logo

Дирижёр қўл ҳаракатининг амплитудаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

30 KB
 Дирижёр қўл ҳаракатининг амплитудаси «Амплитуда» лотинча amplitudo сўзидан олинган бўлиб, кенглик ёки хажмни билдиради. Мусиқа товушининг кучи тебранишининг кенг   — қисқалигига боғлиқ. Тебраниш қанча кенг бўлса, товуш шунча қаттиқ бўлади ва аксинча. Дирижёр қўл ҳаракатининг амплитудаси мусиқанинг динамикаси, темпи характерида мужассам бўлади. Мусиқанинг баланд янграши кенгроқ, чаққон, катта ҳаракатларини талаб этади, секин янграши эса, аксинча сустроқ ва секинроқ ҳаракатларини тақозо қилади. Мусиқани тез суръатдаги секин янграшида қўл ҳаракатларининг чаққонлиги ва фаоллиги сақланиб қолади. Бунда ҳаракатлар хажми катта бўлмаслиги керак, чунки ҳаддан ташқарии кенг, катта ҳаракатлар темпнинг тутилиши ва қўлларнинг чарчаб қолишига олиб келади. Қолаверса, секин суръатда ҳам йирик қўл ҳаракатини ҳатто «фортиссимо» ( ff ) учун ҳам қўлланилиши доим ҳам жоиз бўлмайди. Умуман, дирижёр ўзида қўл ҳаракати амплитудаси меъёрини сақлаш ҳиссини тарбияламоғи лозим. У ҳаддан зиёд катта, кенг ҳаракатлардан қочиши керак. Ҳаракат имкон қадар ифодали ва тежамкор бўлиши лозим. Катта амплитудага берилиб кетиш дирижёрнинг ҳаракатлари ифодали ва аниқ бўлмай қолишга олиб келади. Қолаверса, бу доим ҳам ижро этилаётган мусиқа характерига тўғри келавермайди. Баъзида дирижёр оркестрдан пиано (р) талаб этган ҳолда, унинг ҳаракатлари айнан форте ( f ) га мос келаётганига эътибор бермаётганига гувоҳ бўламиз. Афсуски, бундай камчилик нафақат фаолиятини эндигина бошлаётган, балки тажрибали дирижёрларда ҳам бўлади. Ҳаракат амплитудасидек ифода воситаси сифатида фойдаланишни алоҳида вазияти деб унинг тўсатдан ёки аста   — секин темп алмашинуви пайтида ўзгартиришдан иборат. Одатда «крешчендо» пайтида ҳаракат амплитудаси катталашиш томонга, «диминуендо» пайтида эса камайиш томонга ўзгаради. Ҳаракатнинг тўсатдан қисқаришига, унинг тўсатдан кўпайиши каби чаққон ҳаракати билан эришилади. Шу ўринда ижро этувчи жамоанинг сони ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини эсдан чиқармаслик керак; дирижёр қаршисида кўп одам ўтирса, у ногаҳон катта ҳаракатларга ўтиб кетиши табиий ва ўз навбатида бунинг аксинча тескариси ҳам бўлиши мумкин. Адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.-Т.: Шарқ, 1998 . 2. Каримов И.А.Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7.-Т.: Ўзбекистон, 1999 . 3. Азимов К. Ўзбекистон дирижёрлари.-Т., 2001. 4. Аносов Н. П. Литературное наследие. Изд. Сов. Композитор, 1973. 5. Астров А. Деятель русской музыкальной культуры, С. А. Кусевицкий, Л. Музыка 1981.