logo

Эркак кишининг либоссиз комати (орка тарафидан тасвири, анатомик тахлили билан, кекса чайир киши, конструктив ечимда, шартли чизма суний ёруғликда)

Yuklangan vaqt:

13.04.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

53.5 KB
Эркак кишининг либоссиз комати (орка тарафидан тасвири, анатомик тахлили билан, кекса чайир киши, конструктив ечимда, шартли чизма суний ёруғликда) Режа : 1. Одам қоматини конструктив қурилмаси. 2. Қомат тасвири 3. Яланғоч қомат пропорцияси 4. Умумлаштириш. Одам қоматини конструктив қурилмаси. Бир неча ўнлаб қораламалар ишланиб, талабалар ўзлари танлаган нуқтадан иш бошлашиб, постановкани чиройли, қонун - қоидалар асосида жойлаштириб, енгил чизиқлар ёрдамида қоматни қуришга киришишади. Қоматни конструктцияга асослани қуришни давом эттиришади. Яъни натуранинг характерли умумий кўринишининг конструкцияси, коматнинг кўзга кўринмайдиган орқа томонлари билан кўрсатиш вазифаси туради. Гавда қисмларининг схематик кўринишлари булар барчаси қоматни тўғри тасвирлаш асосини ташкил этади. Италия Уйғониш даврида узоқ сеансли ишланган, аниқ чегараланган рангтасвир ва тез ишланган қоралама тушунчаларини учратамиз. Бу чизма тасвирларнинг ҳар бир тури алоҳида мақсад ва вазифаларга эга. Зеро, Жорж Вазари шундай ёзади: “Перо, қалам ёки бошқа ашёларда енгил, тез чизилган, тасвирларни қоралама деб аташ мумкин”. Бундан сўнг биз, қоралама атамасини чизматасвирнинг бирламчи тури, бошланғич босқичи, яъни қомат ҳолатининг жойлашиши асарнинг дастлабки композициясини топиш учун, (бўлғуси асарни) дастлабки кўринишини фарқлашга хизмат қилади деб биламиз. Рассом илҳомидан қисқа вақт мобайнида перо, ёки бошқа чизиш ашёларида бажарилган ва ўз (рассом) фикри, тафаккури тўғрилигини таққослаш, текшириш мақсадида чизилган тақдирда - у қоралама деб аталади”. Шундай қилиб қораламанинг асосий мақсади: “қоматнинг ҳолати” ва “яхлитлик” (умумлаштириш), ҳақида фикрлаб, предмет характерини, ташқи дунё билан боғлаш вазифасини ўтайди. Кейинги барча юз йилликда ва бизнинг ҳозирги кунгача қоралама “илҳом вақти”да рассомлар томонидан бажарилиб келинади. Улар эмоция, образлар орқали тез чизилган тасвирларда аниқланади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кейинги асрларда, бадиий Академияларда ранг тасвир ва композициядан ажралган ҳолда чизма тасвир дарслари, алоҳида ўрганилган бўлса, уйғониш даври (айниқса эрта уйғониш даври) рассомлари устахоналарида бўлғуси усталар чизма тасвирни, бевосита композиция ишлари билан биргаликда бажарганлар. Шу сабабли, уйғониш даври рассомлари чизматасвирларини тўлиқ тугалланмаган ҳолда учратамиз. Қомат тасвири. Қомпозиция тузилишида фас (олдидан) кўриниши ёки ён томондан кўринишига қараб қоғоз юзаси марказига, ёки марказдан четроқда жойлаштириш мумкин. Ҳомаки тасвирда топилган композицияси варианти асосий қоғозга кўчирилади ва бошқа ўзгартирилмайди, фақат шакл нисбатларини аниқлаш каби вазифалар амалга оширилади. Композиция жойлашуви қоғоз текислигида ортиқча катталашган ёки кичиклаштирилган ҳолатда бўлмаслиги керак. Чунки