logo

Ижтимоий психологиянинг шаклланиши ва ривожланиши. Ижтимоий психологик ғояларнинг шаклланиш тарихи

Yuklangan vaqt:

25.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1237.775390625 KB
МАВЗУ:ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ. ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ҒОЯЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ  РЕЖА: 1. Ижтимоий психологиянинг предмети ва вазифалари 2. Ижтимоий психология фанининг шаклланиш тарихи 3. Ижтимоий психологиянинг ижтимоий фанлар билан узвий боғлиқлиги 4. Ижтимоий психологиянинг Россияда ва Ўзбекистонда ривожланиши Ижтимоий психология фанининг қадимийлиги инсоният тарихи, маданияти ва маънавиятининг қадимий илдизлари билан белгиланади. Ижтимоий психологиянинг фан сифатида тан олиниши ва расман эътироф этилиши 1908 йилдан бошланган. Ижтимоий психология фикрлар, эътиқодлар, ғоялар, ҳис- туйғулар, кечинмалар, турли хулқ-атвор шаклларини тушунтириб берувчи фандир. ҳар бир шахснинг жамиятда яшаши, унинг ижтимоий нормаларига амалқилган ҳолда ўзига ўхшаш шахслар билан ўрнатадиган мураккаб ўзаро муносабатлари ва уларнинг таъсирида ҳосил бўладиган ҳодисаларнинг психологик табиатини ва қонуниятларини тушунтириб бериш – ижтимоий психологиянинг асосий вазифасидир. одамларнинг жамиятда ҳамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар Бундан келиб чиқадиган умумий таърифларга биноан, ижтимоий психология ижтимоий мулоқотнинг мураккаб шакл ва механизмларини ўрганувчи фандир. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг IX сессиясида Республикамиз биринчи Президенти И.А.Каримов олий таълимни ислоҳ қилишда ва малакали кадрларни тайёрлашда ижтимоий психологиянинг фан сифатида алоҳида ўрни борлигига жамоатчилик диққатини қаратди.  Бошқарув, маркетинг ва менежмент, таълим ва тарбия соҳаларида, айниқса инсон омили ва уни бошқаришнинг психологик тизимини билиши – жамиятда соғлом инсоний муносабатларни шакллантириш орқали уни камол топтириш йўлидир. Хўш, бугунги кунда ижтимоий психология фан сифатида ўз баҳс мавзусини ва предметини қайси объектларга қаратмоқда? Бугунги кунда ижтимоий психология фан сифатида ўз баҳс мавзусини ва предметини қайси объектларга қаратмоқда? Биринчидан , унинг асосий йўналиши кичик гурухлар ва жамоалар психологиясини ўрганишдан иборатдир. Ҳар бир шахс ҳамиша маълум ижтимоий гуруҳлар доирасида фаолият кўрсатади. Иккинчидан , шахснинг ижтимоий психологик қиёфаси масаласи ҳам бугунги кундаги ўзгаришлар ва маънавий жиҳатдан покланиш даврида ўта муҳим соҳадир. Учинчидан Жамият миқёсида рўё берадиган оммавий ҳодисалар ҳам ижтимоий психология учун татбиқий аҳамиятга эга. Чунки алоҳида шахс тарбиясида оммавий ҳодисаларнинг, катта гуруҳларнинг таъсирини инкор этиш – масалага бир ёқлама ёндашишга баробардир  Тўртинчидан Оила-ижтимоий психологяининг ўрганиш объекти сифатида. Бу ерда оилага хос психологик жараёнлар, оила аъҳоларининг бир- бирларига муносабатлари, никоҳдаги ўзаро мослик масалалари, оилавий можароларнинг психологик омиллари, оилада бола тарбиясининг ижтимоий психологик методлари ўрганилади. Ижтимоий психология ўрганадиган энг асосий ва юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни ўз ичига олган масалалардан бири – бу муомала дир. Санкт- Петербурглик олимларнинг фикрича , бугунги кунда ижтимоий психологиянинг предмети ҳам ва унинг доирасида ўтказиладиган барча тадқиқотларнинг умумий объекти ҳам муомаладир. Унинг инсон ҳаётида тутган ўрнини аниқлаш, турли ижтимоий фаолиятлар шароитида самара берадиган муомала турлари ва услубларини ёритиш, унинг соф психологик механизмларини тадқиқ этиш, фаннинг энг муҳим татбиқий йўналишларидандир Шунинг учун ҳам ҳар бир конкрет шароитда шахслараро мулоқот самарадорлигини ошириш омилларини ўрганиш ижтимоий психологиянинг муҳим вазифасидир . Таниқли рус олимаси Галина Андреева ўзгаришларни бошидан кечираётган ҳар қандай жамиятда ижтимоий психология учун долзарб бўлмаган масаланинг ўзи йўқ, деб таърифлаган эди Профессор Г.М. Андрееванинг ёзишича, ижтимоий психологиянинг фан сифатида шаклланиш тарихини белгилаш шунинг учун ҳам мушкулки, у бир вақтнинг ўзида бир неча фанлар тарихий ривожланишига алоқадор бўлиб, қайси бири кўпроқ бу жараённинг моҳиятини белгилашини билиш қийин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ижтимоий психологиянинг фан сифатида оёққа туришига кўплаб назарий ёндашувлар туртки бўлди. Х1Х асрнинг ўрталарига келиб қатор Европа мамлакатларида саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланиши давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг кескинлашувига, шу аснода миллатлар ва халқлараро муносабатларнинг тиғизлашувига олиб келди. Бу ўз навбатида тилшунослик нинг ривожи ва халқлар психологиясининг шаклланишига олиб келди. Лекин тилшунослик фани ўз имкониятлари даражасида турли халқлар ўртасидаги муомала ва мулоқотнинг самарали йўлларини белгилаш, одамларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлашга ожиз эди.