logo

XVI АСРДА БУЮК АЛИШЕР НАВОИЙ ТРАДИЦИЯСИ ВА ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИНИ ЎРГАНИШДА БОБУР, МУҲАММАД СОЛИҲ АСАРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98 KB
XVI АСРДА БУЮК А ЛИШЕР Н АВОИЙ ТРАДИЦИЯСИ ВА ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИНИ ЎРГАНИШДА БОБУР , МУҲАММАД СОЛИҲ АСАРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИРежа: 1. XVI асрда Алишер Навоий яратиб қолдирган анъананинг давом зттирилиши. 2. Бобур асарлари тили. Бобур асарлари тилида туркий сўзларнинг ишлатилиши. 3. Муҳаммад Солиҳ достонининг тил хусусиятлари 4. XIV - XVI асрлар адабий тилида арабча, форсча сўзлар. XVI асрга келиб темурийлар авлодлари ўртасида узлуксиз давом этган зиддиятлар, мамлакат ичидаги турли характерга эга бўлган қарама қаршиликлар темурийлар давлатининг иқтисодий- сиёсий ҳаётини, ҳарбий š удратини заифлаштириб юборди. Тарихдан маълумки , Х V -Х VI асрларда темурийлардан бўлган, Бобурнинг отаси Умар Шайх Мирзо Фарғона улусининг ҳукмдори бўлган. У ака- укалари - Ҳисор ҳокими Султон Махмуд Мирзо, Самарқанд ҳокими Султон Маҳмуд Мирзо, Самарқанд ҳокими Аҳмад Мирзо, Қобул хокими Улуғбек Мирзолар билан тахт талашиб, жиддий курашлар олиб борар эди. Буларнинг ҳаммаси ташқи хужум учун ҳамда унинг енгил муваффақияти учун кенг имконият туғдирарди. Натижада Шайбонийлар томонидан темурийлар давлати емирилиб, унинг ўрнида Шайбонийлар ҳукмронлиги бошланди, Шайбонийлар даврида ҳам ташқи жиҳатдан марказлашган давлат тузилса ҳам у узоқ давом этмади. Бу Абулхайрхон ўлимидан яққол сезилган эди. XVI аср бошларидаёқ Ўзбекистон территориясида Хоразм ва Бухоро хонликлари вужудга келди. Хоразм хонлигининг дастлабки пойтахти Кўҳна Урганч бўлиб, XVII асрнинг 70-йилларида Амударёнинг бир тармоғи қуриб қолгач, пойтахти Хевага кўчирилди. Шундан бери Хева хонлиги деб аталди. Бухоро хонлигининг пойтахти Самарқанд бўлиб, Аштархонийлар уни Бухорога кўчирадилар. Мамлакат 2 хонликка бўлиниб кетгач, ўртадаги курашлар янада кучайиб кетади. Натижада XVII асрнинг бошларида Қўқон Бухоро хонлигидан ажраб чиқади. Хонликлар ўртасидаги узлуксиз мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучлари, унинг иқтисодий қудратини заифлаштириб юборди. Бу ҳолат мамлакатнинг маданий тарақкиётига таъсир қилмасдан қолмади. Бир замонлар маданият ўчоғи бўлиб танилган Хоразм Чингиз аскарлари томонидан, кейинчалик Темур лашкарлари тарафидан харобага айлантирилган эди. Лекин бу даврларда адабий ҳаракатчилик сўнмади, аксинча улуғ Навоий традицияси давом қилиб келди. А.Навоий ижодига бўлган хурмат унинг ўз замонида бошланган эди. Бадиий адабиётда ва адабий тилда унинг традицияси айниқса унинг кичик замондоши З.М.