logo

Учувчи заҳарларни сув буғи ёрдамида биологик объектдан ажратиб олишнинг назарий асослари. Заҳарларни сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратиб олиш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

200 KB
Учувчи заҳарларни сув буғи ёрдамида биологик объектдан ажратиб олишнинг назарий асослари. Заҳарларни сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратиб олиш Сув буғи ёрдамида ҳайдаб олиш усули билан кўп кимёвий моддаларни ажратиб олиш мумкин. Улардан токсикологик аҳамиятга эга бўлганлари қуйидагилар: 1. Кислоталар: цианид ва сирка кислоталари. 2. Г алоген ҳосилалари: хлороформ, тўрт   хлор ли углерод,   хлоралгидрат, дихлорэтан, гексахлоран. 3. Альдегид ва кетонлар: формальдегид ва ацетон. 4. Спиртлар: метил, этил, пропил, бутил, амил, изоамил спиртлари ва этиленгликол ь. 5. Эфирлар: диэтил эфири, сирка этил эфири, амилнитрит. 6. Ароматик углеводород ҳосилалари: бензол, толуол, ксилол, фенол, крезол, салицил кислотаси, анилин, нитро бензоллар. 7. Тўртэтилқўрғошин ва фосфор . 8. Алкалоид лар : никотин, анабазин, пахикарпин, кониин. Юқоридаги бирикмалар тузилиши ва функционал гуруҳлари бўйича турли физик-кимёвий хоссаларга эга, аммо улардаги умумийлик уларни учувчанлигидир. Мазкур моддалардан 13 т уриг а текширув ўтказилиши шарт. Бу моддаларни суд кимёси ва бошқа шу каби объектлардан ажратиб олишда ҳайдаш (дистилляция) усуллари қўлланилади. Ҳайдаш усуллари - оддий, вакуум ёрдамида ва сув буғи ёрдамида ҳайдаш усулларига бўлинади. Оддий ҳайдаш - моддалар юқори иссиқлик таъсирида ҳайда лади. Бунинг учун текширилувчи объект Вюрц колбасига солиниб, колбани о ғ зи тиқин орқали совутгичга улангач, қум ёки ёғ солинган идишга туширилиб қиздирилади. Иссиқлик таъсирида учувчан модда бу ғ ҳолига ўтиб учади кейин совутгичда конденсациялан иб, йиғиб олувчи идишга йиғилади. Моддалар бу ғ ҳолига ўтиши учун уни қайнаш ҳароратигача қиздириш керак. Қайнаш бу модда бу ғ парциал босими билан атмосфера босими тенглашганда содир бўладиган физик ҳолатдир. Моддани қайнаш ҳарорати босимга тўғри пропорционал бўлиб, босим ошиши билан қайнаш ҳарорати ҳам ошади. Шунинг учун , айниқса , юқори ҳароратда парчаланувчи бирикмаларни паст босимда вакуум ҳосил қ илиб ҳайдаш мақсадга мувофи қ дир. Бу усул ҳам ю қ оридаги каби Вюрц колбаси ва совутгич ёрдамида олиб борилади, фақат йиғиб олувчи идиш вакуум ҳосил килувчи сувли ёки бошқа сўриб олувчи насосларга уланади ва унинг қисмлари бир-бири билан герметик бириктирилади. Биологик объектлардан учувч и моддаларни ажратишда сув буғи ёрдамида ҳайдаш усулидан фойдаланилади. Бунда моддалар нисбатан паст ҳароратда ҳайдалиши туфайли структура ўзгаришларига учрамайди. Айниқса , бу усул билан юқори ҳароратда қайнайдиган ва сувда эримайдиган моддаларни (нитробензол, тўртэтилқўрғошин) ажратиб олиш қулай ҳисобланади. Бир-бирида эримайдиган суюқликлар аралашмаси қиздирилганида, уларни айрим бу ғ парциал босимлар йиғиндиси атмосфера босимига етиши билан аралашма қайнай бошлайди ва ҳайдалади. Аралашмадаги ҳар бир моддани нг қайнаш ҳарорати шу моддани тоза ҳолда қайнаш ҳароратидан паст бўлади. Шунингдек, усул ёрдамида юқори ҳароратда қайнайдиган ва ўзини қайнаш ҳароратида парчаланадиган моддаларни биологик объектдан ажратиб олиш мумкин. Масалан: ТЭҚ қайнаш ҳарорати   195-200 0 С. 135 0 С да парчалана бошлайди. Бир-бирида эримайдиган моддаларни учувчанлиги ва молекуляр массаси орасидаги боғланиш қуйидаги формула билан ифодаланади : W 0       М 0 P 0 -------- = ----------- W v   M v P v W 0   ва   W v -     органик модда ва сувни дистиллятдаги миқдори ; M 0 ва M v   -   органик модда ва сувни нг м олекуляр массаси ; P 0 ва   P v   -     органик модда ва сувни дистиллятдаги бу ғ босими. Формуладан кўриниб турибдики, модданинг молекуляр оғирлиги қанчалик катта бўлса, унинг учувчанлиги шунчалик юқори бўлади. Баъзи моддалар ҳайдалганда азеотроп , яъни ўзаро ажралмасдан қайнайдиган аралашмалар ҳосил қилади. Масалан:   хлороформ ва сув, спирт ва сув ҳамда бошқалар. Азеотроп аралашма ҳайдалганда уларни дистиллятдаги таркиби ўзгармайди. Шу туфайли сув буғи билан ҳайдашда уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Масалан: азеотроп ҳайдалишда хлороформ 2,5%,   тўртхлорли углерод 4,1%, дихлорэтан 19,5%,   этил спирти 3,5%, пропил спирти 28,3%, фенол 91% сув билан бирга ҳайдалади. Азеотроп аралашмалар ни қуйидаги усулларда ажратиш мумкин: 1. Азеотроп аралашмаларни оддий ёки фракциялаб ҳайдаш усулида ажратиш мумкин. Уларни босимни камайтириш ёки ошириш йўли билан ажратилади. Масалан, босимни 100 мм гача камайтириб, этил спиртини концентрациясини 99,6% гача кўтариш мумкин. 2. Азеотроп аралашмаларни кимёвий усул билан ажратиш. Масалан: абсолют спирт олиш учун натрий металидан фойдаланилади. Сув буғи ёрдамида ҳайда ш нинг асосий босқичлари қуйидагича: 1. Сув буғи билан ҳайдаш ускунаси қисмларини йиғиш. 2. Объектни органик кислоталар билан нордонлаштиришни. 3. 2 ёки 3 та идишга дистиллятни йиғиш (учмас бирикмага ўтказиш ва тез ёки секин учиши). Нордонлаштиришда минерал кислоталар ишлатилса, содир бўладиган хатоликлар . Биологик объект минерал кислоталар билан нордонлаштирилганда: а) объект таркибида цианид кислотаси бўлса у мазкур кислоталар таъсирида гидролизга учрайди ва уни йўқотилади: H 2 SO 4 HCN + 3HOH = HCOOH+H 2 O+NH 3 б) фенолсульфо кислоталар гидролизга учрайди ва тоза фенол ҳ осил бўлади, натижада эксперт фенолни ани қ лайди: O S O 3 H H + O H H 2 S O 4 Дистиллят н и таҳлили режаси ни тузиш. Режа қуйидагича тузилади : Биринчи дистиллятни фақат HCN га текширилади . Иккинчи дистиллят бошқа учувчи моддаларга текширилади. Хлороформ ва хлоралгидратни фарқлаш учун дистиллятдан соф ҳолда эфирли ажралма олиш. Суд кимёси таҳлилида манфий ва мусбат аҳамиятли реакциялар дан фойдаланилади . Агар реакцияни текширилувчи модда хоссаларига ўхшаш бирикмалар ҳам берса ва натижа айнан ўхшаш бўлса, бундай реакциялар манфий аҳамиятга эга дейилади. Сабаби реакция натижаси манфий бўлса текширилувчи модда ва унга ўхшаш моддалар йўқ деган хулосага келинади. Дистиллятда бирор модда аниқланган тақдирда кимёгар уни миқдорини аниқлаш мақсадида объектдан алоҳида ҳайдалма олади. Цианид кислотаси Токсикологик аҳами я ти. Цианид кислотаси ва уни тузлари кучли заҳарли таъсир этувчи моддалардир. Шунга қарамасдан халқ хўжалигида рангли металларни рудадан ажратиб олишда ишлатилади : 2 Au + 4 NaCN + 2 H 2 О +О 2 ---> 2 Na [ Au ( CN ) 2 ] + 2 NaOH + H 2 O 2 2Au + 4NaCN + H 2 O 2 ---> 2Na[Au(CN) 2   ] + 2NaOH 2Na[Au(CN) 2   ] + Zn = Zn [Au(CN) 2   ] + 2Na Тиббиётда таркибида циан бирикмалари саклаган аччиқ бодом суви ишлатилади , унда HCN конценрацияси 0,1% га тенг бўлиши мумкин . Аччиқ мағизли данакларда амигдалин моддаси гидролизланиб , цианид кислотасини ҳосил қилади :C6H5 C H O CN C12H21O10 + 2H2O 2C6H12O6 + + HCN C C6H5 H O Цианид кислотаси бидан ўткир заҳарланишларда мурдани суд тиббиёт лабораториясида патоморфологик таҳлил қилинганда х арактерли ал о матлар сезилмайди. Вена қони тиниқ қизил рангли бўлиб, ички органлардан аччиқ бодом мағизи нинг ҳиди келади.   HCN   - суюқлик, аччиқ бодом мағизининг ҳидини эслатади, t   кайн   27 0   , осон парчаланади.   HCN   ва уни тузлари мурда аъзо ларида узоқ сақланмайди, б уни нг сабаби: 1.HCN   – гидролизланади: HCN+3HOH = HCOOH+H 2 O+NH 3 2.Роданидларга айланади: NH 3 + HCN+S = NH 4 SCN 3.Ал ь дегид сақловчи қандлар билан бирикади : CR O N + H C N CR O H H C N   глюкоза циангидрин 4. CO 2 ва ҳаво даги намлик таъсирида ўзгаради : KCN + 3HOH + CO 2 =KHCO 3 + HCN Заҳарланиш белгилари . HCN билан заҳарланганда киши бақириб йиғлайди, ҳ ушидан кетади, кўз қорачиғ и кенгаяди, нафас олиш қийинлашади, тириш ади ва ўлим содир бўлади. Заҳарланишни кучли ривожлан иши изоциан кислотаси ҳосил бўлиши ҳисобига кетади   (H   - N=   C). Сифат таҳлили. HCN кислотаси биообъектдан сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратилади. Биринчи дистиллят 2 мл 2%   NaOH   сақлаган ўлчов пробиркасига 5 мл гача йиғилади ва   HCN   га текширилади. Берлин зангорисини ҳосил бўлиш реакцияси . Ишқорий шароитдаги цианидлар эритмаси FeSO 4 эритмаси билан темир цианид ҳосил қилиб, у цианидни ортиқчаси ва темир (II) сульфат ва темир (III) хлорид эритмалари билан кўк рангли чўкма ё эритма (берлин лазурини) ҳосил қилади: HCN + NaOH ---> NaCN + H 2 O 2NaCN + FeSO 4 ---> Fe(CN) 2 + Na 2 SO 4 Fe(CN) 2 + 4NaCN ---> N а 4 [Fe(CN) 6 ] 3Na 4 [Fe ( CN) 6 ]+ 4 FeCl 3 ---> Fe 4 [Fe(CN) 6 ] 3 + 12NaCl Реакция натижасида темир тузлари ва ишқор ўртасида оралиқ моддалар ҳосил бўлиши мумкин : 2 NaOH + FeSO 4 ---> Fe(OH) 2 + Na 2 SO 4 3NaOH + Fe +3 ---> Fe(OH) 3 + 3 Na + Fe(OH) 2   , Fe(OH) 3 ни йўқотиш учун HCl эритмаси билан нор- донлаштирилади: Fe(OH) 2 +2HCl ---> FeCl 2 + 2H 2 O Fe(OH) 3   + 3HCl ---> FeCl 3 + 3H 2 O Қўшилган   HCl   ни ортиқчаси берлин зангорисини ҳосил бўлиш реакциясини секинлатиши мумкин. Миқдор таҳлили. HCN миқдори 2 хил усулда аниқланади: 1. Ҳ ажмий , аргентометрик усул - чиримаган объектларда қўлланилади. Ашёвий далилдан олинган дистиллят тўғридан-тўғри кумуш нитратнинг титрланган эритмасига йиғилади ва ортиқча кумуш нитратни аммоний роданид билан уч валентли темир аммоний аччиқ тоши индикатор и иштирокида титрланади : HCN + AgNO 3 ---> AgCN + HNO 3 AgNO 3   + NH 4 CNS ---> AgCNS + NH 4 NO 3 3NH 4 CNS + NH 4 Fe(SO 4 ) 2 ---> Fe(CNS) 3 + 2 (NH 4   ) 2 SO 4 2. Чириган объектда сул ь фид кислота ҳосил бўлгани учун HCN   миқдори оғирлик усулда аниқланади : HCN + AgNO 3 ---> AgCN + HNO 3 ( оқ ) H 2 S + 2 AgNO 3 ---> Ag 2 S + 2HNO 3 (қора) Чўкма   NH 4 OH   эритмасида эритилиб, комплекс бирикма ҳосил қилинади: Ag 2 S +2NH 4 OH ---> эримайди AgCN   +2NH 4 OH ---> [Ag(NH 3 ) 2 ]CN + 2H 2 O Комплекс бирикма концентрланган н итрат кислотаси билан ишланади, бунда AgCN чўкмага тушади: [Ag(NH 3 ) 2 ]CN + 2HNO 3 ---> AgCN +2NH 4 NO 3 Чўкма фил ь трланиб , доимий о ғ ирлик к ача қиздирилади : t AgCN ---> Ag + CO 2 + NH 3 Ag   ни тортиб унга эквивалент бўлган HCN миқдори аниқланади. ФОРМАЛЬДЕГИД (чумоли альдегиди). Формальдегид - газсимон модда бўлиб, жуда ўткир бўғувчи ҳидга эга. Унинг сувдаги 36,5-37,5% ли эритмасини формалин деб номланади. Формалин оддий шароитда рангсиз, ўткир ҳидли, тиниқ суюқлик бўлиб, сув ва спирт билан турли нисбатда аралашади. Совуқ ҳароратда полимерланади ва сувда ёмон эрувчи параформальдегид ёки параформ(СН 2 О) n деб номланувчи моддага айланади. Дезинфекцияловчи, консервант сифатида ва кимё саноатида қўлланилади. Фенол - формальдегид смоласини олишда, терини ошлашда (дублёнка), анатомик кўргазмаларни консервалашда, уротропин синтези да , синтетик каучук олишда, уруғли донларни сақлашда, уруғликлар сақланадиган биноларни ва идишларни д е з и нфекциялашда ишлатилади. Формальдегид ан ти с е птик восита сифатида қўлланилганда нафас олиш йўлларини қаттиқ қитиқловчи таъсир этади. Юқори концентрацияли эритмасини бирдан қаттиқ ҳидла н са тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин. Оғиз орқали организмга тушса оғиз ва қизил ўнгач шиллиқ қават и ни куйдиради, кучли сўлак оқиши, чанқаш, қайд қил иш ҳоллари кузатилади. Формальдегид марказий асаб тизимига таъсир этиши натижасида киши ҳ ушидан к етиши ва тиришиши содир бўлади. Формальдегид жигар, буйрак, юрак ва бош мияга таъсир этади. Ферментлар фаолиятига салбий таъсир этади. 60-90 мл ҳажмдаги формалин ўлимга олиб келади. Унинг м етаболизми натижас ида метил спирти ва чумоли кислотаси ҳосил бўлиши мумкин. Объектдан сув буғи ёрдамида ажрати б олин ади. Бунда кам миқдор формальдегид ажратилади. Чунки формальдегид сувли эритмаси гидрати (метиленгликол ь ) қийин ҳайдалади : HCOH + HOH ---> CH 2 ( OH ) 2 Сифат таҳлили. 1. Резорциннинг ишқорий эритмаси билан реакцияси. Дистиллятга резорциннинг ишқорий эритмаси қўшиб қиздирилса қизил ранг ҳосил бўлади: O H O H O O H O O H+ C O HH O C H H + H 2 O ; O Реакция манфий аҳамиятга эга, чунки кўп оксидловчилар ва оқсилларнинг парчаланиш маҳсулотлари бу реакцияни беради. Реакцияни бажар и шда уни натижасини, албатта , бошқа пробиркада 1 мл тоза ланган сув билан солиштириш керак. 2. Кодеин ва конц ентрланган сульфат кислотаси билан реакцияси. Қуруқ чинни идишчада 1 қисм дистиллят устига 5 қисм конц ентрланган сульфат кислотаси ва кодеин (морфин) кукуни дан кичик кристалл қ ўш илса, кўк пушти ранг ли ма ҳ сулот ҳосил бўлади. Реакция сезгир ва мусбат аҳамиятли. 3. Фуксин сульфит кислотаси билан реакцияси. CH O 3 S N H 2 N H N H 2 S O 2 H +HCOH C H O 3 S N H 2 N H N H 2 S O 2 C H 2 O H Дистиллятда формальдегиднинг миқдори кўп бўлса (ҳид сезилса) у ҳолда қўшимча қуйидаги реакцияларни бажариш мумкин: а) кумуш кўзгу ҳосил қилиш реакцияси ; б) Фелинг суюқлигини қайтариш реакцияси: CuSO 4 + 2NaOH ---> Na 2 SO 4 + Cu(OH) 2 C u ( O H ) 2 + + 2 H 2 OC O O H C H O H C H O H C O O N a C O O N a C H C H C O O H O O C u HCOOH + 2Cu(OH) 2 ---> HO-C-OH+2CuOH+H 2 O t 2Cu(OH) ---> Cu 2 O + H 2 O сариқ қизил Миқдор та ҳ лили. Формальдегид миқдори фуксин сульфит кислотаси билан ҳосил қилган рангли ма ҳ сулот асосида фотоэлектро-колориметрик усулда аниқланади.