logo

Қонунларнинг жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан ижро этилиши устидан прокурор назорати

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

98 KB
Қонунларнинг жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан ижро эти ли ши устидан прокурор назорати Режа: 1. Ж иноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этишлари устидан прокурор назоратининг тушунчаси, назорат предмети ва вазифалари. 2. Жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш ва тугатишнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш 3. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ва терговчининг бу ҳақдаги қарорига розилик бериш бўйича қонунда қайд этилган ваколатлар Ж иноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этишлари устидан прокурор назоратининг тушунчаси, назорат предмети ва вазифалари. Жиноятчиликка қарши кураш, тезкор- қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув ўтказиш, дастлабки терговда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан прокурор назоратини таъминлаш жараёнида прокуратуранинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорлиги натижасида жиноятчилик илдизига болта урилади ва жамиятда фуқаро ва инсонларнинг тинч-хотиржам яшаб, ишлашлари учун замин яратилади, жиноятчилик динамикасида барқарорлик вужудга келади. Қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашни, фуқароларни конституциявий ҳуқуқлари ва эркинларини ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш, жиноятчиликнинг оғир ва ўта оғир турларига қарши кураш, айниқса, унинг уюшган шаклига нисбатан муросасиз кураш учун прокурор томонидан жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини самарали бажариш учун жиноятчиликка қарши курашувчи органлар томонидан қонунларнинг аниқ ва бир ҳилда ижро этилишини таъминлаш, бу борада прокурор назоратини сусайтирмаслик жуда муҳимдир. Прокурорнинг жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берган тергов олди текшируви ўтказиш, жиноят ишлари қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ кўрсатмалари суриштирув ва дастлабки тергов органлари учун мажбурийдир. Жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ва терговни олиб боришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал тартиби, шунингдек жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан назорат предмети ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши курашни амалга ошириш мақсади республикамизда янги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар юзага келганлиги сабабли ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқдир. Айнан шу ҳолат прокуратура органларининг жиноятчиликка қарши кураш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолиятига тубдан янгича ёндашиш лозимлигини ҳаётий зарурат сифатида келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунини 28-моддасида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва ҳабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари ижросини ҳар ойда камида бир марта текширади, жиноят ишларини қўзғатади ёки уларни қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, жиноят ишларини тугатади ёхуд улар юзасидан иш юритилиши тўхтатади. Жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш ва тугатишнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ЖПҚонунчилиги ва Прокуратура тўғрисидаги Қонунга асосан прокурорларга юклатилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 33- моддасида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида Ўзбекистон Республикаси қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади. Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлигидан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт. Прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида Жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат предмети белгиланган бўлиб, унга кўра, жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва ҳабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ва терговни олиб боришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал тартиби, шунингдек жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан назорат предмети ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 28-моддасида прокурорнинг ваколатлари қаторига:  Жиноят ишларини қўзғатиши мумкинлиги;  Жиноят ишларини қўзғатишни рад этиши мумкинлиги;  Жиноят ишларини тугатиши мумкинлиги;  Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун судга илтимоснома билан мурожаат қи лиши;  Жиноят ишлари юзасидан иш юритилишини тўхтатиши мумкинлиги;  Қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчининг ишни тугатишига розилик бериши;  Айблов ҳулосасини ёки қарорини тасдиқлаши, ишни судга юбориши ваколатлари белгиланган. Жиноятчиликка қарши кураш фаолиятининг юраги тергов фаолиятини ташкил этиш ҳисобланади. Шунинг учун тергов фаолиятини бошқаришни тўғри ташкил этиш асосий мезондир. Бу борада тергов бошқармаси (бўлими)да