Бобур томондан давом эттирилди. Бобур ўзининг лирик шоирлиги ва XVI аср прозасининг намунаси бўлган «Бобурнома» асари билан ўзбек адабиёти ва тили тарихида ўчмас из қолдирган сўз санъаткоридир. Бобур тили ва услуби халқчиллиги билан характерланади. У яратган асарлар тор интиллигентлар доирасида эмас, балки кўпчиликка тушунарли бўлган. У содда ёзиш билан бирга бошқаларни ҳам содда ёзишга чақирди. Шу жиҳатдан унинг ўз ўғли Хумоюнга ёзган мактубидаги бир фикри характерлидир. Хумоюн тили отаси тилига қараганда анча оғир, унинг асарларида арабча-форсча сўз ва иборалар кўп ишлатилган. Хумоюннинг шу хатини танқид қилиб, Бобур шундай ёзади : «Мундин нари бетакаллуф ва равшан ва пок алфоз била бити, ҳам сенга ташвиш озроқ бўлур, ҳам ўкуғучиға». Бобурнинг содда услуб ва тил билан ёзишнинг талаб қилиши ва бунга ўзининг амал қилиши прогрессив воқеадир. Бадиий услубнинг соддалиги Бобур асарларининг ўқувчига тез англашиларли бўлишига, бадиий тасвир воситаларининг оммабоп бўлишига олиб келди. Бобур лирик шеърларининг тили ҳалигача тадқиқот объекти бўлган эмас. Шунга қарамасдан, унинг лирикаси халққа тушунарли тил ва услубда ёзилганлигини кўрамиз. Масалан, Тушумда чүн қуйашдек āразыңны көрдңм отрудын Тилармен тā қыйамат ачмағаймен көзни уйқудын. Сенинг васлыңдын айру түшгәли барған сары артар Таҳассур арқадын, меҳнат йанымдын, ҳажр отрудин. Бобур лирикасида ҳам арабча-форсча сўзлар қўлланган. Лекин Навоий асарларидагига нисбатан камроқдир. Масалан, «Не ҳуш бўлғайки» матлали ғазал 63 та сўз қатнашган бўлиб, ундан 5 таси киши номлари, 35 та туркий, 23 та арабча-форсча сўзлардир. Айрим ғазалларида бу нисбат яна ҳам ортиб бориши қўлланган арабча- форсча сўзлар ҳам шу давр шунингдек ҳозирги давр ўкувчиларига тушунарлидир. Қ уйидаги ғазалга диққат қилинг: Келди ул вақтки башымны алыб кетгәймен Āлам ичрә айағым етгәничә етгәймен. Истәрәм өзни азиз элгә көрүнмәсликтин Нечә өзүмни улус көзидә хāр этгәймен? Халқ йүз жавр илә ишләр бугарур кāш элниң Не йү зин к ө рг ә мену не с ө зин эшитг ә ймен Ҳар с а р ы б а рса бу девāна к өңү л, айб этм ә с О йла девāна эм ә ским ан ы беркитг ә ймен. Дем ә Б а бурга нет ә рсен б а ш а л ы б кетм ә кни Тангрининг хости мунд а қ эс ә мен нетг ә ймен? Кўриниб турибдики, бу ғазалдаги барча сўзлар алоҳида изоҳга муҳтож эмас. Шу жиҳатдан «Бобурнома» асари тили ҳам характерлидир. «Бобурнома»нинг 14 га яқин қўлёзма нусхалари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги ХVII-XVIII асрларда кўчирилгандир. Булар ҳозир Ленинград, Калькутта, Ҳайдаробод, Лондон каби шаҳарларда сақланади. Унинг бир нусхаси 1737 йилда кўчирилган бўлиб, шу нусха асосида 1875 йилда Н.Ильминский Қозонда нашр қилди. Ҳайдаробод нусхаси асосида инглиз олими А.Бевериж 1905 йилда Лондонда асарни нашр қилган. «Бобурнома»нинг Қозон ва Лондон нусхалари асосида 1948-49, 1960 ва 1965 йилларда графикасида нашр этилди. «Бобурнома» XVI аср прозасининг нодир ёдгорлиги бўлиб, фақат XVI аср бошларидаги тарихий воқеаларни тўғри акс эттириш жиҳатидангина қимматли бўлиб қолмай, у ўша даврдаги ўзбек тилининг хусусиятини кўрсатиб берувчи манба ҳ а мдир. З.М.Бобур бу асар орқали халқ жонли тилининг бойликларини чуқур ўрганиб ва эгаллаб олганлигани, адабий тилни халқ жонли тилига яқинлаштириш учун ҳаракат қилганлигини кўрамиз. Бунда у халқ оғзаки ижодига хос мақол ва ибораларни кўплаб қўллади. Масалан, Душман не дем ә с, тушга не кирм ә с. Деҳ кажву, дарахшон кужо ? Ва бошқалар. Бобур тилининг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, ифоданинг ихчамлиги, соддалиги ва равонлигидир. Бунинг учун у сўзларни танлаб ишлатишга оз сўз билан кўпроқ фикрни баён этишга ҳаракат қилди. Ўзбек тилининг сўз бойлигидан ижодий фойдаланиб, ундаги синоним, омоним ва антоним сўзлардан кенг ва ўринли фойдаланди. Бобур асарида содда гапни кўпроқ қўллади.