logo

Машина деталларини таъмирлаш

Yuklangan vaqt:

24.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2073.0703125 KB
Машина деталларини таъмирлаш Режа: 1. Таъмирлаш усулларининг таснифи 2. Деталларнинг механик ишлов бериш йўли билан таъмирлаш 3. Деталларни таъмирлашда қўшимча таъмирлаш элементлари усули 4. Деталларни пластик деформациялаш усулида таъмирлаш 5. Детални чўктириш ва ботириш усулида таъмирлаш 6. Машина деталларини ва металл конструкциаларини пайвандлаш усулида таъмирлаш. Пайвандлаш турлари 7. Машина деталларини газ алангасида пайвандлаш йўли билан таъмирлаш Деталларни электр ёйи воситасида пайвандлаш йўли билан таъмирлаш 9. Деталларни пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш жараёнларини автоматлаштириш 10. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш 11. Карбонат ангидрид (СО 2 ) муҳитида суюқлантирб қоплаш 12. Пайвандлашдаги термик таъсир ва унга қарши курашиш-нинг баъзи технологик усуллари 13. Таъмирлаш деталларга электр учқуни билан ишлов бериш 14. Деталларни металлаш йўли билан таъмирлаш. Металлаш турлари 15. Металлаш технологияси 16. Деталларни гальваник металл қоплаш йўли билан таъмирлаш умумий маълумотлар 17. Хромлаш 1 Темирлаш 19. Деталларни пластмасса ва елимлардан фойдаланиб таъмирлаш ва кавшарлаш. Умумий маълумотлар 20. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратиш ва назорат қилиш технологияси асослари 21. Полимер материаллар ёрдамида деталларни таъмирлаш 22. Деталларни полимер ашёларни пуркаш ва елимлаш усулида тиклаш 23. Дарз ва ёрилган деталларни таъмирлаш 24. Машиналарнинг намунали деталларини ва йиғма бирикмала-рини таъмирлаш. Намунали деталларни ва уларнинг элементларини 1. Таъмирлаш усулларининг таснифи Машиналардан фойдаланиш жараёнида у ёки бу сабабларга кўра деталларида нуқсонлар вужудга келади. Деталларда учрайдиган нуқсонлар, асосан, табиий, ейилиш, механикавий шикастланиш ва детал сиртидаги коррозион емирилишга қарши қопламанинг шикастланиши оқибатида пайдо бўладиган нуқсонлар гуруҳига бўлинади. Таъмирлаш учун келтирилган машина деталларининг асосий қисмини биринчи гуруҳга мансуб нуқсонлари бўлган деталлар ташкил этади. Табиий ейилиш оқибатида деталларнинг ишчи юзаларининг ўлчамлари ва геометрик шакллари ўзгаради, бирикмаларда эса бир-бирига ўтқазишлар бузилади. Деталлардаги механикавий шикастланишларга қолдиқ деформациялар, дарз кетишлар, уваланишлар, юлинишлар, тирналишлар ва ўйиқлар киради. Коррозион емирилишга қарши қопламалари шикастланган деталлар, нуқсонли деталларнинг нисбатан кичикроқ қисмини ташкил этади. Коррозион емирилишга қарши қопламалар детал сиртига, одатда, гальваник ёки кимёвий усулларда берилади, бунда детал сирти турли хил мой бўёқ билан бўялади. Деталларни таъмирлаш технологиясининг асосий вазифаси ўзаро туташган деталларнинг иш жараёнида бузилган ўлчамларини, ҳар бир деталнинг механик мустаҳкамлигини, ейилишга чидамлилигини ва коррозияга бардошлилигини тиклашдан иборат. Ўзаро туташган деталларнинг ўтқазиш ўлчамларини икки хил йўл билан тиклаш мумкин: 1) деталларнинг дастлабки ўлчамларини олдиндан белгилаб қўйилган янги, яъни таъмирлаш ўлчамларига мослаб ўзгартириш; 2) деталларнинг ўлчамларини дастлабки ҳолатга тўла келтириш. Ўзаро туташган деталларнинг ўлчамларини биринчи йўл билан ишга қайта тиклашда уларни туташувчи юзаларидан ҳар бирининг чизмада кўрсатилган таъмирлаш ўлчамларини ҳосил қилишга имкон берадиган усуллардан фойдаланилади. Бунда туташманинг мураккаб ва қиммат турадиган деталлардан бирига механик усулда ишлов берилиб, детал юзасининг бузилган геометрик шакли қайта тикланади ва меъёрларда кўрсатилган таъмирлаш ўлчамлари ҳосил қилинади. Туташманинг иккинчи детали ўрнига янгиси қўйилади ёки унинг ўлчами ҳам таъмирлаш ўлчамигача тикланади. Деталларнинг ўтқазиш ўлчамларини қайта тиклашнинг иккинчи усули деталларнинг ейилган юзаларига турли усулларда металл ёки нометалл материалларни қоплашга асосланган. 7.1-расмда деталларни таъмирлаш усулларининг таснифи келтирилган. Бу усуллар таъмирлаш корхоналари амалиётида кўпроқ қўлланилади. 26-расм. Деталларни таъмирлаш усулларининг таснифи 2. Деталларни механик ишлов бериш йўли билан таъмирлаш Деталларни таъмирлаш усуллари Механик ишлов бериш Пластик деформациалаш босим остида ( ишлов бериш) Пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш маталлаш Механик ишлов бериш Механик ишлов бериш Механик ишлов бериш  Деталларни механик ишлов бериш билан тиклашга таъмирлаш ўлчамлари, қўшимча таъмирлаш элементлари, детал қисмларини алмаштириш усуллари киради. Таъмирлаш ўлчамлари (ТЎ) усули . Деталларни ТЎ бўйича қайта тиклашнинг моҳияти шундан иборатки, бирикувчи деталлардан бирига таъмирлаш ўлчами бўйича механик ишлов беришдан, бирикувчи иккинчи детални эса янгисига ёки маълум таъмирлаш ўлчами бўйича тиклангани билан алмаштиришдан иборат. Таъмирлаш ўлчамлари сони ва қиймати аввалдан белгиланганлиги ҳисобга олинса, ўзаро бирикувчи икки детални бир –бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ясаш мумкин. Вал бўйинлари ва деталларнинг тешиклари учун таъмирлаш ўлчамлари қиймати ҳамда сони қандай аниқланишини кўриб чиқамиз. Вал бўйинлари учун таъмирлаш ўлчамларининг қийматлари ва сонини аниқлаш. Ишлатилгунга қадар валнинг номинал диаметри d н га тенг бўлсин, ейилиш натижасида валнинг бўйинлари кичиклашиб, d е га тенг бўлиб қолсин. Валнинг нотекис ейилиши натижасида ейилишининг максимал қиймати δ max, минимал қиймати эса δ min , бўлсин. Вал бўйнини ТЎ бўйича тиклаш учун унга d т диаметргача х қўйим билан механик ишлов берилиши лозим. 27-расмдан, таъмирлаш ўлчамининг қиймати қуйидагича аниқланади: 27-расм. Валнинг таъмирлаш ўлчамини d т = d н -2(δ max , +х). (23) ҳисоблаш схемаси (23) ифодадаги максимал ейилиш қиймати (δ max, ) ни вал махсус марказларга ўрнатилиб, унинг радиал урилишини индикатор билан ўлчаш орқали аниқлаш мумкин. Аммо бу усулни амалга ошириш учун маълум қийинчиликлар вужудга келади ва кўп вақт сарф қилинади. Амалий мақсадлар учун δ max, нинг қиймати вал бўйнининг минимал ва максимал қийматлари бўйича аналитик усулда аниқланади.  Вал бўйнининг умумий ейилиш миқдори қуйидагича аниқланади: δ ,у = d н - d е = δ max, + δ min . (24) Ейилиш нотекислик коэффициенти тушунчасини киритамиз, унинг қиймати ρ= δmax,/ δу (25) (25) ифодаги δ max, нинг қиймати (23) ифодага қўйсак, d т =d н -2(ρ δ у +х) (26) Ейилиш нотекислик коэффициентининг чегаравий қийматлари бўйича қуйидаги икки ейилиш жараёни содир бўлиши мумкин. Текис ейилиш ва бир томонлама ейилиш. Текис ейилишда умумий ейилиш миқдори қуйидагича аниқланади (28-расм, а): δ у = d н - d е =2 δ max =2 δ min . У ҳолда Бир томонлама ейилишда умумий ейилиш миқдори қуйидагича аниқланади (28-расм, б): у ҳолда 28 - расм. Валнинг ейилиш схемаси а – текис ейилиш ; б – бир томонлама ейилиш  Демак, ейилишдаги нотекислик коэффициентининг ўзгариш чегараси: 0,5≤ ρ≤1 Таъмирлаш ўлчамларининг мумкин бўлган қийматлари ва сонларини аниқлаш учун (26) ифода γ=2(ρδ у +х) деб белгилаймиз ва унинг таъмирлашдаги оралиқ деб атаймиз. Айтайлик, таъмирлашдаги оралиқ барча таъмирлаш ўлчамлари учун бир хил бўлсин. У ҳолда ҳар бир таъмирлаш ўлчамининг қиймати қуйидагича аниқланади. Мумкин бўлган таъмирлаш ўлчамларининг сонини аниқлашда деталларнинг мустаҳкамлик шартидан фойдаланилади. Таъмирлаш ўлчамлари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади: (27) бунда d min .— деталнинг мустаҳкамлик шартини ва меъёрл ишлашини таъминловчи валнинг минимал жоиз диаметри. Деталлар тешикларининг таъмирлаш ўлчамлари қиймати ва сонини аниқлаш. Фараз қилайлик, ишлатилгунга қадар валнинг номинал диаметри D н га тенг бўлсин. Ейилиш натижасида вал жойлашган тешикнинг диаметри D е гача катталашсин (29-расмга қаранг). Ёйилишнинг нотекислиги натижсига максимал ёйилиш миқдори δ max , минимал ёйилиш миқдори эса δ min бўлсин. ТЎ бўйича тиклаш учун тешикка х қўйим билан D т диаметргача механик ишлов бериш керак. Бунда тешикнинг таъмирлаш ўлчами қуйидагича аниқланади. D т = D н +2 (δ max +х) (28) Валнинг таъмирлаш ўлчамини аниқлашдагидек, ёйилишдаги нотекислик коэффициенти тушунчасини киритамиз : У ҳолда 29-расм. Тешикнинг таъмирлаш ўлчамини аниқлаш схемаси D т = D н + 2 (ρδ у +х) , бунда 0,5≤ ρ ≤1 Аввалгидек, 2 (ρδ у +х)=γ деб белгилаймиз ва уни таъмирлаш оралиғи деб атаймиз. Унинг қиймати ўзгармас бўлганда тешикнинг таъмирлаш ўлчамлари қуйидагича аниқланади. Биринчи таъмирлаш ўлчами: D Т1 = D н -γ Иккинчи таъмирлаш ўлчами: D Т2 = D н -2γ n-таъмирлаш ўлчами: D Тn = D н - nγ Мумкин бўлган таъмирлаш ўлчамлари сонини аниқлаш учун деталнинг мустаҳкамлиги ва ишлаш шароитини ҳисобга олиш керак. Таъмирлаш ўлчамлари усули билан, асосан, тузилиши мураккаб, баҳоси нисбатан юқори бўлган машина деталлари (цилиндрлар блокининг гильзалари, двигателнинг тирсакли ва тақсимлаш валлари) тикланади. Тирсакли валнинг бирча бўйинлари ва цилиндр гильзаларининг фақат бир хил таъмирлаш ўлчамида тиклаш ушбу усулнинг асосий шарти ҳисобланади. Таъмирлаш ўлчамларининг сони ва қиймати аввалдан белгиланганлиги ҳисобга олинса, ўзаро туташадиган икки деталнинг биринчи иккинчисига боғлиқ бўлмаган ҳолда ясаш мумкин. Деталларнинг таъмирлаш ўлчами бўйича таъмирлашнинг бундай хусусиятлари таъмирлашда саноат ишлаб чиқариши технологиясидан фойдаланиш имкониятини беради, таъмирлаш ҳаражатлари арзонлашади ва унинг сифати яхшиланади. Таъмирлаш ўлчамлари усулининг камчиликларига деталларнинг ўзаро алмашинувчанлик хусусиятининг торайиши (ўзаро алмашинувчанлик фақат таъмирлаш ўлчамлари чегарасидагина мумкин бўлади) киради. 3. Деталларни таъмирлашда қўшимча таъмирлаш элементлари усули Таъмирлаш корхоналарида деталларни таъмирлаш амалиётида кўп миқдорда ейилган деталлар кўп учраб туради ва уларни номинал ўлчам бўйича ишга қайта тиклашга тўғри келади. Бундай ҳолларда мазкур деталларни қўшимча элемент қўйиш усули билан тиклаш мумкин. Деталларни қўшимча элементлар усулида таъмирлашда ейилган вал бўйнига ёки детал тешигига тегишли ўлчам бўйича механик ишлов берилади бунда вал бўйни ёки детал тешиги деталларга ишлов берувчи дастгоҳлар ёрдамида йўналади, сўнгра аввалдан тайёрлаб қўйилган втулка прессланади ва унга вал бўйнининг ёки тешикнинг номинал ўлчами бўйича ишлов берилади. Қўшимча элементлар усулидан, асосан, тешик ёки валларга гильза ёки втулка қўйиб пресслаш йўли билан тиклашда қўлланилади . Бу усул деталларни қайта тиклашда оддий ва кўп тарқалган усуллардан бири бўлиб ҳисобланади. Қўшимча элементлар қўйиш усулида таъмирлашда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: — детални қўшимча элементлар ёрдамида шундай таъмирлаш керакки, бунда таъмирланган деталнинг барча кўрсаткичлари янги деталникидан қолишмасин; — қўшимча элемент валга ёки тешикка зич пресслаб яхлит ўрнатилиши керак; — қўшимча элементнинг материали асосий детал материалига айнан мос келиши керак (чўян деталлар бундан мустасно, уларда втулка чўяндан ёки пўлатдан бўлиши мумкин); — қўшимча элемент ишчи юзасининг қаттиқлиги асосий детал юзасининг қаттиқлиги билан бир хил бўлиши керак; — қўшимча элементнинг асосий детал билан бирикиш мустаҳкамлиги шундай таъминланиши керакки, иш пайтида у қўзғалмасин; — втулкани пресслашда деталларнинг қийшайиши ва деформацияланишига йўл қўймаслик керак. Агар деталлар катта юкланишда ва юқори температурада ишлатиладиган бўлса, қўшимча элементни ўрнатишда унинг деталга нисбатан таранглиги кўпроқ бўлиши керак. Шунинг учун бундай ҳолларда втулкани қопловчи деталга иссиқлик ишлов берилиб, яъни қизитиб ёки қопланадиган детални совитиб, пресслаш лозим. Деталларни қўшимча элементлар билан таъмирлаш усули қуйидаги асосий афзалликларга эга: анча катта миқдорда ейилган валлар ва деталларнинг тешикларини номинал ўлчамлар бўйича тиклаш мумкинлиги; тикланган деталлар сифатининг юқорилиги. Бу усулнинг камчиликларига таъмирлашнинг детал конструкциясига боғлиқлиги, асосий деталнинг мустаҳкамлиги пасайиши, қўшимча элементни ўрнатиш мустаҳкамлигининг яна бир бор текширилиши, қўшимча элементни ясаш ва номинал ўлчамгача якунловчи ишлов беришнинг талаб қилиниши киради. Детал қисмини алмаштириб таъмирлаш усули. Деталларни механик ишлов бериш йўли билан тиклашга юқорида кўрсатиб ўтилган усуллардан ташқари, деталларнинг қисмини алмаштириб таъмирлаш усули ҳам киради. Бу усулнинг асосий мохияти шундан иборатки, деталнинг ейилган қисми кесиб ташланади ва унинг шу қисми қайтадан тайёрланади. Сўнгра тайёрланган қисм деталнинг асосий қисми билан бирлаштирилиб олдинги ҳолатига келтирилади ва зарур бўлганда унга термик ишлов берилади. Шундай қилиб, деталларни мазкур усулда таъмирлаш технологияси қуйидаги асосий операциялардан иборат: 1. Деталнинг нуқсонли қисмини қирқиб ташлаш ва юзани бирлаштиришга тайёрлаш. 2. Асосий детални кесиб ташланган қисмини олдинги ҳолатига келтириб тайёрлаш. 3. Алмаштириладиган қисмини асосий детал билан бирлаштириш. 4. Бирикма сифатини назорат қилиш. 5. Деталга якуний механик ишлов бериш. Деталга ейилган қисмини тўлиқ олиб ташлаш ва аввалдан тайёрланган қўшимча детални ўрнатиш усули деталнинг бир нечта ишчи юзалари бўлган ва унинг бир ёки иккита ишчи юзаси катта миқдорда ейилган ҳоллардагина қўлланилади. Бунда деталнинг алмаштириладиган қисми асосий қисм билан резьба ёрдамида ёки прессланганидан сўнг туташиш чизиғи бўйича алоҳида нуқталарда ёки бутун периметри бўйича пайвандлаш орқали бирлаштирилида. Бу усулнинг камчилигига тиклаш технологиясининг нисбатан мураккаблиги ва асосий детал механик мустаҳкамлигининг пасайиши киради. 4. Деталларни пластик деформациялаш усулида таъмирлаш Деталларни пластик деформациялаш усулида (босим остида) таъмирлаш детал материалининг пластиклик хусусияти ва детал материалларининг ўлчам бўйича заррасидан фойдаланишга асосланган. Металларнинг пластиклиги деганда, маълум шароитда ва куч таъсирида бутунлиги бузилмасдан қолдиқ деформацияни қабул қила олиш хусусияти тушунилади. Деталларни пластик деформация усулида таъмирлаш қиздирмасдан- совуқ деформация ёки 673 К температурага қиздириб-иссиқ деформация орқали амалга ошириш мумкин. Деталларни босим остида таъмирлашда деформацияланадиган деталнинг ҳажми ўзгармайди, аммо унинг шакли ҳамда детал тайёрланган металлнинг структураси ва механик хоссаси ўзгаради. Деталларга босим остида ишлов беришнинг қуйидаги турлари мавжуд: чўктириш, ботириш, кенгайтириш торайтириш, накаткалаш ва тўғрилаш. 29-расм. Деталларни чўк -тириш усулида таъмирлаш схемаси 30-расм. Шатуннинг юқори каллагидаги бронза втулкани чўктириш схемаси . 5. Детални чўктириш ва ботириш усулида таъмирлаш Деталнинг узунлигини камайтириш ҳисобига унинг ташқи диаметрини катталаштириш жараёни чўктириш дейилади. 29-расмда деталларни чўктириш схемаси келтирилган. Ундан кўриниб турибдики, таъсир этувчи Р g кучнинг йўналиши деталнинг деформацияланиш йўналиши δ билан мос тушмайди. Бу деталларни чўктиришга хос бўлган хусусиятдир. 30-расмда шатуннинг юқори каллагидаги бронза втулканинг чўктириш схемаси кўрсатилган. Уни 1 ва 2 тиқинлар ёрдамида деталдан чиқариб олмасдан чўктириш мумкин. Узунлиги қисқариши ҳисобига втулканинг ички диаметри кичиклашади. Втулкага развётка билан ишлов берилгандан сўнг, у яна ишлатиш учун яроқли ҳолга келади. Втулка узунлигининг қисқариши натижасида поршен бармоғидан втулкага узатиладиган нисбий босим ортади, аммо бу босимнинг кўпайиши деталнинг кейинги ишига деярли таъсир қилмайди. Бундай усул билан втулкани бир маротаба таъмирлаш мумкин. схемаси 31- расм. Деталларни ботириш усулида таъмирлаш схемаси Деталлнинг металини чекланган оралиққа суриш ҳисобига унинг ўлчамини катталаштириш жараёни ботириш дейилади. Детални ботириш усулида таъмирлаш схемаси (31-расмда) кўрсатилган. Бундай ишлов бериш турида таъсир қилувчи Р д кучнинг йўналиши билан талаб қилинадиган деформациянинг йўналиши мос келмайди. Бу усул деталнинг ишланмайдиган қисмининг чегараланган қисмидаги металлни сиқиб чиқариш ҳисобига, деталлнинг ўлчамини катталаштиришда қўлланилади. 