logo

Табиий энергия манбалари ва улардан фойдаланиш. Қуёш энергияси, биомассалар, шамол, дарё ва денгиз тўлқинлари

Загружено в:

25.05.2023

Скачано:

0

Размер:

344.6259765625 KB
Табиий энергия манбалари ва улардан фойдаланиш. Қуёш энергияси, биомассалар, шамол, дарё ва денгиз тўлқинлари Режа: 1. Қайта тикланувчан энергия манбалари 2. Энергетика мустақиллигининг узоқ муддатли истиқболлари. 3. Қуёш энергияси 4. Шамол энергияси ва кичик сув оқимлардан фойдаланиш 5. Биомасса энергияси ва экологик ёқилғиларнинг бошқа турлари 6. Геотермал ресурслар салоҳияти 7. Водород энергетикаси 8. Ядро энергияси 9. Биоэнергетика ҳозирги ҳолати ва истиқболлари Табиий ресурслар инсоннинг яшаши учун зарур булган шундай воситалардирки, улар жамиятга бевосита эмас, балки ишлаб чикариш кучлари ва ишлаб чикариш воситалари оркали таъсир этади. “Ресурс” сузи француз тилидан олинган булиб, «яшаш воситаси» деган маънони англатади. Ресурс деганда табиий жисмлар ва фойдаланиладиган энергия турлари тушунилади. Шуни алохида таъкидлаш керакки, «табиий ресурслар» тушунчасини купгина олимлар турлича таърифлашади. Масалан, географ олимлар, акад. И.П. Герасимов ва проф. Д.Л. Арманд табиий ресурсларга энг тулик таъриф берганлар: «табиий ресурслар- кишилар бевосита табиатдан оладиган ва уларнинг яшаши учун зарур булган хилма- хил воситалардир». Проф. Ю.Г. Саушкин эса «электр энергия олиш, озик- овкат махсулотларини ишлаб чикариш учун фойдаланиш мумкин булган табиий компонентларни ва саноат учун хомашёларни табиий ресурслар деб таърифлайди. Географ олим А.А. Минс эса, «Табиий ресурслардан фойдаланиш шакллари ва юналишларига караб уларни иктисодий жихатдан синфларга булишни» биринчи уринга куяди. Бу синфларга булишда, яъни таснифлашда, табиий ресурслар моддий ишлаб чикаришнинг асосий секторларида ва ишлаб чикаришдан ташкари сферада фойдаланишига караб гурухларга ажратилади. Шундай килиб, табиий ресурслар кишиларнинг яшаши учун зарур манбаларга ва мехнат воситалари манбаларига булинади. Аслида, табиий ресурслар иккита асосий гурухга булинади: А гурухи – моддий ишлаб чикариш ресурслари. Бу гурухга ёкилги махсулотлари, металлар, сувлар, ёғоч-тахта, балик, овланадиган хайвонлар киради. В гурухи – ишлаб чикаришдан ташкари сфера ресурслари. Бу гурухга ичимлик суви, дарахтзорлар, иклим ресурслари ва хоказолар киради. Табиий ресурсларга озик овкатга ишлатиладиган ёввойи Ўсимликлар ва хайвонлар, ичимлик суви ва бошка максадларда фойдаланадиган сувлар, металлар олинадиган маъданлар, курилишга ишлатиладиган ёгоч тахталар, энергия ва ёкилги манбалари булган кумир, нефть ва табиий газлар киради. Табиий ресурслар 2 турга булинади. 3. Тугайдиган табиий ресурслар 4. Тугамайдиган табиий ресурслар Тугайдиган табиий ресурслар ўз навбатида 2 гурухга булинади. 1. Тикланадиган ресурслар. 2. Тикланмайдиган ресурслар. Табиий ресурсларнинг таснифи (синфларга булиниши) куйидаги расмда курсатилган. 1-расм. Табиий бойлик захирларининг таснифи. Тикланмайдиган табиий ресурсларга ер ости табиий бойликлари ва фойдали казилмалар, яъни маъданли ва маъдансиз казилмалар киради. Улар фойдаланаётган даражадан миллион-миллион марта секин тикланадиган табиий ресурслар хисобланадилар. Бундай ресурсларни тиклаб булмас экан, минерал ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни тежаб-тергаб ишлатиш ва уларни казиб олинаётганда ерларга зарар етказилишига юл куймаслик зарур. Тикланадиган табиий ресурсларга тирик мавжудотлар, ўсимлик ва хайвонлар, дарахтлар шунингдек тупрок киради. Тупрок юк булиб кетмайди, балки асосий хоссасини – унумдорлигини юкотиши мумкин. Бундай ресурслардан фойдаланаётганда шуни эсда тутиш керакки, муайян табиий шароитнинг бузилиши уларнинг кайта тикланишига халакит бериши мумкин. Масалан, хозирги вактда бутунлай кириб юборилган купгина усимлик ва хайвонот турлари, шунингдек, эрозия натижасида бутунлай таркиби бузилган тупроклар кайтадан тикланмайди. Бундан ташкари, шуни хам ёдда тутиш керакки, тикланадиган табиий ресурсларнинг пайдо булиш жараёни маълум тезликка эга булиши керак. Масалан, отиб ташланган хайвонларнинг кайтадан пайдо булиши учун бир ёки бир неча йил керак, аммо дарахтлари кесиб ташланган ўрмон камида 60-йилдан кейин кайта тикланиши мумкин. Ер кобигида тупрокнинг унумли ва хосилдор катламини хосил булиш жараёни нихоятда секинлик билан кечади. 100 йилда 0,5 см дан 2 см гача тупрок хосил булади. Таркиби узгарган тупрокни яхшиланиши учун эса бир неча минг йил вакт керак. 20 см калинликдаги унумдор тупрок хосил килиш учун табиат 2000 йилдан 7000 йилгача вакт сарфлайди. Шунинг учун табиий ресурсларни ишлатиш тезлиги, уларнинг тикланиш тезлигидан ошиб кетмаслиги керак. Тикланадиган табиий ресурслар учун заруруий шароит яратиб берилса, улар инсон эхтиёжларини кондиришга абадий хизмат килиши мумкин. Тугамайдиган табиий ресурсларга сув, иклим ва космик ресурслар киради. Сув барча тирик организмлар учун хаёт манбаи булиб 3 та физик холатда: каттик(муз), суюк ва бугсимон холатларда учрайди. Ер шарида сувнинг умумий микдори битмас-туганмас булиб, хеч качон узгармаса керак, бирок инсоннинг фаолияти натижасида сувнинг захираси ва микдори ер шарининг айрим минтакаларида турли даврларда турлича булиши мумкин. Дунёдаги сувларнинг 94 % океанлардадир. Бевосита фойдаланишга ярокли булган ичимлик сувининг захиралари 1 % ни хам ташкил этмайди. Бирок битмастуганмас хисобланган денгиз сувлари хам ута ифлосланиш хавфи остида турибди. Чучук сув эса сифат жихатидан тугайдиган ресурс хисобланади. Чунки инсонга хар кандай сув эмас, балки истеъмол килиш учун ярокли тоза сув керак. Ер шарининг купгина минтакаларида сувдан самарасиз фойдаланиш, дарёларнинг саёзланиб колиши ва бошка сабаблар окибатида ичимлик суви микдори кескин камаймокда. Холбуки, суғориш, саноат