logo

Чилпиш усулларининг ғўзани ўсиши, ривожланиши, ҳосил тугунчаларини сақланиши ва ҳосилдорилигига таъсири

Yuklangan vaqt:

21.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

106.0615234375 KB
Чилпиш усулларининг ғўзани ўсиши, ривожланиши, ҳосил тугунчаларини сақланиши ва ҳосилдорилигига таъсири Режа: 1. Ғўзани ғўзани чилпишдан аввал ва кейинги ўсиши, ривождланиши. 2. Чилпиш усулларининг таъсирида ҳосил тугунларини сақланишдаги ахамияти. Ғўзани барг сатхи юзасининг ўзгариши. 3. Ғўзани қуруқ масса тўплаши. 4. Ғўза органлигида умумий азот миқдорларини ўзгариши. 5. Бир дона кўсак пахтаси вазнининг ўзгариши. 6. Пахта ҳосили. 7. Пахта толасининг техналогик сифат кўрсаткичлари. 8. 1000 дона чигит вазни ва мойдорлиги. 9. Чигит тартибидаги азот шаклларини ўзгариши. 1. Ғўзани ғўзани чилпишдан аввал ва кейинги ўсиши, ривождланиши. Ғўзани бўйига ортиқча ўсишини тўхташи ва ғовлаб кетишини ётиб қолишини, олдини олиш учун кимёвий моддалар ишлатилганда, улар ғўзанинг танасига яхши сингиб, унинг тўқималарида тўпланади ҳамда ўсимлик танаси бўйлаб тез тарқалади. Натижада ғўза танасида моддалар алмашинуви, биокимёвий ва физиологик жараёнлар тезлашди баргларидаги, ўсув қисмлари озиқ моддалар ўсимликни ҳосил элементларига баробар тақсимланиши имконияти пайдо бўлди. (Овчаров 1960; Калигин, Мерженский 1965;). А.А.Прокофев, Х.Каримов, Р.Чориев ва бошқалар (1982), О.Ибрагимов, М.Назаров (1987), О.Ибрагимов (1993) фикрича физиологик фаол моддалар ёрдамида ғўзада чилпиш ўтказилса, янги ҳосил тугунчаларини пайдо бўлиши ва ўсимликни бўйига ўсиши тўхтайди. Ғўзда ауксин -0,001 % гибериллин 0,001-0,0001 % ва Пикс 1,5 л/га меъёрларида шоналаш, гуллаш ҳамда мева тугиш даврларида қўллаш энг мақбул деб ҳисобланган. Бунда ПИКС қўлланилган вариантда пахтани 1- терими ҳосили 20,1 г/ўсимлик, кўсаклар массаси 0,2-0,9 г назоратга нисбатан ортиб, ҳосил тугунчаларни тўкилиши 9,7 фойизга камайганлиги аниқланган (Пак, Кузнецова, Нигматов 1988). Такидлаш керакки, Республикада кейинги йилларда ғўза парваришида ўсишни созловчи моддалар, жумладан таркиби мепикиват хлорид бўлган Пикс, Устикс, Сожеан, Энтожеан каби ретардантлар кенг қўлланилмоқда. Ушбу ретардантларни ишлаб чиқариш шароитида қўллаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган, амалиётда тасдиқланган тавсиялар бўйича тўла - тўкис олиб борилмаслиги сабабли олинган натижаларнинг кўпчилигида юқоридаги физалогик фаол моддаларнинг самарадорлиги пасайиши кузатилди. Бунга турли худудларда ғўза майдонларида амал даврида агротехник омилларни муддатидан кечиктириб ёки нотўғри ўтказилиши оқибатида турли даражадаги ўсиши ва ривожланишдаги майдонлар учраб колмоқда. Ушбу майдонлардан аксарият холларда сифатсиз паст ҳосил олинмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ғўза майдонларини кимёвий усулда қўлланилаётган агротадбирларга боғлиқ ҳолда Пикс, Далпикс препаратларини мақбул қўллаш меъёрлари ва муддатларини аниқлаш долзарб вазифалардан биридир. Тажрибамизда назорат (чилпиш ўтказилмаган) вариант, Пиксни мақбул таъсири аниқланган 1,5 л/га меъёри ва Далпикс ретардантини 1,0; 1,5; ҳамда 2,0 л/га меъёрларни самарадорлиги қиёсий ўрганилган бўлиб, препаратлар сувга аралаштирилган ҳолатда махсус қўл мосламаси пуркагич билан ғўза ўсимлигида 13-14 тадан ҳосил шохлар таъминланган даврида (300 л/га сув сарфи билан) қўлланилган. Дала тажрибаларнинг натижаларида изланиш ўтган йиллари иқлим шароитининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда ғўзани ўсиши ривожланиши пахта ҳосили бўйича олинган натижалар назорат вариантидаги ғўзаларга нисбатан фарқланди, нисбатан юқори кўрсаткичлар 2008 йил шароитида энг ками эса 2009 йили олинди. Бунда пахта ҳосили ва теримлар салмоғи ҳам бир биридан фарқланди. Лекин, қўлланилган ретардантларнинг таъсири вариантлар бўйича бир бирига яқин бўлди. 2008 йилги шароитда чилпиш ўтказилмаган назорат вариантда ғўзани бош поясининг баландлиги 90,5 см, ҳосил шохлари сони 13,0 дона ва кўсаклар сони 2,4 донани ташкил қилган ҳолда бошқа вариантларда чилпиш тадбирлари усулларига боғлиқ ҳолда ўтказилганда 15 кундан кейин бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 101,8 см, 17,8 ва 4,3 донани, 30 кун ўтгач эса 109,1 см, 16,9 ва 6,2 донани ташкил этган. Демак чилпиш ўтказилган вариантда ғўза ривожини давом этганлиги кузатилиб, 30 кунда бош поя 18,6 см га, ҳосил шохлари сони 3,9 ва кўсаклар сони эса 3,8 донага ортганлиги кузатилган (11-жадвал). 1.1-жадвал Чилпиш усулларининг ғўзани ўсиши ва ривожланишига таъсири. Вариан т- тарти б рақами Чилпишдан олдин число 15 кундан сўнг число 30 кундан сўнг число 2007 йил 1 . 87 ,5 12 ,5 2 , 1 98, 8 13 ,9 3 , 8 105, 1 16 ,8 6 , 0 2 . 90 ,0 12 ,7 2 , 2 90, 0 12 ,7 4 , 5 89, 8 12 ,7 6 , 9 3 . 86 ,5 12 ,8 2 , 4 89, 1 13 ,9 4 , 4 90, 5 14 ,8 7 , 4 4 . 93 ,5 13 ,0 2 , 4 99, 1 13 ,1 4 , 8 93, 6 13 ,1 7 , 4 5 . 95 ,1 13 ,2 2 , 5 93, 2 14 ,0 4 , 9 92, 5 13 ,8 7 , 6 6 . 94 ,3 13 ,1 2 , 4 93, 4 14 ,2 4 , 7 93, 0 14 ,0 7 , 5 2008 йил 1 . 90 ,5 13 ,0 2 , 4 101 ,8 14 ,8 4 , 3 109, 1 16 ,9 6 , 2 2 . 91 ,5 13 ,2 2 , 1 92, 0 13 ,5 4 , 7 92, 0 15 ,5 6 , 8 3 . 90 ,0 12 ,8 2 , 2 93, 5 14 ,0 4 , 8 95, 2 15 ,1 7 , 4 4 . 96 ,4 13 ,4 2 , 6 96, 5 13 ,4 5 , 3 95, 2 15 ,1 7 , 4 5 . 94 ,6 13 ,5 2 , 5 95, 0 14 ,0 5 , 4 95, 0 15 ,3 7 , 8 6 95 13 2 96, 13 5 95, 15 7 . ,2 ,2 , 4 8 ,2 , 2 4 ,2 , 6 2009 йил 1 . 80 ,5 12 ,0 2 , 86, 8 14 ,0 3 , 5 93, 5 15 ,0 5 , 8 2 . 78 ,1 11 ,8 2 , 1 78, 0 11 ,8 4 , 9 78, 1 11 ,8 6 , 2 3 . 80 ,2 12 ,8 2 , 5 79, 1 12 ,8 5 , 6 80, 0 12 ,8 6 , 8 4 . 85 ,1 13 ,4 2 , 6 84, 8 13 ,3 6 , 1 84, 8 13 ,1 6 , 9 5 . 85 ,6 13 ,5 2 , 8 85, 1 13 ,5 6 , 3 85, 4 13 ,4 7 , 3 6 . 