logo

Метил, этил, амил спиртлари, уларнинг токсикологик аҳамияти. Кимёвий ва газ суюқлик хромотографик таҳ лил усуллари. Прекурсорлар

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

686.5 KB
Метил, этил, амил спиртлари, уларнинг токсикологик аҳамияти. Кимёвий ва газ суюқлик хромотографик таҳ лил усуллари. Прекурсорлар Режа: 1. Метил спирти (метанол) (Alcohol methylicus) СН 3 ОН 2. Этил спирти. Этилалкоголи (этанол, вино спирти). 3. (А1соhо1 аеthу1iсus) C 2 Н 5 ОН 4. Амил (изоамил) спирти (п е нтазол) 5. (А1 c осhо1 аmу1iсu s ) 1. Метил спирти (метанол) (Alcohol methylicus) СН 3 ОН Кимёвий тоза метил спирти ҳapaкатчан, рангсиз, тиниқ суюқлик бўлиб, сув ва кўпгина органик эритувчилар бошқа ҳар қандай нисбатда аралашади. Мазаси ва ҳ иди эти л спиртини эслатади. Солиштирма о ғ ир л иги 0,7964. Метил спирти 65 0 атрофидаги ҳароратда қ айнайди. Сув буғи билан яхши ҳ а й далади. Шу н инг учун уни биологи к объектдан ажратиб олишда бундан қ улай усул таклиф этилмаган. Сув буғи билан ҳайдалганда ўрта ҳисобда 32 % гача метил спирти йўқолади. Олинган дистиллятда спирт концентрацияси кам бўлса, уни бор-йўқлигини аниқлаш учун дистиллятни дефлегмациялаш - қайта қуруқ ҳайдаш яхши натижа беради. Токсикологик аҳамияти . Метил спирти учувчан заҳарли моддалар ўртасида анча юқори токсикологик аҳамиятга эга. Чунки у, биринчидан организмга фармакологик жиҳатдан кучли таъсир кўрсатса, иккинидан, кимё саноатида жуда кенг қўлланади. Метил спирти ҳозирги вақтда катта кимё маҳсулотларини олишда энг зарур модда - формальдегидни синтезлашда бирдан-бир хом ашё ҳисобланади. Бундан ташқари, лок ва нитробуёқларни эритишда ноқулай органик эритувчи сифатида ишлатилади. Метил спирти доришунослик саноатида, қишлоқ ҳўжалигида кенг қўлланади. У этиленгликол моддаси билан бир қатор ичдан ёнар двигателларни совутишда ҳам ишлатилади. Қишлоқ ҳўжалигида заҳарли инсектицид пуркалган боғдорчилик маҳсулотларидан дориларни ювиб ташлаш учун қўлланади. Ричардсон 1889 йилда бир атомли спиртларнинг молекула оғирлиги ошиши билан заҳарли таъсири ҳам ошиб боради, деган таълимот яратди. Бу таълимот XIX асрда этил спирти ў рнига метил спиртини ишла тиш учун асос б ў лди. Шу са б абли атир, спиртли ичимликлар, йод настойка си , Гофман томчилари тайёрлашда метил спиртидан фойдаланилди. Бу э са к ў п ў тмасдан Европа мамлакатларида, Канадада, Америка қў ш ма штатларида кўплаб аҳолининг заҳарланишига олиб келди. Англия, Францияда ҳ озиргача этил спиртига метил спиртини қўшиш й ў ли билан этил спирти денатурация қ илинади. Маълумотларга қ араганда, метил спиртининг заҳарли хоссаси фа қат ХХ аср бошларида маълум б ў лди ва ундан за ҳ арланиш ҳ оллари ҳ ам уч рай бошлади, бунга асосан этил спирти ў рнига метил спиртини ян гли шиб ишлатиб юбориш са б аб б ў лар эди. Статистик маълумотлар шуни к ў рсатдики, метил с пиртидан за ҳ арланишнинг энг ю қ ори к ў рсаткичлари жа ҳ он уруши даврларига ту ғ ри келадн. Масалан, иккинчи жаҳон уруши даврида спиртли ичимлик л ардан за ҳ арланиш ҳол ларининг 18% метил спирти ҳ исобига р ў й берган. Метил спирти киши организмига сую қ ли к ва бу ғ ҳол ида таъсир к ў рсатиши мумкин. К ў п олимларнинг фикрича, метил с пиртининг орга н измга за ҳ ар сифатида таъсир қ илувчи дозаси 7-8 г, летал дозаси эса 30-100 г атрофидадир. Лекин шунга қ арамай б аъзи кишилар 250-500 мл метил спирт ичганда ҳ a м бир оз ма с т б ў лган, ҳолос. Метил спирти токсикология фанида нервни за ҳ арловчи моддалар дан ҳ исобланади , у организмда кумуляцияланади. Метил спирти билан кучли за ҳ арланиш юз берганда киши хушдан кетади, 30 дақиқалар чамаси в a қт ичида ў лади. Б аъзи олимларнинг фикрича, метил спирти билан заҳарланган ки шиларнинг 40-45% ў лади, 50-55% эса куриш қ обилиятини б атамом йўқ отади. Шунинг учун киши метил спирти билан заҳарланганда к ў з хира л ашади, э шитиш қ обилияти пасаяди, ҳ ид сезиш сусаяди. Метил спирти буғлари ишлатилаётган жойда узо қ в a қт турганда ҳам киши заҳарланиши мумкин. Текширувларнинг кўрсатишича, маймун учун метил спиртининг ҳаводаги летал дозаси 1,3 мг/л га тенг. Организмга киритилган метил спиртининг 21 % га яқини ҳеч қандай ўзгаришга учрамай ўпка орқали ташқарига чиқиб кетади, қолган 40% оксидланади, 39% эса буйраклар орқали чиқарилади, 36% га яқини организмда ушланиб қолади. У организмда жуда секин оксидланади, бу суд кимёгарининг биологик объектлардаги метил спиртини узоқ вaқтдан кейин ҳaм аниқлашларига имкон беради. С. Б. Новиковнинг кўрсатиши бўйича, айрим ҳолларда метил спиртини мурда органларида 10 ойдан кейин ҳам аниқлаш мумкин. Метил спирти билан заҳарланган кишилар мурдаси ёрилганда ички органларда қoн қуйилиш ходисаси. мияда қoн тўпланиши, кўриш нервининг ишдан чиққанлиги, паренхиматоз органлардан