logo

Шарқ уйғониш даври ва бу даврда педагогик фикр тараққиёти (Ал-Хоразмий, ал- Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Синоларнинг таълим -тарбияга оид қарашлари)

Загружено в:

22.09.2022

Скачано:

0

Размер:

110 KB
Шарқ уйғониш даври ва бу даврда педагогик фикр тараққиёти (Ал-Хоразмий, ал- Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Синоларнинг таълим -тарбияга оид қарашлари) РЕЖА: 1. Шарқ уйғониш даврида илм-фан, маданият. 2. Ал-Хоразмийнинг илмий мероси ва унинг дидактик қарашлари. 3. Ал-Форобийнинг ижтимоий - педагогик қарашлари ва унинг илмий педагогик меросидан фойдаланиш. 4. Берунийнинг илмий мероси ва унинг педагогика фани тараққиётидаги урни. 5. Ибн Сино таълим-тарбия ҳ ақида 1. Шарқ уйғониш даврида илм-фан, маданият. Араб ҳалифалигида юз берган ижтимоиий-сиёсий ўзгаришлар, ягона Ислом динининг таркиб топиши маданий хаётга хам таъсир этди. IX асрда Шарқ мамлакатларида бошланган ва маданий хаётда юз берган кўтаринкилик маънавий хаётда ҳам ўзгаришлар бўлишига олиб келди. Ана шу кўтарилиш бутун Араб халифалигини, Якин ва ўрта шаркни камраб олганлиги учун хам Шар15 Уйгониш даври деб аталди. Бу уйгониш жараёни IX асрлардан бошланиб ХV-ХVI асрларгача давом этди. Бу жараёнда араб халқлари билан бирга Эрон, Кавказ орти, Шимолий Африка, Марказий Осиё олимлари ҳ ам иштирок этдилар. Чунки Араб халифалигида IX асрда вужудга келган уйгониш даври халифали г нинг Бағдод, Дамашк, Халаб ша ҳ арларида бошланиб, барча бошка халқлар маданий хаётига таркалади, бу эса у давлатларда хам маданий ривоясланишга замин тайёрлайди ва бу жараённи бошлаб беради. Буни биз халифа Хорун ар-Рашид даврида (786-833), сўнг унинг ўғли ал-Маъмун даврида Бағдодда «Байтул хикма» («Донишмандлик уйи»), ҳ озирги даврда Академия маъносида. ташкил этилганидан ҳ ам билсак бўлади. Маз к ур Академия 813-833 йилларда янада ривожланаган. Академия кошида расадхона ҳ ам бўлган, янги к утубхона курилган. Бағдоддаги мазкур илм маркази, ўз навбатида Шар қ ва Ғарбда илм-фаннинг тараккий этишига, маънавий хаётнинг ривоясланишига таъсир этган, бу хакида мазкур «Байтул хикма» нинг илмий ишларга ра ҳ барлик қилган Ал-Хоразмий халифа ал- Маъмуннинг илм-фан равнақига қай даражада хомийлик қилганини «Ал- жабр ва ал-муқобала хисоби хақида» асарида шундай таърифлаган: «Оллох Имом ал-Маъмунга. Унга мерос бўлиб қолган халифалик лавозимини инъом қилиб, мурувват этганлиги, бу лавозим либосини кийдириб, уни безаганлиги ва шу билан бирга унда фанларга мухаббат ва олимларни ўзига яқин тутишга интилиш (хиссиётини) ўйготганлиги менга жасорат ато қилди, (чунки у) уларнинг устига ўз хомийлик қанотини ёзиб, уларга ноаниқ бўлган нарсаларни ёритишга ва улар учун мушкул бўлган нарсаларни осонлаштиришга ёрдамлашади». Хорун ар-Рашиднинг иккинчи ўғли ал-Маъмун илм-фанни жуда қадрлаган. У IX аср бошларида халифаликнинг Хуросондаги ноиби бўлиб турганда ҳ ам Мовароуннахр ва Хуросондаги олимларни тўплаб, уларнинг илмий ижодига шароит яратиб берган. Булар орасида ал-Хоразмий, ал- Хутталий, ал-Жавхарий, ал-Фарюний, ал-Марвазий каби ватандош олимларнинг барчасини Бағдодга чақириб олади ва «Байтул хикма» - донишмандлик уйи («Маъмун академияси»)да араб олимлари билан хамкорликда илм-фан равнақ топади. Шунингдек, Шарқ Уйғониш даврининг пайдо бўлишида асосий манба қадимги яратилган маданий ёдгорликлар ҳ ам бўлиб, улар хох юнон, хох араб, хох Мовароунна ҳ р ва Ҳ уросон халқининг энг қадимги антик даврлар маданий ёдгорликлари хам бўлсин, Уйғониш даври маданиятининг яратилиши ва ривожланишига асос бўлиб ҳ измат қилди. Булар билан бирга, яна энг мухим томони ҳ ам борки, I Х-Х V асрларда Яқин ва ўрта Шар қ да ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар юз берди ва бу ўзгаришлар натижасида