84 ,0 13 ,6 2 , 7 84, 2 13 ,4 6 , 0 84, 3 13 ,2 7 , 1 Қолаверса, бу ўзгаришлардан охиргилари ўтган 2007 йилникига нисбатан мутоносиб равишда 4,0 см, 0,1 ва 0,2 донага, 2009 йилникига нисбатан эса 15,6 см, 1,9 ва 0,4 донага юқори бўлганлиги аниқланди. Бу ҳолат 2008 йилнинг иқлим шароитини нисбатан ғўза ўсиши ва ривожланиши учун қулай келганлигидан далолат беради. Демак, 2008 йил шароитида ғўзани чилпиш тадбири қўлда ўтказилган 2 вариантда кузатувни бошида бош поя баландлиги 91,5 см ҳосил шохлари сони 13,2 донани, кўсаклари эса 2,1 донани ташкил этган бўлса, чилпишдан 15 кун ўтгач бу кўрсаткичлар мутаносииб равишда 92,0 см, 13,5 ва 4,7 донани, 30 кун ўтгач эса 92,0 см, 15,5 ва 6,8 донани ташкил этганлиги кузатилди. Бу кўрсаткичларга кўра чилпиш ўтказилгандан кейин ғўза бош поясининг баландлиги ўзгармаган бўлса ҳам ҳосил шохлар сони 0,3 ва кўсаклар сони 0,3 ва кўсаклар сони 2,1 донага ортганлиги аниқланган. Қолаверса яна назорат вариантга нисбатан чилпишдан 30 кун ўтгач бош поя баландлиги 12,1 см га ҳосил шохлари сони 1,4 донага камроқ бўлса ҳам кўсаклар сони 0,6 донага ортганлиги кузатилгани бу назоратдаги ўсимликларни фақат вегетатив органлари ўсганлиги, чилпиш ўтказилганда эса генератив органи ривожланганлигини кўрсатади. Ғўзани чилпиш мақсадида ПИКС ретарданти 1,5 л/га меъёрда қўлланилган вариантда ғўза бош пояси чилпишдан олдин 90,0 см ни, ҳосил шохлари сони 12,8 донани ва кўсаклар сони 2,2 донани ташкил қилган бўлса, 15 кун ўтгач бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 93,5 см, 14,0 ва 4,8 донани ҳамда 30 кун ўтгач эса 95,2 см 15,1 ва 7,4 донани ташкил этган. Бир ҳолатга ойдинлик киритиш керакки, чилпиш тадбири қўлда ўтказилганда 30 кундан кейин ҳам бош поя баландлиги ўзгармаган ҳолда Пиксни таъсирида эса яъни дастлабки ҳолатига нисбатан 5,2 см ўсганлиги кузатилди, бу препаратни секин таъсир этганлигини кўрсатади. Лекин, шу билан бирга ҳосил шохлари 2,3 донага, кўсаклар сони эса 5,2 донага ортганлиги аниқланди. Чилпишдан 30 кун ўтгандан сўнг олинган маълумотларга кўра Пикс (1,5 л/га) ретарданти таъсирида кўсаклар сони назоратга нисбатан нисбатан 1,2 донага, қўлда чилпишга нисбатан эса 6,6 донага кўпроқ бўлган. Тажрибада ўрганилаётган Далпикс ретардантининг таъсири авволо уни қўллаш меъёрларига нисбатан боғлиқлиги кузатилди. Бу препарат ғўзани чилпиш мақсадида 1,0 л/га меъёрида қўлланилганда олинган охирги натижаларга кўра бош поя баландилиги 95,2 см, ҳосил шохлари сони 15,1 дона ва кўсаклар сони 7,4 донага тенг бўлган ҳолда назоратдан кўсаклар сони 1,2 донага кўпроқ эканлиги аниқланди. Бу кўрсаткич Пиксни мақбул таъсирига тенг, лекин, қўлда чилпишга нисбатан эса 0,6 донага кўпроқдир. Тажрибада Далпикс препаратини мақбул таъсири уни 1,5 л/га меъёрида олиниб, кузатувни охирида кўсаклар сони назоратдан 1,6 донага, қўлда чилпидан 1,0 донага ва Пиксни таъсирида эса 0,4 донага юқори бўлганлиги аниқланди. Бу ретардант меъёрини янада (2,0 л/га) ошириш кўсаклар сони (макбул вариантга нисбатан) 0,2 донага камайтирганлиги кузатилган. Ғўзани вегетатив органларини қисқартиришни чикаккани қўлда ўтказилганда ўсимликда генератив органларни, ҳосил тугунчаларини тўплаши сезиларли даражада ортиши Алиев, Ибрагимов 1988, Назаров, Ибрагимов 1987, 1988 ва бошқа олимлар томонидан аниқланган. Бироқ қўлда чиканка қилиш оғир мехнат бўлиб, кўп сарф харажатларни талаб этади. Дала тажрибаларимизда физиологик фаол моддалар ёрдамида чилпиш тадбирини амалга оширишда 3-вариантда Пикс препаратини 1,5 л/га Далпикс препаратини 3 хил меъёрда таъсири ўрганилди. Тажриба вариантларимизда энг самарали, ҳар томонлама ғўзани ўсиши ва ривожланишида, ҳосил тугунчаларини тўплашда ва тўкилишини олдини олишда ПИКС 1,5 л/га. 3- вариант ҳамда Далпикс 1,0; 1,5 л/га, қўлланган 4,5 вариантлардаги кўрсаткичлар юқори бўлгани аниқланди. 10. Чилпиш усулларининг таъсирида ҳосил тугунларини сақланишдаги ахамияти. Адабиёт тахлилларига кўра ғўзада ҳосил тугунчаларининг сақланиши ёки бошқача айтганда тўкилиши кўпгина омилларга боғлиқдир. Буларга аввало ғўза навларининг биологик хусусиятлари, кўчат қалинлиги, суғориш тартиблари, ўғит меъёрлари, стимуляторларни ва ретардантларни қўллаш тадбирлари кириб, қолаверса йилнинг об-ҳаво иқлим шароитлари ҳам таллуқлидир. Чунки, Ўзбекистоннинг жанубий туманларида эсадиган гаримсел шамоллари таъсирида деярли 50% ҳосил тугунчаларини табиий тўкилиб кетиши аниқланган. Демак бу салбий холатни олдини олиш чора тадбирларини қандай йўл билан бўлса хам ойдинлик киритилиши, яъни ҳосил тугунчаларини тўкилишини олдини олиниши тақоза этилади. Маълумки ғўзада стимуляторлар қўлланилганда ауксин миқдори ортиб биокимёвий жараёнлар ўтиши яхшиланиши натижасида ҳосил элементларини тўпланиши мувофиқлашиб, шона ва гулларни сақланиши ортади. Демак ҳўзани бўйига ва энига ўсишини тўхташиш учун қўлланиладиган препаратлар (ретардантлар) ўсимлик ичига сингиб, гибберилин биосинтези жараёнида биологик фаол гибберилин кислатасини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади ва ғўза тупида хужайралар узайишини тўхтади, натижада ғўза бўйига ва ёнига ўсишдан тўхтайди. (Мадраимов, Шермухаммедов, Кузнецова ва бош. 1991). Бизнинг тажрибаларимизда қўлланилган ретардантлардан Пикс ва Далпикснинг ғўзанинг ҳосил тугунчаларини сақланишига таъсири бўйича олинган илмий маълумотлар 2.1- жадвалда ва 24-иловада келтирилган. Таъкидлаш жоизки, тажрибаларимизда олинган хулосалар бир-бирига яқин бўлганлиги учун биз 2008 йил шароитида олинган натижаларнинг шархи билан чекланамиз. Тажрибаларимизнинг 2008 йил шароитида чилпиш ўтказилмаган назорат вариантида ғўзани чилпиш олдидан жами ҳосил тугунчалари 28,8 донани ташкил этган холда, шу жумладан гул ва шоналар сони 9,6 донага, ҳосил тугунлари 2,4 кўсаклар 4,2 донага тенг бўлиб, тўкилганлари эса 12,6 донани ташкил этган. Бошқа вариантларда чилпиш усулларига боғлиқ холда ўтказилгандан кейин ғўзани амал даври охиридаги (сентябрда) кузатувда юқоридаги кўрсаткичлар мутаносиб равишда 34,2 дона 1,5; 0,5; 7,8 ва 24,4 донани ташкил этган, тўкилганлари эса 71,3% га тенг бўлганлиги кузатилди. Демак назорат вариантлардаги дастлабки 28,8 дона ҳосил тугунчалари амал даври охирида 34,2 донагача ортиб, гул ва шоналар сони 1,5 ва 0,5 донагача камайган, лекин кўсаклар сони хам 7,8 донагача кўпайган бўлиб, тўкилган ҳосил тугунчалари 24,4 донага ортиб 74,3% ташкил этганлиги кузатилган. Маълумки ғўзада чилпиш тадбири ўтказилмаса ҳосил тугунчаларининг 2,3 қисмини табиий холда тўкилиб кетади. Чилпиш қўлда ўтказилганда ғўза тупида ўртача жами 29,2 дона ҳосил тугунчаларидан: 9,3 дона гул ва шоналар, 2,6 дона ҳосил тугунчалари, 4,3 дона кўракларни сақланиб қолгани, 13,0 дона ҳосил тугунларини тўкилганлиги кузатилган ҳолда амал даври охирида (1 сентябр) ҳосил бўлган 30.7 дона ҳосил тугунларидан: 1,0 дона гул ва шоналар 0,7 дона ҳосил тугунлари ва 7,9 дона кўсак тупда қолган, лекин 26,1 дона ҳосил нишоналари тўкилиб 61,5 % ни ташкил этади. Бу ҳолат чилпиш қўлда ўтказилса ҳам ҳосил тугунларининг назоратга нисбатан сақланиши бироз бўлсада ортишини (2,8 донага) кўрсатади. Шундай экан тадқиқотларда ҳам пикс ретардантини мақбул деб аниқланган (абдуалимов 2007) меъёри 1,5 л/га қўлланилишидан олдин ғўза тупида жами ҳосил тугунлари 29,0 донани ташкил этиб, 12,8 дона тўкилганлиги, 9,5 дона гул, шона 2,5 дона кўраклар 4,2 дона сақланиб қолгани кузатилди Пиксни (1,5 л/га) таъсирида бу кўрсаткичлар 30,6; 16,0; 1,0; 0,8 ва 8,8 донага тенг бўлди ва тўкилган