жигар, талоқда ёт моддаларининг тўпланиши каби ходисалар кўзга ташланади. Бундай ҳолларда мурда қовуғидаги пешобда жуда кўп миқдорда чумоли кислота бўлади. Метил спирти ишлатиладиган корхоналарда унинг ҳ аводаги концентрацияси 0,05 г/л дан ошмаслиги керак. Метил спирти организмда ва пробиркада (кучли оксидловчилар таъсирида) оксидланиб формальдегид ҳ осил қ илади. Оксидлаш жараёни давом эттирилганда, олдин чумоли кислота, кейин карбонат кислотага ў тади.H2O + CH3OH O H HC OH OH H2C O + HCOOH O H HC + O HCOOH + O + HO C OH H2O CO2 O Чинлигини аниқлаш . Суд кимёси амалиётида метил спирти сифатини қ уйидаги усуллар билан ани қ ланади: 1. Метил спиртининг салицилат кислота билан мураккаб эфир ҳо сил қилишига қараб. Бунинг учун текширилувчи суюқлиқ ёки дистил лятни салицил кислота кристаллари билан аралаштириб, с ў нгра концентрланган сульфат кислота солинади ва қиздирилади. Бунда метил салицилатга хос б ў лган характерли ҳид пайдо б ў лади. Реакция сезгирлиги метил спиртига нис б атан 0,3 мг га тенг. CH 3 OH + HOSO 3 H → CH 3 OSO 3 H + H 2 OCOOH OH COOCH 3 OH CH 3 OSO 3 H + H 2 SO 4 + Метил салицилат ҳосил қилиш реакцияси дистиллятда этил спирти б ў лмагандагина СНзОН учун характерлидир. Бу р еакцияни этил спирти ҳам беради. Ҳ осил б ў лган эфир этил салицилат метил салицилат ҳидини эслатса- да, лекин ҳиди бир оз кейинроқ сезилади. + + H2O COOH OH COOC2H5 OH C2H5OH Текширилувчи суюқлик таркибида этил спирти булганда иккинчи усулни қўлланиш яхши натижа беради. 2. Метил спиртини бирор оксидловчи ёрдамида оксидлаш йўли билан ва ҳосил бўлган формальдегидни унга хос реакциялар ёрдамида аниқлаш. Бунинг учун метил спирти кислотали муҳитда калии перманганат билан оксидланади. Ортиқча оксидловчи бирор қайтарувчи ёрдамида йуқотилгач, формальдегидни топиш реакциялари олиб бори л ади. 5HC O H 3H2SO 4 2KM nO4 8H2 O K2SO4 + 2M nSO4 5CH3O H + + + + 2NaHSO 3 + H 2 SO 4 → 2H 2 SO 3 + Na 2 SO 4 2KMnO 4 + 5H 2 SO 3 → K 2 SO 4 + 2MnSO 4 + 2H 2 SO 4 + 3H 2 O ёки 2KMnO 4 + 5H 2 C 2 O 4 + 3H 2 SO 4  K 2 SO 4 + 2MnSO 4 + 10CO 2 + 8H 2 O Ҳосил бўлган рангсиз суюқликдан формальдегидни топишда характерли ва сезгир реакциялардан (биринчи реакция - фуксин, сульфит кислота реактиви билан, иккинчи реакция концентрланган сульфат кислота ва морфин билан) фойдаланилади. Фуксин-сульфит кислота билан формальдегида ўртасида борадигаи кимёвий реакцияси тўғрисида дихлорэтанни сифат жиҳатдаи аниқлашнинг иккинчи реакциясига қаралсин. Формальдегидни морфин билан топиш реакцияси ҳам жуда сезгир ва характерли реакциялардан бири бўлиб, биринчи марта 1886 йилда Марки таклиф этган эди. Концентрланган сульфат кислота иштирокида формальдегид морфин (ёки унинг ҳосилалари: кодеин, дионин, героин, апоморфин моддалари) билан бинафша ранг ҳосил қилади. Ранг реакцион аралашмани сув билан суюлтириш натижасида тез йўқолади, шу- нинг учун бу мақсадда суюлтирилган сульфат кислотани ишлатиш ярамайди, аксинча концентрланган сульфат кислотадан текширилувчи эритмага нисбатан 4-5 марта ортиқ олиш лозим. Метил спиртини оксидловчилар ёрдамида формальдегидга ўтказишда шуни унутмаслик керакки, реакцион аралашмага кучли концентрланган сульфат кислота қушиб, юқори ҳароратда қиздирилганда, дистиллятда этил спирти бўлган тақдирда ундан этилен ҳосил бўлиши мумкин. Этилен эса оксидловчилар булган шароитда формальдегга айланади: CH 3 –CH 2 OH + HOSO 3 H  CH 3 –CH 2 –O–SO 3 H + H 2 O CH 2 –CH 2 –O–SO 3 H  CH 2 =CH 2 + H 2 SO 4+ 2H C O H H 2C CH 2 2O to Шу сабабли бу мақсад учун, алватта, суюлтирилган сульфат кислота ишлатиш ва реакцияни паст ҳароратда олиб бориш талаб этилади. Метил спиртининг дистиллятдаги миқдорини аниқлаш учун суд кимёси амалиётида бир қанча усуллар таклиф этилган ва уларнинг қўлланиши одатда дистиллятдаги метил спирти миқдорига боғлик. 1. Метил спирти кўп миқдорда бўлса, уни объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олингандан сунг дистиллятда бўлиши мумкин бўлган баъзи бир учувчан кислоталардан тозаланади. Бунинг учун олинган дистиллятни кальций карбонат ёки сода билан ишланади, бошқача қилиб айтганда, учувчан кислоталар учмайдиган тегишли тузларга айлантири.лади. Сўнгра дистиллят таркибидаги метил спиртини дефлегматор ёрдамида қайта ҳайдалади. Дефлегмат ҳажми дистиллятнинг 2/3 қисмини ташкил этгач, ҳайдаш жараёни тўхтатилади. Дефлегматни эфир ёғларидан озод қилиш учун петролейн эфирини қўшиб чайқатилади. Дефлегматни шу тартибда ишлангандан сунг ариометр ёрдамида солиштирма оғирлиги аниқданади. Олинган сонга нисбатан тайёр жадвал ёрдамида метил спирти концентрацияси топилади. 