logo

Заҳарли, наркотик ва гангитувчи моддаларни биологик объектдан қутбли эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш, хусусий усуллари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

251 KB
Заҳарли, наркотик ва гангитувчи моддаларни биологик объектдан қутбли эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш, хусусий усуллари Режа: 1. Сулфат кислота билан нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиш усули. 2. Барбитуратларни хлорид кислота билан нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиб олиш 3. Барбитуратларни қон ва пешобдан ажратиб олиш. 100 г биологик обект Хлороформ билан 3 қайта экстракциялаш сувли қаваторганик қават гель-хроматография усулида тоз лаш барбитуратлар та ҳ лили филтр лашмайдалаш Сувл и ажратмаБўктириш, 0,02 н Н 2 SO 4 билан 2(1) соат, рН =2-3 ( 25% Н 2 SO 4 ) 3 қайта ЦентрафугалашБарбитуратлар - уйқу чақирувчи дорилар сифатида катта токсикологик аҳамиятга эга, улар билан заҳарланиш тез-тез учраб туради. Барбитуратлар - барбитур кислотаси ҳосиласи бўлиб, >CH 2 гурухдаги ёки азот атомидаги водородлар ўрнига турли радикаллар алмашиниши билан уларнинг янги вакилларини синтезлаш мумкин. Барча барбитуратлар (тиопентал натрийдан ташқари) қаттиқ кристалл моддалар бўлиб, ҳидсиз, аччиқ таъмли, эфирда яхши, хлороформ ва спиртда ёмонроқ, сувда эса ёмон эрийди. Шунинг учун барбитуратларни эфир билан экстракциялаш яхши натижа беради. Барбитуратлар юқори ҳароратда қуруқ ҳайдалади. Олинган кристаллари эса айрим барбитуратлар учун характерли бўлади. Барбитуратларни бу хоссаларига асосланиб, уларни биообъектлардан ажратишда бир неча усуллар тавсия этилган. Барбитуратларни ажратиб олишда узоқ вақт алкалоидларни ажратиш усулларидан фойдаланиб келинган. Охирги йилларда барбитуратларни ажратиш учун қуйидаги хусусий усуллардан фойдаланилади. 1. Сулфат кислота билан нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиш усули. Бу усулни Кромаренко ва Поповалар яратганлар. рН 2-3 шароитда Кромаренко усулида олинган нордон ажратма центрофугалангач, ёт моддалардан гель- хроматография усулида тозаланади. Сорбент сифатида G-25 ва G-50 маркали сефадекслар қўлланилади. Бунда юқори молекулали ёт органик моддалар сефадекс ғовакларига шимилмай ўтиб кетади, барбитуратлар эса ғовакларга шимилиб, сефадексда қолади, сўнг сефадекс сулфат кислота билан ювиб олиб, элюант хлороформ билан экстракцияланади ва барбитуратларга текширув олиб борилади. 2. Барбитуратларни хлорид кислота билан нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиб олиш. Ушбу усулни Грусц- Х арди таклиф этган (бензонал учун). Объект хлорид кислота билан нордонлаштирилади, ажратма сулфат аммоний билан тўйинтирилади, хлороформ ва этил спирти аралашмаси қўшилиб, 2 соатдан сўнг эритма филтрланади. Органик қатлам ажратиб буғлатилади ва қолдиқ устига иссиқ сув қўшилиб, хлороформ билан экстракцияланади. Хлороформли эритма рН=7,4 бўлган фосфатли буфер билан ишланади. Хлороформли қатлам бензоналга, буферли қатлам бензонални метоболити бензой кислотасига текширилади. 