logo

Фуқарлик ҳуқуқининг субъекти сифатида фуқаролар. Фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида юридик шахслар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

155.681640625 KB
Фуқарлик ҳуқуқининг субъекти сифатида фуқаролар. Фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида юридик шахслар Режа: 1. Тўлиқ муомалага лаёқатсизлик 2. Хусусий тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми 3. Фуқаролик ҳуқуқида юридик шахс тушунчаси ва белгилари 4. Хусусий корхоналар – юридик шахс сифатида 5. Хўжалик ширкатлари – юридик шахс сифатида 6. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар – юридик шахс сифатида 7. Акциядорлик жамиятлари – юридик шахс сифатида 8. Давлат корхоналари – юридик шахс сифатида 9. Ишлаб чиқариш кооперативлари – юридик шахс сифатида 10. Матлубот кооперативи – юридик шахс сифатида 11. Жамоат бирлашмалари – юридик шахс сифатида 12. Жамоат фонди – юридик шахс сифатида 13. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати – юридик шахс сифатида 14. Муассасалар – юридик шахс сифатида 15. Юридик шахслар бирлашмалари – юридик шахс сифатида 16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари –юридик шахс сифатида Фуқаролик ҳуқуқи субъекти сифатида фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси, уларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тушунчаси, фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши ва тамом бўлиши, муомала лаёқати, васийлик ва ҳомийлик, хусусий тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми, фуқароларнинг турар жойи, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш, ҳамда фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш билан боғлиқ қатор масалалар амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва илмий- назарий қоидалар асосида атрофлича очиб бериш. Фуқаролик ҳуқуқида юридик шахс тушунчаси ва белгилари, юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати, юридик шахсларнинг вужудга келиш ва бекор бўлиш тартиби, юри дик шахсларнинг турлари ҳисобланган хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар, акциядорлик жамиятлари, давлат корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари, матлубот кооперативи, жамоат бирлаш малари, жамоат фондлари, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, давлат муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳақида, шунингдек юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, юридик шахсларнинг товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар тайёрланган, ишлаб чиқарилган номларига бўлган ҳуқуқлари ҳақидаги назарий ва амалий қоидалар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-моддасида фуқаролар (жисмоний шахслар) тушунчаси берилган. Унга асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқаро (жисмоний шахс) тушунчасини беради. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг умумий ҳуқуқий мақоми Ўзбекис тон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида" ги Қонуни 1 билан белгиланади. Мазкур моддада фуқаро тушунчаси остида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаро лиги бўлмаган шахсларнинг бирлаштирилиши, уларга нисбатан фуқа ролик ҳуқуқида бир хилдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланиши, бир хилдаги ҳуқуқий лаёқат ўрнатилганлигини англатади, яъни чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар юридик жиҳатдан тенг бўлган субъектлар иштирокидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан бир ҳил ҳуқуқий мақомда иштирок этадилар. Бунда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан хеч қандай чеклашлар белгиланмайди. Қонун ҳужжатларидаги чеклашлар бундан мустасно. Ҳуқуқ назариясида ҳуқуқ субъектлилиги категорияси мавжуд бўлиб, фуқаролар ҳам фуқаролик ҳуқуқи субъектлилиги мақомига эга ҳисобланадилар. Умумий маънода хар қандай шахс фуқаролик ҳуқуқи субъектлилиги мақомига эга бўлиш лозим. Фуқаролик ҳуқуқи субъектлилиги категорияси икки элементдан иборат бўлиб, фуқаро лик ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатига бўлинади. Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати фуқароларга ўзларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида хилма-хил ҳуқуқий муносабатларга киришишнинг юридик имкониятини беради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида айтилганидек, Ўзбекистон Республикасидаги барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Ушбу қоидага асосланган ҳолда фуқаролик ҳуқуқида фуқаролар ҳуқуқ лаёқатида тенг ҳисобланадилар. Яъни барча фуқароларга бир хилдаги ҳуқуқ ва бурчлар белгиланади. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992. № 9, 338-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқ лаёқатининг мазму ни Конституциянинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” номли иккинчи бўлимидаги қатор модда ларда кенг таърифланган ва мустаҳкамланган. Уларда фуқароларнинг мол-мулкка эга бўлиши, мерос олиши, мерос қолдириши, касб ва турар-жой танлаш, фан, адабиёт, санъат асарлари яратиш, тадбиркор лик фаолияти билан ва умуман қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш, шунингдек бошқа кенг мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкинлиги айтилган ва асосий қонун доирасида мустаҳкамланган. Ҳуқуқ лаёқати ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг субъектлари бўлиш лаёқатини, яъни қонун билан белгиланган ҳар хил ҳуқуқ ва мажбу риятларга эга бўлиш имкониятини белгилайди. Фақатгина ҳуқуқ лаёқати бўлгандагина аниқ субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар пайдо бўлиши мумкинлиги бу категориянинг мазмунини ифодалайди. Ҳар бир фуқаро ҳуқуқ лаёқатига эга. У инсоннинг туғилиши билан пайдо бўлади ва унинг вафоти натижасида тугайди. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқатига эга бўлишида тенглик мавжуд. Бу Ўзбекистон Республи каси Конституциясининг 18-моддаси ва ФКнинг 17- моддасида белгиланган. Ҳуқуқ лаёқатининг характери ва мазмуни жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатларидан келиб чиқади ва у фуқароларга ўзлари нинг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида хилма-хил ҳуқуқий муносабатларга киришишнинг юридик имкониятини беради. Лекин ҳуқуқ лаёқатини инсоннинг кўриш, эшитиш ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқлардек, табиий имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқи деб хулоса қилмаслик лозим. Ҳуқуқ лаёқати инсонни туғил ганда пайдо бўлгани билан, у табиат томонидан эмас, балки ҳуқуқ меёрларида мустаҳкамланган ҳолда жамият томонидан “инъом” этилади. Демак ҳуқуқ лаёқати ва табиий ҳуқуқ тушунчаси бошқа- бошқа тушунчалар ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати шахсга тегишли муайян фазилат (хусусият) сифатида кўринади 2 . Бу фазилат қонун ҳужжатларидан келиб чиқади ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш лаёқатида намоён бўлади. Лаёқат эса юридик имкониятни белгилайди. Айрим муаллифлар ҳуқуқ лаёқати тушунчасини фуқаронинг руҳий- физиологик ҳолати билан боғлаб, ҳуқуқ лаёқати бу шахснинг муайян қобилияти бўлиб, у руҳий-физиологик ҳолати билан (ёш, руҳият) боғлиқ, бу имконият шахс ўзининг руҳий физиологик белги лари билан ҳуқуқ субъекти сифатида намоён бўлишида кўринишини таъкидлашади 3 . Ҳуқуқ лаёқати ўзининг аҳамияти ва ҳар қандай бузилишлардан ҳимоя қилиниши билан фуқароларга тегишли муайян субъектив ҳуқуқ эканлигидан далолат беради. Лекин субъектив ҳуқуқ умумий қоидага биноан ҳуқуқ лаёқатидан кичик хажмга эга. Ҳар бир фуқа рога мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларга эга бўлиш учун имко ният берилади. Аммо ҳар ким ҳам бундай ҳуқуқларнинг ҳаммасига тўла хажмда эга эмас 4 . Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ҳақидаги, шунингдек ўз ҳуқуқ ва муомала лаёқатини чеклашга қаратилган битимлар қонун йўл қўйган ҳоллардан ташқари ўз ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ФК, 23-модда). Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигига асосан фуқаро жиноят содир этиб озодликдан маҳрум этилганда айрим фуқаролик ҳуқуқлари чекланади. Масалан, турар-жойларни эркин танлаш ҳуқуқи, вакиллик қилиш ҳуқуқи, мулкий ҳуқуқларни бевосита амалга ошириш ҳуқуқи ва шу кабилар муайян муддатга чекланади. Ҳуқуқ лаёқати киши туғилганидан то ўлимигача ундан ажрал майди, у билан бирга бўлади. Янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар хил ҳуқуқларга, чунончи, яшаш ҳуқуқи, овқатланиш ҳуқуқи, эркин бўлиш ҳуқуқи каби қатор табиий 2 Алексеев С.С. Общая теория права. Т.2. –М.: 1982. . 141 с . 3 Матузов Н.И. Личность. Права. Демократия. –М.: - 198 с 4 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O’zbеkistоn,. 2008. -13-14 б. ҳуқуқларга, шу жумладан, ота-оналардан тарбия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Ақли заиф ва руҳий хасталар ҳам ҳуқуқ субъекти бўлиб ҳисобланади. Улар, хусусан, даволаниш, пенсия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Уларнинг мулкий ҳуқуқлари тўлиқ ҳажмда сақланади. Киши туғилиши билан унинг ҳаёти бошланганидек, туғилиши билан ҳуқуқ субъекти сифатида яшаши ҳам бошланади. Кишининг туғилиш факти муҳим юридик аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли боланинг туғилиши фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўли мида (ФҲДЁ) давлат рўйхатидан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказилмас лик туғилган боланинг ҳуқуқига таъсир этмайди, фақат унинг ҳуқуқ ларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳаракатларни амалга оширишда қийинчилик туғдиради. Кишининг ҳуқуқ лаёқати унинг туғилиши билан бошланса ҳам, қонун баъзи ҳолларда ҳали туғилмаган боланинг – келгусидаги ҳуқуқ субъектининг манфаатларини ҳам эътиборга олади ва қўриқлайди. Масалан, қонунга асосан мерос қолдирувчи вафот этган, яъни қонун белгиланган тартибда мерос очилганидан сўнг туғилган болалари ҳам ворис бўла оладилар (ФКнинг 1118- модда). Уй-жой кодексида кўрса тилганидек, фуқароларга уй-жой берилганида, турар-жой ҳажмини белгилашда оилада ҳомиладор аёлларнинг бўлиши ҳам ҳисобга олинади. Ҳаётнинг бошланиш вақтини қонуний мустаҳкамлаш муҳим амалий аҳамиятли масаладир. Медицинанинг ривожланиши ўз-ўзидан юридик фан олдига ҳам улкан муаммоларни қўймоқда. Масалан, жуда ҳам жуссаси кичкина, аммо ақли, руҳияти нормал чақалоқлар туғилмоқда. (Масалан, Хитойда оғирлиги 250 грамм, бўйи 15 см.ли чақалоқ туғилган) 5 . Айрим қонун ҳужжатларида келажакда туғиладиган болани ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлашга қаратилган нормалар мавжуд. Масалан, ФК нинг 1009-моддасида боқувчиси вафот этган тақдирда зарарни ундириш ҳуқуқига 5 Насриев И. Шахсий-номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш ва мухофаза қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи, 2006. -17 б. эга бўлган шахслар қаторига марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди ҳам кўрсатилган. Т уғилмаган чақалоқ гарчи ҳуқуқ лаёқатига эга бўлса-да, унга нисбатан татбиқ этиш у тирик туғилганидан бошланади. Агар чақалоқ тирик туғилмаса, ҳуқуқ субъекти сифатида мавжуд бўлмайди ва унинг ҳуқуқ лаёқати тўғрисида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Япония қонунчилигида жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати тўла онадан ажралгандан сўнг бошланади. Агар чақалоқ тез вафот этадиган бўлса ҳам ҳуқуқий муносабат тугашига олиб келмайди. Умуман олганда, ҳуқуқий лаёқат шартли равишда юзага келади 6 . Жисмоний шахсда тириклик аломатлари мавжуд экан у ўзида ҳуқуқ лаёқатини сақлаб туради. Фуқаронинг бедарак йўқолганлик факти унинг ҳуқуқ лаёқати тугашига олиб келмайди. Вафот этишнинг бир қатор турлари ( табиий ўлим , клиник ўлим, бевақт (потологик) ўлим ва бошқалар) . Шу билан бирга ўлим қисман ҳам бўлиши мумкин. Бунда организм бутун эмас, балки хужайралар гуруҳи ёки бирор бир аъзонинг (тўқималар никрози) ўлими келиб чиқади. Ҳуқуқшунослар томонидан анъанавий ўлимнинг икки тури - килиник ва биологик ўлим ажратилади. Юрак ва нафас фаолияти тўхтаган вақтдан бошлаб, клиник ўлим ҳолати келиб чиқади. Бу ҳолатда инсон ҳуқуқ субъекти ҳисобланади. Бу эса унга тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш мажбурияти сақлани шидан далолат беради. Ҳозирги кунда замонавий тиббиёт тирилти - риш ( реанимация ) чора-тадбирлар ёрдамида инсонни ҳаётга қайта риши мумкин. Қон айланишини тўхташига энг сезгир орган – мия нинг ўлимидан сўнг секин-аста бошқа органлар тўқималарининг биологик ўлими келиб чиқади 7 . Демак, гарчи фуқаро клиник ўлим ҳолатида бўлса ҳам унинг организмида тириклик аломатларининг мавжудлиги реал ҳолатда вафот 6 Вагацума С., Ариидзуми Т. Гражданское право Японии. –М.: 1983. –43-44 с . 7 Маткурбанов Р.Ж. Проблемы правосубъектности граждан (физических лиц) в гражданском праве. – Ташкент : ТГЮИ. 2008. -84 с. этмаганлиги , унинг ҳуқуқ лаёқати барҳам топмаслигига олиб келади. Ҳуқуқ лаёқати киши, яъни ҳуқуқ субъекти вафот этиши ёки вафот этган деб эълон қилиниши билан тамом бўлади. Вафот этган кишининг то вафоти га қадар ихтиёрида бўлган ҳуқуқ ва зиммасидаги мажбуриятларнинг бир қисми (мулкий, шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари) бекор бўлади, шу билан бирга баъзи мулкий ҳуқуқлар ворисларга ўтади. Вафот этиш қатор ҳуқуқий оқибатлар туғдирадиган фактдир. Шунинг учун вафот этиш ҳам туғилиш сингари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (ФҲДЁ) да оила қонунчилигига мувофиқ қайд этилади. ФКнинг 36-моддаси талабларига асосан фуқаронинг суд тартибида вафот этган деб эълон қилиниши ҳам унга тегишли ҳуқуқ лаёқатининг барҳам топишига олиб келади. Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Қонунда белгиланган тартибда гувоҳлантирилган вафот этиш ҳолларидан ташқари, қонун фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва вафот этган деб эълон қилиш институтини ҳам белгилайди. Муомала лаёқати фуқароларнинг ўз ҳаракатлари билан фуқаро лик ҳуқуқларини олиш, амалга ошириш, ўзлари учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқатидир (ФКнинг 22-моддаси). Муомала лаёқатини юридик ҳаракатлар қилиш, яъни қонун бўйича маълум ҳуқуқий оқибатлар қилиш лаёқати деб ҳам таърифлаш мумкин (масалан, шартномалар тузиш, етказилган зарарни тўлаш ва ҳоказолар). Муомала лаёқатининг ҳуқуқ лаёқатидан фарқи шуки, барча фуқаролар ҳам муомала лаёқатига эга бўлавермайдилар. Муомала лаёқатига эга бўлишнинг шарти шундан иборатки, муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар ақли расолик билан ўз ҳаракатларининг оқибатларини тушуниб ҳаракат қиладилар. Маълумки, янги туғилган бола тўла ҳуқуқ лаёқатига эга бўлса ҳам, ўз ҳаракатлари билан бирорта ҳуқуқ ва мажбурият олмайди. Онгли ҳаракатлар қилиш лаё қати фақат маълум ёшга етгандан кейингина бошланади. Бинобарин, фуқаролик муомала лаёқатининг фуқаро тўла ҳажмда вояга етиш билан вужудга келишини кўрсатади. Вояга етиш 18 ёшга тўлиш билан бошланади. Бу ёшга етиш билан киши фуқаролик-ҳуқуқий муносабат - ларда, жумладан, мулкий муносабатларда тўла қатнашувчигина бўлиб қолмай, сиёсий ҳуқуқлар билан бирга, бошқа фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳам олади. Қонун вояга етиш ёшини белгилаш билан бир қаторда, вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлишини ҳам белгилайди (ФКнинг 22-моддаси). Вояга етган фуқаролар тенг даражада муомалага лаёқатли ҳисоб - ланадилар. Фуқароларнинг муомала лаёқати фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашга қаратилган битимлар ўз ўзидан ҳақиқий эмас (ФКнинг 23-моддаси). Фуқароларнинг муомала лаёқати қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганилади: -тўлиқ муомалага лаёқатсизлар (6 ёшгача бўлган болалар, суд томонидан рухий касал ва ақли заиф деб топилганлар); -қисман муомалага лаёқатлилик (6-14 ёшли ҳамда 14-18 ёшли вояга етмаганлар); -муомала лаёқати чекланганлик; -тўлиқ муомалага лаёқатлилик (ақли расо 18 ёшдан ошган ҳамда эмансипация ҳолати қўлланилганлар ва 18 ёшга етмасдан никох муносабатларига киришган фуқаролар). Айрим муаллифлар фуқароларнинг муомала лаёқатини тўлиқ муомала лаёқатига эга шахслар, бевосита муомала лаёқатлилар (14-18 ёшгача бўлганлар), чекланган муомала лаёқатига эга шахслар, қисман муомалага лаёқатлилар (14 ёшга тўлмаган ёш болалар), тўлиқ муома лага лаёқатсиз шахслар каби гуруҳларга бўлишни таклиф этадилар 8 . Хар бир муомалага лаёқатлилик гуруҳи ўзига хос хусусиятлари, фуқаролик муомаласида иштироки билан бир-биридан ажралиб туради. Тўлиқ муомалага лаёқатсизлик. 6 ёшгача бўлган болалар ҳамда суд томонидан рухий касал ва ақли заиф деб топилганлар тўлиқ муомалага лаёқатсиз ҳисоблана дилар. Муомала лаёқати битим тузиш ва делект лаёқатдан иборат бўлганлиги сабабли 6 ёшли болалар ҳар икки лаёқатга ҳам эга эмаслар. Зеро, мазкур кичик ёшли болаларнинг юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириши ФК нормаларида назарда тутилмаган. Улар номидан ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва васийлар юридик ҳаракат қиладилар. Руҳий касаллар ва ақли заифлар тўла ҳажмда муомалага лаёқатсиз ҳисобланадилар. Ақли норасолик мия фаолиятининг бузилиши дир . Ақли наросолик юридик ва тиббий мезонларга эга. Юридик мезон қонунда ўз ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги)нинг жамиятга хавфини ва далилий тавсифини ҳис эта олмаслик ёки уларни бошқара олмаслик сифатида шаклланади, у интеллектуал ва иродавий белгиларга эга. Шахсни ақли норасо деб топиш асоси тиббий мезонга боғлиқ. У сурункали руҳий касаллик, руҳий ҳолатни вақтинча ўзгариши, ақли заифлик ва бошқа турдаги руҳий бузилишлардан иборат 9 . Онгли ҳаракатлар қилиш ва ўз ҳаракатларининг юридик оқибатларини ҳисобга олиш лаёқати (муомала лаёқати)га, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли эга бўлмаган фуқаро - муомала лаёқатига эга эмас деб танилиши мумкин. Ҳар қандай руҳий касаллик ёки ақли заифлик фуқарони онгли ҳаракатлар қилиш ва фуқаролик муомаласида қатнашиш лаёқатидан маҳрум қилмайди. Руҳий ҳолат бузилиши фактининг ўзигина кишини 8 Н.Ашурова Вояга етмаганлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. –Тошкент: ТДЮИ, 2008.-37 б., Кузнецова Л.Г. Шевченко Я.Н. Гражданско-правовое положени е нес о вершеннолетних. М.:Юридическая литература , 1968. –15-16 б. 9 Шамсиев Э.С. Искандаров А.И. Зуфаров Р.А. Талимбеков В.К. Суд тиббий фанлари. -Тошкент, ТДЮИ , 2004. –254-255 б. муомалага лаёқатсиз деб топишга асос бўлмайди. ФКда кўрсатилишича, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни идора қила олмайдиган фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши мумкин, шу муносабат билан унга нисбатан васийлик белгиланади (ФКнинг 30-моддаси). Таъкидлаш жоизки, юқоридаги асосларга кўра фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши зарур. Руҳий касални ёки ақли заиф кишини суд томонидан тайинлан ган психиатор (руҳшунос)ларнинг иштироки билан бўладиган махсус комиссия томонидан кўриб текшириш ва унинг натижалари ҳақида далолатнома тузиш суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариш учун асос бўлади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни васийлари тузадилар. Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва белгиланган васийликни бекор қилади (ФКнинг 30-моддаси). Қисман муомалага лаёқатлилик. Мазкур лаёқат икки тоифага бўлинади. 6-14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ҳамда 14-18 ёшли вояга етмаганларнинг муомала лаёқати. Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) қисман муомалага лаёқатли ҳисобланадилар. Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар: 1) майда маиший битимлар; 2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал гувоҳлантириш ёки давлат рўйҳатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар; 3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимларни амалга ошириш га ҳақлидирлар (ФКнинг 29-моддаси). Мазкур ёшдаги болаларда гарчи делект лаёқат бўлмаса-да (ФКнинг 993-моддаси), лекин ФКнинг 29-моддасига асосан битим тузиш лаёқатининг унсурлари мавжуд бўлади. Шу сабабли ҳам уларни қисман муомалага лаёқатли деб ҳисоблаш мумкин. Майда маиший битим тушунчаси фуқаролик қонунчилигида бўлмаганлиги боис, унинг тушунчаси турлича талқин этилади. Майда маиший битим хусусиятлари билан боғлиқ қатор фикр- мулоҳазалар мавжуд. Жумладан, улар ёш болаларнинг ёки оила аъзоларининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга қаратилганлиги 10 , юқори бўлмаган баҳода тузиладиган, нақд тўланадиган, тузилган заҳоти ижро этиладиган ва кундалик эҳтиёжларни қондирадиган битимлар эканлиги 11 , Р еспубликада ўрнатилган энг кам иш ҳақи доирасида бўлиши лозимлиги 12 ва бошқалар . Н.Ашурова эса кичик ёшдаги болалар мустақил туза оладиган майда маиший битим деганда, бола ёки унинг оила аъзоларининг одатдаги, ҳар кунги эҳтиёжини қондиришга қаратилган, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидаги баҳодан ортиқ бўлмаган, тузилиши билан ижро этиладиган битим тушунилишини таъкидлайди 13 . Умумий маънода майда маиший битим дейилганда фуқаролар нинг кундалик маиший эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ва суммаси юқори бўлмаган битимлар тушунилади. Масалан, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, мактаб ўқувчиларининг ўқув қуролларини сотиб олишлари. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар учун битимларни улар нинг номидан ота-оналари, фарзандликка олувчилар ёки васийлари тузадилар. 10 Гражданское право. Учеб.: В 3 т. Т. 1. –6-е изд. Отв. Ред. А.П.Сергеева Ю.К.Толстого. –М.: Проспект , . 2003. –122 с . 