logo

Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

114.5 KB
Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар Режа: 1. Метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар. 2. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрология хизмати. Фаннинг мақсад ва вазифалари. "Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган метрологик таъминот, соҳага ИСО 9000:2000 стандартлари асосида сифат менежменти тизимини жорий қилиш, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш муолажалари бўйича масалалар билан шуғулланиш, ҳамда меъѐрий-техник ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир. Асосий вазифаси эса талабаларга узлуксиз таълим тизимида "Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" асослари бўйича мукаммал билим беришдир. Ушбу фан намунавий ўқув режасининг умумкасбий фанлар блокига киритилган бўлиб, бакалавриатнинг барча таълим йўналишлари бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган. Фанни ўрганиш натижасида талабалар метрология бўйича асосий қоидаларни, талаблар ва меъѐрларни, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича меъѐрий ҳужжатлар билан ишлашни билиши ва мавжуд билимларини, тажрибаларини амалий фаолиятда қўллай билиши лозим ҳисобланади. Бу ҳозирги кунда, айниқса, халқаро стандартларнинг талабларига мос келувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва унинг рақобатбардошлилигини таъминлашда долзарб масалалардан бири саналади. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича асосий мақсад маҳсулотлар ва хизматлар сифатини таъминлашдир. Метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар. Метрологик меъѐрлар ва қоидаларнинг халқаро ва тармоқлараро аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ўзаро тушуниш ва ҳаракатларни келишишда метрологик атамаларнинг бирлилиги ва қабул қилинган тушунчаларга аниқ риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида" Қонунида, Ўз ЎДТ нинг асос бўлувчи ҳужжатлари O’z DSt 8.010:2002, O’z DSt 8.010.2:2003, O’z DSt 8.010.3:2004, O’z DSt 8.010.4:2002 да ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фойдаланиладиган ―Tst 45.025.2000. Метрологик таъминот. Атамалар.‖ тармоқ стандартида метрология бўйича қуйидаги асосий атама ва тушунчалар келтирилган: Метрология – Ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш методлари ва воситалари ва талаб этилган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фан. Ўлчашлар бирлилиги – Ўлчашларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълум бўлган ҳолат. Ўлчаш – махсус техник воситалар ѐрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш. Ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. Ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади. Ўлчаш асбоби (прибор) деб, кузатувчи идрок қилиши учун қулай шаклдаги ўлчов информацияси сигналини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ўлчаш воситасига айтилади. Ўлчов деб, берилган ўлчамли физик катталикларни қайта тиклаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади. Ўлчовлар бир қийматли, кўп қийматли ва ўлчовлар тўпламидан иборат бўлади. Бир қийматли ўлчовлар бир хил ўлчамли физик катталикни қайта ўлчайди. Масалан: ўзгармас сиғимли конденсаторлар, қадоқ тошлар. Бир қийматли ўлчовлардан тўпламлар ва магазинлар ташкил топади. Кўп қийматли ўлчовларга бўлинмали чизғичлар, индуктивлик вариометри ва ўзгарувчан сиғимли конденсатор мисол бўлади. Ўлчовлар тўплами деб, махсус танланган, фақат алоҳидагина эмас, балки турли бирикмаларда турли ўлчамли қатор бир номли катталикларни қайта ўлчаш мақсадида қўлланиладиган ўлчовлар мажмуига айтилади. Бирлик эталони – Физик катталикнинг ўлчамини бошқа ўлчаш воситасига бериш мақсадида физик катталик бирлигининг ўлчамини қайта тиклаш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчашлар воситаси.  