logo

Машина деталларини тиклаш усулларининг туркуми, механизациялаштирилган усулларда пайвандлаш ва эритиб қоплаш усуллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

673 KB
Машина деталларини тиклаш усулларининг туркуми, механизацияя - лаштирилган усулларда пайвандлаш ва эритиб қоплаш усуллари . Машина деталларини пайвандлаб қоплаш усуллари Режа: 1.Флюс қатлами остида, ҳимояловчи газлар муҳитида, электро-тебранма-ёйли совитувчи ва ҳимояловчи суюқлик муҳитида эритиб қоплаш. 2.Плазма-ёйли қоплаш усулларининг афзалликлари камчиликлари, қўллаш соҳалари. 3.Тикланган деталларга ишлов бериш хусусиятлари. 4.Тикланган деталларни пухталаш. Рус физиги В.В. Петров 1802 йилда ёйли разряд ходисасини ва ундан металларни суюқлантириш учун фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. 1882 йилда рус инженери Н.Н. Бенардос дунёда биринчи бўлиб металларни пайвандлашда электр ёйдан фойдаланди. Бунда ўзгармас токда эримайдиган кўмир электрод ёрдамида электр ёй ҳосил қилиниб, металл чивиқ суюлтириб ёткизилган. 1882 йилда бошқа рус инженери Н.Г. Славянов ўзгарувчан ва ўзгармас токларда эрувчан металл электрод билан электр ёйли пайвандлаш усулини ишлаб чиқди. Бу усул ҳозир электро пайвандлашнинг асосий тури сифатида кенг қўлланилади. Бу усулда қ алинлиги 1 мм ва ундан қ алин углеродли ва легирланган барча маркадаги пўлатларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш, чўян ва рангли металларни пайвандлаш мумкин. Электропайвандлаш ёйи - катти қ ёки сую қ электродлар ўртасида газли муҳитда кучли ток ўтганда ҳосил бўладиган баркарор электр разрядидан иборат. Бундай разряд ҳосил бўлганда жуда кўп микдорда иссиқлик ажралади. Ёй харорати электрод кўндаланг кесимининг майдон бирлигига тўғри келадиган ток кучига боғлиқ. Бу катталик токнинг зичлиги деб аталади. Ток зичлиги катта бўлса, ёй харорати шунча юқори бўлади. Эрувчан электроддан фойдаланиб қўлда электр ёйли пайвандлашда ток зичлиги 10- 20 А / мм 2 , кучланиш 18- 20 В бўлади. Пайвандлаш сими ва электродлар пайванд чокни тўлдириш учун ишлатилади. Бунинг учун ёй зонасига суюлтириб ёт қ изиладиган металл чивиқ ёки сим киритилади. Қўлда электр ёйли пайвандлашда суюлтириб ё ткизиладиган электрод сифатида сувоқли металл чиви қ ёки таё қ ча ишлатилади. Пайвандлаш электродлари “Э” харфи ва пайванд бирикманинг узилишдаги мустахкамлигини кўрсатувчи рақамлар билан белгиланади. Масалан, Э42 белги пайванд чокнинг узилишга қаршилиги. 4.2 Мпа эканлигини билдиради. Пўлат деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш. Қўлда электр - ёйли пайвандлаш усулидан металл узи кларини ва корпус деталлардаги дарзларни, ёрилган жойларни ямаш, деталларнинг синган қисмларини бирлаштириш, йиғма қисмларни ажралмайдиган қилиб бириктириш, шунингдек деталларнинг е йилган сиртларини металл суюлтириб қоплашда кенг кўламда қўлланилади. Деталларни пайвандлашга сиртларида рахлар ясаш дарз жойларни кенгайтириш, деталларнинг пайвандланадиган жойларини занг ва бошқа кирдан тозалаб, ялтиратишдан иборат. Калинлиги 8 мм гача бўлган деталлар чокларнинг четларига ишлов бермасдан, буюмнинг туташтириладиган ён сиртлари орасида суюқ металлнинг кириши учун тирқиш қолдириб пайвандланади. Қўлда электр ёйли пайвандлашда ток кучи электроднинг диаметрига ва пайвандланадиган металл қалинлигига қараб қуйидагича танланади: Пайвандланадиган металл қалинлиги,мм 2 гача 3-5 5-8 8 дан орти қ Электрод диаметри,мм 2-2,5 3-4 4-5 5-7 Пайвандлаш токининг кучи, А 60-100 90-160 160-240 240-290 Электрод тоифаси ва маркаси пайвандланадиган металлнинг маркасига ва пайвандлаш шароитларига қ араб маълумотлардаги жадваллар бўйичаПўлат деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш сифати қуйидагиларга боғлиқ Металлнинг кимёвий таркибига Металл таркибидаги углерод ва легирловчи аралашмалар микдорига пайвандлаш тартибига электроднинг маркасига суюлтириб қоплашга тайёрлашда металл сиртига ишлов бериш сифатига танланади. Электрод металлининг кимёвий таркиби пайвандланадиган металлнинг кимёвий таркибига ўхшаши ёки унга яқин бўлиши лозим. Кам углеродли ва паст легирланган пўлатлар Э42, Э42А. Э 46 тоифасидаги электродлар билан: ўртача углеродли ва паст легирланган пўлатлар Э50, Э50А, Э55 тоифасидаги электродлар билан легирланган мустахкам пўлатлар Э60, Э70 тоифасидаги электродлар билан пайвандланади ва суюқлантириб қопланади. Қўлда электр ёйли пайвандлашда диаметри 4-5 мм ли электродлар ишлатилади, пайвандлаш токи 160- 150А, ёй кучланиши 22- 26 В бўлади. Чўян деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш. Чўяннинг кимёвий таркиби ва ўзига хос физик- кимёвий хоссалари туфайли чўян деталлар катта кийинчиликлар билан пайвандланади. Металлни тез совитганда у тобланиб, дарзлар пайдо бўлади ва ички кучланишлари ошади. Бундай ҳолга йўл қўймаслик учун пайвандлашнинг турли технологик усуллари ва маҳсус электродлар қўлланилади. Дарз ва синган чўян деталлар иссиқ ва совуқ ҳолатда пайвандланади. Иссиқ холатда пайвандлашда газ билан пайвандлаш усули қўлланилади. Бунда катта чўян деталлар пайвандлаш олдидан 600- 650 С гача, кичик деталлар 150- 200 С гача қиздирилади, пайвандлангандан кейин улар секин совитилади. Чўян деталлардаги дарзлар пўлат деталлар каби пайвандла ниб тайёрланади. Механизациялаштирилган усулда электр ёйли пайвандлаш ва суюклантириб қоплаш. Бу усулда пайвандлаш (суюлтириб қоплаш) автоматик ва яримавтоматик хилларга бўлинади. автоматик пайвандлашда электрод симни пайвандлаш зонасига суриш, шунингдек электродни деталга нисбатан силжитиш механизациялаштирилган. Ярим автоматик пайвандлашда электрод эса туткич ёрдамида электродни деталга нисбатан қўлда силжитади. Механизациялаштирилган усуллардан бири бўлган автоматлаштирилган усулда флюс остида ёй билан суюлтириб қоплаш атоқли олим Е.О. Патон томонидан ишлаб чиқилган. Автоматлаштирилган усулда флюс остида ёй билан суюқлантириб қоплашда детал маҳсус қайта жиҳозланган токорлик станогига ўрнатилади. Автоматлаштирилган усулда флюс остида суюлтириб қопланган металлнинг физик-механик хоссалари фойдаланиладиган электрод сим ва флюсга боғлиқ. Электрод симларнинг куйидаги маркалари кенг кўламда ишлатилади: кам углеродли пўлат деталларни суюлтириб қоплаш учун Св- 08 : Св-08ГС; ўртача углеродли ва паст легирланган пўлатлардан тайёрланган деталлар учун эса Нп-65, Нп-80, Нп-30ХГСА. Автоматик суюлтириб қоплашда икки турли флюс: суюқ (АН-348А, АН-20, АН-30) ва сопол флюслар (АНК-18, АНК-19) ишлатилади. Суюқ флюслар суюлтириб копланган металлни оксидланишдан яхши сақлайди, сопол флюслар эса, металлни оксидланишдан сақлашдан ташқари, унга легирланиш хусусиятини ҳам беради. Флюс остида автоматик суюлтириб қоплаш тартиби жараённинг унумдорлигига ва суюлтириб қопланган металлнинг физик-механик хоссаларига катта таъсир кўрсатади. Бу тартиб электрод диаметрига, ёй кучланишига, пайвандлаш токининг кучига, суюлтириб қоплаш ва симни суриш тезликларига, электроднинг чиқиб турган қисмининг узунлигига, суюлтириб қоплаш қадамига боғлик. Электрод сим диаметрига қараб танланади. Флюс