logo

Умумтаълим мактабларида ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тасвирий санъат ўқитиш методикасининг мақсад ва вазифалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

188 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Академик лицей, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида тасвирий ва амалий санъат ўқитиш методикасининг мазмуни ва турлари. 2. Санъат тарихи ва санъатшунослик аҳамияти. 3. Тасвирий ва амалий санъат ўқитиш методикасининг дидактик асослари. 4. Таълим-тарбиянинг бирлиги, принц и пи. 5. Тасвирий санъат таълимида кўргазмалилик принц и пи . 6. Таълим онглилик ва активлик принцплари. 7. Таълимнинг систематик ва кетма-кетлик принципи. 8. Тасвирий санъат асосларини ўқитишда ўқувчиларга индивидуал ёндошиш. www.arxiv.uz Тасвирий санъат ўқитиш методикаси Бадиий Графика факультетида ўрганиладиган махсус курс бўлиб, у бўлажак ўқитувчиларни касбига оид билим, малака ва кўникмалар билан қуроллантиради. Тасвирий санъат ўқитиш методикаси машғулотларида фаннинг назарияси ва ўқитиш усуллари, шунингдек, тасвирий санъат асослари ҳамда унинг тарихи масалаларига алоҳида эътибор берилган. " Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси "- дастури кетма-кетлик босқичлари асосида тасвирлар чизиш, мустақил равишда тасвирий ва амалий мавзуларига композициялар ишлаш, лой ва пластилиндан ҳар хил нарсаларнинг ҳайкалчаларини ясаш, рангли ва рангсиз қоғозлардан қирқиб ясаш, ранг хусусиятлари билан яқиндан таништириш, тасвирий санъат тарихи асосларини ўргатиш ҳамда академик лицей; касб-ҳунар ва коллежларида тасвирий санъат ўқитиш методикасига оид материалларни ўз ичига олади. Талабаларга таълим беришнинг асосий шакллари бу маъруза, амалий машғулотлар, лаборотория ишлари ва мустақил тайёрланиш каби йўналишларда бўлиб кетма-кет амалга оширилиб борилади. Талабалар маърузаларда тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикасини назарий асосларини, методлари ва тизимини тарихий ривожланишини ўрганадилар, намунавий дастурлар билан танишадилар. Амалий машғулотларда талабалар дастурларга мувофиқ мавзули- иллюстратив режалар, дарс турларига кўчирмалар тузади ва уларга дидактив материаллар тайёрлайди ҳамда бадиий безак санъат ва графикасини амалий безак ишлари, ҳайкалтарошликнинг дидактик материаллари билан шуғулланиш кабилар назарда тутилган. Лаборотория машғулотларида талабалар қалам орқали тасвирлашнинг оддий асосларидан бошлаб мураккаб нарсаларни тасвирлашгача бўлган чуқур билим ва амалий малакаларни ўзлаштиради, рангтасвир ва композициялар бўйича ранг билан ишлаш хусусиятларини аниқ ва нозик фаҳмлаб амалда бажаришни, бадиий асарларга бадиий безак ишлов беришини ўрганадилар. www.arxiv.uz Расм чизиш ва унинг методикаси бўйича чуқур билим ва амалий малакаларга эга бўлиш талабаларни тасвирий санъат саводи асосларини пухта ўрганишга, буюк рассомларнинг асарларини ўқий олиш ва уларни ҳиссий идрок этишга олиб келади. Академик лицей ва касб - ҳунар коллежларида расм чизиш ва унинг методикаси машғулотларида бу фаннинг назарияси, ўқитиш методикаси, шунингдек тасвирий ва амалий санъат асослари ҳамда унинг тарихи масалаларига алоҳида эътибор берилади. У бир неча сеансли расмлар чизишдаги кетма-кетлик системаси, пленэрда ёки ўқув хонасида этюдлар ишлаш, мустақил равишда берилган мавзулар асосида композициялар ишлаш (улар тасвирий ва амалий санъат турларига хос бўлиши мумкин), ранг масалалари билан шуғулланиш кабиларни ўз ичига олади. Булар эса тасвирий санъат бўйича профессионал тайёргарликка эга бўлиш билан боғлиқ бўлиб, теварак-атрофдан нарса ва ҳодисаларнинг шаклидаги ва рангидаги турли- туманликни кўра билишга ўргатади. Расм чизувчининг кўра олиш қобилиятини системали ва мақсадга мувофиқ равишда ўстириб бориш натижасида у шакл ва бўёқларнинг ҳамма хусусиятларини аниқ ва нозик фаҳмлаб, ҳаётдаги энг қизиқарли воқеа ҳодисаларини сезиб оладиган бўлади. Расм чизиш ўрганилиши лозим бўлган нарсаларнинг тасвирини натурадан механик равишда кўчириб олиш асосига эмас, балки реал борликни тушунган ҳолда тасвирлаш асосига қурилиши керак. Расм чизишнинг биринчи йилиданоқ талабалар тасвирдаги энг муҳим томонларни ажрата билишни ўрганиб олишлари лозим. Ҳар қандай ўқув жараёни сингари тасвирий санъат дарсларининг асосида ҳам талабаларни юқори ғоявий руҳда тарбиялаш, уларга санъатдаги халқчилликнинг ролини тушунтириш ётади. Бу вазифалар тасвир чизиш машғулотларининг ҳар бир турида амалга оширилади. Расм чизиш жараёнида диққатни бир ерга тўплаб ишлашга ҳаракат қилмоқ даркор, чунки бусиз яхши натижаларга эришиб бўлмайди. www.arxiv.uz Тасвир чизиш техникасини ва назариясини ўзлаштириб олишда дарсдан ташқари вақтларда хомаки ишлар қилиш, композициялар тузиш, кишини ўраб олган борлиққа ва ҳодисаларга синчиковлик билан муносабатда бўлиш, уларни ўрганиш, амалий ва тасвирий санъат асарларидан репродукция ва откриткаларни тўплаш (альбом шаклида) тасвирий санъат музейи ва кўргазмаларга тез-тез бориб туриш, расм чизиш методикаси, тасвирий санъатга ва санъатшуносликка оид адабиётларни мунтазам ўқиб туришнинг роли бениҳоя катта. Тасвирий фаолият билан шуғулланиш кишиларга эстетик завқ бағишлайди ва уларнинг руҳий дунёсини бойитади. Тасвирий санъат назариясини ўрганишда қуйидагиларга эътибор берилади: - Талабаларнинг билимларини синаш учун қуйидагилар тавсия этилади ва синов ўтказилади. Қаламтасвир – рангтасвир санъатнинг асосидир. Ҳажмсиз нарсаларни тасвирлаш ва уларнинг шакли, тузилиши элементлари. Нарсаларни кузатиш, таҳлил қилиш, ўлчаш нисбатларини аниқлаш. Переспектива ҳақида умумий маълумот. Переспектива турлари. Нарсаларни тасвирлашда переспективанинг қонун - қоидалари ва асосий тушунчалари, қаламтасвир композицияси. Штрих, т ус, туслар нисбати. Қаламтасвирда ш у ъла, ёруғ, ярим соя, шахсий соя, рефлекс ва тушувчи соялар ҳақида. Нарса ва буюмларни тус орқали фактурасини белгилаш. Буюмларни нг фазовий ҳолатини тасвирлаш. Рангшунослик ва бўёқ билан ишлаш. Ранг ўзи нима? Ранг спектрлари. Ахроматик ва хроматик ранглар. Иссиқ ва совуқ ранглар. Рангтасвир асарларида ранг уйғунлиги, ранг контрасти, туси. Акварель, гуашь, мойбўёқ, фломастерлар. Бўёқларнинг рангини танлаш, қўшиш, янги ранг ҳосил қилиш. Бўёқ билан ишлаш техникаси ва унинг кетма-кетлиги. Политрадан фойдаланиш. www.arxiv.uz Манзара жанри ҳақида тушунча. Табиатдаги дарахтлар, ўсимликларни якка-якка ҳолда тасвирини яратиш. Табиат кўринишини умумлашган тасвири устида ишлаш. Ранг натюрморт тузишнинг қоидалари. Нарсаларнинг ранг нисбатлари ва композицияси. Тасвирий санъатда одам қоматининг тасвири. Одам қоматини тасвирлашдаги методик кетма-кетлик. Композиция ва унинг тасвирий санъатдаги аҳамияти. Композиция ҳақида умумий маълумот. Рассомлар ижодида мавзули композициялар. Мавзули композициялар тузиш ва уни тасвирлашдаги методик кетма- кетлик. Натюрморт композицияси. Турли мавзулар композиция бўйича ҳомаки тасвирлар ишлаш. Бадиий амалий санъат ва унинг моҳияти,инсон ҳаётида тутган ўрни. Халқ амалий санъати ва маданий, миллий мероси. Амалий санъат ва унинг турлари: Наққошлик, ўймакорлик, кулолчилик, каштачилик кабилар. Ҳозирги дизайн санъати. Бадиий безак графикаси ва унинг аҳамияти. Шрифтлар ва уларнинг тарихи, тури. Шрифтларни ёзиш технологияси. Таълим масканининг (бино, кабинет, коридор, синфхона, ошхона) бадиий безатилиши. Ҳайкалтарошлик ҳақида умумий маълумот. Ҳайкалтарошлик ўзи нима? Унинг тасвирий санъатда тутган ўрни. Ҳайкалтарошликнинг ривожланиши, тарихи ва унинг мақсади, мазмуни. Ҳайкалтарошликнинг назарий-амалий асослари. Ҳайкалтарош ва уларнинг ижоди. Ҳайкалтарошлик материаллари ва асбоб-ускуналари. Ҳайкалтарошликдан бошланғич машқлар. Лой ва пластилин билан ишлашнинг даслабки машқлари. Геометрик шакллар, рўзғор буюмлари, мева-сабзавот ва орнамент ва розеткалар устида www.arxiv.uz ишлаш. Санъат тарихи. Тасвирий санъат ва унинг моҳияти. Санъатнинг кишилик жамияти тараққиётида тутган ўрни. Санъатнинг келиб чиқиши ва моҳияти. Санъатнинг ривожланишида: а) Чет эл санъати ( қадимги дунё ва ў рта асрлар даври санъати, Уйғониш даври санъати, Европа санъати). б) Рус тасвирий санъати (Қадимги рус ва славянлар санъати, заргарлик, меъморчилик, монументал рангтасвир санъати, Мозаика, икона ва деворий расмлар. XIX-XX аср бошларида Рус тасвирий санъати). в) Ўзбек санъати. Қадимги ўзбек санъати. Ҳозирги Ўзбекистон худудида яшаган қадимги халқлар санъати ва маданияти (Зараутсой, Варахша, Афроиёб ва бошқалар). Ўрта Осиё халқлари санъати, XIV-XV аср Темурийлар даври санъати. Нафис санъат, архитектура ва амалий санъат. Ўзбек китоб графикаси. Шарқ миниатюраси ва мактаблари (К.