11 Комментарий к Гражданскому кодексу Российской Федерации части первой (постатейный). Изд 2. –М.: Инфра – М. 2003. –95 с . 12 Юлдашева Ш. Фуқаролик ва оила ҳуқуқида васийлик ва ҳомийликнинг моҳияти ва уни амалга ошириш шартлари. Юрид.фан.номз. Дисс .. .-Тошкент, 2005. 13 Ашурова Н.А. Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги иштироки. Юрид. ф ан. н омз. Дисс... Автореферати. –Тошкент: 2008. -11 б. Бировга етказилган зарарлари учун ҳам кичик ёшдаги болалар жавобгар бўлмайдилар. Улар учун ота-оналари ёки бошқа назорат чилари жавобгардир. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг банкларга омонат қўйиш ва уларни тасарруф қилиш ҳуқуқлари қонун билан белгиланади. Қисман муомалага лаёқатлиликнинг иккинчи тоифасига 14-18 ёшли вояга етмаганларга тегишли муомала лаёқати мансубдир. 14-18 ёшли вояга етмаганлар ўсмирлар ҳисобланиб, уларнинг битим тузиш имконияти кенгайиши билан бирга ФКнинг 27-моддаси талабларига асосан муайян даражада фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳам юкланади ҳамда ФКнинг 994- моддасига асосан делект лаёқат (зарар етказганлик учун жавобгарлик) мустақил жавобгар бўладилар. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар (ўсмирлар) қисман муомалага лаёқатли бўлиб, қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийлари)нинг розили ги бўлган тақдирда ўз ҳаракатлари билан ҳуқуқ ва мажбуриятлар олишлари мумкин. Ўсмирлар битимларни ота-оналари, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийларининг розилиги билан тузадилар. Аммо улар мустақил ра вишда ФКнинг 29-моддасида назарда тутилган битимлардан ташқари ўзларининг иш ҳақлари ёки стипендияларини тасарруф қилишга, ўз асарлари, ихтироларига бўлган муаллифлик ҳамда ихтирочилик ҳу қуқларини, ўз кашфиётларига бўлган ҳуқуқларини амалга оширишга, кредит муассасаларига маблағлар қўйиш ва уларни тасарруф этишга, шунингдек, майда маиший битимларни тузишга ҳақлидирлар. Улар 16 ёшдан кооперативларга аъзо бўлиб киришлари мумкин. Етарли асослар мавжуд бўлганида суд қонуний вакиллари ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномасига кўра ўсмирнинг ўз иш ҳақи ёки стипендиясини мустақил тасарруф қилиш ҳуқуқини чеклаши ёки бу ҳуқуқдан маҳрум этиши мумкин (ФКнинг 27-моддаси 8-банди). Ўсмирлар бошқа шахсларга етказилган зарарлари учун ФК билан белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Зеро улар ўзлари тузган битимлар бўйича мустақил равишда мулкий жавобгар бўла дилар. Бундан ташқари ФКнинг 994-моддасига асосан, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўладилар. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ёки бошқа даромад манбалари бўлмаган тақдирда, зарар тўлиғича ёки унинг етишмаган қисми вояга етмаганнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийи томонидан, агар улар зарар ўзларининг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, тўланиши лозим. Агар ҳомийликка муҳтож ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра унинг ҳомийси ҳисобланувчи бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассасалар, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаган лигини исботлай олмасалар, зарарни тўлиғича ёки унинг етишмай диган қисмини тўлашлари шарт. Зарар етказган вояга етганида ёхуд у вояга етмасидан унда мол-мулк ёки зарарни тўлаш учун етарли даромад манбалари пайдо бўлганида ёхуд у вояга етмасидан муомала лаёқатига эга бўлганида ота-она (фарзандликка олувчилар), ҳомий ва тегишли муассасанинг зарарни тўлаш бўйича мажбурияти тугайди. Муомала лаёқати чекланганлик. Қонун баъзи ҳолларда вояга етган фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклаш ҳолларини назарда тутади, чунончи, ФКнинг 31-моддасида кўрсатилишича, спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомалага лаёқати ФПКда белгиланган тартибда суд томонидан чеклаб қўйлиши мумкин. Лекин, буларни у майда маиший битимларни истисно қилганда, битимларни ҳомийнинг розилигисиз тасарруф эта олмайди. Муомала лаёқатини чеклаш учун асос спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиш ҳисобланади. Шунда ҳам манфаатдор шахслар судга мурожаат этсагина суд шахснинг муомала лаёқатини чеклаши мумкин. Агар фуқаро спиртли ичимлик ёки наркотик моддаларни суиис теъмол қилишни ташласа, суд унинг муомалага лаёқати чекланган лигини бекор қилади. Суд қарорига асосан унга нисбатан белгиланган ҳомийлик ҳам бекор қилинади. Тўлиқ муомалага лаёқатлилик. Ақли расо, 18 ёшдан ошган ҳамда эмансипация ҳолати қўлланилганлар ва 18 ёшга етмасдан никох муносабатларига киришган фуқаролар тўлиқ муомалага лаёқатли ҳисобланадилар. 60-йиллар ўртасида кўпчилик давлатларда вояга етганлик ёшини 21 ёшдан 18 ёшга туширилиши тўғрисида қонун қабул қилинган. Германияда вояга етган деб 18 ёшнинг охирги куни тугагандан сўнг ҳисобланади. Швейцарияда 20 ёш, Англияда 18 ёшнинг 1-кунидан шахс вояга етган ҳисобланади. АҚШда штатларга қараб, 18 ёшдан 21 ёшгача вояга етганлик белгиланади 14 , Японияда бу ёш 20ёш 15 , Францияда21 ёш 16 , Австрияда 19 ёш 17 қилиб белгиланган. Вояга етмаганлар гарчи муомала ёшига етмаса-да айрим қонунда белгиланган ҳолларда тўлиқ муомала лаёқатига эга бўладилар. Айнан шу қонунда белгиланган ҳоллар ФКнинг 22-моддасида белгиланган никоҳга киришиш муносабати ва ФКнинг 28-моддасида белгиланган эмансипация ҳолати ҳисобланади. ФКнинг 22-моддасига мувофиқ, вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади. Никоҳ ёши Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида эркаклар учун-18 ёш, аёллар учун 17 ёш ҳисобланади . Никоҳ тузиш натижасида эга бўлинган муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб никоҳ бекор қилинган тақдирда ҳам тўла сақланиб қолади. Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганида вояга етмаган эр (хотин) суд белгилаган пайтдан бошлаб тўла муомала лаёқатини йўқотганлиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. 14 Гражданское и торговое право капиталистических государств Ч.1. отв.ред. Р.Л.Нарышкина. –М.: Международные отношения , . 1983. –85 с . 15 Вагацума С., Ариидзуми Т.. Гражданское право Японии.-М.: Прогресс , 1983.-50 с . 16 Французский Гражданский кодекс. –М.: изд-во. НКЮ СССР , 1941. -118 с . 17 Умаров Т. Халқаро хусусий ҳуқуқ: жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати. –Тошкент: Ижод дунёси, 2003. -36 б. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 11- моддасига асосан, вояга етгунча қонунга мувофиқ тўла муомалага лаёқатли деб эътироф этилган (эмансипация) бола ўз ҳуқуқларини, шу жумладан ҳимояга бўлган ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳамда мажбуриятларини мустақил бажаришга ҳақлидир. Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қили ниши мумкин. Зеро тадбиркорлик фаолияти фуқароларнинг битим тузиш лаёқати ва деликт лаёқати билан боғлиқлиги, унда оқибатига жавоб бериш, ҳаракатнинг ҳуқуқий аҳамиятини англаш, мустақил юридик ҳаракатлар қилиш каби белгиларнинг мавжудлиги тўлиқ муомала лаёқати билан фаолиятни амалга ошириш заруратини туғдиради. Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади. Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбу риятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар. Эмансипация ҳолатининг қўлланилишининг моҳияти шундаки, у вояга етмаганларни қонуний тадбиркорлик фаолиятини мустақил амалга оширишда, йирик битим лар тузиш ёки ўз пул маблағларини бошқа йўллар билан сарфлаш борасида қонуний вакиллардан мустақил қилади 18 . “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 20- моддасига асосан, ҳар бир бола ўзининг ёши, соғлиғининг ҳолати ва касбий тайёргарлигига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат 18 Раев В. Пределы прав несовершеннолетних эмансипированных граждан. // Российская юстиция. 1998. №8. – С. 51. қилиш, фаолият турини ва касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. МКнинг 246-моддасига асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган ходим лар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг уму мий тартибига риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади. Ота-оналар ва васийлар (ҳомийлар), шунингдек, меҳнатни муҳо фаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар ҳамда вояга етмаган лар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, агар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар бажараётган ишни давом эттириш улар соғлиғига зиён қиладиган ёки уларга бошқача тарзда зарар етказадиган бўлса, бундай шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳақлидирлар (МКнинг 247-моддаси). Васийлик шундан иборатки, бунда муомалага лаёқатсиз шахс – ўн тўрт ёшга тўлмаган фуқаролар, руҳий касал ва ақли заифлар номидан васий сифатида ҳаракат қилади ҳамда ўзининг ҳаракатлари билан васийликка олинган шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар туғдиради. Ҳомийликда ҳомийлар қисман муомала лаёқатига эга бўлган шахсларга (ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган фуқароларга) ўз ҳуқуқларини амалга ошириш, мажбуриятларни бажаришда ёрдам кўрсатадилар, шунингдек уларни учинчи шахсларнинг баъзан бўлиши мумкин бўлган ёмон ниятли ҳаракатларидан сақлайдилар. Ҳомийлик баъзи ҳолларда жисмоний камчиликлари бўлган, масалан, кўзи ожиз (кўрлик), майиблик сабабли ўз ҳуқуқларини ўзлари амалга ошира олмайдиган ва ҳимоя қила олмайдиган тўла муомала лаёқатига эга бўлган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Бундай шахсларга нисбатан ҳомийликнинг вазифаси ҳуқуқлар олиш ёки уларни амалга ошириш билан боғлиқ турли ҳаракатларни улар учун бажаришдан иборат. Боланинг ота-онаси олти ойдан ортиқ муддатда бўлмаган ҳол ларда, агар боланинг манфатлари учун зарур бўлса, уларга нисбатан ҳам васийлик ва ҳомийлик белгиланади 19 . Маҳаллий органлар васийлик ва ҳомийлик органлари бўла ола ди. Улар вояга етмаганларга нисбатан васийлик ҳаракатларини амалга оширишни ёш болаларга нисбатан халқ таълим бўлимларига , руҳий касал ва ақли заифларга нисбатан соғлиқни сақлаш бўлимларига , ва сийликка олинувчиларнинг бошқа тоифаларига нисбатан эса ижти моий таъминот бўлимларига юклайдилар. Васийлик ва ҳомийлик қ ишлоқ жойларида фуқаролик йиғинлари томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-она сининг қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқароларига ва соғлиғи туфайли ўз ҳуқуқини муста қил равишда амалга ошира олмайдиган, ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаро ларига васийлик ва ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш Ўзбекис тон Республикасининг консуллик идоралари зиммасига юкланади.Агар васийликка олинувчининг мулки у турган жойда бўлмаса, икки васий: бири – унинг ўзига нисбатан, иккинчиси – васийликка олинган шахснинг мулкига нисбатан тайинланиши мумкин. Ота-оналар васийлик ва ҳомийлик вазифаларига алоҳида тайин ланмай, в асийлик ва ҳомийлик қонун бўйича бажарадилар. Ота-оналари бўлмаган тақдирда ёки улар амалда бу вазифани бирорта сабаб, масалан, қамоқда ёки шифохонада бўлиши туфайли бажара олмасалар ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган бўлсалар, васий лик ва ҳомийлик органлари васий ва ҳомийни, биринчи навбатда, васийликка олинувчига ёки ҳомий тайинланаётганга яқин шахслардан бирига тайинлайди. Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар, суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлар ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар собиқ фарзандликка олувчиларнинг фарзандликка 19 Юлдашева Ш. Васийлик ва ҳомийлик институтлари.// Ёш олимлар илмий тўплами. №1. -Тошкент: ТДЮИ, 2002. –Б. 54-59. олганлиги Оила кодексининг 169-моддасига мувофиқ бекор қилинган шахслар (яъни , ўз зиммаларидаги мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажар маётган, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган, фарзандликка олинганларга нисбатан, шафқатсизлик билан муомалада бўлаётган, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган шахслар) қонун билан зиммаларига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганликлари ёки ўз ҳуқуқ ларини суиистеъмол қилганликлари учун васийлик (ҳомийлик) вазифаларидан четлатилган шахслар, руҳий ёки наркологик муассасаларда рўйхатда турганлар, қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар васий ва ҳомий қилиб тайинланиши мумкин эмас (Васийлик ва Ҳомийлик тўғрисидаги Низомнинг 8-банди) 20 . Васий ва ҳомийнинг асосий вазифаси васийликка олинувчининг шахси ва мулки юзасидан ғамхўрлик қилишдан, васийликка олинув чининг манфаатларини қўриқлашдан иборат. Бинобарин, васийликка олувчи ўзига ишонилган мулкдан ўзи учун ҳеч қандай фойда олмаслиги лозим. У васийликка олинган шахсни асраш ва унинг мулкини идора этиш харажатинигина ундиришга ҳақли. Умумий қоида бўйича васийлик ва ҳомийлик вазифалари бепул бажарилади. Васий ва ҳомий ўз васийлиги ёки ҳомийлигидаги шахсга таъминот беришга мажбур эмас. Васий ва ҳомийнинг ўз васийлиги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминоти учун қилган харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шахснинг маблағи ҳисобидан қопланади, бу маблағ етарли бўлмаган тақдирда эса, унинг таъминоти учун васийлик ва ҳомийлик органлари нафақа тайинлаши мумкин. Васий васийликка олинган шахс томонидан битимлар тузишга ҳақли, лекин васийликка олинувчининг мулкий аҳволига ёмон таъсир этадиган битимлар тузишда васийлик органларининг розиликлари билан иш қилиш лозим. Нотариал гувоҳлантиришни талаб қиладиган шартномалар тузиш, 20 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999., №4, 18-модда. васийликка олинган шахсга қарашли мулкий ҳуқуқлардан воз кечиш, мулкни тақсимлаш ва шу каби ҳаракатлар учун васийлик органларининг розилиги зарур. Ёш болаларга қарашли иморатларни сотиш учун васийлик органларидан махсус рухсат олиниши керак. Васий васийликка олинган шахснинг ўзи билан ва унинг номи дан ўзининг яқин кишилари билан битимлар туза олмайди, чунки бунда васийликка олинувчининг манфаатларига зарар келтириб, ўзига яқин кишиларнинг манфаатларига устунлик бериш хавфи бор. Васий вояга етмаганларнинг тарбияланишлари, соғликлари ҳақида ғамхўрлик қилишга ва улар билан бирга туришга мажбур. Руҳий касалларнинг васийлари эса, уларни даволаш ва соғликларига мувофиқ шароитда асраш тадбирларини таъминлашлари лозим. Ҳомийлар ғамхўрлик қилиш учун ўзларига ишонилган шахс ларга, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишларида ёрдам кўрсатадилар, уларни учинчи шахсларнинг ёмон ниятли ҳара катларидан сақлайдилар. Битим тузиш учун васийлик ва ҳомийлик органларининг розиликлари талаб қилинмаган ҳолларда, битимлар тузишга розилик бера оладилар. Васийлар ва ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, шу жумладан , судларда ҳам махсус ваколатларсиз ҳимоя қила оладилар (ФК , 32-модда). Васийлик ва ҳомийлик билан боғлиқ бўлган муносабатларга оид асосий қоидалар Оила кодекси ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади. 5 . 6 . Хусусий тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми Маълумки, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин. ФКнинг тегишли нормаларида, чу нончи, 18-модданинг талабига кўра, фуқаролар мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари деҳқон ва фермер хўжалиги ташкил этиш лари , тадбиркорлик ҳамда қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари, шунингдек ёлланма меҳнат асосида фаолият юритишлари мумкинлиги белгиланади. Умумий қоида бўйича, фуқаролар 18 ёшга тўлиб, тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлгач, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳақли. Бироқ ФКнинг 28-моддасига асосан 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса, ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомий нинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади. Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар. Эмансипация қилинган вояга етмаган тадбиркорга нисбатан ФКнинг 27-моддаси 1-2-банди қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 май 2006 йилдаги № ПҚ- 357 сонли “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъект ларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг ҳабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, якка тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилади 21 . Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари 21 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 20-21-сон, 174-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади 22 . Агар тадбиркор махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирса, тегишли органларнинг хулосасини ҳам тақдим этиши лозим. Юридик шахс бўлмасдан ўз фаолиятини амалга оширувчи хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга у, албатта, давлат рўйхатидан ўтка зилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади ва тегишли ҳудудий солиқ органида қайд этилади. Шу пайтдан бошлаб фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли. Унинг фаолиятига нисбатан ФКнинг тижорат ташкилотлари бўлган юридик шахслар фаолиятини тартибга солувчи қоидалари қўлланилади. Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб хусусий тадбиркорлик билан шуғулланганлик учун қонунларда тегишли жавобгарлик мавжуд. Якка тадбиркор кредиторларнинг у тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, бундай тадбиркор белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин. Якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русмларини амалга ошириш жараёнида унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз талабларини қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг ушбу тартибда қўйилган талаблари якка тадбиркор банкрот деб топилганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади (ФКнинг 26- моддаси). Хусусий тадбиркорга берилган гувоҳнома муддати тамом бўлганида, қонунга номувофиқ фаолият юритганда, жумладан, рухсат олиш асосида шуғулланиш лозим бўлган фаолият билан рухсатсиз шуғулланганда хусусий тадбиркорлик ҳуқуқи бекор бўлади. Хусусий тадбиркор ўз хоҳишига кўра гувоҳномада кўрсатилган муддатдан олдин ҳам тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга ҳақли. 22 Ўзбекистон Республикаси қ онун ҳ ужжатлари тўплами, 2004, 34-35-сон, 395-модда. Фуқаронинг доимий турар жойи фуқаролик ҳуқуқи учун муайян аҳамиятга эгадир. Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади, деб кўрсатилади. Ўн тўрт ёшга тўл ган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийлик да бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари, ота-оналари, фарзанд ликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади (ФК, 21-модда). Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шу нингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтин чалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади (Уй-жой кодексининг 9-моддаси). Турар жой танлаш ҳуқуқи муомалага лаёқатли фуқаронинг ўзи томонидан белгиланади. Турар жой танлаш ҳуқуқи фақат қонунда назарда тутилган ҳоллар ва тартибдагина, масалан, озодликдан маҳ рум қилиниши ҳолларида махсус ижозат олиш йўли билан жойлашиш мумкин ҳудудларда чекланиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқида, умуман, ҳуқуқнинг бошқа соҳаларида ҳам бедарак йўқолган деб топиш институти катта амалий аҳамиятга эга. Бу институт бедарак йўқолган фуқаронинг қариндошлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари таъминла нишини кафолатлайди. Фуқарони бедарак йўқолган деб топилиши тўғрисидаги инсти тутнинг мавжуд бўлиши қарздор фуқаронинг, эр ёки хотиннинг, шунингдек, қариндош уруғлардан бирортасининг узоқ муддат даво мида доимий яшаб турган жойида бўлмаслиги, қаерда эканлигининг аниқлаш имконини йўқлиги туфайли вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий ноаниқликни бартараф қилиш учун зарурлиги билан боғлиқдир 23 . 23 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O’zbеkistоn., 2008. -41 б. Турмушда шундай воқеалар ҳам бўладики, баъзан фуқаро ўзининг доимий яшаш жойига узоқ муддат келмай қўяди. У ўзининг қаерда турганлиги тўғрисида бирорта маълумот ҳам юбормайди. Унинг қаерда яшаётганини ёки қаерга кетганини аниқлашга қаратил ган барча ҳаракатлар беҳуда кетади. Унинг тирик ёки ўликлигини аниқлаш мумкин бўлмайди. Бундай ҳолларда ҳам ҳуқуқий муносабат қатнашчиси бўлган фуқаронинг анча вақт йўқолиб кетиши унинг ҳуқуқий муносабатдаги тақдирига таъсир қилмаслиги керак. Одатда, бундай фуқаронинг доимий яшаб турадиган жойида қандайдир мулклари қолади. Бу шахс бирор-бир мажбуриятда қарздор ёки кредитор бўлиши мумкин. У, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятнинг эгаси бўлгани учун бошқа кишиларнинг шахси билан бевосита боғлиқ бўлиши, чунончи, никоҳда бўлиши, ота-оналик ҳуқуқ ва мажбу риятига эга бўлиши ҳам мумкин. Фуқаронинг узоқ вақт доимий турар жойига қайтиб кела олмасдан бедарак йўқолиб кетиши кўп вақтга чўзилиб кетмаслиги керак. Чунки давлат фуқаролик-ҳуқуқий муноса батнинг бундай беқарорлигига бефарқ қарай олмайди. Бедарак йўқол ган фуқаронинг яқин кишиларининг, кредиторларининг, давлатнинг ва ниҳоят ўзининг шахсий манфаатлари, бундай ноаниқлик ва беқарорликларнинг тугатилишини талаб этади. Башарти бедарак йўқолган фуқаро ўлган бўлса, унинг бирор-бир ҳуқуқий муносабатда бўлиши тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бинобарин, унга тегишли бўлган ҳуқуқ ва бурчлар бошқаларга ўтиши керак. Манфаатдор шахслар эса, унинг ворисларига нисбатан ўзларининг тегишли эътироз ва даъволарини билдириш имкониятига эга бўлишлари лозим. Фуқаролик кодексининг 33-моддаси биринчи қисмида бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида умумий қоидалар берилади. Унга асосан, агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг ариза сига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш унинг фуқаролик ҳуқуқларини бекор қилмайди. Аксинча, бедарак йўқолган деб топилган фуқаро нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур чоралар амалга ошири лиши талаб қилинади. Бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини доимий суратда бошқариб туриш зарур бўлса, бу мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган ва ушбу орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома (ФКнинг 49-боби) асосида иш олиб борадиган шахсга топширилади. Бу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонун га мувофиқ боқиши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади, унинг солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзлари тўланади (ФК, 34-модда). Манфаатдор шахсларнинг аризалари бўйича васийлик ва ҳомий лик қилувчи орган бедарак йўқолган фуқаронинг мулкини қўриқлаш учун, шунингдек унинг мулкини идора этиш учун, унинг қаерда эканлиги тўғрисидаги охирги маълумот олинган кундан эътиборан бир йил ўтишини кутмасданоқ мулкка бошқарувчи тайинлаши мумкин. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш бошқа ҳуқуқий оқибат ларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш топшириқ шартномасининг бекор бўлишига асос бўлади. Агар фуқаро жиноят қилган ёхуд алиментларни ундириш иши бўйича қидирувдан яшириниб юрган бўлса, бундай ҳолларда у бедарак йўқолган деб топилмайди. Бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд унинг бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади (ФК, 35-модда). Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги асосий қоида ФКнинг 36-моддасида берилган. Бу қоидада айтилишича, “агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахс ларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин. Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтганидан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин”. Фуқаро вафот этган деб эълон қилинганда унинг ҳуқуқий муносабатлари тугайди, мулкига нисбатан мерос очилади, шахсий мажбуриятлари тамом бўлади ва ҳоказо. Башарти вафот этган деб эълон қилинган фуқаро тирик бўлса, унинг барча ҳуқуқий муносабатлари амалда давом этаверади. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган тақдирда ёки унинг қаерда турганлиги маълум бўлган тақдирда, уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилинади. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин у ҳар қандай шахсдан бу шахсга бепул ўтиб қолган мавжуд мол-мулкини ўзига қайтариб беришни уч йил (ФК, 150-модда талабига кўра) мобайнида суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки, унинг ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу шахслар харид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом тўламаган бўлсалар, бу ҳолда тўланмаган суммани талаб қилиш ҳуқуқи қайтиб келган фуқарога ўтади. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини ҳақ тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида олган шахслар мол-мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигини била туриб, сотиб олганликлари исботланса, улар фуқарога бу мол-мулкни қайтариб беришлари шарт. Бундай мол-мулкни асли ҳолида қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати тўланади. Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин унга мол- мулкни сотишдан тушган пул қайтариб берилади (ФК, 37-модда). Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддасига ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларига 24 асосан, қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак: 1. Туғилиш. 2. Ўлим. 3. Никоҳ тузилганлиги. 4. Никоҳдан ажралиш. Фуқаролик ҳуқуқида юридик шахс тушунчаси ва белгилари Ўзбекистонда юридик шахслар фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг бутун бир туркуми вужудга келтирилган. Юридик шахс турларидан келиб чиқиб мисол келтирадиган бўлсак, тижоратчи юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб, “Хусусий корхо налар тўғрисида”, “Кооперация тўғрисида”, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”, “Фирма номлари тўғрисида”, “Банкротлик тўғрисида” нотижорат юридик шахслар эса “Ҳомийлик тўғрисида”, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”, "Жамоат фондлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Каса ба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Сиёсий партияларни 24 Ўзбекистон Республикаси Ҳ укумати қ арорлари тўплами, 1999., № 4, 18-модда. молиялаштириш тўғрисида”, “Виждон эркинлиги ва диний ташки лотлар тўғрисида”, “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”, “Нотариат тўғрисида”, “Адвокатура тўғрисида” ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бирида турли хўжалик юритиш шаклига эга бўлган у ёки бу юридик шахсларга ўзига хос таърифлар, тушунчалар берилган. ФК эса уларнинг барчасини умумлаштириб қуйидагича таъриф беради: Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳам ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади (ФК, 39-модда). ФКда юридик шахсга берилган таърифдан аниқланишича, ҳар қандай ташкилот эмас, балки муайян талабларга жавоб берадиган ташкилотларгина юридик шахс бўла олади. Юридик шахслар: 1) ташкилий бирлик; 2) мулкий мустақиллик; 3) мустақил мулкий жавобгарлик; 4) фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиш белги ларига эга бўлиши керак. Ташкилий бирлик–бу юридик шахснинг ҳуқуқ субъекти сифатида ташкил бўлганлигини, ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқарув органлари ва бўлинмалари орқали муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлигини билдиради. Юридик шахснинг ташкилий жиҳатдан тузилиши (структура си)ни кўрсатадиган Низоми, устави ёки таъсис шартномаси бўлиши керак. Баъзи давлат муассасалари ва давлат бюджетида бўлган бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, бошқа ташкилотлар ҳам алоҳида Низомга эга бўлмай, мазкур турдаги ташкилотлар ҳақидаги умумий Низом асосида иш оли б боришлари мумкин. Юридик шахсларнинг айрим филиаллари (хўжалик бўлимлари, участкалари, агентликлари) маълум тизимга эга бўлган, муайян тарзда ташкил этилган бўлса ҳам, улар бутун бир ташкилот (корхона , муас саса) ишининг бир қисминигина бажарувчи ташкилотлари бўлгани туфайли юридик шахс бўла олмайди. Масалан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг юридик факультети муайян шаклда ташкил топиб, иш олиб бориш тартиби, кафедра аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, деканнинг ваколатлари белгиланган бўлса ҳам, юридик шахс ҳисобланмайди. Мулкий мустақиллик белгиси – юридик шахсга маълум бир мол- мулкни мулк (хўжалик юритиш, оператив бошқарув) ҳуқуқи асосида тегишлилигини билдиради. Яъни ФКнинг 39-моддасидаги юридик шахс таърифидан келиб чиқадиган бўлсак, “ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўл ган”дагина, ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Ю ридик шахслар нинг мол-мулки уларнинг баланс ёки сметасида ҳисобда туради ва ФКнинг 39-моддаси талабларига мувофиқ ҳар қандай ташкилотда баланс ёки смета мустақил бўлиши лозим. Баланс ва сметанинг фарқи шуки смета муассасага унинг ҳаражатларини қоплаш мақсадида мулкдор томонидан бириктирилган мол-мулклар йиғиндисини ўзида ифодаловчи воситадир. Балансда бошланғич мол- мулкнинг шаклла нишида устав фонд муҳим роль ўйнайди. Устав фонди ўз моҳиятига кўра фаолиятни бошлаш учун ажратиладиган, миқдори устав ва таъсис шартномада белгиланган асосий мулк ҳисобланади 25 . Устав фонди таъсисчиларининг қўшган пул маблағлари, кўчмас мол-мулк лари, аъзолик бадалларидан, тадбиркорлик фаолиятидан топилган даромадларидан, фуқароларнинг ихтиёрий хайрия маблағларидан, акцияларидан тушган дивидендлардан ва қонунда ман этилмаган ўзга манбалардан ташкил топади. 25 Рахмонкулов Х.Р., Гулямов С.С. Корпоративное право. –Т а шкент: ТГЮИ, 2004. -125 с. Бу соҳада айрим чекловлар ҳам бор. Чунончи, сиёсий партиялар давлат органларидан, корхоналар, муас сасалар ва ташкилотлардан, хорижий давлатлар ва ташкилотлардан, халқаро ташкилотлардан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан, диний ташкилотлардан, аноним хайрия берувчилардан маблағлар ва бошқа мол-мулклар олиши тақиқланади. Давлат ташкилотлари давлатга қарашли мулкканисбатан тўла хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқигагина эгадирлар. Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, жамоат ташкилотлари, улар нинг бирлашмалари ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкни эгаллайди. Алоҳида мулкка эга бўлмаган ёки мустақил равишда бошқара олмайдиган ва шу сабабли бошқа шахслар билан хўжалик муносабатларида бўла олмайдиган ташкилотлар фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўлиб ҳисобланмайди. Агар юридик шахснинг мол-мулки бошқа шундай юридик шахс нинг мол-мулкидан ёки унинг таркибидаги шахслар мол-мулкидан , шунингдек давлатнинг мол-мулкидан мустақил бўлмаганда эди, бу юридик шахс ўз- ўзидан маблағ билан таъминлаш , яъни харажатларни ўз фаолияти натижаси ҳисобидан қоплаш тамойили асосида хўжалик юрита олмаган бўлар эди 26 . Мустақил мулкий жавобгарлик – шундан иборатки, юридик шахс ҳисобланган ташкилот ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли бўлган (давлат ташкилоти эса, ўзига бириктириб қўйилган) мулки билан жавоб беради. Юридик шахс ҳисобланган давлат таш килотларининг мажбуриятлари юзасидан давлат жавобгар бўлмайди, бу ташкилотлар ҳам давлат ташкилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Давлат бюджетида турадиган ташкилотлар нинг қарзини қоплаш, маблағ бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади. Юридик шахснинг юқори органи ўзига қарашли юридик шахс ҳисобланган ташкилотларнинг қарзлари юзасидан жавобгар бўлмай ди. Аммо юридик шахснинг юқори органи ўзига бўйсунадиган ташки лотнинг қарзлари 26 Рахмонкулов Х.Р. Правовые формы регулирования имущественных отношенийсоциалистических хозяйственны х организации. -Т а шкент : Фан , 1976. -35 с . учун қонунда ёки таъсис ҳужжатида назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлиши мумкин. Қуйи ташкилотлар ҳам ўзларининг юқори ташкилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Юридик шахслар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради. Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар (қўшимча) жавобгар бўлади. Юридик шахснинг банкротлиги унинг мулкдори ёки таъсисчи нинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган бўлса, юри дик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганда, унинг мулкдори (ёки таъсисчиси) зиммасига субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиши – юридик шахс ҳисобланган ташкилот ўз номидан ҳуқуқий муносабатларда қатнашиб, турли битимлар туза олиши, мулкий ва мулкий характерда бўлмаган ҳуқуқларга эга бўла олиши ва мажбуриятлар вужудга келтира олиши, демакдир. Юридик шахс судда, хўжалик судида ёки ҳакамлик судида мустақил равишда даъвогар ва жавобгар бўла олади. Ҳар бир юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши талаб этилади.Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғриси да”ги қонунининг 3-моддасига асосан, фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади 27 . Фирма номи деганда, тадбиркорлик субъектини фуқа ролик муомаласида ўзини таништирувчи бошқа иштирокчилардан фарқланувчи номи тушунилади. Шу сабабли ҳам, фирма номи субъект ҳуқуқига мос равишда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини (масалан, АЖ, ишлаб чиқариш кооперативи ва ҳ.к.), унинг типини (давлат, жамоа, хусусий), фаолият турини (ишлаб чиқариш, савдо, илмий тадқиқот), эгасининг шахсини (масалан, Форд, 27 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , . 2006. 37-38-сон, 370-модда. Ротшильд) ифодаламоғи лозим 28 . Масалан, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси. Бу ерда “Шарқ”-корхонанинг номи, яъни корхонанинг маҳсулот ва хиз матлари “Шарқ” ёрлиғи остида чиқарилади. Нашриёт-матбаа корхона фаолиятининг характерини, акциядорлик компанияси – корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини я ъ ни акциядорлик жамияти эканлигини билдиради. Фирма номида: 1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодав лат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи; 2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз; 3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар; 4) жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ принцип ларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак. Фирма номида илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари, илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берил ган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш 28 О қ юлов О. Инте л лектуал мулкнинг ҳуқуқ ий ма қ оми нинг назарий ва амалий муаммолари . -Тошкент: ТДЮИ, 200 4 . - 14 9 б. даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак. Давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи агар бунга тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса, фирма номига киритилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2000 йил 28 январдаги Фармонига кўра, Тошкент Давлат Университетига Ўзбекистон Миллий Университети мақоми берилди 29 . Юридик шахсни индивидуаллаштириш белгиларидан бири товар (хизмат, савдо) белгисидир. “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш бел гилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан, товар белгиси ҳамда хизмат кўрсатиш белгиси, бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир 30 . ФКнинг 1103- моддасига кўра, товар белги сига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Муаллифларнинг фикрича товар (хизмат) белгиси бу бир жисмоний ёки юридик шахснинг товарлар ва хизматларни бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг бир турдаги товарлар ҳамда хизматларидан фарқлаш учун фойдала ниладиган белгиларидир 31 . Бундан ташқари, ташкилотларнинг юридик манзили ҳам муҳим аҳамиятга эга. ФКнинг 46-моддасига асосан юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади. 29 // Ўзбекистон овози , 2000 йил 29 январ ь . №13-сон. 30 Ў збекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси , 2001. 9-10-сон, 178-модда . 31 О қ юлов О. Инте л лектуал мулк ҳуқуқий мақомининг назарий ва амалий муаммолари. -Тошкент :ТДЮИ, 200 4 . - 15 4 б. Зеро, манзил (почта манзил) мажбуриятлар учун жавоб бериш ҳамда у билан боғлиқ низоларни қайси судда кўрилишини белгилаш жойини аниқлаш имконини беради. Юридик шахсларнинг юридик манзили унинг таъсис ҳужжатла рида белгиланади. Юридик манзилнинг ўзгариши манфаатдор шахс лар (кредиторлар, солиқ, статистика органлари) учун муҳим аҳа миятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ- 357-сон Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектлари ни давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ёки юридик манзили ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади. Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланади (ФК, 41-модда, 3-банд). Айнан ушбу ҳолат юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати доирасини кенгайтириб, исталган қонуний ҳаракатни амалга ошириш имкониятини беради. Юридик шахс ҳисобланган ташкилот ёки корхона қатнашадиган муносабатларнинг доираси унинг ташкил қилиниш мақсадлари билан ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг характери билан белгиланади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати икки турга: умумий (универсал) ва махсус ҳуқуқ лаёқатига бўлинади. Қонунда тақиқланмаган исталган фаолиятни амалга ошириш юридик шахсга умумий (универсал) ҳуқуқ лаёқатини беради. Бу лаёқат билан юридик шахс ўз фаолият доирасининг барчасини таъсис ҳужжатлари да санаб ўтиши шарт бўлмайди. Аксинча, қонун ҳужжатларида тақиқ ланмаган исталган фаолият билан шуғулланиш мумкинлиги ҳақидаги таъсис ҳужжатидаги ҳаволанинг ўзи фаолият доирасининг кенг эканлигидан далолат беради. Махсус ҳуқуқ лаёқатида эса юридик шахс ўз фаолиятини таъсис ҳужжатида назарда тутилган мақсадга мувофиқ шуғулланиши назарда тутилади. Шундай қилиб, юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати, унга махсус юкланган вазифалар билан белгиланади (махсус ҳуқуқ лаёқати принципи). Юридик шахс қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. Масалан, нефть, нефть маҳсулотлари ва газ қазиб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш фаолияти. Фуқаролик ҳуқуқида фуқароларга нисбатан ҳуқуқ лаёқатининг тенглик принципи ўрнатилган бўлиб, фуқаролик ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни ҳамма фуқаролар учун қонун билан тенг ҳажмда белгилан ган бўлса, юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати ундан фарқланиб, уларнинг ҳар қайси тури учун ҳар хил бўлади. У барча юридик шахслар учун бирорта умумий ҳажмда олдин эмас, балки муайян юридик шахснинг пайдо бўлишида, унинг иш мақсадларига қараб, қонун, устав ёки низомларида белгиланади. Юридик шахсларнинг муомала лаёқати ҳам фуқаролик муомала лаёқатидан фарқ қилади. Агар фуқароларда ҳуқуқ лаёқатидан фарқ қилиб, муомала лаёқати муайян ёшга етгач вужудга келса, муомала лаёқати юридик шахсларда ҳуқуқ лаёқати билан бир вақтда ташкил топади. Шу билан бирга, фуқаролик муомала лаёқатидан фарқ қилиб, юридик шахсларнинг муомала лаёқатини чеклаш ва уни муомалага лаёқатсиз деб топиш мумкин эмас. Юридик шахснинг муомала лаёқати ўз номидан фуқаролик - ҳуқуқий муносабатларда ҳаракат қилиши , яъни битимлар тузиш, мажбуриятларга эга бўлиш ва уни бажариш, да ъ вогар ҳамда жавобгар бўлиш лаёқати дир . Юридик шахс ўз таъсис ҳужжатлари (устави, низоми ёки таъсис шартномаси) асосида ҳаракат қилади. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати, унинг таъсис ҳужжати тасдиқланган пайтдан бошлаб ёхуд тегишли ваколатли идора ушбу юридик шахсни ташкил этиш ҳақида қарор чиқаргандан кейин вужудга келади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади (ФК, 44-модда, 4-банд). Таъсис шартномаси ва устав бир-биридан фарқланади. Таъсис ш артномаси таъсисчилар томонидан тузилса, устав мулкдор ёки иштирокчилар умумий йиғилишида тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўт казилади . Бундан ташқари , таъсис шартномаси муассислар икки ёки ундан ортиқ бўлган ҳоллардагина тузилади. Амалдаги қонунчиликда устав ва таъсис шартномаси таъсис ҳужжати сифатида турли юридик шахсларда турлича эканлиги аён бўлади. Масалан : - фақат таъсис шартномаси хўжалик ширкатларида (“Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси); - устав ва таъсис шартномаси - масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 11-модда си), нодавлат нотижорат ташкилотларида (“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси); - устав эса хусусий корхоналарда (“Хусусий корхоналар тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси), акциядорлик жамиятларида (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси) ва давлат корхоналарида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 ок тябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди 32 ) таъсис ҳужжати ҳисобланади. Таъсис шартномаларида юридик шахс туридан келиб чиқиб, умумий ҳолда таъсис этилаётган юридик шахснинг тури, фирма номи ва почта манзили, унинг фаолият соҳаси, мақсадлари ва муддатлари, ваколатхоналари ва филиаллари, уларни тузиш тартиби, муассис ларнинг (иштирокчиларнинг) таркиби, ҳар бир иштирокчи улушининг миқдори ва номинал қиймати, ҳиссаларининг таркиби, уларни кири тиш муддатлари ва тартиби, устав 32 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 42-сон, 417-модда. фондининг миқдори ва уни ҳосил қилиш тартиби, уни кўпайтириш ва камайтириш тартиби, фаолиятни бошқариш тартиби, фойдани тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ўз ифодасини топади: Уставда фирманинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда жой лашган ери (почта манзили), фаолият соҳаси (асосий йўналишлари), мақсади ва муддатлари, устав фондининг миқдори, уни кўпайтириш ёки камайтириш тартиби, даромад (фойда)ни, дивидендларни тақсим лаш ва зарарни қоплаш тартиби, захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби, қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бошқарувнинг тузилиши, ижроия ва назорат органлари аъзоларининг сони, уларни сайлаш тартиби, бу органларнинг ваколатлари, йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби, корхонани қайта тузиш ва тугатиш тартиби каби маълумотлар бўлиши лозим, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин. Юқоридагилардан ташқари, ҳар бир юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан келиб чиқиб, ўзига хос маълумотлар ҳам бўлади. Бундай маълумотлар махсус қонун ҳужжатларида белгиланган бўлади. Масалан, акциядорлик жамиятларида эмиссия қилинаётган акциялар ва улар билан боғлиқ маълумотлар. Умумий қоида бўйича, юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари қонун талаблари даражасида бўлса, уни давлат рўйхатидан ўтказиш лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва асослари ҳукумат қарорлари ва у билан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширилади. Агар юридик шахс ўз таъсис ҳужжатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритадиган бўлса, у ҳам белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши лозим бўлади. Масалан, тижоратчи юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбир корлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан белгиланган. Айрим юридик шахсларни ташкил қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қонун билан таъқиб қилинади. Масалан, Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, респуб ликанинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партиялар ҳамда жамоат бирлашмаларининг махфий жамият ва уюшмаларнинг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. Баъзи ҳолларда юридик шахсни ташкил этишда, мазкур турдаги юридик шахсларнинг ташкилий тузилиши ва фаолиятига доир барча умумий қоидаларни назарда тутган намунавий уставларнинг бўлиши юридик шахс уставини тузиш вазифасини енгиллаштиради. Бундай намунавий уставларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставин и 33 , фермер хўжалигининг намунавий уставини 34 мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Юридик шахснинг органлари ҳам бўлади. Юридик шахс органлари ҳуқуқий атама бўлиб, бошқа ҳуқуқ субъекти билан муомалада махсус ваколатномасиз , унинг манфаатларини ифодаловчи шахс(якка) ёки шахслар гуруҳи(коллегиал орган) дир 35 . Юридик шахс қонун, устав ёки низом бўйича белгиланган ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларига эга бўлади. Юридик шахсларнинг муомала лаёқати, яъни ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини олиш лаёқати, юқорида кўрсатилганидек, уларнинг органлари орқали амалга оширилади. Юридик шахсларнинг органлари қонун, устав ёки низомга мувофиқ равишда юридик 33 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарорига 1-илова //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 22-сон, 196-модда. 