logo

Омборхонага келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини карантин текшируви ва экспертизасида намуналарни танлаш усуллари

Загружено в:

16.02.2024

Скачано:

0

Размер:

72.5 KB
Омборхонага келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини карантин текшируви ва экспертизасида намуналарни танлаш усуллари Режа: 1. Омборхонага келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан намуналарни танлаш усуллари. Уруғлик материаллардан намуналарни танлаш. 2. Озиқ-овқат ва техник мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотлардан намуналарни олиш. 3. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини карантин текшируви ва экспертизасида намуналарни олиш усуллари. Омборхонага келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан намуналарни танлаш усуллари Маҳсулотнинг карантин ҳолати, барча маҳсулотларни кўздан кечириш ва ундан олинган намуналарни экспертиза қилиш асосида аниқланади. Текшириб кўриш автоуловларни, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, идишларни ташқи назоратдан ўтказиш, карантинга лойиқ материаллардан аниқ миқдордаги намуналарни танлаш, ўсимликларни ва бегона ўтларнинг зараркунандаларини аниқлаш учун кўздан кечирилади. Намуна текшириб кўришда ва экспертизада танлаб олинган, карантинли- ҳашаротларнинг паразит нематодаларнинг турлари, бегона ўтларнинг уруғлари, касалликларни ва зараркунандаларни қўзғатувчи микропрепаратлар зараркунандалар ва касалликлар билан шикастланган, ўсимликларнинг қисмларини маҳсулотнинг каратинли ҳолатини тасдиқловчи материал. Уруғлик материаллардан намуналарни танлаш Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уруғлик материалидан карантин текшируви ва экспертиза учун материалларидан карантин текшируви ва экспертизаси учун нуқтали намуналарни, текширилаётган ҳар битта вагондан, автомашинадан, кемадан, омбордан ва уюмдан олинади. Йирик уруғли маданий ўсимликлардан олинган ҳар битта нуқтали намуна камида 20-25 гр, майда уруғликлардан камида 10 гр миқдорда бўлиши керак. Жўнатишга тайёрланган ёки ёйиб сақланаётган уруғлардан намуналар олишда унинг юзасининг ҳажми ва қалинлиги эътиборга олиниши керак. Автомашиналардаги уруғларнинг нуқтали намуналарини, ёйма юзасининг бешта нуқтасидан конусли шуп билан бурчакларидан ва марказдан олинади. Ҳар битта кўрсатилган нуқталардан намуналарни учта қатламдан: устки қисмини-10 см чуқурликда, ўртачасини ва пасткисини, кузов тубидан 10-15 см масофада олинади. Вагонга тўла ортилган юклардан нуқтали намуналарни, ҳар бир тонна уруғга, намуналарнинг умумий массаси 100 г ни ташкил қиладиган ҳисоб билан бир хил вақт оралиқларида, махсус ковш билан бутун кенглиги ва қалинлиги бўйича кесиш йўли билан, транспортёрдан тушаётган оқимдан олинади. Юк вагонга тўлиқ ортилмаганда, нуқтали намуналарни қуйидаги тарзда конусли шуп билан айнан вагоннинг ўзидан олинади; 16-20 т сиғимли вагонларда ёйма юзасининг бешта нуқтасидан, икки ҳисса кўп юк кўтарувчи вагонларда 33-40 т ёйма юзасининг саккизта нуқтасидан, уч ҳисса кўп юк кўтарадиган вагонларда 60 т-ёйма юзасининг ўнта нуқтасидан намуналар олинади. Озиқ-овқат ва техник мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотлардан намуналарни олиш Вагонларда ва машиналарда ташилаётган ёки ёйиб сақланаётган дон маҳсулотларнинг нуқтали намуналарини танлаш, уруғлардан нуқтали намуналарини танлашга ўхшаб бажарилади. Бунинг учун нуқтали намуналар олиниши керак бўлган, вагонларнинг (автомашиналарнинг) сони, тўпнинг катталигига қараб аниқланади. Буғдойни туширгунча, кемаларнинг трюмида унинг юзасини хар қайси тахминан 100 м 2 бўлган секцияларга бўлинади. Буғдойнинг нуқтали намуналарини, тўкилган буғдойнинг 1 ва 2 м чуқурлигида ташқи қатламида, бешта нуқтасидан олинади. Буғдойни трюмлардан туширишда (ортишда) нуқтали намуналарни, буғдойни бутун харакат вақти давомида, бир хил вақт