logo

Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб бориши шароитларида ўзбек адабий тилининг такомиллашиш характери

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

168 KB
www.arxiv.uz Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб бориши шароитларида ўзбек адабий тилининг такомиллашиш характериРежа: 1. Ўзбек халқи адабий тилининг сўнгги даври: а) XIX асрнинг 60-пилларидан 1905 йилларгача бўлган адабиёти; б) 1905 йилдан инқилобгача бўлган давр; 2. Бу давр ўзбек халқ адаби й тилининг бойиш манбалари. 3. Ўзбек адабий тилига газета ва публицистик услубларнинг кириб келиши. 4. Умумм иллий тилни яратиш соҳасидаги уринишлар: пантуркизм, панисломизм. 5. Бу давр ижодкорлари асарларининг тил хусусиятлари, услублари. www.arxiv.uz XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларидаги ўзбек адабий тилига тарихий характеристика. Бу даврдаги адабий тил Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши билан юз берган тарихий шароитда тараққий этди. Чор Россияси босиб олган ўлкалардаги хом-ашё манбаларидан тўлиқ фойдаланиш ва шу бойликларни ўз фойдасига ҳал қилиш учун қатор тадбирларни кўриш керак эди. Шу тадбирлар мамлакат ҳаётида иқтисодий ва маданий хусусиятдаги ўзгаришларни киритиш билан боғлиқ эди. Шу иқтисодий проблемани ҳал қилиш учун мамлакатда катта ва кичик хажмдаги ишчи корхоналар (пахтачилик билан боғлик, бўлган фабрика ва заводлар), Ўрта Осиёни Россия билан боғлайдиган темир йўл, қишлок хўжалигини ривожлантириш учун сунъий ирригация иншоатларини қуриш каби тадбирлар амалга оширилиши лозим эди. Буларнинг ҳаммаси Чоризмнинг колониал сиёсатини ташкил қилар эди. Ҳақиқатан хам, мамлакатда аста-секин турли кўринишдаги ишчи корхоналари пайдо бўлди. Темир йўл қурилди. Эски шаҳарлар ёнида янги типдаги шаҳарлар қад кўтарди. Шаҳар ва қишлоклар ҳаёти ўзгара бошлади. Буларнинг хаммаси ўзбек халқининг ҳаётида объектив равишда прогрессив аҳамиятга ҳам молик бўлди. Шу асосда ўзбек орасига янги маданий элементлари кириб келди. Халқимиз рус ва улар орқали Европа маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлди. Булар эса ўз навбатида миллий ишчилар синфининг вужудга келишига замин яратди. Мамлакатнинг тарихи, этнографияси илмий асосда ўрганила бошлади. Босиб олган ўлкалардаги халқларни қулликда сақлаш, реакцион урф-одатларга хайрихохлик кўрсатиш, балки уларни тарбиялаш, ҳар қандай озодлик ҳаракатини бўғиш, халқ орасида шовинистик туйғуларини туғдириш ва тарбиялаш кабилар Чоризм сиёсатининг ғоявий асосларини ташкил қилар эди. Чоризм сиёсатининг иқтисодий асослари билан ғоявий асослари ўртасидаги зиддият шу даврдаги бутун зиддиятларни келтириб чиқарар эди. Мол- мулкдан ажралган, меҳнат кучини сотган миллий пролетариат, улар кучидан фойдаланган ва бойиган миллий буржуазия, қишлокда ер сувдан ажралган батраклар ва улар ҳисобига бойиб борган миллий қулоқлардан иборат www.arxiv.uz янга социал гуруҳлар вужудга келди. Ҳаётий курашда бутун социал табақалар иштирок этдилар. Бу кураш ва озодлик интилишлари айникса 1905 йилги революциясининг таъсири остида янада жадаллашди. Бу даврда тош босмаларнинг вужудга келиши билан ўзбек тилидаги вақтли матбуот пайдо бўлди. 1870 йилнинг 28 апрелдан ўзбек тилида 1-марта « Туркистон вилоятининг газети » деган газета нашр қилина бошлади. У Туркистон генерал- губернаторининг органи бўлиб, унинг сиёсатини тарқатар эди. Россия билан Ўрта Осиё револицион ҳаракатнинг ўсиши натижасида янгача сиёсий-лексика ва терминология ҳамда рус тили таъсирида янгача грамматик конструкциялар пайдо бўлди. Бу ҳол Ҳамза ва С.Айнийнинг дастлабки асарларида, М.Беҳбудий асарларида ҳам мавжуддир. Адабиёт ва вақтли матбуотдаги даврнинг турли таъсир кучини ҳисобга олиб юқорида кўрсатилган асарлардаги адабий тилни икки даврга бўлиши мумкин: 1.Х1Х асрнинг 60 йилларидан 1905 йилги революциясигача бўлган даврдаги ўзбек адабий тили: 2.1905 дан Октябрь социалистик революциясигача бўлган даврдаги ўзбек адабий тили.ЎРТА ОСИЁНИНГ ЧОР РОССИЯСИ ТОМОНИДАН БОСИБ ОЛИНГАНИДАН 1905 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДАГИ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши чекка ўлкаларда яшаган миллатлар ва элатлар шу жумладан ўзбек халқининг ҳам рус маданияти ва адабиётидан баҳраманд бўлишида ижобий роль ўйнади. Бу даврда иккита адабиёт-реакцион ва про гр ессив- демократик адабиёти ўсди ва тараққий этди. Даврнинг адабий тилига диққат қилсак,, ундаги ўзгариш ва бурилиш аввало лексикада кўринади. XIX асрнинг II ярмида сўз санъаткорлари янги тушунчаларни ифодалаш учун рус тилига, маҳаллий шеваларга ва ўзбек адабий тилининг ички имкониятларига мурожаат қилдилар. Сўз танлаш ва ижод қилишда ўша даврда уч манбага асосланиб иш тутдилар.. Улар www.arxiv.uzқуйидагилардир: 1.Ўзбек тилининг ўз ички имкониятлари асосида яратилган сўзлар ҳисобига адабий тил бойиди. Маълумки, жамиятда пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бундай сўзларнинг бир қисмини семантик неологизмлар ташкил этади. Рус маданияти ва фани билан боғлиқ кириб келган тушунчалар қуйидагича ифода қилинган: а) Русча тушунчаларнинг маъносини бериш учун ўзбек тилида аввалдан бўлган сўзлар мослаштирилган. Масалан, Жаҳоннома география маъносида, манзил (Т.З.Г)- станция маьносида, босмахона-типография, табиб-врач, нишон (Т.В.Г)-орден. б) Рус тилидаги терминларни колька қилиш орқали янги тушунчалар ифода қилинган: похвальная громата-таърифнома, амбулаторная - табибхона, управитель — бошқарувчи, железная дорога — темир йўл, белый царь — оқ пошшо, повестка - чақирув қ оғози, керосин - ер ёђи, штраф - жарима пули, ручка - пўлод қалам, поезд - оташ арава, пороход - оташ кема. 2.Халқ жонли тилидан фойдаланиб, адабий тилни бойитдилар, Бу давр сўз санъаткорлари XIX асрнинг 1-ярмида яшаб ижод этган Махмур, Гулханий традицияларини давом эттириб, «авомча» ҳисобланган халқ тилидан фойдаланиб адабий тилнинг бойишига хизмат қилдилар. Профессор Каримов таъкидлаганидек, адабиётнинг жонли тилга интилиши ва унинг хазинасидан самарали фойдаланиши бу адабиётнинг ҳаётга яқинлашаётганидан, реализмга қараб интилганидан далолат беради. Ҳақиқатан хам, демократик адабиётда реализмнинг ғалаба қилаётганлиги адабий тил тараққиётида ҳам, унинг лексик составида ҳам кўриниб туради. Шундай экан, демократик адабиёт вакилларининг асарларида жонли сўзлашув тилига хос бўлган сўзларни кўплаб топиш мумкин. Масалан, бўзчи, косов, безгак, пахса, лой, ара в а ва бошқалар. 3.Адабий тил рус тилининг ҳисобига бойиди. «Туркистон вилояти газети» да маҳаллий зиёлилар айрим асар ва мақолаларни рус тилидан таржима қилиб нашр қила бо шладилар. Бунда кўпгина русча сўзлар ўз ҳолича қабул қилинди. Бундан ташқари маданий ва сиёсий ҳаётдаги бошқа ўзгаришлар рус тилидаги сўзларнинг ўзбек тилига ўзлашишига олиб келди. Шу даврдаги прогрессив-демократ шоир ва ёзувчилар асарларида www.arxiv.uz «Туркистон вилояти газети» саҳифаларида қуйидаги соҳаларга оид русча ва рус тили орқали кирган сўзлар қўлланган: 1. Ижтимоий-сиёсий, ҳарбий-по л иция режими билан боғлиқ бўлган сўзлар: уезд, волость, дума, пристав, консул, солдат, торьма, штраф, генирал, губернатор. 2. Тр анс портга о и д сўзлар: поезд, вагон, коляска, вокзал, станция. 3. Почта ва телеграф билан боғлиқ бўлган сўзлар: почта, телеграф, адрес, марка, конверт. 4. Саноат ва молия ишлари билан боғлиқ сўзлар: завод, фабрика, купец, магазин, банк, венсель. 5 . Фан ва маданият билан боғлиқ сўзлар: гимназия, театр, музика, музей, газета. 6 . Медицинага оид сўзлар: госпиталь, доктор, лазарет, фельдшер. 7.Суд ишларига оид сўзлар: судья, закун. 8. Ҳужжат ва мукофотларга оид сўзлар: билет, паспорт, орден, медаль. 9. Уй-хўжалик предме т лари номлари: самовар, стол, стул, патнис, талинка, лампа, фонуз, печь, калиш, дран, ситец. 10. Ўлчов бирликлари номлари: пуд, сажен, вершон, минут. 11 . Озиқ-овқатга доир сўзлар: пиво, квас, лимонад, кофе, конфет, картошка, сухари. 12.Этник ва топономик номлар: Москва, Россия, инглиз, француз, рус. Бу даврдаги рус тилидан ўзбек тилига сўз қабул қилиниши асосий сабаби шундан иборатки, маданий турмушда бир қанча янг и ликлар пайдо бў л ди. Бундай тушунчаларни ифодалаш учун ўзбек тилида сўз йўқ эди. Шунинг учун рус тилидан тўғридан-тўғри сўз қабул šилганлар. XIX асрнинг II-ярмида рус тилидан ўзлашгаи сўзларнинг бир қисми аслида туркий сўзлардир: Улар янгича маъно ва баъзи фонетик ўзгаришлар билан қабул қилинган. Буларга товар, истиҳāн, карандаш (қалам) бояр, бек, башмак, колпак, каблук, чулан, черак, деньги, караул, ярлык, кабак ва ҳ.о. Ўзлашган сўзлар ичида этимологик жиҳатдан арабча ва Европанинг бошқа www.arxiv.uz мамлакатлари тилларига оид сўзлар ҳам бор. Юқоридаги каби сўзларнинг аксарият қисми жонли сўзлашув нутқи орқали ва вақтли матбуот орқали ўзбек тилига кириб келган. Турли тилдаги таржималар фақат рус тилидан эмас, балки форс-тожик тилидан ҳам бўлди. Айниқса бу даврда Бедил ижоди билан қизиқиш ва унга эргашиш кучайган эди. Шу туфайли демократик шоирлар зуллисонайнликни давом эттиради. Натижада классик адабиётда форс-тожикча, арабча лексик ва грамматик элементлардан фойдаланиш традицияси ҳам давом эттирилди. ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҚИМИЙ ИЖОДИНИНГ РОЛИ Х IX асрнинг 2-ярми ва XX аср бошида яшаб ижод этган Ўзбек демократик шоирлари Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтарларнинг асарлари ўзининг ғоявий мазмундорлигидан ташқари, тилининг соддалиги ва равонлиги билан ҳам феодал-сарой адабиётига мансуб бўлган реакцион шоирлардан ажралиб туради. Демократик шоирлар ўз асарларининг оммага тушунарли бўлишига ва унга тезроқ бориб етишига катта аҳамият бердилар. Адабий тилни жонли тилга яқинлаштиришга, жонли тил элементларидан фойдаланиб, адабий тилни бойитишга интилдилар. Ўзбек адабий тили кўп асрлик традицияга эга бўлиб, у А.