logo

Эркак кишининг либоссиз комати (олд тарафидан тасвири, анатомик тахлили билан, кекса чайир киши, конструктив ечимда, шартли чизма суний ёруғликда)

Yuklangan vaqt:

13.04.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

56.5 KB
Эркак кишининг либоссиз комати (олд тарафидан тасвири, анатомик тахлили билан, кекса чайир киши, конструктив ечимда, шартли чизма суний ёруғликда) Режа: 1. Яланғоч қомат пропорцияси. 2. Мавзуда пешона, калла, ёнок ва ияк суякларига ишлов бериш. 3. Қўл ва оёқ чизматасвири. 4. Қисмлар шаклини ишлаш Яланғоч қомат пропорцияси. Турли тарафдан кўз, бурун, оғиз, қулоқ қисмларининг нисбат ўлчамларини бош ҳарактерига мутаносиблигини топиш ва уларни аник ишлаб курсатиб бериш лозим. Бош ва елка, гавда ва оёк-қўл орасидаги боғлиқликлар, нисбатларни тўғри ва аниқ кўрсатиб, тасвирлаб бериш керак бўлади. Жисм ёритилганлик даражасисига эътибор берилади ва ёруғлик юқори томондан тушиши ва ҳосил бўлган сояда шакл яхши кўриниши керак. Қоматни шундай жойлаштириш керакки, бир-бири билан бўғим ва пайлар орқали бириккан алоҳида суяклардан ташкил топган қоматни аниқ тасаввур этиш имконини беради. Инсон танасининг пластик ва нисбий тузилишини намоён этади. Чунки суякларнинг ўлчами тана қимлари ўлчами ва нисбатларини белгилаб беради. Уларнинг ўзаро бирлашган жойи эса тана ҳаракатини кўрсатади. Бундан ташқари, суяклар қаттиқ ва уларнинг шакли ўзгармас, мушаклар эса ҳаракатга кўра кичрайиб ёки катталашиб туради. Натура ва талабалар оралиғидаги масофа энг камида бир - икки анатомик қомат узунлигига тенг ҳолатда жойлаштирилади . Шунда натура ва унинг барча қисмлари яққол кўринади . Марказий чизиқ эса , жуфт ( симметрик ) шаклларни ишлаш чоғида мўлжал вазифасини ўтайди . Инсон қомати чизматасвирини ишлашнинг босқичи бошқа жисмлар чизматасвирини ишлашдан фарқ қилмайди . Рассом моделни ўрганади ва аниқ кўриш нуқтасини танлайди. Рассом тасвир воситаларини тайёрлайди. Анатомик қомат берилган ўлчамдаги қоғозга тўлиқ сиғиши учун, авваламбор, унинг энг юқори ва энг пастки нуқталарини аниқлаш керак. Шунингдек, чизматасвир ишлаш жараёнида тасвир коғозининг марказида жойлашиши шарт. Чизматасвирни бир кўриш нуқтасидан ишлаш катта аҳамиятга эга, аммо жисмнинг турли томонларини билиш ва кузатиш керак. Одам қомати чизматасирини ишлаш чоғида доимо шуни ёдда тутиш керакки, ҳажмли шакллар чизматасвир ишлашнинг асоси бўлиб ҳисобланади, чизматасвир ишлаш кетма-кетлиги эса умумийдан алоҳида қисмларга ва қисмлардан бойитилган умумий тасвирга ўтиш тартибидан амалга оширилиши керак. Натурадан чизматасвир ишлаш тартибига амал қилмаслик натижасида, ишланган тасвир нотабиий кўриниш касб этади. Ҳ ар бир иш ўз бошланиши, давом этиши ва якунланишига эга бўлганидек, чизматсвир ишлаш жараёни ҳам шу учта босқич асосида амалга оширилиши керак. Умумий қисмларга, оддийдан мураккабга ўтиш тартиби - чизматасвир ишлаш жараёнидаги асосий босқичлар бўлиб ҳисобланади. Иш бошлаш аввалида талаба чизматасвирнинг умумий кўринишини белгилаб олади. Бу ерда у шаклнинг жойлашуви, ҳаракати ва характерини ҳисобга олиши лозим. Чизматасвир ишлашда қоматни шу қомат жойлашган горизонтал юзага нисбатан