logo

Карантин остидаги материаллар ва Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган транспорт воситаларининг фитосанитар назоратидан ўтказиш тартиби, транзит тартиби

Загружено в:

16.02.2024

Скачано:

0

Размер:

96 KB
Карантин остидаги материаллар ва Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган транспорт воситаларининг фитосанитар назоратидан ўтказиш тартиби, транзит тартиби Режа: 1.Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин назоратидаги материаллар ва транспорт воситаларини фитосанитар назоратидан ўтказиш тартиби 2.Дипломатик, консуллик, савдо ваколатхоналари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар томонидан карантин назоратидаги материалларни олиб киришнинг карантин тартиби 3.Карантин назоратидаги материаллар транзитининг карантин тартиби 4.Карантин остидаги материаллар ва улар билан зарарланган транспорт воситаларни зарарсизлантириш ва тозалаш тартиби 5.Карантин назоратидаги импорт ва транзит материалларга доир ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби 6.Ўзбекистон Республикасидан карантин назоратидаги материалларни олиб чиқиш бўйича карантин талаблари Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин назоратидаги материаллар ва транспорт воситаларини фитосанитар назоратидан ўтказиш тартиби Республика ҳудудига олиб кирилаётган карантин назоратидаги материаллар ва транспорт воситаларини фитосанитар назоратидан ўтказиш чегарадан ўтиш жойларида ташкил этилган ўсимликлар карантини чегара пунктлари томонидан амалга оширилади. Республика ҳудудига олиб кирилаётган карантин назоратидаги материалларни фитосанитар назоратидан ўтказиш ўсимликлар карантини чегара пунктлари томонидан юкларини туширишга қадар шунингдек, тушириш ва ортиш жараёнида амалга оширилади. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари бошқа мамлакатлардан республикамизга кемалар, поездлар, самолётлар ва автотранспортлари орқали олиб кирилаётган карантин назоратидаги материалларни ҳамда почта жўнатмаларини қабул қилиб олишда бевосита иштирок этадилар. Транспорт ёки юкнинг юзасида карантин остидаги материаллар йўқ бўлса, ўсимлик материалларининг фитосанитар ҳолатини аниқлаш учун ўсимликлар карантини чегара пункти давлат инспектори юк партияларидан белгиланган тартибда намуналарни танлаб олади ва экспертизадан ўтказилади. Юк ва транспорт воситаларида карантин остидаги материаллар борлиги аниқланса, тасдиқлаш учун карантин лабораториясига юборилади. Аниқланган карантин остидаги материаллар белгиланган тартибда зарарсизлантирилиши ёки юк жўнатувчига қайтариб юборилиши лозим. Ўзбекистоннинг чегара пунктига етиб келган йўловчилар, кема командаларининг аъзолари, самолёт, поезд бригадалари ва автотранспорт экипажлари божхона декларациясини тўлдириш вақтида қўл юки ёки багаж (юк хона) да уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа ўсимлик материаллари бор- йўқлигини кўрсатишлари ва агар мавжуд бўлса, уларни фитосанитар назоратидан ўтказишлари шарт. Вагонлар, трюмлар, автомашиналар, контейнерлар ва юк қўйиладиган айрим жойларни (юк хонани) очиб кўриш ўсимликлар карантини чегара пункти давлат инспектори талабига биноан транспорт ташкилотларининг вакиллари, ҳайдовчилар ёки багаж (юк хона) эгалари билан биргаликда амалга оширилади. Бошқа мамлакатлардан келган транспорт воситалари юк ва багаждан бўшатилганидан кейин чегара пунктлари транспорт ташкилотлари томонидан, юк олиб бориш мўлжал қилинган жойда эса юкни қабул қилиб олувчи томонидан ораста қилиб тозаланиши лозим. Карантин объекти борлиги аниқланса ёки борлиги гумон қилинса ўсимликлар карантини давлат инспектори кемаларни фумигацияга, вагонлар ва транспорт воситаларини эса, ювиш дезинфекция станцияларига жўнатиш тўғрисида кўрсатма беради. Ўзбекистон ва чет эл транспорт воситаларидаги карантин объекти ёки бошқа хавфли зараркунандалар билан зарарланган озиқ-овқат заҳиралари давлат инспекторининг кўрсатмаларига биноан зарарсизлантирилиши ёки транспорт воситалари тўлиқ зарарсизлантирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши вақтида омборхоналарда сўрғичлаб тамға босиб қўйилиши лозим. Иккинчи марта фитосанитар назоратидан ўтказилганидан кейин ва лаборатория экспертизаси учун зарурият бўлмаса карантин назоратидаги материаллар келиб тушган жойдаги ўсимликлар карантини маҳаллий давлат инспекцияси томонидан мазкур маҳсулотдан фойдаланиш шартлари тўғрисида хулоса чиқарилади ва ижро этилиши зарур бўлган фитосанитар тадбирлар белгиланади. Карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги материалларга нисбатан зарарсизлантириш ва тозалашнинг самарали тадбирларини қўллашнинг имкони бўлмаса улар белгиланган тартибда экспортёрга қайтарилиши ёки йўқ қилиниши лозим. Уруғликлар ва кўчатлар солинган посилкалар ва бандероллар Ўзбекистонга етиб келганидан кейин фитосанитар назорати ва экспертизасидан ўтказилиши лозим. Чегара пунктининг инспектори томонидан посилкалар ва бандероллар кўздан кечирилганида уларда карантин объекти борлиги гумон қилинса улар экспертизадан ўтказиш учун карантин лабораториясига топширилади. Дипломатик ва ташқи савдо ташкилотлариниг номига келиб тушган карантин назоратидаги материалларнинг товар намуналари умумий асосларда фитосанитар назорати ва экспертизадан ўтказилиши лозим. Дипломатик, консуллик, савдо ваколатхоналари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар томонидан карантин назоратидаги материалларни олиб киришнинг карантин тартиби Дипломатик, консуллик, давлат савдо вакиллари ҳамда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотларнинг вакиллари шунингдек, имтиёзлар ва имунитетлардан фойдаланувчи шахслар давлат чегарасидан ўтиш вақтида ўсимликлар карантини чегара пунктининг давлат инспектори уларга Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўсимликлар карантинига доир қонун ҳужжатларини ҳамда карантин назоратидаги материалларни фитосанитар назоратидан ўтказилишини тушунтиради. Дипломатик, консуллик, савдо ваколатхоналари ва Ўзбекистон ҳудудида жойлашган халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари учун юборилган карантин назоратидаги юклар, юк эгаси ёки унинг вакили ва юк келиб тушган жойдаги божхона органи ходими назоратида экспертиза учун намуналар олган ҳолда, фитосанитар назоратидан ўтказилади. Мазкур юкларга уларни жўнатган мамлакатнинг карантин хизмати томонидан берилган фитосанитар сертификати илова қилинган бўлиши лозим. Карантин объектлари мавжуд деган шубҳа туғилса, юк экспертиза учун карантин лабораториясига топширилади, башарти, карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар мавжудлиги аниқланса, уларни зарарсизлантириш ёки юк жўнатувчига қайтариб юборилиши лозим. Бу ҳақида алоҳида далолатнома тузилиб, ўсимликлар карантини бўйича давлат иснпектори манфаатдор тарафларга маълум қилади. Чет давлатларнинг элчихоналари, миссиялари ёки айрим дипломатик ва савдо ваколатхоналари номига келиб тушган уруғли, дуккакли ва цитрус ўсимликларни фитосанитар назоратидан ўтказилиб, доналаб тозаланган, шунингдек лаборатория экспертизасидан ўтказилгандан кейин соф мевалари, башарти, карантин остидаги материаллар мавжуд бўлмаса, зарарсизлантирилмаган ҳолда олиб кирилиши ва улардан озиқ- овқат сифатида фойдаланишга йўл қўйиш мумкин. Карантин назоратидаги материаллар транзитининг карантин тартиби Карантин назоратидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ёпиқ ёки изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган вагонларда, автофургонларда, авторефрежератор ёки контейнерларда ҳамда “Божхона транзит режими тўғрисида” ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 577-рақам билан рўйхатга олинган) талабларини инобатга олган ҳолда транзит тарзида ташиб ўтилади. Ушбу қоидалар бузилган тақдирда транзит тарзида ўтишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон ҳудудида транзит тарзда олиб ўтиладиган карантин назоратидаги материаллар Ўзбекистон чегара пунктларида фитосанитар назоратидан ўтказилиши лозим. Карантин назоратидаги материалларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: уруғликлар, кўчатлар, мевалар, сабзавотлар, ёғоч материаллари карантин назоратидаги бошқа маҳсулотларнинг товар партиялари Инспекция томонидан транзит учун бериладиган рухсатномаларда белгиланадиган шартлар асосида; (транзит юкларига эскпортёр мамлакатнинг фитосанитар сертификати илова қилинган бўлиши лозим); Почта орқали, йўловчиларнинг багаж (юк хона) ва қўл юк ичида келтирилган уруғликлар, янги мевалар, сабзавотлар ва карантин назоратидаги бошқа маҳсулотлар-ўсимликлар карантини бўйича чегара пункти давлат инспекторининг фитосанитар назоратидан ўтказилганидан кейин олиб киришга рухсат этилади. Карантин остидаги материаллар ва улар билан зарарланган транспорт воситаларни зарарсизлантириш ва тозалаш тартиби Карантин остидаги материаллар ва бошқа хавфли ўсимлик зараркунандалари билан зарарланган барча импорт юклар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши вақтида чегара пунктларида зарарсизлантирилиши, қайтариб юборилиши ёхуд йўқ қилиниши ва бу ҳақда алоҳида далолатнома расмийлаштирилиб, манфаатдор тарафларга маълум қилиниши лозим. Карантин остидаги материаллар ташиб бўлинганидан кейин барча турдаги транспорт воситалари албатта тозаланиши ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантирилиши лозим. Транспорт воситаларини чегара пунктида ёки реализация пунктида карантин остидаги материллардан зарарсизлантириш зарурияти ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан аниқланади. Юк қабул қилиб олувчилар ёки транспорт ташкилотлари инспекторнинг кўрсатмаси асосида ўсимликлар карантини бўйича тегишли давлат инспекияларининг махсус фумигация отрядларига зарарсизлантириш тадбирлари ўтказиш тўғрисида талабнома берадилар. Фумигация камералари, штабеллар, кемаларнинг трюмлари ва багаж (юк хона) ларида, вагонлар ва контейнерларда ҳамда транспортнинг бошқа турларида карантин остидаги материаллар ва ўта хавфли зараркунандалар билан зарарланган материал (товар юк)ларни зарарсизлантириш бўйича ишлар чегара пунктларида ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг махсус фумигация отрядлари томонидан амалга оширилади. Кемалар ва баржалар, вагонлар, контейнерлар, автотранспорт ва юкларни зарарсизлантириш бўйича ишларни олиб бориш учун транспорт ташкилотлари ва юк қабул қилиб олувчилар томонидан зарарсизлантириш технологияси ва техника хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган махсус жиҳозланган бандаргохлар, майдонлар ва бинолар ажратилади. Транспорт воситалари ва юкларни фумигация, ҳамда дегазацияга тайёрлаш бўйича ишлар фумигация отрядлари мутахассисларининг раҳбарлиги остида транспорт ташкилотлари томонидан бажарилади. Карантин назоратидаги материаллар чет эллардан зарарсизлантирилган ҳолда жўнатилганда улар Ўзбекистон Республикаси чегара пунктларида фумигация отрядлари томонидан тўғри дегазация қилинганлиги текширилади. Цитрус ўсимликлари меваларини рефрежерация қилиш ва уларни музлатгич камераларда зарарсизлантириш ўсимликлар карантини давлат инспектори назорати остида юкни қабул қилиб олувчилар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Зарарланган карантин остидаги материалларни дегазация, фумигация, рефрежерация қилиш ёки бошқа усулларда зарарсизлантиш (тозалаш, қайтариб юбориш ёки бошқа манзилга жўнатиш, йўқ қилиб юбориш), юкларни, багаж (юк хона) ларни посилкаларни очиш ёки ўрамлаш, уларни зарарсизлантириш жойларга олиб бориш ва у ердан қайтариб олиб келиш билан боғлиқ харажатлар юкни қабул қилиб олувчи ҳисобидан қопланади. Карантин назоратидаги импорт ва транзит материалларга доир ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби Импорт материалларга карантин рухсатномасини олиш учун импорт қилаётган ташкилотлар контрдалолатнома тузишга камида 30 кун қолганида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантин бош давлат инспекциясига ариза беришлари лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтиш м қ лжалланган карантин назоратидаги материалларнинг номи ва мидори (ҳар