logo

Каноп усимлигининг агротехникаси, тола сифатини бахолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

58 KB
 Каноп ўсимлигининг агротехникаси,тола сифатини баҳолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси Режа: 1. Канопни халқ хўжалигида тутган ўрни ва ундан олинадиган маҳсулотлар. 2. Каноп ўсимлигининг ўсиш шароити ва экиш муддатлари. 1. Баҳолаш услублари ва каноппояни баҳолаш. 2. Узун, калта толани ва пўстлоқни баҳолаш. 3. Каноппоя ва пўстлоқдан толани ажратиб олиш технологик жараёни. Тўқимачилик ва енгил саноатда хом-ашё сифатида ишлатиладиган пахта толаси, каноп, ипак, жун ва ҳар хил сунъий толаларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мустақил Республикамизда тўқимачилик саноатини кенг ривожланиши йўлида, дунё андозаларига мос келадиган янги техника ва технологиялар билан қайта жиҳозланмоқдалар. Ушбу саноат ўз ичига салкам 15 га якин тармоқларни қамраб олган. Ишлов берилаётган хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турига қараб, қуйидаги тармоқларга бўлинади: -пахта толасига ишлав берувчи, канопни қайта ишловчи, жунга ишлов берувчи, ипакни қайта ишловчи ва бошқалар. Канопни дастлабки ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотларга: узун тола, калта тола, каноп самони ва чиқиндилар, ёғоч қисми киради. Табиий толалардан бири бўлган каноп толаси оқ рангли,юмшоқ,жуда тоза ва пишиқ бўлади. Қоп-қанорбоп материаллар тўқишда,арқон ва каноп иплар тайёрлашда,техникавий материаллар (брезент ва бошқалар),мебелбоп материаллар ва гиламлар тўқишда каноп толасидан кенг фойдаланилади. Ундан ташқари, чиқинди ёғочликдан плиталар тайёрланиб, қурилиш ва мебель саноатига берилмоқда. Каноп толасининг ажойиб хоссаси-гигроскопиклик хоссаси бор: у ҳаводаги нимнинг маълум қисмини ўзига олиб, ортиқча намликни ўзи орқали ўтказмай ушлаб қолади. Бундан ташқари, каноп толасида майда тукчалар бўлмайди. Шунинг учун бундай толадан ишланган қопларга солинган қанд,ун ва цемент каби маҳсулотлар намгарчиликда хам қуруқ тураверади ҳамда ифлосланмайди. Каноппояни ажратиб олинадиган тола миқдорини ошириш ва сифатини янада яхшилаш,машиналарнинг иш унумини ошириш ва уларни такомиллаштириш каби ишларни мувафақиятли бажариш учун каноп заводларида кўпгина тадбирларни амалга ошириш керак бўлади.Бу тадбирлар ичида энг муҳим каноп заводлари учун малакали бакалавр, магистрлар тайёрлаш ҳамда каноп заводи мутахассисларини назарий ва техникавий савиясини тинмай ошириб боришдир. Каноп ўсимлигининг ўсиш шароити Канопнинг яхши ўсиши олиб борилган агротехникавий тадбирларга, иқлим ва тупроқ шароитига, ишлов беришга боғлиқдир. Тўғри озиқлантириш, ёруғлик, иссиқлик ва намлик канопнинг яхши ўсишида асосий омиллардир. Каноп толасининг сифатиги поянинг узунлиги ва йўғонлиги бўйича бир хиллиги катта таъсир қилади. Поянинг бир хилиги биринчи навбатда, канопнинг экилиш зичлиги, минерал ўғитлар солиш нормаси,ўсимликнинг касалланишининг олдини олиш ва зарарли ҳашоратлардан сақлаш ҳамда суғориш ишларини тўғри ташкил қилиш орқали тартибга солинади. Каноп ўсиш даврида азод, фосфор ва калий элементларидан иборат минерал моддалар билан озиқлантирилади. Бундай моддаларга бой ўғитларни ўз вақтида маълум миқдорда бериб туриш каноп экинини яхши етилтиради ҳамда ҳосилни оширади. Тажрибаларни кўрсатишича, минерал ўғитларни бериш йиллик нормасини ернинг структурасига қараб қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқдир. Кўкпоя учун экил- ган каноп даласига гектарига 220 - 250 кг азот,150 - 190 кг фосфор ва 90 - 120 кг калий берилганда юқори кўкпоя ҳосили олинади.