32- рас м. Вт ул ка ни ке нгай тир иш  Ботириш усули билан клапанлар, валлардаги ва тешиклардаги шлицалар тикланади. Клапанларни ботириш усули билан таъмирлаш ёпиқ штампларда, металлни клапаннинг цилиндрсимон қисмидан конуссимон иш сирти томон силжитиш натижасида амалга оширилади. Клапанларни ботириш усулида таъмирлаш технологияси кетма–кетлиги қуйидагидан иборат: клапанларни каллагининг диаметри ва цилиндрсимон қисмининг баландлиги бўйича турларга ажратиш; клапан каллагининг материалига боғлиқ ҳолда электр печида тахминан 820...890 0 С гача қиздириш; клапан каллагини ҳалқали ёпиқ штампда сиқиб чиқариш, қизиган клапанни дастлаб ҳавода 200... 300 0 С гача, сўнгра иссиқ қумда совитиш; клапаннинг радиал уринишини текшириш; тоблаш ва бўшатиш; клапаннинг ишчи юзасини жилвирлаш. Деталларни кенгайтириш. Втулканинг ички диаметрини кенгайтириш ҳисобига ташқи диаметрини катталаштириш кенгайтириш дейилади (32-расм). Бунда кенгайтирувчи куч Р д нинг йўналиши керакли бўлган деформация йўналиши δ га мос келади. Кенгайтириш, асосан, ичи тешик деталларнинг ўлчамларини сақлаган ҳолда ёки уларнинг баландлигини сезиларли ўзгартирмасдан ташқи ўлчамларини катталаштиришда қўлланилади.Чунончи, сферик ва конуссимон прошивкаларни қўллаб, поршень бармоқларининг ишлаш имкониятини тиклаш мумкин. Поршень бармоқларини қизитиб ҳам, совуқ ҳолда ҳам кенгайтирш мумкин. Поршень бармоқларини қизитиб кенгайтириш технологик жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: бармоқ сиртини 2-3 соат давомида 900-1000 0 С да (пўлатнинг маркасига боғлиқ ҳолда) цементатция қилиш, агар цементатция қатлами кўпроқ ейилган бўлса, поршень бармоғини 900...1000 0 температурада кенгайтириш; тоблаш ва паст бўшатиш ўтказиш (температура пўлатнинг маркасига боғлиқ); номинал, диаметрга келтириш учун жилвирлаш ва жилолаш; ўлчамини, қаттиқлигини, дарз бор- йўқлигини текшириш.  Поршен бармоғини совуқ ҳолда кенгайтириш технологик жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: 650...670 0 С да (материални маркасига боғлиқ ҳолда) 1,5-2 соат давомида бўшатиш; бармоқни шарсимон ёки сферик сиртли прошивка, билан жилвирлаш учун 0,15...0,2 мм қўйим қолдириб, совуқ ҳолда кенгайтириш; бармоқни тоблаш ёки бўшатиш; бармоқни номинал ўлчам бўйича жилвирлаш ва жилолаш; ўлчам қаттиқлигини ва дарз бор-йўқлигини текшириш. схемаси 34-расм. Детални чўзиш схемаси Деталларни торайтириш. Втулканинг ички диаметрини ташқи диаметри ҳисобига кучайтириш – торайтириш дейилади. Торайтиришда таъсир қилувчи кучнинг йўналиши керакли деформация δ нинг йўналишига мос келади (33-расм). Торайтириш – кенгайтиришдан детал ўлчамларининг кичрайиши билан фарқ қилади, кенгайтиришда эса деталларнинг ўлчами катталашади. Торайтиришда куч ва деформация йўналиши кенгайтиришдагига нисбатан тескари йўналишда бўлади. Детал ички ўлчамининг кичрайиши ташқи диаметрнинг кичиклашуви ҳисобига бўлади. Бунга бронзадан ясалган втулкани торайтириш мисол бўла олади. Торайтиришдан сўнг втулканинг ташқи диаметри ишлатиш учун мосланади ёки уни пўлат втулкага прессланади. Втулканинг ички диаметрини талаб қилинган ўлчам бўйича развётка қилинади. Деталларни торайтириш жараёнидан фойдаланиш рангли металл сарфини камайтиради. 33 - расм. Втулкани торайтириш  Деталларни чўзиш. Детал узунлигини унинг кўндаланг кесимидаги маълум жойини торайтириш ҳисобига узайтириш чўзиш дейилади. 34- расмдан кўриниб турибдики, чўзиш чўктиришнинг хусусий ҳоли ҳисобланади ва у куч Р д йўналишининг керак бўлган деформация δ йўналишига мос келмаслиги билан ҳарактерланади. Бунда детал кесимини маҳаллий торайиши хисобига унча катта бўлмаган участкада унинг узунлиги ортади. Чузиш, одатда, ҳар хил тяга ва деталларни унча катта бўлмаган узунликка узайтириш учун қўлланилади. Деталларни тўғрилаш. Деталнинг бузилган шаклини тиклаш жараёни тўғрилаш дейилади. Бундай усулда эгилган ва буралган деталлар туғриланади (35-расм). Тўғрилашда таъсир этувчи куч Р д нинг йўналиши керакли бўлган деформация δ нинг йўналишига мос келади. Одатда, валлар, шатунлар, олдинги балкалар ва шунга ўхшаш деталлар тўғриланади. Тўғрилашнинг икки хили мавжуд: ташқи кучлар билан тўғрилаш (совуқ ҳолда ва қизитиб) ҳамда маҳаллий наклёп билан тўғрилаш. Ташқи кучлар ёрдамида қизитиб тўғрилаш, таъмирлаш корхоналарида нисбатан кам қўлланилади. Уларда, асосан, ташқи кучлар билан совуқ ҳолда тўғрилашдан фойдаланилади. Тўғрилаш натижасида турғун бўлишини таъминлаш учун тўғрилашни 400-450 0 С температурага қизитиб бажариш лозим. Бундай қизитишда қолдик ички кучланишлар камайиб, деталнинг ишлаш қобилияти 90% гача тикланади. 35 - расм. Вални тўғирлаш схемаси. 36 - расм. Накаткалаш схемаси.  Маҳаллий наклёп билан тўғрилаш тирсакли валнинг уриши валнинг бутун узунлиги бўйича 0,03…0,5% дан ортиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Наклёп тирсакли валнинг ўзак ва шатун бўйинларини туташтирувчи юзага зарб бериш йўли билан амалга оширилади. Тирсакли вал буйинларини жилвирлашдан олдин вални тўғрилаш яхши натижалар беради, чунки бунда йуниладиган металл қатламини камайтириш мумкин. Вални совуқ ҳолда тўғрилагандан сўнг, уни 100 0 С гача қизитиб, шу температурада 3 соат ушлаб турилади. Сўнгра дарз борйўқлигини дефектоскопда текшириб кўриш тавсия этилади. Деталларни накаткалаш. Детал металини роликнинг тишлари ёрдамида сиқиб чиқариш йўли билан унинг ташқи диаметрини катталаштириш жараёни накаткалаш дейилади. Накаткалашда таъсир қилувчи куч йўналиши талаб қилинган деформация δ га қарама-қарши бўлади (36-расм). Бу усулда деталнинг ўлчами унинг ишчи қисмларидан металлни сиқиб чиқариш ҳисобига ўзгаради. Накаткалаш ўткир тишли, тобланган роликлар билан бажарилади, бунда деталда ғадур-будур юзалар ҳосил бўлади. Тўғри ва қийшиқ тишли роликлар билан накаткаланганда яхшироқ натижаларга эришиш мумкин. Накаткалаш ролиги У-12 пўлатдан ясалган бўлиб, унинг қаттиқлиги HRC бўйича 50-55 бирликни ташкил этади. Накаткалашда таянч юза 50% гача камайиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, накаткаланган юзанинг ейилишига қаршилиги жилвирланган текис юза ейилишига қаршилигининг 87% ини ташкил қилади. Накаткалашда вал диаметри 0,4 мм гача ошиши мумкин. Накаткалашни кам ейилган валнинг бўйинларида амалга оширилади. Накаткалаш усули билан таъмирланадиган деталларга қуйидаги талаблар қўйилади: — накаткалашни совуқ ҳолда ҳам пластиклик хусусияти юқори бўлган материаллардан ясалган деталларда қўллаш; — қаттиқлиги HRC 50-60 бўлган деталларни бўшатилгандан сўнг накаткалаш мумкин, чунки бунда деталнинг қаттиқлиги пасаяди;  — накаткалашни ейилиш натижасида кўндаланг кесимида ҳосил бўлган эллипслилик 0,05 мм дан ортиқ бўлмаган деталларда қўллаш. Накаткалашда қуйидаги тенгсизликка риоя килиш керак. (29) Бунда δ 1 — деталнинг бир томонига тўғри келган ейилиш миқдори, мм; δ 2 — деталнинг эллипслилиги, мм: δ 3 — деталнинг таъмирлангунга қадар бўлган радиал уриши, мм; δ 4 — жилвирлаш учун қолдирилган қўйим, мм; β — ролик ва деталнинг ўзаро қамралиш бурчаги. Мазкур формуладан кўриниб турибдики, накатканинг қадами t ва ролик тишининг ўткирлик бурчаги α қанча катта бўлса, тенгламанинг чап томонидаги барча ҳадлар йиғиндиси ёки уларнинг ҳар бири катта қийматга эга бўлиши мумкин. Накаткалашда деталда етарли булган таянч юзаси (n) таъминланиши лозим: бунда h — ғадир-будурлик чўққиларининг баландлиги. Накаткалаш ролиги тишининг энг мақбул ўткирлик бурчаги α=60-70 0 , тишларнинг қадами эса 1,5-1,8 мм дир. Юқорида келтирилган деталларга босим остида таъмирлаш усуллари бўйича қуйидаги умумий хулосага келиш мумкин. Деталларни босим остида таъмирлаш усуллари истиқболли усуллардан хисобланади. Бу усулнинг бошқа усуллардан туб фарки шундан иборатки, унда қўшимча металл талаб қилинмай, таъмирлаш деталдаги металлни қайта тақсимлаш ҳисобига амалга оширилади. Детални совуқ ҳолатда деформацияланганда наклёп ҳосил бўлади, у толиқишга мустаҳкамликни оширади ва детал янгисига қараганда ҳам мустаҳкамроқ бўлиб қолади. Босим остида таъмирлаш усуллари нисбатан оддий бўлиб, мураккаб ускуна талаб қилинмайди. Бу усулларни таъмирлаш корхоналарида кенг миқёсда қўллаш учун машина деталларини лойиҳалашда уларга нисбатан босим остида таъмирлаш усулини қўллаш мумкинлигини ҳисобга олиш керак. 6. Машина деталларини ва металл конструкцияларини пайвандлаш усулида таъмирлаш. Пайвандлаш турлари Машина ва жиҳозларни таъмирлашда пайвандлаш ва қоплаш усули амалиёти жуда ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда. Қаттиқ металлардан ясалган деталларни маҳаллий эритиш ёки пластик деформация натижасида уларнинг атомлари орасида ҳосил бўлган боғланиш кучларидан фойдаланиш йўли билан ажралмас бирикма ҳосил қилиш жараёни пайвандлаш дейилади. Бинобарин, пайвандлаш (37-расм), асосан, икки турга: материал қисмларини эриш температурасигача маҳаллий қиздириш йўли билан эритиб пайвандлашга ва пайвандланадиган деталларни эриш температурасидан пастроқ температурага қиздириб, ташқи куч таъсири остида сиқиш натижасида пайванд чоки ҳосил қилишга (босим остида пайвандлашга) бўлинади. Суюқлантириб қоплаш пайвандлашнинг бир тури бўлиб, унда детал юзаси эритилган металл ёки қотишма билан қопланади. Таъмирлаш корхоналарида деталларни таъмирлашда пайвандлашнинг қўлда бажариладиган ва механизациялашган (автоматик яримавтоматик) турлари қўлланилади. Қўлда бажариладиган пайвандлашга газ, электр ёки аргон ёйи воситасида пайвандлашлар киради. Механизациялашган пайвандлаш усуллари флюс қатлами остида, карбонат ангидрид муҳитида, сув буғи муҳитида пайвандлашни, плазма-ёйли, тебранма ёйли ва ишқаланиш билан пайвандлашни ўз ичига олади. Иш унумининг нисбатан пастлиги ва пайванд сифатининг пайвандчи малакасига узвий боғлиқлиги, деталларни пайвандлаш усулида таъмирлаш жараёнини кенг механизациялашни тақозо қилади.  Агар электрод симини электр ёйи ҳосил бўладиган оралиққа узатиш ҳам, таъмирланадиган детални ҳаракатлантириш ҳам механизациялашган бўлса, бундай пайвандлашни автоматлашган пайвандлаш дейилади. Яримавтоматлашган пайвандлашда, одатда, пайвандлаш жараёни қисман механизациялаштирилади. Бунда электрод симини электр ёйи ҳосил бўладиган оралиққа узатишгина механизациялашган бўлиб, электр ёйини таъмирланаётган деталга нисбатан ёки, аксинча, детални электр ёйига нисбатан ҳаракатлантириш қўлда бажарилади. Пайвандлаш турларидан айримларини ва улардан фойдаланиш соҳаларини кўриб чиқамиз. Газ ёрдамида пайвандлашда детал қисмини ва бириктирувчи материални эритиш учун ёнувчи газнинг техник кислород билан аралашмаси ёниши туфайли ажралиб чиққан иссиқлик энергияси қўлланилади. Ёнувчи газ сифатида ацетилен, метан, пропанлардан фойдаланиш мумкин. Газ ёрдамида пайвандлаш, асосан, кам углеродли пўлатлардан ясалган деталларни қалинлиги 2 мм гача бўлган легирланган пўлатларни, чўяндан ясалган деталларни, рангли металларни ва қаттиқ қотишмаларни суюқлантириб қоплашда қўланилади. Электр ёйи ёрдамида пайвандлашда материал қисмини эритиш учун юқори ҳароратга эга бўлган (7000 0 С гача) электр ёйини на иссиқлигидан фойдаланилади. Электр ёйи воситасида пайвандлаш пўлатдан, мураккаб шаклга эга бўлган чўяндан, алюминий қотишмаларидан ясалган деталларни пайвандлаш ва суюқлантириб қоплашда қўлланилади. Деталларни флюс остида автоматлашган ҳолда пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) илғор усуллардан ҳисобланади ва деталларни таъмирлаш технологиясида кенг қўлланилади. Бу турдаги пайвандлаш флюс қатлами остида амалга оширилади, яъни электр ёйи эриган шлак билан чекланган муҳитда ёнади, бу эса пайванд чокларини ҳаво таъсиридан ҳимоя қилади. Мазкур усул пўлатдан, рангли металлардан ясалган деталларни пайвандлашда ва суюқлантириб қоплашда қўлланилади.  37- расм. Пайвандлаш турлари. Флюс қатлами остида пайвандлашни иложи бўлмаса ёки уни бажариш жуда қимматга тушса, пайванд чоки ҳавонинг таъсиридан ҳимоя қилиш учун аргон, карбонат ангидрид, сув буғи ва бошқа газлар ишлатилади. Ишлатиладиган газларнинг тури эса таъмирланадиган деталларнинг материалига боғлиқ. Масалан, аргон гази муҳитида пайвандлаш рангли металларни карбонат ангидрид гази муҳитида пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш углеродли ҳамда юпқа пўлат листлардан ясалган деталларни, сув буғи муҳитида пайвандлаш пўлат ва чўян деталларни таъмирлашда қўлланилади. Плазма –ёй воситасида пайвадлаш (суюқлантириб қоплаш) электр ёйи плазмасининг иссиқлигидан фойдаланишга асосланган. Бу усулда асосан, қаттиқ қотишмалардан ясалган деталларни таъмирлашда файдаланилади. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш флюс ва ҳимоя газлари ёрдамида автоматик суюқлантириб қоплашнинг бир тури ҳисобланади. Бундай суюқлантириб қоплаш усули электрод ёрдамида секундига 50....110 Пайвандлаш Эритиб пайвандлаш Босим остида пайвандлаш Газ воситас и да Электр ёки аргон ёйи воситаси да Ёруғлик нури воситаси да Ишқалан иш билан Портлат иш усули билан Ультра товуш билан Газ воситаси да прессла Электрон нури воситасида Термит усули билан Термит усули билан Портлатиш усули билан Совуқ ҳолда тебраниш частотасида амалга оширилади. Бу усул углеродли ва кам углеродли пўлат ҳамда чўянларни суюқлантириб қоплашда қўлланилади. Контактли пайвандлаш деталдан электр токи ўтказилганда унинг электрод билан туташув соҳасида иссиқлик ажралиб чиқиш ҳисобига амалга оширилади. Бу усулдан юпқа деворли ва рангли металлардан ясалган деталларни пайвандлашда фойдаланилади. Ишқаланиш натижасида пайвандлашда деталларнинг пайвандланадиган сиртларини бир-бирига ишқалаш натижасида ҳосил бўлган иссиқликдан фойдаланилади. Пайвандлашнинг бу тури пўлат ва рангли металлардан ясалган стерженларни пайвандлаш учун қўлланилади. Деталларни таъмирлашда кўпроқ қўлланиладиган пайвандлаш усулларини батафсил кўриб чиқамиз. 7. Машина деталларини газ алангасида пайвандлаш йўли билан таъмирлаш Газ алангасида пайвандлашда металлни эритиш газларнинг ёки суюқ ёнилғи буғларининг кислород воситасида ёниши туфайли ажралиб чиққан иссиқлик ҳисобига амалга оширилади. Деталларни таъмирлаш амалиётида газ ёрдамида пайвандлашнинг, асосан, ацетилен-кислород алангаси ёрдамида пайвандлаш усули қўлланилади. Ацетилен генератори деб номланган махсус аппаратда кальций карбиди сув билан реакцияга киришиб, ацетилен ҳосил бўлади. СаС 2 +2Н 2 О=Са(ОН) 2 +С 2 Н 2 Ацетилен олишда 1 кг СаС 2 учун 0,56л сув даркор. Ацетилен 400....500 0 гача тез қизитилганда ва босими 0,15МПа дан ошганда портлашни ҳисобга олиб, ундан фойдаланишда кислород балонлари сингари баллонлар кейинги вақтларда кўпроқ ишлатилмоқда. Ацетилен шланг орқали махсус пайвандлаш горелкасига юборилади, у ерда иккинчи шлангдан юборилган кислород билан аралашади. Ҳосил бўлган аралашма ёндирилиб, газ (ацетилен-кислород) алангаси ҳосил қилинади. Ацетилен-кислород алангаси уч турга, яъни меъёрл, тикловчи ва оксидловчи алангаларга бўлинади. Меъёрл алангада кислороднинг ацетиленга ҳажми бўйича нисбати О 2 / С 2 Н 2 =1...1,2 га тенг. Тикловчи аланга ацетиленнинг кўпроқлиги билан ҳарактерланади, бунда О 2 /С 2 Н 2 =0,...1,1. Оксидловчи аланга кислороднинг меъёрдан кўпроқлиги билан характерланади, бунда О 2 /С 2 Н 2 =1,3...1,5. Деталларни ва машина конструкцияларини тикловчи аланга билан пайвандлаш металлнинг қаттиқлиги ва мўртлигининг ошишига олиб келади. Ундан кам углеродли пўлатдан ясалган деталлар ва конструкцияларни пайвандлашда ва қаттиқ қотишмалар билан суюқлантириб қоплашда фойдаланилади. 