logo

Темир йўл транспортининг қисқача ривожланиш тарихи. Ўзбекистонда темир йўл транспортининг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1344.5 KB
Темир йўл транспортининг қисқача ривожланиш тарихи. Ўзбекистонда темир йўл транспортининг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари Режа: 1. Темир йўл транспортининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи 2. Россияда темир йўл транспортининг ривожланиш тарихи Илк бор темир йўл сифатида металлургия заводи цехларида ва конларда ички технологик ташишлар учун изли йўллар қўлланган. Ёғоч изли йўллар орқали арқон ва сув чархпалаги ёрдамида руда ортилган аравачалар (вагонетка) ҳаракатланган. Кейинчалик ёғоч изларнинг устини темир ленталар билан қоплаб, ҳаракатни енгиллаштиришга эришилган. XVIII аср охирида биринчи чўян изли йўллар пайдо бўлган ва аравачалар отли улов ёрдамида ҳаракатланган. Аммо, улар саноатда ишлаб чиқаришнинг машиналаштирилиши давридаги талабларни қондира олмаган. Россиялик ихтирочи П.П.Ползунов ва инглиз ихтирочиси Д.Уатт томонидан буғ машинасининг яратилиши механиқ куч билан тортиш имконини берди. 1803-йилда инглиз ихтирочиси Р. Тревитик томонидан биринчи транспорт машинаси- паровоз яратилиб изли йўл бўйлаб буғ машинаси ёрдамида ҳаракатлантирилди (расм 2.1). Аввалига ҳаракат буғ машинасидан ғилдиракларга тишли узатиш орқали берилди. Расм 1. Биринчи паровоз 1814-йилда англиялик Дж. Стефенсон ўзининг «Блюхер» номли биринчи паровозини яратди ва 1823-йилда Дарлингтон шаҳрида биринчи паровоз қурувчи заводни ишга туширди. Дж.Стефенсон раҳбарлигида Стоктон-Дарлингтон оралиғида умумфойдаланиш учун мўлжалланган 21 км узунликдаги биринчи темир йўл қурилиб, 1825-йил 27-сентябрда тантанали равишда ишга туширилди. Биринчи поездни Дж. Стефенсоннинг ўзи бошқарди. Англиядан кейин темир йўллар бошқа давлатларда ҳам қурила бошлади. 1830-йили АқШда, 1832-йили Францияда, 1835-йили Германия ва Белгияда ва, ниҳоят, 1837-йилда Россияда темир йўллар қурила бошланди. 2. Россияда темир йўл транспортининг ривожланиш тарихи Урал заводчилари Демидовлар қўлида ишлаган Нижний Тагил заводи механиги ота-ўғил Е.А.Черепанов ва М.Е.Черепановлар Россияда биринчи паровоз ва биринчи темир йўлни қуриб, 1834-йил августида ишга туширдилар (расм 1.2). Иккинчи паровоз 1835-йилда қурилиб, темир йўлларнинг узунлиги 3,5 километрга етказилди ва унда юклардан ташқари йўловчилар ҳам ташила бошланди. Аммо Черепановларнинг бу ихтироларига уларнинг тириклик чоғларида эътибор қилинмади. Расм 2. Паровоз Фақат, 1834-йилда Россияга келиб темир йўл қурилишини асослаб берган Вена университетининг профессори Ф.А.Герстнернинг таклифи билан умумфойдаланиш учун Россияда биринчи темир йўл С.