logo

Маданиятда миллийлик ва умуминсонийлик масаласи. Миллий маданиятларнинг ривожланиши ва узаро якинлашуви

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

36 KB
Маданиятда миллийлик ва умуминсонийлик масаласи. Миллий маданиятларнинг ривожланиши ва узаро якинлашуви Режа: 1. Миллий маданиятлар умумжахон маданий- тарихий жараёнидан ажралган холда тараккий эта олмаслигининг обьектиа ва субьектив асослари. 2. Маданиятда миллийлик тушунчаси. 3. Маданиятда умуминсонийлик тушунчаси.      Инсониятнинг тарихий тараккиёти давомида миллий ва умуминсоний кадриятларнинг муштарак равишда ривожланиш жараёни хар кандай мамлакатни илгор, тараккий этган цивилизация сари етаклаган.           Демак, маданиятда миллий ва умуминсоний кадриятлар бир- бирини инкор этмаган холда, умумижтимоий тараккиётга хизмат килади.         Миллий кадриятлар айрим халк, миллатлар ва элатларнинг тарихий тараккиёти жараёнида яратилган барча моддий ва маънавий бойликларнинг йигиндисидан иборат. Миллий кадриятларнинг шаклланиши ва ривожланиши муайян бир миллатнинг хаёти, турмуш тарзи, тарихи, маданияти, урф – одатлари, тили, унинг утмиши, келажаги билан узвий богликдир.         Миллий кадриятлар мураккаб ижтимоий – тарихий ходиса булиб, миллатнинг тили, маданияти, тарихи, удумлари, жамики моддий ва маънавий бойликлари, иктисодий, сиёсий ва маънавий хаётини хар томонлама камраб олади. Инсоннинг кайси миллатга мансуб эканлиги хакидаги тасаввур факат гоя эмас, балки туйгу хамдир. Миллий туйгу – табиий туйгудир. Унда миллатнинг тарихи, хозирги ахволи, миллий рухияти ва хусусиятини тушуниш хиссий шаклда мужассамлашган булади. Инсонда миллий онг ва гурур булмаса, у узининг кайси миллатга мансублигини хис этмаса, унинг уз миллий манфаат ва кадриятларини кандай килиб англашини тасаввур килиш кийин. Токи миллатлар, миллий манфаатлар мавжуд экан, миллий муносабатлар хам, миллий хис- туйгулар хам, миллий кадриятлар хам сакланиб колаверади.           Миллий кадриятларнинг кучайиб бориши миллий махдудликка, миллий худбинликка, уз миллати манфаатларини биринчи уринга куйиш, бошка миллатлар ва халклар манфаатларини хисобга олмасликка олиб келмаслиги керак.       Умуминсоний кадриятлар узининг мазмуни, мохияти, кенг микёсда амал килиши, дунёдаги куплаб халклар, элатлар, миллатларнинг утмишдаги, хозирги даврдаги ва истикболдаги тараккиёти билан узвий алокадорликда эканлиги, узида жахон цивилизациясининг яхлит ва бир бутунлигини ифодалаганлиги билан минтакавий ва миллий кадриятлардан тубдан фарк килади.       Табиатни мухофаза килиш, экологик тарбия ва маданиятни ривожлантириш, инсониятнинг сихат- саломатлигини саклаб колиш, хавфли касалликларни узаро хамкорликда олдини олиш, озик- овкатга, энергия ва ёкилгига булган танкисликни тугатиш, маданий бойликларни, цивилизацияни эсон- омон саклаб колиш, урушларнинг бошланишига йул куймаслик, тенгликни саклаб колиш- буларнинг хаммаси умуминсоний, умумбашарий кадриятдир. Умуминсоний кадриятлар алохида халклар ва миллатларнигина эмас, балки башариятнинг мулкидир.       Миллий ва умуминсоний кадриятлар бир- бири билан бевосита боглик. Уларнинг хар иккаласи бир- бирига таъсир этади, бири иккинчисини тулдиради, мазмунан бойитади.         Умуминсоний кадриятлар миллий кадриятлардан мазмун жихатдан чукур ва кенг булиб, уни уз ичига олади. Умуминсоний кадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халкларнинг максад ва интилишларинининг яхлитлиги ва умумийлигини ифодалайди. Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Исти қ лол ва маънавият. –Т., 1994 й. 17-24 бетлар. 2. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳ аёт – пировард ма қ садимиз. –Т. 2000 й. 25-34 бетлар. 3. Каримов И.А. Ў збекистон XXI аср б ў са ғ асида. –Т. 1998 й. 20-35 бетлар. 4. Каримов И.А. Миллий исти қ лол мафкураси – хал қ эъти қ оди ва буюк келажакка ишончдир. –Т. 2000 й. 380-396 бетлар. 5. Есин А.Б. Введение в культурологию: Основные понятия культурологии в систематическом изложении. –М, 1999, стр. 5-61. 6. Ахмедова Э, Габидуллин Р. Культурология. –Т, 2001. 6-12 бетлар. 7. Э.Гулметов, Т. Қ обулжонова, Ш.Эрназаров. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. Т. 2000. 12-18 бетлар.