қиёфанингг ўқилиши ва образига путур етказилади. Навбатдаги вазифа - ўқ чизиғини аниқлаш бўлиб, бунда елка суяклари орасидаги нуқтадан тос суяги орқали тизза чиғонағи юқори қисмидан тўғри чизиқ чизиб ҳосил қилинади. Бундай аниқланган ўқ чизиғи қиёфанинг тик ҳолатидан унинг ағдарилиб кетмаслигини, оғирликни тўғри тақсимлаш каби жиҳатларини таъминлайди. Қиёфани олди томондан, фасдан чизилаётган бўлса, ўқ чизиғини аниқлаш осон. Агар тўртдан уч қисми ёки профил кўринишда бўлса бирмунча қийин туғдиради. Чунки қиёфада перспектива ва шакллар ўзгариши ҳосил бўлади. Чизматасвирда қиёфа қизиқарли ва жозибали бўлиши учун горизонт чизиғи қиёфанинг пастроғидан ўтган ҳолатида ҳосил бўлади. антик ҳайкаллар маҳобатлилик характерга эга. Шунинг учун ҳам қиёфага пастроқдан қарашда унинг характерли томони янада очилади. Дастур бўйича бажара бориб талаба портрет билан рўбару келиши биринчи марта эмас. Аслига ўхшаш бўлиши лозимлиги, уни тўғри талқин этиш кераклиги топшириқнинг алоҳида аҳамиятини белгилайди. Бу топшириқда гипсли бош ва бош суяги, бошнеинг турли табиий ҳолатлари, қўллар тасвирларидан аввал бажарилган машқлар яхлит бир кўринишга келтирилади. Агар аввалги топшириқларни бажариш асосида талаба қўллар билан портрет ишлашга етарли тайёрланган бўлса, у портретни ўхшатибгина қолмасдан, портретда тасвирланаётган шахснинг руҳий хусусиятини ҳам бериши лозим. Имкони борича натурачилардан иборат портрет учун шахсий хусусиятлари билан ёрқин ажралиб турадигани танланади. У ёки бу мутахассисликка мос келувчи ҳолат андозаси яратилади. Бунинг учун пастановкада турли тасвир ашёлари ва қуролларидан фойдаланилади. Портретда юзни бироз баланроқдан ёритган маъқул, шунда бутун чекинаётган юзалар (планлар) яхши тасвирга тушади. Натура ортидаги маконнинг чуқурлиги жиҳатидан чегаралаб андозага яқинлаштириш мумкин. Портрет топшириқлари йилнинг ёруғ фаслларига тўғри келса уларни кундузги табиий ёруғда бажариш мумкин, аммо ўта ёйилиб кетган ёруғликдан сақланган маъқул. Яланғоч қомат пропорцияси. Жонли инсон қоматни ўрганишни содда ва аниқ ўқув топшириқлар - постановкалардан бошлаш зарур, уларда тананинг қисмлари ва пластикаси аниқ кўриниб туриши талаб этилади. Оддий ҳаракат ҳолатларини ўрганиш учун постановкаларни танани қатъий буриш, кучли ракурсларда қўйиб чизишни машқ қилиш яхши самара беради. Тасвирни постановканинг юқори ва пастки чегарани белгилаб олгач, ер, пол, таглик кабиларга нисбатан асоснинг горизонти ва юзаси аниқлангандан кейин бошлаш лозим. Агар натурачи бир оёғига таяниб турган бўлса, унда ўқ чизиқ билан унинг ҳаракат чизиғи хусусиятини аниқлаб олинади. Андоза таяниб турган оёқ ҳолатига нисбатан вертикал тик чизиқ ўтказилади, тос эгилувчанлиги белгиланади, сўнгра тана, бел, бўйин ва бошнинг умумий эгилувчанлиги аниқланади. Умуртқа суяклари ўртаси чуқурлигидан таянч оёқ товонига қадар вертикал тик чизиқ ўтказиб тананинг таянч маркази аниқланади. Тус ёрдамида пластик шаклнинг моддийлиги ва қомат қисмларининг маконий теранлиги ифодаланади ҳамда сояларни дарҳол бериш лозим. Аммо бунда ёруғ-соя