logo

Турар жой ва жамоат биноларидаги қурилиш конструкцияларининг техник эксплуатацияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

416.5 KB
Турар жой ва жамоат биноларидаги қурилиш конструкцияларининг техник эксплуатацияси Режа: 1. Турар-жой ва жамоат биноларидаги қурилиш конструкцияларининг техник эксплуатацияси . 2. Асос ва пойдеворларнинг эксплуатацияси. 3. Пойдевор ва ертўла деворларининг дефектлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари. 4. Асосий дефектлар ва дефектларни бартараф этиш усуллари. Иншоотнинг бутун оғирлигини қабул қилиб олувчи остки қисми пойдевор деб аталади. Бу юкни ўзига олувчи грунт эса замин бўлиб хизмат қилади. Пойдеворлар бинонинг маъсулиятли қисми ҳисобланиб, уларга бинонинг умумий хизмат муддати кўп жиҳатдан боғлиқдир. Заминлар табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Табиий асослар – етарли мустаҳкамликка эга бўлиб, уларнинг юк кўтариш қобилиятларини кучайтиришга ҳожат бўлмайди. Сунъий асосларда юк кўтарувчи қатлам зичлаш, чақиқтошсиз шиббалаш ва бошқа усуллар билан мустаҳкамлаш амалга оширилади. Ашёларга кўра пойдеворлар – тошли ва бетондан бўлиши мумкин. Конструкцияси бўйича: тасмасимон ва устунсимон турлари мавжуд. Барпо этиш усули бўйича: яхлитқуйма, йиғма ва қозиқ оёқли ва бошқа усулларга эга. Йирик панелли ва йирик блокли биноларнинг ташқи ва ички деворлари остидаги пойдеворлар йиғма бетон ва темир бетон унсурлардан ёки қозиқоёқларда бажарилади. Ертўла деворлари йиғма унсурлардан ёки яхлитқуйма бетондан иборат бўлиши мумкин. Ташқи ва ички деворлар ости пойдеворларнинг жойланиш чуқурлиги лойиҳада белгиланади. Бино пойдеворлари ва ертўла деворларини ер усти сувларидан намланишдан мухофаза қилиш учун нишаби бинодан, кенглиги камида 0,8 м йўлкалар ҳосил қилинади. Бино деворларини ер усти сувларидан капилляр намланишдан гидроизоляция қилиш орқали муҳофаза қилинади. Горизонтал гидроизоляция гидроизолни мастика билан елимлаш орқали цокол девори бўйлаб йўлка – отмосткадан ёки тротуардан 10-15 см юқори ёки пойдевор устида бажарилади. Вертикал гидроизоляция қайноқ битумни суркаш орқали бажарилади. Гидроизоляция конструкция деформацияланганда ёрилмаслиги учун етарли даражада эластик бўлиши лозим. Пойдевор ва ертўла деворларидаги деформация чокларини мастика билан (резинобитум аралашмаси, толали тўлдирувчилилик енгил эрувчан битум) ҳимоя қилинади. Замин ва пойдеворларнинг юк кўтариш қобилиятларини йўқолишини келтириб чиқарувчи асосий омиллар, уларнинг пайдо бўлиш белгилари Замин ва пойдеворларнинг лойиҳавий шароитларининг ўзгариши (масалан, бино атрофидан грунтларнинг олиниши ёки тўкилиш, ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ёки пасайиши ва шу каби сабаблар натижасида) бинонинг юк кўтариш қобилиятининг пасайишига, уни нотекис чўкишга ёки синишга, бинонинг ер усти қисмининг бузилишига олиб келиши мумкин. Пойдеворлар совуққа бардошли ва чиришга бардошли ашёлардан бунёд этилади ва тротуар йўлкасидан гидроизоляция ва ғишт термаси баландроқ бўлиши учун ердан 10 см баландроқ олинади, ундан ҳам яхшиси гидроизоляция қатламини деворни капилляр сувлардан ҳимоялаш учун 20-30 см юқорироқ кўтариш ҳисобланади. Замин ва пойдеворларга таъсир этувчи омилларни ва уларга бўлган меъёрий талабларни ҳисобга олган ҳолда барча таъсир этувчи омиллар ва пойдеворнинг конструктив