logo

Узбекистоннинг жахон цивилизациясига кушилиб боришининг фалсафий муаммолари. Тараққиётнинг ўзбек модели

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

86.5 KB
Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиб боришининг фалсафий муаммолари. Тараққиётнинг ўзбек модели Режа: 1.Ҳозирги давр тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари 2. Интеграция тушунчаси. Жаҳон цивилизациясига интеграция. 2. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва унинг жаҳон мамлакатлари билан яқинлашувида тутган ўрни. Ҳозирги пайтда инсоният ўз ривожланишида янги босқичга кўтарилди.У ўзида моддий ишлаб чиқариш ютуқларини инсоният томонидан ортирилган тажрибаларни, жаҳон миқиёсида пайдо бўлган муаммоларни оқилона ҳал этиш йўллари ва усулларни мужассамлаштирди. Жаҳон цивилизацияси деганда Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, минтақавий ва худудий цивилизацияларнинг яхлит бир бутун социол организми бўлган умуминсоний жамият тушунилади. Бу тушунча умумий маънода, заминимизда яшаган барча одамларнинг умумий макони бўлган ер юзида хаетнинг пайдо бўлиши тарихнинг хамма даврларида мавжуд бўлган давлат, жамият, халқ ва миллатларнинг хаёт кечириши билан боғлиқ жараёнларни ўзида акс эттиради. Бугунги тахликавий дунёда инсониятни эсон- омон сақлаб қолиш ж а ҳ о н ц и в и л и з а ц и я с и н и н г а с о с и й м а қ с а д и б ў л и б қ о л д и . Республикамизнинг бу соҳада амалга ошираётган ишлари бутун дунё хамжамиятининг фаолияти билан хамоханг бўлмоқца. Зеро, жаҳон цивилизацияси халқлар ва миллатлар, давлатлар ва турли худудий цивилизацияларнинг умумий системасидир. Айримлик, ўзига хослик ва умумийлик ўртасидаги муносабатни теран англаш ҳозирги замон жаҳон цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланиш хусусият-ларини фалсафий идрок этишга имкон беради. Ер юзидаги ҳар бир мамалакат жаҳон цивилизацияси деб аталадиган яхлит системаси турли элементлари бўлиб, уларнинг ўзаро таъсири, хамкорлиги бу цивилизациянинг такомиллашувига имкон беради. Тўғри бу система таркибига Америка, Россия, Хиой, Япония каби салмоқли элементлар ҳам бор. Улар кўп жихатдан жаҳон еистемасининг тараққиётига таъсир кўрсатади, муайян жараёнларнинг йўналиларини белгилайди. Аммо бу системада ҳар бир давлатнинг, кичгина Ватикал ёки Лихтенштейндан тортиб Германиягача, Андора ёки Монакодан токи Франциягча ўз- ўрни, ўзига хос таъсир кучи ва доираси бор. Шу маънода ул ар ни нг ҳ ар би р, х уд ди ка тт а - ки чи кл иг и, аҳ ол ис ин ин г со ни қанчалигидан катъий назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида тенг овозга эга. Демак, элементлар система таркибида муайян тарзда амал қилгани сингари ҳар бир мамлакат жаҳон цивилизациясига тенг ҳуқуқли аъзо ва муҳим элемент сифатида кириб боради. Жаҳон хамжамияти ўзида умумийликни, ҳар бир мустақил мамлакат эса айримлик ва ўзига хосликни ифодалайди. Бу ҳолда Осиё ёки марказий Осиё мамлакатлари хусусийликни акс эттирса, Ўзбекистон алоҳидаликни ифодалайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганига кўп бўлмаганлигига қарамасдан, ж аҳон хамж амиятида ўз ўрнига эга. Унинг марказий Осиёдаги мавкеи эса бу минтақанинг асосий тараққиёт йўналишларининг кўп жиҳатдан белгилайди. Ҳар бир халқ, миллат ўзининг бетакрор, ноёб хусусиятларини сақлаган ҳолда мустақил ривожланади ва жаҳон хамжамиятига қўшилиб боради. Бундай қўшилиш кўп қиррали ранг баранг бўлиб, у иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳуқуқий, ижтимоий, давлатлараро муносабатларни ўз ичига олади. Жаҳон хамжамиятига қўшилиш табиий- қонуниятли жараён бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг ҳар тамонлама тараққий этиши, ер юзида умумий хавфсизлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга, табиий