38-расмда Ацетилен-кислород алангаси ёрдамида пайвандлашда аланганинг тузилиши ва температурасининг ўзгариши келтирилган. Меъёрл аланга уч соҳага бўлинади. Биринчи соҳа аланганинг ядроси дейилади ва у ацетилен билан кислород аралашмасидан иборат бўлиб, у ерда ацетилен юқори температура таъсирида углерод ва водородга парчаланади: С 2 Н 2 → 2С+Н 2 38-расм. Ацетилен-кислород алангаси ёрдамида пайвандлашда аланганинг тузилиши ва температурасининг ўзгариш схемаси: 1-аланганинг ядроси; 2-аланганинг пайвандлаш соҳаси; 3-аланга машъаласи. Мазкур соҳа кўзни қамаштирадиган оқ рангда бўлиб температураси 1200 0 С ни ташкил қилади. Алангадаги бу соҳанинг ёруғ бўлиши унда юқори температурагача қизиган углерод заррачаларининг борлигидадир. Иккинчи соҳа, одатда, пайвандлаш соҳаси дейилиб, бунда аланга ядросидаги углерод горелкадан чиққан кислород ҳисобига ёнади: 2С+ О 2 → 2СО Бу соҳанинг ўртача қисмида аланганинг температураси ўзининг максимумига (3150 0 С гача) етади. Бу соҳа рангсиз бўлади. Аланганинг учинчи соҳасида бирнчи ва иккинчи соҳа маҳсулотлари ҳаво кислороди ёрдамида ёнади: 2СО+Н 2 +1,5 О 2 → 2СО 2 +Н 2 О Учинчи соҳа сарғиш қизил рангда бўлиб, аланга машъаласини ташкил қилади. Газ алангасида пайвандлашда кислород махсус баллонларда 15МПа босим остида сақланади, бундай баллонлар кўк рангга бўялади. Кислород босимини 0,3...0,4 МПа гача пасайтириш учун тескари таъсирли редукторлардан фойдаланилади. Газ алангасида пайвандлашда пайванд симининг материали ва флюслар пайвандланадиган буюм материаллига боғлиқ ҳолда танланади. Кам углеродли пўлатлардан ясалган деталларни пайвандлашда кам легирланган, хромли пайванд сими кенг қўлланилади. Кам углеродли пўлатларни пайвандлаш, одатда Св-08А ва Св-08ГА симлари ёрдамида амалга оширилади. Кўп углеродли ва легирланган пўлатларни пайвандлаш ҳамда суюқлантириб қопланган чокларнинг қаттиқлиги юқори бўлиши учун Св-08ГС, Св-12ГС, Св-18ГСА симлар ҳамда флюслар қўлланилади. Флюс сифатида куйдирилган танакор, кремний ва борат кислотадан фойдаланилади. Пўлатнинг таркиби пайвандлаш жараёнига турлича таъсир кўрсатади. Агар детал пўлатидаги углерод миқдори 0,2...0,3% дан ортиқ бўлса, унинг пайвандланиш хусусияти ёмонлашади. Углерод миқдорининг кўплиги пайвандлашда газ ажралиб чиқишига ва металл доначаларининг катталашувига сабаб бўлади. Марганец деталнинг пайвандланиш хусусиятига деярли таъсир қилмагани ҳолда пайвандлаш унумдорлигини оширади. Одатда, кам углеродли пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган электрод симларнинг таркибида марганецнинг миқдори 0,..1,1% бўлади. Пайвандлаш сими таркибидаги кремнийнинг ошиши силикат бирикмалар (Fe•SiO 2 , MnO∙SiO 2 ) нинг ҳосил бўлишига олиб келади, улар детал юзасида қийин эрийдиган ванна ва қовушқоқ шлакли парда ҳосил қилади. Булар пайвандлаш ваннасидан газларнинг чиқишига қалақит бериб, пайванд чокларда газ ғовакларининг ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам пайвандлаш симидаги кремнийнинг миқдори 0,03% дан ошмаслиги керак. Олтингугурт моддаси пўлатда эримайдиган темир олтингугурти (FeS) ни ҳосил қилади. Шунинг учун олтингугуртнинг пайвандлаш симидаги миқдори 0,3...0,04% билан чегараланган. Фосфор металл мўртлигини ошириб, пайванд чокининг пластиклик хусусиятини кескин пасайтиради. Одатда, унинг миқдори кўпи билан 0,03...0,04% бўлади. Никель пўлатнинг мустаҳкамлигини ва тебранувчанлигини оширади, пластиклигини бироз кўпайтиради ва шунинг учун углеродли пўлатларни пайвандлашда пайванд симида унинг миқдори 0,2...0,3% бўлиши керак. Хром-никелли, зангламайдиган ва иссиққа чидамли пўлатларни пайвандлаш учун қўлланиладиган пайвандлаш симлари таркибида никелнинг миқдори ..10% гача етади. Углеродли пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган пайвандлаш симларида хромнинг миқдори 0,1...0,2% атрофида бўлади. Кам легирланган хроммолибденли пўлатларни пайвандлаш учун ишлатиладиган электродларда хромнинг миқдори 0,..1,1% дан юқори бўлади. Хромли, хром-никелли, зангламайдиган ва иссиқликка чидамли пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган электродларнинг таркибида 12...27% хром бўлади. Молибден зарбали юкланишларда ишловчи пўлатларнинг пластиклигини оширади, уларнинг ишлов беришга мойиллиги яхшиланади. Хром –молибденли пўлатларни пайвандлашда пайвандлаш симига 0,15...0,6% молибден қўшилади. Газ алангасида пайвандлаш чўянда энг пухта, юқори сифатли пайванд чок ҳосил қилиш усули ҳисобланади. Чўян деталлар меъёрл ёки тикловчи (углеродловчи) алангаларда пайвандланади, пайвандлаш сими сифатида диаметри 4,6,8, 10,12 мм ли чўян симлардан фойдаланилади. Пайвандлаш ваннасидаги кремний, темир ва марганец оксидларидан ҳоли бўлиш учун 56% танакор, 22% сода ва поташ ёки 23% куйдирилган танакор, 27% натрий карбонат ва 50% натрий азот карбонати аралашмасидан иборат флюслар ишлатилади. Флюс пайвандлаш ваннасига тўкиб турилади, электрод эса пайвандлаш жараёнида флюс ичига ботириб турилади. Чўянни газ алангасида пайвандлашда Л62 маркали жез электродни, танакор ёки 50% танакор ва 50% борат кислотали аралашмадан иборат бўлган флюсларни қўллаш яхши натижа беради. Мис деталларни пайвандлашда сифатли чок олиш учун тикловчи элементлар (масалан, фосфор) ва пайвандлаш ваннасидан металлнинг суюқ ҳолда оқишини камайтирувчи (масалан, кремний) элементлари бўлган махсус мис электродлардан фойдаланилади. Одатда, бундай мақсадда таркибида 0,2% гача фосфори ва 0,3% гача кремнийи бўлган мис сим қўлланилади. Бронза деталларни пайвандлашда таркиби яқин бўлган электродлар қўлланилади. Мис ва бронза деталлар фақат меъёрл аланга билан пайвандланади. Бунда флюс сифатида соф танакор ёки танакор (50%) ва борат кислота (50%) аралашмаси ишлатилади. Жез деталларни пайвандлашда пайвандлаш ваннасида қотишманинг асосий компоненти бўлмиш рухнинг кўп буғланиши чокда кўп миқдорда ғовакликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ камчиликларни юзага келтиради. Жез деталлар, асосан, оксидловчи аланга билан пайвандланади, бунда эриган металл сиртида рух оксиди пардаси ҳосил бўлади, ва у рухнинг буғланишига тўсқинлик қилади. Рух оксиди пардасини бартараф этиш учун борат кислота (35%), натрий фосфор карбонати (15%) ва бошқа моддалар аралашмасидан тайёрланган флюс ишлатилади. Флюс буғларининг заҳарлилигини ҳисобга олган ҳолда пайвандчи респираторда ишлаши, унинг иш жойи шамолатиб туриладиган бўлиши керак. Алюминий ва унинг қотишмаларидан тайёрланган деталлар, одатда, газнинг меъёрл алангасида пайвандланади, бунда электрод сифатида пайвандланадиган қотишма таркибига мос келувчи материал қўлланилади. Алюминий оксиди пардасини бартараф этиш учун литийнинг хлорли ва фторли тузлари, натрий, калий ва барийлар аралашмасидан иборат бўлган флюслар ишлатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, пайвандланадиган буюм материалига боғлиқ ҳолда таркиби турлича бўлган флюслар ишлатилади. Уларга қуйидаги талаблар қўйилади. Осон эрувчан, асосий ва электрод материалига нисбатан суюқланиш температураси пастроқ, металл оксидларининг эриш жараёни пайвандлаш ваннасининг қотишигача тугаши учун юқори даражада реакцияга киришувчанлик хусусиятига эга бўлиши; металлга зиён етказмаслиги; флюсдан ҳосил бўлган шлак пайвандлаш ваннасининг устига осонгина қалқиб чиқиши учун флюснинг зичлиги асосий металл зичлигидан пастроқ бўлиши; аланганинг юқори температураси таъсирида хусусиятларининг ўзгармаслиги; эриган флюс қизиган металлнинг сирти бўйича яхши тарқалиши; ҳосил бўлган шлак металлни оксидланиш ва азотланишдан яхши сақлаши, металл совиганда эса чокдан яхши ажралиши керак. Деталларни электр ёйи воситасида пайвандлаш йўли билан таъмирлаш Электр ёйи воситасида пайвандлаш газ алангасида пайвандлаш каби, эритиб пайвандлашга киради. Бунда электрод билан детал ўртасида ҳосил бўлган электр ёйи таъсирида деталнинг метали суюқланиб, пайвандлаш амалга оширилади. Оддий шароитларда электрод билан детал оралиғидаги ҳаволи (газли) муҳит электр токини ўтказмайди. Газли муҳит ток ўтказувчан бўлиши учун уни ионлаштириш керак, яъни мазкур газли муҳитда етарли даражада озод электронлар ва ионлар ҳосил қилиш керак. Электр ёйи воситасида пайвандлашда газ оралиғининг ионлашиши ва электр ёйининг ҳосил бўлиши қуйидагича содир бўлади. Электр пайвандчи электродни деталга тегизиши билан электр ёйи ёнганда электрод учи билан детал юзаси орасида нозик кантакт ҳосил бўлади, натижада электрод учининг детал юзасига тегиб турган нуқтаси юқори температурагача қизиб кетади. Пайвандчи электроднинг деталдан ажратган пайтда детал билан электрод орасидаги ҳаволи муҳит ток ўтказувчи бўлиб қолади, чунки бу оралиқ металл буғи ва газларнинг ионлашган заррачалари билан тўйинган бўлади. Шу сабабли, электрод билан детал орасидан электр токи узлуксиз ўтаверади ва электр ёйининг ёниши узлуксиз давом этади. Электр ёйи заряди ҳаддан ташқари ёруғ нурланиши ва юқори температурага (6000-7000 0 С) эга бўлиши билан ажралиб туради. Электр ёйидан пайвандлашда фойдаланиш рус кашфиётчиси Н.Н. Бенардос томонидан 1882 йилда кашф этилган ва амалда қўлланилган. Пайвандлаш жараёни учун Н.Н. Бенардос томонидан таклиф қилинган схема 39расмда кўрсатилган. Электр ёйи электродни пайвандланадиган деталга қисқа муддатли тегизиш ва уни тезда ажратиб олиш натижасида ҳосил бўлади. Кўмир электрод 1 ва детал 4 орасида электр ёйи ҳосил бўлгандан сўнг пайвандлаш сими киритилади. 39-расм. Н. Н. Бенардос усулида пайвандлаш схемаси: 1-кўмир электрод; 40-расм. Н. Г. Славянов усулида 2-электрод тутқич; пайвандлаш схемаси: 1-металл электрод; 3-пайвандлаш генератори; 2-электрод тутқич; 4-пайвандланадиган деталь; 3-пайвандлаш генератори; 5-пайвандлаш сими. 4-пайвандланадиган детал. \ Н.Н.Бенардос схемаси бўйича пайвандлаш усули кўмир электрод билан электр ёйи воситасида пайвандлаш дейилади. Ҳозирги вақтда деталларни пайвандлашда 1888 йилда инженер Н.Г.Славянов томонидан таклиф қилинган усул кенг қўлланилади. Ушбу схема Бенардос схемасидан металл электроднинг қўлланилиши билан фарқ қилади. Бунда электрод бир пайитнинг ўзида пайвандлаш сими бўлиб ҳам хизмат қилади (40-расм). Бу усулда ҳам электро ёйи электродни пайвандланадиган деталга қисқа муддатли тегизиш ва уларни бир- бирларидан тезда 3-4 мм масофага ажратиш натижасида ҳосил қилинади. Бунда электрод ва пайвандланадиган детал орасида узлуксиз электр ёйи таъминланади. 41-расм. Пайвандлашдаги электр ёйининг тузилиш схемаси: 1- катод доғи; 2-катодсоҳаси; 3-ёй усули; 4-анод соҳаси; 5-анод доғи. 41-расмда пайдлашдаги электр ёйини тузилиш схемаси келтирилган. Катод доғи эркин электронларнинг нурланиш манбаи ҳисобланади. Катод электрод материалининг қайнаш температурасига (темир учун 3500 0 С) яқин бўлади. Катод доғида умумий иссиқликнинг 36% қисми ажралиб чиқади. Ёйнинг газ устуни электрод ва детал орасидаги хажмнинг каттагина қисмини ташкил қилади, унда электрон ва ионларнинг кўчиши содир бўлади, температураси эса 6000...7000 0 С га етади. Ёй устунида умумий иссиқликнинг 21% ига яқини ажралиб чиқади. Анод доғи пайвандланадиган деталлар эркин электронларнинг анод юзасига кириш ва нейтралланиш жойи хисобланади. Анод доғининг температураси тахминан 4000 0 С атрофида бўлади. Электронлар оқимининг анодга урилиши пайвандлашда анодда катодга қараганда кўп иссиқлик ажралиб чиқишга сабаб бўлади (тахминан ёй умумий иссиқлигининг 43% ини ташкил қилади. Иссиқликнинг катод (36%га яқин) ва анод (43% га яқин) доғларида турлича тақсимланиши деталларни ўзгармас ток билан пайвандлаш амалиётида қўлланилади. Агар электр пайвандлашда детал анод, электрод эса катод вазифасини бажарса, бундай схема тўғри қутблили, агар аксинча бўлса, тескари қутблили схема дейилади. Юпқа (қалинлиги 2,5 мм гача) деталларни пайвандлашда уларни куйдириб юбормаслик мақсадида тескари қутблили схемадан фойдаланилади. Мазкур схемадан айрим легирланган пўлатларни ва чўянни совуқ ҳолда пўлат электродлар билан пайвандлашда ҳам фойдаланилади, чунки бу ҳолда пайвандланадиган детал қизиб кетмаслиги мақсадга мувофиқдир. Ўзгарувчан ток билан пайвандлашда қутблилик даврий ҳолда (ўзгарувчан ток частотасига мос ҳолда) ўзгариб туради. Электр ёйи воситасида пайвандлашда (суюқлантириб қоплашда) ток манбаи электр ёйининг осон ҳосил қилиниши ва барқарор ёнишини таъминлаши керак (электр ёйи 25...40 В кучланишда барқарор ёнади). Электр ёйининг таъминланиш манбаи пайвандлаш турига ва қўлланиладиган токнинг ўзгарувчан ёки ўзгармаслигига қараб турлича бўлиши мумкин. Ўзгарувчан токли таъминлаш манбалари тежамлироқ бўлади. Масалан, ўзгарувчан токда қалин қопламали электродлар билан қўлда пайвандлашда электр энергиясининг сарфи 1 кг эритилган металл учун 3-4 квт-соатни, ўзгармас токда эса мазкур кўрсаткич 6-8 квт-соатни ташкил қилади. Ўзгармас токда пайвандлаш ўзгарувчан ток билан пайвандлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда, масалан, юпқа металларни пайвандлашда қўлланилади. Ўзгармас токда электр ёйи барқарорроқ ва тўғрироқ бўлади. Бундан ташқари, унда тўғри ва тескари қутбликдан фойдаланиш мумкин. Ўзгарувчан токли электр ёйининг таъминланиш манбаи сифатида пайвандлаш трансформаторлари ишлатилади. Ўзгармас токли электр ёйининг таъминланиши манбаи сифатида эса электр тармоғидан таъминланувчи электр двигатели ёрдамида ҳаракатга келтириладиган генераторлардан фойдаланилади. Электр ёйини 2-4 мм узунликда ушлаб туриш учун 18-22 В кучланиш зарур. Ёй ҳосил қилишдаги кучланиш эса ёйни ушлаб туришдаги кучланишдан каттароқ бўлиши керак. Электр ёйини ҳосил қилиш учун кучланиши 55...65 бўлган трансформаторлар бўлиши керак. Электр ёйи воситасида қўлда пайвандлашда электрод билан детал орасидаги масофа узлуксиз ўзгариб туради, яъни ёйнинг узунлиги ҳар доим ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун ҳам ундаги ток кучини қиймати даврий равишда ўзгариб туради. Металлни равон эритиш учун ток кучининг ўзгариши унчалик катта бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, пайвандлашда қисқа туташувлар содир бўлади. Бу ҳолда кучланиш деярли нолгача камаяди, ток кучи эса ортиб кетади. Шунинг учун пайвандлашда пайвандлаш токи манбаи пайвандлаш занжиридаги қисқа туташувларга бардош бериш лозим, яъни пайвандлаш токи ортганда ёй кучланишининг кескин пасайишини таъминлаши керак. Юқорида келтирилган талабларни пасаювчи ташқи ҳарактеристикага эга бўлган ток манбалари тўлароқ қондиради, уларда ток кучи ортиши билан кучланиш кескин пасаяди. Электр ва унинг қопламаси. Металларни электр ёйи билан суюқлантиришда қуйидаги ҳодисалар содир бўлади: суюқлантирилган металлнинг оксидланиши: суюқлантирилган металлни азот ва водород билан тўйиниши: легирловчи компонентларнинг куйиши ва металл учқунларининг атрофга сачраши. Кўрсатиб ўтилган ҳодисаларни олдини олиш учун электродларга маълум талаблар қўйилади. Газ ҳосил бўлишини олдини олиш учун электрод симида занг ва оксид қатламлари бўлмаслиги, электрод материали кам углеродли бўлиши, металлнинг равон эриши учун электрод таркибида марганец бўлиши керак. Талаб қилинган химиявий таркибга ва механик хусусиятларга эга бўлган пайванд чок ҳосил қилиш учун электрод сими таркибида пайвандлаш жараёнида ёниб кетадиган компонентлар (хром ва бошқалар) бўлиши керак. Электродларнинг эриш температураси пайвандланадиган детал асосий металининг эриш температурасига яқин бўлиши керак. Айтиб ўтилганлардан ташқари, металлургик жараёнларнинг таъсирини камайтириш мақсадида электрод қопламаларидан фойдаланилади. Электрод қопламалари электр ёйининг барқарорлигини оширади, эриган металл томчиларини ҳаводаги кислород ва азотдан сақловчи (чокнинг қовушқоқлигини оширувчи) газ пардасини ҳосил қилади. Металл эриган ванначада шлак қатламини ҳосил қилади, электрод қопламаси эса совимаган металлга ҳаво киришини тўхтатади ва металлнинг совишини секинлаштиради, бунинг натижасида чок ва унинг структураси зичлиги ошади ҳамда пайванд чокига легирловчи компонентлар киради. Электр қопламлари юпқа (0,1...0,25мм) ва қалин (0,5...1,5мм) бўлади. Юпқа қопламалар ёй оралиғининг электр ўтказувчанлигини ошириш ва пайвандлаш токининг кучланишини пасайтириш учун ишлатилади. Бунга қоплама материалига нисбатан паст ионланиш потенциалига эга бўлган моддалар қўшиш орқали эришилади. Бундай моддаларга бўр, мармар, титан икки оксиди ва бошқалар киради. Энг кўп тарқалган қопламаларга бўрли қопламалар (80-85% бўр, 40-25% суюқ шиша) киради. Қалин қопламалар эриган металлни ҳаво таъсиридан сақлаш, ундаги асосий элементларнинг куйиб кетишини камайтириш ва эритилган металлни керакли элементлар билан легирлаш учун қўлланилади. Электр қопламалари таркибига барқарорловчи (бўр СаСО 3 , поташ— К 2 СО 3 ), газ ҳосил қилиб ҳимояловчи (крахмал, ёғоч уни), шлак ҳосил қилиб ҳимояловчи (дала шпати, кварц ва бошқалар), легирловчи (феррохром, ферросилиций, ферротитан, ферромолибден ва б.) компонентлар киради. Барқарорловчи компонентлар барқарор ёйлар ҳосил қилади, чунки бўр ва поташ осон ионланадиган компонентлардир. Ҳимояловчи компонентлар эриган металлни ҳаво кислородидан ва азотидан ҳимоя қилади. Ҳимояловчи компонентларга газ ва шлак ҳосил қилувчи моддалар киради. Газ ҳосил қилувчи моддалар ёнганда электр ёйи атрофида эриган металл томчиларини ҳаво таъсиридан ҳимоя қилувчи газ пардаси ҳосил қилинади. Газ пардаси қайтариш хусусиятига эга бўлган газлар (СО,Н 2 ва бошқалар)дан иборат. Шлак ҳосил қилувчи компонентлар эриганда суюқ шлаклар ҳосил қилади, улар эриган металлни зич қатлам билан қоплаб, ҳаво таъсиридан ҳимоя қилади, чокнинг совиш тезлигини камайтиради ва сифатли пайванд чоклар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Легирловчи компонентлар эса эритилган металлни хром, кремний, титан, молибден ва бошқа легирловчи элементлар билан бойитади. Электр ёйи воситасида пайвандлаш режими. Электр пайвандлашда электр ёйини иложи борича қисқа масофада ушлаб туриш лозим. Бунда эриган металлда ҳаво камроқ таъсир қилиб, чокнинг мустаҳкамлиги ошади. Қисқа ёйли (2-3мм) пайвандлашда иш кучланиши 11-18 В, узун ёйли (5-6мм) пайвандлашда 25В бўлади. Пайвандлаш токининг қиймати пайвандланадиган металлнинг турига, деталнинг қалинлигига, электроднинг хилига (қопламаси бор-йўқлигига), эритиб қуйиш чокининг фазовий (пастки, вертикал, тепадаги) ҳолатига боғлиқ. 