остида автоматик суюлтириб қоплаш деталларни тиклаш усули сифатида қатор афзалликларга эга: иш унумдорлиги катта, электр энергия ва электрод металли кам сарфланади, суюлтириб қопланадиган қатламни анча қалин (1,5- 5 мм ва бундан ҳам қалин) қилиш мумкин; қатлам тек к ис чиқади, суюлтириб қопланадиган металлни (легирлаш йўли билан) зарур физик- механик хоссали қилиш мумкин; суюлтириб қопланадиган металл сифати ишчи ходим малакасига боғлиқ бўлмайди; ультрабинафша нурланиш йўқлигидан пайвандчиларнинг меҳнат шароитлари яхши бўлади. Шунингдек автоматик суюлтириб қоплаш усулининг камчиликлари ҳам мавжуд. Масалан, детал кучли қизийди, суюлтириб қопланадиган металлнинг оқиб кетиши ва флюсни детал сиртида сақлаш кийинлиги сабабли диаметри 40 мм дан кам бўлган деталларни суюлтириб қоплаш мумкин бўлмайди. Флюс остида суюлтириб қоплаш двигателлар тирсакли валларининг бўйинларини, турли валлардаги шлицали сиртларни, автомобилларнинг ярим ўқларини ва бошқа деталларини тиклашда қўлланилади. Деталларни металл пуркаб тиклаш - пуркаш: тикланадиган деталларнинг ейилган сиртларига металл қоплашнинг бир усулидир. Бу жараён моҳияти шундаки, олдиндан суюқлантирилган металл деталнинг маҳсус тайёрланган сиртига сиқилган газ (ҳаво) оқими билан пуркалади. Пуркалган металл деталнинг сиртига урилганда деформацияланади, сиртдаги говакларни ва нотекисликларни тўлдириб, қоплама ҳосил қилади металл заррачалари детал сиртига ва ўзаро асосан механик бирикади. Фақат айрим нуқталарда улар пайвандланади. Деталларни металл пуркаб тиклаш жараёнининг юқори унумлилиги, деталнинг бироз (12-180 С) қизиши, қопламанинг ейилишга яхши чидамлилиги, технологик жараённинг ва қўлланиладиган ускуналарнинг оддийлиги; ҳар қандай металл ва қотишмалардан қалинлиги 0,1- 10 мм ва бундан қалин қопламалар олиш мумкинлиги бу усулнинг афзаллигидир. Қопламанинг унчалик мустахкам бўлмаслиги ва деталнинг сиртига сустлашиши бу жараённинг камчилигидир. Металл пуркаш аппаратида фойдаланиладиган энергия турига қараб пуркашнинг: газ алангали, электрёйли, юқори частотали, детанацион ва плазмали пуркаш усуллари мавжуд. Газли алангали пуркаш махсус аппаратлар ёрдамида бажарилади. Бу аппаратларда металл ацетилен- кислород алангасида суюқлантирилади. Газли алангали пуркашнинг афзаллиги шундаки, бунда металл кам оксидланади: суюқ металл майда заррачаларга парчаланиб пуркаланади: қоплама етарли даражада мустахкам бўлади. Иш унумининг нисбатан пастлиги (2-4 кг/ соат), бу усулнинг камчилигидир. Юкори частотали пуркаш суюқлантириладиган ашё (сим) ни индукцион қиздириб суюқлантиришга асосланган. Суюқлантирилган металл детал сиртига сиқилган ҳаво оқими билан юқори частотали ток генераторидан таъминланадиган индуктор ва ток концентратори (тўплагичи) билан жиҳозланган. Ток концентратори сим учининг суюқланишини таъминлайди. Юқори частотали пуркашнинг афзаллиги шундаки, бунда металнинг қизиш хароратини ростлаш мумкин бўлганидан у оз микдорда оксидланади ва копламанинг механик мустахкамлиги етарли даражада юқори бўлади. Иш унумининг нисбатан пастлиги ишлатиладиган ускунанинг мураккаб ва жуда кимматлиги бу жараённинг камчилигидир. Детанациоон пуркаш ацетилен ва кислород газлари аралашмасининг портлашига асосланган. Кукунлар деталга урилганда унинг кинетик энергияси иссиқлик энергиясига айланади. Кукун заррачалари 4000 С гача қизийди. Кукуннинг хар бир кисми пуркалгач, ёниш маҳсулларини кетказиш учун аппаратнинг стволи азот билан пуркаб тозаланади. Бу жараён автоматик тарзда ҳар секундда 