logo

Bilateria-Билатериал симметриялилар. Киприкли чувалчангларнинг умумий тузилиши ва муҳим вакиллари

Yuklangan vaqt:

16.12.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

926.298828125 KB
Bilateria-Билатериал симметриялилар. Киприкли чувалчангларнинг умумий тузилиши ва муҳим вакиллари. * Тип: Ясси чувалчанглар - Platyhelminthes * Синф: Киприкли чувалчанглар - Тurbеllаriа * Ясси чувалчанглар анча мураккаб тузилган икки ёнлама симметрияли ҳайвонлар. Агар улар танаси бўйлаб хаёлан битта ўқ чизиқ ўтказилса, бу чизиқ уларнинг танасини тенг икки бўлакка бўлади. Танаси орқадан қорин томонига қараб яссилашган, шакли баргсимон ёки тасмасимон бўлади. Ясси чувалчангларда ҳақиқий тўқималар, махсус органлар (ҳазм қилиш, айириш, жинсий, сезги органлари) ҳамда нерв системаси ривожланган. Фақат бирмунча содда тузилган вакилларининг ҳазм қилиш системаси тўла ривожланмаган. Паразит тасмасимон чувалчангларнинг ҳазм қилиш системаси йўқолиб кетган. Ясси чувалчангларнинг тана бўшлиғи ривожланмаган. Органлар оралиғи ғовак тўқима билан тўлган. * Киприкли чувалчанглар (Тurbеllаriа) синфи * Киприкли чувалчангларнинг баргсимон яссилашган тана сирти жуда кўп майда киприкчалар билан қопланган. Овқат ҳазм қилиш системаси қисқа ҳалқум ва ўрта ичакдан иборат Ичагининг учи берк бўлиб, орқа ичаги ва орқа чиқарув тешиги ривожланмаган. Кўпчилик турларининг ичаги уч шохли бўлади. Бир қанча турларида эса ичак кўп шохли ёки шохланмаган (тўғри ичакли) бўлади. Айрим киприкли чувалчангларнинг ичаги умуман бўлмайди. Ҳамма киприкли чувалчангларнинг айириш, нерв ва жинсий системалари ривожланган. * Киприкли чувалчанглар чучук сув ҳавзалари, денгиз ва океанларнинг тубида эркин ҳаёт кечиради. Уларнинг 3500 га яқин тури маълум. Бу синфнинг кенг тарқалган типик вакили оқ планариядир.          * Тип: Ясси чувалчанглар - Platyhelminthes Синф: Сўрғичлилар -Тrеmаtоdа * Сўрғичлилар (Тrеmаtоdа) синфи * Сўрғичлилар танаси баргсимон яссилашган, сирти қалин кутикула билан қопланган паразит ясси чувалчанглар. Вояга етган сўрғичлилар танаси сиртида киприклар бўлмайди, оғиз ва қорин сўрғичлари ривожланган. Шу сабабли улар сўрғичлилар дейилган. Уларнинг ҳазм қилиш, айириш, нерв ва жинсий системаси ривожланган. 5000 га яқин тури маълум. Бир қанча турлари ёввойи ва уй ҳайвонлари, шунингдек, балиқлар жигарида, айрим турлари эса одам жигари ва вена қон томирида яшовчи хавфли паразитлар ҳисобланади. * Тип: Ясси чувалчанглар - Platyhelminthes Синф: Сўрғичлилар -Тrеmаtоdа * Тузилиши. Жигар урти (Fаsciоlа hеpаticа)нинг танаси баргсимон ясси қ бўлиб, узунлиги 3-5 см келади (9-расм). У кўпчиликсутэмизувчилар, жумладан, ўй, сигир, от, туя, эчки, кийик, уён, чўч а каби уй айвонлари, қ қ қ ҳ кўпчилик ёввойи айвонлар ва баъзан одам жигарининг ўт йўлларида ҳ паразитлик илади. Паразитлик илиб яшаш муносабати билан жигар қ қ уртида иккита сўр ич ривожланган. Улардан бири танасининг олдинги қ ғ учида, иккинчиси ундан кейинро да - орин томонида жойлашган. Иккала қ қ сўр ич ёрдамида жигар урти ўт йўлларига ёпишиб олади. ғ қ * Жигар уртининг о из тешиги о из сўр ичининг ўртасида жойлашган. қ ғ ғ ғ О зи ис а ал ум билан туташган. ал умдан икки шохли ичак ғ қ қ ҳ қ Ҳ қ бошланади. Ичакнинг ар айси шохи яна кўп ён шохларга ажралади. ҳ қ Шохларнинг учи берк бўлиб, ози олди и о из тешиги ор али чи иб қ қ ғ ғ қ қ кетади. Жигар урти ўт сую лиги ва он сўриб ози ланади. Унинг қ қ қ қ айириш, нерв ва жинсий системалари о планарияникига ўхшаш қ тузилган бўлади.  Ривожланиши. Жигар қурти гермафродит ҳайвон. Унинг уруғланган тухумлари хўжайин жигари ўтйўлларидан ичакка ва ундан тезак билан бирга ташқи муҳитга чиқади. Тухумлар сувга тушганида улардан микроскопик майда мирасидий личинкаси чиқади. Личинкалар киприклар билан қопланган бўлиб, сувда эркин сузиб юради. Бундай личинкалар чучук сув шиллиғини топиб, унинг танасига кириб олади ва киприкчаларини ташлаб, иккинчи личинкалик даври - редийга айланади. Личинкалар шиллиқ ичида ривожланиш билан бирга кўпая бошлайди. Бу даврда личинка танасида яна кўп личинкалар ҳосил бўлади. Бу личинкалар думли бўлиб, серкарий деб аталади. Улар моллюска танасидан сувга чиқади ва бирмунча сузиб юргач, думини ташлайди, қалин қобиққа ўралиб, циста ҳосил қилади. Цисталар сув юзасида қалқиб юриши ёки ўсимликларга ёпишиб олиши мумкин. Бундай циста сув ёки озиқ билан ҳайвонларнинг ичагига тушиб қолганида унинг қобиғи эриб, личинкалар ичак бўшлиғига чиқади. Личинка ичак деворидан қон орқали жигарга боради ва ўтйўлларига ёпишиб, паразитлик қилишга ўтади. * Шундай қилиб, жигар қурти иккита организмда ривожланади. У жинсий вояга етган даврида турли чорва моллари ва ёввойи ҳайвонлар, баъзан одам жигари ўтйўлларида паразитлик қилади. Шунинг учун одам ва сутэмизувчи ҳайвонлар жигар қуртининг асосий хўжайини ҳисобланади. Паразит личинкаси сув шиллиғи танасида паразитлик қилади. Сув шиллиғи жигар қуртининг оралиқ хўжайини бўлади. * Жигар қурти чорва моллари ва уй ҳайвонларида кенг тарқалган хавфли паразит ҳисобланади. Одам ҳам далада кўлмак сувлардан ичганида ёки яйловдаги ўтлардан татиб кўрганида унга жигар қурти юқиши мумкин.