Бекзод, М.Музаххиб, М.Мурод). Тасвирий санъат ўқитиш методикаси. Тасвирий санъат ўқитиш методикасининг умумий масалалари. "Тасвирий санъат ўқитиш методикаси" курси фани, мақсад ва вазифалари, қисқача тарихи ва тараққиёти. Замонавий тасвирий санъат дастурлари, дарсликларда, ўқув методик қўлланмалари. Дастурдаги мавзуларни режалаштириш ва унга қўйиладиган талаблар. Тасвирий санъат ва унинг бошланғич синфларда ўқитилиши. Дарсларнинг методик босқичлари. Дарс турлари, кўриниши ва тузилиши. Тасвирий санъат дарсларида махаллий материаллар, кўргазмали қуроллар ва замонавий техник воситалардан фойдаланиш. Тасвирий www.arxiv.uz санъатни ўрганишда бошқа фанлар билан боғлаш. Тасвирий санъат дарсларидан ташқари бадиий эстетик тарбиявий ишларни ташкил этиш каби вазифаларни ўрганиб амалда мустақил бажариб берибгина талабалар тасвирий санъат ўқитиш методикаси курсини ўрганиш натижасида қуйидаги билим ва кўникмаларни эгалашлари мумкин : Тасвирий санъат турлари ва жанрларини билиш. Жамият тарақиётида тасвирий санъатнинг роли. Эстетик тарбияда тасвирий санъатнинг бадиий аҳамияти. Бадиий ўзбек фолиятининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш ва унинг реал тасвиридан фарқини билиш ҳамда турли хил усулларда ишлаш техникасидан фойдаланишни билиш. Тасвирий санъат атамаларини эгаллаш. Тасвирий санъат дарс турларининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш ва дарс вазифаларига мувофиқ кўринишларини тузиш. Педагогик ва методик ма ҳ оратини эгаллаш. Бадиий таълимда кўр г а з малиликнинг аҳамиятини билиш. Педагогик расм ишлаш усулларини эгаллаш. 10. Талабаларнинг ишларини таҳлил қилиш ва баҳолашни билиш. Тасвирий санъат ўқитиш методикасини бошқа ўқув фан мазмуни билан боғлаб ўтишни билиш. Академик лицей, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида тасвирий ва амалий санъат ўқитиш методикасининг мазмуни ва турлари. Мактабда расм чизишга ўргатиш, энг аввало боланинг мактаб шароитидаги рассомлик фаолияти биринчи синфданоқ шунчаки ўйин учун эмас, балки таълим сифатида бажарила бошлашни эсдан чиқармаслик керак. Биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларда реалистик тасвирга хос билим ва кўникмалар асосида тарбияланади. Ўқитувчи мактабда болаларга илмлар асосида ўргата бошлайди, худди шундай тасвирий санъат соҳасида ҳам шаклни текисликда тасвирлаш қоидалари ва қонунлари ҳақида тўғри www.arxiv.uz тушинтира олиш дарс жараёнлари тўғри ташкил қилиниб, ўқувчининг эътиборини энг асосий масалаларига қарата олиб, ўқув материалини тез ўзлаштириш йўлларини кўрсатиши лозим. Бу ўринда ўқитувчининг асосий раҳбарлик ролига эга эканлиги ўз-ўзидан тушунарлидир. Бадиий маълумот, педагог томонидан қилинадиган моҳирона рахбарликнинг зарурлигини қайд қила туриб, болалар санъат билан юзаки танишиб қолмасдан, иложи борича чуққурроқ билим ва кўникмалар ўзлаштиришларига интиламиз. Инсон ўзи билмаган нарсани сеза олмайди, у ҳеч қачон шуғулланмаган бирон ишга қизиқа олмайди. Ёшликда болалар ҳар қандай иш билан шуғулланишига ҳам тайёрлар, улар бажонидил шаҳарлар қуришга киришадилар, расм соладилар, рақс тушадилар, ашула айтадилар ва ҳ.к. аммо шу иш жараёнида такомиллашиши зарур бўлган паллада улар педагог ёрдами ва раҳбарликка муҳтож бўладилар. Ана шундай пайтда уларнинг олдига тажрибали раҳбар келмас экан, улар олдин бутун вужуди билан қизиқиб бажарган машғулотларидан совиб қоладилар. Педагогик тафаккурнинг ажойиб вакиллари қисмдан дарс беришни тўғри йўлдан олиб бориш зарурлигини ҳам доим уқтириб келадилар. Мактабда расмдан дарс беришни умумтаълим предмети сифатида баҳолаш билан бирга уни айни вақтда ўйин, эрмакка айлантириб юбормаслик зарур. Революциядан олдинги Россияда бой дворян оилалари ҳам ўз болаларининг эстетик тарбияси тўғрисида ғамхўрлик қилиб, энг яхши рақс ўқитувчиларини, ажойиб созанда – композиторларни, атоқли рассомларни таклиф этганлар. Бу рассомлар фақат имтиёзлар учун мумкин бўлган эндиликда мамлакатимизда ҳамма болалар ҳам тасвирий санъат, музика, ашулани ўрганиш имкониятига эгалар, чунки бу фанлар таълим предмети сифатида мактаб курсига киритилган. Шундай қилиб, ҳар бир тасвирий санъат ўқитувчиси таълим ва тарбия учун масъул бўлиб, ўқувчилар фаолиятини бошқаради ва изга солади, уларнинг машғулотларини ташкил қилади. Педагогнинг раҳбарлиги ва йўл www.arxiv.uz кўрсатувчи ролисиз, ҳар бир ўқувчини ҳормай-толмай диққат билан кузатиб бормай туриб мактабда таълим-тарбия ишини олиб бориши мумкин эмас. Тасвирий санъатни кўпдан-кўп мактабларда ўқитиш, айтиб ўтганимиздек, даставвал махсус мақсад эмас, балки умумтаълим мақсадларини кўзлайди. У болаларнинг теварак-атрофдаги олам билан танишишларига кўмаклашади, кузатувчанликларини ривожлантиради, буюларнинг шаклини ва рангини фарқлашга, уларни ўзаро таққослашга, ўхшашлик томонлари ва фарқини аниқлашига ўргатади. Ўқитувчи ўқувчилар олдида гўзаллик оламини очиб беради, уларнинг эстетик дидларини ривожлантиради, билим олишга, камолотга эришишида, уларни куршаб турган ҳамма нарсани яхшироқ ва гўзалроқ қилишга бўлган интилишларини тарбиялайди. Педагог бунинг ҳаммасига ўқувчиларни катта санъат реалистик йўналишидаги санъат асарлари билан илҳомлантирибгина эмас, балки тасвирий савод асосларини ўқитиш билан эришиши мумкин. Тасвирий санъат асосларини ўқувчи фақат ўқитувчи кўмагидагина ўзлаштириши мумкин. Таълимнинг дастлабки қадамлариданоқ унга устоз, раҳбар даркор. Масалан, натурадан расм чиза бошлар экан, ўқувчи унинг қандай қилиб чизилмоғи кераклигини, қандай қилиб бир варақ оқ қоғоздаги ишнинг уддасидан чиқмоқ кераклигини билмайди. Тажрибали педагог унга ўзи ишини бўлакларга қандай қилиб бўлиш ва уларни қандай изчилликда ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатиб беради. Натурадан расм чизишни ўргатиш палласида педагог даставвал натурани кузатиш ва қабул қилиш масалаларига эътибор беради. Тўғри кўра билиш қобилияти инсонда табиий бўлиб, у ривожланмоғи зарур. Бунинг учун уни болалик чоғидан уни нарсаларни диққат-эътибор билан кўздан кечиришга, унинг шаклидаги, рангидаги, пропорциясидаги ўзига хос хусусиятларига эътибор беришга, буюмлар қурилишини таҳлил қилишга ўргатмоқ керак. Натуранинг та ҳ лилига киришмасдан туриб, ўқитувчи болаларнинг эътиборини мазкур буюмга қаратиб, қуйидгидай қатор саволлар беради: www.arxiv.uz буюм шаклининг хусусияти қандай? Пропорциялар қандай, яъни буюмнинг баландлиги энидан зиёдми, ё аксинчами? Буюмга ёруғ қандай тушмоқда? Унинг ранги қандай? Натура билан шу тариқа танишиш уни кейинчалик ўрганиб боришда йўлланма бўлади. Педагог аста - секин чуққурроқ кузатишларга ўтади: у натурадан қурилишининг асосий хусусиятларини кўрсатиб, уларнинг ўзига хослигини очиб беради, яъни жиддий илмий тахлилни бошлайди. У буюм шакли қурилишининг тақсимланиш қонунияти, переспектив ҳодисалар қонуниятини тушунтиради. Ўрганилаётган объектни аниқ тасаввур этиш учун ўқувчи даставвал унинг шаклини бутунлигича қамраб олиши, сўнг мазкур буюмнинг барча белгиларини, унинг барча деталларини, аниқ б илмоғи ва шу билан бирга мазкур элементларнинг ўзаро жойлашиши, яъни натуранинг қурилиш бирлигини ёрқин тасаввур қилмоғи зарур. Ўқувчининг тушунтиришларини синф доскасида расмлар билан кўрсатмали қилиб изо ҳ лаб берилса, ёки методик қўлланмалардан фойдаланиб тушунтирилса ҳамманинг англаб олиши осонлашади. Ўқувчи натура билан танишиб олганидан кейин расм чизишга ўтиши мумкин бўлади. Педагог унинг олдига ўқув вазифаларини қўяди, маълум с и стемага кўра тасвирни чизиш жараёнида унинг кузатишларини ташкил қилади, натура қурилишидаги энг муҳим хусусиятларга унинг эътиборин и қаратади. Педагог ўқувчи фикрининг фаолиятини диққат билан кузатиб боради, доим уни тўғрилаб, қўллаб - қувватлаб туради. "Ўқувчи учун ўйлаш" керак эмас, айниқса унинг ўрнига расм чизишнинг ҳ ожати йўқ, у ўз фикри, кўникмалари машқ қилдирсин, лекин унинг ишини ҳам назардан четлатиб бўлмайди. Ўқувчи мушкулликларга дуч келганида унга ўз вақтида ишора, ёрдамчи савол билан кўмаклашиш