logo

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги алоқаларнинг хуқуқий ва иқтисодий шароитлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

125 KB
Қ ишлоқ хўжалиги корхоналари ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги алоқаларнинг хуқуқий ва иқтисодий шароитлари Режа: 1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг таҳлили 1. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланишининг табиий шароитлари 2. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланишининг иқтисодий шароитлари 3. Корхоналарда меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш 4. АСМ ни бошқаришнинг замонавий усуллари 6. Бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг ҳуқуқий- иқтисодий имкониятлари Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг таҳлили Қишлоқ хўжалиги фаолиятини ўрганишда унинг асоси қилиб олинган услубга кўра, таққослаш, текшириш, маълумотларни ишлаб чиқиш ва ҳоказоларнинг махсус усулларидан фойдаланилади. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш - моливий фаолиятларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш жараёнида қўлланиладиган асосий вазифалар қуйидагилардир: таққослаш, статистик гуруҳлаш, ўртача ва нисбий кўрсаткичлар, занжирли боғланиш усуллари, математик усулларни қўллаш ва ҳоказолар. Қишлоқ хўжалиги фаолиятини юқорида қайд этилган усуллар ёрдамида ўрганиш хўжаликдаги фойдаланилмаётган имкониятларни аниқлаш, уларни ишлаб чиқариш жорий этиш, иш фаолияти самарадорлигини ошириш имконини яратади. Бундан энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири таққослашдир. Бу усулда бир неча иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Жумладан:  ҳисобот кўрсаткичлари режада келтирилган маълумотлар билан таққосланади;  ҳисобот йилида эришилган натижалар кўрсаткичи бу борадаги ижронинг ўтган йилги маълумотлари билан солиштирилади;  ишлаб чиқариш йўналишида бир неча йил давомида ўзгаришлар динамикаси аниқланади;  қишлоқ хўжалиги бўлинмаларининг ишлаб чиқариш натижалари туман, вилоят ва республика бўйича эришилган кўрсаткичлар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари иш натижалари билан солиштирилади. Бу орқали ишлаб чиқариш имкониятларини аниқлаш ва уларни жорий этиш чораларини белгилаш имконияти аёнлашади. Таққослаш усули ёрдамида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ўзаро узвий боғлиқ кўп кўрсаткичлар бир-бирига солиштирилади. Хусусан, ҳар гектар қишлоқ хўжалиги ери ҳисобига қанчадан даромад олиш, ҳар 100га ер ҳисобига чорва маҳсулотлари етиштириш, меҳнат унумдорлигини, маҳсулот таннархини, маҳсулот сотиш, қишлоқ хўжалигида товар маҳсулотлари ҳажми ўсишини, хўжаликларнинг даромадлари ва уларнинг тақсимланиши, техникадан фойдаланиш, меҳнат, ем-хашак балансини, хўжалик иқтисодиётининг ривожланиши ва бошқа кўрсаткичларни таққослаш мумкин. Ҳар бир таққослаш ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш йўналиши учун зарур муаммоларни топишга имкон беради. Айни таққослаш усулида фойдаланишда таққослаш учун солиштириш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш керак. Масалан, бир неча йил давомида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмидаги ўзгаришларни белгилаш учун ҳақиқий сотиш нархларини олиш керак эмас, балки бир бирликка келтирилган нархларда таққослаш зарур. Гуруҳларга ажратилган услуб гуруҳлаш маълумотларини маълум белгиларга кўра, гуруҳларга бўлиш, демакдир. У статистик текширишнинг муҳим усули ҳисобланади. Унинг ёрдамида хўжалик тармоқлари, ҳосилдорлик, маҳсулот ҳажми, чорва моллари, маҳсулдорлиги ва бошқалар аниқланади. Иқтисодий кўрсаткичлар сифат жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳларга бўлинади. Кўрсаткичлар ўртасида бир-бирига боғланишлар борлиги, ўрганилаётган ҳодисаларнинг энг муҳими қайси бири эканлиги аниқланади. Ҳар хил омилларнинг ишлаб чиқариш натижаларига қай даражада, қандай таъсир қилиши белгиланади. Статистик гуруҳлаш услуби қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имкониятларини аниқлаб беришнинг муҳим воситасидир. Унинг ёрдамида сифати бир хил бўлган кўрсаткичлар бир гуруҳга бирлаштирилади. Масалан, пахтачилик ишлаб чиқариш гуруҳлари ҳосилдорлик кўрсаткичига қараб гуруҳларга ажратилади. Гуруҳлар кўрсаткичига қараб, бригадаларда юқори ёки паст ҳосил омилларини аниқлаш мумкин. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига тўғри баҳо бериш ва тармоқни такомиллаштиришга оид тадбирларни ишлаб чиқиш, маблағлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйишда таҳлил ишларининг аҳамияти катта. Таҳлилни тўғри уюштириш учун таҳлил режасини ишлаб, мавжуд маълумотларни ўрганиш, олдиндан текшириш зарур. Корхоналарда эса таҳлил ишларини ташкил этишни режа тузиш билан якунлаб бўлмайди. Пухта тузилган режа ҳам имкониятлардан фойдаланиш ва ишчиларни режа бажарилишига йўллашни аниқлайдиган ташкилотчилик ишлари режа (бажарилишига) билан боғланмаса, мўлжалланган натижани бермайди. Шу сабабли, унинг бажарилиши назорат қилиб турилади. Назорат хўжалик иқтисодиётини ривожлантиришда имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ёрдам беради. Статистика соҳаси ходимлари ҳам иқтисодий таҳлил билан шуғулланади. Улар қабул қилинган ҳисобот маълумотларини статистика усуллари билан қайта ишлаб, вазирликлар, бошқармалар ва корхоналарни йиғма ахборот маълумотлари билан таъминлайди. Комплекс таҳлилда корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти чуқур ва ҳар томонлама ўрганилади. Унинг натижаси билан хўжалик фаолиятига иқтисодий баҳо берилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида таҳлил қилиш ишларини ташкил этишнинг асосий шакли иқтисодий таҳлил билан шуғулланувчи иқтисодий кенгашдир. Унинг асосий вазифаси хўжалик ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг маълум давр ичидаги иш натижаларини ҳар томонлама ўрганиш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг жорий истиқболли режаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, имкониятларни аниқлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлларини белгилашдан иборат. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланишининг табиий шароитлари Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий шароити таҳлил этилаётганида унинг жойлашган ери, туман ва вилоят марказига, темир йўл станциясига, маҳсулот топшириладиган ва сотадиган омборга яқин-узоқлиги эътиборга олинади. Ер- сув, меҳнат ва моддий-техника ресурслари, тураржой, маданий-маиший бинолар билан таъминланганлиги, уларнинг газлаштирилганлик ва телефонллаштирилганлик даражаси ўрганилади. Чунки айни шу омиллар кўп ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконини беради; шаҳар аҳолисининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга, жамоа, давлат, ширкат хўжаликларида сутчилик, мевачилик, узумчилик ва сабзавот етиштириш тармоқларини ривожлантиришга шароит яратади. Қишлоқ хўжалиги тармоқларини жойлаштиришда юк ташиш шароитлари ҳам ҳисобга олиниши керак. Улов воситалари талаб доирасида бўлмаса, сут, сабзавот, картошка ва сифати тез бузиладиган бошқа маҳсулотларни ўз вақтида манзилга етказиб бериш ва сотиш қийинлашади. Маҳсулот сифати бузилиши натижасида корхона иқтисодий зарар кўради. Дунёдаги индустриал мамлакатлардаги иқтисодий тараққиёт заминида, аввало, меҳнатни ташкил этиш, уни корхоналарга фойда келтирадиган соҳаларга йўналтириш натижасида ҳар бир корхона ва фирма катта даромад олмоқда. Бир-бирига ҳар томонлама ёрдамлашадиган, псиҳологик, астрологик жиҳатлардан бир-бирига мос келадиган кишиларни танлаб олиш натижасида ташкил этилган жамоа доимо тараққиёт сари интилади, жамоа аъзолари тадбиркорни янги ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун яқиндан ёрдам беради. Ҳар бир корхона эгаси корхонасининг иқтисодий фаолияти ривожини таъминлаш учун ишловчиларни танлаб олиш орқали уларнинг ҳар бирига бажариши лозим бўлган вазифаларни белгилаб беради, ўз навбатида, бажарилган ишни қабул қилиш тадбиркор зиммасига тушади. Бозор муносабатларини шакллантириш шароитида меҳнат унумдорлиги юқори бўлишини таъминлаш қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан биридир. Бусиз тармоқда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга, таннархини арзонлаштиришга эришиб бўлмайди. Меҳнат унумдорлигини ошириш учун, аввало, ички хўжалик ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш лозим. Ўз харажатларини ўзи қоплаш бирламчи ишлаб чиқариш бўлимлари даражасида амалга оширилиши зарур. Кейинги йилларда, соҳада меҳнат интизомини мустаҳкамлаш эвазига меҳнатни турлича ташкил этиш, иш вақтини беҳуда сарфламаслик, режалаштиришни такомиллаштириш, малака ошириш каби, умуман, меҳнат ва иш лаб чиқаришга ижобий таъсир қилувчи кўплаб самарали шакл ва услублар юзага келди. Меҳнатни самарали ташкил қилишга, табиийки, техника ва технологик жараёнларни такомиллаштирмасдан туриб эриша олмаймиз. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга фақат меҳнатни ташкил қилишни илмий ва амалий натижалар асосида та комиллаштириш эвазига эришамиз, дейдиган олим ва амалиётчилар фикрига тўла қўшиламиз. Маълумки, тоталитар, маъмурий-буйруқбозлик даври бошқарув тизими бир хўжаликда меҳнатни ташкил қилишнинг турли шаклларини жорий қилишни тақозо этди. Корхоналар учун меҳнатни ташкил этишнинг илғор усуллари, аввало, уларнинг ихтисослашиши, марказлашиши, ривожланиш йўналишлари, аҳоли пунктларининг жойлашиши, ҳудуднинг хусусиятлари ва техника билан қуролланганлиги, қисқаси, мехнизациялаш даражаси бўйича танланади. Буларнинг барчаси ишлаб чиқариш шаклларини такомиллаштиришга бевосита боғлиқ. Республикамизда бозор иқтисодиётининг шаклланиши ва АСМнинг унга ўтиши соҳада ишлаб чиқаришни такомиллаштиришни тақозо этди. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув ти зими ўзини оқламади, аксинча, бозор иқтисодиёти қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг ижара шаклини юзага келтирди. Амалдаги ишлаб чиқариш шакллари меҳнаткашларни ер ва ишлаб чиқаришдан четлаштирган эди. Негаки, шўро даврида соҳада иқтисодий муносабатлар уларнинг фаол, тадбиркорона фаолиятларини рағбатлантира олмади. Меҳнатни ташкил қилишнинг ижара шакли ҳозирги кунда республикада меҳнат аҳлининг эркин фаолият юритиши учун барча имкониятларни яратди. Деҳқонларнинг ер билан тиллашиб ишлашини тиклай бошлади. Бу ижара муносабатлари моҳиятининг асосидир. Ижара шаклидаги ишлаб чиқариш ва бошқарув тизими қишлоқ хўжалиги ходимларининг ижтимоий шароитларини яхшилайди, шунингдек, эркинлик, тадбиркорлик ва мулкка эгалик туйғуларини шакллантиради. Ишлаб чиқариш самарадорлиги корхоналарнинг ўз-ўзини маблағ билан таъминлаши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ишчи ўринларининг таркиби ва хусусиятини белгилаш, қишлоқларда яшовчилар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, бир сўз билан айтганда, ижа ра шакли аграр секторнинг ижтимоий-иқтисодий йўналишига ижобий таъсир кўрсатади. Жамиятда қишлоқ хўжалиги объект сифатида қатор хусусиятларга эга. Хусусан, қишлоқ хўжалиги меҳнатида ўзига хос ишлаб чиқариш воситаси сифатида ердан фойдаланилади, меҳнат сифатига алоҳида муносабат талаб қилинади. Қишлоқ хўжалигида ишчи иш тажрибасига эга бўлиши ўта муҳимдир. Аграр секторнинг иккинчи муҳим хусусияти шундаки, унинг иж - тимоий таркиби ўзига хос. Бу ерда бо зор иқтисодиёти шароитида турли иқтисодий муносабатларга хос шакллардаги хўжаликлар фаолият юритади. Бундай шароитда, яъни ишлаб чиқариш ва бошқарув шакллари ўртасидаги соғлом муҳит хўжаликнинг ижти моий-иқтисодий ривожланишини таъминлайди. Собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими бундай хусусиятларни инобатга олмади. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнидаги хўжалик юритиш амалиётида жамоа мулкчилигининг янги шакллари юзага келади. Хусусан, мулк давлат тасарруфидан чиқарилиши туфайли мулкчиликнинг турли шакллари шаклланиб, самарали фаолият юритмоқда. Ижара меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шаклларидан бири эканлиги амалда тасдиқланди. Бозор иқтисодиёти дав рида турли шаклдаги мулкнинг бўлиши туфайли жамиятда ижтимоий адолат тикланади, «ҳар кимнинг қобилиятига яраша, ҳар кимнинг меҳнатига яраша» тамойили ўз қадрига эга бўлади. Президент И.