logo

Қайта тикланадиган энергия технологияларидан фойдаланишда барча мулк шаклидаги тадбиркорларга давлатнинг амалий ёрдами

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

91 KB
Қайта тикланадиган энергия технологияларидан фойдаланишда барча мулк шаклидаги тадбиркорларга давлатнинг амалий ёрдами  Давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг ҳар томонлама ҳамкорлиги асосида энергетик муаммони ҳал этилишининг самараси беқиёсдир. АҚШда кенг ҳамкорлик спектори доирасида кичик нодавлат ташкилотлар учун Осиё–Тинч океани ҳудудий бирлашмасида тузилган ҳамкорлик асосида оддий плиткадан қуёш батареясини қураётганларга ҳам қандай қилиб кенг миқёсда соф экология ва иқлим масалаларини ривожлантириш ўқитилади. Бундай ихтиёрий ҳамкорлик Австралия, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Жанубий Корея мамлакатларида амалга оширилиб, АҚШ билан бирга жаҳон энергия истеъмолининг 50 фоизини ташкил этади. Улар соф ва самарали технологиялар ва ҳамкорларнинг тегишли мамлакатларда атроф-муҳитни ифлосланишини қисқартириш, энергетика хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришини мақсад қилишган. Ҳамкорликнинг охирги муваффақият мезони — жойларда аниқ натижа бераяптими ёки йўқ, эришилаётган натижалар ҳақида гапирилганда, ҳақиқатдан айрим ҳамкорлик ижобий роль ўйнайди. Масалан, тоза турдаги ёқилғи ва транспорт воситаси, бозор йўналишидаги ҳамкорлик, энергия таъминотига эришиш ва энергия истеъмоли самарадорлигини яхшилаш ҳамда атроф-муҳитнинг софлигини намойиш қилади. АҚШда ҳамкорликда бажарилаётган ишларда, ҳамкор қатнашчиларнинг ҳисобдорлиги бўлиши керак деб ҳисобланади. Шу мақсадда сайт яратилиб, у америкалик ҳамкорларнинг мустаҳкам ривожланиш соҳасидаги маълумотлари билан доимо янгиланиб турилади. Республикамизда ҳам бу борада маълум ишлар қилинмоқда жумладан, шу йилнинг июль ойида БМТнинг тараққиёт дастури ва Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорлик доирасида Тошкентда «Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиётини кам углеродли ривожланиш йўлига ўтишни қўллаб- қувватлаш» мавзусида тематик семинар ташкил этилган. Унда Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон аграр секторида биогаз қурилмаларига талаб кўпайганлиги ва ушбу мавзуга қизиқиш катта эканлигини маркетологлар хулосасидан маълумлиги таъкидланган. Шунингдек, семинарда қатор факторларга хизмат қилиши, жумладан, қайта тикланадиган энергия сотиб олишни имтиёзли қарзлар орқали ташкиллаштириш ва истеъмолчилар учун қисман инвестицияларни қайтариш, ишлаб чиқарувчилар ва ҚТЭМ қурилмалари ускуналарини етказиб берувчилар учун солиқ имтиёзлари белгилаш, энергия балансида таъминловчи ҚТЭМ ишлаб чиқарган ташкилотнинг электр энергиясининг мажбурий ҳиссасини аниқлаш каби жараённи тезлатиш зарурлиги таъкидланган. Республикамизда жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликка эҳтиёж пайдо бўлаяпти. Бундай ҳамкорликнинг янги шакллари, усуллари ҳамда кўринишлари пайдо бўлмоқда. Булардан бири — ижтимоий шериклик. Президентимиз томонидан илгари сурилган Концепцияда ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини юксалтиришдек эзгу вазифалар белгилаб берилган. Шу муносабат билан ишлаб чиқилган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинса, уни ҳаётга татбиқ этишдан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг жамият ҳаётидаги мавқеи кўтарилади, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқарувчи субъект сифатидаги обрўси ошади. Ижтимоий шерикликка оид ҳуқуқий алоқаларни такомиллашуви давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ҳуқуқий