Уруғлик учун экилган каноп учун эса бир гектар ерга 150 кг азот,150 кг фосфор ва 120 кг калий берилганда юқори ҳосил олиш мумкин. Ҳаво температураси ошган сари каноп тез ўсади ва яхши ривожланади. Канопнинг умумий ўсиш даврида ҳаммаси бўлиб 2950 - 3100 0 С.иссиқлик талаб қилинади. Каноп ўсимлиги қанча кўп ёруғлик тушса шунча яхши ривожланади,кўп гуллайди ва мўл уруғ тугади,поя кўпроқ шохлайди.Толаси учун экиладиган каноп қалин экилади. Бунда поя қалин ва тик ўсади, чаноқлар поя учидагина ҳосил бўлади. Каноп ўсимлиги тўғри ва ўз вақтида суғорилганида яхши ўсади ва сифатли тола ҳосил қилади. Кам сув ичганда бўйига ўсиши секинлашади, пўстлоқда тола ҳосил бўлиши камаяди. Натижада ўсимликнинг толаси унча пишиқ бўлмайди, сифати пасаяди ҳамда ҳосил камаяди. Тупроқ шароитига ва ўсимликнинг ташқи кўринишига қараб канопнинг ўсиши даврида уни қуйидаги норма ва вақтда (режимда) суғориш тавсия этилади: а) кўк поя учун экилганда,агар сизот суви узоқда бўлганда ҳар бир гектар ерга 1000 -1300 м 3 ҳисобидан 6-7 марта суғорилади. Июль ва август ойининг биринчи ярмида суғориш оралиғи 10-12 кун, қолган ойларда эса 15-20 кун бўлиб тахминан ҳар гектар ерга ўсиш даврида 8000-9000 м куб сув берилади; б) сизот сувлари ер сатҳидан 0,9-1,2 м чуқурликда бўлганда гектарига 900-1100 м 3 ҳисобидан 5-6 марта суғорилади. Июль ва август ойининг биринчи ярмида суғориш оралиғи 12-14 кун, бошқа ойларда 20-25 кун бўлиб суғориш нормаси 7000- 7200 м 3 /га. Ундан ташқари, ҳосилни йиғишдан 7-10 кун илгари 800-900 м куб/га нормада суғорилади. Бу суғориш пўстлоқ ажратишни осонлаш- тиради. Пўстлоқда қолдиқ ёғочлик камаяди. Уруғлик учун экилган каноп сизот сувининг яқин ва узоқ жойлашига қараб,ҳар гектар ерга 3,5-4,4 минг м 3 ҳисобидан 3-4марта суғорилади. Каноп ўсимлиги ер танламайди. Бўз тупроқ,жигарранг тупроқ, ўтлоқ- тўқай ва тўқайли тупроқларда ҳам ўсаверади. Унга озуқа, иссиқлик ва нам етарли бўлса бас. Каноп экиш муддатлари Ернинг 10 см чуқурликдаги температураси 16 0 С бўлган вақт каноп экишнинг энг яхши муддати бўлиб ҳисобланади.Ер исимасдан экилганда уруғ чиқиши ҳамда яхши униб чиқмаслиги мумкин.Каноп уруғи яхши ишланиб,нормал намликда ва қизиган ерга 3-4 см чуқурликда экилади.Уруғнинг тез униб чиқишини таъминлаш учун экишдан олдин уруғ 5-7 кун иссиқ ҳавода ёйиб иситилади. Уруғлик каноп учун эгат оралиғини 60 ёки 90 си бир қатордан экиш яхши натижа бермоқда. Каноп ҳосилига таъсир қилувчи асосий факторлардан яна бири экиш муддати ва уруғ экиш нормасидир. Ўзбекистон толали экинлар тажриба станциясининг маълумотига кўра каноп экишнинг яхши муддати: кўкпоя учун экишда 10 апрелдан 1 майгача (баҳорнинг иссиқ кунлари вақтли бошланганда 5-7 кун илгарироқ), уруғлик учун экишда эса 1 апрелдан 10 апрелгача. Кўкпоя учун ҳар гектар ерга 25-30 кг, уруғлик участкаларга эса гектарига 8-10 кг уруғ экилади. Худди шу нормада экилганда гектаридан яхши технологик хусусиятга эга бўлган (узунлиги 250 -350 см, йўғонлиги 7- 11) 650-700 минг дона кўк поя (190-230 ц /га кўк поя ) ёки 170-200 минг дона уруғлик каноп олиш мумкин. Шу даврларда экилиб, яхши агротехникавий ишлов берилганда кўк поя учун экилган каноп 130-135 кундан 7 сўнг, яъни 15-20 августларда, уруғлик каноп эса 5-10 сентябрларда етилади. Толали ўсимликлар марказий илмий-текшириш институти (ЦНИИЛВ) 1961 йили 5 та селекция станциясида етиштирилган 33 та станция навли уруғларни текширишдан ўтказди. Унда қуйидаги навлар текширилди: Кубанский 333; 388676: Чуйский 21; 218; Кавказский 881; 1395; Ўзбекистон 13 (1334) ва Ўзбекистон 1407. бу навларни ҳар томонлама текшириш шуни кўрсатадики, Кубанский 333 (К-333) ва 3876 навлари бошқа навларга қараганда анча афзал экан. Шунинг учун Ўзбекистонда сўнгги йилларгача шу иккала навли каноп ўстирилди. Каноп толасини вақтида тез нобуд қилмай йиғиштириб олиш поя ва уруғ ҳосилини оширишда катта роль ўйнайди.