3-4 марта такрорланади. Бу даврда детал сирти қалинлиги 6 мкм ли металл қатлами билан қопланади. Бу усулда пуркаш афзалликлари: жараён жуда юқори унумли бўлади, ствол диаметри 20-25 мм бўлганда 15 секунд ичида 5 см2 сиртни калинлиги 0.3 мм гача бўлган қатлам билан қоплаш мумкин, қоплама детал сиртига жуда мустахкам ёпишади, детал сиртидаги харорат 200 С дан ошмайди. Жараённинг камчиликлари: иш вақтида шовкин баланд (149 ДБ гача) бўлади бинобарин товуш ўтказмайдиган маҳсус хона зарур бўлади. Плазмали пуркаш. Металл қоплама ҳосил қилишнинг бу усулида металлни деталнинг сиртига пуркаш ва ёпиштириш учун плазмали оқимнинг иссиқлик ва динамик хоссаларидан фойдаланилади. Пуркаладиган ашё сифатида металл кукуни ишлатилади кукун меъёрлагичдан плазматорнинг соплосига вақт бирлигида аниқ миқдорда бериб турилади. Металл кукуни плазма оқимига тушиб, суюқлашади ва оқимга қўшилиб, детал сиртига ёпишади. Пуркаш куйидаги тартибда бажарилади: ток кучи 350- 400 А, кучланиш 60-70 В, плазма ҳосил қилувчи газ сарфи 30-35 л/ мин, кукун сарфи 5-8 кг/ соат, детал сиртигача бўлган оралик 125-150 мм. Пуркашнинг бу усули энг истиқболли ҳисобланади. Унинг афзалликлари: жараён юқори унумли бўлади (пуркаладиган металл сарфи 12 кг /соат гача боради). Жараённи бошқариш тўлиқ автоматлаштирилади: ҳар қандай металл ва қотишмаларни пуркаб қоплама ҳосил қилиш мумкин. Деталларни металл пуркаб тиклаш технологик жараёни учта асосий ишдан: деталь сиртини металл пуркаб коплашга тайёрлаш; пуркаш, пуркалгандан кейин деталларга ишлов беришдан иборат. Металл пуркаш олдидан детал сиртига пуркаб ишлов берилади, шунда детал сирти ғадир- будир бўлиб, қопламанинг деталга мустахкам ёпишиши таъминланади. Деталлар сиртига қоплама ёткизиш қайта жиҳозланган токорлик станокларида ёки махсус камераларда бажарилади. Деталлар станок патронига, металл пуркаш аппарати эса унинг суппортига ўрнатилади. Қоплама ёткизилгандан кейин детал атроф мухит хароратигача секин совитилади, сўнг талаб этилган ўлчамга еткизиб ишлов берилади. Электроконтакт усулида пайвандлаш . Умумий маълумотлар. Металларнинг пайвандланадиган жойларини босим билан бир-бирига қисиб, улар орқали электр токи ўтказиб, қиздириш йўли билан олиб бориладиган пайвандлашга электроконтакт усулида пайвандлаш дейилади /1 – расм/. расм. Электроконтакт усулида пайвандлаш схемаси. 1-трансформатор; 2-эгилувчи ўтказгич; 3-4-ток узутувчи симлар; 5-6- электродлар; 7-8-пайвандланаётган деталлар; 9-қайта улагич; 10-контактор; 11-вақт созлагичи. Электрод токи ўтиши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори қуйидаги ифода билан аниқланиши мумкин. Q = L 2 · R · t , жоуль бу ерда J - ток кучи, А; R - деталларнинг бир-бирига қисиб турилган жойидаги қаршилиги, Ом; t - ток кучининг таъсир этиш вақти, с Ифодадан кўриниб турибдики, ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори ток кучининг квадратига боғлиқ экан. Шунинг учун деталнинг пайвандланадиган жойи жуда тез қизишини таъминлаш учун ток кучини бир неча ўн минг ампергача катталикда олинади. Бундан ташқари, ток кучи ўтадиган юзанинг / F / кичиклиги ҳисобига / ифодага қаранг/ R = m F  ва зона ҳарорати ортиши билан қаршилик ортади. Буларнинг ҳаммаси деталнинг пайвандланадиган зонасини жуда ҳам қисқа /сониянинг ўндан бир ва мингдан бир қисми / вақт ичида керакли ҳароратгача қизишини таъминлайди. Электроконтакт усулида пайвандлаш режими кўрсаткичларига ток кучи, унинг таъсир этиш вақти, босим кучи ва унинг таъсир этиш вақти киради. Электроконтакт пайвандлаш