logo

Олд Осиё санъати. Олд Осиёдаги қадимги даврлардаги ҳалқлар ва давлатлар. Оссурия санъати. Янги Бобил подшолиги санъати

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

44.5 KB
Олд Осиё санъати. Олд Осиёдаги қадимги даврлардаги ҳалқлар ва давлатлар. Оссурия санъати. Янги Бобил подшолиги санъати. Режа: 1. Олд Осиёнинг географик ўрни ва даврий чегараси. 2. Халқлар ва давлатлар санъатидаги ўхшашлик ва ўзига хос томонлари ҳамда меъморчилик ва ҳайкатарошлик. Дажла ва Ефрот дарёлари воҳасида, Ўрта ер денгизи ҳавзасининг шарқий соҳиллари ҳамда кичик Осиёнинг марказий тоғлик районлари ҳудудида эрамиздан аввалги Урарту, Бобил каби давлатлар мавжуд бўлиб, улар жаҳон санъати тарихига ўз ҳиссаларини қўшишган. Бу давлатларнинг сўнггиси Бобил (Вавилония) эрамиздан аввалги 539 йили Эрон томонидан тобе қилиб олинади ва шу билан Олд Осиёнинг қадимий тарихи тугалланади. Олд Осиёнинг бадиий-тарихий ёдгорликлари Миср санъати сингари кенг ва ранг-баранг. Бу ерда ҳашаматли сарой ва ибодатхоналар қурилди. Думалоқ ҳайкалтарошлик ва рельефда ажойиб ўрта динамик, пластик гўзал асарлар яратилди, деворий суратлар, нозик амалий-декоратив буюмлар ишланди. Лекин бу ёдгорликлар бизгача кам етиб келган. Бунга сабаб Олд Осиёнинг асосий қисмини ташкил қилган Икки дарё оралиғи (Месопотамия) бир-бирини алмаштириб турган янги-янги давлатлар ўртасида мамлакатга ҳукмронлик қилиш учун доимий кураш борган бўлса, иккинчи томондан, меъморлик ва тасвирий санъатнинг турларини ривожлантириш учун тош, ёғоч ва металлардан етарли бўлмаганидан дейиш мумкин. Сақланиб қолган ёдгорликлар, уларнинг қолдиқлари Олд Осиёда эрамиздан аввалги 4000-300 йиллардаёқ бу ерда ўзига хос санъат пайдо бўлганлиги ва ривожланганлигидан далолат беради. Шу ерда ёзув пайдо бўлди, меъморчилик турлари юзага келди, ҳунармандчилик ривож топди. Олд Осиё санъатида ҳам монументал меъморчилик етакчи ўринни эгаллаган, санъатнинг бошқа турлари у билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Олд Осиёнинг қадимги даврга хос бўлган тасвирий санъат хусусиятлари Шумер ва Аккад давлатларида (эр.ав. 4000 йиллик охири) кўринади. Бу ернинг ҳайкалтарошлиги ва майда пластикаси мисрликлар ҳайкалтарошлигига нисбатан бир мунча содда бўлса ҳам, лекин ўзининг ифодали ишланганлиги билан эсда яхши қолади. Рельефларда эса тарихий воқеалар, жанг юришлари ишланган. Бу ерда думалоқ ҳайкалтарошлик ва глиптика кенг тарқалган. Ҳ айкаллар кўп ҳолларда ёрқин бўёқ билан бўялган бўлиб, инкрустация услубида ишланган ҳайкалларни эслатади. Монументал ҳайкалтарошлик асарларида ҳар бир тасвирланувчининг индивидуал хусусиятларини очиб беришга, ички дунёсини яратишга интилиш сезилади. Ур шаҳридаги топилма аёл боши ҳайкали (эр.ав. XXXI-XXI асрлар), Лагаш ҳокими Гудеа ҳайкалида шу хислатларни сезиш мумкин. “Нарамсин стелласи” (эр.ав. 2300 йиллар) даврининг машҳур асарларидандир. У подшо Нарамсиннинг тоғли қабилалар устидан эришган ғалабасига бағишланади. Бир тўда жангчиларга бош бўлиб кетаётган Нарамсин ва жангчилар ҳаракати табиий чиққан, тоғ манзараси, табиат кўриниши ҳам рельеф композицияси ҳаётийлигини оширади. Эрамиздан аввалги I йилликда Оссурия йирик қулдорлик давлатига айланди. Эрамиздан аввалги VII асрга келиб, у бутун Олд Осиёни ўзига бўйсиндириб олди, ягона давлат ташкил этди. Шу даврда ҳашаматли сарой, ибодатхоналар вужудга келди, суронли жанглар, ов манзараларини ифодаловчи ҳаяжонли бўртма тасвирлар яратилди. Дур-Шаррукен (ҳозирги Хорсабод)даги Саргон II саройи харобалари (эр.ав. VIII асрнинг иккинчи ярми) шу давр монументал меъморчилигининг характерли томонини кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Бу сарой баландлиги 14 м. сунъий тепаликка қурилган бўлиб, у қалин девор билан ўралган. Сарой меҳмонхонаси, ётоқхона ва диний маросимларга мўлжалланган хоналардан иборат бўлиб, улар алоҳида очиқ ҳовли атрофида жойлаштиришган. Саройга киравериш дарвозаларининг икки ён томонига эса қанотли, одам бошли қўтос ўрнатилган. У ҳайкал табиий кучлар рамзи бўлиб, подшони “ёмон кўздан” асраш учун хизмат қилган. Сарой хоналари деворий сурат ва бўртма тасвирлар билан безатилган. Бу тасвирларда подшонинг ҳарбий юришлари ва афсонавий қаҳрамон Гилгамиш қаҳрамонликлари ифодаланади. Эрамиздан аввалги VII аср охирига келиб, Бобил янги ривожланиш даврини бошидан кечира бошлади. Навуходоносор II (эр.ав. 605-565 йиллар) подшолик қилган йиллар Бобилда шаҳар қурилиши ишлари авж олдириб юборилди, шаҳар қурилиши режа асосида тикланиб, янги бинолар қурилди, атрофи қалин девор билан ўраб чиқилди. Шаҳарнинг саккиз дарвозаси бўлиб, улар ичида Иштор дарвозаси ўзининг кўркам, серҳашаматлиги билан ажралиб турарди. Шу дарвозадан шаҳарнинг бош ибодатхонасига борадиган йўл бошланар эди. Бош ибодатхона ёнида эса 90 метрлик катта Бобил минораси қурилган эди. Навуходоносор II ҳам серҳашам, безакка бой бўлиб, “осма боғлар” қўйнида эртакнома кўринишни кашф этган эди. Бобил санъати узоққа чўзилмади. У эрамиздан аввалги 539 йили Эрон қўшинлари томонидан босиб олинди. Шу билан Олд Осиё халқлари қадимий санъати тарихи умри тугади. Адабиётлар : 1. Абдиев В . И . « Қадимги Шарқ тарихи », Тошкент 1965 й . (14-18) 2. «Всеобщая история исскуств» Том-1 М. Исскуство» 1956 (7-10)