logo

Сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

71 KB
Сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари Замонавий, соф ва самарали энергетика хизматига эришишни фаоллаштириш, аҳолини энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва уни кафолатлаш атроф-муҳитни ҳимоялашга ёрдам беради. Яна шуниси муҳимки, энергетика хизматини кўрсатишнинг ташкил этилиши аҳолини бирдамлиги учун катта имконият яратади. Демократик қарор қабул қилиш маданиятини оширади ва кундалик ҳаётда шунга мурожаат этиш учун катта имконият яратади. Демократик тизимни ривожланиши, нафақат овоз бериш, аксинча бошқа кўп элементларни қўшади. Аҳолининг жамият ҳаётида қатнашишини таъминлаб, ижтимоий бирдамлик пойдеворига ва институтларига таяниб, чуқур илдиз отади. Алоҳида олинган қишлоқ аҳолиси учун ёки энергетика таъминоти қийин ҳолатидаги худудда яшовчиларга энергетика таъминоти хизмати қай даржада кўрсатилиши билан боғлиқ бўлиб, хизмат кўрсатаётган ташкилотларни маҳаллий аҳоли олдида ҳисобдорлигини оширади. Кўпинча фуқароларнинг энергияга бўлган истеъмол талаби, бошқарув органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларида кимлиги, қаердан, қандай таъминланиши тўлиқ ҳисобга олинмайди. Уй хўжалиги ва энергия етказиб берувчилар ўртасидаги нуқсонлар, жаҳонда қатор новаторлик ташаббуслари билан муаммолар ечилган, маҳаллий жамоатчилик шаклларини мустаҳкамлаш орқали электрлаштириш соҳасидаги бўлган бўшлиқлар тўлдирилган. Жумладан, АҚШ халқаро ривожланиш Агентлиги Ахмадободда (Ҳиндистон) альянсни қўллаб- қувватлаган, бунда маҳаллий нодавлат ташкилотлар, маҳаллий электр энергияси таъминотида ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тайёрлашда, молиялаштирилишига ёрдам ташкил этиб воситачилик хизматини бажарган. Натижалар эътиборга лойиқ бўлиб, эксперимент лойиҳаси доирасида 820 уй хўжалиги яширин, махфий ва ишончли бўлмаган хизматдан доимий электр энергия таъминотига ўтган. Электрлаштириш жараёнига жамоатчиликни жалб этиш каби дастурлар ишлаб чиқилса, демократик бошқаришнинг маҳаллий даражадаги ривожланиш ошади. У ишончни кучайтиради ва ижтимоий маблағ (капитал)ни шакллантиради ва одамларга ўзларини ташвишга солаётган муаммоларини ечишга ёрдам беради. Бунда улар нафақат истеъмолчиларни электр энергия таъминотига боғлайди, балки фуқароларни энергия таъминоти жараёнларида иштирок этиб тасаввурга эга бўлишини, фаолликларини ошишига имкон яратади. Бу тажриба ва янги эгалланган кўникмаларни жамоа-сиёсий ҳаётининг бошқа соҳаларда ҳам осонлик билан қўллаш мумкин, натижада янада мустаҳкам, пишиқ ва ҳимояланган демократик маданият ташкил этилади. Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси юртимиз ҳаётида янги тараққиёт босқичини бошлаб берди. Бу босқич янги демократик институтларни ҳаётга жорий этиш, уларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш учун муайян даврдир. Концепцияда ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини юксалтиришдек эзгу вазифалар ҳам белгиланган. Дарҳақиқат, бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларининг жамиятдаги роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Улар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда, давлат дастурларининг ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатмоқда. Умуман олганда, ҳозирги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ривожига, жамият тараққиётига самарали ҳисса қўшмоқдалар. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш орқали давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтаришга, жамият ҳаётига «учинчи сектор»нинг ролини янада юксалтиришга эришиш мумкин.  