усули иш унумининг юқорилиги, пайванд ток сифатининг яхшилиги, жараённи кенг миқёсда мехнизациялаш ва автоматлаштириш мумкинлиги пайвандлаш нархининг арзонлиги каби кўрсаткичларига кўра машинасозликда ва қурилишда пўлат ва рангли металл қотишмаларидан ажралмас конструкциялар олишда ундан кенг фойдаланилмоқда. Кейинги вақтларда бу усул қишлоқ хўжалик машиналарини ремонт қилишда ейилган юзаларни қайта тиклашда замонавий усуллар қаторига кириб келмоқда. Электроконтакт усули пайванд чок олиш усулига кўра қуйи даги асосий хилларга ажратилади : 1. Учма-уч ( 2- расм ); 2. Нуқтавий ( 3- расм ); 3. Роликли ( 4- расм ). Учма-уч пайвандлашда бирикма иккала детал учларининг ён юзаларини бир-бирига пайвандланишидан ҳосил бўлади. бу усул билан трубалар, рельслар, занжирлар, пармалар ва бошқалар пайвандланади. Нуқтавий пайвандлашда учлари кичик юзали электрод ёрдамида деталлар бир-бирига қаттиқ қисиб, улар орқали ток ў т казиб, бирикма ҳосил қилинади. Нуқтавий пайвандлаш автотрактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлигида кабиналар, кузовлар, дон уруғ, ўғит солинадиган идишлар ва бошқалар тайёрлашда қўлланилади. Роликли пайвандлашда пайванд чок айланувчи қатор пайванд нуқтада бир- бирини маълум миқдорда босиб тушувчи қатор пайванд нуқталар сифатида қилинади. Пайванд нуқталарнинг бир-бирига нисбатан жойлашишига қараб, чок узлуксиз ва узликли бўлиши мумкин. Бу усул билан саноатда суюқлик қуйиладиган идишлар, труба кабилар тайёрлашда, шунингдек, машиналарни таъмирлаш жараёнида деталларнинг ейилган юзаларини қайта тиклашда фойдаланилади. юзаларини қайта тиклашга мўлжалланган 011-1-02 «Ремдеталь» қурилмаси келтирилган. Қайта тикланадиган детал шпиндель ва марказ билан ушлаб маълум тезликда айлантирилади. Тезлиги автоматик равишда бошқариладиган аравачада пайвандлаш каллаги жойлашган бўлиб, унинг иккита ролиги бор. Бу усул деталларнинг ейилган юзаларига металл сими, лента ёки кукунини токнинг куч импульслари ёрдамида қоплашга асосланган.  расм. Нуқтавий пайвандлаш схемаси //а/ ва пайвандланган нуқталар /б/. расм. Роликли пайвандлаш схемаси /а/ ва пайванд чок /б/. расм. 011-1-02 «Ремдеталь» электроконтакт пайвандлаш қурилмаси. Кетма-кет бериб туриладиган ток импульси деталнинг қайта тикланадиган бутун юзасида винтсимон чизиқ бўйлаб жойлашган ва бир- бирини ҳар томондан қисман босиб тушувчи пайванд нуқталар ҳосил қилади. Бунга деталнинг айланма ва қурилма аравачасининг бўйлама харакати ҳисобига эришилади. Деталнинг ортиқча қизишига йўл қўймаслик ва пайвандланган қатламни тоблаш мақсадида пайвандлаш зонасига совитувчи суюқлик юбориб турилади.  Фойдаланилган адабиётлар : 1. Омаров А., Қаюмов А. Машинасозлик технологияси. -Тошкент: Фан 2003. -380б   2. Ф.П. Гурин ва бошқалар. Автомобилсозлик технологияси. /С.М. Қодиров тахрири остида таржима қилинган -Тошкент:ТАДИ. 2001.-250б 3. Ф.В. Гурин, В.Д.Клепиков, В.В.Рейн. Технология автотракторостроения. - М.: Машиностроение, 1981.-295с. 4. В.Ф. Гурин, М.Ф. Гурин. Технология автомобилестроения –М.: Машиностроение, 1986. -286с   5. А.А. Маталин. Технология машиностроения -М.: Машиностроение, 1985. – 496с. 6. Г.Н. Мельникова, Дальский А.М. Технология машиностроения. I и II часть. -М: МГТУ им. Н.Э. Баумана. 1998. Iчасть-563с, IIчасть-640с 7. Абдусатторорв Т., Лебедев О.В., Ахмедов Б.Ш. Транспорт машинасозлиги технологияси. –Тошкент: 2003 й.-115б 8. Справочник технолога машиностроителя../ под редакцией Р.К. Мирзорякова и др. -М.: Машиностроене, 1985г.Том 1-451с. и 2-423с