ресурслар, илм- фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланишга, экалогик хавфсизликни таъминлашга имкон беради. Мустақил тараққиёт йўлига ўтган халқларнинг жаҳон хамжамиятига қўшилиши, умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини эътироф этиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига а м а л қи л и ш , и н с о н ҳ у қ у қ л а р и н и ҳ и м о я қ и л иш , д е м о к р а т и к тамойилларига амал қилишда яққол намоён бўлади. Жаҳон цивилизациясига қўшилиш натижасида нафақат иқтисодий соҳаларда, балки халқлар маънавияти, сиёсати ва дунёқрашида ҳам муҳим ижобий ўзгаришлар рўй беради. Бундай жараёнга торилган халқлар ўртасида бир- бирига ишонч, хамкорлик, ўзаро хурмат хамда конфликт, ихтилофларни ўзаро келишув , консенсус асосида ҳал қилишга интилиш вужудга келади. Бир- бирларининг маданий ютуқлари қадриятларидан, тажрибаларидан баҳраманд бўлиш, ҳоҳиш - истаги шаклланади. Ҳалқларнинг бир- бири билан жипслашиш тенденцияси яхлит, бир бутун цивилизацияни, планетар онгни шакллантиради. Яъни миллийлик ва умуминсонийликнинг уйғунлиги жаҳон цивилизациясида яққол намоён бўлади ва дунё ҳамжамиятининг ҳаракат дастурига айланади. Мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиш йўлининг фалсафий- методологик муаммолари. Ўзбекистон ўзининг кўп асрлик тарихга эга бўлган миллий давлатчилиги, маданияти, илмлар фани, санъати, ўзига хос ва бетакрор ҳаёт фалсафаси билан жаҳон цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшди. Ўзбек ҳалқи жаҳонга фан, санъат, фалсафа , тиббиёт. Сиёсат ҳуқуқ тарих соҳаларида ўлмас асарлар яратган буюк алломаларни берди. Ҳалқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшилишига ҳалақит берган муаммолар: - ўз миллий давлатчилига эга бўлмаганлигини миллий маданиятнинг табиий ривожланиш имконияти чекланганлиги; - мустабид тузум мафкурасининг тазйиқи остида дунёдан узиб қўйилганлиги; - тарихи, она тили, маънавий меросидан бегоналашиш аломатлари пайдо бўлганлиги; - миллий қадриятлари, анъана ва урф- одатларининг йўқолиб борганлиги ва асраб- авайлаш имкониятининг камлиги ва бошқалар. Миллий мустақиллик туфайли Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини эркин т а н л а ш , м и л л и й д а в л а т ч и л и к а с о с о л а р и н и я р а т и ш в а ж а ҳ о н цивилизациясига қўшилиш имконига эга бўлди. Мамлакатимиз ўз мустақиллигининг дастлабки йилларданоқ жаҳон цивилизациясига қўшилиш йўлини танлади. Жаҳон цивилизацияси ютуқларидан бахраманд бўлиш мустақил ривожланиш йўлига кирган давлатнинг дунё хамжамиятига қўйилишининг ўзига хос йўлини белгилайди. Бинобарин, ҳар бир халқ мустақил бўлганидан сўнг ўзининг иқтисодиёти, маданияти, миллий давлатчилик с и ё с а т и н и а м а л г а о ш и р а д и . У ў з и м к о н и я т и г а т а я н и б , ж а ҳ о н хамжамиятига кириб борар экан, бу жараён миллий фалсафада ҳам ўз ифодасини топади. Мутақиллик миллий фалсафанинг асоси, унинг умумжахон фалсафий жараёни билан қўшилиши ва уйғунлашувининг энг асосий шартидир. Мустақилликка халқ миллийлигини, ўзига хос қадриятлари, урф- одатлари ва дунёқараши ўз фалсафасида тўла- тўкис акс эттира олмайди. Мустақил бўлмаган ҳалқнинг фалсафасида доимо мустамлакачиларнинг ғоялари устивор бўлади. Фақат мустақиллигина ижтимоий онгнинг ҳамма соҳаларида, дунёқараш барча жабҳаларида миллийликнинг тўла- тўкис номоён бўлиши учун замин яратади. Тарихнинг сабоқ беришича, ҳеч қандай давлат бошқа бир давлатга, халққа ўз манфаатларини кўзламасдан беғараз ёрдам кўрсатмайди. Жаҳон цивилизациясига қўшилиш ҳар бир мустақил ривожланаётган давлатнинг тараққиётига ўз кучига, имкониятига илғор анъаналарига, қадриятларига миллий давлатчилик тажрибаларига интелектуал салохиятига, табиий бойликларига таянишини инкор