керак. Бошланғич синфларда болалар натурани тасвирни бунёд этиш жараёнида та ҳ лил қилишга ўрганмаган бўлиб, расмни дастлабки таассурот бўйича бажарадилар. Улар натурага к а мдан кам мурожат қиладилар, www.arxiv.uz расмларни натура билан таққосламайдилар ҳам деса бўлади. Уларнинг ўқувчилар болалар диққатини юзаки кузатишдан натурани қандай та ҳ лил қилишга йўлланган ҳ олда кўниктириб ўргата боради. Расм чизаётиб ўқувчилар шошмасдан, эҳтиётлик ва изчиллик билан бир қийинчиликдан иккинчисига ўтиб бормоқлари зарур. Агар ўқувчи нотўғри чизса, педагог дарҳол унинг хатосини кўрсатиб, тузатишни маслахат беради. Ўқувчи тасвирни илгаригидай, қаламнинг учини қоғозга аста тегизган ҳолда, иложи борича ўчир ғ ичдан фойда л анмасдан тузатади. Расм жуда кирланган бўлиб, уни тузатиб бўлмайдиган ҳолдагина ўчирғич ишлатилади. Хатоларни тузатиш техникасини ўқитувчи шогирдининг ўзи чизган расмида кўрсатиб беради. Шу билан бирга хатони тузата туриб ўқувчига батафсил тушунтириш керак, токи ўз хатосининг сабабини ва уни тузатиш методикасини яққол англаб олсин. Амалда бу қоидага кўпинча амал қилинмайди. Ўқитувчи "нотўғри" деб қўяқолади хато нимадалигини ва уни қандай қилиб кузатмоқ кераклигини тушунтирмайди. Хатони ўз вақтида кўрсатиш ва ўз вақтида ёрдам бериш керак. Бу борада ўқитувчи кечикар экан, кейинчалик ўқувчига хатосини тузатишда кўмаклашиш анча мушкул бўлади. Ўқувчилар энди расм чиза бошлаганда ўқитувчи синфда ўз ишини қандай қилиб яхшироқ уюштириш мумкин? Тушунтиргандан сўнг 2-3 минут ўтгач у синфни айланиб чиқади ва болаларнинг ишини кузатади. Ўқувчининг хатосини сезгач, унинг диққатини шунга қаратади. Шундай қилиб, ўқитувчининг биринчи айланиб чиқишида ҳар бир ўқувчи педагогдан ишини давом эттиришда тўғри кўрсатма олади. Синфни айланиб чиққан ўқитувчи яна ўша энг олдин кўрсатма берган ўқувчисининг ёнига қайтади. Педагог ҳамма болаларни типик хатони сезиб қолса, у ишини тўхтатиб, барча ўқувчиларнинг диққатини ана шу хатога жалб этади. Бундай ҳолларда тушунтиришни досканинг ёнида туриб олиб борган маъқул. Ўқитувчи www.arxiv.uz да с тлабки хатонинг сабабини батафсил тушунтиради, сўнг синф доскасида уни қандай тузатиш кераклигини кўрсатиб беради. Ўқув материалини баён қилиш жараёнида ўқитувчи олдида доим ўқувчилар уни тушуниб олишлари учун қилиш керак бўлган барча ишни бажариш вазифаси туради. Ўқитувчининг ҳар бир сўзини ўқувчилар англаб олмоқлари лозим. Ўқув материали шундай баён этилсинки, болалар уни қийналмайдиган, у биринчи бор эшитаётган сўзлар ва ибораларини ишлатмасликка ҳаракат қилиш керак. Агар ўқитувчи бундай сўзларни ишлатмасликнинг иложи бўлмаса (масалан: тон, колорит, лессиривка), у шу ердаёқ уларнинг маъносини ўқувчиларга тушунтириб, бу ҳақда аниқ ва ёрқин қилиб айтиб бериши лозим. Материал баёни қуруқ ва зерикарли бўлиб қолмаслиги ҳам аҳамиятлидир. Ўқувчиларни қизиқтириб, мафтун этмоқ керак. Маълумки гўзаллик, нафосат сирларини ўрганиш орқали инсонларга хос олий фазилат-эзгулликка етаклаш борасида бошқа бирор соха ўқитувчиси тасвирий, амалий санъат мутахассиси бера оладиган вазифани бажара олмайди. Дарҳақиқат, ўқувчи ва ёшларни эстетик ва ахлоқий камолатга этказиш, уларни ҳар томонлама маънавий озуқа беришда тасвирий амалий санъат мутахассисининг имкониятлари кенг. Мамлакатимиз келажаги учун Олий Мажлиснинг IX сессиясида қобул қилинган кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурнинг амалга оширилиши жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки таълим- тарбия- онг махсули, лекин айни вақтда онг даржаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Энг асосий мақсад замонавий тасвириёт педагоги, ўқитувчиси орқали ўқув, ёшларимиздаги қобилият ҳамда имкониятларни аниқлаб, уларни тўғри шакллантириш ва юзага чиқаришдир. Тасвирий санъат педагогикасининг ўзига хос мураккабликларини тушуниб, унинг нозик қирраларини ўқувчи ва ёшларга улашиш махоратига эга бўла оладиган устозларни етиштириб чиқариш. Мамлакатимиз тараққиётида мустаққиллик рухи тобора www.arxiv.uz мустаҳкамланиб, барча сохаларда жаҳон андозасига мос ислохотлар амалга оширилмоқда. Бу борада юртбошимиз И.А.Каримовнинг – "Барчамиз яхши англаб олишимиз керакки, ҳаётимизнинг бошқа сохаларидаги ахвол, амалга оширилаётган ислохатларимизнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятини тиклашиши, бой тарихий меросимизнинг кенг ўрганилиши, анъаналаримизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи билан узвий боғликдир", - деган сўзлар билан маънавият чўққисига интилишга чорламоқда. Бунинг учун таълим олаётган ҳар бир талабани санъатга мойиллигини, мавжуд иқтидорлик қобилиятини бойитиб уни амалий, назарий, илмий жиҳатдан шакллантириш мақсад қилинган. Таълимнинг самарадорлик мезони унинг халқаро стандартлар талабаларига жавоб бериш билан белгиланади. Тасвирий, амалий санъат ўқитувчиларини шакллантириш учун бу сохадаги барча амалий назарий билимлар таълим сифатида зарурдир. Булар асосан :  Қаламтасвир ;  Рангтасвир;  Композиция;  Амалий безак санъати;  Хайкалтарошлик;  Санъатшунослик асослари;  Санъат тарихи;  Кўриш санъати; ва энг асосий бу билимларни ўргатишнинг методик асосларини эгаллаш ҳисобланади. Таълим мазмунидаги бу билимларни эгаллаш воситасида бўлажак ўқитувчи бу соханинг устаси бўлибгина қолмасдан, ана шу санъат сирларини ўқувчи ва ёшларга улаша олиш малакасига эга бўлади. Тасвирий, амалий санъат талими ва тарбияси мазмунида миллий санъат www.arxiv.uz меросимиз билан биргаликда умум тасвириёт таълимшунослиги ва услубиятга таяниш лозим. Педагог – рассом тасом тайёрлашда таълим мазмунининг муҳим йўналишлари, умум тасвириёт ва миллий анъаналарнинг устуворлигига амал қилиш даркор. Ўқитишнинг барча талаблари учун зарурий шарт тасвирий ва амалий санъат сирларини ўзлаштириш билан бирга ўқувчи ва ёшларга ҳар жиҳатдан ўргата олиш усулларини эгаллашдир. Тасвирий санъат ва амалий санъат педагогикасининг мутахассислигида бадиий таълим мазмуни қуйидагича таркиб топади. Қаламтасвир – бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари қаламтасвир (графика)дан етарли билим, малака ҳамда ижодкорлик савиясига эга бўлишлари лозим. Маълумки қаламтасвир тасвирий санъатни ўзлаштиришнинг бош мезони ва асоси бўлиши билан бирга алоҳида санъат тури сифатида ҳам ҳарактерлидир. Қаламтасвир сирларини яхши билган амалий санъат ижодкорлари ҳамда педагоги ўз фикри-туйғуларини тезрок, шунингдек, аниқроқ, амалга ошириш имкониятига эга бўлади. "Тасвирлаш бу кузатиш, яратиш, ихтиро қилиш демакдир." Бўлажак рассом ўқитувчилар қаламтавирдан қуйидагиларни билишлари талаб қилинади : -Графика санъати ҳақида назарий маълумотлар; -Каламтасвирда ишлатиладиган материаллар, уларни тайёрлаш қоидалари ва йўл йўриқлари; - Натурадан қаламтасвирда расм ишлашнинг асослари; - Тасвир қуриш - қаламтасвирда переспектив қисқариш қонуниятлари борасидаги билим ва назарий тушунчалар; - Каламтасвирдаги ишни ниҳоясига етказиш тажрибаси ва малакаси; - Каламтасвирда қалам билан бажарилган ишга шакл бериш йўллари ва услублари каби бир қатор мақсад ва вазифалари мавжуд. Бундан ташқари юқоридаги кўрсатилган талаб ва қонун - қоида асосларини мукаммал билган ҳолда бўлажак рассом-педагоглар одиий физик- геометрик шаклларини тортиб, ҳаракатдаги одам, ҳайвонлар ҳамда www.arxiv.uz табиатнинг турли кўринишларигача бўлган жараёнларни қаламтасвирда бажара олиши керак. Бундан ташқари китоб, газета, журнал безаш, муқовалаш ва бошқа график ишларни бажара олиш малакаларини билишлари лозим. Рангтасвир – табиат, жамият, умумий инсоният турмуш тарзини, х арактерини билишда бўёқлар бениҳоят катта роль ўйнайди. Ранглар ҳаётдаги ҳар бир ҳолатни кўриш ҳарактерини очиб берибгина қолмай, унинг сиру асрорларни ифодалаб берувчи ишончли воситадир. Ана шунинг учун ҳам рангтасвир санъатнинг ўзига хос алоҳида бир тури ҳисобланади. Табиат ва ҳаётдаги нафислик, гўзаллик сирларини рангтасвир санъати даражасида бошқа бирор-бир со ҳ а очиб бера олиш имкониятига эга эмас. Б у борада ўқувчи - ёшларга ана шу санъат сирларини улашиш вазифаси табиийки, тасвирий санъат ўқитувчилари зиммасига юкланади. Шу боисдан, ўқувчи - ёшлардан қуйидагиларни билиш талаб қилинади: - рангтасвир санъати ҳақидаги назарий билимларга эга бўлиш; рангшунослик ва рангтасвир технологияси ҳамда унинг асослари хусусида тушунча