замин яратиш баробарида, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва ролини янада юксалтиришга хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда модернизациялаш ҳамда мамлакат ҳаётини янада демократлаштириш билан боғлиқ ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлайди. Тарғибот-ташвиқотни кучайтириш ушбу ижтимоий шериклик усул ва шаклларидан қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқариш ва фойдаланишни йўлга қўйишда кенг фойдаланиб, тарғибот-ташвиқот кучайтириш, ҳаётга жорий этилишига амалий ёрдам, кўмак бериш ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Т ежамкорлик — муваффақият калити Шуни таъкидлаш керак, энергия тежамкорлиги — бу фақат анъанавий энергия етказувчиларни технологиясини жорий этиб, самара олиш эмас, шунингдек, ҚТЭМдан фойдаланиб, ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиб, энергобалансни диверсификациялаш ҳисобига кўпайтиришдир. Стратегик режада қайта тикланадиган энергия манбаси ичида ноанъанавий энергия қуёш, шамол, ер иссиқлиги, кичик дарёлар, океан, биомасса ва торф алоҳида қизиқиш уйғотади. Чуқур фан ва ностандарт технологияларсиз барча турдаги ҚТЭМдан тўлиқ ва самарали фойдаланиш мумкин эмас, шунинг учун бу жараённи илмий-техника тараққиёти (прогресси) омилига боғлаш керак. ҚТЭМдан фойдаланиш, мамлакатнинг тўлиқ мустаҳкам ривожланишига мос тушиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари мувозанатини таъминлаши ва атроф-муҳит ҳамда табиат-ресурслари имкониятларини ҳозирги ва келажак авлод ҳаётий талабларини қондириши зарур. Кундалик ҳаётимизда зарур манбалардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш — ҳозирги давр, келгусида ҳам катта фойда олишга ёрдам берувчи бир омиллигини, буни энг аввало манбаларга харажатларни қисқартириш ҳисобига эришиш зарурлигини, истеъмолчига энергия манбаларини етказиб бериш озмунча меҳнат сарфланмаётганини тушунтириш, давр талабидир. Президент Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилнинг мамлакат ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг якуни ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида, энергия манбаларини тежашни кечиктириб бўлмайдиган масала деб қабул қилиш кераклиги, шунинг ҳисобига товар ва хизмат турлари нархини камайтириш, иқтисоднинг ўсишини таъминлаш кераклигини алоҳида таъкидлаган эдилар. Кундалик ҳаётимизда зарур манбалардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш — нафақат ҳозирги давр, ҳаттоки келгусида ҳам катта фойда олишга ёрдам берувчи бир омилдир. Буни, энг аввало, манбаларга харажатларни қисқартириш ҳисобига эришиш зарур. Ахир истеъмолчига энергия манбаларини етказиб беришда озмунча меҳнат сарфланмайди. Масалан, кўмирни ёки газни кавлаб олиш даврининг бошидан бошлаб, токи уни истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараённи ўзингиз таъсаввур қилинг. Маҳсулот, минглаб ишчиларнинг жуда оғир меҳнати эвазига, бир неча поғонани ўтайди, фақат шундан сўнгина уйларимизда ва ишлаб чиқаришда электр чироғи ва иссиқлик энергияси пайдо бўлади. Лекин, ушбу неъмат, бойликдан фойдаланишда биз ҳар доим ҳам бу ҳақида ўйламаймиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлашича, саноат корхоналаримиздаги энергия харажатлари дунё кўрсаткичидан ўртача 2 –2,5 марта кўплиги ҳеч кимсани ташвишга солмаяпти. Сабаби шундаки, энергия манбаларини қазиб чиқаришда, қайта ишлашда, сотиш ва сарфлашда, улардан тежамкорлик билан фойдаланилмаяпти, нобудгарчилигига ва ўғирланишига, ўлчов асбобларининг етишмаслигига йўл қўйилмоқда. Ўзбекистонимиз ўзини ўзи тўлиқ энергия билан таъминлайдиган мамлакат ҳисобланади. Лекин бизга бебаҳо бу қайта тикланмайдиган манбадан хўжасизларча муносабатда бўлишга ҳеч кимга ҳуқуқ бермайди. Биз доимо шуни ёдда тутишимиз керак, бундай ноёб бойликдан бизнинг фарзандларимиз ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга, шу сабабли келажак авлод учун ҳам сақлаш ҳақида ғамхўрлик қилишимиз керак. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси энергия манбаларининг тежамкорлик йўналишида ҳаётда амалиётга жорий этиш учун ишлаб чиқилган дастурларни бажарилишини масъулликни зиммасига олган ташкилот ҳисобланади. У ҳар йили саноат ва тадбиркорлик субъектларида электр ва иссиқлик энергиясини тежаш учун анчагина чоралар қўллайди. Жумладан, бунинг натижасида 2005 йилда деярли 1116 миллион киловатт соат электр энергияси ва 1298,4 минг ГКАЛ иссиқлик энергияси тежалган. Бундай муваффақиятга эришишга «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзпахтасаноат» ассоциацияси муносиб ҳиссаларини қўшганлар. Бу корхоналарда амалга оширилган ташкилий - техник чоралар кутилган натижаларини берган. 63,1 фоиз тежалган электр ва 46,4 фоиз иссиқлик энергияси технологик жараёнлардаги ускуналардан фойдаланишда, кам энергия истеъмол қилинадиган, технологияни мукаммаллаштириш, иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланиш эвазига амалга оширилган чоралар ҳисобига тўғри келади. «Ўзпахтасаноат» ассоциациясининг қатор заводларида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва ускуналарни модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ишлари бажарилган. Натижада сарфланаётган электр энергияси 20 фоизга камайган. «Саноатқалинқоғозсавдо» очиқ акциядорлик жамиятнинг картон ва қоғоз тайёрлаш жараёнида 2005 йилда 1278,3 минг киловатт соат, гофрокоробка (қобирғали қоғоз қути) ишлаб чиқаришда — 108,2 минг киловатт соат энергия, шунингдек, 2659,2 ГКАЛ иссиқлик энергиясини тежашга эришилган. Эндиликда ҳам саноат корхоналари ва йирик тадбиркорлик субъектлари электр ва иссиқлик энергиясини тежаш ташкилий - техник чораларини кўрмоқда. Бунда энергия тежайдиган ускуна, модернизация қилинган ҳисоблагичлар, ўлчов приборларини ўрнатиш, зарур ҳолатларда ноанъанавий, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бундан ташқари, электр энергиясини тежаш бўйича мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан қабул қилинган қарорнинг ижросини таъминлаш учун изчил чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб - китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштиришнинг чоралари тўғрисида»ги, «Электр энергиясини сотиш ва фойдаланишнинг ҳисобот тизими ва назорати такомиллаштиришнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги 2004 йил 1 ноябрдаги қарори ҳамда 2009 йил 22 августдаги «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғриси»даги қарорлари билан етказилган ва электр энергиясига ўз вақтида тўлиқ тўловни амалга ошириш масаласига муҳим эътибор қаратилмоқда. Инспекция ўз режали текширишларида хўжалик субъектларини назорат тарзида энергиядан фойдаланишини ўрганган. Таҳлиллар шуни кўрсатганки, энергиядан фойдаланишда маъсулиятсизлик ҳолатларига йўл қўйилган. Икки мингдан ортиқ объектларни текшириш пайтида, 7 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Энергия манбаларини тежаш ўрнига, ноқонуний фойдаланишга уринмоқчи бўлган корхона ва ташкилотларга нисбатан иқтисодий чоралар кўрилиб, белгиланган тартибда улардан 256,7 миллион сўм жарима ундирилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли органларга мингдан ортиқ тақдимномалар киритилган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим корхона ва ташкилотлар энергия манбаларини тежаш масаласига ҳамон жиддий эътибор бермаяптилар. Бундай йирик корхоналар ва ташкилотлар 860 тадан ортиқни ташкил этган. Агар бу бўйича маълумотлар умумлаштирилса, ушбу субъектларда электр ва иссиқлик энергия манбаларидан 213,3 миллион киловатт соат ва 1278 ГКАЛ тежаш имкони мавжуд экан. Агар корхона ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотлари таннархини камайтиришни, энергияни тежашда фаоллиги ҳисобига ривожлантирса, унда сўзсиз мамлакат иқтисодининг ривожида муҳим омил бўлади. Шундай экан, тежамкорлик — муваффақият гарови эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётининг беистисно, барча соҳалари жадал ривожланди. Жумладан, йўловчи ва юк ташиш тармоқлари тез суръатларда кенгайди. Шу жараёнга боғлиқ ҳолда, табиийки, автотранспорт воситалари кўпайиб, ҳаракат оқими тиғизлашди. Бу ҳол ёнилғи таъминоти умуман, республикада транспорт инфратузилмасини мутаносиб ҳолда ривожлантириш ва такомиллаштиришни, шу билан бир вақтда транспорт воситаларининг атмосфера ҳавосини меъёридан ортиқча ифлослантирмаслиги масаласини ҳам эътибордан четда қолдирмасликни тақозо этди. Шу нуқтаи назардан қараганда, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралдаги «Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган газ ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айни вақтида қабул қилинди. Ушбу қарор экологик тоза бўлмаган бензин ва бошқа ёнилғиларни камроқ ишлатиб, унинг ўрнига экологик тоза суюлтирилган ва сиқилган газдан кўпроқ фойдаланишга ўтишни тезлаштириш ҳамда компрессор станцияларни ва газ қуйиш шохобчаларини кенгайтириш бўйича 2007–2012 йилларга мўлжалланган аниқ стратегияни ишлаб чиқишга замин яратди. Ўтган йиллар давомида бутун республикада Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси юзасидан автотранспорт воситаларининг бир қисмини суюлтирилган ва сиқилган газга ўтказиш бўйича режали чора-тадбирлар амалга оширилиб, кенг тармоқли инфратузилма барпо этилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 ноябрдаги «Маҳсулотлар, хом ашёва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор тамойилларини жорий қилишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори талабларидан келиб чиқиб, суюлтирилган газ республика товар хом ашёбиржасида сотилмоқда. Республикадаги автомобилларга газ қуювчи барча шохобчалар биржада қатнашиб ва сотувга қўйилган газни кимошди савдоси орқали харид қилмоқда. Тошкент шаҳрида аҳоли тураржойлари зичлиги ва автомашиналар жадал кўпайиб бораётгани туфайли бензинда ишловчи автотранспорт воситалари ҳавога чиқараётган заҳарли газ миқдори меъёридан ошиб кетиши табиий. Бунга йўл қўймаслик мақсадида пойтахтдаги автотранспорт ҳайдовчилари машиналарини ҳам арзон, ҳам экологик тоза газ ёнилғисига ўтказмоқдалар. Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг «2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлар» мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар асосида «Муборак» газни қайта ишлаш заводи ва «Шўртаннефтгаз» унитар корхонасида йилига 400 минг тонна суюлтирилган газнинг кўпайиши ва нархининг янада арзонлашувига олиб келади. Қолаверса, автомобиль ёнилғиси сифатида ишлатиладиган суюлтирилган газнинг бошқа афзаллик томонлари ҳам кўп. Энг муҳими, экологик жиҳатдан анча тоза бўлиб, ҳавога кам заҳарли модда ишлаб чиқади ҳамда тўла ёнмаган ёнилғи газ икки баравар камаяди. Моторда детонация юз бермайди, цилиндр ва поршень қисмларини қурум босмаслиги сабабли ишлаш муддати узаяди. Мотор мойи ўз хусусиятларини узоқ муддат сақлаб қолиши боис, уни алмаштириш муддати ҳам узаяди. Газ бензинга нисбатан тоза ёнилғи бўлгани учун автомобиль карбюратори ифлосланмайди. Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги афзалликлар таъмирлашга кетадиган сарф- харажатларни ҳам анча тежайди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2012 йилгача Тошкент шаҳрида 107 та газ қуйиш ва 13 та компрессор шохобчаларини қуриш мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 16 та газ қуйиш ва 9 та компрессор шохобчалари ишлаб турибди. Бу аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва экологик тоза ҳамда арзон ёнилғи билан таъминлашга ҳукумат эътибор бераётганининг далилидир. «Ўздавнефтгазинспекция» Тошкент шаҳар бўлими шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли идора ва корхоналар билан ҳамкорликда пойтахтдаги автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчаларини ободонлаштириш, гўзал қиёфа бағишлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини янада юксалтириш учун имкониятларини ишга солмоқда. Энергия тежамкор лампалар . Энергия истеъмолининг ўсиши ва унинг охирги ўн йилда жиддий равишда қимматлашиши, иссиқхона газлари, шу жумладан, электр станциялар ишлаб чиқараётган чиқиндисини камайтириш, мамлакатлар ҳукуматларни энергия самарадорлигини оширишни ўйлашга мажбур этмоқда. Бундай ечимлардан бири оммавий равишда чўғланадиган лампалардан воз кечиш бўлди. Европа Иттифоқи мамлакатларида 2012 йилга қадар, Россияда 2014 йилгача чўғланадиган лампалар айланмаси таъқиқланмоқда. Лекин ўрнига келган люминесцент лампалар, «Ильич лампочкалари» ўрнига муқобил бўлишдан анча узоқ бўлди. Дунёда ҳали анча қиммат бўлса ҳам, лекин самаралироқ ва хавфсиз ёритиш манбаси бўлган светодиодли ёритгичга кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. Чўғланадиган лампаларнинг ютуғи унча катта эмас, чўғланишига кам вақт кетади, заҳарли компонентлар мавжуд эмас, уни тўплаш ва қайта ишлаш (утилизация) учун махсус инфраструктура керак эмас. Фақат шиша буюмлар билан бирга қўшиб қайта ишлаш чекланганлигидир. Лекин бу лампанинг камчиликлари жуда кўп. Биринчидан, ёруғлик бериши даражаси паст, куннинг ёруғлигича ёритолмайди, сариқ рангга хос ёруғлик беради. Бунинг фойдали коэффиценти 5 фоиз ортмайди, кўз билан барча ёруғлигини илғаб бўлмайди. Иккинчидан , у узоқ вақт хизмат қилмайди, эртами ёки кечми вольфрам ипи куяди. Кўпи билан 3–4 ой фойдаланиш мумкин. Узоқ вақт яроқлик бўлмаслигига қайта-қайта ўчириб-ёқиш, тармоқ кучланишдаги тез- тез ўзгаришлар сабаб бўлади. Шиша колбасининг арзимас шикастланиши уни фойдаланишга яроқсиз қилади. Учинчидан ёнғинга хавфли. Ёқилганидан 30 минутдан сўнг, ташқи юзасида қувватига қараб, 145 0 С градусдан 330 0 С градусгача иссиқлик ҳосил қилади. Агар 60 Вт. қувватли лампанинг юзасига сомон тегиб қолса, тахминан бир соат атрофида аланга олади. Шунга қарамай, кўп мамлакатларда чўғланадиган лампаларга муқобили бўлмаганлиги сабабли энергия истеъмоли юқори бўлсада, алмаштиришнинг иложи бўлмагач фойдаланиб келинмоқда. Айрим мукаммаллаштирилган варианти галоген лампалар, деярли оддий лампадан фарқ қилмайди. Фақат колбасига галоген ёки буғланган йод ва бром имкониятлари тўлдирилган. У вольфрам ипларини тез бузилиб кетмаслиги учун ёрдам бериб, унинг ишлаш муддатини икки-тўрт баробар узайтиради. Замонавий люминесцент лампалар халқимизга кўпроқ энергияни тежовчи сифатида таниш. Бу чўғланадиган лампалардан фарқли, уни тўғридан-тўғри тармоққа улаб бўлмайди. Унинг ёниш ёки олдиндан электрод