3. Барбитуратларни ишқорли сув ёрдамида ажратиб олиш - Валов усули.бензой кислотаси та ҳ лили100 г биологик обект Хлороформ билан 3 қайта экстракциялаш Сувли қаваторганик қават Бензонал та ҳ лили майдалаш Бўктириш, HCl эритмаси (рН 2) Органик қатламни буғлатиш, сув ҳаммомида 40 0 ССувл и ажратма (N H ) 4 SO 4 билан тўйинтириб, хлороформ ва этил спирти аралашмаси қўшилиб, 2 соатга қолдирилади филтр лаш рН=7,4 бўлган фосфатли буфер билан ишланади Объектга ўювчи натрийли сув қўшилади (рН 10) ва сувли қатлам ажратилади ва унга волфромат натрий қўшиб, рН 2 гача сулфат кислота қўшилади. Аралашма иситилгач, чўкма центрифугаланади. Центрифугатдан барбитуратлар эфир билан экстрак-цияланади. 4. Барбитуратларни оксалат кислотаси билан нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиш. Усул М.Д.Швайкова ва уни ўқувчилари томонидан яратилган бўлиб, унда барбитуратлар объектдан оксалат кислотаси билан рН муҳити 2 га келтирилган сув ёрдамида ажратиб олингач, сувли эритмани хлороформ билан экстракцияланади. Ажратмани тозалаш мақсадида 0,1н ишқор эритмаси билан чайқатилади ва сувли қатлам ажратилиб олингач, рН-2 бўлгунча нордонлаштирилади ва барбитуратлар хлороформ билан қайта экстракцияланади. Баҳолаш: ушбу усулда 20-30% миқдор барбитуратлар ажратиб олиниши мумкин. Усул оддий ва осон бажарилади. Барбитуратларни қон ва пешобдан ажратиб олиш. 100 г биологик обект Диэтил эфир билан 3 қайта экстракциялаш Сувли қаваторганик қават Кислотали хоссали моддалар та ҳ лили филтр лашмайдалаш Сувл и ажратмаБўктириш, ўювчи натрийли сув қўшилади (рН 10) Центрифугалашволфромат натрий қўшиб, (рН 2) H 2 SO 4 Усул токсикологик ва норкологик марказларда тирик одам қони ва пешобини таҳлил қилишда қўлланилади. Объект хлорид кислота билан рН-2 гача нордонлаштирилади, натрий сулфат тузи билан тўйинтирилади, ҳосил бўлган аралашмадан барбитуратлар хлороформ билан экстракцияланади. Хлороформдан барбитуратлар рН-13 да ишқор эритмаси билан қайта экстракциялаб олингач, рН-10 бўлган борат буферида спектрофотометрик усулда аниқланади. Барбитуратларни ҳар-хил усулда ажратишни қиёсий маълумотларини жадвал асосида тушунтириш. 1-жадвал Ҳар-хил усуллар билан барбитуратларни ажратиш натижалари. Препаратлар Стасс Отто Василиева Крамаренко Валова Попова Барбамил 45 19 7 35 43 Барбитал 32 14 20 26 28 Гексенал 16 31 5 32 42 Квиэтал 18 25 - 26 40 Фенобарбитал 48 29 7 35 38 Циклобарбитал 19 20 2 30 40 Этаминал 41 18 4 27 43 Тиобарбитал 24 35 - 31 28 Тиопентал 11 17 - 16 20 Демак: барбитуратларни объектдан Кромаренко усулида ажратишда уларни маълум бир қисми аммоний сулфат билан чўкмага тушиши мумкин, шунинг учун бу усулда барбитуратларни тўлиқ ажратиб бўлмайди. Суюқ алкалоидларни ажратиб олиш. 50 мл (10 мл қон) пешоб биологик обект Хлороформ билан 3 қайта экстракциялаш Сувли қаваторганик қават Барбитуратлар та ҳ лили HCl эритмаси (рН 2), N а 2 SO 3 билан тўйинтириш филтр лаш Суюқ алкалоидларга анабазин, никотин, пахикарпин, кониин, ареколинлар киради. Бу моддалар асос ҳолида ўзига хос ҳидли ёғсимон суюқлик бўлиб, етарли даражада учувчандир, улар органик эритувчиларда яхши