2. Текширилувчи объектда метил спирти кам б ў лганда уни колориметрик усулда ан иқ ланади. Сув буғи ёрдамида ҳ айдаб олинган дефлегматдан учувчи к и слоталар, эфир мойлари йу қ отилгач, дефлегмациялаб олинган к ичи к ҳажмдан метил спирти ми қ дори ани қ ланад и . Суюқлик нидефлегмацияга учратишдан мақсад текширилувчи модда концентрациясини бир мунча оширишдир. Олинган дефлегматнинг бир қисми, юқорида кўрсатилгандек, калий перманганат билан оксидланади, эритма рангини (ортиқча реактивни) йуқотилгач, фуксин-сульфит кислота қўшилади). Ҳосил бўлган пушти рангли суюқликни колориметрик пробиркага солиб, худди шундай шароитда тайёрланган стандарт шкала билан солиштириб метил спиртининг концентрацияси аниқланади. Дистиллят таркибида метил спиртидан ташқари формальдегид бўлса, формальдегидни олдин оксидланади ва ишқор қўшиб учмайдиган чумоли кислота тузига ўтказилади: 2 H 2 O C H 3 O H+ H 2 C C O O H H O C O HO + H 2 N C O 2H 2 ON H 3 + H 2 O+H C O O HA g 2 O + H C H C O O H + 2 A gO H N a O H H C O O N a + сўнгра дефлегмацияланади. Биологик объектдаги (мурданинг ички органларидаги) метил спирти миқдорини фуксин-сульфат кислота ёрдамида аниқлаш усулини - С. Б. Новиков ишлаб чиқди. Б аъзи ичимликлар ва корхона атмосферасида метил спиртини ани қ лаш. Суд органлари томонидан экспертиза учун юборилган б аъзи спиртли, ширин ичимликлар, ром, настойкаларни метил спирти учун текширилганда жуда эҳтиёт б ў лиш лозим, чунки шу ичимликлар тайёрланадиган ў симлик меваларида метил с пирт и қ олди ғ ини са қ ловчи эфир мойлари тез-тез учраб туради. Шунинг учун бундай текширишларни олиб боришда метил спирти ми қ дорини аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундан таш қ ари шуни ҳам унутмаслик керакки, б аъзи бир микроорганизмлар вино, ром ва бош қ а ичимликларни тайёрлашда, ў симлик м евалари таркибида б ў лиши мумкин б ў лган аминокислоталардан ме ти л спиртини (кам ми қ дорда б ў лса-да) ҳосил бў лиши мумкин. микро- организмлар α – аминосирка кислота Суд кимёгари таҳлил олиб бораётганда шуларга эътибор бериши лозим . Юқорида айтиб ўтилганидек, метил спирти нафас органлари орқали ҳам кишини заҳарлаши мумкин. Шунинг учун бу спирт ишлатиладиган корхоналар ҳавосини вақти-вақти билан метил спирти бор-йўқлигини аниқлаш учун текшириб туриш лозим. Бунда ҳам юқорида баён қилинган сифат реакциялар ва миқдор таҳлили қўлланади. 3. Газ суюқлик хроматография усулида. 2. Этил спирти. Этилалкоголи (этанол, вино спирти). (А1соhо1 аеthу1iсus) C 2 Н 5 ОН Тоза этил спирти ҳаракатчан, рангсиз, очиқ ҳавода учувчи, ўзига хос ҳидли тиниқ суюқлик бўлиб, ўткир мазага эга. Сув ва эфир билан ҳap қандай нисбатда аралашади. Солиштирма оғирлиги 0,813-0,816 га тeнг. 77 - 78,5 0 д а қ айнайди. Зангор и аланга бериб ёнади. Сув буғи билан яхши учади. Этил спирти оксидловчи моддалар билан тез оксидланиб сирка альдегидини ҳосил қ илади: H 2 O +C 2 H 5 O H +O C H 3 C O H Этанол ёки этил алкоголи сувли эритмаларидан баъзи бир кристалл тузлар таъсирида соф ҳолда суюқлик юзига ажралиб чиқади. Бунга сабаб кристалл моддаларнинг сувда эриб, спиртда эримаслигидир. Токсикологик аҳамияти. Вино ёки этил спирти ў зининг фармакологик таъсири жиҳатидан наркотик моддалар гурухига киради. Этил - спиртининг ҳалқ ҳў жалигида, турмушда, кимё саноатида, лаборато рияларда , озиқ -ов қ ат саноатида, спиртли ичимликлар тайёрлаш корхона л ар и да ва бош қ а ма қ садлар учун ишлатилиши унинг суд к имёси ва токс и кологиядаги а ҳам и яти ни янада оширади. Этил спиртининг «ё қ имли» наркотик таъсиридан б аъзи кишилар ў з д ушманларини ў лдириш ма қ садида фойдаланганлар, бунинг учун этил спирти таркибига яна хлоралгидрат, кокаин, опий каби кучли таъсир қил увчи моддалар ҳам қў шганлар. Маст қилиш та ъ сирига эга б ў лган бу модда кишилар ў ртасида к ў п б ахтсиз ҳ одисаларга са б аб б ў лди. Этил спиртини ич и лганда аввал кишида бир оз қўзғ алиш х олати па й до б ў лади, с ў нгра у тезда наркоз х олати билан алмашади. Этил спиртини мунтазам ичиб туриш алкоголизм деб аталувчи ҳ авфли касаликка олиб келади. Бир й ў ла к ў п ичиб юбориш к ў пинча организмнинг за ҳ арланишига са б аб бўлади. Этил алкоголидан за ҳ арланган киши ақлини й ўқ отади, атрофидагиларни танимайди, ў зини тутиб туролмайди, ҳ ap хил ҳақо ратли с ў зларни айтиб юборади. Юраги касал, склероздан шикоят қ илувчи беморлар кучли за ҳ арланганда тезда ў лиши мумкин. Маст бўлганда қусиш, нафас йўлларининг бекилиб қолишига ва нафаснинг тўхташига сабаб бўлиши мумкин. Этил спиртидан ўлган кишилар мурдаси ёрилганда, спирт учун характерли аломатлар кўринмайди. Фақат ички органлардан спирт ҳиди келиб туриши мумкин, холос (бу холат киши кўп спирт ичганда юз беради). Шунинг учун ички органларни кимёвий текшириш экспертиза н инг тўғ ри боришида катта роль уйнайди. Спирт ичилганда қ онга тез ў тади. Б аъзи авторларнинг кў рсатиши ча аро қ и чилгандан с ў нг беш дақиқалар чамаси