34 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон ли қарорига 2-илова. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари. Тўплам. - Тошкент: Адолат, 1999. -205-222б. 35 Гражданское право. Ч.1 Под.ред. А.П.Сергеева , Ю.К.Толстого -М.: Проспект, 1999. - 12 7 с. шахснинг эрк-иродасини ифодалайди ва юридик шахс номидан фаолият олиб боради. Юридик шахсларнинг органлари корпоратив бошқарувнинг тақсимланишига қараб, бир, икки ёки уч звеноли бўлиши мумкин. Масалан, хусусий корхоналарда бир звено ли (мулкдор корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради (“Хусусий корхоналар тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси)) ширкатларда таъсис ҳужжатига қараб бир ёки икки звеноли (иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ширкатнинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Ширкатнинг жорий фаолиятини бошқариш мақсадида таъсис шартномасида ширкатнинг ижро этувчи органини тузиш назарда тутилиши мумкин (“Ширкат хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси)), жамоат фондларида икки звеноли (васийлик кенгаши ва фонд бошқаруви (“Жамоат фондлари тўғрисида”ги қонуннинг 26-28-моддалари)), масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда икки ёки уч звеноли (жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши, ижро этувчи органи ва уставда назарда тутилган ҳолларда кузатув кенгаши (“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси)), акциядорлик жамиятларида уч звеноли (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижро органи (“Акциядорлик жамият лари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 63- моддаси)) бошқарув мавжуд. Бошқарув органлари юридик шахс номидан ўз таъсис ҳужжат лари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатлари доирасида ҳаракат қилади. Юридик шахс органлари корхонага раҳ барлик қилади ҳамда унинг номидан мулкий ва мажбурият ҳуқуқий муносабатларда иштирок этади. Бошқарув органлари фаолияти ички (меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар ва ўз таркибий қисмлари, цехлар билан алоқаси) ва ташқи муносабат (бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат корхоналари билан алоқалар)дан иборат бўлади. ФКнинг 42-моддсига асосан юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади. Ҳуқуқ назариясидан маълумки, фуқаролик ҳуқуқи субъектлари орасида фақат юридик шахслардагина вужудга келиш тушунчаси мавжуд зеро , фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ҳисоб ланган фуқаролар ва давлатга бундай тушунча қўлланилмайди. Фуқа ро ва давлат субъект сифатида ўз- ўзидан мавжуд. Гарчи фуқароларда субъектлилик ҳолати улар туғилганидан сўнг вужудга келса-да, фуқароларнинг "вужудга келиши асослари" атамаси мантиқий мазмун-моҳият касб этмайди. Фақат юридик шахсларгина юқоридаги икки субъектнинг хоҳиш-иродаси асосида ташкил этилади. Шунинг учун ҳам юридик шахсларга нисбатан вужудга келиш ва унинг асос - лари ҳолати қонун ҳужжатларида акс эттирилган ҳамда шу тартиб мавжуд бўлишлиги мақсадга мувофиқдеб ҳисобланади 36 . Юридик шахсларни таъсис этиш жараёни икки босқични ўз ичига олади: -тайёрлов босқичи. Бу босқич юридик шахсларни таъсис этишда, у давлат рўйхатидан ўтгунгача бўлган жараённи, яъни таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, дастлабки мулк (пай)ларни бирлаштириш, бошқарув органларини тасдиқлаш, юридик шахснинг индивидуал белгилари (фирма номи, юридик манзили, муҳр ва штамп эскизлари)ни тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш жараёнларини ўз ичига олади; -давлат рўйхатидан ўтказиш босқичи . Бу босқич якунловчи босқич бўлиб, у рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган ҳужжат ларни ваколатли давлат органи томонидан қонун ҳужжатлари талаби га мослигини текшириш, мос бўлган тақдирда корхонани юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш жараёнларини ўз ичига олади. Юри дик шахс ваколатли давлат органи томонидан бундай гувоҳномани о лгандан сўнг , амалда субъект сифатида 36 Юлдашев Ж.И. Акциядорлик жамиятлари – фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. Юрид. ф ан. н омз. д исс... Автореферати. –Тошкент , ТДЮИ, 2008. -15 б. н а моён бўлади . Юридик шахслар қуйидаги усулларда вужудга келиши мумкин: 1. Буйруқ (фармойиш) орқали. Муассиснинг буйруғи асосида ташкил этиладиган юридик шахслар мазкур усулда вужудга келади. Бу усулда , одатда , давлат корхоналари ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки бошқа ваколатли давлат органларининг қарори орқали ташкил этиладиган корхоналарнинг вужудга келишига мазкур императив характердаги фармойиш (қарор, буйруқ) корхонани ташкил этиш учун асос бўлади. Масалан, “ Ўзмед-лизинг ” ОАЖ ихтисослаштирилган лизингКомпанияси 37 , “Ўзинфоинвест” агентлиги 38 ва кўпгина давлат корхоналари ва компаниялари буйруқ асосида ташкил этилган. Тошкент давлат юридик институти ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама - сининг 1991 йил 15 августдаги 221-сонли қарори билан т узилган . 2. Мурожаат қилиш усули. Бунда муассислар томонидан тузилиши кутилаётган юридик шахсларнинг вужудга келиш имко нияти қонун томонидан олдиндан белгилаб қўйилмаган бўлади. Яъни , юридик шахсни ташкил этиш истагида бўлган шахс - муассис қо нунда тақиқланмаган исталган фаолият турига ихтисослашган ҳамда хоҳлаган ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсни ташкил этиши мумкин. Бинобарин, бундай ҳолларда давлат органи худди шундай юридик шахснинг ташкил этилиш ва этилмаслигининг мақсадга муво фиқлигини текширмайди, фақат унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мувофиқлиги текширилади. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357- сонли қарори билан тасдиқланган “ Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида ” ги Низомга 39 асосан ташкил этилаётган ташкилотлар (банклар, 37 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2007 йил 236-сонли қарори билан ташкил этилган. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007. 46-47-сон, 469- модда. 38 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2007 йилги № ПҚ-578 сонли Қарори билан ташкил этилган//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007, 4-6-сон, 40-модда. 39 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 20-21-сон, 174-модда. кредит уюшмалари ва оммавий ахборот воситалари бундан мустасно) айнан мурожаат усули орқали вужудга келмоқда. 3. Рухсат олиш усули. Бундай усулда ташкил топадиган юридик шахсларнинг вужудга келиш имкониятлари қонунларда олдиндан белгилаб қўйилади ва бинобарин, уларнинг ташкил бўлиш-бўлмас лиги мақсадга мувофиқлиги текширилмайди, балки таъсис ҳужжат ларининг (юридик шахсларни ташкил этиш ҳақидаги таъсис шартно маси ва уларнинг устави) қонунга мувофиқлиги текширилади , холос. Бу усулда юридик шахсни тузиш олдиндан белгиланганлиги боис , давлат органи у ни ташкил этишнинг мақсадлилигини текши ради. Собиқ И ттифоқ даврида рухсат бериш усули орқали рўйхатдан ўтказишда мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан рўйхатдан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилар эди. Бироқ ҳозир юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан рўйхатдан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди. Бу бевосита ФКнинг 44-моддаси 2-қисмида ўз ифодасини топган. Айрим олимлар ҳам рухсат бериш усули тижоратчи ташкилот ларга хос эмаслигини таъкидлайдилар 40 . Лекин амалда айрим корхо налар айнан шу усулда ташкил этилмоқда. Россия Федерациясида тижоратчи юридик шахсларнинг бирлашмалари (уюшма, ассоциа ция)ни ташкил этиш учун Федерал монополияга қарши кураш органи нинг рухсати талаб қилинади. Россия ва кўпгина Европа давлатларида суғурта ташкилотлари ва банклар рухсат олиш усулида вужудга келади 41 . Айрим муаллифлар қонундан мустасно ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи бир қатор юридик шахслар шу усулда вужудга келаётганлигини, бу фуқаролик муомаласидаги барча иштирокчиларнинг умумий қизиқишларини ўз ичига олган ҳолда ваколатли органнинг рухсати билан боғлиқлигини ва бу усулда тижо рат банклари ҳамда суғурта компаниялари ташкил топаётганлигини 40 Нгуен Тхань Дык ўз ишида юридик шахсни ташкил этишнинг рухсат бериш тамойили ва махсус ҳуқуқ лаёқатини бекор қилишни асосла шга ҳаракат қилади// Нгуен Тхань Д ы к .Правовое р егулирование создания и деятельности акционерных компании во Вьетнаме. Автореф. дисс... канд. юрид. наук. -Алмааты: 1997. -4 с. 41 Гражданское право Под.ред. С.П.Сергеева.Ю.К.Толстого. -М.: Проспект, 1999. Ч.1. -1 31-132 с. таъкидлайди лар 42 . М амлакатимизда тижорат банклари рухсат олиш усулида ташкил бўлаётганлигини таъкидлайди. 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “ Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун н и нг 11-моддасига асосан л ицензия беришдан олдин Марказий Б анк аризачиларга банк ташкил этиш соҳасидаги фаолиятларини давом эттириш имконини берадиган дастлабки рухсатномани беради. Дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги қарор ариза ва у билан бирга барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан уч ой ичида қабул қилинади ва муассисларнинг молиявий имкониятларини ҳамда обрўсини, банк раҳбарлигига таклиф этилаёт - ганларнинг касб малакаларини, бизнес-режани, молиявий режани, капиталнинг тузилишини, тегишли банк бинолари ва ускуналар билан таъминлаш имкониятларини баҳолашга асосланади. Демак , Марказий банк томонидан бериладиган рухсат орқали гина банк ташкил этилиши мумкин. Айрим адабиётларда юридик ш ахсларнинг в ужудга к елиши айнан шу каби буйруқ , мурожаат в а рухсат э тиш усулларининганъанавий бўлиши юридик шахсларни вужудга келишида давлат ор ганлари иштирокининг характери билан боғлиқ 43 . Айрим муаллифлар бошқача ном ва шаклда бу усулларни келтириб ўтади лар . Масалан, буйруқ, рухсат ва норматив- қатнашиш усуллари 44 ёки буйруқ тартибида (давлат ва маъмурий тузилмалар юридик шахслари) , оддий таъсис этиш тартибида(хусусий корхоналар) , ўзаро келишув тарти бида(АЖ, МЧЖ, Қ МЖ, қўшма корхоналар) 45 ёхуд юридик шахслар вужудга келиши билан боғлиқ фикрлар шулар жумласидандир . Бундан ташқари соҳавий юридик шахсларнинг ташкил этиш усуллари ҳақидаги фикрлар ҳам бор 46 . Бундай турлича талқиндаги юридик шахснинг 42 Гражданск о е прав о . Учебник. Отв.ред. Е.А.Суханов -М.: БЕК , 1998. Т.1. –197 с . 43 Гражданское право. Под.ред. С.П.Сергеева.Ю.К.Толстого -М.: Проспект, 1999. Ч.1. –12 7 с. 44 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O’zbеkistоn. 2008. –86 б. 45 Абдусаломов М.А. Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий усуллари ва муаммолари . Юрид. фан. номз... дис. Автореф ерати .-Тошкент: 2003 .- 11б . 46 Ш.Рўзиназаровнинг фикрича, аграр соҳада юридик шахсларни ташкил этишнинг ҳуқуқий шакли сифатида шартномавий усул мавжуд //Рўзиназаров Ш.Н. Бозор шароитида қишлоқ ҳўжалик ишлаб чиқариш тузилмаларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми. –Тошкент: Адолат, 1997. -11 б. Лекин Т.М.Туребеков ва Б.А.Ногаевлар бу усулни мурожаат этиш усулининг таркибий қисми сифатида кўрадилар// Туребеков Т.М. вужудга келиш усуллари юридик шахсларни вужудга келиш назариясининг бойишига хизмат қилади. Юридик шахс мурожаат қилиш ва рухсат олиш усуллари орқали ташкил топганда, албатта, уни ташкил қилувчилар ташаббускор гуруҳ бўлади. Бу гуруҳ фуқаролар (жисмоний шахслар) дан ҳам, юридик шахслардан ҳам иборат бўлиши мумкин. Улар муассислар ёки таъсисчилар деб аталади. Таъсисчилар орасида давлат ҳам, унинг органлари ҳам бўлиши мумкин. Муассислар кўп ҳолларда юридик шахснинг мол-мулкини вужудга келтиришга ўз улушини қўшади. Бу улушлар асосида устав фонди ташкил топади. Фуқаролик қонун ҳужжатларда “таъсисчи” ва “муассис” атама ларининг изоҳи ҳамда улар ўртасидаги фарқли жиҳатлар берилмайди. Кўпчилик ҳолларда, айниқса, кейинги пайтда “таъсисчи” атамаси ҳуқуқ нормаларида деярли қўлланилмаяпти. Юридик шахсни ташкил этаётган шахс (ёки шахслар) ҳуқуқ нормаларида муассис (ёки муас сислар) атамаси билан номланмоқда. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан кундалик ҳаётда ишлатилаётган “таъсисчи” ва “муассис” атамаларининг бир хил маънога эга эканлигини ифодалайди. Юридик шахс бекор бўлганида уларнинг тижорат турларида юридик шахс ҳамма кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилгандан кейин мол-мулки муассислар ўртасида тақсимлаб олинади. Нотижорат характердаги юридик шахсларда эса қолган мол-мулкка нисбатан муассислар ҳақ-ҳуқуққа эга бўлмайдилар. Юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтиш маълумотлари, шунингдек ўзига хос номи давлат реестрига киритилади. Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги асос билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш фақат юридик шахсларни мурожаат этиш усули билан ташкил қилиш тартибида қўлланилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда судга Общественные объединения как субъекты гражданского права. Автореф. дисс... канд.юрид.наук. -Ташкент: 2002. -17 с.; Ногаев Б.А. Религиозные организации как юридические лица. Автореф. дисс... канд. юрид. наук. -Ташкент: 2000. -14 с. шикоят билан мурожаат қилиш мумкин бўлади. Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Ҳозирги кунда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш нинг учта шакли амалда бўлиб турибди: 1. Соддалаштирилган шакл (“Тадбиркорлик субъектларини дав лат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби ни жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти нинг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон Қарори ва у билан тасдиқ ланган Низом асосида давлат рўйхатидан ўтказиш айни кунларда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг энг соддалаш тирилган шакли ҳисобланади); 2. Одатий шакл (“Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 август 2003 йилги 357-сон Қарори ва у билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида давлат рўйхатидан ўтказиш одатий шакл сифатида баҳоланади); 3. Махсус шакл (“Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 март 1994 йилги 153-сонли қарори билан тасдиқ ланган Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 март 1993 йил 132-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш Қоидалари” , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 июнь 1998 йил 263-сонли қарори билан тасдиқланган “ Ўзбекистон Республика сида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари” , Ўзбекистон Республикаси Ва зирлар Маҳкамасининг 13 март 1997 йилги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро ларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрь 2006 йилги 214-сонли қарори билан тасдиқланган “ Ўзбекистон Республикасида омма вий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси нинг 27 декабрь 2002 йилги 454-сонли қарори билан тасдиқланган“Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва бошқа махсус қарорлар асоси да давлат рўйхатидан ўтказиш махсус рўйхатдан ўтказиш шакли саналади). Мазкур шаклларда ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, шартлари ва қоидалари юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтиш билан бирга уларнинг таъсис ҳужжатлари ҳам давлат рўйхатидан ўтади. Жамоат бирлашмалари мақомига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек йирик қўшма корхоналар, давлат томонидан ташкил этилган юридик шахслар низомлари махсус ваколатли давлат органлари томонидан (Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги каби) тасдиқланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2007 йил 29 ноябрдаги 674-I-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 29 ноябрдаги 402-I-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 29 ноябрдаги 248-сон қарорлари билан “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти” давлат корхонасининг устави 47 тасдиқланган. Юридик шахслар фаолиятининг бекор бўлиши уни қайта ташкил этиш ва тугатиш асосида амалга оширилади. Юридик шахсларнинг бекор бўлиши ҳар доим субъектнинг барҳам топишини англатиши билан бирга баъзи ҳолатларда янги субъектнинг вужудга келиши учун асос сифатида аҳамиятли 47 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007. 48-49-сон, 481-модда. бўлади. Юридик шахслар бекор бўлишининг биринчи усулида айнан шу ҳолат рўй беради. Қайта ташкил этиш орқали юридик шахслар бекор қилинганда вужудга келган субъект олдинги юридик шахснинг вориси сифатида эътироф этилса-да, у мутлақо янги ҳуқуқ субъеки саналади. Юридик шахслар бекор бўлишининг икки асосий усули: қайта ташкил этиш ва тугатилиш натижасини бир-бирига таққослайдиган бўлсак, агар қайта ташкил этилганда юридик шахс ҳуқуқий муносабатлар “саҳнасидан” “изсиз” йўқолмасдан субъектликнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзининг ворисига ўтказиш йўли билан “мавжудликни сақлаб қолса (ҳуқуқий муносабатларда ворислари кўрсатилган ҳолда номи тилга олиниши)”, тугатилганда ҳуқуқий муносабатлар “саҳнасидан” тўлиқ “кетиш” ва ҳуқуқий муносабатларда бошқа “тилга олинмаслик” ҳолати вужудга келади 48 . Қайта ташкил этиш йўли билан турли жумладан, қўшиб юбо риш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклларида амалга оширилиши мумкин (ФКнинг 49-моддаси). Юридик шахс қўшиб юборилганда икки ёки бир неча ташкилот ўзининг мустақил равишда иш олиб боришини бекор қилади ва ягона ташкилотга бирлашади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахс бўлинганда ўз фаолиятини бекор қилади ва унинг негизида икки ёки бир неча юридик шахс пайдо бўлади ҳамда аввалгисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. Юридик шахсни қўшиб олишда бир юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уни қўшиб олаётган юридик шахсга ўтади ҳамда қўшиб юборилган юридик шахс ўзининг мустақил равишда фаолият юритишини тўхтатади. Ажратиб чиқариш шаклида эса фаолият юритаётган юридик шахс таркибидан мустақил ташкилот ажралиб чиқади ва ўз ҳолича юридик шахс 48 Нуриддинова Ш. Юридик шахсларнинг бекор бўлиш усуллари. –Тошкент: ТДЮИ. 2007. –Б. 10-11. ҳуқуқини олади. Масалан, 1991 йил юридик факультет Тошкент давлат Университетидан ажратилиб, алоҳида юридик шахс сифатида Тошкент давлат юридик институти деб номланган. Ўзгартиришда юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгаради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошкармаси ҳузуридаги “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 октябрь 2000 йилги ПФ-2737-сон Фармонига мувофиқ, “Шарқ” нашриёт-матбаа акция дорлик компанияси этиб ўзгартирилган. Бирлашиш ва қўшилиш топшириш баланси, бўлиниш ва ажралишда бўлиниш ҳужжати асосида мол-мулк универсал ворислик асосида ўтади 49 . ФКнинг 51-моддасига асосан топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади. Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишинча топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. Айрим муаллифлар юридик шахс қайта ташкил этилишининг моҳиятини универсал ворислик билан боғлайдилар 50 . 49 Холбоев С.Б. Тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи субъекти сифатида корхонанинг мулкий - ҳуқуқий лаёқати. Юрид. ф ан.номз. дисс... –Тошкент: 1994. -49 б. 50 Раҳмонқулов Х.Р., Гулямов С.С. Корпоратив ҳуқуқ. –Тошкент: ТДЮИ, 2007. -419 б. Ҳуқуқий ворислик бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўла (универсал) ёки қисман (сингуляр) асосда қайта ташкил этилаётган янги субъектга ўтади. Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади. Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажра либ чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади. Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлан тирилганида (ташкилий- ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Сингуляр ҳуқуқий ворисликда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг белгиланган маълум бир қисми ўтади. Ҳ.