ва коммунал хужалик учун чучук сувга булган эхтиёж йилдан йилга ортиб бормокда. Куёш радиасияси (ёруглик, иссиклик), атмосфера хавоси, шамол, сув ва тўлкинлар энергияси иклим ва космик ресурсларга киради. Ёғингарчиликлар эса сув ресурсларига хам иклим ресурсларига хам киради. Сайёрамизга келаётган Куёш нурларининг ярмидан кўпроги энергиянинг бошка турларига айланади. Уларнинг муайян кисми тупрок, сув ва атмосфера хавосини иситишга сарф булади ва аста-секин фазога таркалади. Уларнинг муайян кисми усимликлар томонидан узлаштирилади. Куёшнинг нурли энергия захиралари миллиард-миллиард йилларга етиши мумкин. Шунинг учун Куёш энергияси битмас- туганмасдир. Атмосфера хавоси тирик организмлар учун хаёт манбаидир. Хаво битмастуганмас, лекин унинг таркиби ўзгариши мумкин. Хаво таркибида карбонат ангидрид, радиоактив моддалар, турли газларнинг механик аралашмалари, кул, чанг ва бошка моддалар мавжуд. Бундай ифлосликларни саноат корхоналари ва хусусан, транспорт воситалари чикаради. Бу эса инсон соглигига ката салбий таъсир кўрсатади. Қайта тикланувчан энергия манбалари Ҳозирги авлод кўз олдида содир бўлаётган фожеалар сабабидан бири ХХ асрда, асосан охирги 40 йилда одамларнинг энергияга бўлган талаби сезиларли даражада ошишидир. Ёқилғининг органик турларидан фойдаланувчи электр ва иссиқлик станцияларидан, тобора сони ортиб бораётган ички ёнув двигателларидан чиқаётган зарарли газлар туфайли атроф муҳитга салбий таъсир етказилмоқда. Бу сайёрамизни исиб кетишига сабаб бўляпти. Охирги 40 йил ичида, бутун инсоният тарихи давомида қазиб олинган органик ёқилғидан ҳам кўп ёқилғи қазиб олинди. Бугунги кунда йилига табиий ёқилғи ишлатиш миқдори дунё бўйича 12 миллиард тонна нефть эквивалентига тўғри келади (тахминан бир кишига 2 тонна). Органик ёқилғига бўлган эҳтиёж келажакда ҳам жадал ўсиб боради. Қазиб олинаётган нефть, табиий газ, кўмир ва уран ҳозирги вақтда дунёда асосий энергия манбалари ҳисобланади ва яқин келажакда шундай бўлиб қолади. Ҳар йили ишлаб чиқариш ва ишлатиш ҳисобига, уларнинг захираси камайиб бормоқда. Ҳозирги вақтдагидек суръатларда ишлатилганда дунёдаги қазиб олинаётган нефть заҳиралари 45-50 йилга, табиий газ заҳиралари 70-75 йилга, тош кўмир заҳиралари 165-170 йилга, қўнғир кўмир заҳиралари 450-500 йилга, ядро энергияси заҳиралари эса кўпроқ йилларга етиши керак. Қазиб олинаётган ёқилғи ҳом ашёси геологик заҳираларининг географик жиҳатдан тақсимланиши бир теккис эмас. Шу сабабли уларни қазиб олиш харажатлари сезиларли фарқ қилади. Ёқилғи ва энергиянинг турли хиллари энергия истеъмоли ўзларининг мавжуд заҳираларидан кам бўлган камсонли мамлакатларда жам бўлган. Бу эса энергия манбалари нарҳининг ортиб кетишига, алоҳида мамлакатлар ва аҳолининг баъзи қатламларини энергия хизматларидан чеклашга олиб келади ва натижада баъзи келишмовчиликлар, ҳатто давлатлараро урушлар ҳам келиб чиқади. Бундан ташқари, органик ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ишлатишда атроф муҳитга кўпгина заҳарли газ ва зарарли чиқиндилар чиқарлииб, тузатиб бўлмас даражада зарар келтирилмоқда. Қайта тикланучи энергия манбалари (ҚТЕМ) марказлашган энергия манбаларидан (электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув) узоқда яшайдиган кишиларни, тоғ ва чўлларда истиқомат қилувчи аҳолини, мавсумий ишдагилар ёки экспедисиядагиларни электр энергиясига, иссиқлик ва ичимлик сувга бўлган талабларини қондиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бундан ташқари улар шаҳарларларда бирламчи углеводород ресурслари тежашда, мамлакат энергия хафсизлигини таъминлашда катта рол ўйнайди. Ҳозирги вақтда бу соҳада етарлича тажриба тўплпнган. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кўпгина қурилмаларидан фойдаланиш бўйича ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, уларга бошлпнғич нисбатан катта маблағ сарфлангансада, иқтисодий жиҳатдан улар ўзларини оқлайдилар. Бирламчи энергия ташувчилар нархларининг ошиб кетиши (геологоразведка, қазиб олиш, етказиб бериш) ва иккинчи томондан қайта тикланувчи энергия технологияларининг ривожланиши билан бу энергия тобора рақобатдош бўлиб бормоқда. Атмосфера ва атроф мухитга чиқаётган ташламаларнинг асосий қисми ананавий ёқилғи билан ишлайдиган энергетика (31,3%) ва нефть-газ сохасига (29 %) тўғри келади. Олтингугурт, азот, углерод оксидлари атмосферада узоқ жойларгача тарқалади, сув билан таъсирлашишиб, кислоталар эритмаларига айланиб, ёмғир таркибида ерга тушадилар ва ўсимликларга, тупроққа, сувга салбий тасир кўрсатадилар. Атроф муҳитда кислоталарнинг кўпайиши оқибатида оғир металлар озиқ- овқатларга ва шу маҳсулотлар орқали одам организимига ўтади. Бунда бир зарарли оқибат иккинчисининг зарарли таъсирини кучайтиришини кўришимиз мумкин. Шундай қилиб, энергия балансига бир вақтнинг ўзида экологик тоза бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш атроф мухитга техноген таъсирларнинг камайиши нуқтаи назаридан ҳам талаб қилинмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг бошқа бир афзаллиги - углеводород ресурсларини электроэнергия ишлаб чиқаришда ёқиш эмас, балки уларни нефть – кимё саноатида хом ашё сифатида ишлатиш учун сақлаб қолиш имконини беради. Марказлардан узоқ, бориш қийин бўлган аҳоли яшаш жойларида қайта тикланувчи энергия иқтисодий жиҳатдан асосланган, қулай ва ишончли энергия манбаи бўлиши мумкин. Қайта тикланувчи энергия манбалари, одатда етарлича катта бўлган аҳоли яшаш жойларини, йирик саноат корхоналари ва муассасаларни энергия билан тўла таминлаш имконига эга эмас. Улар ё бориш қийин, марказдан узоқдаги объектларни энергия билан таъминлайдилар, ёки ананавий энергия манбаларига қўшимча сифатида қўлланилади. Мамлакатимизда, хусусан экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда қайта тикланувчи экологик тоза энергия манбаларини қўллаш катта истиқболга эга ва бу экологик, ижтимоий ва иқтисодий самаралар беради. Ўзбекистоннинг бирламчи ёқилғи- энергетика ресурсларининг таркиби кўрсатилган. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, республика иқтисодиётини таъминлашда нефтгаз сектори бирламчи ёқилғи-энергетика ресурсларининг 97% ни етказиб бермоқда. Бирламчи ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишда кўмирнинг улуши 2,3%, сув энергетикасининг улуши эса 0,7 % га тўғри келади. Катта салоҳиятга эга эканлигига қарамасдан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улуши бир фоиздан анча кам ва келтириб ўтилган диаграммада кўрсатилмаган. Ёқилғи энергетика комплексининг бундай бир ёқлама ривожланиши иқтисодиётнинг янада ривожланишини энергия билан таъминлаш қанчалик ишончлилигини, “Барқарор ривожланиш” принципларига мослигини ва умуман ёқилғи энегетика сектори фаолияти туғдирадиган экологик зарар ҳавфини таҳлил қилиб чиқишни талаб қилади. Ўтган асрнинг 70-йилларидаги энергетик инқироз, 2005-2007 йиллардаги углеводород ёқилғиси нархларининг кескин ортиб кетиши қазилма ёқилғиларни импорт ва экспорт қилувчиларни энергиянинг янги муқобил манбалари хақида ўйлашга мажбур этади. Европа мамлакатларида ўрнатилган қуёш фотоэлектрик станцияларининг умумий қуввати 2002 йили бор йўғи 392 МВт бўлган бўлса, 2004 йил бошларида 560 МВт га етди, яъни йиллик ўсиш 43 % га яқин бўлди. Фотоэлектр элементларини ишлаб чиқариш бутун дунёда 2004 йилда 1200 МВт дан 2005 йилда 1727 МВт га етди, яъни ўсиш 40 % дан ошиб кетди. Япония 2005 йилда 833 МВт (бунда ўсиш 38% ), Европа 452 МВт қуёш фотоэлектр элементларини ишлаб чиқарган (бунда ўсиш 44 % ). АҚШда ишлаб чиқарилган элементлар 10 % га ошган. Энергия ишлаб чиқариш дунёнинг бошқа жойларида икки баробарга ошди ва 289 МВт ни ташкил этди. 2003 йилги маълумотларга қараганда, дунё бўйича 2 млн қуёш сув исситиш тизимлари ишламоқда. АҚШда қуёш колекторларининг умумий майдони 10 млн.м2 га, Японияда 8 млн м2 га етди, Исроилда эса мамлакат умумий иссиқ сув таминотининг 70 % ташкил этадиган 800 мингдан ортиқ қуёш қурилмалари ишлаб турибди. 2003 йил бошларида Европа иттифоқи давлатларида умумий юзаси 13,5 млн м2 дан ортиқ бўлган қуёш коллеторлари ўрнатилган. Охирги йилларда, бундай ускуналарни ўрнатиш суръати йилига 1 млн ни ташкил этди. Шамол энергетикаси хам тез суратларда ривожланмоқда. Европа иттифоқи давлатлари бу сохада пешқадамдир. Шамол энергиясидан фойдаланиш йиллик ўсиш даражаси Европада 33-34 %. 2004 йилда ўрнатилган шамол энегияси ускуналарининг қуввати 28,4 ГВт га етди. Охирги йилларда биомассадан биогаз ишлаб чиқариш йилига уч баробар, геотермал энегиядан фойдаланиш йилига 10-11 % га, кичик гидроэнергетика йилига 3,5 % га ошди. Бир қатор Европа давлатлари қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш режасини элон қилишди. Масалан, Германия 2050 йилгача мамлакат энергетик балансида қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасини 50 % га етказишни режалаштирмоқда. Углеводород хом ашёсининг катта заҳираларига эга эканлигига қарамай, Ўзбекистон олдида ҳам муқобил энергия манбаларини излаш муаммоси бор. Қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат энергия балансига жалб қилиш: • Энергетика мустақиллигини узоқ келажаккача сақлаб туришга; • Иқтисодиётда энергия таъминотини яхшилашга; • Қишлоқ ва узоқда жойлашган туманларда энергия таминотини яхшилашга; • Иссиқхона газлари ташламаларини қисқартиришга; • Давлатни барқарор ривожлантиришга ёрдам беришини Хукуматимиз яхши тушунади. Энергетика мустақиллигининг узоқ муддатли истиқболлари. Қайта ишлинувчи энергия манбалари ривожланган мамлакатларда углеводородли энергия манбалари ўрнини босувчигина эмас, балки сайёрамиз ҳудудларидаги аҳолининг иштимоий масалаларини ҳал қилиб берувчи ва, шу жумладан, улар ишлатилаётган жойларда бандликни таминловчи омил хисобланади. Ўзбекистон республикасининг ўзига хос иқлим шароитларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг келажаги жудаям порлоқ. Хавфсиз энергия таъминоти - бу қазиб олинувчи моддаларга асосланган энергия ресурсларини (ёқилғини) аста-секин қайта тикланувчи энергия манбалари билан алмаштиришга қаратилган экологик сиёсатнинг асосий мақсадларидан биридир. Қайта ишланувчи энергия – бу атроф муҳит энергия оқимидан олинган энергия манбаидир. Буларга: Қуёш, шамол, сув ресурслари, геотермал манбъалар, саноат ва мунисипал, қишлоқ хўжалик чиқиндиларидан олинган биогаз киради. Қайта тикланувчи энергия салоҳияти. Иссиқхона газлари ташламаларини камайтиришнинг муҳим йўналишларидан бири ноананавий ва органик ёқилғи ишлатилмайдиган қайта тикланувчи энергия манбъаларидан фойдаланиш бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қайта ишланувчи энергия манбъалари салоҳияти улкан - 51 млрд. т.н.э. (нефть эквиваленти) га тенг. Бугунги кундаги мавжуд технологиялар бундан 179 млн. т.н.э. ни ишлатиш имконини беради. Бу мамлакат бўйича бир йилдаги қазиб олинадиган ёқилғилардан уч баробар кўпдир (78 - табл. қаранг). Қайта тикланувчи энергияларнинг техникавий салоҳиятларидан тўла фоданилганда, ёқилганида 447, 5 млн. т. СО2 чиқиндиси чиқадиган миқдордаги ёқилғи ўрнини босиш мумкин бўлар эди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда техникавий ва молиявий имкониятларнинг пастлиги, шунингдек ананавий ва ноананавий электр станцияларининг атроф-муҳитга кўрсатадиган экологик таъсирининг аниқ бир тафсилотлари йўқлиги туфайли Ушбу салоҳиятни тўлатўкис амалга ошириш мумкин эмас. Таъкидлаш жоизки, техникавий салоҳият (расмга қаранг) боғдорчилик ва чорвачилик, саноат ва маиший чиқиндилар биомассасини ҳисобга олмаган ҳолда баҳоланган. Дастлабки ҳулосалар шуни кўрсатадики, 1 га ерга экилган пахтадан 2 тоннадан 4 тоннагача ғўзапоя олиш мумкин, шунча ғўзапоя 2 млн, т.