logo

Саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар

Yuklangan vaqt:

24.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

952.693359375 KB
Саноат машина ва жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар Режа: 1. Машиналар тўғрисида умумий маълумотлар 2. Саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари 3. Машина деталларидаги ишқаланиш 4. Ейилиш турлари классификацияси 5. Деталларнинг емирилишига таъмир этувчи омиллар 6. Машина қисмларининг ишқаланиши, ишламай қолиши ва деталларнинг ейилиш таснифи 7. Ишқаланиш турлари 8. Машиналарнинг ишламай қолишининг таснифи 9. Ейилишга таъсир қилувчи омиллар ва деталларнинг шикастланиш турлари 10. Машиналар деталларининг ейилиш механизми ва уларнинг камчиликлари 11. Мўрт ва қовушқоқ емирилиш 12. Машиналарнинг жисмонан ейилиши ва маънавий эскириши 13. Машина деталларини ва йиғиш бирликларининг ейилишини ўрганиш усуллари ва воситалари 14. Ишончлиликка оид асосий тушунчалар 15. Саноат машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлашни ташкил қилиш 1. Машиналар тўғрисида умумий маълумотлар Машина – энергия, материаллар ва ахборотни ўзгартиришда ҳаракат бажарувчи механик қурилма (лотинча мачина – айнан, қурилиш) бўлиб, унинг асосий вазифаси инсон меҳнатини енгиллаштириб иш унумдорлигини ошириш мақсадида инсоннинг ишлаб чиқаришдаги вазифасини қисман ёки тўлиқ бажаришдир. - Енергияни ўзгартирувчи э нергетик машина; - меҳнат предметининг шакли, хоссалари ва вазиятини ўзгартирувчи иш машинаси; - ахборот тўплаш, уни қайта ишлаш ва ундан фойдаланишга мўлжалланган ахборот машинаси бор. Энергетик машинага электр двигателлар ва электр генераторлар, ички ёнув двигателлари, турбина, буғ машиналари ва бошқалар; Иш машинасига технологик машина ёки машина – қуроллар (метал қирқиш станоклари, қурилиш, кончилик, қишлоқ хўжалик, тўқимачилик машиналари), транспорт машиналари (автомобиллар, тепловозлар, самолётлар, теплоходлар ва бошқалар), юк ташувчи машина (конвейерлар, элеваторлар, кўтариш кранлари, кўтаргичлар); Ахборот машинасига ҳисоблаш машиналари ва қурилмалари, шифрлаш машиналари, механик интеграторлар ва бошқалар киради. Электрон ҳисоблаш машиналари, аслида машина эмас, чунки уларда механик ҳаракатдан фақат ёрдамчи операцияларни бажаришдагина фойдаланилади. Ишлаб чиқаришда мустақил, инсоннинг бевосита иштирокисиз барча технологик жараёнларни ва ёрдамчи операцияларни бажарувчи автоматлар кенг қўлланилмоқда. 2. Саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари Ишлаб чиқариш кўлами кенгайиб самарадорлиги орта борган сари маҳсулот сифатини яхшилаш муаммоси тобора долзарблашиб боради.  Ҳар қандай саноат машинасининг иш унумдорлиги, унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ушбу машинадан қандай фойдаланишга боғлиқ. Маълумки, маҳсулот сифати деганда шу маҳсулотнинг номига мос келадиган, стандарт талабларига жавоб бера оладиган ўзига хос хоссалари йиғиндиси тушунилади. Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари эса аниқ бир шароитда махсулотни яратиш ва уни эксплуатация қилиш (фойдаланиш) билан боғлиқ бўлган сифати таркибига кирувчи хоссаларининг миқдорий тавсифидир. Масалан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат машина ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари ГОСТ 2116 – 71 га мувофиқ қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Машина ва жиҳоздан вазифаси бўйича фойдаланиш самарадорлигини тавсифловчи ва унинг ишлатилик кўламини белгиловчи э ксплуатацион – техник; 2. Машина ва жиҳознинг бузилмай, ишдан чиқмай, узоқ муддат ишлашини, ремонтга яроқлилигини ва сақланувчанлигини характерловчи хоссалари – ишончлилик (пухталик); 3. Машина ва жиҳозни яратишда, унга техник хизмат кўрсатишда ҳамда таъмирлашда юқори иш унумдорлигини таъминлаш имконини берувчи конструктив – технологик ечимлар самарадорлигини характерловчи – технологик; 4. Саноат машина ва жиҳозларидан фойдаланишда “инсон – машина – муҳит” системасини характерловчи, инсоннинг комплекс гигиеник, аптропометрик, физиологик ва психологик (руҳий) хоссаларини эътиборга олувчи – эргономик; 5. Машина ва жиҳозларнинг ташқи кўринишидаги маънодорлик билан унинг қандай вазифани бажаришга мосланганлигини билдириб туриши, асллиги (оригиналлиги), уйғунлиги, яхлитлиги, стили (услуби)ни акс этувчи – эстетик; 6. Машина ва жиҳознинг стандартлаштирилиш ва уни ташкил этувчи жисмларнинг унификацияланганлик даражасини акс эттирувчи – стандартлашганлик ва унификациялан-ганлик; 7. Машина ва жиҳознинг мамлакатимизда ҳамда хорижда ҳимояланганлик даражасини характерловчи патент-ҳуқуқий; 8. Машина ва жиҳозни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва уни ишлатиш (эксплуатация қилиш) харажатларини характерловчи – иқтисодий. Машина ва жиҳозларнинг эксплутацион хоссалари баҳоланувчи параметрлар бўлиб, амалий масалаларни – маълум машина ва жиҳоздан турли технологик жараёнлар ва режимларда (қайта ишланаётган хом ашё тури ва сифати, тайёр маҳсулотга қуйиладиган талаблар ва бошқалар) фойдаланиш бир турдаги машина ва жиҳозни бошқаси билан алмаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, янада юқори иш унумдорликка эга бўлган янги жиҳозларни яратиш масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради. Ҳозирги пайтда саноат машина ва жиҳозларининг энг муҳим баҳоланувчи параметри уларнинг иш унумдорлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг таннархидир. Машина ва жиҳознинг иш унумдорлиги вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан белгиланади ҳамда у машина ва жиҳоздан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ бўлади. Бунда биз экстенсив фойдаланиш ва интенсив фойдаланиш тушунчаларини фарқлашимиз керак. Экстенсив фойдаланиш – бу машина ва жиҳоздан сифат кўрсаткичларини эътиборга олмасдан вақт бўйича фойдаланишни ифодалайди. Интенсив фойдаланиш эса машина ва жиҳоздан иш режими бўйича самарали фойдаланишни билдиради. Машина ва жиҳозлардан вақт бўйича фойдаланиш ишлаб чиқаришдаги технологик ва ташкилий жиҳатларга ҳамда машина ва жиҳозни иш ҳолатида (созликда) сақлашга боғлиқ. Машина ва жиҳоздан интенсив (жадал, самарали) фойдаланиш эса иш параметрларининг оптимал қийматида (материалларни узатиш, тезлик, иш органларининг зўриқиши ва бошқалар) ишлаш режими билан ифодаланади. Машина ва жиҳозлардан фойдаланиш самарадорлигини қуйидагилар белгилайди: 1. Иш жиҳозининг параметрлари; 2. Тезлик, қувват, ёнилғини тежаши; 3. Ишончлилик – узоқ вақт бузилмай ишлаш ремонт (таъмирлаш)га яроқлилик. Мана шунинг учун ҳам ҳозирда касб – ҳунар коллежларида ўқиётган ёшлар саноат – машина ва жиҳозларнинг вазифаси, тузилиши, уларни ташкил этувчи деталлар ва уларнинг материаллари, машина ва жиҳозларнинг иш принципи, уларни ишлатиш, зарур ҳолларда қисмлар ҳамда деталларга ажратиш, носозликларни аниқлаш, таъмирлаш ва қайта йиғиш усулларини чуқур ўрганишлари керак. Буларни яхши билмасдан туриб машина ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш мумкин эмас. Ҳар қандай объект (узел, машина агрегати) аниқ бир тузилмага эга, яъни деталларининг ўзаро жойлашуви, шакли ва улар юзаларининг ўлчами, бир – бирига тутатиш жиҳати ўзаро алоқаси ёки муносабати билан характерланувчи биргаликда ишловчи узеллар ва деталлар конструкциясидан иборат бўлади. Саноат машина ва жиҳозлари одатда ўта оғир эксплуатацион шароитларда фойдаланилади. Улар қайта ишланаётган материалларнинг юқори ҳарорати, ўзгариб турувчи кучли зўриқишлар остида ишлайди. Машина ва жиҳозларнинг бундай ўзига хос иш шароити ҳамда ўзаро бириккан деталлар орасида содир бўладиган ички табиий ҳодисалар (ишқаланиш, ейилиш каби) машина ва жиҳозлар эксплуатацион хоссаларнинг ўзгаришига, техник ҳолатининг ёмонлашувига ва носозликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Машина ва жиҳозлар деталларининг носозлиги уларнинг бошланғич шакли, ўлчами, массаси, материал структураси ва механик хоссаларининг ўзгариши билан, шунингдек, туташ юзалар сифатининг ўзгариши ва деталларнинг ўзаро жойлашувининг бузилиши билан ифодаланади. Деталларнинг ўзаро жойлашувидаги бузилишлар ўқ ва валлардаги марказлаш, параллеллик ва тиклик (перпендикулярлик)нинг издан чиқиши оқибатидир. Туташ жойлардаги носозликлар кўпинча ўтқазишлар зазорларни бажаришдаги ноаниқликлар ва машина элементлари бирикмаларининг бўшаб кетиши натижасида ҳам юзага келади. Қўзғалмас бирикмаларда ўтқазишларнинг нотўғри бажарилиши таранг тортиш катталигининг ўзгаришига ва деталларнинг силжишига олиб келади. Қўзғалувчан бирикмаларда ўтқазишларнинг нотўғри бажарилиши динамик зўриқишлар пайдо бўлиши ва уларнинг кучайишига, туташ деталлар ҳароратининг кўтарилишига сабаб бўлади. Масалан, бундай ҳолат тишли узатмаларда радиал ва ён зазор тирқишларнинг катталашувига; шарнирли бирикмаларда втулка ва вал бўйинчаси орасидаги зазорнинг катталашувига олиб келади. Қотирилган бирикмаларнинг бўшаб кетиши димамик кучлар (зўриқишлар)нинг кўпайишига, асосий деталлар бикирлигининг йўқотилишига ёки машина ва жиҳозлар бирикмаларидаги герметикликнинг бузилишига сабаб бўлади. Машина ва жиҳозлар эксплуатацион хоссаларининг ўзгаришига деталларнинг ейилиши катта таъсир кўрсатади. Деталларнинг ейилиши ишчи тезликларни, қувватни, айлантирувчи моментни, энергия ва фойдаланиладиган материаллар сарфини ўзгартириб юборади, машина иш унумдорлигини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини пасайтиради. Саноат машина ва жиҳозларидаги ана шундай кўнгилсиз носозликларнинг олдини олиш, ишга яроқсиз ҳолатга келиб қолишига йўл қўймаслик учун уларга техник хизмат кўрсатиб бориш ва махсус режа асосида таъмирлаш (ремонт) ишларини олиб бориш кўзда тутилади. Режали асосда олдиндан огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари тизимини тўғри ишлаб чиқиш учун эса машина ва жиҳозлар деталларининг емирилиш қонуниятлари асосларини яхши билиш керак. 3. Машина деталларидаги ишқаланиш Иккита жисмнинг юзалари туташган зоналарда уларнинг ўзаро силжишига қаршилик қиладиган ҳолат ишқаланиш дейилади. Ташқи ишқаланиш қаттиқ жисмлар орасидаги ўзаро механик таъсирдир. Ишқаланиш жисмларнинг бир-бирига тегиб турган жойларида пайдо бўлиб, уларнинг нисбий сурилишига тўсқинлик қилади. Мана шу тўсқинлик қилувчи куч ишқаланиш кучи дейилади. Жисмнинг силжиш йўлида ишқаланиш кучини енгиши ишқаланиш иши дейилади. Ишқаланиш иши деталлар ва материалларнинг конструкциясига ва туташиш ҳолатига боғлиқ бўлиб, у ишқаланиш турлари билан ифодаланади. Жисм ҳаракатининг характерига кўра сокин ва кинематик ишқаланиш тушунчалари мавжуд. Ўзаро қўзғалмас жисмлар орасидаги ишқаланиш сокин ишқаланиш, бирбирига нисбатан харакатдаги жисмлар орасидагиси эса кинематик ишқаланиш деб аталади. Ўз навбатида бир жисмнинг бошқа жисм сиртидаги ҳаракатига кўра, кинематик ишқаланиш сирпаниб ва думалаб ишқаланишга бўлинади. Сирпаниб ишқаланиш – бу туташ жисмлар бир - бирига тегиб турган нуқтада уларнинг тезлиги турлича бўлган ҳолатдаги ишқаланиш (68 - расм. А). 68-расм. Ташқи ишқаланиш турлари. а) сирпаниб ишқаланиш; б) думалаб ишқаланиш; в) бир вақтнинг ўзида ҳам думалаб ҳам сирпаниб ишқаланиш Думалаб ишқаланиш - эса туташ жисмлар бир-бирига тегиб турган нуқтада уларнинг тезлиги қиймат ва йўналиш бўйича бир хил бўлган ҳолатдаги ишқаланишдир (68-расм б). Баъзан думалаб - сирпаниб ишқаланиш тушунчаси ҳам ишлатилади. Ўзаро туташ жисмлар бир вақтнинг ўзида ҳам думалаб ҳам сирпаниб ҳаракатланганда думалаб-сирпаниб ишқаланиш вужудга келади (68- расм. в). Сокин ишқаланиш турғунлик ҳодисаси деб аталувчи ҳодиса билан тушунтирилади. Унинг моҳияти қуйидагича: бир-бирига тегиб турувчи жисмга уринма кучлар Ғ ≤ Ғ 0 = ф 0 П таъсир этганда уларда нисбий ҳаракат бўлмаса турғунлик ҳодисаси вужудга келади. Бу ерда Ғ 0 – сокин ишқаланишнинг чегаравий (енг катта) кучи; П – жисмларнинг бир-бирига меъёрл босим кучи; ф 0 - сокин ишқаланиш коэффициенти. Сиртлари мойланган жисмлар орасидаги ишқаланиш қуруқ ишқаланиш, тўла мойланмаганда эса суюқликли ишқаланиш деб номланади. Қуруқ сирпаниб ишқаланиш кучи Амонтав қонуни бўйича қуйидагига тенг: Fc = f · P (31) бу ерда ф – сирпаниб ишқаланиш коэффициенти; (одатда, ф < ф 0 ). Деяргиннинг икки ҳадли ишқаланиш қонуни анчагина аниқликка эга: F c = µ ( P + P o S ), (32) бу ерда µ - ҳақиқий ишқаланиш коэфициенти; П о – молекуляр тортишиш кучлари ҳосил қилган қўшимча босим; С – жисмлар орасидаги бевосита тегишиб турган сиртлар барчасининг умумий юзи; р – радиусли шар ёки думалоқ цилиндрнинг текис сирти бўйлаб қуруқ думалаб ишқаланиш кучи Кулон қонуни бўйича: F m = f m · Pr га тенг (33) бу ерда ф м = думалаб ишқаланиш коэфициенти.  Одатда, думалаб ишқаланиш кучи сирпаниб ишқаланиш кучидан анча кичик бўлади. Техникада ташқи ишқаланиш икки томонлама роль ўйнайди. Бир томондан, турғунлик ҳодисаси туфайли у ҳамма ғилдиракли ва бошқа қурилмаларга ҳаракатланиш, шунингдек, машиналарнинг бир деталидан иккинчисига кучларни узатиш (фрикцион, тасмали ва бошқа узатмалар) имкониятини яратади. Иккинчи томондан, кинематик ишқаланиш механизмлар ишқаланувчи қисмларнинг ейилишига ва қизишига олиб келади. Ички ишқаланиш – қаттиқ, суюқ ва газсимон жисмларда уларнинг деформацияланиши вақтида содир бўлувчи ва механик энергияни қайтмас сочилишга, яъни унинг ички энергиясига айланишига олиб келувчи жараёндир. Машина ва жиҳозлар иш жараёнида ҳар хил турдаги ишқаланишлар аралаш ҳолда содир бўлиши кузатилади. Ишқаланиш жараёни машина ва жиҳозлардан фойдаланишда жуда муҳим омиллардан эканлиги сабабли олимлар бу жараённи 100 йилдан кўпроқ вақтдан бери ўрганиб келмоқдалар. Улар ишқаланиш табиатини тушунтиришга бу жараённи керакли йўналишда мувофиқлаштириб боришга кўп уриниб ташқи ишқаланиш моҳиятини бир оз бўлсада тушунтириб берувчи турли гипотеза ва назарий асослашларни илгари сурганлар. Ҳозирги кунда: - ишқаланишнинг механик назарияси (1748 й. Француз физиги Кулон, Амонтон); - ишқаланишининг молекуляр назарияси (1934 й, рус олими Дерягин Б.В –); - ишқаланишининг молекуляр - механик назарияси (1946 й, рус олимлари - Крагельский И.В, Дерегин Б.Д); - ишқаланишнинг гидродинамик назарияси (1883 й, рус олимлари – Петров Н.П, Жуковский Н.Е, Чаплин С.А, Мерцалов Н.Е) каби назарий асослар мавжуд.  Олимлар бу изланишларда ишқаланишнинг зарарли таъсирларини иложи борича камайтириш имконини берувчи қонуниятларни кашф этганлар. Агар машина ва жиҳозлардан фойдаланишда илмий – тадқиқот изланишлари натижалари асосида таклиф этилган тавсияларга риоя этилса ўзаро туташ деталларнинг узоқроқ ишлаши таъминланади. 4. Ейилиш турлари классификацияси Машина ва жиҳозлар деталлари сирт қатламларининг ишқаланиш вақтида емирилиши натижасида улар ўлчамлари, шакллари, массалари ёки сиртқи ҳолатининг ўзгариши ейилиш дейилади. Ейилиш – оқибатида деталлар орасидаги туташлик, кинематик боғланишлар бузилади ва маълум бир узел ёки механизм ишдан чиқади. Деталларнинг емирилиш жараёни жуда мураккаб бўлиб кўплаб эксплуатацион (фойдаланиш) омилларга боғлиқ. Жисмга кўрсатилаётган ташқи механик таъсир, атроф – муҳит ва ишқаланаётган металлар хоссаларига боғлиқ равишда: - механик; - теплофизик; - кимёвий емирилиш жараёнлари содир бўлиши мумкин. Бу эса ўз авбатида деталлар юзасининг парчаланишини характерлайди. ГОСТ 16429 – 70 га кўра емирилишнинг уч хил тури мавжуд: - механик емирилиш; - молекуляр – механик емирилиш; - коррозион – механик емирилиш; Механик емирилиш механик таъсирлар натижасида содир бўлади ва қуйидаги емирилиш турларини ўз ичига олади: - абразив емирилиш; - гидроабразив емирилиш; - газоабразив емирилиш; - эрозион емирилиш; - чарчаб емирилиш; - кавитацион емирилиш. Абразив емирилиш (69- расм) қаттиқ жисм ёки заррачанинг тирновчи ёки кесувчи ҳаракати натижасида вужудга келади. 