logo

Эркак кишининг либоссиз ярим комати. (Кекса чайир киши, конструктив ечимда, шартли чизма суний ёруғликда)

Yuklangan vaqt:

13.04.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

48 KB
Эркак кишининг либоссиз ярим комати. (Кекса чайир киши, конструктив ечимда, шартли чизма суний ёруғликда) Режа: 1. Рангтасвир тахсили давомида бажарилиши лозим вазифалар билан таништириш. 2. Кўз, бурун, қулок, оғиз каби кисмларини матога тўғри жойлаштириш 3. Анатомик таҳлил, деталлар устида ишлаш Рангтасвир тахсили давомида бажарилиши лозим вазифалар билан таништириш. Инсоннинг қиёфасига қараб табиий холатида тасвир этиш жараёнида, тасвир воситаларининг барча унсурлари ўзаро мутаносиб бўлишга, яъни композиция, чизматасвир, ранглар товланиши, харакат ва сокинлик, нур ва соя, фазовий ўлчамларнинг нисбатлари тўғри акс этишига эътибор бермоқ лозим бўлади. Ушбу муаммолар ечими воқеий дунёни жонли ҳис этиш, турли инсон шакл шамойили, феъл атвори, руҳий ҳолатини ишонарли ифодалаб бериш, тасвир мавзуи ва тимсолнинг асосий мохият, етакчи жиҳат ва хусусиятларини тўгри белгилаб, ёрқин ифодалай билишга қаратилмоғи лозим. Картинада предметнинг маълум ёритилишини бериб, бошидаёқ унинг кўз мослашган қисми ёритилишини аниқлаш ва шунга мувофиқ тўқ ва ёруғ жойларнинг у ёки бу характерини бериш керак. Соядаги қиёфанинг майинлиги, ёритилган жойлардаги чегара ва деталларнинг тиниқлиги ва ёрқин предметларнинг ёруғлик гардиши ёритишнинг турли даражаларида предметлар қиёфаларининг характерли хусусиятлари ҳисобланади. Тасвирий иш анъанаси остида нима тушунилади? Предметдан кўриш таассуроти ва уни тасвирлаш мақсадида картина текислигига бўёқларнинг суртилиши орасида бизнинг онгимизда мураккаб фикрловчи жараён рўй беради. Бу жараён доим муаллифнинг индивидуал хусусиятларига, унинг дунёқарашига, муаллиф предметнинг қандай қирраларида тўхталишига, у ўз асарига қайси фикр ва ҳиссиётларни бағишламоқчилигига боғлиқ ҳолда маълум йўналишга эга бўлади. Буларнинг ҳаммаси муаллиф онги ва уларнинг тасвирига жойланган образларга таъсир кўрсатади. Пировардида ишнинг тасвир характери ва колорит характерини белгиловчи анаъанаси ҳам шундай яратилади. Образли фикрлаш жараёни ушбу китобда бизнинг ифода тарзимиз предмети ҳисобланамайди, аммо ишда йўналишни аниқлаб олиш учун умумий жиҳатларида у билан танишиб олиш зарур. Кўз, бурун, қулок, оғиз каби кисмларини матога тўғри жойлаштириш. Бошнинг ўрта чизиғи ҳолати, бурилиши ён томонга егилишини аниқлаб қоғоз текислигига жойлаштириш. Бош тасвирини текисликка жойлаб, юз қисмларининг асасий ўлчамлари; жағдан пешона дўнглигигача, қошдан буруннинг пастигача, бурун асосидан жағгача бўлган ўлчамлар белгиланади. Кўз чуқурчасини ўрни, қошнинг тепа ёйи, яноқ суягининг чеккалари, қулоқ чуқурчалари ва бошқалар кўрсатилади. Юз қисмидаги бурун, лаб, яноқ суяклари, жағнинг юқори ва пастки ўлчамлари, бошнинг вертикал чизиғига нисбатан бурилишига боғлиқ бўлиб қисмлари перспектив қисқаради. Буларни натурадан синчиклаб кузатганимизда биринси ва орқа пландагиларни чизиқлар ёрдамида аниқлаймиз. Гаризонтал чизиғи пастда бўлса; бурун, яноқ, пешона, жағларнинг вертикал текисликдаги қисқаришини кўрамиз. Шунинг билан бирга жағнинг пастки қисми, бурун асоси, қўзнинг юқори қисми горизонтал текислиги катталашади. Бош пастга егилган бўлса юқоридагиларнинг акси ҳолатини кузатамиз . Бошни чизиқли қуришдан кейин шаклларга ранг берилади . Ранг беришда енг қорамтир қисмидан бошланади ва тус нисбатларини сақлаган ҳолда енгил давом эттирилади . Ёритиш манбасига яқин шакллар сояси тўқроқ , узоқдагилари эса бироз хирароқ кўринишда бўлади . Анатомик таҳлил, деталлар