ишни ташкил этиш бўйича асосий вазифалар қуйидагилардир:  Тузилиши ва штатлар бўйича оптимал бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилган тергов аппаратини шакллантириш;  Фуқароларнинг (жиноят процессининг барча иштирокчиларининг) ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизми муштараклигида тергов фаолиятини такомиллаштириш юзасидан илмий тавсияларни амалиётга жорий қилиш;  Жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини амалга оширувчи халқаро ташкилотлар, чет эл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамда республикамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг илғор тажрибаларини ёйиш;  Тергов фаолиятида жиноятларни аниқлаш, фош қилиш, далилларни топиш, олиш, процессуал мустаҳкамлаш, исботлашга қаратилган хатти- ҳаракатларни амалга оширишда замонавий техникаларни қўллаш орқали ишнинг ташкилий даражасини такомиллаштириш;  Прокурор ва терговчиларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, иш вақтини, кучини, модий воситалар ва имкониятларни бекорга сарфламаслик ва бу борадаги кераксиз йўқотишни бартараф этиш.  Ушбу вазифаларни ҳал этиш бошқарма(бўлим) бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари буйруқлари, кўрсатмалари, ҳайъат ва мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари асосида уч асосий йўналиш бўйича амалга оширилиши мумкин:  Жиноятларни тергов қилишда қонунийликни назорат қилиш бўйича ишни ташкил этиш;  Жиноятчиликка қарши кураш бўйича ишни ташкил этиш;  Прокуратура идоралари теговчиларининг ўзлари хизмат қиладиган ҳудудлардаги иши устидан раҳбарликни таъминлаш 1 . 1 Эсанов М./.,Полвонов С.Ё. Тергов ва суриштирув устидан назоратни ташкил этиш\ Тошкент 1998 ., 3б. Прокурор ушбу фаолиятларни қонунийлик, бирлик, марказлашганлик, мустақиллик ва ошкоралик каби принципларга риоя қилган ҳолда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тергов Бош бошқармаси, бошқарма ва бўлимлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, транспорт, ҳарбий прокурорлари барча имкониятларини ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ҳар бир жиноятни очиш, терговни ҳар томонлама, тўла ва ҳолисона ўтказилиши ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш, жиноятни келтириб чиқарувчи шарт-шароитлар сабабларни аниқлашга, уларни бартараф қилиш чораларини кўрадилар. Иш самарадорлигини ошириш мақсадида: Тергов Бош бошқармаси, бошқарма ва бўлимлари жиноятларнинг оғир ва ўта оғир турларига, айниқса унинг уюшган гуруҳлар ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилиши ҳолларига, ўқ отар қуроллар ва портловчи моддаларни ишлатиш, шахсни гаров сифатида тутқинликга олиш, босқинчилик, бандитлик жиноий уюшма ташкил этиш, терроризм, оммавий тартибсизликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш каби жиноятларга қарши курашни кучайтириш чораларини кўрадилар. Жиноятчилик аҳволини чуқур ўрганиб, таҳлил этиб, дастлабки тергов ва суриштирув ўтказиш босқичларида, қонунларни қўллаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, тергов бошқармаси, бўлимлари ишларини лозим даражада ташкиллаштирадилар. Бошқа таркибий тармоқлардаги бўлим ва бошқармалар билан ҳамкорлик ривожлантирилмоқда. Туман, шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокурорларга зарур бўлган ташкилий-услубий кўрсатиш билан бирга, уларни таҳлилий ахборот жиҳатдан таъминлаш ва иш юритишни соҳа-минтақа услубида олиб боришни такомиллаштириш зарур. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ 2007 йил «20» ноябрь Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини самарали таъминлаш юзасидан прокурор назоратини кучайтириш тўғрисидаги 69-сон БУЙРУҒИ да қуйидагилар қайд этилган: Мустақиллик йилларида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳалари умумэътироф этилган демократик ғоялар, миллий қадриятлар, Ўзбекистон ўзи танлаган ривожланиш ва тараққиёт йўли асосида тубдан ислоҳ қилинмоқда. Инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида энг олий қадрият сифатида эътироф этилди. Фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш, уларнинг Ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялашдек ғоят муҳим масалаларга жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли давлат дастурларининг бош мезони сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 августдаги Фармони асосида қабул қилинган «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни суд-ҳуқуқ соҳасида изчил амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Жиноят судлов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини янада кафолатлашга хизмат қиладиган ушбу Қонунни амалда тўғри тадбиқ этилишида суриштирув ва дастлабки тергов устидан назоратни амалга ошираётган прокурорларнинг хизмат вазифаларига юқори масъулият билан ёндашиши муҳим аҳамият касб этади. Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан дастлабки тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини самарали таъминлаш юзасидан прокурор назоратини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига асосан, Б У Ю Р А М А Н : 1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тегишли тармоқ бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман-шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида Ўзбекистон Республикасининг «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар. 2. Қонун талабларига кўра, 2008 йил 1 январдан эътиборан дастлабки тергов давомида айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш жиноят содир қилинган ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий судининг судьяси томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин. 3. Қонунга мувофиқ қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома фақат айбланувчиларга нисбатан, алоҳида ҳолларда эса ушлаб турилган гумон қилинувчиларга нисбатан қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганида, тегишли прокурорнинг қарори билан ёки прокурорнинг розилиги асосида терговчининг қарори билан қўзғатилади ва судлар томонидан кўриб чиқилади. 3.1. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ва терговчининг бу ҳақдаги қарорига розилик бериш бўйича қонунда қайд этилган ваколатлар қуйидаги прокурорларга тегишли бўлиши белгилаб қўйилсин : -туман-шаҳар миқёсидаги тергов органи иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича тегишли туман-шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарларига; -вилоятлар ва уларга тенглаштирилган миқёсдаги тергов органи иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарларига; -республика миқёсидаги тергов органи иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларига. Шунингдек, юқори турувчи прокурорлар ўз ваколатлари доирасида қуйи тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиши ёки бундай илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги терговчининг қарорига розилик бериши мумкин. 4 . Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатишда қонунда белгиланган асослар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилсин, эҳтиёт чораси айбланувчининг терговдан бўйин товлашининг ҳамда унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш, шунингдек, унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга халал берадиган уринишларига йўл қўймаслик, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида қўлланиши инобатга олинсин. 5. Қонун талабларига кўра, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш асосан Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади. 5.1. Алоҳида ҳолларда эса, яъни айбланувчи терговдан яширинганида, ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида, илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи томонидан бузилганида, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида, жиноят қамоқ ёки озодликдан марум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида ёхуд бу жазолардан бирортасини ўтаётган шахсга нисбатан бошқа жиноят иши юзасидан тергов олиб борилаётганда, ушбу эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади. 5.2. Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҲтиёт чораси фақат қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҲрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган Ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҲтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланиши мумкинлиги Ҳақидаги қонун талабларига қатъий риоя қилинсин. ЭҲтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар бўйича вояга етмаганларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҲтиёт чораси қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатилишига йўл қўйилмасин. 6. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатишда ва бундай илтимоснома қўзғатиш тўғрисидаги терговчининг қарорига розилик беришда прокурорларнинг шахсий масъулияти оширилсин. Бунда прокурорлар суриштирув ва тергов жараёнида жиноят-процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинганлигига, ижтимоий хавфли қилмиш Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан тўғри малакаланганлигига жиноят иши ҳужжатларини ўрганган ҳолда баҳо бериб, зарур Ҳолларда қамоққа олинаётганларни шахсан сўроқ қилсинлар. Прокурорлар вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда иш материаллари билан шахсан танишиб чиқиши, илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисанинг фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши ва айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича Ҳимоячининг иштирокида сўроқ қилиши шартлиги ҳақидаги қонун талабларини оғишмай бажарсинлар. 6.1. Айбланувчи (гумонланувчи)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҲтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш Ҳақидаги қарорда, шахс гумон қилинаётган ёки айбланаётган жиноий қилмиш квалификацияси, шахсни қамоққа олиш заруратини келтириб чиқарган асослар, шунингдек, бошқа турдаги эҲтиёт чорасини қўллаш мумкин эмаслиги Ҳақидаги фикрлар баён этилсин. 