logo

Саноат корхоналарида материалларни транспортловчи воситалар ҳакида умумий маълумотлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

31.63671875 KB
Саноат корхоналарида материалларни транспортловчи воситалар ҳакида умумий маълумотлар Режа: 1. Фаннинг мақсади ва вазифаси 2. Корхоналардаги транспортланувчи материаллар Фаннинг мақсади ва вазифаси Ҳалқ ҳўжалигидаги барча ишлаб чиқариш корхоналарида материалларни технологик транспортловчи машиналар мавжуд. Сўнгги йилларда барча техника соҳасида бўлганидек, саноат корхоналари ҳам замонавий транспортловчи машина ва жиҳозлар билан таъминланмоқда. Фаннинг мақсади – талабаларни ана шу техника билан таништириш ва улардан фойдаланишни ўргатишдир. Фаннинг вазифаси – талабаларга ҳозирги замон технологик транспортловчи машиналар конструкцияларини, ишлаш асосларини, қўлланиш соҳаларини, ҳисоблаш усулларини ўргатишдан иборатдир. Бу фан материаллар қаршилиги, назарий механика, машина ва механизмлар назарияси, машина деталлари каби фанлар асосида ўрганилади. «Материалларни технологик транспортловчи машина ва жиҳозлар» фанида саноат корхонасидаги мавжуд транспортловчи воситалари: темир йўл транспорт машиналари, ҳаво йўллари транспорт машиналари, сув йўллари транспорт машиналари, турли хил автомобиллар, тракторлар ва шатаклагичлар, конвейерлар ва ёрдамчи воситалар, уларнинг таснифи, юритмалари ва махсус деталлари, ҳисоблаш усуллари ўрганилади. Транспортловчи воситаларнинг ишлаб чиқаришдаги ахамияти Корхоналардаги транспортлар хизмат қилиш жойига кўра ташқи, ички ва цехлараро транспортга бўлинади.Ташқи транспорт истеъмолчилар ва таъминловчилар билан алоқа боғлашга хизмат килади. У таъминловчилардан корхонага хом-ашё, ишлаб чиқаришга зарур материалларни олиб келиш билан бирга корхоналардаги омборлардан тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб ҳам беради. Ташқи транспорт воситаси сифатида автотранспорт, темир-йўл транспорти, ҳаво транспорти ва баъзи ҳолларда сув транспортидан ҳам фойдаланилади. Цехлараро транспорт воситалари материалларни, ярим фабрикатларни цехлараро тарқатиш ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни ва тайёр маҳсулотларни белгиланган жойга транспортировка қилишда қўлланилади. Корхона ичида даврий ва узлуксиз ишловчи транспорт воситаларидан фойдаланилади. Даврий ишловчи транспорт воситаларига автомобиллар, тракторлар киради. Узлуксиз транспорт воситаларига эса турли хилдаги конвейерлар, трубопроводлар, пневмо- ва гидротранспорт воситалари киради. Транспорт хизмати ва транспортловчи машиналар кўпчилик корхоналар фаолиятида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ташиладиган юкларнинг катта қисми корхона ташқи транспорт воситалари, темир йўли ва автомобил транспорти, турли хил конвейерлар орқали амалга оширилади. Кимё ва қурилиш материаллари саноатида юқорида айтиб ўтилган транспортлардан ташқари, ички транспорт хизмати воситалари, трубопроводлар – узоқ масофага қувурлар орқали суюқлик ва газ узатадиган қурилмалар, пневмотранспорт (кукунсимон материалларни қисилган ҳаво ёрдамида транспортловчи қурилма) ва гидротранспорт (хом-ашё ва материалларни суюклик ёрдамида ташувчи) воситалари орқали амалга оширилади. Корхоналарда техника ва технологиянинг ривожланиши ва улар иш фаолиятининг такомиллашиши натижасида ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс автоматлаштириш, корхона транспорт хўжаликларини тўхтовсиз ва доимо бир меъёрда ишлаб туриши каби муҳим омиллар самарасини оширади. Ҳозирги вақтда корхоналардаги транспорт воситалари қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради: 1. Асосий ва ёрдамчи цех ва участкаларни моддий – техника манбалари ва хом-ашё билан таъминлаш. 2. Юкларни ортиш-тушириш ва ташиш жараёнларини механизация ва автоматизация ёрдамида бажариш. 3. Транспортловчи воситалардан унумли фойдаланиш, транспорт ҳўжалигида банд бўлган ишчиларни машина ва жиҳозларни унумдорлигини доимо ўстириб бориш билан бирга сарф-харажатларини камайтириш. 