logo

Ҳуқуқ дарсларида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ( Хукук дарсларидан кургазмали куроллардан фойдаланиш )

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

55 KB
Ҳуқуқ дарсларида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш Режа: 1. Ҳуқуқ дарсларида карточка, схема ва жадваллардан фойдаланиш тушунчаси; 2. Ҳуқуқ дарсларида моделлаштирилган таълим тизими 3, Ҳуқуқ дарсларида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш тушунчаси 1 Ҳуқуқшунослик назарий ва амалий аҳамиятга молик фан бўлганлиги учун уни ўқитишда кўргазмали воситалардан кенг фойдаланиш яхши натижалар бериши амалиётда ўз ифодасини топган. Айнан сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳаётга оид бўлган тушунчаларни баён этишда бундай воситалардан фойдаланиш яхши натижа беради ва берилган маълумотлар ўқувчилар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Кўпчилик педагог олимлар бу борада тадқиқот ишлари олиб бориб ўзларининг хулосаларида шундай маълумот берганлар. Ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олинган материалларни уч ҳафтадан кейин текшириб синовдан ўтказганлар. Синов натижасига кўра рақамлардан 18%и, бўғинлардан 21%и, сўзлардан 36%и, проза асарлардан 38%и, шеърлардан 68% ва расмлардан 92% и ўқувчиларнинг хотирасида сақланиб қолганлиги маълум бўлди. Демак, кўргазмали куроллар-расм, таблица, слайд, жадваллар тингловчиларнинг ҳотирасида энг кўп сақланиб қолиши аниқланган. Ҳуқуқшунослик фанининг деярли барча машғулотларини ташкиллаштириш жараёнида карточкалар, схемалар ва жадваллардан фойдаланиш катта самара бериши ва шуни ҳисобга олган ҳолда доимо диққат эътибор қилиниши мақсадга мувофиқ экан. Ўқитувчи ёки ўқувчилар томонидан тайёрланган бундай кўргазмалар эстетик-гигиеник талабларга жавоб бериши лозим. Ўзбекистонда давлатчиликни шаклланиши мавзусини ўтиш давомида ўқитувчи йирик мутахассислар, алломалар, давлат бошлиқлари томонидан берилган таърифлар, карточка ҳолатида тайёрланиши мумкин. Ўзбекистон суверен мустақил давлат мавзуси ўтилаётган дарсда бир неча карточкалардан фойдаланиш мумкин. Давлат суверенитети масаласини кенгроқ ва чуқурроқ баён этиш мақсадида ўқитувчи ўзи тайёрлаган карточкаларни маълумотлари билан ўқувчиларни таништиради. Ўқитувчи давлат ҳуқуқи мавзусини ўтаётган дарсда асосий диққат эътиборни Конституция давлатнинг асосий қонуни деган масалага қаратмоғи лозим. Бунинг учун ўқитувчи махсус бир нечта 2 карточкалар тайёрлайди ва унда Конституциянинг тузилиши, мазмуни ва моҳиятини акс эттирган маълумотлар берилган бўлиши шарт. 2. Ҳуқуқшунослик дарсларида моделлаштирилган таълим тизими Ҳар бир дарсда ўтиладиган мавзунинг мазмуни, характери ва ўрганиш объектларининг ҳажми ҳамда миқдорига кўра, шунингдек, дарс ўтилаётган синф ўқувчиларининг билим даражаси ва ўқитувчининг тайёргарлигига қараб машғалотлар ҳар хил шаклда қурилиши, турли усуллар билан ташкил этилиши мумкинки, уни ҳозирги давр талабидан келиб чиқиб янги технологик таълим деган тушунча билан ифодалаш мумкин. Таълимнинг технологик усулларидан бири дарсларда моделлаштирилган таълим усулини қўллаб боришдир. Моделлаштириш деганда ҳар бир дарс машғулотини ташкил этишда ўтиладиган мавзуга тегишли мажбурий билим ҳажмини қамраб олувчи материалларни тўла акс эттира оладиган асосий йўналиш ва тамойилларни белгилаб олиш тушунилади . Дарс машғулотлари учун белгиланган моделлаштирилган маълумотлардан у ёки бу мавзуни ўтишда фойдаланиш, дарснинг самарадорлигини оширади, унинг мақсадини аниқ белгилаб олишга ёрдам беради. Ўқитувчининг ишини анча осонлаштиради. Шуларни ҳисобга олиб ўқитувчи ҳар бир ҳуқуқ дарсларини ташкил этишда моделлаштиришга оид маълумотларни тўплаб бориши, уларни бир тизмга солиб аниқ мақсадлар билан дарс ўтишни ўзининг одатий ишига айлантириши лозим.Масалан: - Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг давлатни бошқариш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг беш тамойиллари ишлаб чиқилдики, улар жумласига И.