Петербургдан Царское селогача 27 км узунликда қурилди. Унда 42 та катта бўлмаган ёғоч кўприклар, беш станция қуриб битказилди ва 1837-йилнинг 11-ноябрида фойдаланиш учун расмий равишда ишга туширилди. Царское село темир йўли Россия учун темир йўлларнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини исботлади. Шундан кейинги даврда Петербург ва Москва шаҳарлари орасида 651 км узунликда бўлган икки йўллик мураккаб инженерлик ечимларига эга бўлган магистрал темир йўл қурилиб, 1851-йил 1-ноябрда расмий равишда ишга туширилди. Бу йўлда 34 станция ва 184 кўприк қурилди. Темир йўлнинг кенглиги 1524 мм қилиб белгиланди. Биринчи поезд йўловчи поезди бўлиб, Москвага 27 соат ичида етиб келди. Кейинги темир йўллар қурилиши даврий ўзгаришлар билан давом этди. XIX асрнинг 60-80 йиллари орасида темир йўлларда тезкор ривожланиш даври кузатилди. 1891-йилдан Буюк Сибир темир йўли жадал қурила бошланди ва Россиянинг иқтисодий тараққиётида катта ўзгаришларга сабаб бўлди. 3 Ўрта Осиёга темир йўл транспортининг кириб келиши Ўзбекистоннинг темир йўллари тарихи 1874-йилдан бошланган бўлиб, ушбу даврда махсус комиссия Оренбург-Тошкент темир йўли қурилишини зарур деб топган. Ўрта Осиёда темир йўлларнинг қурилиш тарихи 1880- йилда Каспийорти темир йўли қурилишидан бошланади. Ўрта Осиё ҳудудида темир йўл қурилиши энг катта муаммони ҳал этишга қаратилган. У Чор Россиясининг бу ўлкаларда ҳарбий устунлиги ва сиёсий ҳукмронлигини кучайтиришга хизмат қилиши керак эди. Шунинг учун ҳам темир йўл қурилиши даставвал каспийортидан бошланган. 1880- йил Ахал-Текин экспедициясидан сўнг Каспий денгизидан қизил Арватгача темир йўл қурилди. Вазиятга кўра уни Чоржўй ва Самарқандгача давом эттириш шарт эди. Расм 3. Ўзбекистон темир йўллари ривожланиши тарихи ҳаритаси Ўрта Осиёда узунлиги 217 чақиримни ташкил этадиган биринчи темир йўл 10 ойда қуриб битказилди. 1881-йил 20-сентябрда Михайлов қўлтиғидан қизил Арватгача бўлган пўлат излар устидан поездлар қатнай бошлади. Кейинчалик қизил Арватдан Самарқандгача темир йўл давом эттирилди, ҳамда иккинчи Каспийорти темир йўл баталони ташкил этилди. 1895-йил май ойида муҳандис А.И.Урусатьев бошчилигида темир йўлларни Самарқанддан Тошкент ва Андижонгача давом эттиришга киришилиб, бу иш 4 йилдан сўнг ниҳоясига етказилди ва темир йўл узунлиги 2368 чақиримга етди. Йўлнинг 1748 чақирими Красноводск - Тошкент йўналишига, 294 чақирими Мурғоб, 306 чақирими Андижон тармоғига, 12 чақирими Когон – Бухоро ва 8 чақирими Горчаково (Марғилон) – Скобелев (Фарғона) участкаларига тўғри келди. Шунингдек, темир йўлларда 99 бекат, 96 кўприк, нефт ва сув таъминоти иншоотлари, кўплаб турар жойлар, устахоналар, билим юртлари бунёд этилди. 1900-йилда темир йўл ихтиёрида 311 паровоз ва 4552 вагон бор эди. Йўлнинг ўтказиш имконияти 1903 йилда бир кеча-кундузда 17 жуфт поездни ташкил этди. Россия 1900-йил кузида Оренбург – Тошкент темир йўл қурилишини бошлаб юборди. қурилиш 2 томонлама - Оренбург ва Тошкентдан бошланиб, 1906-йилда умумий узунлиги 1736 чақирим бўлган Оренбург-Тошкент темир йўли фойдаланишга топширилди. 