бири тури бўйича алоҳида); материаллар жўнатиладиган ва улардан фойдаланиладиган жой (манзил, транзит тарзидаги юклар учун эса йўналиш ва жўнатилаётган мамлакат); транзит тарзидаги карантин назоратидаги импорт материалларни олиш мўлжал қилинаётган мамлакат, шунингдек мазкур материаллар етиштирилган мамлакат номи; карантин назоратидаги материаллар етиб келишининг ёки транзит тарзида ташиб ўтилиши мўлжал қилинаётган муддатлари; мазкур юклар олиб кириладиган ва чиқиб кетиладиган Ўзбекистон Республикасидаги чегара пунктининг (порт, бандаргоҳ, темир йўл станцияси, аэропрот, автостанция ва шу кабилар) номи. Карантин назоратидаги импорт материаллар учун рухсатнома бериш сўралган аризада импортёр ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси томонидан белгиланган карантин шартлари ва тадбирларини ўз ҳисобидан ва ўз кучи билан бажаришини таъминлаш кафолатини зиммасига олиши шарт. Карантин назоратидаги материалларни олиб келиш тўғрисида биринчи маротаба ариза берилганда аризага фаолиятининг ушбу тури билан шуғилланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси илова қилинади. Почта жўнатмаларида йўловчиларнинг ёки кемалар, самолётлар экипажларининг аъзолари ёхуд поезд бригадаси аъзоларининг багажда, қўл юкида Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланган карантин остидаги материаллар мавжуд эканлиги маълум бўлиб қолса, ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан ундай маҳсулотлар олиб қўйилади ва юк эгалари иштирокида йўқ қилиб юборилиши ёки зарарсизлантирилиши лозим. Илмий аҳамиятга эга бўлган уруғликлар ва кўчатлар уларнинг эгалари розилиги билан интродукцион-карантин питомникларига топширилиши мумкин. Йўловчилардан карантин остидаги материаллар (қўл юки ва багаж) олиб қўйилганда бу ҳақда ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори икки нусхада далолатнома тузади ва унинг бир нусхаси материал эгасига топширилади. Импорт уруғликлар, кўчатлар ва бошқа карантин назоратидаги импорт материаллар чегара пунктларидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига транспортировка қилинганида ёки юкни қабул қилиб олувчилар турлича бўлганида ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори ҳар бир ҳолда алоҳида белгиланган шаклдаги фитосанитар сертификати (намунаси Низомнинг 4-иловасида келтирилган) беради. Сертификатнинг биринчи ва иккинчи нусхалари транспорт ҳужжатларига илова қилинади. Карантин фитосанитар сертификат ҳар бир транспорт бирлиги учун алоҳида берилади. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин назоратидаги материаллар ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан фитосанитар сертификати бор-йўқлиги текширилган ҳолда карантин назоратидан ўтказилади ва фойдаланиш (уни қайта ишлаш) учун ҳар бир бирлик (партия) учун фитосанитар сертификат беради. Зарарсизлантирилган карантин остидаги материалларга берилган карантин сертификатида зарарсизлантириш ўтказилган жой, соат, маҳсулот қандай усул билан зарарсизлантирилганлиги, унинг миқдори, экспозицияси, грамм нормаси ва зарарсизлантириш ўтказилган кун кўрсатилиши лозим. Карантин назоратидаги материалларни дарё портлари, аэропортлар, темир йўл ва автомобил станциялари, алоқа корхоналари ва бошқа чегара пунктлари ҳудудидан, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига фақатгина фитосанитар сертификати мавжуд бўлса ёки илова қилинган ҳужжатларда ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктининг Ўзбекистонга олиб киришга рухсат этадиган белгиланган намунадаги штампи туширилган бўлса йўл қўйилади. Башарти, чет мамлакатлардан карантин остидаги юклар ва материаллар келган бўлиб, уларни карантин шартларига биноан бошқа муассаса, ташкилот ёки минтақага жўнатиб юбориш лозим бўлса, мазкур материалларни бошқа манзилга жўнатиш, Инспекция рухсати билан тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кўрсатмасига биноан алоқа корхоналарининг, аэропортлар, темир йўллар ва автостанциялар ҳамда бошқа транспорт ташкилотларининг маъмурияти томонидан