69-расм. Абразив (тиналиб) ейилиш схемаси. а) ейилаётган заррача; б) абразиб (тирновчи) заррача; в) мой қатлами. Одатда, бу қаттиқ заррачалар деталларнинг туташ юзалари орасига ташқаридан тушиб қолиши ёки ишқаланиб ишлаётган деталлар юзасидан кўчиб чиқиши мумкин. Бундай заррачалар ишқаланиб ишлайдиган юзалар орасидаги мойга қўшилиб қолиб емирилиш жараёнини кескин кўпайтириб юборади. Суюқлик оқимидаги қаттиқ жисм ёки заррачалар таъсири натижасида гидроабразив емирилиш, газ оқимидаги қаттиқ жисм ёки заррачалар таъсири натижасида газоабразив емирилиш содир бўлади. Жисмга суюқ ёки газ оқими тўғридан – тўғри таъсир кўрсатганда юзаларнинг э розион емирилиши содир бўлади. Материал микроҳажмларининг кўп маротабалаб деформацияланиши натижасида чарчаб емирилиш юзага келади. Бундай ҳодиса ёриқлар пайдо бўлишига ва металл заррачаларининг кўчиб чиқишига олиб келади. Суюқлик ичида кавитация шароитида турган қаттиқ жисмнинг нисбий ҳаракати натижасида кавитацион емирилиш содир бўлади. Молекуляр – механик емирилиш – бир вақтнинг ўзида механик таъсир натижасида юзага келадиган емирилишдир. Туташ деталларнинг ишқаланиш юзалари текис бўлмаслиги, унда бўртиб чиққан заррачаларнинг мавжуд бўлиши маҳаллий контакт (боғланиш)ни пайдо қилади. Ана шу маҳаллий контакт пайдо бўлган жойларда зўриқиш кўчайиб мой пардаси узилади, детал юзасининг нисбатан юқори тезликларда ҳаракатланиши шароитида эса – кучли қизиш содир бўлиб мой пардаси шикастланади ва металл заррачаларининг қотиб қолиш ҳодисаси юзага келади. Бунинг натижаси ўлароқ туташ жойлардаги мавжуд боғлиқликлар бузилиб қотиб қолган заррачалар бир – биридан ажралиб кета бошлайди. Бунда бир юзада чуқурчалар, иккинчисида эса бўртиқлар пайдо бўлади. Коррозион – механик емирилиш – материал у турган муҳит (ҳаво кислороди, газ) билан кимёвий алоқага киришган шароитда ишқаланиш натижасида пайдо бўлади. Агрессив оксидловчи муҳит таъсири остида ишқаланаётган деталлар юзасида оксидлар пардаси ҳосил бўлади. Бу парда механик ишқаланиш натижасида сидирилиб, ишқаланаётган металлнинг яланғочланган юзаси яна оксидланади. 5. Деталларнинг емирилишига таъмир этувчи омиллар Саноат машина ва жиҳозларидан самарали фойдаланиш учун бу машина ва жиҳозларни ташкил қилувчи деталлар юзаларининг емирилиши жараёнини ва бу жараённи юзага келтирувчи, унга таъсир этувчи омилларни билиш зарур. Машина деталлари нега емириляпти, қайси деталларнинг қайси жойлари кўп емириляпти, нима қилинса бу емирилишнинг олди олиниши мумкин, емирилган жойларни тиклаш мумкинми, қандай қилиб тиклаш мумкин? Бу ва шу каби саволларга жавоб топмасдан туриб машина ва жиҳозларни тўғри ишлатиш, уларни замон талаблари даражасида таъмирлаш мушкул. Машина деталлари юзаларининг емирилиш жараёни жуда мураккаб, чунки у машинадан фойдаланишнинг конкрет шароитида турлича уйғунлашган кўплаб омилларга боғлиқ. Деталларнинг емирилиши жадаллигига емирилиш турли ва ейилиш ортишининг характерини аниқловчи ҳар хил омиллар таъмир кўрсатади. Уларни учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: - конструктив омиллар; - технологик омиллар; - эксплуатацион омиллар. Ейилиш жадаллигига таъсир кўрсатувчи конструктив омиллар: 1. Туташ деталларнинг шакли ва ўлчами – улар ишқаланиш юзасига таъсир қилуви солиштирма босимни ва контакт характерини белгилайди. 2. Туташ деталларнинг бошланғич зазори ва ўтқазилиши (посодка) – улар ишқаланиш жараёнида энг кам ейилишни белгилайди. 3. Детал ва узеллар конструкцияси – улар туташ деталлар ишлаш жараёнида энг қулай иссиқлик режимини таъминлайди. 4. Иш шароитига мос равишда туташ деталлар тайёрланадиган материалларни ва мойлаш системасини танлаш. 5. Таъсир қилувчи кучлар катталиги ва характери, деталларнинг ўзаро силжиш тезлиги, иш режими ва бошқалар. 6. Техник хизмат кўрсатиш чоғида ишқаланиш узеллари жойлашган ерга етиш шароити ва таъмирлаш жараёнида ейилган, ишдан чиққан детал ва узелларни тез алмаштириш имконияти. Юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар ейилишни камайтиришга, машина деталлари ва узелларининг бузилмасдан узоқ вақт ишлашига тўғридан – тўғри таъсир кўрсатади. Технологик омиллар: 1. Материал сифати (қаттиқлиги, структураси); 2. Детал юзасининг механик ишлов берилиши сифати, ишланган юза тозалиги; 3. Термик ишлов бериш тури ва сифати; 4. Машина ва жиҳозни тайёрлаш ва йиғиш технологик жараёнларига тўғри риоя этилиши. Ушбу шартларнинг талаб даражасида бажарилмаслиги детал ва узеллар ейилишини тезлаштиради. Эксплуатацион омиллар: 1. Машина ва жиҳознинг вазифаси ҳамда техник характеристикасига мувофиқ уни эксплуатация қилиш (ишлатиш) режимига риоя қилиш (зўриқиш ва ишчи тезлиги, ишлаш давомийлиги, машина иш жойидаги ҳарорат ҳамда муҳитнинг чангланганлиги ва бошқалар); 2. Ишлатилаётган мойлаш материаллари ва ёнилғининг сифати; 3. Узеллар ва агрегатларни мойлаш режими ҳамда технологиясига риоя қилиш; 4. Машина ва жиҳозга ўз вақтида, сифатли техник хизмат кўрсатиш ҳамда уни таъмирлаш. 6. Машина қисмларининг ишқаланиши, ишламай қолиши ва деталларнинг ейилиш таснифи Ишқаланиш ва деталларининг ейилиш назариясидан умумий маълумотлар. Ишқаланиш табиатнинг ажойиб ҳодисасидир. У инсониятга иссиқлик ва олов берди, тормоз системаси туфайли тез юриб кетаётган поезд ва автомобилни қисқа вақт ичида тўхтатиш, кимёвий реакцияни мингларча маротаба тезлаштириш, одам овозини пластинкагаёзиб олиш, ғижжак овозларини эшитиш имконини ва бошқа кўп нарсаларни берди. Ишқаланиш – деярли ҳар қандай механизм ишлаганида албатта содир бўладиган жараён. Техникада у икки хил аҳамиятга эга. Подшипниклар, тишли узатмалар, поршенли тизимларда ишқаланиш сиртларининг ейилишига, қувватнинг исроф бўлишига олиб келади. Шунинг учун бу ўринда ишқаланиш зарарли омил ҳисобланади. Торозлар ва ишқаланиш муфталарида эса ишқаланиш фойдалидир, шу боис бу ўринда ейилишнинг рухсат этилган чекли қийматларидан чиқиб кетмаган ҳолда уни маълум қийматгача оширишга ҳаракат қилинади. Ишқаланувчи жуфтликлар ашёларини ва улар учун мойни тегишлича танлаш, ишқаланувчи узелларнинг тузилишини иш шароитига мослаштириш механизмларнинг ишлаш самарадорлигини белгилайди ва фрикцион тузилманинг чидамлилиги ҳамда ишончлилигини ошириш имконини беради. Ишқаланиш ашёларини тадқиқ қилиш соҳасида тўпланган тажриба ва машина деталларининг ишқаланиши, ейилиши ҳамда мойланишига оид назарий ишланмалар махсус техник фан – трибология фанини яратиш имконини берди. Қуйидагиларни ёдда тутинг: - Деталлар геометрик ўлчамларининг улар бажарадиган иш характерига мослиги, ишқаланадиган юзалар материалларининг ва туташ жойлардаги бошланғич ўтқазиш (посадка)ларнинг тўғри танланиши, машина иш режимига мос келадиган ишончли мойлаш системасини танлаш машина деталлари ва узеллари ейилишининг камайишига, бузилмасдан узоқ муддат ишлашига сабаб бўлади. - Берилган конструкцияга мос келмайдиган материалларни қўллаш, детал ва узелларга ишлов бериш технологик жараёнига ва уларни йиғиш шартларига роия қилмаслик, деталларни тайёрлаш ва таъмирлашнинг техник шартларидан четга чиқиш уларнинг ейилишини тезлаштиради; - Ишқаланадиган юзалар орасидаги солиштирма босим ва уларнинг нисбий силжиш тезлиги, материал сифати ва ишқаланиш юзаларининг ишлов бериш тозалиги, мой сифати, атроф – муҳит ҳарорати ва чангланганлик даражаси, машиналарни эксплуатация қилиш шароити ва уларга техник хизмат кўрсатиш сифати бу машиналар деталларининг ейилишига катта таъсир кўрсатади. Триботехника – қаттаиқ жисмлар бир-бирига нисбатан ҳаракатланганида уларнинг ўзаро таъсир кўрсатуви ҳақидаги фан бўлиб, машиналардаги ишқаланиш, ейилиш ва мойлашга оид бутун масалалар мажмуини ўз ичига олади. Кейинги йилларда триботехникада янги бўлимлар – трибокимё, трибофизика ва тробомеханика бўлимлари ривожланмоқда. Трибокимё ўзаро уринувчи сиртларнинг кимёвий актив муҳит билан ўзаро таъсирлашувини ўрганади. У ишқаланишдаги емирилиш муаммоларини, танлама кўчиришнинг кимёвий асосларини ва ишқаланишда полимерларнинг ёки мойлаш ашёсининг парчаланиши туфайли ажралиб чиқадиган кимёвий актив моддаларнинг деталлар сиртига таъсирини текширади. Трибофизика ўзаро уринувчи сиртларнинг, ҳаракатланган вақтидаги ўзаро таъсирлашуви жиҳатларини ўрганади. Трибомеханика ўзаро уринувчи сиртларнинг ишқаланишдаги ўзаро таъсирлашиши механикасини ўрганади. У энергиянинг, импульснинг тарқалишини, ишқаланишдаги механик ўхшашликни, релаксацион тебранишларни, реверсив ишқаланишни, гидродинамика тенгламалари ва бошқаларни ишқаланиш, ейилиш ҳамда мойлаш масалаларига боғлаб ўрганади. Триботехникага оид кўпгина атамалар стандартлаштирилган. ГОСТ – 23.002 – 78 да 97 та атама бўлиб, улар ишқаланиш, ейилиш, мой, мойлаш усуллари ва мойлаш ашёлари бўйича таснифланган. Триботехниканинг умумий тушунчалари қаторига қуйидаги атамалар киради. Ташқи ишқаланиш – нисбий ҳаракатланишга нисбатан бўладиган қаршилик ҳодисаси бўлиб, икки жисмнинг орасида, уларнинг сиртлари ўзаро уринадиган жойларда уринмалар бўйича юзага келади. Ейилиш – ишқаланиш натижасида жисм ўлчамларининг аста-секин ўзгариб бориши жараёни. Бу жараён ишқаланувчи сиртдан ашё ажралиб чиқишида ва (ёки) унинг қолдиқ деформациясида намоён бўлади. Ишқаланиш натижасида ҳам емирилиш юз бериши мумкин (ГОСТ 16429 – 70). Ейилиш вақт бирлиги ичида деталь ўлчамларининг ўзгариш тезлиги, масалан, мм/соат билан баҳоланади; уни бошқа ўлчов бирликлари билан ҳам баҳолаш мумкин, чунончи: мм/км; мм/кг (ёнилғи сарфи); мм/мото-соат ва ҳоказо. Кўпинча деталларнинг ейилиш ўлчов бирлиги мкм ёки мм да баҳоланади. Деталлар нотекис ейилади. Кўпгина деталь ва туташмалар учун бу жараён ейилишнинг ўсиб бориш эгри чизиғи ёки  бурчагининг катталашиши билан ифодаланиши мумкин (1.2 -расмга қаранг). Ишқаланишни Леонардо да Винчи, М.В. Ломоносов, Г.Амонтов, Ш. Кулон, Н. П.Петров, .Эйлер, Д.И. Менделеев, О. Рейнольдс ва бошқа олимлар ҳам ўрганишаган.  Кейинчалик бу соҳада америкаликлардан Н.Е. Жуковский, Е.А. Чудаков, В.Д. Кузнецов, П.А. Ребиндерлар ва профессорлар А.А Ахматов, И.В. Крагельский, Б.И.Костецкийлар илмий изланишлар олиб боришган. Рус олими М.В. Ломоносов жисмлар зарралари орасидаги илашишни «узоқ вақт шилиш» ўли билан тадқиқ этиш учун махсус асбоб яратди. Бу асбоб материалларнинг ейилишга чидамлилигини аниқлаш учун мўлжалланган замонавий асбобларнинг тимсоли бўлиб қолди. М.В.Ломоносов материалларнинг ейилиши назарияси ва бу соҳадаги тадқиқотларнинг асосчиси ҳисобланади. У мустаҳкамлик ҳақидаги тушунчани заралар ўртасидаги боғланиш кучлари тўғрисидаги тасаввурлар билан боғлаб тушунтирди. М. Ломоносов соат механизмларининг таянчлари учун шиша мақсадга мувофиқ ашё эканлигини айтган эди. Ҳозирги машиналарнинг ўзига хослиги шундаки, уларнинг турли деталлари ва узелларининг ейилишга чидамлилиги бир хил эмас, шунинг учун ҳам улардан фойдаланиш муддати тез ейиладиган қисмларининг ресурсига боғлиқ. Ҳар қандай машина (қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиллар, чорвачилик фермаларида қўлланиладиган машина ҳамда жиҳозлар ва ҳоказо) тўлиқ хизмат муддати мобайнида бир неча марта таъмирланади. Одатда, таъмирланган машиналарнинг таъмирлашалраро хизмат муддати янгилариникидан камроқ бўлади ва улар эскириб боргани сари бу муддат қисқариб боради. Машиналарнинг ейилиш жараёнлари қонунларини билиш асосида таъмирлаш сифатини яхшилаш техниканинг ишлаш қобилияти ва хизмат муддатини анча ошириш имконини беради. Машинадаги ишқаланиш ва унинг турлари. Машинадаги кўпгина узелларнинг иши деталлар туташ сиртларининг бир-бирига нисбатан ҳаракатланиши билан боғлиқ. Бу ҳаракат кўп ҳолларда ишқаланиш қувватининг фойдасиз сарфланишига ва машина деталларинингейилишига олиб келади.  Ишқаланиш туташ сиртларда кечадиган кўплаб мураккаб жараёнларга боғлиқлиги аниқланган. Ишқаланиш табиатини тушунтириш учун бир неча гипотезалар ва назарий асослар мавжуддир. Ишқаланишнинг механик назарияси энг муҳим назариядир. Бу назария асосида туташ сиртлар ҳаракатланганда юзага келувчи элементар нотекисликларнинг қайишқоқ ва қайишқоқ бўлмаган механик ўзаро таъсирларини тадқиқ қилиш ётади. Франциялик физик олим Амонтон (1699 й.) тажрибалар асосида ишқаланиш кучи (F) юкнинг оғирлиги (N) га мутаносиб бўлиб, жисмларнинг уриниш юзи ўлчамига боғлиқ эмаслигини аниқлади. F=f ∙ N, (34) бу ерда F – ишқаланиш кучи, Н; f – ишқаланиш коэффициенти; N – меъёридаги юкланиш, Н. Ш.О.Кулон ўтказган тадқиқотлар (1785 й.) ишқаланишнинг механик назариясини таърифлаш имконини берди: 1. Ишқаланиш кучи меъёрдаги кучга мутаносибдир. 2. Ишқаланиш кучи жисмларнинг ўзаро туташувчи сиртлари ўлчамига боғлиқ эмас. 3. Ишқаланиш кучи ишқаланувчи жисмларнинг нисбий ҳаракатига боғлиқ эмас. 4. Ишқаланиш кучи ишқаланувчи ашёларнинг хоссаларига ва ўзаро уринувчи сиртларнинг аҳволига боғлиқ. Ишқаланиш кучини аниқлаш учун Ш.О. Кулон сиртларнинг ёпишиб қолишини ҳисобга олувчи формулани таклиф этган: F=A+f N, (35) бу ерда А – сиртларнинг илашиб қолишига бўладиган қаршиликни ҳисобга олувчи катталик.  Кейинчалик инглиз физиги Ф. Р. Боуден ишқаланиш кучини аниқлаш учун ушбу ифодани таклиф этди: F=F қир +F қай =θ ∙S x +τ∙S, (36) бу ерда F қир – металл бирикмаларнинг қирқилишга қаршилиги, Н; F қай – қаттиқлиги пастроқ металлнинг ўзидан қаттиқроқ металл томонидан қайишқоқ сиқиб чиқариш қаршилиги, Н; θ – қирқилишнинг уринма кучланиши, Н/м 2 ; S х – ҳақиқий уриниш юзаси, м 2 ; τ – металлнинг сиқиб чиқаришга нисбатан солиштирма қаршилиги, Н/м 2 ;– ишқаланиш йўлчасининг кўндаланг кесими, м 2 . Ҳақиқий уриниш юзаси ушбу тенглама бўйича тахминан аниқланиши мумкин: · (37) бу ерда N – ишқаланувчи юзалар оладиган ташқи юкланиш, Н; G τ – нотекисликларнинг оқувчанлик чегараси, Н/м 2 . Механик назария ишқаланувчи сиртларнинг чўққилар ва ботиқлар шаклидаги ғадир-будирликларнинг илашиши натижасида юзага келадиган ишқаланиш сабабларини тушунтиради (70-расм, «а»), аммо у нима учун босим ортиши билан ишқаланиш ўсмаслиги ва ўта силлиқ сиртларда ишқаланиш жуда ошиб кетиши сабабларини тушунтириб бера олмайди. Ишқаланишнинг молекуляр назарияси 18 асрда пайдо бўлиб, инглиз физиги Томппсоннинг илмий ишларида (1929й.) ривожлантирилган. У ишқаланиш ходисасини сиртлар ўртасида юзага келувчи молекуляр ўзаро таъсир кучларидан келиб чиқиб тушунтиради. Белорус Республикаси ФА нинг муҳбир аъзоси Б.В.Дерягин (1934 й.) мазкур назарияни тўлиқ ривожлантириб, ишқаланиш сабаби ишқаланувчи сиртлар яқинида молекуляр куч майдони пайдо бўлиши ва бунда жисмларнинг молекуляр илашуви юзага келиши билан тушунтирилишини кўрсатиб берди.  Бу ҳолда F=f∙S(P 0 +P), (38) бунда F – ишқаланиш кучи, Н; S – ҳақиқий туташув юзаси, м 2 ; P 0 – молекуляр солиштирма босим, Н/м 2 . ўзаро таъсирлашув солиштирма кучи, Аммо молекуляр назария айрим тажриба маълумотларини, масалан, ишқаланувчи сиртларнинг механик шикастланишларини, ғадир- будирликларнинг бир-бирига ботиб кириши ҳамда илашиб қолишини ва бошқаларни тушунтирмайди. Ишқаланишнинг молекуляр-механик назарияси профессор И.В.Крагельский томонидан (1946 й.) ишлаб чиқилган ва ишқаланиш икки ёқлама табиатга эга бўлиб, сиртдаги айрим чиқиқларнинг бир-бирига ботиб кириши билан ҳам, икки жисмнинг молекуляр тортишиш кучлари билан ҳам боғлиқ, деган тахминга асосланади (70-расм, «б») 70-расм. Ишқаланувчи сиртларнинг ўзаро таъсири схемаси: а-механик ўзаро таъсир; б-молекуляр ўзаро таъсир. Нотекисликлар анча кўп бўлганда механик омиллар устун келади, чиқиқлар текисланганидан сўнг ва жуда силлиқ қилиб ишланган сиртларда молекуляр омиллар кўпроқ намоён бўлади.  Ишқаланиш кучларини аниқлаш учун И.В.Крагельский ушбу ифодадан фойдаланишни таклиф этган: F=F мех +F мол =α∙S+β∙P, (39) бу ерда F мех – механик ишқаланиш кучининг ташкил этувчиси, Н; F мол – молекуляр ишқаланиш кучининг ташкил этувчиси, Н; Р – солиштирма қаршилик, Н/м 2 ; α, β – тажриба ёрдамида аниқланадиган коэффициентлар. Ишқаланишнинг энергетик назариясини 1952 йилда физик олим А.Д.Дубинин таклиф этган. У ишқаланиш ҳақидаги таълимнинг ривожланиш тарихи ишқаланувчи сиртларга механиква молекуляр кучлар таъсир кўрсатиши натижасида ишқаланиш кучи пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Шу сабабли ишқаланиш куч эмас, балки жараён эканлиги маълум бўлишига қарамай, ишқаланиш табиатини кучларнинг таъсир этиш қонунлари асосида очиб беришга интилишган, деб таъкидлайди. Шу сабабли ишқаланиш табиати ва ишқаланишда юз берадиганжараёнлар кучлар қонунларига эмас, балки қувват қонунларига ва уларнинг бир турдан иккинчи турга айланиши қонунларига бўйсуниши зарур. Ишқаланиш ва ейилишнинг энергетик назарияси шундай физик- кимёвий ходисаларга асосланадики, улардан ишқаланиш жараёни ьитта бўлади, аммо улар билан боғлиқ ходисалр ҳар хил бўлиб, кўпгина шароитларга боғлиқ, деган хулоса келиб чиқади. Бир жисм бошқа (қаттиқ, суюқ ва газсимон) жисмга нисбатан ҳаракатланганда зарралар кўпроқ таъсир қиладиган соҳада жисмнинг илгарилама ҳаракатланиш энергияси моддий тизимнинг тўлқинсимон ва тебранма ҳаракатлари энергиясига сакраш тарзида ўтади, натижада термоэлектрон, термик, акстик ва бошқа ходисалар содир бўлади. Шундай қилиб, ишқаланиш жараёни сифат жиҳатидан кўрсатилган физиккимёвий жараёнлар билан, миқдор жиҳатидан эса механик ҳодиса (ишқаланиш коэффициенти ҳамда кучи, шунингдек, сиртнинг ейлиши) билан ифодаланади. Шуни айтиб ўтиш керакки, ишқаланишнинг кўплаб омилларга боғлиқлиги ҳаддан ташқари мураккаблигидан ишқаланиш назариясининг ҳозирги ҳолати амалиёт илгари сураётган талайгина саволларга жавоб бериш имконини бермасада, машиналарнинг ейилишини муҳандислик усулида ҳисоблаш учун аниқ маълумотлар беради. Шунга қарамасдан, ишқаланиш ва ейилиш муаммолари борасида тўплагнан қатор материаллар ейилиш жараёнларининг кўпгина қонунларини очиш, асосий таърифларни изоҳлаш ва бу жараёнларни таснифлаш, машиналарнинг чидамлилигини белгиловчи асосий омилларни аниқлаш имконини яратади ва ҳоказо. 