Уйғониш даври каби мухим бир жараённи вуж удга келтирди. Зеро, агар араблар Марказий Осиёни босиб олиб, бу ердан илгари мавжуд бўлган фан ва маданият ўчоқларини йўқотган бўлсалар, кўп ўтмай қадимий илмий анъана аста-секин тикланиб, натижада илм-фаннинг етук сиймолари етишиб чиқа бошлади. Буларнинг барчаси бир-бирига қўшилуви натижасида Шар қ да бир бутун маданият таркиб топади ва ривожлана бошлайди. Яқин ва Ўрта Шарқда, жумладан, Эрон, Закавказье ва Мовароунна ҳ рда савдо алоқаларининг ривожланганлиги, илм-фан, хунармандчиликнинг тараққий этиши моддий ва маданий алоқаларнинг барчаси умумий ривожланишга таъсир этди. Бу даврда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари кенгайди, кўплаб суғориладиган ерлар очилди, суғориш иншоотлари тикланди, янгилари курилди, пахта, зиғир, каноп экилиб, уларнинг толасидан мато тўкилди. Мовароуннахр, хусусан, Хоразм, Урганч, Фарғона, Самарканд ва Бухоро тўкимачилик махсулотлари, айникса, Самарканд ва Бухоро шойиси дунёга машхур бўлган. Қишлок хўжалиги, хунармандчилик ва савдонинг ривожланишига йўл очилди. Натижада Якин ва ўрта Шар қ давлатлари: Россия, Испания, Ҳиндистон, Хитой, Византия билан савдо ишлари олиб борилди. Тани қ ли олим Ф.Сулаймонова Шарк маданиятининг Испанияга ва у ор қ али Оврупога таъсири ха қ ида гапирар экан, «Пиреней ярим оролининг араблар томонидан босиб олиниши инсоният тарихининг янг янги сахифаларини очиб берди. Македониялик Алекесандр орзу килган Шар қ ва Ғарбнинг янги даври бошланди. Бу жараённинг, айникса, Оврупо учун ахамияти бе қ иёс бўлди. Шар қ факатгина Оврупо маданиятининг ривожига таъсир этибгана колмай, балки умуман, Овруполик одамнинг психологияси, тафаккури, характери, хаёт тарзини, тарихий жараёнини тубдан ўзгартириб юборди», - дейди ва математика, фалсафа, астрономия, табиат, тиббиёт, хул қ - одоб, турмиш тарзи, ижтимоий иқтисодий хаётига қай даражада таъсир этганлигига ишонарли далиллар келтиради. X асрдан бошлаб Мовароуннахр ва Хуросонда мустақил феодал давлатлари — Тохирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжу қ ийлар, Хоразмшохлар давлатларининг пайдо бўлиши ва халифалик емирилиши хам маданий хаётнинг орқага кетишига эмас, балки янада равнак топишига олиб келди. Бу даврда пул муомаласи ривожланади. Жамият сиёсий, ижтимоий — иқтисодий хаётидаги ўзгаришлар, албатта маданий хаётга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Сомонийлар давлатида Марв, Бухоро, Самарқанд ва Урганч ўша даврнинг маданий марказлари саналарди. Бу даврда араб тили илмий ва алоқа тили эди. Мактабларда дарслар араб тилида олиб борилар эди. Расмий хужжатлар, шариат коидалари араб тилида юритилар эди. Илмий асарлар хам араб тилида ёзилар эди. X аср ўрталарига келиб, форс-тожик тилида хам иш юритила бошланди. Аммо ёзиладиган хужжатлар, ишлар форс-тожик тилида бўлса ҳ ам, араб имлосида ёзилар эди. Бу ша ҳ арлардаги мактабларга хатто теварак-атрофдаги қишлоқлардан оддий халқ болалари хам келиб ўқиганлиги манбаларда келтирилади. Ўша даврда Бухорода катта китоб бозори бўлган, китоб дўконларида олим ва фозил кишилар учрашиб, илмий мулоқат, мунозаралар ўтган. Абу Али ибн Сино китоб дўконларидан бирида Форобийнинг Аристотел «Метафмзика»сига ёзган шархларини сотиб олганлигини таржимаи холида хикоя қилади. Бухоро амири саройида эса йирик кутубхона мавжуд бўлган. Амир кутубхонасини ўша даврдата Шероз кутубхонаси билан беллаша оладиган ягона кутубхона сифатида тан олганлар. Чунки Шероз кутубхонасида китоблар махсус жавонларда сақланса, амир кутубхонасида эса санди қ ларда сақланган. Бу даврда ҳ инд, эрон, араб-юнон тилларидан тиббиёт, астрономия, математика, мантиқ, психология, фалсафага оид асарлар таржима қилиниши шу сохага оид билимларнинг ривожланишига таъсир