қўлланган қўшма гаплар ҳам тузилишига кўра содда гапларга ўхшаш бўлиб, осонлик билан таркибий компонентларга ажралади. Масалан, Тā анда еткунча, менинг билән секиз киши қалын эди ва ҳ.о. Бобур бадиий маҳорат ва услуб жиҳатдан эмас, балки тил фактларидан фойдаланиш масалаларида ҳам Навоий традицияларидан давом эттирди. Булар қуйидагиларда кўринади: 1.Бобур ҳам арабча-форсча сўзларни ўз асарларида маълум мақсадда-ифода кучини ошириш, поэтик таъсирчанликни кучайтириш мақсадида қўллаган. 2.Навоий воситаларига амал қилиб, туркий тил имкониятларидан яна ҳам кенгроқ фойдаланди ва халқ, тилида айрим бор тил фактларини адабий тилга олиб кирди. Улар тубандагилардир; а) —лар аффикси феьл олдидаги сифатларда келтирилди. Бу эса шу сифат маъносини кучайтирилишини таъминлади. Өзга тофанг андāзлар атмаққа көрсәтиб йахшылар атдылар. б) -тадан аффикси тақсим сон ҳосил қилинди.  г) белгилаш олмошларидан тугал, бор (борча) сўзлари қўлланди ва ҳ.о. д) дағы, ва, ё, -ки каби боғловчилари кенг қўлланди ва ҳ.о. З.Навоий каби уйғур тилига хос бўлган -гу аффиксидан фойдаланди: келгүм, келгүси ва ҳ.о. Бунда ҳам у ижодий фойдаланиб, унинг мураккаб формаларини - гүлик, -гүсиз, -гүдек каби сўз ясовчи аффикслар ҳосил қилди. «Бобурнома» лексикаси ҳам жуда бой унда ҳайвонот олами, табиат ҳодисалари, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид кўплаб лексик элементларни учратиш мумкин. Бобур асарида кўп учрайдиган сўзлар қуйидагилардир: йавуқ (яқин), черик (аскар), қабамақ (қамамоқ), илик (қўл), улус (халқ), қазақлық (дарбадарлик), қасаба (шаҳарча) ва ҳ.о. Шундай қилиб, Бобур лирикада туркий сузларни кўплаб қўллаб, ўқувчилар диққатини ўзига жалб қилган бўлса, «Бобурнома» асари билан ўзбек бадиий прозаси соҳасида етарли тажрибага эга бўлмаган бир даврда проза тилида катта муваффақиятларни қўлга киритди. «Шайбонийнома» XVI аср адабиёти ва тилининг нодир ёдгорлигидир. Бу асар автори Муҳаммад Солиҳ эса ўз замонасининг энг маърифатли кишиларидан бўлиши билан бирга талантли шоири ҳам бўлган. У ўз ижодини ғазаллар ёзиш билан бошлади. Лекин унинг ғазаллари бизгача етиб келмаган. Достон 76 бобдан иборат бўлиб, 4456 байтдан ташкил топган. Достоннинг 1-боби муножот, 15 боби лирик чекинишлар ва қолган 60 боби эса тарихий воқеаларга бағишланган. Поэманинг бошқа достонлардан фарқи шундаки, бунда асар асосига афсонавий воқеа ва ҳодисалар эмас, балки шоир ўз кўзи билан кўрган воқеалар олинган. «Шайбонийнома»нинг қўлёзма нусхалари кўп эмас. Ҳозиргача 1510 йилда Қосим исмли котиб томонидан кўчирилган Вена нусхасидан фойдаланиб келинмоқда. Шу нусха асосида 1885 йилда Вамбери достонни Венада немисча таржимаси билан нашр қилдирди. Вамбери нашри асосида П.М.Ме л ибранский 1904 йилда Петербургда иккинчи марта чоп қилди. П.М.