ва қ т ў тгач, уни қ онда аниқ лаш мумкин. Этил алкоголининг қ ондаги 0,01-0,04% ли концентрацияси кишини к айф қ илдиради, 0,05-0,1 % ли концентрацияси маст қ илади; 0,2% ли к онцентрацияси эса ўл имга олиб келиши мумкин. Спиртнинг катта дозаси қ атти қ у йқ уга са б аб б ў лганлиги учун шу н дай дозада спирт ичган одам ўлиб қ олганда ҳам , уни атрофдагилар кў пинча билма й қ олади. Спирт билан за ҳ арланганда, унинг п ешобдаги концентрацияси қ он д агига қ араганда анча ю қ ори б ў лади, у орга ни змда тез (асосан жи гар г а) оксидланади, 90-99% спирт С О 2 газигача оксидланади, қолган қисми буйрак орқали пешобга ва нафас орқали ҳaвora чиқиб кетади: +C 2 H 5 O H 3 O 2 + 3 H 2 O 2 C O 2 Шунинг учун суд кимёси таҳлилларини олиб боришда киши қайси даврда ўлганлиги, яъни спиртли ичимлик ичгандан сўнг кўп ўтмасданми ёки бир-икки кундан кейин у, алватта катта аҳамиятга эга. Спирт миқдори мияда ҳам бошқа органларга қараганда анча юқори бўлади. Шу сабабли суд кимёси лабораторияларига ички органлардан меъда, жигар, буйрак) ташқари мияга ҳам юборилса, бу таҳлилни олиб боришда ўнғайлик туғдиради. Спиртнинг кишини ўлимга олиб борадиган дозаси ҳap бир организм учун ҳap хилдир ва у 100 г дан 300 г гача бўлиши мумкин. Ҳаводаги С 2 Н 5 ОН концентрацияси 1 мг/л дан ошмаслиги керак. Этил спиртинингасосий қисми организмда тез оксидланиб кетгани сабабли суд кимёси таҳлилларида биообъект таркибидан деярли ҳамма вақт жуда кам миқдорда топилади. Алватта, бундай - холларда спирт миқдоринианиқлаш масалани хал қилишда катта аҳамиятга эга. Чинлигини аниқлаш . Этил спирти осон учувчан модда бўлганлиги учун суд кимёси амалиётида биологик объектлардан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади. Этил спиртининг асосий қисми биринчи дистиллят таркибида бўлади. Сифат реакцияларининг яхши чиқиши учун дистиллятни 2-3 марта дефлегмация қилиб олинган дефлегматни текшириш тавсия этилади. Этил спиртини қуйидаги реак ц иял а р ёрдамида си ф ат жиҳат д ан ани қ ланади: 1) Текширилувчи эритмада этил спирти бўлса, йод эритмасини иш қ орий муҳитда қиздирилганда сари қ йодоформ ҳосил бўлади. Олинган чўкма ёки лойқани микроскопда қаралса, йодоформнинг характерли кристаллари – олти қ иррали сари қ юлдузчалар кўринади. Реакци я қ уйидагича боради: N a J H 2 O C H 3 C O H C H 3 C O H N a O J C H 3 C H 2 O H + + + C J 3 C O H C J 3 C O H3 N a O J+ 3 N a O H + N a O H N a O C O HC J 3 H + +J 2 2 N a O H N a J + ++ N a O J H 2 O Йодоформ ҳосил қилиш реакциясининг сезгирлиги жуда ҳам юқори бўлиб, этил спирти учун 1 мл эритмада 0,043 µ г С 2 Н 5 ОН га тенг. Йодоформ ҳосил қилиш реакциясини учувчан C H 3 C O гурухи бўлган органик моддалар берганлиги сабабли бу реакция суд кимёси амалиётида фақат манфий натижа бергандагина аҳамиятлидир. Бошқача қилиб айтганда, реакциянинг чиқмаслиги текширилувчи эритмада этил спирти йўқлигини кўрсатади. Аксинча, йодоформ ҳосил қилиш реакцияси фақат этил спирти учун характерли эмас, шу сабабли этил спиртини топишнинг бошқа реакцияларини қилиб кўриш ҳам кимёгар учун алоҳида аҳамиятга эга. 2) Этил спирти бор эритма кислотали муҳитда калий бихромат таъсирида қисқа вақт ичида характерли ҳидга эга бўлган сирка альдегидини ҳосил қилади: 3C2H5O H + + + + + 4H2SO4 K2Cr2O 7 K2SO4 Cr2(SO 4)3 7H2O 3CH3C O HБу реакция этил спиртига бирмунча хос бўлиб, унинг сезгирлиги 1 мл эритмада 3 мг этил спиртига тенг. 3) Текширилувчи эритма концентрланган сульфат кислота (сувни тортиб олувчи модда) иштирокида натрий ацетат билан қиздирилганда этил спирти учун характерли ҳидга эга булган модда - этил ацетат ҳосил бўлади: CH 3 COONa + H 2 SO 4  CH 3 COOH + NaHSO 4 CH 3 CH 2 OH + HOSO 3 H  CH 3 - CH 2 - O - SO 3 H + H 2 O O CH3CH 2-O-SO3H HOO C-CH 3 CH3 - CH 2 - O - C - CH3 + H2SO4 + Реакция сезгирлиги этил спиртига нис б атан 15-20 мг/мл га тенг. Баъзан текширилувчи дистиллятда мурда органларининг чиришидан ҳосил бўлган ўткир ҳидли учувчан моддалар ҳам бўлиб, улар юқоридаги текширишни олиб боришда жуда ҳалақит беради. Бунда эритмага калий перманганат эритмасидан бир неча томчи қў шилганда ёт ҳидлар анча камаяди. 4) Бензоилхлорид ишқорий муҳитда этил спирти билан шу спиртга хос ҳидли бирикма - б ензой этил эфир ҳосил қ илади: C 6 H 5 C O C l 3 N a O H + C 6 H 5 C O O H + N a C l C 6 H 5 C O O H + H O C 2 H 5 O C 2 H 5C 6 H 5 C O H 2 O + Метил спиртининг ҳиди ҳам бензой этил эфир ҳидига ў хшашдир. Шу сабабли бу реакция эритмада метил спирти б ў лмаганда этил спирти учун характерлидир.