эрийди, сувда эса етарлича эрувчан. Тузлари эса сувда яхши эрийди, асослари органик эритувчиларда яхши эрийди ва сув буғи билан азеотропик аралашма ҳолида ҳайдалади. Суюқ алкалоидларни умумий ажратиш усулларидан ташқари биологик объектдан ишқорий шароитда сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратилади, олинган дистиллят ишқорий муҳитга келтирилиб, хлороформ билан экстракцияланади. Юқорида келтирилган усуллар ёрдамида ажратиб олинган заҳарли моддалар нордонлаштирилган спиртда эрийдиган, асосан кристалл (суюқ алкалоидлардан ташқари) моддалардир, улар молекуладаги азот ҳисобига тузлар ҳосил қилади, ҳамда сувли ёки спиртли эритмага ўтади. Улар кислотали, нейтрал ва асос хоссасига эга. Шу сабабли уларни биологик объектдан ажратиш ва органик эритувчилар билан экстракциялашда оптимал рН-муҳит (шароит) зарур бўлади. Заҳарли, наркотик ва гангитувчи моддаларни объектдан ажратиб олишда таъсир қилувчи факторлар Заҳарли моддаларни биологик объект ва биосуюқликлардан ажратиб олиш, асосан, нордонлаштирлган сув, спирт ёки органик эритувчилар ёрдамида амалга оширилади. Заҳарли, наркотик ва гангитувчи моддаларни объектлардан тўлиқроқ ажратиб олиш учун уларнинг органик эритувчиларда эрувчанлик хусусиятлари ва эритмалардан органик қатламга экстракцияланиш даражаларини инобатга олиш лозим. Моддаларни сувли эритмадан органик эритувчи қатламига тўлиқ ўтишига:  тақсимланиш коэффиценти,  э кстракцияланиш даражаси ,  рН-шароити,  органик эритувчи табиати,  экстракция сони  тузловчи агентлар (электролитлар)  ҳарорат, ва бошқа омиллар таъсир кўрсатади.  Тақсимланиш коэффиценти ва экстракцияланиш даражасининг моддалар экстракцияланиш жараёнига таъсири Моддалар экстракцияланиши тақсимланиш коэффицент ига (К) бо ғ лиқ ҳолда органик эритувчи қатламига ўтади. K C org C suv = С орг - органик эритувчида эриган модда концентрацияси С су в - сувда эриган модда концентрацияси Экстракцияланиш даражаси R (процент) қуйидаги формула бўйича тушунтирилади. R A N = 100 % . R - моддани экстракцияланиш даражаси A - органик эритувчида экстракцияланган модда миқдори N - модданинг (бошланғич) сувдаги умумий миқдори. К ва R юқорида келтирилган формулалар асосида улар қанча катта бўлса, модда шунча кўп органик эритувчи қатламига ўтади.  рН шароитини экстракцияга таъсири Барбитуратлар каби диссоциаланмайдиган органик кислоталарнинг сувли эритмалари электронейтрал бўлади ва сув молекулалари билан ёмон гидратланади. Бунда органик кислота молекулаларни органик эритувчи билан аралашганда тезда солвотланади ва органик эритувчи қатламига ўтади. Агар органик кислота молекуласи сувли эритмада диссоцияланса, сув диполлари билан тезда гидратланади. Бундай гидрат боғлар анча барқарор бўлгани сабабли органик эритувчи билан аралашганда кам солвотланади ва ёмон экстракцияланади. Эритма рН шароитини ишқорий томонга ўзгариши органик кислоталар эритмаларини диссоцияланишини оширади ва диссоцияланмаган молекулалар камайиши сабабли органик эритувчилар билан экстракцияланиши пасаяди. + H + O H - H + R C O O H R C O O H Аксинча водород ионлари концентрацияси