logo

Целлюлозанинг полимерланиш даражасини мис-аммиакли эритмаси орқали аниқлаш

Yuklangan vaqt:

30.04.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

371 KB
Целлюлозанинг полимерланиш даражасини мис- аммиакли эритмаси орқали аниқлаш Режа: 1. Қисқача назария 2. Полимерларнинг молекуляр массасини вискозиметрик усул билан аниқлаш 3. Целлюлоза мис-аммиакли эритмасининг қовушоқлигини аниқлаш 4. Целлюлозани эритиш учун мис-аммиакли эритмани тайёрлаш 5. Целлюлоза мис-аммиакли эритмасининг қовушоқлигини аниқлаш тажрибаси. 6. Полимерланиш даражасини жадвал ёрдамида аниқлаш Қисқача назария Полимерларнинг молекуляр массасини аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Булардан кенг тарқалгани вискозиметрик усул ҳисобланади. Вискозиметрик усулда полимерларнинг молекуляр массасини аниқлаш учун эритувчида унинг жуда паст концентрацияси олинади. Чунки полимернинг фақат жуда суюлтирилган эритмасидагина қовушоқликнинг концентрация билан тўғри чизиқли боғланиши кўриниб туради. Бу боғланиш Эйнштейннинг машҳур вискозиметрик тенгламаси билан ифодаланади. Бунда η 0 - эритувчининг қовушоқлиги; V 1 – эриган модданинг ҳажми; V 2 – ўта суюлтирилган эритманинг (0,1 – 0,5 % атрофида) ҳажми. Концентрация 0,5 % дан ортиши билан полимер эритмалар Эйнштейн тенгламасидан жиддий четланади. Аслида полимер эритмаларга оид асосий тушунчаларни назарий анализ қилишда қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлиши керак: 1) эриган модда заррачаси шарсимон шаклга эга бўлиши ҳамда у эритувчи билан таъсирланмаслиги керак; 2) эриган модда заррачалари оралиғи шунчалик катта бўлиши керакки, улар ўзаро таъсирлашмасин; 3) дисперс фазанинг ҳажми системанинг умумий ҳажмига нисбатан сезиларсиз бўлиши керак. Полимерларнинг молекуляр массасини вискозиметрик усул билан аниқлаш Вискозиметрик усул қулай усул бўлиб, молекуляр массани ҳамма интервалда аниқлаш мумкин. Шунинг учун ҳам катта амалий аҳамиятга эга. Бу усул целлюлоза препарати эритмасининг маълум миқдорини вискозиметрдан оқиб ўтиш вақтини аниқлашга асосланган. Целлюлоза суюлтирилган (~ 0,1 % ли) мис-аммиак эритмасида эригани учун эритманинг қовушоқлигини вискозиметрик усул билан ўлчаб, целлюлоза препаратларининг молекуляр массасини аниқлаш мумкин. Полимерларнинг молекуляр массасини аниқлаш қуйидаги босқичлардан иборат: 1) нисбий қовушоқликни аниқлаш; 2) солиштирма қовушоқликни аниқлаш; 3) келтирилган қовушоқликни аниқлаш; 4) характеристик қовушоқликни аниқлаш. 