н.э. ни ташкил этиши мумкин. Аммо, Ушбу қайта тикланувчи энергия манбасини ўзлаштиришнинг экологик томонлари ҳозирча қараб чиқилмаган. Умуман олганда, Ўзбекистонда ҚТЕМ катта салоҳиятларининг мавжудлиги ушбу секторни муваффақиятли ривожлантиришга хизмат қилади, бу эса тегишли иқтисодий қулай муҳит яратилганда ушбу салоҳиятнинг катта қисмини ўзлаштиришга имкон беради. Ҳозирги вақида Ўзбекистонда қайта ишланувчи энергия манбъалари ичида энг яхши ўзлаштирилиб бораётгани дарёларнинг энергия салоҳиятидир. Кейинги йилларда қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилди, лекин булар асосан кўргазма характерига эга бўлди. Шу билан бир вақитда республика ҳозирнинг ўзида қуйидаги қайта тикланувчи энергетика технологияларини кенг қўллаш имкониятларига эга: - қуёш сув исситиш панеллари; - электр энергияси ишлаб чиқариш учун қуёш фотоэлектр тизимлари; - электр энергияси ишлаб чиқариш учун микрогидроэлектр станциялари; - электр энергияси ишлаб чиқариш учун шамол генераторлари; - электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун биогаз ускуналари; - қуёш-шамол гибрид (аралаш) тизимлари. Келажакда қуйидаги бошқа турдаги технологияларни ҳам қўллаш имкониятлари қараб чиқилиши керак: - йирик аҳлат ёқиш қурилмалари ва Тошкент ва Самарқанд каби йирик шаҳарлардаги марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларида маиший чиқиндилардан фойдаланиш; - қуёш электр станцияларидан фойдаланиш; - геотермал энергиялардан фойдаланиш ; Қайта тикланувчи энергиянинг баъзи технологияларидан фойдаланишда шуни назарда тутмоқ лозимки, улар кўпинча қўшимча энергия манбаи сифатида ишлатилиши мумкин, чунки фотоэлектр станциялари кечаси энергия ишлаб чиқармайди, шамол гераторлари эса шамол йўқ пайтларда энергия ишлаб чиқармайди ва ҳ.к. Нефть-газ саноати республика иқтисодиётининг бирламчи ёқилғи– энергия рескрсларига бўлган талабининг 97 % ини таъминлайди. Мавжуд фикрларга кўра, қазиб олиш суръати ҳозирги даражада бўлса, захиралар билан таъминланганлик суюқ углеводародлар бўйича 15 йилга, газсимон углеводародлар бўйича эса 25 йилга етади. Аммо нефть-газ соҳасининг ресурслари билан таъминланганлик бўйича реал ҳолат бошқачарок тус олиши мумкин. Ишлатилаётган 90 та коннинг улушига (очилган конларнинг умумий сони196 та) углеводород заҳираларининг асосий қисми таҳминан 20 та конда бўлган қолдиқ заҳираларнинг 90 % га яқини тўғри келади. Асосий йирик конларда қазиб олиш пасаймоқда ёки шунинг арафасида турибди. Текширилган заҳираларнинг асосий қисми майда ва ўрта конларга тўғри келади ва улар қийин қазиб олинувчи конлар гуруҳига мансуб. Ёқилғи – энергетика мустақиллигини сақлаб қолиш учун энергетикани ривожлантиришнинг ананавий бирламчи энергия манбаларига асосланган бир хил қолипдаги ёндашувларидан чекиниш ва мамлакат ёқилғи – энергетика балансига муқобил энергия манбаларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. Қуёш энергияси Ўзбекистоннинг иқлими ва географик шароити қуёш энергиясидан кенг соноат кўламида электр ва иссиқлик энергияси олиш имкониятини беради. Қуёш энергияси – бу қайта тикланувчи энергия манбаидир, у амалда ишлатиш нуқтаи назаридан келажаги порлоқ, қулай ва фойдаланишда оддий энергия. Ўзбекистоннинг қуёш энергияси бўйича ялпи салоҳияти 50.973 млн. тонна нефть эквивалентига тенг деб аҳоланади, бу эса республика ҳудудидаги ҳозиргача текширилган барча қайта тикланувчи энергия манбаларининг 99,7 % ига тенг. Унинг техникавий салоҳияти 176,8 млн.тонна.н.э. (ҚТЕМ жами техникавий салоҳиятининг 98,6 %). Ўзбекистон ҳудудига ҳар йили тушаётган қуёш энергияси ўзининг абсолют қийматига кўра мамлакатнинг ўрганилган барча углеводород хом ашёси заҳирасидан кўпдир. Ҳозирги вақтда қуёш энергиясининг бор-йўғи 0,6 млн.т.н.э. ўзлаштирилган холос (техникавий салоҳиятнинг 0,3% и). Республикада қуёшли вақт бир йилда шимолда 2000 соатга етади ва жанубий ҳудудларда 3000 соатдан ошади. Сутка давомида қуёш нур сочиши 7-10 соат, йиллик жами нурланиш шимолда 4800 МДж /м2 дан жанубда 6500 МДж /м2 гача ўзгариб туради. Бу ўртачалаштирилган сонлар республика бўйича қуёш энергияси салоҳиятининг ўртача қийматларини характерлайди, лекин конкрет ҳудуддаги қуёш энергияси ускунасининг ишлаш шароити ва техникавий имкониятлари ҳақида маълумот бермайди. Шунга қарамай, қуёш энергиясининг техникавий салоҳияти Республиканинг энергияга бўлган йиллик талабини тўрт баробар қоплайди, бу эса салоҳиятнинг қанчалик тўғри аниқланганлиги борасидаги баҳс ва мунозараларни юмшатади. Қуёш энергиясидан фойдаланиш уни қўллаш, унинг ресурслари ва оддийлиги нуқтаи-назаридан келажаги порлоқ. Қуёш энергияси қурилмалари турли соҳаларда қўлланилиши мумкин. Бу, айниқса, марказлашган электр ва иссиқлик энергиясидан узоқдаги аҳоли пунклтларни энергия билан таъминлашнинг қулай йўлидир. Қуёш энергиясидан амалда фойдаланишнинг энг истиқболи порлоқ соҳалари: электр энергияси ишлаб чиқариш, қудуқлардан ичиш ва суғориш учун сув чиқариш, чўл ҳудудларда сувларни ччуклаштириш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини қуритиш, иссиқхона ва уйларни иситиш, марказдан узоқда жойлашган уйларни иссиқ сув билан таъминлаш, иморатларни шамоллатиш ва совутиш, тоза ва юқори даражадаги иссиққа чидамли маҳсулотлар олиш учун юқори ҳароратли печларни қуриш. Шамол энергияси ва кичик сув оқимлардан фойдаланиш Шамол энергияси. Дунёда фойданиладиган қайта тикланувчи энергия турларидан бири шамол энергиясидир. Ўзбекистонда шамол энергиясининг ялпи салоҳияти 2,2 млн.т.н.