кислотали томонга ўзгарса, диссоцияланмаган молекулалар сони ортиши ҳисобига органик эритувчиларда экстракцияланиши ортади. Бундай шароитда кучсиз органик кислоталар ҳам тўлиқ диссоцияланмаган ҳолда бўлиб, кўп экстракцияланади. Алкалоид ва синтетик азот сақловчи бирикмалар нейтрал шароитда кислоталар қўшилса, улар диссоцияланадиган ионлар ҳосил қилади. H + O H - A lk.H X A lk.H + + X - Диссоциацияланмаган органик асослар тез солватланиб, органик эритувчи қатламига ўтади. Органик асослар кучсиз электролит ҳисобланиб, уларни диссоцияланиши ортади ва органик эритувчиларда экстракцияланиши пасаяди. Аксинча бундай эритмага ишқор қўшиш билан органик эритувчиларда экстракцияланиш оширилади. Амфотер бирикмаларнинг экстракцияланишига рН- муҳитининг таъсири. Токсикологик аҳамиятга эга бўлган амфотер органик бирикмалар молекулаларида амин ҳамда фенол группаси сақловчи морфин, апоморфин, салсолин каби ва амин ва карбоксил группаси сақловчи экганин ва амино кислоталар каби бирикмалар киради. Бундай бирикмалар рН муҳитига мос ҳолда асосли (кислотали шароитда) ва кислотали (ишқорий шароитда) хоссаларни намоён қилади: N COOH OH CH3 N COO OH CH3 + H+ [OH-] [H+] экгонин [H+] +OH- N CH3 H HO N+ CH3 HO COOH OH COO OH гидратланган молекула Молекуляр ҳолатдаги амфотер бирикмалар сувли эритмаларидан органик эритувчилар билан яхши экстракцияланади. Уларни ионлари эса сув молекулалари билан осон гидратланади ва деярли органик эритувчилар билан экстракцияланмайди, шунинг учун бундай амфотер органик бирикмалар изоэлектрик нуқталарида электр зарядларига эга бўлмайди ва реакцион активлиги пасаяди. Оқсиллар бундай шароитда одатда чўкмага тушади. Юқорида айтилганлар асосида қуйидагича хулоса қилиш мумкин. Барбитуратлар ва бошқа кислотали хоссага эга бўлган органик бирикмалар кислотали шароитда органик эритувчилар билан яхши экстракцияланади. Алкалоид ва синтетик азот сақловчи органик бирикмалар кислотали муҳитда органик эритувчилар қатламига ўтмайди ва сувли эритмада сақланади. Уларни ажратиб олиш учун сувли эритмага ишқор қўшиб, асос ҳолига келтирилади ва органик эритувчи билан экстракцияланади. Антифибрин, фенацетин каби нейтрал моддалар учун бундай факторларнинг таъсири кам, яъни улар органик эритувчилар билан кислотали, нейтрал ва ишқорий шароитда ҳам яхши экстракцияланади.  органик эритувчи табиатининг экстракция жараёнига таъсири Экстракцияланиш даражасига органик эритувчилар характери ҳам катта таъсир этади. Буни қуйидаги мисолда кўриш мумкин. 2-жадвал Фенобарбитални экстракциясига органик эритувчи ва рН кўрсаткичининг таъсирини ўрганиш натижалари (n=5) Муҳит рН кўрсат- кичи Органик эритувчи хлороформ д иэтил эфир и зоамил спирти бензол экстракциялаб олинди мкг % мкг % мкг % мкг % 1,68 74 , 54 74 , 54 92 , 31 92 , 31 90 , 15 90 , 15 34 , 11 34 , 11 3,56 74 , 49 74 , 49 91 , 27 91 , 27 89 , 18 89 , 18 29 , 6 8 29 , 6 8 4,01 72 , 9 6 72 , 9 6 89 , 6 8 89 , 6 8 87 , 32 87 , 32 27 , 85 27 , 85 6,86 51 , 3 4 51 , 3 4 58 , 4 1 58 , 4 1 52 , 24 52 , 24 12 , 63 12 , 63 9,18 10 , 52 10 , 52 16 , 21 16 , 21 15 , 97 15 , 97 