7. Ишқаланиш турлари Жисмларнинг нисбий ҳаракати кинематик белгиларига кўра ишқаланишнинг қуйидаги турлари кўпроқ учрайди. Тинч ҳолатдаги ишқаланиш – икки жисмнинг нисбий ҳаракатга ўтгунига қадар микроҳаракатларидаги ишқаланиш. Ҳаракатдаги ишқаланиш – нисбий ҳаракатда бўлган икки жисмнинг ишқаланиши. Сурков ашёсисиз ишқаланиш – ишқаланувчи сиртга ҳеч қандай сурков ашёси суртилмагандаги икки жисмнинг ишқаланиши. Сурков ашёси бўлгандаги ишқаланиш – икки жисмнинг ишқаланвчи сиртига ҳар қандай сурков ашёси суртилгандаги ишқаланиш. Сирпанишдаги ишқаланиш – икки қаттиқ жисмнинг ҳаракатидаги шундай ишқаланишики, бунда уриниш нуқталарида жисмларнинг тезликлари қиймати ва йўналиши бўйича ҳар хил бўлади. Думаланишдаги ишқаланиш – икки қаттиқ жисмнинг ҳаракатидаги шундай ишқаланишки, бунда уриниш нуқталарида уларнинг тезликлари қиймати ва йўналишига кўра турлича бўлади. Ишқаланиш кучи – бир жисм ташқи куч таъсирида бошқа жисмнинг сирти бўйлаб ҳаракатланганида юзага келадиган қаршилик; мазкур ташқи куч – ана шу жисмлар орасидаги умумий чегарага уринма бўйича йўналган бўлади. Сирпаниш тезлиги – сирпанишда уриниш нуқталаридаги жисмлар орасидаги фарқ .  Ишқаланиш сирти – жисмнинг ишқаланишда қатнашувчи сирти. Ишқаланиш коэффициенти – иккит жисм ишқаланиш кучининг ана шу жисмларни бир-бирига сиқибтурувчи меъёридаги кучга нисбати. Илашиши коэффициенти – икки жисмнинг тинч ҳолатидаги энг катта ишқаланиш кучининг жисмларни бир-бирига сиқиб турадиган, ишқаланиш сиртларига нисбатан меъёрида бўлган кучга нисбати. Думаланишдаги ишқаланиш кучини аниқлаш учун Ш.О.Кулон қуйидаги формулани таклиф этган: (40) бу ерда F k – думаланишдаги ишқаланиш кучи, Н; N – меъёридаги куч, Н; R– думаланиш радиуси, м; К – думаланишдаги ишаланиш коэффициенти. Ишқаланиш жараёнининг жадаллигини ифодалайдиган параметрлар сирпанишда энг катта ва думалашда энг кичик бўлади. Замонавий тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари ва автотракторлар двигателларининг барча асосий туташмалари, одатда, мажбурий ёки босим остида мойланади. Мойни босим остида узатиш ва уни фильтрлаш усули трансмиссиянинг ишқаланувчи узелларида тобора кенгроқ қўлланилмоқда. Занжирли тракторларнинг юриш қисмидаги кўпгина муҳим узеллар (цапфалар, рамаларнинг втулкалари, таянч ғалтакларнинг подшипниклари ва бошқалар) ҳам консистент мой билан мойлаш ўрнига суюқ мой билан мойлашга ўтказилган . 8. Машиналарнинг ишламай қолишининг таснифи Замонавий пахтатериш машиналари ва бошқа кўпгина қишлоқ хўжалик машиналари мураккаб тузилишга эга бўлиб, ўзаро боғланган кўплаб элементлар, деталлар, туташмалар, узеллар, механизмлар ва агрегатлардан ташкил топган. Фойдаланиш ва сақлаш мобайнида ҳамда ташиш чоғида машиналар ва айрим элементларининг техник аҳволи муқаррар равишда ёмонлашади. Туташманинг асосий иш деталлари ейилади ёки толиқиб емирилади, бошланғич параметрларини йўқотади, уларнинг ўлчамлари занжири бузилади. Машиналарнинг механизмлари ва системалари аста- секин емирилади. Туташманинг агрессив муҳитда ва ҳар хил ҳароратларда ишлайдиган деталлари қурум билан қопланади, электр кимёвий емирилади. Баклар, фильтрлар, мой ва ёнилғи найчалари ифлосланиб, коррозия (занглаш) таъсирида емирилади. Совитиш тизимининг деталлари қасмоқ (накипь) билан қопланади. Мойлар ўзининг бошланғич хусусиятини йўқотади ва ҳоказо. Мазкур машиналар техник аҳволининг аста-секин ёмонлашиб боришидек мураккаб физик жараён машинанинг эскириш жараёни деб аталади. Машинанинг эскириш тезлигини эскиришнинг олдини олиш чораларини кўриш (техник хизмат кўрсатиш, яхшилаб чиниқтириш) орқали камайтириш мумкин. Аммо машинанинг «эскиришига»га батамом барҳам бериш мумкин эмас. Бу жараён муқаррар бўлиб, вақт бўйича узлуксиздир. Фақат машинанинг ўзи эмас, балки унинг ҳар бир элементи ҳам эскиради. Бундай эскириш натижасида вақт ўтиши билан туташма ёки механизмдаги айрим деталларнинг ресурси тугайди, оқибатда машина ишламай қолади ва ишлаш қобилиятини йўқотади. Машинанинг тузилишидаги хусусиятлар, унинг иш шароитининг хилмахиллиги ва ўзгариб туриши айрим элементлар ресурслари орасидаги фарқнинг анча катта бўлишига олиб келади. Шу сабабли тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналари тез-тез ишламай қолади, бу ишламай қолишларнинг қонуниятлари эса эҳтимолликлар назарияси қонунларига бўйсунади. Ишончлилик назариясида ишламай қолишлар уларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра икки турга бўлинади: 1. Аста-секин ишламай қолишлар. 2. Тўсатдан ишламай қолишлар. Аста-секин ишламай қолишларга асосан деталларнинг табиий ейилиши сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам уларни анча олдиндан тўғри башорат қилиш мумкин. Дизелли двигателнинг кўп учрайдиган ишламай қолишларига мисол қилиб картер мойининг ортиқча сарф бўлишини, мойлаш тизимидаги босимнинг пасайишини, деталь ва туташмаларнинг чекли ейилишини, пахта териш машиналари териш аппаратларининг шпинделларини шира босишини ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Тўсатдан ишламай қолишлар маълум сабаблар (айрим жойлари ўта қизиб кетиши оқибатида деталларнинг толиқиб емирилиши ва ҳоказо) туфайли юз беради. Аммо бу сабабларни, одатда, олдиндан билиб бўлмайди. Шунинг учун мазкур сабаблар билан боғлиқ бўлган ишламай қолишлар, машинадан фойдаланувчи нуқтаи назарида тўсатдан юз беради. Шу боис улар тўсатдан ишламай қолишлар деб юритилади. Деталларнинг синиши, блок каллаги қистирмасининг тешилиши, клапанларнинг тақиллаши, илашиш муфтаси дискларининг қийшайиши ва шу кабилар тўсатдан ишламай қолишларга мисол бўла олади. Ишламай қолишларни бундай иккига бўлиб ўрганиш ишлаб чиқариш ҳамда таъмирлаш корхоналарининг ишчи хизматларига бундай ишламай қолишлар пайдо бўлишининг хақиқий сабабларини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, аста-секин ва тўсатдан ишламай қолишларга оид маълумотларни ишлашда уларнинг тақсимланишига доир ҳар хил қонунлардан фойдаланилади. Муҳандис-механизатор нуқтаи назаридан ишламай қолшларининг уларни бартараф этишни аниқлаш усулини, шунингдек, шу билан боғлиқ бўлган вақт, меҳнат ва пул маблағлари сарфини аниқлаш имконини берадиган таснифи аҳамиятга молик. Айрим элементларнинг ресурслари анча тарқоқлиги туфайли мазкур иш даврида чидамлилиги энг кам бўлган деталь ёки туташманинг ишдан чиқиши оқибатида машинанинг ишлаш обилияти муқаррар равишда йўқолиши мумкин. Бунда, одатда, машинанинг қолган ҳамма элементлари ишга яроқли ҳолатда ва муайян қолдиқ ресурсга эга бўлади. Ишламай қолиш юз берганда машинанинг ишлаш қобилиятини бир-биридан фарқ қилувчи икки усул билан қайта тиклаш мумкин. Агар ишламай қолишни бартараф этиш учун кўпгина қисмларга ажратишйиғиш ва ростлаш ишларини бажариш талаб қилинмаса, машинанинг ишлаш қобилиятини тиклаш усули ва унинг қолдиқ ресурси (ишдан чиққунга қадар) аввалгидек қолади. Ишламай қолишни бартараф этишнинг бу усули содда бўлсада, хизмат кўрсатувчиларнинг юқори малакали бўлишини ёки мураккаб ускуналарни талаб қилади. Ишламай қолишни бартараф этишнинг бу усули тўғридан-тўғри даланинг ўзида ёки жамоа, ёхуд давлат хўжалигининг устахонасида амалга оширилиши мумкин. Бу усул деталь ва туташмаларнинг ресурсларидан тўлиқ фойдаланишибилан катта афзалликка эга. Машиналарнинг ишлаш қобилиятини тиклашнинг бундай усули ўзининг техник мазмунига ва мавжуд атамаларга мувофиқ ишламай қолишларни бартараф этиш деб аталади. Шу усул билан бартараф этиш мақсадга мувофиқ бўлган ҳамма ишламай қолишларни бартараф этиш деб аталади. Шу усул билан бартарф этиш мақсадга мувофиқ бўлган ҳамма ишламай қолишлар эса эксплуатацион ишламай қолишлар деб юритилади. Аммо машинанинг ёки унинг айрим элементларининг ҳамма ишламай қолишларини ҳар доим ҳам юқорида келтирилган усул билан бартараф этиш мақсадга мувофиқ бўлавермайди. Баъзи ҳолларда ишламай қолишларни бартараф этиш учун қисмларга ажратиш-йиғиш, мойлаш, ростлаш, чиниқтириш каби кўплаб ишларни бажаришга тўғри келадики, уларнинг нархи ишдан чиққан деталь ёки туташманинг нархидан бир неча баравар юқори бўлади. Бу ҳолда бузилган детални алмаштириш ва фақат машинанинг ишлаш қобилиятини тиклаш билан чекланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмай қолади. Шунинг учун машинани (агрегатни) тез-тез қисмларга ажратмаслик ва йиғмаслик ҳамда бу ишлардан келиб чиқадиган салбий оқибатларнинг (туташмаларнинг қайта сийқаланиши, машина чидамлилигининг пасайиши, қисмларга ажратиш-йиғиш ва бошқа ишлари нархининг юқорилиги) олдини олиш мақсадида машинанинг ишлаш қобилияти билан бир қаторда унинг таъмирлашлараро ресурсини ҳам сақлаш зарур. Бунинг учун машина қисмларга ажратилиб, ювилгандан кейин барча деталь ва туташмаларнинг техник ҳолати аниқланади (нуқсонли-нуқсонсизга ажратилади) ҳамда улардан қолдиқ ресурси таъмирлашлараро қолдиқ ресурсидан кам бўлганлари алмаштирилади. Ишламай қолишларни бартараф этишнинг бундай усули мураккаброқдир: уни ўтказиш учун одатда махсус асбоблар, чиниқтириш ва ростлаш стендлари, малакали мутахассислар, яъни замонавий ишлаб чиқариш шароити керак бўлади. Шу сабабли машина ёки айрим узел ва агрегатларнинг ишлаш қобилиятини бундай усул билан махсус таъмирлаш устахоналарида тиклаш мақсадга мувофиқдир. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бунда машина (агрегат) нинг таъмирлашлараро ресурси тикланади ва унинг ишончлилиги даражаси оширилади. Тракторларда энг кўп содир бўладиган ана шундай ишламай қолишларга иш вақтида сальник ва зичламалардан суюқлик чиқишини, блок каллаги қистирмасининг куйишини, поршень халқалари ейилиши туфайли картер мойининг ортиқча сарф бўлишини, клапанларнинг тақиллашини, мой фильтрларининг ва ҳаво тозалагичнинг, ёнилғи фильтрларининг тиқилиб қолишини, юриш қисми деталларининг чекли ейилиши ва шу кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ресурс бўйича ишламай қолишларга ўзак ва шатун вкладишларининг, тирсакли вал бўйинларининг ҳамда гильза ва поршенларнинг узатмалар қутиси ва орқа кўприк шестерня ҳамда подшипникларининг чекли ейилиши, тақсимланиш тартиботларининг бузилиши ва бошқалар киради. Ишламай қолишларнинг уларни бартараф этишнинг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича икки турга бўлиниши ҳар бир машина тури учун эксплуатацион ва ресурс бўйича ишламай қолишларнинг асосланган сабаблари рўйхатини тузиш, агар улар пайдо бўлишининг эҳтимолий даврийлиги маълум бўлса, бевосита хўжаликларда ва ихтисослашган таъмирлаш корхоналарида бажариладиган ишларнинг хажми ҳамда нархини режалаштириш имконини беради. Шунингдек, ишламай қолишларнинг юқорида айтилган турларга ажратилиши, ишламай қолишларни бартараф этиш, таъмирлаш тушунчаларини аниқ таърифлаш имконини ҳам беради. Машина (узел, агрегат) нинг ишлаш қобилиятини тиклаш технологик жараёни ишламай қолишларни бартараф этиш деб юритилади.  ГОСТ 18322–78 га кўра, машина (узел, агрегат) нинг ишлаш қобилияти, созлиги ва таъмирлашлараро ресурсини тиклаш технологик жараёнига таъмирлаш деб айтилади. Ишламай қолишларнинг эксплуатацион ва ресурс бўйича ишламай қолишларга бўлиниши машинанинг ва айрим элементларининг бузилмасдан ишлаш ва чидамлилик кўрсаткичларини аниқлашда ҳам катта аҳамиятга эга. ГОСТ 27.002-89 га кўра, ишламай қолиш – объектнинг ишлаш қобилияти бузилишидан иборат бўлган ходиса. Ишлаш қобилиятининг бузилиши сабларини бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Бу гуруҳлардан бири яққол, сўзсиз ишламай қолишлардир. Бундай ишламай қолишларга пахта териш машиналари териш аппаратларидаги пастки таянчларнинг, двигателларнинг тиқилиб қолиши, шпинделли барабанларни юргизиш кинематик занжирининг ёки унинг айрим механизмларининг бузилиши, лоақал битта ғилдирак шинаси ишлаш қобилиятининг бузилиши, тракторнинг ҳеч бўлмаса битта узатмасининг иўдан чиқиши, ёнилғи, мой ёки совитувчи суюқликнинг чиқиши кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Яққол ва сўзсиз ишламай қолишлардан ташқари, шундай вазиятлар ҳам бўладики, бунда жиддий ишламай қолишларни келтириб чиқарадиган сабабларни бартараф этиш мақсадида пахта териш машинаси ёки тракторни тўхтатиш керак бўлади. Уларга қуйидагилар киради: битта детални маҳкамлаб турган болт ёки гайкалар қаттиқлигининг 20 фоиз (ва бундан ортиқ) бўшаўиб қолиши; трактор механизмларидаги бегона шовқинлар (тақиллаш, ғичирлаш ва ҳоказо); мой ва ёнилғининг (минутига уч томчидан ортиқ) ҳамда совитувчи суюқликнинг (минутига 10 томчидан зиёд) томчилаши; асосий деталларнинг охирги ҳолатга келиши (масалан, шпинделли барабан корпус деталларининг, узатмалар қутиси, двигатель блокининг дарз кетиши, шпинделлар ўқдошлигининг бузилиши, валлар, роликлар, шлицаларнинг эгилиши, сепараторлар, подшипникларнинг емирилиши ва бошқалар).  Юқорида таъкидлаганимиздек, ишламай қолиш – объектнинг ишлаш қобилияти бузилишидан иборат бўлган ходиса. Давлат стандартида ишламай қолишларни қуйидагича таснифлаш кўзда тутилган: ресурс бўйича, боғлиқ бўлмаган, боғлиқ бўлган, тўсатдан, аста-секин, яққол, яширин, конструктив ишлаб чиқариш ва эксплуатацион ишламай қолишлар. Шунингдек, унда ишламай қолиш мезони атамалари, ишламай қолиш сабаблари ва оқибатлари ҳам келтирилади. Ишламай қолиш мезони – меъёр белгиловчи-техник ёки лойиҳалаш хужжатларида белгиланган объектнинг ишга яроқли ҳолати бузилиши белгилари ёки ана шундай белгилар мажмуи. Ишламай қолиш сабаби – объектнинг ишламай қолишга олиб келадиган ходисалар, жараёнлар, воқеалар ва ҳолатлар. Ресурс бўйича ишламай қолиш натижасида объект охирги ҳолатга келади. Ишламай қолишларни мунтазам, тўлиқ ва қисман ишламай қолишларга ажратиш ҳам қабул қилинган. Мунтазам ишламай қолиш деганда кўп марта такрорланадиган ишламай қолиш тушунилади. Бунга объект лойиҳасидаги нуқсонлар, уни тайёрлаш жараёнининг бузилиши, паст сифатли ашёлардан фойдаланилаши ва бошқа камчиликлар сабаб бўлади. Мунтазам ишламай қолишни юзага келтирилган сабабни аниқлаш ва бартараф этиш мумкин. Бундай ишламай қолишлар кўпинча лойиҳалашдаги камчиликлар туфайли юз беради. Шунинг учун улар конструкцион ишламай қолишлар деб юритилади. Ишламай қолишлар, масалан, лойиҳаловчи тасодифий ўта юкланишларни ҳисобга олмаганда, деталларнинг ашёлари нотўғри танланганда туташмаларнинг ўтқазилиши иш шароитига мос келмаганда юз бериши мумкин ва ҳоказо. Қисман (технологик) ишламай қолиш содир бўлганда объектдан ўз вазифаси бўйича, амма камроқ самара билан фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай ишламай қолишлар технологик жараёнлар (масалан, механик жараён ва термик ишлов бериш жараёни): деталларни тайёрлаш ва тиклаш технологик жараёнлари нотўғри танланиши ёки деталларни тайёрлаш (тиклаш), бутун машинани ёхуд унинг таркибий қисмларини йиғиш, ростлаш, сийқалантириш ҳамда синаш технологик кетма-кетлиги бузилиши натижасида юз беради. Бундай ишламай қолишлар ашёларни нотўғри танлаш, улар хоссаларининг барқарор эмаслиги оқибатида ҳам рўй бериши мумкин. Тўлиқ (эксплуатацион) ишламай қолиш одатдаги шароитда, яъни техникадан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинганда ҳам, уларга риоя қилинмаганда ҳам юз беради. Масалан, хизмат кўрсатувчилар нотўғри ишлаганларида ва уларнинг малакаси паст бўлганда (машина нотўғри ишга туширилганда, ундан рухсат этилмаган ўта юкланишларда фойдаланилганда ва ҳоказо) шундай бўлади. Бу ишламай қолишлар машинанинг тузилиши иш шароитга мос келмаганда ҳам вужудга келиши мумкин. Ишламай қолиш ва шикастланишга мос равишда уларнинг мезонлари, сабаблари, белгилари (пайдо бўлиши), ҳарактери ва оқибатлари кўриб чиқилади: а) ишламай қолиш мезонлари . Объектнинг ишга яроқли ҳолати берилган параметрлар рўйхати ва улар ўзгаришининг рухсат этилган чегаралари билан белгиланади. Ишламай қолиш мезонлари объектга оид илмий-техник хужжатларда кўрсатилади; б) ишламай қолиш сабаби . Ишламай қолиш сабаблари лойиҳалашда, ишлаб чиқаришда ва таъмирлашда йўл қўйилган камчиликлар, ишлатиш қоидалари ва меъёрларини бузиш, ҳар хил шикастланишлар, шунингдек, табиий ейилиш ҳамда эскириш жараёнлари бўлиши мумкин; в) ишламай қолиш (шикастланиш) белгилари деб объектнинг ишга яроқсиз ҳолати учун хос бўлган ходисалар ёки улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг кузатувчининг сезги органларига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатишга айтилади. Масалан, двигатель ишлаётганида маълум шовқин ва тақиллашларнинг пайдо бўлиши, асбоблардан фойдаланиш коэффициентининг ва бошқалар шулар жумласидандир:  г) ишламай қолиш ҳарактери деганда объектдаги ишламай қолиш билан боғлиқ бўлган муайян ўзгаришлар тушунилади. Масалан, симнинг узилиши, деталларнинг деформацияланиши ва ҳоказо; д) ишламай қолиш оқибатларига ишламай қолиш юз берганда кейин пайдо бўладиган ходисалар, вокеалар ва жараёнлар киради. Чунончи, двигателнинг тўхтаб қолиши, совиткич музининг эриши ва ҳоказолар. Ишламай қолишнинг айрим оқибатлари айни чоғда унинг белгилари бўлиши ҳам мумкин. Бартараф этилишининг мураккаблигига қараб ишламай қолишлар оддий ва мураккаб хилларга бўлинади. Оддий ишламай қолишларга асбоб ва анжомлар ёрдамида тиклаш мумкин бўлган ишламай қолишлар (масалан, узелларни маҳкамлаш болтларининг узилиши ёки бўшашиб қолиши ва ҳоказо), мураккаб ишламай қолишларга эса деталларнинг ейилиши, дарз кетиши ҳамда синиши киради. Ишламай қолишлар пайдо бўлиш тарзига кўра аста-секин, тўсатдан, ўзўзидан бартараф бўладиган, турғун ва бошқа ишламай қолишларга ажратилади: а) аста-секин ишламай қолиш элемент параметрларининг узоқ вақт стасекин ўзгариб бориши натижасида пайдо бўлади (чунончи, туташмалардаги ҳароратнинг ортиши); б) тўсатдан ишламай қолиш кутилмаганда, бир зумда (масалан, буюмнинг ичида ва ташқарисида таъсир қилувчи юкланишларнинг тўсатдан кўпайиб кетиши натижасида) юз беради; в) ўз-ўзидан бартараф бўладиган ишламай қолишлар бирорта шахснинг аралашувисиз бартараф бўлади (масалан, сув тушиши натижасида тормозларнинг ишламай қолиши, ёнилғи найчаларининг вақтинча тиқилиб қолиши); г) турғун ишламай қолишлар хизмат кўрсатувчилар аралашганидан кейингина бартараф бўлади; д) боғлиқ бўлмаган ишламай қолишлар , ишламай қолишлар таъсиридан ташқари, ҳар қандай сабаб туфайли юз беради;  е) боғлиқ бўлган ишламай қолишлар бошқа элементлар ишламай қолиши туфайли рўй берадиган ишламай қолишлардир. Масалан, клапаннинг узилиши цилиндр-поршень группасининг, бинобарин, бутун двигателнинг ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкин. Ишламай қолишлар ташиш, сақлаш, ишлаш ва синаш чоғларида кузатилади. Даврга кўра – сийқаланиш, меъёрида ишлаш ва фалокатли ейилиш чоғидаги ишламай қолишлар бўлади. Оқибатларига кўра – хавфли (руль бошқармаси, тормознинг ишламай қолиши) ва хавфсиз ишламай қолишлар фарқ қилинади. Шунингдек, яққол ва очиқ ишламай қолишлар ҳам бўлади. Ейилиш турлари. Ейилиш жараёнига таъсир қилувчи омиллар механик, физик-кимёвий, иссиқлик ва электр омилларига бўлинади. Ейилиш турлари ҳам хилма-хил бўлиб, улар ишқаланиш омилларининг турлича қўшилиб келишига келишга боғлиқдир. Ейилиш машина детали ашёсининг ёки бошқа элементининг (бўёғи, мойи) аста-екин емирилиш жараёни бўлиб, элемент ишқаланганда ёки ташқи мухит билан бошқача тарзда ўзаро таъсирлашганда юз беради. Натижада унинг хоссалари (қаттиқлиги, қайишқоқлиги, тузилиши, кимёвий таркиби ва шу кабилар) ўзгаради. Ейилишга чидамлилик ашёнинг муайян ишқаланиш шароитида ейилишга қаршилик кўрсатиш қобилияти бўлиб, ейилиш тезлиги ёки жадаллигига тескари бўлган катталик билан баҳоланади. Ейилиш турларининг таснифи А.К.Зайцев, В.А. Кислик, Б.И. Костецкий, И.В. Крагельский, М.М. Хрушчов каби олимлар томонидан таклиф этилган. Масалан, М.М. Хрушчов таклиф этган тасниф ейилиш турларининг уч гуруҳини: механик, молекуляр-механик ва емирилиш (коррозия)-механик ейилишларни ўз ичига олади. 1.Механик ейилишларда ишқаланувчи деталлар сиртларида соф механик ходисалар: ашёнинг қирқилиши, зарраларнинг синиб ажралиши, қайишқоқ деформация ва шу кабилар юз беради. 2. Молекуляр-механик ейилишлар ишқаланувчи сиртларнинг айрим қисмларида ашёларнинг илашиб (ёпишиб) қолиши, кейин бу жойларда металлнинг емирилиши ҳодисаси билан боғлиқдир. 3. Коррозион-механик ейилишларда ишқаланувчи сиртларда оксид пардалари, кимёвий бирикмалар ҳосил бўлади, кейин бу бирикмалар мехник тарзда емирилади. 9. Ейилишга таъсир қилувчи омиллар ва деталларнинг шикастланиш турлари Машиналар деталлари сиртининг ейилиш жараёни мураккаб бўлиб, кўпгина омилларга боғлиқ. Бу омиллар машиналардан фойдаланиш шароитларида турлича бўлади. Уларга биринчи навьатда қуйидагилар киради: деталлар сиртига тушадиган юкланиш; туташмалар ишининг ҳарорат тартиби; мойнинг биолиги, характери ва хоссалари; мойлаш ашёсининг механик аралашмалар билан ифлосланганлик даражаси, аралашмалар таркиби ҳамда ўлчамлари; деталларнинг бир-бирига нибатан жойлашиши (ўзғалвчан туташмалар учун); туташ жуфтликларнинг бошқа иш шароитлари (титрашга, коррозияга учраши ва ҳоказо). Машиналарни лойиҳалаш, тайёрлаш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи мутахассислар учун ейилишнинг асосий омиллари ва қонуниятларини билиш катта аҳамиятга эга. Бу билим деталларни таъмирлаш усулини тўғри танлаш ва фойдаланиш жараёнида улар тез ейилишининг олдини олиш имконини беради. Машиналардаги ишқаланувчи деталларнинг ейилиш омиллари қуйидаги хилларга ажратилади: 1) ишқаланувчи сиртлардаги солиштирма босим; 2) деталлар сиртининг қаттиқлиги; 3) ашёнинг тузилиши (структураси); 4) деталлар сиртининг сифати ва ҳоказо. Ишқаланувчи сиртнинг сифати. Сиртнинг сифати деганда деталь геометрик параметрларининг ва ана шу детални тайёрлашда ишлатилган ашё сиртқи қатлами физик хоссаларининг мажмуи тушунилади. Геометрик параметрлар деталга ишлов берганда қоладиган излар – тўлқинсимон ва ғадир-будир (71-расм, «а»), тўлқинсимон ва силлиқ (71-расм, «б»), текис ва ғадир-будир (71-расм, «в»), текис ва чмзиқли (71-расм, «г») йўналиши билан белгиланади. Деталларнинг физик хоссаларига тузилиш микроқаттиқлик, парчаланиш чуқурлиги, қолдиқ зўриқиш, иссиққа чидамлилик, мой билан ўзаро таъсирлашиш, кимёвий восита, кислород ва газлар билан ўзаро таъсирлашиш ва шу кабилар киради. Стандартларда деталларнинг микрогеометрияси, ғадир-будирлиги ва сиртқи қаттиқлиги белгиланган, бу эса металл сиртқи қатламининг тузилиши ҳақида фикр юритиш имконини беради. Туташ деталларнинг ейилишига фақат асосий омиллар ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Ана шу омилларни аниқлаб олиш лозим. Масалан, сирпаниш подшипниклари (сеялкалар, культиваторларнинг таянч ғалтакларидаги ишқаланувчи жуфтликлар, пахта териш машинаси шпинделининг пастки таянчи) учун бундай омилларга юкланишнинг катталиги ва таъсир қилиш ҳарактерини, деталлар ишқаланувчи сиртларининг сирпаниш тезлиги ва уларнинг ўзаро таъсирлашадиган минтақадаги муҳитнинг ҳолатини кўрсатиш мумкин. Тракторларда мазкур жуфтликларга тирсакли вал ва тақсимлаш валининг подшипникли узеллари мисол бўлади. Ишқаланувчи жуфтликларнинг юкланиш тартиби (режими) подшипникка тушадиган солиштирма юкланиш билан ифодаланади. Унинг ўртача қиймати 4-7 МПа га, жадаллаштирилган дизеллар учун кўпи билан 12-13 МПа га тенг. Туташ деталларнинг сирпаниш тезлиги двигатель тирсакли валининг айланиш частотасига қараб 6-7 м/с атрофида (10 м/с гача) бўлади. 71– расм. Нотекисликлар турлари; а тўлқинсимон ва ғадир - будир; б - тўлқинсимон ва силлиқ; в-текис ва ғадир - будир; г - текис ва чизиқли - 72–расм. сийқаланиш жараёнида деталь сиртидаги нотекисликларнинг силиқ ўзгариши; адағал ишлов берилган сирт; б – яхшилаб ишлов берилган сирт: 1-ишлов берилгандан кейин қолган нотекисликлар; 2- сийқалангандан сўнг қолган нотекисликлар 10. Машиналар деталларининг ейилиш механизми ва уларнинг камчиликлари Маълумки, ҳатто синчиклаб ишлов берилган сиртлар бир-бирига нисбатан сурилганда нотекисликларнинг айрим чиқиқлари фақат қайишқоқ деформацияга учрайди, юкланиш олингандан сўнг бу деформация йўқолади. Нотекисликларнинг бошқа чиқиқлр эса пластик деформацияга учрайди (эгилади, эзилади, силжийди). Бундан ташқари, туташиш сирти кичик бўлганидан айримчиқиқларга тушадиган ҳақиқий солиштирма юкланишлар ҳисобий юкланишлардан анча катта бўлади. Чунончи, подшипникка тушадиган ҳисобий юкланиш 3 МПа га етиши мумкин. Катта солиштирма юкланишлар тез пайдо бўлганда сиртнинг айрим қисмлари 450-1000 0 С гача қизийди, бу эса уларнинг эриб бир-бирига ёпишиб қолишга ва кейин қотган қисмларнинг узилишига олиб келади. Натижада сиртларда эриган ва олинган жойлар пайдо бўлади. Машиналарнинг янги ёки тикланган деталлари нотўғри сийқалантирилганда, шунингдек, деталларни тиклаш ва узелларни йиғиш технологияси бузилганда кўпроқ юқоридаги ходисалар содир бўлади. Ишқаланувчи сиртларнинг оддий кўз билан ёки микроскоп орқали аниқланадиган емирилиши алоҳида элементар жараёнлар кўринишида содир бўлади. Бу жараёнларнинг қўшилиб кетиши сиртларнинг ашёсига ва ишқаланиш шароитига боғлиқ. Ишқаланувчи сиртлар емирилишининг оддий турлари қуйидагилардан иборат: Сийқаланиш. Ишқаланувчи сиртларда майда нотекислик ва ғоваклар бўлиши зарур, чунки улар қизийдиган чиқиқлар ва мой учун микросовутгичлар вазифасини ўтайди. Шу сабабли, тиклашдан ёки тайёрлашдан сўнг деталлар сиртида юзага келадиган нотекисликлар энг мақбул ғадир-будирликка эга бўлиши, бу ғадирбудирлик деталлар меъёрида сийқаланганидан кейин вужудга келадиган нотекисликларга мос келиши керак. Бу талаб бажарилмаса, сийқаланиш жараёнида деталларнинг ишқаланувчи сиртлари тез емирилади ва уларнинг ўлчамлари ўзгаради. Бу ҳодиса нотекисликлар ушбу туташманинг ишлаш шароити, сиртларнинг ашёси ва ҳоказолар билан белгиланадиган ўлчамгача кичрайгунга қадар давом этади. Деталларга яхшилаб ишлов берилса, унинг сиртларида нотекисликлар камроқ бўлади. Бу ҳолда сийқаланиш жараёнида сиртлар кам ейилади. Аммо ишлов беришнинг бу усули самарасиздир, чунки силлиқ сирт ҳосил қилиш учун қиммат ва сермеҳнат жараёнлар талаб этилади. Бошқа томондан, кўпгина деталлар (плунжерлар, цилиндрларнингсиллиқ сирти ва ҳоказо) учун бунинг зарурати йўқ, чунки маълум вақт ўтганидан кейин уларнинг ғадир- будирлиги энг мақбул қийматга етади. Микроқирқилиш. Абразивнинг қаттиқ зарралари ёки ейилиш маҳсуллари сиртга анча чуқур ботиб кирганда улар ашёни микроқирқилиш натижасида микроқирқинди ҳосил бўлиши мумкин. Ишқаланиш ва ейилишда микроқирқилиш кам содир бўлади, чунки амалдаги юкланишларда ботию кириш чуқурлигибунинг учун етарли бўлмайди. Ишқаланувчи сиртда юзага келган ёки пайдо бўлган зарралар сирпанганида ашёни ҳар томонга силжитиб ва кўтариб уни тирнайди. Ботган зарра ўзаро таъсирлашиш жойидан чиққанда, майдаланганда, ишқаланиш соҳасидан чиқиб кетганда тирналиш тўхтайди. Бир жойнинг қайта-қайта ва бир хил жадаллик билан тирналиши ишқаланувчи сиртларда камдан-кам рўй беради, кўпинча навбатдаги қайишқоқ деформация минтақаси илгари ҳосил бўлган тирналиш изини ёпиб кетади. Ишқаланувчи сирт сирпаниш йўналишига деярли параллел жойлашган излар биланқопланади, бу излар орасида эса кўп марта қайишқоқ деформацияланган ва парчаланган, яъни қайишқоқ деформацияланиш хусусиятини йўқотган ашё жойлашади. Бундай жойга юкланиш тушганда осонгина дарзлар пайдо бўлади. Бу дарзлар катталашганда ашё асосдан ажралади. Равшанки, фақат сирпанувчи зарраларгина эмас, балки думаловчи зарралар ҳам сиртни тирнаши мумкин. Ботиб кирган зарра ҳаракатланганида ашёнинг қаттиқ ташкил этувчисига тиралиб бир тоонга оғиши мумкин. Шу сабабли сиртдаги тирналиш йўналиши деталнинг ҳаракат йўналишига аниқ мос келмаслиги мумкин. Қатламланиб кўчиш. Қовушқоқ оқиш чоғида ашё бир томонга сиқилиб сурилиши ва кейин оқиш қобилияти тугагандан сўнг қатламланиб кўчиши мумкин. Оқиш жараёнида ашё оксид пардаси устига чиқиб қолади ва асос билан бўлган боғланишини йўқотади. Агар жисмларнинг чизиқли ва нуқтали ўзаро таъсирида қатламнинг чуқурлиги бўйича зўриқиши ашёнинг толиқиш қаршилигидан катта бўлса, иш вақтида дарзлар пайдо бўлиб, улар ашёнинг тангасимон тарзда ажралишига сабаб бўлади. Бундай ходиса тобланган ёки цементитланган деталларда кузатилади. Металлдаги шлакли қўшилмалар, эркин цементит ва ҳоказо кўринишдаги нуқсонлар ҳамда анча катта қолдиқ чўзилиш зўриқишлари қатламланиб, кўчишига сабаб бўлади. Эзилиш. Деталлар ишлаётганда ейилиш билан бирга эзилиш жараёни ҳам юз беради. Бунда туташ деталларнинг сиртқи қатламида металлнинг қайишқоқ деформацияланиши, қайириши, синиши ва кесилиши содир бўлади. Эзилиш жараёнининг бошида деталлар ўлчамлари ўзгаради, аммо массаси аввалгидек қолади. Кейин сиртнинг деформацияланган қисмларидан металлнинг айрим зарралари ажралади, натижада металларнинг массаси ҳам, ўлчамлари ҳам ўзгаради. Резьбали бирикмаларнинг деталлари, шунингдек, қўзғалмас бирикмалардаги деталлар (туташувчи деталлари бўлган думалаш подшипникларининг ҳалқалари, трактор двигателлари ҳамда рамаларининг таянч сиртлари ва ҳоказо) кўпроқ эзилади. Уваланиш – ашё толиқиб ёйилганда ундан зарралар ажралиши натижасида ишқаланувчи сиртида ўнқир-чўнқирликлар пайдо бўлиш жараёни. Уваланиш шарикли ва роликли подшипникларда кўпроқ учрайди. Ейилишнинг бу турида аввал катта солиштирма босим (4,5-5 МПа) натижасида ҳалқанинг думалаш йўлчасида ўйиқча (шарик ёки роликнинг изи) паайдо бўлади. Ўйиқча масалан, машинлар темир йўлдан ташиб кетилаётганда думалаш йўлчасига бир жойига ролик ёки шарик қайта-қайта урилиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Шикастланишнинг бу тури деталларнинг думалаш шароитида ишлайдиган иш сиртларида кўпроқ учрайди. Четлари ихтиёрий шаклдаги узуқ-юлуқ чуқурчалр уваланишга хосдир. Қотишманинг қаттиқ ташкил этувчилари (унинг юмшоқ асоси ейилиб бўлгандан сўнг уваланади), оқ қатламнинг зарралари, антифрикцион металл қатлами зарралари (толиқиб шикастланганда уваланади), металлаш қопламасининг зарралари ва ҳоказолар уваланиши мумкин. Ишлов берилгандан сўнг сиртқи қатламда қоладиган юқори чўзилиш зўриқишлари, цементитлаш ва эскиришдан сўнг пайдо бўладигин дарзлар, шунингдек, ишқаланиш натижасида ёки қониқарсиз мойланишитуфайли юзага келувчи катта термик зўриқишлар уваланишга сабаб бўлади. Уваланиш содир бўлишидан олдин ашёнинг кичик бўлагини ашёнинг асосий қисмидан ажратиб турадиган дарзлар юзага келади ва улар аста-секин катталашиб боради. Шундай қилиб, дарз падо бўлиши уваланиш ҳамда қатламланиб кўчиш жараёнларининг таркибий қисми ҳисобланади. Термик зўриқиш туфайли пайдо бўлган дарзлар бирмунча катта майдонга ейилиши ва бу дарзлар катталашишнинг муайян босқичида бракнинг белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу сабабли ушбу нуқсонга ишқаланувчи сиртлар шикастланишининг алоҳида бир тури сифатида қаралиши лозим.  Жисмлар бир-бирига нисбатан ҳаракатланганда уларнинг ўзаро молекуляр таъсирлашуви оқибатида юзага келган қатлам бир ёки иккала ашёдан мустаҳкамроқ бўлганлаги сабабли чуқур ўйилиш содир бўлади. Емирилиш жисмлардан бирининг ички қатламларида юз беради. Қайишқоқ ашёларнинг емирилган сиртлари ҳаракат йўналишида чўзилган чиқиб турувчи дўнгликлар ва ашёнинг ичи томон торайиб борувчи конуслар кўринишида бўлади. Ўйилган жойларга туташиб турувчи қисмлар кўп ёки кам даражада қайишқоқ деформацияланади. Юлинган ашё туташган сиртда қолади. Бу ишқаланиш натижасида ашёнинг ўчиш сабабларидан биридир. Бунда қотишманинг айрим ташкил этувчилври бр-бириги ёпишиб қолиши, қолган ташкил этувчилари эса сурков ашсига бориб тушиши ёки ишқаланиш соҳасидан чиқиб кетиши ҳам мумкин. Абразив зарралар мой, чанг, тупроқда, ғўза шохларида бўлади. Бу зарралар туташмадаги ишқаланувчи сиртларга турлича таъсир кўрсатади. Ишқаланувчи сиртлардан бири одатда юмшоқроқ ашёдан тайёрланганлиги сабабли қаттиқ зарра ишқаланувчи сиртлар орасида ҳаракатланганида юмшоқ асосга қадалиб, қаттиқроқ деталнинг сиртини тирнайди. Масалан, баббитли подшипникларга тушган зарралар уларга ботиб ва валлар бўйинларини тирнайди. Абразив зарралар қатттиқроқ қотишмалардан ясалган сиртлар орасига, масалан, қўрғошинли бронза қуйилган подшипникларга тушганда қотишмага ботиб кира олмайди. Улар вал бўйни билан подшипник орасидан ўтиб, уларнинг сиртини тез емиради. Шунинг учун қўрғошинли бронзадан ясалган подшипникларни валда ўрнатишда баббитли подшипникларга қараганда 2 баравар катта тирқиш қолдирилади. Ишқаланувчи деталлар орасига бразив зарраларнинг кириб қолиши марказлаштирилган усулда мойланадиган машиналарда айниқса кўп кузатилади. Ажралган металл зарралари мойга қўшилиб, туташмаларга боради ва бу ерда юмшоқроқ сирт билан ўзаро таъсирлашади. Ташқи муҳитдан кирган абразив зарралар билан ҳам шундай ходиса кузатилади. Занжирли (гусеницали) тракторлар юриш қисмларининг деталлари, тупроқ қазийдиган машиналарнинг деталлари, ерга ишлов берувчи машиналарнинг иш органлари абразив зарралар таъсирида энг тез ейилади. Проф. М.