7. Қамоққа олиш тарзи да ги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатилаётган жиноят ишида айбланувчининг (гумон қилинувчининг) шахсига оид ва бошқа қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши талаб қилинади :  шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;  яшаш ва иш (ўқиш) жойларидан берилган расмий маълумотлар ҳамда тавсифномалар;  оилавий аҳволи, вояга етмаган фарзандлари ва қарамоғидаги шахслар ҳақидаги маълумотлар;  муқаддам судланган ёки судланмаганлиги ҳақидаги ваколатли органлардан олинган маълумотлар (талабномалар);  айбланувчи терговдан яширинганида, ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида, илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи томонидан бузилганида, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар;  жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарнинг қопланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарор судга юборилаётганда қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинсин:  жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор;  шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаб туриш баённомаси;  шахсни ишда айбланувчи (гумон қилинувчи) тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор;  айбланувчининг (гумон қилинувчининг) шахсига оид маълумотлар;  Жиноят-процессуал кодексининг 239-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатилганда, қарорга тегишли давлат органи ёки мансабдор шахснинг розилиги акс эттирилган ҳужжатнинг нусхаси;  қидирувда бўлган айбланувчига нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисидаги қарор;  ишда айбланувчининг қонуний вакили ёки ҳимоячининг иштирок этаётганлиги ҳақидаги маълумотлар (ордер, ҳимоячидан воз кечиш ҳақидаги баённома). Материаллар нусхаси прокурор ёки терговчи томонидан тасдиқланган ва му ҳ рланган бўлиши шарт. Гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳ имоячи (агар у қатнашаётган бўлса) илтимоснома ва унга илова қилинган материаллар билан танишиш тўғрисида мурожаат этган тақдирда уларни судга қадар таништирилиши таъминлансин. 9 . Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома юқорида қайд этилган зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда прокурорнинг алоқа хати билан девонхона орқали расмийлаштирилиб, қонунда белгиланган тартибда зудлик билан тегишли судга тақдим этилсин. Судья бўлмаганда ёки илтимосномани кўриб чиқишда судьянинг иштирокини истисно этувчи ҳ олатлар мавжуд бўлганда, илтимоснома киритган прокурор ёзма равишда мазкур суд раисига, суд бир таркибли бўлганда эса юқори турувчи суд раисига зудлик билан мурожаат қилсин. 10. Жиноят иши бўйича бир йўла икки ва ундан ортиқ айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлган тақдирда, ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарор ва илтимосномани асослантирувчи зарур материаллар ҳар бир айбланувчи бўйича алоҳида расмийлаштирилсин ва судга тақдим қилинсин. 11. Суриштирув жараёнида гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун асослар аниқланган тақдирда суриштирувчи Жиноят-процессуал кодексининг 342-моддаси тартибида суриштирув юритиш муддати ўтишини кутмасдан ишни зудлик билан терговчига ўтказсин. 11.1. Ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида ва унинг терговдан қочиб яшириниши мумкинлиги эҳтимолини тасдиқловчи аниқ асослар бўлган тақдирда терговчилар томонидан ушлаб туриш муддати тугашидан камида ўн беш соат олдин қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатилиб, тегишли прокурорларга ёки уларнинг ўринбосарларига жиноят иши ҳужжатлари билан биргаликда тақдим қилинсин. Тегишли прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома терговчи томонидан қайси вақтда (дам олиш, байрам кунлари, иш вақти тугаганда) тақдим этилганидан қатъий назар унга розилик бериш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсинлар. 11.2. Ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарор ва зарур материалларни ушлаб туриш муддати тугашидан камида ўн икки соат олдин судга тақдим қилиш тартибига қатъий риоя қилинсин. Бундай ҳолларда гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилса, гумон қилинувчига у ушланган кундан бошлаб ўн кун ичида белгиланган тартибда айб эълон қилиш, акс ҳолда эҳтиёт чорасини бекор қилиб уни қамоқдан озод этиш чоралари кўрилсин. 12. Жиноят-процессида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома прокурорлар томонидан тегишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг розилиги қонунда белгиланган тартибда олингандан сўнггина қўзғатилсин. 12.1. Адвокатлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатини таъминлаш мақсадида уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилсин. 13. Гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома терговчи томонидан етарли асосларсиз қўзғатилган бўлса ёхуд иш ҳолатларига кўра уларга нисбатан бошқа енгилроқ эҳтиёт чорасини қўллаш мақсадга мувофиқ деб топилса, назорат қилувчи прокурор ёки унинг ўринбосари қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномага розилик бермаслик сабабларини асослантириб, ёзма кўрсатма билан ҳужжатларни терговчига қайтарсин. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини танлаш зарурати қолмаганлиги ёки етарли асосларсиз қўзғатилганлиги ёхуд иш ҳолатларига кўра бошқа енгилроқ эҳтиёт чорасини қўллаш мақсадга мувофиқ деб топилса, суд алоҲида хонага киргунга қадар илтимосномани чақириб олиш прокурорлар томонидан таъминлаб борилсин. 14. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаларнинг судда кўрилишида, қоида тариқасида, туман-шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари қатнашсин. Алоҳида ҳолларда юқори турувчи прокурорнинг кўрсатмасига асосан ушбу масалаларнинг суд муҳокамасида тегишли илтимосномани судга ким киритгани ва унга розилик берганидан қатъий назар прокуратура органларининг бошқа ходимлари ҳам иштирок этиши мумкинлиги белгилансин. 15. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани судда кўриш жараёнида жиноят иши юзасидан дастлабки тергов даврида қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳақида маълумотлар аниқланса, бу ҳолатлар бўйича прокурорлар томонидан зудлик билан хизмат текшируви ўтказилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши ва натижаси ҳақида судга хабар қилиниши таъминлансин. 16. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосноманинг суд муҳокамасида иштирок этаётган прокурор судьянинг мустақиллиги ҳамда томонларнинг тенглиги ва тортишув тамойилларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз маърузасида жиноят тафсилотлари, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жабрланувчи ва айбланувчининг шахсига доир маълумотлар, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун мавжуд қонуний асосларни баён қилган ҳолда ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш заруратини асослантириб берсин. 16.1. Суд муҳокамасида иштирок этаётган прокурор зарур ҳолларда муҳокамада қатнашиш учун терговчини таклиф этиш ёки қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш заруратини асослантирувчи қўшимча далилларни тақдим қилиш мақсадида ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида илтимоснома киритсин ёхуд ўз ташаббуси билан жиноят ишининг муҳокама этилаётган масала юзасидан қонуний ажрим чиқарилишига хизмат қиладиган ҳужжатларни тергов сирини сақлаш қоидаларига амал қилган ҳолда суд эътиборига ҳавола этсин. 16.2. Шунинг билан биргаликда, терговчининг суд муҳокамасидаги иштироки иш юритувидаги жиноят иши бўйича далилларни тўплаш, жиноят туфайли етказилган моддий зиённи қопланишини таъминлашдек кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини зудлик билан ўтказиш манфаатларига путур етказмаслиги лозимлиги кўрсатиб ўтилсин. 17. Судьянинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки уни қўллашни рад этиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киришини инобатга олиб, прокурорлар ушбу ажримларни тергов органлари томонидан дарҳол ижро қилинишини таъминлаш чораларини кўрсинлар. 17.1. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган тақдирда, ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга қамоққа олишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда, яъни айбловнинг оғирроғига ўзгартирилганлиги, айбланувчининг танланган эҳтиёт чорасини бузганлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда йўл қўйилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилсин. 18. Тегишли прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги суд ажримлари билан келишган тақдирда, терговчи томонидан айбланувчига нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида кўрсатма берсинлар. Судларнинг бундай ажримлари билан келишилмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда апелляция тартибида протест билдирилсин. Айни вақтда судлар томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган тақдирда, бу ҳақдаги ажрим устидан апелляция шикояти ёки протест билдирилганидан қатъий назар тергов органлари суд ажримини олгач, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчини зудлик билан озод қилишлари лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилсин. Адабиётлар рўйхати: 1.Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М.,”Бек” нашриёти, 1998. 2.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999. 3.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М., 2000. 4. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (умумий қисм, дарслик, ўзбек тилида) Т.: 2002 й., «Янги аср авлоди». 5. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (махсус қисм, дарслик, ўзбек тилида) –Т.: ТДЮИ.2003 й. 6. Уголовный процесс. Учебник. Под редакцией Никифоро вой Е.Н. (Учебник, на русском языке.) Т.: 2002 й. 7.Ковалёв М.А. Жиноятларни тергов қилишда шахснинг ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан прокурор назорати. (моно графия) М., 1981.