2 , 31 2 , 31 12,45 1 , 15 1 , 15 2 , 62 2 , 62 2 , 11 2 , 11 - - 1-расм. Фенобарбитални экстракция жараёнига органик эритувчи ва рН кўрсаткичларининг таъсири Юқоридаги жадвал ва расмда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, фенобарбитални эритмалардан рН 1,68 га тенг бўлган шароитда диэтил эфир қаватига максимал миқдорда 92,31% миқдорда ўтади. Бунда з аҳарли, наркотик ва гангитувчи моддаларни объектлардан тўлиқроқ ажратиб олиш учун уларнинг органик эритувчиларда эрувчанлик хусусиятлари ҳисобида амалга ошишини кўриш мумкин.  экстракциясига экстракция сони нинг таъсири Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, аксарият з аҳарли, наркотик ва гангитувчи моддаларни сувли қатламдан органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш жараёнига экстракция сони таъсир кўрсатади. Экстракция сони тажриба йўли билан топилади. 3-жадвал Гексамидин ва фенобарбитални экстракция жараёнига экстракция сонининг таъсири( n=5 ) Эритувчи Экстрак -ция сони Экстракци я миқдори, мл Гексамидинни экстракция қилиб олинган миқдори, % Фенобарбитални экстракция қилиб олинган миқдори, % Хлороформ 1 10 79 , 33 74 , 54 2 20 89 , 31 88 , 35 3 30 91 , 84 92 , 83 4 40 92 , 10 93 , 21 5 50 92 , 31 93 , 30 Диэтил э фир и 1 10 1 4 , 92 91 , 31 2 20 19 , 64 93 , 62 3 30 24 , 45 95 , 32 4 40 26 , 45 95 , 55 5 50 27 , 67 96 , 02 Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, тўрт ва беш қайта органик эритувчи билан экстракциялаш натижасида гексамидин ва фенобарбиталнинг миқдори сезиларли даражада ошмаганлиги сабабли сувли ажратмадан уч байта органик эритувчи хлороформ ёрдамида экстракциялаш мақсадга мувофиқдир. Бунда гексамидинни ўртача хлороформ қатламга 91,84%, фенобарбитални 92,83% миқдорда экстракция қилиб олишга эришилди.  Экстракция жараёнига электролитлар таъсири Сувда яхши эрувчи органик бирикмаларни сувдаги эритмасига, электролитлар қўшилса, уларнинг эрувчанлиги ўзгаради, яъни ортиши ёки камайиши мумкин. Электролитлар таъсирида моддаларни сувда эрувчанлигини пасайиши - тузланишни камайиши , эрувчанлигини ортиши эса - тузланишни ортиши дейилади. Тузланиш натижасида органик моддаларни эрувчанлиги ўзгаради ва органик эритувчи билан экстракцияланиши ортади, яъни тақсимланиш коэффиценти ортади. Электролитларни тузлаш таъсири тузланаётган модда ва тузланувчи табиатига, концентрацияси ва ион радиусига боғлиқ. Кичик радусли ионларни катта радусли ионларга нисбатан тузланиш таъсири катта. Кўпгина ҳолларда электролитлар моддаларни сувли қатламдан кўпроқ миқдорда ажратиб олишга ёрдам беради. Бунда электролит таъсирида модданинг сувдаги эрувчанлиги камайиши, шунингдек, ҳосил бўлган эмульсияларни парчалаш ёки оқсил моддаларни чўктиришда электролитлардан фойдаланилади. Аммо баъзи ҳолларда моддаларни сувли эритмалардан ажратиб олиш даражаси электролитлар таъсирида сезиларли даражада камаяди  Экстракция жараёнига ҳ ароратнинг таъсири Ҳарорат ўзгариши билан моддаларни экстракцияланиши ортиши ёки камайиши мумкин. Бу моддани ҳарорат таъсирида тақсимланиш коэффицентини ўзгаришига боғлиқ. Ҳарорат ўзгариши