этмайди, балки уларнинг кенг ривожланиши тақозо этади. Эркинлик, мустақиллик ҳамиша заруриятни, маъсулиятни англашни тақозо этади: Эркинлик ва мустақиллик жамиятнинг ҳар бир аъзоси олдига «Биз ким эдик? Хозир қандай аҳволдамиз ва қандай бўлишимиз керак?», сингари саволларга виждонан жавоб беришни талаб этади. Мустақиллик йилларида фаровон ва бахтли хаётни бизга кимдир яратиб бермаслигини, балки ўз ақлимиз, кучимиз билан яратишимиз лозимлигини англаш муҳим ахамиятга эгадир. Бошқа мамлакатлардан, яхлит ва бир бутун жаҳон системасидан ажралиб қолиш бу борада ҳам тараққиётга имкон бермайди. Тараққиётга цивилизацияли ёндашув ўзига хос хусусиятларга эга. Ўзбекистон ва жахон тарихини ўрганишга бундай қараш ҳозирги замон фалсафасида муҳим йўналишлардан бири сифатида қарор топмоқда. У тарихий ҳақиқатни холисона баҳолашга, миллий хусусиятларнинг ўзига хослигини англашга, инсониятнинг илғор ривожланиш тажрибаларини билишга ва улардан ижодий фойдаланишга имкон беради. Жахон тарихига цивилизацияли ёндашув инсоният тараққиёти зўрликсиз ва тадрижий йўлдан илгарилаб бориши жамият учун фойдали эканлигидан одамзот бошига турли ижтимоий офатлар тушмасдан ривожланиши мумкинлигини кўрсатади. Тараққиёнинг ўзбек модели-жамиятнинг тадрижий ривожланиши концепцияси сифатида. Ижтимоий ривожланишнинг ўзбек модели бутун инсониятнинг илғор тажрибасига, халқимизнинг миллий хусусиятлари ва менталитетига таянади. Инсоният тажрибаси ижтимоий ривожланишнинг кескин инқилобий ўзгаришлар йўли номақбул ва яроқсиз эканлигини, жамиятнинг тадрижий (эволюцион) тараққиёти нормал-табиий ривожланиш йўли эканлигини кўрсатди. Ўзбекистон Президенти И . А . К а р и м о в и ж т им о и й т а р а қ қ и ё т н и н г т а д р и ж и й й ў ли м о ҳ и я т и н и • шундай изоҳлайди: «Сохта инқилобий сакрашларсиз эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш-танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир». «Бозор иқтисоди сари буюк сакрашлар, инкилобий қайта ўзгаришлар йўли билан эмас, балки собитқадамлик ва изчиллик билан босқичма-босқич ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир босқичнинг қанча давом этиши ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар доирасига, ташқи омиллар қанчалик қулай бўлишига, аҳолининг меҳнат фаолиятига боғлиқдир» (И.А.Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т., «Узбекистон», 1992. 10-41-46-бетлар). Ўзбек моделининг асосий тамойиллари: - иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги; - давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги; - қонун устуворлиги; - кучли ижтимоий сиёсат; - бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш. Ўзбек моделининг ўзига хос хусусиятлари миллий давлатчилик асосларининг барпо этилишида, миллий қадриятларнинг тикланишида, миллий ўзликнинг англанишида, умуминсоний қадриятлар миллий қадриятлардан устуворлигининг эътироф этилишида, миллий менталитет хусусиятларининг тикланиши ва ривожланишида, миллий ғоя ва миллий мафкура ижтимоий- сиёсий фаолликнинг муҳим омили эканлигининг эътироф қилинишида, демократик қадриятларнинг ривожлантирилиши ва инсон ҳуқуқларининг кафолатланишида, ўз имкониятларига таянишида, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ишлаб чиқилишида, хорижий мамлакатлар билан турли соҳалардаги муносабатларни йўлга қўйишнинг янги принциплари ишлаб чиқилишида ўз ифодасини топди. «Биз танлаб олган йўл ўзбек халқининг асрий анъаналарига, одатларига, маданияти ва тилига, шунингдек, жаҳон цивилизацияси ютуқларига асосланган ҳолда мазкур тузилмаларни янги мафкуравий негизга ўтказиш, мослаштиришдан иборат эди» 1 . Ўзбек моделининг ҳаётийлиги жаҳон жамоатчилиги, етук фан, сиёсат, санъат арбоблари томонидан эътироф қилинди. Ўзбекистон тажрибаси қатор мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда ва уни ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбекона тараққиёт йўли маънавий ҳаёт ва иқтисодий ривожланишни бир-бири 1 И.