logo

Хоразм вилояти кишлок хужалик мажмуасинин худудий ташкил этишни такомиллаштиришда картографик методдан фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

15.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

93.853515625 KB
X оразм вилояти қишлоқ хўжалик мажмуасини ҳудудий ташкил этишни такомиллаштиришда картографик методдан фойдаланиш Қишлоқ хўжалигини илмий асосда ҳудудий тўғри ташкил этиш, унинг таркибий қисимларини мутаносиб жойлаштириш ва ривожлантириш ҳар бир минтақанинг ўзига ҳос табиий, иқтисодий ва ижтимоий шарт- шороитларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ушбу омиларни ҳисобга олиш, уларнинг ҳозирги пайтдаги ҳолатини баҳолаш ва шу асосда қишлоқ хўжалигини ривожланишининг келажак истиқболарини яратиб бериш бугунги бозор муносаботларига ўтиш даврининг муҳим вазифаларидан биридир. Бу вазифани амалга оширишда қишлоқ хўжалигининг барча жабҳаларини қамраб олган мавзули ва мажмуали карталар ҳам муҳим ўрин тутади. Улар ёрдамида воқеа ва ҳодисалар макон ва замонда тарқалиши кўргазмали равишда ифодаланади ҳамда қишлоқ ҳўжалиги соҳаларининг жойланиши ва ўзига хос хусусиятлари таққосланиб, илмий таҳлил қилиш имконини берилади. Қишлоқ хўжалик карталари ҳудудни табиий ва иқтисодий жиҳатдан районлаштиришда, уни бошқаришда илмий амалий қўлланма бўлиб хизмат қилиб келади. Аксарият холларда қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этишда табиий карталарга нисбатан асосан иқтисодий ва ижтимоий карталар салмоқли ўрини эгалайди. Бундай карталар сохаларнинг иқтисодий кўрсаткичларини, уларни ривожлантириш каби хусусиятларни акс эттирса, ҳудуднинг табиий шароити ва ер усти тузилиши карталари қишлоқ хўжалигини ташкил этишда асос бўлиб қолаверади. Шунинг учун хозирги кунда республикамизнинг текислик ҳудудларида ҳар бир ҳудудни табиий шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини районлаштириш ва шу нуқтаи назардан ҳудудий ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Республикамизда яратилган картографик асарларни тузиш жараёнида тўпланган тажрибалардан фойдаланган ҳолда уларни такомилаштириб, вилоят, туман ва хўжаликларни литологик-геоморфологик карталар асосида районлаштириш, қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этиш имкониятлари мавжуд Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хоразм вилояти табиий шароитининг ўзига хослиги, тупроғининг таркибига ва сув ресурслари билан таминланганлиги этиборга олиниб, қишлоқ хўжалиги мақсадида литологик- геоморфологик районлаштирилди. Булар қуйидагилардан иборат: 1) Суғорилмайдиган чўл олди ерлари; 2) Эскидан суғорилиб экин экилиб келинаётган ерлар; 3) Даудан ва Дарёлиқ ўзанлари; 4) Амударё олди қайирлари, 5) Шимолий-ғарбий ҳудудлар. Бу районлар ер ости сувлари, тупроғи, рельефи, қишлоқ хўжалиги соҳаларининг ихтисослашуви, аҳолиси ва аҳолини иш билан бандлиги, экин ҳосилдорлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Жадвал Вилоят қишлоқ хўжалигини картографик таъминлаш (минтақалар бўйича, 1:10 000 - 1:50 000) № Суғорилмайдиган чўл олди ерлари Эскидан суғорилиб экин экилиб келинаётган ерлар Даудан ва Дарьялиқ ўзанлари Амударьё олди қайирлари Шимоли-Ғарбий ҳудуд I . Табиий карталар 1 Ер ости сувлари Коллектор-дренаж тармоқлари Ер экинлари Ер тузиш картаси Ер ости сувлари Коллектор-дренаж тармоқлари Ер ости сувларининг минерализацияси Ер ости сувларининг минерализацияси 2 Агроландшафтлар ўзгариши картаси Агрогруппалар Ҳосилдорлик Агроландшафт картаси Сув эрозияси Сув эрозияси 3 Ўрмон фонди ерлари Тупроқ эрозияси Тупроқ-мелиоротив картаси Ўрмон фонди картаси Ердан файдаланиш Ер тўзиш 4 Чўл экологияси Ерларни муҳофаза этиш Тупроқ экологияси Тупроқ мухофазаси Тупроқ-иқлим районлаштириш II . Иқтисодий-ижтимоий карталар 1 Қишлоқ хўжалиги экин турлари Аҳолиси ва меҳнат ресурислари Аҳолини иш билан бандлиги картаси Аҳолининг табиий ўсиши ва зичлиги Аҳолини иш билан бандлиги картаси 2 Қишлоқ хўжалиги ихтисослашуви Қишлоқ хўжалигида пахтачиликнинг салмоғи Қишлоқ хўжалигига ихтисослашиви Фермер хўжаликларини соҳалар бўйича бўлиниши картаси Экин майдонларининг таркиби ва уларни жойлаштириш 2 Чарвочилик зонаси-дан фойдаланиш Агросаноат мажмуалари Агросаноат мажмуалари Қишлоқ хўжалигида ялпи шоличиликнинг солмоғи Қишлоқ хўжалигида дончиликнинг солмоғи 3 Кўл балиқчилиги Қишлоқ хўжали- гида хизмат кўрса-тиш Агроиқтисодий районлаштириш картаси Пахтачилик Пахтачилик сохалари III . Кадастр карталари 1 Тупроқ бонитети картаси Ер кадастри карталари Агрогруппалар картаси Эрозияга қарши тадбирлар 2 Қишлоқ хўжалиги ерлари типлари Ерларни иқтисодий баҳолаш картаси Ерларни сифатини баҳолаш картаси Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий кўрсаткичлари Адабиётлар 1. Хоразм в илоят и Статистика бошқармаси тўпламлари. 1990- 2005 йй. 2. Хоразм вилояти Табиатни м уҳофаза қ илиш қў митаси маълумотлари . 1990-2005 йй. 3. www.ziyonet.uz