Ижтимоий шериклик орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари ёки фуқаролик жамияти институтлари билан тенг ҳамкор сифатида майдонга чиқмоқда. Бунда, айниқса инсон манфаатларини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Илгарилари бундай муносабатларда давлат нодавлат нотижорат ташкилотига ёрдам, кўмак берувчи субъект сифатида майдонга чиққан бўлса, ҳозирги кунга келиб нодавлат ташкилотлари давлат учун тенг ҳамкорга айланмоқда. Бу жамият ҳаётида нодавлат ташкилотларининг роли ва ўрни юксалиб бораётганлигидан далолатдир. «Адолат» СДП ташкилотларининг қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергияни тежашни ташкиллаштиришдаги иштироки (Д авлат, нодавлат нотижорат ташкилотлар, барча мулк шакллари билан ҳамкорликда) Яқин истиқболдаги ғоялар, ихтироларни реал амалиётга татбиқ этиш қобилиятига асосланган инновацион иқтисодиётга ўтиш муҳим омилга айланмоқда. Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис бутун дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилаяпти. Чунки, энергиянинг муқобил турларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юрт тараққиётига, халқ фаровонлигига хизмат қилади. Айтиш жоизки, Ўзбекистон «Адолат» социал -демократик партияси ўз фаолиятида муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйиш масаласини муҳим деб билмоқда. Қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш механизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва тадбиқ этиш масалалари партиянинг диққат — марказида турибди. Энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Мамлакатимизда энергия истеъмолини камайтириш ва уни тежашнинг самарали тизимини жорий этишга муҳим вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш жараёнида тежамкор, замонавий технологияларни қўллаш кўлами кенгайиб бормоқда. Ўтган 2010 йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Наманган, ва Сирдарё вилоятларида кўплаб қуёш станциялари, Тошкент, Жиззах, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида эса биогаз қурилмалари ўрнатилди. Биргина бу эмас, «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси томонидан шамол ва қуёш потенциалидан самарали фойдаланиш мақсадида муайян ишлар олиб борилаяпти. Бунга «Чорбоғ» сув омбори ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган йилига 2,3 миллион киловатт соат энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тажрибавий шамол энергетика ускунаси мисол бўлади. Ўзбекистон «Адолат» СДП ўзининг дастурий вазифаларини изчил амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда муқобил, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим тадбирлар ўтказиб келмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Физика — қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида ташкил қилинган тадбирда мамлакатимизда муқобил, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳолати, унинг иқтисодий ҳамда экологик афзалликлари, соҳага доир қонунчилик ва уни такомиллаштириш масалалари, шунингдек, бу борадаги хорижий давлатлар тажрибаси атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари билан «Ўзбекистон энергетикасининг инновацион тараққиёти — Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг дастурий вазифаси» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Партия ҳудудий ташкилотларининг бу борадаги муайян ишлари, айниқса, Тошкент вилояти Кенгашининг фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ деб топилди. Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги экоҳаракат депутатлари ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида «Қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш: халқаро тажрибалар ва энг яхши амалиёт масалалари» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида қайд этилганидек, инсониятнинг моддий эҳтиёжларини қондириш мақсадида энергиядан фойдаланиш даражаси ҳаддан ортиқ ошиши натижасида ёқилғининг органик турларидан фойдаланувчи электр ва иссиқлик станцияларидан, тобора сони ортиб бораётган ички ёнув двигателларидан чиқаётган зарарли газлар туфайли атроф-муҳитга улкан зарар етказилмоқда. Негаки, ҳароратнинг глобал исиши атмосферага катта миқдорда органик ёнилғида ишлайдиган иссиқлик электростанцияларидан ҳамда транспорт воситаларидан газ ва зарарли моддалар чиқарилаётгани билан ҳам бевосита боғлиқдир. Ўзбекистон «Адолат» СДП энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга устувор вазифа сифатида қараётгани учун ҳам парламент қуйи палатасидаги фракция депутатлари томонидан «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар билан бу борада маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. «Чиқиндидан био газ ва биоўғит олиш» дастурини ташкил этиш бўйича «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгашининг ҳамкор ташкилотлар билан иш тажрибаси  Тошкент вилоятида ҳам энергетика тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини, ишлаб чиқариш иншоотларини электр қуввати билан ишончли таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. 23 мингдан ортиқ корхона ҳамда 500 мингдан ортиқ хонадонлар электр энергияси билан таъминланмоқда. П артиянинг Тошкент вилоят Кенгаши анъанавий энергия турлари ишлаб чиқарилиши масаласи билан бирга ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбалари ишлаб чиқарилишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Вилоят Кенгаши қошида фаолият юритаётган «Истеъдод» клуби ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга амалий ёрдам бериш билан бирга, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишда яқин кўмакдош бўлмоқда. Вилоят партия ташкилоти ташаббусига асосан вилоят ҳокимлиги ва нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида 2010 йил «Баркамол авлод йили» Давлат дастури ижросини амалга оширишга йўналтирилиб, «Ёш инноватор — ислоҳотларга кўмакдош» кўрик-танлови эълон қилинган бўлиб, ўтган «Ёш адолатчилар» ва «Хотин-қизлар Кенгашлари конференциялари»да дастлабки ихтиро, ишланма, услубий қўлланма ва бадиий асарлар танловининг кўргазмаси ташкил этилиб, босқич ғолиблари аниқланган. Яна бир эътиборли жиҳати «Истеъдод» клуби кашф қилган Ўртачирчиқ туманидаги «Ихлос Бизнес Барака» хусусий корхонаси раҳбари Мурод Миглиевнинг «Чиқиндидан био газ ва биоўғит олиш» бўйича лойиҳасини алоҳида таъкидлаш лозим. Вилоят партия Кенгаши ташаббуси билан у «Форум» ва «Иж тимоий ташаббусларни қўллаб-қувват лаш жамғармалари» эълон қилган грант лойиҳаларида иштирок этган. Қувонарлиси, партия фаолларининг саъй-ҳаракатлари бесамар кетмаган — лойиҳа эгаси танлов ғолиби деб топилиб 2,0 млн. сўмлик Грантни қўлга киритган. Ушбу лойиҳа асосида биогаз қурилмаси қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Чиқиндидан олинаётган биогаз ёрдамида туманнинг «Кучлик» маҳалласида ги 17-сонли мактаб ва тўртта хонадон иситилган ва оиланинг чойи қайнаб, овқати пи ширилмоқда. Қурилмада ҳосил қилинган биоўғит қишлоқ томорқа эгала рига ўғит сифатида ишлатилмоқда. Энди маҳалла ҳудудида гўнг, чиқин дилар уюмлари тўпланиб, атроф-муҳитга бадбўй, ёқимсиз ҳидлар тарқатиб ётмай, у қайта ишланиб, чиқиндисиз технология усулида биогаз ва биоўғит олинади. «Ёш инноватор — ислоҳотларга кўмакдош» вилоят кўрик-танлови 2010 йил якунланиб, унда « Чиқиндидан био газ ва биоўғит олиш» қурилмасининг замонавий лойиҳасини тақдим этган ва уни қурилишини муддатидан олдин тугаллагани ва ишга туширгани учун «Ихлос Бизнес Барака» хусусий корхонаси раҳбари кўрик-танлов мутлоқ ғолиби деб топилган ва танлов муассисларининг Диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдир ланган. 