Навоий томонидан шакллантирилган ва ривожлантирилган эди. Бироқ замонлар ўтиши билан Навоий тилидаги айрим формалар ўзгариб эскира бошлади. Муқимий асарлари тили Навоий тилининг эски ўзбек адабий тилининг давоми ҳисобланса-да, ундан кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Бу фарқ асос-эътибори билан тилдаги халқчилликда кўринади. Муқимий меҳнаткаш омма ҳаётидан фақат тема, сюжетнигина олмади, балки шу билан бирга битмас-туганмас манба бўлган халқ тилидан ҳам унумли фойдаланди. Бу жиҳатдан унинг сатирик асарлари тили характерлидир. Муқимий асарлари тилидаги халқчиллик халқнинг жонли тилига хос бўлган кичрайтиш, эркалаш каби маъноларни ифода қилувчи сўз формаларини www.arxiv.uz қўллашда кўринади. Зулфу кәкилчәләри йүзгинәсигә тушган Анга охшарки, тутар айгынаны ҳāлагина. Сўз туркумларидан от, сифат ва равишга -гина, - ча, аффиксларини қўшиш орқали юқоридаги маъноларни ифода қилишга эришган. Муқимий жуда ҳам ранг-баранг бўлган жонли сўзлашув тили воситаларидан усталик билан фойдаланди ва адабий тилни янги сўзлар, фразеологик бирикмалар билан бойитди. Бундай сўз ва иборалардан қуйидагиларни кўриш мумкин: «Ётқызыб тилсәң банāгāҳ қарныдан ықмас алиф», «қойды сāйыл каби нечә хил нāн», «қайсы күн ҳаждан келди болды расвāбаччағар», «Коча дарбāза той куни занжир», «занчалиги», рудāпа, дағулы «солағы чыққан», «луччак», «ҳангу манг», «носу банг». Шоир сатираси лирикасида халқ сўзлашув тилига оид қатор сўзларни учратиш мумкинки, уларнинг эквиваленти шу давргача адабий тилда бўлган эмас. Масалан, халқ сўзлашув тилида «сдача» маъносида «колғич» сўзи ишлатилган. Шу сўз Муқимийда қўлланган: Āшықыдын чойхўрини бехабар қалғыч олур, Эмди б о лм ы ш ит, агар чандики илг ә ри кийик. Пақир сўзи ( чақа пул маъносида). Сатар олсаң, өзим баҳā қойсам, Бир мири а ту бир пақ ы р араванг. Таг, жой сўзи. Ма ғ рур хасису бешу кам, Ҳар ганда гоз ичкай қасам, Таг жāй а лур махāвдин ҳам, Ҳāжи ө зи мурдāр экан. Муқимий сатираларида баъзи сўзлар кўчма маънода қўлланиб, адабий тилдаги маъно хусусиятларига нисбатан алоҳида образлиликка ва экспрессив бўёққа эга эканлиги билан ажралиб туради. Мисоллар: Тойга өзи тухумдин хāтин демәди, www.arxiv.uz Аччығыдын атасы аш емәди. Якка нафсимга гадāлығ әйләсәм, андағ эмәс, Жўжаси көп қып-қызыл дегән: қаны дон?» кўсамен Ичкәриси бирлә ҳам эмди таваккал гап есәнг Эрләри орныға шāлд хāтуныдын тегсә гап. Юқоридаги байтлардаги тухум сўзи қариндош-уруғ, жўжа- бола-чақа, ичкари-хотин-қиз, аёл маъносида қўллангандир. Муқимий асарларида жонли тилга хос лексик элементларигина эмас, балки фонетик хусусиятлари ҳам акс этган: Мисоллар Ногоҳ кайфи учкай келса агар тарохлаб Ичк а н ги йа ҳ и бўлса кўкнор, ароба қурсун. Илоҳи сахла шарридин, Муқимийга жияндур бу Баҳаққи чориёру ҳурмати пайғамбарон, безгач. Бу фоне т ик ҳодиса Фарғона водийси шевалари учун характерл и ди р. Муқимий ижодида сўзлашув тилида бўлган енг учида, ө пк әң ни б а с, к өзгә бизи илм ә г ә й, а ш ы мисāли таб а қда к ө з йа ш ы , чанги ч ы қд ы каби фразеологик бирикмалардан унумли фойдаланган. Муқимий асарларида -зор аффикси жонли тилдагидек шахс отларига ҳам қўшилиб келган: Етдим ул оқшом ғам ютуб, Дашти қаракч ызāр эк ән. Муқимий асарлари тили эски ўзбек тилининг давомидир. Муқимий асарлари тилида классик шоирларда учровчи лекси к элементлар, грамматик формаларни учратиш мумкин. Навоий ва бошқа классиклар лексикасида қатнашган сўзлар Муқимий лирикасидан ҳам ўрин олган. Унинг асарлари грамматик курилишида эса Навоий тилида қайд қилинган барча формалар учрайди. МУҚИМИЙ ТИЛИГА РУС Т ИЛИНИН Г ТАЪСИРИ Муқимийнинг сатирик асарларида 32 та от туркумига, 2 та сифат, биттадан равиш, юклама ва феъл туркумига оид қўлланган. www.arxiv.uz Бунда от туркумига оид сўзнинг кўпроқ бўлиши бир тилдаги иккинчи тилга предмет билан бирга кириб ке л ган сўзларнинг ўзлашишини кўрсатади. Муқимий асарлари тилига рус сўзлари асосан о ғ заки нутқ орқали кириб ке л ган. Чунки рус тили ва рус тили орқали кирган сўзлар шу даврда қандай талаффуз қилинган бўлса, шундайлигича олинган. Масалан, ўрус, кантур, завут, купес, чут(счёт), уез, полиска (полиция), пуржина, класка, пристун, калуш, мешин, пиён (пьяний) дохтур, вогун, бўлис, иштирон, закун, закалат (заклад), дабирнас. Рус тилидан қабул қилинган баъзи сўзлар маъноси кенгайтирилган. Масалан, вагун сўзи поезд маъносида қўлланган: Суръат илак хайр улусдин етиб Борлиғи ҳам хайрият улди во ғ ун. Самовар сўзи чойхона маъносида қўлланган: Такялаб чарлар, самовару оқар сув хуш ҳаво. Мунча ҳам сероб экан, обод олдинг охуним. Муқимий рус тилидан кирган айрим сўзларда ўзбекча сўз ясовчи аффикслар қўшиб янги сўзлар ҳосил қилган: Мошиначига беруб, тиктирмага н да барвақт Совуқ ҳаво, Муқимий ожиз, ямон, афандим. Шундай