ҳосил тугунлари 52,2 % ни ташкил этган бу кўрсаткичларга кўра назоратга нисбатан ҳосил тугунларининг ғўза амал давригача тўкилиши 19,1 % га (8,4 донага), қўлда чилпишга нисбатан эса 16,3 % га ёки 9,9 донага камайганлиги кузатилган. Демак, ғўза тупида чилпиш тадбирини кимёвий усулда Пикс препарати ёрдамида ўтказилса ҳосил тугунчаларини тўкилиши камайиб, (сақланиши ортиб) пахта ҳосилининг салмоғига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди. Таъкидлаб ўтамизки, биз тажрибаларда Пикс ретардантини андоза сифатида Далпикс препаратига таққослаш учун қўлладик. Чунки, Пикс препарати Германиянинг БАЕР фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, Далпикс эса Далетон (панама) фирмасининг лицензияси асосида Навоий электрокимё корхонасида ишлаб чиқарилган. Уларни кимёвий таркиби таъсир этиш коифиценти деярли бир биридан фарқланмайди. Шундай экан Далпикс препаратини кимёвий чилпиш воситаси сифатида қўллашдан олдин ғўза тупидаги жами ҳосил тугунчалари 31,6 донани, шундан 12,7 донаси тўкилган, 11,2 дона гул, 8,8 дона шона 4,9 дона кўсак сақланганлиги кузатилган. Шу вариантда Кимёвий чалпишни Далпикс ёрдамида 1,0 л/га меъёрда чилпиш ўтказилгандан кейин (1,09) 32,8 дона ҳосил тугунларидан 17,9 донаси (54,5%) тўкилган шундан 1,6 дона гул, 1,7 дона жами шоеа 9,6 дона кўрак сақланганлиги кузатилди. 2.1-жадвал Чилпиш усулларини ғўзани ҳосил тугунчаларини сақланишига таъсири, (дона) Вари а нт тарт иб рақа м и Чилпиш олдидан Чилпишдан сўнг (I-IX) % Жами ҳосил нишона ла ри сони Шу жумладан бир туп ғўзада Тўкилга н ҳосил тугунча ла ри Жами ҳосил нишона ла ри сони Шу жумладан бир туп ғўзада Гул ва шона л ар Ҳосил тугунча ла ри Кўса кл ар Гул ва шона л ар Ҳосил тугунча ла ри Кў са кл ар Тўкилга н ҳосил нишона ла ри, дона 2007 йил 1 25,8 13,4 2,2 2,4 7,8 34,4 1,4 0,6 7,8 24,6 71, 5 2 26,2 13,8 1,9 2,2 8,1 27,6 1,0 1,2 8,3 17,1 61, 9 3 26,0 13,4 2,1 2,3 8,0 30,8 1,5 1,5 8,7 17,3 56, 1 4 25,8 13,5 1,9 2,2 8,2 30,0 1,3 1,4 8,3 17,5 58, 3 5 27,0 14,0 2,3 2,6 8,1 28,9 1,6 1,4 9,0 16,0 55, 3 6 28,0 14,0 2,3 2,7 8,2 27,5 1,7 1,4 8,4 16,0 58, 1 2008 йил 1 28,8 9,6 2,4 4,2 12,6 34,2 1,5 0,5 7,8 24,4 71, 3 2 29,2 9,3 2,6 4,3 13,0 30,7 1,0 0,7 7,9 26,1 68, 5 3 29,0 9,5 2,5 4,2 12,8 30,6 1,0 0,8 8,8 16,0 52, 2 4 31,6 11,2 2,8 4,9 12,7 32,8 1,6 1,7 9,6 17,9 54, 5 5 31,0 11,0 2,6 4,7 12,7 31,8 1,0 1,6 9,5 16,7 52, 5 6 32,2 10,8 3,0 5,0 13,4 33,1 1,6 1,8 9,5 20,2 61, 0 Далпикс препарати 1,5 л/га меъёрида қўлланилган вариантда чилпиш ўтказилишидан олдин ғўзада 31,0 дона ҳосил нишоналари бўлиб, шундан 2,4 донаси тўкилган, тупда эса 11,0 дона гул ва шоналар 2,6 дона ҳосил тугини ва 4,2 дона кўсаклар бўлган ҳолда чилпишдан кейин амал даври охирида бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 31,8 донани (1,0; 1,6; 9,5) ва 16,7 донани ташкил қилиб, тўкилгани 52,5 % ни ташкил этган. Бу эса назорат вариантларидан 19,8 % қўлда чилпишга нисбатан 16,0 % ва Далпикс 1,0 л/га меъёридан 2,0 % га камроқ бўлиб, Пиксни таъсиридан эса 0,5 % га кўпроқ бўлди. Демак, Далпикс мақбул таъсири 1,5 л/га меъёрида бўлиб, Пиксни таъсирига тенгдир, лекин иқтисодий жихатидан бу препаратни афзаллигини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Далпиксни 2,0 л/га меъёрининг таъсирида 61,0 % ҳосил тугунларининг тўкилиши кузатилиб, назоратдан 10,3 % га, қўлда чилпишга нисбатан эса 7,5 % га камроқ бўлди. Лекин бошқа вариантларга қараганда кўпроқ бўлганлиги кузатилди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ғўзани ҳосил тугунларини кўпроқ сақланиши ёки камроқ тўкилиши учун ретарданти Далпиксни 1,5 л/га меъёрда ғўзани 13-14 ҳосил шохи пайдо бўлганида қўллаш кераклиги аниқланган. 11. Ғўзани барг сатхи юзасининг ўзгариши. М. Назаров, Ф.Мамадалиев, Н.Абдуқодировларнинг (2006) тажрибаларида ғўза тупидаги барг сони ва сатхи асосий физиологик жараён, фотосинтез махсулдорлигига тасир этиши билан биргаликда, ғўзани ўсиши ривожланишида, пахта ҳосилини эрта пишиб етилишида мухим ахамият касб этади. А.А.Ничипаровичнинг (1961) таъкидлашича пахта ҳосилдорлиги ғўза тупидаги барг сатхи юзаси билан узвий боғлиқлигини кўрсатиб, гектарига 30- 35 минг м2ни ташкил этиши зарурлигини таъкидлайди. Лекин, Н.Ф Конраев (1970) барг сатхи юзаси билан ҳосилдорлик ўртасида узвий боғлиқлик йўқлигини билдирган. Адабиётларда ўсимликнинг барг сони, сатхи юзаси фотосинтез маҳсулдорлигига стимуляторларнинг таъсири натижасида ҳосилдорлдик ортганлиги таъкидланган (Абдуалимов, Рашидов, 2003; Абдуалимов, Тешаев, 2003 ; Абдуалимов, 2012). Дала тажрибаларимизнинг натижаларида барг сатхининг юзаси, ғўзани чилпиш усулларига боғлиқ ҳолдаги ўзгариши аниқланган бўлиб, маълумотлар 3.1-жадвалда ва 25-иловада келтирилган. Тажрибанинг 2-йилида (2008) ғўзани чилпишдан аввал назорат вариантида бир туп ғўзани барг сатхи юзаси чилпишдан олдин 2089,5 см2 ни ташкил қилган бўлса, амал даври охирида бу кўрсаткич 2645,4 см2 га ортган. Демак, ғўзада чилпиш тадбири ўтказилмаган вариантда ўсиш, ривожланиш натижасида барг сатх юзаси хам 155,9 см2 га ортганлиги кузатилган. Чилпиш тадбири қўлда ўтказилишидн олдинги (2 вариант) барг сатхи юзаси бир ўсимликда 2008,1 см2 ни ташкил қилган ҳолда чилпишдан кейинги кузатувда бу кўрсаткич 2489,5 см2 га тенг бўлиб, дастлабки ҳолатидан 484,4 см2 га ошганлиги аниқланган, лекин бу даврда назорат вариантига нисбатан эса бу кўрсаткич (2489,5 см2) 155,0 см2 га камроқ бўлган. Демак, чилпиш қўлда ўтказилган бўлса ҳам ғўза барг сатхи юзасининг катталашганлиги кузатилган. С.Йўлдашев, Назаров 1974, Назаров, Ибрагимов 1987.1988, Иброхимов 1992 ва бошқа кўплаб татқиқодчиларнинг маълумотларида ғўза тупида барг сатхи юзаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик ҳосил тўплаш учун қулай шароит яратилади. Албатта бу фикр нисбий бўлиб, ҳар-бир ғўза нави учун йиллик иқлим шароитларига узвий боғлиқ ҳолда барг сатхи юзаси ҳосил бўлади. Қолаверса бунга яъни қўлланилган агротехник тадбирларни бевосита таъсири ҳам кузатилади. Масалан, чилпиш Пикс ретарданти билан 1,5 л/га меъёрида ўтказилган (3) вариантда дастлаб бир ўсимликнинг барг сатхи юзаси 2008,5 см 2 ни ташкил қилган бўлса, назорат вариантида бу кўрсаткич 2084,5 ни ташкил этган. Ғўзада чилпиш усулларидан кейинги кузатувда Пиксни 1,5 л/га меъёрида барг сатхи юзаси 2105,4 см 2 гача. Ўзгарган бўлиб, дастлабки ҳолатда 96,9 см 2 га ортган, лекин назорат вариантига нисбатан 540 см2 га кам бўлган. Далпикс ретардантини 1,0; 1,5; 2,0 л/га меъёрларида қўллаш олдидан ғўза барг сатхини хисоблаганимизда вариантлардаги ўсимликларни баргларини юзаси 2005,1; 2084,5; 2060,1 см 2 ни чилпишдан кейин эса 2160,4; 2150,5; 2200,0 см 2 ни ташкил этди. Шуни алохида такидлаш лозимки назорат вариантига нисбатан барг сатхи 4,5,6 вариантларда 485,0; 494,9; 445,4 см 2 га кам бўлгани кузатилди. Тажриба вариантларимизда Далпикс ретардантини Пиксга нисбатан ижобий таъсири аниқланди. Тажрибаларни 2007 ва 2009 йиллари ҳам юқоридагиларга яқин маълумотлар олинган. Демак, ғўза барг сатҳи юзасинимақбуллаш мақсадида чилпиш тадбирини Пикс ретарданти 1,5 л/га ёки Далпикс ҳам 1,5 л/га меъёрини ишлатиш кераклиги аниқланди. 