унсурларини қониқтирувчи шартлар кўрсатилган жадвал (1 жадвал) ва структура чизма тамойили тузилган. (1-расм) 1-расм. Пойдевор структура чизмаси. Пойдеворга бўлган таъсирлар: 1- грунт ва ер ости суви; 2-шишиш; 3-ёғингарчилик; 4-юклар. Пойдеворнинг конструктив унсурлари: I-горизонтал гидроизоляция; II-юк кўтарувчи унсурлар; III-вертикал гидроизоляция ва уни ҳимоялаш; IV- горизонтал гидроизоляция; V-дренаж; VI-асос (табиий ва сунъий). Пойдеворнинг эксплуатациявий сифатини ўрнатиш учун дастлабки маълумотлар Пойдевор ва асосларни танлаш ва баҳолашда ҳисобга олинувчи омиллар Пойдеворга қўйиладиган эксплуатация талаблари Пойдеворга қўйиладиган эксплуатация талабларга жавоб берувчи конструктив унсурлар 1 2 3 Юклар Мустахкамлик ва барқарорлик Мустахкамлик ва грунтнинг музлаш чуқурлигини ҳисобга олган юк кўтарувчи унсурлар Замин грунтининг тавсифи, структураси ва намлиги Пойдеворнинг грунт юк кўтарувчи қобилияти, ер ости суви сатҳи ва музлаш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолдаги чуқурлиги Замин, табиий грунтли ёки кучайтирилган сунъий. Ёғингарчилик Ёғингарчиликдан ҳимоя Вертикал гидроизоляция ва тажаввузкор таъсирдан ҳимоя Грунтнинг музлаши ва шишиши Замин грунтнинг музлашидан ва шишишидан ҳимоялаш Дренаж (заиф дренажланувчи грунтларда К ф  0,5 м  кун) Пойдеворларнинг структура чизмаси, бўлиши мумкин бўлган конструктив ечимларини олиб ва уларга нисбатан эксплуатациявий талабларни шакллантиргач, муайян гидрогеологик ва иқлимий шароит ва бинонинг вазифаси бўйича унинг ўлчамларини, қурилиш ашёларини ва бошқа хусусиятларини танлашга ўтиш мумкин. Пойдевор конструкциясини ва ўлчамларини танлаш масаласи пойдевор танланаётган варианти жадвал кўрсаткичларига ва структура чизмаси мослигини баҳолашдан ва лойиҳаланаётган пойдеворнинг меъёрий эксплуатация талабларига тўлиқ ва тўғри йўналтирилишга эришишдан иборат. Бунда лойиҳаланаётган пойдеворда бўлиши мумкин бўлган носозликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада эса унинг техникавий хизмат кўрсатилиши ва тузатиш йўлларининг акс эттириши муҳимдир. Шундай қилиб пойдеворни лойиҳалаш масаласи, биноларнинг бошқа конструкциялари каби, уларга бўлган эксплуатациявий талабларга асосланган ҳолда, ҳамда лойиҳалаш учун тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, барча маълум ва бўлиши мумкин бўлган конструктив ечимлар ичидан энг маъқулини танлашдан иборат. Заминлар, пойдеворлар ва ертўла деворларини техник эксплуатацияси Заминларга техник хизмат кўрсатиш ва кучайтириш. Биноларни эксплуатация қилишда бош кафолатлардан бири замин барқарорлигидир. Заминларнинг ишончли барқарорлигини таъминлаш йўлида жиддий изланишлар олиб борилаяпти, замин грунтларининг аслий юк кўтариш қобилиятлари, намлиги деформацияланиши, музлаш чуқурлиги ва бошқа омиллар аниқланади. Ушбу омиллар ва бинодан тушадиган юкларни ҳисобга олган ҳолда пойдеворнинг чуқурлиги ва унинг ўлчамлари белгиланади. Қурилиш жараёнида лойиҳавий ечимларни қатъий ушлаш, лозим бўлганда эса замин грунтини кучайтириш керак. Эксплуатация жараёнида заминнинг лойиҳавий шароитини сақлаш, бунинг учун аввало намланиш ва музлашдан сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Намланганда улар ўзининг юк кўтариш қобилиятини йўқотади, намликни ушлаб турувчи тупроқ грунтлар музлаганда эса шишади, бу ҳол пойдеворнинг