354 чақиримдан иборат Кинел – Оренбург тармоғи ҳам ўша йиллари қурилган эди. Бутун темир йўл тармоғи 1906-йилда 2090 чақиримдан иборат бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Тошкент – Оренбург йўналиши иккинчи йирик темир йўл тармоғи бўлиб, у Ўрта Осиёни Россиянинг марказий саноат ҳудудлари билан боғлаган. Кейинчалик ички йўналишларни қуришга киришилган. Фарғона темир йўли, Когон-Термиз, қарши-Китоб участкаси шулар жумласидандир. 1908-йилга келиб, темир йўл қурилишида хусусий тадбиркорлар ва турли хил акционерлик жамиятлари ҳам фаол қатнаша бошладилар. 4. Ўзбекистонда темир йўлларнинг ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва истиқболлари Чор Россияси ва Советлар даврида ўтган қарийб 130 йил давомида ўлкамиз бойликлари узлуксиз ташиб кетилган. «Шу давр ичида халқимиз бошига не-не кулфатлар, балою-офатлар ёғилмади» дейилади юртбошимиз И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида. Темир йўл транспорти эндиликда мамлакатимиз иқтисодиёти учун фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида, давлатимиз ва ҳукуматимиз ҳам бу тармоққа катта эътибор қаратмоқда. Саноқли йиллар ичида бир неча километрларда янги йўллар қурилиб, қудратли корхоналар бунёд этилди. Расм 4 Тошкент вокзалининг дастлабки кўриниши Расм 5. Тошкент вокзалининг ҳозирги кўриниши Мустақилликка эришганимиздан кейин Республикамизда катта ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда, шу жумладан, темир йўл соҳасида ҳам. Булардан бири Учқудуқ-Мискен-Султонузақ темир йўл қурилишидир. Янги темир йўл лойиҳаси 1993-йилиёқ тузилиб, кўплаб лойиҳалардан энг мақбули танлаб олиниб. Ва 1996-йилдаёқ янги йўл қурилиши бошланган. Бу темир йўл тўла ишга тушгандан сўнг қорақалпоғистон республикасига, Хоразмга юк ташувчи ва йўловчи поездлари тўғридан-тўғри ўз юртимиз ҳудудидан борадиган бўлди. Бундан ташқари, янги корхоналар қурилиши, саҳро бағрида янги ерлар ўзлаштирилиши, темир йўл шоҳобчаларига хизмат кўрсатиш ҳисобига минг-минглаб иш жойларининг очилишига имкон яратди. Расм 6. Ўзбекистон темир йўллари ДАТКнинг ҳозирги чизмаси Янгиликлардан яна бири вагон таъмирлаш заводининг ишга тушишидир. Илгари бу завод ўрнида вагонларни депо даражасида таъмирлайдиган корхона бўлар эди. 1996-йил Ўзбекистон ҳукумати билан Япониянинг ташқи иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси ўртасида кредит битими имзоланди. Заводда ишчилар сони 1280 та бўлиб йилига 450 тагача вагонни ялпи таъмирлашга қурби етади. Алоҳида таъкидлаш лозим бўлган яна бир муҳим гап шуки, илгари вагонларимиз 50-70 минг АқШ доллари эвазига Россияда таъмирланар эди. Энди эса катта миқдордаги валюта ҳам тежалмоқда. Расм 7 Янги вагон таъмирлаш заводи Расм 8 ТРАСЕКА транспорт йўлаги Яна муҳим янгиликлардан бири ТРАСЕКА дастурининг лойиҳаланишидир. Шунинг учун ХХ асрнинг 90-йиллари Брюсселда ўтказилган ҳалқаро конферецияда транспорт йўлагини тузиш дастури қабул қилинди. Транспорт йўлаги Европадан, яъни /арбдан – Шарққа қора денгизни кесиб ўтиб, сўнг Кавказ ва Каспий орқали Марказий Осиёга, ундан сўнг Хитойга қадар давом этади ва бу дастур ТРАСЕКА номини олди. Лойиҳа давлатлараро маҳсулот айрибошлаш ҳажмини ошириб давлат