3.1-жадвал Чилпиш усулларини ғўзани барг сатхи юзасини ўзгаришига таъсири, 2008 йил т / р Тажриба вариантлари Чилпишгача см 2 Чилпишдан кейин см 2 2008 йил 1 Назорат 2084 ,5 2645 ,4 - 2 Қўлда чилпиш 2008 ,1 2489 ,5 155 ,9 3 Пикс 1,5 л/га 2008 ,5 2105 ,4 540 ,0 4 Далпикс 1,0 л/ га 2005 ,1 2160 ,4 485 ,0 5 Далпикс 1,5 л/ га 2084 ,5 2150 ,5 494 ,9 6 Далпикс 2,0 л/ га 2060 ,1 2200 ,0 445 ,4 2009 йил 1 Назорат 1679 ,8 2109 ,5 2 Қўлда чилпиш 1685 ,1 1904 ,5 205 ,0 3 Пикс 1,5 л/га 1680 ,1 1985 ,4 224 ,1 4 Далпикс 1,0 л/ га 1601 ,5 1905 ,4 203 ,8 5 Далпикс 1,5 л/ га 1603 ,4 1820 ,5 289 ,0 6 Далпикс 2,0 л/ га 1685 ,4 1860 ,5 249 ,0 12. Ғўзани қуруқ масса тўплаши. Ш.Ҳ.Абдуалимов томонидан олиб борилган тажрибаларда (2013) ретардантлардан Сожеан ва Энтожеанларни ғўза қуруқ массасига таъсирини аниқлашда кўсаклар пишиб етилиши даврида бир туп ғўзани баргларини қуруқ массасини ўртача 17,7-22,5 г ни пояси 14,3-17,2 г ни, чаноқлари 13,6- 16,6 г ни ва пахтаси 43,6-53,4 г ни ташкил этган. Бир туп ғўзани умумий массаси назоратда 96,0 г, қўлда чилпиш ўтказилганда 108,5 г, Сожеан билан турли меъёрларда ишлов берилганда 98,9-101,3 г ни, Энтожеан қўлланилган вариантларда 98,6-105,4 г ни ташкил этган ҳолда назоратдан 1,9-9,4 г ортиқча бўлган. Бизни тадқиқотларда эса Далпикс препаратини Пиксга таққослаган ҳолда ғўза қуруқ массасига таъсири аниқланди (4.1-жадвал ва 26-илова). Тадқиқотларни 2-йилида (2008) ғўзани амал даври охирида олинган ўсимлик намуналарида қуруқ массаси назорат вариантида барглар 18,5 г, поя 24,0 г, чаноқлар 14,8 г ва пахтаси 34,6 г ни ташкил этиб, бир ўсимликнинг умумий қуруқ массаси 100,1 г га тенг бўлди. Чилпиш қўлда ўтказилган вариантда бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 17,2; 25,1; 20,0; 40,0; ва 104,1г ташкил этиб, назоратга нисбатан 1,3; 0,9; 0,2; 2,4 ва 4,0 г.га кўп бўлганлиги кузатилди. Чилпиш қўлда ўтказилган вариантда ғўзани қуруқ массасини нисбатан ортиши аниқланди, бу ўзгариш ғўза ўсимлигида генератив (пахта) органларини ортиши хисобига бўлган. Бунда вегетатив органлар назоратдагидан 0,2-0,9 г.га ортиқ бўлган пахта вазни эса 2,4 г га ортиқ бўлган. Демак, ўзгариш асосан пахта вазнини ортиши хисобига бўлганлиги аниқланди. Пикс препарати 1,5 л/га меъёрда қўлланилган (3) вариантда баргларнинг қуруқ массаси 18,7 поясиники 25,0 г, чаноқлариники 21,0 г ва пахтасини вазни 42,8 г ни ташкил этиб, бир ўсимликнинг умумий қуруқ вазни 107,5 г га тенг бўлган. Бу кўрсаткичлар назорат вариантидан мутаносиб равишда 0,2; 0,8; 1,2; 5,2 ва 7,4 г га чилпиш қўлда ўтказилганга нисбатан эса (1,5), (-0,1), 1,0; 2,8 ва 3,4 г га фарқланди. Бу ерда қўлда чилпиш ўтказилган вариантга нисбатан барглар ва поя вазни камроқ, лекин пахта вазни эса 2,8 г га ортиқ эканлиги кузатилди. Таъкидлаш жойизки, бу кўрсаткичлар айниқса пахта вазнининг бир туп ғўзада вариантлар бўйича фарқланиши пахта ҳосили кўрсаткичларида ҳам ўз ифодасини топади. Тажрибада Далпикс ретарданти ғўзани чилпиш мақсадида кимёвий восита сифатида қўлланилган вариантларда ғўзани қуруқ масса тўплаши назорат ва қўлда чилпиш ўтказилган вариант ўсимликларига нисбатан мақбул бўлганлиги аниқланди. Далпикс препарати 1,0 л/га меъёрда қўлланилганда пахта вазни 40,6 г. ни ташкил этиб, назоратдан 3,0 г га, қўлда чилпишдан эса 0,6 г га ортиқ, лекин 3-вариантдаги Пиксни таъсиридан 2,2 г га кам бўлган ҳолда, Далпиксни 1,5 л/га меъёрда қўлланилганда пахта вазни 43,8 г ни ташкил этиб, назорат вариантидан албатта (7,8 г) юқори бўлгани, Пикс таъсиридан эса 0,4 г га қуруқ масса юқори бўлган. Яна бир ҳолатни тушинтириш керакки, бир ўсимликни қуруқ массаси таркибидаги ҳамма кўрсаткичлар 1 га майдондаги баъзи ўсимликларникига 100% тўғри келмайди. Чунки (майдонда) ғўза ўсимлиги бир хил ўсиб ривожланмайди. Айрим ўсимликлар кичикроқ, баъзилари эса аксинча каттароқ бўлиши мумкин. 4.1 жадвал Чилпиш усулларини ғўза ўсимликнинг қуруқ масса тўплашига таъсири. (Амал даври охирида) 2006 йил. т/ р Тажриба вариантла ри Баргла р Поя Чаноқ Пахта Бир усимлик да 1 Назорат 18,5 24,2 19,8 37,6 100,1 2 Қўлда чилпиш 17,2 25,1 20,0 40,0 104,1 3 Пикс 1,5 л/га 18,7 25,0 21,0 42,8 107,5 4 Далпикс 1,0 л/ га 18,4 23,3 23,1 40,6 105,4 5 Далпикс 1,5 л/ га 17,6 24,8 21,7 43,8 107,9 6 Далпикс 2,0 л/ га 18,0 25,6 21,4 41,8 106,8 Далпикс препаратини 2,0 л/г, меъёрида қўлланилганда пахта вазни назоратдан 4,2 г га ортиқ бўлса хам бу кўрсаткич мақбул таъсиридан (43,8 г) 2,0 г га камроқ бўлди. Демак, қўлланилган Далпикс Пикс ретардантларининг мақбул меъёри 1,5 л/г эканлиги аниқланди, чунки Пикс қўлланган 3-вариант ўсимликларидан олинган натижаларни деярли бир хиллиги аввалги татқиқотларда аниқланган. 13. Ғўза органлигида умумий азот миқдорларини ўзгариши. Ғўза парваришида қўлланиладиган барча агротехник тадбирлар (сув, ўғит, кўчат қалинлиги ва хакоза) қаторида физиологик фаол моддалар қўллаш хам катта ахамиятга эгадир (Йўлдашев, Назаров, 1977). Назаров, Иброгимов 1987,1988. Юқорида такидлаганимиздек физиологик фаол моддалар қўлланилганда улар таъсирида ғўзани ўсиши, ривожланиши, ҳосил тугунчаларини кўпроқ сақланиши ва қуруқ массасини ортиши кузатилган. Шунингдек мақбул шароит ва озуқа унсурларини ғўзани ўзлаштириши учун хам яратилиши аниқланган. Татқиқот йилларида чилпиш усулларини ғўзани вегетатив ва генератив органларидаги умумий азот, фосфор ва калийни миқдорига таъсири бўйича олинган илмий маълумотлар 5.1- жадвалда келтирилган. Уч йил давомида олинган кўрсаткичлар вариантлар бўйича бир ҳил бўлганлиги учун биз 2008 йил шароитида олинганларининг шархи билан чекланишни мақсадга мувофиқ деб хисобладик. Демак 2008 йили ғўзани амал даври охирида назорат вариантидаги ўсимликларнинг таркибида умумий азот миқдори 2,018%, фосфор 0,750% ва калий эса 1,300% ни ташкил этган бўлса, бу кўсаткичлар пояда мутоносиб равишда 1,200; 0,500; 1,400%, чаноқларда 1,300; 0,400 ва 2,200 %, пахтада эса 1,700; 0,900 ва 1,600% ташкил этганлиги кузатилди. Таъкидлаш жоизки, ғўзанинг амал даври охирида умумий азот, фосфор вакалийнинг