logo

Товар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан олиб ўтиш тартиби. Божхона режимлари ва уларнинг турлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

116 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Товар ва транспорт воситаларини олиб кириш тартиби. 2. Божхона режимлари ва уларнинг моҳияти. 3. Импорт ва реимпорт божхона режимлари. 4. Экспорт ва реэкспорт божхона режимлари. 5. Транзит ва вақтинча олиб кириш, вақтинча сақлаш божхона режимлари. 6. Божхона омбори, эркин божхона зонаси божхона режимлари. 7. Эркин омбор ва бошқа божхона режимлари. www.arxiv.uz Товар ва транспорт воситаларини олиб кириш тартиби Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқи барча шахслар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, маънавият, инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа мамлакатлар ҳалқларининг бадиий, тарихий ва археологик бойликларини, мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни, олиб кирилаетган товарларни истеъмол килувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда ҳалқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш таъқиқланиши мумкин. Божхона чегараси орқали олиб ўтиш тақиқланган товарлар ва транспорт воситалари, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ёки ҳалқаро шартномаларида бу товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилмаган бўлса, дарҳол Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилиши шарт. Товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиб кетишни ёки қайтаришни олиб ўтаётган шахс ёхуд ташувчи ўз ҳисобидан амалга оширади. Товарлар ва транспорт воситалари дарҳол олиб чиқиб кетилмаган ёки қайтарилмаган тақдирда улар божхона органига қарашли www.arxiv.uz бўлган омборга вақтинча сақлаш режими остида жойлаштирилади. Сақлаш муддати уч сутка бўлади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан олиб ўтишдаги чекловлар ҳалқаро мажбуриятлардан, ички бозорни ҳимоя қилиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек чет давлатлар ва улар иттифоқларининг ҳуқуқни камситувчи ёки Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини камситувчи бошқа ҳаракатларига жавоб чораси тариқасида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган чекловлар жорий этилиши муносабати билан товарларни олиб ўтаётган шахс ёхуд ташувчи қиладиган ҳаражатлар божхона органлари томонидан тўланмайди. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиш жойи ва вақтибожхона органлари томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган, шу жумладан товар сифатида олиб ўтиладиган транспорт воситалари божхона органлари белгилайдиган жойларда тўхтатилади. Бу талаб бажарилмаган тақдирда, божхона органлари транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурлаб тўхтатишга ҳақли. Транспорт воситаларини тўхтатиб туриш муддати ва жойи божхона органлари томонидан ташувчи билан биргаликда аниқланади. Транспорт воситаларини тўхтатиб туриш муддати божхона назорати ва божхона расмийлаштируви манфаатларига зид тарзда қисқартирилиши мумкин эмас. Транспорт воситаларини тўхтатиб туриш жойларидан жўнатиб юбориш божхона органининг рухсати билан амалга оширилади. Транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтиш жойи ва вақти ташувчи томонидан тегишли божхона органи билан келишиб олинади. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикаси валютасини ва валюта бойликларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш қонун ҳужжатларига мувофиқа амалга оширилади. Жисмоний шахслар нотижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни божхона чегараси орқали қонун ҳужжатларида назарда тутилган соддалаштирилган, имтиёзли тартибда олиб ўтишлари мумкин. Товарларнинг нимага мўлжалланганлиги уларнинг хусусиятлари ва миқдорига, товарларни олиб ўтиш такрорланиб туришига қараб, жисмоний шахснинг сафари қандай вазиятда кечаётганлигини ҳисобга олиб белгиланади. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан, ана шу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, улардан фақат шу мақсадда, ёки божхона органининг бошқа мақсадларда берган рухсати билан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга божхона тўловларини тўлашни ҳамда Божхона Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга талабларни бажаришни шарт қилиб қўйган ҳолда йўл қўйилади. Божхона режимлари ва уларнинг моҳияти Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш уларнинг божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади. қуйидаги турдаги божхона режимлари (бундан буён матнда режим) белгиланади: 1) эркин муомалага чиқариш (импорт); 2) реимпорт; 3) экспорт; 4) реэкспорт; 5) транзит; 6) вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш); 7) вақтинча сақлаш; 8) божхона омбори; 9) эркин божхона зонаси; 10) эркин омбор; 11) бож олинмайдиган савдо дўкони; 12) божхона ҳудудида қайта ишлаш; 13) божхона назорати остида қайта ишлаш; 14) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш; 15) йўқ қилиш; 16) давлат фойдасига воз кечиш. www.arxiv.uz Шахс, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарлар ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, қайси мамлакатда ишлаб чиқарилгани ёки қайси мақсадга мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган режимни танлашга ёки уни бошқасига ўзгартиришга ҳақли.  