этди. Эронлик Абдулла ибн ал-Мукаффо (724-750) ёзувчи, педагог, олим ва таржимон сифатида салмоқли ишлар қилди- У «Буюк ишлар учун насихатлар» ва «Кичик ишлар учун насихатлар» асарларини яратган, пахлавий тилидан хиндларнинг «Калила ва Димна» дидактик асарини, «Шохлар китоби», «Маздак», «Ойнома»ни араб тилига таржима қилган. Аристотельнинг «Категория», «Талқин хақида« ва бошқа асарларини хам араб тилига таржима қилган. Ибн ал-Мукаффо 750 йилда Моний тарғиботи тарифдорлари сифатида қатл этилади. Қадимги юнонистон олимлари Платон, Аристотель, Гиппократ, Гален, Эвклид, Птоломей, Архимед ва бошқаларнинг асарлари, форс тилидан бадиий-дидактик асарлар «Калила ва Димна», «Форс шохлари хаёти», хинд тилидан «) Ҳ инд дорилари ва уларнинг номлари», «Саорад», «Сиддханта», «Наботий дехқончилиги тўғрисида китоб» ва бошқа китоблар таржима қилинди.Сомонийлар даврида Рудакий, Фирдавсий, Ал-Хоразмий, Ал - Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино каби мутафаккирлар ижод этганлар. X асрнинг иккинчи ярмидан ташкил топган Қорахонийлар давлатида баъзи хонлар ўз саройларида кутубхоналар ташкил этдилар. Бу кутубхоналарда араб ва хатто Ғарбий Европа олимларининг асарлари ҳ ам мавжуд эди. Бу даврда туркий тил шаклланиб борди. Юсуф Ҳ ос Ҳ ожиб, Махмуд Қошғарий каби олимлар жа ҳ он а ҳ амиятига эга бўлган асарларини яратдилар. XI аср бошида Ғазнавийлар давлати, кейинроқ Салжуқийлар. Хоразмшохлар давлати ҳ ам ташкил топди. Ғазнавийлар даврида ҳ ам илмий, ижтимой фикрлар ривожланди. Махмуд Ғазнавий ўз саройига жуда катта маданий бойликларни тўплайди, олимларни илмий ишга таклиф этади. Жумладан, Абу Райхон Берунийнинг машхур «Ҳиндистон» асари шу ерда яратилган эди.Салжу қ ийлар даврида Али-Арслон Мухаммад хокимиятни бош қ арганда унинг вазири Низом ул-Мулк ўз даврининг машхур сиёсий арбоби ва энг маърифатпарвар кишиларидан бўлган. Салжу қ ийлар хокимияти харбийлашган бўлиб, бу хокимиятнинг ички ва ташқи сиёсатини Низом ул-Мулк бошқарар эди. У Ғазнавийлар иш услубига бир оз ўзгартиришлар киритиб, хокимиятни бошқариш услубини ишлаб чиқади ва ўзининг «Сиёсатнома» асарини яратади. (1091-92). Бу асарда давлатни бошқариш тамойиллари баён этилади.Низом ул-Мулк маорифни ривожлантиришда катта хизмат қилди. 1067 йилда Бағдодда ўзининг шахсий жамғармасига ўша даврнинг энг машхур ўқув юрти- «Низомия» мадрасасини қурдиради. У олимлар, дин пешволари, сўфийларга катта эътибор бериб, ғамхўрлик қилади. Унинг катта хизматларидан яна бири тақвимни ислох қилади. У 1074 йили урта Шарқ мамлакатлари учун календарь-тақвим тузадики, бу тақвим хозирги энг такомиллашган календарлардан хисобланади. XI асрда Хоразмда илм-фан айниқса тараққий этди. Хоразм шохи Маъмун ўз саройига энг забардаст олимларни таклиф этади. У ташкил этган «Байтул хикмат»- Донишмандлар уйи тарихда «Маъмун академияси» деб ном қолдирган. Бу академиянинг ривож топишида Абу Райқон Беруний, Абу Али ибн Сино, тарихчи Мискавайх, риёзиётчи Абу Наср ибн Ироқ, файласуф Абу Сақл ал-Масихий, табиб Абулхайр Хаммор каби олимлар илмий ижодлар билан муқим роль ўйнадилар. Лекин тож-тахт учун кураш натижасида бу илм даргоқи ўз фаолиятини тўхтатиб, олимлар тарқалиб кетади. XIII асрга келиб, ўрта Шарқ мамлакатлари, Мовароуннахр мўғуллар истибдодига учради. Бу даврда ишлаб чиқариш кучлари, маданий марказлари вайрон этилди. Халқ қаттиқ зулм остида эзила бошлади.