сўзларга тилиграфчи, пуржинали каби сўзларни ҳам ке л тириш мумкин. Русча сўзлардан шахс нутқини индивидуаллаштириш мақсадида ҳам фойдаланган. Бундай мақсадда сейчас, дуррак, пажалиста, пошол, пиёниста каби сўзларни қўллаган. Топиб мардиктрини-сейчас юринг Пожалиста- дер эди-эмди туринг. Муқимий томонидан қўлланган русча сўзларнинг айримлари ҳозирги тилимизда адабий тил нормасига айланган бўлса, айримлари кабул қилинган эмас. www.arxiv.uz ФУРҚАТНИНГ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ Р ОЛ И Фурқат Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилиши натижасида туғилган янги тарихий ижтимоий онгнинг прогрессив характерини адабиётда тарғиб қилган ижодкорлардан ва ўзбек адабий тили тараққиётига муносиб ҳисса қўшган маърифатпарварлардан биридир. Фурқатнинг ўзбек адабий тили тараққиётидаги аҳамияти шундаки, у демократик шоир сифатида бадиий адабий тил услубни сўзлашув нутқига яқинлаштиришга ҳ а ракат қилди. Фурқат асарлари орқали адабий тилга неологизмларни олиб кирди. У адабий тилни янги лексиканинг семантик тушунчалари ва иборалар билан бойитишга интилади. Бадиий адабиёт тилида фан ва техниканинг тараққиёти, шунингдек ижтимоий-муносабатларнинг ўзгариши билан узвий боғлиқ бўлган янги тушунчаларни ифода қилувчи сўзларни қўллайди. Унинг поэзияси тилида лексик неологазмлар: газета, доктор, з авуд, закон, лампа, мошина, саллот, телегром, пар (жуфт), перевот каби сўзларни қўллайди. Умумхалқ тили материали замини д а вужудга келган семантик неологазмлар каби, Фурқат тилида анча маҳсулдордир. Шоир ўз давридаги янги тушунчаларни тўлиқ ифодалаш мақсадида умумхалқ тилида олдиндан истеъмол қилиниб келган сўзларни танлайди ва шу сўзлар асосида оригинал семантик неологазмларни яратди. Бундай семантик неологазмлар шоир тил и да конкрет бир тушунчани англатиб, ўзининг дастлабки номинал маъносини анча ўзгартиради. Масалан, авом сўзи барча луғатларда изоҳланишига, оддий халқ маъносини билдиради. Фурқат тилида эса бу сўз янги семантик хусусиятга эга бўлиб, жоҳил маъносини англатади. Фурқат поэзиясида «оддий халқ» тушунчасидан ташқари илм-фан аҳлидаги юз ўгирувчи аристократия табақаси атрофидаги бир гуруҳ ярамас унсурлар ҳам ифодаланади. Эсизким, бизнинг ўтмуш хону беглар Кечиб ширатда зойи субҳи шоми: Кетурмай ёниға бир аҳли дониш, www.arxiv.uz Ўзига хос этиб неча авоми. (Гимназия). Шу каби барқ, дору сўзларини ва «ишорат айламоқ» бирикмасида ҳам шундай ҳол кўринади. Барқ сўзининг луғавий маъноси чақмоқ бўлиб, муаллиф уни электр токи маъносида қўллайди. Дору сўзини эса электр токини юзага келтирувчи ёнилғи ёки шунга ўхшаш зарурий восита маъносида қўллайди. Маълумки, дору сўзи киши организмини соғлом қилувчи химик моддани билдиради. Фонус сўзи аслида арабча бўлиб, қўл фонарини англатган. Фурқат эса уни электр лампочкаси маъносида қўллаган: Чунончи икки фонус ахли ҳикмат, Ясабтурлар қилиб изҳор санъат. Ёнар бефилта, бегугурт, бе ёғ Анга бир сим ишорат айлагай чоғ. (Тошкент шаҳридаги виставка хусусида). Шу давр сўзлашув тил и да эса фонус сўзи умуман чироқ маънос и да қўлланган. Булардан ташқари , Фурқат поэзиясида индивидуал-стилистик яъни автор томонидан яратилган, адабий тилда ҳам , сўзлашув тилида ҳам учрамайдиган ёхуд сийрак учрайдиган неологизмлар бор. Масалан : мақом (одат), мардумдорлиқ (одамгарчилик), чортан (туртовлан), жангу ҳангома, (мунозара), арақ чекмоқ (терламоқ), сиҳатликка етишмоқ (соғаймоқ) ва бошқалар. Фурқатнинг ўзбек адабий тил и , хусусан, бадиий адабиёт тили тарақк и ётида тутган ўрни яна унинг рус халқи маданияти, айниқса, рус тилига бўлган муносабати билан ҳам белг и ланади. Фурқат рус тилининг чуқур ҳаётий моҳиятини тўла тушунгач, ўз халқини хам бу тилни ўрганишга даъват қилди. Шу жиҳатдан, «Туркистон вилоятининг газети»нинг 1892 йил 13-сонидаги унинг қуйидаги сўзлари характерлидир: « Россия халқи хат ва лисон ўрганмоқа бизни таклиф қилса, муроди ёмон эмасдур. Балки мамлакат обод бўлиб, фуқаро ва раиялар осойишта бўлмоқларини хоҳлайдилар. Аз баски Россия халқи ҳамма вақт биз мусулмон халқининг давлатманд ва хурсанд www.arxiv.uz бўлмоғимизға қўшиш қилудур». Фурқат маърифатпарвар шоир сифатида рус тилини кундалик ҳаётдаги энг зарурий воситалардан бири ҳисоблаб, уни тарғиб қила бошлади. Ана шу муносабат билан ўзининг қатор шеърларида, айниқса 90-йилларда ёзган лиро- эпик шеърлари ва мактубларида ижтимоий-сиёсий хамда маданий ҳаётнинг турли соҳаларига тегишли бўлган ва лексик-семантик жиҳатдан ўша даврда янги ҳисобланган рус интернационал сўзларни кўплаб ишлатади. Масалан, адьютант, зол, мошина, медаль, музикон, фойтун, фабрикат, театр, ярманка, номер ва ҳ.