оралиғида оқимни кесиб ўтиш йўли билан, механик намуна танлагич ёки махсус ковш ёрдамида, қия жойларидан, тўкилаётган буғдойнинг оқимидан олинади. Нуқтали намуналарни танлашнинг даврийлигини, тўп массасини харакат тезлигига қараб ўрнатилади. Хар битта нуқтали намуналарнинг массаси, буғдойнинг 5 тоннасига, камида 100 г бўлиши керак. Тўпдаги вагонларнинг (автомашиналарнинг) сони Нуқтали намуналар олинаётган вагонларнинг (автомашиналарнинг ) сони 5 тагача 6 тадан 15 тагача 15 тадан кўп Хар қайси вагондан Хар қайси учинчисидан Хар қайси бешинчисидан Трюмдаги ёйилган битта қатламдан (битта секциядан) олинган нуқтали намуналарнинг умумий массаси, тахминан 4,5 кг бўлиши керак. Кемаларнинг танкларидан (танкерлардан), нуқтали намуналарни юзанинг учта нуқтасидан ва кўрсатилган нуқталарнинг ҳар биридан-икки қатламда: юзадан 10 см масофада ва 1м чуқурликда олинади. Тушириш вақтида ҳар қайси 4 м да бу жараён қайтарилади. Уюмлардан буғдойнинг нуқтали намуналарини оқаётган оқимдан, тўкиш вақтида, хар қайси 5 т буғдойга танланган нуқтали намуналарнинг умумий массаси камида 100 г ни ташкил қиладиган хисоб билан тенг вақтлар оралиғида, махсус ковш ёки намуна танлагич билан танланади. Омборларда буғдойнинг юзасини тахминан 100 м 2 секцияларга бўлинади. Ҳар битта секцияда нуқтали намуналарни, вагонлардан нуқтали намуналарни танлашга ўхшатиб, бешта нуқтадан олинади. Картошкалардан ва илдизпоялардан нуқтали намуналарни олдиндан тахминан 100 м 2 секцияларга бўлинган тўпнинг иккита қатламининг бешта нуқтасидан олинади. Вагонларда ва автомашиналарда ташиладиган картошкалардан ва илдизпоялардан нуқтали намуналарни, иккита қатламнинг бешта нуқтасидан танланади. Нуқтали намуналарни танланадиган вагонларнинг (автомашиналарнинг) сонини, тўпнинг катталигига қарaб аниқланади. Тўпдаги вагонларнинг (автомашиналарнинг) сони Нуқтали намуналар танланаётган вагон (автомашиналарнинг ) сони 5 тагача 6 тадан 15 тагача 15 тадан кўп Хар қайси вагона(втомашина) дан Хар қайси учинчисидан Хар қайси бешинчисидан Ҳар қайси нуқтали намуна 5-8 дона картошкадан ташкил топиши керак. Транспортда ташилаётган ёки тарада сақланаётган маҳсулотдан намуналарни танлаш учун майда уруғли ўсимликлардан нуқтали намуналарни, кейинчалик тешикларни тикиб қоп шупи; йирик уруғликлардан эчилган қоплардан копусли шуп билан олинади. Нуқтали намуналар олиниши керак бўлган, доналарда, қопларнинг сонини, тўпнинг катталигига қараб аниқланади. Нуқтали намуналарни танлаётган қопларнинг сони Ҳар қайси иккинчисидан биттадан нуқтали намуна Ҳар қайси еллигинчисидан биттадан нуқтали намуна Ҳар қайси юзинчисидан биттадан нуқтали намуна Ҳар қайси икки юзинчисидан биттадан нуқтали намуна Изох: Қопдан биттадан нуқтали намуналар олинган тақдирда, уларни олиш жойлари алмаштирилади (устидан, ўртасидан ва пастидан). Янги узилган мевалардан ва сабзавотлардан нуқтали намуналарни, тўпдаги жойларнинг сонига қараб олинади. Тупдаги жойларнинг сони Нуқтали намуналаролинаётган жойларнинг сони 100 тадан 5000 тагача 501 тадан 1000 тагача 1000 тадан кўп Ҳар қайси йигирманчисидан Ҳар қайси эллигинчисидан Ҳар қайси юзинчисидан Ҳар қайси жойдан нуқтали намуналарни ўлчами картошкада 5-10 дона, мевалар, пиёзларда 200-300 г ни ташкил қилиши керак. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини карантин текшируви ва экспертизасида намуналарни олиш усуллари Омборхонада сақлаш учун келтирилган маҳсулотни экспертизаси учун дастлабки намунани тузиш Дастлабки намуналар тузиш учун тўпдан олинган нуқтали намуналарни кўздан кечирилади ва таққосланади. Олинган материал бир турда бўлганда, ҳамма нуқтали намуналарни силлиқ, тоза юзага (клёнка, қоғоз плёнка, брезент ва ҳ.