Мелибранский нашри асосида баъзи аниқликлар билан ҳозирги ўзбек графикасида нашр қилди. «Шайбонийнома» тилида ўзбек адабий тили бойликларининг барча томонлари кўринади. Навоий традицияларидан унумли фойдаланган Мухаммад Солиҳ адабий тилни халқ жонли тилида қўлланаётган гр амматик ва лексик элементлар ҳисобига бойитди. У тилдаги синонимлардан мақсадга мувофиқ фойдаланди. Масалан, душман сўзи — хасм, жов, адув, ёги; халқ сўзи — улус, эл, раият каби синонимлар билан берилган. Муҳаммад Солиҳ қуйидаги тил элементларини адабий тилга олиб келди; 1. Жамловчи сон -ала аффикси билан ҳосил қилинган; Машварат әйләдиләр төртәләси Фикрини сайладылар төртәләси. (157-бет) 2. Буйруқ феълининг иккинчи шахс бирлипша -ғыл — гил аффикслари қўлланди: 3. Буйрук-истак майли биринчи шахс кўплигида - али, -алин аффикси қўлланди: кечәли, алали, алалын. 4. Кўмакчилардан қат(ы), үзә, теги каби сўзлар қўлланди: 5. Сингармонизмнинг лаб гармонияси тури 2 бўғиндан кейин ҳам қўлланади: Йүгүрүшүб ҳар сарыдан еттиләр Қорым ағзыда мақāм эттиләр. (252) М.Солиҳнинг «Шайбонийнома» асарига лексик жиҳатдан ёндошсак, у ўз асарида форсча-арабча сўзларни озроқ ишлатишга, мумкин қадар жонли тилдаги сўзларни кўпроқ ишлатишга ҳаракат қилганини кўрамиз. Достонда истеъмолдан чиқа бошлаган, бадиий адабиётда сийрак учрайдиган қуйидаги сўзларни учратамиз, об аға (бобо), абаға (амаки), қабқа (дарвоза), йағ (душман). Мазкур достон орқали маиший соҳага, ҳарбий техникага ва бошқа соҳаларга сўз ва терминлар ўзбек адабий тилига кириб келди. Масалан, қурол номлари - сағыт, дубулға, маңлайлық,, зāнубанд; жангчилар турадиган жой номлари - пешхāна, сарāпарда, баваржихāна, шāмиёна; от-улов номлари - қўтос, ежиши, убчин; май идиши номлари - кўраки, машраба;, мато номлари - жожа, алоча; палос номлари — дебā, гāли, мафраш, нāмāди шатранжип; уруғ ва қабила номлари - бурқут, манғит, найман, дўрмон, ўтун, жалойир, қорлиқ, сулдуз, нукуз ва бошқалар. Умуман, Муҳаммад Солиҳ Алишер Навоийнинг ўзбек адабий тили тараққиёти учун кураш йўлини давом эттирган шоирлардан биридир.XIV -XVI АСРЛАР АДАБИЙ ТИ Л ИДА АРАБЧА, ФОРСЧА СЎЗЛАР Академик В.Радлов эски ўзбек тили, чиғатой тили, усмонли турк тили каби туркий, араб ва форс элементларининг аралашувидан ҳосил бўлган су ъний бир тил дега н фикрни илгари суради. Маълумки бу ндай элем ентларнинг шу давр адабий тилида мавжуд бўлиши турли тарихий шароитлар билан боғлиқдир. Албатта, бунга сабаб форс-тожик адабиёти билан ўзбек адабиётининг яқинлиги булди. Шу туфайли XIV асрнинг 2-ярми ва XV асрдан бошлаб šадимги туркий сўзлар замона талабларига мувофиқ арабча ва форсча сўзлар билан алмаштирилади. Бундан табиий кўпчиликни диний-илоҳий тушунчалар ифодаси бўлган сўзлар ташкил қилади: иди-эга, худо, алла, таоло; учмақ-жаннат, беҳишт, тамуг-дўзах кабилар. Қадимги туркий сўзларнимг арабча-форсча сўзлар билан алмаштирилиши диний тушунчалар доирасида эмас, балки ҳаётий сўзлар доирасида ҳам юз берган: балық-шаҳар, асиг-фāйда, ачун-дунё, ирин-лаб ва ҳ.