Мовароуннахр ва Хуросонда мўғуллар истибдоди даврида «Уйғониш» даври таназзулга юз тутди. Шарқ уйғониш даври маданий ривожланишида илм-фан шартли равишда уч йўналишда ривожланганини кўрамиз. Биринни йўналиш - математика, тиббиёт йўналишидаги фанлар бўлиб, буларга математика, астрономия, кимё, география, геодезия, минерология, тиббиёт, фармакология ва бошқа шуларга турдош фанлар киритилиб, Мухаммад Мусо ал-Хоразмий, Ахмад Фарғонийлар математикага оид, Закриё ар-Розий кимё ва тиббиётга оид, Ибн Сино, Журжонийлар тиббиёт ва фалсафа, Абу Райхон Беруний, Улуғбек Али Қушчилар астрономия ва тиббиётга оид йирик асарлар яратдилар. Биринчи йўналиш — ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа, техника, мантиқ, фикх рухшунослик, нотиклик ва бошқа соҳалар бўлиб, бу соҳада Ал-Фаробий, Ал-Киндий, Ибн Рушт, Ибн Сино, Захириддин Байхакий, Мухаммад Наршахий ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.Лекин биз юқорида зикр этган олимлар қомусий олимлар бўлиб, асосий кашф этган илм сохалари билан бир қаторда бошқа бир неча фанларга доир хам тадқиқотлар олиб борганлар. Иккинчи йуналиш — таълимий-ахлоқий йўналиш бўлиб, бу сохада қомусий олимлар ўз қарашларини ижтимоий — фалсафий асарларида ифодалайдилар. Маз к ур даврда илмий билишга асосланувчи метод шаклланди. Натижада ақлий тарбия олимлар диққат марказида бўлди: Хоразмий, Форобийлар бу методни асослаб берган буюк мутафаккирлар бўлсалар, улар билан бир қаторда ўша даврда яратилган барча таълимий-ахлоқий рисолаларда хам ақлий тарбияда зехнни тарбиялаш, ақлий камолат йўллари, билимнинг асл мохиятларини ёртишга харакат қилдилар. Мутафаккирларнинг ўз ишларида ўқитиш ва таълим-тарбияга эътибори натижасида таълимий-ахлоқий масалаларга қизиқиш орта борди. Аниқ фанларни ўқитишнинг услубий масалаларига айниқса эътибор кучайди. Педагогика сохасида инсон ва унинг камолоти билан боғлиқ муаммо асосий ўрин эгаллайди. Таълимий — ахлоқий асарларда бир томондан инсон ақли, унинг қуввати, илм-фанни эгаллаши, хушхулқ бўлиши ифодаланса, иккинчи томондан бу ифодалар таълимий-ахлоқий асарларда ўзининг бадиий ифодасини топади. Мутафаккирлар таълим-тарбияга оид фикрларида инсон камолати бахт-саодатга эришиш учун шароит яратиш деган ғояни илгари суриш билан боғлаб талқин этадилар. Хулоса қилиб айтганда, марказлашган Араб халифалигида илм-фан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва қадимги маънавий ёдгорликлар Мовароуннахр ва Хуросонда IX асрларга келиб маънавий кўтарилиш, Шарқ Ренессанси - уйғониш даврининг бошланишига олиб келди- Бутун Шарқ билан бир қаторда, Мовароуннахр хам илм-фан ва маърифат сохасида ўз хизматлари билан дунёга машхур бўлган файласуф ва мунажжим, математика, физика, тиббиёт, тарих, тил ва адабиёт, педагогика сохасида илмий мероси билан ном қолдирган Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ал-Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино каби қомусий олимлар майдонга келди-Қомусий олимлар ўз илмий меросида таълимий-ахлоқий асарлар яратишга хам катта эътибор бериб, бу асарларда илгари сурилган ғоялар инсоннинг хам ақлий, хам ахлоқий, эстетик ва жисмоний жихатдан камол топишида, педагогик фикр тараққиётида катта ахамиятга эга бўлади. Шунингдек Шарқ Уйғониш даврида соф педагогик асарлар яратиб, таълим-тарбияда инсон такомилининг хусусий ва умумий методлар хақида ўлмас таълимоти билан ном қолдирган, тарбияшунос олимлар хам майдонга чиқди. Демак, Уйғониш даври инсон камолати муаммолари икки йўналишда: 1.Қомусий олимлар юкодий меросида комил инсонни тарбиялаш муаммоси. 2.Соф таълимий-ахлоқий асарларда комил инсонни тарбиялаш муаммолари ёритилганини кўрамиз. Қуйида биз қомусий олимларнинг таълим тарбия тўғрисидаги фикрлари, маънавий, ахлоқий қарашлари хақида тўхталамиз. 2.