7жадвалда пайвандланадиган металлнинг қалинлиги билан электрод диаметри орасидаги тахминий боғланиш келтирилган. 1- жадвал № Пайвандланадиг ан металл қалинлиги,мм Электро д диаметри, мм Пайвандла ш токининг кучи,А 1 0.5—1.0 1.0—1.5 20—50 2 1.0—2.0 1.5 30—100 3 2.0—5.0 2.5—4.0 60—200 4 5.0—10.0 4.0—6.0 140—350 5 10 дан ортиқ 5.0—0 190—450 Пастки ҳолатда пайвандлашда пайвандлаш токини (I) аниқлаш учун қуйидаги формула қўлланилади. I=(40...50) d э бунда d э —электрод диаметри, мм. Бу формула тахминий бўлиб, электродларнинг диаметри 3-5 мм бўлган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. Турли диаметрли электродлар учун ток қийматини танлашда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: I=(20+6d э ) d э ; I=(20...25) d э 1,5 9. Деталларни пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш жараёнларини автоматлаштириш Ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаш деганда, қўл меҳнатини машиналар воситасига алмаштириш жараёни тушунилади. Юксак даражадаги механизациялашни автоматлаштириш дейилиб, унда ишлаб чиқариш жараёни инсон иштирокисиз (машиналар, механизмлар, асбоблар ва бошқа воситалар қўлланиши билан) амалга оширилади. Автоматлаштиришда инсон ускуналарни мослаш, бошқариш ва тузатиш каби ишларнигина бажаради. Таъмирлаш корхоналари амалиётида деталларни таъмирлашда қўлда бажариладиган газ ва электр ёйи билан пайвандлашдан (суюқлантириб қоплашдан) ташқари, пайвандлашнинг механизациялашган турлари ҳам қўлланилади. Улардан энг кўп тарқалган флюс қатлами остида, ҳимояловчи газлар муҳитида, электр импульсли (тебранма ёй) ва бошқа ярим автоматлашган ва автоматлашган пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) усулларидир. Мураккаб шаклга эга бўлган деталларни таъмирлаш учун флюс қатлами остида яримавтоматлашган пайвандлашдан (суюқлантириб қоплашдан) фойдаланиш мумкин. Бунда иш унуми ва таъмирлаш сифатини оширишга эришилади. Яримавтоматлашган пайвандлашда (суюқлантириб қоплашда) суюқлантириб қоплаш каллаги детал бўйлаб қўлда сурилади, электрод сими эса суюлтириб қоплаш каллагига махсус механизм ёрдамида узатилади. Яримавтоматлашган пайвандлашнинг (суюқлантириб қоплашнинг) моҳияти автоматлашган усулдан деярли фарқ қилмайди. Флюс қатлами остида автоматик ва ярим автоматик пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш). Флюс қатлами остида автоматик ва яримавтоматик пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) илғор усуллардан бири бўлиб, таъмирлаш корхоналари амалиётида машиналарнинг ейилган деталларини таъмирлашда кенг тарқалган. Бу усулнинг қўлда электр ёйи воситасида пайвандлашдан фарқи шундан иборатки, бунда электр ёйи флюс билан чекланган бўшлиқда ёнади (42-расм). Манба 1дан таъминланувчи электр ёйи 6 нинг ёниш соҳасига ўлчамлари 1-4 мм бўлган донадор флюс 3 най 2 воситасида автоматик равишда тўкилади ҳамда узаткич 4 орқали электрод сими узатилади. Юқори температура таъсирида флюснинг бир қисми эриб, ёй атрофида ундан электрик гумбаз 5 ҳосил бўлади, у эса детал 9 устидаги эриган металл 8 ни ҳаводаги азот ва бошқа элементларнинг таъсиридан ҳимоя қилади. Бунинг натижасида эриган металл юқори пластикликка эга бўлади, чунки унда кислород миқдори қўлда пайвандлагандагига нисбатан тахминан 20 маротаба, азот миқдори эса 3 маротаба кам бўлади. Бундан ташқари, эриган флюс 7 қатлами металлнинг сачрашини ва унинг куйишини камайтиради, суюқлантириб қуйилган металл 8 яхши қоплама ҳосил қилади, ёй иссиқлигидан ва электрод симидан фойдаланишни яхшилайди. Совишда ҳосил бўлган шлак қатлами 7 эриган металлни секин совитади ва ундаги структура ўзгаришларини яхшилайди. 42-расм. Флюс қатлами оститда пайвандлаш схемаси: 1-электр манбаи; 2-Флюс узатиладиган най; 3-флюс қатлами; 4-электрод узаткич; 5-электрик гумбаз; 6-электр ёйи; 7-эриган флюс қатлами; 8-эриган металл; 9-таъмирланадиган деталь; 10-электр контакти. Флюс қатлами остида пайвандлашда (субқлантириб қоплашда) металлнинг сачраши ва куйиши натижасида исроф бўлиши 2-4% дан ошмайди, қўлда пайвандланганда эса бу кўрсаткич 25...30% га етади. Электрод симининг чиқиши (мундштук 4 дан детал 9 гача бўлган масофа) ни 15..20 мм гача камайтириш ҳисобига иш унумини 8-10 маротаба ошириш мумкин. Суюқлантириб қоплаш тўғри қутбли кучланиш 25...40В бўлган ўзгармас токда олиб борилади. Одатда, суюқлантириб қоплаш станоги сифатида токарлик станогидан фойдаланилади, унда редуктор ёрдамида шпинделнинг 0,2...5 мин -1 айланиш частотасини ҳосил қилиш мумкин.  Флюс қатлами остида пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) нинг камчилиги электр ёйини кўриб бўлмаслик ҳисобланади. Бу эса пайвандлашда мураккаб шаклга эга бўлган чокларни олишни қийинлаштиради. Флюснинг кўп сарф бўлиши ва нархининг юқорилиги ҳам унинг камчилиги ҳисобланади. Ф л ю с в а э л е к т р о д л а р. Флюслар донадор моддалар аралашмаси бўлиб, эриганда таъмирланадиган деталнинг сиртини қопловчи шлак ҳосил қилади. Шундай қилиб, флюслар қуйидаги вазифаларни бажариши лозим: — эриган металлни ҳаводаги кислороб ва азотнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш; — электр ёйининг турғун ёнишини таъминлаш; — суюқ металлнинг қотиш жараёнини секинлаштириш ва пайвандлаш даврида ҳосил бўладиган газларнинг чок металидан ажралиб чиқиши учун қулай шароит туғдириш; — иссиқликнинг атроф –муҳитига тарқалишини, электрод метали куйиши ва сачраш натижасида сарф бўлишини камайтириш; — чок сиртида ҳосил бўладиган шлакларнинг осон ажралиши. 43-расм. Флюсларнинг таснифи 43-расмда флюсларнинг таснифи келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, вазифаси, химиявий таркиби ва тайёрлаш усулига боғлиқ ҳолда пайвандлашда турли флюслар ишлатилади. Вазифасига кўра флюслар углеродли, кам легирланган ва юқори даражада легирланган пўлатларни, рангли металл ва қотишмаларни пайвандлаш учун ишлатиладиган хилларга бўлинади. Айрим флюслар универсал бўлади, улар юқори даражада легирланган пўлатларни пайвандлашда ҳам ишлатилиши мумкин. Кимёявий таркиби бўйича флюслар марганецсиз, кремний ва маргениц миқдори кўп бўлган ҳамда кислородсиз фторидли хилларга бўлинади. Эритилган флюслар мураккаб силикатлардан иборат бўлиб, хусусиятлари бўйича шишага яқин бўлади. Уларнинг суюқланиш температураси 1200 0 С атрофида. Таъмирлаш корхоналарида кўпроқ таркибида 35...43% марганец оксиди бўлган суюқ АН-348Н, ОСЦ-45 ва АН- 15 флюслар ишлатилади. Бу флюслар электр ёйининг барқарор ёнишига ва зарарли аралашмалар ажралиб чиқишининг камайишига ёрдам беради. Керамик (суюлтирилмаган) флюслар майдаланган компонентлар аралашмасининг суюқ шиша билан бирикмаси бўлиб, кўп хоссалари бўйича қалин қопламали электродларга ўхшаб кетади. Керамик флюсларнинг афзалликларига чок металини легирлаш ва ейилишга чидамли қоплама ҳосил қилиш киради. Бундай флюсларнинг асосий вазифаси юқори даражада легирланган пўлатларни пайвандлаш ва хусусий хоссаларга эга бўлган қаттиқ қотишмаларни суюқлантириб қоплашдан иборат. Керамик флюс доначаларининг ўлчами 1-3мм атрофида бўлади. Суюқлантириб қоплашда АНК-3, АНК-18, АНК-19 ва ЖСН-1 маркали керамик флюслар кенг қўлланилади. Электрод металл симдан иборат бўлиб, унинг сирти махсус қоплама билан қопланади. Электрод қопламаси электр ёйининг ёнишини барқарорлаштириш, эриган металлни ҳаводаги кислород ва азотдан ҳимоя қилиш ва чок металини легирлаш учун хизмат қилади. Шу боис электрод қопламалари таркибига барқарорлаштирувчи, шлак ҳосил қилувчи, газ ҳосил қилувчи, қайтарувчи, легирловчи ва бириктирувчи компонентлар қўшилади. Таъмирлаш корхоналари амалиётида Н п -50Г, Н п - 30х5, Н п -45х4133Ф маркали электродлар кенг тарқалган. Ёрилган деталларни таъмирлашда диаметри 2,5...5,5мм бўлган кукун ҳолдаги металлдан ясалган симлар кўпроқ ишлатилмоқда. Уларда тўлдирувчи сифатида металл кукунлари аралашмаси, ферро қотишмалар, шлак ҳамда газ ҳосил қилувчилар ва бошқа элементлар қўлланилмоқда. Шундай қилиб, ПП-АН1, ПП-1ДСК маркали симлар ёрдамида қўшимча ҳимоя воситасисиз ҳам яхши сифатли чокларни ҳосил қилиш мумкин. ПП- 3Х13≈ 0, ПП=3х4ВЗФ=0 маркали симлар эса ейилишга чидамли, қўшимча термик ишлов берилмагандаги қаттиқлиги HRC 56 бўлган қатлам ҳосил қилиш имконини беради. Ўрмаловчи занжирли тракторларнинг таянч ғалтаклари, йўналтирувчи ғилдираклари ва шу каби кўпроқ ейилган деталларни икки ҳамда ундан ортиқ электродли суюқлантириб қоплаш ёрдамида ҳамда пўлат ёки металл кукунидан ясалган лентасимон электродларда суюқлантириб қоплаш ёрдамида таъмирлаш мумкин. Электродларнинг ўлчами ва уларга қўйилган умумий техник талаблар Давлат стандартлари билан белгилаб қўйилган. Одатда, флюс қатлами остида пайвандлаш учун диаметри 2-5 мм бўлган симлар қўлланилади. Кичик токларда чуқурроқ эритиш учун, пайвандлаш токи ошиши билан электрод симининг узатилиш тезлигини ошириш керак. Пайвандлаш токининг ва электр ёйи кучланишининг миқдори. Пайвандлаш токи оритиши билан электр ёйи газларининг босими ортади, эриган металл жадвал равишда электр ёйи остида сиқиб чиқарила бошлайди, бу эса суюқ металл қатламининг кичиклашувига ва эритиш чуқурлигини оширишга олиб келади. Мазкур жараён барқарор кечиши учун, пайвандлаш токи ошиши билан электрод симининг узатилиш тезлигини ошириш керак.  10. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш Тебранма ёй воситасида суқлантириб қоплаш усулининг моҳияти шундан иборатки, электр ёйи билан таъмирланувчи детал оралиғидаги қисқа туташиш тебраниши электродга узатилади ва электрод метали таъмирланадиган детал сиртига қопланади. Бу усул электр ёйи воситасида қоплашнинг бир тури бўлиб, у диаметри 15 мм дан ортиқ бўлган ейилган деталларни таъмирлашда қўлланилади. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплашда иш унуми юқорироқ бўлиб, қалинлиги 0,3-2,5 мм бўлган қоплама олиш мумкин. Одатда, бундай усул билан ички ва ташқи цилиндрсимон ва конуссимон сиртлар таъмирланади. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш совитувчи суюқлик ёрдамида кучланиши 14...20 В бўлган ўзгармас токда, қутублилик тескари бўлган ҳолда амалга оширилади. 44-расм. Тебранма ёй воситасида сюқлантириб қоплаш қурилмасининг схемаси: 1-таъмирланадиган деталь; 45-расм. Тебранма ёй воситасида сюқлантириб қоплашда электрод материалининг эриши ва унинг харакат цикл схемаси: 2-тебранувчи мундштук; 3-электрод кассетаси; 6 -элетромагнит тебраткич; 7суюқлик насоси; 8 -канал. а-қисқа туташув; б- электродни ажратиб олиш; в- электр ёйи хосил қилиш; г-салт юриш. 44-расмда тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш схемаси келтирилган. Электрод сими 3 кассета 5 дан механизм 4 ёрдамида электр ёйлари разряди соҳасига узатилади. Электроднинг тебраниши электромагнит тебраткич 6 орқали ҳосил қилиниб, тебранувчи мундштук 2 орқали электродга узатилади. Совутгич суюқлик насос 7 ёрдамида канал 8 орқали детал 1 юзасига (суюқлантириб қопланадиган жойга) оқиб ўтади. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплашда тебранувчи электрод кучланиш ва токни даврий равишда ўзгартириб, пайвандлаш занжирини қисқа туташтиради. Ҳар бир тебраниш цикли қисқа туташув, электродни ажратиб олиш, электр ёйининг ёниши ва салт юришдан иборат (45-расм). Электрод ажиратиб олинаётганда занжирнинг узулиши пайтида ўз-ўзидан индукцияланиш таъсири натижасида занжирдаги кучланиш ортади ва қисқа муддатли ёй разряди пайдо бўлиши учун шароит туғилади. Электроднинг эриши ва унинг ҳаракати туфайли электрод ва детал орасидаги масофа ошади, ток кучи эса анча пасаяди (46-расм) ва электр ёйининг ёниши даврий тугай бошлайди. Занжирнинг индуктивлик энергияси ҳисобига, унда ўз- ўзидан индукцияланиш электр юритувчи кучи ҳосил бўлиб, электроддаги кучланиш ортади. Ток манбаининг нисбатан кичик кучланишлари (12-22В)да электр ёйининг ёниш кучланиши 30-35 В ни ташкил қилади. Агар индуктивлик етарли бўлмаса, электр ёйи ўчади ва салт юриш даври бошланади. У кейинги қисқа туташувгача давом этади. Салт юриш даврида электроднинг учи ва деталнинг сирти бироз совийди, бу металларни эритиш учун қўшимча энергия талаб қилади. Шунинг учун, иложи борича салт юриш даврини камайтириш зарур. Ток манба сифатида ПСО-500 маркали генератор қўлланилади. Электр ёйининг барқарор ёниши учун пайвандлаш занжирига РСТЭ-24 маркали барқарорловчи дроссель уланади. Электрод сифатида, асосан, углеродли ва легирланган, диаметри 1,6-2,5 мм кали симлар ишлатилади. Ейилган деталларни таъмирлашда тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш, одатда, совутивчи суюқлик билан амалга оширилади. Бу эса электр ёйи иссиқлигининг деталга таъсирини камайтиради, суюлтирилган асосий металлнинг совиш тезлигини оширади ва уни ҳаво таъсиридан ҳимоя қилади. Совитувчи суюқлик сифатида каустик соданинг сувдаги 3-6% ли эритмасидан фойдаланиш мумкин. Унинг таркибида осон ионлашадиган, электр ёйининг барқарор ёнишини яхшилайдиган ва металлни занглашдан сақлайдиган элементлар бор. Совитувчи суюқликлар сифатида қуйидаги эритмалар ҳам ишлатилиши мумкин: каустик соданинг сувдаги 5% ли эритмаси; 1% кир совун ва 05% глицериннинг сувдаги эритмаси; каустик соданинг сувдаги 6% ли эритмаси. Тебранма ёй воситасида суюқлантириб қоплаш усулида (совитувчи суюқлик қўлланилган ҳолда) унча катта бўлмаган ўзгарувчан юкланишларда 46 - расм. Ток кучи ва кучланишнинг ўзгариш осциллогграммалари. ишловчи, ейилишга юқори даражада чидамлилик талаб қилинмайдиган деталлар тикланади, чунки совитувчи суюқликда тобланган металл қатлами бир хил структурага эга бўлмайди, бунинг натижасида унинг толиқишга мустаҳкамлиги пасаяди. Бундай деталларга двигателларнинг газ тақсимлаш валлари, тормозларнинг кенгайтирувчи кулачоклари, илашиш муфтасининг қўшувчи вилкалари, узатмалар қутисининг валлари ва бошқалар киради. 11. Карбонат ангидрид (СО 2 ) муҳитида суюқлантириб қоплаш Таъмирлаш корхоналари амалиётида флюс қатлами остида пайвандлашнинг қимматбаҳолиги, пайвандланаётган жойни бевосита кўриб бўлмаслиги туфайли ейилган деталларни ҳимоя газлари: аргон, карбонат ангидрид, сув буғи ва ҳоказолар ёрдамида суюқлантирб қоплаш усуллари билан таъмирлаш мумкин. Булардан карбонат ангидрид муҳитида суюқлантириб қоплаш усули кўпроқ тарқалган. Бунда суюқлантирилган металлни ҳаво таъсиридан ҳимоялашда флюс ўрнига карбонат ангидриддан фойдаланилади. 