кўтарилишига олиб келади ва бинонинг юқори қисмининг бузилиши рўй беради. Қумли грунтларда барпо қилинган бино пойдеворларининг чўкиши қурилиш ниҳоясига етгандаёқ амалда бархам топиши аниқланган. Тупроқ грунтларда барпо қилинган бино пойдеворларининг чўкиши эса бир неча йил мобайнида давом этади ва юкнинг ошишига пропорционал равишда ўсади. Биноларни эксплуатация қилишда кўпинча турли сабабларга кўра, масалан сув ўтказгичларнинг шикастланиши, қўшни ҳудудларнинг суғорилиши натижасида ер ости сувлари сатҳининг ошиши, ораёпмаларга тушадиган фойдали юкнинг ошиши сабабли туфайли заминни кучайтиришга тўғри келади. Бунда биринчидан заминнинг юк кўтарувчанлиги камайса, бундан ташқари унга тушадиган юкнинг миқдори ҳам ошади. Бундай ҳолларда муайян шароитни ҳисобга олган ҳолда масаланинг мақсадга мувофиқроқ ечилиши, ҳудудни қуритиш, грунтларни мустаҳкамлаш, заминни ботирилувчи қозиқоёқлар билан кучайтириш, пойдеворни кучайтириш ёки санаб ўтилган усуллардан биргаликда қўллаш билан ҳал этиш лозим. Ер ости сув сатҳи пасайтирилганда статик босим камаяди, грунт зичланади, унинг юк кўтарлувчанлиги ошади, аммо бу ҳол чўкиш билан биргаликда амалга ошади. Шу сабабли сувли қатламда ёки суви пасайтирилувчи қатлам минтақасига қурилган бино ва иншоотлар доимий махсус назорат остида бўлиши ва остидаги грунт ювилиб кетмаслиги учун тегишли тадбирлар қўллаш лозим. Мавжуд қурилиш ер ости суви сатҳини пасайтириш учун айрим ҳолларда горизонтал, вертикал ёки омухта дренажлар барпо этилади. Энг оддий дренаж тизимига очиқ зовурлар киради. Уларга сув чиқариб ташланадиган тарафга қараб нишаб берилиб, албатта қия ён томонлари сув ўтказувчи қопламадан қилиниб, шу йўл билан ер ости сувлари уларга ўтади. Ёпиқ дренажлар фильтрловчи қатламга эга бўлиб, сувни бартараф этиш учун унга тешикларга эга бўлган қувурлар мақсадга мувофиқдир. Қувурлар вақти-вақти билан тозаланиб турилиши лозим. Қувурли дренажларда кузатув ва тозалаш учун хар 40-50 м да, кесишув ва бурилишларда назорат қудуқлари ўрнатилади. Уларни фақатгина керакли иш вақтидагина очилади. Улардан ер усти сувларини йиғиш ва ахлат тўплашга фойдаланиш мумкин эмас. Вертикал дренаж қувурли ва шахтали қудуқ - игнафилтрлардан иборат. Улар сувли қатламга туширилиб ер ости сувини тортиб олишга хизмат қилади. Замин грунтини мустаҳкамлашнинг асосий усуллари Усул Грунт тавсифи ва К ф м  кун Самарадорлик ва 1 м 3 грунтни мустахкамлашнинг тахминий нархи Цементлаш Йирик донали қумлари, 80 Мустахкамлик 1,0-3,5 МПа, сувўтказмаслик; 10 сўм Смолалаш Майда донали қумлар, 0,5-50 Мустахкамлик 1,0-2,5 МПа, сувўтказмаслик; 40-50 сўм. Силикатла ш Қумлар, соз тупроқ, 0,2-80,0 Мустахкамлик 0,6-3,5 МПа, сувўтказмаслик; 10-35 сўм. Термик мустахкамлаш Соз тупроқлар, соз тупроқли қумлар, қора тупроқ Мустахкамлик 1,0-4,0 МПа, сувга бардошлик; 10 сўм Пойдевор ва ертўла деворларининг асосий нуқсонлари ва уларнинг пайдо бўлиш сабаблари Тошли пойдеворларда қуйидаги нуқсонлар: чўкиш, тик-қия дарзлар, цемент қоришмасидан шўрланиш, терманинг қатламланиши, айрим тошларнинг кўчиши, темир-бетон панелларнинг ҳимоя қатламларини ёки ертўла деворларининг сувоқларининг кўчиши ёки бузилиши, занглашни келтириб чиқарувчи намлик ва бошқалар учрайди. Пойдеворларни шикастланишга ёки бузилишга, замин грунтининг ювилиши, конструкцияларга тегиб турувчи грунтда