2010 йил «Адолат» СДП вилоят Кенгаши, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар фаоллигини оширувчи 3 та лойиҳаларни танловга тақдим этган. Вилоят партия ташкилотининг ёшлар билан бундай ижодий ҳамкор лиги ўз самарасини берган. Партиянинг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик доираси кенгайиб ва партия сафига кўплаб ёшларн жипслашган ва уларнинг ўз салоҳиятларини намоён этишга имконият яратилиб берилган. Энг муҳими, партия ташкилотларининг, вилоятдаги корхона, ташкилот, муассаса ва маҳаллаларда меҳнат қилаётган ва яшаётган фуқароларнинг энергияни тежаш ва муқобил энергия ресурсларини қўллашга оид фаолиятини ривожланишига ҳисса қўшиши мамлакат иқтисодиёти ривожида муҳим омилдир. Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида бугунги кунда экологик муаммоларнинг ечимини топишда фуқаролик жамиятлари институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокининг ҳуқуқий асосларини яратишга эътибор қаратган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад уларнинг табиатни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасига оид давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришдаги иштирокини таъминлашдан иборатдир.  Айниқса, «Адолат» СДП вилоят Кенгашининг «Кучлик» маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлиги ва «Ихлос Бизнес Барака» хусусий тадбиркорлик корхонасининг лойиҳасини қўллаб-қувватлаши, иккинчидан, ижтимоий соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш учун муқобил энергия манбалари хайрия акциясини илк марта ўтказган «Форум» ва «Иж тимоий ташаббусларни қўллаб-қувват лаш» жамғармаларининг қуёш ва шамол энергияси асосида, шу жумладан, чиқиндидан биогаз олиб ишловчи модуль тизимларини ўрнатиш орқали аёллар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ҳамда ижтимоий объектлар (маҳалла, мактаб, қишлоқ врачлик пункти) кабиларни муқобил, қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминлашга хизмат қиладиган лойиҳаларга эътибор ва эъзозининг самарасидир. Мухтасар айтганда, Ўзбекистон « Адолат» СДП сайловолди Дастурида «Миллий инновацион тизими»ни ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқаришга алоҳида урғу берилган. Зотан, бу яқин истиқболдаги ғоялар, ихтироларни реал амалиётга тез татбиқ этиш қобилиятига асосланган инновацион иқтисодиётга ўтишда муҳим омилга айланиши мумкин. Барча давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳалла, мулк шаклининг барча турлари, вилоятнинг ҳар бир фуқароси табиатни мусаффолигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш, энергияни тежаш ва муқобил энергия ресурсларини топиб, қўллашга оид фаолиятларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши иқтисодиётнинг ривожланишига муҳим ҳисса ва тежамкорлик — барча ютуқларнинг гаровидир. Энергия ресурсларини тежаш, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада кучайтириш масалаларига эътиборни кучайтириб қаратаётган «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши «Маҳалла» жамғармаси вилоят бошқаруви билан ҳамкорликда чиқиндидан биогаз ва биоўғит олиш технологиясига бағишланган семинар ўтказган. Семинарга вилоятнинг барча туманларидан биогаз қурилмасига қизиқиши бўлган тадбиркорлар ва маҳалла оқсоқоллари таклиф этилган. Чиқиндидан биогаз ва биоўғит олиш бир жиҳатдан инсонлар соғлиғига хавф солиб турган чиқинди муаммосини ҳал этса, иккинчи томондан, қайта тикланувчи энергия манбаларига кирувчи биогаздан фойдаланишни йўлга қўйиш имконини беради. Иштирокчилар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларга биогаз ва биоўғит ишлаб чиқариш бўйича яратилаётган шарт-шароитлардан, уларга банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётганидан мамнун бўлишган. Чиқиндидан биогаз ва биоўғит олиш қурилмаси ишга туширилганлиги ҳақидаги маълумот вилоят ҳокими эътиборига ҳам ҳавола этилган. Вилоят ҳокими ўз навбатида бунга қизиқиш билдириб, барча туман ҳокимларини ушбу ноанъанавий энергия манбасини ишлаб