Ал-Хоразмийнинг илмий мероси ва унинг дидактик қарашлари. Ал - Хораз ми й (783-850) Жахон математика фанининг буюк намояндаси Мухаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий тахминан 783 й. Хоразмда туғилади. У бошланғич маълумотни ўз уйида отасидан олган. Чунки унинг отаси ўқимишли бўлган. Қадимий диний урф - одатларни, ерли халқ ёзувларини билган. Диний ва илмий адабиётлардан хабардор бўлган. Шунинг учун Ал-Хоразмий болалигидаёқ бу илмий манбалардан ўрганиш имконига эга бўлган. Хоразмий математика билан жуда берилиб шуғулланган. Шу сохага оид барча асарларни қунт билан ўрганган. У араб, форс, юнон тилларини хам ўрганиб, бу тилда яратилган асарларни хам ўқий олиш қобилиятига эга бўлган. У «Ал жабр ва ал-муқобала» асари билан математика фанини ривожлантирди хамда амалда кўллаш усулларини баён этди. «Ал-жабр» кейинчалик математиканинг алохида бўлимига айланди ва «алгебра» деб аталадиган бўлди. Хоразмийнинг математикага оид иккинчи китоби «Ҳинд арифметикаси хақида китоб» бўлиб, улар ўнлик системаси рақамларига бағишланган.Хоразмий хиндларнинг фалакиёт жадвалларини таҳлил этиб, «Хоразмий зижи» номи билан машхур астрономик жадваллар тузди. Шунингдек олим «Ер сатхини ўлчаш», «Қуёш соати тўғрисида», «Яхудийлар тарихи ва уларнинг байрамларини белгилаш» каби асарлари билан фан сохасига жуда катта ҳисса қўшди.Булар маърифий-тарбияшунослик жихатидан ҳам хозирги кунда ахамиятга моликдир. Ал-Хоразмий билиш назариясига мухим ҳисса қўшди. У биринчилардан бўлиб, синов-кузатиш ва синов методларига асос солди.У биринчи марта инсонлар ўртасидаги муносабатларни математик шаклларда ифодалади.Хулоса қилиб айтганда, ал-Хоразмий европа ва шарқда фалақиёт ва математика сохасида янги давр очди. Ҳиндларнинг ўнлик рақамлари Хоразмий туфайли «Араб рақамлари» номи билан бутун дунёга ёйилди. Хоразмийнинг фалакиёт ва геодезияга оид кузатишлари, географияга оид асарлари, у чизган ер харитаси ҳам шарқ ва ғарб олимлари учун текшириш, кузатиш ишларини олиб боришда мухим қўлланма бўлиб хизмат қилди.Хуллас, ал-Хоразмий илмий билим, таълим методлари, илм-фанга кўшган хиссаси билан инсонни аклий камолга етказишда, таълим-тарбияда ўз ўрнига эга бўлган буюк алломадир. 3.Ал-Форобийнинг ижтимойм – педагогик қарашлари ва унинг илмий педагогик меросидан фойдаланиш. Абу НасрФоробий (873-950). Форобий 873 йилда Сирдарёнинг фороб деган жойида туғилади. У бошланғич маълумотни уз юртида олади. 5 ё шдан у ё зиш ва ўқишни билар эди. У ёшлигиданоқ ўрта аср фанларини чу қ ур ўрганади. У илмий малакасини такомиллаштириш мақсадида 10 ёшидан Шош, Самарқанд ва Бухорога келиб таълим олади. Лекин бу жойлар унинг илмга бўлган чанкоклигини қониқтирмайди. У Эроннинг Рай, Ҳамадон шахарларида бўлади. У умрининг 40 йилдан ортиғини Бағдодда ўтказади. У бир вақтнинг ўзида араб, форс, юнон тилларини ўрганади. Форобий аниқ фанлар: илми нужум, риёзиёт, мусиқа, табобат фанларига қизиқади. Лекин у кўпроқ фалсафа илми билан шуғулланади. Тарихий манбаларга кўра у Бухорода бўлган кезларида Бухоро амири Мансур ибн Нух Сомонийнинг илтимосига кўра фалсафий асар «Ат- тахлимий» асарини ёзади. Шу асари туфайли «Муаллим ас-соний» (иккинчи муаллим) лақаби билан машҳур бўлади. Олим 70 дан ортиқ тилда сўзлаша олган. У 160 дан ортиқ асарлар ёзган. Бизгача 40 га яқини етиб келган холос. Форобий асарларининг мазмунига қараб 7 та катта гуруҳга бўлиб чиқишимиз мумкин. Ана шу туркумлаш жараёнидаги энг муҳим бўлими тарбия масаласига бағишланган еттинчи қисмдир. У таълим - тарбияга оид, «Бахт-саодатга эришиш йўллари ҳақида рисола», «Фозил одамлар шаҳри», «Фазилатли хулклар», «Шаҳарни ўрганиш ҳақида» каби асарлар яратган. Олимнинг юқорида биз тилга олган асарлари бутун жаҳон зиёлилари томонидан ҳақли равишда юксак баҳолангандир. Форобийнинг асарлари араб тилидан дунёнинг кўп тилларига-рус, инглиз, испан, француз, ўзбек тилларига таржима қилинган. Форобий ниҳоятда буюк олим ва мутафаккир эди. Чунончи, унинг асарларини ўрганиш шуни кўрсатадики, ўз илмий қарашлари билан янги даврга дарча оча билган ва замондошларидан бир неча аср олға кетган. Форобийнинг қуйидаги педагогик қарашлари ёшларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Форобий биринчи бўлиб таълим ва тарбияга таъриф берган олимдир. 