logo

Озиқ овқат товарлари сифатини баҳолаш фанининг аҳамияти ва долзарблиги.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82.5 KB
Озиқ ов қ ат т оварлар и сифатини баҳолаш фанининг аҳамияти ва долзарблиги. Р е ж а 1. Товарлар сифатини баҳолаш фан сифатида. 2. Товарлар сифати ҳақида тушунча. 3. Сифат кўр саткичлари. 4. Товарларга қўйиладиган талаблар. 5. Сифатни шакллантирувчи омиллар. Товарлар сифатини баҳолаш фан сифатида. Товар сифатини баҳолаш фан сифатида 1851 йил Францияда, 1890 йил Италияда, 1891 йил Белгияда ва Англия, Австрия, Швецария озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари сифатини сохталаштириш оммавий ту солган даврда ривожлана бошлади. Ўша давлатларда сифати сохталаштирилган товарлар ишлаб чиқарилган ва сотувга чиқарилган холатлар аниқланганда ишлаб чиқарувчилар жиноий жавобгарликка тортилганлар, мол-мулклари давлат ҳисобига ўтказилган. Юқорида қайд этилган давлатларда ХХ – аср бошларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун чиқарилган. Советлар давлатли парчалангандан сўнг Россияда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояловчи товарлар сифатини сохталаштирувчилар тўғрисида қонун қабул қилинди. 1 Бозор иқтисодиёти шароитида товарлар сифатини сохталаштириш, кескин кўпайганлигини ва бунга жавобан жамиятга кўплаб товаршунос кадрларни етказиб бериш билан бир қаторда истеъмолчиларни етарли билимга эга бўлишларини ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақириради. Товарлар сифатини баҳолаш фани энг устувор йўналишлардан бири товарлар сифатига салбий таъсир қилувчи саломатликка ва атроф-муҳитга зарар етказувчи тўлдирувчилар (компонентлар) ҳақида тушунча беради. Сунъий маҳсулотлар, хомашёлар товарлар сифатини бирмунча яхшиласа ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир этади. Албатта бу ерда сифатни тўғри баҳолаш ҳар тарафлама стандарт талабларига жавоб бериши, норматив- техник хужжатларга риоя қилган холда амалга оширишили лозим. 1 М.И. Дмитриченко Экспертиза качество и обнаружения фалсифаикации продовольственнқх товаров. М.: 2003 г. 2.Товарлар сифати ҳақида тушунча. Аввало товар деб нимага айтилар эди, шу ҳақда ташкилотлардаги тушунчани хотирамизда намоён қиламиз. Товар сифати, сотиш учун ишлаб чиқарилган меҳнат маҳсулотига айтилади. Товарлар ишлатилишига кўра уч гуруҳга бўлинади: халқ истеъмол товарлари, агра саноат ва қурилиши маҳсулотлари, ишлаб чиқариш-техник товарларга бўлинади. Истеъмолчилар эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган товарлар халқ истеъмоли товарлари дейилади, ишлаб чиариш жараёнида хом ашё ва меҳнат воситалари сифатида ишлатиладиган товралар эса ишлаб чиқариш-техник товарлар дейилади. Товарлар истеъмол ва алмашув қийматига эгадирлар. Товарнинг истеъмол қиймати конкрет сарф ҳаражатларни ўз ичига олса, алмашув қийматини абстракт меҳнат ташкил қилади. Юқорида айтганларимиз, товарни товар эканлигини, қийматини шакллантирувчи, талаб ва таклифни намоён қилувчи энг асосий бу сифат деган кўрсаткич бўлиб хисобланади. Товар сифати деб, уни номинал шароитда истеъмол қилишда ёки ишлатишда