47-расмда цилиндирсимон деталларни карбонат ангидрид гази муҳитида автоматик суюқлантирб қоплаш схемаси келтирилган. Электрод сими 5 маълум тезликда кассетадан тўхтовсиз, мундштук 1 пойнаги орқали электр ёйи соҳасига узатилади. Карбонат ангидрид гази шланг 2, горелка 3 соплоси орқали электр ёйининг ёниш соҳасига узатилади. У ерда пойнак 4 ва электрод сими 5 ни қамраб ўтиш натижасида пайвандлаш зонасини ва суюқлантириб қопланадиган металлни ҳавонинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади. Аслида, карбонат ангидрид гази суюқлантирилган металлни ҳавонинг салбий таъсиридан ҳимояласа-да, юқори температура таъсирида у парчаланади (термик диссоциация) ва атом ҳолидаги кислород ҳосил бўлади: CO 2 ← СО+О Атом ҳолидаги кислород эса суюқлантирилган металл билан химиявий реакцияга киришиши натижасида уни оксидлайди. Оксидланиш реакциясини бартараф қилиш чок металидаги ёки пайвандлаш ваннасидаги оксидларни қайтариш орқали амалга оширилади. Чооок металлдаги оксидларни қайтариш учун таркибида кўпроқ марганец ва кремний (бу элементлар яхши қайтарувчи ҳисобланади) элементлари бўлган электрод симлар ишлатилади. Шунинг учун ҳам корбанат ангидрид гази муҳитида пайвандлаш учун таркибида юқори миқдорда кремний (0,4...1,0%) бўлган пайвандлаш симлари қўлланилади. Одатда, қўлда электр ёйи воситасида пайвандлашда қўлланиладиган электродларда кремнийнинг миқдори 0,03% дан, марганецники эса0,35% дан ошмайди. Суюқлантириб қоплашда темир карбонат ангидрид гази ва кислород билан қуйидаги химиявий реакцияларга киришади: Марганец ва кремний темир оксиди (ҒеО) даги кислород билан бирикиб, оксидланади: Кремний (SiO) ва марганец (MnO) оксидлари суюқ металлда эримайди . Улар бир – бирларига таъсир қилиб , осон эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади ва шлак кўринишида чок сиртига қалқиб чиқади . Бундан ташқари , Mn ва Si чок металида ғовакчалар ҳосил бўлишининг олдини олади , чунки темир оксиди ( ҒеО ) углерод билан реакцияга киришиб , қайтарилади : FeO+C → Fe+CO  - расм . Цилиндрсимон деталнинг карбонат ангидрид гази муҳитида автоматик суюқлантириб қоплаш схемаси : 1-мундштук; 2- шланг; 3-горелка; 4- пойнак; 5-электрод. Ҳосил бўлган углерод оксиди (СО) суюқ металлда эримайди ва пуфак шаклида ундан ажралиб чиқади. Карбонат ангидрид гази муҳитида пайвандлашда термик таъсир соҳаси анча кичик бўлиб, металлнинг қийшайиши (тоб ташлаши) камаяди. Бу мазкур газнинг совитувчанлик таъсири туфайли юз беради. Карбонат ангидрид гази —6—5 Мпа босим остида махсус баллонларда суюқ ҳолатда сақланади. 1кг карбонат ангидрид буғлатилса, меъёрл шароитда 509 л карбонат ангидрид гази ҳосил бўлади. Пайвандлаш ўзгармас токда тескари қутбликда олиб борилади, чунки ўзгарувчан токда электр ёйининг барқарор ёнишини таъминлаш анча мураккаб ҳисобланади. 8- жадвалда карбонат ангидрид гази муҳитида цилиндрсимон деталларни на диаметри 0,8-1,0 мм бўлган электрод сими билан суюқлантириб қоплаш режимлари келтирилган.  2 -жадвал Таъмирланади ган детал диаметри, мм Ток кучи, А Эл ектр ёйи кучланиш и, В Суюлтир иб қоплаш тезлиги, м/ соат 10...20 20...30 30...40 70...95 90...120 110...1 40 1..19 1..19 1..19 20...60 30...60 40...60 12. Пайвандлашдаги термик таъсир ва унга қарши курашишнинг баъзи технологик усуллари Пайвандлаш вақтида иссиқликнинг бир текис тақсимланмаслиги оқибатида асосий металлда ҳар хил структуравий ўзгаришлар содир бўлади. Бундан ташқари, металлнинг бир текис қизимаслиги натижасида деталнинг ўлчамлари нотекис ўзгаради. Бу ҳодиса деталда маҳаллий деформация ва қолдиқ кучланишлар ҳосил бўлишига олиб келади. Детал асосий металининг пайванд чокка яқин турган қисми пайвандлаш жараёнида тахминан 720 0 С температурагача қизийди, кейин эса атроф-муҳит температурасигача совийди. Натижада асосий металлнинг ана шу қисмида структуравий ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ҳам асосий металлнинг мазкур қисмини термик таъсирга учрайдиган соҳа деб аташ қабул қилинган. Термик таъсир соҳасида металл айрим нуқталарининг қизиш температураси шу нуқталар билан чок орасидаги масофага боғлиқ (48-расм). Бинобарин, термик таъсир соҳасининг айрим қисмларида металлнинг структураси турлича бўлади.  48-расм. Ўртача углеродли пўлатни пайвандлашдаги термик таъмир соҳалари: 1-чала суюқланиш; 2-ўрта қизиш; 3-нормалланиш; 4-чала рекристалланиш; 5-кристалланиш; 6-бўшатиш. Ўртача углеродли пўлатларни пайвандлашда ва улар юзасига электродни суюқлантириб қоплашда уларнинг термик таъсир соҳасида қуйидаги структуравий қисмлар: чала суюқланиш (1), ўта қизиш (2), меъёрллашиш (3), чала рекриталланиш (4) ва бўшатиш (6) қисмлари юзага келади (48-расм). Чала суюқланиш қисмида суюқлантирб қопланадиган металл билан асосий металл ўзаро пайвандланади. Бу қисмда температура металлнинг суюқлана бошлаши ва тўлиқ суюқланиш температурасига тўғри келади. Чала суюқланиш қисмининг чизиқли ўлчамлари жуда кичик, чунки кам ва ўртача углеродли пўлатларнинг суюқланиш оралиғи қисқа бўлади ва металл юқори температура таъсирида туриши жуда ҳам қисқа вақт давом этади. Бу қисмда асосий металлнинг структураси чок металининг (суюқлантириб туширилган металлнинг) структурасидан деярли фарқ қилмайди. Ўта қизиш қисми чала суюқланиш қисмига ёндош бўлади. Бу қисмда металлнинг қизиш температураси 1100 0 дан 1500 0 С га етади. Металлнинг юқори температурада қизиши ва нисбатан секин совиши металл доналарининг йириклашувига сабаб бўлади. Шунинг учун бу қисмда металл доналар доимо асосий металлнинг пайвандлашдан олдинги доналарига қараганда йирикроқ бўлади. Маълумки, доналар йириклашганда металлнинг механик мустаҳкамлиги пасаяди, металлда катта қийматли ички кучлар вужудга келади. Шу сабабли, ўта қизиш қисмида дарзлар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Меъёрллашиш қисмида металл 850-1100 0 С температурагача қизийди. Бу қисм, ўта қизиш қисмидан фарқли ўлароқ, иссиқликнинг четлатилиши ҳисобига тез совийди. Натижада майда донали структура ҳосил бўлади ва металлнинг механик хоссалари яхшиланади. Бу қисм металлнинг механик хусусияти, одатда, асосий металлнинг термик таъсир соҳасидан ташқаридаги қисмининг механик хусусиятига қараганда юқорироқ бўлади. Чала рекристалланиш қисмида металл 720-850 0 С температуралар оралиғида қизийди. Бу қисмда металл қизиши ва совиши жараёнида қисмангина қайта кристалланади, ҳолос. Бўшатиш қисмида металл 200-720 0 С оралиқда қизийди. Бу қисмда металлнинг структураси, одатда, асосий металлнинг термик таъсир соҳасидан ташқаридаги қисмининг структурасидан фарқ қилмайди. Металл доналари майда бўлади, чунки бунда металл тез совийди; бинобарин, унинг механик хоссалари юқори бўлади. Термик таъсир соҳасининг ўлчамлари пайвандланаётган металлнинг химиявий таркибига, пайвандлаш усули ва пайвандлаш режимига боғлиқ. Газ алангасида пайвандлашда бу соҳа энг катта (25-30мм) бўлади. Электр ёйи воситасида дастаки пайвандлашда эса унинг ўлчамлари 3-5мм ошмайди. Флюс қатлами остида пайвандлашда 2-4 мм, ҳимояловчи газлар муҳитида пайвандлашда 1-2 мм ни ташкил этади. Пайвандлаш токи кучининг ёки пайвандлаш горелкаси қувватининг ортиши билан термик таъсир соҳаси ҳам катталашади, пайвандлаш тезлиги ортиши билан эса қутблиликдан фойдаланиш ва пайвандлаш жараёнини тўғри олиб бориш йўли билан термик таъсир соҳасининг ўлчамларини кичрайтириш мумкин. Кам ва ўртача углеродли пўлатларни пайвандлашда термик таъсир соҳасидаги металлнинг хоссалари камроқ, легирланган пўлатларни пайвандлашда эса кўпроқ даражада ўзгаради. Легирланган пўлатларни пайвандлашда чок атрофи соҳасига мартенсит структура ҳосил бўлиши мумкин. Термик таъсир туфайли ҳосил бўладиган ички кучланишлар ва деформациялар деталнинг таъмирланиш сифатини пасайтиради, шунинг учун бу нуқсонларни камайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар кўрилади: детални астасекин совитиш; юзасига электрод суюқлантириб қопланган детални юмшатиш ёки бўшатиш; пайвандлашнинг махсус усулларидан фойдаланиш. Бундан ташқари, электрод сими қопламасининг металлда имкони борича камроқ ички кучланишлар ҳосил бўлишини таъминлайдиган химиявий таркибини танлаш ҳам талаб қилинади. Мураккаб шаклдаги муҳим деталларни ёки материали тобланадиган деталларни пайвандлашдан олдин улар 200-250 0 С температурагача қиздирилади. Детални пайвандлаш олдидан қиздирилганда асосий металл билан чок метали температуралари орасидаги тафовут камаяди. Шунингдек, олдиндан қиздириб пайвандлаш деталнинг секин совишини таъминлайди. Детал секин совиганда чок метали структурасида кучланишлар камроқ пайдо бўлади. Бунда металл анча қовушоқ бўлиб қолади. Металлнинг қовушоқлиги ошган сари ундаги ички кучланишлар камая боради. Суюқлантирб қопланган металл қатламининг секин совишига таркибида шлак ҳосил қилувчи компонентлар бўлган қалин қопламали электрод симлар ишлатиш ва пастки металл қатламини юмшатувчи қатлам бериш йўли билан кўп қатламли қилиб пайвандлаш ёрдам беради (49- расм,а,б). Осон эрувчан шлаклар суюқланган металл ваннаси юзига қалқиб чиқади ва уни ҳаводан яхши ҳимоя қилади. Аксарият ҳолларда сиртига электрод суюқлантириб қопланган деталларнинг совишини секинлаштириш учун улар қумга кўмилади ёки устига асбест узоқлари сепиб қўйилади. Деталнинг деформацияланишини камайтириш учун мувозанатловчи ва тескари поғоналаб пайвандлаш усули (49-расм,в,г) қўлланилади. 49-расм . Пайвандлашнинг махсус усуллари: а- устига юмшатувчи қатлам бериб, кўп қатламли пайвандлаш; б- шлицларни кўп қатламли қилиб қоплаш; в-вал бўйнини деформацияларни камайтириш усулида қоплаш; г-тескари поғонали қоплаш; 1, 2,3-қатламлар; 4-юмшатувчи қатлам; I, II ва III-поғоналар; А-пайвандлашнинг умумий йўналиши; В-ҳар қайси поғонадаги пайвандлаш йўналиши Деформацияларни мувозанатлаш учун пайвандлашда валлар бўйинларининг юзасига бўйлама қатламлар 180 0 оралатиб туширилади. Ҳар бир қатлам ўзидан олдинги қатлам энининг 1/3 қисмини қоплаш лозим. Тескари поғоналаб пайвандлаш усулидан фойдаланилганда суюлтирилган металл поғонама - поғона жойлаштирилиб, ҳар бир поғона пайвандлаш умумий йўналишга тескари йўналишда амалга оширилади.  13. Таъмирлаш деталларга электр учқуни билан ишлов бериш Деталларга ўлчам бўйича ишлов бериш учун механик ишлов бериш ўрнига сирт шаклини ҳосил қилишнинг электр усулини қўллаш мумкин. Бундай усуллардан бири электр учқуни билан ишлов бериш ҳисобланади. Ушбу усул электр эрозияси ҳодисасига асосланган бўлиб, бунда электрод билан детал орасида ҳосил бўлган учқун разрядлари ёрдамида детал электрод материали билан қопланади. Детал сиртига ишлов бериш ўзгармас токда тўғри ва тескари қутбликдаги олиб борилади. 50-расм. Электр учқуни билан ишлов беришсхемаси: 1-таъмирланадиган деталь; 2-электрод; 3-вибратор; 4-конденсатор; 5-қаршилик Деталга электр учқуни билан ишлов бериш жараёни қуйидагича амалга оширилади: бошланғич ҳолатда электрод 2 ва таъмирланадиган детал 1 (50- расм) ўртасида тирқиш ҳосил қилинади. Тизимнинг электр занжири узилганда эса унда энергия тўпланиши содир бўлади. Электрод детал томон ҳаракатланганда тирқиш камая борадива улар орасидаги электр майдонининг кучланганлиги орта боради ва кучланиш учқунли электр разряд ҳосил бўлиши учун етарли даражага етади. Электр ва детал орасидаги учқуннинг отилиб чиқиши пайитида электрон оқимларининг жуда катта тезликда ҳаракатланиши электрод учини (анодни) дарҳол юқори температура (10000...15000 0 С) гача қиздиради ва электрод материали эриб, газ ҳолатига ўтади ва шунинг натижасида портлаш содир бўлади. Эриган анод заррачалари анод ва катод (ишлов бериладиган детал) орасидаги бўшлиққа отилиб чиқади ва катод сиртига қопланади. Вибратор 3 ёрдамида электродга тебранма ҳаракат берилиши натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган жараён қайтарилаверади, яъни электр занжири даврий равишда узиб-уланиб учқун разряди узлуксиз ҳосил бўлади. Электроднинг тебранишини ўзгарувчан қаршилик ҳамда ўзгармас ва ўзгарувчан сиғимли конденсаторлар 4 ни қўллаш билан ҳам амалга ошириш мумкин. Шунингдек, конденсаторларсиз қурилмалар ҳам мавжуд. Агар электрод ва детал орасида электр токини ўтказмайдиган (керамик материал, мойлар, сувли эмулциялар) муҳит бўлса, электр учқуни билан ишлов бериш жараёни тезроқ кечади. Электр учқуни билан ишлов бериш режими, асосан, ток кучига боғлиқ. Агар ток кучи 11А дан юқорироқ бўлса хомаки, ток кучи 1А дан 10А гача бўлса, ўртача ҳамда ток кучи 1А бўлса, соф режимли ишлов бериш дейилади. Хомаки режимли ишлов бериш энг унумли режим ҳисобланади, аммо юза ғадир-будурликлари даражаси юқорироқ бўлган (1 ва 2-синфга мансуб) ва аниқлик талаб қилинмайдиган операцияларни бажариш учун қўлланилади. Соф режимли ишлов беришда юзанинг ғадир-будурлиги 10-синфгача етиб, энг юқори аниқликка эришиш мумкин, аммо иш унуми нисбатан паст бўлади. Ўртача режимли электр учқуни билан ишлов берилганда юзанинг ғадир - будурлиги 2-4 синфга мансуб бўлади. Таъмирлаш корхоналарида электр учқуни билан ишлов бериш усули турли қаттиқликдаги деталларга тешик очишда, шпонка ариқчаларини ҳосил қилишда, қаттиқ қотишмадан тайёрланган пластинкаларни кесишда деталларни жилвирлашда, кесувчи асбоблар (парма, метчиклар) нинг синган қисмини чиқариб ташлашда ва детал сиртларини қоплашда ишлатилади. Шуни ҳисобга олиш керакки, электр учқуни билан пўлат деталларга ишлов берилганда металлнинг юқори температурагача қизиши ва тезда совиши натижасида юзанинг тобланиши содир бўлиб, эритиб қўйилган металл қатламининг ейилишига бардошлиги ортади. Электрод (асбоб) ўлчамларини ишлов бериладиган детал ўлчамларига, материалларга, ишлов бериш режимига боғлиқ ҳолда шундай танлаш керакки, детал ва асбоб орасидаги тирқиш хомаки ишлов беришда 0,15...0,35мм, ўртача ишлов беришда 0,10...0,15 мм ва соф ишлов беришда 0,03...0,05 мм ни ташкил қилсин. Чуқурчалар ҳосил қилиш ва тешиклар тешишда электрод –асбоб мисдан ёки керакли профилдаги қотишмалардан тайёрланади ва уни катодга улаб қўйилади. Бунда электр учқуни билан ишлов бериш жараёнини суюқлик муҳитда (керосинда, минерал мойларда) олиб борилса, асбоб (катод) металл билан қопланиб қолишининг олдини олиш мумкин. Ейилган валларни, машиналарнинг ишчи органларининг ва бошқа шунга ўхшаш деталлар сиртларини металл билан қоплашни механизациялаш учун анод сифатида феррохром, графит ёки Т15К6, Т15КВ ва шунга ўхшаш бошқа қаттиқ қотишмалардан тайёрланган пластинкалар ишлатилади. Металл ичида синиб қолган маҳкамлаш деталларини чиқариб олиш учун квадрат кесимга эга бўлган электрод –асбоб қўлланилади. Мазкур электрод ёрдамида синиб қолган болт ёки шпилька стерженида квадрат шакли тешик очилиб, ундан шу ўлчамдаги квадрат стержен билан деталнинг синган қисми бураб чиқариб олинади. Метчик ёки пармаларнинг детал ичида синиб қолган қисмини чиқариб олиш учун думалоқ шаклли электрод- асбобдан фойдаланилади. Мазкур асбоб ёрдамида тешик тешилади, бу эса матчик ёки парманинг синган қисми осон чиқариб олинадиган кичик бўлакчаларга бўлиниб кетишига сабаб бўлади. Катта ўлчамдаги тешикларни тешишда мисдан, жездан, кулранг чўяндан, алюминий ва унинг қотишмаларидан ясалган ичи бўш электрод- асбоблардан фойдаланилади. 14. Деталларни металлаш йўли билан таъмирлаш. Металлаш турлари Катта миқдорда ейилган деталларни бошланғич ўлчамлари бўйича таъмирлашда ейилишга қаршилиги юқори, занглашга турғун ва бошқа хусусиятларга эга бўлган қопламалар олишда деталларни металлаш усули қўлланилади. Бирор усулда майда (3-30мкм) ўлчамга келгунга қадар суюқлантирилган металл заррачаларни деталнинг олдиндан тайёрлаб қўйилган юзасига сиқилган ҳаво оқими ёрдамида катта (140-300м/сек) тезлик билан пуркаш жараёни металлаш дейилади. Металлни суюқлантириб ва пуркашда фойдаланиладиган механизм метализатор дейилади. Деталларни металлаш йўли билан таъмирлаш замонавий усуллардан ҳисобланади. Металлашда ўлчамлари 3-300 мкм бўлган эритилган металл заррачалари сиқилган ҳаво (ёки инерт газ) оқимида аввалдан тайёрланган детал сиртига 100-300м/с тезликда урилиб, унда шу металл қатламини ҳосил қилади. Бунда деталнинг асосий метали билан пуркалган металлнинг бирикиши улар орасидаги механик ва молекуляр боғланишлар ҳисобига содир бўлади. Пуркаладиган материалларни эритш усулига қараб металлаш газли, электрли ва плазмали турларга бўлинади. Газли металлашда ёнилғи сифатида ацетилен, пропан ва бошқа газлар қўлланилиши мумкин. 51-расмда ацетилен- кислород газлари алангасида металлни қизитиш ва эритиш схемаси келтирилган. Ацетилен ва кислород аралашмаси канал 2 бўйича 52 - расм . Электр ёйи воситасида м еталлаш берилиб аланга 4 ҳосил қилинади. Ацетилен- кислород алангаси 4 метализатор соплосининг марказий тешига орқали узатиладиган сим 3 ни эритади. Канал 1 орқали ўтаётган сиқилган ҳаво ёрдамида эса суюқлантирилган металл таъмирланадиган детал 5 нинг сиртига пуркалади. 