нисбатан кўпроқ миқдорлари пахта таркибида бўлиши кузатилди, бу холат озиқ моддаларини вегетатив органларидан генератив органлари томон силжишидан далолат беради. Қолаверса қўлланилган физиологик фаол моддаларнинг таъсирида пахтани пишиб етилиши тезлашади ва озиқ моддаларнинг самарадорлиги янада (назоратга нисбатан) ортади. Ғўзада чилпиш қўлда ўтказилган 2 вариантда баргларда умумий азот миқдори 2,050%; фосфор 0,800 ва калий 1,340%ни, пахтада эса 1,750; 0,980 ва 1,711% ни ташкил этиб, назоратга нисбатан мутаносиб равишда 0,050; 0,0020; 0,0041 ва 0,050; 0,080; 0,100% га юқори бўлганлиги тахлил қилинган. Бу холат эса ғўзада чилпиш ўтказилгандан кейин озуқа унсурларини синтезининг хам кўпайишидан далолат беради. ПИКС препарати 1,5л/г меёрида қўлланилган 3 вариантда ғўза баргларидаги умумий азот, фосфор ва калий миқдорлари мутоносиб равишда 2,050; 0,908; 1,400%ни пахтада эса 1,800; 1,000; ва 1,800% ни ташкил этган, назорат вариантга мутоносиб равишда 0,050; 0,150; 0,100 ва 0,108; 0,150; 0,200% га юқори бўлганлиги кузатилган. Бу кўрсаткичлар яна қўлда чилпиш ўтказилган (2)вариантга нисбатан 0,000; 0,100; 0,060 ва 0,050; 0,050; 0,100%га юқори бўлган. Далпикс препаратининг 1,0л/г меъёри таъсирида ғўза баргларидаги умумий азот 2,050%; пояда 1,350%, чаноқларда 1,450% ва пахта эса 1,820%ни ташкил этган холда умумий фосфор ва калий миқдорлари хам шуларга мутоносиб бўлган. Тажриба вариантларимиздан нисбатан юқори кўрсаткичлар далпикс препарати 1,5 л/г га меъёрида қўлланилганда олинди ва пахтадаги умумий азот, фосфор, калий миқдорлари мутоносиб равишда 1,900, 1,100 ва 1,880% ни ташкил этиб назоратдан 0,200; 0,200; 0,280 % га, 3-вариант ўсимликлари яъни Пикс таъсирида 0,100; 0,100 ва 0,080 % га юқори бўлгани кузатилди. Ғўзани ўсиши ва ривожланиши жараёнида меъёридаги озиқланиши тартибини бузилмаслигини таъминлашда физиологик фаол моддалардан Далпиксни 1,5 л/га меъёрида қўллаш зарурлиги аниқланди. 105 5.1- жадвал Чилпиш усулларини ғўза тупида озиқ моддаларни ўзгаришига таъсири 2007 йил. т/ р Тажриба вариантла ри Баргда Пояда Чаноқларда Пахтада N P K N P K N P K N P K 2007 йил 1 Назорат 1,900 0,700 1,200 1,180 0,480 1,340 1,290 0,340 2,180 1,600 0,800 1,590 2 Қўлда чилпиш 2,050 0,750 1,280 1,200 0,520 1,430 1,320 0,400 2,190 1,700 0,910 1,610 3 Пикс 1,5 л/га 2,100 0,800 1,305 1,210 0,600 1,520 1,380 0,450 2,200 1,800 1,000 1,700 4 Далпикс 1,0 л/ га 2,150 0,900 1,400 1,300 0,650 1,580 1,400 0,500 2,220 1,650 1,050 1,750 5 Далпикс 1,5 л/ га 2,200 1,000 1,450 1,340 0,700 1,600 1,450 0,510 2,250 1,890 1,100 1,800 6 Далпикс 2,0 л/ га 2,140 0,950 1,350 1,300 0,650 1,540 1,400 1,510 2,240 1,860 1,170 1,800 2008 йил 1 Назорат 2,018 0,750 1,300 1,200 0,500 1,400 1,300 0,400 2,200 1,700 0,900 1,600 2 Қўлда чилпиш 2,050 0,800 1,340 1,250 0,550 1,450 1,380 0,450 2,250 1,750 0,980 1,700 3 Пикс 1,5 л/га 2,050 0,900 1,400 1,300 0,600 1,500 1,400 0,500 2,300 1,800 1,000 1,800 4 Далпикс 1,0 л/ га 2,050 0,910 1,410 1,350 0,650 1,600 1,450 0,600 2,350 1,820 1,050 1,820 5 Далпикс 1,5 л/ га 2,100 1,000 1,510 1,350 0,700 1,650 1,500 0,700 2,450 1,900 1,100 1,880 6 Далпикс 2,0 л/ га 2,060 0,980 1,450 1,400 0,680 1,640 1,490 0,660 2,380 1,900 1,110 1,780 14. Бир дона кўсак пахтаси вазнининг ўзгариши. Ғўзани ўсув нуқталарини ўсишини тўхтатишда физиологик фаол моддалардан фойдаланилганда ғўза тупида ҳосил элементларини тўплаш даражаси ортади бўлиқ кўракларнинг сонини ортиши бир дона кўракдаги пахта салмоғини кўпайиши ҳисобига ҳосилдорлик ҳам 2,0-3,0 ц/га ёки 15- 20% га юқори бўлиши аниқланган (Хасанов, Давлатов, 1989). Ш.Х.Абдуалимов (2013) нинг татқиқотларида бир кўсакдаги пахтанинг вазни чилпиш қўлда ўтказилганда 3,7 г ни ташкил қилиб назоратдан 0,1-0,2 г ортганлиги аниқланди. Бизни изланишларимизда ғўзани чилпиш усулларини бир дона кўсак пахта салмоғига таъсирини ўрганганимизда, назорат вариантидаги ғўзаларда бир дона кўракдаги пахта вазнининг кўрсаткичлари бошқа тажриба вариантларидан нисбатан теримлар бўйича 0,2-0,1 йиллар бўйича кўрсаткичларда ҳам 0,1-0,2 гр га кам бўлгани кузатилди. Қуйида келтирилган 6.1-жадвал маълумотларида 2008 йил шароитида назорат вариантида теримлар бўйича бир дона кўсак пахтасининг вазни биринчи теримда 5,7 гр иккинчи теримда 3,6 гр ни, ўртача 4,6 грамни ташкил этган. Такидлаб ўтамизки, бир кўсак пахтасини вазни биринчи теримда 2 – чиси тамон камая борган ва татқиқот йиллари 2 марта пахта терими ўтказилган. Бу эса иқлим шароитларининг Тошкент вилоятида мақбул келганлигидан далолат беради. Чилпиш қўлда ўтказилган (2)вариантда теримлар бўйича юқоридаги кўрсаткичлар мутоносиб равишда 5,9 ва 3,7 ўртача 4,8 г ни ташкил этиб, назоратдан 0,2 г га ортиқча бўлди, бу эса чилпиш тадбирини ижобий самара берганлигидир. Пикс препарати 1,5 л/га меъёрда қўлланилганда (3 вар) пахта вазни 5,9 ва 4,0 ўртача эса 4,9 гни ташкил этиб, назоратдаги ўсимликлар 0,3 г га, қўлда чилпиш ўтказилган вариантга нисбатан эса 0,1 г га юқори бўлганлиги кузатилди. Далпикс ретардантининг ҳар хил 1,0; 1,5; 2,0; л/га меъёрларида қўллаб ғўзани чилпишга таъсирини ўрганганимизда юқори кўрсаткич 5 вариант ўсимликларида яъни препаратни 1,5 л/га меъёрда сепилганда бир дона кўракдаги пахтани салмоғи теримлар бўйича 6,0 ва 4,0 гр йиллик ўртачаси эса 5,0 гр ни ташкил этди. Тажрибада шунингдек бир дона кўсакдаги пахтанинг вазни ғўза тупининг 3; 6; 9; ҳосил шохлари бўйича олинган намуналарда ҳам аниқланган. Бу кўрсаткичга 6.2-жадвалдаги маълумотларга кўра бир дона кўсакдаги пахтанинг вазни 3-ҳосил шохидан 6-чи ҳосил шохига томон ортиб, сўнгра яна 9-чиси томон камайиб борганлиги кузатилди. Бунда назорат вариантида бир дона кўсакдаги пахтанинг вазни ҳосил шохларига мутоносиб равишда 4,7; 4,9 ва 3,6 г ни ўртачаси эса 4,4 г ни ташкил этди. Чилпиш тадбири қўлда ўтказилган 2-вариантдаги ғўза ўсимликлари кўрсаткичларига мутоносиб равишда 4,8; 5,0; 4,0 ва 4,6 г ни ташкил этиб, назоратдаги ғўзаларда 0,2 г га юқори бўлди. Тажрибамизда чилпиш ўтказилмаган назорат вариантга нисбатан, тажриба вариантларида йиллар ҳамда ҳосил шохларининг тартиби бўйича пахта теримидан олинган натижаларнинг барчаси ижобий бўлганлигини кўрсатади. Ретардантлар ёрдамида ғўзанинг ўсув нуқталарини чилпиш (тўхтатиш) ғўзани ўсиши ва ривожланишини қолаверса бир дона кўсакдаги пахта вазнини ортиб боришига йиллар давомида, ҳосил шохларининг жойланиш тартиби бўйича ҳам қулай шароит яратилганлиги кузатилди. Чилпиш ўтказилмаган назорат вариантида бир дона кўсакдаги пахта салмоғининг 2007; 2008; 2009 йиллардаги ўртача вазни 4,2 грамни, ғўзани