э. деб баҳоланган. Шамол энергиясининг имкониятларига баҳо беришда уни беқарорлиги ва паст тезлиги инобатга олинади. Шуни таъкидлаш лозимки, шамол тезлиги бир-бирларидан анча узоқда жойлашган Ўзбекистон гидрометеорология станцияларида 10 метргача баландликларда аниқланган. Бу станцияларнинг жойлашиши метеорологик масалаларнинг кўпгина функсиаларини бажариш билан белгиланади ва бунда шамол бу масалалардан биридир. Ўзгидромет маълумотларидан замонавий шамол генераторларининг ишлаши учун зарур бўлган 80-100 метргача баландликдаги шамол тезлигини аниқлашда фойдаланиш амалда мумкин эмас. Ўзбекистон ҳудудининг географик ҳолатига кўра, шамол оқимлари мавсумий характерга эга. Текисликларда шамолнинг йиллик ўртача тезлиги 2,0-5,0 м/сек ни ташкил қилади. Баъзи маълумотларга кўра, шамол энергиясининг ялпи салоҳияти 3179,2 минг т.ш.ё. (тонна шартли ёқилғи), техникавий салоҳияти эса 610,5 минг т.ш.ё. га тенг. Шамолнинг ялпи салоҳияти сарҳадларимизда жуда ҳам нотекис; юқори кўрсаткич – 1322,3 минг т.ш.ё. Қорақалпоғистон ҳудуди учун характерли бўлса, энг паст кўрсаткич – 6,15 минг т.ш.ё. Фарғона вилоятида қайд этилган. Республика бўйича шамол оқимининг солиштирма қуввати ўртача 84,0 Вт/м2 бўлиб, Андижон вилоятида – 20,0 Вт/м2 ва Навоий вилоятида – 104,0 Вт/м2 ни ташкил этади. Ўзбекистондаги ўртача шамол тезлиги шамол генераторларини баланд тоғ ҳудудларига ва Орол денгизига яқин ҳудудларга ўрнатиш имконини беради. Аралаш (гибрид) қурилмалардан (шамол генератори билан қуёш фотоэлектр станцияси) фойдаланиш айниқса ўзига жалб қилади. Бунда қуёш нури ва шамол кучи бир-бирини ҳам сутка давомида (тун-у кун) ва ҳам турли йил фасилларида (ёзу қиш) тўлдириб, олинадиган энергия таннарҳининг маълум даражада пасайишига имкон беради. Шамол энергияси салоҳиятини аниқлашда шамол тезлигининг ўртача суткалик қийматини эмас, айниқса, ўртача ўнкунлик ёки ойлик ўртача тезлиги қийматини эмас, балки шамол генераторлари ўрнатиладиган аниқ жойда хар ойдаги шамол тезлигининг ўзгариш динамикаси ва ой давомидаги барқарор бўлиши ҳақида маълумотларни тўплаш зарур. Шамол энергияси салоҳиятини баҳолашда Тошкент авиасия институти тамонидан яратилган, 50-100м ва ундан баланд ерларда ишлайдиган «Аэростатик шамолқуёшенергияси аппарати» мутахассисларни қизиқтирмоқда. чунки 10 метргача баландликда шамол батамом йўқ вақтда 80 метр ва ундан юқори баландликда шамолнинг тезлиги 5-8 м/сек ва ундан кўпроқ бўлиши мкмкин. Умуман олганда, Республика миқиёсида шамол энергиясининг салоҳиятини аниқлаш борасидаги изланишлар ҳозирги замон талабларини қаноатлантирмайди. Биомасса энергияси ва экологик ёқилғиларнинг бошқа турлари Чорвачилик фермаларидаги гўнг ва гўнгнинг суюғи атроф-муҳитни ифлослантиради. Янги гўнгнинг далаларга солиниши ер ости сувлари ва ҳавонинг заҳарланишига, ернинг зарарли микроорганизмлар билан ифлосланишига олиб келади. Бундан ташқари, гўнг чириши давомида атмосферага кўп миқдорда - 1 тонна қуруқ гўнг учун 300 - 400 м3 ҳисобида метан гази ажралиб чиқади. 1 тонна метан газининг атмосферага чиқарилиши 21 тонна карбонат ангидрид чиқарилишига тенг. Қишлоқ хўжалик чиқиндилари: пахтачиликда-ғўзапоя, ғаллачиликда- сомон ва похол, чорва ва парандачиликда-органик чиқитлар (гўнг) ҳисобланади. Йилига аҳоли жон бошига йилига 1,2 м3 деб қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ)нинг ўртача меъёрига мувофиқ, бир йилда фақатгина аҳолидан чиққан чиқиндиларнинг йиғилиш ҳажми 10991,5 минг м3 ни ташкил этмоқда. Аҳоли яшаш пунктларидаги жамоат ташкилотларини қўшиб ҳисобга олганда бу кўрсаткичлар мос равишда 1,5 м3 ва 13739,4 минг м3 ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида маиший ва хўжалик-ишлаб чиқариш фаолияти натижасида ҳар йили, меъёрий ҳисоб-китоблар асосида, 30 млн м3 дан кўпроқ қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Ўзбекистон учун биомассаларни ишлатиб, энергия ишлаб чиқаришдаги асосий хомашё - бу чорвачилик ва паррандачилик, озиқ-овқат ва саноат чиқиндилари, қаттиқ маиший чиқиндилар, шаҳар оқова сувлари ва ўсимлик қолдиқлари ҳисобланади. Чиқиндилардан энергия олишда, асосан чорвачиликдаги оғилхона гўнглари қизиқроқ. Биогаз олиш соҳасидаги кейинги манба - бу шаҳар оқава сувларини тозалаш станцияси чўкиндиларидаги фаол балчиқ лойлардир. Аэрасия станцияларда ҳосил бўладиган фаол балчиқ лойларнинг йиллик йиғилиш миқдори 1млн. тоннани ташкил этади. Олинган биогаз аэрасия станцияларида иссиқлик ва электр энергияси олиш учун, қайта ишланган балчиқ лойлар эса ўғит сифатида ишлатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида биогазнинг салоҳияти унча катта эмас, деган даъволарга қарамасдан, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина чорвачилик ва шаҳар қаттиқ маиший чиқиндиларидан фойдаланилганда биогазнинг ялпи салоҳиёти йилига 16 млрд м3га ва техникавий ҳамда иқтисодий салоҳияти йилига 8,9 млрд м3 дан ортиқ экан. Иссиқлик бериш қобилиятига кўра, техникавий салоҳиятнинг кўрсатилган қиймати 6,5 млрд м3 табиий газга ёки 7,5 млн т.ш.ё. га тўғри келади. Шунингдек, бу чиқиндиларни қайта ишлашнинг техникавий амалга ошириш мумкин бўлган ҳажмининг ўзидангина республика қишлоқ хўжалиги 14 млн тонна экологик тоза, юқори сифатли органик ўғит олиш мумкинлиги аҳамиятлироқдир, бу эса 1,4 млн тонна минерал ўғитга тенг. Биогазнинг ялпи ва техникавий салоҳиятининг келтирилган қийматлари шаҳар оқова сувлари чўкндиларини қайта ишлаш, шаҳардаги ўсимлик қолдиқларини йиғиш ва ишлатиш, ташландиқ ерларда энергетик мақсадларда ўсимликлар етиштиришшни ташкил этиш ва бошқа кўплаб биоэнергетикани ривожлантириш омиллари ҳисобига анча ўсиши мумкин. Шундай қилиб, қаттиқ маиший чиқиндилар ва чорвачилик чиқиндиларидан олинадиган биогазнинг техникавий салоҳияти республиканинг энергияга бўлган йиллик талабининг 10% дан ортиғини ташкил этади ва бу республикамизда биогаз технологияларининг ривожланиш келажаги порлоқ эканлигини кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини биогаз ускуналарида қайта ишлаш хўжаликларга ҳар қандай маиший газ асбобларидан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик техникаси учун ёқилғи сифатида ишлатиш имконини беради. Геотермал ресурслар салоҳияти Геотермал ресурслар амалда Республикамизнинг ҳамма худудларида мавжуд. Кўп йиллик тадқиқотлар Ўзбекистон худудида 8та гидротермал ресурслар ҳавзаларини аниқлаш имконини берди. Геотермал ресурсларнинг ялпи салоҳияти 244,2 минг т. ш.