51 -расм. Газ алангаси воситасида металлашда ишлатиладиган металлизатор Газли металлашнинг афзалликларига сифатли қоплама ҳосил қилиниши, легирловчи элементларнинг кўп миқдорда куймаслиги ва оксидлангач заррачаларнинг миқдори умумий қоплама материалининг 3% идан ошмаслиги киради. Газ билан металлашнинг камчиликларига қоплама нархининг юқорилиги, қоплаш ускунасининг муракаблиги (газ ва кислород билан таъминлаш манбаининг зарурлиги, металловчи аппарат ва сиқилган ҳавони тозаловчи қурилманинг мавжудлиги) ни киритиш мумкин. Электрли металлаш электрод симини эритиш усули бўйича электр ёйи воситасида ва юқори частотали ток воситасида амалга оширилади. Таъмирлаш корхоналарида амалиётида электр ёйи воситасида металлаш кен тарқалган. Электр ёйи воситасида металлаш схемаси 52-расмда келтирилган. Бир-биридан ток ўтказмайдиган қилиб, ажиратилган, кучланиш остида бўлган икки сим 1 махсус механизм 2 ёрдамида пойнакнинг йўналтирувчиси 3 бўйича ўзгармас тезликда узатилади. Бу симларнинг учларида ҳосил бўлган электр ёйи 5 ёнади ва уларни эритади. Эриган сим материали канал 4 орқали босим остида узатиладиган газ ёрдамида детал 6 юзасига пуркалади. 15. Металлаш технологияси Металлаш технологик жараёни детал сиртини металлашга тайёрлаш, металл қатламини ҳосил қилиш ва металлашдан сўнг детал юзасига ишлов бериш босқичларидан иборат. Детал юзасини металлашга тайёрлаш. Металл заррачаларининг ўрнашиш мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан детал юзасини металлашга тайёрлаш сифатига боғлиқ. Қоплама материаллари заррачаларининг асосий металл юзасига ўрнашиш мустаҳкамлиги таъминланиши учун таъмирланадиган детал юзасида оксидлар, намликлар, ёғлар ва бошқа ифлосликлар бўлмаслигиҳамда мазкур юза ғадир-будурликка эга бўлиши керак. Ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда детал юзасини металлашга тайёрлаш детални ёғсизлантириш ва тозалашни, унга тўғри геометрик шакл бериш учун хомаки ишлов беришни, юзада ғадир-будирлик ҳосил қилиш операцияларини ўз ичига олади. Деталнинг юзасини тозалаш ва ёғсизлантириш аввал кўриб ўтилган усуллардаги каби амалга оширилади. Деталга тўғри геометрик шакл бериш учун унга хомаки ишлов бериш металл кесиш станокларида бажарилади. Юзани металлашга тайёрлашда унда ғадир-будирлик ҳосил қилишнинг кенг тарқалган усуллари деталга пўлат кукунлари билан ишлов бериш, юзани накаткалаш, детал юзасига симлар ўраш ёки электр учқуни билан хомаки ишлов беришдан иборат. Исталган қаттиқликдаги детал юзасини металлашга тайёрлашнинг мукаммалроқ ва унумлироқ усулларидан бири пўлат кукунлари билан пуркаб ишлов беришдир. Ўлчамлари 0,8-1,5 мм бўлган пўлат кукунларини 0,4-0,6 Мпа ҳаво босими остида 25-40 0 ли бурчак билан пуркаш тавсия қилинади. Пуркаш натижасида детал юзасида ҳосил бўлган наклёп қопламанинг асос билан яхши ёпишишини таъминлайди. Деталнинг қаттиқлиги НВ 325 дан каттабўлганда сим ўраш усулидан фойдаланилади. Бунда детал токарлик станогининг марказларига маҳкамланиб, симнинг бир учи хомут ёрдамида деталнинг қопланмайдиган томонига қотирилади, симнинг иккинчи учиэса ёғоч тутқичларнинг қисқичлари орасидан ўтказилади. Станок ишга туширилгач, сим детал юзасига ўралади. Симнинг диаметри 1-1,5мм, ўрам қадами эса сим диаметридан 3-5 марта катта қилиб олинади. Детал юзасининг қопланмайдиган қисмлари паргамет қоғози, картон ёки темир листдан ясалган экран билан ҳимоя қилинади. Металлашни юзани тайёрлаш тугаши биланоқ, яъни тайёрланган юзанинг оксидланиши рўй бермасдан ўтказиш зарур. Юзани тайёрлаш ва металлаш орасидаги вақт 1,5-2 соатдан ошмаслиги лозим. Металл қатламини ҳосил қилиш. Кўндаланг кесими доирадан иборат бўлган деталларнинг юзасини металл билан қоплаш учун токарлик станокларидан фойдаланилади. Бунда детал станокнинг марказларига ёки патронига маҳкамланади, металловчи ускуна эса станокнинг суппортига ўрнатилади. Газли ва электрли металлашда сим материалининг қовушоқлигини камайтириш мақсадида металлашдан олдин уни 800-900 0 Сда юмшатиб, қум билан тозаланади. Деталларни металлаш учун ишлатиладиган симлар 65Г маркали пўлатдан ясалади. Цилиндирсимон деталларни металлаш учун сарф бўлган асосий вақт қуйидаги формула билан аниқланади: бунда d —металланадиган деталнинг диаметри, см; L— металланадиган деталнинг ва метализаторнинг салт юриш йўли узунликларининг йиғиндиси, см; h — қоплама қатламанинг қалинлиги, мм; γ —мазкур қатламнинг зичлиги, г/см 3 ; q—металловчи асбоб (метализатор) нинг иш унуми, кг/с; К— метализаторнинг хилини, металлаш режимини, пойнакдан деталгача бўлган масофани, деталнинг ўлчамларини ва пуркашда металлнинг исроф бўлишини ҳисобга олувчи фойдаланиш коэффициенти (К=0,7-0,8). Металлашдан сўнг детал юзасига ишлов бериш. Деталлар юзасида металл қатлами ҳосил қилингандан сўнг унга керакли кўриниш ва ўлчам бериш учун механик ишлов берилади. Пуркалган қатламнинг қаттиқлигидан юқори бўлганлиги ҳамда оксид пардаларининг мавжудлиги туфайли унга якуний ишлов беришда анча қийинчиликлар юзага келади. Токарлик станогида ишлов беришда тез кесувчи пўлатлардан ясалган ва қаттиқ қотишмали пластинкалардан иборат кескичлар қўлланилади. Бунда Т15К6 қаттиқ қотишмадан тайёрланган пластинкали кескичлар яхши кўрсаткичларга эга. Кескичларни нотўғри чархлаш ва тезлиги юқорироқ режимда кесиш натижасида пуркалган қатлам тикланган детал юзасидан кўчиши ёки юлиниб чиқиши мумкин. Таркибида 0,30% гача углероди бўлган пўлат симлар ҳосил қилинган металл қатлами ҳамда рангли металлдан ҳосил қилинган қопламалар йўнилади ва шундан сўнг жилвирланади. Таркибида 0,30% дан ортиқ углероди бўлган қопламаларга токарлик ишлови бериб бўлмайди, шунинг учун ҳам улар фақат улар жилвирланади. Металланган қатламни жилвирлашнинг асосий камчилиги жилвирлаш тошларининг тезда мойланишидир, бу эса уларни тез-тез тозалаб туришни талаб қилади. 16. Деталларни гальваник металл қоплаш йўли билан таъмирлаш. Умумий маълумотлар Таъмирлаш корхоналарида машинанинг ейилган айрим деталлари гальваник (электролитик) металл қоплаш усулида таъмирланади. Бу усул электролиз жараёнига асосланган. Электролитдан ўзгармас ток ўтганда унда содир бўладиган химиявий жараён Электролитлар иккинчи тур ўтказгичлар (кислота, тузлар ва ишқорларнинг сувдаги ёки бошқа эритгичлардаги эритмалари) дан иборат бўлади.  53-расм . Электролиз жараёни схемаси: 1-ўзгармас ток манбаи; 2-электролит; 3-катод; 4-анод. Ўзгармас ток манбаи 1 дан ток берилганда электролит 2 да электролиз жараёни содир бўлади (53-расм), яъни электролит мусбат зарядланган ионларга (катионларга) ва манфий зарядланган ионларга анионларга ажралади. Катионлар манфий зарядланган электрод- катод 3 га, анионлар эса мусбат зарядланган электрод- анод 4 га кўча бошлайди ва ўзларига хос бўлган хусусиятларни йўқотиб, нейтралланган атомларга айланади. Хромлашда катод вазифасини детал, анод вазифасини эса электрод бажаради. Анодлар эрийдиган (темир, мис ва бошқалар) ва эримайдиган (қўрғошин, кўмир, платина ва бошқалар) хилларга бўлинади. Миқдор жиҳатдан, электролиз жараёни Фарадей қонунига бўйсунади, яъни. G=cit, бунда G — таъмирланадиган детал сиртига қопланадиган металл миқдори, г; с— электрохимиявий эквивалент, г/А·соат; i— ток кучи, А; t — электролиз давомийлиги, соат. Амалий ҳисобларда, қопланадиган металл миқдорини аниқлаш учун водород ажралиб чиқиши ва бошқа жараёнларга сарф бўладиган энергия миқдорини ҳисобга олувчи тўғрилаш коэффициенти (а) киритилади, у ҳолда G ф =Ga=acit 54-расм. Анодлар (а) ва улар шаклларининг (б) электродларнинг сочилиш хусусиятига таъсири. 17. Хромлаш Хромлаш жараёни деталларни хромлашга тайёрлаш, бевосита хромлаш ва хромлашдан сўнг ишлов беришдан ҳамда хромлаш сифатини назорат қилишдан иборат. Деталларни хромлашга тайёрлаш. Деталларни хромлашга тайёрлаш уларни жилвирлаш, жилолаш, ювиш, хромланмайдиган жойларини ниқоблаш, деталларни осма ускуналарга ўрнатиш, деталларни ёғсизлантириш ва декопирлашни ўз ичига олади. Деталларни жилвирлаш қопланадиган деталларга тўғри геометрик шакл бериш учун керак, чунки хромлашдан сўнг деталнинг бошланғич шакли аниқ ҳосил қилинади. Жилвирлашни жилвирлаш станокларида ёки мослаштирилган махсус токарлик станокларида амалга ошириш мумкин. Детал материали қанча қаттиқ бўлса, жилвиртош шунча юмшоқ бўлиши керак. Жилолаш жилвирлашдан қолган изларни йўқотиш ва деталда силлиқ юза ҳосил қилиш учун қўлланилади. Жилолаш махсус жилолаш мосламаларида фетр (мато) доиралар қўллаш билан олиб борилади. Бундай доираларга жилолаш жараёнида махсус пасталар суртилади. Детал юзасида жилвирлашда ишлатиладиган абразив доиранинг излари қолмаганда жилолаш жараёни тугалланган ҳисобланади. Детал юзаси жилвирлаб ва жилолаб бўлингандан сўнг, мой ва ёғ қолдиқларидан тозалаш мақсадида, уни ювиш лозим. Деталларни ювиш керосин, бензин, уайт спирт ва бошқа воситалар билан махсус ванналарда олиб борилади, сўнгра сиқилган ҳаво билан қуритилади. Хромланмайдиган жойларни лок билан ниқоблаш юзаларига чўткалар ёрдамида лок суртиш билан амалга оширилади. Агар деталнинг конструкцияси йўл қўйса, хромланмайдиган юзаларни пластикатлардан ясалган ғилофлар билан ёки пластмассадан ясалган экранлар билан ниқоблаш мумкин. Деталларни хромланмайдиган жойлари ниқоблангандан сўнг, улар осма ускуналарга ўрнатилади. Деталларни осма ускуналари яхши туташиш ҳосил қилиш ҳамда деталларни ваннага осишни қулайлаштириш, детал ва анод ўртасидаги масофани бир хилда ушлаб туриш учун хизмат қилади. Деталлар осилгандан сўнг қуйидаги тартибда электролитда ёғсизлантириш жараёнидан ўтади: ўювчи натрий —30÷50г/л, калций сода —25÷30 г/л, суюқ шиша — 5 10 г/л, натрий уч фосфати — 10÷15 г/л. Ёғсизлантириш режимида токнинг зичлиги 5-15 А/дм 2 , ваннанинг ҳарорати 60-70 0 С, жараёнининг давомийлиги 5-8 минутни ташкил қилади, бунда детал катод вазифасини бажаради ва анод сифатида қўрғошин пластинкаси ишлатилади. Ток ўтганда детал юзасидан жадал равишда ажраладиган водород унинг юзасидаги мой қолдиқларининг ажралишини тезлаштиради. Детал ёғсизлантирилгандан сўнг иссиқ (60-70 0 С) сувда, ёғ қолдиқларидан тозалаш мақсадида ювилади, ундан сўнг эса совуқ сувда чайилади. Декопирлаш детал юзасидаги юпқа оксид пардаларини йўқотиш, таъмирланадиган детал асосий материалининг структурасини чиқариш ва қопланадиган хромнинг ёпишиш мустаҳкамлигини ошириш мақсадида ўтказилади. Декопирлаш химиявий ва анодли бўлиши мумкин. Химиявий декопирлаш таъмирлаш корхоналари амалиётида қўлланилмайди. Хромлаш ваннасида анодли декопирлаш усули энг кўп қўлланилади. Анодли декопирлашда дастлаб детал хромлаш ваннаси ток уланмаган ҳолда 5-8 минут ушлаб турилади. Бу вақт ичида детал анод вазифасини бажаради ва 25-40 А/дм 2 ток зичлигида ваннада 30-90 секунд ушлаб турилади. Ваннадаги электролитнинг таркиби ва температураси хромлашда қандай бўлса, бу ҳолда ҳам худди шундай бўлади. 30-90 секунд вақт ўтгач, ток таъмирланадиган детал катод вазфасини бажарадиган қилиб қайта уланади ва хромлаш жараёни бошланади. Хромлаш жараёни силлиқ ва ғовакли хромлашга бўлинади. Силлиқ хромлаш жараёнини кўриб чиқамиз. Ток бўйича энг кўп металл ажралиб чиқиши хром ангидрид билан сульфат кислотанинг нисбати 100:1 бўлганда содир бўлади. Шу боис силлиқ хромлашда электролитнинг таркиби қуйидагича олинади. CrO 3 —150 г/л ва H 2 SO 4 — 1,5 г/л (100:1); CrO 3 —250 г/л ва H 2 SO 4 — 2,5 г/л (100:1). Тажрибалар натижаси силлиқ хромлаш режими токнинг зичлиги ва электролитнинг температурасига боғлиқлигини кўрсатади. 55-расмда ҳар хил хром қатламларини олиш соҳалари келтирилган, бунда электролит таркиби CrO 3 —150 г/л, H 2 SO 4 — 1,5 г/л. Расмдан кўриниб турибдики, хром қатламининг оқимтир, ялтироқ ва кулранг турларини олиш мумкин. Булардан энг қаттиғи (НВ 1200) кулранг қатлам ҳисобланади, аммо мўртлиги ва ейилишга чидамлилигининг пастлиги туфайли, асосан, ҳимоя-декаратив мақсадларда қўлланилади. Ялтироқ қатламлар ҳам қаттиқ (НВ 800), мўрт, аммо кислоталарга чидамли ҳисобланади. Бундай қатламлар қўзғалмас бирикмаларда ишлатилади. Оқимтир қатлам хромланган қатламлар ичида энг юмшоғи (НВ 500-600) бўлиб, пластикроқ мой билан қониқарли даражада мойланади, ейилишга қаршилиги каттароқдир. Оқимтир қатламлар динамик юкланишда ишлайдиган деталлар учун қўлланилади. 55-расм. Ҳар хил қатламлар олиш соҳалари. Ейилишга чидамли қатлам олиш учун электролитнинг тахминий таркиби ва хромлаш режими қуйидагича бўлиши керак: CrO 3 —150 г/л, H 2 SO 4 — 1,5 г/л, токнинг зичлиги 20...25 А/дм 2 , электролитнинг температураси 65...70 0 С. Универсал сульфат кислотали э лектролитларда хромлашнинг қуйидаги камчиликлари мавжуд: металлнинг ток бўйича чиқиши паст (12- 16%), электролиз жараёнида электролитнинг таркиби турғун бўлмаганлиги туфайли уни тез-тез ростлаб туриш талаб қилинади, иш унуми нисбатан паст (1 соатдан олинган қатламнинг қалинлиги 0,03...0,1мм). Хромлаш жараёнида электролит таркиби тез-тез ростлаб турилишига сабаб, эримайдиган анодларнинг қўлланилиши натижасида CrO 3 ва H 2 SO 4 орасидаги оптимал нисбатан (100:1) бузилади, бу эса ваннадаги хромли электролит миқдорининг камайишига олиб келади. Сульфат кислотали хромлашда юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун таъмирлаш корхоналари амалиётида ўз- ўзидан ростланувчи сульфат кремний фторидли, электролит қўлланилади. Бу электролит шунинг учун ҳам ўз-ўзидан ростланувчи дейиладики, бунда электроддаги хром ангидриднинг миқдори унинг температураси ва миқдорига мос ҳолда электролиз жараёнида ўзўзидан ростланиб, CrO 3 SiO 4 – ва SiF 6 – миқдорлари амалда ўзгармас бўлиб қолади. Бунга электролит таркибига қўшимча равишда қийин эрийдиган стронций сульфати ва калий кремний фторид тузларини қўшиш натижасида эришилади. Хром ангидрид концентрациясининг ўзгаришига қараб, электролитнинг температурасига боғлиқ ҳолда бу тузларни эрувчанлиги ҳам ўзгариб туради. Электролитдаги хром ангидриднинг миқдори тузларни эрувчанлигидан кўпроқ бўлиб қолса, тузларнинг бир қисми эритмада диссоциацияланган ионлар шаклида бўлиб, қолган қисми эса ваннанинг тубида қаттиқ ҳолатда чўкма бўлиб туради. Электролитли ванна ўзгармас температурада ишлатилганда CR 3 , SO 4 — ва SiF 6 - - лар миқдорининг ўзгармаслиги SrSO 3 ва KSi тузларнинг қаттиқ ҳолатига ўтиш ҳисобига таъминланади. Агар хром ангидриднинг миқдори 250 г/л дан ошиб кетса, ваннанинг тубида ётган қаттиқ ҳолатдаги ортиқча тузлар эрий бошлайди ва хром ангидриди миқдорининг SO 4 ва SiF 6 ионлари сонига нисбати сақланиб қолади. Ана шундагина электролит барқарор бўлиб, уни тез-тез ростлаш эхтиёжи йўқолади ҳамда бундай электролитлардан ток бўйича кўпроқ (18-20%) хром чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан ростланадиган электролитда барча турдаги хром қатламларини ҳосил қилиш мумкин. Бундай электролитларда қоплама ҳосил қилиш тезлиги каттароқ бўлганлиги учун улардан фойдаланиш универсал сульфат кислотали электролитда хромлашдан арзонга тушади.  