иқтисодини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Темир йўл транспортини истиқболли ривожлантириш дастурига мувофиқ устивор вазифалар қаторида қуйидагилар белгиланган: - янги темир йўл линияларини қуриш; - темир йўл участкаларини электрлаштириш; - мавжуд темир йўллар қувватини тиклаш; -ҳаракатдаги таркибларни таъмирлайдиган базаларни ривожлантириш; - вагон ва локомотивлар паркини замонавийлаштириш; - тезюрар транспорт коммуникацияларини ташкил этиш. Трансафғон йўлагини барпо этишда янги /узор-Бойсун-қумқўрғон темир йўл линиясининг қурилиши алоҳида аҳамиятга эга. Учқудуқ 2-Мискин, Газўчоқ-Мискин-қораўзак янги темир йўл линиясининг қуриб ишга туширилиши Ўзбекистон темир йўллари тармоғига барқарор ўзгаришлар олиб кирди. Расм 9. Янги қурилган темир йўл линияси 2004-йилда Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишларида илк бор тезюрар электропоезди қатнови ташкил этилди. Ўзбекистонда «Тоштемирйўллойиҳа» очиқ акциядорлик жамиятининг институти 65 йилдан бери фаолият кўрсатиб Ўзбекистон темир йўлларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган кўпдан-кўп лойиҳаларни амалга ошириб келади. Жумладан, янги темир йўллар қуриш, мавжуд йўлларни электрлаштириш, станцияларни ва бошқа иншоотларни қайта қуриш, замонавий коммуникацияларни барпо этиш ушбу институтнинг самарали маҳсулидир. Ўзбекистонда темир йўлларга ва умуман ҳалқ хўжалигига етук мутахассислар тайёрлаш, темир йўл учун кенг кўламли илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш йўлида Республикада ягона Тошкент темир йўл муҳандислари институти фаолият кўрсатади. Расм10. Тошкент темир йўл муҳандислари институти Адабиётлар 1. И.А. Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Биринчи чақириқ збекистон республикаси Олий мажлисининг Ўн тўртинчи сессиясидаги маъруза 1999 й 14 апрел. 2. Бройтман Э.З., Боровикова М.С., Осьминин А.Т. Эксплуатационная работа станций и отделений: Учеб. пособие для техникумов и колледжей ж.- д. трансп.-М.: Желдориздат, 2002. – 242с. 3. Железнўе дороги: Обҳий курс: Учебник для вузов /М.М.Уздин, Ю.И.Ефименко, В.И.Ковлов и др.; Под ред. М.М.Уздина. - 5-е изд. - СПб.: Информ. центр «Вўбор», 2002. - 3 6 8 с . 4. Железнодорожнўй путь /Т.Г.Яковлева, Н.И.Корпуҳенко, С.И.Клинов и др.; Под ред. Т.Г.Яковлевой. – М.: Транспорт, 1999. – 405 с. 5. Железнодорожнўе станции и узлў: Учебник для вузов ж.-д. трансп. / В.Г.Шубко, Н.В.Правдин, Е.В. Архангельский и др.; Под ред. В.Г.Шубко, Н.В.Правдина. – М.: УМК МПС России, 2002. – 368 с. 6. Железнодорожнўе станции и узлў / Ю.И.Ефименко, С.И.Логинов, В.Е.Павлов и др. – СПб.: Изд-во ПГУПС, 1996. – 202 с. 7. Обҳий курс железнўх дорог: Учебник для техникумов и колледжей ж.-д. трансп. / В.Н.Соколов, В.ФЖуковский, С.В.Котенкова, А.С.Наумов. - М.: УМК МПС России, 2002. - 296 с. 8. Основў эксплуатационной работў железнўх дорог: Учеб. пособие для студ. сред. проф. образования / В.А.Кудрявцев, В.И.Ковалев, А.П.Кузнецов и др.; Под ред. В.А.Кудрявцев. - М.: ПрофОбрИздат, 2002. - 352 с.