А.Каримов, «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» Т., 1997. –Б.184 билан узвий боғлиқликда амалга оширишда, маънавият, маърифат, маданиятга бўлган эътиборнинг кучайишида яққол кўзга ташланади. Маънавий салоҳиятнинг кучайиши, инсон интеллектуал ва ахлоқий қобилиятларининг ривожланиши иқтисодий ривожланиш учун пухта замин яратади. Кишиларда янгича иқтисодий тафаккур, тадбиркорлик қобилиятлари ривожланишида замонавий илм-фан, техника ва технология асосларини эгаллаш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий ривожланишнинг асосий мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш усуллари миллий ғоя ва мафкурада ўз ифодасини топади. Мулкни давлат тасарруф идан чиқариш, мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келтириш, хусусий мулкчиликни қўллаб-қувватлаш, тараққий этган мамлакатлар билан қўшма корхоналар қуриш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чет мамлакатлар билан илмий, маданий ва техникавий ҳамкорликнинг миллий манфаатлар йўлида хизмат қилиши миллий ғоя ва мафкуранинг моҳиятидан келиб чиқади. Миллий мафкура ўзида жамият аъзоларининг эзгу орзу- умидларини, мақсадларини ифодалайди; уларнинг меҳнат фаоллиги, ижтимоий- сиёсий активлигини оширади, жамиятни такомиллаштириш учун хизмат қилади. Ў збекистоннинг жахон ҳамжамиятига кириб биринчи асосий йўналишлари Мамалакатимиз мустақиллиги ўзига хос тараққиёт йўлининг назарияси ва амалиёти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистонинг сиёсий ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий йўналишлари», «Ўзбекситон иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш йўлида», «Ўзбекистон XXI аср - бўсағасида : хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» ва бошқа асарлари , нутқ ва мақолларида кенг ёрйтилган. Бу концепциянинг моҳияти нималардац иборат? Ўзбекистонинг миллий жихатдан мустақил бўлиши объектив зарурий жараён, аждодларимизнинг асрий орзуси, ўзбек халқининг буюк тарихий ютуғидир. Бунда қуйидагилар алоҳида эътиборга молик: - Ўзбекистон Конститутциясининг қабул қилиниши - Миллий мустақиллик рамзлари давлат байроғи, давлат мадхияси, давлат гербининг қабул қилиниши; - миллий давлатчилик демократик тизимнинг барпо этилиши; - барча табиий бойликларига эгаликнинг қўлга киритилиши; Ўзбекистоннинг тадрижий тараққиёти йўли айрим давлат-ларнинг бозор муносабатларига «шок терапия»си билан ўтиш тажрибасидан кескин фарқланади. Ўзбекистоннинг мустабидликдан қутилган дастлабки давридаги ўзига хос иқтисодий аҳволи, собиқ иттифоқ даврида ўлканнинг хом ашё етказиб беришга иқтисослашишиши каби оғир мерос билан бирга, халқнинг минг йиллик тажрибаси, ундан келиб чиқадиган хулосалар бозор муносабатларига тадрижий равишда босқичма-босқич ўтишни тақозо этади. Иқтисодий ислоҳатлар ва цивилизациялашган бозор. Узоқ йиллар давомида шаклланган иқтисодий структурада туб ўзгаришларни зудлик билан қисқа вақт ичида амалга оширишнинг салбий оқибатлари олдини олишга ва пухта ўйланган страгетик режаларни амалга оширишга алоҳида эътибор берилди. Ислохатларни амалга ошириш миллий манфаатлар учун хизм ат қилиши зарурлиги одамлар ислохатлар учун эмас, балки ислохатлар одамлар учун хизмат қилиши зарурлиги эътиборга олинди. Ислоҳатлар амалга аксарият қисми иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволда б ў л и б , м у л к н и н г д а в л а т т а с а р р у ф и д а н ч и қ а р и л и ш и в а хусусийлаштирилиши жараёнида аҳволининг икки тоифага ажралиши хаддан ташқари бойиб ва қашшоқлашиб кетишилар муқаррар равишда турли норозиликлар ва ижтимоий