ҳамда кенгликда вертикал бўйича тўғри жойлаштириш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун, авваламбор, бўйин чуқурчасидан тос суяги томон чўзилган томон чўзилган ва дум суяги билан якунланган марказий ўқ чизиғи ҳолатини аниқлаш зарур. Инсон танаси симметрик ва унинг марказий ўқ чизиғи тана асоси ҳаракатини аниқ кўрсатиб беради. Кўпинча ёш рассомлар томонидан ишланган тик ҳолатдаги қомат йиқилаётган кўриниш касб этади. Бунинг асосий сабаби марказий оғирлик чизиғи бўйлаб туширилган вертикал тасвирланаётган инсон оёқларига (ёки тана оғирлиги тушаётган оёққа) тўғри келмайди. Рассом тананинг асосий қисмларини бир-бирига нисбатан қандай ҳолатда жойлашганини аниқлаши муҳим (қайси оёққа тана тиралган, тос суяги оёқларга нисбатан қандай ҳолатда жойлашган ва у қай даражада эгилган, бош ва қўлларнинг бурилганлиги ва ҳ.к.). Модел ҳаракати чизматасвирда тўғри ифодаланиши лозим. Бунинг учун эса рассом модел позасини, жойлашивуни тўғри таҳлил қилиши муҳимдир. Инсон қомати чизматасвирини ишлашнинг дастлабки босқичида рассом бутун қоматининг умумий кўринишини белгилаб олади. Қомат қоғозда белгилаб олинганидан кейин, ишлашни кўрсатилган кетма-кетлик бўйича қуйидаги суяклар бирлашган жойини (бўғимларни) топишдан бошланади: қоматдаги оёқларнинг ҳолатини аниқлаш учун тос ва сон суяклари бирлашган жойни; тизза бўғими ва қопқоғи ҳолатини аниқлаш учун сон ва болдир суяклари (катта ва кичик болдир суяклари) бирлашган жойи; ички ва ташқи товон юқорисидаги дўмбоқлар ҳолатини аниқлаш учун болдир суякларининг товон билан бирлашган жойини; икки ўмров суягининг курак ва елка суяклари билан бирлашган жойини; тирсак бўғими жойлашувини аниқлаш учун елка суягининг билак ва тирсак суяклари билан бирлашган жойини; билак ва тирсак суякларининг қўл кафти (кафт усти суяги) билан бирлашган жойини аниқлаш лозим. Чизматасвир ишлашда бу жойлар мўлжал вазифасини ўтайди. Қомат қисмларини ишлашга киришилганда белгилар ўчирилади. Анатомик қомат чизматасвирини ишлашни оёқдан ҳам бошлаш мумкин. Маҳоратнинг зарур даражасига етгандан кейин улар кейинги босқичга, тирик моделлардан чизишга ўтишган. Уларнинг кўпи соялаштириш ва моделлаштириш ташвишини қилаётгандек туюларди, ва кўпинча бутун фигурани кузатиш амалга ошмаган. Кейинчалик у ерда таълим берувчилар ўз талабаларига фигурани қисмларга бўлиб эмас, яхлит кўра олиш маҳоратини ўргатганлар. Улар академик таълим эмас, махсус тайёргарлик берганлар. Ҳозирда, биз образлар ва таъсирлар билан юкланган ахборотлар асрида ҳали ҳам чинакам мавжуд далилга академик тайёргарлик зарурми. Биз ҳис қиламизки, рассом учун ҳали ҳам қаламни қоғозга қўйгандан кўра каттароқ лаззатланиш йўқ. Мавзуда пешона, калла, ёнок ва ияк суякларига ишлов бериш. Бошнинг ўрта чизиғи ҳолати, бурилиши ён томонга егилишини аниқлаб қоғоз текислигига жойлаштириш. Бош тасвирини текисликка жойлаб, юз қисмларининг асасий ўлчамлари; жағдан пешона дўнглигигача, қошдан буруннинг пастигача, бурун асосидан жағгача бўлган ўлчамлар белгиланади. Кўз чуқурчасини ўрни, қошнинг тепа ёйи, яноқ суягининг чеккалари, қулоқ чуқурчалари ва бошқалар кўрсатилади. Юз қисмидаги бурун, лаб, яноқ суяклари, жағнинг юқори ва пастки ўлчамлари, бошнинг вертикал чизиғига нисбатан бурилишига боғлиқ бўлиб қисмлари перспектив қисқаради. Буларни натурадан синчиклаб кузатганимизда биринси ва орқа пландагиларни чизиқлар ёрдамида аниқлаймиз. Горизонтал чизиғи пастда бўлса; бурун, яноқ, пешона, жағларнинг вертикал текисликдаги қисқаришини кўрамиз. Шунинг билан бирга жағнинг пастки қисми, бурун асоси, қўзнинг юқори қисми горизонтал текислиги катталашади. Бош пастга егилган бўлса юқоридагиларнинг акси ҳолатини кузатамиз. Бошни чизиқли қуришдан кейин шаклларга ранг берилади. Ранг беришда енг қорамтир қисмидан бошланади ва тус нисбатларини сақлаган ҳолда енгил давом эттирилади. Ёритиш манбасига яқин шакллар сояси тўқроқ, узоқдагилари эса бироз хирароқ кўринишда бўлади. Натурадан рангда тасвирлаш жараёни ўз қонун қоидаларига эга ишнинг бошланиш қисмида нималар қилиш, ўртасида қайси масалалрни ҳал этиш ва охирлаб қолганда уни қандай якунлаш кераклигини билиш зарурдир. Рангтасвирда қуйидаги асосий масалаларни ҳал этиш зарур: • умумий тус ва ранг ҳолатдари ва натура бўёқларининг бир- бирига яқинлигидаги тус ва ранг муносабатларини топа билиш; • катта ранг-тусли муносабатлар чегарасидаги ранг-тусларнинг “чўзилиши”, алоҳида буюмларнинг ҳажмли шаклларининг батафсил рангли қайта ишланиши; • бутун тасвирнинг умумийлиги, яхлитлиги ҳамда композиция марказини кўрсата билиш. Қўл ва оёқ чизматасвири. Чизматасвирда инсон қоматини ва бошни хусусан ўрганиш билан бир қаторда, қўл ва оёқ панжалари чизматасвирини ўрганиш ҳам назарда тутилади. Қўл ва оёқ панжалари мураккаб шаклдан иборат, уларнинг маълум маънода ички суяк ва мускаллар қурилмасини билмай туриб, ташқи кўринишини, шаклини тушуниб бўлмайди. Шунинг учун натурани жонли оёқлардан ткрли ҳолатда чизиш билан бирга, қўл ва оёқ панжалари суякларидан, шунингдек уларнинг мускул қопламларидан ҳомаки чизмалар бажарилади. Аммо бу қисмларнинг яхши тасвирини бериш етарли эмас, уларнинг алоҳида хусусиятлари, бетакрор мутаносиблиги, ёш, касб ва бошқа бир қатор сабаблар ўз изини қолдирган шаклларни ифодалаш зарур. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи шакли тасвиридаги айрим тарқоқликни чизматасвирнинг камчилиги дейиш мумкин. Қўл панжалари фақат ҳар хил вазиятда ҳомаки ишланган. Оёқ панжалари ва уларнинг мушаклари ўзининг умумий гуруҳида қўл панжаларини эслатади, шунинг учун уларни ўрганиш методикаси бир хил. Бу ерда ҳам унинг анатомик қурилмасини ўрганиш натурадан ишлаш билан мустаҳкамланиши зарур. Натурадан чизиш эса анатомиядан олинган амалий билимлар билан мустаҳкамланади. Қўл ва оёқ панжаларининг бир-бирига ўхшашлиги сабабли уларни бир постановкада бериш мумкин. Adabiyotlar : 1. O’zbekiston Enstiklopediyasi ―J‖ harfi 2. Boymetov B. ―Qalamtasvir‖. Darslik 1-qism. Toshkent,2006 3. Tolipov N., Abdirasilov S., Oripova N. Rangtasvir. T., 2006. 4. Abdirasilov S. Tolipov N., Oripova N. ―DastgoHli rangtasvir‖ (2qism). T., 2003. 5. Tojiev B. ―DastgoHli rangtasvir‖ fanidan ma’ruzalar matni. T.,2000. 6. Tolipov N. Abdirasilov S. ―DastgoHli rangtasvir‖-Toshkent. 2005. 7. Tojiev B. ―Qalamtasvir asoslarini o’rganish‖. Toshkent 1994.