1. Н и с б и й қ о в у ш о қ л и к ( h нис ) бир хил шароитда вискозиметр капелляридан оқиб ўтган целлюлозанинг энг суюқ эритмаси оқиб ўтган вақтнинг, эритувчи мис-аммиак эритмасининг оқиб ўтган вақтига нисбати билан ҳисобланади: (1) бу ерда: η – целлюлоза эритмасининг қовушоқлиги; η 0 – мис – аммиак эритмасининг қовушоқлиги; τ – целлюлоза эритмасининг вискозиметр капелляридан оқиб ўтиш вақти, сек ; τ 0 – мис – аммиак эритмасининг вискозиметр капелляридан оқиб ўтган вақти, сек . 2. Солиштирма қовушоқлик ( η сол ). Солиштирма қовушоқлик, бу – эритма ва эритувчи қовушоқликлари орасидаги фарқнинг эритувчи қовушоқлигига нисбатидир: К е л т и р и л г а н қ о в у ш о қ л и к деб, солиштирма қовушоқликнинг полимер концентрацияси с нисбатига айтилади. Унинг махсус белгиси йўқ. 3. Х а р а к т е р и с т и к қ о в у шо қ л и к [η] , деб полимер солиштирма қовушоқлигининг концентрациясига нисбати η сол ёки С ln η сол концентрацияси нулга интилгандаги қийматига айтилади. [η] с ни график усул билан с = 0 экстрополяциялаб аниқланади: (3) Мисол . Целлюлозанинг мис-аммиак эритмасидаги онцентрацияси: 0,05; 0,075; 0,10; 0,15 %. Бу эритмаларнинг солиштирма қовушоқлигини аниқланг. Бунинг учун аввал мисаммиак эритмасининг ( t 0 ), сўнгра тайёрланган эритмаларнинг ҳар бирининг вискозиметр капелляридан оқиб ўтиш вақтлари ( t 1 , t 2 , t 3 , t 4 ) аниқланада. (2) формула орқали η сол нинг қийматлари аниқланади ва тегишли концентрациясига бўлиниб, η сол нинг қийматлари с топилади, яъни: η сол : 0,2185; 0,3775; 0,437; 0,6555 с Тўғри чизиқни “0” билан кесишганча давом эттириб (2.22расм), η нинг қиймати топилади ва [h]=K m ·M a формула орқали целлюлоза макромолекуласининг молекуляр массаси ҳисоблаб топилади. с Полимерлар кимёсида концентрацияни г/100 мл ифодалаш қабул қилинган. Шунинг учун η сол ва [η] 100 мл/г да ифодаланади. с 2.22- расм . солη нинг концентрация с га боғликлик графиги . 1951 йили Халқоро Назарий ва Амалий Кимё иттифоқи (IUPAC) терминология ва концентрацияни ифодалашнинг бошқа бирлиги ( г/мл)ни таклиф қилган. Бу терминология бўйича: η сол – қовушоқликлар нисбати; η нис − 1 – қовушоқликлар сони; с ln нис lim – қовушоқликнинг логарифмик сони; с [ ]η – қовушоқликнинг чегара сони. IUPAC системаси бўйича ln нис ва [ η ] мл/г бўйича [ ]η бу с системада қовушоқликнинг чегара сони юз марта кўп. Сўнгра полимернинг молекуляр массаси ҳисоблаб топилади. Характерли қовушоқлик билан молекуляр масса орасидаги боғланиш формуласи: [h] = KM a =K m × M a × K m. Бу ерда “ К m ” – Хаггинс константи ҳисобланиб , турли эритувчиларда турлича қийматга эга бўлади . Целлюлозанинг мисаммиакли эритмаси учун Хаггиинс константаси 5 · 10 –4 тенг ; α – эритмадаги целлюлоза макромолекуланинг тузилишини тавсифлайдиган қиймат ( а = 0,7...0,95) . Шунинг учун у характеристик кўрсаткич деб аталади. Целлюлоза мис-аммиакли эритмасининг