ё. деб баҳоланган, техникавий салоҳияти эса аниқланмаган. Геотермал сувларнинг энг катта салоҳияти Фарғона водийсига (Наманган вилояти - 42,6 минг т.ш.ё.) ва Бухоро вилоятига - 81,2 минг т.ш.ё. тўғри келади. Ўзбекистон Республикасида, шунингдек геотермал энегия манбъаларининг қуруқ тоғ жинси кўринишидагилари (Фарғона, Амударъё геологик ботиғи, жанубий Оролбўйи) ҳам аниқланган. Геотермал энегияси салоҳиятидан фойдаланишни (қуруқ жинслар, гранитоидлар ҳарорати) Фарғона водийсидаги ЧустАдрасманов базасида қуввати 40 МВт бўлган паст ҳароратда қайновчи ишчи жисмли кўргазмали электр станциясидан бошлаш тавсия қилинади. Водород энергетикаси Олимларнинг нигоҳи Дунё океани сувларидаги битмас-туганмас заҳирага эга бўлган водородга қаратилмоқда. Шунингдек. бу ёнилғининг афзал тамони – уни ишлатишнинг нисбатан экологик ҳавфсизлиги, ундан фойдаланганда двигателлар тузилишини ўзгартиришга ҳожат йўқлиги, юқори калорияга эгалиги, узоқ муддат сақлаш мумкинлиги, мавжуд транспорт тармоқларида ташиш мумкинлиги, заҳарли эмаслиги ва ҳ.к. Аммо, бугунги кунга қадар енгиб ўтиш қийин бўлган муаммо уни саноат асосида ишлаб чиқариш қимматга тушишидир. Ғарбий Европа, АҚШ, Австралия, Канада ва Япониядаги 600 дан ортиқ фирмалар, компаниялар, концернлар, университет лабараториялари ва илмий-текшириш жамоат ташкилотлари водородни ёқилғи сифатида арзонлаштириш бўйича зўр бериб ишламоқдалар. Бу муҳим масаланинг муваффақиятли ҳал этилиши бутун дунё иқтисодиётини инқилобий тарзда ўзгартиради ва атроф-муҳитни соғломлаштиради. 2005 йилда водород ёқилғиси элементларини ишлаб чиқариш бутун дунёда 32% га ўсди. Бир йилда жами 14,5 минг донага яқин элемент ишлаб чиқарилди. Уларнинг ярмидан кўп қисми РЕМга(протон-алмашинувчи) ёнилғи элементларига тўғри келди. Бу анча ихчам технология бўлиб, у автомобилларда жадал синовдан ўтказилмоқда. MS Ф C (эритмали карбонатли) ёқилғи элементлари камроқ қўлланилган. Автомобиллардаги РЕМ технологиялари амалда бозорларни 100% эгаллади. Ўтган йилда 30 га яқин ёқилғи қуйиш станциялари қурилди. Буларнинг кўпи АҚШда, Калифорнияда қурилган. 2005 йилда Дунё бўйича бу станцияларнинг умумий сони 115 тага етган. 2006 йилда эса шундай водород қуйиш станцияларининг 30-50 таси қурилиши кутилган эди. Ядро энергияси Бугунги кунда ядро энергиясини ишлаб чиқариш энергия таъминоти масалаларини ҳал этишнинг атмосферага парник газларининг чиқишини қисқартиришни кўзда тутган ҳолдаги энг реал ечими сифатида қаралмоқда. Лекин шуни эсда тутиш керакки, радиоактив чиқиндиларнинг зарарли таъсири минг йиллар давом этади, уларни безарар қилиб кўмиш зарур. Бу масалаларга жиддий эътибор берилганда, ядро энергетикаси қимматга тушадиган соҳа бўлиб қолмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳар бир турининг республика ҳудуди бўйлаб ва йил фаслларидаги тақсимоти харитасини тузиш учун салоҳият турлари бўйича текширув ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бундай харитани тузиш ҳар бир ҳудудда энергияга бўлган талабни ўрганиш ва уни қондириш схемасини яратишга имкон беради. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитаси қайта тикланувчи энергия манбаларидан амалда фойдаланиш йўлида аниқ ишлар олиб бормоқда. Экологик тоза қайта тикланувчи энергияларни кенг қўллаш мақсадида Ўзбекистон Републикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитаси ҳузурида иҳтисослашган маҳсус «Эко-энергия» Илмий- тадбиқий Маркази фаолият олиб бормоқда. У давлат унитар корхонаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2005 йил 23 августдаги 59-1сонли мажлис қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш бўйича Ахборот-таҳлилий департаментининг 2005 йил 21 августаги 03/2128 сонли руҳсати билан, 2005 йил 21 октябирда 81-сонли буйруқ асосида тузилган. Марказнинг асосий вазифалари: • электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ атроф мухитнинг ифлосланишини олдини олиш масалаларини ўрганиш, шу соҳадаги бошқарув, меъёрий ва қонунчилик хужжатларини таёрлаш; • атроф-муҳит муҳофазаси ва қазиб олинадиган ёқилғи ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбъаларини ишлатиш ва амалга тадбиқ этиш; • экологик тоза қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг миқиёсда ишлатиш. Марказ ходимлари тамонидан паст потенциалли қуёш ускуналари (пассив қуёш c ув исситиш) энергетик ҳисоб-китоб қилинди ва уни Ўзбекистон худудига мослаштириш ечимлари топилди; Республиканинг турли минтақалари учун қуёш радиасиясининг умумий йиғиндиси ва қуёшли кун давомийлиги жадваллари тузилди; пассив қуёш исситиш тизимининг иқтисодий ва экологик самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш методикаси ишлаб чиқилди; объектларни энергия билан таъминлашнинг келажаги ва ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди. Биоэнергетика ҳозирги ҳолати ва истиқболлари 1973 йилдаги энергетик танқислик ва 1986 йилдаги Чернобилдаги электростанцияда юз берган катастрофа бутун дунё давлатларини энергия ишлаб чиқариш сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур этди. Бу эса ўз навбатида қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратди. Натижада ноананавий энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиб, атомли объектларни, яъни экологик жиҳатдан ўта хавфли бўлган турли хил иншоатлар қурилишини қисқартириш борасида дунё ҳамжамиятлари томонидан