о. Фурқат поэзиясида баъзи бир рус-интернационал сўзларнинг асл луғавий маъноси ўзгарган ҳолда ҳам учрайди. Масалан, музикантнинг фонетик ўзгарган варианти музикон музика асбоблари маъносида қўлланган: «Чалинди анда ҳар хил музиконлар» (Акт мажлиси хусусида). Айрим сўзлар, масалан, мошина сўзи сўзлашув тилидагидек, кўп м аъноларда қўлланган. Мошина-ипок ишлаб чиқарадиган қуролни билдиради. Ипак мошинаси била тегирмон, Кўп, анда айлади оламни ҳайрон. Паровоз маъносида: Яна мошинам оташ ароба Турур ҳикмат тилсимоти масобя. Пиларама маъносида: Яна нажжур ишин осон қилурға, Бўлиб мошиналар тахта тилурға. (Виставка хусусида). Рус тилидан ва рус тили орқали бошқа тиллардан қабул қилинган сўзларнинг максимал қисми олдин сўзлашув тилида кенг истеъмол қилинган, сўнг адабий тилда худди сўзлашув тилидаги каби фонетик, морфологик ва бошқа белгилари билан ишлатилган. Шунга ўхшаш хусусиятлар Фурқат поэзияси тилида ҳам кўринади. Масалан, антракт ўрнига кантракт, завод ўрнига завут, Франция ўрнига Франгистон ёки «мулки Франсус». www.arxiv.uz Фурқат рус сўзлари иштирокида янги сўз ва сўз бирикмалари ҳам ҳосил қилган: Бу қуйидагиларда кўринади: 1.Рус-интл сўзларга ўзбекча сўз ясовчи қўшимча қўшиш билан ясалган янги сўзлар: номерлик, зовитчи: қилдилар махсус номерлик мақом (Тошкент шаҳрида бўлган нота базми хусусида). 2.Русча ва ўзбекча сўзларнинг бирикувидан ясалган мураккаб феъллар: перивой қилгон. 3.Русча-интернациоанлл сўзлар воситасцда ҳосил бўлган аниқловчили бирикмалар: Бўлиб вақти акт мажлиси соз, Қ илурға Русия расмини оғоз. (Акт мажлиси хус). Ўн икки о ғ зи мошиналик тўп, Ажойиб тўп яна андин булак кўп. (Виставка хус). Фурқат лирикасида улуғ Навоий тарадицияларини давом эттирган бўлса, ижтимоий-сиёсий лирикасида, маърифатпарварликни ифода қилган асарларида ўзбек адабий тилини янги сўз ва маънолар билан бойитишда катта хизмат қилди.ЗАВҚИЙ АСАРЛАРИНИНГ ТИЛ ВА УСЛУБИ Убайдулла Солиҳ ўғли Завқий ўзбек демократик адабиётининг машҳур намояндаларидан биридир. Завқий ўз услубида соддалик, равонликка эришиш мақсадида халқ оғзаки ижодидан самарали фойдаланди. У халқ оғзаки ижодига хос ибора ва мақолларни шеърий мисраларга сингдира билди: Фарқ айламай яхши-ёмон, Ким арпа-буғдой, ким самон. Туҳмат ҳақоратлар ҳамон, Не муддаосиз афандилар. Завқий услубининг соддалиги унинг шеърлари халқ қўшиклари услуб и да ёзилганлигидадир. Масалан, Кулфат тушиб бошиға, www.arxiv.uz Оғу тушиб ошиға. Келмай киши қошиға, Ақрону меҳрибонлар. Бундай услубдан фойдаланганлиги туфайли Завқий асарларида жонли халқ тили элементлари кўпдир. Завқий ўз асарларида халқ тилига хос сўзлардангина фойдаланиб қолмай, унга хос бўлган сўз бирикмаларни ҳам қўллади: Бу падар лаънат ҳаром ўлгур отим, Ҳар қачонким, мен минар бўлсам касал. Ке л тирилган мисоллардаги падар лаьнат, харом ўлгур бирикмалари халқ сўзлашув тилига хосдир. Завқий тилининг Муқимий ва Фурқат тилидан фарқли томони шундаки, унда тил халқчиллиги, жонли халқ тили элементларини нисбатан кўп қўллаганлигидадир. Бундан ташқари Муқимий ва Фурқат асарларида бўлганидек, Завқий асарларида хам русча-интернационал сўзларни учратамиз. Завқий асарларида вексель, пойиз, вагун, каласка, журнал, тилгром, банка, бўлис, сиёз (сеъзд), приступ, большевик каби рус ва рус тили орқали кирган сўзлар қайд қилинади. Завқий рус тилидан юқоридаги каби фақат отларни эмас, балки сифат ва сўз бирикмаларни ҳам стилистик талаб асосида қўллади: Кўр бўлмаса пул оқ и б ке л урму, Бу бадшакл, слепой дуракка, Урусча мақтаса Завқий, хорошо Жувон, пир, марду зон монанди шидур. Умуман, Завқий ҳам ўз поэзияси билан ўзбек адабий тилини халқ тилига яқинлаштирди.АВАЗ ЎТАР ЎҒЛИ АСАРЛАРИНИНГ ТИЛ ВА УСЛУБИ Ўзбек демократик адабиётининг кўзга кўринган адибларидан ҳисобланган Аваз Ўтар ўғли асарлари билан ўзбек адабий тили равнақига муносиб ҳисса қўшди. www.arxiv.uz Барча демократик шоир ва ёзувчилар каби Аваз Ўтар ўғли ҳам буюк Алишер Навоий томонидан асосланган адабий тилни ривожлантиришга, давр талабига мос формалар ахтариб топиб, унинг тараққий этишида баракали хизмат қилди. Аваз Ўтар давр талабига жавоб берадиган тил воситаларини халқ сўзлашув тилидан ўзбек адабий тилига олиб киришга ҳаракат қилди. Масалан, унинг шеърларида з индон, чора, ижара, шам, кулба каби халқ тилида қўлланадиган сўзлар қўлланган. Бунинг ёрқин далили қуйидаги сатирик тўртликда кўринади: Сипоҳи поро истар, Мулла ижора истар Бечора чора истар, Бир чора замон борму? Халқ сўзлашув тили хусусиятлари айрим морфологик белгиларда ҳам кўринади, Аваз Ўтар шеърларида ёзма асарлар тилига хос бўлган ва боғловчиси деярли қўлланмаган. Унинг асарларида ҳаракат номининг -в//ув//ув аффикси билан ҳосил қилинган формаси қайд қилинади. Шу жиҳатдан унинг «Тил» деган ғазали характерлидир: Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур Тил воситаи робитан оламиёндур. Ғайри тилини саъй қилинг билгали, ёшлар, Ким илму ҳунарлар ривожи андин аёндур. Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек, Билмакка ани ғайрат этинг, фойдали кондур. Илму фан уйига юборинглар боланг и зни О н да ўқуғонлар сори яктон жаҳондур. Зор ўлмасун онлар доғи тил билмай Аваздек, Тил билмаганидин ани бағри тўла қондир. Халқ сўзлашув тилига хос яна қуйидагилар Аваз Ўтар асарларида қайд қилинади. www.arxiv.uz 1.Маълумки, мен олмоши эски ўзбек адабий тилида 1-бўғинда е товуши сақланади. Аваз Ўтар шеърларида эса оғзаки тилга (шевага) хос бўлган а товушига айланади: Оҳ ким қилди фалак, айру диёримдин мани То йироқ солмоққа бир гулрух нигоримдин мани. Ёки: Молимни йўлида айлабон сарф, Мандин ҳазар этгуси гадолар. 2.Хоразм шевасига хос уйғониб ўрнига уёниб формаси қўлланган: Бу янглиғ олам аҳлидин кейин қолмай юруш айла, Аваз, бўлғай уёниб комгору комрон миллат. Аваз Ўтар асарлари тилида Навоий традицияси қуйидагиларда кўринади. 1. Наво и й ўз асарлари билан ўзбек адабий тилида йирик асарлар яратиб, ўзбек тилини халқ тилига яқинлаштирган бўлса, Аваз Ўтар ўғли ҳам шу традицияни давом эттиради. Бунинг далилини юқоридаги фактларда кўрдик. 2.Навоий асарларида қўлланган кўпгина сўз ва сўз формаларидан фойдаланади: а) III-шахс кишилик олмошининг кўплиги алар формасида ҳам қўлланади: Умидим-яшасин мактаб боласи, Алар ҳар бири шери жаёним. («Фидойи халқим»). б) -дағи боғловчиси қўлланган: Кўнгулларнинг сурури, доғи кўзлар нуридир фарзанд, Аларнинг умрини, албатта обод этгуси мактаб. в) -гу//ку//гу//ку аффиксидан фойдаланган: Бўл ғ уси, эй дил, муяссар васли жонон, ғам ема, Ким онинг келмаклигига бордур имкон, ғам ема. г) равишдошнинг -бон//ибон//убон аффикси билан ҳосил қилинган формаси қайд қилинади: www.arxiv.uz Очиб ҳар бир сарида мактабинг унвонин айлаб чўх, Тараққий айламасму ўқубон беҳадду сон миллат. д) келаси замон сифатдошининг қўлланишида ҳам Навоий тилига хос форма қайд қилинади: Не манга ёрону ҳамдам, не манга бир меҳрибон Шум иқболим агарди (эйурди), йўку боримдан мени. е) жўналиш келишигининг -а//э аффиксли формаси актив қўлланган: Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек . ж) сўроқ олмоши қаго Аваз Ўтар шеърларида қўлланган: Қаро миллатга биздек гар носими инқироз этса Анга албатта мустаҳ к амлик ижод этгуси мактеб. 3 . Навоий тилида учраганидек, Ў ғ уз гр уппа (Хоразм шевасининг ў ғ уз группа шева бўлганлиги учун ҳам) тилларининг таъсири учрайди. Масжидни ўзига дом этибдур, Билмам, буни ким имом этибдур. Аваз Ўтар шеърларида «Шажараи турк» ва «Шажараи тарокима»асарларининг айрим таъсири ҳам қайд қилинади. Масалан, III -шахс кишилик олмошининг кўплик формаси онлар тарзида ҳам қўлланган: Билмайин онларда ҳеч миллат, ватанни сақламоқ Бўлди қурбон бу сабабдин доимо ағёр халқ. Аваз Ўтар ўғли асарлари лексикасини асосан туркий ва арабча-форсча сўзлар ташкил этади. Рус ва рус тили орқали кирган сўзлардан у деярли фойдаланмади. Умуман, ўзбек адабий тили XIX асрнинг II -ярмида ўзининг юқори босқичига кўтарилишида Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар ўғли каби демократик- маърифатпарварларнинг асарлари роль ўйнади.ГАЗЕТА-ПУ БЛИЦИСТИК СТИЛИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТАКОМИЛЛАШИШИ Туркистонни н г Россияга қўшилиши турли хил иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланишига сабаб бўлди. Россиянинг чекка ўлкаларида www.arxiv.uz адабий ва маданий ҳаракатчилик исломни реформа қилиш, уни буржуазия талабларига кўра модернизациялаштириш йўли билан олиб борилди. Натижада миллий буржуазиянинг идеологияси вужудга келди. Демократик йўналишда бўлган маърифатпарвар ўзбек зиёлилари Ўрта аср деспотизмига, асрлар бўйи давом этиб келган қуллик ва жаҳолатга қарши курашдилар. Адабий ҳаракатчилик пантуристик, панисламистик назариялар асосида ривожланди. Турли таъсирлар натижасида Россиянинг чекка ўлкаларида «умумий турк тили» тўғрисидаги назариялар тарқалди. Демократик- маърифатпарварлар эса ўзбек адабий тилини она тили заминида ривожлантириш учун курашдилар. Бу назария ва курашлар XIX асрнинг II ярмидан бошлаб пайдо бўлган нашриёт ва вақтли матбуотда ўз ифодасини топди. Аввал айтганимиздек 1871 йилдан мустақил равишда «Туркистон вилояти газети» кейинчалик 1906 йилдан «Тараққий» газетаси чика бошлади. Шу даврдан бошлаб ўзбек адабий тилида газета-публицистик стил пайдо бўлди. Маълумки, Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилишидан сўнг рус тилидан қилинадиган таржима асарлари сони кўпайди. Бунга асосий сабаб рус тилининг маданий ҳаётдаги роли ва аҳамияти ошганлигидир. Шунингдек, рус-тузем мактабларининг ерли халқ болалари битириб чиқа бошладилар. Уларнинг кучи билан русчадан ўзбекча ва ўзбекчадан русчага асарлар таржима қилиш ишлари бошланди. Рус тилидан дипломатик хужжатлар, расмий ёзишмалар, информацион мақолалар, қишлоқ хўжалигига оид, илмий, тиббий техник, сиёсий-тарихий ва шу хилдаги асарлар таржима қилинди. Улар «Туркистон вилояти газети»да босилиб турди. Шундай қилиб, «Туркистон вилояти газети» ХIX асрнинг II- ярми