1.Таълим - сўз ва ўрганиш билангина амалга оширилади. 2.Тарбия - эса амалиёт, иш-тажриба билан, яъни шу йўл орқали амалга оширилади, дейди. 3. Ҳ ар кимки илм, ҳикматаи деса, уни ёшлигидан бошласин, сўзининг устидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланадиган бўлсин, ҳиёнат, макр ва ҳийлалардан узоқ бўлсин, диёнатли бўлсин, илм ва аҳли илмдан мол- дунёсини аямасин. 4.Инсон яхши тарбия кўрмаган ва турмушда яхши тажриба орттирмаган бўлса, у кўп нарсаларни назарга илмай ва улардан жирканади. Бундай нарсалар унга ноўрин бўлиб кўринган нарсалар зарурий бўлиб чиқади. 5.Маълумки, инсон ҳеч қачон туғилганда яхши ёки ёмон бўлиб туғилмайди... Бироқ ҳ ар бир кишида бирон бир фазилатга ёки қаб их ликка майл, қобилият бўлади ва шу фазилатларни 2 турга бўлади. 1.Фикрий фазилат 2.Хулқий Фикрий фазилат ақлий қувватга кириб, а қ ллилик, донолик фа ҳ м- фаросатлилик зе ҳ нлиликдан иборат. Хулқий фазилат - интилувчи қувватга кириб иффат, инжоат, са ҳ ийлик ва адолатлиликни ўз ичига олади. Ёмон фазилатлар разилликдир. Хулоса қилиб айтганда, Форобийнинг юқоридаги таълим-тарбияга оид концепцияси шахсни комил инсон қилиб тарбиялашда музсим рол ўинайди. 4. Берунийнинг илмий мероси ва унинг педагогика фани тараққиётидаги ўрни. Абу Р айҳ он Б еруний (973-1048) Қомусий олим Абу Райҳон Беруний 973 4 сентябрда Х оразмда дун ё га келади. Беруний ёшлигидан илмга айниқса аниқ фанларга қизиқади. У математика, жўғрофия, юлдузлар илми, тиббиёт фанларига оид кўп китобларни ўқиб чиқади. Форс ва араб тилларини ва қадимги аждодлар тилларини қунт билан ўрганади. Беруний бир неча йил коинот, металлар ва қимматба ҳ о тошлар устида кузатишлар ва тажрибалар олиб боради ва кейинчалик ана шу тадқиқотлари асосида «Минерология» асарини яратади. Унинг «Геодезия» асарида география ва астрономия фанлари билан бир қаторда полеонтологик кузатишлари натижалари ҳам баён қилинган. Берунийнинг яна бир му ҳ им асари «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар"дир. Бу асарда ҳ ам у бир қанча фанлар юзасидан дастлабки тушунча ва маълумотлар берган. Олим 1030 йилда ўзининг Шарқ ва Ғарбда кенг эътироф қилинган машҳур «Хиндистон» асарини яратади. Асарда Берунийнинг Хиндистон ҳақидаги барча қарашлари ўз ифодасини топган. Ҳаммаси бўлиб 150 дан ортиқ асарлар яратган. Олим ўз асарларини ўша давр анъанасига кўра араб тилида ёзган. Беруний юқоридаги асарларида инсон камолоти хақида ўз қарашларини баён этади. Беруний мамлакат ободончилиги илм-фаннинг равнақига боғлиқ бўлса, ёшларнинг бахт-саодати ва камолотини унинг билими, ахлоқи ва маърифатида деб билади. Шунинг учун у ёшларни илм-маърифатга чорлайди. Беруний ёшлардан рахмдил, мехрибон, кишиларга илтифотли, хайри ҳ о ҳ , бўлишни, нажотсиз одамга қўл чўзишни, маккорлик, айёрлик, адолатсизлик, бойликка хирс қўйиш, ёл ғо н гапириш каби сифатларга йўл қўймасликни талаб қилади. Беруний инсонни табиатнинг энг олий камолоти деб қарайди. У инсоннинг маънавий қиёфасидаги барча ахлоқий хислатларни яхшилик ва ёмонлик каби 2 турга бўлади. Беруний инсон ва ахлоқий тарбия хақида фикр юритар экан, «инсонга ер юзини обод этиши ва уни бошқариб туриши учун ақл-заковат ато этилган, шунинг учун хар бир инсон юксак ахлоқли бўлиши лозим», - дейди. Ақлий тарбия, дейди Беруний, кишининг тафаккурини ривожлантириб, дунёқарашини кенгайтиради. Унинг ўз-ўзини англаб етишига таъсир этади. Мутафаккир инсон камолотида мехнат ва мехнат тарбияси ҳ акида му ҳ им фикрларни баён этади. У хар бир ҳ унар эгасининг ме ҳ натига қараб турларга бўлади. Оғир мехнат сифатида бинокор, кўмир қазувчи, ҳ унарманд, фан сохиблари ме ҳ натини келтиради. Айниқса, илм а ҳ ли, олимлар ме ҳ натига ало ҳ ида эътибор беради ва ҳ айри ҳ о ҳ бўлишга чақиради. Шу билан бирга оғир ме ҳ нат қилувчи кончилар, ер остида ишловчилар, дехқонлар хақида гапириб, уларнинг мехнатини рағбатлантириб туриш керак дейди. Олим болаларни ме ҳ натга ўргатиш методлари, йўллари ҳ ақида хам фикр юритади. У болаларни энг кичик илк ёшидан ме ҳ натга ўргатиш керак дейди. Беруний «Минерология» асарида фақат қимматба ҳ о металлар, тошлар ха қ ида эмас, хунармандчиликка оид, шогирд тайёрлаш жараёни, усталарнинг ҳ унар ўргатиш методлари хақида қимматли фикрлар билдиради. «Сайдана» номли машхур асарида эса шар қ даги доривор ўсимликларнинг тавсифи баён қилинган. Беруний инсон камолотида 3 нарса мухим роль ўйнайди дейди. 1.Ирсият.2.Му ҳ ит.3.Тарбия. Берунийнинг илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари хакидаги фикрлари хозирги давр учун ҳ ам долзарбдир. ўкувчига билим беришда у: -ўқувчини зериктирмаслик; билим беришда бир хил нарсани ёки бир хил фанни ўргатавермаслик; -узвийлик, изчиллик; -янги мавзуларни қизиқарли, асосан, кўргазмали баён этиш ва хоказога эътибор бериш кераклигини уқтиради. Олим фан сохасидаги ёдгорликларни, илмий билимларга оид колдирилган барча бойликларни қунт билан ўрганишга даъват этади. Илм толибларига қалбни ёмон илатлардан, қотиб қолган урф-одатлардан, хирсдан, бе ҳ уда рақобатдан, очкўзликдан, шон-шухратдан сакланиши зарурлигини уқтиради. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Берунийнинг комил инсонни шакллантиришга оид бу фикрлари ўз замонаси учун эмас, хозирги давр таълим-тарбиясини такомиллаштиришда хам катта ахамиятга эгадир. 5 . Ибн Сино таълим – тарбия ҳақида. А6у Али_Ибн_Сино (980-1037) Абу Али Ибн Сино 980 йилда Бухоро шахри яқинидаги Афшона қишлоғида кичик амалдор оиласида дунёга келади. Унинг отаси Абдуллох ва унинг дўстлари билимдон кишилар бўлиб, уларнинг илмий мунозараларида ёш Ибн Сино хам қатнашар эди. Бундай оилавий мухит, Бухоро шахридаги кўплаб мадрасалар, касалхона ва нодир китоблар сақланадиган кутубхоналарнинг мавжудлиги ҳам ёш ва иқтидорли Ибн Синога ўз таъсирини кўрсатади. У мактабда ўқиб кўпгина устозлардан таълим олади. Масалан: Абдуллох Нотилийдан фалсафа, мантиқ, хандаса буиича, Бухоролик Абу Мансур Қамарийдан тил бўиича таълим олади. IX аср охири ва X аср бошларига келиб ўлкада сиёсий ижтимоий вазият мураккаблашади. Шунинг учун Ибн Сино Хоразмга-Урганчга кўчиб ўтади. Хоразмда бир қатор олимлар билан хамкорликда Беруний бошқараётган «Маъмун академиясида» илмий иш билан шуғулланади. Натижада ўзининг йирик асари «Тиб конунлари», «Аш-Шифо» устида иш олиб боради. Ибн Сино фаннинг турли соҳасига оид 450 дан ортик асар яратади. Лекин бизгача 250 га якини етиб келган бўлиб, улардан 50 дан ортик қўл ёзмалари Ў збекистон фанлар Академияси Абу Райхон Беруний номидаги Шар қ шунослик институтининг китоб фондида са қ ланиб келмокда. У таълим-тарбияга таъллу қ ли бўлган қ уйидаги асарларни яратган. Масалан: «Тадбир ал-Манозил» (турар жойни бошкариш), «Ахло қ ҳа қ ида рисола», «Бурч ҳакида рисола», «Нафсни покиза тутиш», «Баданни бошкариш», «Адолат ҳакида китоб», «Ал-конун», «Ишқ ҳакида рисола», «Хай ибн-Якзон», «Номознинг моҳияти ҳа қ ида рисола», «Зиёрат килишнинг маъноси ҳакида», «Ан-Нажот», «Аш-Шифо», «Донишнома» каби асарлари билан илм-фанга ҳисса кўшган буюк алломадир. Шунинг учун ҳам Шар қ да унга, "Шайх ур-Раис" - яъни олимларнинг олими деган юксак унвон берилган. У ўзининг «Ахло ққ а оид рисола»сида инсоннинг умумий фазилати ҳакида гапириб, кишиларда юз берадиган яхши ва ёмон хул қ ларнинг пайдо бўлиш сабаблари тўғрисида тўхталади. Унинг фикрича яхши ва ёмон хул қ ларнинг ҳаммаси одатдан пайдо бўлади, одамларнинг яхши