ва билимларга э га б ў лиши; рангтасвирда ишлатиладиган материаллар асбоб-ускуналар ва қуролларни ишга тайё р лаш йўл-йўриқларини билиш; рангтасвирда тасвир қуриш - расм ва ҳавойи переспективаси ҳ а қ ида маълумотга э га б ў лиш; -гуашь, мойбўёқ, сувбўёқда расм ишлаш қоидалари, босқичлари, шакл бериш ва х арактерини топиш усулларини бажарилиши; ҳомаки расмлар ишлаш, эскизлар асосида композициялар тузиш кабилар. Амалий безак санъати сирлари. Халқ амалий санъати ўзига хос жуда кўп намуналарга, рангбаранг www.arxiv.uz турларга эга. Тасвирий санъат ўқитувчиларнинг фаолияти билан узвий боғлиқ бўлган ҳамда мактаб, лицей, коллеж таълими мазмунини олиб боришда амалий санъатнинг наққошлик, ганчкорлик ва бадиий безакнинг бошқа кўринишлари намоён бўлади. Демак, рассом - педагог шу кўринишларнинг бирини ўз шароити, ҳоҳиш иродаси ва қизиқишига қараб бирортасини танлаб олиб, унинг тарихи, давомчилари кимлигини, санъатни яратишдаги сир асрорларини мукаммал ўзлаштириши лозим. Агар танлаган амалий санъат тури "Наққошлик" бўладиган бўлса, бу санъатни ўзлаштириб олиш учун қуйидаги талаблар қўйилади: -наққошлик санъати ва унинг ҳаётимизда тутган ўрни: -наққошлик санъатида ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва улардан фойдаланиш йўллари; -нақш элементларини ўргатиш, ижодий композиция тузишда фойдаланиш қоидалари; нақш композиция тузишда фойдаланиш қоидалари; -нақш композициясини турли жойларга мослаштириб тузиш йўллари ва усуллари; -нақш ранг ва бўёқларни танлиш ва ишлатиш сирлари; нақш сирларини ўқувчи ёшларга ўргатишнинг методик томонларини билиш. Ҳайкалтарошлик санъати. Бу санъат ҳам тасвирий санъатнинг алоҳида бир тури бўлиб, рассом- педагогларнинг мукаммал шаклланишига катта ҳиссасини қўшади. Ҳайкалтарошлик санъатини ўргатиш учун ўқувчи ва ёшлар энг аввало санъатнинг назарий ва амалий тушунчаларига эга бўлишлиги мақсадга муофиқдир. Шу сабабли қуйидагиларни билиши ва ўрганиши лозим: -ҳайкалтарошлик санъат тарихини, умумий назарий тушунчаларини ўзлаштириш; -ҳайкал ишлашда керакли материалар, асбоб-ускуналар ҳамда уларни www.arxiv.uz тайёрлаш ва фойдалана олиш; -ҳайкал ишлашда одам ва ҳайвон пластик анатомиясини ўрганиш ; Композиция. Талабаларда тасвирий ва амалий санъат борасидаги барча билимларни амалий ҳамда назарий жиҳатлардан ривожланиш, шунингдек ижодий шакллантиришда композиция тушунчасини кенг маънога эга бўлиб, қаламтасвир ва рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва амалий санъатнинг ҳар бир турида ўзига хос йўсинда ва ўзига хос мазмунини ташкил қилади. Композициядан олган билимлар талабаларни ўз сохасига ижодий ёндошишларига, ўқитувчилик фаолиятини жиддий ва қизиқарли олиб боришлирига катта ёрдам беради. Санъат тарихи ва санъатшунослик аҳамияти. Маданиятимизнинг ажралмас ва улкан бўлаги тасвирий ва амалий меросидир. Бу борада ўтмиш ижодкорлар томонидан ўта қимматли ва бехисоб намуналар яратилган ҳамда санъат тарихининг айнан шу борасидаги ранг-баранг кўринишлари, тури, услуб ва мактаблари мавжуддир. Санъатшунослик фани санъат тарихини илмий ва назарий жиҳатдан ўрганадиган бир бўлаги ҳисобланади. Шунинг учун санъатшуносликдан қуйидагиларни ўзлаштириш талаб қилинади: -санъат тарихи ва санъатшуносликнинг моҳияти ва мазмуни; -санъатшунослик асослари; а) тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари, б) тасвирий санъатдаги эстетик йўналишлар. -жаҳон санъати тарихига доир билимлар; в) жаҳон санъат тарихининг ривожланиш босқичлари, г) замонавий жаҳон санъатининг ўзига хос жиҳатлари. -Ўзбекистон санъати тарихига оид билимлар; а) Санъатнинг қадимги анъаналари, www.arxiv.uz б ) Моний ва монийлик мактаблари, в ) ислом маданияти ва санъат муаммолари, г ) миниатюра санъати анъаналари ва "Ангористон" мактаби, д ) замонавий Ўзбекистон тасвирий санъатининг ютуқлари ва ўзига хос шакллари. Тасвирий ва амалий санъат ўқитиш методикасининг дидактик асослари. Мактабларда таълим-тарбия ишларини самарали бўлиш машғулотларнинг тўғри мазмунли ва изчил олиб боришга боғлиқ. Таълимнинг тарбияловчилик хусусиятини таълим мазмуни билан, таълим методалари билан амалга оширилади. Ҳар бир фан ўқитувчиси каби санъат ўқитувчиси ҳам педагогика назарияси ва унинг принципларини мукаммал ўрганишларини талаб қилади. Дидактика – педагогика таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганиладиган қисмидир. Дидактика грекча сўз бўлиб, сабок бўладиган сўздир, яъни дидактика – таълим назарияси демакдир. Дидактика хусусий методикалар билан мустаҳкам боғланган ҳолда, барча ўқув фанлари учун қонун ва қоидаларни белгилаб беради. Умумий дидактика асосида баъзи ўқув предметлари бўйича хусусий дидактикалар келиб чиқади. Улар методика деб аталади. Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси, математика, адабиёт методикалари ва тасвирий санъат фани асосларини ўрганишда қуйидаги педагогиканинг назарий унинг принцплари катта аҳамият касб этади. Таълим-тарбиянинг бирлиги. Таълимнинг илмийлик принципи. Таълимда кўрсатмалик принциплари. Таълимда онглилик ва активлик принциплари. Таълим процессида ўқувчиларни ёш индивидуал хусусиятларини www.arxiv.uz ҳисобга олиш. Тасвирий санъатнинг бошқа фан материаллари билан боғликлиги. Таълим принцпи тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараёнининг характери, йўналиши, ўқувчилар томонидан илмий билимларни ўзлаштиришнинг, тегишли кўникма ва малакалар ҳосил қилишнинг қонун ва қоидаларини ўз ичига олади. Бизнинг давримизда мактаб таълим системасида онглилик ва активлик принц и плари муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги мактаб таълими ўқувчиларининг онгли, мустақил, актив фаолиятига суянади. Таълимда онглилик ўқувчиларнинг илмий билимларини асосли равишда чуқур ва англаб ўзлаштиришлари, назарий билимларни амалда қўллай олишларини ўз ичига олади. Мактабларда ўқувчиларга бериладиган билимлар ҳозирги замон билимлар даражасида бўлиш, ўқувчиларга уларни муайян системада бўлишни таъмин этиши лозим. Ўқитувчининг вазифаси объектив жиҳатдан нарса ва ходисалар тасвирини ифодалашда реалистик санъатининг мо ҳ иятини илмий равишда очиб бера олиши керак. Мактабда тасвирий санъат дарс предмети бошқа фанлар қатори ўзининг мустақиллигига эга. Шунинг учун тасвирий санъат предмети бир қатор илмий асосларга ёндошилади. Таълим-тарбиянинг бирлиги, принц и пи. Мактаб шароитида илғор ўқитувчи бўлиш учун ҳозирги замон дидактик принц и пларини эгаллаб уни ижодий равишда амалиётда қўллай билиш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги педагогика таълим-тарбиянинг моҳиятини, дидактик принцпларини очиб беради, шунинг учун биринчи ўринда сиёсий ғоянинг мақсадга йўналиши ва таълим-тарбиянинг бирлигидадир. Умумтаълим мактабнинг вазифаси ёш авлодни тетик руҳда тарбиялаб, www.arxiv.uz уларнинг дунёқарашларини маънавий шакллантиришдадир. Тасвирий санъат ўқитувчисининг вазифалари таълим-тарбияда яратилган принц и пни тасвирий санъат асарлар ғоявий-сиёсий йўналишини кўрсатишдадир. Ўқитувчиларда таълим-тарбия бериш таълимотлари ҳамда давлатимизнинг кўрсатмалари асосида ёш авлодни ҳар томонлама камолатга етган маълумотли ва замон талабга жавоб берадиган, юксак даражадаги фазилатларни ўзида мўжасамлаштирган кишилар қилиб тарбиялашдир. Ўқувчиларга тасвирий санъат бўйича таъсир кўрсатиш кучидан фойдаланишда, тасвирий санъат ўқитувчиси кенг имкониятга эга. Ёш ўқувчиларига тасвирий санъатни тарғиб этишимизда, унинг мақсад ва вазифаларини, жамиятимизнинг қурилишдаги аҳамияти, санъатнинг ҳаққонийлиги ва халқчиллиги, санъатнинг реалистик принц и плари асосида яратилишини очиб беришимиз лозим. Тасвирий санъат ўзининг ёрқин образи билан болалар ҳаётида, ҳаққонийлиги, гўзаллик востасида, асарда тасвирланган бадиий образларда ҳаётни реал очиб беради. У инсонга эмоционал таъсир кўрсатиб, ўқувчилар сезгисини ўстиради, бадиий дидини шакллантиради. Ана шундай сифатларга қараб, тасвирий санъат ўқитувчиси тарбиявий мақсадларни кўзлаб ундан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Санъатнинг инсонга таъсир қилиш кучига суяниб, ўқитувчи болалар билан ҳар томонламатарбиявий ишларни олиб бориши мумкин. Болаларни санъат билан яқинлаштирар эканмиз, аввало биз уларга санъатнинг мақсад ва вазифаларини очиб беришимиз керак ва асосан реалистик санъат принцплари, халқчиллик ва унинг