қовушоқлигини аниқлаш Бу усул, целлюлоза 1 % ли мис-аммиакли эритмасининг вискозиметр капелляридан оқиб ўтиш вақтини аниқлашга асосланган. Асбоб ва материаллар : полиэтилен банка, сиғими 50 ёки 100 мл; АВР-3 русумли тебратиб аралаштириш асбоби; бюретка; ВПЖ-3-3-0,03, ХСЗ вискозиметри (константаси 0,03 мм 2 /с); аналитик тарози (аниқлиги 0,02 мг); электротехник мис сим бўлакчалари (диаметри 3-5 мм оғирлиги 1,5 г); мис-аммиакли эритма (мис 13 + 0,2 г/л, аммиак 200 + 2 г/дм 3 ва сахароза 2 г/дм 3 . Булар ГОСТ 14363.2-83 бўйича тайёрланади. Мис-аммиак эритмасини тайёрлаш . Қурилмадаги шиша идишлар 2.23-расмда келтирилганда бир бири билан резина найчалар ёрдамида туташтирилади. Ванна совуқ сув билан совутилиб турилади. Колонканинг 2/3 қисмига тозаланган мис бўлакчалари солинади. Мис бўлакчаларини кўмиб турадиган сатҳга 25 % ли аммиак эритмаси ва 1,5...2 г/ л сахароза солинади. Уердан 8...10 соат давомида сув насоси орқали ҳаво сўрилади. Сўнгра эритмагаўтган мис миқдори аниқланади. Тайёрланган эритмани қоронғи жойда бир ой давомида сақлаш мумкин. расм . Мис-аммиак эритмасини тайёрлаш қурилмаси: 1 - колонка; 2 – Тишенко склянкалари; 3 – ванна. Целлюлозани синовга тайёрлаш. Ўртача целлюлоза намунаси ГОСТ 19318-73 нинг 3-бандига мувафиқ тайёрланади. Целлюлоза эритмасини тайёрлаш учун банканинг иш ҳажми қуйидагича аниқланади. Тоза қуруқ полиэтилен банкага 15 ёки 30 г мис (банка сиғимига қараб) бўлакчалари солинади. Бюретка ёрдамида банка 20 оС ли дистилланган сув билан тўлдирилади. Банка оғзи тиқин билан ёпилади. Тиқинда тешик бўлиб, тиқин орқали шиша найча ўрнатилган. Шиша найчанинг иккинчи учига резина найча кийдирилган ва ичига шиша шарча жойлаштирлиган (расм). расм . Целлюлозанинг қовушоқлигини аниқлаш қурилмаси: 1 – насадка; 2 – жумрак; 3, 6 – шлифтлар; 4 – вискозиметр қобиғи; 5 – капилляр; 7 – оралиқ шиша найча; 8 – полиэтилен банка; 9 – шиша шарча. 1. Полиэтилен банкани секин сиқиб ҳавосини чиқаради ва капилляр шиша найча орқали сув қуйиб тўлдирилади. Банканинг ишчи ҳажми қуйидаги формула орқали ҳисобланади: V = V 1 – 0, 1 сиғими 50 мл бўлган банка учун; V = V 1 – 0, 2 сиғими 100 мл бўлган банка учун. Бу ерда V 1 – банкадаги сувнинг умумий ҳажми, мл ; 0,1 ёки 0,2 – целлюлоза эгаллаган ҳажм, мл . Целлюлозани эритиш учун мис-аммиакли эритмани тайёрлаш Эритманинг крнцентрацияси кутилаётган полимерланиш даражасига қараб танланади. Концентрацияни танлашда эритма қовушоқлигининг эритувчига нисбати 0,3 – 1,0 атрофида бўлишига эътибор бериш керак. Целлюлозанинг полимерланиш даражаси 450 дан 1000 гача бўлса эрима концентрацияси 1,5 г/дм 3 (0,15 %); целлюлозанинг полимерланиш даражаси 1000 атрофида