4. Технология жараёни ва транспорт хизмати ўртасидаги ўзаро алоқани ташкил этиш ва таъминлаш. Юкларни транспортировка қилиш йўналишига караб транспорт воситалари горизонтал, вертикал йуналишда ҳаракатланиши мумкин. Транспорт воситаларидан фойдаланиш, юк ортиш ва тушириш ишлари оғир ва сермеҳнат жараёнлар гуруҳини ташкил этиб, уларни механизациялаш ва автоматлаштириш катта аҳамиятга эга. Корхона ички транспорт хизмати ишларини тўғри ва мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш натижасида маҳсулот таннархи пасайиб, корхона техник-иқтисодий кўрсатгичлари янада яхшиланади. Корхоналардаги транспортланувчи материаллар Саноат корхоналаридаги ташиладиган ранспортланувчи юкларнинг ва уларга мос равишда юклаш-тушириш ишларининг таннархи ва мехнат хажми умумий саноат корхона таннархининг 25% ни ташкил этади. Юкларни транспортлашда уларнинг бошланғич сифатлари сақланган холда транспортировка қилиниши зарур. Шунинг учун транспортловчи восита ва маршрутларни танлашда юкларни транспортабеллигини инобатга олиш зарур. Юкларнинг транспортбоблиги деб - уларни транспортировка қилиш жараёнида аввалги бошланғич хусусиятларини йўқотмаслигига айтилади. Масалан: бетон қоришмаларини ташишда уни қотиб қолмаслиги, қишда эса музлаб қолмаслиги. Корхоналардаги транспортланувчи материалларни физик хусусиятларига кўра донадор, сочилувчан, кукунсимон, суюқ ва газсимон турларга ажратиш мумкин. Булардан ташқари корхоналарда махсус идишларга жойлаштирилган хом-ашёлар, ярим фабрикатлар ва тайёр маҳсулотлар ҳам транспортировка қилинади.  Транспорт воситаси транспортланувчи материалларнинг физик хусусиятларидан келиб чиқиб танланади. Шунинг учун ҳам транспортланувчи материалларнинг физик хусусиятларини билиш талаб қилинади. Материалларнинг физик хусусиятларига зичлик ва намлик, ички ва ташқи ишқаланиш коэффициентлари, ғоваклик каби кўрсаткичлар киради. Мисол учун қум ва грунтни транспортировка қилишда албатта унинг намлиги, грунтни грунтга, қумни қумга (ички), грунтни ва қумни транспорт воситаси материалига (ташқи) ишқаланиш коэффициентлари ҳисобга олинади (расм 1.). Бу материалларнинг намлиги қанча кам бўлса, сочилувчанлиги шунча ортади. Чақиқ тошни транспортировка қилишда ҳам ишқаланиш коэффициентини ҳисобга олиш талаб қилинади. Суюқ материаллар транспортировка қилишда уларнинг абразивлик хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Мисол учун сув, бензин, солярка кабиларни абразивлик ҳусусияти оз миқдорда бўлса, бетон қоришмаси, сувоқ қоришмаси каби материалларнинг абразивлиги жуда юқори. Суюқ ва газсимон материаллар асосан трубопроводларда транспортировка қилинади. Кукунсимон материалларни (цемент, алебастр ва бошқ.) транспортировка қилишда асосан пневмотранспорт воситаларидан фойдаланиш қулай. Темир-бетон буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар учун транспорт воситаси танлашда тайёр маҳсулот вазнини ҳисобга олиш керак. Расм 1.1. Транспортланувчи материалларнинг таснифи. Транспортланувчи материалларТупроы, сочилувчи ва донадор материаллар (ыум, керамзит, шебен, шаьал) Суюы ва оыувчан материаллар ( нефт махсулотлари, битум, гудрон, бетон ыоришмаси) Темир бетон конструкциялари (панеллар, фермалар, балкалар, блоклар ва колонналар) Майдадонали ва тарали юклар (кровел материаллар, ьишт) Машина ва жихозлар (котёллар, экскаваторлар, кранлар) Кукунсимон материаллар (цемент, гипс) Узунщлчамли юклар (трубалар,ёьочлар,металлоп рокат) Адабиётлар руйхати: 1. Тожиев Р.Ж. Курилиш машиналари. Тошкент: «Узбекистон», 2000. 2. Александров М.П. Подoемно-транспортнқе машин. М.: «Машиностроение», 1985. 3. Б.Н. Давидбаев. Кўтариш-ташиш машиналари, «Уқитувчи», Тошкент, 1989 4. А. Акбаров. Курилиш машиналари, Тошкент, «Уқитувчи» ,1992 5. М.П. Александров. Подoемно-транспортне машин. М.: «Машиностроение». 1989