принцпи, жамият қурилишида тасвирий санъатнинг аҳамиятини тушунтириб беришимиз керак. Ҳаётни адабий образларда акс эттира туриб, унга эстетик баҳо бериб, тасвирий санъат ҳаётда гўз а лликни кўра билиш учун кучли қуролдир. У кечаги ҳақиқатни билдирибгина қолмай, балки эртанги ҳаётни ҳам тўғри www.arxiv.uz ифода этади. Агар ўқувчиларнинг ўзида ижодий қизиқиш катта бўлса, уз фикр мулохазларини, хиссиётларини ифода эта олишса атрофдаги ҳар бир нарсага эстетик жиҳатдан қарай билишса эстетик ғоявий тарбия жуда муваффиқиятли келади. Эстетик тарбия билан шуғуллана туриб, бўлажак ўқитувчи, мактаб ўқувчиларининг санъатни тўғри тушуниб камолатга эришаётганини яхши билиши керак. Тасвирий санъат ўқитиш болаларга атроф-муҳитни тушуна билишлари г ў залликни кўра олишда ёрдам беради. Илмийлик принц и плари. Ўқувчиларнинг дунёқарашларининг таркиб топтириш ва уларни амалий фаолиятга тайёрлашда илмийлик принц и пи асос ҳисобланади. Бунинг асосий негизи объектив қонуниятдан иборат бўлиб фан асосларини чуқур ўзлаштирмай туриб, ўқувчиларда дунёқарашни вужудга келтира олмайди. Илмийлик принц и пи мактаб таълими мундарижасига фан томонидан аниқ берилган ўқув материали киритилишини /бу талаб мактаб программаларини ва дарсликлари тузиш вақтида шунингдек ўқитувчи ҳар бир дарс учун материал танлаётганда ҳисобга олинади/ ҳамда ўқувчиларнинг ёши учун муносиб бўлган илмий тушунчалар ва терминлар билан қуроллантиришни тақоза қилади. Программаларда ва дарсликларда терминологияни эгаллашдаги тартиб ва изчилик белгиланади. Бу тартибга қатъий риоя қилиш ҳамда ўқув жараёнида қабул қилинган терминларнигина жорий этиш муҳимдир. Илмий назариялар билан таништириш талаби кўпроқ даражада ўрта ва юқори синфларга таалуқлидир, аммо бошланғич мактабда ҳам ўқитувчи дарслар мундарижасига илмий билимлар жорий этиб, бу ишга муайян хисса қўшади. Ўқувчиларга рус тили грамматикаси, тасвирий санъат, www.arxiv.uz табиатшуносликдан баъзи илмий тушунчалар берилади. Илмийлик принц и пи бошланғич мактаб ўқувчисидан мактаб ў қ увчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқига алоҳида эътибор беришини талаб қилади. Ўқитувчи болаларнинг айрим масалаларини илмий асосида тушунишда ҳеч қандай четга чиқишларига йўл қўя олмайди, ҳамда илмий тушунчалар ва терминларни тўғри ишлата билишга ўргатади. Ўз предметини яхшилаб ўрганган, болаларнинг психологиясини таълим ва тарбия назариясини биладиган ўқитувчигина ўқитишнинг дастлабки йиллариданоқ ўқувчиларни илмий билимлар дунёсига олиб кира олади, уларда билимларни, фанни эгаллашга зўр интилиш уйғота олади. Тасвирий санъат ўқитувчисининг вазифаси, ўқувчиларга текисликда предметларни тасвирлаш қонунларини ва теварак-атрофда тутган ўрнихакида тушунча бериш, ўқувчилар асосий принцплар бўйича фикрлашлари, реалистик санъатга объектив қарашлари ва нарса ва ҳодисаларга хақоний тасвирлашларига ёрдам беришлари керак. Тасвирий санъат таълимининг ўқитилишида ўқитувчи турли шакллари тузилишини конструктив жиҳатдан унинг табиатдаги гўзаллигини очиб бериб ўқувчиларнинг эстетик дидларини ривожлантириш лозим. Расм таълимининг илмийлик принцплари асосида переспектива, ёруғ соялар ва уларнинг қонунлари, анатомия ва бошқалар ётади. Масалан: расм таълимида перспектива қонунлари қурилишларини ўқувчиларга тушунтириб ва уларнинг переспектива ха+ида аниқ тушунчага эга бўлиб, уни амалда қўллай олишга эришмоқ керак. Предметларни конструктив қурилишини ўқувчиларга албатта тахлил этиб бериш лозим. Расм индивидуал бўлиши мумкин, у ҳолда ҳам ҳамма ўқувчиларни ишлари текисликда переспектив қонунлар асосида қурилиш лозим. Шундай қилиб, бадиий жараёнда ҳам илмийлик принцеплари зарурдир. Ўқитиш жараёнида мактаб ўқувчилари реал ҳаётни тўлароқ акс эттирадиган, фан томонидан аниқ белгиланган билимлар системасини яхши www.arxiv.uz ўзлаштиришлари лозим б++лади. Педагогнинг масаласи қонунларини, яъни уларни текисликда шундай ифодалаш лозимки, ўқувчилар чизаётиб реалистик санъат методлари ҳақида фикр юритишга одатланиши шарт. Расм чизишнинг асослари переспектива, рангшунослик, соялар назарияси каби фанлар мўжассамланган. Переспектив расм чизишга ўргата туриб, болалар диққатини перспектива қоидаларига риоя қилишга жалб этамиз. +++увчилар бу дарсларда буюмнинг конструктив формасини аниқ тўғри чиқаришга одатланадилар. Расм чизишнинг техникаси ҳар хил бўлиши мумкин, лекин тузиш қоида ва қонунлари ўзгармайди. Санъатда материалистик ва идеалистик нуқтаи назар қандай акс этиши ҳақида алоҳида тўхтаб ўтишимиз керак. Реалистик санъат бу ҳақиқатдаги бор нрсани реал ижодий ифодалашдир. Рассомнинг табиатдага бўлган муносабатнинг баҳосидир. Формалистик санъат-рассом турли ходисаларни юзаки ифодалашдир. Формалистик рассомнинг асарида реализмдан йироқ субъектив ҳаёт муҳимдир. Реал ҳақиқат рассом реалистикасининг дастлабки моментидир. Реалистик санъат объектив дунёни биринчи ўринда кўрди, шу билан бирга материя бирламчилигини ва онгнинг иккиламчилигини кўрсатди. Натурага қараб расм чиза туриб, биз фақат буюмни текширибгина қолмай, унинг ички структурасини ҳам билишга қизиқамиз. Буюмнинг ташқи кўриниши унинг ички тузилишидан аниқланади. Масалан, скелет кўзга кўринмайди, лекин ташқи формани тўғри чизишимиз учун жуда муҳимдир, шундай қилиб, чиза туриб одам дунёни ўрганади, уни анализ қилади. Реал ҳақиқатни идрок этиш жараёнида илм ва санъатнинг асосидир. Расм чизишни ўқитишнинг илмийлик принцпи реалистик санъат методларини эгаллашдагина эмас, кузатиш ва қизиқувчанликни www.arxiv.uz ривожлантиришда ҳам аҳамияти катта. Ташқи муҳит билан танишишда унинг қонунларини ўргана билишда ўқувчиларни актив бўлишга ўргатади. Ҳар бир педагогга маълумки, болаларни ўйламай натурадан кўчирма қилишдан сақлш қийин. Ўйламай чизишдан сақлай олиш усулларидан бири: тадқиқот қилиш ҳарактерига эга бўлган масалани ўртага қўйишдир. Академик лицей, касб-ҳунар коллежи ишларида илғор ўқитувчи бўлиш учун ҳозирги замон дидактикасини эгаллаши ва уни ижодий равишда амалда қўллай билиши мақсадга мувофиқдир. Чунки таълим ва тарбиянинг моҳиятини қуйидаги дидактик системадаги принцплар очиб беради. Таълим- тарбияда ўқувчи ёшларга таълим-тарбия беришда мутахассисликнинг мақсадга интилиш, ёш авлодни мустақиллик таълимотлари кўрсатмалари асосида ҳар томонлама маълумотли ўзлигини англашлик, хиссиётларини ўзида мужассамлаштирган кишилар қилиб тарбиялаш. Шунинг учун аввало, тарбия ишларида ўзликни англаш ғоявийликда алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ўқувчилар ёшларга тасвирий санъат бўйича таъсир кучидан фойдаланишда, тасвирий санъат ўқитувчиси кенг имкониятга эга. Биз ўқувчи ёшларга тасвирий санъатни тарғибот этишимизда унинг мақсад ва вазифаларидаги катта аҳамиятга эга бўлган санъатнинг реалистик принцпри асосида яратилишини очиб беришимиз керак. Санъат асарлари ўқ увчиларга хаяжонли таъсир кўрсатиб, инсон сезгисини ўстиради фикрини шакллантиради. Ана шундай хислатларга кўра тасвирий санъат ўқитувчиси тарбиявий мақсадларни кўзлаб, ундан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳаммамизга маълумки, фаолиятимизда илмийлик принцепи энг муҳим ўринлардан бири ҳисобланади. Чунки ўқувчи, ёшларга бериладиган барча билимлар илмий асосланган бўлиб, у амалиёт билан чамбарчас боғланган хулосадан иборатдир. Тасвирий санъат ўқитувчисининг вазифаси ўқувчи, ёшларга текисликда нарсаларни бўёқ билан тасвирлаш қонунларини ва уларни теварак-атрофдаги www.arxiv.uz тутган ўринини ўқувчи ёшларга уларни реал тасвирлай олишларига ёрдам бериши керак. Ўқитувчи ўқувчи, ёшлар олдида кетма-кетлик топшириқлар системасини қўйиб, расм таълимининг асосий тузилиш қонунларини тавсия этмоғи лозим. Тасвирий санъат дарсларини ўқитишда рассом-ўқитувчи, турли шаклларни тузилиши конструктив жиҳатдан табиатнинг гўзаллигини очиб бериб, ўқувчиларда эстетик дидларини ривожлантириши керак. Тасвирий санъат таълимида кўргазмалилик принц и пи . Асосан ўқувчи ёшлар кўргазмалилик принц и пларида восита ёрдамида аниқ тушунчаларга эга бўл и б борадилар. Предметга қараб, уни тузилиши х ислатларини аниқ кўрадилар. Натурага қараб расм ишлашнинг ўзи ҳам кўргазмалиликдир. Натурадан расм ишлаш давомида шаклни кузатишда ҳис- туйғулар, фарқлашлар юзага келади. Ана шунинг учун ҳам ўқув жараёнида натурадан фойдаланилади. Педагогиканинг вазифаси ўқувчи, ёшларга диққат-эътиборни бир жойга жамлашни ўрганиш, ишга мустаққил равишда ёндоштшга ўргатиш. Шунинг учун педагог ҳар бир натура постановкасини жиддий равишда ўйлаб кўриши керак. Натурани кузатишда кўрсатмалиликлардан ҳам фойдаланиб борилади. Бунда картон ва бошқа материаллардан фойдаланилади. Кўргазма ҳам методик томондан ўқувчи, ёшларга тушунарли бўлиши керак. Масалан, талабаларга геометрик жисмларни ишлаётганиларида унинг конструктив тузлишига, схемаларни кўрсатиш ва уни чизиш, кўргазмалардан фойдаланиш жуда ўринлидир. Бу ҳолда ўқувчи, ёшлар тез фикрлаб натурани чизиш йўлларини ўрганиб оладилар. Таълим системасида кўргазмалилик принцпи жуда муҳим аҳамиятга эга. Педагогика классиклари таълимнинг кўргазмали бўлишига оид қимматли фикрлар берганлар. Буюк педагог Ян Амас Коменский, Пестолицци, айниқса улуғ рус педагоги К.