к.) тўкилади ва зараркунандаларнинг, бегона ўсимликларнинг йирик уруғларининг мавжудлиги текширилади. Бирлаштирилган намунани текширишда аниқланган зараркунандаларни (тириги ва ўлиги), бегона ўсимликларнинг шикастланган уруғларини пробиркаларга ва целлофан қопчаларга солиб, ёрлиқлари билан ўртача намунага қўшиб қўйилади. Ҳамма нуқтали намуналарнинг йиғиндиси, бирлашган намунани ташкил қилади. Агар нуқтали намуналарни таққослашда, улар орасида аниқ фарқ топилса, нуқтали намуналарнинг қайта танлови ўтказилади, бунда сифати бўйича тўпни чегаралаш ва унинг ҳар қайси қисмидан алоҳида бирлаштирилган ва ўртача намуналарни ажратиш учун, танлов вақтида ҳар қайси нуқтали намуналар кўздан кечирилади. Ўртача намунани (ажратиш) тузиш Ўртача намунани меъёрда белгиланган ва ажратиб олинган маҳсулотнинг ҳар бир тури учун кўрсатилган ўлчамларда, бирлаштирилган намунадан ажратиб олинади. Ўртача намунани тузиш учун бирлаштирилган намунани силлиқ юзали столга тўкилади, буғдой квадрат шаклида тарқатилади ва қийшиқ қиррали иккита калта планка ёрдамида аралаштирилади. Аралаштиришни ўнг қўл ва чап қўлдаги планкада квадратнинг қарама- қарши томонларидан ўртача бир вақтда тўкилиб, бир нечта аралаштиришдан кейин валик ҳосил бўладиган қилиб бажарилади, кейин буғдойни валик четларидан ушлаб, бир вақтда иккала планкадан ўртага тўкилади. Бундай аралаштириш уч маротаба бажарилади. Бундан кейин бирлаштирилган намуна яна квадрат шаклида, бир текис қатлам қилиб тақсимланади ва планкалар ёрдамида диоганал бўйича тўртта учбурчакка бўлинади. Иккита қарама қарши учбурчаклардан буғдой олиб ташланади, қолган иккитаси эса тўртга бўлинади, улардан иккитасидан ўртача намуна учун иккита учбурчакларда керакли миқдор олинмагунча, бўлиш давом этади. Мева ва сабзавотлардан ўртача намунани асосан, зараркунандалардан ва касалликлар билан зарарланишга шубҳа уйғотган, аммо ажратиб олинган нуқтали намуналар меъёрлардан кам бўлмаган маҳсулотдан тузилади. Картошкадан, пиёздан, шолғомдан ва илдизпоялардан ўртача намуналарни, улардан тўкилган тупроққа қўшиб олиш, керак. Ўртача намуналар ажратилгандан кейин, бирлаштирилган намуналарнинг қолдиқлари, улар олинган тўпга қайтарилади. Намунани сақлаш Карантин объектлари аниқланган озиқ-овқат ва дон фураж маҳсулотларининг уруғ тўпларини ўртача намуналари дастлаб зарарсизлантирилади ва чегара постида ёки лабораторияда уч ой давомида сақланади. Сақлаш муддати ўтганидан кейин намуналар ажратилади ва йўқ қилинади, топилган карантинли объектлар коллекцион материал сифатида ишлатилади. Карантинли объектлар аниқланган, тез бузиладиган маҳсулотларнинг ўртача намуналарини (мевалар, сабзавотлар, картошка), экспертиза ўтказилгандан кейин йўқ қилинади. Энг кўп характерли шикастланган маҳсулотлар ва уларнинг қисмлари рўйхатга олинади ва уч ой давомида намуна-ҳужжат сифатида сақланади, ундан кейин коллекцион материалга ўтказилади. Карантин объектлар аниқланмаган, тез бузиладиган маҳсулотларнинг ўртача намуналари, экспертиза ўтказилгандан кейин йўқ қилинади. Текширувда ва экспертизада аниқланган, Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлмаган карантинли объектларни ва бошқа қизиқиш уйғотувчи ҳашаротларнинг, паразит нематодаларнинг ва бегона ўтларнинг уруғларини ва меваларини, касалликларни уйғотувчи микропрепаратларнинг турларини, шунингдек нематодлар, касалликларнинг аломатлари кўринган, щитовка ва ҳашарот колониялари билан зарарланган ўсимликларнинг қисмлари ва рўйхатга олинган, тегишли ёрлиқ билан намуна-ҳужжатлари, коллекцион материал сифатида ишлатилади. Адабиётлар: 1. Karimov I. A. «O'zbekiston XXI asr bo’sag’asida: xavfsizlikka tahdid, barqarorlik shartlari va taraqqiyot kafolatlari» Toshkent. O’ zbekiston, 1997. 2. Baratov P . Tabiatni muhofaza q ilish. T.Oqituvchi, 1991. 3. Biologik xilma-xillikni saqlash milliy strategiya va harakat rejasi . T.1998. 4. Tilovov T. Ekologiyaning dolzarb muammolari. Qarshi. Nasaf, 2003. 5. T o’ xtayev A. Xamidov A . Ekologiya asoslari va tabiatni muxofaza q ilish. T. O’qit. 1997. www.arxiv.uz www.ziyonet.uz