ва XX аср бошларида ўзбек маданияти, хусусан, адабий тили тарихида маълум ижобий роль ўйнади. Фурқат, Сатторхон, Исҳоқхон каби илғор интеллигенция вакиллари газета орқали адабий ва публицистик фаолиятларини намойиш қилдилар. www.arxiv.uz Фурқат дастлаб газетани «Эълоннома» деб тушунади, лекин кейинчалик унинг сиёсий ижтимоий аҳамиятини тушуниб, унда актив иштирок этди Сатторхон 1883-1890 йиллар давомида редакцияда муҳаррир ёрдамчи ва таржимон бўлиб ишлайди. Улар ўзларининг публицистик мақолаларида ва хатларида фан-маданиятни тарқатувчи сифатида майдонга чиқдилар. Фурқат, Сатторхон, Исхоқхон публицистикасининг тили алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар ўзбек адабий тилнинг газета-публицистик тили ва стили ривожида катта аҳамиятга эга бўлди. Улар ўзбек адабиёти классикларининг энг яхши традицияларини давом эттириб, ўзбек адабий тили ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар. Улар ўзбек тилини архаик элементлардан тозаладилар, уни янги иборалар ва русча-интернационал сўзлар билан бойитдилар . Русча-интернационал сўз ва ибораларни публицистик мақолаларида ҳам сўзлашув тилидаги формасида ишлатдилар тилиграф, завуд, мошин, раел, фотогриф (Фурқат), гинирал, губирнатур, уездной, ушпул, афитсер, камисия (Сатторхон) Исҳоқхоннинг қуйидаги фикрида рус тили таъсирида ўзбек тилига ўзлаштирилган лексик элементларни яққол кўрамиз «Асримиз маданияти бор эрди, чунончи оташ ароба, ҳ атто учадургон априплон, гирамўфўн, фатогроф, типограф, литограф, анвон машиналар автомўбил, валисафед,тилсиз тилигромлар, неча-неча ашеи жадида, анвойи адидалар-ҳаммаси мавжуд эди» (ТВГ) Айрим сўз ва терминлар тражимаси билан берилди пачотн ы й, исмотритель, яъни иззатлик нозирлик, Ҳўқанд шаҳридаги мадрасада пачотн ый исмотрител, яъни иззатлик нозирлик мансабида турдим (ТВГ, 1890, 3 сон) Айрим русча интернационал сўзлар ва бирикмалар давр талабига биноан арабча, форсча сўзлар билан таржима қилиб берилган Масалан, тупчи, тура (господин артиллерист), в азири илмия (маориф министри), илмия масмцати (педс о вет мажлиси), муршиди (йўлбошчиси), жаҳоннома, жа рроҳ (хирург), www.arxiv.uz тарроҳ (арх ит ектор), ҳа к им (врач), мударрис (профессор) Газета публицистик стилида қўлланган русча-интернационал сўзлар доирасида қуйидаги қатламлар мавжуд эди 1 Си ё сий-дипломатик тушунчаларни англатувчи сўз ва терминлар : судя, комиссия, консул, дума, сийезд, монифест, забостуфка, морсилеза, онорхия ва ҳ о 2 Ҳарбий тушунчаларни биддирувчи суз ва терминлар пулковник, копитон, гинирал, литинонт, офитсер ва ҳо казо. 3 Почта-телеграф билан боғлиқ сўзлар : тшшграф пўштахона, морка, тилфўн 4 Матбуотга доир сўзлар : редоксия, газетхона, ҳарф босадургон мошина 5 Маданий-маориф ишлари билан боғлиқ бўлган сўзлар : гимнози й ия, музи, лобороторийия, тирмуметр, компос . 6 Администрация билан боғлиқ сœзлар : инспиктур, дириктур, министур, онжирной (инженер), грождонен ва ҳ о Газета тилида ўзбек тилвда мавжуд бўлган ясовчи аффикслар (уларнинг айримлари форс-тожик элементларидир), яъни -лиц, -лик, ма, -чи, -хона, каби аффикс ва иффиксондлар ердамида янги сўзлар ясалди Уларнинг энг маҳсулдори -чи аффикси ҳисобланган Бу аффикс иштирокида гўза экувчи, октабрчи, сайловчи сўзлари, -лич аффикси иштирокцда бузғунлиқ, -ма аффикси иштирокида отишма, хона аффикси ердамида пўштахона каби сўзлар ясалган Шунингдек сўз ясовчилардан ўринсиз фойдаланган ҳоллар ҳам сезилади, - чи аффикси билан ясалган сўзларда шундай ҳодиса юз берган Хурриятчилар ва ҳукуматчилар орасида воқеъ ўлмиш, газитачи, (журналист) каби Муҳими шундаки, газета-публиистик стилида бадиий стилнинг таъсири кучлидир, чунки бидиий стил ўзининг кўп асрлик традициясига эга эди Айни замонда газета публицистик стилининг шаклланиши натижасида бу стилга хос айрим хусусиятлар бадиий адабиетга ҳам сингиб борди Бунда Фурқат, Исҳоқхон, Сатторхонларнинг роли катта бў л ди . www.arxiv.uzУМУМИЙ ТИЛНИ ЯРАТИШ СОҲ АСИДА БЎЛГАН КУРАШЛАР. ПАНТУРКСИЗМ ВА ПАНИСЛОМИЗМ (1905-1917 йиллар) Кўпчилик туркий халқларда бўлганидек, Ўзбек халқи ўртасида ҳам умуммилий тилни яратиш масаласи кенг тарқалди. Натижада барча туркий халқларда бу масалада икки хил қараш майдонга келди . Булардан биринчиси Исмоил Гаспиринский ва Васлий каби шахслар ташаббуси билан юзага келган пантуркистик ва панисламистик назариялар бўлса, иккинчиси миллий тилни ўз она тили заминида яратиш тарафдорлари бўлган демократик маърифатпарварларнинг қарашидир. Пантуркизм [пан-барча (юнонча) ва туркия] Турк буржуазияси ва помешчикларнинг XX аср бошларида пайдо бўлган ва туркий тилларда гаплашувчи барча халқларни Туркия ҳукмронлигига бўйсиндириш, ягона турк давлатига бирлаштириш идеясини тарғиб қилувчи реакцион шовинистик оқимдир Бундай ғоя тил сиёсатида ҳам ўз аксини топди. Умумтуркий адабий тил назарияси дастлаб қримлик Исмоил Гаспиринскийнинг «Таржимон» газетасида пропаганда қилинди. Бу газета 1883 йилдан чиқа бошлайди ва ҳамма туркий халқлар учун умумий адабий тил ғоясини олға суради. 