Д.Ушинскийнинг таълимини кўргазмали бўлиши ҳақида www.arxiv.uz айтганлари муҳим аҳамиятга эга ва у ҳозирги кунда ҳам ўз қимматини йўқатмаган. Ҳозирги педагогика тарихий педагогик назарияларига танқидий ёндошиб тажрибалар ва ютуқларга асосланган ҳолда кўргазмалиликнинг илмий асосларини ишлаб чиқади ва уни амалда қўлланишнинг йўл- йўриқларини белгилаб берди. Таълимнинг кўргазмалилик принцпини бошқа дидактик принц и плардан ажратган ҳолда талқин қилиб бўлмайди. У дидактиканинг бошқа принцплари, айниқса таълимда онглилик ва активлик, мустаҳкам ва пухта ўзлаштириш каби принц и плар билан мустаҳкам боғлиқдир. Талимнинг кўрсатмалилик принцпи ўқув материалини конкрет образлар орқали бевосита ўқувчиларнинг идрок қилишларини таъминлашга қаратилган принц и п бўлиши билан х арактерланади. "Бу /кўргазмалийлик/ шундай таълимки,- у мавҳум тасаввур ва сўзларга эмас, балки болалар бевосита идрок қилган конкрет образларга асосланади. Бу образларни болалар ўқитувчиларининг ра ҳ барлиги остида ўтиш процессининг ўзида билиб олишганми, илгари мустақил кузатиш натижасида билиб олганми, бари бир" ! Кўргазмалилик принц и пи ўқувчиларни ишонарли билимлар билан қуролллаш идрок эта билиш манбаи бўлган буюмларнинг ўзига мурожот этишдан иборатдир. Натурага қараб расм чизишнинг ўзи кўргазмали ўқитиш методидир. Натурага қараб расм чизиш процесси буюмни кўра билиш, хис қилиш, кузатишдан бошланади. Кўргазмалилик натурани кузатиш ва уни анализини тўғри талқин қилиниши билан бевосита боғлиқдир. Бу буюмни ва ходисаларни яхши тушунишда таъсир қилади, шу билан бирга, тасвирни қоғоз сат ҳ ида тўғри ифодалашдаги сифатини ҳам яхшилайди. Физика ва геометрия ўқитувчиси тажриба билан ўз фанини тушунтиршга тиришганидек тасвирий санъат ўқитувчиси ҳам худди шундай www.arxiv.uz моделларининг формасини кўрсатиш керак. Кўрсатмалиликнинг ҳамма хиллари ўқувчига форманинг структурасини нимадан иборатлигини тўғри кўришга, тушунишга ёрдам беради. Мактаб таълимида ўқувчиларининг ўқувчи материалларини факт, нарса, ходиса ва воқеаларнинг конкрет образини идрок қилиш, сезиш орқали рўй беради. Айни бир вақтда кўргазмали материаллар сезиш объекти бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, кўрсатмалилик орқали идрок қилиш мураккаб психик процессдир. У /кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм-маза билиш, мустақил ҳаракат ва бошқалар/ сезги органларининг алоҳида-алоҳида ва бир йўла бир объектив устида бир неча сезги органларини сафарбар қилишни талаб қилади. Кузатилаётган объектнинг характери ёки ўқув материалининг хусусиятига қараб идрок қилиш турлича бўлиши мумкин: ҳаётдаги нарса, ходиса ва воқеаларни ёки ўқув материаллаирини тўғридан тўғри кузатиш орқали бевосита идрок қилиш, илгаридан сезилган ва идрок қилинган нарсалар ва ўқув материалларининг образларини қайтадан эсга тушуриш, тасаввур қилиш. Нарса, ходиса ва воқеалар ёки ўқув материалларининг тасвири ифодаланган кўргазма материалларини намойиш қилиш йўли билан идрок қилиш. Таълимда қўлланилаётган кўргазма қуроллар ўқувчиларнинг қанчалик яққол ва конкрет образли идрок этишни таъминласа ва кузатилаётган объектга мумкин қадар кўпроқ сезги органлари сафарбар қилинса, ўқув материаллари шунчалик тез, қулай ва осон ўзлаштирилади. Бу эса ўқув материалларини пухта ўзлаштиришни таъминлайди. Кўргазма материаллар орқали ўқувчилар объектив борлиқдаги нарса, ходисалар ва воқеалар билан, уларнинг хусусияти, белгилари ва бир-бири билан боғланиш воситалари билан танишадилар. Мавхумий ходисаларнинг конкрет образлар орқали идрок қилиш натижасида ўқувчиларнинг мантиқий фикр қилиш фаолиятлари www.arxiv.uz ривожланади. Айниқса, бирор ўқув материали хусусиятларини мустақил фикр юритиш / таққослаш, анализ қилиш, умумлаштириш, хулоса чиқариш / орқали аниқлаб, тушуниб, ўзлаштиришларига қаратилгн схема, таблица, диаграмма каби материаллар устида ишлаш муҳимдир. Кўргазмалиликни юқоридагича ташкил қилиш ўқув материалини онгли, мустақил ва активлик билан ўзлаштиришни таъминлайди. Кўргазмалиликнинг самарали натижалар бериши учун унинг бошқа томонлари хам назарда тутилиш лозим. Биринчидан, ишлатиладиган кўргазмали қуроллар ҳар бир синф ўқувчиларининг савияси, ёш ва умумий ҳарактер хусусиятларига мос келадиган бўлиши лозим. Иккинчидан, фойдаланиладиган кўргазма қуроллар ўтилаётган дарс темасининг ҳарактер хусусиятларига мос келадиган теманинг мазмунини очиб беришга ёрдам берадиган бўлиши керак. Дарсларда кўрсатма материалдан ортиқча фойдаланиш тавсия этилмайди. Кўргазмали қуроллар кўпайиб кетган пайтда таассуротларининг кўпайиши, фикрда қайта ишлашни қийинлаштиради, ҳамда ўқувчилар билимларининг сифатига путур етказади. Инсон билиш фаолиятида хиссий образ қандай роль ўйнашини атрофлича тушунишга, аниқ фикрлашдан абстракт фикрлашга, хиссий образга ўтишини англашга имкон беради. Ўқувчиларнинг ривожланишидаги аниқ образли билан мустақил жараён ҳам, абстракт фикрларининг шаклланиш воситаси ҳам бўлиши мумкин. Таълимнинг кўргазмалилиги термини боланинг ривожланишидаги хиссий билиш бойлиги ва унинг аҳамиятини ифодалай олмайди. Кўрсатмали ўқув қуроллари ўқувчининг хиссий билишини ташкил килиш томонларидан биридир. Улар ўқувчининг билиш фаолитиядаги хиссий ва ақлий билишнинг ўзаро мураккаб диалектик зиддиятли боғланиш моменти, холос. Шахсни гармоник равишда ривожлантириш, ўқувчиларининг ақлини ўстиришнинг мураккаб вазифалари ўқитувчидан боланинг хиссий билишини мохирона йўлга қуйишни талаб қилади. Ўқитиш процессидаги билиш фаолиятини шу асосида бошқариш www.arxiv.uz ўқувчиларнинг ақлини ўстириш учун имкониятлар яратади. Кўргазмалилик принцепи ўқитиш мақсадларига мос бўлиб, материалининг мазмуни билан белгиланади. Бу материални ўрганиш эса ўқувчиларни чинакам илмий ва ҳаётий муҳим билимлар билан қуроллантиришга ундайди. Кўрсатмалик бу билимларни яхшироқ ўзлаштириб олишга ҳамда уларнинг ҳаёт билан, меҳнат практикаси билан боғланишига ёрдам беради. Машғулотларда турли хил кўргазмали қуролларни қўллаш ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини активлаштиради, уларнинг диққатини сафарбар этади. Шунинг учун кўргазмалилик воситалари ўқитишнинг ҳамма босқичларида ўқувчиларининг янги материалини идрок қилишларида, билимларни мустаҳкамлашда, текшириш ҳамда амалий фаолиятда ва ишда қўлланишда, меҳнат кўникмалари ва малакаларини ҳосил қилишда татбиқ этилади. Таълим процессида кўргазмалиликдан фойдаланишда бир қатор методик талабаларга риоя қилиш керак. Биринчидан, кўргазмали қуролларнинг у ёки бу хилини танлаш дарснинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Иккинчидан, кўргазмали қуроллар билан ишлаганда ўқитувчи ўқувчиларнинг бу қуролларини идрок этишга рахбарлик қилишлари, уларнинг диққат эътборини ўрганилаётган буюмнинг асосий ва муҳим томонларига қаратишлари, ўқувчиларнинг мумкин қадар кўпроқ актив ва мустақил равишда ишлашлари учун шароит яратишлари керак. Учинчидан, дарсни кўрсатмали қуроллар билан тўлдириб юбормаслик, улардан таълим мақсадларига эришиш учун зарур бўлган миқдорда фойдаланиш лозим. Агар дарсда бир неча кўргазмали қуролни кўрсатишга тўғри келса, уларнинг ҳаммасини бирданига эмас, балки эҳтиёжга қараб кўрсатиш керак. Кўргазмалилик принцпидан яна бири, у ҳам бўлса ўқитувчини чизган расмлари. Биринчидан, ўқитувчи ўзи чизиб кўрсатган расмларида керакли бўлган расм техника ўқув материалларидан қандай фойдаланиш кераклигини ҳақида тушунтиради. www.arxiv.uz Бу борада ўқитувчининг синф доскада бўр /мел/ билан чизган расмлари алоҳида ўрин эгаллайди. Синф доскасида расм чизишни ўзига хос хусусияти бўлиб буни тушунтираётган материални тез ва содда қилиб 2-3 минут ичида схематик равишда чизиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Айрим ўқитувчилар синф доскасида чизаёган расмларга 10-15 минут сарфлашади, шу билан бирга улар ўқувчиларни вақтларини оладилар. Иккинчидан,ўқитувчи ўқувчиларнинг расм дафтарларини четига чизиб кўрсатиши. Бунда биз ўқувчиларни ишга назар ташлаб кўпчиликни фикрини чалғитмасдан айрим ўқувчиларни ишини кўриб чиқамиз ва тузатиш киритамиз. Сим ва бошқа нарсалардан ишланган каркасли моделлар конструктив жиҳатдан ишланган ва бўялган қоғозли кўрсатмалар; Ёруғ ва соя, переспектива қоидаларини асослаб ишланган махсус кўргазмалар; Турли шаклларнинг қонунлаштирилган схематик тасвирлари; Методик жиҳатдан ишланган кетма-кетлик тартиби; Тасвиририй санъат намоёндаларининг расм ва репродукциялари; Ўқитувчининг кўрсатмаси, қоғоз ва синф тахтаси кабилар. Буларнинг ҳаммаси ўқувчи, ёшларга натурани кўриш ва уни чизиш йўлларини ўрганишга яқиндан ёрдам беради. Я.