устида ишлаш. Деталлаштириш — босқичнинг техник муносабатларида энг қийин жараёндир. У аниқликни образли тасаввурни ва, бўёқ суртишда буюмнинг характерига етарлича эътибор беришда анча аниқликни талаб қилади. Деталь янги суртилган бўлиши билан бирга, хал қилинган, ишончли; фақат шундагина у тасвирнинг аниқлигини таъминлашга хизмат қилади. Ишончсиз суртилган деталь бўш, барча ишни эзилган, жонсиз қилиб кўрсатади. Деталлаштириш жараёнида рассомнинг юксак махорати, маданияти, ва билими намоён бўлади. Шундай кен қўлланиладиган анъанавий деталлаштириш усулларидан мазок, штрих, пеьро ва кисть орқали бажариладиган ретуш шулар жумласидандир. Штрих юмшоқ, эгилувчан учли, энг яхшиси колонок кисти ёрдамида, энг керакли асосий жойларга яъни шаклларни бўрттириб кўрсатиш, нозик, иншоотларнинг майда деталлари, дарахт шохлари ва шунга ўхшаган деталларни ишлаш учун қўлланилади. Штрих ва мазокларни ишлатишда уларнинг йўналиши, ранги хамда деталнинг характерига эътибор қилиш керак бўлади. Детал ранги юқори даражада аниқ, ёки умумий ранглар уйғунлиги билан хамоханг, ва унгача аниқ ва ишонч хосил қилган холда деталлаштирилаётган буюмнинг ранги, штрихи танланиши лозим. Шунинг учун хам мойбўёқли техникада детал ишлаш жараёнида ўзгача эътиборни талаб қилади; бир қанча қайта ишлаш, у тасвир гўзаллигини йўқотади ва иш сифатини пасайтиради. Бошнинг ўрта чизиғи ҳолати, бурилиши ён томонга егилишини аниқлаб қоғоз текислигига жойлаштириш. Бош тасвирини текисликка жойлаб, юз қисмларининг асасий ўлчамлари; жағдан пешона дўнглигигача, қошдан буруннинг пастигача, бурун асосидан жағгача бўлган ўлчамлар белгиланади. Кўз чуқурчасини ўрни, қошнинг тепа ёйи, яноқ суягининг чеккалари, қулоқ чуқурчалари ва бошқалар кўрсатилади. Юз қисмидаги бурун, лаб, яноқ суяклари, жағнинг юқори ва пастки ўлчамлари, бошнинг вертикал чизиғига нисбатан бурилишига боғлиқ бўлиб қисмлари перспектив қисқаради. Буларни натурадан синчиклаб кузатганимизда биринси ва орқа пландагиларни чизиқлар ёрдамида аниқлаймиз. Горизонтал чизиғи пастда бўлса; бурун, яноқ, пешона, жағларнинг вертикал текисликдаги қисқаришини кўрамиз. Шунинг билан бирга жағнинг пастки қисми, бурун асоси, қўзнинг юқори қисми горизонтал текислиги катталашади. Бош пастга егилган бўлса юқоридагиларнинг акси ҳолатини кузатамиз. Бошни чизиқли қуришдан кейин шаклларга ранг берилади. Ранг беришда енг қорамтир қисмидан бошланади ва тус нисбатларини сақлаган ҳолда енгил давом эттирилади. Ёритиш манбасига яқин шакллар сояси тўқроқ, узоқдагилари эса бироз хирароқ кўринишда бўлади. Натурадан рангда тасвирлаш жараёни ўз қонун қоидаларига эга ишнинг бошланиш қисмида нималар қилиш, ўртасида қайси масалалрни ҳал этиш ва охирлаб қолганда уни қандай якунлаш кераклигини билиш зарурдир. Рангтасвирда қуйидаги асосий масалаларни ҳал этиш зарур: • умумий тус ва ранг ҳолатдари ва натура бўёқларининг бир-бирига яқинлигидаги тус ва ранг муносабатларини топа билиш; • катта ранг-тусли муносабатлар чегарасидаги ранг-тусларнинг “чўзилиши”, алоҳида буюмларнинг ҳажмли шаклларининг батафсил рангли қайта ишланиши; бутун тасвирнинг умумийлиги, яхлитлиги ҳамда композиция марказини кўрсата билиш. Adabiyotlar : 1. O’zbekiston Enstiklopediyasi ―J‖ harfi 2. Boymetov B. ―Qalamtasvir‖. Darslik 1-qism. Toshkent,2006 3. Tolipov N., Abdirasilov S., Oripova N. Rangtasvir. T., 2006. 4. Abdirasilov S. Tolipov N., Oripova N. ―DastgoHli rangtasvir‖ (2qism). T., 2003. 5. Tojiev B. ―DastgoHli rangtasvir‖ fanidan ma’ruzalar matni. T.,2000. 6. Tolipov N. Abdirasilov S. ―DastgoHli rangtasvir‖-Toshkent. 2005. 7. Tojiev B. ―Qalamtasvir asoslarini o’rganish‖. Toshkent 1994.