А.Каримов республикамизни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари зарурлигини, чунончи, қишлоқ хўжали ги ва унга боғлиқ тармоқларни усту вор ривожлантириш, ҳозирги босқичда ерни сотишга йўл қўймасдан, давлат мулкчилигини сақлаш кераклигини таъкидлаганлар. Аграр ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида Президентимиз қишлоқда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий кооператив шаклини ташкил қилиш масаласини олға сурмоқда. Зарар кўраётган давлат хўжаликлари дастлаб жамоа хўжаликларига айлантирилди. Ҳозирги кунда бундай хўжаликлар деҳқон ва фермер хўжаликлари, кичик корхоналар, оилавий пудрат ва ижара жамоаларига асос - ланган йирик кооператив хўжаликларга айлантирилмоқда. Чунончи, 2000 йилда биргина Қашқадарё вилоятидаги 221 та қишлоқ хўжалиги корхонасидан 182таси ширкат хўжаликлари ва 34 таси жамоа хўжаликларига айлантирилди.Ҳозирги вақтда эса аксарият хўжаликлари фермерчилик шаклига ўтказилди Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланишининг иқтисодий шароитлари Ижара фақат маълум мулкнинг субъектлари орасида хўжалик вазифаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш имконини берибгина қолмай, балки уларнинг иқтисодий эркинлиги ва ўзаро боғлиқлигини таъминлайди. Бозор муносабатларининг ҳозирги босқичида, аввало, барча мавжуд маданий-маиший хизмат кўрсатиш корхоналари инсоннинг ўй-фикрлари, фаолияти, унга бахтиёр ҳаётни инъом этишга бўйсундирилган бўлмоғи лозим. Қишлоқда хизмат кўрсатиш маданиятига алоҳида эътибор бериш тақозо этилади. Биринчидан, қишлоқда ижтимоий инфратузилма ва унинг ажралмас қисми – хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали аҳолининг турли хизматларга бўлган эҳтиёжи қондирилса, иккинчидан, ортиқча меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммоси ҳал қилинишига ёрдам беради. Бундан ташқари, шу соҳада банд аҳоли даромадлари ҳамда давлат хазинаси маблағларининг (солиқлар орқали) шаклланиш даражаси ортади. Бугун ривожланган мамлакатлар, жумладан, Хитой тажрибаси шуни кўрсатаяптики, аҳолининг 80 %дан кўпроғини деҳқонлар ташкил қиладиган хитойдек катта давлатда халқнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш анча меҳнат талаб қилади. Шунинг учун ҳам, дастлаб ерлар ҳар бир оилага унинг жон сони ёки ишчи кучига қараб (пудратга) берилди. Деҳқончилик солиғи сифатида давлатга маълум миқдорда маҳсулот топширилгандан ташқари, давлат у белгилаган баҳо бўйича муайян миқдорда деқончилик маҳсулотини сотиб олиш вазифасини ҳам белгилади, қолган маҳсулотни истаган ерда, истаган субъектга, истаган нархда сотиш деҳқоннинг ихтиёрида қолдирилди. Кейинчалик сотиб бериш масаласини шартнома бўйича (қанча баҳода, қанча миқдорда сотиш ва сотиб олиш) давлат билан деҳқон келишади. Умуман олганда, давлатнинг сотиб олиш баҳоси шу вақтдаги бозор баҳосидан паст бўлмади. Қарийб ўн беш йиллик ислоҳотлар жараёнида дон нархи 1,5 марта, мойли экинлар хомашёси нархи 8,0 марта, пах танинг нархи 1,7 марта, гўштники 3,8 мартага ошди. Ерларнинг ижарага берилиши, ҳосилнинг деҳқон ихтиёрида бўлиши ва уни хоҳлаган жойда сотиш эркинлиги, бўш ва ташландиқ ерларни ўзлаштирганлардан солиқ олмаслик ёки уларга кам солиқ солиш, фоизсиз кредит бериш, маблағ билан таъминлаш каби эътиборли сиёсат ишбилармон деҳқонлар учун ташландиқ ерлар, тоғ бағри, адирлар ва жарликлардаги бўш ерларни ўзлаштириш имконини яратди. Улар янги ўзлаштирилган ерларга турли зироатлар (донли ва бошқа) экишди, боғлар барпо қилишди, кей - инчалик ўз хомашёларини ўзлари қайта ишлайдиган бўлишди, шароит талабига кўра, бўрдоқичилик билан шуғулланишди, ҳунармандлар шогирд тайёрлашди, ҳунармандлик дўконлари очилди, бозорлар барпо қилинди. Қишлоқ туманлари ҳокимиятлари бундай объек тив шароитда оилавий сулолалар асосида жойнинг аниқ аҳволига қараб, янги кичик корхоналар ташкил қилди ва уларн моддий - маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Натижада, тегирмон ўрнида ун заводи, тикувчилик шаҳобчаси ўрнида