харидорлар айрим эҳтиёжларининг даражасига айтилади. Товарнинг ана шу кўрсаткичи яратилиш даврида иштирок этувчи ҳар бир жараён эгасини энг асосий мақсади бўлиши шарт. Товарнинг умумий ҳаётий даври тўрт босқчдан иборат бўлади: илмий тадқиқот ва лойиҳалаш, тажриба намунаси, ишлаб чиқишга тадбиқ этиш ва сотувга чиқариш, ишлатиш (истеъмол қилиш). Биринчи босқичда-илмий тадқиқот ва лойиҳалаш даврида қисмларга эътибор берилади. Бу жараён энг мураккаб жараён хисобланиб товарнинг катта-кичиклигидан қатъий назар ката маблағ ва кўп вақт талаб қилиши мумкин. Бу жараён ҳеч қачон эскирмайди доимо изланиш ва такомиллаштиришни талаб қиладиган жараёндир. Истеъмолчини назаридан анча йироқ бўлган бу жараён ҳақида бир миол келтириш мумкин. Илмий- тадқиқот даврида йўқотилган (эътиборсизлик оқибатида) 1 сўм лойиҳалаш ва намунани яратиш даврида 10 сўмга айланади, оммавий ишлаб чиқариш даврида 100 сўмга айланса, истеъмол қилиш (фойдаланиш даврида) унинг зарари чексиз равишда кўпайиб кетади. Булар сифатсизлик оқибати, инсоният ва табиатга салбий таъсир этувчи кўрсаткичларидир. Иккинчи босқичда-товар ишлаб чиқарилади. Бу икки даврда товарни асосий сифатлари шаклларидир. Учинчи босқичда-ташиш, сақлаш ва сотишдан иборат бўлади. Бу даврда товарнинг истеъмол қиймати-сифати иложи борича тўлиқ сақланган ҳолда истеъмолчиларга етказиб берилади. К. Маркс таъбири билан айтганда сифатли товар ишлаб чиқариш-бу оз меҳнат сарфлаб, кўп истеъмол қиймати яратиш демакдир. «Товар сифати» таърифи билан таққосланганда «сифат» тушунчаси истеъмол қиймати тушунчасидан торроқ эканлиги товардаги қиймат даражасини кўрсатиши ва унинг ҳам истеъмол қийматини вужудга келтирадиган ижобий хусусиятларини шакллантиришда яққол кўринади. Товар кўпгина ижобий таърифларга эга бўлиши мумкин, аммо, юқори сифатга эга бўлмаслиги мумкин. Сифатли товар ишлаб чиқариш тўла маънода сифатли эканини билдирмайди, у фақат ишлаб чиқариш сифатига эга бўлади. Товарнинг сифати бошқа талабларга жавоб бериши керак бўлади, физикавий, кимёвий ва биологик хусусиятларига, функционал тарафлари, эстетик, эргономик, гигиеник, экологик ва бошқа талабларга жавоб бериши лозим. Юқоридага талабларга тўла жавоб берадиган сифатли товар доимо харидоргир ва иқтисодий самарадорликка эга бўлади. Ўз навбатида сифатли маҳсулот халқ хўжалигига зарар етказади ва савдода ўз ўрнини топаолмади харидорлар эътиборидан қолади. Товарни сифатини мукаммаллаштириш масаласи энг муҳим давлат миқёсидаги вазифа бўлиши керак. Товарни сифатига қараб давлатнинг бойлиги, ишлаб чиқаришни мукаммаллиги, иқтисодий самарадорлиги, жамиятни иқтисодий ва сиёсий кўрсаткичларини юксак даражада ривожланганлигини кўрсатади. 3 .