кўплаш келишувлар амалга оширилди. Традисион энергетик технология махсулидан фойдаланиш қулай бўлганлиги билан экологик жиҳатдан бир қанча муаммоларни жумладан, атроф муҳитнинг иссиқлик, кимёвий ва радиактив ифлосланиши каби катастрофик ҳолатларни вужудга келтириши мумкин. Шу боисдан ананавий энергетик заҳиралардан оқилона фойдаланиш ва ноананавий энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгроқ тадқиқ этиш ҳамда амалиётга жорий этиш дунё олимлари олдига ечилиши лозим бўлган долзарб вазифалардан бири деб қўйилди. Ер шаридаги барча энергия заҳиралари охир оқибат қуёш фаолияти махсулотлари билан боғлиқдир. Амалда барча ноананавий энергетикалар қуёш энергиясидан тўғридан-тўғри ёки айланма йўллар орқали фойдаланишга асосланади. Тўғридан-тўғри фойдаланиш усули – қуёш нурларини электр ёки иссиқлик энергиясига айлантиришга асосланилади. Айланма йўллар орқали фойдаланиш усули – қуёш нурларининг геосфера билан ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўладиган кинетик ёки потенциал энергиясига асосланади. Асосий энергетик потенциаллар - шамол энергияси, дарёлар энергияси, денгиз чайқалиши ва тўлқинлар энергияси ҳамда биомассалар энергияси билан характерланади. Кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатларда ноананавий энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича давлат дастурлари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Самарали қайта тикланадиган манбалардан бири – биомасса ҳисобланади. Биомасса заҳиралари турли хил кўринишларда барча регионларда мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар биридан қайта ишлаш орқали энергия ёки ёқилғи олиш имкониятлари мавжуддир. Саноати ривожланган малакатларнинг умумий энергияга бўлган талабини биомасса ҳисобига бор-йўғи 6-10% ни қоплаш мумкин. Ер шарида фотосинтез натижасида 120 млрд. тонна қуруқ органик махсулотлар вужудга келади, уларнинг энергетик эквиваленти 400 млрд. тонна нефтдан кўпроқдир. Биомассадан фойдаланиш қуйидаги усулларда амалга оширилади: тўғридантўғри қиздириш, газификасия, мотор ёқилғиси сифатида этил спирти ишлаб чиқариш, маиший хизмат ва қишлоқ хўжалиги қолдиқларидан биогаз ишлаб чиқариш. Биомассадан энергия олишда Португалия, Франция, Германия, Дания, Италия ва Испания давлатлари самарли фойдаланишмоқда. 1986 йилда биомасса ва қолдиқлардан фойдаланиб, энергия олиш бўйича лойиҳаларга ЕИ 70.6 млн.экв. миқдорида маблағ ажратган бўлса, бу каби тдқиқотлар учун АҚШ 1992 йилда 12 млн. дол. Миқдорида маблағ ажратганлиги ҳам бу борадаги ишлар қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади. Биомасса заҳиралари 2000 йилда Европа миқёсида ёғоч ёқилғиси -75, ёғоч қолдиқлари –70, қишлоқ хўжалик қолдиқлари –250, шаҳар чиқиндилари – 75 млн. тоннани ташкил этган. Гўнгни анаэроб бижғитиш орқали биогазга айлантириш жараёни мустаҳкам ёпиладиган махсус идишлар – биогаз усқурмаларида олиб борилади. Бу технологик жараён қуйидагича олиб борилади. Ҳайвонлар сақланадиган молхоналардан (суратда 1) гўнг тўпланадиган идишга юборилади (2), кейин насос (3) ёрдамида уни метантенк (4) (гўнгни анаэроб бижғиши учун махсус қурилма) га юборилади. Бижғиш жараёнида ҳосил бўлган биогаз, газголдер (5)га келиб тушади.ва ундан кейин истеъмолчига тарқатилади. Суюқ гўнгни иситиш учун ва иссиқликни бир хил ушлаб туриш учун метанотенк ичида иссиқлик алмаштириб турувчи ғовурлар ўрнатилган, улар орқали қозонхонадан (7) келган иссиқ сув айланади. Бижиб бўлган гўнг гўнг сақланадиган (8) чуқурликка туширилади. 1-расм. Биогаз ишлаб чиқариш технологияси 1-молхона; 2-гўнг тўпланадиган жой; 3-насос; 4-метантенк; 5-газголдер; 6иссиқлик алмаштирувчи; 7-қозон; 8-гўнг сақланадиган жй; 9-аэротенк. Метантенкда жараён учун зарур бўлган барча шароит ташкил этилади. (ҳарорат, органик моддалар миқдори, рН ва бошқалар.) Метантенк термоизолясия қилинган бўлиб, бижғиш жараёни меёрида кетиши учун керак бўлган ҳарорат доимий равишда ушлаб турилади. Унда шунингдек гўнгни ҳайдаб туриш учун мўлжалланган усқурма ўрнатилган. Метантенкка гўнг бир меъёрда, бижиш жараёни бир хил кетадиган холатда киритиб турилади. 2-расм. Биогаз олиш қурилмаси (биореактор) Бижғиш даврида гўнгда микроорганизмлар ривожланади ва бирин-кетин органик моддаларни кислоталаргача парчалаб беради. Ҳосил бўлган кислоталар метан ҳосил қилувчи ва синтроф микроорганизмлар таъсирида газсимон махсулотлар – метан ва карбонат ангидридига айланади. Гўнгни анаэроб бижиш жараёнида органик моддаларни парчаланиш даражаси 25% дан 45% гача етади. Органик моддаларни парчаланиши (феградасияси) кўп босқичли жараён сифатида амалга оширилиб, бунда углерод боғлари ҳар-хил микроорганизмлар таъсирида бирин-кетин узиладилар. Энг замонавий тушунчалар бўйича органик моддаларни биогазга айланиши тўрт босқичда амалга ошади: • биринчи, мураккаб биополимер молекулаларни (оқсил, липид, полисахарид ва х.к.) кичикроқ мономерларга (аминокислота, карбон сувлар, ёғ кислоталари ва х.к.) айланиши; • иккинчи , ҳосил бўлган мономерларни янада оддийроқ моддаларга; тубан кислоталар ва спиртларга бижғиш (ферментасия) асосида) айланиши, (Бунда водород ва карбонат ангидрид ҳам пайдо бўлади.); • учинчи , асетоген босқич- бу босқичда метандан олдинги моддалар (асетат, водород, карбонат ангидрид) пайдо бўлади; • тўртинчи, метаноген босқич- охирги маҳсулот, органик моддаларни метанга айланишига олиб келади. Метоногенларни субстрат спесифеклиги, уларни олдинги босқичда иштирок этган бактериялар билан трофик алоқасиз ривожланишига йўл қўймайди. Ўз навбатида метан хосил қиладиган бактериялар бирламчи анаэроблар синтез қилган моддаларни ишлатиш орқали шу бактериялар бажараётган реакциялар имкониятлари ва уларни тезлигини аниқлаб беради. Метан хосил бўлишда бошқариш функциясини бажараётган марказий метаболит бўлиб, водород хизмат қилади. Тизимда водородни парсиал босимини паст холатда ушлаб туриш хисобидан уни турлар орасидан бирламчи анаэроблар метоболизми бевосита метанни олд маҳсулотлари хосил бўлишигача қараб ўзгартириш имкониятини яратади. Агар тизимдан водород чиқариб ташланмаса, қайтарилган махсулотлар учувчан ёғ кислоталари ва спиртлар хосил бўлади. Бу бирикмаларни метоболизми хаёт фаолияти ҳосил бўлган водородни метан бактериялар билан боғлашга бағишланган синтроф бактериялар томонидан амалга оширилади. 