кислотали муҳитда оксидланади: HOH2C CH2OH + O 2HC O H + H2O H2SO4 KJO4 ҳосил қилинган формальдегидни унга хос реакция ёрдамида текширилади (фармолдегидга қаранг). Дихлорэтанни формальдегидга ўтказиб, фуксин сульфит кислота билан топиш реакциясининг сезгирлиги 0,48 мг С 2 Н 4 Сl 2 га тенг. 3. Мис ацетилениди ҳосил қилиш реакцияси. Ампулага солинган дистиллятга ўювчи натрий ёки калий ишқорларининг концентрланган эритмасини қўшиб реакцияни худди юқорида кўрсатилгандек олиб борилса дихлорэтандан ацетилен ҳосил бўлади. Бир в але нтли мис нитрат и ацетилен билан қ изил рангли модда - мис ацитилениди бирикма сини беради: босим ClH 2 C–CH 2 Cl + 2NaOH  HC≡CH + 2NaCl + 2H 2 O t 0 HC≡CH + 2CuNO 3 + 2NH 4 OH  CuC≡CСu + NH 4 NO 3 + H 2 O Ацетиленли мис ҳосил булиш реакциясининг сезгирлиги 0,25 мг С 2 Н 4 Сl 2 га тенг бўлиб, бу реакция мурданинг ички органларидан ҳайдаб олинган дистиллятлардан ҳамма вaқт ҳам чиқавермайди. Дихлорэтан анилин ва ишқор таъсирида изонитрил ҳосил қилмаслиги билан хлороформ, углерод (lV) -хлорид ва хлоралгидратлардан фарқ қилади. 4. Хинолин билан реакцияси. Дихлорэтанни техник суюқликлардан аниқлашда хинолин қўшиб қиздирилганда, цианинни бўёғи, қўнғир ёки қизил-қўнғир ранг ҳосил қилади. + N N C H H 2 C C H 2 C lC l H 2 C C H 2 C l - 5. Дихлорэтанни газ-суюқлик хроматографик усул ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Миқдорини аниқлаш. ГСХ усулида аниқланади. Атмосферадаги ва баъзи уруғли донлардаги дихлорэтанни спиртли эритма таркибига ўтказиб, сўнгра юқорида келтирилган усуллар ёрдамида сифат ва миқдорини аниқлаш мумкин. Учувчи хлор сақловчи заҳарли моддаларни бир-биридан фарқлаш Хлороформ, хлоралгидрат, тўртхлорли углерод ва дихлорэтан моддаларини кимёвий текширишда айрим реакциялари умумий бўлиб, уларни аниқлашда қўлланилувчи бошқа реакцияларни бермаслиги мумкин. Ана шу хусусиятлар ҳисобга олиниб бу моддалар бир-биридан фарқланади. Умумлаштирилган маълумотлар жадвалда келтирилган. 1-жадвал Токсикологик аҳамиятли хлор сақловчи моддаларни аниқлаш реакциялари. № Реакциялар Аниқланувчи моддалар хлороформ хлоралгитрат Тўрт хлорли углерод 1,2- дихлорэтан 1. Органик бириккан хлорни аниқлаш + + + + 2. Изонитрил ҳосил қилиш + + + - 3. Резорцин ишқорий эритмаси + + ? - 4. Фелинг реактиви + + - - 5. Фудживар реакцияси (пиридин) + + + + 6. Несслер реактиви - + - - 7. Этилегликол, сўнг формалдигид ҳосил қилиш - - - + 8. 2,7- диоксинафталин билан + - + - Эслатма: (+) – реакция натижаси мусбат (-) – реакция натижаси манфий