Давлат эталони – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катталик бирлигининг ўлчамини ўрнатиш учун миллий идора вакилининг қарори билан бошланғич зталон сифатида тан олинган эталон. Ўлчаш ўзгарткичи - ўлчашга доир ахборотни узатиш, ўзгартириш, ишлов бериш ва сақлаш учун қулай бўлган, аммо кузатувчи бевосита идрок қилиши мумкин бўлмайдиган шаклдаги сигнални ишлаб чиқиш учун хизмат қиладиган ўлчаш воситасидир. Намуна ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади. Эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовларга айтилади. Ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва ўлчаш хатолиги берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчаш ҳолатидир. Ўлчаш аниқлиги – бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаѐтган катталик ҳақиқий қийматининг мос келиш даражасидир. Ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаѐтган катталикнинг асл қийматидан фарқланишидир. Физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган қийматдир. Ўлчанаѐтган катталикнинг ҳақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар таъсирида олинган натижалар қийматидир. Ўлчаш объекти у ѐки бу физик катталикдир. Қонунлаштирувчи метрология – бу метрологиянинг бир қисми бўлиб метрология бўйича миллий орган томонидан амалга ошириладиган фаолиятга тааллуқли ва бирликлар, ўлчаш воситалари, ўлчаш лабораторияларига доир давлат талабларига эга. Метрология хизмати – Давлат идоралари ва юридик шахсларнинг метрологик хизматлари тармоқлари ҳамда уларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлашга йўналтирилган фаолияти.  Ўлчаш воситаларининг қиѐсланишни олиб бориш учун метрологик хизматни аккредитлаш – бу қиѐслашишларини бажаришга давлат томонидан, давлатнинг ишончли вакили томонидан расмий тан олиниши. Ўлчаш воситасини қиѐслаш усули – бу қиѐслаш схемаси бўйича юқоридаги ўлчаш воситаларидан қуйидаги ўлчаш воситаларига бирликнинг ўлчамини узатиш усули. Ўлчаш воситаларининг қиѐслаш натижаларини расмийлаштириш - бу ўлчаш воситаларини қиѐслаш натижалари бўйича расмий ҳужжатни тузиш ва ўлчаш воситасини яроқлилигини кўрсатиш. Ўлчаш воситаларини таққослаш – бу систематик хатоликларни аниқлаш учун ўлчаш воситасини эталон ѐки ўша турдаги намуна ўлчаш воситасига солиштириш, яъни ўлчовни ўлчов билан, приборни прибор билан. Базавий (асос) метрология хизмати – бу алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хизмат бўлиб, бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик таъминот масалалари бўйича иш фаолиятини мувофиқлаштирувчи хизмат. Давлат метрология назорати – бу ўлчаш воситаларининг тури ва қиѐсланиши, сотилиши ва уларнинг прокатини лицензиялаш бўйича давлат метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир. Давлат метрология текшируви - бу давлат метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган метрология қоидаларига риоя қилиниши текшириш мақсадидаги фаолиятдир. Ўлчанадиган катталик - ўлчашга тортиладиган катталик. Ўлчаш воситасини калибрлаш - бу калибрлаш лабораторияси томонидан ўлчаш воситасининг метрологик характеристикаси ҳақиқий қийматларини ва қўлланилишга яроқлилигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадидаги муолажалар мажмуидир. Ўлчаш воситаларини қиѐслаш – Ўлчаш воситаларининг ўрнатилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрологик хизмат идоралари (бошқа ваколатланган идоралар, ташкилотлар) бажарадиган амаллар мажмуи.  Ўлчаш воситаларини тайѐрлаш (таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш) га лицензия – Кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланишга ҳуқуқини тасдиқловчи, юридик ва жисмоний шахсларга давлат метрологик хизмат идоралари томонидан бериладигаи ҳужжат. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш – доналаб ишлаб чиқарилган (ѐки Ўзбекистон ҳудудига доналаб келтирилган) ўлчаш воситаларининг, уларнинг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида, қўлланишга ҳуқуқли эканлигини метрологик хизмат томонидан тан олиш. Метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни аккредитлаш – метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларнинг ўрнатилган аккредитлаш доирасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни ўтказишга ҳуқуқлигини расмий тан олиш. Юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини калибрлаш ҳуқуқига аккредитлаш – юридик шахслар метрологик хизматларининг ўрнатилган доирада ўлчаш воситаларини калибрлашни ўтказиш ҳуқуқини расмий тан олиш. Ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттестатлаш – Ўлчашларни бажариш методикасининг унга қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот. Ўлчашларни бажариш методикаси – Ўлчашлар натижаларига аввалдан маълум бўлган хатолик билан эришишни таъминлайдиган ишлар ва қоидалар мажмуи. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрология хизмати ва метрология бўйича халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни (11- модда) томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик хизматлари ўлчаш бирлилигини таъминлаш ва метрологик назоратни амалга ошириш бўйича ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳолларда ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Ҳозирги вақтда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимида ўлчаш воситаларини қиѐслаш, калибрлаш, таъмирлаш ва метрологик шаҳодатлаш ҳуқуқига эга бўлган учта аккредитланган метрология хизматлари мавжуд: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизмати, Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ҳамда «Ўзбектелеком» АК «Шаҳарлараро алоқа корхонаси» филиалидаги метрология хизматлари. UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизматининг қиѐслаш ва таъмирлаш лабораторияси соҳавий ҳисобланади ва у соҳадаги барча хўжалик юритувчи субъектлар учун таъмирлаш ва қиѐслаш ишларини ўтказиш ҳуқуқига эга. Охирги иккита хизмат аккредитлаш соҳасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ички эҳтиѐжлари учун зарур бўлган ўлчаш воситаларини таъмирлаш ва қиѐслаш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу метрологик хизматлари ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун намунавий ўлчаш воситалари, ѐрдамчи ускуналар ва норматив-техник ҳужжатлар билан таъминланганлар. Ҳозирги вақтда, метрология хизматлари йўқ бўлган (ўлчаш воситаларининг тўплами кам бўлганлиги сабабли), алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида ўлчаш воситалари ҳолати, тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифа ва мажбуриятлари учун жавобгарлар тайинланган. Барча метрологик хизматларга ва ўлчаш воситалари ҳолати учун жавобгар шахсларга асосий талаблар - бу ўлчаш воситаларини, қиѐслаш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик хизматларига қиѐслаш лабораториялари билан бир қаторда давлат метрология назорати ва текширувига тегишли бўлган соҳадан ташқаридаги ўлчов воситалари учун калибрлаш лабораторияларини тузиш мақсадга мувофиқдир. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчаш воситаларини калибрлашнинг ташкилий ва техник асосларини жорий қилиш ўлчаш воситалари ҳолатини назорат қилишни осонлаштиришга имкон беради.  «Ўзбектелеком» АК, «Ўзбекистон почтаси» ДАК, уяли алоқа компаниялари, Интернетнинг йирик оператор ва провайдерларининг қайта ташкил қилиниши сабабли уларнинг таркибий бўлинмалари ва филиалларини метрологик таъминлашда муаммолар туғилди. Табиийки, аккредитлашнинг қисқа соҳаси билан чегараланган мавжуд учта метрологик хизматларнинг фаолияти янги тузилган таркиблар ва бўлинмаларни таъмирлаш ва қиѐслаш ишлари билан тўлиқ таъминлай олмайди. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун ва намунавий ўлчаш воситаларини таъмирлаш ва қиѐслаш лабораторияларини юқори технология ускуналари билан жиҳозлаш йўли билан мавжуд метрология хизматларининг аккредитлаш соҳасини изчиллик билан кенгайтириш ва мутахассисларни янги техника ҳамда технологиялар билан ишлашнинг замонавий услублари ва ишлаш малакаларини ошириш учун мунтазам равишда ўқитиш зарур. UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизмати алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик хизматлари ишларини мувофиқлаштиради. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларнинг метрология хизматлари ўлчашлар бирлилиги ва талаб этилган аниқлигини (ўлчашларни бажариш услубларини ишлаб чиқиш ва аттестатлаш, норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг метрологик экспертизаси, лойиҳалаш, конструкторлик ва технологик ҳужжатлаштириш ҳамда бошқа турдаги ишлар бўйича) таъминлаш соҳасида муайян фаолиятни амалга оширишда техник ваколатлилигини тан олишга, ихтиѐрий равишда аккредитациядан ўтиши мумкин. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрологик таъминот. Метрологик таъминотнинг таркибига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизмати, Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги стандартлаштириш бўйича Техника қўмитаси, Давлат алоқа инспекцияси, метрологик хизматлар ва хўжалик юритувчи субъектлари ўлчаш воситаларининг ҳолати учун масъул шахслар киради.  Метрологик таъминот тизими Ўзбекистон Республикаси Давлат ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими билан, Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш Давлат тизими, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳа тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Тизимнинг бошқа давлатларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимлари ва халқаро органлар билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзстандарт» агентлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Давлат метрологик назорати ва текшируви соҳасида қўлланилаѐтган ўлчаш воситаларининг Давлат Реестрини, метрологик таъминот бўйича стандартлар Давлат Реестрини, аккредитланган метрологик хизматлар ва метрологик лабораториялар Давлат Реестрини юритиш, Тизим бўйича ташкилий-услубий ҳужжатларнинг келишуви, бошқа давлатларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш Давлат тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, синовлар натижаларини ўзаро тан олиш, тур тасдиқланишининг сертификатлари ва метрологик шаҳодатлаш масалалари бўйича, шунингдек ўлчаш воситаларини қиѐслаш услубларини, ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик назорати ва текширувини амалга ошириш вазифалари «Ўзстандарт» агентлиги зиммасига юклатилган. Метрологик хизматларни кўрсатиш бўйича республика Маркази:  ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш бўйича синовларни ўтказиш;  ўлчаш воситаларини метрологик шаҳодатлаш, ўлчаш воситаларини қиѐслаш;  метрологик хизматлари, марказлари, лабораториялари ўлчаш воситаларининг синовлари ва қиѐслашларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи аккредитлашни ташкил этиш ва ўтказиш;  ўлчашларни бажариш услублари ва метрологик фаолиятнинг бошқа муайян турларининг давлат метрологик назоратини амалга оширади.  Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти белгиланган ихтисосликлар бўйича кадрлар тайѐрлаш (қайта тайѐрлаш)ни таъминлайди ва қонунлаштирувчи метрология бўйича ишлаб чиқилаѐтган соҳа норматив ҳужжатларининг келишувида қатнашади, метрологик хизматлари ва синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича ҳужжатлар экспертизасини ўтказади. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрологик таъминот масалалари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тартибга солинади ва мувофиқлаштирилади. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: - Метрология қонун ҳужжатлари, ўлчов воситалари турининг аттестацияси ва тан олиниши масалалари бўйича «Ўзстандарт» агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик, Тизим таркибини шакллантириш ва унинг қатнашчиларининг фаолиятини координатлаш бўйича ишларни ташкил этиш; - Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан Тизимнинг қоида ва меъѐрларини ривожлантириш ҳамда уйғунлаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш; - умумсоҳа характеридаги масалаларни ҳал этиш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлашда техник сиѐсатни ишлаб чиқиш; - соҳа метрологик таъминотининг қонун ҳужжатлари базасини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилиш. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш Агентлиги қошидаги стандартлаштириш бўйича Техник қўмита қуйидагиларни ишлаб чиқади: - метрология қонун ҳужжатлари ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси хўжалик юритувчи субъектларининг метрологик таъминоти борасидаги стратегияни; - халқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштирилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалдаги норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ѐки уларни бекор қилиш, чет эл стандартларидан Тизимни такомиллаштириш мақсадида фойдаланиш бўйича тавсияларни тайѐрлайди; - алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрологик хизматларнинг ташкилий схемасини такомиллаштириш ва шакллантириш бўйича тавсияларни тайѐрлайди. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги (ҳозирда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги)нинг 1997 йил 11 июлдаги 225-сон буйруғига асосан UNICON.UZ маркази қошида Асос метрология хизмати ташкил қилинди. Асос метрология хизмати алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларини метрологик таъминоти вазифаларини амалга ошириш бўйича ишларга илмийтехник ва ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади. Асос метрология хизмати низомга мувофиқ ўлчаш воситаларининг соҳа реестрини юритади, «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қўллаш учун тавсия қилинган ўлчаш воситалари каталоги» ни ҳар йили янгилайди. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази қошида, «Ўзбектелеком» АКнинг «Шаҳарлараро алоқа корхонаси» филиалида метрология хизматлари фаолият кўрсатмоқда. Қонун ҳужжатлари ва норматив актлар, давлат ва соҳа стандартлари талабларини бажариш ва уларга риоя қилиш, лицензия шартлари ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида тақдим этилаѐтган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича Давлат назорат органи бўлиб Давлат алоқа инспекцияси ҳисобланади. Тизим иштирокчиларининг асосий вазифалари улар тўғрисидаги белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган низомларга мувофиқ аниқланади. Метрология бўйича халқаро ташкилотлар. 1881 йилда электротехника соҳаси бўйича халқаро ҳамкорлик бошланган. Шу йили электр бўйича биринчи халқаро конгресс бўлиб ўтган. 1906 йил эса Лондонда 13 та мамлакат вакиллари иштирокида ўтказилган конференцияда халқаро электротехника комиссиясини тузиш ҳақида бир қарорга келинди. МЭК электротехника, электроника, радиоалоқа, телевидение, телекоммуникация, приборлар яратиш соҳалари бўйича шуғулланади.  1975 йилдан бошлаб МЭК тавсиялари халқаро стандартлар статусини олди. МЭК стандартлари электротехник жиҳозлар ва электрон қурилмаларни экспорт қилишда қўлланилади. Ҳозирда 41 та миллий комитетлар МЭК нинг аъзолари ҳисобланади. Бу мамлакатларда ер куррасининг 80 % аҳолиси яшаб, дунѐдаги ишлаб чиқарилаѐтган электр қуввутининг 95 % нинг истеъмолчилари ҳисобланади. МЭК нинг олий раҳбар идораси МЭК кенгаши ҳисобланади. Унда энг юқори лавозимида МЭК президенти туради ва у ҳар 3 йилда сайланади. МЭКнинг ишчи тили бўлиб, рус, инглиз ва француз тиллари ҳисобланади. Қонунлаштирувчи метрология бўйича халқаро ташкилот (МОЗМ) 1956 йилдан бери мавжуд ва ҳозирда 50 дан ортиқ қонунлаштирувчи метрология бўйича Халқаро ҳамкорликни таъминлаш мамлакатларни ўз ичига олади. Унинг асосий вазифаси халқаро масштабда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш, ўлчаш хатоликларни баҳолаш, ўлчаш усуллари, терминология ва шартли белгилашлар бўйича тавсия ишлаб чиқишдир. Унинг олий органи - Халқаро конференциядир. Бу конференция Халқаро миқѐсда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш амалиѐти бўйича МБМВ - ўлчов ва тарози бўйича халқаро бюро ҳисобланади. МОЗМ органлари қуйидагилар: 1. Қонунлаштирувчи метрологиянинг халқаро конференцияси 2. Қонунлаштирувчи метрологиянинг халқаро комитети 3. Қонунлаштирувчи метрологиянинг халқаро бюроси Бундан ташқари МОЗМ таркибида ишчи-техник гуруҳлар ҳам фаолият