1905 йилда Бутунроссия мусулмонларининг III сеъздида Исмоил Гаспиринскийнинг ташаббуси билан туркий халқлар мактабларининг юқори синфларида «ягона туркий тил» ўқитилишининг мажбурий қилиб қўяди. Умумтуркий тил масаласи эса татар, озарбайжон, ўзбек газ е таларида ва журналларида турлича талқин қилинди. «Улфат» газе т асининг 1906 йил 5 июль сонида пантуркист Али Қўрқуднинг «Истамбулдан хат» номли мақоласи босилади. Мақолада ёзилишича, усмонли турк тилини татарлар, озарлар, Ўрта Осиё турклари, Сибирь ва Муђулистонгача бўлган бир қатор туркий халқлар тушунадилар. Шунинг учун у мумий адабий тил бўлишига šодир. Шу газетанинг 1906 йил 19 июлдаги сонида пантуркист Кенжабойнинг мақоласида ҳам юқоридаги ғоя www.arxiv.uz ифодаланади. Татар тилида чиқадиган «Вақт» газетасида эса туркий халқлар учун татар тили ягона адабий тил бўлиши таъкидланади. Бу хил пантуркистик қарашлар Озарбайжон ва Ўрта Осиёда нашр этилаётган матбуот саҳифаларида ҳам кўринади. Ўзбек буржуазияси ва -буржуа миллатчилари «чиғатой» тилини Ўрта Осиё халқлари учун умумий тил бўлиши кераклигини уқтирар ва пропаганда қилар эдилар. Бундай ва курашларнинг сиёсий моҳиятини венгер туркологи Г.Вамбери тўғри баҳолаган эди. «Реформистлар ва пуристлар умумий туркий тил назариясини кўтариб чиқиш билан халқларнинг этник чегараларини ҳисобга олмай умумтурк халқи яратишни кўзда тутади». Кўпчилик оммага тушунарли бўлмаган умумтил тез орада ўз ўрнини миллий тилларга бўшатиб берди. Бу даврга келиб панисламизм ғоялари ҳам матбуот саҳифаларида тарғиб қилина бошлади. Маълумки, панисламизм XIX асрнинг иккинчи ярмида яқин Шарқда пайдо бўлди ва мусулмон меҳнаткашларининг синфий курашини сўндириш мақсадида ислом динидаги барча халқларни бир давлат қилиб бирлаштиришни тарғиб қилиб келган реакцион диний-сиёсий оқимдир. Панисламизм ғоялари Шарқ мамалакатларидаги реакцион феодаллар ҳамда юқори табақа мусулмон руҳонийларининг манфаатларига хизмат қилади. Шундай маслакда бўлган Васлий (Самарқандлик) «Садои Фарғона» газетасининг 1914 йил 21 сентябрь сонида «Ислом асослари»деб аталган мақоласини эълон қилади. Унда қуйидагиларни ёзади: «Бизнинг динимиз исломдир. Ҳар бир мусулмон учун у араб тилидур. Ҳар бир мусулмон араб тилининг сарф ва наҳвини ўрганиши шарт». Демак, бунда араб тилининг адабий тил бўла олиши таъкидланади. Туркий халқлар адабий тилдаги бу хил пантуркистик ва панисламистик ғоялар буржуазияга халқ оммасини янги тараққиёт йўлига бошлаш учун имконият бермади. Буржуа миллатчилари бир қанча тортишув ва баҳслардан www.arxiv.uz сўнг матбуотда ҳар бир тилнинг мустақил ҳукм суришини тан оладилар. Она тили учун кураш адабий ва маданий курашнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.Юқоридаги фикрларга қарамасдан, Туркистонда ўзбек адабий тили ил ғор маҳаллий интиллигенция томонидан ривожлантирилди. Бунда Фурқат, Сатторхон, Исҳокхон, Мулла Муҳаммадамин каби демократ маърифатпарварларнинг роли катта бўлди. Айниқса, ўзбек адабий тилининг тарғиб қилиниши ва ўрганилиши ҳақида Мулла Муҳаммадамин томонидан «Туркча қоида» асарининг яратилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унда асосан араб тили грамматикасининг таъсири кучли бўлса ҳам, ўзбек тили фактлари нисбатан тўғи ёритилди. Асарда фақат араб грамматикаси эмас, балки рус тилшунослиги элементлари ҳам (айниқса, пунктуацияга оид бўлимда) мавжуд эди. Асарнинг «туркча қоида» деб номланиши ҳам бежиз эмас, чунки у даврда ўзбек адабий тилига нисбатан туркча, ўзбекча деган терминни қўллаш традицияси мавжуд эди. Ўзбек адабий тили турли даврларни ўз бошидан кечирди. Натижада турли даврларда турли сўз ва грамматик формалар қўлланишда бўлган. Масалан, XI ва XVI асрларда ўзбек адабий тилида кўплаб араб, форс-тожик сўзлари қўлланган бўлса, XIX асрнинг 2-ярмига келиб Ўрта Осиёни чор Россияси томонидан босиб олиниши натижасида ўзбек тилига анчагина рус ва рус тили орқалй интернациональ сўзлар кириб келди. www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. А.Ю. Якубовский « К вопросу об этногенеза узбекского народа » 2. А.К.Баровков. « Алишер Навоий как осно в оположеник узбекского литературного яз ык а » , сб . Алишер Навоий М-Л, 1946 3. А.К.Баравков « Бадое-ул-луғат » , М, 1961 4. С.Е.Малов. « Мир Алишер Навои и история тгорских литератур и яз ы ков средней и Центарльной Аз и и » , М-Л, 1974 5. К.К. Юдахин . « Материал ы к вопросу о звуквом соситаве чагатайского яз ы ка » , « Культура и письменность Востока » , КН. IV , Баку, 1920 6. А.Усманов. « Муҳокаматул-ул-луғатайн » Алишер Навои, Т. 1948 7. А.М. Шербак. « Грамматика староузбекского яз ы ка » , М-Л, 1962. 8. А.М.Шербак. « К истории образования узбекского национального яз ы ка » , ВЯ, 1954,