ларзаларнй келтириб чиқариши мумкин эди. Ана шуларни ҳисобга олиб, И. А. Каримов бозор муносабатларига ўтиш сифатида аҳволини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган кучли сиёсат ғоясини илгари сурди. Бозор муносабатларини амалга ошириш бир неча босқичлардан иборат қилиббелгиланди. Ҳар бир босқичда маълум иқтисодий тадбирлар амалга оширилди. Булар : - мулкни хусусийлаштириш; - мулкнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши; - мулкнинг хилмалар хил шаклларини вужудга келтириш; - аграр ислохатларни амалга ошириш; миллий валютани муомалага киритиш; - янги иқтисодий инфрастуктуранинг яратилиши; - ривожланган мамлакатлар билан хамқорликда қўшма корхоналарнинг барпо этилиши; - инновация сиёсатини амалга ошириш; - хорижий инвестиция, техника ва технологияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш ва бошқалар. Ҳуллас бозор муносабатларига ўтишнинг маданий- цивилизацияли характерга эга эканлиги Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг м у ҳ и м х у с у с и я т и д и р . « Ч и н а к а м ц и в и л и з а ц и я л а ш г а н б о з о р муносабатлари.бозор воситалари фақат юксак маънавият, юксак ахлоқийлик, ватанпарварлик негизларида барпо этилиши мумкин». Иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва бозор муносабатларини шакллантиришда республикамизнинг ҳолати, имкониятларидан келиб чиқиб, ислоҳатларнинг мақсади ҳалқ ва давлатмуносабатлари томон йўналтирилди. Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятига киришига имкон берадиган қулай шарт- шароитлар қуйидагилардир: - миллий армия ва хавсизлик тизимининг яратилганлиги; - миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш. Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллар Президент И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилди. Бу жараённинг умуминсоний жиҳатлари ва жаҳон цивилизациясига хос томонларининг амалга ошиши муайян муддатни талаю қилади.Бу муддатда амалга ошириладиган барча ишлар ўтиш даврининг заруриятидан келиб чиқади. Мустабид тузум даврида жаҳон цивилизациясидан ажратиб қўйилган Ўзбекситон бу борада икки йўналишда фаолият юиритишга мажбур бўлмоқда. Биринчидан, мустақилликни мустахкамлаш, миллий қадриятларни тиклаш ва асраб авайлаш асосида ўзига мос йўлдан бориш. Иккинчидан эса, бу жараёнда умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини таъминлаш жахон цивилизацияси ютуқларидан кенг фойдаланиш, демократик қуриш вазифалари амалга оширилмоқда. Бир қарашда икки хил йўлга ўхшаб кўрилган, бу тараққиёт усули, аслида умум ий жараёнининг .узвий боғлиқ икки жиҳати, бир-бирини тақозо этадиган томонларининг диалектикасидир. Ўзбекистонининг И. А. Каримов томониданасослаб берилган ўзига хос тараққиёт йўли қуйидаги тамойиллар билан тавсифланади: 1. Иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги; 2. Давлатнинг бош ислохотчи эканлиги; . 3. Қонун устуворлиги ; 4. Кучли ижтимоий сиёсат; 5. Бозор муносабатларига босқичма- босқич ўтиш. Цивилизацияли ривожланиш ва мулкий прюрализм. Бозор муноабатлари шароитида махсулот сифати ва самарадорлигини яхшилашнинг муҳим қонуниятларидан бири рақобатли мухитни яратиш, кишиларда хўжайинлик хиссини шакллантириш, меҳнат маҳсулига эгалик қилиш, шахсий манфаатдорлик ва уни давлат манваатлари билан боғлаш муҳим тамойил сифатида жорий этила бошлади. Меҳнат ташкил этиш жараёнида кишиларнинг касбий маҳорати, билими, тажрибаси, кўникма ва малакаси, меҳнат маданияти, меҳнатни ташкил этиш ижодий ёндашиш кишиларнинг меҳнат ва мулкка бўлган муносабатини кўрсатувчи мезонга айланди. Мулк нима? Ҳар бир инсон ўзининг онгли фаолиятида мулкка эга бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. мулк- инсоннинг ақлий' ва жисмоний меҳнат фаолиятида яратилган' ва унинг нормал яшаши учун кафолат берадиган моддий ва интелектуал бойлиқдир. Мулк авлоддан- авлодга мерос бўлиб ўтиши ҳам мумкин. Мулкдорнинг тасарруфида бўлган барча тирикчилик ва ишлаб чиқариш воситаларидир. Мулкнинг шахсий, хусусий, жамоа, давлат мулки сингари шакллари мавжуддир. Мулк эгаси ўз тасарруфидаги мулкни авайлаб- асрайди, тежайди, ундан оқилона фойдаланади ва муттасил равишда кўпайтиришга харакат қилади. Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат хусусий мулкни қўллаб- қувватлашга, мулкчиликнинг турди шаклларини ривожлантиришга, хусусий мулк дахлсизлигини ҳуқуқий кафолатлашга, тадбиркорлик ва ишбилармон ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар бериш йўлга қўяди. Бу эса кишиларнинг мулкдор бўлиши, ўрта мулкдорлар синфининг шаклланиши учун кенг имконият яратади; Мустақиллик шароитида ақлий меҳнат маҳсули бўлган фан, санъат асарлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари таълим- тарбиянинг янги концепцияларини яратиш интелектуал мулк ҳисобланади. Интеллектуал мулк эгаси ўз меҳнати маҳсулини ўз хоҳишича тасарруф этади. бундай мулкнинг қадр- қиммати, баҳоси, сифати, жамиятда тутган ўрни рақобатли муҳитда яққол намоён бўлади. Интеллектуал мулкнинг талабгори, буюртмачиси давлат ва жамиятдир. Меҳнат жараёнида яратиладиган ҳар қандай маҳсулот ўз қийматига эга бўлади. Қиймат маҳсулотда ўз ифодасини кучи, қобилияти, билими сарфлаган вақти, хом- ашё, ёқйлғи, энергия йўл харажатлари учун маблағи ва хоказолардир. Мулкдор маҳсулот ишлаб чиқаришга камроқ харажат қилиб, кўпроқ фойда олишга интилади. Фойда- бозор муносабатлари шароитида амал қиладиган муҳим қонуниятлардан биридир. Хусусий мулкнинг ривожланишида фойда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ҳозирги пайтда меҳнат, мулк фойда тушунчаларини фалсафий- иқтисодий жиҳатдан теран идрок этиш, ёшлар дунёқарашида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш ва уларни жаҳон цивилизацияси стандарти талаблари дарасида фикр юритиши ва фаолият кўрсатиши учун замин яратади. Ўзбекистондаги демократик жараёнлар жаҳон цивилизацияси билан уйғунлашувининг яна бир имкониятидир. Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиб боришида демократик жараёнларни ва ривожланган давлатларнинг сиёсий тажрибаларини ижодий ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон қонунчилигини халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлаштириш, нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш хокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятларига бўлиш, мамлакат президентини муқобиллик асосида сайлаш фикрлар кўп хиллиги ва кўп партиявийлик тизимини қарор топтириш демократик қадриятларни ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиб бораётган- лигидан далолат беради. Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига кириб боришдаги тажрибаларини фалсафий идрок этиш ва умумлаштириш айниқса муҳимдир. Президент И. А. Каримиовнинг қатор асарларида юксак маънавият жамият тараққиётида муҳим омил эканлиги тўғрисида ғоя янгича фалсафий тафаккурнинг методологик асоси, жаҳон тараққиёти тажрибаларига таянишнинг ёрқин намунасидир. Миллий ғоя ва миллий мафкура ўзида мамлакатимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшилиш назарияси ва йўлларини яққол акс эттиради. Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиш тажрибаси, унинг миллий ғояси ва мафкураси ривожланаётган мамлакатлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги замон цивилизациясининг муҳим ҳусусиятларини ва Ўзбекситоннинг цивилизацияни тараққиёт йўлидан жаҳон хамжамиятига қўшилиб боришини, миллий ғоя ва мафкурани фалсафий идрок этиш талабларда ватан туйғуси, маърифатпарварлик, миллий ғурур, бурч. маъсулият ҳиссини тарбиялашга ёрдам беради.