Каноп кўкпоя ва уруғлик поя олиш мақсадида турли вақтларда ўриб йиғилади.Кўкпоядан асосан,толали пўстлоқни ажратиб олиш кўзда тутилади. Ҳар қандай хом ашё ёки ярим фабрикатни баҳолашдаги каби, толали материалларни баҳолашдаги асосий мақсад унинг технологик қийматлигини аниқлаш, яъни замонавий илғор техникадан фойданилганда ўша толали материалдан қанча сифатли маҳсулот олиш мумкинлигини аниқлашдир. Хом ашёдан тайёрланган маҳсулотга қараб баҳолаш технологик баҳолаш деб аталади. Баҳоланадиган маҳсулотнинг комплекс сифатига қараб инструментал ёки органолептик усулга бўлинади. Ҳар иккала ҳолда ҳам материал ундан махсус ажратиб олинган ўртача намунага қараб баҳоланади. Намуна баҳоланадиган партиянинг барча хоссаларини тўлиқ ва аниқ характерлаш лозим. Каноппоя ва кўк пўстлоқни баҳолашда, асосан,ундан олинадиган узун толанинг сифати ҳамда миқдори эътиборга олинади. Бу эса кўп факторларга боғлиқ Экиш ва парвариш вақтида ҳамма майдондаги каноп ўсимлигига шароитларини бир хилда яратиб бўлмайди. Шунинг учун каноппоя ҳар хил морфологик белгиларга эга бўлади. Улардан технологик аҳамиятга эга бўлган асосийлари поянинг узунлиги, йўғонлиги ва рангидир. Узун каноппояда тола тутамлари энг зич, пишиқ ва элементар толалари узун бўлади. Ундан кўп миқдорда, пишиқлиги юқори бўлган сифатли узун тола олиш мумкин. Шунинг учун, одатда, узун поя юқори баҳоланади. Ҳар қайси селекцион сорт ва кўринишга (кўк поя ва уруғлик учун экилганлигига) қараб ҳар йили шу йилда тайёрланган ўзига хос хом ашёдан заводга қабул қилиш бошланиши билан 10 кундан кечиктирилмасдан каноппоя учун стандарт намуна тузилади. Поянинг стандарт намунаси рангига қараб навларга бўлинади: яъни 4 та навга. Кўк пўстлоқ ҳам худди шундай навларга бўлинади. Узун толани баҳолашдаги асосий сифат белгилари унинг пишиқлиги, эгилувчанлиги ва ингичкалигидир. Юқори сифатли толада мана шу учала асосий белги яхши ривож ланган бўлиши керак. Шулардан биронтасининг камайиши толанинг технологик қийматини пасайишига олиб келади. Агар тола яхши эгилувчанлик хусусиятига эга бўлса, кўп маротаба эгиш ва бураш таъсирларига чидамли бўлади ва шунинг учун ундан юпқа ва маҳкам газламалар тўқилади. Калта толанинг сифати унинг ташқи аломатларига, ундан бура-либ ясалган лентанинг пишиқлиги ҳамда тозалигига қараб баҳоланади. Ташқи аломатларига қараб баҳоланган толанинг ранги, бир хил сифатли бўлиши, касалланмаганлиги кўздан кечирилади. Бу кўрсаткичлар технологик процессларнинг ишланадиган материал хусусиятига мослаб ташкил қилинишига боғлиқ. Калта толанинг тозалиги ундан кейинги ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотларнинг сифатини белгилайди. Шунинг учун стандартда ҳар қайси номерли калта тола учун рухсат этилган ёғочлик қолдиғи нормаси белгиланган. Адабиётлар: 1. Ж.Султонов “Канопни дастлабки ишлаш” Тошкент “Ўқитувчи” 1981 й. 16-19 бетлар. 2. Ж.Султонов “Канопни ишлаш технологияси”, Тошкент “Ўқитувчи” 1970 й. 8-10 бетлар. 3. У.М Матмусаев “Поя пўстлоғидан олинувчи толалар”, ўқув қўлланма, Тошкент, ТТЕСИ, 1982 й. 4. Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти OzDst 605-93 “Кўк каноп пўстлоғи”.