тикувчилик фабрикаси, косиб дўкони ўрнида пойабзал фабри каси, ёғочсозлик тармоғи ўрнида мебель заво ди қурила бошлади. Ўзбекистон илғор мамлакатлар қаторига кириши учун ишлаб чиқариш, хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг инфратузилмасини замонавий саноат асосига қуриб, қайта иш лаш саноатини шакллантириши лозим. Қишлоқда саноатлашган меҳнат кўринишига ўтиб, фақат деҳқончилик билан боғланиб қолмаслик, қишлоқ ижтимоий-сиёсий ривожланишининг муҳим шарти эканлиги англаб етилмоқда, меҳнат соҳаларига, қишлоқ ижтимоий муаммоларини ҳал этишга нисбатан янгича қарашлар шакллана бошлади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги даражасининг юқори эмаслиги ижтимоий тараққиётга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бозор муносабатлари шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги миграция жараёнига ҳам таъсир кўрсатади, чунки қишлоқда хизмат кўрсатиш соҳасининг кам ривожланганлиги кўпгина кишиларни, хусусан, ёшларни иш ахтариб шаҳарга келиши ёки ишлаб қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Иш билан таъминлаш соҳасида шаҳар маълум устунликка эга, имкониятлари кўпроқ. Қишлоқ жойларида эса бугунги бозор муносабатлари янги хўжалик юритишга ўтаётганлиги бир томондан, ишчи ўринларининг қисқаришига олиб келмоқда, иккинчидан (мулк шаклининг ўзгариши, жумладан, ширкат хўжалигига айланиши, санацияга тушиши,банкротга учраши) эса, янги меҳнат тармоқлари ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш энг долзарб вазифага айланмоқда. Қишлоқла ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришнинг турли шакллари ҳар хил ҳуқуқий асосларда яратилиши мумкин: хўжаликлараро ўзаро хизмат кўрсатиш тармоқлари маълум соҳада ихтисослашиши; якка тартибда хизмат кўрсатиш соҳалари вужудга келиши; шаҳар билан қишлоқ ўртасида ўзаро келишув асосида маълум субъектлар ўртасида хизмат кўрсатиш соҳа ларини яратиш кабилар одамларни иш билан таъминлашнинг қўшимча имкониятларини вужудга келтиради. Бу, ишлаб чиқариш соҳасида ва ишлаб чиқаришдан ташқаридаги соҳалар – фан, маданият, соғлиқни сақлашда ҳам татбиқ этилиши мумкин. Мавжуд имкониятлардан биргаликла фойдаланиш, уларни инсонга хизмат кўрсатиш соҳасига қаратиш кутилган ижтимоий-сиёсий натижани беради. Агар Тошкент вилоятида 1999 йилда мулкчиликнинг барча шаклида 31,1 мингдан ортиқ янги иш жойлари яратилган бўлса, шунинг 5671 таси қишлоқ хўжалигида, 1500 таси саноатда, 588 таси транспорт ва алоқада, 7383 таси савдо ва умумий овқатланишда, қолганлари бошқа соҳаларда эди. Шуниси эътиборга лойиқки, яратилган иш жойларининг 15,4 минги ёки ҳамма иш жойларининг ярми якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар томонидан яратилган, 7 мингга яқин иш жойлари эса хизмат кўрсатиш, яъни савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида ташкил этилган. Янги иш жойларининг мулк шакли, тармоқлар ва молиявий манбалари бўйича таҳлили шундан далолат бермоқдаки, уларни яратишда устуворлик кичик ва ўрта бизнес, якка тартибда меҳнат фаолияти олиб борувчилар ҳамда деҳқон хўжалигини ташкил этувчилар ҳиссасига тўғри келмоқда ва улар асосан аҳолининг пул маблағи ва берилаётган кредитлар ҳисобига ташкил этилмоқда. Лекин уларнинг фаолиятида савдо воситачилиги устунлик қилмоқда. Албатта, бунга ёшлар тажрибаси, малакаси камлиги учун ишга жойлаша олмаётгани сабаб бўлмоқда. Жамғармаси йўқлиги (қишлоқ жойларда), айрим касблар унча аҳамиятли эмаслиги, ишда қисқариш кўплиги, зарур имкониятларни яратишга бошланғич старт капитали ва малака етишмаслиги бундай ишни бошлашга тўсиқ бўлаяпти. Корхоналарда меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш Корхоналарда меҳнатни ташкил этишда ўта муҳим ишларни малакали мутахассислар, иккинчи даражали юмушларни ўта малакали ишловчиларга топшириш, корхона ишловчилари орасидан ниҳоятда иқтидорлиларини танлаб олиб, келажакда амалга ошириладиган янги фаолиятлар учун тайёрлаш зарурат ҳисобланади. Ишловчиларга уларнинг фаолияти характери, қобилиятини ҳисобга олиб, иш участкаларини тақсимлаш лозим. Меҳнатни бошқаришда кичик корхоналарнинг ниҳоятда қулайлиги, жамоа аъзолари бир-бирининг малака даражасидан яхши хабардорлиги, ишловчилар меҳнатидан корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириб боришда фойдаланиш айни муддао ҳисобланади. Ишловчига вазифа берилиши ва ўз навбатида, ундан тўлиқ бажарилган ишни қабул қилиш, шунга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш зарур. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда меҳнат жамоасини назорат қилиш, улар меҳнатининг унумдорлигини техника ёрдамида ошириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Шунингдек,бозор талабидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликлар юзага келади, эски мутахассисликларга эса улар – маънавий жиҳатдан ҳаётдан орқада қолганлиги туфайли талаб камайиб боради, замонавий техника, технология тараққиёти ишлаб чиқариш корхоналаридан ишловчиларни янги соҳаларни эгаллашга ҳар томонлама сафарбар этади. Корхоналарни бошқариш ўзига хос муҳим хусусиятларга эга бўлиб, аслида ишлаб чиқаришга ташкилотчилик қобилияти бўлганларни, юқори меҳнат унумдорлиги асосида ишлашга сафарбар қила оладиганларни корхонада раҳбарлик лавозимига қўйиш яхши натижалар беради. Бу корхоналарда меҳнат жараёнини тўғри ташкил этиш, аввало, корхонанинг нормал фаолият кўрсатиши учун қанча миқдорда меҳнат сарфлаш талаб қилишини билиш керак. Бунинг учун у ёки бу ишни бажаришга ҳар бир ишчи сарфлайдиган меҳнат миқдорини аниқлаб олиш лозим. Бу ўз-ўзидан корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳам, ишловчиларга меҳнат нормаларини белгилашга ҳам эътиборни кучайтиришни тақозо этади. Меҳнатнинг замонавий усулларини қўллаш, ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил этиб, элементлари бўйича тақсимлаш, технологик жараёнларни бажариш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун нормалар белгилаш, меҳнат шароити, иш жойларини таъминлаш, иш режими, дам олиш каби масалаларга эътибор кучайтириб борилган корхонада юқори меҳнат унумдорлигига эришилади. Бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан аграр соҳада ва агросаноат мажмуининг бошқа тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида хўжалик юритишнинг турли шакллари пайдо бўлди, кўп укладли иқтисодиёт шаклланиб, эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичига кирди. Мана шу ўзгаришлар мос равишда агросаноат мажмуи тармоқларини бошқаришда (айниқса, унинг муҳим тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида) давр талабига жавоб берадиган бошқариш услублари, усуллари ва шаклларидан кенгроқ фойдаланишга объектив зарурат борлигини кўрсатмоқда. Бу жараёнда, айниқса, бошқариш усулларидан (иқтисодий, ташкилий, ижтимоий-психологик) фойдаланишнинг оқилона бирикмасини топиш муҳим аҳамиятга эга. АСМ ни бошқаришнинг замонавий усуллари Агросаноат мажмуини бошқаришнинг замонавий усулларидан (тизимли ва вазиятли бошқарув) фойдаланиб, узоқни кўра билиш ва хавф- хатарнинг олдини олиш дастурларини ишлаб чиқишга йўналтирилган бошқариш аҳамияти ошиб бормоқда. Моддий, молия ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида бошқаришнинг барча босқичларида индекатив режалаштириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу усул истиқболни аниқлаш, турли мақсадларга мўжалланган ҳар хил дастурларни ишлаб чиқиш, агросаноат мажмуи корхоналарининг маркетингга мўлжалланган фаолия тини аниқлашга ёрдам беради. Хавф-хатарни чуқур таҳлил қилиш, бошқариш ходимлари масъулиятини ошириш ва унга мос равишда бошқариш объекти ва субъекти ўртасидаги муносабатларга оид санкциялар ва чоралар мажмуини бошқаришнинг барча йўналишларида, хусусан, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, инновация жараёнини бошқаришда давлат бошқарув идораларининг аралашуви ёки аралашмаслиги тўғрисида аниқ ва тўла маълумотга асосланган қарорга эга бўлмоқ лозим. Агросаноат мажмуини бошқаришнинг барча босқичларида маркетинг тизимини ташкил этиш, ахборот-маслаҳат хизмати бўлимлари фаолиятини жадаллаштириш зарур. Бошқаришнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у