А.Коменский – "кўргазмалилик принцпи – дидактиканинг олтин қоидаси", - деб бежиз айтмаган. Чунки кўрсатмали қурол ўз холича қолиб кетмаслиги уни сўз билан исботлашни такоза этади. Тасвирий санъат предметларидан қўлланиладиган кўргазмали қуролларни қуйидагича группаларига ажратиши ва уларнинг таълим тарбиядаги мақсадларига тўхталсак: а) / Натурага қараб расм ишлаш дарсларга боғлик бўлган кўргазмалар /ясси предметлар, дафтар, китоб, байроқчалар/ ҳажмга эга бўлган предметлар, мева ва сабзавот маҳсулоти, геометрик жисмлар, мактаб ва ўқув www.arxiv.uz қуроллари, уй ва рўхғор буюмлари, одам,қуш ва ҳайвон турлари ва бошқалар; б ) нарса, предметларни конструктив курилишлари жиҳатдан ҳамда переспектив ва ранг қоидалари асосида ишланган кўргазмали қуроллар; в ) таблица ва схемалар. Переспектива қоида ва қонунларини тушунтириш учун ишланган поезд йўли, катта кўчалар, метро ичи ва бошқаларга қараб, методик томондан ишланган чизиқли ёки рангли кўргазмлар; г ) картина репродукциялари. Ўқувчи ҳайкалтарошлик; графика, рангли тасвирланган асарларни яратган таниқли рассомлар ҳақида маълумотлардан фойдаланиш зарур. д) педагогнинг чизма расмлари. Синф тахтасида ўқитувчи томонидан қўйилган натура предметларни композиция переспектива томонидан синф тахтаси ёки варақда хомаки расмларни чизиб кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари турли рангли қоғозларга чизиб кўрсатиш мумкин. Шунинг учун ўқувчилар натурадан кўра билишлари, натура деталларини тахлил эта билиб, натурани образли қонун қоидалар асосида ишлай билишлари, бўяшда умумийдан деталлаштиришга ва яна умумийга ўтиш кабиларни талабалар амалда қўллай билишлари мақсадг мувофиқ қилиб қўяди. Этапли кўрсатмалар қалам ва аквареллардан икки предметдан ташкил топган кетма-кетлилик, кўрсатма одатда 4 этапдан ташкил топиши мумкин. I этапда натюмортни композицион тузилиши, натюрморт предметларини устки ўнг ва чап четки қирраларини аниқлаб қоғоз сатхига умумий жойлашиши белгиланади. Замонавий ҳамда жаҳон андозаларига мос мутахассислар тайёрлаб ўқитиш фаолияти. II этапда натура предметларини бир-бирларига бўлган нисбатлари аниқлаб олинади. III этапда натура предметларини переспективада қисқаришлари ҳамда уларни конструктив қурилиши, ҳар бир предметнинг ҳарактерларини маконда кўрсатади. IV этапда ишнинг тамомлаш жараёни кўрсатилиб сўнги www.arxiv.uz этапларда эса натурани ранглар бўйича ишланганлиги ва бошқалар кўрсатилади. Турли геометрик жисмлар конус, цилиндр ҳамда тўғри бурчакли шакллардан ташкил топган предметларда ёруғ-сояларни белгилаш бўйича ишланган ҳолда ўқитувчининг кўргазмали қуроллар катта аҳамиятга эга. Одам, қуш ва ҳайвон каби бошқа мураккаб нарсаларнинг конструктив қурилишлари бўйича ишланган таблицаларни ўқувчиларга кўрсатиши зарур ҳисобланади. Турли туман ишланган кўргазмали қуролларни ок ватман қоғозда бажарилиши планшетларга қўйиб уни ўқувчиларга кўрсатишда яхши натижаларга эришилганлиги ўқитувчиларни иш тажрибалардан кўриниб турибди. Тасвирий санъат таълимини ўқитишда дарс самарадорлигини янада ошириш, омилларидан бири техника воситаларидан фойдаланишдир. Булар ўз навбатида талабаларни билим даражаси ўсишида катта аҳамиятга эгадир. Таълим онглилик ва активлик принцплари. Педагогика фанида активлик ва онглилик асосий педагогиканинг принципларидан ҳисобланади. Онглилик активлилик ва мустақил ишлаш ҳамиша ўқув материалини яхши эгаллашга олиб келади. Бундан ташқари онглилик ва активлилик ўқувчилар олган билимларни чуққурроқ ўрганишда зарур бўлади, ишга қизиқиш уйғотади, ижодий ишлашга чорлайди. Бу принцип ўқитишни шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда ўқувчилар билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва актив эгаллаб олишсин ижодий ташаббускорлик кенг дунё қараш таркиб топадиган бўлсин. Фақат шундай ўкитиш ёш авлодни ижодий меҳнатга лаёқатли жамият қурилишига актив иштирок этувчи шахсни таёрлаш имконини беради. Ўқитишдаги онглилик принцпи ўқувчиларнинг ўқув ишларини конкрет мақсадларини аниқ тушуниши, ўрганилаётган ходиса жараёнларни ва улар www.arxiv.uz ўртасидаги боғланишларни тушунган ҳолда ўзлаштириб олишини, олинган билимларни амалий фаолиятда қўллай билишини тақазо етади. Ўқитишдаги онглилик ўқувчилрнинг ўқишга маъсулиятини сезган ҳолда муносабатда бўлишини, ўқувчининг топшириқларини ўз вақтида аниқ, мустақил ва ижодий равишда бажаришга ҳаракат қилишга ҳам йўллайди. Ўқувчиларнинг активлиги уларни назарий материални эгаллаб олишида ва тасвирий санъат хоналарида ҳамда табиатни кузатиш натижасида бажарган вазифаларида намоён бўлади. Активлик ўқувчиларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги мустақиллигини ривожлантириш билан мустаҳкам боғланган. Онглили ва активлик принцепини амалга оширишда ўқувчилар ўрганишга киришган фан ёки унинг билимининг мақсади ҳамда вазифаларини уларга очиб беришдан, касбий тайёргарлик учун унинг амалий аҳамиятини кўрсатишдан бошланади. Таълимнинг самарадорлиги ўқитувчининг ўз амалий ишида болаларни тасвирий санъат дарсларида изчил ва мунтазам қизиқтириб бориш усулларига жуда хам боғлиқдир. Билимга қаратилган жараёнлар етарли даражада активлашган ва рухий ҳолат актив бўлган вақтдагина ўқув материалини ўзлаштириш мумкин. Рухий воқеликнинг ойнавий акси, эмас, балки актив ифодасидир. Рухнинг фаол инъикоси ташқи омиллар таъсирида пайдо бўлади, ўз мохиятига кўра у ўкувчи ички ҳолатининг, ўқувчидаги билиш кучлари ва шахсий ҳислатларнинг ифодасидир. Ўқитувчининг вазифаси ўқувчининг билим олишига бўлган интилишидан фойдаланиш, унда билишга қизиқишни шакллантириш ва мустаҳкамлашдир. Ўқитувчининг вазифаси бошланғич синф ўқитувчиларининг билим олишидаги умумий активлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, уларни тасвирий санъатга ижодий муносабатда бўлишига мустақилликка ва ишчанликка одатлантиришдир. Ўқитувчи болаларнинг активлигини ошириш www.arxiv.uz учун керакли саволлар бериши зарур. Шу билан бирга, болаларни системали мустақил ишлашга ўргатиш керак. Уйга бериладиган вазифа ҳамда дарсдаги топшириқ ҳарактерга жиҳатдан ҳар хил бўлиши мумкин, натурадан фақат қалам билан чизиш, ёки бўлмаса акварель гуашь бўёқлари билан ёруғлик ва соялар ёрдамида чизиб, ўқувчилар тўғри бўяш ёки штриховка билан ифодалашга ҳаракат қиладилар, ҳар бири мустақил ва ақл билан ишлайди. Ўқувчининг вазифаси - ўқувчининг фикр юритиши ва ривожлантиришини қўллаб-қувватлаб кузатиб боришдир. Ўқувчи фақат оғзаки тушунтириб, кўрсатибгина қолмай ўқувчилар билан бир-бирини тушунишга, қизиқтиришга интилиши керак. Шу икки моментнинг қўшилиши мураккаб жараён ҳосил қилади. бу эса ўқитувчидан катта тажриба талаб қилади. Таълимда онглилик принципи, даставвал, ақлий фикр қилиш фаолиятидаги активликка боғликдир. Тафаккур қилиш борасидаги эса баён қилинаётган ўқув материаллари ёки теварак атрофни ўраб олган борлиқдаги нарса, ходиса, воқеалар устида фикр қилишдир. Актив фикрлашда,яъни таққослаш анализ ва синтез қилиш фаолиятини активаштиришга қаратилган бўлмоғи зарур. Ўқитувчи тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларни дарсда тмасига фаоллаштириш учун дарс мавзусининг мазмуни, ҳаётдаги аҳамияти ва уни чизиш қоидаларини тушунтириш