3-жадвал № Электролит таркиби ва электролиз режими Универсал сульфат кислотали электролит Ўз-ўзидан ростланувчи электролит 1 Хром ангдриди (CrO 3 ), г/л 250 250 2 Сульфат кислота (Н 2 SO 4 ), г/л 2.5 - 3 Строниций сульфати (SrSO 4 ), г/л - 6 4 Калий кремний фторид (К2SiF), г/л — 20 5 Электролит температураси, 0 С 50-60 40-70 6 Ток зичлиги, А/дм 2 40-100 50-120 7 Хромнинг ток бўйича чиқиши, % 12-16 18-22 3 – жадвалда хромлаш учун тавсия қилинган универсал сульфат кислотали ва ўз-ўзидан ростланувчи электролитларнинг таркиби ва электролиз режими келтирилган. Хромлаш учун ишлатиладиган электролитларнинг асосий камчилиги ток бўйича хром чиқишининг камлиги ва сочилиш хусусияти пастлиги ҳисобланади. Хромлаш жараёнини жадаллаштириш мақсадида хона температурасида хромлаш имконини берувчи тетрохромат электролити тавсия қилинган Тетрохромат электролиплигининг таркиби қуйидагича: 350...400г/л, CrO 3 , 2-2,5г/л H 2 SO 4 ; 40-60 г/л NaOH; 1...2 г/л шакар. Анод вазифасини перфорацияланган қўрғошин ёки қўрғошиннинг 3- 5% сурмали қотишмаси бажаради. Электролитга ўювчи натрий қўшилиши натижасида тетрохромат ҳосил бўлганлиги учун бундай электролит тетрохромат электролити дейилади. Бунда химиявий реакция қуйидагича кечади: 2NaOH+4CrO 3 → Na 2 O·4CrO 3 +H 2 O Электролиз жараёнида ваннанинг температураси паст (17-23 0 С) бўлиб, 24 0 С дан ошмаслиги керак. Бундан юқори температурада тетрохромат турғун бўлмаганлиги сабабли электролит ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятларини йўқотиши мумкин. Бинобарин, паст температурани ушлаб туриш учун ваннани совитиб туриш даркор, бунда токнинг зичлиги юқорироқ (30-100 А/дм 2 ) бўлиши талаб қилинади. Тетрохромат электролитда ҳосил қилинган қатламлар ғоваксиз бўлиб, қаттиқлиги нисбатан камроқ (НВ 350-400) мослашувчанлик (приработка) хусусияти яхши, сочилиш хусусияти ва ток бўйича хром чиқиши юқорироқ (28-30%). Яхши мослашувчанлик хусусияти ва ток бўйича хром чиқиши юқорироқ бўлганлиги бу электролитнинг қўлланилишига катта йўл очиб беради. Тетрохромат электролити пўлат, рух қотишмасидан ва жездан тайёрланган деталларни ҳимоя- декоратив қоплашда, унча катта бўлмаган нисбий юкланишда ишловчи деталларда ейилишга чидамли қотишмалар ҳосил қилишда, деталларни тиклашда хром қатламидан катта қаттиқлик талаб қилинмайдиган ҳолларда (подшипниклар ўрнгатиладиган жойларни тиклашда) ишлатилади. Хромланган силлиқ қатламнинг юқори қаттиқлигига қарамасдан, у ўзаро қўзғалувчан қилиб бириктирилган деталларда қониқарсиз ишлайди, чунки улар сиртида мой яхши тутиб турилмайди, шунинг учун кейинги йилларда ғовакли хромлаш кенг тарқалди. Ғовакли қатлам ҳосил қилишнинг бир нечта (механик, химиявий ва электрохимиявий) усуллари мавжуд. Механикавий усулда хромлашдан аввал детал сиртида чуқурчалар ёки ғоваклар қум ёки питра пуркаш натижасида ҳосил қилинади. Хром қатлами шу йўсинда тайёрланган юзага ўтириб ундаги нотекисликларни маълум даражада сақлаб қолади. Химиявий усулда ғоваклар ҳосил қилишга силлиқ хромланган детал сиртига сульфат кислота таъсир эттириш орқали эришилади. Ғовакли хром қатлами ҳосил қилишнинг электрохимиявий усули кўпроқ тарқалган бўлиб, у хромлаш амалга оширилган электролитда силлиқ хромланган деталлларга қўшимча (анодли) ишлов бериш (декопирлаш) дан иборат. Умуман олганда, электролитик усулда қатламда кичик ғовакликлар (силлиқ хромланган ҳолда ҳам) мавжуд бўлади, аммо у мойни юзага яхши ушлаб туриш учун етарли бўлмайди. Детал сиртида бундай кичик ғовакликларнинг бўлиши ғовакли хром қатламини турли кўриниши ва ўлчамларда олиш имконини беради. Бунинг учун дастлабки дарзлар турига эга бўлган хром қатламига анодли ишлов берилса (декопирланса), ғовакли хром қатлами ҳосил бўлади. Хром қатламидаги ғовакликлар нуқтасимон, каналсимон хилларга, турига ва режимга боғлиқ. Агар оқимтир ялтироқ хром қатламига анодли ишлов берилса (55-расм), унда каналсимон ғовакликлар, агар кулранг ялтироқ қопламга анодли ишлов берилса, нуқтасимон ғовакли хром қатламини ҳосил қилиш мумкин. Каналсимон ғовакли хром қатлами тартибсиз жойлашган, кенглиги ва чуқурлиги ҳар хил бўлган, кўпинча кесишадиган каналчалардан иборат. Хром қопламасига ишлов бериш жараёнида ундаги мавжуд бўлган дарзлар кенгайиб ва чуқурлашиб, каналчалар ҳосил қилади. Нуқтасимон ғовакли хром қатлами қум билан ишлов берилган дағал деталга ўхшайди, унда кўпинча чуқурчалар ва ўткир бўртиқлар бўлади. Қопламадаги дарзларнинг кенгайиши хром қатлами қалинлигининг камайишидан тезроқ юз беради. Каналсимон ғовакли хром қатламларида силлиқ хром қатламларига нисбатан 80— 120 маротаба кўп мой тутиб турилади, шу сабабли хром қатламининг ейилишига қаршилиги кескин ошиб кетади. Каналсимон ғовакли хром қатлами билан цилиндрлар блоки гильзаларининг юзалари қопланади.  Нуқтасимон хром жуда яхши мослашувчанлик хусусиятига эга бўлганлиги учун двигатель поршенларининг компрессион ҳалқалари юзасини хромлашда ишлатилади. Деталларни хромлаш жараёни аниқ жараён бўлганлиги учун унинг барча режимларига қатъий риоя қилинса, детални керакли аниқликдаги ўлчамгача хромлаш мумкин. Бунда қўшимча механик ишлов беришга эхтиёж қолмайди. Аммо хром қатламига осонлик билан механик ишлов бериш мумкинлигини ҳисобга олиб, хромлаш жараёнини механик ишлов бериш (жилвирлаш) учун қўйим қолдириш билан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Деталларга хромлашдан сўнг ишлов бериш. Хромлашдан сўнг деталларга ишлов бериш деталларни дистилланган совуқ ва иссиқ сувларда ювиш, осма ускуналардан ечиб олиш ва уларни қуритиш шкафларида қизитишдан иборат. Деталларни дистилланган сувда ювиш улардаги қолдиқ электролитларни хромлаш ваннасига қайтаришдан иборат. Совуқ ва иссиқ сувда ювиш детал юзасини қолдиқ электролитлардан батамом тозалаш учун бажарилади. Шунинг учун детал аввал оқиб турган сувда, сўнгра иссиқ сувда ювилади. Иссиқ сув детални яхши ювиши билан бирга уни иситади ва қуришини тезлаштиради. Шундан сўнг детал осма ускуналардан чиқариб олинади, ҳимоя (изоляция) локлари пичоқ билан олиб ташланади, целлулоид эса ечиб олинади. Детални қуритиш шкафида 150-200 0 С гача қиздириш хром қатламида водородни чиқариб юбориш билан бир қаторда уни қуритиш учун ҳам керакдир. Қуритилган детал техник назоратдан ўтказилади. Техник назорат деталнинг ташқи кўринишини кўздан кечириш билан бошланади. Аниқланган нуқсонлар жилвир ёки қайроқ тошлар билан бартараф қилинади. Шундан сўнг хром қатламининг асосий материал билан ёпишиш мустаҳкамлиги текширилади. Бундай назоратдан кейингина детал керакли ўлчамгача жилвирланади. 1 Темирлаш Деталларни хромлаш жараёни, асосан, ейилиш миқдори кам бўлган деталлар учун яроқлироқдир. Ейилиш миқдори кўп (масалан, 0,5 мм дан ортиқ) бўлганда деталларни хромлаш йўли билан таъмирлаш анча қимматга тушади. Шунинг учун кўп миқдорда ейилган деталларни таъмирлашда таъмирлаш корхоналари амалиётида темирлаш усули кўпроқ қўлланилади. Темирлаш технологик жараёни хромлаш жараёнига ўхшаб кетади, у детални таъмирлашга тайёрлашни, темирлашни, темирлашдан сўнг деталга ишлов беришни ва темирлаш сифатини текширишни ўз ичига олади. Детални темирлашда қуйидаги операциялар бажарилади: тикланадиган юзаларга механикавий ишлов бериш; бензинда ювиш; детални темирланмайдиган юзаларини ниқоблаш; осма ускуналарга ўрнатиш; ёғсизлантириш; совуқ сув оқимида ювиш; 30% ли сульфат кислота эритмасида анодли ишлов бериш; совуқ ва иссиқ сувда ювиш; қоплаш жараёни; иссиқ (80-90 0 С) сувда ювиш; кальцийли соданинг 10% эритмаси билан ювиш; иссиқ (80...90 0 С) сувда ювиш; деталларни осма ускуналардан чиқариб олиш ва ниқоблаш материалларини олиб ташлаш; қопламага механик ишлов бериш ва темирлаш сифатини текшириш. Деталнинг таъмирланмайдиган жойлари цапон лок, эмалит, БФ елими, бакелит локи, резина эмаль ва ҳоказо билан ниқобланади. Юзага анодли ишлов бериш электролитнинг таркиби қуйидагича бўлган ваннада олиб борилади: сульфат кислотасининг сувдаги 30% ли эритмаси ва 10-25 г/л темир сульфати (темир купороси FeSO 4 ·7H 2 O) нинг сувдаги эритмаси. Бунда электролитнинг зичлиги 1,23г/см 3 атрофида бўлиши керак. Анод вазифасини ишлов бериладиган детал, катод вазифасини эса қўрғошин пластинкаси бажаради. Катод майдони (S K ) анод майдони (S a ) дан 4 марта ортиқ, яъни S a / S K =1/4 бўлиши керак. Анодли ишлов бериш режими: ток зичлиги Д т =10-70 А/дм 2 , электролит температураси t =16...22 0 С, ишлов бериш давомийлиги 0,5-4 минут.  Анодли ишлов беришда ҳосил бўлган оксид пардаларини якуний тозалаш деталларни темирлаш ванналарида 10-50с давомида токсиз ушлаб туриш билан амалга оширилади. Сўнгра электролитли ванна тўғри қутубликдаги зичлиги 5 А/дм 2 бўлган ток манбаига уланади ва 5-10 минут давомида ток чизлиги темирлашдаги қийматга етказилади. Темирлаш электролитларига қуйидаги талаблар қўйилади: улар қалин (0,5 мм ва ундан ортиқ) қатлам ҳосил қилиши, қоплама юқори физик- механик хусусиятларига эга бўлиши, жараён катта жадалликда кечиши керак. Бундай талабларга температураси 50 0 С дан ортиқроқ бўлган темир хлоридли электролит жавоб беради. Темирлашда совуқ электролитлар (температураси 50 0 С гача) ҳам ишлатилади, улар оксидланишга турғунроқ, аммо қоплаш унуми паст бўлганлиги учун таъмирлаш корхоналари амалиётида қўлланилмайди. Темир хлоридли иссиқ электролитларда қоплама ҳосил бўлиш тезлиги юқори (соатига 0,4-0,5 мм) бўлади. Ток бўйича металл чиқиши юқори (80- 90%) бўлиб, жараённи назорат қилиш қулайдир. 4 - жадвал № Қатламнин г қалинлиги Электролит таркиби Электролиз режими 1 HRC 35-48 Темир (II)- хлорид (FeCl 2 . 4H 2 O)—300÷360 г/л; хлорид кислота (HCl)—1,5 г/л Ток зичлиги 10— 40 А/дм 2 , электролит температураси 65—80 0 С 2 HRC 30-35 Темир (II)- хлорид (FeCl 2 . 4H 2 O)—400÷660 г/л; марганец хлориди (MnCl 2 ·4H 2 O), хлорид кислота (HCl)—2 г/ л Ток зичлиги 10— 15 А/дм 2 , электролит температураси 80— 85 0 С 3 HRC 50-52 Темир хлорид 300÷360 г/л; марганец хлориди —60, хлорид кислота — 1.5 г/л Ток зичлиги 10— 40 А/дм 2 , электролит температураси 65— 80 0 С 4 HRC 60-62 Темир (II)- хлорид —250 г/л; никель хлорид (NiCl·6 H 2 O) г/л, гипофосфат (NaH 2 PO 2 ) ёки калий—1,5.....2 г/л; хлорид кислота—1,5÷2 г/ л. Ток зичлиги 20— 30А/дм 2 , электролит температураси 65—80 0 С 4 – жадвалда электролитларнинг таркиби, таъмирланадиган детал юзасида турли қаттиқликдаги темир қатлами ҳосил қилиш режимлари келтирилган. Темирлашда анод сифатида кам углеродли 10,15 ёки 20 маркали пўлатлар, яъни эрийдиган анодлар қўлланилади. Темир хлорид молекулалари сувда эриганда ионларга бўлинади. Темир ионлари (Ғе ++ ) деталда зарядсизланиб, уни темир билан қоплайди. Анодли ҳам электролитда эриб, катодда зарядлансизланган ионларнинг ўрнини қоплашга сарф бўлади. Бунинг натижасида электролитнинг таркиби деярли ўзгармайди. Электролиз пайитида катоддан кўп миқдорда водород ажралиб чиқади, у пўлат қопламада актив равишда ютилади, бу эса электр энергияси сарфининг кўпайишига ва ток бўйича металл ажралиб чиқишининг камайишига, ҳосил қилинган қопламаларнинг эса кўчувчанликка мойил бўлишига олиб келади. Пўлат қопламадаги водородни камайтириш учун водород ионларини камайтириш темир ионларини эса кўпайтириш лозим, бунда темир водородга қараганда деталга кўпроқ қопланади. Водород ионларини ҳаддан ташқари камайтириш ҳам темир гидрооксиди (эримайдиган заррачалар) ҳосил бўлишига олиб келади, улар қоплама ҳосил қиладиган темирга илашиб, қоплама сифатини пасайтириши мумкин. Бундан кўриниб турибдики, эритмада темир гидрооксиди ҳосил бўлишининг олдини олиш учун электродда минимал кислоталиликни, яъни водород ионларини ушлаб туриш лозим. Водород ионларининг кам миқдорда бўлиши темирнинг электролитдаги миқдорига, электролитнинг температурасига ва ток зичлигига боғлиқ. Электролитнинг температураси, ундаги металл миқдори ва токнинг зичлиги қанча юқори бўлса, электролитнинг кислоталилиги шунча юқори бўлиши керак. Шу боис темирлашда электролитнинг температураси юқори бўлиши талаб қилинади. Аммо темирлаш жараёнидаги юқори (65-80 0 С) температура электролитнинг буғланишига олиб келади. Буни олдини олиш учун темирлаш жиҳозида электролитни сув ва хлорид кислотаси билан таъминловчи қурилма бўлиши керак. Бундан ташқари, электролиз жараёнида эрийдиган анодларнинг қўлланилиши электролитнинг анод шлами (чўкиндиси) билан ифлосланишига олиб келади. Анод шлами қоплама таркибига кириб, унинг сифатини ёмонлаштиради. Шунинг учун темирлаш жиҳозида электролитни фильтрловчи қурилма ҳам бўлиши талаб қилинади. Деталнинг асосий металл билан темир қопламанинг боғланиш мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан таъмирланадиган детал юзасини қоплашга тайёрлаш сифатига боғлиқ. Қоплама сифатини лупа ёрдамида назорат қилиниб, юзанинг сифати эталон билан солиштирилади. Иссиқ хлорли электролитлар кўпчилик металл ва унинг қотишмаларига нисбатан агрессив ҳисобланади. Шунинг учун темирлаш ванналарини электролитнинг агрессив таъсиридан ҳимоялаш мақсадида кўмир- графитли плиткалар, кислотага чидамли эмаль, резина ёки локлардан фойдаланиш лозим. Шунингдек, ванналар маҳаллий тозалаш (шамоллатиш) ва электролитни иситиш қурилмалари билан жиҳозланиши керак. Ток манбаи сифатида, хромлаш жараёнидаги каби, 6/12В, 1000/500 А ли ўзгармас ток генераторларидан фойдаланилади. Таъмирлаш корхоналари амалиётида темирлаш қуйидаги мақсадларда қўлланилиши мумкин: 1) деталларда қўшимча термик ишлов бермасдан таъмирлаш учун (деталлар қўзғалмас ўтқазишда ишлаётганда ва улардан юқори қаттиқлик талаб қилинмаган ҳолларда); 2) хромлашдан олдин темир қатлами ҳосил қилиш учун (детал ишқаланиб ейилишга ишлайдиган ҳолларда); 3) таъмирланадиган детал қатламни цементатция қилиш талаб қилинган ҳолларда. Биринчи мақсад учун темирлаш технологик жараёнинингсхемаси қуйидагича: деталга тўғри геометрик шакл бериш ва унинг юзасини текислаш учун механик ишлов бериш; детал юзасини абразив кукуни билан тозалаш; деталларни осма қурилмаларга маҳкамлаш; темир қопланмайдиган юзаларни ниқоблаш; юзани ёғсизлантириш ва совуқ сув оқимида ювиш; концентрланган хлорид кислотаси эритмасида (детал юзасини оксид пардаларидан тозалаш учун) химиявий ишлов бериш; сувда ювиш; темирлаш; иссиқ сувда ювиш ва қуритиш; детални 200- 300 0 С гача (водородни чиқариб юбориш учун) қизитиш; деталга талаб қилинган ўлчам бўйича механик ишлов бериш. Иккинчи мақсад учун темирлаш технологик жараёни механик ишлов бериш босқичигача биринчи мақсад учун қандай бўлса, иккинчи мақсад учун ҳам худди шундай бўлади. Учунчи мақсад учун темирлаш технологик жараёни қуйидагича. Дастлаб детал юмшатилади, сўнгра биринчи мақсаддаги операциялар бажарилади, охирида эса цементация, тоблаш, паст бўшатиш ва талаб қилинган ўлчам бўйича якуний жилвирлаш амалга оширилади. Темирлашнинг афзалликларига детал металлнинг структураси ва термик ишлови бузилмаслиги (чунки жараён 85 0 дан паст температурада ўтади); қопламанинг детал материали билан бирикиш мустаҳкамлиги талабга тўлиқ жавоб бериши; электролитнинг оддийлиги; қалин қоплама ҳосил қилиш мумкинлиги (қалинлиги 5мм ва ундан ҳам каттароқ); цементатция, тоблаш ва бўшатишдан сўнг қоплама қаттиқлигининг юқорилиги; хромлашга қараганда ток бўйича металл чиқишининг юқорилиги; ток зичлигининг хромлашдагига қараганда 2,5 маротаба пастлиги; иш унумининг юқорилиги (хромлашдагига қараганда 8-10 маротаба ортиқ) киради. Темирлаш жараёнининг камчиликлари детални темирлашга тайёрлашнинг нисбатан мураккаблиги ва қопламанинг сифати юзани тайёрлаш сифатига узвий боғлиқлиги, ваннадаги электролит таркибини танлаш ва уни иситиш лозимлиги, электролитни фильтрлаш ва уни маълум кислоталикда ушлаб туриш зарурлиги, электролитли ваннани алоҳида жойлаштириш талаб қилинишидан (чунки хона яхши шамоллатилмаганда ундаги ҳаво хлорид кислота буғларига тўйинади) иборат. Мазкур камчиликларга қарамасдан, темирлаш ейилган деталларни таъмирлашда кенг қўлланиладиган усуллардан ҳисобланади. Темирлаш усули билан таъмирланган деталлар қўзғалмас ва қўзғалувчан (темирлашдан сўнг хромланган) бирикмаларда ишлатилиши мумкин. 19. Деталларни пластмасса ва елимлардан фойдаланиб таъмирлаш ва кавшарлаш. Умумий маълумотлар Деталларни таъмирлашда кейинги вақтларда ҳар хил пластмассалар ва елимлар кенг қўлланилмоқда. Пластмассаларнинг қўлланилиши полимер материалларнинг кенг миқёсдаги ижобий хусусиятларидан фойдаланишга асосланган. Бундай хусусиятларга деталларни таъмирлаш ёки ясашнинг оддийлиги, яхши фракцион, антифрикцион ва диэлектриклик сифатлари, мустаҳкамлиги, мой, бензин, сув ва тебранишга турғунлиги киради. Асоси юқори молекуляр органик бирикмалардан иборат материаллар пластмассалар деб аталади. Улар юқори температура ва босим таъсирида аввалдан белгиланган шаклни ҳосил қилади ва бу шаклни одатдаги шароитда сақлай олади. Пластмассаларнинг асоси сунъий (синтетик) ёки табиий смолалар бўлиб, улар боғловчи материал вазифасини бажаради ҳамда унинг химиявий, физикавий, механик ва бошқа хусусиятларини белгилайди. Боғловчи элементлардан ташқари, пластмасса таркибига тўлдирувчилар, пластикловчилар, қотиргичлар бўёқлар, тезлатгичлар ва махсус хусусияти берувчи бошқа қўшилмалар ҳам киради. Тўлдиргичлар (металл қириндилари, портландцемент, пахтақоғоз тўқималари, асбест, слюда графит ва бошқалар) пластмассаларнинг физикмеханик, фрикцион ёки антифрикцион хусусиятларини яхшилаш, иссиқликка чидамлилигини ошириш ҳамда маҳсулотнинг таннархини арзонлаштириш мақсадида қўлланилади. Пластикловчилар (дибутилфтолат, олеин кислотаси ва бошқалар) полимерларга қовушоқлик ва оқувчанлик хусусиятини бериш учун хизмат қилади. Қотиргичлар (аминлар, магнезий, оҳак ва бошқалар) полимерларни қаттиқ ва эримайдиган ҳолатга ўтказишга ёрдам беради Бўёқлар (нигрозин, охра, мўмиё сурик ва бошқалар) полимерлар-га ёрдам беради. Пластмассалар химиявий табиати, термореактив (реактопластлар) ва термопластик гуруҳларга бўлинади. Реактопластлар деб шундай пластмассаларга айтиладики, улар қизитилиб, кейин совитилгандан сўнг иссиқликдаги ва суюқликда эримайдиган ҳолатга ўтади. Термопластлар смола бўлиб, иситилганда пластик ҳолатга, совитилганда эса қаттиқ ҳолатга ўтади. Бу жараён қайтарилувчи жараён ҳисобланади. Елимли таркиблар таъмирлаш корхоналари амалиётида қўзғалмас бирикмалар ҳосил қилиш учун қўлланилади. Масалан, фрикцион (ишқаланувчи) устқуймаларни елимлашда, дарзларни, тирналган жойларни беркитишда, гальваник ванналарни, тирналган жойларни беркитишда, гальваник ванналарни қоплашда, ҳимоя қопламалари беришда қўлланилади. Деталларни кавшарлаш ҳам ажиралмас бирикмалар ҳосил қилиш учун қўлланилади. Кавшарлашда деталларда ҳосил қилинган тирқишга киритилган суюқлантирилган оралиқ металл асосий металл билан ўзаро таъсирида бўлиб, кристалланиш натижасида кавшарлаш чоки ҳосил қилади. 20. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратиш ва назорат қилиш технологияси асослари Деталлар кирдан ювиб, тозалангандан кейин яроқли-яроқсизларга ажратилади, яъни нуқсонларни аниқлаш мақсадида текширилади ва уч гуруҳга: кейинчалик фойдаланишга яроқли, яроқсиз ва таъмирталаб деталларга сараланади. Деталларнинг нуқсонларини аниқлаш ва яроқли-яроқсизларга саралаш ишлари ишлаб чиқариш самарадорлигига, шунингдек таъмирланган машиналар сифати ҳамда пухталигига катта таъсир этади. Шунинг учун бу ишларни техник шартларга аниқ амал қилган ҳолда бажариш керак. Деталлардаги нуқсонларни кўздан кечириб, шунингдек махсус асбоблар, мосламалар ва ускуналар ёрдамида аниқланади. Кейинчалик фойдаланишга яроқли деталлар яшил ранг, яроқсизлари қизил ранг, тиклашни талаб этган деталлар эса сариқ рангт билан белгиланади. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратиш натижалари нуқсонлар рўйхатида қайд этилади ёки махсус ҳисоблаш қурилмалари ёрдамида ҳисобга олинади. Бу маълумотлар статистик усулларда ишлангандан кейин деталларнинг яроқлилик, алмашинувчанлик ва тиклаш коэффициентларини аниқлаш ёки уларга узатиш киритш имконини беради. Ишга яроқли деталлар саралангандан кейин корхонанинг комплектлаш (бутлаш) участкасига, сўнгра машина агрегатларини йиғишга, яроқсизлари эса чиқиндилар омборига юборилади. Таъмирталаб деталлар таъмирлашни кутаётган деталлар омборига ва тегишли тиклаш участкаларга жўнатилади. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратиш ва саралаш техник шартлари карта (қоғоз) кўринишида бўлиб, унда ҳар қайси деталга оид қуйидаги маълумотлар келтирилади: деталь тўғрисидаги умумий маълумотлар; деталдаги нуқсонлар рўйхати; нуқсонларни бартараф этиш усуллари; таъмирсиз рухсат этиладиган ўлчамлар ва нуқсонларни бартараф этишнинг тавсия этилган усуллари. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратишда вақтни тежаш мақсадида қуйидаги тартибга амал қилинади. Деталларни ташқи томондан кўздан кечириб йирик дарзлар, тешилган-ёрилган, синган, тиралган, чизилган, занглаган жойлар аниқланади. Деталлар иш сиртларининг ўзаро жойлашишидаги ва деталлар ашёсининг физик-механик хоссаларидаги нуқсонлар махсус мосламалар ёрдамида аниқланади. Кўзга кўринмайдиган нуқсонлар (кўринмайдиган дарзлар ва ички нуқсонлар) аниқлангандан кейин деталлар иш сиртларининг ўлчамлари ва геометрик шакли текширилади. Деталларда учрайдиган нуқсонлар таснифи. Турли жараёнларнинг биргаликда деталларга кўрсатган таъсири натижасида уларда нуқсонлар пайдо бўлади. Нуқсонларнинг тури жуда кўп бўлиб, уларни қуйидаги беш гуруҳга бўлиш мумкин: иш сиртларининг ўлчамлари ва геометрик шаклининг ўзгариши; иш сиртларининг ўзаро жойлашишидаги аниқликнинг бузилиши; деталларнинг механик шикастланиши ва деформацияланиши; занглаб шикастланиши; деталлар ашёсининг физик-механик хоссаларининг ўзгариши. Деталлар иш сиртларининг ўлчамлари ейилиш натижасида ўзгаради. Сиртлар нотекис ейилганда уларнинг геометрик шакли бузилади. Фикримизни асослаш учун двигателдаги энг муҳим иккита деталь- цилиндрлар гильзалари ва тирсакли валнинг ейилиш хусусиятларини кўриб чиқамиз. Цилиндрларнинг гильзаларида унинг ички иш сирти ейилади. Ейилиш натижасида гильза иш сиртининг диаметри катталашади, унинг шакли эса бузилади. Гильзанинг ички сирти узунлиги бўйича нотўғри конус, айланаси бўйлаб эса, овал шаклига келади. Цилиндрлар гильзасининг юқори қисми, юқориги компрессион ҳалқанинг ишқаланиш жойи кўпроқ ейилади (3.20-расм). Буни қуйидагича тушунтириш мумкин. Ёнилғи ёнганда гильзанинг юқори қисмида газлар ҳарорати ва босими кескин ошади. Газлар поршень ҳалқаларининг остига кириб, уларнинг гильза сиртига босимини оширади. Юқори ҳарорат натижасида мой парда суюлиб, гильзанинг юқори қисмини мойлаш шароитлари ёмонлашади. Бундан ташқари, ёнувчи аралашма мойни қисман ювиб юборади. Ёнилғи ёнганда таркибида карбонат ангидрид гази ва олтингугуртли бирикмалар бўлган газлар ҳосил бўлади. Бу газлар сув буғлари билан қўшилиб, сульфат ва кўмир кислоталарини ҳосил қилади, бу кислоталар сиртнинг занглаб ейилиши учун шароит яратади. Поршеннинг гильза деворига нотекис таъсир этиши гильза иш сиртининг овал шаклга келишига сабаб бўлади. Бу эса поршеннинг гильза сиртига босими катта бўлишлиги билан тушунтирилади ва шу жойлар тез ейилади. Двигателнинг тирсакли вали иш жараёнида иш газларининг циклик (такрорланувчи) босими, илгариланма ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмларнинг инерция кучлари таъсирида бўлади. Бундай шароитларда тирсакли валнинг ўзак ва шатун бўйинлари ейилади. Тирсакли валнинг бўйинларига кучлар нотекис таъсир этганидан улар айлана бўйлаб нотекис ейилади.Масалан, шатун бўйинлари тирсакли валнинг ўзак бўйинларининг ўқига қараган томонда кўпроқ ейилади. Бунга сабаб шуки, вал бўйнининг бу томонига инерцион кучлар узлуксиз таъсир этади. Иш сиртларининг ўзаро жойлашишидаги аниқликнинг бузилиши машиналарнинг деталларида кўп учрайдиган нуқсонлар қаторига киради. Бундай нуқсон содир бўлганда цилиндрсимон сиртлар меҳварлари ўртасидаги оралиқ, меҳварлар ва текисликларнинг ўзаро паралелиги ёки тиклиги, силиндрцимон сиртларнинг ўқдошлиги бузилади ва ҳоказо. Нуқсонларнинг содир бўлишига иш сиртларнинг нотекис ейилиши, деталларни тайёрлашда пайдо бўладиган ички кучланишлар, иш вақтида деталлга ортиқча юк тушиб, уларни қолдиқ деформация пайдо бўлиши ва бошқалар сабаб бўлади. 56-расм. Двигатель гильзасининг юқоридан пастга қараб ейилиш схемаси. Деталлар ашёсидаги ички кучланишлар унинг эгулувчанлик чегарасидан ошганда дефоррмация содир бўлади. Қолдиқ дефоррмация деталларда эгилиш, буралиш, қийшайиш кўринишида бўлади. Тирсакли валлар ва тақсимлаш валлари деформацияланиб эгилади, корпус деталлар (цилиндрлар блоки, узатмалар қутисининг картери ва ҳ.к.) қийшаяди, шатунлар буралади. Деталларга ўзгарувчан ишорали кучлар такрор-такрор таъсир этганда металлда ички зўриқишлар тўплана боради, деталларнинг узоқ вақтга чидамлилиги камая боради, дарзлар ва нуқсонлар пайдо бўла бошлайди, деталь ашёси толиқади. Ашёларнинг толиқиш ҳодисаси тирсакли валлар, буриш цапфалари, яримўқлар, рессорлар, пружиналар кабиларда содир бўлади. Ашёларнинг занглаб шикастланиш ходисаси деталга ташқи муҳитнинг кимёвий ёки электр кимёвий таъсири натижасида содир бўлади. Деталлар занглаганда улар сиртида оксид пардалар, доғлар ва ўйилган жойлар пайдо бўлади. Деталларнинг нураши суюқлик таъсирида содир бўлади. Нураш натижасида деталлар сиртида ўйилган жойлар ва доғлар пайдо бўлади. Бундай шикастланишни двигатель совитиш тизимининг деталларида, кузовда ва унинг қанотларида кузатиш мумкин. Агар деталга таъсир этаётган суюқлик таркибида жилвир заррачалар мавжуд бўлса, нураш кучаяди. Кавитатцион шикастланишлар деталга таъсир этаётган суюқлик оқими шу оқимда пайдо бўлган газ пуфакчалари таъсирида узилиб-узилиб турганда содир бўлади. Кавитатцион пуфакчалар ёрилганда гидравлик зарблар пайдо бўлиб, деталь сиртида диаметри 0,2 -1,2 мм ли чуқурчалар ҳосил бўлади. Деталлардаги нуқсонлар қўшимча динамик юкларни вужудга келтириб, уларни ейилишини тезлаштиради.Шунинг учун деталларни яроқли- яроқсизларга ажратиб саралашда, нуқсонларни топиш ва таъмирлаш жараёнида уларни бартараф этиш зарур. Деталларга иш жараёнида белгиланган миқдордан ортиқча юк таъсир этганда, шунингдек ашёнинг толиқиши натижасида уларда механик нуқсонлар ва деформациялар содир бўлади. Механик нуқсонларга деталлардаги дарзлар, тешилган, синган жойлар, деформациялар (эгилиш, бурадлиш, қийшайиш) киради. Дарзлар кўпинча ўзгарувчан кучлар вақт-вақти билан (циклик) таъсир этадиган шароитларда ишлайдиган деталларда ашёнинг толиқиши натижасида пайдо бўлади. Бундай нуқсонлар кўпинча рама деталларида, кузовларда, тирсакли валларда, буриш цапфаларида, рессораларда, кучланишлар тўпланадиган жойлар (тешиклар, галтеллар ва х.к.) атрофида пайдо бўлади. Дарзларнинг кенглги турлича бўлади: баъзиларини оддий кўз билан кўриш мумкин,бошқаларини эса махсус асбоблар ёрдамида аниқланади. Деталлар металлнинг толиқиши натижасида, шунингдек катта зарбли кучлар таъсирида синиши мумкин. Деталлар динамик кучлар таъсирида деформацияланади. Бундай нуқсон тирсакли валлар, шатунлар, карданли валлар, олдинги кўприк тўсинлари, раманинг деталлари ва кузовларда учрайди. Занглаш натижасида шикастланишлар металлнинг зангли муҳит билан кимёвий электр кимёвий ўзаро таъсир этиши натижасида пайдо бўлади. Занглаш натижасида шикастланишлар деталларда яхлит оксид пардалар ёки айрим жойлардаги доғлар, ўйилган жойлар, нуқталар кўринишида бўлади. Автомабилларнинг кўп деталлари: чиқариш клапанлари, цилиндр гильзаларининг юқори қисми, рама, кузов, османинг қисмлари ва ҳоказолар занглайди. Машиналарнинг иш жараёнида деталлар ашёсининг физик- механик хоссалари ўзгарганда деталларнинг қаттиқлиги ва эгилувчанлик хусусиятлари пасаяди. Иш жараёнида деталлар қизитиб ишлов бериш ҳароратигача қизиганда ёки кимёвий-қизитиб ишлов бериши натижасида мустаҳкамланган сиртқи қатлам қаттиқлиги ўзгаради. Деталь ашёси толиқиши натижасида деталларнинг эгилувчанлик хусусияти пасаяди. Бундай нуқсон кўпинча клапанларнинг пружиналари ва рессорларда содир бўлади. Яроқли- яроқсизларга ажратиш деталлардаги ейилган, дарз бўлган, эгилган, ўқдошлиги бузилган, синган, занглган, чизилган, тирналган каби жойларни аниқлаш жараёнидан иборат. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратиш жараёни сифатли бажарилса, таъмирланган машинанинг иш муддати 20-25 фоизга ошиши мумкин. Деталларни яроқли – яроқсизларга саралашда улар беш гуруҳга ажратилиб, турли рангдаги бўёқлар билан белгиланиб қўйилади: 1) яроқли деталлар яшил ранг билан белгиланади; 2) янги ёки меъёрл ўлчамгача тикланган деталлар сариқ ранг билан белгиланади; 3) устахонада ёки ихтисослаштирилган корхонада таъмирланиши лозим бўлган деталлар оқ ранг билан билан белгиланади; 4) фақат ихтисослаштирилган корхонада таъмирланиши лозим бўлган деталлар кўк ранг билан белгиланади; 5) яроқсиз деталлар- қизил ранг билан белгиланиб, чиқиндилар омборига топширилади. Деталлар ювиб тозалангандан кейин уларга яроқли ёки яроқсиз белгилари қўйилади. Ҳозирги кунда нуқсонларни аниқлашнинг асосан икки усулидан фойдаланилмоқда: 1) кўздан кечириб- оптик усулда аниқлаш (тирналган, ёрилган, занглаган ва ҳоказо жойларни); 2) капиляр усулда аниқлаш (дарз жойларни). Капиляр усуллар ҳўллаш учун ишлатилган суюқликнинг сиртқи дарзлар, ғоваклар ва ҳоказоларга капиллярлар бўйлаб сингиши ҳодисасига асосланган. Бу усулларга, масалан, люминесцент усули киради. Люминесцент усулидан магнитланиш хусусиятига эга бўлмаган ашёлардан тайёрланган деталлардаги сиртқи дарзлар ва ғовакларни аниқлашда қўлланилади. Деталларни яроқли-яроқсизга ажратишда қуйидаги ўлчов асбобларидан фойдаланилади: 1) штангенциркуль, микрометр, индикаторли нутрометр (ички ўлчам ўлчагич), тангензубомерлар, индикаторли универсал штативлар, текшириш плиталари, чизғичлар, гониялар, оптиметрлар, миниметрлар, асбобли микроскоплар ва бошқалар; 2) магнит-кукун усули (дарзлар, ғоваклар аниқланади, таъмирлаш заводларида қўлланилади); ювиш-кукун усули (сиртқи ва сиртга яқин жойда жойлашган дарзларни, ғовакларни аниқлашда қўлланилади); 3) индукция (уюрмали ток) усули ёрдамида кўзга кўринмайдиган дарзлар аниқланади; 4) ультратовуш усули. Бу усул ультратовушнинг бир жинсли металлдан ўта олиш хусусиятига асосланган. Агар тўсқинлик бўлмаса, ультратовуш металл орқали эркин ўтади; агар металлда дарз бўлса, ультратовуш шу дарз орасидаги ҳаво қатламидан қайтади ва бу махсус асбоблар ёрдамида қайд этилади; 5) рентгенография усули. Бу усул рентген нурларининг деталь қалинлигига қараб (нур ўтказилган қатлам қалинлиги, ички нуқсонларнинг мавжудлиги ва ҳ.к. га қараб ) турлича ютилишига асосланган; 6) босим усули ичи бўш деталлардаги кўзга кўринмайдиган нуқсонларни (кўпинча очиқ дарзларни) аниқлашда қўлланилади. Бу усулда деталлар ичига босим билан сув ёки ҳаво киритилади. Муҳим деталлар учун ҳаво ўрнига гелий ишлатилади, сўнг дарзқидиргич (ҳаво ёки суюқлик сизган жойни аниқловчи асбоб) ёрдамида гелийнинг қаердан сизаётганлиги аниқланади; 7) гидравлик усул. Бу усулда корпус деталлар (цилиндрлар блоки, цилиндрлар каллаги) даги дарзлар аниқланади. Синовлар деталлардаги барча тешикларнинг жипс ёпилишини таъминлайдиган махсус стендларда ўтказилади. Деталь ичини тўлатадиган сув босими 0,3-0,4 МПа бўлади. Сувнинг сизиб чиқишига қараб, деталда дарз бор-йўқлиги аниқланади; 8) пневматик усул икки схема бўйича қўлланилади. Биринчи схемада синаладиган деталь сувга ботирилади, унинг ички қисмига эса босим билан ҳаво киритилади. Ҳаво босими деталларни синаш техник шартларига мувофиқ танланади. Сувдан кўтарилаётган ҳаво пуфакчалари деталда нуқсон борлигини ва унинг қаерда эканлигини кўрсатади. Бу усул ёрдамида радиаторлар, баклар ва ҳ. к. лардаги нуқсонлар аниқланади. Иккинчи схема бўйича синашда деталнинг ичи газ билан тўлатилади ва унинг герметиклиги босимнинг пасайиш даражасига қараб аниқланади. Деталларни яроқли-яроқсизларга ажратишда нуқсонларнинг қаерда жойлашганини аниқ билиш шарт бўлмаганда бу усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Таъмирлаш корхоналарида капилляр усуллардан бўёқ люминесцент усуллари кўпроқ қўлланилади. Бўёқ усули суюқ бўёқларнинг ўзаро диффузияланиш хоссаларига асосланган. Бунда деталнинг текширилаётган сирти органик эриткич (кўпинча, бензин) билан ёғдан тозалангандан кейин, унга керосинда суюлтирилган рангли бўёқ суртилади. Турли текшириш усулларида олинган ахборот сифати 5-жадвал Текшириш усули Нуқсонлар тўғрисидаги ахборот сифати қа линлик бўйича сезгирли ги ж ойлаш га н ўрни Т оифа с и ш акли ўл чамла ри Ори ентация Ультратов уш 1 2 4 3 4 3 Радиограф ия(радиоск опия) 2 2 1 1 2 2 Электр магнит 4 1 1 4 2 4 Магнит 3 1 1 2 2 2 Капиляр 4 1 1 2 2 2  Белгилар: 1-сифати жуда аъло; 2- юқори; 3- ўртача; 4- паст. Бўёқ усули суюқ бўёқларнинг ўзаро диффузияланиш хоссаларига асосланган. Бунда деталнинг текширилаётган сирти органик эриткич (кўпинча, бензин ) билан ёғдан тозалангандан кейин унда керосинда суюлтирилган ранг бўёқ суртилади. Сўнгра бўёқ эриткич билан ювиб кетказилади ва деталь сиртига оқ бўёқ суртилади. Бир неча минутдан кейин оқ бўёқли сиртда аввалги бўёқ рангидаги доғ пайдо бўлади. Бу доғнинг шакли деталдаги дарз шаклида, лекин ўлчамлари дарзникидан катта бўлади. Турли текшириш усулларидан олинган ахборот сифати 5 - жадвалда келтирилган. Бўёқ усулининг бошқа бир турида бўёқ аралаштирилган керосин ва сув суспензиясидан фойдаланилади. Бу усул аввалги усулга нисбатан кўп меҳнат талаб қилади, лекин арзон ашёлардан фойдаланилади. Бу усул ёрдамида эни камида 20 мкм ли дарзларни аниқлаш мумкин. Люминесцент усули баъзи моддаларнинг ультрабинафша нурлар ўтказилганда ёруғланиш хоссаларига асосланган. Сиртқи нуқсонларни аниқлаш учун деталь флуоресценцияланувчи суюқликка (50 фоиз керосин, 25 фоиз бензин, 25 фоиз трансформатор мойига флуоресценцияланувчи бўёқ- дефектол ёки ОП-7 эмульгатор 1 м 3 аралшмага 3 кг миқдорда қўшилади) ботирилади. Сўнгра деталь сув билан ювилади, иссиқ ҳаво билан қуритилади ва унга селькагель кукуни сепилади. Селькагель флуоресценцияланувчи суюқликни дарз ичидан сиртга тортиб чиқаради. Деталь ультрабинафша нурлар билан нурланганда флуоресценцияланувчи суюқлик шимилган селькагель кукуни равшан нурланиб, дарзнинг чегараларини кўрсатади. Одатда бу усул магнитланиш хусусиятига эга бўлмаган ашёдан тайёрланган деталлардаги эни 10 мкм дан катта бўлган дарзларни аниқлашда қўлланилади.