ёрдамида қизитиб олишни ва юқори кучланишли импульсни талаб этади. Ёнганидан сўнг, токнинг даражаси кўп қиррада кўтарилади. Шунинг учун люминесцент лампалар махсус қурилма – балласт (конденсатор) билан таъминланди. Люминесцент лампаларнинг энг муҳим ютуғи — маълум даражада кўпроқ ёруғлик сочиши, ишлаш муддати анча узоқ ва энергия истеъмоли камроқ. Масалан, 23 Втли люминесцент лампа, 100 ВТли чўғланадиган лампадек хонани ёрита олади. Хизмат кўрсатиш муддати 20 минг соатгача бўлиши мумкин. Шу билан бирга унинг нархи, 2–4 маротаба қиммат. Лекин ярим йил ичида ўзини оқлайди. Уч хонали квартирадаги ёруғлик манбалари энергия тежамкор ушбу лампалар билан алмаштирилса, 100 кВт соат ойига ёки бугунги тариф бўйича 7680 сўм (йилига 92160 сўм) иқтисод қилинади. Лекин иқтисод қилиши ва узоқ ишлашидан ташқари, қатор камчилиги мавжуд. Биринчи ва асосийси – экологик хавфлилиги. Ҳар бир лампанинг таркибида 3–5 мг концентрацияли ёки аралашма ҳолдаги симоб мавжуд (шуни эслатиш лозим, аҳоли яшайдиган пунктда ҳавода 0,0003 мг/кв.м дан ошмаслиги керак). Бу лампанинг утилизацияси алоҳида эътиборни талаб қилади, ҳозирча МДҲда саноқли ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компанияларгина бу борада иш олиб бормоқда. Иккинчи камчилиги — кичик частотали шовқинли, шунингдек, узоқ ишга тушиши (1 секундан 3 секундгача). Люминесцент лампалар катта даражада бўлмаса ҳам чўғланадиган лампага нисбатан таққосланганда иқтисод қилган ҳолда, қатор камчиликларга эга, яъни, экологияга салбий таъсир кўрсатиб, чўғланадиган лампаларни энг яхши алмаштирувчиси эмас. Кўп мамлакатлар оммавий тарзда светодиод (liht emissioh diode. LED- технология) ёрдамида ёритгичларга ўтиш ҳақида ўйлашмоқда. Унинг ишлаш принципи шундан иборатки, ёруғлик ипда ёки газлар билан эмас, аксинча ток ўтаётган кристалларда нурланади. Унинг ижобий томони — светодиодларнинг ихчамлиги (тармоққа улаш учун қўшимча ускуна керак эмас, энг мураккаб жойларга ҳам жойлаштириш мумкин), экологик хавфсиз (утилизация қилиш учун инфраструктура талаб этмайди). Ундан ташқари, юқори фойдали коэффицентга эга, механик мустаҳкам, спирали бўлмагани учун тебранишга ва бошқа сезиларли таъсирларга ҳам чидамли, деярли қизимайди, шунинг учун ёнғинга минимал хавфли. Светодиодларнинг ижобий тавсифи унинг хизмат қилиш муддати (юқори бўлмаган кучланиш ҳолатида 100 минг соат, яъни авария ҳолатидаги ёритишдан ташқари) ҳисобланади. Лекин узоқ фойдаланилиши туфайли ёки ярим ўтказгич вазифасини бажарувчи кристалларнинг етарли совутилмаслигидан ёритиши сифати сусайиб боради. Светодиод юқори кучланиш талаб қилмайди, шунингдек, анча кам электр энергия (чўғланадиган лампаларнинг ёруғлик эффектини ҳосил қиладиган 10 фоиз миқдорини) истеъмол қилишини ҳисобга олиб, уни аниқ чўғланадиган лампанинг ноанъанавий(муқобили) шакли деб аташ мумкин. Ундан турмушда кенг фойдаланишга тўсиқ бўлишнинг жиддий сабаби, нархининг қимматлигидир. Олимларнинг фикрича, бошқа ёруғлик манбалари амалда ўзининг максимал имкониятларини кўрсатиб бўлган бўлса-да, светодоид ўзининг 10 фоиз имкониятида намоён қилган. Шундай қилиб, энергияга тежамкор ёритгичлар яқин вақтда янги сифатга ўзгариши мумкин. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган иқтисодий самаралар Қайта тикланадиган энергия манбаси, табиий энергия хусусиятига эга бўлган, кенг мезондаги табиат манбасидир. Шунга қарамай, қайта тикланадиган энергия манбаи сирли таёқча эмас, энергия олишнинг барча масаласини ҳал этмайди, қанча кўп бу манбадан фойдаланар эканмиз, шунча нефть, табиий газ, кўмирдан фойдаланиш қисқаради, атроф-муҳитнинг ифлосланиш ва иссиқхона газларининг атмосферага тарқалиши камаяди, шу билан бирга иш жойлари кўпаяди. Қайта тикланадиган энергия манбалари туман ва қишлоқлар учун катта имкониятлар эшигини очади. Жумладан, янги иш жойлари ташкил этилиб, даромад манбалари пайдо бўлади, ҳудуднинг солиқ базаси кенгаяди. Қайта тикланадиган энергия катта потенциалга эга, тоза атроф-муҳитни тегишли талабни қондиради, соф атроф-муҳитни яратади, яхши иш жойлари яратилишига ва инвестиция қўйишга қулай шароитлар яратилади. Қишлоқ аҳолиси бундай қайта тикланадиган энергия манбаси яратилишидан катта фойда кўради.  Шундай ривожланиш қишлоқ аҳолисига замонавий энергия шаклини олишга имконият ҳосил қилади. Шамол, қуёш, геотермал электр станциялари, катта бўлмаган гидростанциялари шунингдек, биомассалар, қишлоқ маиший соҳасига электр энергиясини беради. Қуёш энергетикаси ва қуёш билан сув иситиш қишлоқ аҳолисининг арзон замонавий энергия манбаси билан таъминлаши мумкин. Жумладан, 2011 йилнинг бошида аҳолига Тошкент вилоятидаги табиий газ тарқатувчи корхоналар 1 м 3 . табиий газни 67 сўм 50 тийин деб белгиланган нархда сотаётган эди. Агар 5–6 кишилик бир оила яшаётган уйининг иситиш майдони ўртача 60 м 2 . бўлса, табиий газга сарф-харажат 1 йилга (ёз ойида – 15000 сўм х 6 ой = 90000 сўм; қиш даврига 80000 сўм х 6 ой = 480000 сўм) қиш ва ёз учун 570,0 минг сўм сарфланган. «Ихлос Бизнес Барака» хусусий корхонасининг сарф -харажатлари бўйича қилинган ҳисоб -китобларга кўра, биогаздан фойдаланилганда, унинг 1 м 3 . сотувга 30 сўм атрофида бўлиб, 1 йилнинг қиш ва ёз ойларига (ёзда – 9000 сўм х 6 ой = 54000 сўм, қишда 30000 сўм х 6 ой = 180000 сўм) 234000 минг сўмни ташкил этган. Демак, биогаздан фойдаланишнинг иқтисодий самараси аён, у 2,5 баробар арзон. Шунингдек, чиқиндидан биогаз олиш давомида ҳосил бўлган биоўғитнинг 1 килограммини 150 сўмдан сотиш мумкин бўлган. Шу кунларда дўконларда сотилаётган биоўғитнинг 1 килограмми 500 сўм, минерал ўғитнинг 1 килограмми эса 5000 сўмни ташкил қилган. Бир кунда ишлаб чиқариладиган биоўғит 140 кг атрофида бўлиб, 21000 сўмни ташкил этган. Арзон хом ашё чиқиндидан олинаётган биогаз ва биоўғит, амалдаги табиий газ ва ўғитлардан 3–4 баробар арзонга тушган. Маълумки, уйни, иш жойларини, фермани иситиш, oвқaт пишириш учун ва бошқа мақсадларда иссиқлик манбаи, масалан, табиий газ, кўмир ёки электр энергияси талаб қилинади. Қишлоқ шароитида истиқболи порлоқ иқтиcoдий ва экологик тоза иссиқлик манбаи ― бу биогаздир. Қишлоқлардаги ҳар бир хонадонда доимо анча миқдopдaги гўнг, ўсимлик қолдиқлари ва турли чиқиндилар тўпланиб қолади. Улар парчаланганда (анаэроб ферментланиш) газ аралашмаси ажралиб чиқади: метан — 55–70 фоиз, углерод гази — 28–43 фоиз. Ўртача 1 кг органик мод да 70 фоизга биологик парчаланганида 180 грамм метан ажралиб чиқади. Бошқача айтганда, чорва нинг 1 тонна қypyқ гўнгидан тахминан 300 м 3. газ олиш мумкин. Биогаз қурилмасининг ишлаши унинг самарадорлиги кўплаб омилларга, масалан, температура режими, зичлик, зарур бактериялар миқдopи, биокимёвий мувозанат, углерод-азот муносабати ва бошқаларга боғлиқ. Ишлатиб бўлинган масса ўзида юқори миқдopдaги азотни сақ л аб қолади ва ундан тайёр ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Қурилмага сарфланган харажат ўзини олти ойда oқ л aйди. Биогаз олиш қурилмалари анча вaқтдaн бери кўплаб Европа, Америка мамлакатларида, Хитой (31 миллиондан opтиқ), Ҳиндистонда ва Австралияда муваффаққиятли ишлатиб келинмоқда. Юқорида айтилганларидан ташқари, биогаздан иссиқхоналарни (теплицаларни) иситиш учун бемалол