1-жадвал. Биогазнинг физик хусусиятлари Ko’rsatkichlar Komponentlar 60% metan va 40% SO 2 aralashmasi.SH 4 CO 2 H 2 H 2 S Xajm qismi % 55- 70 27- 44 1 3 100 Yonish issiqlik xajmi mdj/m 3 35,5 ---- 10,8 22,8 21,5 Yonish xarorati 0 C 650- 750 ---- 585 ---- 650-750 Zichligi, gr/l; me’yoriy chegara 0,72 102 1,98 408 0,09 31 1,54 349 1,20 3,20  Yonilg’i turi (yonish issiqligi) Biogaz (m da) SH 4 saqlovchi (%) 56 62 70 Biogaz 56% SH 4 (20.0 MDj/m 3 1,0 0,91 0,80 0,6 0 0,44 0,47 0,56 5,6 Tabiy gaz (33,5 MDj/m 3 ) 1,68 1,52 1,34 1,0 0 0,73 0,79 0,93 9,3 qozon xona yoqilg’isi (42,3 MDj/kg) 2,12 1,91 1,69 1,2 6 0,78 1,00 1,17 11,7 2-жадвал. Ҳар хил ёнилғиларни ёниш иссиқлигини нисбати Ёнишни ҳажмий иссиқлиги, ёниш харорати, ёниш чегараси асосан Ш4 миқдори билан белгиланади чунки Ҳ2 ва Ҳ2С жуда ҳам кам бўлган миқдори бу кўрсаткичга тасир этиш даражасида эмас. Биогаз ёқилғи сифатида муваффақият билан ишлатилиб келинмоқда уни иситиш усқурмаларида, сув иситадиган қозон хоналарида, газ плиталарида, совутгич усқурмаларида (абсорбцион типдаги), инфра қизил нурлатгичларда автомобиль ва трактор харакатлантиргаичларида ва хоказоларда ишлатиш мумкин. Карбюраторли харакатга келтирувчилар осонгина газга ўтказилиши мумкин, бунинг учун карбюраторли аралаштиргичга алмаштириш кифоя. Tabiiy gaz 1 m 3 da Propan 1 kg da Qozon xona yoqilgisi 1 kg da Dizel yoqilgisi 1 l da Elektr toki ( ) kVT.ch Биогаздан электр энергияси олинганда фақатина уни 30% электр энергияга айланади холос, 70% чиқинди иссиқликдир. Ундан сув иситиш, хайвонларни сақлаш (молхоналарни иситиш), и c сиқхоналар ёки уларни иситиш, қуритгич хоналари ёки усқурмаларида хавони иситиш, микроклимитни бошқариш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Қишлоқ хўжалик хайвонларидан ва парандаларидан чиқадиган гўнг ҳамда улардан олиниши мумкин бўлган биогаз миқдори қуйидаги жадвалда келтирилган. 3-жадвал. Гўнгдан биогаз чиқиш кўрсаткичлари Кўрсаткич Чорва моллари Парандалар Бир бошга бир суткада чиқадиган гўнг миқдори, кг 55,0 0,2 Бир бошдан бир суткада чиқадиган биогаз миқдори, м3 1,62 0,02 Бир тонна қуруқ гўнгдан чиқадиган биогаз хажми, м3 300 600 Бундан ташқари, гўнгни бижғитиш уни дезодарасия қилади (зарарсизлантиради), гелментларини, ҳамда ёввойи ўсимликлар уруғларини йўқотади, ўғитсимон моддаларни енгил сўриладиган шаклга (минерал шаклга) ўтказади. Ўсимликлар учун озиқавий моддалар миқдори азот, фосфор, калий бутунлай йўқолмайди. Биогаз усқурмасидан чиққан гўнгди кимёвий таркиби қуйидаги жадвалда баён этилган. 4-жадвал. Гўнг кимёвий таркибининг бижғиш жараёни вақтига қараб ўзгариши (%) Bijg’ish Azot R2O5 K 2 O S : davri sutka NumumiyUmumiy N Ammoniylik N - NH 4 0 (nazorat) 0,32 0,13 0,11 0,24 12,2 5 0,31 0,13 0,11 0,24 11,9 10 0,31 0,16 0,11 0,24 10,5 15 0,31 0,16 0,11 0,24 9,6 Гўнгни анаэроб бижғитишда уни таркибидаги калий ва фосфор бутунлай ўзгармайди. Азот моддалари гўнга ишлов беришни бошқа усуллари ишлатилганда 30% йўқотилса, анаэроб бижғишда 5% йўқолади. шуни ҳам эслаб қолиш лозимки, янги гўнгни азот органик шаклда бўлса, анаэроб бижғиш оқибатида у ўсимлик учун қулай бўлган аммоний шаклига ўтади. Гўнгни анаэроб бижғитиш атроф мухитни муҳофазаси учун қанчалик фойдали эканлигини иқтисодий ҳисоб китоб қилиш анча мушкул вазифа. Бу йўл билан ишлов берилган гўнг, биологик мўътадил холатда бўлиб, хашоротларни ўзига тортмайди. Анаэроб бижғишдан кейин гўнгдаги қўланса ҳид берадиган моддалар йўқолади. 5-жадвал. Бижғитилган гўнг таркибида кучли хид берадиган моддалар миқдори Бирикмалар Табиий гўнг, % Бижғитилган гўнг, % Фенол 100 4 Крезол «П» 100 10 Скатол 100 79 Мой кислота 100 3 Анаэроб ишлов беришда поле вируслар миқдори 98,5% га камаяди, индекс Э. коли 108 дан 105-104 гача, паразитларни уруғи 90-100 % йўқолади Табиий ресурслардан фойдаланганда қўйилмдиган экологик талаблар хўжалик ҳисоб китоби шароитида, «улардан фойдаланилганда ўрнига қўйиш» деган иборалар қонуний жужжатлар асосида ишга тушганда алоҳида аҳамият касб этади. Энергиянинг бахоси кўтарилиб кетаётган бу даврда айниқса анаэроб биологик жараёндан фойдаланиш катта иқтисодий фойда келтиради. Гўнгни анаэроб шароитида тозалаш нафақат энергия манбаи сифатида, балки қўшимча энергия манбаи сифатида қаралмоғи лозим. Адабиётлар : 1. Deniz Ekinci “Biotechnology” Croatia, 2015 2. Winter J., Klein J. «Biotechnology: Environmental processes» Germany. VCH. 1999 3. Vallero D.A. «Environmental Biotechnology» - USA. Elsevier. 2010 4. Қ.Д.Давранов., Н.А.Хўжамшукуров. Умумий ва техник микробиология. Тошкент, ТошДАУ нашриёти, 2004 - 279 бет 5. Соловьев А.А. «Возобновляемые источники энергии» - Москва . МГУ . 2006 6. Г. П. Трошкова, Е. К. Емельянова, Н. О. Карабинцева “Экологическая биотехнология”, Учебное пособие. Новосибирск. 2011. 7. Кузнецов А. Е., Градова Н. Б. Научные основы экобиотехнологии. – М.: Мир, 2006. – 504 с. 8. Экологическая биотехнология : учеб. пособие / И.А. Сазонова .— Саратов: ФГБОУ ВПО "Саратовский ГАУ им. Н. И. Вавилова", 2012 - 106 с. 9. Фостер К.Ф., Вейз Дж. Д.А. Экологическая биотехнология. Пер. С англ/ Под ред. Гинака А.И.- Л.: Химия, 1990 10. Лер Р. Переработка и использование сельскохозяйственных отходов. Пер. с англ. / Под. ред. Шамко А. Н.. М.: Колос, 1989 - 415с.