ўсув нуқталари қўлда чилпилган 2-вариантда 4,3 грамм пахта олинган бўлса, ретардантлар қўлланилган 3, 4, 5 вариантларда мутаносиб равишда 4,6; 4,6; 4,7 грамм пахта вазни олишга эришилди. Бу кўрсаткич (6.1-жадвал) назорат вариантидан 0,4-0,5 грамга кўп демакдир. Ҳосил шошохларининг тартиби бўйича бир туп ғўзадан олинган намуналарда ҳам Пикс 1,5 л/га ҳамда Далпикс 1,5 л/га меъёрларда қўлланилган 3-5 вариантлардаги бир кўсакдаги пахта вазни бўйича олинган кўрсаткичларни юқори бўлгани кузатилди. Илмий тадқиқотлар давомида тажриба даламизда ғўза ўсимлигини ўсув нуқталарини ретардантлар ёрдамида (тўхтатиш) чилпиш орқали уларни самарали меъёрларини аниқлашдан иборат эди. Далпикс препаратини гектарига 2 л/га меъёрида қўллаб ғўзани ўсиши ва ривожланишида ҳам шунингдек ҳосил тўплаш жараёнида бир дона кўсакдаги пахта вазнига ижобий таъсир кўрсата олмаганлиги кузатилди. Буни ғўза танасида физиологик жараёнлар тезлашиб хужайраларни сустлашишига олиб келиши билан изохлаш мумкин. 6.1 – жадвал. Ғўзани чилпиш усулларини бир дона кўсакдаги пахта вазнининг ўзгаришга таъсири, гр. т / р Тажриба вариантлари 2007 йил 2008 йил 2009 йил 1 2 Ўрта ча 1 2 Ўрта ча 1 2 Ўрта ча 1 Назорат 5, 6 3, 5 4,5 5,7 3 , 6 4,6 5 , 2 3 , 3 4,2 2 Қўлда чилпиш 5, 8 3, 6 4,7 5,9 3 , 7 4,8 5 , 3 3 , 4 4,3 3 Пикс 1,5 л/га 5, 9 4, 0 4,9 5,9 4 , 0 4,9 5 , 5 3 , 7 4,6 4 Далпикс – 1,0 л/ га 5, 9 3, 8 4,8 6,0 3 , 8 4,9 5 , 5 3 , 7 4,6 5 Далпикс – 1,5 л/ га 6, 0 4, 0 5,0 6,0 4 , 0 5,0 5 , 6 3 , 8 4,7 6 Далпикс – 2,0 л/ га 5, 9 4, 0 4,8 5,9 3 , 8 4,9 5 , 5 3 , 7 4,3 6. 2 – жадвал. Чилпиш усулларини ғўзани ҳосил шохлари бўйича бир дона кўсакдаги пахта вазнини ўзгаришига таъсири. (2007 – 2009 йй ўртача грамм ҳисобида) № Тажриба вариантлари Ҳосил шохлари Ўртач а3 6 9 1 Назорат 4 , 7 4 , 9 3 , 6 4 , 4 2 Қўлда чилпиш 4 , 8 5 , 0 4 , 0 4 , 6 3 Пикс 1,5 л/га 4 , 9 5 , 1 4 , 4 4 , 8 4 Далпикс – 1,0 л/ га 4 , 8 5 , 0 4 , 3 4 , 7 5 Далпикс – 1,5 л/ га 5 , 0 5 , 2 4 , 5 4 , 9 6 Далпикс – 2,0 л/ га 4 , 8 4 , 9 4 , 4 4 , 7 15. Пахта ҳосили. Ш.Н.Нурматов, Р.С.Назаров (2001), Р.Очилов, М.Тураев (2009)ларни татқиқодларида чигитга ва амал даврида физиологик фаол моддалар Оксигумат, Натрий гумат, Силк, Биоазот, Гумимакс билан ишлов берилганда чигитни унувчанлиги ортиб, илдиз тизими яхши шаклланиши, барг сатхи юзаси ортиб, фатосинтез жараёнлари жадаллашганлиги натижасида пахта ҳосили 2,3 ц/га ортгани аниқланган. Лекин, нафақат стимуляторлар қолаверса ретардантлар ҳам пахта ҳосили салмоғига мақбул таъсир кўрсатиши Ш.Х.Абдуалимов (2016)ни тажрибаларида исботланган бўлиб, Энтожеан, Сожеан препаратларини қўллашда пахта ҳосили 15 - 20% га ортганлиги кузатилган. Дала тажрибаларимиздан асосий мақсад назорат ва қўлда чилпиш ўтказилган 1-2 вариантлардаги ғўза ўсимликларини физиологик фаол моддалардан Пикс 1,5 л/га, Далпикс 1,; 1,5; 2,0 л/га меъёрларни яъни 3, 4, 5, 6, вариантдаги ғўзаларни пахта ҳосилдорлиги бўйича таққослаганимизда қуйидагилар аниқланди. Физиологик фаол моддаларни ўз муддатида ва меъёрларида ғўзанинг ўсув нуқталарини кимёвий (тўхтатиш) чилпиш ғўзани ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратади ҳамда пахта ҳосилини назорат ва қўлда чилпиш ўтказилган вариантларга нисбатан юқори бўлишини таъминлайди. Биз аввалги бўлимларда ҳам 2008 йил шароитида олинган натижаларни баён қилганимиз учун пахта ҳосилдорлигини тахлил қилганимизда ҳам шу йилнинг маълумотларига тўхтаб ўтамиз. Демак, 2008 йилни шароитида пахта теримлари бўйича назорат вариантида биринчи теримда 26,5 ва иккинчи теримда 8,5 ц/га ҳаммаси бўлиб, ўртача 35,0 ц/га пахта ҳосили олинди. Чилпиш тадбири қўлда ўтказилганда бу кўрсаткичлар 30,7 ва 5,1 ц/га ни ташкил этиб, жами пахта ҳосил 35,8 ц/га тенг бўлди (7.1 жадвал). Бу вариантда назоратдаги ўсимликларга нисбатан 0,8 ц/га қўшича пахта ҳосили олинди. Физиологик фаол моддалар (ретардантлар) алохида қўлланилган вариантларда назорат вариантига нисбатан 3,0-3,8 ц/га кўп ҳосил олинган. Жумладан препаратлардан Пикс 1,5 л/га меъёрда ишлатилган вариантда 35,0 ц/га, Далпикс 1,0 л/га ишлатилган 4-вариантда 34,8 ц/га Далпикс 1,5 л/га ишлатилган 5-вариантда эса 35,8 ц/га; Далпикс 2,0 л/га меъёрда ишлатилган 6-вариантдаэса 35,6 ц/га пахта ҳосили олинди. Назорат вариантига нисбатан вариантларга мутаносиб ҳолда 1,6; 3,0; 2,8; 3,8; 3,6 ц/га дан пахта ҳосили олинди. Ғўзани ўсув нуқталарини ўсишини тўхтатишда чилпишни қўлда ўтказишга нисбатан кимёвий усулда Пиксни (1,5 г/га) препарати ёрдамида ўтказилса кўсаклар эрта муддатларда (тезроқ) пишиб етилиши аниқланди. Шунингдек, Далпикс ретардантининг 1,5 л/га меъёри таъсирида мутоносиб равишда 32,5 ва 34,4 ц/га ни ташкил этди ва назоратдан 6,6 ц/га (1 – терим) кўпроқ, 2 – чиси эса аксинча 4,1 ц/га камроқ бўлди. Далпиксни 2,0 л/г меъёри таъсирида ҳам юқоридагига яқин кўрсаткичлар олинди. Тажрибада йиллар ва қайтариқлар бўйича олинган пахта ҳосили маълумотлари 7.2-жадвалда ва 27 – иловада келтирилган. Назорат вариантида (чилпиш ўтказилмаган) татқиқод йилларига мутоносиб равишда 4 –қайтариқдан олинган пахта ҳосиллари 31,8; 35,0 ва 29,2 ц/гни ташкил этган холда уч йилда ўртачаси 32,0 ц/га тенг бўлади. Таъкидлаш жоизки, назорат вариантида олинган пахта ҳосили салмоғи йилнинг иқлим шароитларига боғлиқдир, чунки қўлланилган агро техник тадбирлар деярли бир хил бўлган. Тупроқ унумдорлигини салбий таъсири бўлмаганлигини эса тажрибаларни 3 – йил давомида бир далада ўтказилганлиги билан тушунтириш мумкин бўлади. Чилпиш тадбири қўлда ўтказилган вариантда пахта ҳосилларининг ўртачалари йилларга мутоносиб равишда 35,0; 35,8 ва 32,1 ц/га ни, ўртача эса 33,6 ц/гани ташкил этган. Бу кўрсаткичларни назоратдан фарқлари мутоносиб равишда 1,2; 0,8 ва 2,9 ўртача 3 йилда эса 1,6 ц/г ни ташкил этган. Яна бир ҳолатни шархлаб ўтиш жоизки, иқлим шароити ғўза ривожи учун қулай келган (2008) йили чилпиш усуллари таъсирида олинган келтирилган пахта ҳосиллари вариантлар орасида 0,8 – 1,9 ц/г ни, ўртача шароит булган 2007 йили 3,2 – 4,1ц/г га ва ноқулайроқ келган (2009) йили эса 2,9-5,7 ц/га ни ташкил этди. 7.1-жадвал. Чилпиш усулларининг пахта теримлари бўйича ҳосилига таъсири, ц/г. № Тажриба вариантла ри 2007 йил 2008 йил 2009 йил Ўрта ча 3 йилд а1 2 Жам и 1 2 жам и 1 2 жам и 1 Назорат 22, 2 9,6 31,8 26,5 8,5 35,0 20, 1 9,1 21,2 32,0 2 Қўлда чилпиш 27, 7 5,3 33,0 30,7 5,1 35,8 28, 9 3,2 32,1 33,6 3 Пикс 1,5 л/га 30, 8 5,0 35,8 32,0 4,7 36,7 30, 0 2,5 32,5 35,0 4 Далпикс – 1,0 л/га 29, 4 5,1 35,0 32,6 3,7 36,3 31, 0 2,1 33,1 34,8 5 Далпикс – 1,5 л/га 30, 8 4,8 35,6 32,5 4,4 36,9 33, 0 1,9 34,4 