билан тегишли фазаларда моддаларни диссоциация ва ассоциация босқичи ўзгаради. Демак, гидротация ва солватация ўзгаришига монанд ҳолда кимёвий моддаларни экстракцияланиши ҳам ўзгаради. Ажралмаларни ёт моддалардан тозалаш усуллари . Органик заҳарли моддалар қутбли эритувчилар ёрдамида ажратиб олингач, икки хил кислотали ва ишқорий муҳитда олинган ажралмалар қолдиғи ҳолида бўлади. Улар таркибида ажратилган модда билан бир қаторда экстракцияланган оқсиллар, аминокислоталар, ёғ ва липидлар каби ёт моддалар бўлиб, улар таҳлил олиб боришда ҳалақит беради. Айрим ҳолларда эса улар реактивлар билан текширилувчи модда каби реакция маҳсулотларини ҳосил қилиши, ҳамда миқдори таҳлилда ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун бундай моддаларни йўқотиш мақсадида экстрактлар тозаланади. Тозалашни сузиш, филтрлаш, центрифугалаш, чўктириш ва қайта экстракциялаш каби усуллари мавжуд. Модда ёт моддалардан тозалашда физик-кимёвий хоссаларига асосланади. 1. Сузиш - пахта ёки бинт ёрдамида амалга оширилади. Бу усул ажралмани йирик механик қўшилмалардан тозалайди, аммо бундай пахта ёки бинт ўзига аниқланувчи моддани адсорбциялаши сабабли моддаларни йўқотилишига сабаб бўлади. Шунинг учун центрифугалаш анча қулай ҳисоланади. 2. Филтрлаш - ажралмани йирик ва майда механик қўшилмалардан тозалайди, аммо бундай филтр қоғози ҳам ўзига аниқланувчи моддани адсорбциялаши сабабли моддаларни йўқотилишига сабаб бўлади. Шунинг учун центрифугалаш анча қулай ҳисоланади. 3. Центрифугалаш - ажралмани йирик ва майда механик қўшилмалардан центрафуга аппаратлари ёрдамида цетрафугалаб тозаланади. 4. Чўктириш - Сузиб, филтрлаб ёки центрифугалаб олинган бундай ажратмалар таркибида эриган ҳолда учровчи оқсиллар каби ёт моддаларни, ҳамда қон таркибидаги ҳалақит берувчи моддаларни учхлорсирка, вольфрам, метафасфат кислоталари, айрим гетерополи бирикмалар каби чўктирувчи реактивларни қўллаб улар ёрдамида оқсиллар ва полипиптидлар чўкмага туширилади. Эритма ҳароратини тахминан 40 0 C гача иситиш ёрдамида кўп оқсилларни чўктириш мумкин. Оқсилларга абсолют этил ва метил спирти ёки ацетон таъсир эттирилганда ҳам чўкмага тушади. Оқсил моддаларни чўктиришда тузлаш усули ҳам қўлланилади ва тўйинган туз эритмасида оқсилларни чўктириб ажралишидан ҳам фойдаланилади. 5- Қайта экстрациялаш усули . Қайта экстрациялаш усулида заҳарли моддаларни ёт моддалардан тозалашда физик-кимёвий хоссаларига асосланилади. А. Кислотали муҳитда олинган ажралмалардан ёт моддаларни реэкстракциялаб тозалаш. Кислотали хоссага эга моддалар, яъни органик кислоталар ва барбитуратларни экстракция ва реэкстракция (қайта экстракция) усулларида тозаланади. Усулни қуйидаги чизма шаклида изоҳлаш мумкин. Қайта экстракциялаб тозалашда рН муҳити аниқ бўлиши зарур. Агарда рН- муҳитига аҳамият берилмаса текширилувчи модда йўқотилиши мумкин. Бу усулда нейтрал ва кучсиз асос хоссали моддаларни қайта экстракциялаб тозалаб бўлмайди, чунки уларни тозалаш давомида йўқотиб қўйилади. Б. Ишқорий муҳитда олинган ажралмалардан моддаларни реэкстракциялаб тозалаш. Ишқорий хоссага эга бўлган