logo

Жисмоний тарбия машғулотларида жисмоний нагрузканинг гигиеник характеристикаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

41.5 KB
Жисмоний тарбия машғулотларида жисмоний нагрузканинг гигиеник характеристикаси Режа: 1. Мусобақа ва тренировка гигиенаси 2. Тренировкани ташкил қилишга қуйиладиган гигиеник талаблар 3 . Тренировка машғулотлари ва мусобақаларни гигиеник нормалаш Спортчилар тайёрлашнинг асосий тури бўлган спорт тринировкаси жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланишни тақазо этади. Бу эса организмнинг функционал имкониятларини ва қобилиятларини такомиллаштиради. Трненировка даврида организмнинг юқори спорт кўрсаткичларига эришишига қаратилган умумий ва ихтисослашган такомиллашувининг мураккаб масалалари ҳал этилади. Шу билан бир қаторда спорт тринировкаси давлат жисмоний тарбия системасининг ҳар қандай таркибий қисми каби соғломлаштиришга соғлиқни ва жисмоний ривожланишни яхшилаш, ташқи муҳит таасуротларига организмнинг қаршилигини оширишга қаратилган бўлиши керак. Спорт ва соғломлаштиришни қўшиб олиб бориш учун ҳар қандай спорт турида тренировка системаси яхши ишлаб чиқилган бўлиши керак, машғулотлар ва мусобақаларни ташкил қилиш гигиена қоидаларига тўла жавоб бериши керак. Шундай қилиб гигиена қоидаларини амалда қўлламасдан туриб спорт тренировкаси ёрдамида соғлиқни мустаҳкамлаш ва юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мумкин эмас. Бундан ташқари соғлиққа зарар етказиш ва спорт кўрсаткичларининг пасайиб кетиш ҳоллари рўй бериши ҳам мумкин. Гигиена масалалари спорт трненировкасининг умумий: педагоглар, психологлар, физиологлар томонидан ишлаб чиқилган масалалари Билан боғлиқдир. Шунинг учун спорт тренировкасининг гигиеник жиҳатдан таъминланиши масаласининг мувафаққиятли ҳал қилинишига фақат барча илмий тавсияларнинг йиғиндисини ҳисобга олгандагина эришиш мумкин. Тренировкани ташкил қилишда илгари айтиб ўтилганидек спортсменларнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш зарур шарт бўлиб хизмат қилади. Бу группаларни янгилар ва кичик разрядли спортчилар ҳисобига тўлдириб боришда жуда ҳам зарурдир. Юқори разрядли спортчилар шахсий план асосида тренировка қиладилар яъни кўп машқ қилган сари жисмоний машқ оз куч ишлатиб бажарилади, ҳаракатларнинг автоматик равишда бажариш малакаси ҳосил бўлади. Натижада жисмоний нагрузкани оширишга ва машқларни мураккаблаштиришга эришилади. Ёш хусусиятини ҳисобга олиш биринчи даражали гигиеник аҳамиятга эга. Ҳар бир ёшдаги одамнинг ўзига хос маълум функционал имкониятлари бўлади. Бу имкониятлар спортнинг маълум турини ва йўл қуйса бўладиган жисмоний нагрузкани танлашни таъминлайди. Бунда иложи борича шу ёшдаги одам учун соғломлаштириш натижаларини оширишни кўзда тутиш керак. Ўқув тренировка процессини тузишда асосий гигиеник принциплар қуйидагилар: 1.Тренировка дарсларни мунтазам олиб бори шва жисмоний машқларни қайта-қайта бажариш; 2.Жисмоний нагрузкани тўхтовсиз ошириб бориш; 3.Дам олиш ва ишлашни алмаштириб олиб бориш; 4.Ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик кўриш. Мускул ишининг мунтазам қайтаралиб туриши ва нагрузканинг секин аста ошириб борилиши, нерв, нафас олиш, юрак томир мускул системасини ишлашга кўниктириб боради ва организмнинг умумий иш қобилиятини яхшилайди. Бу қоиданинг бузилиши (масалан: спорт тренировкасининг бошланғич даврида катта жисмоний нагрузкани қабул қилиш) организмнинг толиқишига олиб келиши мумкин, тренировкада ҳолдан тойиб қолиш ва жароҳатларнинг сабабчиси бўлиши мумкин. Агар маълум сабабга кўра мажбурий танаффус қилиш тўғри келган бўлса, тренировкада дарсларни қайтадан енгил нагрузкадан бошлаш, яъни дам олишдан олдинги машқлардан енгилроқ нагрузкадан бошлаш керак. Ҳар қандай тренировка машғулотларининг режаси тренировканинг қайси даврида бўлмасин, юқорида кўрсатиб ўтилган гигиеник принциплар асосида тузилиши керак. Тренировка шундай тузилган бўлиши керакки, бунда организмга кўп оғирлик тушмаслиги, кучсизланиб қолиш, шикастланиш ҳавфи бўлмаслиги керак. Тренировкадан аввал албатта организмни қизитиб олиш. Жисмоний машқлар комплексини бажариш керак. Чунки, у организмни асосий ишга тайёрлайди. Бу физиологик системалар: нерв, юрак қон-томир, нафас ва мускул боғлов аппарати функциясини кучайтиради. Қизишиб олишнинг асосий вазифаси, нафас олиш функцияси, қон айланиши ва ҳаракатни максимал мускул фаолиятида тартибга солиб туришдир. Мускуллар температурасининг ошиши ката гигиеник аҳамиятга эга. Бу эса мускулларнинг ёпишқоқлигини камайтиради ва улар ката тезликда қисқариш қобилиятига эга бўлади. Бойлам ва бўғимлар «Қизишиб оладилар», бу мускулларнинг чўзилиши ва узилишининг олдини олади, айниқса совуқ кунларда тренировкалар ўтказилишида бунга алоҳида эътибор бериш керак. Жисмоний машғулотларни гигиеник шароитлар билан таъминловчи тадбирлар орасида жисмоний тарбия ва спортнинг ҳар-хил турлари билан шуғулланувчилар бир-хил бўлиб, кўплари умумий характерга эгадир. Табиийки тренировкани ташкил қилишнинг гигиеник принципи машғулотларнинг тузилишига бўлган кўрсатмалар, кун тартиби, чиниқиш ва бошқа ихтисосликларга қарамасдан ҳар бир спортчига таалуқлидир. Шахсий гигиена қоидалари танани парваришлаш борасида бир қатор умумий қоидаларга эга. Фойдаланилган адабиётлар : 1. Я.С.Вайнбаум, «Жисмоний тарбия гигиенаси» Тошкент «Ўқитувчи» нашриёти, 1988 йил. 2. А.А.Минх, И.Н.МАлишева, «Умумий ва спорт гигиенаси асослари» Ўзбекистон «Медицина» нашриёти, 1981 йил. 3.Э.Махмудов, Б.Аминов, Ш.Қурбонов, «Ўсмирлар физиологияси ва мактаб гигиенаси», Тошкент «Ўқитувчи» нашриёти, 1984 йил.