тўхтамининг мувофиқлиги, қисмлар ёритилишининг аста кучсизланиши, ёруғликни бўлиб турувчи чизиқ кабиларни доимо кузатиб бориш зарур. Шаклнинг ҳажмийлигини очиб беришда фон - муҳитдаги асосий ранг катта аҳамиятга эга,хусусан фоннинг шаклдаги ёритилган ва соялаштирилган қисмлар билан уйғунлашувини кузатиш айниқса муҳимдир. Тасвирда пластик шаклни берувчи иккита ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи восита сифатидаги чизиқ ва тусни аниқ тушуниб олиш зарур. Ишлаш жараёнида гипс ва анатомик атласлардан олинган чизмаларга, ушбу андоза хислатини ҳисобга олиб, бу скелетни мушаклар билан “кийинтириш” мақсадга мувофиқ бўлади. Натурани таҳлил қилиш ва аниқ ифодалаш - либоссиз қоматни ўрганишдаги дастлабки постановкаларнинг асосий вазифасидир. Тасвирда тегишли юзада композиция жиҳатдан яхши жойлаштирилган қоматни кўриш мумкин, ҳаракат тўғри белгиланган, андозанинг мутаносблиги ва шакли аниқ, елка айланаси яхши ишланган. Умумлаштириш . Ишнинг якуний қисми - яхлитлаш, яъни майда деталларнинг бир бутунликка бўйсундиришдир. Бу ишда асосий бўлакларнинг тус ечимига эътибор бериш керак. Агар ола була чипорлик яхлитликка халақт берса уларга ишлов бериш керак. Натурани яхлик кўринишга халақт бераётган хар бир бўлакни ўз жойига қўйиш керак. Агар шундай қилмасак, қўшимча деталлар асосий обьектдан чалғитиб, диққатни тортади, яхлитликни бузади. Агар рассом яхлик кўришни ўрганган бўлса, тасвирни оқилона бажаради. Бу босқичда гавда силуетига ҳам эътиборни кучайтириш даркор. Тасвирда жуда нозик тус фақини сақлаб қолиш керак. Силуетнинг баъзи жойларининг кучайтириб (чизиқ орқали) баъзи жойларни фон билан қўшиб юбориш керак. Қўйилмада нимани бўрттириб (чизиб) нимани фонга яқин тусда бирлаштириб юборилишини хал этиш зарур. Буни натурага яхлит қараганда ажратиб олиш мумкин. Шундан сўнг гавданинг тўғри конструктив қурилмасига эга бўлиш мумкин. Нихоят, портрети ишланаётган одамнинг ички психологиясини очишга хам уриниб қўриш мумкин. Бу нарсага деталларни яхлитлаб асосий характерли жойларини бўрттириш билан эришиш мумкин. Портрет чизмаси портретни яратиш учун қалам тасвирга алоҳида аҳамият бериш зарур, қалам тасвир портрет яратишнинг фундаменти ҳисобланади. Ўйламангки портретни бошқа нарсалардан кўра тезроқ ва осон тугатасиз. Бошқа чизматасвирлар каби портретнинг характери массасига ээтибор беришингиз керак. Портрети композитсия яратишдан олдин компоновкасини яхшилаб ўйлаб кўринг Сизга керакли бўлган деталларни олиб кераксизларини компоновкада тасвирламанг. Веласкасни кичкина асарларини кўриб ўзиз шунга гумон бўласиз. Adabiyotlar : 1. O’zbekiston Enstiklopediyasi ―J‖ harfi 2. Boymetov B. ―Qalamtasvir‖. Darslik 1-qism. Toshkent,2006 3. Tolipov N., Abdirasilov S., Oripova N. Rangtasvir. T., 2006. 4. Abdirasilov S. Tolipov N., Oripova N. ―DastgoHli rangtasvir‖ (2qism). T., 2003. 5. Tojiev B. ―DastgoHli rangtasvir‖ fanidan ma’ruzalar matni. T.,2000. 6. Tolipov N. Abdirasilov S. ―DastgoHli rangtasvir‖-Toshkent. 2005. 7. Tojiev B. ―Qalamtasvir asoslarini o’rganish‖. Toshkent 1994.