Каримовнинг миллий давлатчилик бўйича 3 асосий тамойиллари ҳам бешта, уларни юқоридаги тамойилларга аралаштирмаслик шарт. 1. Ватанпарварликка асосланган ҳуқуқий давлат; 2. Шарқона демократияга асосланган сиёсий тизим; 3. Қонун устуворлигига асосланган ҳуқуқий давлат; 4. Эркинликка асосланган фуқаролик жамияти; 5. Буюк келажакка юз тутган озод ва обод Ватан. Ҳуқуқшунослик дарсида моделлаштириш таълим усулидан фойдаланиб ўтиладиган бошқа бир машғулотда ўқитувчи қуйидаги ҳуқуқий нормаларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этиши мумкин: 1. Ижтимоий тараққиёт қонунларини ифода қилади; 2. Уларни турмушга дадиллик билан тадбиқ этади; 3. Халқнинг маданий савиясини белгилаб беради; 4. Ривожланиш хусусиятларини акс эттиради; 5. Турмуш қоидаларини ва урф-одатларини ўзида акс эттиради. Дарсларда, Ўзбекистон Республикаси Асосий қонунини ўрганиш жараёнида ўқитувчи бу ҳужжатнинг қуйидаги энг муҳим демократик тамойилларини ўқувчиларга сингдиришга ҳаракат қилади: 1. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади (2-модда); 2. Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи (7-модда); 3. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади (8-модда); 4. Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади (9-модда); 5. Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин (10-модда); 6. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, 4 ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин (17-модда); 7. Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар (49-модда); 8. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибида, халқнинг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга (74-модда); 9. Президент ўз лавозимига киришаётиб ўз халқига содоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилади (92-модда); 10. Президент сайловлари умумхалқ сайлови тарзида ўтказилиши шарт (90-96 моддалар). Дарсларда кўргазмали воситалардан фойдаланишни қуйидаги тушунчалар ечимида бериш мумкин: 1. Кўргазмали воситалар ҳақида тушунча; 2. Кўргазмали воситаларнинг турлари; 3. Кўргазмали воситалардан фойдаланиш йўллари. Ўқувчиларга жамоат тартиби қоидаларини сингдиришда қуйидагиларга эътибор қаратилади: 1. Жамоат тартиби ҳақида тушунча; 2. Жамоат тартиби қонун-қоидалари; 3. Машғулотларда жамоат тартиби ҳақида тушунчаларни шакллантириш йллари. 5 ДарслардаЎрта Осиё мутафаккирларнинг ҳуқуқий таълимотидан фойдаланишда куйидагиларни назарда тутуш лозим: 1. Мутафаккирларнинг ҳуқуқий мероси ҳақида тушунча; 2. Ҳуқуқий таълимотнинг аҳамияти ва мазмуни; 3. Мутафаккирларнинг ҳуқуқий меросларини ўрганиш усуллари. Сайловларнинг демократик тамойилларини ўрганишда: 1. Сайловларнинг жамиятда тутган ўрнини; 2. Сайловларнинг асосий принциплари; 3. Дарсларда сайловларни ўрганиш усуллари кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Дарсларда қонунийлик тамойилларини ўрганиш жараёнида: 1. Қонунийлик ҳақида тушунча бериш; 2. Қонунийлик тамойиллари, уларнинг турлари ва мазмунини кўрсатиш; 3. Қонунийлик ва ҳуқуқ бузорликнинг олдини олишнинг мақсадини изоҳлаб беришга эришиш. Ўқувчиларда ҳуқуқий давлат тушунчасини шакллантиришда: 1. Ҳуқуқий давлат ҳақида тушунча бериш; 2. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларини кўрсатиш; 3. Дарсларда ҳуқуқий давлатни барпо этишда ёшларнинг ўрнини белгилашга эришиш. Ўқувчилар билимини баҳолаш усуллари куйидагиларга асосланади: 6 1. Ўқувчилар билимини текшириш йўлларини аниқлаш; 2. Ўқувчилар билимини баҳолаш мезонлари аниқлаш; 3. Ўқувчиларни фаоллаштириш йўлларини кўрсатиш. 7 Фойдаланилган адабиётлар: 1. И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли». – Т., «Ўзбекистон», 1992. 2. И.А.Каримов. «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат». - Т., «Ўзбекистон», 1992. 3. И.А.Каримов. «Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати». - Т., «Ўзбекистон», 1993. 4. И.А.Каримов. «Биздан озод ва обод Ватан қолсин!». – Т., «Ўзбекистон», 1993. 5. И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари». - Т., «Ўзбекистон», 1995. 6. 1918-1920 йиллардаги Туркистон АССР Конституциялари. 7. 1920-23 йиллардаги Хоразм Халқ Республикаси Конституциялари. 8. 1921-23 йиллардаги Бухоро Халқ Республикаси Конституциялари. 9. 1927-1937-1978 йиллардаги Ўзбекистон ССР Конституциялари. 10. www.ziyonet.uz 8