бўлса эритмадаги целлюлоза миқдори 1 г/дм 3 (0,1 %) ёки 0,75 г/дм 3 (0,075 %) бўлади. Қуруқ ҳавода целлюлозанинг мис-аммиакли эритмасини тайёрлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: бу ерда: G – целлюлоза намунасининг массаси; V – банканинг ишчи сиғими, мл ; C – целлюлозанинг эритмадаги концентрацияси, г/дм 3 ; W – целлюлозанинг намлиги, %. Целлюлоза намунасидан кўпи билан 0,002 г ва 30 ёки 15 г мис тортиб олиб, полиэтилен банкага солинади. Бюретка орқали банка мис-аммиак эритмаси билан тўлдирилади. Эритманинг температураси (20+0,2) о С бўлиши керак. Тўлдирилган банка тебратиб эритувчи аппаратга 10-30 мин қўйилади. Ёруғ жойда кўз билан целлюлозанинг бутунлай эриганлиги аниқланади. Сўнгра 10 минут давомида (20+0,2) о С температурада термостатда ушлаб туриш керак. Целлюлоза мис-аммиакли эритмасининг қовушоқлигини аниқлаш тажрибаси. Термостатдан банка олиниб, оғзи очилади ва вискозиметрнинг пастки оралиқ найчасига (расм) уланади (найча банканинг пастки қисмидан эритмани олиш учун мўлжалланади). Вискозиметрнинг тепа қисмига насадка кийдирилиб сув насосига уланади. Шиша жумрак очилади ва вискозиметрга эритма, насадкадан эритма миқдори яримигача тўлдирилади. Сўнгра жумрак ёпилиб, вискозиметрдан насадка, банка ва оралиқ найча олиб қўйилади, эритмани юқори ва пастки белгиси орасидан эритманинг оқиб ўтиш вақти (t 1 ) секундомер ёрдамида аниқланади. Шу тариқа эритувчининг оқиб ўтиш вақти (t 2 ) ҳам аниқланади. Такрорий аниқлашда ҳар гал вискозиметрни ювиш шарт эмас. Синов тугагач вискозиметр аммиак, сув, суюлтирилган хлорид кислота ва дистилланган сув (сув насоси билан сўриш орқали) билан ювилади. Банкадаги мис бўлакчалари сув, хлорид кислота, яна сув ва охирида дистилланган сув (сув насоси ёрдамида сўриш орқали) билан чайилади. Ювилган мис бўлакчаларини фильтр қоғози билан аритиб қўйиш керак. У ялтироқ кўринишда (оксидланмаган) бўлиши керак. Қуритилган мис банкада ёпиқ ҳолда сақланади. Ҳисоблаш. Олинган маълумотлардан фойдаланиб солиштирма ( h со л ) қовушоқлик қиймати ҳисобланади. Солиштирма қовушоқлик қиймати эритувчига нисбатан қанчалик юқори қовушоқликка эга эканлигини кўрсатади. Ҳисоблаш формуласи: Характеристик қовушоқлик [ h ] қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: (2) бу ерда: С – эритмадаги целлюлозанинг концентрацияси, г/дм 3 ; К 1 – константа, мис-аммиак эритмаси учун К 1 = 0,29. Ўртача полимерланиш даражаси қуйидаги формула орқали ҳисобланади: (3) бу ерда: К m – молекуляр-қовушоқлик коэффициенти, целлюлозани мис - аммиак эритмаси учун К m = 5 × 10 − 4 га тенг. Ўртача полимерланиш даражаси (2) ва (3) формулалар орқали ҳисобланади: Икки марта ўлчангач? ўртача