logo

Божхона расмийлаштируви ва расмийлаштирув тартиблари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

111.5 KB
Б ожхона расмийлаштируви ва расмийлаштирув тартиблари Режа 1. Расмийлаштириш тартиби, жойи ва муддати. 2. Расмийлаштирув бўйича дастлабки операциялар. 3. Декларациялаш тартиби ва шакллари. 4. Декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Таянч иборалар. Декларант, божхона расмийлаштируви, расмийлаштирув жойи ва вақти, расмийлаштирув муддати, божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби, Декларация, қисқа декларация, Декларация шакллари, декларант ҳуқуқи, декларант мажбурияти. 1. Расмийлаштириш тартиби, жойи ва муддати Божхона расмийлаштируви божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу мақсад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда божхона органининг иш вақтида амалга оширилади. Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг ҳисобидан ва божхона органининг розилиги билан божхона расмийлаштируви бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари вақтда амалга оширилиши мумкин. Божхона органлари жойлашган ерларда эмас, бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида божхона расмийлаштирувини ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларини, ускуналар ҳамда алоқа воситаларини бепул бериб қўядилар. Божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини божхона декларацияси қабул қилинган ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмай, БК 81-моддасининг биринчи қисмида тилга олинган товарларга нисбатан эса - уч кундан кечиктирмай амалга оширади. Мазкур муддатлар давлатнинг бошқа органлари товарлар ва транспорт воситаларини назорат қилиши учун зарур бўлган вақтни ўз ичига олмайди. Божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар божхона расмийлаштируви вақтида иштирок этишга ҳақликдир, божхона органи мансабдор шахсларининг талабига биноан эса, божхона расмийлаштируви вақтида ҳозир бўлишлари ва расмийлаштиришни амалга оширишда уларга зарур ёрдам кўрсатишлари шарт. Божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтувчи шахс, ташувчи, омбор эгаси ёки товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган бошқа шахс божхона органининг талабига биноан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлгантоварларни транспортда ташиш, тортишни ёки уларнинг миқдорини бошқача тарзда аниқлашни, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровларни тузатиш, ўровларни очиш, товарлар ва транспорт воситаларини ўраш ёки қайта ўрашни, шунингдек бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар, идишлар ва бошқа жойларни очишни ўз ҳисобидан амалга ошириши шарт. Агар товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона расмийлаштируви тугалланмаган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган операциялар божхона органининг рухсати билан амалга оширилади. Божхона расмийлаштирувини ўтказиш учун божхона органлари, уларнинг рухсати билан эса товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ва давлат назоратини амалга оширувчи бошқа органлар божхона назорати остида турган товарлардан уларни текшириш (экспертиза қилиш) учун намуналар ва нусхалар олишга ҳақлидирлар. Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар намуналар ва нусхалар олиш вақтида хозир бўладилар ва божхона органларининг мансабдор шахсларига ёрдам кўрсатадилар, шунингдек намуналар ва нусхаларни текшириш натижалари билан танишадилар. Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахснинг ташаббуси билан божхона органлари томонидан товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, шунингдек намуналар ва нусхаларни текшириш натижасида юзага келган ҳаражатларни ана шу шахс тўлайди. Намуналар ва нусхалар олиш тартиби, уларни текшириш ва тасарруф этиш муддатлари, шунингдек тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат назоратининг бошқа турлари амалга оширилганидан кейин тугайди. Табиий офатлар, фалоқатлар, халоқатлар юз берганда зарур бўладиган товарларни, тирик хайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот учун зарур хабарлар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятининг олий органлари номига юборилаетган товарларни, шунингдек инсонпарварлик ердами сифатида юборилаетган товарларни ва бошқа шунга ўхшаш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда ва биринчи ўринда амалга оширилади. Эркин божхона зоналари ва эркин омборларга олиб кирилаетган, шунингдек уларнинг ҳудудидан олиб чиқилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин. Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини қўлланиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга йўл кўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 2.Расмийлаштирув бўйича дастлабки операцилар. Божхона расмийлаштируви бошлангунга ва товарларҳамда транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунга қадар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда дастлабки операциялар ўтказилади. Божхона ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда ташувчи божхона чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида божхона органини хабардор қилади. Товарлар ва транспорт воситалари божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс бу товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини олдиндан хабардор қилади. Божхона органи хабарномани қайд этади ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ҳамда транспорт воситалари келтирилиши лозим бўлган вақт ва жойни тайин қилади. Агар товарларни олиб ўтувчи шахс ушбу хабарни етказмаса, бу вазифа ташувчи зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган порт ёки аэропортда тўхтамай божхона ҳудудини кесиб ўтадиган денгиз, дарё ва ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилмайди. Юқорида назарда тутилган хабарнома берилганидан кейин ташувчи ушбу Кодекснинг талабларига риоя этган ҳолда товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни божхона органи белгилаган жойга етказиб келтириши ва келганидан кейин шу жойда туриши шарт. Товарлар ва транспорт воситалари етказиб келтирилган жойда божхона органига кўрсатилади, уларга тегишли ҳужжатларэса, топширилади. Кўрсатиш товарлар ва транспорт воситалари келтирилганидан кейин кечи билан 30 минут ичида, товарлар ва транспорт воситалари божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда етказиб келтирилган тақдирда, божхона органининг иш вақтибошланганидан кейин кўпи билан 30 минут ичида улар келтирилганлиги ҳақида хабар қилишдан иборатдир. Божхона органининг талабига биноан кўрсатилган товарлар ва транспорт воситалари амалда ана шу органга тақдим этилади. Товарлар кўрсатилганидан кейин товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарларни божхона режимига жойлаштириш мақсадида божхона органининг рухсати билан улардан намуналар ва нусхалар олишлари мумкин. Тайин қилинган жойга божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда келтирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати зонасида жойлаштирилади. Ушбу модданинг талабларида назарда тутилган ҳаракатлар ёки ҳолатлар оқибатида вужудга келганҳаражатлар ташувчининг ўз ҳисобига езилади ва божхона органлари томонидан копланмайди. 3. Декларациялаш тартиби ва шакллари қисқа декларация Товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунига қадар қисқа декларация қўлланилиши мумкин. Божхона органининг рухсати билан қисқа декларация сифатида транспорт, тижорат ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан, шу жумладан ҳалқаро ташишларни амалга ошириш чоғида қўлланиладиган, чет тилларда тузилган ҳужжатлардан фойдаланилиши мумкин. қисқа декларация ташувчи томонидан товарлар ва транспорт воситаларини кўрсатиш билан бир вақтда ёки божхона органининг рухсати билан товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилганидан кейин йигирма тўрт соат ичида топширилади. Агар товарлар кўрсатилган муддат ичида муайян божхона режимига жойлаштирилса, қисқа декларация топширилмайди.Ташувчи томонидан қисқа декларация топшириш ваколати берилган шахс бўлмаса, капитан, хайдовчи ёки транспорт воситасини бошқарувчи бошқа шахс божхона органлари учун шундай шахс деб ҳисобланади. Ташувчининг вакили қисқа декларацияни расмийлаштиришда божхона органларига ёрдам кўрсатиши шарт. қисқа декларациянинг шакли ва унда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг рўйхати ва уни бериш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади. Олиб кирилган товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунига қадар улар учун, шу жумладан бож тўловлари тўланиши учун божхона органлари олдида ташувчи жавобгар бўлади, Божхона Кодекси 84-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно. Декларациялаш Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаетган ёки божхона режими ўзгартирилаетган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа товарлар ва транспорт воситалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда божхона органига декларация топширилиши лозим. Декларациялаш товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги, улар жойлаштириладиган божхона режимлари ҳақидаги аниқ маълумотларни, божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган шаклда баен этиш орқали амалга оширилади. Декларациялашнинг шакли ва тартиби, шунингдек божхона декларациясида кўрсатиладиган маълумотларнинг рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланади. Товарлар учун божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётган божхона органига декларация топширилади. Товарлар ташийдиган транспорт воситалари товарлар билан бир вақтда декларацияланади. Юксиз транспорт воситалари ва йўловчилар ташиетган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида декларацияланади. Денгиз, дарё ва ҳаво кемалари ўзи етиб келган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидаги порт ёки аэропортда ёхуд ўзи жўнаб кетган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидаги порт ёки аэропортда декларацияланади. Божхона декларацияси божхона органлари томонидан белгиланган муддатларда топширилади. Бу муддатлар товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаслиги лозим. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлардаги товарларни қўл юки ва багаж ҳолида божхона чегарасидан олиб ўтишда божхона декларацияси товарларни кўрсатиш билан бир вақтда топширилади. Божхона ҳудудига кириб келаётган транспортвоситалари Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин кўпи билан уч соат, божхона ҳудудидан чиқиб кетаетган транспорт воситалари эса Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтишига кўпи билан уч соат қолганида декларацияланади. Ушбу муддатлар божхонаорганлари белгилайдиган тартибда ва шартларда узайтирилиши мумкин. Божхона органи божхона декларациясини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Божхона декларацияси қабул қилинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб у юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади. Божхона декларациясини тақдим этиш билан бир вақтда божхона органига бошқа зарур ҳужжатлар ҳам топширилади. Божхона органи божхона декларацияси ва тақдим этилган ҳужжатларда баён этилган маълумотларни текшириш учун қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланади. Божхона органи етишмаетган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш муддатларини белгилашга ҳақли. Божхона органининг рухсати билан ҳалқаро ташишларда қўлланиладиган чет тилларда тузилган ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар божхона органининг рухсати билан декларант томонидан ўзгартирилишиёки тўлдирилиши, топширилган божхона декларацияси эса қайтариб олиниши мумкин. Ўзгартириш, тўлдириш ёки қайтариб олиш фақатгина: божхона декларациясини текшириш бошлангунига қадар;товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш бошлангунига қадар; кўрсатилган