кўрсатади. Қонунлаштирувчи метрологиянинг халқаро конференцияси ҳар йили бир марта чақирилади. Қонунлаштирувчи метрологиянинг Халқаро комитети МОЗМ нинг раҳбар органи ҳисобланади. МОЗМ нинг штаб-квартираси Париж шахрида Женевада эса ИСО ва МЭК ташкилотларнинг секретариатлари жойлашган. МКЗМ-президенти ва икки вице-президенти олти йил мудатга сайланади. МКЗМ-мажлиси ҳар икки йилда чақирилади. МОЗМ нинг ижро органи бўлиб МБЗМ (қонунлаштирувчи метрология халқаро бюроси) ҳисобланади. Бюро штати МОЗМ га аъзо давлатлар аъзолик бадали ҳисобига сақланиб туради. Бюро МОЗМ нинг секретариати вазифасини бажаради, марказ ҳисобланади ҳамда МКЗМ мажлиси ва конференцияларини тайѐрлайди. Секретариатмаърузачилардан ташқари ―Ишчи гуруҳи‖ деб номланган гуруҳ ҳар бир мавзу бўйича тавсиялар лойиҳасини ишлаб чиқади ва гуруҳ аъзолари билан келишилади. Миллий идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, савдода техник тўсиқларни бартараф этиш учун 1992 - йилда МДҲ мамлакатларининг (Болтиқ бўйи мамлакатларидан ташқари) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (ДАК) тузилди. МДҲ мамлакатлари ҳукуматларининг бошлиқлари 13 март 1992-йилда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиѐсатни олиб бориш тўғрисида Битимга имзо чекди. Бу Ҳамкорлик давлатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идораларнинг имкониятларини ва бойликларини бирлаштиришга, илгари тўпланган тажрибалар ва меъѐрий ҳужжатлардан биргалиқда фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришга, шунингдек фаолиятнинг бу соҳаларида ягона техник сиѐсатни амалга оширишга имкон берди. ДАК нинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи идора сифатида ишлари МДҲ да қуйидагиларни таъминлашга қаратилган: • ягона меъѐрий база - давлатлараро стандартлар, таснифлагичлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатларни қўлланиш ва ривожлантириш; • ягона эталон база ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимларини шу жумладан, вақт ва частоталар, моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларига оид стандарт маълумотнома маълумотлари давлатлараро хизматларини шакллантириш; • маҳсулот ва хизматларни синаш ва сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш. ДАК нинг техник сиѐсати аъзо-давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идоралари, илмий-техникавий комиссиялари (ишчи гуруҳлари) ва стандартлаштириш бўйича давлатлараро ТҚ (техник қўмита) томонидан шакллантирилади. ДАК фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича илмий-техникавий комиссиялар ѐки ишчи гуруҳлар, вақт ва частотанинг бир хил ўлчанишини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро Битимни бажариш бўйича ваколатли вакилларининг Кенгаши, шунингдек стандартлаштириш бўйича 230 дан ортиқ давлатлараро ТҚ доимий ишламоқда. Ҳозирги вақтда Кенгашнинг ишчи идораси Минсқда жойлашган стандартлаштириш бўйича Бюродан иборат. Кенгашни ротация асосида ДАК аъзо-мамлакатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идораларининг раҳбарлари бошқаради. Кенгаш давлатлараро ставдартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қатор ҳукуматлараро битимларни тайѐрлади ва булар МДҲ мамлакатлари ҳукумат бошлиқларининг мажлисларида қабул қилинган. Бундай битимлар жумласига қуйидагилар киради: • Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиѐсатни ўтказиш тўғрисида Битим (13.06.1992, Москва); • Вақт ва частотани ўлчаш бирхиллигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим (09.10.1992, Бишкек); • Қиѐслаш ва метрологик аттестатлаш мақсадида чегарадан олиб ўтиладиган меъѐрий ҳужжатлар, эталонлар, ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни олиб ўтишга божхона тўловлари, солиқлардан ва махсус рухсатномаларни беришдан озод қилиш тўғрисида Битим (10.02.1995, Алмати); • Ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотга меҳнат муҳофазаси бўйича келишилган меъѐрлар ва талабларни ишлаб чиқиш ва риоя қилиш тартиби тўғрисида Битим (12.04,1996, Москва); • Эркин