о. Ўзбек тили ўзининг шаклланиши ва ривожланиши процессида қадим замонлардан буён Ўзбекистон тарихи билан тақдир боғлаб келган кўпгина тиллар билан муносабатда бўлиб келди. Шу процессда алоқадор тиллардан зарурий сўз ва иборалар ўзбек тилининг луғат составига келиб қўшилди. Ўрта Осиёнинг ва Ўзбекистоннинг шўролар тузуми давригача қабул қилинган сўзларнинг асосий қисмини араб, форс-тожик тилидан олинган сўзлар ташкил қилади. Бу сўз ва иборалар ҳамда улар билан боғлиқ ҳолда кириб келган айрим грамматик формалар замонлар ўтиши билан ўзбек тилининг туб элементлари қаторига ўтиб кеггандир. Араб ва форс тилларининг таъсир доираси айниқса XV асрда кучайди. Маълумки, ўзбеклар ўратасида феодал муносабатларнинг ривожланиб бориши ва у билан боғлиқ бўлган моддий ва маънавий ҳаётнинг ривожланиб бориши арабча ва форсча сўз, ибораларнинг тилга кириб келиши учун кенг йўл очиб берди. Тожик ва ўзбек адабиётининг ўзаро яқинлик муносабати ўзбек тилидаги бадиий адабиётнинг мисли кўринмаган даражада ривож топиши, ўзбек классик адабиётининг туғилиши ва тараққий этиши билан арабча ва форсча сўзлар ўзбек тилида кенг ва чукур илдиз ёйиб келди. Ўзбек адабий тилида бу ҳол XIV асрдан бошлаб ХУ-ХУ1 асрларда очиқроқ кўринди. Худди шу даврга келиб форсий тили деб аталган эски тожик адабий тили ва адабиёти ўзбек саводхонлари орасида кенг тарқалди, шуҳрат қозонди. Бу ҳол ўзбек адабиётига таъсир қилмасдан қолмади. Араб тилининг поэтик элементлари ҳам ўзбек тилига тожик тили орқали кириб келди. Ўзбек тилида ёзилган ёдгорликларнинг сюжет ва жанрига қараб уларнинг луғат состави ҳар хил бўлган. Баъзи ёдгорликлар тилида арабча ва тожикча сўзлар 95 фоиз ва ундан ортиқ эди. Лекин улар грамматик структура жиҳатидан шубҳасиз ўзбек тилининг қонуниятларига бўйсинар эди. Шунинг учун ҳам уларни ўзбек тили ёдгорлиги деб юритилади. Бундай ҳодисани поэтик асарлар тилида учратиш мумкин. Масалан Навоийнинг; Ҳарāрат жонима ул āташин лаъл āҳгарындындур Аңа таскин ҳам из равзасының кавсариндиндур Сачыңның тийра шāмыдан йүзүң субҳыда йол тапмақ Бинāгўшуң дағы дурри табафрўз ахтарындындур. Тахурā бāдасы дерләр эрур жāнбахшу руқафзā Магарким чачыны ул майға лаълың сағарындындур. Юқоридаги уч байтда 33 та сўз формаси қатнашган бўлиб, шундан 9 тасигина туркий (ўзбекча) колганлари эса арабча-форсча сўзлардир. Атойидан олинган қуйидаги 2 байтда эса сўзларнинг деярли барчаси арабча- форсчадир. Дилрабā лаълиң шарāби āб кавсардин латиф Қāматинг нақли дағ ы сарву санубардин латиф Сарҳаи хуснунг қ а ш ы да мунфаил аврāқи гул Нуқтаи хāл ың абири мушки анбардин латиф. Бунда фақат дағи, қош, хол сўзларигина ўзбекчадир. Шу даврда ижод этган ўзбек шоирларининг баъзи асарлари тили ҳам юқоридагидан қолишмайди. Ҳатто ўзбек тилининг ҳимоячиси сифатида ном чиқарган Навоий ҳам араб, форс-тожик сўз - ибораларни маълум сабаб ва шароитларга кўра кўп ишлатгандир. Шу давр адабий тилида араб, форс-тожик сўз ва ибораларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатиб юборилганлиги ўзбек тилининг камбағал вав маълум тушунчаларни ифодалай олиш имкониятига эга бўлмаган тил эканлигани билдирмайди. Ўзбек тили араб ва форс-тожик тилларидек мураккаб тушунчаларни ифода қилиш имкониятига эга бўлган тиллардан бўлган. Лекин бу тил замонасига кўра адабий- бадиий жиҳатдан, илмий терминология жиҳатдан ишланмаган эди. Маълум тушунчаларни ифода қилувчи сўз