М. Хрушчов абразив ейилишнинг қуйидаги асосий (фундаментал) қонунларини таклиф этган: 1. Ўзгармас шароитда ейилиш қиймати ишқаланиш йўлига тўғри мутаносибдир: U=f(const)=S. (41) боғлиқ, яъни ейилиш тезлиги ишқаланиш тезлигига тўғри мутаносибдир: бу ерда U – ейилиш қиймати, мм; Т – вақт, соат; с – мутаносиблик коэффициенти; р – юкланиш, кг; V – тезлик, м/с. Толиқиб уваланиш. Кўпгина деталлар шундай шароитларда ишлайдики, бунда сиртларининг емирилишига уларнинг кўпгина толиқиб уваланиши сабаб бўлади. Сиртнинг толиқиб уваланиши думалашдаги ишқаланиш ва сирпанишдаги ишқаланиш бир вақтда таъсир қилиши оқибатида деталлар сиртининг кўп марта ўта зўриқиши натижасидир. Бу емирилиш жараёни шарикли ва роликли подшипниклар, шестернялар тишлари ҳамда сирпаниш подшипниклари учун хосдир. Толиқиб уваланишнинг юзага келиши, одатдаги толиқиб емирилишдаги каби, биринчи дарзнинг пайдо бўлишидан бошланади. Дарз чуқурлашиб бормасдан, балки кам ҳажмдаги металлни қамраган ҳолда маълум чуқурликда тугайди. Дарз натижасида металл заррачалари ажралади ва кейинги ҳаракатларда қўшимча емирилишларга, баъзан эса хатто тезлик билан ҳам ейилишга олиб келиши мумкин. Мазкур жараённи шарикли подшипник мисолида кўриб чиқамиз. Подшипник ишлаётганда думалаш йўлчасининг а нуқтасига кучлар бот-бот (доимий эмас) таъсир қилади. Бу нуқтага шарик тушганда кучлар энг катта қийматига етади. Шарикнинг кейинги ҳаракатида а нукта кучдан ҳоли бўлади. Маълум вақтдан сўнг иккинчи шарик тушади ва жараён такрорланади. Шундай қилиб, бир нуқтага ўзгарувчан юкланишлар таъсир қилади. «Ёпишиб қолиш» – қайта кристалланиш ҳароратидан паст. Ҳароратда металларнинг ўзаро ишқаланиши ёки биргаликда деформацияланиши натижасида бир-бири билан маҳкам бирикиб қолиши ходисасидир. Туташ деталларнинг ёпишиб қолган жойларида улар ўртасидаги чегара йўқолади, металлар бирикиб кетади. Сўнгра ишқаланувчи сиртларнинг кейинги ҳаракатида ёпишиш кўприкчалари бузилади ва қуйидаги жараёнлар кечади. Ашё бир сиртдан микроскопик ва субмикроскопик зарралар кўринишида ажралиб, бошқа сиртга кўчиб ўтади (кейин бу зарралар дисперланади ва ишқаланиш соҳасидан чиқиб кетади). Юпқа ва юмшоқ металл пардаси туташган қаттиқ сиртга кўчиб ўтади (масалан, бронзанинг пўлатга, қўрғошиннинг пўлатга, алюминий қопламанинг хромга суркалиб қолиши). Қаттиқ металл юмшоқ сиртга кўчиб ўтади (пўлат бронзага, бронза пластикка кўчиб ўтади), бунда парчаланган ҳолатда кўчиб ўтган металл қаттиқроқ ситни тирнайди. Ашё ичкаридан ўйилиб чиқади, натижада чуқур ариқчалар, ўйиқлар, тешиклар пайдо бўлади. Бу нуқсонлар сиртқи қатламларнинг катта чуқурликда жадал парчаланиши билан боғлиқдир. Мисол учун 73-расмда шарикли подшипникда кучлар таъсирининг схемаси кўрсатилган.  73 – расм. Шарикли подшипникда кучлар таъсирининг схемаси: а - подшипник схемаси; б - кучлар йўналиши. Едирилиш (дисперсланиш) – ишқаланувчи сиртлардан металл зарраларининг юлиниш ва ажралиш жараёни. Бу ходиса жисмлар ўзаро таъсирлашадиган соҳада механик синиш ва молекуляр тортиш юзага келиши билан тушунтирилади. Агар ҳар қандай ишловдан сўнг деталь сиртида жуда кичик нотекисликлар қолган бўлса, ишқаланувчи сиртлар бир-бирига нисбатан ҳаракатланганда улардаги айрим чиқиқлар қайишқоқ деформацияга, бошқалари эса пластик деформацияга учрайди. Туташиш сиртлари жуда кичик бўлганидан алоҳида чиқиқларга тушадиган солиштирма юкланишларнинг қиймати ниҳоятда ката (3000 Н/м 2 гача ) бўлади. Бундай юкланишларда ашёнинг микрохажмлари емирилиб, жуда майда металл синиқларига айланади ва улар ейилиш маҳсуллари сифатида ишқаланиш соҳасидан чиқиб кетади. Жадал емирилиш янги (ёки таъмирланган) машина ишининг бошланғич даври – деталларни сийқалантириш ёки машиналарни чиниқтириш даври учун айниқса хосдир. Сиртлар қанчалик дағал ишланган, нотекисликлари қанчалик кўп бўлса, едирилиш шунчалик жадал кечади ва туташ деталлар сийқаланиш даврида шунчалик кўп ейилади. Иш пайтида узил- кесил ишловнинг шундай технологик жараёнларини танлаш керакки, улар деталлар тўғри сийқалантирилганда юзага келувчи нотекисликларга мос келадиган ўлчамдаги нотекисликларни ҳосил қиладиган бўлсин. Қишлоқ хўжалик техникасининг деталлари ва қисмлари кўтариб турадиган юкланишлар ҳамда тезликлар, кислотали ёки ишқорли муҳитлар таъсирида, шунингдек, ана шу омилларнинг биргаликда таъсир қилиши натижасида шикастланади ва емирилади. Кўп ҳолларда биргина деталнинг ўзига бир йўла бир нечта омиллар таъсир қилади, аммо улардан фақат биттасигина асосий омил бўлиб ҳисобланади. Машина деталлари, ташқи сабаблар туфайли юзага келувчи кўпгина омиллардан ташқари, ички омиллар таъсирида ҳам шикастланади ва емирилади. Бундай омилларга қуйидагилар киради: 1) деталларнинг тузилиши ва шакли ҳосил бўлиши жараёнида юзага келадиган ички зўриқишларнинг қайта тақсимланиши оқибатида ашёнинг толиқиши; 2) газ таъсирида хажмий коррозияланиш. Бунда ашёлар мувозанат ҳолатига қайтишга, «мерос»дан қутулишга интилиши жараёнида табиий эскириш содир бўлади. Бу деталларнинг тоб ташлашига, дарзлар пайдо бўлишига, айрим сиртларнинг макро ва микро ўлчамлари ўзгаришига, шунингдек, деталнинг алоҳида қисмларга парчаланишига олиб келади. Машина деталларига физик майдонларнинг қуйидаги турлари таъсир кўрсатади: куч (механик) майдони, иссиқлик майдони, электр майдони, магнит майдони, товуш майдони, ёруғлик майдони ва ҳоказо. Қайишқоқ деформацияланиш (эзилиш) да ишқаланиш кучлари таъсир қилиши ва ҳарорат кўтарилиши натижасида сиртнинг айрим нотекисликлари қайишоқ деформацияланади, бунда металл зарралари ишқаланиш кучларининг таъсир қилиш йўналишибўйича кетган чизиқ шаклини эгаллайди. Бунда зичланган, яъни парчинланган устки қатлам ҳосил бўлиб, у янги хоссаларга эга бўлади: қаттиқроқ, қайишқоқлиги пастроқ, оксидланувчанлиги юқорироқ бўлиб қолади ва хоказо. Қўзғалувчан туташмаларда эзилиш, едирилиш ва бошқа жараёнлар билан бирга келиб, бу жараёнларни тезлаштиради.  Деталларнинг қайишқоқ деформацияланиши айрим сиртларининг эзилиши, буралиши, чўзилиши ёки эзилиши тарзида намоён бўлади. Бу ходиса куч (статик ва динамик) юкланишлари таъсирида юз беради: улар ашёдаги оқувчанлик чегарасидан зиёд бўлган зўриқишларнинг катталашишига олиб келади. Масалан, рамалар деталлари, кузов қопламаси ва шу кабилар эгилади (тоб ташлайди), буралиб қолади, чўзилади. Корпус деталларига (блоклар, узатмалар қутилари ҳамда орқа кўприклар корпуслари ва ҳоказо) ташқи куч юкланишлари таъсир қилганда, титраганда, қизиганда улар ичида эскириш жараёни кечади ва шу туфайли ички зўриқишлар қайта тақсимланади. Оқибатда деталлар эгилади (тоб ташлайди). 11. Мўрт ва қовушқоқ емирилиш Мўрт емирилиш дастлабки деформацияланишсиз, меъёридаги зўриқишлар таъсирида юз беради. Қовушқоқ емирилиш ринма зўриқишлар туфайли дастлабки анча катта зўриқиш билан кечади. Деталларнинг мустаҳкамлиги юпқа сиртқи қатламининг аҳволига кўп даражада боғлиқ, чунки дарзлар одатда ана шу қатламда пайдо бўлади. Тоблаганда углерод миқдори кўпийиши билан углеродли пўлатларнинг мустаҳкамлиги ортади. Углерод миқдорининг зиёдлашуви темирда углероднинг ўта тўйинган эритмалари ҳосил бўлишига олиб келади. Бу эритмалар жойлашиши ҳаракатланишига тўсқинлик қилади ва дарзлар пайдо бўлишига ёрдам беради. Толиқиб емирилиш . Статик ва циклик куч юкланишлари тушадиган деталлар (машина рамаларининг қисмлари, тирсакли ҳамда торсион валлар, рессор тахталари, пружиналар, шатунлар ва ҳоказо) толиқиши оқибатида емирилади. Металларнинг толиқиб емирилиши қайишқоқ деформация билан боғлиқ. У деталларнинг ишлаш қобилияти батамом йўқолишига олиб келади. Мустаҳкамлик – ашёнинг емирилишга нисбатан муайян зўриқишга (оқувчанлик чегарасига) қадар қаршилик кўрсатиш хусусияти. У ашёнинг хоссаларига ва қўйилган физик майдонга боғлиқ бўлиб, асосан зўриқишнинг қийматига, унинг ўзгариш тезлигига, деформация турига ҳамда зўриққан ҳолатнинг ҳарактерига қараб ўзгаради. Юкланиш кўп марта таъсир этганда деталлар юкланиш бир марта таъсир этганидан анча кичик зўриқишларда емирилади. Такрорий юкланишлар сони кўп бўлганда емирилувчи кучланишлар фақат мустаҳкамлик чегараси ва оқувчанлик чегарасидан эмас, балки қайишқоқлик чегарасидан ҳам кичик бўладиган ходиса металларнинг толиқишиш дейилади. Иссиқдан емирилиш иссиқлик майдони таъсирида содир бўлади. Машинанинг баъзи деталлари ишлаётган вақтда қизийди, оқибатда илгари уларнинг ашёсида ҳосил қилинган тузилиш бузилади ва улар ўзининг хизмат қилиш хоссаларини йўқотади. Бундай деталларга цилиндрлар каллаги, ёниш камералари, поршенлар, чиқариш коллекторлари ва қувурлари киради. Машиналар электр жиҳозларининг ток ўтказувчи деталлари симлар, чулғамларнинг изоляцияси бузилиши ёки уларнинг ўзи узилиши оқибатида қисқа туташув ёхуд «массага» уланиш бўлганда иссиқлик таъсирида кучли зўриқади. Иссиқдан емирилган деталлар таъмирланмайди. Хизмат қилиш хоссаларининг йўқолиши. Ўзгарувчан ток генераторларининг роторлари, магнетоси ва бошқа деталлари электр майдонлари таъсирида, магнит хоссаларини йўқотиши оқибатида, ўзининг геометрик ўлчамлари ва яхлитлигини ўзгартирмаган ҳолда ишлаш қобилиятини йўқотади. Ишлаш қобилияти иссиқлик мвйдонининг таъсирига ҳам боғлиқ. Рессор тахталари, пружиналар, торсион валлар каби деталлар куч майдони таъсирида ички зўриқишларнинг қайта тқсимланиши натижасида ўз ўлчамларини ўзгартирмайди, аммо қайишқоқлиги ва шаклини йўқотади. Деталларнинг хизмат қилиш хоссаларини уларга термик ишлов бериш ишлов бериш йўли билантиклаш мумкин. Коррозия – гетероген жараён бўлиб, металл-газ ёки металл-суюқлик бўлиниш чегарасида кечади. Коррозиянинг тезлиги металл сиртининг аҳволи ва тузилишининг хусусиятлари, коррозияловчи муҳитнинг ҳарорати, таркиби ҳамда ҳаракат тезлиги, ашёнинг механик зўриқишлари каби кўпгина омилларга боғлиқ. Қишлоқ хўжалик техникасининг деталлари атмосфера таъсирида кўпроқ коррозияга дучор бўлади. Бунда деталнинг емирилиш тезлиги ҳавонинг намлиги, ҳароратига, қуёш реакциясига, шунингдек, ҳавонинг коррозион-агрессив газ ва туз қўшилмалари билан ифлосланганлик даражасига боғлиқ. Коррозия тезлиги юқорида айтилган омилларнинг қандай кечишига ҳам боғлиқ. Коррозия таснифи. Емирилишнинг геометрик ҳарактерига кўра коррозия яхлит (умумий) ва маҳаллий, сирт ости, кристаллитлараро, танлама ва бошқа турларга бўлинади. Металлнинг муҳит билан ўзаро таъсирлашиши ҳарактерига кўра ток ўтказмайдиган муҳитларда (газ, нефть ва ҳоказо) кечадиган кимёвий коррозия ҳамда электролитларнинг сувдаги эритмаларида (тузли, кислотали, ишқорли ва бошқалар) кечадиган электр-кимёвий коррозия бўлиши мумкин. Коррозияловчи муҳитнинг турига кўра – атмосфера, денгиз, ер ости коррозиялари фарқ қилинади. Коррозияловчи муҳит таъсир қилиши билан бир вақтда металлга таъсир кўрсатадиган қўшимча таъсирларнинг ҳарактерарига кўра – кучланиш таъсиридаги коррозия, фретинг-коррозия, ташқи ток таъсиридаги коррозия, радиокимёвий коррозия (радриоактив нурлар таъсирида), биокоррозия (микроорганизмлар ажратадиган маҳсуллар таъсирида) фарқ қилинади. Коррозиядан емирилишнинг кўпроқ учрайдиган турлари 1.16-расмда кўрсатилган. Ўрни келганда шуни айтиб ўтиш керакки, коррозиядан емирилишнинг қайси тури энг хавфли деган саволга умумий жавоб бўлмагани каби, коррозиянинг умум томонидан қабул қилинган ягона таснифи ҳам йўқ. Ҳозирга замон техникаси учун коррозиянинг энг хавфли турлари коррозиядан ёрилиш (74-расм, «з»), кристаллараро коррозия (74-расм, «б»), доғли коррозиядир (74-расм, «г»). Озуқа тайёрлаш машиналари ўтхоналарининг деталлари, цилиндрлар каллаклари, чиқариш коллекторлари, қувурлари, автомобиллар кузовлари, цилиндрлар гильзалари мос равишда коррозиянинг мазкур турларига дучор бўлади.  Коррозия тезлиги ёки даражасини баҳолаш учун бевосита ва билвосита кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бевосита кўрсаткичларга қуйидагилар киради: а) сирт бирлигига бўлинган массанинг ортиши ёки камайиши (вақтга бўлинган бу кўрсаткич коррозия тезлигини ифодалайди); б) коррозия чуқурлиги; в) сиртнинг коррозия маҳсуллари билан банд бўлган қисми; г) сирт бирлигидан ажралиб чиққан водороднинг ёки ютилган кислороднинг ҳажми; е) коррозиянинг биринчи манбаи пайдо бўлгунча ўтадиган вақт; ж) коррозион дарз пайдо бўлгунча ёки жисм батамом емирилгунча ўтадиган вақт; з) коррозия қиймати. Металлар емирилишига қарши кураш чораларини учта асосий омилга ажратиш мумкин: 1. Металлга таъсир кўрсатиш (легирлаш, термик ишлов бериш, турли хил қопламалар ва мойларни қўллаш). 2. Муҳитга таъсир кўрсатиш. Инерт ёки ҳимояловчи газлардан фойдаланиш, шунингдек, ҳавони махсус адсорбентлар билан қуритиш. 3. Лойиҳага (машина конструкциясига) таъсир кўрсатиш. Бунда ашёлар ва қистирмаларни танлаш йўли билан ўзаро таъсир емирилишининг олдини олиш; деталлар кесимларининг қўшилиб кетишини таъминлаш; болт ёрдамида бириктиришга нисбатан пайвандлиб бириктиришни кўпроқ қўллаш; машиналарни ишлатиш ҳамда таъмирлаш жараёнида турли қопламаларни пишириб ёпиштириш ва тиклаш имкониятини таъминлаш зарур. Одатта саноат машина ва жиҳозларининг деталлари юкланиш ва тезликлар (физик омиллар), кислотали ёки ишқорли муҳитлар (кимёвий майдонлар) таъсирида хамда физик ва кимёвий майдонлар биргаликда таъсир кўрсатиши оқибатида шикастланади ва емирилади. Кўп ҳолларда биргина деталь ёки туташманинг ўзига бир йўла бир нечта омиллар таъсир кўрсатади, аммо улардан фақат биттасигина асосий омил бўлиб ҳисобланади. Баъзи минтақаларда ҳарорат юқори (50 0 С ва бундан ҳам зиёд) бўлганда сурков мойи тезда подшипниклардан оқиб чиқади, кўп миқдордаги чанг эса ишқаланувчи сиртларнинг ейилишини тезлаштиради.  Деталлар ўлчамлари ва шаклининг ейилиши оқибатида ўзгариши уларнинг механизмда ишлашига турлича таъсир кўрсатади. Айрим ҳолларда, масалан, деталь машина ёки қуролнинг иш органи бўлганда, бу ўзгаришлар деталларнинг иш сифатини ёмонлаштириши ва ейилишини тезлаштириши мумкин. 74-расм. Пўлатнинг коррозиядан емирилиш турлари:  а - бир текис; б – но текис; в – тузилиш – танлама; г – доғлар кўринишдаги коррозия; д – ярасимон коррозия; е – нуқталар кўринишдаги коррозия; ж – кристаллараро; з – коррозиядан ёрилиш; и - сиртқи Агар деталь узатиш механизмининг иш бўғини бшлса, у ҳолда тирқишларнинг катталашуви мазкур бўғиннинг механизмида жойлашиши аниқлигига таъсир қилади, бу эса иш сифатининг ёмонлашувига, туташ деталларнинг, баъзан эса бутун механизмнинг жадал ва хатто фалокатли даражада ейилишига олиб келади. Бу ҳолда узатинларида ишқаланишга энергия исрофи кўпаяди, иш ашёларининг сарфи ортади, машинанинг иқтисодий ва агротехника кўрсаткичлари пасаяди. Ҳозирги вақтда сирпаниш подшипникларининг аксарияти кулранг чўяндан тайёрланади. Чўян подшипниклар ишқаланувчи сиртларга ишлов беришни, аниқ ўрнатишни, узоқ вақт сийқалантиришни, яхшилаб ва узлуксиз мойлаб туришни талаб қилади. Подшипниклар ашёсининг микротузилиши муайян талабларни қаноатлантирмоғи лозим. Бунинг устига ишқаланувчи узелларга тез чанг тушишини ҳам инобатга оладиган бўлсак, нисбатан енгил иш шароитларида ҳам подшипниклар ва валлар бўйинлари нима учун жадал ейилишини тушуниш қийин эмас. Ишқаланувчи узелларни тез-тез мойлаб туриш зарурлиги қишлоқ хўжалик машиналаридан фойдаланишни мураккаблаштиради, чунки иш жараёнида ҳаммавақт ҳам буни амалга оширишнинг имкони бўлмайди, баъзи узеллар эса мойлаш учун ноқулай жойлашган бўлади. Сиртларнинг абразив муҳитда ишқаланиши масаласи энг долзарб, аммо кам ўрганилган масалалар жумласига киради. Ишқаланувчи сиртлар ўзаро таъсирлашганда уларда қаттиқ зарралар сирпаниб ва ботиб кириб, сиртлардан металлар микроҳажмини қирқиб олиши абразивдан ейилишга сабаб бўлади. Сиртлар ўзаро таъсирлашувининг бу туридаги ишқаланиш кучлари ботиб кирган зарралар сирпанишига, эзилишига ва микроқириндиларни қирқиб туширишига бўладиган қаршилик билан аниқланади. 