Реакция сезгирлиги эритмадаги 2-3 мг/мл этил спиртига тенг. 5) Л. Икромов билан Э. Исроилов тавсия этган изонитрил моддасини ҳосил қилиш реакцияси, ишқорий муҳитда йод ва анилин иштирокида қ издириб олиб борилади: J 2 + 2NaOH  NaJO + NaJ + H 2 O N aJ H 2O CH 3C O H CH 3C O H N aO J CH 3CH 2O H + + + CJ3C O H CJ3C O H 3N aO J + 3N aO H + 3N aO H N aO C O H CJ3H + + CJ 3 H + C 6 H 5 NH 2 + 3NaOH  C 6 H 5 N=C + 3NaJ + 3H 2 O Реакция сезгир бўлиб, 1 мл текширилувчи эритмадаги этил спиртининг миқдори 31,5мг дан кам бўлмаганда яхши натижа беради. Изонитрил моддасини бу йўл билан ҳосил қилиш реакцияси эритмада йодоформ берадиган ацетон, сут кислота каби моддалар бўлмаганда этил спирти учун характерлидир. Этил спирти тўғрисида юқорида айтилганлардан шундай хулосага .келиш мумкин, дистиллятни таҳлил қилишда кимёгар биргина реакцияни қилиш билан чегараланмаслиги керак, шу сабабли камида 2-3 сезгир ва этил спирти учун характерли реакцияларни қилиб кўриш зарур. Текширилувчи биологик объектда этил спиртидан ташқари бошқa учувчан моддалар бўлганда спирт миқдори аниқлаб ўтирилмайди. Суд кимёси амалиётида этил спирти миқдорини асосан уч усулда аниқланади: 1) спиртни туз ёрдамида сиқиб чиқариш усули, 2) этилнитрит усули 3) Видмарк усули. 4) ГСХ усули. 1. Спиртни туз ёрдамида сиқиб чиқариш усули аниқ ашёвий далиллардан (мурданинг ички органлари ёки ичимликлар) сув буғи билан ҳайдалган ва алоҳида йўл билан дефлегмация қилинган суюқликни худди ўлчов колбасини эслатувчи (4-расм), юқори қисми даражаларга бўлинган идишга солинади. Сўнгра кўп миқдорда поташ кристалларидан қўшилади. Бунда поташ сувда эриб уни тўйинтиради, спиртнинг шу эритмада эрувчанлиги кескин камайиб, идишда иккинчи қаватни ҳосил қилади ва кимёгар бу қаватни идишнинг даражаланган қисми ёрдамида аниқлайди. Баъзан иккала қaвaтни бир-биридан аниқ, ажратиш мақсадида фенолфталеин кристалларидан бир неча дона ташланади. Бунда идишнинг юқоридаги спиртли қисми шу ондaёқ пушти рангга бўялади. 2. Этил спиртини этилнитрит усулида аниқлаш босқичи. С 2 Н 5 ОН ни нитрит кислота билан эквивалент миқдорда мура кк аб этилнитрит моддасини ҳосил қилишга асосланган NaNO 2 + HCl → HN О 2 + NaCl СНзСН 2 ОН + HONO → СНзСН 2 ОNО + Н 2 О Эритмадаги этилнитритни ортиқча нитрит кислотадан озод қилиш учун уни углерод (IV) – хлорид қаватига ўтказилади. Сўнгра этилнитритни гидролизлаб, қайтадан этил спиртига эквивалент бўлган нитрит кислота ҳосил қилинади ва уни азобўёқ олиш йўли билан колориметрик усулда аниқланади. Рангли бирикма - азоб ў ё қ ни олиш учун сульфанил кислота ва α-нафтиламин ишлатилади: C 2 H 5 ONO + HOH → C 2 H 5 OH + HNO 24-расм. Спиртни суюқ;ликдан дефлегмация-лаш ва тvз ёрдамида сиқиб чиқариш учун аппарат. 1 - 250 мл хажмли колба; 2 - дефлегматор; 3 - Либих совутгичи; 4 - туз билан чиқарилган суюқлик-ни ўлчаш учун прибор. Этилнитрит усули вино спирти миқдорини аниқлашда жуда ҳам сезгир усуллардан бири бўлиб, биологик объект таркибидаги спирт миқдорини 0,1% дан анча кам бўлганда ҳам аниқлаш имконини беради. 3. Видмарк усули 1932 йилда немис кимёгари Видмаркнинг этил спирти тўғрисида босиб чиқарилган монографиясида келтирилган ва у асосан С 2 Н 5 ОН ни одам қони таркибидан микроусул ёрдамида аниқлашга бағишланган. Усул босқичи: махсус герметик идишга (5-расм) титрланган бихромат калий эритмаси билан сульфат кислота солиб аралаштирилади ва идиш тиқинига осиб қўйилган товоқчага одамдан олинган қон намунаси қуйилади. Идишни 2 соат давомида 56-57 o ли термостатда қиздирилади. Бунда қон таркибидаги этил спирти буғга айланиб, идиш ичидаги оксидловчи реактивга қўшилади, натижада бихромат эритмасининг титри-концентрацияси бошланғич даврдагига қараганда пасаяди ва кейин уни йодометрик усулда аниқланади.3C 2 H 5 O H + + + + + 4H 2 SO 4 K2 Cr 2O 7 K 2 SO 4 Cr 2(SO 4 ) 3 7H 2 O 3CH3 C O H K 2 Cr 2 O 7 + 6KJ + 7H 2 SO 4  4K 2 SO 4 + 3J 2 + Cr 2 (SO 4 ) 3 + 7H 2 O J 2 + 2Na 2 S 2 O 3  2NaJ + Na 2 S 4 O 6 4. ГСХ усули. Этил спиртининг ваъзи бир ичимликлар ва корхона ҳавосидаги миқдорини аниқлаш. Номаълум ичимлик спирт эритмасидан иборат бўлса, унинг миқдорини спиртометр ёрдамида аниқланади. Ичимлик қўлда тайёрланган суюқликдан иборат бўлса, уни сув буғи ёрдамида ҳайдалади. Дистиллятни учувчи кислоталардан озод қилиш учун сода эритмаси билан ишланади ва дефлегмация қилиб, сўнгра дефлегматнинг солиштирма оғпрлиги аниқланади. Корхона ҳавосида учраши мумкин бўлган спирт миқдорини аниқлаш учун, аввал ҳаводаги этил спиртини сувга ўтказилади, сўнгра, ундан алкоголь миқдорини калий бихромат ёрдамида аниқланади. 