ва ифодалар ўзбек тилида мавжуд бўлишига қарамасдан хорижий тиллардан сўз ва иборалар, илмий тушунчаларни билдирувчи терминлар қабул қилинган. Бунинг ўзига яраша тарихий сабаблари мавжуд. Маълумки, араб тили асрлар мобайнида фақат ислом динининг тили бўлиб қолмасдан, балки мусулмон шарқида фан хамда маданият билан ҳам бўлган. Араб тилида асрлар мобайнида ишланган ва илмий жиҳатдан силлиқланган тайёр терминлардан ўзбек шоирлари ва маданият арбоблари фойдаланганлар. Арабча илмий термин, сўз- ибораларни ўзбек тилида ёзилган илмий, фалсафий, тарихий, адабий-бадиий асарлар тилида кенг қўлланилган. Шу сўз ва терминлардан Навоий ҳам кенг фойдаланган. Навоийнинг кўпчилик асарлар номи ҳам арабча берилган. Бунинг ўзига хос сабаби бор. Биринчидан, Навоий томонидан мавжуд традициянинг сақланиши бўлса, 2-си ўзбек тилида яратилган асарларига кўпчилик диққатини жалб этиш билан боғлиқ. Ўзбек тилининг мураккаб тушунчаларни ифода қила олиш қудратига эга эканлиги Навоийнинг «Муҳокамат-ул-луғатайн асарида кенг исботлаб берилган. Ёзув ёдгорликларида форс-тожик ва араб тиллари маданияти меросига ёндашиш ва улардан фойдаланиш принциплари турлича бўлган. Бу принциплар шоир ва ёзувчиларнинг ижтимоий ҳаёт тараққиётидаги тутган ўрни ва йўлларига қараб ҳамда асарларининг жанр ва услубларига қараб ҳар хил шаклга эга бўлган. Шоир ва ёзувчилар асарларида араб ва форс сўзларини ўринсиз ишлатган ўринлари ва ғоят даражада ажнабий тил элементларига меҳр қўйиб юборган ўринлар ҳам учрайди. Бундай ҳол айниқса диний асарлар учун характерлидир. Прогрессив адиблар араб ва форс тиллари меросидан ҳар доим ижодий фойдаланиш учун интилганлар. Шу хилдаги интилишлар ўзбек адабий тилининг бойиб, мукаммаллашиб келиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ўзбек адабий тили ўзининг шаклланиш ва ривожланиш процессида араб ва форс-тожик тилларидан қанчалик кўплаб сўз ва иборалар олиб келган бўлмасин, лекин у шу билан бирга ўзининг туб хусусиятини йўқотиб юбормади, балки ўзининг грамматик структурасини ва асосий луғат фондини сақлаш билан бирга асрлар давомида тарихий боғлиқ ҳолда ва изчилликда тараққий этиб келди. Прогрессив шоирлар ва ёзувчилар ҳамда умуман маданият арбобларининг улкан тарихий хизматлари туфайли бошқа тиллар адабий меросидан ижодий фойдаланиб, улардан олинган намуналар туфайли узлуксиз бойиб, ривожланиб келди. Адабиётлар 1. А.Ю. Якубовский « К вопросу об этногенеза узбекского народа » 2. А.К.Баровков. « Алишер Навоий как осно в оположеник узбекского литературного яз ык а » , сб . Алишер Навоий М-Л, 1946 3. А.К.Баравков « Бадое-ул-луғат » , М, 1961 4. С.Е.Малов. « Мир Алишер Навои и история тгорских литератур и яз ы ков средней и Центарльной Аз и и » , М-Л, 1974 5. К.К. Юдахин . « Материал ы к вопросу о звуквом соситаве чагатайского яз ы ка » , « Культура и письменность Востока » , КН. IV , Баку, 1920 6. А.Усманов. « Муҳокаматул-ул-луғатайн » Алишер Навои, Т. 1948 7. А.М. Шербак. « Грамматика староузбекского яз ы ка » , М-Л, 1962. 8. А.М.Шербак. « К истории образования узбекского национального яз ы ка » , ВЯ, 1954, 9. www . ziyonet . uz 10. www . nur . uz