logo

Экологик экспертиза хизматини ташкил этиш ва давлат экологик экспертизасининг хулосасига қўйиладиган талаблар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

72.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Давлат экологик экспертиза хизматини ташкил этиш 2. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг структура ва мазмунига қўйиладиган талаблар www.arxiv.uz Экологик экспертиза табиатни муҳофаза қилиш тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, у аниқ равшан экологик тадбирлар тизимини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ва республика хукумати мамлакат аҳолисининг яшаши учун соғлом шарт-шароит вужудга келтириш ва табиатдан фойдаланиш ва табиат муҳофазаси самарадорлигини оширишни давлат экологик сиёсатининг устивор йўналиши деб қарамоқда. Бу соҳада кўплаб аниқ мақсадга қаратилган тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Ўтмишда табиатга етказилган зарарни тузатиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ва замон талабларига, мамлакат манфаатларига жавоб берадиган сиёсатни амалга ошириш республиканинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Бу муаммонинг ечимини топишда аниқ мақсадга қаратилган, самарали ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган экологик экспертиза тизимини мустаҳкамлаш ва унинг хизматларининг самарасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Республикада табиатни муҳофаза қилишнинг шу жумладан, экологик экспертизанинг мустаҳкам хуқуқий асоси яратилган. Хозирга қадар табиатдан фойдаланувчиларнинг муносабатларини тартибга соладиган хамда экологик жиҳатдан хавфсиз фаолият мезонларини белгилайдиган 80 дан кўпроқ қонунлар ва шу қонунлар асосидаги хужжатлар қабул қилинган. Асосий қонун «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонун ҳисобланади.Улар экологик экспертиза учун ҳам хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош ижро этувчи орган табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлиб, у бевосита Олий Мажлисга бўйсунади. Давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш ваколати хам ушбу қўмита зиммасига юкланган. Унинг экспертиза соҳасидаги асосий фаолияти экологик экспертиза тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш, атроф муҳитга ва инсон саломатлигига таъсирни экологик иқтисодий баҳолашни амалга оширишга қаратилган. www.arxiv.uz Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади. Улар биргаликда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ягона давлат экологик экспертизаси тизмини ташкил этади. Давлат экологик экспертизаси органлари ўртасидаги ўзаро алоқалар шартнома асосида амалга оширилади. Энг муҳим халқ хўжалик муаммолари ечимлари бўйича хужжатлар, халқ хўжалиги ривожланишининг тармоқ схемалари, йирик шаҳарларнинг бош режалари, давлат дастурлари, янги техника, технология, материаллар, моддалар, норматив-услубий хужжатлар, экологик нормативлар лойиҳалари, I ва II категориядаги энг йирик ва экологик мураккаб объектлар ва комплексларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш Бош давлат экологик экспертиза (Бошдавэкэкспертиза) экспертлари томонидан ўтказилади. Унинг қарорига мувофиқ I ва II категориядаги объектлар экспертиза учун жойларга берилиши мумкин. Экологик нормативлар лойиҳаси ва III категория объектлари ва комплексларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича хужжатлар экспертизаси, шунингдек экологик мувофиқлаштиришга тааллуқли объектлар давлат экологик экспертизаси тизимининг махаллий органлари томонидан ўтказилади. Ушбу объектлар Бошдавэкэкспертиза томонидан ҳам экспертизадан ўтказилиши мумкин. Бош давлат экологик экспертизаси қуйидагиларни амалга оширади:  жойлардаги бўлинмаларга услубий раҳбарликни амалга оширади, маслаҳат ва амалий ёрдам беради, фаолиятини мувофиқлаштиради, эксперт хулосалари сифатини танлаб назорат қилади;  Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси тизими ходимларининг www.arxiv.uz малакасини оширишни ташкил этади, зарур йўриқномалар ва маълумотномалар билан таъминлайди;  Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига норматив-техник хужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар беради ва уларни шакллантиради;  маҳаллий органларнинг аризаларига мувофиқ бошқа хизматларни бажаради. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг структура ва мазмунига қўйиладиган талаблар Давлат экологик экспертизасининг хулосасига қўйиладиган расмий талаблар қуйидагилардан иборат. 1. Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг эксперт органлари мутаҳассислари томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда атроф муҳитга таъсирни бахолашнинг айрим масалалари бўйича штатдан ташқари экспертлар жалб қилиниши мумкин. Алоҳида мураккаб вазиятларда экспертизага тақдим этилган хужжатлар Давлат экологик экспертизаси кенгашига муҳокама қилиш учун тақдим этилиши мумкин. 