сувга тўйиниши, грунтда тажаввузкор моддаларнинг пайдо бўлиши имкон яратиши мумкин. Нотекис чўкиш заминнинг чўкиши бошланганда, бино эксплуатациясининг бошланғич даврида бошланади, кейинроқ бу ҳол замин грунти намлик режимининг ўзгаришида рўй бериши мумкин. Пойдевор нотекис чўкишининг аломатлари. Бу деворларда тик-қия дарзларнинг пайдо бўлиши, йирик панелли бино чокларининг понасимон очилиши, цокол, қаторли термалар чокларининг горизонтал унсурларини қийшайиши, бино деворининг вертикал оғиши ва бошқалар бўлиши мумкин. Ертўла деворлари пойдевори жойланиш чуқурлиги ва замин юзасининг етарли эмаслигидан, сифатсиз ғишт термасидан, ер ости суви таъсиридан, пойдеворга тушувчи юкнинг йўл қўйиладиган даражадан ошиб кетишидан (айниқса устқурма ҳолларда), ҳамда пойдеворнинг тош термасини бўкиб намланишидан ва ўзгарувчан ишорали температура таъсиридан шикастланиши мумкин. Бинода заминнинг ёки пойдеворнинг носоз эканлигидан дарак берувчи шубҳали аломатлар пайдо бўлса, яъни деворларда дарзлар, ғишт терма қаторлари ёки горизонтал уламаларда эгриланиш, ташқи деворларнинг ички деворлардан ажралиши, нам доғлар пайдо бўлган ҳолларда бинони синчковлик билан текшириб чиқиш лозим бўлган ҳолларда эса деформация сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш усулларини топиш учун ихтисослашган ташкилотни жалб этиш керак бўлади. Бундай ҳолларда асбоблар билан кузатишни ташкил қилиш, дарзларга маёқлар ўрнатиш лозим. Тузатиш ишларига фақатгина пойдеворнинг нотекис чўкиши муқимлашгандан кейингина киришиш мумкин. Бинони ер ости ва ер усти сувларидан ҳимоялаш ва ҳовли ҳудудига сув чиқарилувчи тарнов йўналишига камида 0,01 нишаблик ҳосил қилиш лозим. Бинодаги пойдеворнинг чўкишини келтириб чиқарадиган шикастланишларни бартараф этиш усуллари (қора пардоз, дарзларни беркитиш, конструкцияни мустаҳкамлаш ва ҳ.к.) юк кўтарувчи конструкцияларнинг ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра айрим ҳолларда эса узоқ вақт кузатиш асосида аниқланади. Бино атрофидаги йўлка-отмостка ёки тротуарларни бекамикўст ҳолатда тутиш лозим, пойдевор зовури ва йўлка орасидаги тўкма грунтнинг чўкишидан ёки асфальтбетоннинг киришишидан ҳосил бўлган тирқишни битум ёки асфальт қўйиб беркитиш керак. Тротуарлар бино деворидан 0,01 ва 0,03 гача нишабга эга бўлиши лозим. Пойдевор ва ертўла деворлари сув ўтказиш, оқава сув қувурлари, иссиқлик узатиш қувурларининг шикастланишидан намланади. Қувурларнинг шикастланган участкалари сув ўтиши аниқланганда уларни дарҳол тўхтатиб, тузатиш ишларини бажариш лозим. Пойдеворларга ишлаётган корхоналардан, химиявий моддалар омборларидан, ҳамда қиш вақтида тротуар ва ўтиш жойларига туз сепиш оқибатида грунтнинг шўрланишининг тажаввузкор таъсирини бартараф этиш керак. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Қ осимова С.Т., Шоджалилов Ш. Биноларни техник эксплуатация си га хос хусусиятлари. Ўқув қўлланма. 1- қисм . Тошкент , 20 0 4 й. 2. Қ осимова С.Т., Шоджалилов Ш. Биноларни техник эксплуатация си га хос хусусиятлари. Ўқув қўлланма. 2 - қисм . Тошкент , 20 05й. 3. ШНК 2.08.01-05 «Жилые здания» Т. : Госкомархитекстрой, Т., 20 0 5 й. 4. КМК 2.08.02 – 96 «Общественные здания и сооружения» Т. : Госкомархитектстрой, Т., 1996 г. 5. Абрашитов В.С. Техническая эксплуатация и обследование строительных конструкций. Москва, 20 0 2 г .