қиймат олинади. Агар полимерланиш даражаси 450 гача бўлса 0,1 аниқликда олинади, 450 юқори бўлса, икки марта параллель ўлчангандаги фарқ 4 % дан ошмаслиги керак. Полимерланиш даражасини жадвал ёрдамида аниқлаш Ҳисоблаш учун мисоллар 5...7 жадвалларда келтирилган. а) Эритма концентрацияси 0,1 % бўлса (5-жадвал). Агар соф мис-аммиак эритувчининг оқиб ўтиш вақти t 0 =81 секунд, 0,1 % ли целлюлоза эритмасининг оқиб ўтиш вақти t 1 = 116,4 секунд бўлса, солиштирма қовушоқлик: hсо л = − 1 = 0,437. жадвалда келтирилган h со л нинг миқдори 0,30 дан 1,10 гача, хатолиги эса 0,01. h со л = 0,437 да ПД кўрсаткич 765 – 780 оралиғида бўлиб, улар орасидаги фарқ 15 бирликка тенг. 5-жадвалдан h со л = 0,43 га тўғри келган сонни танлаймиз 765, 6-жадвалдан 15 га тўғри келадиган қийматни учинчи рақамгача 0,007, бу 10,5 бирликка тўғри келади. Жами топилган миқдор: ПД =765 + 10,5 = 775,5 б) Агар эритма концентрацияси 0,1 % дан кичик ёки катта бўлса. Ҳисоблаш 2.14 ва 2.15-жадваллардан эритма концентрацияси 0,1 % концентрацияга тузатиш орқали бажарилади. Мисол учун эритма концентрацияси 0,075 % (0,75 г/дм 3 ), h со л = 0,437, ПД концентрацияга тузатиш киритгандан кейин: ПД =775,5 : 0,75 = 1034. бу ерда: 775,5 – жами топилган ПД миқдори. Мисол учун эритма концентрацияси 0,15 % (1,5 г/дм 3 ), h со л = 0,521, h со л = 0,52 қаршисидан ПД = 904; h со л = 0,53 қаршисидан ПД = 919; ПД лар фарқи 919 – 904 = 15. 2.14-жадвалдан h со л = 0,52 га тўғри келган ПД -904. 0,521 – 0,52 = 0,01; 0,01 га тўғри келадиган ПД қийматини 2.15 – жадвалдан ПД = 1,5, яъни ПД = 904+1,5 = 905,5. Унда П Д = 905,5:1,5 = 603,6. жадвал h со л қийматига қараб, С = 0,1 % ПД кўрсаткичи h сол СП h сол СП h сол СП 0,20 385 0,56 964 0,92 11452 0,21 400 0,57 978 0,93 1465 0,22 416 0,58 993 0,94 1477 0,23 432 0,59 1007 0,95 1490 0,24 449 0,60 1022 0,96 1502 0,25 466 0,61 1037 0,97 1514 0,26 484 0,62 1051 0,98 1526 0,27 500 0,63 1065 0,99 1533 0,28 518 0,64 1080 1,00 1550 0,29 535 0,65 1094 1,01 1562 0,30 552 0,66 1108 1,02 1574 0,31 569 0,67 1122 1,03 1586 0,32 586 0,68 1130 1,04 1598 0,33 602 0,69 1150 1,05 1610 0,34 619 0,70 1164 1,06 1622 0,35 635 0,71 1177 1,07 1633 0,36 652 0,72 1191 1,08 1645 0,37 668 0,73 1205 1,09 1656 0,38 685 0,74 1218 1,10 1668 0,39 701 0,75 1232 0,40 717 0,76 1246 0,41 733 0,77 1259 0,42 749 0,78 1272 0,43 765 0,79 1285 0,44 780 0,80 1299 0,45 796 0,81 1312 0,46 812 0,82 1325 0,47 827 0,83 1338 0,48 843 0,84 1351 0,49 858 0,85 1304 0,50 873 0,86 1377 0,51 889 0,87 1390 0,52 904 0,88 1402 0,53 919 0,89 1415 0,54 964 0,90 1427 0,55 949 0,91 1440 2. жадвал h со л нинг мингдан бир бўлаги ПД кўрсаткичлар фарқи 17 16 15 14 