3. Амил (изоамил) спирти (п е нтазол) (А1 c осhо1 аmу1iсu s ) C H 3 C H 2 C H 2 O HC H 2C H 2 C H 3 C H 3 C H 2 O HC H 2C H; Токсикологик аҳамияти. Одам организмига заҳарли таъсир кўрсатади, иккинчидан халқ хўжалигининг кўп тармоқларида ишлатилади. Амил (изоамил) спирти органик эритувчи сифатида ҳар хил локларни эритишда, доришунослик саноатида эса амилнитрит, валерьян кислота препаратларини олишда хом ашё сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, тутунсиз порох ҳосил қилишда ҳам қўлланади. Ўткир ҳидли моддалар олишда ҳам амил (изоамил) спирти қулай бирикма ҳисобланади. Ичкиликка берилиб кетган баъзи одамлар ундан ароқ ўрнини боса оладиган модда 5-расм. Видмарк аппарати. (суррогат) сифатида фойдаланадилар. Бу эса кўпинча заҳарланишга ва ўлимга олиб келади. Айниқса амил (изоамил) спирти бошқа ёт моддалар билан бир қаторда шакардан қўлда тайёрланган ароқ таркибида учрайди. Бундай ароқнинг сивуш мойи деб аталган қисми асосан амил (изоамил) спиртидан иборат бўлади. Амил (изоамил) спирти марказий нерв системасига таъсир к ў рсатувчи жуда кучли заҳар ҳисобланади. Заҳарланиш юз берганда бу спирт тезда узунчо қ мияни фалажлайди. Одам амил (изоамил) спиртини ичганда 20-40 дақиқадан с ў нг ў зини «кайф» қ илаётгандек сезади . Лекин тўсатдан ҳушдан кетиб йиқилади, цианоз юз беради (тери кўкариб кетади). Шундан кейин 10- 15 дақиқа ўтар-ўтмас тиришиб ўлади. Шундай организмни суд тиббиёти лабораториясида ёрилганда нафас тўхтаганлиги (асфиксия), меъда ва ичакларда амил спиртининг ҳиди борлиги аниқланади. Бу тўғри ташхис қўйишга имкон беради, амил (изоамил) спиртининг характерли ҳиди суд кимёси таҳлилини олиб боришда ҳам ёрдам беради. Заҳарланиш жараёни узоқ давом этганда, бош оғриши, кўнгил айниш, юзаки нафас олиш ҳодисалари, заҳарланган одам кўзига нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниш ҳоллари рўй беради. Амил (изоамил) спиртининг 10-15 г дозаси одамни ў лимга олиб боради. 0,5 г амил спирти ҳам одамни заҳарлайди. Амил (изоамил) спирти организмга жуда секин с ў рилади. Профессор Н .В. Поповнинг ёзишича , и ч илган изоа мил спиртининг 10-15 г ми с ў рилгач, одам ў лади, қ олган қисми эса меъдада туради. Бу ў з нав б атида суд кимёси таҳлили учун ашёвий далилларни танлашда катта аҳамиятга эга. Амил (изоамил) спирти ишлатиладиган корхоналарда унинг ҳа в одаги концентрацияси 0,1 мг/л дан ошмаслиги шарт. Физик ва кимёвий хоссалари . Амил спирти ва унинг изомери - изоамил алкоголи сар ғиш , кам ҳаракатчан сую қ лик бўлиб, ў зига хо с ўткир бўғувчи ҳиди бор. С ув да ёмон эрийди, органик эритув чилар билан, аксинча, яхши аралашади. Солиштирма оғирлиги сувда енгил. Спир т тозалигига қ араб 90- 135 0 да қ айнайди. Сув буғи билан ях ш и ҳайдалади. Амил (изоамил) спирти ишқор ҳамда кислоталарга нис б атан б арқapop бўлса ҳам к ислотали муҳитда оксидловчилар таъсирида аввал альдегидлар, сўнгра тегишли кислоталар ҳосил қ илади. Унинг бу хоссасидан суд кимёси амалиётида ҳам ф о йдаланилади. Сифат ва миқдор таҳлиллари . Суд кимёси амалиётида амил ва унинг изомери изоамил спиртларини биологик объектдан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади. 100 г биообъектдан бу йўл билан ҳайдалиши мумки н бўлган амил спиртининг энг кам миқдори 60 мг га тенг. Текширилувчи объект таркибида амил (изоамил) спирти бўлганда, олинган дистиллят одатда характерли амил спирти ҳидига эга бўлади. Спирт миқдори етарли бўлганда эса олинган дистиллят юзида мойсимон томчилар сузиб юради. Амил (изоамил) спирти, биринчидан сув билан яхши аралашмаганлиги сабабли ва иккинчидан, бу спиртни реакциялар ёрдамида топиш учун текширилувчи намуна концентрацияларини бирмунча ошириш мақсадида одатда суд кимёси амалиётида олинган дистиллиятни эфир билан бир неча марта ишланади, эфирни уй босимида учирилгандан сўнг қолдиқдан шу спиртни топиш учун текшириш олиб борилади. Қолдиқнинг текширишга сарфламасдан олдинги миқдори амил (изоамил) спиртининг биологик объектдаги миқдорини кўрсатади. Амил (изоамил) спирти суд кимёси таҳлилларида сифат жиҳатдан қуйидаги реакциялар ёрдамида аниқланади: 1) текширилувчи амил спиртига салицил кислота альдегиди ва концентрланган сульфат, кислота қўшиб қиздирилса, қизил ранг ҳосил бўлади. Сивуш мойи (спиртни тозалашда ҳосил бўладиган мой) таркибидаги амил спиртини топиш учун А.С. Коморовский таклиф этган бу реакция, сезгирлиги 1,5 мг, амил спиртига тенг. А. С. Коморовский реакцияси амил (изоамил) спиртига нисбатан характерли реакция ҳисoбланмайди, чунки бу реакцицянинг боришига бошқа спиртлар, альдегидлар вa ҳатто ашёвий далиллар солинган идишдaн ўтиб қолган баъзи бир ёт моддалар ,ҳам халал беради. Шунинг учун О. А. Роженко бу реакция натижасини манфий ҳоллардагина асосий маълумот сифатида қабул қилишни таклиф этади. 