75-расмда деталларнинг зарача (абразив) таъсирида ейилиш схемаси кўрсатилган.  Абразивдан ейилишда ишқаланиш коэффициенти абразив зарраларининг ўлчамлари ва шаклига ҳамда абразивлар ва ишқаланувчи сиртлар метали механик хоссаларининг нисбатига боғлиқ бўлиб, жуда кенг доираларда ўзгариши мумкин. Ёйилиш жадаллиги абразивлар ҳамда металл сиртларнинг ўлчамлари, шакли ва хоссаларига боғлиқ. 75 – расм. Деталларнинг заррача (абразив) таъсирда ейилиш схемаси. Агар бунда абразив зарраларнинг сирпаниш ва туташ сиртларни деформациялаш жараёни устун бўлса, у ҳолда металлнинг ҳаво кислороди билан ўзаро таъсирлашувидан келиб чиқадиган ҳодиса (оксидланиш) ҳамда муҳитнинг намлиги ва кимёвий таркиби катта аҳамият касб этади. Машина деталларининг абразивдан ейилиш жадаллиги 0,5÷ 5 мк/соат доирасидаги катталиклар билан ифодаланади. Абразивдан ейилиш пахтачилик машиналари деталлари ейилишининг энг кенг тарқалган туридир. Абразивдан ейилишда деталларнинг ишқаланувчи сиртлари ўлчамларининг аста-секин ўзгариши унинг сиртига уринадиган қаттиқ зарраларнинг қирқилиши ёки тирнаши таъсирида юз беради. Абразивдан ейилишида сиртқи қатламларнинг қайишқоқ деформацияланиш чуқурлиги ва қирқилиб чиқадиган зарралар ўлчамлари абразив ашёнинг турига, қаттиқ зарраларнинг ўлчамларига, ишқаланиш тартиботига (тезлик, меъёридаги босимга) ҳамда ишқаланувчи сиртлар металининг механик хоссаларига боғлиқ. Профессор М. М. Хрушчов ва М. А. Бабичевларнинг ўтказган тадқиқотлари натижалари абразивдан ейилишнинг моҳиятини ўрганиш нуқтаи назаридан катта аҳамият касб этиб, ейилишнинг ана шу тури металларнинг қирқиш жараёни билан тўғридан-тўғри боғлиқлигини кўрсатади. Абразивдан ейилиш ишқаланувчи сиртларига абразив зарралар ташқаридан тушадиган ёки ишқаланувчи материаллардан бирида (чўянда) ишқаланиш натижасида абразив зарралар ажралиши натижасида ҳам юз беради. Ишқаланишдаги абразив зарраларни фақат шартли равишда эркин деб ҳисоблаш мумкин, чунки ишқаланувчи туташма ишлаётганида эркин абразив зарралар ишқаланувчи сиртлардан бирининг металида қадалиб қолади ва ана шундай шароитдагина ейилтиришда фаол қатнашади. Абразивдан ейилишда қайишқоқ деформация катта бўлишининг сабаби туртиб чиққан қисмлари унча баланд бўлмаган ва тўмтоқ учли абразив зарралр ишқаланувчи сиртларни қирқмайди, балки улар бўйдаб катта куч билан сирпаниб металлнинг сиртқи қатламларини қайишқоқ деформациялайди. Сиртдан кўпроқ чиқиб турган ўткирроқ абразив зарралар ҳам хар бир қиринди йўниш даври олдидан ишқаланувчи сирт бўйлаб сирпаниб ўтади. Ишқаланишда тангенциал ва меъёридаги кучлар биргаликда таъсир қилиши натижасида юзага келган зўриқиш ейилаётган металлнинг мустаҳкамлигидан ортиб кетган пайтда абразив зарра қадалади ва қиринди йўнади. Қадалиш оқибатида ишқаланувчи сиртларнинг микрорельефи ўзгаради. Абразивдан ейилишда абразив эркин зарраларининг ҳаммаёқлари деталларга тегади. Бундан ташқари, улар сирпанганда ҳам деталлар сиртини деформациялаши ва емириши мумкин. Равшанки, абразив зарралар сони кўп бўлганда уларнинг йирикларигина ейилаётган сиртлар билан ўзаро таъсирлашади. Ейилиш жадаллиги абразив зарранинг сирт бўйлаб думалаши ёки сирпанишига боғлиқ бўлади.  Манбалардан маълумки, абразивнинг анчагина қисми ҳаракатнинг бошланғич пайтида сирт билан ўзаро таъсирлашувдан чиқади ва ҳаракат жараёнида металлни калта масофада тирнайди. Тирналишларнинг кўриниши зарралар сирпанишдан ташқари, бурилиши ва думалашини ҳам кўрсатади. Металлнинг абразив зарралар таъсирида сайқалланиши содир бўладиган шароит қадалган зарра сирпанганида унга таъсир қилувчи кучлар моментларининг тенг эмаслиги билан ифодаланади. Абразивдан ейилган металл намуналари сиртини синчиклаб ўрганиш айрим тирналишларнинг чуқурлиги ҳар хил эканлигини кўрсатади, чунки ҳаракат жараёнида йўнилиб чиқаётган металл зарралари абразив зарра сиртидаги микроўйиқларни тўлдиради. Шунингдек, абразив зарралар сиртидаги ўткир қирралари ва чиқиқлари синади, уваланади, натижада улар силлиқроқ бўлиб қолади, қадалган зарранинг ҳаракатланишига қаршилик ортади, оқибатда заррача юзага чиқади ёки бурилади. Манбалардан маълумки, чангда майда зарралар қанча кўп бўлса, улар деталарнинг ишқаланувчи сиртларига шунча кўп киради ва улар қанча қаттиқ бўлса, деталларнинг ейилишига шунча кучли таъсир қилади. Кварц зарралари, шунингдек, чангда кам миқдорда бўладиган алюминий ва темир оксидлар зарралари энг қаттиқ ҳисобланади. 12. Машиналарнинг жисмонан ейилиши ва маънавий эскириши Машинанинг жисмонан ейилиши ундаги ҳар хил элементларнинг аста- секин ёки тўсатдан моддий емирилиш (едирилиши, синиши ва физикмеханикхоссаларини йўқотишнинг бошқа турлари) натижасидир. Жисмонан ейилган машина ўзига нисбатан қўйиладиган талабларни бажаролмай қолади. Жисмонан ейилиш фойдаланиш жараёнида юз беради: машина ишлаётганида биринчи турдаги жисмонан ейилиш, ишламаётганида эса иккинчи турдаги жисмонан ейилиш содир бўлади. Биринчи турдаги жисмонан ейилишнинг асосий сабаби машинанинг деталлари ва бошқа элементларига тушадиган юкланишдир. Иккинчи турдаги жисмонан ейилишга эса ашёларнинг атроф муҳит таъсирида коррозияланиши, уларнинг эскириши, деталларда қолдиқ кучланишлар қайта тақсимланиши ва шу кабилар сабаб бўлади. Бир сўз билан айтганда, машиналарнинг жисмонан ейилиши улардаги конструктив элементларнинг ейилиши йиғиндисидан иборатдир. Жисмонан ейилиш миқдорий жиҳатдан фоизда аниқланади. Бунда янги деталнинг ейилиши 0 фоиз деб, мазкур вазифадаги машинада бундан кейин фойдаланишга умуман ярамаслиги туфайли темир-терсакка жўнатиладиган деталларнинг ейилиши эса 100 фоиз деб қабул қилинади. Битта иш сиртига ёки яроқлилиги йўқолганлигининг битта белгисига эга бўлган деталнинг жисмонан ейилганлигини аниқлаш қийин эмас. Иш сирти бир нечта бўлганда ёки яроқлилиги йўқолганлигининг бир нечта белгиси бўлганда ейилганлик даражаси кўпинча энг кўп ейилган сирт бўйича аниқланади. Машиналар элементлари ейилишнинг миқдорий ўлчовларидан машиналарни таъмирлашга тўхтатиш муддатларини аниқлаш, қачон ва қанча деталь келтириш кераклигини режалаштириш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Узеллар, агрегатлар ва бутун машинанинг жисмонан ейилганлиги даражасини миқдорий баҳолаш мураккаброқ бўлишига қарамай, бу ейилишни ҳам баҳолаш усуллари мавжуддир. Машина (агрегат) нинг жисмонан ейилишини бартараф этиш учун таъмирлашга талаб этиладиган ҳаражатлар жисмонан ейилишнинг иқтисодий ўлчови бўлиб хизмат қилиши мумкин. Машина ёки агрегат жисмонан ейилишининг ўлчови ушбу формула ёрдамида ҳисоблаб топилади: (76) бу ерда U ж – машина ёки агрегат жисмонан ейилишининг уни ишлаб чиқариш нархига нисбатан фоиздаги иқтисодий ўлчови; Q т – машина ёки агрегатни таъмирлашнинг сметадаги нархи, сўм; Q и.ч – янги, мукаммалроқ конструкциялар пайдо бўлиши муносабати билан қийматини йўқотишини ҳисобга олган ҳолда жисмонан ейилганлик даражасини аниқлаш пайтида машина ёки агрегатнинг тўлиқ нархи, сўм; ∆– худди шундай машина ёки агрегатларни таъмирлаш тажрибаси асосида аниқланадиган қолдиқ ейилишнинг нисбий қиймати, %. Шуни айтиш керакки, Q и.ч. кўрсаткич техник тараққиётнинг машинани ишлаб чиқариш нархига таъсирини ифодалайди, чунки у ишлатиладиган машинани таъмирлаш кераклиги ёки уни янгиси билан алмаштириш мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал этиш имконини беради. Равшанки, U ж ўлчов 100 фоизга яқинлашганда ёки, айниқса, бундан ошиб кетганда машинани таъмирлашнинг мақсадга мувофиқлигини фақат иқтисод билан боғлиқ бўлмаган қандайдир мулоҳазалар билангина асослаш мумкин. Маънавий эскириш деганда техник тараққиёт таъсирида ишлаб турган техниканинг нархи пасайиши тушунилади. Янги, унумдорроқ машиналарнинг пайдо бўлиши ва аввалги машиналар иши унумининг пасайиши, илгари ишлатиб келинаётган машиналарнинг маънавий эскиришига олиб келади. Техника маънавий эскиришининг икки шакли фарқ қилинади: биринчи шакли худди шундай лойиҳадаги янги машина арзонроқ ишлаб чиқарилиши билан амалдаги нархнинг пасайиши бўлса, иккинчи шакли – машиналарнинг мукаммалроқ (иш унуми юқорироқ) лойиҳалари яратилиши натижасида амалдаги техниканинг қадрсизланишидир. Техника юқори суръатлар билан тараққий этиши натижасида ишлаб турган машиналар маънавий эскириб қолиши туфайли улар жисмонан эскиришидан анча олдин янгилари билан алмаштирилиши мумкин. Машинанинг маънавий эскириши иқтисодий категория бўлиб, машиналарнинг аввалги турлари техник жиҳатдан эскириши ва уларни ишлаб чиқариш нархи пасайиши натижаси ишлаб турган технианинг қадрсизланиш даражасини белгилайди. Техника тараққиёти туфайли нархининг пасайиши коэффициенти машинанинг маънавий эскирганлиги мезони бўлиб хизмат қилади ва қуйидаги формула билан ифодаланади:  (77) бу ерда U М – машинанинг бошланғич нархи улушларида ифодаланган маънавий эскириш мезони; Q– машинанинг бошланғич нархи, сўм; Q и.ч – машиналарнинг мукаммалроқ янги лойиҳалари яратилиши, шунингдек, худди шундай машиналарни кам ҳаражатлар билан ишлаб чиқилиши оқибатида бошланғич нархининг пасайиши ҳмсобга олган ҳолда машинани ишлаб чиқариш нархи, сўм. Машинанинг умумий ейилганлиги қуйидаги формула ёрдамида ифодаланади: U= 1-(1-U ж )∙ (1-U м ), (78) бу ерда U- машина умумий ейилишининг унинг бошланғич нархи улушларидаги ўлчови; U ж – машина жисмонан ейилишининг уни ишлаб чиқариш нархининг улушларидаги ўлчови; U м – машина маънавий эскиришининг унинг бошланғич нархи улушларидаги ўлчови. Катталиклар кўпайтмаси (1-U ж ) (1-U м ) жисмонан ва маънавий эскириши оқибатида машинанинг бошланғич нархи улушларидаги қолдиқ нархини беради. Жисмонан ва маънавий эскирганлик кўрсатгичлари машинадан фойдаланиш масалалари – машиналарга техник хизмат кўрсатиш, уларни сақлаш, таъмирлашларни режалаштириш, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва машинани таъмирлашнинг мақсадга мувофиқлиги масалаларини тўғри ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Машиналарнинг жами ейилиши. Фойдаланиш мобайнида ҳар қандай машинанинг жисмонан ейилиши узлуксиз кечадиган объектив жараён бўлиб, барча конструктив ва ноконструктив элементларнинг жисмонан ейилиши унинг ташкил этувчиларидир. Буларга машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда баъзи ташқи омилларнинг таъсир кўрсатиши натижалари ҳам қўшилади, чунки бу омиллар қатор ҳолларда тегишли конструктив ва ноконструктив элементларнинг ейилишига маълум даражада таъсир қилади. Барча юкланишлар ва омилларнинг таъсири машина эскиргани сари камаймасдан, балки қўшилиб боради. Машинанинг жами ейилишини қуйидаги учта ташкил этувчи билан бериш мумкин: 1) ишлаётганда тушадиган юкланишлар туфайли машинанинг ейилиши Р м1 ; 2) ташиш вақтида тушадиган юкланишлар таъсирида машинанинг ейилиши Р м2 ; 3) сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш пайтида тушадиган юкланишлар туфайли машинанинг ейилиши Р м3 , яъни: Uм.ж=Pм1+ Pм2+Pм3 (79) Машинанинг жами ейилиши U м.ж бутун хизмат муддати мобайнида машинадан фойдаланишнинг узлуксиз вақт функцияси (t) га тенгдир, яъни U м.ж =F(t) дир деб таъкидлаш мумкин. Мой, бўёқ ва бошқа ноконструктив элементларнинг хизмат хоссаларини йўқотиш каби машинадаги ҳар қандай деталнинг ейилиши, ҳатто айрим намунанинг бошланғич тавсифлари турлича бўлганда ҳам (ашё сифати, ишлов бериш сифати, юкланиш шароити, мойлаш, хизмат кўрсатиш шароити ва ҳоказо) узлуксиз вақт функциясидир. Хизмат муддати мобайнида машинадаги барча конструктив ва ноконструктив элементларнинг ейилишини қўшиб бутун машинанинг ейилганлик даражасини келтириб чиқарамиз: (80) Айрим элементларининг хусусий ейилиш тавсифларидан келиб чиқиб, фойдаланишнинг исталган даврида бутун машинанинг ейилиш даражасини аниқлаш имконини берувчи ана шу функциялар орасидаги боғлиқликни тез ва осон топиш учун ҳар бир алоҳида олинган элемент чизиқли боғлиқлик бўйича ейилиши мумкин деб қабул қилинади. 13. Машина деталларини ва йиғиш бирликларининг ейилишини ўрганиш усуллари ва воситалари Машина деталларининг ейилганлигини микрометраж қилиш, профилографлаш, тарозида тортиб кўриш, картер ёки корпус тоғораси мойидаги темир миқдорини аниқлаш йўли билан, радиоактив изотоплар ёрдамида, изларга ва ўйилган чуқурчаларга қарб аниқлаш мумкин. Тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналаридаги ишқаланувчи деталларнинг ейилиш даражаси кўпинча ўлчаш усули, шунингдек, деталлар ашёсининг камайиши қийматини уларнинг ишдан олдинги ва кейинги оғирликларини таққослаш йўли билан аниқланади. Деталларни ўлчаш. Ейилишни ўлчаш ёрдамида ўрганиш учун машина ёки узел қисмларга ажратилиб, деталларининг ейилган ёхуд деформацияланган деб гумон қилинган жойлари ўлчаш асбоблари билан ўлчаб кўрилади. Деталларнинг аниқланган ҳақиқий ўлчамлари кузатув дафтарига ёзилади. Ейилганликни аниқлашнинг бу усули ейилишга синашдан олдин ва кейин деталларни механик назорат асбоблари ёрдамида ўлчашга асосланган. Деталларнинг ейилиш абсолют қийматлари катта бўлганда кўпинча деталларни ўлчаш усулидан фойдаланилади. Деталларни ўлчашда узунлик ўлчовлари, микрометрлар, индикаторли нутромерлар, скобалар, механик ва оптик асбоблар, асбобсозлик ҳамда универсал микроскоплар энг кўп қўлланилади. Ейилганликни ўлчаш орқали аниқлашнинг камчиликларидан бири шундаки, синовлардан олдин ва кейин текшириладиган сиртнинг айнан бир жойининг ўзини ўлчаш қийин. Шу сабабли деталларни ўлчашда турли мослама ва андазалардан фойдаланган маъқул. Масалан, силлиқ фрикцион дискларнинг ейилганини аниқлаш учун диск тишларига ўрнатиладиган ва керакли нуқталар қалинлигини микрометр билан ўлчаш имконини берадиган махсус мослама ишлатилади. Деталларни ўлчашда ўлчаш хатоси одатда ±0,01 мм ни ташкил этади. Профилографлаш. Ейилишни бу усулда ўрганиш учун профилографлардан фойдаланилади. Улар ёрдамида деталь сирти ҳолатининг ўзгариши ва айрим жойларининг ейилганлиги аниқланади. Тарозида тортиш. Деталларнинг ейилганлиги ишдан олдин ва кейин уларни тарозида тортиш ҳамда оғирликларини таққослаш орқали ҳам аниқланади. Аммо деталларнинг қайси жойлари ва қандай ейилганини бу усул ёрдамида аниқлаб бўлмайди. Ейилганликни мойдаги темир миқдорига қараб аниқлаш. Бу усулда двигателнинг мойлаш тизими ёки узатмалар қутисидан, орқа кўпригидан вақтвақтида мой намунаси олиниб, ундаги темир миқдори аниқланади. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, ейилганликни аниқлаш учун агрегатни қисмларга ажратиш шарт эмас. Аммо шундай камчилиги ҳам борки, бу усул ёрдамида мойдаги темир миқдори қайси деталларнинг ейилиши эвазига кўпайганлигини аниқлаб бўлмайди. Ейилганликни радиоактив изотоплар ёрдамида аниқлаш. Бунинг учун детални тайёрлаш вақтида қотишмага радиоактив изотоп қўшилади ёки тайёрланган деталда тешиклар пармаланиб, уларга радиоактив металлардан ясалагн цилиндрлар («гувоҳлар») киритилади. Радиоактив зарралар ҳисоблагичи ёрдамида мой намунасидаги радиоактив заралар миқдори аниқланади. Бу усул ёрдамида битта ёки бир нечта деталнинг ейилганлигини ўрганиш мумкин. Ҳисоблагични двигателнинг мойлаш тизимига улаб айрим иш омилларининг двигателнинг ейилишига кўрсатадиган таъсирини тез ва анча аниқ аниқлаш мумкин. Ейилганликни излар ва ўйилган чуқурчаларга қараб аниқлаш. Деталларда олмос пирамидалар ёки олмос кескич ёрдамида чуқурчалар ва ўйиқлар ҳосил қилинади. Вақт-вақтида излар диагоналларининг ўлчамларини ёки чуқурчанинг узунлигини микроскоп ёрдамида ўлчаб, деталнинг узун қисмидаги ейилиш даражаси аниқланади. Бу усул узелни қисмларга ажратган ҳолда деталларининг ейилиш ўлчами ва тарзини аниқлаш имконини беради. 