2. Экологик экспертиза жараёнида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси экспертлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш амалга оширилади. Унда қуйидагилар кўриб чиқилади:  тақдим этилган ҳужжатлар таркибининг амалдаги расмий ҳужжатлар, қурилиш нормалари ва қоидалари, Ўзбекистон Республикаси www.arxiv.uz Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг амал қилинадиган ҳужжатларига мос келиши текширилади;  экспертизанинг вазифаси белгиланади, йўналиши ва доираси, уни ўтказиш шакли ва усуллари аниқланади;  ушбу ҳўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришнинг зарурлигини асослаш ва уни амалга ошириш усуллари, назарда тутилаётган техник, инженерлик ва меъморчилик-планировка қарорлари, моддий, хомашё ва энергетика ресурсларидан комплекс ва рационал фоцдаланиш зарурати ва бошқаларни асослаб берилганлиги текширилади;  хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга таъсирининг миқёслари, таъсирнинг аниқланган омилларининг тўлиқлиги ва уларнинг экологик ҳавфлилик даражаси аниқланади;  мўжалланган тадбирларнинг табиат муҳофазаси қонунчилиги талабларини таъминлашининг, шунингдек авария вазиятларини огоҳлантириш ва уларнинг эҳтимол тутилаётган оқибатларини бартараф этишнинг етарлилиги аниқланади;  ушбу ҳўжалик фаолияти турининг экологик ҳавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилишнинг фойдаланишга тавсия қилинаётган оператив методлари ва назоратнинг бошқа турлари таҳлил қилинади;  атроф муҳитга кимёвий моддалар ва технологияларнинг таъсирини баҳолашнинг асосланиб берилганлиги текширилади;  ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хосил бўлаётган чиқиндиларнинг экологик ҳавфлилиги даражасини баҳолаш, шунингдек уларни қайта ишлашнинг регионал кооперациялашуви имкониятлари текширилади;  назарда тутилаётган фаолият турини амалга оширишнинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари тўғрисидаги ахборотлар таҳлил қилинади 3. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат экологик экспертизаси хулосаси тузилади. Унда барча бўлимлар бўйича кўриб чиқишга тақдим www.arxiv.uz этилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари қисқа таърифланган ахборотлар мавжуд бўлиши, унинг ҳажми эса 3-4 бетли матндан ошмаслиги керак.(қаранг: 9.3 параграф) 4. Давлат экологик экспертизаси хулосасига ижрочи-эксперт, раҳбарнинг муовини (Бошдавэкэкспертизада шунингдек бош эколог) томонидан қайд белгиси (виза) қўйилади ва эксперт бўлинмаси раҳбари томонидан имзоланади. 5. Бошдавэкэкспертизанинг «Хулосаси» нусҳаси экспертига объекти жойлашган ҳудуддаги табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси экспертиза бўлимига билдириш учун жўнатилади. 6. Давлат экологик экспертизани ўтказиш муддатлари унинг меҳнатни талаб қилиши ҳажмига боғлиқ ҳолда белгиланади ва қоида тариқасида, биринчи маротаба амалга ошираётган ишлар учун 45 кундан ошмаслиги, қайта экспертиза учун эса 30 кун берилади. Айрим ҳолларда алоҳида йирик ва экологик мураккаб объектларни кўриб чиқишда, юқорида кўрсатилган муддатлар эксперт органи раҳбарининг қарорига мувофиқ узайтирилиши мумкин. 7. Экспертизани бошлаш ва тамомлаш муддатлари эксперт ишларини ўтказиш шартномаларини тузишда аниқланади ва тўловларни амалга ошириш муддатларига боғлиқ бўлади. Қисқача хулосалар Экологик экспертиза мамлакат табиатини муҳофаза қилиш тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, у аниқ равшан экологик тадбирлар тизимини амалга оширади. Экологик экспертиза тизими Ўзбекистонда барпо этилган мустаҳкам ҳуқуқий асосга таяниб ўз фаолияти амалга оширади. Бу соҳадаги асосий қонун хужжати «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонундир. www.arxiv.uz Давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси зиммасига юкланган. Давлат экологик экспертизаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади. Улар биргаликда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ягона давлат экологик экспертизаси тизимини ташкил этади. Давлат экологик экспертизаси оргонлар ўртасидаги ўзаро алоқалар шартнома асосида амалга оширилади. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг структура ва мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади: 1) Давлат экологик экспертизаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг эксперт оргонлари мутахасислари томонидан ўтказилади; 2) экологик экспертиза жараёнида экспертлар тақдим этган хужжатлар расмийлаштирилади ва кўриб чиқилади; 3) кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат экологик экспертизаси хулосаси тузилади; 4) хулосага ижрочи  эксперт, рахбарнинг муовини томонидан қайд белгиси қўйилади ва эксперт бўлинмаси рахбари томонидан имзоланади; 5) хулоса нусхаси экспертиза объекти жойлашган худуддаги табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси экспертиза бўлимига билдириш учун жўнатилади; 6) экспертиза ўтказиш муддати 45 кун белгиланади; 7) экспертиза ўтказиш муддатлари шартномада белгиланади. Давлат экологик экспертизаси хулосаси мазмуни ва матни расмий тасдиқланган матнда (формада) ифодаланилади. www.arxiv.uz Асосий адабиётлар : 1. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив хужжатлар. Т. 2002. 2. «Экологик экспертиза тўғрисида». Ўзбекистон Республикаси қонуни (2000й). Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив хужжатлар. Т. 2002. 3. Давлат экологик экспертизаси тўғрисида низом (2002й). Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив хужжатлар. Т. 2002. 4. Национальнўй доклад. О состоянии окружаюшей природней средў и природних ресурсов в Республике Узбекистан. Т. 2002. 5. Дончева А.В. Экологикческое проектирование и экспертиза. Практика. Учебное пособие. М. 2002. 6. Справочник эколога эксперта. Т. 1997. 7. www.ziyonet.uz