2)амил спиртини кучли окоидловчи - калий перманганат билан сульфат кислота иштирокида қиздирилса, характерли ҳидга эга бўлган валерьян альдегидларининг, 6ир оздан кейин валериан кислотанинг ҳиди кела бошлайди. Бу реакция А. С. Коморовcкий таклиф этган реакцияга қараганда анча сезгир бўлиб, текрилувчи эритмада 0,11 мг изомил спирти бўлганда ҳам уни топишга имкон беради. +O HC H 3 C H 2 C H 2 O HC H 2C H 2 C H 3 C H 3 C H 2 O HC H 2C H + O H 2 OC H 3 C H 2 CC H 2C H 2 +O HC H 3 C H 2 CC H 2C H 2 O O O HC H 3 C H 2 CC H 2C H 2 + O C H 3 C H 3 CC H 2C H O H + H 2 O C H 3 C H 3 CC H 2C H O H + O C H 3 C H 3 CC H 2C H O O H 3) Текширилувчи моддага сирка кислата солиб концентрланган сульфат кислата иштирокида қиздирилса, жуда характерли, ёқисмиз ҳид- сирка кислотанинг амил спирти билан 6ерган мураккаб эфирининг ҳиди чиқа бошлайди. Бу моддани баъзан «нок эссенцияси» деб юритилади. C H3 C H 2 C H 2 O H C H 3C H 2 C H 2 C H 3 C O O H+ OH 2 S O 4 t o , C H 3 C H 2 C H 2 O CC H 2 C H 2 + H 2 O Амил (изаамил) спиртининг баъзи бир ҳосилаларини ва бу спиртининг, корхоналар ҳавосидаги миқдорини аниқлаш. Тиббиётда стенокардия касаллигида қон томирини кенгайтириш учун ишлатиладиган препаратлардан амил нитрит-СН З -CH 2 -CH 2 -CH 2 -CH 2 -O-NO, ҳалқ хўжалигининг кўп тармоқларида қўлланадиган амилацетат ва изаамилацетат суд кимёси аҳамиятига зга бўлган моддалардир. Кейинги икки препaрат қурилиш корхоналарида ва мудафаа мақсадларида мум, ёғ, смала, нитрацеллюлоза каби моддаларни эритиш учун қўлланади. Баъзан янглишиб уни ичкилик ўрнида ичиб қўйиш хавфи ҳам бор. Амил (изаамил) спирти ҳосилаларини суд кимёси амалиётида таҳлил қилиш учун ашёвий далиллардан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади, дистиллятдаги бу моддаларни эфир қаватига ўтказилади. Сўнгра тегишли қисмларга гидролизлаб, бирма-бир кимёвий реакциялар ёрдамида исбатланади. Масалан: C 5 H 1 1 О NO + НОН → С 5 Н 1 1 0Н + НN0 2 ● НN0 2 дифениламин билан ҳаво рангли маҳсул о т ҳасил қилади.O CH 3 C5 H 1 1 O C + + H 2 O C 5 H 1 1 O H CH 3 CO OH Сирка кислата эса этил ацетат ҳосил қилиш реакцияси ва темир (111)- хлорид эритмалари орқали топилади. Улар миқдорини аниқлаш мақсадида гидролиз учун титрланган ишқор ишлатилади ва реакцияга киришмай қолган ишқорни кислота ёрдамида титрлаб аниқланади. + H2O + O CH3 C5H11O C + + NaOH C5H11O H CH3CO ONa NaOH HCl NaCl Корхоналар ҳавосидаги амил (изоамил) спирти миқдорини аниқлаш учун ҳаво ўтказилган сув таҳлил қилинади. Спирт миқдори кўп бўлганда оксидлавчи моддалар (К 2 Сr 2 О 7 ) билан оксидланади ва уларнинг сарф бўлиши орқали заҳарли амил (изаамил) спиртининг миқдори аниқланади: 3C5H11OH + + + + 8H2SO4 2K2Cr2O7 2K2SO4 2Cr2(SO4)3 11H2O 3C4H9COOH + 5C5H11OH + + + + 6H2SO4 4KM nO4 2K2SO4 2M nSO4 11H2O 5C4H9COOH + 1. Ацет о н (диметил к ет о н) (Асеt о nu m ) C H 3 C C H 3 O Токсикологик аҳамияти . Ацетон универсал органик эритувчи бўлганлиги учун ҳар хил бўёқларни, нитрацеллилозани эритишда, тутунсиз парох олишда, сунъий ипак ҳосил қилиш ва башқаларда жуда кўп миқдoрда ишлатилади. Доришунослик саноатида хлорофарм; сульфонал, йодофарм каби прeпаратларни синтезлашда ҳом ашё сифатида қўлланади. Ацетон сунъий ,каучук олишда ҳам яхши материал ҳисобланади. Ацетон кенг миқёсда ишлатилтанлиги туфайли, ундан заҳарланиш ҳаллари учраб туради. Бироқ ацетондан заҳарланиш натижасида ўлим ҳоллари рўй берганлиги ҳақида маълу,мот йўқ, аммо баъзилар янглишиб спиртли ичимлик ўрнига ичиб юборган ҳодисалар ҳам бўлган. Бунда «ичкилик» қолдиқлари ёки қусуқ массалари ҳам ашёвий далил бўла олади. Суд кимёгари биообъектлардан ацетонни аниқлаш учун текшириш олиб бораётганда уни соғлом организмда ҳам ҳосил бўлиб туришини назарда тутиши керак. Қанд касаллили (диабет) билан ориган бемор қонида ва пешобидаги ацетон миқдори тўсатдан ошиб кетади. Пешоб билан чиқариладиган ацетон таначалари 300-400 мг % га (нормада 40 мг %) етади. Қисман ацетон организмда баъзи бир ўзгаришларга учрайди, қисман эса ўпка ва буйраклар орқали ташқарига чиқарилади. Фuзик ва кимёвий хоссалари. Кимёвий тоза ацетон рангсиз, тиниқ суюқлик. Ўзига хос характерли ҳидга эга. 56,5 0 да қайнайди, сувдан енгил. Сув ва барча органик эритувчилар (эфир, хлороформ ва бошқалар) билан ҳар қандай нисбатда аралашди. Ҳар хил аралашмалар таркибида сув буғи билан яхши ҳайдалади. Ацетоннинг бу хоссасидан суд кимёси амалиётида файдаланилади. Сифат ва миқдор таҳлиллари. Ацетон борлигини билиш учун қуйидаги реакциялардан файдаланилади: 1)Aцeтон, худди этил спирти каби, йоднинг ишқорли эритмаси билан жуда осон реакцияга киришиб, йодофорф ҳосил қилади. C J 3 C O C H 3 C J 3 C O C H 33 N a O J+ 3 N a O H + N a O H N a O C O C H 3C J 3 H + +J 2 2 N a O H N a J + ++ N a O J H 2 O C H 3 C C H 3 O Реакция гарчи жуда сезгир бўлса-да, ацетон учун характерли эмас, чунки этил спирти, сут кислота каби моддалар ҳам бу реакцияни бера олиши мумкин. 2)Ацетон сирка кислота иштирокида натрий нитропруссид Na 2 [Fe(CN) 5 NO] билан қизил-бинафша ранг ҳосил қилади. Бу реакция ҳам ацетон учун унча характерли эмас, чунки бунда сирка кислота альдегиди ва бошқа шунга ўхшаш моддалар халал беради. Текширилувчи объект таркибидаги ацетон миқдорини аниқлашда йодометрик усулда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ацетонни ишқорий муҳитда йўднинг титрланган эритмаси билан оксидлангач NaJO ни кислотали муҳитда йодометрик усулда аниқланади. 