14. Ишончлиликка оид асосий тушунчалар Ишончлилик – машинанинг вақт давомида ўзининг иш кўрсаткичларини топшириқда белгиланган даражада сақлаган ҳолда ўз вазифасини бажара олиш хусусияти. Машиналарнинг иш кўрсаткичлари уларни ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташиш тартиб ва шароитларини топшириқда белгиланганидек бажариш йўли билан таъминланади. Пухталик бир нечта хусусиятларни ўз ичига олди ва машинанинг вазифасига ва уни ишлатиш шароитларига қараб бузилмай ишлашлик, кўпга чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик ва сақланувчанлик хусусиятларидан иборат бўлади (2.1-жадвал). Техникадаги ишончлиликка оид атамалар (терминлар) ГОСТ 13377-75 да белгиланган. Ишончлилик – маҳсулот сифатини кўрсатувчи хусусиятлардан бири. Бу хусусият машиналарнинг вазифасига қараб улардан фойдаланиш жараёнида кўринади ва кўпинча буюмнинг вақт давомида ўз сифатини (асосий иш кўрсаткичларини ва истеъмол этилиш тафсилотларини) сақлаш хусусияти деб ҳам тушунилади. «Ишончлилик» тушунчаси фақат буюмларга тааллуқли бўлиб қолмасдан, «инсон-машина» ҳамда ахборот – бошқариш тизимларига хам тааллуқлидир. Амалиётда ва техник хужжат- меъёрларида пухталик деганда объектнинг вақт давомида ўз вазифасини бажара олишини тавсифлайдиган барча кўрсаткичларини белгиланган чегарада сақлай олиш хусусияти тушунилади. Бу хусусият объектни ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, сақлаш ҳамда ташиши тартиб ва шароитларини топшириқда белгиланганидек бажариш йўли билан таъминланади. Ишончлилик соҳасидаги асосий тушунчалар таснифи 16-жадвал Ишо нчлилик Об ъектнин Воқ еа Вақт тушунчал Объе ктларнинг Ишо нчлилик хусусиятл ари г холати ари тури кўрсаткич лари Бузи лмай ишлашлик Иш га қобилият ли Ши кастланга н Бузи лмай ишлаш муддати Хизм ат кўрсатилад иган Бузи лмай ишлашлик Кўпг а чидам- лили к Иш га қоби- лия тсиз Буз илган Ишла ш муддати Хизм ат кўрсатилма йдиган Кўпг а чидам- лили к Таъм ирлашга яроқлилик Чег ара холати Иш дан тўхт аган Хизм ат муддати Тикл анадиган Таъм ирлашга яроқлилик Сақл анувчанлик Туз ук Иш муддатин и ўтаган Сақл анувчанлик муддати Тикл анмайдиган Сақл анувчанлик Тикл анмайдиган Комп лекс кўрсаткич Буюмнинг пухталиги унинг турига қараб, пухталик хусусиятларининг фақат бир қисминигина ўз ичига олиши мумкин. Масалан, буюм таъминланмайдиган бўлса (телевизорнинг кинескопи, юмаланиш подшипниги ва бошқалар), бундай буюмларнинг пухталик хусусиятларига кўпга чидамлилик ва таъмирлашга яроқлилик хусусиятлари кирмайди, улар учун энг муҳими бузилмай ишлашлик, узоқ сақланадиган буюмлар учун энг муҳими эса сақланувчанлик хусусиятидир. Бузилмай ишлашлик – буюмнинг маълум вақт ичида ёки маълум хажмдаги ишни бажаргунга қадар ўзининг иш қобилиятини узлуксиз сақлашидан борат. Қуйида машиналарнинг бузилмасдан ишлашлик хусуситларига оид баъзи тушунчалар келтирилган.  Бузилмай ишлашлик муддати объектнинг узлуксиз ишлаш вақти ёки бажарган иш хажми билан аниқланади. Агар объект танаффуслар билан ишласа, бу ҳолда умумий ишлаган вақт ёки бажарилган иш ҳажми ҳисобга олинади. Бузилмай ишлашлик муддати вақт, узунлик, майдон, хажм, вазн ва бошқа ўлчов бирликларида ўлчаниши мумкин. Бу тушунча ГОСТ 13377-75 да кўрсатилган. Бузилиш – объектнинг иш қобилиятининг бузилиши ҳрдисасидан иборат. Бузилиш мезони техник хужжат-меъёрларда белгиланади. Бузилиш тўсатдан, конструктив, аста-секин, ишлаб чиқаришдаги, ишлатилаётгандаги хилларга бўлинади, шунингдек муттасил, қисман ва тўлиқ бузилиш хиллари ҳам бўлади. Бузилишга объектдаги нуқсонлар (ГОСТ – 17102–72), ишлатиш қоидалари ва меъёрларининг бажарилмаслиги (ГОСТ 17527–72), турли шикастланишлар, шунингдек табиий ейилиш ва эскириш жараёнлари сабаб бўлади. Бузилгунга қадар ишлаш муддати – таъмирланадиган буюмнинг бир бузилишдан кейинги бузилишгача бажарган ишининг ўртача қиймати билан ифодаланади. Бу атама ГОСТ 13377–75 га киритилган . Бузуқлик – буюмнинг техник ҳужжат талабларининг бирортасини қондира олмайдиган ҳолати билан ифодаланади. Атама ГОСТ 13377–75 га киритилган. Бузилмай ишлаш эҳтимоли – буюмнинг топшириқда кўрсатилган вақт ичида ёки иш ҳажмини бажаргунга қадар бузилмай ишлашидир. Атама ГОСТ 13377–75 га киритилган. Кўпга чидамлилик – буюмнинг белгиланган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимига риоя қилинган ҳолдачегара ҳолатгача ўз иш обилятини сақлаш хусусиятидир. Таъмирлашга яроқлилик – буюмнинг бузилиш олдидаги ҳолатини, бузилишини ва шикастланишларини олдиндан аниқлашга, уларнинг олдини олишга, иш қобилиятини техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўли билан сақлаш ва тиклашга мосланганлик хусусияти билан аниқланади.  Сақланувчанлик – буюмнинг бузилмай ишлашлик, кўпга чидамлилик ва таъмирлашга яроқлилик хусусиятини сақлаш (ёки буюмни ташиш) даврида ва сақлашдан кейин ҳам йўқотмаслик хусусиятидир. Объект ишончлилиги жиҳатдан тузук, бузилган, ишга қобилиятли, ишга қобилиятсиз, чегара ҳолатларда бўлади. Объект техник- меъёр ва конструкторлик ҳужжатининг барча талабларини қондира оладиган ҳолатда бшлса, у тузук дейиладти. Бу талабларнинг бирортаси бажарилмай қолса, объект бузуқ дейилади. Объектни ишлатиш жараёнида техник нуқсон ёки шикастланиш бор ёки пайдо бўлса, бу бузуқлик аломати бўлади. Ишга қобилиятлилик деб, объектнинг ўз вазифасини техник-меъёр (ёки) конструкторлик хужжати талабларига мувофиқ бажара оладиган ҳолатига айтилади. Агар буюм ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолатга келса, бу буюмнинг ишга қобилиятсиз ҳолати деб аталади. Объект бузилса, у ишга қобилиятли ҳолатдан ишга қобилиятсиз ҳолатга ўтади: Бузуқ буюм ишга қобилиятли бўлиши мумкин. Масалан, автомобилнинг бўёғи шикастланганда у бузуқ дейилади, лекин бундай автомобиль ишга қобилиятли бўлади. Ишга қобилиятсиз буюм айни вақтда бузуқ бўлади. Чегара ҳолатда объектни ўз вазифаси бўйича ишлатишга рухсат этилмайди ва бу мақсадга мувофиқ эмас. Унинг иш қобилиятини тиклаш мумкин бўлмайди ёки ножоиз бўлади. Объект иш муддатини тўлиқ ўтагандан кейин чегера ҳолатга келади. Буюм чегара ҳолатга келгандан кейин ҳисобдан чиқарилади ёки таъмирлашга жўнатилади. Алоҳида объектнинг ишончлилик хусусиятларини миқдор жиҳатдан тавсифлаш учун бузилмай ишлаш муддати, бузилгунча ишлаш муддати, бузилишлар ўртасида бажарган иши, хизмат муддати, тиклашга сарфланадиган вақт (меҳнат) тушунчаларидан фойдаланилади. Бу кўрсаткичларнинг қийматлари ҳар қайси алоҳида объектни ишлатиш ёки синаш маълумотларидан олинади. Бу тавсифларнинг тажриба натижаларидан олинган қийматларидан объектларнинг бузилгунга қадар бажарган ишининг ўртача миқдорини, хизмат муддати ва бошқаларни ҳисоблашда фойдаланилади. Объектни ишга туширган пайтдан бошлаб, биринчи бузилиш содир бўлгунга қадар бўлган вақт объектнинг бузилгунга қадар ишлаш мддати, буюмнинг иш қобилиятини тиклаган пайтдан бошлаб, навбатдаги бузилишгача бажарган иши бузилишлар ўртасида бажарилган иш деб юритилади. Иш муддати объектни ишга туширган пайтдан бошлаб, унинг чегара ҳолатга келгунигача бажарган жами иш муддати терган пахтасининг миқдори (тонна) ёки терган майдони (га) билан белгиланади. Объектнинг хизмат муддати йил ва кун билан ифодаланиб объект ишга туширилган ёки қайта ишга туширилган пайтдан бошлаб, чегара холатига келгунугача бўлган вақтни қамраб олади масалан пахта териш машинасининг хизмат муддати соат, мавсум ёки йил билан белгиланади. Демак иш муддати хизмат муддатидан ўлчов бирлиги билан фарқланади. Сақланувчанлик муддати объектни ўз пухталигини белгиланган чегарада сақлагани холда неча календар кун сақланиши ва (ёки) ташиб келтирилиши билан хисобланади. Объектни тиклаш вақти унинг иш қобилятини тиклаш ёки техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини неча кун давом этишини тавсифлайди. Ишончликни миқдор жихатдан тавсифлаш ишончлилик кўрсаткичларидан фойдаланилади. Уларнинг таснифи 17-жадвалда келтирилган. Ишончлилик кўрсаткичлари таснифи 17-жадвал Тасниф аломатлари Ишинчлилик кўрсаткичларининг тури Ишончлиликнинг тавсифланадиган хусусиятлари сони Якка кўрсаткичлар Комплект кўрсаткичлар Ишончлиликнинг тавсифланадиган хусусияти тури Бузилмай ишлашлик кўрсаткичлари Кўпга чидамлилик кўрсаткичи Сақланувчанлик кўрсаткичи Таъмирлашга яроқлилик кўрсаткичи Аниқлаш усули Хисоблаб аниқлаш Тажриба йўли билан аниқлаш Ишлатиб аниқлаш Экстраполяцион йўл билан аниқлаш Татбиқ этиш сохаси Якка холда Гурух холида Фойдаланиш сохаси Меъёр хужжатларида Бахолашда Якка кўрсаткичлар ишончлилик хусусиятларидан бирини тавсифлайди ва шунга қараб бузилмай ишлашлик, узоқ вақтга чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик ва сақланувчанлик кўрсаткичларига бўлинади. Ишончлиликнинг комплекс кўрсаткичлари айни вақтда бир нечта хусусиятларни тавсифлайди. Асосий кўрсаткичлар рўйхати 18-жадвалда келтирилган. Ишончлилик кўрсаткичлари рўйхати 18-жадвал Ишончлиликнинг тавсифланадиган хусусиятлари Кўрсаткич номи Бузилмай ишлашлик Бузилмай ишлашлик эҳтимоллиги Бузилишларнинг жадаллиги Бузилмасдан ишлаш муддати Бузилгунга қадар ишлаш ўртача муддати Бузилмасдан олдин ишлаш ўртача муддати Бузилишларнинг жадаллигини белгиловчи кўрсаткич бузилмасдан олдин неча фоиз ишлаш муддатини ўтган Кўпга чидамлилик Ишлаш ўртача муддати Ишлаш муддатининг неча фоизи ўтган Белгиланган ишлаш муддати (ишлаш муддати) Хизмат қилиш ўртача муддати Хизмат муддати 15. Саноат машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлашни ташкил қилиш Режали – огоҳлантирувчи таъмирлаш тизими. Ҳар қандай машина ва жиҳозлар уларни ишлатиш жараёнида турли хилдаги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга муҳтож бўлади. Шунинг учун ҳам режали – огоҳлантирувчи таъмирлаш тизими бўйича машина ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва режали таъмирлаш ишлари кўзда тутилади. Техника хизмати кўрсатиш ишлатилаётган ёки сақланаётган машина ва жиҳозларнинг пухталигини, ишга тайёрлигини сақлаб туришга қаратилган ташкилий ва техник тадбирлардир. Техника хизмати кўрсатишга жиҳозларнинг иш қобилиятини бевосита таъминлаш (профилактика, жорий таъмирлаш, синаш тадбирлари), шунингдек, дастлабки техник тайёргарликнинг аниқ тадбирлари (деталлар тешикларини развёрткалаш, ростлаш, заправка қилиш, мойлаш ва бошқалар) каби ишлар кириб, бунда алоҳида узел ва агрегатларнинг кўпчилиги ечилмай ёки ажратилмай созланади. Техника хизмати кўрсатишнинг асосий параметрлари хизмат қилувчи ходимлар сони, эҳтиёт қисм элементларининг сони ва вақт кўрсаткичларидир. Ремонт (французча “ремонтер” сўзидан – тўғрилаш, тўлдириш, қайта йиғиш) – техника қурилмаларининг ишга яроқлилигини тиклаш учун ўтказиладиган ташкилий ва техника тадбирлари мажмуидир. Ремонтнинг жорий ва капитал хиллари бор. Жорий ремонтда машина ва ускуналарнинг ишлаш жараёнида уларда содир бўладиган ишламай қолишликлар ва камчиликлар бартараф этилади. Капитал ремонтда ишлаш имкониятини қисман ёки тўла йўқотган машина ва жиҳозлар тикланади. Машиналарни қисмларга ажратиш ва йиғиш технологияси асослари Таъмирлаш ишларида машина қисмларга қисман ёки тўлиқ ажратилади. Машинани қисмларга ажратиш ғилофлар, қопқоқлар, иҳота тўсиқларни кам вақт сарфлаб, ечиб олишдан бошланади. Сўнгра узатиш механизми ва занжирлар ҳамда юлдузчаларнинг юритиш механизми ечиб олинади. Машинадан ечиб олинган агрегатлар ва деталлар стеллажларга ва ҳар қайси маркадаги машина учун мўлжалланган махсус яшикларга жойланади. Йиғма қисмларни адаштириб юбормаслик керак, акс ҳолда уларни йиғиш қийин бўлади, деталларнинг ўзаро тўғри жойлашиши бузилади. Мураккаб агрегатлар ва йиғма қисмлар ювилгандан кейин техник алмаштириш пунктига ёки таъмирлаш корхонасига жўнатилади, унчалик мураккаб бўлмаганлари эса, уларнинг техник ҳолатига ва таъмирталаблигига қараб, деталларга ва узелларга қисман ёки тўлиқ ажратилади. Қисмларга ажратиш сифатини ва меҳнат унумдорлигини ошириш учун шестернялар, шкивлар, втулкалар, подшипниклар ва бошқа тиғиз ўтқазилган деталлар исканжа, универсал ва махсус ажратгичлар ва уриб чиқаргичлар ёрдамида ажратиб олинади. Синган шпилькаларни, болтларни ва парчин михларни кетказиш усуллари 19-жадвалда келтирилган. Ажратгичлар билан ишлаганда болғадан фойдаланмаслик, шунингдек бурагични узайтирмаслик керак. Ажратгичларни қийшайтирмасдан тўғри ўрнатиш керак, агар уларнинг панжалари деталлар четини тўлиқ қамрамаса ҳам қийшиқ ўрнатишга йўл қўймаслик лозим. Агар деталь занглаганлиги сабабли жойидан кўчмаса ёки буралмаса (гайка, болтлар), йиғма қисм бироз вақт керосинга солиб қўйилади ёки мойланади.  Думаланиш подшипникларини ажратгич ёрдамида чиқариб олишда куч подшипникнинг тиғиз ўрнатилган ҳалқасига қўйилади. Синган шпилькаларни, болтларни ва парчин михларни суғириб олиш усуллари 19-жадвал Кетказиш усули Технологик ишлар тафсилоти Гайка ва контргайка билан Шпильканинг резьбали қисми деталь сиртидан чиқиб турганда қўлланилади. Чиқиб турган қисмига гайка ва контргайка бураб ўтқазилади ва шпилька калит билан бураб чиқарилади. Гайка ёки стержень билан Резьбали деталнинг синган учига қирқилган тешик орқали кичикроқ ўлчамли гайка ёки стержень пайвандланади Отверка билан бураш учун ариқча ясалади Деталнинг чиқиб турган учида аррача билан ариқча очилади ва синган қисми отверка билан бураб чиқаридади ёки кичикроқ диаметрли парма билан пармалаб кетказилади. Вални тахтакачлаб чиқаришда подшипникнинг фақат ички ҳалқаси ён сирти билан уринади. Подшипникни чиқариб олишда унинг сепараторлари, ички шайбалари, зичламалар ва туташ деталлар шикастланмаслиги керак. Гайкалар, болтлар ва винтлар маълум шакл ва ўлчамли калитлар ҳамда отверткалар билан бураб чиқарилади. Бузилган резьбали бирикмаларни зубило, крейцмессел, сумбалар ёрдамида ажратишга рухсат этилмайди. Синган шпилька ёки винтни чиқариб олиш учун 19-жадвалда келтирилган усулларнинг биридан фойдаланилади. Шплинтлар шплинтчиқаргичлар ёрдамида чиқарилади ёки зубило билан қирқиб ташланади, деталь ичида қолган қисми эса ясси омбирлар ёки сумбалар билан кетказилади. Резьбали штифтларни боши берк тешиклардан чиқариб олиш учун штифтга гайка буралади.  Понасимон шпонкалар ричаглар ёрдамида ёки айри ва болтдан иборат асбоб билан чиқариб олинади. Айрининг бир қисмига болт бураб киргизилиб, унинг ёрдамида елка ўлчами белгиланади. Айрининг иккинчи қисми шпонкага илинтирилади ва у чиқариб олинади. Йиғма қисм бўлакларга ажратилгандан кейин деталлар синчиклаб тозаланади ва ювилади, кейинчалик нуқсонлари аниқланиб, яроқли-яроқсизга ажратилади, таъмирлаш ва бутлаш (комплектлаш) га жўнатилади. Яроқли қисмлар машина тамғаси ва номери ёзилган яшик ёки стеллажга тахланади. Таъмирлаш ишлари ҳажми машиналар, агрегатлар ва қисмларни таъмирлашга қабул қилиш техник шартларида белгиланган талабларга мос келиши керак. Қ и с м л а р г а а ж р а т и ш – ю в и ш в а я р о қ л и – я р о қ с и з л а р г а а ж р а т и ш и ш л а р и. Машиналарни қисмларга ажратишда винтли ва тахтакачлар ўтқазилган бирикмаларни ажратиш кўп меҳнат талаб қилади; винтли бирикмаларни ажратишга машинани қисмларга ажратишдаги барча меҳнатнинг 60-65 фоизи, тахтакачлаб ўтқазилган бирикмаларни ажратишга эса 20-25 фоизи сарф қилинади. Тахтакачлаб чиқаришда қўйиладиган куч шу бирикмани тахтакачлаб ўтқазишда сарфланган кучдан 10-15 фоизга катта бўлади. Тахтакачланган бирикмаларни ажратиш учун ажраткичлар, устқўймали тахтакачлар ёки камдан-кам ҳолларда уриб чиқаргичлар (болға билан урилади) ишлатилади. Шунда винтли, гидравлик ёки пневматик юритмали ажраткичлар қўлланилади . Кўтариш-ташиш воситалари ва конвейерлар. Қисмларга ажратиш- йиғиш ва ташиш ишларида юк аравачалар ёки аравача-стендлар, электркаралар, эстакадалар, рольганглар ва конвейерлардан фойдаланилади. Айрим қисмларни, масалан, узатмалар қутисини ва двигателларни йиғишда каруселли (айланадиган) конвейерлардан фойдаланилади. Буюмларни ювиш ускуналарида, бўяш ва қуритиш хоналарида таниш конвейерларидан самарали фойдаланилади. Таъмирлаш корхоналарида кўтаришташиш ва кўтариш механизмларидан кран-балка ва электрталлар кўп қўлланилади. Таъмирлашда бажариладиган барча ишлар иккита асосий гуруҳга: қисмларга ажратиш-йиғиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларига бўлинади. Қисмларга ажратиш-йиғиш ишларига бузуқ агрегатлар, узеллар ва деталларни яроқлиларига алмаштириш, шунингдек йиғилаётган агрегатлар ва қисмларнинг элементларини ўзаро мослаш ва ростлаш билан боғлиқ бўлган ишлар ҳам киради. Автомобилларни қисмларга ажратиш-йиғиш ишлари асосан двигателларни, цилиндрлар каллагини илашиш муфтасини, узатмалар қутисини, карданли узатмани, олдинг ва орқа кўприкларни, радиаторларни, османинг деталларини, рессорларни ва бошқа ейилган деталлар, механизмлар ёки қисмларни яроқлилари билан алмаштиришдан иборат бўлади. Автомобиль двигателидаги мой ва совитиш тизимидаги суюлик тўқилган, суюқликни келтирувчи ва олиб кетувчи барча трубалар, электр симлар ва тортқилар ажратилгандан кейингина ечиб олинади. Руль бошқармаси гидравлик кучайтиргич билан жиҳозланган