Эркин муомалага чиқариш шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар уларни ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетиш мажбуриятисиз бу ерда доимий колади.Режим импорт божларини, солиқларни ва бошқа бож тўловларини тўлашни, иқтисодий сиёсат чораларига ҳамда бошқа чора-тадбирларга риоя этишни назарда тутади.  Реимпорт шундай режимки, бунда экспорт режимида божхона ҳудудидан олиб чиқилган Ўзбекистон товарлари импортбожларини, солиқларни тўламасдан, шунингдек уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда белгиланган муддатларда қайта олиб кирилади. Олиб чиқилган пайтдан бошлаб ўн йил ичида божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилган, табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳолларни истисно этганда, олиб чиқилган пайтда қандай бўлса, шундай ҳолатда турган товарлар реимпорт режимига жойлаштирилади. Товарларни экспорт режимида олиб чиқилаётганда тўланган экспорт божи ва солиқлар суммаси, бу товарлар олиб чиқилган пайтдан бошлаб уч йил ичида реимпорт режимида қайтариб олиб кирилган тақдирда, божхона органининг тақдимномаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда қайтарилади. Товарлар реимпорт қилинганда товарларни олиб ўтаётган шахс товарларни олиб чиқиш чоғида тўлов тарзида ёки бошқа имтиёзлар туфайли олган суммаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаради.  Экспорт шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудидан ташқарига уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқилади. Товарларни экспорт режимида олиб чиқиш экспорт божи www.arxiv.uz ва бошқа божхона тўловлари тўланган, иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар бажарилган тақдирда амалга оширилади. Экспорт режимида олиб чиқилаётганда товарлар солиқлардан озод этилади ёхуд тўланган солиқлар суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтарилиши лозим. Товарлар экспорт режимида чиқарилаетганда товарлар божхона ҳудудидан ташқарига, товарлар ҳолатининг табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, божхона декларацияси қабул қилинган кунда қандай бўлса, шундай ҳолатда олиб чиқилиши лозим.  Реэкспорт шундай режимки, бунда чет эл товарлари божхона ҳудудидан олиб чиқилади. Агар товарлар божхона органига кейинчалик реэкспорт режимида олиб чиқиб кетишга мўлжалланган товар сифатидагина маълум қилинган бўлса, улар божхона ҳудудига олиб кирилаетганда импорт божлари, солиқлар ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди. Бундай товарларни амалда олиб чиқиш божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга оширилади. Амалда олиб чиқиб кетилмаган тақдирда импорт божлари, солиқлар, шунингдек улар юзасидан фоизлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Товарлар реэкспорт режимида олиб чиқилаётганда экспорт божлари, солиқлар ундирилмайди, олиб чиқиш чоғида амал қилиб турган иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Товарлар реэкспорт режимида олиб чиқилаётганда тўланган импорт божлари ва солиқлар қайтарилиши ва айни бир пайтда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим: реэкспорт қилинаётган товарлар олиб кирилган пайтда қандай бўлса, шундай ҳолатда бўлса, табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно; www.arxiv.uz реэкспорт режимида товарларни олиб чиқиш улар олиб кирилган пайтдан бошлаб икки йил ичида амалга оширилаётган бўлса; реэкспорт қилинаётган товарлардан даромад олиш мақсадида фойдаланилмаган бўлса.  Транзит шундай режимки, бунда товарлар Ўзбекистон Республикасининг икки божхона органи ўртасида, шу жумладан чет давлат ҳудуди орқали, бож, солиқлар ундирилмасдан, шунингдек товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўлланмасдан божхона назорати остида олиб ўтилади. Товарларни транзит режимида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиш божхона органининг рухсати билан исталган йўллар ва йўналишлар бўйича амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ҳалқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.  Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) шундай режимки, бунда божхона ҳудудида ёки ундан ташқарида товарлар бождан, солиқлардан тўла ёки қисман озод этилган ҳолда ва товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан фойдаланишга йўл қўйилади. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) режимига жойлаштириладиган товарлар ўзгартирмасдан қайтарилиши лозим, табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) режимига жойлаштириладиган товарларни бож ва солиқлар тўлашдан тўла ёки қисман озод қилиш қонун ҳужжатларида белгиланади. Товарларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) режимига жойлаштиришга, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларни қайта олиб чиқиш ёки қайта олиб кириш мажбурияти тақдим этилган, божхона тўловлари тўланиши таъминланган, товарларнинг айнанлиги таъминланган тақдирда божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) режимига жойлаштирилмайдиган товарларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади. www.arxiv.uz Товарларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)режимига жойлаштириш мумкин бўлган муддат божхона органлари томонидан бундай олиб кириш (олиб чиқиш)нинг мақсадлари ва ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва узайтирилади, бироқ товарлар бундай режимда туришининг умумий муддати икки йилдан ошмаслиги керак. Товарларнинг айрим тоифалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ анча узоқроқ муддатлар белгиланиши мумкин. Товар белгиланган муддат тугагунга қадар унга нисбатан ваколати бўлган шахс томонидан божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши ёки у ерга олиб кирилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши лозим. Бу талабларга риоя этилмаган тақдирда товар божхона органи эгалик қиладиган божхона омборига вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилади. Агар товарлар халокат оқибатида ёки енгиб бўлмас куч таъсирида йўқ бўлганлиги ёки мутлақо йўқолганлиги, табиий эскириши ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитида камайиши туфайли етишмаслиги ёхуд чет давлат органлари ёки мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига хилоф хатти-ҳаракатлари натижасида шахснинг эгалигидан чиқиб кетганлиги Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан тасдиқланса, товарларни вақтинча олиб чиққан ва уларни белгиланган муддатда қайтариб олиб кирмаган шахс божхона органлари олдида жавобгар бўлмайди.  Вақтинча сақлаш шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб чиқаришга рухсат берилгунга қадар танланган режимга мувофиқ божхона омборида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан вақтинча сақланади. Вақтинча сақлаш режимига бошқа товарлар ва транспорт воситалари ҳам жойлаштирилиши мумкин. Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинча сақлаш режимига жойлаштиришда қисқа декларация қўлланилади. www.arxiv.uz Товарларлинг вақтинча сақлаш режимида туриш муддати икки ойдан ошмаслиги лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилган товарлар билан қилинадиган операциялар рўйхати ва уларни амалга ошириш тартиби Божхона Кодекси билан белгиланади.  Божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланади, экспорт режимида олиб чиқишга мўлжалланган товарлар эса божхона назорати остида юқорида назарда тутилган имтиёзлар берилган ҳолда сақланади. Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ман этилган товарлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа товарлар божхона омборирежимига жойлаштирилиши мумкин эмас. Товарлар божхона омбори режимида уч йил мобайнида туриши мумкин. Ушбу муддат товарларнинг айрим тоифалари ва айрим шахслар учун қонун ҳужжатлари билан чекланиши мумкин, лекин у бир йилдан кам бўлмаслиги керак. Белгиланган муддат тугагунга қадар товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс томонидан товарни бошқа божхона режимига жойлаштириш сўралиши керак. Бу талабларга риоя этилмаган тақдирда, товар божхона органига қарашли божхона омборига вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилади. Божхона омбори режимига жойлаштирилган товарлар билан қилинадиган операциялар рўйхати ва уларни амалга ошириш тартиби Божхона Кодекси билан белгиланади. Божхона омбори режимига жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб чиқишга мўлжалланган товарларни бождан, солиқлардан озод қилиш ёки тўланган суммаларни қайтариш. www.arxiv.uz Агар товарларни амалда четга олиб чиқиш вақтида тўловлардан озод қилиш ёки тўланган суммани қайтариш назарда тутилган бўлса, божхона омбори режимига жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб чиқишга мўлжалланган товарлар бождан, солиқлардан озод қилинади ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бу товарлар божхона омбори режимига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай олиб чиқилиши лозим. Товарлар белгиланган муддатларда амалда олиб чикилмаган тақдирда бож, солиқлар, шунингдек уларнинг фоизлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади.  Эркин божхона зонаси ва эркин омбор шундай режимларки, бунда чет эл товарлари муайян ҳудудлар ва жойларда бож, солиқлар ва иқтисодийсиёсатчоралариқўлланилмасданжойлаштирилади ва ишлатилади, Ўзбекистон товарлари эса экспорт режимига мувофиқ олиб чиқишда қўлланиладиган шартларга кўра жойлаштирилади ва ишлатилади. Эркин божхона зонаси ва эркин омбор режимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Товарлар эркин божхона зонаси ва эркин омбор режимларида чекланмаган муддатларгача туриши мумкин. Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарлар билан ишлаб чиқариш ва тижорат операцияларини бажаришга йўл кўйилади, уларнинг чакана савдоси бундан мустасно. Божхона Кодексининг ва бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларига риоя этмаётган айрим шахсларгабожхона органлари товарлар билан операцияларни амалга оширишни тақиқлаб қўйиши ҳамда эркин божхона зоналари ва эркин омборларга монеликсиз кириб чиқишни рад этиши мумкин. Эркин божхона зонаси режими амал килаетган ҳудудда бинолар, иморатлар ва иншоотлар барпо этишга божхона органи билан келишган ҳолда йўл қўйилади. www.arxiv.uz Эркин божхона зонаси ёки эркин омбор режимларига жойлаштириладиган товарларга нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлланиш Эркин божхона зонаси ва эркин омбор режимларида турган товарларни эркин муомалага ёки экспортга чиқариш режимларига жойлаштирганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартибназарда тутилмаган бўлса, бож, солиқлар ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари товарларнинг келиб чиқишига қараб қўлланилади. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бўлмаган тақдирда товарга- олиб чиқилаётганда экспорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлланиш мақсадларида Ўзбекистон товари деб, бошқа мақсадларда эса чет эл товари деб қаралади. Эркин божхона зонаси ёки эркин омбор режимларига жойлаштирилаетган ва экспорт режимида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга мўлжалланган товарлар, агар товарларни амалда олиб чиқишда экспорт божи ва солиқлардан озод қилиш ёки тўланган суммаларни қайтариш назарда тутилган бўлса, экспорт божидан, солиқлардан озод қилинади ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бундай товарларни амалда олиб чиқиш бож, солиқлар қайтарилган ёки улардан озод қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши лозим бўлган товарлар эркин божхона зоналари ҳудудидан ва эркин омборлардан божхона ҳудудига қайтарилганда ёхуд белгиланган муддатларда улар амалда олиб чиқиб кетилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бож, солиқлар, шунингдек уларнинг фоизлари тўланади.  Бож олинмайдиган савдо дўкони шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхонаорганлари тегишли қонунларгамувофиқ белгилайдиган жойларида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида туради ҳамда реализация қилинади. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига божхона ҳудудига олиб кириш ҳамда ундан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси www.arxiv.uz ҳудудида реализация қилиш тақиқланган товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши чекланган товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бож олинмайдиган савдо дўкони режимида реализация қилиниши мумкин. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига жойлаштирилган товарлар бож олинмайдиган махсус савдо дўконларида реализация қилинади.  қайта ишлаш режимларида қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин: * товарларни қайта ишлаш ва ишловдан ўтказиш; * товарларни таъмирлаш, шу жумладан уларни тиклаш ва тартибга келтириш; * товарни тайёрлаш, шу жумладан уни монтаж қилиш, йиғиш ва бошқа товарларга мослаштириш; * қайта ишлашга ёрдам берадиган ёхуд уни енгиллаштирадиган бошқа товарлардан тўлик ёки қисман фойдаланиш. Товарларни қайта ишлаш бўйича айрим операцияларга оид чекловлар ва уларни ўтказиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.  Божхона ҳудудида қайта ишлаш шундай режимки, бунда қайта ишлаш маҳсулотлари экспорт режимига мувофиқ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши шарти билан чет эл товарларидан божхона ҳудудида қайта ишлаш учун уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан ва олиб киришда тўланган импорт божи ва солиқларни қайтарган ҳолда белгиланган тартибда фойдаланилади. Чет эл товарлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари олиб чиқиш пайтида экспорт божи ва солиқлардан озод қилинади. Мазкур товарлар ва маҳсулотларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди. Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш товарларни қайта ишлаш жараёни қанча давом этишини ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларини тасарруф этишни ҳисобга олган ҳолда божхона органи белгилайдиган муддатларда амалга оширилиши керак. Божхона органлари товарларни қайта ишлаш www.arxiv.uz натижасида қанча маҳсулот чиқиши кераклигини божхона мақсадларини кўзлаб, қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгилаб қўйишлари мумкин. Олиб кириш чоғида тўланган импорт божи ва солиқлар суммасини қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт режимида олиб чиқиш пайтида қайтариш божхона органининг тақдимномаси бўйича Божхона Кодекси талабларига риоя этилган ҳамда қайта ишлаш маҳсулотлари товар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмай олиб чиқилган тақдирда амалга оширилади. қайта ишлаш маҳсулотларини мамлакатнинг ўз товарлари билан алмаштиришга қонунҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.  Божхона назорати остида қайта ишлаш шундай режимки, бунда чет эл товарларидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида божхона назорати остида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан қайта ишлаш учун фойдаланилади ҳамда кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа божхона режимига жойлаштирилади. Божхона назорати остида қайта ишлаш режимидан фойдаланишга оид чекловлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.  Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш шундай режимки, бунда Ўзбекистон товарлари уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўлланмаган ҳолда олиб чиқилади ва улардан қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш маҳсулотларини бож ва солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиб, шунингдек товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан келгусида божхона ҳудудида эркин муомалага чиқариш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарида фойдаланилади. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин эмас: www.arxiv.uz * агар товарларни олиб чиқиш импорт божларини ва солиқларни қайтариш, улардан озод қилиш ёхуд олиб чиқиш вақтидаги тўловларни олишни талаб қилиш учун асос бўлса; * импорт божи, солиқлардан озод этишнинг амал қилиб турган вақти мобайнида, агар унинг амал қилиши товарларни эркин муомалага чиқаришда уларни қайта ишлаш учун олиб чикилгунга қадар фойдаланилган бўлса; * қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳолларда.  Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона органи товарларни қайта ишлаш жараёнини ҳисобга олган ҳолда белгилаган муддатларда амалга оширилади. Божхона органлари товарларни қайта ишлаш натижасида қанча маҳсулот чиқишини қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгилаб қўйиши мумкин. қайта ишлаш маҳсулотларини чет эл товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимига мувофиқ олиб чиқилаётган товарларга экспорт божи ва солиқлар солиниб, Кодекснинг талабларига риоя этилган тақдирда, уларнинг тўланган суммалари кейинчалик божхона ҳудудида эркин муомалада бўлиши учун олиб кирилган қайта ишлаш маҳсулотларини чиқариш вақтида қайтарилади. қайтарилган суммаларга фоизлар қўшиб ҳисобланмайди. қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарлар экспорт божи тўлашдан озод қилиниши мумкин. Бунда товарни ишлаб чиқариш чоғида тўланган солиқлар божхона органининг тақдимномаси бўйича қайтарилиши мумкин. қайта ишлаш маҳсулотларини импорт божи ва солиқлардан, агар бу маҳсулотларнинг эркин муомалага киритилиши кўрсатилган бўлса, тўлиқ ёки қисман озод қилинади. www.arxiv.uz Агар божхона органи қайта ишлашдан мақсад олиб чиқилган товарларни қонун ҳужжатлари ёки шартномага биноан бепул таъмирлашдан иборат бўлганлигига ишонч хосил килса, улар импорт божи ва солиқлардан тўлиқ озод қилинади, товарларни эркин муомала учун дастлабки чиқаришда нуқсон мавжудлиги ҳисобга олинган ҳоллар бундан мустасно. Олиб чиқилаётган товарлар ҳақ олиб таъмирланганда ва қайта ишлаш бўйича бошқа операциялар амалга оширилганда импорт божи ва солиқлардан қисман озод қилинади. Бож ва солиқларнинг суммалари қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган ставкаларга, таъмирлаш қийматига ёки қайта ишлаш бўйича бошқа операцияларнинг қийматига қараб белгиланади. Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиққан ва товарларни қайтармаган ёхуд қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган муддатда олиб кирмаган шахс Кодекс 23-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда божхона органлари олдида жавобгар бўлмайди.  Йўқ қилиш шундай режимки, бунда чет эл товарлари бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида йўқ қилинади, шу жумладан улар фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилади. Товарларни йўқ қилишга божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади. Рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади. Товарларни йўқ қилиш манфаатдор шахс томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади. Товарларни йўққилиш натижасида хосил бўлган чикиндилар божхона назорати остида турган чет эл товарлари сифатида тегишли режимга жойлаштирилади. Йўқ қилиб ташлаш учун рухсатнома бериш рад этилган тақдирда товарлар уларни олиб кирган шахс ҳисобидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилади.  Давлат фойдасига воз кечиш шундай режимки, бунда шахс товарларга нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда улардан давлат фойдасига воз кечади. Товарларни www.arxiv.uz давлат фойдасига воз кечиш режимига жойлаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади. Товарлардан давлат фойдасига воз кечиш давлатнинг ҳаражатлар қилишига сабаб бўлмайди. www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т.1992 й. 2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси». Т.: 1998 й 3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Бож тарифи тўғрисида» 1997 йил 29 август. 4. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат божхона хизмати тўғрисида» 1997 йил 29 август. 5. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар 1. New documents and provisions in the customs law-1. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси». Т.: 2004 й. 6. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар -2. New documents and provisions in the customs law-2. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиет ва ҳуқуқ дунёси». Т.: 2004 й. 7. Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Тошкент. «Ўзбекистон». 1998 йил. 8. Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил 9. Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил. 10. Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й. 11. Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.: 2002 й. 12. Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г.