моддалар алкалоидлар ва уларни синтетик аналоглари ҳам реэкстракция усулида тозаланади ва юқоридаги чизмада кўрсатилган тартибда амалга ошириш қолдиқ + кислота (H + ) , pH= 2 экстракция лаш органик қатлам кераксиз кислотали сувли қатлам кислотали сувли қатлам + ишқор ( О H - ) , pH=1 3 реэкстракция органик қатлам текширилувчи моддалар сувли қатлам кераксизқолдиқ + ишқор (OH - ) , pH=13 экстракциялаш органик қатлам кераксиз (ёт моддалар) ишқорий сувли қатлам ишқорий сувли қатлам + кислота (H + ) , pH= 2 реэкстракция органик қатлам текширилувчи моддалар сувли қатлам кераксиз мумкин. Бу ерда ҳам рН –муҳитига аҳамият бериш керак. Қайта экстракциялаб тозалашда кучсиз асос хоссасига эга моддалар (пурин ҳосилалари, наркотин, промедол, антипирин ва амидопиринлар) йўқотиб қўйилади. 6. Физик-кимёвий усуллар ёрдамида тозалаш. а) қуруқ хайдаш (возгонка). Ҳарорат таъсирида сублимацияланувчи - яъни барбитуратлар, бензой ва салицил кислоталари, кофеин каби моддаларни тозалашда фойдаланилади. А. Электродиализ усулида тозалаш - стрихнин, пахикарпин каби айрим моддаларни ажратиш ва тозалашда қўлланилади. Бу усулда алкалоидларнинг тузлари доимий ток таъсирида ярим ўтказгич пардадан катодга томон силжиши асос қилиб олинган. Таҳлил учун катод суюқлиги экстракциялаб ишлатилади. В. Электрофорез усулида тозалаш . Электрофорез усули электр токи таъсирида хромотографик тозалашдан иборат. Бунда алкалоид ва асос хоссали синтетик моддаларни тузлари доимий ток таъсирида катод томон турли тезликда силжийди. Натижада у лар бир-биридан ва ёт моддалардан ажралади. С . Хроматографик усуллар ёрдамида тозалаш . Булар ичида ҳар хил сорбентлардан фойдаланиб, юпқа қатлам хроматографияси, колонкали гел хроматографияси, қоғоз хроматографияси каби0 усуллардан энг кўп фойдаланилади. Бу усулларда ёт моддалардан тозалашдан ташқари текширилаётган модда чинлигини аниқлаш ҳам мумкин. Бунинг учун турли қўзғалувчи системалардан, сорбентлар ва аниқловчи реактивлардан фойдаланилади. Масалан: кислота хоссали моддалардан барбитуратларни тозалаш ва аниқлашда хлороформ - н-бутанол - 25% NH 4 OH (70:40:5) системасидан фойдаланилади. Аниқловчи реактив 0,02% дифинилкарбазиднинг хлороформли эритмаси ва симоб сулфатнинг сувли эритмаси пуркалади. Барбитуратлар сиёх рангда турли Rf оралиғида доғлар ҳосил қилади. Ишқорий ажралмани тозалашда алкалоидлар учун хлороформ-ацетон- диэтиламин (50:30:2), хлороформ-ацетон-аммиак (30:20:2) ёки бошқа қўзғалувчи фаза, аниқловчи реактив сифатида Драгендорф реактиви қўлланилади. Бошқа тозалаш усуллари ажратиб олиш усуллари билан бирга олиб борилади. Масалан: филтрлаш, оқсилларни спирт ёки электролитлар ёрдамида чўктириш ва центрифугалаш ва ҳ.к. Хулоса қилиб айтганда, суд кимёгари қайси усулни қўллашдан қатий назар, бари бир заҳарли моддаларни аниқлаш учун текширишни биоматериалдан ажратилган икки хлороформли эритмаси билан олиб боради. Булардан бири - кислотали муҳитда сувдаги эритмадан органик эритувчи ёрдамида ажратиб олинган заҳарли моддалар ва иккинчиси ишқорий муҳитда органик эритувчи қаватига ўтадиган моддалардир.