автомобиллардан гидрокучайтиргичнинг насоси ва руль механизмидаги карданли валнинг юқориги шарнири ечилиб олинади. Сўнг илашиш муфтасининг педали олинади, ишчи тормозлаш тизимининг педали ва дроссель заслонкаларни бошқариш (дизелларда ёнилғи беришни бошқариш) педали ажратилади. Карданли валнинг гардиши, илашиш муфтаси вилкасининг ричаги ва спидометр юритмаси ажратилгандан кейин кабина ечиб олинади. Сўнгра туриш тормозининг юритмаси ажратилади ва двигателнинг олд ва орқа таянчларининг маҳкамлаш болтлари бураб чиқарилади. Шундан кейингина двигатель узатмалар қутиси билан бирга йиғиқ ҳолда ечиб олинади. КамАЗ автомобилларининг двигателини чиқариб олиш учун кабина ечилмайди, балки иккинчи ҳолатга ағдариб, маҳкамлаб қўйилади. Двигателни жорий таъмирлашда кўпинча цилиндрларнинг каллаклари ва уларнинг қистирмалари, поршень халқалари, тирсакли валнинг вкладишлари, поршенлар ва цилиндр гильзалари алмаштирилади. Цилиндрлар каллагининг деталларини таъмирлаш учун двигателдан фақат калак ечиб олинади. Двигател деталларидаги қурум ювиш ускуналарида кимёвий эритмалар ёки махсус мосламалар ёрдамида кетказилади. Бунда қурум ва бошқа хилдаги чиқиндилардан тозалаш учун қўлланиладиган мосламалардан фойдаланиш керак. Қисмларга ажратиш иши тракторлар ва автомобилларни таъмирлаш технологик жараёнидаги энг муҳим иш ҳисобланади. Қайта фойдаланиш мумкин бўлган деталлар сони, деталларни тиклаш ишларининг ҳажми, бинобарин таъмирлаш харажати ва сифати қисмларга ажратиш ишларнинг сифатли бажарилишига боғлиқ. Автомобилларни қисмларга ажратиш кузов, кабина, қанотлар, ёнилғи баклари, радиаторлар, электр жиҳозлар ва ёнилғи аппаратларини ечишдан бошланади. Сўнгра бошқариш механизми ажратилади, двигатель, узатмалар қутиси, олдинги ва орқа кўприклар бошқа агрегат ҳамда қисмлар ечиб олинади. Корхонанинг йиллик дастурига қараб қисмларга ажратишнинг узлукли ёки узлуксиз усуллари қўлланилади. Қисмларга ажратиш ишлари узлукли (боши берк) ташкил этилганда автомобиль (агрегат) бошидан охиригача бир жойда қисмларга ажратилади. Қисмларга ажратишни ташкил этишнинг бу усули корхонанинг ишлаб чиқариш дастури нисбатан кичик бўлганда қўлланилади. Қисмларга ажратишни ташкил этишнинг узлуксиз (поток) усули анча такомиллашган. Бу усулда автомобилни қисмларга ажратишга оид барча ишлар навбати билан алоҳида ишчилар бригадалари томонидан бажарилади. Узлуксиз линияда битта буюмни қисмларга ажратишга кетган вақт қисмларга ажратиш такти деб аталади. Ишчилар айрим ишларни бажаришга ихтисослаштирилгани учун узлуксиз қисмларга ажратиш усулида таъмирлаш сифати ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлади. Бу усулда ишларни механизациялаш ва автоматлаштириш воситаларидан кенг фойдаланиш мумкин. Бу жуда муҳим, чунки қисмларга ажратиш ишлари жуда кўп меҳнат сарфлашни талаб этади.  Қисмларга ажратиш ишларини механизациялаш ва автоматлаштириш воситаларига: кўтариш-ташиш қурилмалари, қисмларга ажратиш стендлари, механизациялаштирилган асбоб ва қисмларга ажратиш мосламалари киради. Кўтариш-ташиш қурилмалари автомобилни қисмларга ажратишда ечиб олинадиган таркибий қисмларни кўтариш ва корхонанинг мос участкаларига олиб бориш учун хизмат қилади. Буларга автомобиллар ва агрегатларни узлуксиз усулда (поток усулида) қисмларга ажратишда агрегатлар ўрнатиладиган аравачалар 5 ва 6 билан жиҳозланган конвейерлар (81-расм), агрегатлардан ечиб олинган қисмлар ва деталларни ташиш учун осма конвейерлар; кран-балка, консолли кранлар, электртельферли монорельслар ва ҳоказолар киради. 81-расм. Агрегатларни қисмларга ажратиш учун конвейер: 1-редуктор юритмаси; 2-редуктор; 3-станина; 4-электр двигатель; 5- ва 6- агрегатлар ўрнатиладиган аравача; 7-таранглаш қурилмаси. Қисмларга ажратиш стендлари қисмларга ажратишда агрегатларни ўргатиш учун хизмат қилади. Узатмалар қутисини қисмларга ажратишда у бурилма стол 1 нинг (82-расм) кронштейни 2 га ўрнатилади. Ишларни бошлаш олдидан узатмалар қутиси маҳкамлаш қурилмаси 4 билан қотириб қўйилади. Қисмларга ажратиш стендларига қуйидаги талаблар қўйилади: стендлар оддий тузилган ва ихчам бўлиши; агрегатни тез ва пухта маҳкамлаш, унинг барча қисмларига осон яқинлашиш имконини бериши лозим. Механизациялаштирилган асбоблар — стационар (бир жойда ишлатиладиган) ва кўчма гайкабурагичлар гайка ва болтларни бураб чиқаришда ишлатилади.  Стационар гайкабурагичлар электр двигатель 1 дан (83-расм) юритиладиган махсус стендлардан иборат бўлиб, резьбаси пачоқланган, занглаган гайкаларни бураб чиқариш учун хизмат қилади. Стендда таглик 5 га ўрнатилган рессорни маҳкамлаш гайкалари шпиндель 3 ёрдамида бураб чиқарилади. Кўчма гайкабурагичлар электрик, пневматик ва гидравлик хилларга бўлинади. Автомобилларни таъмирлашда электрик ва пневматик кўчма асбоблар кенг кўламда қўлланилади. Юқори частотали электрик гайкабурагичлар истиқболли бўлиб, частотаси 200 гц ва кучланиши 36 в ли ток манбаидан ишлайди. Жуда катта буровчи куч ҳосил қилувчи бу гайкабурагичлар ихчам тузилган бўлиб ишлаш учун хавфсиз бўлади. Механизациялаштирилган асбоблар резьбали бирикмаларни қисмларга ажратишда меҳнат унумдорлигини 3-5 ҳисса оширади. Махсус мосламалар (ажратгичлар) ва пневматик ёки гидравлик юритмали тахтакачлар қўзғалмас қилиб тахтакачлаб ўтқазилган бирикмаларни қисмларга ажратишда қўлланилади. Ажраткичлардан фойдаланилгада қисмларга ажратиш жараёни тезлашади ва деталлар шикастланмайди. Подшипникни тахтакачлаб чиқаришда ажратгичнинг цангаси 2 унинг ички ҳалқасига киритилиб, гайка 3 (3.14-расм) ёрдамида керилади. Даста 7 айлантирилганда гайка 5 винт 9 ни цанга ва подшипник билан бирга тортиб чиқаради. Ажрагичларни ишлаб чиқаришда қуйидаги техник талабларга амал қилиш керак: ажратгичлар деталга осон ўрнатилиши ва ундан осон олиниши, енгил бўлиши, деталнинг шикастланишига йўл қўймаслиги, гидравлик ёки пневматик юритмали бўлиши лозим. Тахтакачлаб чиқариш кучи 60-80 кН дан ортиқ бўлганда гидравлик юритмадан фойдаланиш керак. Пахта териш машиналарини таъмирлашда қисмларга ажратиш-йиғиш ишларига яроқсиз деталлар ва йиғма қисмларни яроқлилари билан алмаштириш, шунингдек йиғилаётган агрегатлар ва қисмларнинг деталларини бир-бирига мослаш ва ростлаш билан боғлиқ бўлган ишлар киради. Қуйида пахта териш машиналарининг асосий йиғма қисмларини қисмларга ажратиш ва йиғиш технологик жараёни баён қилинган. Териш аппаратининг каркасини таъмирлаш тик устунлар (блок) нинг трубаларини қўзғалмас рамкалардан, пастки панелларни, олдинги ҳамда кейинги иҳоталардан бўшатиб, ечиб олишдан бошланади. Шундан кейин чап ва ўнг осмалар ўртасидаги тортқич, кронштейнлар осмаси ва ромнинг қўзғалувчан бўлимлари ўзига қарашли деталлар билан биргаликда ечиб олинади. Каркасни йиғиш қисмларга ажратишдаги тартибда бажарилади. Аввал ромчанинг иккита қўзғалмас бўлими ўзига қарашли деталлар (трубалар, кронштейнлар, пастки панеллар ва бошқалар) билан биргаликда аппарат каркасининг кўндаланг устунига ўрнатилади. Сўнгра қўзғалувчан секциялар устун (стойка), буриш вали, орқа ва олдинги иҳоталар, пастки панеллар билан биргаликда каркаснинг кўндаланг устунига ўрнатилади. 82-расм. Узатмалар қутисини қисмларга ажратиш стенди: 1- бурилма стол; 2- узатмалар қутисини ўрнатиш учун кронштейн; 3- диск устунлар билан бирга айланадиган дисклар; 4- маҳкамлаш қурилмаси.  83-расм. Рессор тирговичларининг гайкаларини бураб чиқариш стенди: 1- двигатель; 2- редуктор; 3- шпиндель; 4- рессор; 5- осма. Териш аппаратининг каркасини йиғишда қуйидаги техник талаблар қўйилади: 1) Йиғишга келтирилган каркаснинг рамкаси ва бошқа деталлари кир, хас-чўп ва нефть маҳсулотларидан тозаланган бўлиши керак; 2) рухсат этилган чегарада деформацияланган рамкалар тупкўтаргичлар (12ХВ. 31.010. 10 тоифасидаги тупкўтаргичлар) маҳкамланадиган кронштейнлар пайвандланмаган ҳолда рамкага шундай ўрнатилиши керакки, иш вақтида таъсир этадиган асосий кучлар деформацияга қаршийўналган бўлсин;  84-расм. Подшипникни тирсакли валдан тахтакачлаб чиқариш стенди: 1- тирак плита; 2- цанга; 3, 5- гайка; 4- конус; 6- гупчак; 7- даста; 8- штифт; 9- винт. 3) деталларни яроқли-яроқсизларга ажратишда каркас рамкалари рамадан ажратилмаган бўлса, у ҳолда аппаратни йиғишдан аввал келтирилган чизмага мувофиқ рамкалар ўрни алмаштирилади. Шунда рамкалар 180 0 га буриб қўйилади; 4) буриш валини ва тиракни рамага ўрнатиш олдидан тирак подшипниклар ичи Литол-24 мойи билан тўлдирилади; 5) қўзғалувчан рамканинг ҳолати баландлик бўйича ростланган ва орқа иҳота ўрнатилгандан кейин М12Х35 болтлари узил-кесил тортиб, маҳкамланади ва сим билан қотириб қўйилади; 6) қўзғалувчан рамкаларнинг баландлик бўйича ҳолати тирсаклар билан устун валининг ён сирти орасига қистирмалар ўрнатиб ростланади. Қўзғалувчан рамкалар буриш вали ва устунга нисбатан қадалмасдан енгил бурилиши керак. Шпинделли барабанни қисмларга ажратиш ва йиғиш. Шпинделли барабанни қисмларга ажратиш, биринчидан, шпинделларни тескари айлантириш колодкасини ечишдан бошланади, бунинг учун пружина чиқариб олинади ва колодка ечилади. Шундан кейин шайбаларнинг қулфлари очилади; болтлар бураб чиқарилади ва шайбалар олинади; шплинтлар чиқариб олинади ва гайка бураб чиқарилади; болтлар жойидан олинади. Иккинчидан корпуслар тахтакачлаб чиқарилади; корпусдан сирпанғич (ползушка) ва пружина чиқариб олинади. Учинчидан, шпинделлер чиқариб олинади, бунинг учун шайбаларни шпинделларнинг қопқоғига маҳкамлайдиган ўн иккита винт бураб чиқарилади ва шпинделлар олинади. Тўртинчидан, қопқоқ олинади, бунинг учун иккита болт бураб чиқарилади; шунингдек гайкани бураб чиқариб, винт олинади ва юқоридаги диск валдан тахтакачлаб ечилади. Бешинчидан, сиқиш цилиндри валдан олинади ва штифт уриб чиқарилади. Шундан сўнг пастки таянч тахтакачлаб чиқарилади, зичлаш ҳалқаси пастки дискдаги ариқчалардан чиқариб олинади. Шпинделли барабанни йиғиш пастки таянчни йиғиқ ҳолда валга ўрнатишдан бошланади. Бунинг учун зичлаш ҳалқалари пастки дискдаги ариқчаларга ўрнатилади ва пастки таянчнинг корпуси валга тахтакачлаб ўрнатилади. Кейин сиқиш барабани пастки дискка ўрнатилади ва унга сиқувчи барабанга пайвандланган штифт маҳкамланади. Кейин шпонка валдаги чуқурчага ўрнатилади ва юқориги дискка тахтакачлаб ўтқазилади; қотириш винти бураб маҳкамланади ва гайка билан қимирламайдиган қилиб қўйилади. Сўнгра сиқиш барабани юқориги дискка учта болт билан бириктирилади; юқориги корпус валга тахтакачлаб ўтқазилади; пружина, сирпанғич юқориги корпусга ўрнатилади ва болт ҳамда гайка билан маҳкамланади; гайка шплинт билан қимирламайдиган қилинади. Қопқоқ юқориги дискка винтлар билан маҳкамланади; ўн иккита шпиндель жойига ўрнатилиб, пружинасимон шайбалар ва винтлар билан маҳкамланади. Шпинделларни тескари айлантириш колодкаси ўрнатилгандан кейин шпинделли барабанни йиғиш тугалланади. Колодкани ўрнатиш учун пружина чиқариб олиниб, юқориги корпуса ўрнатилади. Шпинделли барабанни йиғишда қуйидаги талаблар қўйилади; 1) шпинделлар қўлда енгил айланиши, ўқ йўналишида 1,0 мм дан ортиқ лақилламаслиги, шпинделлар роликларининг тепиши 11,6 мм диаметрли юқориги ариқчада 0,4 мм дан ошмаслиги керак; 2) шпинделнинг бармоқлари пастки дискка охиригача бураб киритилган ва унга зич маҳкамланган бўлиши лозим. Халқа дискда тирқишсиз зич ётиши лозим; 3) шпинделни барабанга ўрнатишдан олдин шпинделнинг ичи Литол - 24 мойи билан тўлатилади; 4) подшипникнинг юқориги ва пастки корпуслари йиғиш олдидан Литол-24 (1-13С, ЦИАТИМ-203 сурков мойлари ҳам рухсат этилади) мойи билан тўлатилади; 5) шпинделларни тескари айлантириш колодкаларининг роликларнинг ариқчаларига нисбатан вертикал текисликда силжишига йўл қўйилмайди, колодкаларнинг тасмалари колодканинг корпусида зич ётиши керак, колодканинг қадалиб қолишига, қийшайишига ва механик шикастланишига йўл қўйилмайди. 6) шпинделнинг бармоғи билан втулкаси орасидаги тирқиш 0,6 мм дан ошмаслиги керак; 7) подшипникларнинг 80 0 С дан ортиқ қизишига йўл қўйилмайди; 8) шпинделли барабан 80 дан 120 айл/мин. тезликда ҳар қайси узатмада 3 минутдан айлантириб чиниқтирилади. Редукторни (85-расм) қисмларга ажратиш учун қопқоқлар 2, 9 ва 12 ни корпус 7 га маҳкамлайдиган ўнта болт 1,10 ва 11 бураб чиқарилади, ростлаш қистирмаси 6 ва қистирмалар 4 ва 13 чиқариб олинади. Горизонтал вал 5 йиғиқ ҳолда юқоридаги корпус 7 дан тахтакачлаб чиқарилади ва манжета 3 жойидан олинади. Подшипниклар ва шестернялар ётиқ (горизонтал) валлдан пресслаб ечилади. Пастки корпус 17 ни редуктор корпуси 7 ни маҳкамлайдиган тўртта болт 19, қистирмалар 15, 16 ва 14 чиқариб олинади. Мойдан 18 пастки корпус 27 дан чиқариб олинади. Ўрнатиш болти 20 сим 21 чиқарилгандан кейин бураб чиқарилади. Гайка шплинтдан бўшатилади ва вертикал валдан бураб чиқарилади. Стаканлар подшипник билан бирга ва шестерня вал билан бирга тахтакачлаб чиқарилади, шпонка валдаги ариқчадан чиқариб олинади. Йиғиш. Вал 5 йиғилган ҳолда редукторнинг юқориги корпуси 7 га кондуктор ёрдамида ётиқ ўрнатилади. Манжета 3 қопқоқ 2 га тахтакачлаб ўрнатилади, ростлаш қистирмалари 6,4,13 танланади ва ўрнатилади, қопқоқ 2,12 ўрнатилади, сўнгра улар болтлар 1, 11 билан маҳкамланади. Пастки корпус 7 га ростлаш қистирмалари 16, 15 ва зичлаш ҳалқаси 14 ўрнатилади, у юқориги корпус 7 га болтлар 19 билан маҳкамланади. Корпус 7 нинг устига қистирма 8 ўрнатилиб, қопқоқ 9 билан маҳкамланади. Қопқоқ 9 юқориги корпус 7 га болтлар 10 билан маҳкамланади. Редукторни йиғишга қуйидаги талаблар қўйилади: 1) валлар қўл кучи ёрдамида қадалмасдан, тақилламасдан осон айланиши керак. Шунда ётиқ (горизонтал) валнинг ён сирти билан тик валнинг ўқ чизиғи (меҳвари) орасидаги масофа 55±0,18 мм га тенг бўлиши керак; 2) ўзи сиқар сальниклар корпусга ва қопқоқларга охиригача тиғиз киритилиши, шарикли подшипникларнинг ички ҳалқалари валларга бўртикка қадалгунга қадар тахтакачлаб ўрнатилиши конуссимон шестернялардаги ён тирқиш 0,13-0,57 мм атрофида бўлиши тирқишни қистирмалар қўйиб ростлаш, мосламалар билан назорат қилиш керак; 85-расм. Олдинги редуктор: 1, 10, 11, 19 – болтлар; 2, 9 –қопқоқлар; 3- манжета; 4, 13- қистирма; 5- горизонтал вал; 6- ростлаш қистирмаси; 7- редуктор корпуси; 8- яхлит қистирма; 9- қопқоқ; 12- ён қопқоқ; 14- зичлаш ҳалқаси; 15- пастки корпус қистирмаси; 17- пастки корпус; 18- мойдон; 20- ўрнатиш винти; 21- сим. 3) қўйилган қистирмалар тўпламининг умумий қалинлиги кўпи билан 3,2 мм бўлиши керак. Вертикал вални тахтакачлаб ўрнатиш олдидан пастки корпус ичини (ГОСТ 8773-73) ЦИАТИМ-203 мойи билан тўлатиш зарур. Юқориги қопқоқни ўрнатишдан аввал юқориги корпус ичи ЦИАТИМ-203 мойи билан (конуссимон шестерня тишининг ярим узунлигига тенг қилиб) тўлатилади; 4) аппарат редуктори ОР-8484.000 стентида 320 ва 740 айл/мин. тезликларда ҳар қайси узатмада 10 минут давомида ишлатиб чиниқтирилиши лозим. Чўткали ажраткичларни қисмларга ажратиш ва йиғиш технологик жараёни (86-расм) чўтка-планкали ажраткичникидан фақат чўткали планкани ечиб олишда фарқланади. Чўткали планка 1 ни ечиб олиш учун қулфлар 4 четини қайириш ва болтлар 2 ни бураб чиқариш зарур, шайбалар 3 ва планка 20 чиқариб олинади. Йиғишда чўткали планкалар 1 сепараторлар 16 нинг ариқчаларига ўрнатилгандан кейин улар болтлар 2, қулфлар 4 ва шайбалар 3 ҳамда планка 20 билан маҳкамланади. Ажраткични йиғишга қуйидаги техник талаблар қўйилади: 1) чўтканинг планкаси 5 эгилмаган, текис бўлиши керак. Чўткаларнинг пастки ён сирти пастки қопқоқ 6 сиртига ётиши керак. Шарикли подшипниклар 7;18 нинг ички ҳалқалари вал 15 га бўртга қадалгунгача тахтакачлаб ўтқазилиши лозим. Валнинг қуйи ён сирти подшипник 7 тахтакачлаб ўрнатилгандан кейин уч жойидан уриб қўйилади. 2) пастки ва юқориги подшипниклар корпуси 6; 19 нинг ички қисми 1-13С ёки ЦИАТИМ-203 мойи билан тўлдирилиши лозим; 3) чўтка қиллирининг узунлиги чўтканинг бор баландлиги бўйича планка билан биргаликда камида 25 мм бўлиши керак. Қиллирдаги айрим юлинган ва нотекис жойлар 1 мм дан ошмаслиги керак; 4) ажраткичнинг вали 15 таянчларда кичик куч ёрдамида эркин айланиши лозим. Юқориги қопқоқ юқориги корпус 6 га, валнинг қопқоғи эса пастки корпус 19 га уринмаслиги керак. Ажраткич валининг тепиши чўткаларнинг ташқи сиртидан ўлчаганда кўпи билан 15 мм бўлиши керак. Чўтка-планкали ажраткични қисмларга ажратиш учун шплинт чиқариб олинади ва гайка валдан бураб олинади, шестерня, ҳалқалар, втулка ва юқориги корпус йиғиқ ҳолда валдан тахтакачлаб чиқарилади. Чашка