35,8 6 Далпикс – 2,0 л/га 30, 9 5,0 35,9 32,8 3,8 36,6 31, 8 2,7 34,5 35,6 7.2-жадвал. Ғўзани чилпиш усулларининг пахта ҳосилига таъсири, ц/га. № Тажриба вариантла ри Йилл ар Ўрта ча 3йи л Қўшимчас и 20 07 20 08 20 09 1 Назорат 31, 8 35, 0 29, 2 32,0 - 2 Қўлда чилпиш 33, 0 35, 8 32, 1 33,6 1 , 6 3 Пикс 1,5 л/га 35, 8 36, 7 32, 5 35,0 3 , 0 4 Далпикс – 1,0 л/ га 35, 0 36, 3 33, 1 34,8 2 , 8 5 Далпикс – 1,5 л/ га 35, 6 36, 9 34, 9 35,8 3 , 8 6 Далпикс – 2,0 л/ га 35, 9 36, 6 34, 5 35,6 3 , 6 Демак, ғўзани чилпиш усулларини билан иқлим шароити ўртасида боғланиш тескари пропационал холатда бўлганлига кузатилди. Чилпиш тадбири ПИКС ретардантининг 1,5 л/га меъёрида ўтказилган варианти йиллар ва ўртача уч йилдаги пахта ҳосиллари мутоносиб равишда 35,8; 36,7; 32,5 ва 35,0 ц/г ни, қўшимчаси эса 3,0ц/г ни ташкил этган холда қўлда чилпишга нисбатан эса 1,4 ц/га қўшимча олинган. Демак, чилпиш тадбири кимёвий препаратлар билан ўтказилса қўшимча ҳосил хам нисбатан ортиши қолаверса қўлда чилпишга нисбатан арзонроқ тушиши аниқланган. Чилпиш Далпикс препаратининг 1 л/га меъёри билан ўтказилганда юқоридаги кўрсаткичлар мутоносиб равишда 35,0; 36,3; 33,1 ва 34,8 ц/г ни қўшимчаси эса 2,8 ц/га тенг бўлди. Бу препаратни меъёрини 1,5 л/га ошириш натижасида мақбул кўрсаткичлар олинган ва ўртача 3 йиллик пахта ҳосили 35,8ц/га ни, қўшимчаси 3,8 ц/г ни, қўлда чилпишга нисбатан 2,2 ц/га. Пиксни таъсирига нисбатан эса 0,8 ц/г юқори бўлганлиги аниқланган. Демак, ғўзани Далпикс ретарданти билан (1,5л/га) чилпиш тадбири ўтказилса пахта ҳосили нисбатан эрта муддатларда пишиб етилиши ва ҳосилдорлик хам ортиши кузатилган. 16. Пахта толасининг техналогик сифат кўрсаткичлари. Адабий маълумотларга кўра, ретардантлар ўсиликка сепилганда озуқа моддаларни тақсимланиши мувофиқлашиб, ҳосил бўлакларига йўналиши ва физологик жараёнларни кучайиши сабабли пахта ҳосили ортади ва сифати яхшиланади.(Қориев, 1973; Латвинова, 1973;). Ш. Абдуалимов (2013)ни тажрибаларида плёнка остида ўстирилган ғўзани тола сифатига ПИКС, УЗТКС ва СОЖЕАН ретардантлари ижобий таъсир кўрсатиб, узилиш кучи 0,1 – 0,3 гк, нисбий узилиш кучи 0,5 – 0,1 гк/ текс, 1000 дона чигит вазни 5,0 – 14,5 г га яхшиланганлиги кузатилган. Бизни тажрибаларда ҳам Далпикс редардантини ПИКС билан таққослаган холда пахта толасининг техналогик хусусиятларига таъсири аниқланди. (8.1 жадвал ва 28. илова). Чилпиш тадбири ўтказилмаган назорат вариантида 2008 йил шароитида тола чиқими 34,5 %ни, узилиш кучи 4,3; чизиқли зичлиги 154, етилиш коэффиценти 2,0, нисбий узилиш кучи 27,8 гк/ текс, тола узунлиги 35,2мм.ни ва I – саноат навини ташкил қилганлиги аниқланди. Таъкидлаш жоизки, пахта толасининг техналогик сифат кўрсаткичларига чилпиш усуллари ва муддатларининг таъсири аниқланган бўлиб, А.Антошлин (1958), Х.Усмонов (1981), О.Ибрагимов (1983), И.Рахматов (1991), Г.Махматкулов (1991) томонидан аниқланган. Тур, Морфинол каби кимёвий моддалар билан ишлов берилганда тола мустахкамлиги 4,8 – 4,9 гк. ва I – саноат навини ташкил этган. Бизни тажрибаларда ҳам қўлда чилпиш ўтказилган вариантда тола сифати назоратга нисбатан бироз бўлсада яхшиланганлиги кузатилди. Бунда тола чиқиши 34,5 %ни, узилиш кучи 4,3 гк, чизиқли зичлиги 155 м/тексни, тола узунлиги эса 35,3 мм ни ташкил этган холда назоратда мутоносиб 8.1 – жадвал Ғўзани чилпиш усулларининг пахта толасининг тохнологик сифат кўрсаткичларига таъсири. 2008 йил. т / р Тажриб а вариантла ри Тол а чиқи ши Сано ат нав и Узил иш тури г.к Чизиқ - ли зичли ги, м/ текс Етили ш коэфц ен ти Нисб ий узил иш кучи Тола узун ли ги, мм 1 Назорат 34,5I 4,3 154 2,0 27,8 35,2 2 Қўлда чилпиш 34,6 I 4,3 155 2,0 27,8 35,3 3 Пикс 1,5 л/га 34,7 I 4,4 156 2,1 28,2 35,7 4 Далпикс – 1,0 л/га 34,7 I 4,4 156 2,1 28,2 35,8 5 Далпикс – 1,5 л/га 34,8 I 4,4 156 2,1 28,2 35,9 6 Далпикс – 2,0 л/га 34,7 I 4,4 156 2,1 28,2 35,8 равишда 0,1 мм, 1,0м/текс ва 0,1 мм га юқори бўлганлиги кузатилган. Демак, ғўзани қўлда бўлса хам чилпишса нафақат пахта ҳосили, қолаверса тола сифати хам ортиши аниқланган. Чилпиш тадбири ПИКС ретардантини 1,5 л/га меъёрида ўтказилганда пахта толасининг чиқиши 34,7%, узилиш кучи 4,4гк ни, чизиқни зичлиги 156 м/тексни, етилиш коэффенценти 2,1 ни нисбий узилиш кучи 28,2 гк/ текс ни, тола узунлиги 35,7 мм ни ва I саноат навини ташкил этган холда назоратдан мутаносиб равишда 0,2 %, 0,1 гк, 1,0 м/текс, 0,1% , 0,4 гк/текс ва тола узунлиги эса 0,5 мм га яхшиланганлиги кузатилган. Бу кўрсаткичлар хатто чилпиш қўлда ўтказилган вариантга нисбатан хам тола чиқиши 0,1 % га, тола узунлиги 0,4 мм га юқори бўлган. Далпикс препарати 1,0 л/г меъёрда қўлланилганда олинган маълумотлар назоратда ва қўлда чилпишга нисбатан хам юқорироқ, хатто ПИКС ни таъсири яқин бўлганлиги аниқланган. Тажрибада пахта толасини техналогик сифат кўрсаткичларини нисбатан яхшироқлари Далпикс препарати 1,5 л/г меъёрда қўлланилганда олиниб, чиқиш назоратдан 0,3% га, қўлда чилпишда 0,2% ва ПИКС га нисбатан 0,1% га, шунингдек узунлиги мутоносиб, равишда 0,7 мм, 0,6мм ва 0,2 мм кўпроқ бўлганлиги кузатилган. Демак, кимёвий чилпиш учун қўлланиладиган махаллий ретарданлардан Далпикс пахта толасининг сифат кўрсаткичларига таъсири чет элники бўлган ПИКС самарадорлигига тенг, қолаверса айрим холларда бироз бўлсада афзаллиги борлиги тажрибаларда аниқланган. 17. 1000 дона чигит вазни ва мойдорлиги. А.Ҳамдамов, М.Қосимов, Б. Мўминов (2004)ларнинг такидлашларича кейинги йилларда дехқончиликда ммаъдан ўғирлар, зараркунанда ва касалликларга, бегона ўтларга қарши курашда қўлланувчи турли инцектитцитлар, фунгидсидлар, гербицидлар, экинлар ҳосилдорлигини оширувчи ва ўсишни тезлаштирувчи транспрепаратлар, дефолянтлар, десикантлар ва бошқалардан кенг фойдаланилмоқда. Кимёвий воситаларни ташқи мухитга ва инсон соғлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида хавфли пестицидларни қўллашдан воз кечиб, зарасиз турларини ишлаб чиқариш тақоза этилмоқда. Бу борада ғўзани чилпишда қўлланилаётган ПИКС препарати ғўзани бўйига ва ёнига ўсишини тўхтади, баргини туқ яшил тусга киритиб, хлорафил миқдорини ошириши аниқланган. Унинг таъсир этувчи моддаси мепикват– хларитдир (Гавусман, Риттин, Евс. 1978). Биз тажрибаларда қўллаган Далпикс препарати хам ПИКС ни аналиги бўлиб, таркиби бир хил фақат бу махаллий шароитда ишлаб чиқарилган. Ш.Х.