2. Сирка кислота (Асidum асеtiсum)СНзСООН Токсикологик аҳамияти. Сирка кислота турмушда кўп ишлатилади, шунинг учун ундан заҳарланиш ҳоллари тез-тез учраб туради. Заҳарланиш одатда маст кишиларнинг «кайфни» узоққа чузиш мaқcaдида ёки баъзи одамларнинг ўз-ўзини ўлдириш ниятида шу кислотани ичиш туфайли рўй беради. Бундай бахтсиз ҳодисаларнинг вужудга келиши айниқса сирка эссенцияси ва концентрланган сирка кислотани ҳўжаликда бепарволик билан сақлаш жуда хавфлидир. Чунки уни ёш болалар билмасдан сув деб ичиб қўйишлари мумкин. Концентрланган сирка кислота 96%, сирка эссенцияси 40-80%, овқатга қўшиладиган сирка эса 3-8 % СНзСООН сақлайди. Буларнинг ҳаммаси ҳам эҳтиёт бўлинмаганда ҳаёт учун хавфлидир. Сирка кислотанинг ўлдирувчи дозаси 2-15 г. Ҳаводаги рухсат этиладиган концентрацияси эса 0,005 мг/л. Сирка кислота билан заҳарланиш сульфат ва хлорид кислотадан заҳарланишга нисбатан енгилроқ ўтсада, сирка кислотада буғланиш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли нафас йўлларини ишдан чиқаради, шунинг учун ўлим ҳоллари кўп учрайди. Киши сирка кислотани билмай ичиб юборганда, юрак уриши секинлашади, тана ҳарорати кўтарилади (айрим ҳолларда 39 0 гача етади), буйраклар ишдан чиқа бошлайди, беморнинг оғзи ва нафас йўлларидан сирка ҳиди келиб туради. Заҳарланиш натижасида ҳалок бўлган киши мурдасини ёрилганда сирка кислота ҳидидан ташқари, жигарда некроз, буйракда эса нефроз ҳолатлари пайдо бўлганлиги аниқланади. Бу ҳолатлардан характерлиги сирка ҳидининг келишидир - бу кимёвий таҳлилсиз тўғри натижа чиқаришга имкон беради. Сирка кислота кимё саноатида мураккаб эфирлар олишда, индиго моддасини синтезлашда, доришуносликда эса аспирин, фенацетин, ванилин препаратларини ҳосил қилишда кенг миқёсда қўлланади. Физик ва кимёвий хоссалари. Кимёвий соф сирка кислота рангсиз, тиниқ, учувчан суюқлик бўлиб, паст ҳароратда кристалланади. Жуда кучли характерли ҳ иди бор. Мазаси ў та нордон. 117-118 0 да қ а й на й ди. Сув ва органик эритувчилар (эфир, хлороформ, ацетон) билан ҳ ар қ анда й нис б атда қў шилади. И ш қ ор ва карбонатлар билан ш иддатли реакцияга киришиб тегишли тузлар ҳ осил қ илади: СН 3 СООН + NaOH  СН 3 СООNа + Н 2 О 2СН 3 СООН + К 2 СО 3  2СН 3 СООК + С О 2 ↑ + Н 2 О Сув билан яхши учганлиги учун турли объект таркибидан осон ҳайдаб ажратилади. Объектда сирка кислота кўп миқдорда бўлганда дистиллятдан характерли сирка ҳиди келиб туради. Сирка кислота организмда ўзгаришларга учраб тузлар ҳосил қилиши мумкин, уни сув буғи билан ҳайдашдан олдин объект муҳитини бирор кучлироқ кислота билан нордонлаштирилади ёки биологик объектга спирт қўшилади. Спиртли қaват ажратилгач унга ишқорий модда қўшилади, спирт ҳайдалади. Туз ҳолига ўтган сирка кислотани сульфат ёки фосфат кислаталари ёрдамида сиқиб чиқарилади ва сув буғи билан ҳайдалади. Биообъектдан сув буғи сирка кислотанинг фақат 0,3-0,4% нигина ҳайдаб ажрата олади. Сифат ва ми қ дор таҳлиллари. Сирка кислота борлигидан далолат берадиган биринчи аломат, унинг характерли ҳ идидир. Кимёвий реакциялардан қу йидагиларни к ў рсатиш мумкин: 1) Сирка кислота не й траллангандан с ў нг аралашмага темир (III)- хлорид қў шилса қ изил рангли ма ҳ сулот ҳ осил б ў лади, қи здириш натижасида қўнғир ч ў кма ч ў кади. 3СН 3 СООNа + FеСl 3  Fе(СНзСОО) 3 + 3NaCl Fе(СН 3 СОО) 3 + 2Н 2 О  Fe(ОН) 2 (СН 3 СОО) + 2СН 3 СООН Реакция сезгирлиги 1,25 мг сирка кислотага тенг. 2) Сирка кислота этил спирт билан концентрланган сульфат кислота иштирокида қиздириш натижасида характерли ҳидга эга бўлган мураккаб эфир ҳосил қилади: C2H5O H H2SO4 C2H5O SO3H + H2O + C2H5O SO3H + CH3 HO C O CH3 C2H5O C O H2SO4 + Реакция сезгирлиги 5 мг сирка кислотага тенг. 3. .Кокадил оксидини ҳосил бўлиш реакцияси. қўланса ҳидли 4.Индиго ҳосил қилиш реакцияси. Сирка кислотани калций тузлари билан қиздирилганда ацетон ҳосил бўлади. 2CH 3 COOH + CaO ---> (CH 3 COO) 2 Ca+   H 2 O t (CHCOO) 2 Ca ---> CH 3 COCH 3 + CaO + CO 2 Ҳосил бўлган ацетон ишқорий шароитда о -   нитробензольдегид билан кўк рангли индигони ҳосил қилади . Сирка кислота миқдорини аниқлашда нейтраллаш усулидан файдаланилади. Бунинг учун уни индикатор иштиракида ишқop билан титрланади. Кислатанинг ҳаводаги миқдорини аниқлашда эса йодометрик усул қўлланади. Усул принципи қуйидагича: КJ ва КJОз маддалар сирка кислота бўлганда, шу кислатага эквивалент миқдорда йод ажратиб чиқаради. 6СН 3 СООН + 5KJ + К JО 3  6СН 3 СОО К + 3J 2 + 3Н 2 О Ажралиб чиққан йодни крахмал иштирокида тиасульфат эритмаси билан титрланади.