фойдаланса бўлади (сарф-харажатлар 1 йилда oқлaнaди). Бу эса аҳолини дармондорига бой сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлашга ҳамда дeҳқон-фермернинг фаровонлигини оширишга хизмат қилиши мумкин. Жумладан, 3–5 кишилик оилада oвқaт пишириш, чой қайнатиш ва 40 м 2 хонани иситиш учун суткасига тахминан 6 м 3 . газ талаб қилинади; 5 сотихли иссиқхонани (теплица) иситиш учун — суткасига 40–50 м 3 газ ишлатилади. Мамлакатимизда биогаз қурилмаларидан Тошкент, Жиззах, Андижон, Қашқадарё вилоятларида муваффақиятли фойдаланилаётир. Биомасса ва биогаз технологияларидан фойдаланиш Ўзбекистонда қайтa тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларидан биридир. Экологик фойдаси. Биогаз ишлаб чиқариш атмосферага метан тарқалмаслигининг олдини олади. Чунки метан, инсон соғлиги учун энг хавфли кимёвий элементдир. Метаннинг иссиқхона гази (парниковый эффект) самарасига таъсири СО 2 нисбатан 21 марта кучлироқдир. Қайта ишланган гўнг кимёвий дориларни ишлатилмаслигига имкон яратади, бу ер ости сувларини ифлосланишини камайтиради. Шундай қилиб, биомасса ва биогаз атмосферага зарарли газларни тарқалишини камайтиради, атроф-муҳитни тозалайди ва электр ҳамда иссиқ сув ишлаб чиқаришга имкон беради. Ёки биомасса ва биогазнинг экологик фойдали томони қуйидагилар: • Атмосфера ҳaвocигa метан (иссиқхона гази) тарқалиши камаяди; • Электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқиладиган газ, кўмир миқдори камаяди, ўтин учун дарахтлар кесилишидан сақлаб қолинади, ҳосил бўладиган ис гази ва бошқа зарарли моддалар камаяди; • Атроф-муҳитга ифлос сувлар ташланиши камаяди; • Дарахтлар ва бошқа ўсимликлар сақлаб қолинади, кимёвий ўғитларга бўлган зарурият камайиб, атроф-муҳитдаги ҳаво тозаланади. Ҳозир дунёнинг экологик муаммоси нафақат мураккаб, балки кўп қирралидир. У деярли моддий ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида амалда пайдо бўлади. Шунинг учун бизни ўраб турган атроф-муҳитни эҳтиёткорлик билан асраб-авайлаб қарашимиз керак. Электр энергиясини чегарасиз истеъмол қилишимиз шу каби табиатни ифлосланишига ва табиий захираларнинг камайишига олиб келади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Каримов И. А., «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари». Ўзбекистон, Т.: 2009 й. 2. Каримов И. А., «Халқ сўзи» газетаси, «Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш — тараққиётимизнинг муҳим омилидир», 2010 йил 8 декабрь №236. 3. Каримов И. А. Фармон ва қарорлари. 4 . Каримов И. А. Асарлари. 5. « Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2007 йил 26 сентябрь. 6. Хориж матбуоти саҳифалари, « О храна окружающей среды . П рогресс, достигнутый США за последные 30 лет» , 2005 г . и юнь . 7. Хориж матбуоти саҳифалари, «Экологическая чистая энергия: проблемы и решения» 2006 г . и юль . 8. « Возобновляем ые источники энергии » , п убликация подготовлена программой развития ООН в У збекистан е , Т ошкент .: 2007 йил. 9. Экслюзивная серия ООН «Аналитическая записка» 2007 йил №1 (8). 10 . «Ташкентская правда», «Широкий шаг энергокомплекса Узбекистана», УзА, .2011 г. 16 февраль. 11. Аъзам Т. , «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири, «Марказий Осиёдаги сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари», 2011 йил 3 март № 27. 12. Шодиметов К., «Моҳият» газетаси, «Инновацион лойиҳа амалда», 2010 й. 15 октябрь. 13. Ортиқов А., «Моҳият» газетаси, «Муқобил энергия манбалари» 2011 й. 11 март № (510). 14 . Абдураимова Н ., «Тошкент ҳақиқати» газетаси « Тежамкорлик – муваффақият калити» 2006 й. 1 апрель.