бевосита кишилар меҳнатини ташкил этиш ва улар фаолиятини мақсадга мувофиқ амалга оширишга йўналтирилган кўп укладли иқтисодиётнинг шаклланиши ва ривож топиши билан раҳбар ходимлар вазифаси, масъулият даражаси ўзгариб, вазиятли ёндашишга бўлган талаб ўсиб бормоқда. Корхона эришадиган ютуқлар дастлаб унинг фаолиятига таъсир этувчи ташқи иқтисодий, илмий-техник, демографик омиллар ва ижтимоий муҳитга мослашувига боғлиқдир. Энг керакли воситаларни сотиб олишга, ресурсларни тақсимлашга оқилона ёндашиш лозим. Бунинг учун хўжалик раҳбарига тажрибали технологлар (агроном, муҳандис, зоотехник ва бошқалар) керак. Корхона қўлга киритадиган муваффақият кўп жиҳатдан инсон омилига боғлиқ. Бозор иқтисоди шароитида агросаноат мажмуини бошқаришнинг ўзига хос муҳим хусусияти унинг очиқ ижтимоий тизим сифатида намоён бўлишидадир. Бошқариш вазифалари шакли, усули ва уларни қўллаш жараёни объектив шароитга мос келмоғи ва доимо ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгаришига мослашиб бормоғи лозим. У ёки бу бошқарув тузилмасини қабул қилишда корхонанинг ташкилий тузилиши, иш лаб чиқариш ҳажми ва йириклаштириш даражаси, ўзига хос хусусиятлари, тармоқларнинг жойлашиши, аҳоли пунктлари сони ва катталик даражаси, хўжалик юритиш усуллари, кадрлар малакасини ҳисобга олиш керак. Хўжаликнинг бошқарув босқичлари сони, минимал бошқариш ходимлари сони иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, оператив бошқариш учун эса қулай бўлмоғи ло зим. Малакали ва фаол бошқарув тизимисиз агросаноаг ишлаб чиқаришини нафақат самарали бошқариш, балки унинг маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлмай қолади. Агросаноат бошқаруви ходимларида бозор талабларига мос келадиган бошқариш тажрибаси ва малакаси етишмайди. Улар ишлаб чиқариш маркетингига қаратилган бозор ша роитида ишлашга ўрганмаган. Шунинг учун агросаноат мажмуини бошқаришнинг барча босқичларида мутахассис ва раҳбар ходимлар заҳирасини тайёрлаш ва уларни замонавий бошқариш усул ва услубларига ўргатиш, бунда ўқитишнинг истиқболли технологиялари, усуллари ва самарали шаклларидан кенг миқёсда фойдаланишни ташкил этиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг ҳуқуқий-иқтисодий имкониятлари Ҳозирги бозор шароитида кичик корхоналар ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган хомашё баҳолари ниҳоятда қиммат бўлиб, бу ҳол корхона ишлаб чиқарган маҳсулот таннархига ҳам таъсир этаяпти. Корхоналарни қишлоқ жойларда ташкил этиш, аввало, меҳнат ресурсларини жалб этишга қулай имкониятлар мавжудлиги билан алоҳида аҳамиятга эга, чунки қишлоқларда ишчи кучининг ортиқлик даражаси шаҳарлардагига нисбатан анча юқори. Корхона учун муҳим бўлган иккинчи омил, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган қимматли хомашё ҳисобланади. Давлат ўз навбатида турли корхоналар билан тенг иқтисодий шароит яратиш орқали ишлаб чиқаришни жойлаштиришга эришади. Иқтисодиёт эгаларидан уқувли, ишбилармон бўлиш билан кифояланиб қолмай, балки истеъмолчилар ва бозор талабини ўрганиб, янги техника ва технология асосида арзон, сифатли товарлар ишлаб чиқариб, бозорни турли маҳсулотлар билан тўлдириш талаб этилади. Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Мулкчилик шакллари турлича бўлган корхоналар ўртасидаги рақобатчилик кураши уларни ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ички ташкилий тизимларини такомиллаштиришга, техника билан қайта қуроллантиришга, фан ва техника соҳасидаги янги ютуқларни қўллашга мослашишга, кам сарф- харажат қилган ҳолда янада юқори сифатли ва энг арзон нархда маҳсулот ишлаб чиқаришга ундайди». Ўзбекистон шароитида кичик корхоналарни барпо этиш орқали мустақил хўжалик юритувчи мулк эгалари шаклланади. Бу кичик корхоналарни ташаббускор, ишбилармон шахслар бошқариб, турли бюрократик элементларни хўжалик фаолиятига аралашишдан халос этади. Корхона ҳақиқатда ҳам маҳаллий шарт-шароитларга тез кўникиб, маҳаллий бозор шарт-шароитларига ва талабларига мослашиш билан бирга бозорнинг ўзига хос томонларини ўрганади. Кичик