Раҳмонқуловнинг фикрича, сингуляр ворислик юридик шахсни қайта ташкил қилишда истисно сифатида қўлланилиши мумкин 51 . Юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки органи қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредитори шу юридик шахснинг қарздор бўлишига олиб келган мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга келган 51 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O ’ zb е kist о n . 2008. –92 б. юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар. Юридик шахсни бекор қилишнинг иккинчи шакли – уни ҳуқуқ субъекти сифатида тугатиш ҳисобланади. Корхонани тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор бўлишига олиб келади. Зеро, ташкилотларни тугатиш уларни қайта ташкил этишдан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга. Бунинг асосий сабаби юридик шахс қайта ташкил этилганда кредиторларнинг талаби ворислик асосида янгидан ташкил этилган корхонага ворислик бўйича ўтади. Тугатилганда эса юридик шахс ўз-ўзидан ҳуқуқ субъекти сифатида барҳам топади ва шу билан биргаликда унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам тугайди. Шунинг учун ҳам корхонани тугатишда кредиторларнинг ҳуқуқ ва бурчларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. ФКнинг 53-моддасида юридик шахсларни тугатиш асослари қуйидагича белгиланган: 1. Юридик шахс муассислари (иштирокчилари) нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органи нинг қарорига мувофиқ, шу жумладан, юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида. 2. Юридик шахс фаолияти рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун билан тақиқлаб қўйилган фаолият амалга оширилган тақдирда, шунингдек ФКда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади. 3. ФКнинг 57-моддасида айтилганидек, юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади. Юридик шахс тугатилаётганда, тугатиш комиссияси тайинлана ди. Тугатиш комиссияси юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар босиб чиқарилган матбуот органларида юридик шахснинг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлар томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилади (ФК , 55-модда). Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас. Фу қ аролик ҳуқуқи назариясида ю ридик шахслар бир неча асосларга кўра турларга бўлинади. Жумладан, мулк шаклига кўра хусусий (хусусий мулкка асосланган) ва оммавий (давлат мулкига асосланган), фаолият мақсадига қараб тижоратчи ва нотижорат, таъ сисчиларнинг иштирокига кўра таъсисчилар фақат юридик шахслар бўлган (уюшма ва ассоциациялар), муассис фақат давлат бўлган (унитар корхоналар) ҳамда ҳар қандай субъект муассис бўлиши мумкин бўлган корхоналар каби турлари мавжуд. Айрим адабиёт ларда юридик шахслар оммавий, хусусий ва оммавий юридик шахсга ўхшаш (квазипубличный) корхоналар тарзида туркумланган 52 . ФКда юридик шахслар фаолиятининг ма қс адига қараб(тижорат чи ва нотижорат) таснифланади(ФКнинг 40-моддаси). Юридик шахсларнинг тижоратчи турлари муассисларнинг фой да олиш мақсадини кўзлаб тузилади. Нотижорат турларида муассис лар фойда олиш мақсадини кўзламайдилар. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тижоратчи юридик шахслар ҳам нотижорат юридик шахслар ҳам тадбиркорлик (фойда олишга қаратилган фаолият) фаолияти билан шуғулланишлари мумкин, лекин бунда, тижоратчи юридик шахслардан фарқ қилиб нотижорат юридик шахслар ўз тадбиркорлик фаолиятларидан олган фойдани фақат аъзоларининг эҳтиёжини қондириш ёки ўзга муштарак мақсадни амалга ошириш учун ишлатадилар. Олинган фойдани бошқа мақсад ларда ишлатилишига йўл қўйилмайди. Шу муносабат 52 Караходжаева Д.М. К вопросу о правовом статусе коммерческих организаций//Жа ҳ он тара ққ иёти ва глобаллашув жараёнида информацион хавфсизлик муаммолари :И лмий-амалий конференция материаллари тўплами. -Тошкент: ЖИДУ, 2006. –Б. 31-34. билан нотижо рат юридик шахсларга нисбатан ФК “фойда олишни мақсад қилиб қўймаган” деган ибора эмас, балки, “фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб қўймаган” ибораси белгиланган. Бу эса, нотижорат ташкилоти тадбиркорлик билан шуғулланиши муайян фойда кўриши мумкинлигини белгилайди. Фақатгина нотижорат юридик шахсларнинг асосий мақсади (ёрдамчи ёки бошқа мақсадлар бундан мустасно) фойда олиш бўлмайди, холос. Тижоратчи бўлган юридик шахслар жумласига хусусий корхо налар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш коопе ративлари ҳамда унитар корхоналар киради. Тижоратчи бўлмаган юридик шахслар жумласига жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва мулкдорлар томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассасалар киради. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ўз уставида белгиланган мақсадларга мос келадиган доирада тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғуллана олади. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми умумий асосларда Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида ўз аксини топган 53 . ФКнинг 77-моддасига кўра юридик шахслар ўзларининг фао - лиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя этиш мақсадида уюшмалар (иттифоқ) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. Уюшма юридик шахс ҳисобланиб, унинг аъзолари ўз мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Уюшма ўз аъзоларининг мажбурият лари бўйича уюшманинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўлади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчилари дир (ФК, 78- модда). 53 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1999. №5. 115-модда. Умуман, юридик шахслар ўз фаолиятларида Фуқаролик кодекси нормаларига, соҳа қонунларига, шунингдек уставлари ва бошқа таъсис ҳужжатларига асосланган ҳолда иш олиб борадилар. Хусусий корхоналар – юридик шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида мавжуд бўл маса-да, 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Хусусий корхоналар тўғрисида”ги 54 қонун билан янги ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижо ратчи юридик шахснинг ҳуқуқий мақоми белгиланди. Ушбу қонуннинг 3-моддасига асосан, мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этиладиган бўлди. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир. Хусусий корхона ўз мулкида алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол- мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади. Хусусий корхона тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақли. Хусусий корхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида қонун ҳуж - жатларида белгиланган тартибда банк ҳисобварақлари очади. Хусу сий корхона ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва хусусий корхонанинг жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши керак. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Хусусий корхона ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган 54 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004, 3-сон, 28-модда. товар белгисига ҳамда кўзга ташланиб турадиган бошқа идентификация воситаларига эга бўлишга ҳақлидир. Хусусий корхона мулкдор томонидан тузилади, мулкдор унга тегишли мол-мулк беради ва унинг уставини тасдиқлайди. Хусусий корхона, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади. Хусусий корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида ўзгача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар очишга ва филиаллар тузишга ҳақли. Хусусий корхонанинг таъсис ҳужжати унинг уставидир. Хусу сий корхонанинг уставида корхонанинг фирма номи, унинг жой лашган ери ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар, асосий фао лият турларининг рўйхати, мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи, устав фондининг миқдори ўз ифодасини топиши лозим, бундан ташқари уставда қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа қоидалар ҳам белгиланиши мумкин. Хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади. Хусусий корхонани давлат рўй хатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Хусусий корхонанинг устав фонди бўлинмасдир ва уни мулк дорнинг ўзи белгилайди. Пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳола надиган бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга бериладиган ўзга ҳуқуқлар хусусий корхонанинг устав фондига қўшиладиган ҳисса бўлиши мумкин. Мулкдор хусусий корхонанинг устав фондига ўзи киритадиган мол- мулкни мустақил баҳолайди. Агар хусусий корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади. Хусусий корхонанинг устав фондини кўпайтириш ва камайти риш мулкдорнинг қарорига кўра хусусий корхонанинг уставига тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан амалга оширилади. Агар иккинчи молия йилининг ва шундан кейинги ҳар бир молия йилининг якунида хусусий корхона соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам эканлиги маълум бўлиб қолса, хусусий корхона ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдорда камайтириши шарт. Хусусий корхона соф активларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Хусусий корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, хусусий корхонанинг пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумла дан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобварақлар очади, штатларни тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсат малар беради. Хусусий корхона мулкдори хусусий корхона уставига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, хусусий корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, хусусий корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Хусусий корхона мулкдори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Хусусий корхона мулкдори устав фондини шакллантириши, ўзига қарашли корхонани якка бошқариши шарт. Хусусий корхона мулкдори зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбу риятлар ҳам бўлиши мумкин. Хусусий корхона мулкдори ўзи вақтинчалик бўлмаган тақдирда шу муддатда раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жис моний шахс зиммасига юклаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади. Хусусий корхона мулкдори муваққат раҳбарнинг хусусий корхона мол-мулкини тасарруф этишга оид ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин. Вафот этганлиги, муомалага лаёқатсизлиги, муомала лаёқати чекланганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги оқибатида мулкдорнинг хусусий корхона раҳбари вазифасини бажариши мум кин бўлмай қолган тақдирда хусусий корхонани бошқариш фуқаро лик қонун ҳужжатларига ва хусусий корхонанинг уставига мувофиқ амалга оширилади. Хусусий корхонанинг мол-мулки қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари , национализация қилинмайди. Шунингдек, унинг мол-мулки реквизиция қилинмайди, хусусий корхонанинг мулкдори га реквизиция қилинаётган мол-мулкнинг бозор қийматига мувофиқ компенсацияси тўланадиган табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда тусдаги бошқа ҳолатлар бундан мус тасно. Хусусий корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият турларини амалга оширади. Хусусий корхоналарга тадбир корлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар ва кафолатлар татбиқ этилади. Қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда хусусий корхоналар учун давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг доимий ставкалари белгилана ди. Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди. Хусусий корхона фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Хусусий корхоналар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонунга мувофиқ ассоциацияларга (уюшмаларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашишлари мумкин. Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани мол-мулк маж муаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли. Хусусий корхона унинг мулкдори ёки суднинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Хусусий корхоналарнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. Ҳозирги кунда хусусий корхона ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг энг кўп тарқалган тури фермер хўжаликлари дир. Фермер хўжаликларини мазкур ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузи лиши дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналиш лари тўғрисида”ги 24 март 2003 йилги ПФ-3226 сонли Фармонида белгиланган эди 55 . Кейинчалик бу 26 августь 2004 йилда янги таҳ рирда қабул қилинган “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонунда мустаҳкамланди 56 . Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойда ланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғул ланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Фермер хўжалиги шу хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади, у фермер хўжалигига тегишлича алоҳида мол-мулк ажратиб беради ва уставини тасдиқлайди. Фермер хўжалиги ташкил этиш учун унинг бошлиғи белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак. Фермер хўжалигининг устав фонди фермер хўжалиги бошлиғи томонидан белгиланади. Пул, қимматли қоғозлар, бинолар, иншоот лар, 55 Ўзбекистон Республикаси қ онун ҳ ужжатлари тўплами, 2003., 5-6-сон, 46-модда. 56 Ўзбекистон Республикаси қ онун ҳ ужжатлари тўплами , 2004, 40-41-сон, 433-модда. бошқа мол-мулк ёки пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар фермер хўжалигининг устав фондига қўшиладиган ҳисса бўлиши мумкин. Агар фермер хўжалигининг устав фонди шакллантирилаёт ганда фермер хўжалигининг бошлиғи ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни фермер хўжалигига топшираётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулк дорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади. Фермер хўжалигининг устав фондини кўпайтириш ва камайти риш фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига кўра фермер хўжалиги уставига ўзгартишлар киритиш йўли билан амалга оширилади. Фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир. Бинолар, иншоотлар, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, чорва моллар, паррандаларга, етиштирган маҳсулотига, қишлоқ хўжалик техникаси, инвентарь, асбоб- ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектларига, шунингдек фермер хўжалигининг балансидаги бошқа мол- мулкка бўлган мулк ҳуқуқи фермер хўжалигига қарашлидир. Фермер хўжалиги бошлиғининг пул ва моддий маблағлари, товарларни реализация қилишдан (ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромадлар (фойда), қимматли қоғозлардан келган даромадлар, қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар фермер хўжалигининг мол-мулкини шакллантириш манбалари бўли ши мумкин. Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади: - ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганида; - фермер хўжалиги банкрот деб топилганда, шу жумладан моддий- техника ресурслари етказиб берувчилар, иш бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоб мунтазам равишда амалга оширилмаганида; - фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этиб, хўжалик фао лиятини давом эттиришни хоҳловчи меросхўр бўлмаса; - давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шу жумладан фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, хусусан контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинса. Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш бўйича, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб берилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун ўз вақтида ҳақ тўлаш бўйича қонунларга мувофиқ ундирув қарати лиши мумкин бўлган ўз мол- мулки билан жавоб беради. Фермер хўжалигининг бошлиғи фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг мажбурият лари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади. Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган фермер хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Хўжалик ширкатлари – юридик шахс сифатида Хўжалик ширкати – бу ширкат номидан ҳаракат қилувчи икки ёки ундан ортиқ шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузган шартномавий юридик шахс мақомига эга бўлган бирлашмасидир. Ҳ.Р.Рахмонқулов ва С.С.Гулямов ширкатнинг хусусиятлари сифатида камида икки иштирокчи бўлишлиги, аъзоларнинг ширкат мажбурияти юзасидан чекланмаган солидар жавобгарлиги, юқори даражадаги ишонч ва тадбиркорлик фаолияти соҳасида тан олишлик ни кўрсатадилар 57 . Т.В.Кашанина эса ширкат кишиларнинг ихтиёрий-шартномавий бирлашма си эканлиги, мулкий ва шахсий имконият ларни ҳамда мулкий воситаларни бирлаштириши, биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятидан фойда олишни кўзлаши ни эътироф этса 58 ,Аль-Марашдех Маджед Ахмед ширкат иштирокчиларнинг шахсий иштироки ва ўзаро ишончига асосланишини таъкидлайди 59 Ж.Юлдашев хўжалик ширкатларининг ўзига хос хусусиятлари сифа тида х ўжалик ш и ркатида унинг мажбуриятлари учун иштирокчилар ўз мулклари билан солидар ва субсидиар тарзда жавобгар бўл иши, ши ркатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокчилар нинг шахсий иштироки(коммандитчилардан ташқари)бирламчи эканлиги, ш и р катда таъсис ҳужжати таъсис шартномаси ҳисоблан иши ва бошқа ларни келтириб ўтади 60 . Хўжалик шаркатлари нинг унинг мажбуриятлари учун иштирок чилар ўз мулклари билан солидар ва субсидиар тарзда жавобгар бўл ишлари, унинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокчилар шахсий иштироки характерли(коммандитчилардан ташқари), таъсис ҳужжати таъсис шартномаси ҳисоблан иши, х ўжалик шаркатларидан иштирок чилар чиқиб кетадиган бўлса, тегишлича унинг таъсис ҳужжатига ўзгартириш киритил иши унинг ўзига хос хусусиятларини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик шаркатлари тўғриси да”ги 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган қонуни 3-моддасига мувофиқ м уассисларнинг (иштирокчиларнинг) улушларига (ҳисса ларига) бўлинган устав фондига (устав капиталига) эга бўлган тижорат ташкилоти хўжалик 57 Раҳмонқулов Х.Р., Гулямов С.С. Корпоратив ҳуқуқ. -Тошкент: ТДЮИ, 2007. -107 б. 58 КашанинаТ.В. Корпоративное право Учебник. -М.:НОРМА-ИНФРА-М , 1999. - 161-162 с . 59 Аль-Марашдех Маджед Ахмед. Хозяйственное това рищество по закон о дательству Иордании. Авторе ф . д ис… к анд .ю рид .н аук . - Ташкент : 1999.-10 с . 60 Юлдашев Ж.И. Акциядорлик жамиятлари – фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. Юрид. фан. номз. Дисс... –Тошкент: 2008. -53 б. ширкати ҳисобланади, бундай ширкатда муассислар (иштирокчилар) ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар.Хўжа лик ширкати, агар унинг таъсис шартномасида бошқача қоида белги ланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай турдаги фаолиятни амалга ошириши мумкин. Хўжалик ширкати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши, вако латхоналар ва филиаллар ташкил этиши мумкин. Таъсис шартномаси хўжалик ширкатининг таъсис этиш ҳужжати ҳисобланади. Унда хўжалик ширкатининг тури, фаолият соҳаси, мақ садлари ва муддатлари, муассисларнинг(иштирокчиларнинг) таркиби, фирма номи ва почта манзили, устав фондининг миқдори ва уни ҳосил қилиш тартиби, ҳар бир иштирокчи улушининг миқдори ва номинал қиймати, ҳиссаларининг таркиби, уларни киритиш муддат лари ва тартиби, устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби; бошқарув органлари, ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ўз ифодасини топади. Бундан ташқари, таъсис шартномада ваколатхона ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Якка тадбиркорлар ва тижоратчи ташкилотлар тўлиқ ширкат нинг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатда тўлиқ шериклар бўлишлари мумкин. Юридик ва жисмоний шахслар коммандит ширкатда ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, тўлиқ ширкатнинг иштирокчилари ва комман дит ширкатнинг тўлиқ шериклари, шунингдек коммандит ширкатда ҳисса қўшувчилар бўлишга ҳақли эмаслар. Хўжалик ширкатларининг икки: тўлиқ ва коммандит ширкат каби турлари мавжуд. ФКнинг 60-моддаси ва “Хўжалик шаркатлари тўғрисидаги қонуннинг” 8-моддасига мувофиқ иштирокчилари (тўлиқ шериклари) ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тад биркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбурият лари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб бера диган ширкат тўлиқ ширкат деб ҳисобланади. Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин. Тўлиқ ширкатнинг фирма номи ё унинг барча иштирокчилари номини (номланишини), шунингдек “тўлиқ ширкат” деган сўзларни ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг “ва компания” деган сўзлар қўшилган номини (номланишини), шунингдек “тўлиқ ширкат” деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Тўлиқ ш иркатнинг устав фонди (устав капитали) унинг ишти рокчилари улушларининг номинал қийматидан таркиб топади. Ва унинг миқдори тўлиқ ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжат ларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги керак. Тўлиқ ширкат иштирокчисининг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади. Тўлиқ ширкат иштирокчиси улуши нинг миқдори унинг улушининг номинал қиймати билан ширкат устав фондининг (устав капиталининг) ўзаро нисбатига мувофиқ бўлиши керак. Иштирокчи улушининг ҳақиқий қиймати ширкат соф активлари қийматининг унинг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади. Тўлиқ ширкат давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси ўз ҳиссасининг камида ўттиз фоизини ширкатнинг устав фондига киритиши шарт. Қолган қисми таъсис шартномасида кўрсатилган муддатда киритилиши лозим бўлиб, бу муддат ширкат давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Пул, қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар иштирокчиларнинг тўлиқ ширкат устав фондига (устав капиталига) қўшадиган ҳамда ширкатга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари бўлиши мумкин. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ширкатнинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Тўлиқ ш иркатнинг жорий фаолиятини бошқариш мақсадида таъсис шартномасида ширкатнинг ижро этувчи органини тузиш назарда тутилиши мумкин. Ижро этувчи органни тузиш ва унинг ваколатлари, унинг аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби ширкатнинг таъсис шартномаси ҳамда бошқа ҳужжатлари билан белгиланади. Тўлиқ ш иркат иштирокчилари ширкатнинг мажбуриятлари юзасидан ўз мол-мулклари билан солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. ФКнинг 61-моддаси ва “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жа вобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат деб ҳисобланади. Коммандит ширкатда иштирок этаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги тўлиқ ширкат иштирокчилари жавобгарлиги каби бўлади. Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин. Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди. Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас. Коммандит ширкатнинг фирма номи ё барча тўлиқ шерик ларнинг номларини (номланишини) ва “коммандит ширкат” деган сўзларни ёхуд камида битта тўлиқ шерикнинг “ва компания” деган сўзлар қўшилган ҳолдаги номини (номланишини), шунингдек “ком мандит ширкат” деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айланади. Коммандит ширкат фаолиятини бошқариш тўлиқ шериклар то монидан амалга оширилади. Бундай ширкатни унинг тўлиқ шерик лари томонидан бошқариш ва унинг ишларини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ҳисса қўшувчилар коммандит ширкатни бошқаришда ва унинг ишларини юритишда иштирок этишга ишончномасиз бошқа ҳар қандай тарзда унинг номидан иш кўришга ҳақли эмаслар. Ҳисса қўшувчилар ширкатни бошқариш ва унинг ишларини юритиш бўйича тўлиқ шерикларнинг хатти-ҳаракатлари хусусида баҳслашишга ҳақли эмаслар. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар – юридик шахс сифатида Хўжалик жамиятлари – бу бир ёки бир неча шахслар томонидан жамият номидан тадбиркорлик фаолиятини бирга амалга ошириш учун ўз мулклари(асосан маблағлари)ни қўшиш йўли билан тузган ташкилотидир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хўжалик жамиятларининг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият ва акциядорлик жамиятлари каби турлари мавжуд. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар нинг ҳуқуқий мақоми ФКнинг 62-63-моддалари ва 2001 йил 6 де кабрда қабул қилинган “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун 61 ва бошқа қонун ҳуж жатлари билан ҳуқуқий тартибга солинади. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда улушларга 61 Ў збекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси . 2002. 1-сон, 10-модда . бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлар даги улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча масъулиятли жамият деб ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жа миятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари жавобгарлиги нинг энг юқори миқдори қўшимча масъулиятли жамиятнинг уставида назарда тутилади. Иштирокчилардан бири банкрот бўлиб қолганида унинг қўшим ча масъулиятли жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсим ланади. Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турларини амалга ошириши мумкин. Рўйхати қонунларда белгила надиган айрим фаолият турлари билан жамият фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин. МЧЖнинг ўзига хос энг асосий хусусияти иштирокчиларнинг жамият таркибидан чиқиш ҳуқуқининг мавжудлигидир. Жамият таркибидан чиқиш , унинг молиявий хўжалик фаолиятига жиддий путур етказиши мумкин 62 . Юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг иштирокчилари бўладилар. Қонунда айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг жамиятда иштирок этиши тақиқланиши ёки чекланиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, жамиятнинг иштирокчилари бўлишга ҳақли эмаслар. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилиши мумкин бўлиб, у жамиятнинг ягона иштирокчисига айланади. Жамият кейинчалик бир иштирокчиси бўлган жамиятга айланиши мумкин. Жамият ягона иштирокчи сифатида бир шахсдан иборат бошқа хўжалик жамиятига эга бўлиши мумкин эмас. Жамият иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмаслиги лозим. Агар жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида очиқ акциядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак. Жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади. Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак. Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар. Жамият устав фонди (устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори жамиятни давлат рўйхати дан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим. Жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги 62 Лаптев В.В.Акционерное право. -М.: Контракт , 1999 . -24 с . (устав капиталидаги) улушининг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади. Жамият иштирокчиси улушининг миқдори унинг улуши номинал қиймати билан жамият устав фондининг (устав капиталининг) нисбатига тенг бўлиши керак. Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият бошқа - рувининг олий органи ҳисобланади. Жамиятнинг уставида жамият кузатув кенгашини тузиш назарда тутилиши мумкин. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади. Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига ва агар тузилиши жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Акциядорлик жамиятлари – юридик шахс сифатида. Хўжалик жамиятлари турларидан яна бири буакциядорлик жамиятидир . Устав фонди муайян миқдордаги акцияларга бўлинган жамият акциядорлик жамият и ҳисобланади. Иштирокчилар (акция дорлар) жамият мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар (ФК , 64-модда). Ж.И.Юлдашевнинг таъкидлашича, акциядорлик жамиятлари нинг ижобий томонларидан яна бири шундан иборатки, ҳар қандай шахс акция сотиб олиб, инвесторга айланиш имкониятига эгадир. Бунда маблағнинг кимга тегишли эканлиги ва миқдорининг қиймати ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Ва ниҳоят, акциядорлик жамият лари аҳолининг кенг қатламини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш имкониятини беради 63 . 63 Юлдашев Ж.И. Акциядорлик жамиятлари – фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. Юрид.фан.номз. Дисс... Автореферати. –Тошкент: ТДЮИ, 2008. -4 б. Акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқий мақоми ФК, 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида қатор ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади. Акциядорлар жамиятнинг мажбурият лари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғ лиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлай дилар. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб гар бўлмайди. Агар жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) жамият учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатидаги шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, мазкур акциядор зиммасига жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Акциядорлик жамияти нинг уставида тегишли ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина, акциядор мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга бўлади. Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамиятнинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) акциядорнинг ҳара катлари туфайли вужудга келтирилган деб ҳисобланади. Давлат ва унинг органлари жамият ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайдилар, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди. Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассис лари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим. Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорлар нинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акция дорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтка зишга ва қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни эркин сотишга ҳақлидир. Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, жамият устави да ва қонун ҳужжатларида ёпиқ обунани ўтказиш имконияти чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони чегараланмайди. Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. Бундай жамият ўзи чиқа раётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёхуд уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас. Айнан муассисларнинг белгиланган миқдори турли давлатларда турлича белгиланган. Масалан, Италияда – 2, Шве й царияда – 3, Гер манияда – 5, Англия, Франция, Японияда –7, Эстония, Россия, Нидерландия, Швеция, Финл я ндия ва АҚШнинг кўпгина штатларида –1 киши ва ҳ.к 64 . Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядор лик жамиятлари учун миқдори акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан 64 Долинская В.В. Акционерное право. -М.: Юридическая литература. 1997. - 243 с. олти ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тугагач, суд тартибида тугатилиши лозим. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нархда ва шартларда, уларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига, агар жамият уставида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, эга бўлади. Агар акция дорлар акцияларни сотиб олишда ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойда ланмасалар, жамият акциядорлар томонидан сотиладиган акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши унинг уставида кўзда тутилиши мумкин. Акциядорлар сотаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби, муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш муддати акция лар савдога қўйилган пайтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорлик жамиятини тузиш тўғрисидаги таъсис шартнома сини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамияти нинг муассислари деб тан олинади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари жамият муассислари бўли ши мумкин эмас. Жамият муассислари жамият давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар унинг тузилиши билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар. Жамият муассисларнинг уни тузиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлари юзасидан фақат уларнинг ҳаракатлари кейинчалик акциядорларнинг умумий йиғилишида маъ қулланган тақдирдагина жавобгар бўлади. Давлат корхонаси акция дорлик жамиятига айлантирилаётганда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган унинг муассиси бўлади. Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда акцияларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. ЁАЖ муассислари ўртасида акцияларни тақсимлаш таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади. Жамият муассислари уни тузиш тўғрисида ўзаро таъсис шартномасини имзолайдилар, шартномада уларнинг жамиятни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби, жамият устав фондининг миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларнинг турлари, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори ва бу ҳақни тўлаш тартиби, муассисларнинг жамиятни тузишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилади. А йрим хорижий давлат ларда таъсис шартномасини АЖни нг таъсис ҳужжати сафига кири тиш ҳоллари ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистон Республикаси ГКнинг 87-моддаси 65 ва “Акциядорлик жамиятлари тўғрисида”ги қонунининг 8-9-моддалари 66 , Тожикистон Республикаси “Акциядорлик жамият лари тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасида 67 АЖнинг таъсис ҳуж жатлари устав ва таъсис шартномаси ҳисобланиши белгиланган. Уставни АЖнинг ягона таъсис ҳужжати сифатида эътироф этиш ҳолати хорижий давлатлар қонунчилигида ҳам учрайди. Масалан, Арманистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари тўғриси да”ги қонуни 14- моддаси 68 , Россия федерациясининг “Акциядорлик жамиятлари тўғрисида”ги қонунининг 11-моддаси ва бошқалар. Миллий цивилистлар ичида ҳам таъсис шартномасини АЖнинг таъсис ҳужжати сифатида жорий қилиш тарафдорлари мавжуд 69 . Лекин “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқ ларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига асосан таъсис йиғилиши (муассис) тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқара диган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Жамиятнинг устав фонди унинг мол-мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди. 65 Гражданский К одекс Республики Казахстан (общая и особенная части) . -Алмат ы : Жети жарғи , 2000 -49 с. 66 http://www.pavlodar.com/zakon 67 http://www.tajik-gateway.org 68 http://www.cac-civillaw.org. 69 Топилдиев В. Таъсис шартномаларининг назарий ва амалий муаммолари. –Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2006. -21 б. Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлан ган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим. Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жа мият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак. Жамият устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим. Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси – акциядор деб эътироф этилади. Оддий акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқа ришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Акция эгаларига дивиденд ларни, шунингдек жамият тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият уставида белгиланади. Айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштиро кининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналари хусусийлаштирилаётганда ёки акциядорлик жамият ларининг давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация қилинаётганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан олтин акция жорий қилинади ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги “Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаш тириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбир лар тўғрисида”ги ПФ 3897-сон Фармонига 70 мувофиқ белгиланган “олтин акция” Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 20 июль қарорига кўра жорий этиш ҳуқуқи пахтани қайта ишлаш, ёғ мой саноатини хусусийлаштиришда, “Тошкент трактор заводи” ОАЖга қўллаш мақсадга мувофиқ деб топилди 71 . Мазкур қарор орқали 363 та корхона ва объектлар бўйича давлат акциялар пакетларини тендер савдоларида инвесторларга ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида сотиш назарда тутилди. Мазкур қарорнинг ижобий томони “олтин акция” жорий қилинган корхоналарда гарчи давлат улуши камайса-да, қабул қилинган қарорларга “вето” қўйиш ҳуқуқи давлатнинг таъсир доирасини сақлаб қолади. Шунингдек, давлат улушининг сотилиши эвазига корхона қўшимча айланма маблағга эга бўлади ва унинг иқтисодий ривожланишига туртки бўлади. “Олтин акция” қийматга эга эмас, бошқа шахсга берилмайди ҳамда гаровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни ҳисоблашда инобатга олинмайди. “Олтин акция” устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш йигирма беш фоиздан ошмайдиган акциядорлик жамиятларида жорий этилиши мумкин. Давлатнинг “ олтин акция ” дан фойдаланиш тартиби Ўзбекис тон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 70 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007. 29-30-сон, 299-модда. 71 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007. 29-30-сон, 300-модда. Акциядорлик жамиятини акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи бошқаради. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 64-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли қарори билан тасдиқланган “Акциядорларнинг умумий йиғили ши тўғрисида”ги Намунавий Низомга 72 мувофиқ, акциядорлик жа миятларининг умумий йиғилиши унинг олий бошқарув органи ҳи собланади ва жамиятнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга кириши шида асосий қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлади. М.М.Воҳидов буларни радикал аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ ваколатлар деб ҳисоблайди 73 . “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун нинг 81-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама - сининг “Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқариш ни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2003 йил 19 ап релдаги 189- сонли қарори билан тасдиқланган “Акциядорлик жа миятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида”ги Намунавий Низом ак циядорлик жамиятларининг кузатув кенгашларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади 74 . “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 86-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 август 361-сонли қарори асосида тасдиқланган “Акциядорлик жамиятларининг ижро этувчи органи ҳақида”ги Намунавий Низомга асосан ижро этувчи орган деганда якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган (дирек тор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), ёлланади ган тижорат ташкилоти (бошқарувчи ташкилот) ёки якка тадбиркор (бошқарувчи) тушунилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижорат ташкилотига 72 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлар тўплами. 1998. №8. 31-модда. 73 Вохидов М.М. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги бўйича акциядорлар умумий йиғилиши фаолиятининг ҳуқуқий асослари // Ўзбекистон Қонунчилиги таҳлили. –Тошкент, 2006. -№.1. –Б. 10. 74 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. 2003. 7-8-сон 63-модда. (бошқарувчи ташки лот ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига)) берилиши мум кин. И.А.Ивановнинг фикрича, акциядорлик жамиятининг бошқарув чиси жамият билан меҳнат муносабатлари бўйича алоқадордир 75 . Ижро этувчи орган раҳбари жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш, устав ёки бошқа ҳужжатлар билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруф қилиш, шартномалар ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш, банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа рақамлар очиш каби ваколатларга эга. Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар умумий йиғилиши нинг қарори билан қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш тарзида амалга оширилади. Қонун ҳужжат ларида белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, бирлаштириш ёки қайта тузиш тарзида қайта ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин. Янги тузилган юридик шахслар давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади, бирлаштириш тарзида қайта ташкил этиш бундан мустасно. Муаллифларнинг фикрича, к омпанияларни қўшиб олиш амалиёти дастлаб АҚШда бошланган 76 . Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий во рислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда жамият фаолияти нинг тўхтатилишига олиб келади. Жамият ихтиёрий равишда тугатил ган тақдирда, тугатилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши акциядор лар умумий йиғилишининг ҳукмига жамиятни тугатиш ва тугатув чини тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳавола этади. Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади. 75 Иванов И. Ответственность управляющих перед Акционерным обществом (опыт России и Германии) // Государства и право .–Москва, 1998. - №11. –С. 94. 76 Гулямов С.