юклар ва материалларни қабул қилиб олувчи ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасидан карантин назоратидаги материалларни олиб чиқиш бўйича карантин талаблари Ўзбекистондан чет мамлакатларга олиб чиқиладиган карантин назоратидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида ўсимликлар карантини бўйича тузилган конвенциялар ва ҳалқаро битимларда шунингдек савдо шартномаларида, контрактларда ва импорт қилаётган мамлакатнинг қўшимча талабларида назарда тутилган фитосанитар шартларга жавоб берадиган бўлиши лозим. Илмий тадқиқот муассасалари ва қишлоқ хўжалиги экинларининг навларини синаш давлат комиссияси томонидан чет мамлакатларга юбориладиган уруғликлар ва кўчатлар улар етиштирилган жойларда карантин экспертизасидан ўтказилиб, уларга фитосанитар сертификати илова қилинади. Фитосанитар сертификати импортёр мамлакатлар билан ўсимликлар карантини бўйича тузилган битимлар ва халқаро конвенцияларда назарда тутилган, шунингдек импортёрларнинг қўшимча равишдаги фитосанитар талабларида кўрсатилган талабларга мувофиқ, карантин назоратидаги материалда зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар йўқ эканлигини тасдиқлаш лозим. Фитосанитар сертификатида юкни зарарсизлантириш т ўгрисида маълумотлар, бундай материалларни етказиб бериш бйича бошқа қўшимча фитосанитар талаблар бажарилганлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилади, башарти, бу нарса импортёр томонидан ёки шартномада назарда тутилган бўлса, ўсимликларни ботаник номи лотинча ёзилади. Фитосанитар сертификати юк олиб чиқиб кетаётган ҳар бир транспорт бирлигига (вагон, автомашина, кема, баржа ва бошқалар) ёки ҳар бир партияга юкни жўнатишга кўпи билан ўн беш кун қолганида берилади ва бошқа ҳужжатлар билан биргаликда юкни қабул қилиб олувчи номига жўнатилади. Фитосанитар сертификати муҳр билан тасдиқланади. Экспорт ёки қайта экспорт учун фитосанитар сертификати олиш мақсадида юк жўнатувчи импортёрнинг талабларига мувофиқ ҳолда юк партиясини тайёрлаб қўйиш ва карантин назоратидаги материалларни жўнатишдан камида 30 кун олдин Республика, вилоят, шаҳар ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси ёки унинг пунктларига фитосанитар сертификати берилиши учун ариза тақдим этиши лозим. Экспорт қилинаётган юклар дастлаб жўнатилаётган жойларда фитосанитар назоратидан ўтказилади, иккинчи марта эса, қайта юклаш (экспорт партиясининг шакллантириш) вақтида дарё портлари, темир йўл станциялари ва бошқа чегара пунктларида утказилади. Чегара пунктида қайта юкланмаган ҳолда экспорт қилинганида юк жўнатилган жойдан берилган фитосанитар сертификати қай даражада тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш билангина кифояланиш мумкин. Олис хориж мамлакатлари учун фитосанитар сертификати аризага мувофиқ ҳар бир вагон, кема, баржа, автомашина ёки бошқа транспорт бирлиги, ёҳуд экспортга жўнатилаётган карантин назоратидаги материаллар партияси учун берилади. Фитосанитар сертификати уч нусхада тузилиб, биринчи ва иккинчи нусхалари юк жўнатувчига берилади, учинчи нусха эса, чегара пункти ёки давлат инспекциясида қолдирилади. Карантин назоратидаги материаллар қайта экспорт қилинаётганда уларга нисбатан ушбу Низомда кўрсатилган барча карантин талаблари тадбиқ этилади. Карантин назоратидаги материалларни Республикадан чиқиб кетишига улар тайёрланган жойдаги тегишли ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси томонидан берилган карантин фитосанитар сертификати мавжуд бўлган ҳолларда йўл қўйилади. Адабиётлар: 1. Karimov I. A. «O'zbekiston XXI asr bo’sag’asida: xavfsizlikka tahdid, barqarorlik shartlari va taraqqiyot kafolatlari» Toshkent. O’ zbekiston, 1997. 2. Baratov P . Tabiatni muhofaza q ilish. T.Oqituvchi, 1991. 3. Biologik xilma-xillikni saqlash milliy strategiya va harakat rejasi . T.1998. 4. Tilovov T. Ekologiyaning dolzarb muammolari. Qarshi. Nasaf, 2003. 5. T o’ xtayev A. Xamidov A . Ekologiya asoslari va tabiatni muxofaza q ilish. T. O’qit. 1997. www.arxiv.uz www.ziyonet.uz