13 12 0,001 1,7 1,6 1,5 1,4 1,3 1,2 0,002 3,4 3,2 3,0 2,8 2,6 2,4 0,003 5,1 4,8 4,5 4,2 3,9 3,6 0,004 6,8 6,4 6,0 5,6 5,2 4,8 0,005 8,5 8,0 7,5 7,0 6,5 6,0 0,006 10,2 9,8 9,0 8,4 7,8 7,2 0,007 11,9 11,2 10,5 9,8 9,1 8,4 0,008 13,6 12,8 12,0 11,2 10,4 9,6 0,009 15,3 14,4 13,5 12,6 11,7 10,7 жадвал Целлюлозанинг ўртача ПД кўрсаткичини аниқлаш Мис-аммиак эритмасидаги целлюлоза таркиби 0,1 %. ( h сол нинг полимерланиш даражасига боғликлиги) h сол СП h сол СП h сол СП h сол СП 0.10 199 0.64 1078 1.14 1709 1.68 2288 0.12 242 0.66 1107 1.16 1730 1.70 2311 0.14 290 0.68 1135 1.18 1752 1.72 2334 0.16 322 0.70 1163 1.20 1774 1.74 2349 0.18 355 0.72 1199 1.22 1795 1.76 2363 0.20 414 0.74 1217 1.24 1816 1.78 2377 0.22 421 0.76 1246 1.26 1837 1.80 2392 0.24 453 0.78 1274 1.28 1859 1.82 2407 0.26 486 0.80 1299 1.30 1881 1.84 2421 0.28 519 0.82 1323 1.32 1900 1.86 2435 0.30 552 0.84 1352 1.34 1920 1.88 2449 0.32 586 0.86 1376 1.36 1939 1.90 2463 0.34 619 0.88 1403 1.38 1958 1.92 2478 0.36 652 0.90 1426 1.40 1988 1.94 2492 0.38 684 0.92 1452 1.42 2009 1.96 2508 0.40 713 0.94 1476 1.44 2030 1.98 2521 0.42 749 0.96 1501 1.46 2051 2.00 2535 0.44 780 0.98 1525 1.48 2072 2.02 2549 0.46 812 1.00 1549 1.50 2094 2.04 2563 0.48 842 1.02 1574 1.52 2115 2.06 2577 0.50 873 1.04 1597 1.54 2138 2.08 2591 0.52 903 1.06 1623 1.56 2158 2.10 2605 0.54 933 1.08 1643 1.58 2179 2.12 2619 0.56 963 1.10 1667 1.60 2200 2.14 2633 0.58 992 1.12 1688 1.62 2222 2.16 2647 0.60 1022 1.14 1709 1.64 2244 2.18 2661 0.62 1052 1.16 1730 1.66 2266 2.20 2657 Адабиётлар: 1. Методическое указания по лабораторному практикуму для студентов химико-технологического факультета. Ленинград-1989. 2. Раҳмонбердиев Ғ. Р., Примқулов М. Т. Тошпулатов Ю. Т . Целлюлоза- қоғоз технологияси асослари. Т., “Алоқачи” 2009 й. 3. Гурьев А . В., Казаков Я. В., Камаров В. И., Хованский В. В . Практикум по технологии бумаги. Архангельск, Из-во АГТУ, 2001. 4. Примқулов М. Т., Юлдашев К. И., Холтаева Х. Ш. Пахта целлюлозаси солиштирма қовушоқлигининг полимерланиш даражасига боғлиқлиқ жадвали. Ўзбекистон кимё журнали. № 4, 42-44 бетлар, 2002 й. 5. Аким Э. Л. Обработка бумаги. М.: Лесная промышленность,1979. 6. Аким Э. Л. Синтетические полимеры в бумажной промышленности. М.: Лесная промышленность,1986. 7. Neimo Leo (Book Editor). Papermaking Cemistry. Jyvaskyla, 1999. 8. Научные основы химической технологии углеводов. Отв. Редактор. Д.х.н. проф. А. Г. Захаров. Москва. Изд. ЛКИ. 2008. – 528 с. 9. Костина Е.М., Могилевский Е.М. Исследование полидисперсности целлюлозқ методом дробного осаждения в кадмийэтилендиаминовом комплексе //химические волокна, 1968. - №6. - С. 31-36.