С. Германия: Акциядорлик жамиятлари манфаатларини ҳимоя қилиш // Хўжалик ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2004. -№6. –Б. 13. Хўжалик ширкати ва жамиятлари юридик шахс ҳуқуқини олган шўъба ва тобе хўжалик жамиятларга эга бўлиши мумкин. ФКнинг 67-моддасига мувофиқ, бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (шир кати)нинг қарзлари бўйича жавоб бермайди. Шўъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатма ларни беришга ҳуқуқли асосий жамият ана шундай кўрсатмаларни бажариш учун шўъба жамият томонидан тузилган битимлар юзасидан шўъба жамият билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамиятнинг шўъба хўжалик жамиятга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шўъба хўжалик жамият билан тузилган шартномада ёки шўъба хўжалик жамиятнинг уставида кўзда тутилган тақдир дагина асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган ҳолларда асосий жамият шўъба хўжалик жамиятнинг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Асосий жамият шўъба хўжалик жамиятнинг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба хўжалик жамиятнинг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўз лаб фойдаланган ҳоллардагина шўъба хўжалик жамиятнинг ночор лиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамият акциядорлари асосий жамиятдан унинг айби билан шўъба хўжалик жамиятга келтирилган зиённи тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Асосий жамият шўъба хўжалик жамиятнинг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида зиён кўришини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойда ланган ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг айби билан келтирилган деб ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади. Иштирок этувчи ва тобе хўжалик жамиятлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Давлат корхоналари – юридик шахс сифатида ФКнинг 70-моддаси талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги Низом 77 га асосан, давлат корхонаси – давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи – муассиснинг) топшириқларига ҳамда 77 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 42-сон, 417-модда. эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойда - ланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади. Давлат корхонасининг муассиси – давлат бошқарув органи, ушбу органлар мақомини белгилайдиган ҳужжатларга мувофиқ белгиланган уларнинг ваколати доирасида давлат корхонасини таъсис этишга вакил қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисобланади. Давлат корхонаси муассис розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик шахс ларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин. Давлат корхонаси давлатнинг бошқа корхонаси муассиси бўлишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республи каси Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорлари давлат корхонасини таъсис этиш учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган давлат корхонаси фаолиятнинг лицензияланадиган турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузиладиган лицензия битими асосида амалга оширади. Давлат корхонаси, агар уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади. Муассис томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларида рўйхатга олинган устав давлат корхонасининг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган давлат корхоналари давлат рўй хатидан ўтказилгандан, тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлашти рилгандан кейин бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқар масига давлат корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг, корхо нанинг рўйхатдан ўтказилган устави нусхасини тақдим этадилар. Кўрсатиб ўтилган корхоналар устав фондини шакллантириш тугаган дан кейин бир ҳафта муддатда тегишли равишда Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига давлат мулкини топшириш-қабул қилиб олиш ҳужжатлари нусхаларини ҳам тақдим этадилар. Давлат корхонасининг мулки муассис томонидан давлат корхо насига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мулк, давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари ва қонун ҳуж жатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади. Давлат корхонаси мулкининг қиймати корхонанинг мустақил балан сида акс эттирилади. Ташкил этилган давлат корхонасида давлат мулкини тезкор бошқариш ҳуқуқи топшириш- қабул қилиб олиш далолатномаси корхона раҳбари ва муассис томонидан имзоланган вақтдан бошлаб пайдо бўлади. Давлат корхонаси мулки бўлинмас мулк ҳисобланади ва қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, давлат корхонаси ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас. Давлат корхонаси мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда давлат корхонасининг ижро этувчи органи томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади: асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш; мулкни хўжалик жамияти устав фондига улуш сифатида қўшиш; хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш; хўжалик жамиятларидаги давлат корхонасига тегишли акциялар (улушлар)ни сотиш; мулкни давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш. Давлат корхонаси раҳбари давлат корхонасининг якка ижро этувчи органи ҳисобланади ва корхона олдига қўйилган вазифалар нинг бажарилишини ташкил этади, корхона номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, давлат корхонаси номидан битишувларни белгиланган тартибда амалга оширади, ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади, ўзгартиради ва тўхтатади, буйруқлар чиқаради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради. Давлат корхонаси раҳбари муассис олдида корхона уставида белгиланган тартибда корхона фаолияти тўғрисида ҳисоб беради. Давлат корхонаси муассис билан келишув бўйича, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин. Филиал ёки ваколатхона ташкил этилгандан кейин бир ҳафта муддатда давлат корхонаси бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини (унинг ҳудудий бошқармасини) хабардор қилиши шарт.Давлат корхонасининг фи лиаллари ва ваколатхоналари уларни ташкил этган давлат корхонаси номидан, давлат корхонаси томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият кўрсатади ва уни ташкил этган давлат корхонаси мулкига эга бўлади. Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин давлат корхонасида қоладиган соф фойда корхона ихтиёрида қолади ҳамда ундан муассис қарорига кўра фойдаланилади. Давлат корхонаси ўз ихтиёрида қоладиган соф фойда ҳисобига корхона уставида назарда тутилган тартибда ва муассис томонидан тасдиқланадиган миқдорларда захира фонди ва бошқа фондларни ташкил этиши мумкин. Давлат корхонаси ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис корхона мулки етарли бўлмаганда давлат корхонаси мажбуриятлари бўйича субсидиар тартибда жавоб беради. Давлат корхонаси муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Давлат корхонасининг филиали ва ваколатхонаси мажбу риятлари бўйича уларни ташкил этган давлат корхонаси жавоб беради. Давлат корхонаси муассис қарорига кўра, тегишли равишда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Ишлаб чиқариш кооперативлари – юридик шахс сифатида Фуқароларнинг шахсий иштироки аъзоларнинг (иштирокчилар нинг) мулки билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади. Қонунда ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин (ФК, 69-модда). Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кооперативнинг мажбуриятлари бўйича қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган миқдорларда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. Кооперативнинг фирма номи кооператив номини ва “ишлаб чиқариш кооперативи” деган сўзларни ўз ичига олган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи ва аъзолари нинг ҳуқуқий бурчлари Фуқаролик кодекси ҳамд а бошқа қонунлар билан белгиланади. Кооператив фуқаролар истаги билан ёки юридик шахсларнинг ташаббуси билан мутлақо ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари бўлган фуқароларнинг сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак. Кооператив мустақил тарзда ҳам , мулкнинг ҳар қандай шаклига мансуб корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳузурида ҳам ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин. Кооперативнинг устави кооператив таъсис этишни истаган фуқа - роларнинг умумий йиғилишида ёки юридик шахслар мухтор вакил ларининг йиғилишида қабул қилинади ва кооператив жойлашган ердаги туман ҳокимлигида рўйхатга олинади. Кооперативнинг олий бошқарув идораси умумий йиғилиши– конференция, съезд бўлиб, улар кооператив раисини (бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга кооператив ни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади. Кооперативнинг мол-мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонунларда ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Кооператив ўз фаолиятини қуйидаги ҳолларда тугатади: 1. Мол-мулк эгасининг ёки у ваколат берган органнинг қарорига ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ. 2. Агар рўйхатга олингандан бир йил ўтгач ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятини бошламаса ёки амалда тўхтатиб қўйилгач, даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширган вақтдан бошлаб бир йил давомида фаолиятини бошламаса. 3. Олти ойдан кўпроқ вақт давомида тўловга қобилиятсиз бўлса. 4. Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда 78 . Кооператив тугатилган тақдирда , унга нисбатан ҳақдорлар ва ёлланиб ишловчиларнинг даъволари қондирилгандан кейин қолган мол-мулки кооператив аъзолари ўртасида уставда кўрсатилган тартибда тақсимланади. Кооперация тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасига асосан қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ишлаб чиқариш кооперативларининг бир шакли ҳисобланади 79 . Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги 30 апрель 1998 йилги қонунига асосан 78 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, № 2, 52-модда. 79 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991, № 8, 193-модда қ ишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирла шишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир 80 . Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолияти нинг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) унинг муассислари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив (ширкат) фаолияти ихтисослашувидан келиб чиқиб унинг уставида белгилаб қўйилади. Устав қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Ёши 16 га тўлган, кооператив (ширкат) уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, кооператив (ширкат) фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоси бўлишлари мумкин. Юридик шахслар ҳам қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) жамоа аъзолари бўлишлари мумкин. Кооперативлар (ширкатлар) ва уларнинг жамоа тарзидаги аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида олиб борилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви нинг (раисининг) кооперативга (ширкатга) қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооперативнинг (ширкатнинг) умумий мажлисида ариза берган шахснинг иштирокида тасдиқланиши лозим. Бундай қарорни қабул қилиш ва уни тасдиқлаш тартиби кооператив (ширкат) уставида белгиланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) бошқа риш ўзини ўзи бошқариш, ошкоралик, кооператив (ширкат) фаолияти масалаларини ҳал этишда унинг аъзолари иштирок этиши асосида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) 80 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998, № 5-6, 84-модда юқори бошқарув органи умумий мажлис бўлиб, у раисни, бошқарувни, тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди, кооперативни (ширкатни) жорий бошқариш бўйича ўз ваколатларини уларга бериб қўяди. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мустақил балансида акс эттириладиган асосий жамғармалар, айланма маблағлар ҳамда бошқа бойликлар шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалиги нинг) мол-мулки асосий жамғармалар қиймати, етиштирган маҳсуло ти, уни сотишдан тушган даромадлар (фойда), аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари, банк кредитлари, қимматли қоғозлар ҳисобидан ҳамда кооперативнинг (ширкатнинг) уставида назарда тутилган бош қа фаолият натижасида ва қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳосил бўлади. Кооператив (ширкат) мол-мулкини шакл лантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида пул ва моддий бадаллар киритиш йўли билан иштирок этишлари мумкин. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шу нингдек хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки уларнинг улушли иштирокига мувофиқ шу кооперативнинг (ширкат нинг) мулкидир. Таркибига қишлоқ хўжалиги кооперативлари (шир кат хўжаликлари), мулкчиликнинг турли шаклидаги бошқа корхона лар ва ташкилотлар кирган уюшмаларнинг мол-мулки уларнинг умумий (улушли) мулки ҳисобланади. Таркибига фақат кооператив лар (ширкатлар) кирган уюшмаларнинг мол-мулки, агар уюшмалар нинг таъсис ҳужжатларида ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шу кооперативларга (ширкатларга) умумий (улушли) мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) юридик ва жисмоний шахслардан мол- мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқаришнинг тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзи етишти раётган маҳсулот сифатига оид амалдаги нормативлар ва стандарт ларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт. Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қиш лоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) хўжалик фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Оила (жамоа) пудрати қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) ички хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишнинг устун шаклидир. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида ва кооператив (ширкат) уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги): умумий мажлис қарорига биноан; қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) кредиторлар даъволари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қиймати унинг аъзолари ўртасида тақсимланади. Матлубот кооперативи – юридик шахс сифатида Иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзолигига асосланган ихтиёрий бирлаш маси матлубот кооперативи ҳисобланади ва бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади (ФК, 73- модда). Матлубот кооперативи уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: кооператив аъзолари қўшадиган пай бадалларининг миқдори, кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларнинг қўшиш тартиби, бадални қўшиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлик, кооперативни бошқариш органларининг таркиби ва ваколатлари, улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан, қарорлар бир овоздан ёки овознинг кўпчилиги билан қабул қилинадиган маса лалар ва шунингдек, кооператив кўрган зарарларни кооператив аъзо лари томонидан тўлаш тартиби тўғрисидаги масалалар кўрсатилади 81 . Матлубот кооперативининг номида унинг фаолиятини асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек “кооператив” сўзи ёки “матлубот жамияти” деган сўзлар бўлиши керак. Матлубот кооперативининг аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир кооператив аъзоси тўлайдиган қўшимча бадалнинг тўланмаган қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив аъзолари солидар жавоб берадилар (ФК , 73-модда, 5-банд). Матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига нисбатан Фуқа ролик кодексининг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Матлубот кооперацияси халқаро кооператив альянсида ва бошқа халқаро ташкилотларда қатнашиши мумкин . Жамоат бирлашмалари – юридик шахс сифатида 81 Туребеков Т. К вопросам становления и развития законодательства о некоммерческих организациях и гражданско - правового статуса отдельных их видов// Хозяйство и право. 2004. №4. –Б. 84. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида белгиланган ҳуқуқлари, эркинликларини ва сиёсат, иқтисод, ижтимоий ривожланиш, фан-маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдириши натижасида вужудга келадиган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, фахрий ва ногиронлар уюшмалари, илмий-техникавий, маданий-маърифий ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар бирлаш малари, фондлар, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлаш малари жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилади. ФКнинг 74-моддасига асосан маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштарак лиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқаролар нинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий мақоми ФК, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги 82 , “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги 83 “Сиёсий партиялар тўғриси да”ги 84 , “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги 85 ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида белгиланган. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин- қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ноги ронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физ культура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади. Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижти моий ва маданий, ҳуқуқлар хамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; 82 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1991. 4-сон. , 76-модда. 83 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1999. 5-сон. 115-модда. 84 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1997. 2-сон. , 36-модда. 85 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1992. 9-сон. 344-модда. фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; қасб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳоли нинг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, физкультура- соғломлаштириш ва спорт ишлари ни ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республика лараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади. Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмайди. Ҳарбийлаштирил ган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади. Жамоат бирлашмалари ва уларнинг идоралари томонидан қонуний ва демократик йўл билан шакллантирилган ҳокимият ва бошқарув идоралари хамда ҳокимият ваколатларига эга бўлганларга нисбатан ғайридемократик тарзда қуч ишлатиб тазйиқ ўтказиш тақиқланади. Қонуний равишда амал қилиб турган ҳокимият ва бошқарув идоралари хамда мансабдор шахсларга демократик усулда ҳал этиш баҳонаси билан тазйиқ ўтказишга бўлган хар қандай уринишга Қонун билан барҳам берилади. Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти қонунга мувофиқ таъқиб қилинади. Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади. Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади. Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишини чақира дилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари) бўладилар. Сиёсий партиялардан ташқари жамоат бирлашмаларининг уставида чет эл фуқаролари ва фуқаро лиги бўлмаган шахсларнинг бирлашмага аъзо бўлишлари кўзда тути лиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари республика сиёсий партияларининг аъзолари бўлишлари мумкин. Бир сиёсий партиянинг аъзоси айни вақтда бошқа сиёсий партиянинг аъзоси бўла олмайди. Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларидан ташқари жамоат бирлашмаларининг фаолиятида уларнинг уставларида кўзда тутилган холларда жамоа аъзолари: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоатлари, фуқароларнинг бирлашмалари иштирок этишлари мумкин. Жамоат бирлашмасининг таъсис хужжати уставдир. Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро, жамоат ташкилотларининг республика, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади. Жамоат бирлашмаларининг фаолияти уларни қайта ташкил этиш (қўшилиш, бирлашиш, ажралиш) ёки тугатиш йўли билан тўхтати лиши мумкин. Жамоат бирлашмалари уларнинг съездлари (конференциялари) ёки умумий йиғилишлари қарори билан қайтадан ташкил этилади. Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмасининг устави белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Сиёсий партиялар давлат ҳокимияти органларини шаклланти ришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқариш га интилади хамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашади. Сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида фракция лар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эгадир. Оммавий жамоат ҳаракатлари сиёсий ёки ўзга мақсадларни кўзлайдилар хамда уларнинг рўйхатга олинган аъзолари бўлмайди. Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида лаво зимни эгаллаб турган шахслар ўз хизмат фаолиятида қонун талаб ларига амал қиладилар ва сиёсий партиялар хамда сиёсий мақсад ларни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатларининг қарорлари билан боғлиқ бўлмайдилар. Касаба уюшмалари давлат идоралари, хўжалик ташкилотлари, кооператив ва ўзга жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабат ларда касаба уюшмалари тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ касаба уюшмаси аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳадаги манфаатларини кўзлаб иш олиб боради ва уларни ҳимоя қилади. Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларининг фақат якка тартибда рўйхатга олинадиган аъзолари бўлади. Жамоат бирлашмалари қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар хамда фақат уставдаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этадилар. Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ана шу бирлашмалар аъзолари (қатнашчилари) ўртасида қайта тақсимланмайди ва ундан фақат устав вазифаларини бажариш учун фойдаланилади; жамоат бирлашмалари ўз маблағларидан ҳатто ўз уставида кўрсатилмаган бўлса хам, хайрия мақсадлари йўлида фойдаланишларига йўл қўйи лади. Жамоат бирлашмалари тузадиган корхоналар ва ташкилотлар қонунда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда бюджетга пул ўтказадилар. Жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилотлари бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, ускуналар, асбоблар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган мулкларга, пул маблағига, акцияларга, бошқа қимматбаҳо қоғозларга хамда уларнинг уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бўлган ўзга мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эгалик қилишлари мумкин. Бирлашмаларнинг уставларида кўрсатил ган мақсадларга мувофиқ уларнинг маблағи ҳисобидан барпо этилган нашриётлар, бошқа корхоналар, хайрия, муассасалари жамоат бирлашмаларининг мулки бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республика сининг қонун ҳужжатларида, Қорақалпоғистон Республикасида эса – Қорақалпоғистон Республикасининг хам қонун ҳужжатларида давлат ва жамоат хавфсизлиги мулоҳазалари билан ёки халқаро шартнома ларга мувофиқ жамоат бирлашмалари мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. Жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари, агар уставда кўзда тутилган бўлса, бирлашмага кириш ва аъзолик бадалларини тўлаш дан; ихтиёрий равишда ўтказилган пул ва хайриялардан; уставга мувофиқ ўтказилган лекциялар, кўргазмалар, спорт тадбирлари хамда бошқа тадбирлар, лотереялар тушумларидан, ишлаб чиқариш, хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан; қонун билан тақиқланмаган бошқа тушумлардан ташкил топади. Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий ҳаракатларнинг чет давлатлардан, халқаро ташкилотлар ҳамда чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлардан, номи яширилган ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслардан молиявий ва ўзгача моддий ёрдам олиши ман этилади. Бундай ёрдам олинган тақдирда мазкур маблағлар қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказилиши лозим. Сиёсий партияларни молиялаштириш “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Жамоат фонди – юридик шахс сифатида Юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жа моат фонди деб эътироф этилади. Дастлаб жамоат фандлари ФКнинг 75-моддасига асосан “ижтимоий фондлар” деб юритилган эди. Бугунги кунда жамоат фондларининг ҳуқуқий мақоми ФК ва 2003 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида”ги қонун 86 ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Ўзбекистон Республикасида республика фондлари ҳамда маҳал лий фондлар ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. Фаолиятини ўз уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки икки ёхуд ундан ортиқ вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида амалга оширадиган фондлар республика фондлари жумласига киради. Фаолиятини ўз уставига мувофиқ туман(лар), шаҳар(лар), вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган фондлар маҳаллий фондлар жумласига киради. 86 Ў збекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003, № 9-10, 141-модда Фонд муассисларнинг (муассиснинг) қарорига биноан ёки васиятнома бўйича ташкил этилиши мумкин. Бир ёки бир нечта юридик ва (ёки) жисмоний шахс фонд муассислари (муассиси) бўли ши мумкин. Фонд муассислари (муассиси) фонд уставини тасдиқ лайди, фонд васийлик кенгаши дастлабки таркибининг аъзоларини тайинлайди ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади. Фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномада фонднинг мақсад ва вазифалари, унга ўтказилаётган мол-мулк ҳажми кўрсатилган ҳамда васиятномани ижро этувчи белгиланган бўлиши керак. Васиятномани ижро этувчи фонд васийлик кенгаши дастлабки таркибининг аъзоларини, агар улар васиятномада номма-ном кўрса тилган бўлмаса, тайинлайди, шунингдек фонднинг ташкил этилиши билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни бажаради. Агар васиятномани ижро этувчи ўз зиммасига юклатилган ҳаракатларни амалга ошириш дан бош тортса ёки уларни амалга оширишга қодир бўлмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ васиятномани ижро этувчи янги шахс тайинланади. Фонднинг таъсис ҳужжати уставдир. Муассислар (муассис) ёки васият қилувчи томонидан фондга ўтказилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк фонднинг мулкидир. Бинолар, иншоотлар, турар жойлар ва бошқа иморатлар, асбоб-уску налар, инвентарь, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлар, қимматли қоғозлар ва ўзга мол-мулк фонднинг мулки бўлиши мумкин. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбурият лари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассис нинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Фондни ташкил этиш учун зарур дастлабки маблағ ларнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Фонднинг мол-мулки муассислар ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва ундан фақат фонд уставида белгиланган мақсадлар ҳамда вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Фонднинг мол-мулкидан гаров ёки мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш нинг бошқа усули сифатида фойдаланилиши, шунингдек кредитлар бериш учун фойдаланилиши мумкин эмас. Фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилар бўлиши мумкин: муассислар (муассис) томонидан бир йўла тўланадиган (ўткази ладиган) ёки мунтазам келиб турадиган пул ва бошқа тушумлар; фонд васиятнома бўйича ташкил этилган тақдирда васият қилувчининг фондга ўтказилган мол-мулки; юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари; юридик ва жисмоний шахслар, давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар, чет давлатлар ажратадиган грантлар; фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда); қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. Фонднинг васийлик кенгаши фонднинг органи бўлиб, у фонд фаолияти устидан назоратни амалга оширади.Фонд васийлик кенгашининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Васийлик кенгаши дастлабки таркибининг аъзолари муассислар (муассис) томонидан ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилган бўлса, васиятномада назарда тутилган тартибда тайинланади. Фонд нинг васийлик кенгашини тузиш, васийлик кенгаши йиғилишларини чақириш ва васийлик кенгашининг қарорларини қабул қилиш тартиби фонд уставида белгиланади. Фонд бошқаруви фонднинг ижроия органидир. Фонд бошқа рувининг таркиби фонд васийлик кенгаши томонидан шакллантири лади. Фонд бошқарувининг раҳбари ва аъзолари фонд васийлик кенгаши ва тафтиш комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин эмас. Фонднинг васийлик кенгаши қарорига биноан фонд қайта ташкил этилиши мумкин. Фонднинг қайта ташкил этилишига фақат бошқа фонд билан қўшиб юборилган, бошқа фондни бирлаштириб олган ёки бошқа фондга бирлаштирилган ҳолларда йўл қўйилади. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати – юридик шахс сифатида Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмаси ҳисобланган нотижорат юридик шахсдир. Мазкур нотижорат юридик шахснинг ҳуқуқий мақоми ФКда назарда тутилмаган. У ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй- жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги 12 апрель 2006 йилги Қонун 87 асосида олиб боради. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан, уй-жой фондини биргаликда бошқариш, уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланишни таъминлаш учун ташкил этилади ва у ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади. Ширкат ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ширкат аъзоси ширкатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ширкатнинг таъсис ҳужжати устав ҳисобланади. Мазкур устав нинг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама сининг 30 май 2006 йилги 100-сонли Қарори билан тасдиқланган 88 . Уй-жой мулкдорлари – юридик ва жисмоний шахслар ширкат аъзолари бўлади. Жой бошқа шахсга берилган тақдирда, унинг мулкдори – ширкат аъзоси янги мулкдорни ўзининг ширкат аъзоси эканлиги ҳамда ширкат уставида белгиланган ҳуқуқ ва мажбурият ларга эгалиги, бу ҳуқуқ ва 87 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 15-сон, 122-модда. 88 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 22-сон, 196-модда. мажбуриятлар янги мулкдорга ўтиши ҳақида хабардор қилиб қўйиши шарт. Ширкат ташкил этилган уйдан жой олган шахслар ўзларида шу жойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан ширкат аъзоси бўлади. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ва ширкат бошқаруви ширкатнинг бошқариш органларидир. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ширкатнинг олий органидир. Бошқарув ширкатнинг ижро этувчи органи бўлиб, ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига ҳисобдордир. Ширкатнинг мол-мулки пул маблағлари, бинолар, иншоотлар, ускуналар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ҳамда ширкат маблағлари ҳисобига ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда олинган ўзга мол-мулкдан, шунингдек ширкатнинг ер участкасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элемент ларидан иборат бўлади. Ширкатнинг пул маблағлари қуйидагилардан таркиб топади: ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари; ширкат аъзоларининг ихтиёрий бадаллари; юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ҳайриялари; тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар (фойда); қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ва ту шумлар. Алоҳида кўп квартирали уйдаги жой мулкдорлари ширкат аъзолигидан чиққан тақдирда, бу кўп квартирали уйни капитал таъ мирлаш учун жой мулкдорлари томонидан маблағларни мақсадли жамғариш ҳисобига тўпланган ширкат пул маблағларининг бир қисми янги тузилаётган ширкатга белгиланган тартибда ўтказилиши керак. Ширкатлар ўз фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, тажриба алмашиш, умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш, шир - катларнинг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда фаолиятининг бошқа умумий масалаларини ҳал этиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) бирлашишга ҳақлидир. Кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳам ширкатларнинг уюшмаларига (иттифоқларига) кириши мумкин. Ширкатни қайта ташкил этиш қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида амалга оширилиши мумкин. Ширкатни қайта ташкил этиш ширкат аъзолари умумий йиғилиши нинг ширкат аъзоларининг эллик фоизидан кўп овози билан қабул қилган қарорига биноан амалга оширилади. Қайта ташкил этилаётган ширкатнинг мол-мулкини ажратиб ёки бўлиб бериш ширкат аъзоларининг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб тарзда амалга оширилади. Ширкат қайта ташкил этилаётганда умумий мол-мулкка тааллуқ ли техник ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олиш-топшириш амалга оширилади. Ширкатни тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади. Ширкат тугатилаётганда ширкатнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки ширкат аъзолари ўртасида ширкат аъзоларининг ширкат мол-мулкини шакллантириш даги иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланади. Муассасалар – юридик шахс сифатида Давлат муассасалари юридик шахс сифатида давлат бюджетида турадиган ва мустақил сметага эга бўладиган давлат муассасалари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган фаолият, чунончи, маъмурий идора этиш ёки ижтимоий-маънавий ишларни бошқаришни амалга оширади. Булар жумласига мустақил сметага, раҳбарларни кредит тақсимлаш ҳуқуқига эга муассасалар киради. Юридик шахс ҳисобланган давлат муассасалари ўз низомлари доирасида ўзлари юритаётган вазифаларни амалга ошириб, турли фуқаролик битимлари тузадилар, ўзларига бириктирилган мулкдан оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланадилар. Давлат органлари ўз қарзлари учун жавобгар бўлади. Бироқ маблағи етмаса, белгиланган тартибда давлат ҳам унинг учун жавобгар бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда жазони ижро этиш муассасалари, давлат ва нодавлат мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-хунар таълими, олий таълим муассасалари, тиббий ва фармацевтика муассасалари, театр, томоша ва бошқа қатор муассасалар фаолият юритмоқда. Юридик шахслар бирлашмалари – юридик шахс сифатида Тижорат ташкилотлари аъзоликка асосланган, ўзларининг тад– биркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин. Бундай уюшмалар нотижорат ташкилотларининг ўзаро бирлашишидан ҳам ташкил этилиши мумкин. Уни ташкил этиш мақсадида бирлашган тижоратчи ва нотижорат юридик шахслар унинг таъсисчиси ҳисобланадилар ҳамда аъзо деб юритиладилар. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма ФКда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин. Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. Айрим муаллифлар холдинг, бирлашма, ассоциация, концерн, консорциум, картел, карнер, конгломерат, трест, франчайза, молиявий саноат гуруҳи кабилар юридик шахс бирлашмалари турларини санаб ўтадилар 89 . Лекин холдинг ва трестлар одатда АЖ ёки МЧЖ шаклида ташкил этиладилар. Ҳ.Раҳмонқулов уюшма ва иттифоқларни бир-биридан қисман фарқланишини, уюшманинг ифодаловчи асосий белги таркибий қисмининг бир хил бўлиши, иттифоқники эса ҳар хил бўлиши билан белгиланишини, лекин қонунчилик амалиётида уларни фарқлашга алоҳида эътибор берилмаслигини таъкидлайди 90 . Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 май 2006 йилги № ПҚ-359 сонли Қарорига асосан, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси аъзолари ёғ-мой, озиқ-овқат ва уларга хизмат кўрсатувчи 106 та корхонани ташкил этади 91 . Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Шу сабаб кўпгина юридик шахслар ҳуқуқий мақомини тартибга солувчи махсус қонунчиликда уларнинг бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқлари кафолатланган. Масалан, “Нодавлат нотижорат ташкилот лари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси айнан мазкур ҳуқуқни назарда тутади. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. Юридик шахс уюшмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 март 153-сонли Қарори билан тасдиқ ланган 89 Кашанина Т.В. Корпоративное (внутрифирменное) право. -М.: Норма, 2005. -69 с. 90 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O’zbеkistоn, 2008. –153 б. 91 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 22-сон, 189-модда. Низом асосида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахс мақомини қўлга киритади 92 . Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлаш малари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади. Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги юридик шахслар бирлашмалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят хокимликлари адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтадилар. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга “уюшмаси”, “иттифоқи” сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – юридик шахс сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бош қариш органлари тўғрисида”ги қонуни 93 мазмунида таъкидланганидек, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун лари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривож ланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маъна вий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолият билан шуғулланувчи шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари фуқаролар нинг ўзини ўзи бошқариш органларидир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий 92 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1994, № 3, 18-модда. 93 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999, № 5, 110-модда. давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак. Фуқаролар йиғини ўзи тасдиқлаган низом асосида фаолият юритади. Унда фуқаролар йиғинининг номи, фуқаролар йиғинининг ҳудуди, фуқаролар йиғини ва унинг органлари ваколатлари, фуқаро лар йиғинини чақириш тартиби, фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг масла ҳатчиларини, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш тартиби, фуқаролар йиғини комиссия ларини тузиш тартиби, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ва раис маслаҳатчиларининг ваколатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятининг молиявий асоси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби каби маълумотлар кўрсатилиши лозим. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қурилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший ва бошқа мақсаддаги объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мулк уларнинг мулки ҳисобланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мулки бўлган объектларни вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга беришга, ижарага топширишга, белгиланган тартибда ўз тасарруфидан чиқаришга, шунингдек қонун ҳужжатлари га мувофиқ ушбу мол-мулк билан боғлиқ бошқа битимлар тузишга ҳақлидир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар, шунингдек маҳалла қўшилганда, бўлинганда, тугатилганда фуқаролар йиғинининг қарорига биноан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналари Юридик ва жисмоний шахслар ўз вазифаларини амалга ошириш ва аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш мақсадларида ўз филиаллари (бўлимлари, идоралари, агентликлари)ни ташкил этишлари мумкин. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир (ФК, 47-модда, 2-банд). Филиал юридик шахснинг таркибий қисми бўлиб, мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва муайян бир жойда юридик шахснинг вазифаларни бошқаришга хизмат кўрсатиш мақсадида тузилади. Филиаллар ўзларига берилган ваколатлар доирасида баъзи юридик ҳаракатларни қилишлари мумкин. Аммо бундай ҳаракатлар натижасида олинган мажбуриятлар юзасидан юридик шахс мулкий жавобгар бўлади. “Чет эл инвестициялари тўғрисида” 94 ги Ўзбекистон Республика си қонунининг 7-моддасида кўрсатилишича, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлимлар очиши мумкин. Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмадир. Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисоб ланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар 94 Ў збекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 , № 5-6, 91-модда. ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФКнинг 47-моддаси). Ўзбекистон Республикасида товарлар ишлаб чиқарадиган, хиз матлар кўрсатадиган ва хўжалик-тижорат фаолияти билан шуғуллана диган ҳамда фуқаролик муомаласида қатнашадиган ҳар бир юридик шахс ўзигагина хос товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлади. Бу белгилар бир юридик шахснинг товарлари ва хизмат ларини ўзга юридик шахсларнинг турдош товарлари ва хизматлари дан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгилардир. Товар белгиси сифатида сўзлар, тасвирлар, қабариқ ва бошқа белгилар ёки уларнинг жамлама ифодаси рўйхатдан ўтказилади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабнома юридик ёки жисмоний шахслар томонидан шахсан ёки патент идорасида рўйхатга олинган патент вакили орқали берилиши мумкин. Товар белгисининг устуворлиги товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Патент идорасига талабнома берилган санага қараб белгиланади. Қуйидагилар товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказил майди: 1) давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар; 2) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари; 3) расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар; 4) давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ажратиш ва фарқлаш белгилари тасвирлари; 5) фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар; 6) муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умум фойдаланишда бўлган белгилар; 7) умумэътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар; 8) товарларни, шу жумладан уларнинг тури, сифати, сони, хусусияти, қандай мақсадга мўлжалланганлиги ва қийматини, шунингдек уларнинг ишлаб чиқариладиган ёки ўтказиладиган жойи ва вақтини тавсифлаш учун фойдаланиладиган белгилар; 9) товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар; 10) товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар; 11) маъданли сувлар, вино ёки кучли спиртли ичимликларнинг аслиятини акс эттирувчи жўғрофий номлар бўлган ёки шундай номларни ифодаловчи белгилар, мазкур жойда чиқарилмаган товарларни белгилаш учун ишлатилган белгилар, шунингдек башарти улар таржима қилиниб ёки “кўринишдаги”, “турдаги”, “усулдаги” ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан қўшилган ҳолда қўлланилса; 12) жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар; 13) илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартно маларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки шу турдаги товарларга нисбатан анча илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар; 14) ҳар қандай товарларга нисбатан бошқа шахсларнинг белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар; 15) Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган товар келиб чиққан жой номи бўлган белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар, бу белгилар ҳар қандай товарларга нисбатан шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказилаётган товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно; 16) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сертификатлаш белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар; 17) ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга бўлган ҳуқуқ бир турдаги товарларни белгилаш учун товар белгисига доир талабнома келиб тушган санадан аввалроқ олинган бўлса, такрорловчи белгилар; 18) саноат намуналарини, агар уларга бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлса, такрорловчи белгилар; 19) Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонлари ни ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар; 20) атоқли шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллусларини ва улардан ясалган сўзларни, бундай шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини, башарти булар Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий бойлиги бўлса, ана шу атоқли шахслар, уларнинг меросхўрлари ёки давлат органи розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар. Товар белгисининг эгаси ушбу белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда, шу жумладан, ундан ўзга шахслар фойдаланишига рухсат бериш ёки тақиқлаб қўйишда мутлақ ҳуқуққа эгадир. Тавсия этиладиган адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014. 2.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 2014. 3. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. Т.: 2008. 4. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б.