зарур. Баъзида ўқитувчилар ўқувчиларни фаоллаштириш учун уларга дарс мавзуси юзасидан саволлар бериб, унга берилган жавобларни тўлдириш каби воситаларидан ҳам фойдаландилар. Ўқувчилар дарс ва дарсдан ташқари вақтларда мустақил равишда бажараётган ишлари воситасида билимга, малака ижодий кўникмага эга бўладилар, ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларнинг мустақил ишларига ёрдам бериши, рағбарлантириш методи асосида ютуқ ва камчиликларини ўз вақтида кўрсатиш, уларни ўз кучларига ишончини мусаҳкамлаш каби вазифа юкланади. Тасвирий санъатдан су ҳ бат дарсларида ўқувчилар кинофильмларда www.arxiv.uz тасвирий санъат намоёндаларининг ҳаёти ва уларнинг яратган асарлари билан батафсил танишадилар. Бунда натура предметлари конструктив жиҳатдан кўрилиши, переспектива рангшунослик кабиларга оид кўргазмали қ уроллар билан бир қаторда кўрсатилиши мумкин. Дарсда техника воситаларидан фойдаланиш ўқувчиларни дарс мавзуси ва техника воситаларига бўлган малакаларини ошириш. Ўқувчиларга пухта билим беришда уларнинг ўз иш жойларини ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Бунда ўқитувчи йил давомида ўқувчи, ёшларни систематик равишда уларни дарсга тайёргарликларини кузатиб боради. Талабаларнинг дарсга тайёргарликларини доим кузатиб боради. Талабалар ўқув қуролларини доим дарсга олиб келишлари ўқтирилди. Фаоллик, мустақиллик принципи. Ўқитиш фаолитида фаоллик ва мустақиллик муҳим ўринлардан ҳисобланади. Тасвирий санъат таълимда бу қонун ҳисобланади. Тушуниш борасининг ўзи ҳам /онглилик/, /фаоллик/, "мустақиллик" кабилардан ташкил топади. Булар бир бирлари билан чамбарчас боғлик бўлиб онглилик ўз вақтида ўқувчи, ёшлардан фаолликни талаб қилади, шунга кўра кўпчилик мутахассислар амалий машғулотларда фаоллик ва мустақиллик муҳим деб ҳисоблайдилар. Тасвирий санъат дарсларида талабаларни дарс мавзуси ва унинг аҳамияти, чизиш йўллари, переспектив қоидалари билан таништириб, тушунтириб бориш керак бўлади. Ўқувчи, ёшлар мустақил ишларда албатта билим малакаларига эга бўлишилари, мустакил ишларда уларга алоҳида, алоҳида ёрдам бериб ва турли ишларда билим, ютуқ ва камчиликларни кўрсатиб талабаларини ўз кучларига қараб билимли қилиш ва олган билимларини амалда қўллаш кабиларга чорлаб бориш керак ва зарурдир. www.arxiv.uz Таълимнинг систематик ва кетма-кетлик принципи Педагогика фани ҳар бир нарсани янгилиги билан исботланган. Ҳар бир фандаги изланишнинг билимга асосланганлиги, ҳар бир нарсанинг доим оддийдан мураккабга ўтиш ҳолатини кузатилиб келинади. Шунинг учун ўтилган дарс мавзуларини янги дарс мавзуларига боғлаб кетма-кетликни кенгайтириб уни чуқур лойи ҳ алаб бориш керак. Систематик ва кетма-кетлик принц и пларини тузилиши ҳам янги материал аниқлиги билан бирга тўлдириб борилишини тақозо этади. Тасвирий санъатда таълимнинг систематик принц и пи жуда муҳим роль ўйнайди. Бу асосан қоидага асосланиб ҳозирги дарс мавзусини ўтилгандан сўнг кейинги дарс мавзусига боғланади. Чунки, янги мавзу ўтилган дарс мавзусига нисбатан мураккаблашиб боради. Ўқитувчи шундай қилиши керакки, натура дарсларини ўқувчиларга қизиқарли бўлиши учун натурадаги нарсаларни оддийдан аста секинлик билан мураккаблаштириб бориши лозим. Тасвирий санъат таълимида воқеа ёки ҳодисалар билан ўқувчи, ёшларни қизиқтирмасдан балки машғулотларни систематик олиб борилиши билан қизиқтириш лозим. Тасвирий санъатни дарс турларига бўлиб ўқитилади: Қаламтасвир; Рангтасвир; Композиция; Амалий санъат Ҳайкалтарошлик; Санъат тарихи; Қуриш – ясаш. Бу фанларнинг бир-бирлари билан боғлиқ бўлиб машғулотлар давомида бир-бирларини доим тўлдириб боради. Ўқувчилар э са олган билимларни кенгайтириб боради. www.arxiv.uz Тасвирий санъат асосларини ўқитишда ўқувчиларга индивидуал ёндошиш. Мактаб хар бир индивидуал хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қиладиган турли ёшдаги болалар таълим олади. Ўқувчилар орасида кўриб турган нарсаларни тўғри тасвирлай оладиган хотира асосида қийналмай расм чизадиганлар билан бир қаторда,оддий расмга қараб нусха кўчиришга ҳам қийналадиганлар учрайди. Бу борада биз баъзи ўқувчиларининг кўриш қобилиятларининг сустлиги, ранг сезмаслиги каби бошқа холлар ҳисобга олинади. Ўқувчиларнинг психик ва физологик хусусиятларини ҳисобга олиш, ҳар бир ўқувчининг имкониятига мослашиш деган сўз эмас. Аксинча турли усул ва методлар ёрдамида билимларини ҳар бир ўқувчига етказиш демакдир. Ўқувчиларнинг қобилият ва хусусиятларига қараб гуруҳларга бўлиб таълим бериш методи мақсадлидир. "Кучли" биладиган ўқувчиларга "кучсиз" билимли ўқувчиларни бириктириб қўйиш ҳам яхши натижалар беради. Ўқувчиларнинг тасвирий фаолиятини активлаштиришда, айрим ўқувчилар билан якка тартибда муносабатда бўлиш ва унга педагогик таъсир ўтказиш ҳам катта аҳамиятга эга. Таълимнинг индивидуаллаштириш масаласи ҳозирги даврда педагог ва рухшунос олимлар ва услубчиларни қизиқтирмоқда. Синфдаги болалар ҳақидаги дастлабки маълумотларга эга бўлгандан кейин, ўқитувчи ҳамма болаларни қобилияти ва малакаларига қараб қуйидаги гурухларга бўладилар: тасвирий фаолияти яхши ривожланган, кузатувчанлиги, ижодий тассавури тараккий қилган, расм материалларини ўзлаштирган ёки тез ўзлаштира оладиган ўқувчилар. Ўқув материалларини умумий тушунтиришдан кейин мустақил ишлаш оркали ўзлаштирадиган ўқувчилар. www.arxiv.uz Тасаввур қилиш қобилияти, сўз ва дарс материалини суст ўзлаштирадиган, ўқитувчининг махсус ёрдамида мухтож ўқувчилар ҳар уччала гурухдаги ўқувчиларга тавсия қилинадиган топшириқлар олдиндан тайёрланиб, Ўқитувчининг фронтал тушунтиришдан кейин ҳамма ўқувчилар ўз қобилиятларига яраша иш билан банд бўлиши керак. Ўқувчилар активлигини оширишда ўқитувчи сухбати катта аҳамиятга эга. Сухбат ҳар бир ўқувчининг активлигини маълум даражада ўстиради. Натижада дарсга актив қатнашадилар ва хар бир саволга жавоб беришга интиладилар. Турли карточка-саволлар тарқатиш ўқувчиларнинг ижодий хаёлини ривожланиши учун турки бўлиб хизмат қилади, мазмунли расм чизишда муваффақиятга эришишларига қуйидаги усуллар ёрдам бериш мумкин. Карточка- саволлар тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: Сен темани ёритиш учун қандай мазмунда расм чизмоқчисан? Тасвирингда асосий ўринни нима эгаллайди? Айрим нарсаларни расмини тўғри чиздингми? Тешкириб кўр. Биринчи пландаги нарсаларни ва фигураларни орқа пландагилар билан таққосла ва бошқалар. Тўғри тузилган карточка-саволлар ўқувчилар билимининг мустаҳкамлигини оширади, ларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишини кучайтиради. Ўқувчилар билан индивидуал ишлашда рағбарлантириш усулларининг роли ҳам катта. Ўқитувчи ўқувчиларнинг вазифаларини текшираётганда фақат I –II группа ўқувчиларнинг ютуқларини намуна сифатида кўрсатавермай, III группа ўқувчиларини хатм эътибор бериши керак. Улардаги озгина бўлсада ўсиш ва ўзгаришни хисобга олган ҳолда, уларни рағбарлантириб туриш шарт. Масалан: болалар қаранг Карим чизгн суратга. Олдинги ишларидан анча тузук. Карим ҳаракат қилса, аълочи ўртоқларига тез кунда етиб олиши мумкин экан. Бугун мен унга "4" бал қўяман. Агар бундан ҳам яхшироқ чизиб қолса, у ҳам ўртоқларига ўхшаб "5" баҳо олади. www.arxiv.uz Ўқитувчининг бу сўзлари каримни албатта "5" баҳога олишга ундайди. Ўқувчиларнинг активлигини оширади. Ўқувчилар билан индивидуал ишлашнинг аҳамияти катта. Бу усул ёрдамида қолоқларсиз ўқитиш даражасига етиш мумкин. Тасвирий санъат ўқитиш хоналари ёруғ бўлиши керак. Ёруғлик нормал бўлмаган жойда кўриш сезгиларига зўр бериш зарарлидир. Баъзи бир хил ўқувчиларда яхши эшитмаслик, узоқдагини кўра олмаслик каби касалликлар учрайди. Одатда бу хил ўқувчилар ўқитувчининг эътиборда бўлиши ва олдинги парталарда ўтиргани маъқулроқдир. Кўз ҳар хил узунликдаги ёруғлиқ тулқинларини бир хилда сезмайди. Кўз сариқ ва ҳаво рангни сезишга мойилроқ бўлади. Баъзан хроматик рангларни мутлоқа сезмаслик ҳоллари ҳам учраб туради. Бундай кишининг кўзига барча буюмлар қорамтир рангга бўялгандек кўринади. Кўпинча айрим рангларни қизил ва яшил рангни сезмаслик ҳолати учраши мумкин, бу дальтонизм дейилади. Дальтонизм кўришидаги энг муҳим камчилик ҳисобланади. Бундай ўқувчиларнинг касб танлашда ўқитувчи алоҳида эътибор бермо*и зарур, чунки дальтонизмга учраганлар, шофер, машинист ва учувчилик қила олмайди, рассом бўла олмайди.