маълумотларнинг нотўғри эканлиги божхона органи томонидан аниқлангунига қадар амалга оширилиши мумкин. Божхона декларациясини ўзгартириш ёки тўлдириш унинг амал қилиш доирасини кенгайтириши ёки торайтириши мумкин эмас. Божхона органларининг мансабдор шахслари ўз ташаббуси билан, шахснинг топшириғи ёки илтимосига биноан ёзма божхона декларациясини тўлдиришга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдиришга ҳақли эмас, божхона органларининг ваколатига киритилган маълумотларни божхона декларациясига киритиш ҳоллари, шунингдек агар машинада ишлов бериш учун фойдаланиладиган кодли маълумотлар божхона декларациясида кодсиз кўринишда мавжуд бўлса, кодли маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш бундан мустасно. Дастлабки божхона декларацияси Агар декларант алохида сабаблар туфайли батафсил божхона декларациясини тақдим эта олмаса, божхона органи қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда муваккат ёки тўлиқ бўлмаганбожхона декларациясини тақдим этиш учун рухсат беришга ҳақли, бунда муваккат ёки тўлиқбўлмаган божхона декларациясида божхона мақсадлари учун зарур бўлган асосий маълумотлар баен этилиши ва етишмаетган маълумотлар божхона органи белгилайдиган муддатларда тақдим этилиши шарт қилиб қўйилади. Даврий божхона декларацияси Айни бир шахс томонидан айни бир хил товарлар ва транспорт воситалари мунтазам равишда олиб ўтилса, божхона органи муайян давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар ва транспорт воситаларига битта божхона декларацияси берилишига рухсат этиши мумкин. Даврий божхона декларациясини топшириш ҳоллари ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Божхона органлари товарларва транспортвоситаларини декларациялашнинг соддалаштирилган тартибини белгилаб қўйишга ҳақли. 4. Декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.  Товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери декларант бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси декларант бўлиши мумкин, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали нотижорат мақсадларида товарлар олиб ўтиш ҳоллари ва божхона органлари белгилайдиган бошқа ҳоллар бундан мустасно. Декларант, у божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери бўлишидан катъи назар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча вазифаларни бажаради ва тўлиқ жавобгар бўлади. Декларант божхона декларациясини топширгунга қадар божхона назорати остида товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга, божхона органининг рухсати билан намуналар ва нусхалар олишга ҳақли. Агар товарларга доир божхона декларациясида ҳисобга олинган бўлса, намуналар ва нусхалар олинганида улар ҳақида алохида божхона декларацияси тақдим этилмайди. Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш чоғида декларант: ушбу Кодексда назарда тутилган тартибга мувофиқ товарлар ва транспорт воситаларини декларациялашга ва божхона органига божхона декларациясини топширишга; божхона органининг талабига биноан декларацияланаетган товарлар ва транспорт воситаларини кўрсатишга; божхона органига божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни тақдим этишга; божхона тўловларини тўлашга;божхона органларига божхона расмийлаштирувини амалга оширишда ёрдам беришга мажбурдир. қонун ҳужжатларида декларантнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Божхона брокери - божхона органининг лицензиясини олган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир.Божхона брокери ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топширигига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказиш ва божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажаришга ҳақли.Божхона брокери билан уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари нотариал тасдиқланган шартнома асосида қурилади. Божхона брокерининг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс билан тузилган шартномада чеклаб кўйилиши мумкин эмас. Божхона органининг малака аттестатига эга бўлган мутахассис декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Декларант-божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг божхона органлари олдидаги мажбуриятларини чеклаб қўйиши мумкин эмас. А д а б и ё т л а р: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т.1992 й. 2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси». Т.: 1998 й 3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Бож тарифи тўғрисида» 1997 йил 29 август. 4. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат божхона хизмати тўғрисида» 1997 йил 29 август. 5. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар 1. New documents and provisions in the customs law-1. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси». Т.: 2004 й. 6. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар -2. New documents and provisions in the customs law-2. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиет ва ҳуқуқ дунёси». Т.: 2004 й. 7. Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Тошкент. «Ўзбекистон». 1998 йил. 8. Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил 9. Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил. 10. Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й. 11. Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.: 2002 й. 12. Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г. 13. Додабоев А. «Таможенная статистика», Ф. 2002 г. 14. Додабоев А. «Международное таможенное право» Ф. 2001 г. 15. Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар руйхати. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 8 апрелда 428-сон билан руйхатдан ўтган. 16. Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона кумитасининг 05/8 - 373-сонли «Божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқнома» Т.: 1998 й. 17. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари 18. www. customs . uz . 19. www. soliq .uz . 20. www . ziyonet . uz 21. www.nur.uz