савдо ҳудудида техник тўсиқлар бўйича Битим (20.06.2000, Москва); • МДҲ давлатларида саѐҳат соҳасида давлатлараро стандартларни ва сертификатлаштириш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича Концепция. МДҲ мамлакатларида амалдаги техник қонунларни уйғунлаштириш мақсадида ДАК да модел қонунлар ишлаб чиқилган: • "Стандартлаштириш тўғрисида" (Парламентлараро ассамблеянинг (ПАА) 10-ялпи мажлисида қабул қилинган); • "Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тўғрисида" (МДҲ ПАА нинг 11-ялпи мажлисида қабул қилинган). ДАК доирасида қуйидаги битимлар тузилган ва бажарилмоқда: • Сертификатлаштириш бўйича ишларни ўтказиш ва ўзаро тан олиш принциплари тўғрисида (04.06.1992, Краснодар); • Давлат синовлари ва хилини тасдиқлаш, метрологик аттестатлаш, ўлчаш воситаларини қиѐслаш ва калибрлаш натижаларини, шунингдек синовларни, ўлчаш воситаларини қиѐслаш ва калибрлаш лабораторияларини аккредитлаш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида (06.10.1992, Тошкент); • Моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш ва қўлланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида (06.10.1992, Тошкент); • Моддалар ва материалларнинг физик константалари ва хоссалари тўғрисида маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида (06.10.1992, Душанбе); • ДАК стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар (ИСО, МЭК) ва Европа Иттифоқи (СЕН) стандартлаштириш бўйича ташкилоти, стандартлаштириш бўйича ҳудудий ташкилот томонидан тан олинган ва унга ИСО ва МЭК да қабул қилинган қоидаларга мувофиқ "Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Евро-Осиѐ ташкилоти (EASC) номи берилган. Юқоридаги номи келтирилган ташкилотлар билан ҳамкорлик, ахборот ва меъѐрий ҳужжатлар билан алмашиниш ва ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш тўғрисида узоқ муддатли келишувлар имзоланган. EASC имзоланган келишув (битимлар) га асосан халқаро ва европа стандартларини давлатлараро стандартлар орқали, EASC нинг алоҳида аъзо- мамлакатлари эса, миллий стандартлар орқали қўлланиш ҳуқуқига эга. Бу давлатлараро ва миллий стандартларни ҳам халқаро, ҳам европа стандартлари билан юқори даражада уйғунлаштиришга ѐрдам беради. Бундай ҳуқукдан EASC нинг аъзо-давлатлари, бу ташкилотларда аъзолик статусидан қатьи назар, фойдаланади. Ҳозирги вақтда МДҲ давлатлараро стандартларининг жамғармасида 19000 дан ортиқ меьѐрий ҳужжатлар бор. 1992 - йилдан бошлаб 3800 дан ортиқ давлатлараро меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган. Жамғарма ДАК нинг стандартлаштириш бўйича Бюроси томонидан, ДАК аъзо- давлатларнинг миллий идоралари билан ҳамкорликда олиб борилади. Давлатлараро меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда уларнинг талаблари халқаро, ҳудудий ва илғор миллий стандартлар билан уйғунлаштирилади. Бу МДҲ мамлакатларининг савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликда техник тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган ягона меъѐрий-техник таъминотни сақлаш учун шароит яратади, шунингдек ДАК аъзо-давлатларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни халқаро ва европа бозорига чиқаришга кўмаклашади. Адабиётлар : 1. Сергеев А.С., Латышев М.В., Терегеря В.В. Метрология, Стандартизация и сертификация. Учебное пособие. М. Логос. 2003.-536 с. 2. Сигов А.С., Белик Ю.Д., Верба В.С. и др. Метрология и электрорадио измерения в телекоммуникационных системах. М.Высшая школа. 2005. 3. Tst 45.025:2000 Метрологик таъминлаш. Атамалар ва таърифлар. К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимини ривожлантириш концепцияси. 4. Абдувалиев А . А ., Латипов В . Б ., Умаров А . С ., Алимов М . Н ., ва б . « Стандартлаштириш , Метрология , Сертификатлаштириш , Сифат .» – Т .: СМСИТИ , 2008. – 267 б . 5. К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимини ривожлантириш концепцияси. 6. ―Метрология тўғрисида‖ги (ЎзР 28.12.1993 й. 1004-XII-сон; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон) Қонун.