Сифат кўрсаткичлари. Ҳар бир товарни хусусиятлари унинг бир нечта кўрсаткичлари билан белгиланади. Сифат кўрсаткичи-бу товар хусусиятлари йиғиндисидан иборатдир. Товарларни маълум бир шароитда фойдалана олиши (истеъмол қилиниши) уни истеъмолчилар талабини қондириш даражаси хисобланади. Товарлар сифати ҳар доим унинг хусусиятлари билан мос келавермайди. Масалан, тахта ёки ёғочни мих ва шурупни ўтказиши хусусияти бўлса уни мустахкамлиги сифатга киради. Турли товарлар сифати ўзига хос ўлчам ва бирликларга эгадир (км, м, гр, кгс ва бошқалар). Сифат кўрсаткичлари қуйидагича таърифланади: алоҳида белгиси, комплекс, интеграл, бошланғич (базовый), умумлаштирилган ва нисбий кўрсаткичлари. Алоҳида белгиси деганда биз товарнинг фақат битта сифат кўрсаткичини кўрамиз: сифат хидини антиқалиги, тиллани тозалиги, ёғочни пишиқлиги соябонни офтобдан ва ёмғирдан химоя қилиш хусусиятлари. Агарда маҳсулотни бир нечта сифатлари умумлашган бўлса уни окмплекс кўрсаткичлари деб айтамиз. Товарни алоҳида сифат кўрсаткичларидан бирортаси 0 га тенг бўлса у маҳсулот сифатли маҳсулот деб айтилмайди. Сифатни интеграл кўрсаткичи товарни истеъмол қиймати билан унинг нархи яъни сарф харажатларни нисбати билан аниқланади: a = K 0 /З= K 0 /З п +З э бу ерда З-товарни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш учун кетган ҳаражатлар; З п -ишлаб чиқариш ҳаражатлари; З э -фойдаланишдаги ҳаражатлар; К 0 -стеъмол хусусиятлари кўрсаткичлари. Турли товарларни яратилиши давридан уни сифатини олий даражага кўтаришда иқтисодий тарафлари муҳим аҳамиятга эга бўлади, чунки иқтисодий тарафда яхши сифатга эга маҳсулот доимо харидоргир бўлиш билан бир қаторда истеъмолда ва фойдаланишда яхши самарадорликка эгадир. Сифатни оптимал кўрсаткичи деганда, сифат кўрсаткичларини шундай кетма-кетлигига айтиладики, у маҳсулот кам ҳаражат талаб қилиб, истеъмолчиларни эҳтиёжини тўла қондиради. Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш натижасида харидорлар талаби ҳам ортиб боради ва маълум сифатли товар ўрнини келажаги порлоқ бўлган бошқа товар эгаллайди. Товарларнинг умумлаштирилган сифат кўрсаткичи -бу шундай умумлашган кўрсаткички, у шундай хусусиятлар йиғиндисики, у орқали сифатга баҳо бериш мумкин. Товарларни сифатини баҳолашда уни умумлашган хусусиятларини солиштириб кўриш мумкин. Бу доимо ўзгаришда ва ривожланишда бўлади, чунки аҳолини эҳтиёжи доимо ўзгариб туради ва мукаммалликка интилади. Шунинг учун сифатни баҳолашдан сифат даражасини баҳолаш тўғри бўлади. Истеъмолчи учун товарни сифати билан бир қаторда унинг бажарадиган вазифаси, чидамлилиги ва бошқа кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эгадир. 4 .Товарларга қўйиладиган талаблар. Барча товарлар саноат ёки майда фирма корхоналарда ишлаб чиқарилишига қарамай маълум талабларга жавоб бериши керакдир. Талабга қўйиладиган талаб уни маълум шароитда кераклик вақт мобайнида ўз вазифасини бажара олишидир. Иқтисодиётни фан-техникани ривожланиши, аҳолини товарларга бўлган талабини ҳам ўзгартириб боради ва янги-янги талабларни қўяди. Товаларга қўйиладиган талаблар ўткинчи, келажакка йўналтирилган, умумий ва специфик бўлиши мумкин. Ўткинчи (мунтазам) талаб одатда кўплаб ишлаб чиқариладиган товарларга қўйилади. Техник-экономик имкониятларига қараб маълум бир муддатга қўйилади ва қайта кўриб турилади. Одатда бу талаб техник шароитлардан келиб чиққан ҳолда давлат стандарти томонидан тавсия қилинади. Бу талаб вақти-вақти билан текшириб ва ўзгартириб турилади. Келажакка қаратилган талаб кенг