ёки ёмон бўлишида ҳу к умат аҳлларининг таъсири ҳам зўр бўлади, дейди. Ибн Сино ахло қ ий ҳислатлардан: иффат, каноат, сахийлик, шижоат, сабр, мулойимлик, сирни саклай билишлик, илм- маърифатли бўлиш, камтарлик, адолатлилик, дўстлик, вафодорлик каби ахло қ ий категорияларга таъриф беради. У инсоний фазилатларга: Жасурлик - бирор ишни бажаришда кишининг жасурлиги; Чидамлилик - инсон бошига тушган ёмонликни тўхтатиб турувчи қувват; А қ ллилик - бирор ишни бажаришда шошма-шошарлик килишдан сакловчи қувват; Зийраклик - сезги берган нарсаларнинг ҳа қ иқий маъносини тезлик билан тушинишга ёрдам берувчи қ увват. Ибн Синонинг фикрича инсонлар хулг қ -атворида бирмунча нуқсонлар бор. Булар: алдаш, рашк, ўч олиш, адоват, бўхтон, иродасизлик кабилардир. У фанлар тавсифи хакида ҳам фикр билдирган Олим биринчи ўринга тиббиёт фанларини кўяди. фалсафани эса икки гуруҳга-назарий ва амалий гуруҳга бўлади. У биринчи гуруҳга этика, игхтисод, сиёсатни киритади. Иккинчи гурухга физика, математика, метафизика дунё қонуниятларини ўрганувчи барча фанларни киритган. Олим физика, адабиёт, тарих фанлари билан шуғулланган. Ибн Сино билим олишда болаларни жамоа бўлиб мактабда ўкитиш зарурлигини кўрсатади ва таълимда куйидагиларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди. -болага билим беришда бирданига китобга банд килиб кўймаслик; - та ълимда енгилдан о ғ ирга бориш оркали билим бериш; -олиб бориладиган маш қ л а р болалар ёшига мос бўлиши; -ўкитишда жамоа бўлиб ма кта бда ў қ итишга эътибор бериш; -билим беришда болаларнинг майли, қ изи қ иши ва қ обилиятини ҳ исобга олиш; -ў қ итишни жисмоний маш қ лар билан кўшиб олиб бориш. Бу талаблар хозирги давр таълим тамойилларига хам мос келиши билан қимматли бўлиб, болаларни енгил-елпи билим олиш эмас, балки ҳ ар томонлама чуқур ва мустахкам билим олишига ёрдам беради. У бола тарбияси хақида фикр билдирар экан, бола тарбиясини унга исм қўиишдан бошлашни лозим деб топади. Болага муносиб исм танлаш ота- онанинг дастлабки олижаноб вазифаси деб билади. Агар қадимги юнон файласуфлари Платон ва Аристотеллар бола тарбиясини давлат ихтиёрига қўйсалар, Ибн Сино бола тарбияси билан аввало ота-она шуғулланиши керак дейди. Хулоса қилиб айтганда, Ибн Сино буюк олим, файласуф, адиб, табиб бўлиши билан бирга буюк мураббий эди. У таълим-тарбия хақида жуда кўп бош қотиради. Олимнинг педагогика фанига қўшган хиссаси шундаки, у таълимий тарбиявий қарашларида инсоннинг ҳ ам ақлий, хам ахлоқий, хам эстетик хамда жисмоний томондан ривожланиши, камолга етишининг мезонини ишлаб чиқади. Тарбия тизимига жисмоний тарбиянинг киритилиши эса олимнинг тарбия сохасидаги катта хизматларидан хисобланади. Яна унинг хизматларидан бири шундаки, у инсоннинг мехнати, қобилияти, ақл-заковатини улуғлади, ундаги қудратга ишонди. Инсон тафаккурининг тантана қилиши кераклигини тарғиб қилди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1.Каримов И.А. «Истиқлол ва маънавият». Т; узбекистон, 1994. 2.Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шахри.-Т.; А.Қодирий номидаги халқ мероси нашри, 1993. 3.Буюк сиймолар, алломалар (нашрга тайёр. Акад. М.М.Хайруллаев) Т.: Мерос, 1995. 4.Ҳасанов С. Мутафаккирлар мехнат тарбияси хақида. Т.: Ў қитувчи, 1993 5.Ҳасанов Р., Ҳасанова Б. Шарқ уйгониш даври ва бу даврдаги педагогик фикрлар., Т., МРДИ., 2000. (воизга ёрдам) 6.Ҳасанбоева О., Ҳасанбоев Ж., Ҳамидов X. «Педагогика тарихи». -Т.: ў қитувчи 1997. 7.Ҳошимов К., Нишонова С, Иномова М.. Ҳасанов Р. «Педагогика тарихи». -Т; ўқитувчи 1996. 8.ўзбек Педагогикаси Антологияси. (Туз. Ҳошимов К; Сафо Очил.) Т.:ўқитувчи 1995. 9.ўзбек педагог ика си тарихи. (Проф. А.Зуннунов тахр. остида.) Т. : ўқитувчи 1997. 10 www.KASU.UZ 11. www.tdpu.uz 12. www.arxiv.uz