чиқаришни белгиланган тартибда ўрганиб чиқишни ва таклифлар киритиш кўрсатмасини берган. Вилоятда ишга туширилган биогаз қурилмаси Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм, Фарғона водийси вилоятларидаги тадбиркорларда ҳам қизиқиш уйғотган. Қурилма мутахассиси Навоий ва Бухоро водий вилоятларида бўлиб, тадбиркорларга жойларида қурилмани қуриш ишига амалий ёрдам кўрсатиб қайтган. «Ихлос Бизнес Барака» хусусий корхонаси, чиқиндини қайта ишлаб, ундан биогаз ва биоўғит олишнинг кенгайтирилган технологиясини амалга ошириш учун бизнес-режа ишлаб чиқилган. Қурилма учун ер майдони ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Агар ер ва кредит масаласи ҳал бўлса маҳалладаги 50та хонадон газ билан таъминланади. Ушбу режа «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилиши мўлжалланган. Шунга ўхшаш лойиҳанинг давомчиси «Сиддиқов Темир» номли хусусий корхонаси билан «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши кўмагида бизнес-режа тузилган. Режага мувофиқ биогаз, биоўғит ҳамда Калифорния чувалчангини кўпайтириш (биогумус) бўйича ҳамкорлик қилинмоқда. 2011 йил учун Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши эълон қилган «Энг яхши бизнес-ғоя» кўрик-танловида, вилоят партия Кенгаши аъзоси, «Биогаз, биоўғит қурилмасини қуриш, биогаз ва биоўғит ишлаб чиқариш» бизнес-лойиҳасининг муаллифи — М.Миглиев, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган. Чиқиндиларни самарали бошқаришда миллий анъаналар ҳам қўл келмоқда. Сир эмаски, ўзбек хонадонларида эски нарсалар токи яроқсиз ҳолга келгунча ишлатилади, бундан ташқари, асл қадриятларимиздан яна бири – ҳашарлар ҳам чиқинди муаммоси ечимида муҳим роль ўйнайди. Бу умумхалқ тадбири ҳам ҳудуднинг экологик ва санитар ҳолатини яхшилайди, чиқинди муаммосига ҳам жамоатчиликнинг эътиборини қаратади, шунингдек, одамлар яшаш жойларининг санитар ҳолатига нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиради. Вилоят, туман ва шаҳарлар маҳаллаларида партия фаоллари ҳам вилоят фуқаролари билан бундай ҳашарларни ташкил этишда фаол иштирок этган. «Адолат» СДПнинг муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш соҳасида 2011 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган «Ҳаракат Дастури» лойиҳасини тайёрлашда фаол иштирок этиб, шу асосда ўз режасини белгилаб, ҳаётга татбиқ этмоқда. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Каримов И. А., «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари». Ўзбекистон, Т.: 2009 й. 2. Каримов И. А., «Халқ сўзи» газетаси, «Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш — тараққиётимизнинг муҳим омилидир», 2010 йил 8 декабрь №236. 3. Каримов И. А. Фармон ва қарорлари. 4 . Каримов И. А. Асарлари. 5. « Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2007 йил 26 сентябрь. 6. Хориж матбуоти саҳифалари, « О храна окружающей среды . П рогресс, достигнутый США за последные 30 лет» , 2005 г . и юнь . 7. Хориж матбуоти саҳифалари, «Экологическая чистая энергия: проблемы и решения» 2006 г . и юль . 8. « Возобновляем ые источники энергии » , п убликация подготовлена программой развития ООН в У збекистан е , Т ошкент .: 2007 йил. 9. Экслюзивная серия ООН «Аналитическая записка» 2007 йил №1 (8). 10 . «Ташкентская правда», «Широкий шаг энергокомплекса Узбекистана», УзА, .2011 г. 16 февраль. 11. Аъзам Т. , «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири, «Марказий Осиёдаги сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари», 2011 йил 3 март № 27. 12. Шодиметов К., «Моҳият» газетаси, «Инновацион лойиҳа амалда», 2010 й. 15 октябрь. 13. Ортиқов А., «Моҳият» газетаси, «Муқобил энергия манбалари» 2011 й. 11 март № (510). 14 . Абдураимова Н ., «Тошкент ҳақиқати» газетаси « Тежамкорлик – муваффақият калити» 2006 й. 1 апрель.