ва юқори кўрсаткичларга эга бўлган товарларни яратишдан иборатдир. Келажакка қаратилган талабни шакллантиришда, истеъмолчини талабларини тўла қондириш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги турдаги хом-ашё ва маҳсулот олишдан иборатдир. Бу талабни бажаришда фан-техника ва ишлаб-чиқариш ташкилотларига турли хилдаги тавсиялар берилади. Келажакка қаратилган талаб ҳар бир товаршуносни эътиборида бўлиши шарт ва доимо маҳсулот сифатини жиддий назорат остида ушлаб туриш керак. Умумий талаблар алоҳида маҳсулот учун ҳам, комплекс товарлар учун ҳам баробардир. Маҳсулотни ўз вазифасини бажаришда, хавфсизлиги, физик-кимёвий хусусиятлари, пишиқлиги, мустаҳкамлилиги , таъминлаш мумкинлиги ва бошқалар. Товарларни функциясига қараб талаблар бир- биридан фарқ қилиши мумкин. Масалан, муайян товарларга, пишиқлик базисига эстетик чирой, бошқасига эргонометрик талаб устивор бўлади. Товарларга қўйиладиган талаблар ичида энг устивори бу инсон саломатлигига зарарсиз эканлиги ҳаттоки фойдалилик тарафларидир. Специфик талабар товарларни бажарадиган ишига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, фарфор учун иссиқга чидамлилик бўлса, порфюмерия маҳсулоти учун хушбўй хиддир. Ижтимоий талаб асосий талаб жамият эҳтиёжини қондириш, жамият тараққиёти билан ҳамоханг бўлиши шарт. Талабни шакллантириш социологик сўровлар асосида келиб чиқса, товар ассортименти кўпайишига олиб келади. Функционал талаб агарда маҳсулот ўз функциясига, бажарадиган вазифасига мос келмаса, бу маҳсулот ўз ўрнини топа олмайди ва харидор эътиборидан қолади. Масалан, темирдан ясалган пичоқ, қошиқ (занглайди, оксидланади). Эргономик талаб маҳсулотнинг фойдаланишдаги қулайлигини, маҳсулот ўз вазифасига тўла мос келиши, агарда маҳсулот ўз вазифасига мос келмаса, ишлатиш ноқулай бўлса у эргономик талабга жавоб бермайди. Гигиеник талаб маҳсулотни одам аъзоларига зарарсизлиги табиатга, атроф-муҳитга зиён етказмаслиги киради. Маҳсулот юқоридаги нормаларга жавоб бериши ҳақида махсус «Сертификат» ёрлиғига ва хавфсизлик чоралари кўрсатишга эгадир. Эстетик талаблар маҳсулотни ташқи кўриниши, конструкцияси, фасони, ранги, жилоси ва бошқаларда намоён бўлади. Ҳар бир товар гўёки саноат асари бўлиб кўринсин, шунда маҳсулот харидорни эътиборини тортади, адамларга яхши кайфият бахш этади. Маҳсулотни ташқи кўриниши ички дунёси билан ҳам мос келиши керак. Технологик жиҳатига талаб энг аввало бу талабни асосини хом-ашё, бошланғич маҳсулот сифати ўз зиммасига олади. Технология қанчалик замонавий бўлмасин, хом-ашё сифатсиз бўлса тайёр маҳсулот ҳам шунга яраша бўлади. Олий тоифадаги матодан тикилган костюм, пальто ва бошқа товарлар албатта чиройлик, бенуқсон эстетик бўлади. Хом ғиштдан қуорилган иморат билан пишиқ ғиштдан қурилган иморатни фарқи бордек гап. Маҳсулотни ишончлилиги (пишиқлиги, бенуқсонлиги). Маҳсулотни ишлатилиш (истеъмол) пайтида ишончлик, бенуқсон бўлиши керак. Бу талаб қандай намоён бўлади? Маълум бир муддат ичида ўз вазифасини бажара олиши, таъмирсиз узоқ вақт хизмат қилиши, инсон саломатлигига салбий таъсир этмаслиги, таъмир қилиш қулайлиги