Абдуалимов (2006) тажрибаларида Сожеан ва Энтожеан препаратларини чигит мойдорлигига таъсирини аниқлаган ва назорат вариантда 30,0% қўлда чилпишда 33,9 % , Сожеан препарати қўлланилганда 34,7 - 36,1 ва Энтожеанда 29,7 – 34,7% ни ташкил этган ва назоратга нисбатан 0,7 – 6,1% ва 1,8 – 4,7 % юқори натижалар олинган. Бизни тажрибаларда қўллаган Далпикс ретардантини 1000 дона чигит вазни ва чигитни мойдорлигига таъсири илк бора аниқланди, бу маълумотлар 4.9.1 – жадвалда ва 29 – иловада келтирилган. Аввало шуни айтиш керакки, чигит мойдорлиги 3, 6 ва 9 ҳосил шохларининг 1 – ўринда турган кўсаклар пахтасининг чигитларида аниқланган. 1000 дона чигит вазни эса ғўза тупидан ўртачаси олинган. Чилпиш тадбири ўтказилмаган вариантда 1000 дона чигит вазни 125 г ни ташкил этган ҳолда ҳосил шохларига мутоносиб, равишда мойдорлик 29,3; 28,6 ва 27,5% ни ташкил этган. Демак, чигитни мойдорлиги пастки ярусидаги кўсакларга нисбатан юқорига томон пасайиб бориш кузатилган. Чилпиш тадбири қўлда ўтказилган (2) вариантида 1000 дона чигит вазни 130г.ни, мойдорлиги эса 29,9; 28,9 ва 28,6 % ни ташкил этиб, назоратдан 5,0 г.га, 0,6; 0,3 ва 0,1 га юқори бўлганлиги кузатилган. Демак, чилпиш ўтказилмаганга нисбатан қўлда бўлса хам чигит вазни ва мойдорлиги бироз бўлсада яхшиланиши аниқланган. ПИКС ретарданти 1,5 л/га меъёрда ғўзани 13-14 ҳосил шохи шаклланганда қўлланилган 3 вариантида юқоридаги кўрсаткичлар мутоносиб равишда 130 г, 30,8, 30,0 ва 28,9% ни ташкил этиб, назоратдан 5,0 г га, 1,5, 1,4 ва 1,4% га , қўлда чилпишга нисбатан эса 0,0 г, 0,9, 1,1 ва 0,3% га юқори бўлганлиги аниқланган. Демак, ретардант таъсирида ғўза органларида модда алмашуви жадаллашганлиги хисобига, озиқа унсурлари мақбул ўзлаштирилган ва натижада пахта ҳосили ортиб,тола ва чигит сифати яхшиланган. Тажрибаларда қўлланилган Дилпикси препарати таъсирида қўлланилган меъёрларидан қатъий назар 1000дона чигит вазни ва мойдорлиги назоратга ва қўлда чилпишга нисбатан ортиқлиги аниқланган. Нисбатан мақбул кўрсаткичлар Далпикснинг 1,5 л/г меъёридан олиниб, 1000 дона чигит вазни назоратга нисбатан 8,0 г га, мойдорлиги эса мутоносиб равишда 1,9; 1,1 ва 0,3%га, қўлда чилпишга нисбатан эса 1,3; 0,8 ва 0,2% га юқори бўлганлиги кузатилди. Такидлаш жоизки, чигит таркибида ретардантларнинг қолдиқ миқдорни йўқлиги аниқланди. 9.1 – жадвал Ғўзани чилпиш усулларининг 1000 дона чигит вазни, мойдорлиги ва редардантларнинг қолдиғига таъсири, 2008 йил. т / р Тажриба вариантла ри 10 00 дон а чиг ит вазн и, г Мойдорлиги % Ретардант- ларнинг қолдиқ миқдори; %Ҳосил шохлари 3 6 9 1 Назорат 125 24, 3 28,6 27 ,5 - 2 Қўлда чилпиш 130 29, 9 28,9 28 ,6 - 3 Пикс 1,5 л/га 130 30, 8 30,0 28 ,9 - 4 Далпикс – 1,0 л/ га 131 30, 8 29,8 27 ,2 - 5 Далпикс – 1,5 л/ га 133 31, 2 29,7 28 ,3 - 6 Далпикс – 2,0 л/ га 132 28, 9 28,4 27 ,3 - 18. Чигит тартибидаги азот шаклларини ўзгариши. Биз аввалги бўлимларда ретардантларни чипишни бошқа усулига нисбатан ғўзани ўсиши, ривожланишига, қуруқ масса тўплашига, озуқа унсурларининг синтезига мақбул таъсири борлигини баён қилдик. Татқиқодларнинг асосий мақсадларидан бири чигит тажрибада азотнинг шаклларини аниқлаш бўлган, чунки ретардантлар таъсири азотни парчалаши тезлашиб, маъдан холатдан органик холатга ўтиш ортади, натижада ҳосил тугунларини тўплаши яхшиланиб, пахта ҳосили ортиши кузатилди. Бу борада олинган тахлил маълумотлари 10.1 – жадвалда ва 30 – иловада келтирилган. Чигит таркибидаги оқсилли азотнинг миқдорини ортиши физологик жараёнларини тезлашганидан далолат беради. Чилпиш тадбири ўтказилмаган варианда ҳосил шохларига мутоносиб равишда умумий азот миқдори 2,030; 1,890 ва 1,780% ни ташкил қилган ҳолда шу жумладан оқсилсиз азот миқдори 1,000; 0,980 ва 0,871% ни ва оқсиллиси эса 1,030; 1,000 ва 0,910% ни ташкил этганлиги аниқланди. Демак, ғўзанинг амал даври охирида, пахта ҳосили етилган вақтда чигитлар ҳам пишиб етилади, бу эса ўсимликнинг танаси асосан органик моддаларни кўпроқ тўплаганидан далолат беради. Лекин бу жараённи янада тезлатиш учун аргатехник тадбирлардан чилпишни ҳам қўлланиши керак бўлади. Ғўзада қўлда чилпиш ўтказилган (2) вариантда юқоридаги кўрсаткичлар мутоносиб равишда 2,120; 2,000; 1,920 ва 1,020; 0,950; 0,940 ҳамда 1,100; 1,050; 0,980% ни ташкил этган холда назоратдан оқсиллик азот миқдори 0,070; 0,050 ва 0,070% юқори бўлган. Демак, ғўзада чилпиш тадбирини тўғри бўлса хам ўтказиш зарурлиги кўрсатилди. 10.1 – жадвал. Ғўзани чилпиш усулларининг чигит таркибидаги азот шаклларининг ўзгаришига таъсири, % 2008 йил № Тажриба вариантлари 2007 йил 2008 йил 2009 йил 3 6 9 3 6 9 3 6 9 1 Назорат 2,0 30 1,8 90 1,7 80 1,0 00 0,9 80 0,8 70 1,0 30 1,0 00 0,9 10 2 Қўлда чилпиш 2,1 20 2,0 00 1,9 20 1,0 20 0,9 50 0,9 40 1,1 00 1,0 50 0,9 80 3 Пикс 1,5 л/га 2,0 45 1,9 90 1,8 20 0,9 25 0,9 20 0,0 30 1,1 20 1,0 70 0,9 90 4 Далпикс – 1,0 л/га 2,0 70 2,0 20 1,8 10 0,9 20 0,9 20 0,8 40 1,1 50 1,0 90 0,9 20 5 Далпикс – 1,5 л/га 2,1 20 2,0 60 1,4 40 0,9 20 0,9 20 0,8 70 1,2 00 1,1 00 1,0 80 6 Далпикс – 2,0 л/га 2,0 60 1,9 90 1,8 50 0,9 10 0,9 10 0,8 70 1,1 50 1,0 80 0,9 80 Чалпиш агротадбири ПИКС препаратини 1,5 л/г меъёри билан ўтказилганда оқсилли азот миқдорлари ҳосил шохларига мутоносиб равишда 1,120; 1,000 ва 0,970% ни ташкил этиб, назоратдан 0,090; 0,070 ва 0,060%га қўлда чилпишга нисбатан эса 0,020; 0,020 ва 0,010% га юқорироқ бўлди. Чалпиш агротадбири ретардантлардан Далпикснинг 1,0 л/га меъёри билан ўтказилганда оқсилли азот миқдорлари назоратга нисбатан 0,220; 0,090 ва 0,010% га юқори бўлди. Бу препаратни қўллаш миқдорини 1,5 л/га ортиш натижасида оқсил синтези янада жадаллашиб, ҳосил шохларига мутоносиб равишда 1,200; 1,100 ва 1,050%; ни ташкил этган, бу эса албатта назоратдан юқори, қолаверса қўлда чилпишга нисбатан 0,100; 0,050 ва 0,100% га юқори ва ПИКС ни текшириш эса 0,081; 0,030 ва 0,090% га юқори бўлганлиги аниқланди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Абдуалимов Ш., Витавакс 200ФФ нинг чигит униб чиқиши ва пахта ҳосилига таъсири // Пахтачилик ва дончилик. –Тошкент, 2000. -№ 3-4. –Б. 3-4. 2. Абдуалимов Ш. Результаты поиска новых стимуляторов роста хлопчатника. // Пахтачилик ва дончилик. – Тошкент, 2002. - №1. - Б. 25-26. 3. Абдуалимов Ш., Тожиев М., Тожиев К.М. Туксизлантирилган чигит пахта ҳосилдорлигини оширади // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. – Тошкент, 2002. - №3. Б. 44-45. 4. Абдуалимов Ш., Тожиев М., Тожиев К., Муҳаммадиев Б., Воҳидов С. Витавакс 200ФФ ғўзада қўллаш бўйича тавсиялар. – Тошкент, 2003. - Б. 4-5. 5. Абдуалимов Ш., Раҳмонқулов С. Ғўза ривожини мувофиқлаштиришда кимёвий фаол моддаларнинг аҳамияти. // Пахтачилик ва дончиликни ривожлантириш муаммолари: Ҳалқаро илмий амалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами. – Тошкент: ЎзПИТИ, 2004.- Б. 202.