корхоналарнинг олаётган фойдалари ва пировард натижаларидан жамоатчилик тезда хабардор бўлиб, ўзлари ҳам шундай фаолият олиб бориш учун ҳаракат қиладилар. Кичик корхоналар ҳам иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиб, ўз-ўзини бошқаради, ўзининг харажатларини ўзи қоплайди. Корхона давлат мулки шаклида барпо этилгани билан унинг вазифалари, масъулияти учун давлат идоралари ва ташкилотлари жавоб бермайди, балки корхона ўз низомида, таъсис шартномасида кўрсатилган йўналишлар бўйича ўзи фаолияти учун ўзи жавоб беради. Бундай корхоналар қонунда кўрсатилган талаблар асосида фаолият кўрсатиб, ўз навбатида, мустақил равишда турли ассоциациялар фаолиятида қатнаша олади. Қонунда кўрсатилишича, жавобгарлиги чекланган кичик корхоналар акциялар чиқариши, сотиб олиши мумкин. Бошқа қимматли қоғозлар бўйича мамлакатда амал қилаётган қонунлар доирасида муомала қила олади. Бу корхоналар мустақил экспорт, импорт операцияларини амалга ошира олади, халқаро ярмаркаларда, кўргазмаларда иштирок этиши, ўзи ҳам мухсус ихтисослашган кўргазмалар ташкил қилиши, реклама фаолияти билан шуғулланиши, китоблар чиқариши мумкин. Корхоналар республикада бозор иқтисодиётининг ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллардан бирига айланиши лозим. Янгидан шаклланган бозор муносабатлари, ўз навбатида, ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш, истеъмол муносабатларига ҳар томонлама таъсир этиб, жамиятда иқтисодий эркин ишлаб чиқаришни йўлга қўяди ва бунинг эвазига юқори даромадни қўлга киритиш учун турли корхоналар ўртасида иқтисодий рақобат кучайиб боради. Ўз навбатида, бозор муносабатлари талаб ва таклиф қонуни таъсири остида ривожланиб, бозор ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи орасидаги боғловчи, ҳаракатга келтирувчи, бошқарувчи сифатида ҳар бир шахсни фаол иқтисодий фаолият кўрсатишга сафарбар этади. Жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибаси шундан далолат бермоқдаки, бозор иқтисодиёти шароитидаги мамлакатларнинг барчасида турли корхоналарни давлат кооператив, жамоа ҳамкорлигида, хусусий ҳамда кичик корхоналар кўринишида иқтисодий фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги миқёсида турли корхоналарни ривожлантириш билан бирга уларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган. Ривожланган индустриал мамлакатларда қишлоқ хўжалиги секторининг 80-90 %ини турли шаклдаги бизнес корхоналари ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг кичик корхоналар бўйича қўлга киритган ютуқларидан тажриба сифатида фойдаланиш ҳамда мамлакатимизда бир неча асрлар давомида турли соҳада фаолият кўрсатиб келган ҳунармандчилик корхоналари фаолиятини мустақиллик қўлга киритилганлиги натижасида қайта тиклаш учун ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикасида «Корхоналар тўғрисида»ги (1991 йил 15 февралда қабул қилинган) Қонунда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган. Аслида давлат манфаати билан турли шаклдаги мулк эгаларининг ўзаро манфаатларини бир-бирига кичик корхоналар боғлайди. Корхоналар аҳолининг пул маблағлари ва бошқа жамғармаларини ишлаб чиқаришга йўналтиради, шу билан бирга давлатнинг инвестиция сиёсатини амалга оширишда иштирок этади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 35 минг кичик бизнес корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Республикамизда бизнес корхоналари эркин иқтисодий фаолият олиб бориши учун ҳамма ҳуқуқий асослар мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясинг 58-моддасида кўрсатиладики, Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Қонуний жаҳатдан корхоналарни республикамиз халқ хўжалигининг барча соҳаларида барпо этиш мумкин.  Адабиётлар : 1. И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: Ўзбекистон, 1995. 2. Салимов Б.Т., Ўроқов Н.И. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2004. 3. Основнўх показатели деятельности малўх предприятий и микрофирм за 2003 год. Статистический бюллетень. Государственнўй комитет Республики Узбекистана по статистике, Т.; 2003.