ва бошқалар. Маҳсулотни сақлаш ва сақланишига талаб. Бу талаб аввало, шароитга сўнг маҳсулот сифатига қаратилган бўлади. Маълум бир муддат ичида ўзини истеъмол хусусиятини сақлаши ва қолаверса ундан ҳам чидамлик, ундан ҳам сифатлик бўлиши лозим. Масалан, маҳсулотни кафолат сақлаши даври 2 йил, 3 йил шу даврда у ўз сифат ва хусусиятини сақлаб қолиши зарур. Фототоварлар, электор батареялар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар. Иқтисодий талаб нафақат ишлаб чиқариш учун кетган сарф ҳаражатни иқтисод қилиш шу билан бир қаторда истеъмолчи вақти, соғлиги, сармояси фойдаланиш давридаги ҳаражатларни иқтисод қилишдан иборатдир. 5 .Сифатни шакллантирувчи омиллар. Сифатни шакллантирувчи омиллар икки гуруҳга бўлинади: бевосита сифатга таъсир этувчи омиллар ва сифатни мукаммаллаштирувчи омиллар. Биринчи гуруҳга, лойиҳалаштириш, хом-ашё сифати, технология ва ишчини малакаси киради. Иккинчи омил-бу иқтисодий тарафи бўлиб, бунга нарх- наво, ишчини моддий мукофотдорлиги ва сифатсиз маҳсулотга қарши қўйиладиган турли санкциялар деб тушунамиз. Юқорида айтганларимиз объектив ва субъектив кўринишда бўлади. Объектив кўриниш маҳсулотни конструкцияси, ишлаб чиқариш технологияси даражаси, асбоб-ускуналарни замонавийлиги, техник талаб, лойиҳа мукаммаллиги, давлат стандарти кўрсаткичларига тўла жавоб бериши. Субъектив сабаблар бу инсон фаолияти билан боғлиқ бўлиб, ишчини қобилияти ва ишчига бўлган муносабатига боғлиқ бўлиши мумкин. Ишчини малкаси, моддий-манавий, психологик тарафлари, корхонада ўтказиладиган турли маросимлар албатта маҳсулот сифатига таъсир қилади. Энг муҳим тарафларидан бири меҳнатни ташкил қилиш, турли мусобақалар, ишчилар малакасини ошириш, янги техника ва технология билан шакллантириш, турли дам олиш тадбирлари ва мукофотлар ташкил қилиш. Айтганларимизга яна бир ўта муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини тўлдирувчилари ҳақида маълумот бериш зарур деб биламиз. Масалан, савдога чиқарилган маҳсулотлар таркибида турли консервантлар, бўёқлар, эмульгаторлар ва бошқа моддалар борлиги бизга маълум. Сўнгги йиллардаги илмий-тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундай қўшимчаларни мунтазам истеъмол қилиш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Биз қуйида И.П.Чепурнойнинг “Идентификация и фальсификация продовольственных товаров” номли дарслигида келтирилган Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланиб тавсия этилган қўшимчалар рўйҳати ва уларнинг саломатликка қай даражада таъсир кўрсатиши ҳақида гап юритамиз. Жадвалдаги 111 та қўшимчанинг ҳар бири инсон саломатлиги учун маълум даражада хавф солиши ва турли касалликларни келтириб чиқариши аниқланган. Ушбу қўшимчаларнинг меъёрий миқдори ўта кам бўлишига қарамасдан организмда хазм бўлмайди ва турли аъзоларда тўпланиши ҳамда касалликни ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Аслида, бу қўшимчалар озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини шакллантиришга ёрдам беради, сақлаш муддатини оширади, ташқи кўринишини яхшилайди ва харидорларга сотиб олишда қулайлик яратади.